🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Forwarded from Post Bot
😳ЎГАЙ ОНА...
ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ.😪

Рустам турмуш қуриб фарзанд кўрмай ажрашган аёлга уйланди.
Фақат қизимга яхши қарасанг бўлди деди аёлга. Ўгай она бошида яхши бўлиб юрди. Аста секин эри қизини жуда яхши кўриши унга ёқмай борарди. Қизга зуғум ўтказа бошлади.
Отасига айтса янада ёмон бўлишидан қиз қўрқарди. Шунинг учун отасига ҳеч нима демасди.
Аста-секин қиз сўниб бораверди.
Бир кун ишга кетган Рустам нимадир бўлиб икки соатдан кейин уйига қайтди. Уйда ҳеч ким йўқ. Оғилхонадан овоз келарди. Секин бориб овозга қулоқ тутди. Қизи ялиниб йиғларди.
-Ойижон илтимос биттадан солинг! Қулоғим...😭 жудаям оғрияпти...!
Рустам не куз билан кўрсинки хотини қизининг....😰😳😱😱

ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН БОСИНГ👇
👍11😢5🥰1
#кундошлар

141-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева


- Дарсимиз чўзилиб кетди. Кейин сиз яхши кўрадиган хурмодан қидирдим. Уйда ейсиз деб.
- Мен нарсаларимни йиғиб, тайёр бўлиб ўтирибман.
- Кетдик бўлмаса... – Малик онасининг елкасидан қучди.
- Ўғлим... – деди Ойниса хола эшикдан чиқаётиб. – Дўхтир билан гаплашдингми?
- Гаплашдим, ойи.
- Нима деди? Жароҳат олган кўзим кўриб кетар эканми?
- Ҳа, кўриб кетар экан, - деди Малик ичидан зил кетса-да, сездирмасликка уриниб. – Сиз хавотир олманг.
Шифокор Ойниса холанинг ғишт теккан кўзини аввал бошданоқ кўрмайди, деганди. Аммо буни Малик онасига айта олармиди? Онасининг яна умид билан сўраётганидан юраги эзилди. Опасига бўлган нафрати янада алангаланди.

🍃

Аббос то уйларига етиб келгунча миқ этмади. Севаранинг ичи ғимирлаб қолди:
“Наҳот, Аббос хиёнатини сезди? Йўўўқ, сезмаган. Сезса, ўша пайтнинг ўзида бир нима қилиб қўйган бўларди...”
Севара ўзини хотиржам қилишга уринди. Барибир юрагидаги ғашлик тарқамади. У ўзини овутиш учун телефонига қаради. Боя “учрашув”да олган видеосини Ҳилолага юборди-ю, телефонидан ўчириб ташлади. Ҳарқалай, тозалаб қўйгани маъқул. Кейин телеграмга кириб, турли каналларга кириб-чиқа бошлади. Бехос шундай ёзувга кўзи тушди:
“Аллоҳ қуйидагича марҳамат қилган:
“Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир” (Исро сураси, 32-оят).
Оятда “зино қилманглар” дейилмаган, балки “зинога яқинлашманглар” дейилмоқда. Бу дегани, “зино қилманглар”, дегандан кўра қаттиқроқдир. Мўмин, мусулмон одам зино қилиш тугул, унинг яқинига ҳам йўламаслиги, зинога олиб борувчи нарсалардан ҳам узоқда бўлиши лозим...”
Севаранинг давомини ўқишга тоқати етмади. Шартта ўша каналдан чиқиб кетди.

Давоми бор

👍 бу – илҳом! Босиб ўтинг!
👍33❤2🥰1😭1
#кундошлар

142-қисм

Муаллиф: Наргиза Усанбоева

Аббос эса бу ёғига нима қилиш ҳақида ўйлаб борарди. Демак, шу пайтгача ҳам Севаранинг жазмани бўлган. Аббоснинг хаёлига ўшанда уйда қолган камар, Рита хола ҳақидаги ёлғон келди. Аввалдан уни алдаб юрган. Демак, у Севара ва жазманининг учрашувига ҳалал беряпти. Агар у уйда бўлмаса, ўша одам келиши мумкин. Шу йўл билангина уларни қўлга тушира олади. Аббос ўзича нималарнидир режа қилди, нималарнидир ўйлади.
- Гаплашиб оламиз дегандингиз? – деди Севара уйга келгач, безларча.
- Ҳалиги... – деди Аббос гап топа олмай. Хиёнат ҳақида гаплашса, Севарани чўчитиб қўйиши мумкинлигини, режаси амалга ошмай қолишини ўйлаб, гапни бурди: - Мен икки кундан кейин товарга кетаман. Икки кеча уйда бўлмайман. Шунга... отангларникига бориб турасанми?
- Отамларникига? – Севаранинг авзойи бузилди. Кейин бепарвогина деди: – Бирор нима қиларман...
Аббос эса диванга ётганча, яна режаси ҳақида бош қотира бошлади.

🍃

- Худога шукр, анча ўзингга келиб қолдинг... – Матлубага ҳавас билан қаради Нигора. – Мижозларинг меникидан ҳам кўп. Болаларингни иши зўр. Яқинда иккимиз ҳам буви бўламиз. Сендан бахтли одам йўқ аслида.
- Худога шукр. Тўғри айтасан. Менам ўйлаб кўрдим. Ўйлаб қарасам, энг бахтли мен эканман. Ҳамма нарсам бор. Болаларим ҳам бахтли. Инжиқ, мижғов Гулюз ҳам ниятига етиб Америкага кетяпти. Эркинман, минғирлайдиган, жеркийдиган Аббос ҳам йўқ, - кулди Матлуба.
- Ана энди ўзингга келяпсан, - Матлубанинг қўлтиғидан олиб, бошига бошини суяди Нигора. – Лекин менинг сени хафа қиладиган хабарим бор.

Давоми бор

❤️ бу – илҳом! Босиб ўтинг!
👍45❤16👏2🔥1🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
Ramazon oyida qaysi hayvon Ròza tutadi 😳 Javobi ❗❓
Kim topdi toʻgʻri javobni?
🤗20👍10🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!🦋

✨🌙Нима булса хам утган кунга шукр айтинг!
✨🌙Якинларингизни кадрланг!
✨🌙Борликлари учун миннатдорчилик билдиринг!
✨🌙Борлигингизнинг ўзи бахт!

✨🌙Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
✨🌙Йўл қўйган хато -камчиликларимизни
✨🌙Аллоҳ Ўзи кечирсин!
✨🌙Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин!


✨🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН. 🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#Таҳажжуд

Таҳажжуд ибодати шундай намозки, у Аллоҳга энг яқин бўлиш имкониятини беради. Бу намозни ўқиган киши қалб хотиржамлигини топади, дунёвий ташвишлардан озод бўлади ва дуолари тез қабул қилинади. Кечалари туриб, Аллоҳнинг ҳузурида эгилишни канда қилманг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤7😢3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️Aссалому алайкум Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!😊

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
😊Чеҳрангизни нурли қилсин.

❄️Танангизни саломатлик,
😊Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

❄️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1😭1
...Укам...

Юрагимнинг бир парчаси
Отам чинор, у новдаси
Тангримни берган совғаси
Укажоним жон укам

Гоҳ суюниб кулиб турган
Гоҳ куйиниб, куйиб турган
Менга доим далда бўлган
Укажоним жон укам

Суянгувчи тоғим ўзи
Гуллаб турган боғим ўзи
Базан ширин, аччиқ сўзи
Укажоним жон укам

Ранжимайди жахил қилсам
Ранжимайди хазил қилсам
Ҳатто арзир жоним берсам
Укажоним жон укам

Ерда юрсам оёқ бўлар
Кўкка учсам қанот бўлар
Акажон деб қўлаллаб турар
Укажоним жон укам

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😢4🔥1
Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди?

Олимлар тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин у ўсиб чиқмайди.

Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди. Бу хусусда керакли тадқиқот олиб боргач қуйидаги нарсани кашф қилдилар: кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам, ўсиб чиқаверар экан. Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан.

Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ ҳар қандай айб-нуқсонлардан покдир!

"Парвардигоримиз барча нарсага ўз хилқатини — шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир" (Тоҳа сураси, 50 оят).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13😢6❤2🔥2
Бу - Абдукибр! У автомобилларни "выкуп"га чиқариб, уйида ётиб даромад кўради. Пулини тўлай олмаган қорачиғлардан уловни тортиб олиб, бошқасига янги нархга пуллайди.

Негадир машина савдоси сустлашди. Савдони юргизиш учун Абдукибр Умрага отланди.

Аслида Умрага анча олдин ҳам борган. Аммо бу сафар бормаса бўлмайди. Чунки "круги"дагиларнинг ҳам кўпи бориб келди, чойхоналарда ҳам шу "тема".

Қолаверса, ҳозир умра мода: тантаналар билан кутиб олинади, совға-саломлар берилади, "оформленя"чилар ҳовлини безаб, "Умра муборак" баннерларини илади.

Бориши керак-да! Ахир у борган вақтлари ундай удумлар бўлмаган, кўпчиликни хабари бўлмаган. "Ҳожака"ни исмига қўшишмаган ҳам!

*

Абдукибр - чаққон тақводор!
Умра амалини бир пастда бажарди. Қайтиш кунига эса ҳали 10кун бор. Зерика-зерика маҳаллий бозорни айлана бошлади.

Қавм-қариндош, қўшни ва танишларга ҳадя учун мушк, тасбеҳ ва жойнамозлар олмоқчи бўлди. Қарасаки, "Ўрикзор"ни нархидан унча фарқ қилмас экан. Кўтариб юрадими?
Тошкентдан олади!

*

Абдукибр - дуогўй.
Ижтимоий саҳифаларида йиғламсираб Маккаларни кезади. "Сизларга ҳам насиб қилсин" деб дуолар қилади.
Каъба қаршисида стикерга турли исмлар ёзиб, расмга олиб эгаларига жўнатиб чиқади.

*

Деразасидан Ҳарам кўринадиган қиммат меҳмонхонага жойлашган Абдукибр Инстаграмда шу ерда бир умр қолиш орзуси ҳақида пост қўймоқчи эди, эсига тушди - "Жентра"ни олган мижоз бугун унга ижара пулини олиб келиши керак, ўзи эса Умрада юрибди. Кайфияти тушди. Уйга бориши билан унга қўнғироқ қилади.

*

Абдукибр намозга унчалик бефарқ эмас.
"Бу ерлардаги 2ракат уйимдаги 100.000ракатдан кўпроқ ажр беради" деди-да, ҳисоб-китоб билан 24ракат намоз ўқиб қўйди. Ҳотиржам бўлди.

*

Саёҳати тугар куни ҳаммадан олдин самолётга чиқиб олди.
"Иш қилиб яхши кутиб олишсин, эл-юрт олдида шарманда бўлмай. Меҳмонларни кутиш учун болаларимга нақд 3000$ бериб келганман-а?" деб, уҳ тортиб қўйди.

*

Абдукибр силаи-раҳмни билади - уйи тўла меҳмон.
Виқор билан уларга сўзлар экан, ўғлига қараб деди:
- Ўткан йилги умрадан қолган Зам-замни олиб кел. Нима ниятда ичилса - шунга ижобат бўлади.

*

Энди ҳаммани кўзида у Абдукибр ҳожи бўлди. Автомобил савдоси ҳам жонланди - думалаган машиналарини ҳам ижарага чиқараяпти.

*

Бу - Абдукибр! У шундай яшайди. Сиз ундай бўлманг!

(c) Shaydoi Jannat

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13😢8❤1
“Ona, bezovta qilmang!”. Mana shu gap bir kuni “Qaniydi, yonimda boʻlsangiz Ona”, degan soʻzlarga aylanadi.

“Ertaga qilarman”. Mana shu gap bir kuni “Kecha vaqtim bor edi”, degan pushaymonga olib keladi.

“Meni tinch qoʻy”. Mana shu gap bir kuni “Hech boʻlmasa bir koʻrsam edi”, degan armonga olib keladi.

“Sogʻliqqa qara”, deyilgan gaplar vaqtida quloqqa ilinmasa, kuni kelib: “Vaqtida davolanmabman”, degan afsusga olib keladi.

Qarshingdagi qalbni ogʻrigʻini oʻylamasdan gapirilgan barcha gaplar, kun kelib “Qaytar dunyo ekan”, degan iqrorga olib keladi.

Aytilishi kerak boʻlgan gaplar vaqtida aytilmasa, diydor kechga surilib, barcha vaziyatlar qoʻldan boy berilgach: “Ancha imkonim bor edi”, degan hasratga olib keladi.

Sabablarini qilmasang, vaqt seni barchasidan ayiradi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3😢3❤1
Қорда пишган қулупнай...

Авлиё бўлмоқ осон эмас. Авлиёлик даражасига етиш учун Аллоҳ ва Росулига итоат қилиш керак. Намоз ўқиса, рўза тутса авлиё бўлиб қолмайди киши. Аллоҳ ва Росулини қалбдан севиш, Уларга қалбдан боғланиш, итоат қилиш, ёлғиз қолганда Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш, ҳатто-ки ҳаёлида ҳам гуноҳларни ўйламаслик керак инсон. Зинама-зина нурга чиқиб борилади. Ҳаммага ҳам бу шарафли ном насиб этавермайди. Ичимизда, ёнимизда авлиёлар кўп. Лекин биз уларни танимаймиз, билмаймиз, эътибор қилмаймиз холос.
Абдураззоқ ота масжиддан келиб, хотинини чақирди.
- Қўшнимиз Салоҳиддин, Сорани ўғлига сўраяпти. Эртага аёли чиқар экан, - деди супага ўтириб.
- Вой дадаси ўғли чўлоқ-ку. Гулдек қизимни чўлоққа бераманми?, - деди Лутфи.
- Астағфируллоҳ дегин! Ўзи хоҳлаб чўлоқ бўлиб олибдими? Йиқилиб тушганда суяги қийшиқ битиб қолган. Онаси... бировни боласини гапирма. Қайтмасин... Яхши оила, тарбия кўрган йигит. Энг кераклиги намоз ўқийди, илм олади. Эртага сўраб чиқишганда очиқ юз билан кутиб ол. Розилик берамиз!
Шомдан кейин Шарофиддин отасининг сўзини кесмай, гапини бўлмай уни эшитгач деди:
- Ота сиз нима десангиз шу. Қўшнимизни мендан кўра сиз яхши танийсиз. Қиз билан никоҳдан сўнг кўришсам майлими? "Яхши одамларнинг боласи ҳам яхши бўлади", дер эдингиз-ку. Иншааллоҳ, қиз ҳам ота-онаси каби ақлли, маънили деб ўйлайман. Қиз билан никоҳдан аввал учрашишга ҳижолат бўляпман. Гулдек қизларини чўлоққа бераётганларини ўзи катта гап эмасми, - деди ердан бошини узмай, ҳижолат бўлганча.
Шарофиддин Сорага уйланди. Сора янги уйига бошига паранжисини ташлаганча, аёллар қуршовида кириб келди. Жуда чиройли тўй бўлиб ўтди. Эркаклар катта ҳовлида, аёллар эса орқа ҳовлида (яъни, кичик ҳовлида) тўйни ўтказдилар.
Икки ёш бир-бирларини никоҳ кечасида кўрдилар.
Сора 16 ёш, Шарофиддин эса 21 да янги ҳаётга қадам қўйдилар.
Ҳаёт эса ҳар доимгидек яна йўлида давом этади.
Шарофиддин отаси билан бомдодни биргаликда ўқийдилар-у, белларига тугунларини тугиб, кетмонларини олиб далага чиқиб кетадилар. Ота-бола деҳқончилик қиладилар.
Сора эса қайнонаси, Шарофиддиннинг ука-сингиллари билан ҳовлида қолади. Аёллар, эркаклар даладан келгунларича юнг титадилар. Қўй-қўзиларга, сигир-бузоқларга қарайдилар, қўни-қўшинларнинг кўрпа-кўрпачасини қавийдилар.
Шарофиддиннинг онаси Фотима хола эпчил аёл. Оёқ-қўли чаққон, мисоли ёш қизлардек югуриб-югуриб иш қилади. Бирпасда юнгларни титади-ю, кўрпа-кўрпачаларни қавишга тушиб кетади. Ўчоқбошига боради-ю, чаққонгина бўлиб нонга хамир қориб келади. Ажойиб аёл... Бировга оғирлигини туширмайди. Мана ҳозир ҳам келини Сорани ёнига олганча хамир қоряпти.
- Сорахон қизим. Хамирни илиқ сувга қорсангиз, хамир чайналмай юмшоқ, майин бўлади. Ёйишда ҳам, тугишда ҳам қийналмайсиз. Сиз қилиб эмас, кўриб ўрганинг болам, - деб хамирни муштлашда давом этди. Фотима хола хамирни устини ёпиб, Сора тенги қизига молларга ем бериши кераклигини эслатиб, Сорани эргаштирганча томорқага қараб юрди.
- Қизим бодрингларни узиб челакка солинг. Мен памилдориларга қарайман, - деди-ю томорқа оралаб челагини кўтарганча юриб кетди.
Фотима хола Сорани анча пишитди. Сора ҳам қайнонаси каби оёғи чаққон бўлиб, югуриб-югуриб иш қилишни ўрганди. Тезда бу оиланинг қолипига тушиб олди. Энди ўзи бемалол хамир қориб овқат қилади, кўрпа-кўрпачалар қавий олади. Фотима хола шунда ҳам Сорани ишларини текшириб, баҳо бериб туради.
- Болам сиз ёшсиз. Ўргатсам дилингиз ранжимасин. Ҳар бир ишни пишиқ-пухта ўрганиб олсангиз ўзингизга наф. Мени ҳам қайнонамлар ишга солганлар. Келин бўлиб тушганимда 15 ёш бўлганман. Аллоҳ раҳмат қилсин қайнонамлар "боламлаб" билмаганимни ўргатганлар.
Далада қуёш тиккага келди. Ота-бола тол тагига келиб ўтирдилар.
Салоҳиддин ота:
- Бир пайтлар отам билан шу далада тинмай ишлар эдик. Энди эса сен билан отамнинг ишини давом эттиряпман. Ерда барака бор болам. Меҳр берсанг, ҳосилини оласан, - деди-ю, қийиқчасига боғланган, жилди қизил ямоқлардан иборат бўлган кичкинагина Қуръонни авайлаб қўлига олди........
👍23
Бу Қуръон Салоҳиддин отага отаси Жамолиддин отадан мерос қолган. Кўзига сурта-сурта, авайлаб-асраб ўқийди. Маъноларини ҳам яхши билади. Отаси Жамолиддин ота илмли, диёнатли киши бўлган. Фарзандларига ҳам ўзида бор илмни ўргатиб кетган. Салоҳиддин ота ҳам анча нарсани билади. Лекин кўпга билдирмайди. Эҳтиётини қилади. Жамолиддин ота зиёли бўлгани учун бир пайтлар совет ҳукумати томонидан сургун қилинган. Кўп ўтмай ўлгани ҳақида хабар келган. Салоҳиддин ота у пайтлар энди 17 га кирган йигит бўлган. Шунга қарамай отасидан кўп нарса ўрганишга улгуриб қолган эди.
Жамолиддин ота зиёлилар бошига бало келаётганини билгач, диний китобларини ҳовли этагидаги катта ўрик дарахтининг орқасидаги деворга суваб ташлаган эди. Салоҳиддин ота, отасига ёрдамчи бўлган эди ўшанда. Жамолиддин ота ўғлига шундай деган эди: "Ўғлим агар бизнинг ҳам дарвозани тақиллатишса билгин-ки, бу Аллоҳнинг хоҳиши. Онангни, ука-сингилларингни эҳтиёт қил! Уларни авайла. Уларга динни ўргат, Аллоҳни танит. Сенга ўргатганларим, сенга омонат. Бошқаларга ўргатиш вазифангдир. Китобларни кўз қорачиғингдек эҳтиётла!"
Совет аскарлари уйни тити-питисини чиқариб қўлга илинадиган ҳеч нарса топа олмаган бўлсалар ҳам, Жамолиддин отани ушлаб олиб кетишган. Ота қайтиб келмаган. Дини йўлида шаҳид кетган.
Орадан йиллар ўтди. Шарофиддин тўққиз фарзанд кўрди. Фотима хола ҳам, Салоҳиддин ота ҳам аллақачонлар вафот этиб кетдилар. Шарофиддин фарзандларига отаси каби тарбия берди. Тўққиз фарзанд ҳаммалари гўзал тарбияли инсонлар бўлиб етишдилар. Уларнинг барчалари намоз ўқигувчилардан бўлдилар.
Фарзандни намозга бошлаш, Аллоҳни танитиш учун сабр керак, матонат керак. Шарофиддин билан Сора бор маҳоратларини, ўқиб-билганларини ишга солиб, фарзандларини шу даражага олиб чиққан эдилар. Улардан кўплари олим бўлди, қори бўлди.
Уларни уйладилар, жойладилар.
Шарофиддин отанинг ҳам манзили яқин. Отасидан қолган жилди қизил ямоқлардан иборат кичкинагина Қуръонни қўлига олади. Қўллари титрайди. Тажвид билан чиройли қилиб ўқийди. Кўзига суртади-ю токчага қўяди. Ота анча қариди. Умри завол бўлмади. Қанча-қанча инсонларга уйида дарс берди, илм берди. Аллоҳ ва Росулини танитди. Бекор ўтирмади. Инсонларни яхшиликка бошлади.
Авваллари беш-олти соат ухласа, энди Шарофиддин отанинг уйқуси йўқ. Намоздан, саждадан бошини кўтармайди. Уч соат уйқу ота учун етарли бўлиб қолган. Устига-устак эшикдан йўқлаб келувчи ўқувчиларни айтмайсизми...
Қаҳратон қиш келди.
Шарофиддин ота бу кеча ухлолмади. Ўнг бошига ёнбошлаб, паст уйнинг деразасидан ҳовлига қараганча зикр айтиб ётаверди. Қор майдалаб ёғар, дарахтда бир-икки дона узилмай қолган хурмо, ой шуъласида қовжираганча кўриниб турар эди.
Тонг отди.
Ҳовли оппоқ қорга бурканди.
Хонага Шарофиддин отанинг келини Салима патнис кўтариб кирди. Патнисда косага солинган қайноқ ширчой ва кичик тақсимчада иссиққина, янги пишган варақа.
- Адажон сизга ширчой олиб келдим. Келинг иссиғида ичиб олинг. Варақа ҳам пиширдим. Қувват бўлади, - деди Салима патнисни жойлар экан.
Шарофиддин ота ҳеч нарса емади. Томоғидан ўтмади. Сора хола ҳам, Салима ҳам отага мажбурлаб нарса едиролмадилар.
Қор ёғишда давом этарди. Ота ёнбошлаганча деразага қараб ётар, тили эса пичирлаб дуо ўқир эди.
Сора хола ҳовлидан келди-ю, қўл-оёқларини иситиш учун дераза тагига солинган юнг тўшакка ётиб олди. Қиш қаттиқ келган эди. Орадан кўп ўтмади. Шарофиддин ота ётоғида ётганча деразадан ҳовлини кузатар экан, кампирига деди:
- Онаси қара! Учиб келаётган оқ отларни кўряпсанми? Биз томонга қараб учиб келишяпти.
Сора хола бошини кўтариб деразадан қараб деди:
- Қор кўзингизга шундай кўрингандир. Совуқда оч ётишингиз яхши эмас додаси. У-бу нарса олиб келайми? Еб оласизми?
- Отлар яқинлашиб қолди. Ҳеч нарса емайман. Ҳовлидаги пишиб ётган қулупнайларни кўряпсанми? Бироздан сўнг шулардан ейман. Дарахтдаги ранго-ранг қушларничи? Уларни ҳам кўряпсанми? Гўзаллигини қара, - деди ота ҳайратланиб.........
👍6❤2
Сора хола:
- Қизиқмисиз додаси... Шу совуқда, қорда қулупнай нима қилади?, - деди деразадан анграйганча.
Ота овозини пасайтириб, оҳиста деди:
- Онаси! Учар отлар келди. Қара, эшикдан кириб келишмоқда. Уларни чиройли кутиб ол, отлиқларга салом бер. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Хонанинг эшик ва деразалари бир силкинди. Отанинг пешонасидан дона-дона тер томчилари оқиб тушди. Ҳаммаёқни мушк иси тутиб кетган эди.
Сора хола довдираганча ким келди, кимга салом бериш кераклигини тушунмай ҳайрон қолган эди.
- Додаси... Ҳай додаси... Ким келди? Кимга салом берай? Нега мени қўрқитасиз? Додаси нега индамайсиз, - деб отанинг бошига келди.
Шарофиддин отадан садо чиқмади. Чунки ота оқ отларда жаннат томон сафарга чиққан эди.
Ҳикояни тугатар эканман, ўзимни йиғидан тута олмадим. Қандай ҳам шарафли, қандай ҳам покиза инсонлар бор-а...
"Роббим! Менга ҳам шундай гўзал якун бер", деб йиғлаб дуо қилдим. Бизлар ҳам оқ отларда учайлик, бизлар ҳам Роббимнинг марҳаматига мушарраф бўлайлик. Қандай яшасак ҳам, барибир ўламиз. Ўлим биз билан ёнма-ёндир. Жонимиз чиқмасидан аввал қўлимиздан келганча яхши амаллар қилиб қолайлик. Буюк Зот ҳузурига ёруғ юз билан борайлик! Унутманг бу дунё ўткинчидир!
Зулфия Махмуд

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢8👍6👏2
Forwarded from Post Bot
❗️Yapon ayollari har kuni bizdek odiiy yuz yuvmas ekan 🧏‍♀

😍 BU USULDA YUVILGAN YUZ JUDAYAM YOSH KO'RINAR EKAN

O'zimda sinab ko'rdim va 3 kunda shunaqangi yuzlarim tiniq boldi 🙋‍♀

Siz xam bunday holatda yuzingizni yuvsangiz tiniq va yuzlaringiz chiroyi oshib boraveradi. 🫶🫶


YAPONLARNI USULI JUDA ODIIY BU...👇
👍3❤1
Дарвешдан сўрашди:
— Нега бунчалар сокинсиз?

У деди-ки:
— Узун вақт ўқишим ва тажрибаларим натижасида ҳаётимни беш устун асосида қурдим:
1⃣Менинг ризқимни ҳеч ким ея олмаслигини тушундим ва сокинлашдим.
2⃣Аллоҳнинг доимо мени кўриб турувчи эканини тушундим ва ҳаё қилдим.
3⃣Менинг ишимни ҳеч ким қила олмаслигини тушундим ва ишга тушдим.
4⃣Тушуниб етдим-ки ҳар бир ишнинг охири ўлимдир ва унга тайёрландим.
5⃣Ва яна тушуниб етдим-ки яхшилик ва ёмонликлар қолувчидир, шунинг учун яхшиликларимни кўпайтирдим ва ёмон хулқларимни тарк қилишга ҳаракат қилдим.

 ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
La Havla vala quvvata illa billahi a’liyyul a’zim😇

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3