🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#кундошлар

91-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


Гулюз ва Мансур етаклашиб ҳовлига чиқишди. Ҳамма Мансур билан хайрлашишга шай турарди. Ҳамма хайрлашгач, уни тоғаси ўз машинасида аэропортга олиб борадиган бўлди. Машинага Мансур, ота-онасини ва укасини ўтирди. Шу билан машина кетди. Гулюз дарвозахонадан то ўзларининг хонасигача йиғлаб кирди. Чекка қишлоқда бир ўзи қолиб кетгандек эди.
- Мен бу ерда ўзим яшай олмайман! – деди у ва бирдан нарсаларини йиғиштира бошлади.

🍃

Умид цехни яна бир марта кўздан кечирди. Сўнг матолар сақланадиган хонадаги дадасининг товар олган мижозларнинг қарз бўлгани туфайли исм-шарифи, телефони ёзилган дафтарини олиб варақлади.
- Бу яхши дафтар экан. Ишлаб чиқаришни бошласак, қўнғироқ қилиб “Товар бор”, десам бўларкан, - деди хурсанд бўлиб у. Кейин дафтарни тайинли жойга яшириб қўйди.
Ўзи эса ўтириб неча той мато борлиги, қанча ип, қанча кийимлар учун қанақа тугма ва безаклар борлигини бирма-бир ёзиб олди.

🍃

Ўғлини кузатиб келиб, юраги ҳувиллаб қолган Саломат хола тўғри Мансурнинг ётоқхонаси томон юрди. У шунчалар тушкунликка тушиб қолди, Гулюзнинг ҳоли нима кечаётган экан?
- Бечора қизим бекорга “Кетаман”, деб юрмаган экан-да. Қанчалар эзилганини мана энди биляпман, - деди ичида Саломат хола. – Ҳозиргина кетди, ичим шунчалар узилди. Гулюзинг эса бу уйда суянган одами Мансур. Шунинг учун у дунёга сиғмай юрган экан-да. Бечора қизим йиғлаб ётгандир? Қандай овутар эканман, энди...


Давоми бор

🥰 бу – кайфият! Босиб ўтинг!
👍19🥰5❤4👏1
#кундошлар

92-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Саломат хола ёшларнинг ётоқхона эшиги олдига бориб, оҳиста урди. Гулюз жавоб бермади. Бироз кутиб турган хола яна эшикни тақиллади. Яна жимлик.
- Йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолибди, шекилли... – Саломат хола секингина эшикни қиялатиб очиб, ичкарига мўралади. Ҳеч ким йўқ. Беихтиёр холанинг овози баландлади: - Гулюз!
Саломат хола Гулюзнинг ётоқхонада эмаслиги кундай равшан бўлса-да, яна бир марта овоз берди:
- Гулюз!
Сўнг шошиб ошхонани, меҳмонхоналарни кўрди. Телефонига қўнғироқ қилди:
- Сиз қўнғироқ қилмоқчи бўлган аппарат абоненти ўчирилган ёки хизмат доирасидан ташқарида, - автожавоб эшитилди.
- Гулюз! – Саломат хола жон ҳолатда ҳовлига қараб, бақирди.
Қайнонанинг ичида титроқ кирди.
- Қаёққа кетди, бу? Янги келин қаёққа кетиши мумкин?
Саломат хола шошиб Матлубага қўнғироқ қилди:
- Ало, Матлуба?
- Ассалому алайкум, хола яхшимисан?
- Ва алайкум ассалом. Яхшимиз. Хабаринг бор, биз бугун Мансурни Америкага кузатдик. Уйга келсам, Гулюз йўқ, гаплашмадингми?
- Йўқ. Қаёққа кетади хола? – ҳайрон бўлди Матлуба.
- Билмайман. Ўзим ҳам шунга ҳайронман.
- Мансурни кузатишга боролмадим, хола, узр. Мазам йўқ. Ишга ҳам бормаяпман.
- Айтдинг-ку, кеча. Майли сиқилма, хижолат бўлма. Матлуба, Гулюзни қандай топаман, энди?
- Мансурни кузатишга олиб кетаётганингизда Гулюзни ҳам олиб кетмадингизми?
- Йўқ... ҳалиги... машинада жой йўқ эди-да. Ҳам ҳадемай ёнига боради-ку, деб уни олиб кетмабмиз.

Давоми бор

🔥 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
🔥24👍19👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага жума

Бу дунёда уйингизни билмадиму, лекин!
У дунёда уйингиз Жаннат бўлсин илоҳим 🤲🤲🤲

Яхши дам олинглар тундан тонгача Аллоҳга омонатсизлар
дилга яқин Қадрдонларим 🥰🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йилнинг ва Ражаб ойининг биринчи ЖУМА айёми муборак бўлсин!

Илоҳим, йил давомида хайрли ва савобли амалларингиз кўп бўлсин. Яхши инсонлар ҳамиша сиз билан бирга ёнингизда бўлсин.

Ассалому алайкум!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3🔥1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БОЛАЛИККА БИЛЕТ
СОТИНГЛАР...

Шу шеърни қалбингиз билан бир эшитиб кўринг. Бехосдан кўзингизга ёш келади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Siz hozirgi holatingizdan rozimisiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Boringizga shukr onajon Alhamdulillah💞

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръондан фалонча ёдладим, дема. Тек қўй, одамлар сенда Қуръонни кўришсин. Очга таом, яланғочга кийим бер. Етимга раҳму шафқат, тойилганга эса бағрикенглик қил.

Мухтожга ёрдам қил, хаммага табассум ила боқ...

Қуръон ёдлашда қаергача етиб борганинг эмас, Қуръон сенинг қаеринггача етиб боргани муҳим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10😢7
Дўстми ё душман?

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


-келин овқат қилаётиб рўмол ўраб олинг!
Қайнонасини гапидан келин тўмрайиб уф тортдида рўмолни бостириб ўраб олди...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-келин шоколад кўп берманг бўғилиб қолмасин!
"Жонга тегди шу кампир..қизғанчиқ..неварасидан ҳам қизғонади,мазза қилиб алоҳида яшасангда.."
Хаёлидан шуларни кечириб тўмрайдида ўғлини қўлидан шоколадни юлиб олди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Қайнонаси бир ҳафтага қишлоққа кетганда келинга Худо берди..
"Қандай мазза"

-нима бу соч?
Эри косасидан узун соч чиқариб косани отиб юборди.
-ҳалиги...
Келин нима деярини билмай ним ёйилган сочини ушлаб лаб тишлади..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

-жуда кўп шоколад бергансиз..сал қолса нафас ололмай бўғилиб ўлиб қоларди болангиз! Аллергияси борлигини била туриб шунча шоколад берасизми?
Ўқрайган шифокорни нигоҳидан келин ерга кириб кетгудек бўлди..

🌺🌺🌺🌺🌺

Келганига икки кун ўтиб қайнонани телефонига хабар келди...
"Ойижон тезроқ қайтинг..ўрнингиз роса билиняпти"

Tamom.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10👏2
ОҚИБАТСИЗ ЖИГАРДАН КЎРА...
(Ҳаётий ҳикоя)

Унинг бошига иш тушди. Хотини оғир дардга чалиниб, катта қарзга ботди. Лекин дард шу билан чекинмади. Олдинда яна кимё муолажалари турарди. Олаётган маоши рўзғорни тебратишга зўрға етади, бу ёқда дори-дармон дегандай...
Ҳаётда шундай вазиятлар бўлар эканки, нима қилишингни, қай деворга бошингни уришингни билмас экансан. Гўёки бутун дунё сендан юз ўгиргандай...
У хотинининг эртага бўладиган муолажасига қаердан пул топишни ўйлайвериб, боши оғриб кетди... Нима қилсин, кимдан яна қарз сўрасин? Аввалги қарздорлар эшигига қарзни сўраб кела бошлашди. Бу ерда эса... У иложсизликдан “дод” деб бақиргиси келарди-ю, янаям ўзини тутиб турарди. Ўйлаб-ўйлаб охири бадавлат қариндоши – амакисининг ўғлидан ёрдам сўрашга аҳд қилди.
Амакиваччаси ҳаммага ёрдам беради, лекин унинг бир ёмон одати бор эди. Пул беришдан аввал қарз олувчини обдон ерга уради, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситади, мазах қилиб кулади, хуллас устидан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилиб, кейин пул беради. Лекин у ҳозирда ноилож эди...
У йўлда кетаётиб ёнидан ўтиб кетган машинанинг тўхтаб, орқага юраётганини кўрди. “Жудаям ҳайбатли машина-да Ланд крузер”. Шу пайт машина олдида тўхтади ва унинг рулида акаси ўтирган экан. Акаси уни уйига олиб кетди, йўл-йўлакай ўзининг ютуқлари ҳақида гапириб кетди. Уч қаватли уйлар билан ўралган катта ҳовлисида қурилишни тугатганини, “фалон” пулга “Ланд крузер” олганини, келаси ҳафта оиласи билан дам олгани 10 кунга чет эл саёҳатига кетаётганини, эртага новвос сўйиб, худойи қилаётганини мақтаниб гапириб берди. Шундан кейингина укасидан ҳол-аҳвол сўради.
Укаси оилавий шароити, рўзғорни зўрға тебратаётгани, хотини оғир касаллиги, эртага эрталабка кимёвий муолажа учун пул кераклиги, шунинг учун амакисининг ўғлидан пул сўрагани кетаётганлиги ҳақида гапириб берди.
- Э, ука, нима қиласан улардан пул сўраб? Эзворадиларку устингдан кулавериб... Бир гап бўлар, юр ундан кўра қурган уйларимни томоша қил, кейин овқатланамиз...
Шу куни акаси уни кечгача уйида олиб ўтирди. Укаси ҳам ноиложликдан пул илинжида чидаб ўтирди. Лекин хайрлашар чоғи акаси пул ҳақида оғиз очмагач, секин ўзи сўради.
- Ука, ҳали айтдимку, келаси ҳафта 10 кунга оилавий чет элга дам олгани кетаётибмиз. Ўзи 10000 доллар нима бўлади, ҳеч нарсага етмайдику, деб кимдандир қарз олмоқчи бўлиб турибман. Бунинг устига жиянингга “ўқишга кирсанг “Малибу” олиб бераман”, - деб лавз қилганман, у ҳам ўқишга кирди, энди ваъдани бажаришим керак. Ўзи биласанку, сани жудаям яхши кўраман, жиянларим ҳам зўр, келинга гап йўқ. Сандака меҳрибон ука ҳеч кимда йўқ. Лекин ўзимга ҳам етмаяпти, агар пулим бўлганида жоним билан берган бўлардим...
У акасининг олдидан бўшашиб чиқди. Шунча олиб ўтириб, кунни тун қилиб, энг асосийси йўлдан қолдириб, пул бермай жўнатаяпти... Ахир эртага эрталабга хотинининг кимё муолажалари учун пул жудаям зарурку. У шу ўй-ҳаёллар билан кеч бўлса ҳам амакиваччасининг уйи томон йўл олди...
“Майли пул беришдан аввал обдон ерга урсалар ҳам, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситсалар ҳам, мазах қилиб кулсалар ҳам, хуллас устимдан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилсалар ҳам, барибир шундан кейин пул берадиларку. Оилам тузалиб кетса бўлди. Ҳаммасига чидайман. Акамга ўхшаб бойлиги билан мақтаниб, пул бермагандан кўра, ерга уриб бўлса ҳам пул берса бўлгани...
У амакиваччасининг уйига етиб келди ва дарвоза қўнғироғининг тугмасини босди... Дарвозани амакиваччасининг ўзи очди. У йиғлаб юборишдан зўрға ўзини тийиб, бор гапни айтди-қўйди. Энг қизиғи, амакиваччасини бир оғиз сўз ҳам демади. Индамай ичкарига кириб, керагидан ортиқча пул олиб чиқди ва “Қачон ва қанча пул керак бўлса уялмасдан келавер, жиян” дея пулни қўлига тутқазди...

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаёл қилинг сиз Жаннатдасиз ва Паийғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) олдиларига учрашувга шошаяпсиз 😢🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢5🥰3👍2
#кундошлар

93-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Ана шу унинг кўнглига теккан. Шу даражада инжиқ-да у. Мен сизга “энг инжиқ қизимни келин қиляпсиз”, дедим-ку. Менга ҳам “Уйга кетаман”, деётганди. Ҳозир телефон қилай-чи?
- Телефони ўчиқ!
- Эй Худо... Ҳозир озроқ ўзимга келиб, ўйлаб олай хола, - алоқани узди Матлуба ва ўйга толди.

🍃

Аббос бозорда одам сийраклашгач, дўконини ёпди-да, Севаранинг ёнига йўл олди. У борганида Севара ҳамон савдо қилаётганди.
- Хорма, - деди Аббос унинг ёнига бориб.
- Ассалому алайкум. Саломат бўлинг. Келинг, - деди Севара жилмайиб.
- Волайкум. Савдонг яхши бўляптими?
- Тўхтади. Мактаб формани йиғиштириб, аёллар кийимига ўтишим керак. Ичим куйди, бугун аёллар кийимини ҳам қўшиб сотмаганимга пушаймон бўлдим. Бор топганим ҳам икки кун ичида соврилди. Ўлди бозор. Уйга кетаверсам бўларкан.
- Нега? Мана бўляпти-ку, савдонг.
- Энди битта-иккита сотдим. Кетаман, деб турганимда савдо бўляпти. У ёқда болалар нима бўлди? – деди Севара асабийлашиб.
- Рита холаникига боринглар демадингми?
- Рита хола қувиб юборди-ку! Телефон қилсам, кўтармаяпти. Ўлайми ялиниб? – тўнғиллайди Севара.
Аббос қалбига ғашлик оралади. Миясига қон тепгандек бўлди. Ахир кеча тунда Севара Рита холаникидаман, деди-ку. Энди бунақа деяпти..
Унинг қалбини шубҳа заҳарли илон каби ўраб ола бошлади. Ғазаб йўғрилган нигоҳини Севарага тикди.


🍃

Умид режалари, ғояларига ғарқ бўлиб, уйга паришон кириб келди. Унга Матлуба пешвоз чиқаркан, бесабрларча гапирди.

Давоми бор

❤️ бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍21❤8👏1
#кундошлар

94-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

- Умид, телефон қилсам кўтармайсан! Гулюз йўқ эмиш.
Умид аввалига онасининг гапини англамади, сўнг анграйиб қолди.
- Йўқ эмиш? Қаёққа кетади?
- Уйга келаётгандир, дегандим. Лекин йўқолганига икки соат бўляпти. Шу пайтгача уйга келмади-ку, - хавотир билан деди Матлуба.
- Телефони ишлаяптими? – Умиднинг ҳам овози титраб чиқди.
- Ўчиқ.
Матлуба ошхонага қараб юрди. Ортидан Умид эргашиб кирди.
- Гулранг, дугонаси нима деди? – сабрсизлик билан Гулрангдан сўради Матлуба.
- Дугоналари билан гаплашмаган? – деди Гулранг.
- Дадамга айтдиларингизми? – онасига қаради Умид.
- Ҳали айтмадим. Опангни келиб қолар деб кутиб турдик-да.
- Балки бирор жойга чиққан бўлса, ўша келинлик уйига қайтиб боргандир?
- Йўқ. Саломат хола билан ҳозир гаплашдим. Бормади у ёққа ҳам. Бу қиз қаерда юрибди, а? Уф-ф-ф! – Матлуба бошини ушлаб стулга ўтирди. – Яна бошимга оғриқ кирди. Оғримасин, шу бошим. Нега бу қиз доим муаммоларга ўралашиб юради а?
Умид ва Гулранг онасига хавотир билан қараб қўйди.
- Дадамга телефон қиламан... – деди Умид ва шартта Аббоснинг рақамини терди. – Ало, ассалому алайкум, дада. Бозордамисиз?
- Волайкум, ҳа бозордаман.
- Дада, Гулюз опам йўқолиб қолибди. Поччам бугун Америкага кетди-ку. Шундан буён йўқмиш...
- Ие, Америкага кетдими? – оиласини унутаётган Аббос ҳайрон бўлди. – Қаёққа кетибди, Гулюз?
- Билмаймиз, шунга тезроқ келасизми?
- Хўп, боряпман.
Аббос алоқани узди. Умиднинг эса жаҳлдан юзи қизариб кетди.

Давоми бор


👍 бу – кайфият! Босиб ўтинг!
👍26🔥1👏1
#кундошлар

95-қисм

БОНУУУС!

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Биз дадамнинг ҳаётида йўқмиз. Ҳеч нарса қизиқмас. Поччам кетганини ҳам билмайди. Анув куни ойимни даволатишга пул сўрасам, “Бозор ўлган, ҳали Гулрангнинг шартнома пулини тўлашим керак”, дейди. Сизнинг грандга кирганингизни ҳам билмайди!
- Билади, - Аббоснинг ёнини олди Матлуба. – Эсидан чиққан-да!
- Ойи, қандай эсидан чиқиши мумкин? Одам боласининг грандга ўқишга кирганини ҳам унутадими? Шунчаки, дадамга биз қизиқ эмасмиз! – ғазабини боса олмай қолди Умид.
Матлуба Гулрангнинг укасининг гапларидан анқайиб қараб турганини кўриб, Умиднинг жаҳлидан туширишга ҳаракат қилди:
- Даданг чарчайди-да, ўғлим.
Умид яна нимадир демоқчи бўлди-ю, ўзини босди.

🍃

Севара тилидан илинганини ўзи сезмади. Аббоснинг авзойи бузилганга ҳам аҳамият бермади. Апил-тапил молини йиғиштира бошлади.
- Опа, мана бу кофтангиз қанча? – деди бир харидор қиз келиб.
- Буми? Бир юз йигирма минг. Берайми? Битта қолган олинг, юз мингга бериб юбораман, - деди Севара қизнинг чиройли юзига маҳлиё бўлиб қараркан.
- Беринг, - деди қизам бирдан рози бўлиб.
Севара дарҳол кофтани ўраб, қизга узатди. Қиз эса унга кофтанинг пулини бераркан сўради:
- Опа, шу яқин орада қизларни квартирага қўядиганлар йўқми?
- Квартира керакми, сизга? – кўзлари порлаб кетди Севаранинг.
- Ҳа. Квартира керак, қишлоқдан келдим, - деди қиз.


Давоми бор

❤️ бу – бонус! Босиб ўтинг!
👍18❤6👏1
#кундошлар

96-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Вой, қишлоқликка ўхшамайсиз-ку! Менга қаранг, меникига юра қолинг. Иккита ўғлим бор, кичкина. Мактабдан қайтганида қараб ўтирсангиз бўлди, пулингиз ҳам керакмас.
- Ростдан пул олмайсизми? – сўради қиз.
- Олмайман. Борасизми? – тоқатсизлана бошлади Севара.
- Ҳа, бораман.
- Исмингиз нима? Менга нарсаларимни йиғиштиришиб юборинг, кетамиз.
- Исмим Гулюз, - деди қиз.
Севара унга ҳавас билан қаради:
- Гулюзмисан, Гулюз экансиз. Гулдексиз...
- Раҳмат, - деди Гулюз хурсанд бўлиб.


🍃

Қон босими кўтарилиб кетган Саломат хола инқиллаб ётар, ёнида турмуш ўртоғи Аббос билан гаплашарди:
- Телефони ҳалиям ўчиқ. Бир соат кутайлик. Агар бизникига ҳам, сизникига ҳам бормаса, ички ишларга ариза беришга мажбур бўламиз.
- Мен тезроқ хабар берсамми деяпман, - деди Аббос сабри тугаб.
- Алоқада бўлиб турамиз, яна бироз кутайлик-чи?
- Хўп.
Шу билан қудалар хайрлашишди.
Саломат хола эса зўрға бошини кўтариб ўтираркан деди:
- Ички ишлар демай туринг. Топилар. Овозаю дарвоза бўлиб кетмасин.
- Менам шуни айтдим-да.
- Мансурга ҳам билдирманг, дадаси. Йўлдаги одам...
- Тўғри, Мансурга индамаймиз, - деди Саломат холанинг эри.
- Қаёққа кетди экан, бу келин-а? Одам такси-паксидан сўрашга ҳам уяласан. У-ф-ф, ўзи анув кунлари уйимизга кетаман, деб юрганида ташлаб келмаган эканман.
- Айтганмиди, кетаман деб?

Давоми бор

🔥 бу – қувонч! Босиб ўтинг!
👍19🔥4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир умр кимдирлар ва нимадирлар учун яшайсиз. Имкон топсангиз ўзингиз учун, қалбингиз учун ҳам яшанг. Қалбингизни ҳам сиздан умидлари бор..!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥2🥰1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱 Aссалому алайкум.
Бугун 4-Январь
Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌷 Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🌹 Кўнглингизни хотиржам,
🌺 Чеҳрангизни нурли қилсин.

🌸 Танангизни саломатлик,
🌼 Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

☘Бошланган кунингиз файзли ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Хонадонингиздан файзу-барокат,
Қалбингиздан мехр-мухаббат хеч-качон аримасин илохим,🤲
Доимо Аллохим,🕋
паноҳида бўлинг.

🩷🌹"ШАНБА"🌹🩷

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ХАМДА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ,❤️‍🩹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2😇1