🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✓ Layfhak

✅ Albatta sinab koʻring ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

5-ҚИСМ

ҳозирги вазифамиз ўқиш эмасми ?

- Тўғри ўқиш , - изоҳ беришга шошилди Сулаймон,- бироқ вақти - соати келиб барибир турмуш қурилади- ку , шунга ваъдангни олиб қўяй деяпман- да.

- Сулаймон ака, мана уч йилдан буён бирга ўқиймиз , лекин шу вақт мобайнида мени танимабсиз,- хўрсинди Ҳилола ...

- Нимага танимабман , қаерда танимабман, тушунмадим ? Қани ўзингни мен билмаган тарафдан таништир- чи ? - Сулаймон савол устига савол ёғдирди.

- Биласизми , турмуш қуриш масаласи ғоят масъулиятли масала. Мисол учун мен бундай масалада ҳеч қачон бир ўзим қарор қабул қилмаган бўлар эдим. Бутун умр бирга яшайдиган инсон шундай танлаб кетилавермайди-да ахир . "Тегасанми ? Ҳа !" деб . Бу ишда етти ўлчаб, бир кесиш керак. Умуман айтганда мен бу масалада ота- онамнинг қарорларига бўйсунсам керак. Йўқ, бу аниқ ! Тўғри ҳозир бу ҳақда гапириш анча эрта , бироқ вақти - соати келганда ҳам шу гап - шу гап.

Сулаймон ўсал бўлиб ер чизиб қолди. Аммо бироз ўтгач нималарнидир ўйлаб юзига табассум югурди.

- Ҳилола , айт-чи ота - онанг "Биз сени шу курсдошинг Сулаймонга турмушга чиқишингни истаймиз" дейишса нима қилардинг ?

Ҳилола узоқ ўйламади :

- Агар шундай бўлса , сизга албатта турмушга чиққан бўлардим. Уларнинг розилиги мен учун биринчи галдаги муҳим масала бўлса , сизни яхши танишим ҳам шунчалик қувонарли. Аммо буни ҳозирдан розилик аломати деб ўйламанг . Дадамлар ва онамлар рози бўлган тақдирдагина мен сиз билан ҳаёт йўлларимни боғлай оламан. Йўқса...

- Ҳа энди улар қизларини беришса мендек йигитга беришади- да. Ҳавотир олма уларни кўндириш менга тан.

- Ҳавотир олаётганим йўқ, Сулаймон ака. Аммо бу сиз айтгандек осон иш ҳам эмас ...

* * *

- Сулаймон , ўғлиииммм...

Сулаймоннинг хаёлларини онасининг ўзини чақирган овози тўзғитди .

- Лаббай , ойижон . Келаверинг.

Мастура опа ўғлининг хонасига оҳиста қадамлар билан кириб келди. Унинг оппоқ , чиройли юзлари ташвишли кўринарди.

- Ўғлиимм , - деди у Сулаймоннинг ёнига ўтириб , - бу дейман топган қизинг жуда баланд дор эканми дейман?! Сен бўлсанг нуқул "У сизга ўхшаган оддий қиз" дердинг,- Мастура опа билинтирмасликка ҳаракат қилиб хўрсинди,- бу қизнинг уйидагилари Боирхўжа акаларникидан ҳам кўра "урра- урра" шекилли ...

- Ойижон, нима учун хавотир оляпсиз , тушунмадим? Ҳилолаларнинг оиласи оддий оила. Отаси олим одам бўлса ҳам жуда тушунган инсон. Ҳеч қанақа молпараст инсон эмас улар. Уларни ўзингиз билан қуда бўлишга кўндиришда битта қаршилик бўлиши мумкин . У ҳам бўлса "Қизимиз ҳали ёш" дейишлари . Аммо дадамлар Маҳина аммамни олиб борсалар у ёғини аммамнинг ўзлари қойиллатадилар.

- Билмадим ўғлим , даданглар боя суриштириб борсалар махалласидаги таниш одам "Бу хонадонни совчилари мана- ман деган казо-казолар, аммо ана ўшалар ҳам қуруқ қўл билан қайтиб кетишаяпти" дейишганмиш.

- Одамлар айтишаверади-да , ойижон. Ўзингиз айтасиз- ку "Эл оғзига элак тутиб бўлмайди" деб .

- Майли , Худо ҳоҳласа бари яхшиликка бўлсин . Сенгинанинг бахтингни кўрган куним еттинчи осмонда учсам керак.
Пешонамда ёлғизгина ўғлимсан. Насиб қилса , сен туфайли қизлик ҳам бўламан. Биласанми , қизим бўлишини жудаям ҳоҳлаганман. Аввалоси Аллоҳнинг менга атагани -сени фарзанд қилиб берганига жуда розиман, ўзига минг қатла шукр. Аллоҳга шукр ўнта фарзанддан аълосан.
Бироқ аёл кишининг боши ёстиққа тегса ёнида тортинмай кўнглини ёра оладиган бир кўнгилдоши бўлиши зарур экан- да.

Ха айтганча , гап билан бўлиб газга чой қўйиб келганим ёдимдан кўтарилибди . Юр икковимиз бир чой ичамиз. Даданглар бугун чарчабдилар. Аллазамон уйқуга кетдилар.

Мастура опа жилмайиб хонани тарк этди.

* * *

Ҳилола Сулаймондан СМС олганда Жиззахдаги никоҳ базми энди қизий бошлаган вақт эди.

Ресторандаги олағовурга қарамай Ҳилола ўзига СМС келганлигини ички бир туйғу билан ҳис қилди .

- Салом Ҳилола , эртага кечга ойижоним ва аммамлар сизларникига совчиликка боришади . Ўша гап ўша гап- а ?

"Сулаймон ака , барибир айтганингизни
/12
👍13🎉1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

қилибсиз-да,- ширин энтикди қиз ,- кўнглим шундай бўлишини сезганди"

Гарчи Ҳилола йигитга "Ихтиёрим ота - онамнинг қўлида" деган бўлса-да , аммо ўзи ҳам киши билмас Сулаймонга аллақачон кўнгил қўйиб бўлган эди. Фақат бу туйғуларини йигитга билдириш тугул ўзи учун тан олишга юраги бетламас, ғурури йўл қўймас эди.

Айни дамларда эса унинг амакисининг қизи Дилфузанинг никоҳ оқшомида бахтдан боши айланар эди. Уни "Юр ўйнаймиз" деб даврага тортқилаётган қариндош ва тенгқур қизларга "йўқ" деб бош чайқар , шу топда тезроқ ўз уйларида , қадрдон хонасида ёлғиз ўзи ва доимий синашта хаёллари билан бўлиб қолишни жуда истар эди.

Онасига "совчилик ва совчилар" ҳақида оғиз очишга Ҳилолага қизлик ҳаёси йўл бермади.
"Яхшиси улар келишганда ўзлари билиб олишади, ҳозир мен бирон нарса десам кўнгилларига бирор гап келиб ўтирмасин" . Ҳилола тўй ўтиб уйларига қайтиб келишаётганда ҳам шу фикрида собит қолди .

Кун пешиндан оғганда уйга қайтган оила аъзолари "Йўл чақиб қўйди-я" деганча ўз хоналарига кириб чўзилишди.

Ҳилола ҳам улар билан баравар ўз хонасига кирди, аммо кўп ўтмай ортига қайтиб чиқди.

У ошхонага кириб қозонга чиройли қилиб қайнатма шўрва солди. Кейин амакисининг аёли сумкаларини тўлдириб солиб берган, боя музлаткичга шундоққина устма- уст тахлаб қўйишган мева- чева, яхна газакларни чиройли қилиб хиллаб жойлаштира бошлади.

Орада меҳмонхонага кириб ҳаммаёқни бир назардан ўтказиб чиқди : "Барчаси жойида" ...

Ишлар битгач , шўрва қайнаётган қозонни тагини янада пастлаб хонасига йўл олди.

Хонасига кириб телефонини қўлга олди . Кеча Сулаймондан келган хабарни қайта - қайта ўқиди: "Ўша гап ўша гап- а ?"

Ҳилола жилмайди : "Ўша гап"... деди шивирлаб.Кўп ўтмай кўзи илинди.

Ҳилола қанча ухлаганини билмади. Бир вақт хонасининг эшиги чертилганида хумор кўзлари уйқудан аста очилди . Ташқаридан укаси Аброрнинг овози эшитилди :

- Опа , ойим чақиряптилар . Уйга меҳмон келибди.

Ҳилола дастлаб укасининг сўзларини яхши англамади. Сўнгра бирдан фикри тиниқлашиб сўз кимлар ҳақида кетаётганлигини англаб юраги ўйнади. Укасига "ҳозир" деди- ю , ўзи хонасининг дераза пардасини бир четини билинтирмай сурди.
Кўчада зулукдек қора ласеттида телефонига тикилиб ўтирган эркакни кўриб , ҳақиқатдан Сулаймондан совчилар келганини кўнгли билан ҳис қилди. Бу киши Сулаймоннинг дадаси эканлигини унинг ташқи кўриниши шундоққина айтиб турар эди. Барваста гавдалик бу эркакнинг чеҳрасида Сулаймонники каби қатъият ва ўктамлик барқ уриб турарди.

Ҳилола ошхонага тушганда онаси чой дамлаб турган экан:

- Ҳилола , овқат сузишга тайёр бўлиб турарсан. Мен бироз ўтиб чиқаман.

- Ойижооон, ким келди ...

- Совчилар келди , қизим ,- Роҳила опа чаққон ҳаракатлар билан ичкарига зипиллади.

Ҳилола ойисининг феълини яхши билади. Ким келишидан қатъий назар келган меҳмонни айланиб - ўргилиб кутиб олади. Ҳилола музлаткични очиб ликопчаларга турли хил ширинлик ва газакларни алоҳида чиройли қилиб тахлай бошлади .
Кутганидек , ойиси тезда изига қайтди . Ҳилоланинг тайёргарлигини кўриб жилмайди ва патнисга жойланган ликопчаларни олиб яна меҳмонхонага қайтди.

- Бўлди , сингилжоним , кўпда овора бўлаверманг , - деди меҳмонхона тўридан жой эгаллаган Маҳина амма , - илтимос ўтиринг . Биз сиз билан бафуржа гаплашиб олгани келганмиз.

Роҳила опа қўлидагиларни дастурхонга жойлар экан , Маҳина аммага қараб "Хўп ... Ҳўп бўлади" деб жавоб қайтарарди.
Роҳила опанинг эътиборини тортган нарса совчиликка келган аёлларнинг иккисининг ҳам жуда хушсуратлиги бўлди. Гарчи ўзи ҳам шу ёшида ёшликдаги тароватини сақлаб қололган бўлса- да , аммо бу аёллар ҳақиқатдан ҳам юзи билан битта тўла нур эди.
"Юз - кўнгил ойнаси" деб бежиз айтилмаганда,- ўйлади Роҳила опа ,- тавба бу аёлларни аввал ҳеч кўрмаган бўлсам ҳам жуда юракка яқин олдим-а , худди минг йиллик танишдек. Қизиқ , яқинда битта ҳикоя ўқигандим. Унда ёзилишича , инсон дунёга келгунча руҳлар оламида ҳам таниш бўларкан. Баъзилари эса жуда қадрдон бўлармиш.
/13
👍19❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Шу сабаб бу дунёда биринчи бор учрашган бўлишса ҳам , ўзи билмай туриб руҳлар бир - бирини танир экан. Инсонларнинг тезда чиқишиб кетадиганлари шундай бўлса керак- да" . Роҳила опа бу фикрларни зумда хаёлидан ўтказди ва аёлларга қараб дастурхонга манзират қилди :

- Қани олиб ўтиринглар ...

- Синглим исмингиз ? - ёши катта аёл Роҳилага савол назари билан тикилди

- Исмим Роҳила ...

- Мени исмим Маҳина. Булар ,- у ёнидаги аёлга ишора қилди,- укамнинг аёли - келиним Мастураой бўладилар. Аслини олганда сингилим десам тўғрироқ бўлади. Ўзингиздан қолар гап йўқ , хонадонингизга нима учун ташриф буюрганлигимизни фаҳмлаб тургандирсиз. Шуйтиб айланай , қиз бор уйга шоҳ ҳам келар экан, гадо ҳам . Биз ҳам ўзимизда журъат топиб уйингизга совчиликка келдик.
Маҳина амма Роҳила опанинг оғзига тикилди. Роҳила опа ўнғайсизланиб ерга қаради. Нима дейишга шошиб қолиб :
- Хуш келибсизлар , - деди тили тутилганча.

- Келганимиз қачон хуш бўлади , айтайми , - дилбаргина кулимсиради Маҳина опа, - қачонки икки ёшнинг юлдузи юлдузига тўғри келса. Қачонки, хонадонингиз юлдузи бизнинг хонадон юлдузига тўғри келса.

- Кечирасиз , бизни сизларга ким дараклади ? - ийманиб сўради Роҳила .

- Роҳила , сингилжоним. Мен анов- манов деб гапни айлантириб ўтирмоқчимасман. Бор гапни яширишдан маъно йўқ. Хуллас ... Биз қизингиз Ҳилолахоннинг изидан у ўқийдиган институтдан тушиб келдик. Ҳилолахон жияним Сулаймон билан бирга ўқир эканлар. Уни уйлантирамиз деб ўртага олгандик "Майли , ундай бўлса шу қизнинг уйига бир бориб кўринглар" дегандек қилди. Сизларникига келиб эса хато қилмаганимизни тушундик. Тўғрисини айтсам сизни кўриб худди минг йиллик танишдек юрагим "жиз" этса бўладими ?
Биласизми , Роҳилахон? Мен умрим давомида жуда кўп маротаба совчиликка борганман. Аммо камдан кам ҳолатда қизни кўрмасдан онасини ёқтириб қолиб қарор чиқарганман. Ва айнан ўша ёшларнинг тўйи бўлиб , бахтли жуфтлик бўлишган. Менимча "Тақдир-насиб" деганлари шу бўлса керак.
Жиянимга келсак, ёлғиз ўғил . Аммо ўнта ўғилга татийдиган одобли , ҳуснли , баркамол йигит . Укам билан Мастураой шугина жиянимни Аллоҳдан тилаб- тилаб неча йилда сўраб олишган. Сабрларининг мукофоти шу Сулаймон. Мастураой бир неча йилдан буён озроқ дард чекдилар . Қолаверса уйда ёлғиз қўл. Шунга Сулаймонни уйлантириб , келинимга битта дил ҳамроҳ, қиз ўрнига қиз олиб берсак дегандик.
Айтганча келинимни ёлғиз қўл деганимга бутун рўзғор ишлари бўлажак келиннинг гарданига тушар экан деб қўрқиб кетманг. Укам ўзига яраша давлатманд. Ўзининг кўп тармоқли бизнеси бор. Шунинг учун уйида барча шароитни муҳайё қилиб қўйган, хатто идиш- товоқниям мошина ювади , қолганини қўяверасиз. Қизингиз келин бўлса ўқишини бемалол битиради, ишлайман деса у масалада ҳам чеклов йўқ. Одатда совчилар қизни олгунча оғиз тўлдириб осмондаги ваъдаларни бериб , кейин билганларини қиладилар. Аммо мақтанишмас- у, биз бу борада лафзлимиз.

- Билмасам , очиғини айтсам қизимизни бу йил узатмоқчи эмасдик. У ҳали ёш ...

- Қизингизни ёшини билиб келдик , айланай. Сиз ҳам битта нарсани эътиборга олиб қўйинг- да. Қиз боланинг бозори бир қайнайди. Тўғри, барчанинг пешонасига ёзилган ярим жуфти барибир ўз эгасини албатта топади. Орада вақт ютқазилиши мумкин халос.
Мен ҳозир сизга битта воқеани айтаман, эшитиб ҳайрон қоласиз.
Қайнисинглимнинг бир ўғли бор. Шу йигитни анча йиллар аввал тўйи бузилганди. Бўлажак келинпошшанинг янгалари "Тўйдан олдин ҳар қанча эркалигингни қилиб ол . Куёв бола тўйгача барчасини кўтаради , уйланиб олгандан кейин ўз билганини қилади. Никоҳ узук танлашга олиб борса энг зўри олдиргин. Орада қиммат узукли бўлиб олганинг қолади" деб "ақл" ўргатишибди. Қиз содда эканми , янгаларининг маслаҳатига киприк қоқмай амал қилибди.
Узук танлашга олиб борган йигитни жонидан тўйдириб , "Шуни олиб берасиз !" деб энг қиммат, олмос кўзли узукни танлабди. Йигит у деса бу деган, бу деса у деган. Хуллас йигит қараса бўлмайдиган. Қиз умуман гап уқишни ҳоҳламабти. Шунда йигит
/14
👍15
​#КЎНГИЛ_ИФОРИ

қизга "Қўлимдаги бор пул бу узукка ҳозирча етмас экан. Сен шу ерда кутиб тур мен ҳозир яна пул олиб келаман" деган- ю изига қайтган.

Уйга қайтгач "Мен бу қизни ўлсам ҳам хотин қилмайман, кимга керак бўлса ўша уйлансин" деб уйдан чиқиб кетган.

Охири тўй бузилди. Қиз тараф келиб роса ялинди, фойдаси бўлмади.
"Бизни шарманда қилманглар , ҳеч нарсангиз керакмас" дея обдон тавалло қилишдиям- ки , йигитни кўндириб бўлмади.
Шу бўйи ўша йигит ўн йилдан ошиқ вақт уйланмади. Қиз зотидан тоза кўнгли қолган экан- да. Бу вақтда ўқишни тугатиб , топармон- тутармон бойвачча йигитга айланди. Бир столни эгаси бўлди.
Қайнисинглим бояқиш билан шу йиллар ичида не- не қизларга совчиликка бормадик. Жавлон эса ( йигитнинг исми шундай эди) унисини ўпоқ, бунисини сўпоқ деб бир бошдан йўққа чиқараверди.

Бир куни қудам "Опа қайнисинглингиз Маҳфиратхоннинг ўғилларига Салиманинг қизи Мунисани айтиб кўрайлик , шу қизнинг ҳам ҳеч бахти очилмади . Унинг жуда яхши қизлигини ўзингиз ҳам биласиз- ку" деди. Мен қудамга : "Муниса ҳақиқатда яхши қиз . Аммо Жавлон жудаям қиз танлашга талабчан бўлиб кетди. Не- не фариштадек чиройли қизларни назарига илмаяпти-ю , қорачагина, тарашадек озғин Мунисани менсимаслиги аниқ. Қўйинг , пишмаслиги кўриниб турган савдога вақт сарфлаб овора бўлмайлик" деб таклифини рад этдим.
Шу билан мавзу ёпилди. Орадан беш йил ўтди. Жавлонни уйланишга ҳеч кўндириб бўлмади. Бир куни қайнисингилимнинг хун бўлиб йиғлаганига ачиниб , бироз тафти босилсин дебми, нима қилишни билмай ўзимдан- ўзим ҳалигача турмушга чиқмаган Мунисаларникига совчиликка олиб бордим.
Менга таниш одамлар бўлгани учун қиз томонни учрашувга биттада кўндириб келдик. Эртасига учрашув бўлиб ўтган вақтни чамалаб турсам, Маҳфиратхон қўнғироқ қилиб қолдилар. Мен "Ҳар доимги жавобдир- да" деб гўшакни беҳафсала кўтардим. Аммо қайнисингилим ўғлига қиз жуда ёққанлигини айтиб суюнчилаганида қулоқларимга ишонмадим. Нима учун қиз Жавлонга ёқибди десангиз-чи ? Эмиш- ки , Мунисанинг чап ёноғидаги мошдек ҳоли Жавлоннинг раҳматли бувисининг ҳолига икки томчи сувдек ўхшаркан, йигит қизни бир бор кўриши билан "Бувимларга ўхшарканкан" деб таслим бўлибди.

Бу воқеаларгаям анча вақт бўлди ,- ҳикоясига хулоса ясар экан Маҳина опа енгил жилмайиш билан ,- ҳозир Жавлон билан Мунисаларнинг икки қиз , икки ўғиллари бор.

Роҳила опа амманинг ҳикоясини тинглай туриб шу вақтгача даврага бир оғиз сўз қўшмай бош силкиб ўтирган Мастура опага зимдан назар ташлар экан, бу хушрўйгина аёлнинг кишини оҳанграбодек тортадиган меҳрли нигоҳларига ўзини таслим бўлаётгандек ҳис қилар эди.

"Тавба ,- дея ўйлади Роҳила опа, - бу аёлда одамни ўзига тортадиган нимадир бор-а? Аммо қуда бўлганда ҳам Ҳилолани ҳақиқатда қизидек кўриши билиниб турибди"

- Роҳилахон. Энди "Бир кўрган таниш, икки кўрган билиш" дейдилар. Оиламизни Назарбекдаги Нурафшон кўчаси 19- хонадондан сўрайверасиз. "Мирсаид аканинг уйлари қайси ?" десангиз барча бирдек танийди.

Энди бизга руҳсат . Сизларни шошилтирмоқчи эмасмиз- у , аммо шу келаётган чоршанбада яна бир хабар олиш ниятимиз бор,- Маҳина амма шундай деб дуога қўл жуфтлади.

* * *

Аёллар олдинма- кетин бошлашиб меҳмонхонадан чиққанларида тўғридаги уйнинг эшиги очилиб хонадон эгаси бўй кўрсатди. У аёлларни кўриб дархол ортга қайтмоқчи бўлди ,аммо ёши улуғ Маҳина опага салом бермаса одобсизлик саналишини ҳис қилиб меҳмон аёлларга аста пешвоз чиқди .

Асрор ака икки қадам юрмай тўсатдан таққа тўхтади.

Ҳозиргина режа қилгани салом бериш ҳам ёдидан кўтарилди .

У Мастура опага тикилганча қотиб қолганди ...

- Мас ...
Мастура сенмисан... - тили аранг айланди унинг

Мастура опанинг ҳам ҳолати ҳам уникидан кам эмас эди ...

У ҳам беҳолгина шивирлади :

- Асрор ака... Сиз ?!

#давоми_бор / 15

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28😁2🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз ҳар сафар турли оғриқларга бир ўзингиз сабр қилганингиздан, кечалари тўккан кўз ёшларингиздан Роббингиз хабардор эмас, деб ўйлайсизми? Ва уларнинг барчаси эътиборга олинмайди, ҳеч қандай ажр берилмайди, деб ноумид бўласизми..?!

Унутманг, сабр билан енгиб ўтилган ҳар қандай синов сиз учун яхшироқ бўлган Охират йўлланмасидир...!

Ҳайрли тун Азизларим!
Тунингиз осуда ўтсин! 🌙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Омонмисиз, қадрдон!

Пайшанба кунингиз ҳузурли ўтсин!

Азизлар, яхши ният ва тилаклар ила уйғонинг! Ҳаётнинг гўзал онларидан, гўзал тонгларидан бебаҳра қолманг.

Айни дамда барча ниятларимиз амалга ошадиган вақт. Тонг саҳарда етти фалак дарвозалари очилармиш. Ғафлатдан уйғониб, яхши ниятлар қилинг, зеро ҳар бир қилинган яхши ният зое кетмагай.

Сутдек оппоқ қалбингиз, болдек ширин сўзларингизни бир бирингиздан аяманг, бу дунёда биздан қоладигани яхшилигу, ширин хотиралардир.

Доим яхши ниятлар билан ҳар тонгни карши олар эканмиз Аллоҳни Ўзи қўллаб қувватласин


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄Ассаламу Алайкум! Пайшанба тонгги муборак бўлсин ❄️

☃️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_муборак

💥Бугун 7 декабрь - Уйқучилар куни!

Уйқу келган пайтида жой танламайди...😅

Уйқучи дўстларни табриклаб, ўзларига юбориб қўйинг)))

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🧕 Muslimalar kundaligi
​#КЎНГИЛ_ИФОРИ қизга "Қўлимдаги бор пул бу узукка ҳозирча етмас экан. Сен шу ерда кутиб тур мен ҳозир яна пул олиб келаман" деган- ю изига қайтган. Уйга қайтгач "Мен бу қизни ўлсам ҳам хотин қилмайман, кимга керак бўлса ўша уйлансин" деб уйдан чиқиб кетган.…
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

6-ҚИСМ

- Ҳа , мен Асрорман. Оббо сени қара- ю , ахири яна учрашдик- а ? Аммо- чи , сира ўзгармабсан. Тўғрироғи Мапура опоқимнинг ўзлари бўлибсан- қолибсан.

- Тушунишим бўйича сизлар таниш чиқиб қолдинглар чамамда ? - Маҳина опа синчков назар билан Асрор акага савол берди

- Вой хаёлим қурсин , ассалому алайкум. Мастурани кўриб суюнганимдан саломлашиш ҳам ёдимдан кўтарилибди, - Асрор ака илдам келиб Маҳина опага елка тутди , сўнг кулимсираганча гапида давом этди,- булар билан ёшликда Самарқанд дарвозадаги уйимизда девор- дармиён қўшни бўлганмиз. У вақтлардаги "қўшни" сўзининг моҳиятини билсангиз керак. Қариндошдан ҳам яқин эдик. Кейинчалик эски хонадонларимиз ўрнига кўп қаватли уйлар тушиб бир- бирларимизни йўқотиб қўйдик. Ойимлар Мапура опоқимни кўп қидиргандилар. Ўша вақтларда анча изладик, аммо тополмадик. Мастуралар аввал "дом"га кўчишганди , кейинчалик домни сотиб шаҳар четидан уй қилиб чиқиб кетишибди.
-Домга чиққан кезлари адамлар тўсатдан оламдан ўтиб қолгандилар, шунга тоғаларим "Синглим бир этак бола билан ёлғиз қолиб кетди" деб бизларни кўчириб кетишганди,- деди Мастура хаёлга берилганча.

- Бундан хабаримиз бўлмаганди . Опоқимлар- чи , улар ҳаётмилар ? -шошилиб сўради Асрор ака.

- Ойимлар тўрт йил аввал оламдан ўтдилар. Аммо умрларининг охиригача сизларни эсдан чиқармагандилар.

Асрор ака беихтиёр юзига фотиҳа тортди :

- Охиратлари обод бўлсин . Мапура опоқим қандоқ аёл эдилар- а ? - сўнг хўрсиниб қўшиб қўйди ,- бизникилар ҳам ўтиб кетишганига анча вақт бўлди, бироқ бу воқеалар худди кеча содир бўлгандек.

Шу пайт суҳбатга Роҳила аралашди :

- Хўжайин сизни роса кўп эслардилар. Айниқса "Пиширган сомсаларинг Мастуранинг тандирда ёпиб олиб чиқадиган ялпиз сомсаларига ҳеч ўхшамайди- да " деганлари деган эди. Ҳалиям айтадилар ,- у шундай деб ҳовлининг бурчагига ишора қилди ,- хаттоки шунақа сомса пишир деб тандир ҳам қуриб берганлар.

- Энди гап бундай,- деди Асрор ака шодон овозда ,- ҳозир орқага қайтасизлар. Нееееча йилда топган синглимни ўз қўлларим билан ош дамлаб бир меҳмон қилай.

Меҳмон аёллар бирданига ортга тисланишди :

- Йўғей кеч бўлиб кетди , кўчада укам , яъни бу синглингизни эри ҳам кутиб қолди . Диққинафас бўлиб ҳам кетгандир кутвериб .

Маҳина опанинг сўзларини эшитиб Асрор ака янада ҳурсанд бўлиб кетди:

- Эээ, энг аввал шундан келмайсизларми ? - у шундай деб Роҳилага юзланди ,- онаси , сен меҳмонларни ичкарига бошла, мен зумда куёв эшонни олиб кираман.

Асрор ака аёлларнинг ҳай- ҳайлашларига қарамай чапдастлик билан кўчага йўл олди .

Маҳина ва Мастура опалар хонадон эгасининг ташқарида ўзларини кутиб турган Мирсаид акани уйга кириш учун кўндира олишига шубҳа қилганлари сабаб ортларига қайтмай шу ерда кутиб туришга қарор қилдилар.
Бироқ орадан бир чой дамлагулик фурсат ўтар- ўтмас Мирсаид ака остонада кўрингач, ҳайратларини яшира олмай қолдилар.

- Мирсаид ? Ука , биз сени ...- Маҳина опа вазиятга баҳо бериш учун сўз бошлаган эди ҳам- ки , Асрор ака уни ишини ўзи енгиллатди .

- Мен кўчага чиқиб , қани куёв бола уйга марҳамат демоқчи эдим, Мирсаид акамнинг ёшлари мендан анча улуғ экан. Почча дейман десам Мастура мендан ёш , нима қарорга келишни билмай каловланиб қолдим. Хуллас барибир ока - ока бўладилар- да. Қани окахон, марҳамат . Уйимизнинг тўри, қалбимизнинг қўри сизники .

Асрор ака меҳмонларга йўл бошлади . Аёллар сал аввал ўзлари чиққан хонадаги дастурхоннинг саришта ҳолга келиб қолганлигини кўриб киши билмас бир - бирларига ишора қилишди: "Бўлажак келин фаросатликкина экан..."

Табиатан оғир- вазмин , кўп ҳолларда тунд кўринишда юрадиган Мирсаид аканинг кайфияти нима учундир бугун жуда кўтарилиб кетган эди. Балки , шу кўчадаги қадрдони Қобил ака таърифлаган кимсан фалончи олим Асрор Файзуллаев ўзига деярли қариндош бўлиб чиққанидан ҳурсанд бўлгандир.

Асрор Файзуллаевни кимлигини яхши танимаган инсон уни оддийгина , камтар киши деб қабул қиларди. "Буюклик - оддийликда !" деган ибора айнан Асрор ака учун ўйлаб топилгандек эди гўё .
👍11❤4😁1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Меҳмон ва мезбонлар дастурхонга дуо-и фотиҳа қилишгач , Асрор ака уларга мулозамат қила туриб жилмайди:

- Қани дастурхонга қаранглар . "Тоғ - тоғ билан учрашмайди , одам - одам билан учрашади"деган гап бор ҳақиқатлигини кўринг-а. Яна "Дунё тор"деганлари ҳам рост экан . Синглим Мастура билан салкам қирқ йилда қайта кўришдик. Аммо лекин бир гапни айтиб қўяй. Эслашамиз десам суҳбатимиз хафталаб ҳам тугамайди.

- Болаликдаги дўстлар фарзандларимиз туфайли қайта учрашишибди- да. Аммо Мастура сизни ойингизларни "Анзират ойим" деб кўп эслар эди,- деди Мирсаид ака хаёлга берилган бўлиб.

- Ҳаа, ойимлар билан Мапура опоқим опа- сингилдан ҳам яқин эдилар- да.Ишонсангиз булар билан ҳовлимиз ўртасида девор ҳам бўлмаган. Шунчаки қирқ оғайни атиргулни ишкомга ўхшатиб тараб ҳовлиларимиз бўлиниб қўйилганди. Бизни уйда қиз йўқ , уч ўғил эдик . Мастураларникида эса уч қиз , икки ўғил эди. Бир йили ойим бояқиш энг кичик укамни дунёга келтириб , нима учундир юролмай қолганлар. Ўшанда Мапура опоқим билан қизлари бизнинг коримизга роса ярашганди. Айниқса Мастура чақалоқнинг кийимларини бир неча ой давомида уйларида ювиб - дазмоллаб беришни бўйнига олган эди. Ҳозир укам Азамат полвон йигит бўлган, - Асрор ака шундай деб аёлига юзланди , - онаси , синглим топилди-я , ошга ҳаракатни бошлайвер, ўзим дамлайман.

Роҳила бош силкиди :

- Ҳилолага айтдим , адаси .

Қизнинг номи орага тушгач меҳмонлар бир - бирлари билан кўз уриштириб олишди.

- Шу десангиз , Асроржон ... ука ,- қаранг , нима мақсадда хонадонингизга келдик-у , ишлар қанақасига айланиб кетди ,- биз ...

Асрор ака Мирсаид аканинг ўнғайсизланиб тўхтаб қолганлигини кўриб , унга ёрдамга шошилди :

- Ока ... Очиғи қизимизга совчи келса "Қизимиз ёш"деб уларни қайтараётган эдик. Аммо Мастура синглим учун... Мана опамизни кўрдим ,- у Маҳина опага ишора қилди, сўнг сўзида давом этди ,- сиз билан танишдик. Кўринишингиз қанақа инсон эканингизни манаман деб айтиб турибди. Қолаверса , сизлар яхшидирсизлар- ки , Мастура ҳам уйингизда туп қўйиб , палак ёзган. Хонадони тинч аёлнинг юзидан шукроналик ифодаси уфуриб туради. Нима демоқчилигимни англаётгандирсиз - а ? Хуллас мен бу таклифга ижобий қарайман.

Мирсаид ака муштига йўталди . У гапнинг хонаси келиб қолганда фурсатдан янада фойдаланиб қолишга интилди :

- Асроржон... Мудомики , Мастурани синглим деб билар экансиз , унда бор ҳақиқатни билишга ҳақлисиз. Биласизми , аёлим , яъни синглингиз Мастура узоқ йиллардан буён буйраги сабаб дард чекади. Тўғри, қўлимда ўзимга етарли мол- давлатим бор. Шу сабаб Мастурага керак вақтда қўлдан келганча муолажасини олиб турамиз . Бироқ уни бир қизлик қилиб дардини бироз аритсам дегандим. Соғлиғи сабаб ишламаганлиги учун битта ўзи уйда кўп зерикиб қолаяпти- да. Қолаверса ўғлимизнинг ҳам уйланадиган вақти келиб қолди.

Асрор аканинг бирдан авзойи бузилди . У Мастурага бошқача , дардли нигоҳ ташлади :

- Нима қилди сенга , Мастура ? Ҳозир яхшимисан ? Ҳеч нарса безовта қилмаяптими ? Менинг яхши шифокор танишларим бор ...
👍11❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мастура дув қизарди :

- Ҳозир яхшиман , ака... Ҳавотирга асос йўқ. Вақти - вақти билан муолажаларни олиб тураман.

- Ҳа ундай бўлса яхши. Айтганча , мен ҳозир ...

Асрор ака шундай деб ўрнидан қўзғалди- ю , қия очиқ деразадан ташқарига овоз берди :

- Ҳилола , Аброр , Асқар , бу ерга келинглар ,- у фарзандларини чақириб ўзига "Уят бўлмасмикан?" деган маънода ҳижолатомуз тикилган аёлига тушунтириш берган бўлди, - болаларимнинг аммаси топилди-ю , таништирмаймизми ? Ҳа айтганча , - деди у меҳмонларга , - яна иккита қизим бор. Каттаси Нигора, иккинчиси Мастура ( Аброр ака бу исмни тантановор эълон қилиб қўйди ) , қизимиз сенга ўхшасин деганман- да , синглим .

Шу пайт хонага ўн тўрт , ўн олти ёшлардаги иккита ўспирин йигитча кириб келиб меҳмонларга одоб билан салом беришди. Асрор ака уларни меҳмонларга таништириб бўлган ҳам эди-ки, хонага Ҳилола кириб келди. У сал аввал онаси томонидан келган совчи аёл дадасининг узоқ йиллардан буён гапириб юрадиган ўша Мастура опа эканлигидан чала - чулпа хабар топганди. Шу сабаб дадаси ўзини бежиз йўқламаётганлигини пайқаб , чорлаганда кирмаса бўлмаслигини ҳис қилганди.
Ҳилола бир чойнак чой дамлаб келибди.

У чойнакни илдамлик билан дастурхонга қўйди-да, биринчи бўлиб Мирсаид акага салом берди.

- Ассалому алайкум ,- сўнгра онасининг ишораси билан айланиб ўтиб аввал Маҳина опа , кейин Мастура опа билан кўришди. Ҳилола Мастура опа билан кўришаётганда Асрор ака :

- Қизим , мен сенга айтган Мастура амманг шу аёл бўлади. Яхшилаб кўришгин, хўпми ? -деди завқланиб.

Мастура Ҳилолани бағрига босар экан, кўзларига ёш келди :

- Ака , бу қизингизни негадир ўзимга ўхшатдим ,- деди у товуши товланиб Ҳилоланинг новдадек бўй- басти , ёшлик таровати ила безанган хумор кўзлари, қайрилма киприк, гулгун яноқларига боққанча.

- Қизлар аммага ўхшайди- да , ўзи . Яна бошқа кимга ўхшасин ? - деди Асрор ака тантилик билан.

Меҳмонлар бу хонадонда анча қолиб кетишди. Орада Маҳина амма ўз уйидагиларини , Мастура опа Сулаймонни хавотир олмаслиги учун бирров қўнғироқ қилиб огоҳлантириб қўйишди .

Соат тунги йигирма иккиларга яқинлашганда Асрор ака меҳмонларни кетиш ҳақидаги таклифига тилар - тиламас базўр розилик берди .

* * *

Маҳина опа ўзини уйига ташлаб қўйиш учун машина рулини Себзорга бурган укаси ва келинига йўлма - йўл оғзининг суви келганча Асрор аканинг хонадонини мақтаб кетди.

Мирсаид ака нима учундир яна жиддий ва тунд бўлиб қолган эди. У Маҳина опасининг эшигига етгач ахири ёрилди.

- Менга қара, Мастура , - деди у атайдан опасининг диққатини тортиш учун дона- дона гапириб , - Анзират ойинг ҳақида- ку гапиргансан. Ёдимда бор. Аммо мана бу Асрор "аканг" ҳақида гапирганингни шунча ҳаракат қилсам ҳам эслай олмадим. Тўғриси битта нарсага ҳайрон бўлдим. Айбга буюрмайсиз-да , хоним, шунақа оми одамман,- шу пайтда Мирсаид аканинг овозидаги таҳдидли киноя яққол сезилди ,- нима ёнма - ён яшаган барча инсонлар , яъни йигит билан қизларни айтаман-да , шунақа "ака- сингил" бўлиб кетаверадими ? Шунчалик осон ишми шу ? Мана опам айтсинлар , бизнинг ҳам қўшниларимиз бор бўлган. Нима учундир бизлар шунақа опа - ука, ака- сингил бўлмаганмиз . Аммо бизлар ҳам етарлича оқибатли эдик. Тўғрими , опа?! Ёки биздаги оқибат билан сизлардаги оқибатда мен билмайдиган бирон нима бормикан ? Шу саволга бир жавоб бериб юбора оласизми ?

Мирсаиднинг важоҳатидан ҳозиргина тиллари бийрон бўлиб келаётган Маҳина амманинг ҳам тили айланмай қолди .

Бироқ Мастура опа ўзини йўқотмади . У қаддини ростлади. Эрига дилбар нигоҳларини қадади ва :

#давоми_бор /18

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ #Ro'mol_orash_usuli😻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотиржам бўл! Агарчи бутун башарият жам бўлса ҳам Аллоҳнинг сен учун "бўл" деган иродасига тўсқинлик қилолмайди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
ОНА СИЗ КАСАЛ БЎЛМАНГ

Она сиз касал бўлманг
Ҳаёт тўхтаб қоларкан
Уйқусиз ўтиб тунлар
Кўзлар йиғлаб толаркан

Она сиз касал бўлманг
Жоним ёниб куяркан
Соат ҳам секин ўтиб
Дақиқа дил ўяркан

Она сиз касал бўлманг
Овқат ўтмай қоларкан
Диққатим бир жойдамас
Хаёл сизда қоларкан

Она сиз касал бўлманг
Дилга дард ораларкан
Кулгу келмай юзимга
Қувончим йўқоларкан!

Она сиз касал бўлманг
Уйимдан файз кетаркан
Энди билдим мен учун
Соғ бўлсангиз етаркан

Она сиз касал бўлманг..
Она ҳеч касал бўлманг..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Kechki mutolaani kutayotganlar bormi?❤️
👍34
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мастура дув қизарди : - Ҳозир яхшиман , ака... Ҳавотирга асос йўқ. Вақти - вақти билан муолажаларни олиб тураман. - Ҳа ундай бўлса яхши. Айтганча , мен ҳозир ... Асрор ака шундай деб ўрнидан қўзғалди- ю , қия очиқ деразадан…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

7- ҚИСМ

- Албатта жавоб бера оламан, - деди, сўнгра ўзини янада вазмин ва бир хил оҳангда сўзлашга ҳаракат қила кетди ,- дадаси , очиғини айтсам сизнинг тажанг феълингиздан "Асрор акага бирор нарсалар деб юбормасмикансиз ?! " дея юрагимни ҳовучлаб хавотир олиб, игнанинг устида ўтиргандек ҳис қилдим ўзимни. Ҳайрият-ки , меҳмонда эканлигимизда ўзингизни қўлга олиб ўтирдингиз.
Энди бевосита саволингизга жавоб беришга келадиган бўлсам...

Асрор ака деярли барча гапни гапирдилар- у , аммо энг асосийсини айтмадилар .

Хуллас ...

Мен ...

Биз ..

Мен ва Асрор аканинг ҳақиқатдан ҳам ака - сингиллигимиз рост. Ҳали эшитганингиз ёдингизда бўлса , Асрор ака кичик укалари дунёга келган вақтда Анзират ойимларнинг тоблари қочиб ётиб қолганлари ҳақида гапиргандилар. Укам Абдуворис бир ёш эди ўшанда. Анзират ойимнинг мазалари йўқлиги сабаб менинг ойим укам билан бирга кичкинтой Азаматни салкам уч ой эмизиб парваришганлар.

Ундан анча аввал эса ойим бир сабаб билан Асрор акага ҳам бир хафтага яқин кўкрак тутган эканлар. Асрор ака Зоҳида опам билан эмикдошлар. Мен эса сингил.

Мастура сўзини тугаллар экан, Маҳина опа ўктам овозда орага гап қўшди :

- Мастураой , сиз бу хонадонга ўйлаганимиздан ҳам кўра яқин экансиз- у,- у шундай деб ўзича вазиятга хулоса ясаган бўлди , - менимча иш пишди ҳисоб . Мана мени айтди дейсизлар , насиб қилса худди шу хонадон билан қуда бўласизлар . Кўнглим шунақа деяпти.

- Илоҳим айтганингиз келсин , опа. Сулаймонимизнинг тўйига бош бўладиган ҳам ўзингиз. Аллоҳим ўша кунларга етказсин,- деди Мастура опа орзумандлик билан.

- Буни қаранглар , қачондан бери кўчада гаплашаяпмиз,- деди Маҳина опа таънаомуз,- шу гапларни уйда гаплашсак бўлмасмиди ? Келиним ҳам иссиққина чой дамлардилар ?

- Опа , биз энди борайлик. Сулаймон ҳам юраги пўкиллаб йўлимизни пойлаб ўтиргандир,- деди Мирсаид ака .

Эр - хотин Маҳина опа билан қуюқ хайрлашиб йўлга тушдилар.

Назарбекга кираверишда Мирсаид ака нима учундир машинасини йўл четига ўтиб тўхтатди .

- Тинчликми , дадаси ? Машинангизга бирон нарса бўлдими ? - ҳавотирланиб сўради Мастура опа эрининг ҳатти - ҳаракатига тушунмай.

- Мастииир ... - деди Мирсаид ака овози товланиб , - мен барчасини ҳов боя билгандим. Асрор акангни уйига киришдан олдин...

- Тушунмадим , дадаси ? Сўзларингиз шунчалик жумбоқли- ки , тагига етиш бирам мушкул ? - Мастура опанинг овозидан озорланиш аломатлари барқ уриб турарди.

Мирсаид ака эса ҳотиржамликни қўлдан бой бермай сўзида давом этди :

- Мен сени Асроржон билан сутдош ака- сингил эканлигингни аллақачон билгандим деяпман. Асроржон кўчага чиқиб мени ўз хонадонига таклиф қилаётганидаёқ, кўнглимга бошқа гап келмаслиги учун тезгина барини рўйи- рост гапириб берганди.

- Демак , "Акасининг сўзлари тўғри чиқармикан ?" деб мени синамоқчи бўлибсиз-да ?! Ўзингизча тергов уюштирибсиз- да ?! Шунча йиллар сизни ишончингизни қозона олмаган эканман шекилли ?! Эҳ сизни қаранг- у ?! - Мастура опанинг товуши бўғилди . Ўксинганча кўзларини четга олди.

Мирсаид ака уни ҳотиржам қилишга урина бошлади:

- Эҳ , Мастииир , Мастииир ... Барибир аёллигингга борасан- да?! Вазиятга хеч четдан баҳо бермайсан?! Мен бу сўзларни атайдан қайта қўзғадим . Биласанми нимага ?! - Мирсаид ака машинасининг ўриндиғига янада қулайроқ ўрнашиб ўтириб оларкан гапида давом этди ,- мен- ку акангга ишонганим учун унинг хонадонига қадам босгандим. / 19
👍7