🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хотиржам бўл! Агарчи бутун башарият жам бўлса ҳам Аллоҳнинг сен учун "бўл" деган иродасига тўсқинлик қилолмайди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
ОНА СИЗ КАСАЛ БЎЛМАНГ

Она сиз касал бўлманг
Ҳаёт тўхтаб қоларкан
Уйқусиз ўтиб тунлар
Кўзлар йиғлаб толаркан

Она сиз касал бўлманг
Жоним ёниб куяркан
Соат ҳам секин ўтиб
Дақиқа дил ўяркан

Она сиз касал бўлманг
Овқат ўтмай қоларкан
Диққатим бир жойдамас
Хаёл сизда қоларкан

Она сиз касал бўлманг
Дилга дард ораларкан
Кулгу келмай юзимга
Қувончим йўқоларкан!

Она сиз касал бўлманг
Уйимдан файз кетаркан
Энди билдим мен учун
Соғ бўлсангиз етаркан

Она сиз касал бўлманг..
Она ҳеч касал бўлманг..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Kechki mutolaani kutayotganlar bormi?❤️
👍34
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мастура дув қизарди : - Ҳозир яхшиман , ака... Ҳавотирга асос йўқ. Вақти - вақти билан муолажаларни олиб тураман. - Ҳа ундай бўлса яхши. Айтганча , мен ҳозир ... Асрор ака шундай деб ўрнидан қўзғалди- ю , қия очиқ деразадан…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

7- ҚИСМ

- Албатта жавоб бера оламан, - деди, сўнгра ўзини янада вазмин ва бир хил оҳангда сўзлашга ҳаракат қила кетди ,- дадаси , очиғини айтсам сизнинг тажанг феълингиздан "Асрор акага бирор нарсалар деб юбормасмикансиз ?! " дея юрагимни ҳовучлаб хавотир олиб, игнанинг устида ўтиргандек ҳис қилдим ўзимни. Ҳайрият-ки , меҳмонда эканлигимизда ўзингизни қўлга олиб ўтирдингиз.
Энди бевосита саволингизга жавоб беришга келадиган бўлсам...

Асрор ака деярли барча гапни гапирдилар- у , аммо энг асосийсини айтмадилар .

Хуллас ...

Мен ...

Биз ..

Мен ва Асрор аканинг ҳақиқатдан ҳам ака - сингиллигимиз рост. Ҳали эшитганингиз ёдингизда бўлса , Асрор ака кичик укалари дунёга келган вақтда Анзират ойимларнинг тоблари қочиб ётиб қолганлари ҳақида гапиргандилар. Укам Абдуворис бир ёш эди ўшанда. Анзират ойимнинг мазалари йўқлиги сабаб менинг ойим укам билан бирга кичкинтой Азаматни салкам уч ой эмизиб парваришганлар.

Ундан анча аввал эса ойим бир сабаб билан Асрор акага ҳам бир хафтага яқин кўкрак тутган эканлар. Асрор ака Зоҳида опам билан эмикдошлар. Мен эса сингил.

Мастура сўзини тугаллар экан, Маҳина опа ўктам овозда орага гап қўшди :

- Мастураой , сиз бу хонадонга ўйлаганимиздан ҳам кўра яқин экансиз- у,- у шундай деб ўзича вазиятга хулоса ясаган бўлди , - менимча иш пишди ҳисоб . Мана мени айтди дейсизлар , насиб қилса худди шу хонадон билан қуда бўласизлар . Кўнглим шунақа деяпти.

- Илоҳим айтганингиз келсин , опа. Сулаймонимизнинг тўйига бош бўладиган ҳам ўзингиз. Аллоҳим ўша кунларга етказсин,- деди Мастура опа орзумандлик билан.

- Буни қаранглар , қачондан бери кўчада гаплашаяпмиз,- деди Маҳина опа таънаомуз,- шу гапларни уйда гаплашсак бўлмасмиди ? Келиним ҳам иссиққина чой дамлардилар ?

- Опа , биз энди борайлик. Сулаймон ҳам юраги пўкиллаб йўлимизни пойлаб ўтиргандир,- деди Мирсаид ака .

Эр - хотин Маҳина опа билан қуюқ хайрлашиб йўлга тушдилар.

Назарбекга кираверишда Мирсаид ака нима учундир машинасини йўл четига ўтиб тўхтатди .

- Тинчликми , дадаси ? Машинангизга бирон нарса бўлдими ? - ҳавотирланиб сўради Мастура опа эрининг ҳатти - ҳаракатига тушунмай.

- Мастииир ... - деди Мирсаид ака овози товланиб , - мен барчасини ҳов боя билгандим. Асрор акангни уйига киришдан олдин...

- Тушунмадим , дадаси ? Сўзларингиз шунчалик жумбоқли- ки , тагига етиш бирам мушкул ? - Мастура опанинг овозидан озорланиш аломатлари барқ уриб турарди.

Мирсаид ака эса ҳотиржамликни қўлдан бой бермай сўзида давом этди :

- Мен сени Асроржон билан сутдош ака- сингил эканлигингни аллақачон билгандим деяпман. Асроржон кўчага чиқиб мени ўз хонадонига таклиф қилаётганидаёқ, кўнглимга бошқа гап келмаслиги учун тезгина барини рўйи- рост гапириб берганди.

- Демак , "Акасининг сўзлари тўғри чиқармикан ?" деб мени синамоқчи бўлибсиз-да ?! Ўзингизча тергов уюштирибсиз- да ?! Шунча йиллар сизни ишончингизни қозона олмаган эканман шекилли ?! Эҳ сизни қаранг- у ?! - Мастура опанинг товуши бўғилди . Ўксинганча кўзларини четга олди.

Мирсаид ака уни ҳотиржам қилишга урина бошлади:

- Эҳ , Мастииир , Мастииир ... Барибир аёллигингга борасан- да?! Вазиятга хеч четдан баҳо бермайсан?! Мен бу сўзларни атайдан қайта қўзғадим . Биласанми нимага ?! - Мирсаид ака машинасининг ўриндиғига янада қулайроқ ўрнашиб ўтириб оларкан гапида давом этди ,- мен- ку акангга ишонганим учун унинг хонадонига қадам босгандим. / 19
👍7
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Унда бу томоша нима учун ? Кимга керак ?! - Мастура эрининг мақсадига тушуна олмай борган сари гаранг бўлиб борар эди.

- Акангникида меҳмонда эканлигимиз пайтида на сен , на у ҳозирги ҳақиқат ҳақида сўз очмадинглар . Нима Маҳина опамда мен сенга яқинда берган саволлар туғилмади деб ўйламайсанми ? Биласан опам жуда ғурурлари баланд аёллар. Улар қанчалик қизиқмасинлар бу ҳақда биринчи бўлиб оғиз очмасликлари аниқ эди. Мен эса опамнинг кўнгилларида сенга нисбатан заррача шубҳа ёки гумон бўлмаслигини истайман. Улар келин сифатида сени қатор йиллар ҳурмат қилиб келдилар . Тўғри бу ҳурматнинг сабабчиси аввало ўзинг ва шунча йиллик ҳалол меҳнатинг. Мен бугун ана шу ҳурмат дарз кетишини истамадим. Эрингни энди тушунгандирсан- а , Мастирхон?!

Мастура Мирсаид аканинг мулоҳазаларини
эшитар экан, унинг нақадар ҳақ эканлигига амин бўлиб , бирдан бўшашиб кетди.

- Дадасиии , - деди у ҳиқиллаган каби ,- бир қарасам сира гап тушунмайдиган қайсарларнинг қайсарисиз , аммо бир қарасам донолик , фаҳм- у фаросатда сизга тенг келадигани бу дунёда топилмайди... Менга эса айнан ана шу "иккинчи"- сиз ёқасиз. Дадаси ... Нима бўлганда ҳам сиз билан кечирган умримга мингдан- минг розиман...

- Бўлди , хотин, бўлди . Ҳозир индамасам йиғлашга тушасан, шекилли . Ундан кўра кетдик , ўғлинг бизни кутавериб кўзлари тўрт бўлгандир . Ёки "Оҳ" деса ўпкасидан ой кўриниб қизпошшага телефон қилиб ўтирганмикан ?!

- Вой дадаси-ей, гапниям оласиз-да! - Мастура опанинг кайфияти бир зумда кўтарилиб кетганди , - қани ҳайдайқолинг машинани ...

* * *

Эртасига кечга яқин қўл телефони жиринглаганда хаёл сурганча чучвара тугиб ўтирган Мастура опа бир қалқиб тушди.
Экрандаги нотаниш рақамни кўриб ҳайрон бўлган аёл ун юқи қўлларини артишни ҳам унутиб тармоққа уланди :

- Алло , эшитаман ,- деди у юраги алланечук алағда бўлганча .

- Мастура , сенмисан ? Бу мен Асрорман ?! Кеча яхши етиб олдингларми ?

- Вой , ассалому алайкум, Асрор ака ?! Ҳа яхши етиб келдик . Раҳмат . Ўзинглар яхшимисизлар ? Роҳила келинойим , ...

- Яхшимиз , яхшимиз ... - Асрор ака нима учундир ҳовлиқандай тез- тез гапирар эди, - Мастура , биласан сени синглим деганман. Ака - сингил ўртасидаги гаплар айлантириб гапириб ўтирилмаса ҳам бўлса керак . Ёшлигимизда бир - биримизни яримта гапдан тушуниб олар эдик . Ёдингдами шулар ?!

- Ҳааа , ёдимда ... - деди Мастура опанинг нима учундир хўрлиги келиб .

- Хуллас , синглим, бу ёғига энди гапнинг очиғи ... Гапнинг очиғи ... - Асрор ака нима учундир ҳозиргина ўзи айтган сўзларига қарши ўлароқ гапни айлантира бошлади, унинг ниманидир айтишга қийналаётгани сезилиб турарди , - сизлар бизникига эртага , яъни чоршанба куни келамиз деб кетган экансизлар- а ... Шу десанг чоршанба куни келмай қўяверинглар демоқчийдим. Биз онаси билан ўйлаб кўриб ...


#давоми_бор /20

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊🌸

    🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ..🌼

Жума тонги муборак бўлсин.

🌸Яна бир мунаввар тонгни соғ-саломат, оила даврасида кутиб олганимиз учун Аллоҳга беҳисоб шукур.🕊

💞Ҳар бир кунимиз биз учун янги бир туғилиш.🫧🦋
Уни яхшиликлар ила ўтказайлик!

Бугун борлигингиздан мазза қилинг.🌷
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ҚАЛБГА ЯҚИН  ИНСОНИМ!❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🇺🇿 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🕌🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!   
      ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК    
                   БЎЛСИН!🕌
🌙

🤲🏻🍃Аллохим, дуосида сендан паноҳ сўраётган мазлумлар бор...
Тинчлик омонлик истаётганлар,
Ҳуш хабар кутаётганлар,
Ризқ-насиба кутаётганлар бор...
Уларни муродига етказ, Аллоҳим...

Шифо, тинчлик омонлик ва ризқ сўраганларни хушхабаринг билан сийла, Аллохим...

🤲🏻📿Аллоҳим, юрти нотинч бандаларингни паноҳингга ол... Ёмонларга инсоф бер...

🌷🤲🏻Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🤲🏻АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!🤲🏻

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍 Baho bering ❤️

1 — 👍
2 — 🔥

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥10👍5
#Kelin_fasonlari❣️🌸

Reaksiya bosish tekin😻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Агар уйда аёл бўлмаса

Таралмайди райҳон ифори,
Гул ўсмайди Гулсиз ифори.
Хазон бўлар эркак баҳори,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Татимайди еган нонингиз,
Эл ичида йўқдир шонингиз.
Кимга керак иссиқ жонингиз,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Кулиб боқмас тунлари ой ҳам,
Ёстиқ бошга ботаркан бирам.
Нега бунча ғам устига ғам,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Армонларни ичга ютарсиз,
Зор энтикиб зимдан кутарсиз.
Баҳт нелигин билмай ўтарсиз,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Боласиз уй мозор дейдилар,
Отанг онанг бозор дейдилар.
Бор дунёйинг бекор дейдилар,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Кундуз қуёш тунда ой кулар,
Хотин бор эр элда бой бўлар.
Сўққабошнинг ҳоли вой бўлар,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Бир кун сочга оқ ҳам оралар,
Қаддингиз ҳам бир кун эгилар.
Хаста қўлга ким асо тутар,
Агар уйда аёл бўлмаса.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Унда бу томоша нима учун ? Кимга керак ?! - Мастура эрининг мақсадига тушуна олмай борган сари гаранг бўлиб борар эди. - Акангникида меҳмонда эканлигимиз пайтида на сен , на у ҳозирги ҳақиқат ҳақида сўз очмадинглар . Нима Маҳина опамда…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

8- ҚИСМ

бир қарорга келиб қўйдик...

Мастуранинг дами ичига тушиб кетди. У беихтиёр стулга мажолсиз чўкиб қолди. "Менгина ўлай ,- дея ўйлади у , - ҳозир акам "Ака-сингилчилик ўз йўлига , турмуш, умр савдоси ўз йўлига, хафа бўлмайсан- да энди, синглим" - дейдилар шекилли" . Юраги бежо ургандан Мастура опанинг пешонасига зумда дувиллаб тер тепчиб чиқди.

Сингилнинг жим бўлиб қолгани Асрор акани ҳавотирга солди...

- Мастууу... - деб чақирди аёлни худди масъум болалик даврларида чақиргани каби, - мени эшитяпсанми, нега жим бўлиб қолдинг ? !

Мастура опа бор кучини аранг бир оғиз сўзга тўплади ва қуруқшаган лаблари билан беҳол шивирлади :

- Эшит...эшитяпман.... Ака...

- Аслида бу гап телефонда айтиладиган гап эмас эди... Аммо , нима учундир сабрим чидамади...

Масту... Гап шунда-ки , бир вақтлар сен онамларга қилганинг каби ҳизматни қизим ... - Асрор аканинг қулт этиб ютингани тармоқдан эшитилди, - мен ҳам ...

Биз ҳам ...

Яъни онаси билан ўзимни айтаяпман- да...

Хуллас, қизим сенинг ҳизматингни қилса..., дардингни дармони бўлса ..., ўзинг орзулаб бўлишини истаган қизинг ўрнида қизинг бўлса , бундан фақат ва фақат бахтли бўламиз, сингилжоним...

Мастура опа Асрор аканинг сўзларини тинглаб ...пиқ , пиқ йиғлай бошлаганди ...

- Масту ... Мени эшитяпсанми ? Нега индамайсан ? Ёки ... Ёки мен билан қуда бўлишдан айниб қолдингми , Масту ...?

- Мен йиғлаяпман, ака... Йиғлаяпман ... - ўпкаси тўлиб базўр жавоб қайтарди Мастура...

- Иеее , нимага йиғлаяпсан ? Ё мен нотўғри гапириб қўйдимми ?

- Ҳаа акааа , мени сиз йиғлатдингиз ... Тағин нимага дейсиз- а ? Ахир ... Ахир ҳозир бир оғиз гап билан мени қизлик қилиб қўйдингиз-ку ... Шунга йиғлаяпман- да ...
Мен ўғлим Сулаймон туғилганда бахт таъмини худди шундай тотгандим ...
Ўшанда бахтли бўлишим учун қанча дард , қанча ҳавотир , қанча оғриқларни енгиб ўтишимга тўғри келганди. Аммо ҳозир сиз ҳеч бир эвазсиз мени бахтли қилдингиз - қўйдингиз ...

Мен энди тушуняпман...

Айтишади- ки , буғдойзорни оралаб , кесиб ўтиш энг оғир гуноҳ ҳисобланар экан... Бироқ уни кесиб ўтишга фақат бир инсонга руҳсат берилган экан. Биласизми кимга ? Синглисини йўқлаш умидида йўлга чиққан акага...

Акага !!!

Ака...

Биласизми , ака ва сингил ўртасидаги ришта бошқа ҳеч қайси риштага ўхшамас экан. У бутунлай бошқача бўлар экан ...

Бир вақтлар , ойим шундай дегандилар :

" Отам ўлди , чидадим ... Онамдан ажралдим, бу ғамни ҳам бор кучим билан енгишга ҳаракат қилдим, сўнгра неча йиллик ёстиқдошим жуфти- ҳалолим вафот этди . Йиғлай , йиғлай бу дардга ҳам кўнишга мажбур бўлдим.

Бироқ ...

Бироқ акам оламдан ўтганда чидай олмадим , чидай олмадим... Ер билан битта бўлиб тутдек тўкилдим ...

Шунда билдим- ки , жигар доғи энг аччиқ доғ экан...

Акамдан кейин мен - мен бўлганим йўқ . Й-ў-ў-ў-қ !!!"

деб умриларининг охиригача йиғлаб ўтгандилар .

Ака... Ойимнинг нега бундай деганларини мана ҳозир янада теранроқ тушуниб турибман.

Айни дамда аканинг сингилга бўлган муҳаббати отанинг қизга нисбатан муҳаббатидан кам эмаслигига гувоҳ бўлиб турибман...

Ака ...

Акажон ... Мен қизингизга балки онадек бўлолмасман... Аммо унга бир мунис ва мушфиқ сингилчалик "Акамнинг кўзининг оқу- қораси" деб муомала қилишим , ардоқлашим аниқ ...

Аниқ , ака...

- Бўлди қил , Мастууу... Юрагимни эзиб юбординг ... Шу ёшимда йиғлашим керакми сенга ... - Асрор аканинг ҳам товуши бўғилиб кела бошлади ...- менимча , тўйни тезлатиб , ҳотиржам бўлишимиз керак-ов . Бўлмаса икки томонда ҳам ҳиқиллаб юракни тўкиб ўтираверамиз . Ўзи ёшимиз сал нарсага юрак қўзғалон қилиб қоладиган ёшга етиб қолган бўлса...

Кел, Масту ... Шанба куни болаларимиз учрашувга чиқа қолишсин... Кечга томон катталар бир йиғилишиб уларнинг бошларини боғлаб, тўйни белгилаб қўяқоламиз... Ака - сингил тўйда бир ўйнайлик.
/21
👍12
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳали Ахбор акам билан Азаматга сени топганимни , тўғрироғи сен мени топиб келганингни айтганим йўқ... Билишса бор-ми, нақд байрам бўлиб кетади- я ? Уларни ҳам шанбага чақириб , бир сюрприз қилсаммикан деб турибман? Нима дейсан ? Сен ҳам ўзингникиларни чақир ... Бизникига бошлаб кел ...

Мастура оҳиста овозда кулимсиради :

- Ака ... Тўйни бошлавордиз шекилли а ? Шанба куни тўйнинг биринчи қисмими ?

- Албатта- да ... Бўлмасам-чи ? Айтгандек , Масту, ёшлар қаерда , қайси пайт учрашишини Роҳила билан келишиб оларсизлар . Мен ўз миссиямни бажариб бўлдим. Ҳозирча хайр, синглим ...

- Ака , келинг чучвара қиляпман...

- Вааай , бошиданоқ шундан келмайсанми ? Ҳалиям чучварани данакдек тугасанми , чайнамай ютадиган қилиб ? Ўзиям- чи , жуда пазанда эдинг- да ?!

- Билмадим , ўша вақтдагига ўхшаган шекилли.

- Майли , раҳмат. Ака- сингилмиз, қуда бўлсак янаям яқин бўламиз . Ўшанда чучвара пишириб бераверасан . Ҳозир-чи , гапимиз тугамай окадан гап эшитиб қолмайлик . Овқатинг кеч қолиб кетмасин . Бўпти , Аллоҳга омонатмиз ... Омон бўл...

- Сиз ҳам , ака ... Сиз ҳам ...

Мастура телефонидаги ун юқини сочиқ билан артиб столга қўяр экан , ширин энтикди :

- Аллоҳим , кўрсатган кунингга шукр...

* * *

Бу ёғига ҳаракатлар тезлашиб кетди. Мастура опа ўз ҳолатини еттинчи осмонда учиб юрган инсонга қиёслар , гоҳо ерга қадам босиб эмас, енгил сузиб юрганга ўхшарди.

Мирсаид ака ҳам фотиҳа маросими ҳаракатлари учун барча ишини бир четга суриб ўзи елиб - югуришга тушди . У кўп кунлари Мастура опани ёнига олиб ҳали у таомга , ҳали бу таомга буюртма бериш учун шаҳарнинг у бурчагидан бу бурчагига чопар , қилган буюртмаси буюртмалар ичида энг зўри бўлишга тиришар эди.

Бир куни Мастура опани ёнига тушиб Абу Сахий ва Отчопар бозорига бориб келинчак учун сумкадан тортиб салом қиладиган шарфигача танлай кетди. Эрининг ҳаракатларини кузатган Мастура опа битта нарсага амин бўлди :
"Мирсаид ака келинни қиз каби қабул қилишни ўзидан кам истамаяпти !" .

Мастура опа бозорда Мирсаид аканинг дидига янада қойил қолди . Эри ҳар томонни назардан қочирмас экан. Буни Мастура опа жуфтининг бўлажак келин учун антиқа оёқ кийим танлаганида айниқса қаттиқ ҳис қилди .

Мирсаид ака туфлидан кўра крассовкага ўхшаб кетадиган пошнаси ясси макасинани ушлаб :

- Қара онаси , келининг ўқишга кийиб бориши учун жуда қулай нарса экан ,- деганда эрининг дидига қойил қолиб кетди.

- Ҳақиқатдан жуда антиқа экан , - деди Мастура опа , -нархиям сифатига яраша экан. Бироқ мен келинчаклар киядиган зардўзи кийим - бошлардан ҳам олиб берасизми дегандим.

- Униям оламиз , - деди Мирсаид ака макасинанинг пулини тўлай туриб ,- сен айтган кийимлардан неча сидра олиш керак? Ҳали шанба кунги учрашувга ҳам алоҳида совға танлашимиз керак.

Мастура опа жавоб беришга шошилиб қолди.

* * *

Мастура опа Сулаймон шанба куни бўлажак келинга берадиган совғалар қаторига қўшаётган ярим ой шаклидаги тилла зиракни кўриб Мирсаид ака ажабланди.

- Мастиир , мана шу зирак совғаларингга унча ёпишиб тушмади. Эслатмабсан-да , бирорта тилла буюм бўлиши керак деб ? Шунча ҳаражат қилган уни ҳам олар эдик. Майли , ҳалиям кеч эмас. Эрталаб Чорсуга тушиб келамиз ...

- Ҳожати йўқ , дадаси,- деди Мастура ҳотиржам оҳангда , -бу зирак совғалар ичида энг қадрлиси ...

- Бунинг анча эски урфдаги, ёши катта опоқиларнинг зираги- ю бу ? Ҳали келинбола буни менсийдими , йўқми ? Ўз - ўзидан "Тақармикан?" деган савол ҳам туғиляпти ...

- Тақади , дадаси , тақади ,- жилмайди Мастура , -биласизми нимага асосланиб бундай деяпман ? Бу Асрор акамни оналари Анзират ойимнинг зираклари . Ўн икки ёшга тўлганимда, мучал тўйинг деб қулоқларидан ечиб менга тақиб қўйгандилар. Ўшанда : "Бу зиракни келинимга атагандим , аммо ўйлаб кўрсам уни тақишга қизим кўпроқ ҳақли экан" дегандилар. Кўрасиз , акам уни дарров танийдилар ...

- Ҳаа , бундай дегин . Гапингни эшитганимдан сўнг зирак менинг ҳам кўзимга бошқача кўрина бошлади... Ҳақиқатдан ҳам бу совғаларнинг гултожи экан....
/22
👍12❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

* * *

Сулаймон ва Ҳилола ўзларининг унаштирилаётганликларини гуруҳдошларидан яширишди. Улар азбаройи тинч юришлари, ҳар хил тегиштириладиган , илмоқли, қочиримли гаплардан қочиш учун ҳам бу хабарни беркитишга қарор қилгандилар.

Ва ...

Ва билар эдилар- ки бу ҳаракатлари орқасидан яна шунча гина ва маломат ҳам эшитишларини .

Икковлари охири телефонда гаплашиб, келишиб олдилар .
Фотиҳалари ўтгач , душанба куни ҳар иккиси маросим патири , ҳолва- магизи, ширинликлари билан гуруҳдошларини меҳмон қиладилар . Алоҳида - алоҳида... Қани қайси курсдошлари биринчи бўлиб уларнинг турмушш қураётганликларини тахмин қилар экан ?

Кейинги кунларда Сулаймон Ҳилолани аввалгидагидек кўпда кузатиб қўявермас , атрофида турли саволларни баҳона қилиб айланишавермас, буни қизнинг ўзи ундан илтимос қилганди.

" Аввал вазият бошқача эди , ҳозир эса у бутунлай ўзгарди , шунинг учун илтимос ..."

Ҳилола гарчи гапни қисқа қилган бўлса- да , Сулаймон унга ортиқча "Нимага ? " деб савол бериб қизни ноқулай вазиятга қўйгиси келмади. Қолаверса Ҳилоладан саволига тўлиқ жавоб олишга кўзи етмасди. Ахир Ҳилола қизлик ҳаёси билан "Сиз ёнимда юрсангиз юрагимнинг гусури барча кечинмаларимни дунёга фош қилиб қўяди ?! " деб ҳеч қачон айтмас ва тан олмас эди-да...

Сулаймон энди Ҳилоланинг телефонига тинмай хабар жўнатиш "илм"и билан шуғуллана бошлади. Тўғрироғи турли - туман, бири- биридан чиройли гулдаста ва ширинликлар видео ва суратларини жўнатар эди.

Ҳилола Сулаймоннинг болаларча беғуборлигидан бир завқланса , интернетдан бош кўтармай қолганига яна бир аччиғи чиқиб қолар эди. У охири бунга ҳам чора топди. Ўз рақами интернетда бўлган вақтини кўринмайдиган қилиб яшириб қўйди.

Сулаймон қиз бу ишни нима учун қилганини фаҳмлади , аммо унга чиройли "онлайн" гулдасталар жўнатиш аҳдидан қайтмади.

Шанба куни эса ҳақиқий гулдаста тутди. Ҳилола яхши кўрадиган тўқ - қизил атиргуллардан бир сават !

Уларнинг фотиҳа маросими Мастура опа тахмин қилганидек кичикроқ тўйга айланиб кетди.

Бир неча йиллар давомида қайта топишган қадрдонлар чин дилдан яйрашдилар.

"Хайрлик ишни кечиктирмаган маъқул".

Катталар тўйни бир ойнинг нариси - берисида ўтказиб олишга келишиб олдилар.

Фотиҳа маросими рисоладагидек ўтди.

Аммо эртаси куни тушга яқин Мастура опанинг қайноғаси Мирсобит ака тўсатдан уларнинг ҳовлисида пайдо бўлиши барча ишнинг нақд пачавасини чиқараёзди.

- Менга қара , ука, - деди у келини олиб келган чойни қайтараётган Мирсаид акага синчков назар ташлаганча,- сен, кеча ола- таъсирда бўлажак эркак қуданинг сўзларига кўпда эътибор бермадинг . Мен бўлсам унинг оғзидан чиққан ўша сўзларни туни билан ўйлайвериб бир бора бўлса- да мижжа қоққаним йўқ...

Мирсаид ака дарров ҳовлиқмалик феълига берилди :

- Нималар деяпсиз , ака ? Гап нима ҳақда кетяпти ?! Мен нимани назардан қочирдим ?

Мирсобит ака укаси узатган чойдан хўплар экан , пиёлани дастурхонга қўймай туриб жавоб қайтарди :

- Бўлажак қудангни айтишича , ....

#давоми_бор / 23

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤5🔥1
Қовоқ сомса

Ноз-неъматлар билан тўлган дастурхон тўрига ака ўтирди. Ёнига ёшига қараб укалари. Ака мансабдор, обрўли, бой-бадавлат. Шунданми, укалари ҳам сипо тортиб ўтирар, жигар бўлсалар-да, аканинг салобати босаётганини ҳар бири ҳис қиларди.
Дастурхонга, таомил бўйича аввал сомса тортилади. Ука иккита лаган кўтариб кирди. Бирида шаҳарнинг энг олди сомсахонасидан келтирилган гўштли сомса бўлса, бирида оддий, ялангқават қовоқ сомса бор эди.
—Анави лагандаги қовоқ сомсами? —сўради ака кўзлари ёниб.
—Ҳа, ака, келинингиз ёпди.
—Ўшани ҳаммасини менга узат. Онам раҳматлик ёпадиган сомса-ку бу!

Ака бироз қалампир, мурч қўшиб ёпилиб, устига сариёғ суртилган сомсани битта тишлади-ю кўз ёши оқиб кетди.
—Онам, онажоним сомсаси-ку бу.
Аввал пойгакда ўтирган бешинчи ўғил тилга кирди.
—Ака, мангаям битта беринг
Кейин бошқалари қўшилди.
—Менга ҳам...
—Мангаям...
—Бизга ҳам қолсин!
Орадаги бегоналик кўтарилди. Барча ўғиллар аканинг атрофига тўпланиб, талашиб-тортишиб сомса ерди.
Мезбон ўғил акаларини кузатар экан ич-ичидан бир нарсага амин бўлди.
Фақат оналаргина фарзандларини бирлаштира олади. Ҳатто вафотидан кейин ҳам.!

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤1👏1