🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

келсанг ...

- Жавобим тайёр,- ютиниб дебди Дилёра , сухбат бошида ўзингиз айтингиз- ю , менда танлаш имкони йўқ. Айни дамда сиз киритган таклиф эса энг яхши имкон . Бундан ортиғи ҳам , аълоси ҳам бўлмаса керак,- Дилёра овози титраб сўзларини якунлабди ,-
Бизнинг манзилни ёзиб олинг ..."

Шоҳиста юракдан чуқур хўрсинди.

- Мана сизга бир муҳаббат тарихи... , - деди у Мадинага дардли боқиб ,- бошланиши бор , якуни йўқ ...

Бу сирлар орадан бир йил ўтгач очилди . Ўшанда Анис ва Дилёра ўртасида хат ташиб воситачилик қилган синфдошимиз Умида , Дилёра фарзандли бўлгач барчасини Анисга айтибди. Юраги эзилиб кетгандир- да . Нега дейсизми ? Дилёра ўғлига Анис деб исм қўйдирган экан ...

Анис булардан воқиф бўлгач , иккинчи марта куйди. Бу сафаргиси ... уни жизғанак қилиб юборди. У қишлоқдан буткул бош олиб чиқиб кетди. Ўшандан буён Анисни қишлоқда ҳеч ким кўрмади.

Ўшандан буён Раҳбар ая ва Юсуф оталар Анисни ўзлари бориб кўриб келишади. Улар "Вақти келиб Анисни дил яралари битар , бир кун қишлоққа қайтар" деб ўзларини юпатишар эди. Аммо бу воқеаларга мана саккиз йил тўлаяпти ҳамки ... "Унинг уйланишга кўндиришдан кўра осмондаги ойни узиш осон бўлса керак" дейдилар Раҳбар ая ҳар доим ...
Анис ҳозир йигирма саккизда.
Бир куни синфдошимиз Асқар Аниснинг "Кўнгил садоси" радиосида бошловчилик қилаётган эфирини эшитиб қолибди. Мана салкам уч йилдирки бутун қишлоқнинг кўзи "Бедор туйғулар" билан уйқуга кетади.

Унга жуда ўрганиб қолганмиз. Анис дастлаб Маҳзун тахаллусида эфирда чиқарди. Аммо бутун қишлоқ уни тинглаётганини кўнгли сездими ё бошқа сабаблими анчадан буён Анис Ўктам номида ижод қила бошлади. Унинг номи ўзгарди- ю , аммо овозидаги маҳзунлик ўзгармади. Унинг кўп чиқишлари манзилли. Манзил эгаси эса - У . Дилёра ...

Ана шунақа гаплар , Мадинахон.

- Дилёра опачи ? Улар иккинчи хотин бўлиб яшаб қолавердиларми ? - Мадина кўнглидаги саволига жавоб олишни истарди.

- Дилёра келин бўлиб тушган хонадон эгалари жуда яхши инсонлар экан . Турмуш ўртоғиниям кўп мақташади.
Мадинахон , бу ёғини сўрасангиз Дилёра келин бўлиб тушганидан тахминан беш йиллар ўтгач , унинг кундоши оламдан ўтибди. Бедаво касалга учраган экан-да. Айтишларича , Дилёранинг ўғли кичкина Анис ўшанда "Ойижон"лаб додлаб жанозага келганлардан йиғлаганни ҳам йиғлатганмиш, йиғламаганни ҳам йиғлатганмиш.
Анисни тили биринчи ўша аёлни "Ойижон" дейиш билан чиққан экан.
Ҳозир Дилёранинг яна битта қизи бор. Исми Лола. Лола- Дилёранинг кундошининг исми бўлган экан ...

Анис ҳақида билганларим шулар.

Мадинахон , олтинчи соат бошланай деб қолибди. Сизнинг дарсингиз йўқ шекилли ?

- Қўшимча машғулотим бор,- деди Мадина ҳозирги эшитганлари таъсиридан чиқишга қийналиб жавоб қайтар экан .

- Кетдик бўлмаса , - Шоҳиста дастурҳондан турар экан юзига фотиҳа тортди .

* * *

- Устоз , бугун ойим холамларникига бориб келмоқчи эдилар . Улар яқинда касалхонадан операция бўлиб чиққандилар. Шунга "Дарсинг тугаши билан келгин" дегандилар. Қўшимча машғулотдан жавоб бера оласизми ?

Ирода исмли ўқувчининг саволига Мадина кўп ўйланиб ўтирмай "Хўп" деди- ю , ортидан қўшимча қилди :

- Фақат бир шарт билан . Ўтилганларни синфдошларингдан сўраб, билиб оласан ва уйга берилган топшириқларни бажариб келасан .

Ирода бош силкиб Мадинанинг сўзларини маъқуллади , у "ҳайр" деб синф хонасидан чиқар экан , зум ўтмай ортига қайтиб устозининг қўлига буклолиқ қоғоз тутди.

- Устоз , бу кеча берган саволингизнинг жавоби эди. Илтимос , бир кўриб беринг ,- у синфдошларига қараб тушунтирган бўлди ,- эртагача ичим пишиб кетади.

Мадина қоғозчани очиб Ироданинг дона- дона қилиб ёзган жавобига кўз югуртирди.

Биринчи жавоб :

Нега ручканинг қопқоғида тешикча бор?

Ручканинг қопқоғи болалар томонидан энг кўп ютиб юбориладиган нарса экан. Болалар ютиб юборганида нафаси бўғилиб қолмаслиги учун, ручкалар қопқоғида тешикча билан ишлаб чиқарила бошлаган экан.

Иккинчи жавоб :

Аёллар организмида симоб эркаклар организмидагидан кўпроқ учрайди.

- Тўғрими , устоз ?

/20
👍22🔥1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

- жовдираганча сўради Ирода.

- Айт-май-ман ! - деди Мадина унинг жиғига теккан бўлиб , жавобини эртага биласан.

- Илтимооос , устоз , айтақолинг ,- ялинди Ирода кета олмай,- фақат "тўғри" ёки "нотўғри" десангиз бўлди .

- Ўшаниям айтмайман, қани уйингга марш ! - Мадина унга шундай дея туриб синфдагиларга билинтирмай чап кўзини "тўғри" деган маънода қисиб қўйди.

Ирода унинг ишорасини тушуниб , иккинчи қайта хайр деди- ю , ҳурсанд ҳолда синфни тарк этди .

-Бугунги машғулотимизнинг мавзуси ...
Мадина қўшимча машғулот мавзусини ёзиш учун доскага яқинлашди ...

* * *

Бугун Розия ишларини барвақт бажариб бўлибди . У кечки соат ўн тўққизда Мадинанинг ҳузурига ўзи эшик тақиллатиб келди :

- Устоз, вақтингиз бемалолми?

Мадина Розия билан уч соатча шуғулланди. Мадина у билан шуғулланган сари қизнинг заковатига , ўзи томонидан берилган материални осонликча ўзлаштириб олишига қойил қолар эди. Улар иккита мавзуни батафсил кўриб чиқишганидан сўнг Мадина Розияни уйига кузатиб қўйди.

Мадина қайтишда Раҳбар аянинг хонаси ёнидан ўтар экан, бу хокисор аёлнинг муштдеккина бўлиб хаёлларига чўмиб ўтирганига кўзи тушиб юраги чим этиб ачишди. У Анис хақида ўйлай бошлаганини ўзи ҳам сезмай қолганди. Кейин эса аслида Анис кун бўйи ўйларини банд қилганини Рахбар аянинг дивани бошида жойлашган тумба устидани радиога кўзи тушгач англади .
Мадина боя Розия чиққанда овқатланишдан сўнг шундоқ қолган ошхонадаги идиш - товоқларни ювиб, тозалаб келганида "Бедор туйғулар" ҳокими Анис кириш сўзларидан сўнг бугунги ҳикоясини эндигина ўқиб эшиттиришни бошлаган эди :

ОҚИБАТ

Ака тиришқоқ эди. Ака яхши топарди . Ука эса яхшигина боқибеғам эди. Тўғри-да , жонини койитиб нима? Акаси бор-ку! Хамма нарса ҳоҳлаган вақтида муҳаййё .
Ака бирон марта ўзига ўзи савол бермасди .Нима учун фақат мен ҳаракат қилишим, ишлаб топишим , таъминлашим керак деб . Бахтига аёли ҳам ўзига ўхшаган диёнатли чиқди.
Шу зайлда кунлар ўтди . Ука ҳам уйланди, бола-чақа орттирди. Тенг-тенги билан, ўхшатмасдан учратмас деганларидек, келинпошша худди уканинг ўзи, яъни аёл нусҳаси бўлди.
Йиллар ўтди. Канвойилар айтганларидек, замона айланиб "бошлар оёқ , оёқлар бош " бўлди. Ҳақиқатдан ҳам ... оёқлар бош бўлди.
Кунларнинг бирида ака оғир касалга учрагани маълум бўлиб қолди. Ҳарчанд беркитмасин бу ошкор бўлиб кетди. Аввал бошда билинмади, аммо вақт ўтган сари аканинг бор жамғарган пулларининг охири кўрина бошлади. Ҳеч ким касал бўлмасин экан. Касаллик ўзи бир дард бўлса, бошқалардан бетни шилиб бирон бир ёрдам сўраш иккинчи дард бўлар экан.
Ака касалхонада. Ука хабар олиб турибди . Эл қатори. Бирон нарса керак бўлса айтинг дейди тил учида. Унинг бу мулозамати аканинг кўзини ёшлайди. Шунча қилган меҳнатимни билди-я, дейди ўзича рози бўлиб ва ҳеч нарса керакмаслигини , керак нарса бу унинг ўзи, яъни ука эканлигини айтади. "Худога шукр !" Бу уканинг сўзлари . Ука руҳсат олиб ортга қайтади.
Бўлмади. Аканинг аҳволи оғирлашганда , унинг аёли минг истихола билан унинг ёнига қарз сўраб борди.
-Икки хафтада қайтарамиз, боқувдаги иккита буқамиз бор-ку , ўшаларни сотиб пулини олиб келиб беради жиянларингиз,- дейди янга ўғилларини тўйига атаб бораётган буқалари эсига тушиб ва баҳона топганидан қувониб.
Ука айтилган миқдордаги пулни индамай олиб чиқиб янгасига тутқазди. Янга қувонганича касалхонага жўнади.
Аканинг аҳволи шунча муолажадан кейин ҳам ўнгланиши қийин бўляпти.
Эрта сахардан жиринглаган эшик қўнғироғидан янга бир сакраб тушди.
- Ишқилиб тинчлик бўлсин-да! Катта ўғли отасининг олдида эди...
Эшикни очганда қайнисининг авзойини кўриб талмовсиради. Ўзида йўқ ука эса салом-аликсиз :
- Кеннойи , сизларда лафз борми ўзи ? Нима дегандингиз ? Кеча кечгача кутдим. Ахир кеча ...

#давоми_бор /21
Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍26🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамзот қайси сабоқни унутмаслиги керак?

Энг гўзал сабоқ - ўлим. Одатда бизни муаммоларимиз ўлимни эсламаганимиздан. Ўлмайдигандек яшаймиз...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🔥1
Onalar ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Т у н и н г и з о с у д а ў т с и н!

🌙Юлдузларни етаклаб,
Ой ҳам чиқди осмонга.
Демак Аллоҳга шукур,
Етишибмиз оқшомга.
Сизга ҳайрли оқшом,
Хайрли тун қадрдон.
Тонгда сизни уйғотсин,
Саҳар айтилган Азон.

Барчага хайрли тун, яхши дам олинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 БУГУН 23-ЯНВАРЬ ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

🌷🍃 Илохим ҳар бирингизнинг
🌷🍃 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌷🍃 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌷🍃 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌷🍃 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌷🍃 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌷🍃 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌷🍃 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🍃Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥1
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум.

Kўзларингиз меҳрли порлашдан, қулоғингиз яхши сўзларни эшитишдан, лабларингиз самимий гапларни айтишдан, қўлларингиз ҳалол меҳнатдан, юрагингиз бир маромда уришдан ҳеч қачон толмасин. Сизга ва яқинларингизга Аллоҳимнинг гўзал кунларини, хайру барокотини, рахмини, яқинларингизга бўлган мехру оқибатни йўколмаслигини, фарзандларингизни камолини кўриб юришликни, энг аввало Аллоҳим соғлик саломатлик ато этишини қалбингиз хотиржамлигини ва дунёдаги барча яхшиликларни  тилайман.
Хайрли тонг азизларим!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Endilikda tikuvchi bólish orzuyingizni biz bilan amalga oshiring!

0⃣ dan boshlab astarli kastyumgacha bepul órgatuvchi yagona kanalni sizlarga ham ilindim👇


SHARQONA TIKUVCHILIK

🎁 Sovg'aga bonus darsliklari  ham bor.

Qisqa va lónda reklama qildim. Kirib ózingiz ishoch hosil qilishingiz uchun!
🔥1
Ота-онаси тириклар бир фикрлаб қўйишар: "Олмасангиз йиртиб юбораман!"

Менинг наздимда, солих ўғил отасининг машинасидан яхшироқ машина минмайди ва онасининг телефонидан қимматроқ телефон тутмайди…
Хеч бўлмаса, ота-онасиники билан бир хил бўлсин.
Айримларга шу каби насихатларни қилсам, "Отам кўнмайдилар-да, онам қиммат телефон ишлатишни билмайдилар-да (ва хоказолар)", дея бахона қилишади. Камина эса секингина ўша машхур цитатани эслатиб қўяман: "Улар олмайдиган ... бўлса, сен беришни эплолмайдиган молсан!"
Қачонлардир эшитганим битта мисолча: Мен узоқдан таниган бир миллионер ўзбек йигити бева онасига хар ой 100$ бериб турар экан. (1998- йиллар 100$ яхшигина маблағ эди.) Бошланишида боласини аяйдиган ўзбек она пулни хечам олмаган. "Болам, мен пулни нимаям қилардим, еганим олдимда, емаганим орқамда, Сизлардан розиман... Аллох хам рози бўлсин. Мени хеч нарсага зориқтириб қўйганларинг йўқ", - дея пулни олмайди. Шунда ўғил: "Олмайсизми, онажон? Агар олмасангиз хозироқ йиртиб юбораман!" - дейди. Шунча катта маблағни йиртиб юборишига ишонмаган она: "Қўй болам, набираларимга менинг номимдан бирор нарса олиб берарсан, мени хижолат қилма", - дейди. Ўғил онанинг кўз ўнгида пулни шартта иккига бўлиб юборади. Шу-шу бўлади-ю, онахон хар ой 100$ни дарров оладиган бўладилар. Ўғил тушмагур гох-гохида онага хазил қилиб қўярмиш: "Олмасангиз йиртиб юбораман!".

Дарвоқе, яқиндагина орқаворотдан суриштирдим, йиртонғич ўғил айни дамда мультимиллионер экан…

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰❤️ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ❤️🥰

Тинимсиз ишлайсиз оилам дея
Зулматда ёқилган шамчироғимсиз
Уйимиз қўрғони бир ўзингиз сиз
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.💕

💗💗💗💗💗💗💗💗💗💗

Ибодат қилайлик яратган учун
Қалбга жаннат ифорин таратиш учун
Мўмин-Муслима бўлмоқлик учун
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.💕

💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙

Осмонимда қуёшдек порлаганимсиз
Ибодатга тур деб чорлаганимсиз
Узун кўйлак кий деб жавраганимсиз
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.💕

💗💗💗💗💗💗💗💗💗💗

Амрингиз бажаргувчи жуфтингиздурман
Сиздайин ёримдан миннаддорман
Икки дунё менинг Жаннатимдурсиз
Бахтимга соғ булинг жуфти ҳалолим.💕

💙💙💙💙💙💙💙💙💙💙

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🔥1
​​Икки ховли.
Икки хил ховли.
Бир-бирига ёнма-ён, девор қўшни.
Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди.
Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ.
Иккисида икки хил хаёт.
Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош.
Иккинчиси ўрта хол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади.
Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади.
Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди.
"Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди.
Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтанмиб ҳам қўйган эди.

Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз.
Маҳалладагилар бирини бойлиги учун хурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди.
Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса.
Иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди.
Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди.
Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.
Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди.
Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди.
Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди.
Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан мухим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди.
Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди.

Иқбол Юсуф

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8👏8❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UY VA RIZQNI KENGAYTIRUVCHI DUO:

Аллохуммағфир лий занбий ва вассиъ лий фий дарий, ва барик лий фий ризқий. Аллохуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоххирийн

Kefir 250 gr
Margarin 100gr
Shakar 70gr
1dona tuxum
Razrexritel
Un

Tvorog 200gr
Tuxum sariği bir dona
Qaymoq 1 osh qoshiq
Shakar 70gr
Kraxmal bir choy qoshiq


Duolarni davom etiramizmi?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🔥1