👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
10- ҚИСМ
Ўшанда Анис ўнинчи синфда ўқир эди. Аниқ эсида . Число йигирма тўртинчи май эди. Числонинг бунчалик ёдида қолишига сабаб эртаси куни мактабда "Сўнгги қўнғироқ" тадбири ўтказилиши керак эди.
Анис мактабдан қайтгач тушлик қилиб олган бўлди-ю , отаси унга шу баҳорда олиб берган иккита бузоқчани ўтлатгани қишлоқ четидаги ялангликка ҳайдаб кетди. Яланглик Анисларнинг уйидан уч чақиримча нарида эди. Анис ойисининг "Ҳавонинг авзойи бузуқ, қора булутлар тўп- тўп бўлиб, паға-паға оғир сузиб келмоқда, ҳализамон ёмғир ёғади , бормай қўяқол " деган сўзларига "Ойижон , ёмғир ёғса эриб кетармидим?" дея эътироз билдирди- ю , аммо унинг қистови билан устига курткасини енгилгина ташлаб олишга кўнганди.
Анис ялангликка етиб боргач, унинг бир четига туташган жар тарафга бузоқларини ҳайдай кетди. Жар бўйларидаги ўт- ўланлар кеча Аниснинг кўзига бошқа жойдагига қараганда баландроқ ва зичроқ бўлиб кўринган эди.
Анис нима учундир бугун ён - атрофда бошқа тенгдошлари кўринмаганига ҳайрон бўлганча , кўзлаган манзилига етиб борди.
У бузоқчаларини серўт жойга арқонлаб қўйганча ўзи жар лабидаги ҳайбатли ёнғоқ панасига бориб ўтирди. Қўйнидан ўзи билан уйдан олиб келган севимли китоби Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" романини очиб ўқишга тутинди. Анис деярли ёд бўлиб кетган бу китобни ҳудди биринчи сафаргидек берилиб ўқир экан бирдан шатур-шутур қилганча ёмғир ёға бошлаганини билмай ҳам қолди.
Анич дарҳол китобни елим халтага ўради-ю , ўзи бузоқчалари томонга чопти. У бузоқчаларини ҳар иккисини арқонидан ушлаб ёнғоқ панасига олиб келгунча ёмғир авжига олиб жиққа хўл бўлиб кетди.
Анис дир- дир қалтираётган бузоқчаларини ҳар иккисини қучиб турар экан, узоқдан ўзи тарафга югуриб келаётган аллакимга кўзи тушди. Анис уни Дилёра эканлигини эллик қадамлар қолганда таниди. Қиз бошига катта рўмол ташлаб олган , бағрига эса бир қучоқ митти мойчечакларни қучоқлаб олган эди.
- Мойчечагинг нимаси ? Анзират қилиб кўтариб олганингни қара ? Ташла уларни ?! Ҳамма ёғинг шалаббо бўлиб кетаяпти.
Анис Дилёрага узоқдан бақирди.
Дилёра ёмғир забтидан унинг овозини эшитмадими , ё эшитса ҳам парво қилмадими мойчечакларини ташламади.
Анис Дилёрага пешвоз чиқиб югурди ва унга етиши билан устига боя уйдан ўзи билан бирга олиб келган курткасини ташлади.
Улар ёнғоқнинг панасига етиб келганларида ҳар иккилари шалаббо бўлиб бўлган эдилар . Аммо Дилёранинг кайфияти чоғ эди. У ўзи териб олган мойчечакларга хушнуд термулар ва жилмаяр, хиёл энгашганча уларни ёнғоқ орасидан сизиб тушаётган ёмғирдан пана қиларди.
- Намунча ? - тўнғиллади Анис,- шу хашаки гулинг соғлиғингдан ҳам азизми ?
- Бу Сора устозга , - деди Дилёра мойчечакларни бармоқлари билан эркалаб сийпалар экан ,- эртага уларнинг туғилган кунлари...
Зум ўтмай ёмғир шиддатли жалага айланди, жала орасида дўл ёға бошлади. Дўлнинг катталиги ичида ўртача ёнғоқдек келадиганлари ҳам бор эди.
Анис Дилёрани дўлдан пана қилиш учун куртасини уни бошидан яна қайтадан ўраб қўйди, сўнг бунга қаноат қилмай устига жемферини ёпиб қўйди.
Шу -шу Анис Дилёра ҳақида ўйласа ёмғир томчилари ювиб турган юзида бир олам меҳр билан мойчечакларга интиқ боқиб турган чеҳраси кўз ўнгига келаверар эди.
Дўл кисқа муддат ёғди. Тахминан ўн дақиқача . Аммо шу дақиқалар табиатдаги қанча гул- у ниҳолларни пайҳон қилиб ташлашга етди.
Эртаси куни "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида ҳеч бир ўқувчининг қўлида бир дона бўлса-да гул кўринмади, фақатгина Дилёранинг қучоғидаги бир даста мойчечакдан ташқари...
Ўшанда мактабнинг барча устозлари Сора устозга ҳавасланиб боқишган эди , айниқса аёллар ...
Сора устоз умри давомида олган ва ёдида қолган гулдасталар ичида энг қадрлиси ана шу Дилёра томонидан тақдим этилган бир даста мойчечак бўлган бўлса не ажаб ...
Аниснинг Дилёрага боғлаган ҳам айнан шу мойчечаклар эди...
Анис ҳозир шулар ҳақида ўйлар экан чуқур хўрсинди...
" Дилёра ,- ўйлади у маҳзун тарзда ,- ҳозир нима қилаяпсан ? Балки менинг исмимни қўйган
/28

👍31🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН
✨Кимлар ўтмас бу дунёдан,
✨Сен ҳам, мен ҳам омонатмиз.
✨Бугунгина соғ юрганлар,
✨Эрта битта камоматмиз.
✨Дунё аро тариқмизу,
✨Уммон аро хасмиз гўё.
✨Аллоҳимга минг бор шукр,
✨Яна бир тун саломатмиз...
✨Аллоҳ тунингизни хайирли этсин!🌙
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бuсмuллаҳ
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ🌸
≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡≡
💐🌼💐Ассалому алайкум Азиз инсоним!!! 💐🌺💐
Бетакрор янги тонг муборак бўлсин!!!
Бошланган янги кун мўъжизаларга
Сизни қувонтирадиган янгиликларга
Ҳаётингизда янги саҳифа очувчи учрашувларга
Сиз истаган Бахт,
Омад, Меҳр, Қувончга
лиммо➖лим бўлсин!!!
Ушбу кун Сиз кутганданда, юқори кайфиятда ўтсин!!! .
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌷 Меҳрибонларим!
🍃🌷 Шанба тонги
🍃🌷муборак бўлсин
🧚♀ 🧚
🌻🌻Қадрли қадрдоним, сизга ва оилангизга дунёдаги энг яхши тилакларни тилайман, умрингиз ва ризқингиз зиёда бўлсин АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ! 🌻🌻
БУГУНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БОЙ БЎЛСИН!!! 🕊

👍4🔥1
Ибрат...
..... Биз яшаб турган замонда бир фақир киши яшарди...
....... Ўзи ориққина, оғир меҳнати туфайли офтобда қизарган бир одам...
.... Ота онасидан жуда эрта етим қолган....
..... Ўзи каби камбағал аёли ва тўрт нафар қизи бор....
.... Кун бўйи тиним билмай ҳаракат қилса ҳам, рўзғори бут бўлмасди....
...... Ҳаётидан кўнгли тўлса ҳам, гоҳ гоҳида қорнилари оч қоларди....
..... Кунлар шу зайл давом этди...
....Бир куни одатдагидек ишга кетиб борар экан, дарвозаси очиқ қўшнисининг уйини кўриб ҳавас қилди....
....Нақшинкор дарвозали, ҳашаматли, қаср каби бир уй....
.....Ичкарида ноз неъматлар тўла дастурхон ёзилган....
..... Ҳалиги фақир камбағал бўлиб туғилганидан хафа бўлиб кетди....
....Шу куни хуфтон намозидан сўнг, масжидда ёлғиз қолиб, дуо қилди....
....Роббим, менга оз бўлса ҳам неъматларингдан бер....
......Йўқсиллик жонга тегди....
.....Кундан кун олам ўзгаряпти, нарх наво ошяпти....
..... Оиламни боқиш учун ризқ топишим керак.....
...... Қўлимдан келганча ибодат қиляпман ку ахир....
.... Неъматларингдан мени бебаҳра қолдирма...
.... Шу пайт эшик очилиб, бир одам кириб келди ва ҳалиги фақир кишидан узоқроқда ўтирди....
...... У ҳам қўлини дуога очиб йиғлаб йиғлаб дуо қила бошлади....
......Бир оздан кейин йиғиси кучайиб, бутун масжидни йиғи овози қамраб олди. Фақир ўрнидан туриб, ҳалиги одамнинг олдига борди ва Дўстим, аҳволингиз яхшими?
Нима гуноҳ қилдингизки, сизни бунчалик йиғлашга мажбур қилди, деди....
.... Ҳалиги одам йиғисини тўхтатди ва фақирга жавоб берди:
....Биласизми, Аллоҳ менга дунёнинг барча неъматларини бериб қўйган.....
.....Қават қават иморатларим, тагимда машина,ажойиб оилам бор.
.....Ойига икки маротаба чет элга сафар қиламан. Даромат оқиб турадиган тайинли ишим бор. ...
..... Бунинг учун Аллоҳга беҳисоб шукр қиламан. Аммо,бир неъматдан бебаҳра қолганман.
....Мана олти йилдан бери шу ҳолдаман. Кечалари ухлолмай чиқаман. Хасталигим шундайки, оғзимдаги туфугимни ташқарига чиқаролмайман, ичимга ҳам ютолмайман....
......Учрамаган табибим, қилмаган муолажам қолмади. Бу ҳам бир синов, дўстим. Агар бирор кимса бу неъматни қайтаришга сабабчи бўлса, бутун молу давлатимни беришга ҳам тайёрман..
.... Фақир киши ҳам шу заҳоти йиғлаб юборди ва Аллоҳга истиғфор айтди:
....Эй Раҳмли зот.!
.....Мен ожиз бандангни кечир.
......Кўр эканман.
........Менга қанчадан ~ қанча неъматларингни беминнат муҳайё қилиб қўйган экансан, билмаган эканман.....
......Олаётган ҳар бир нафасим ҳам мен учун неъмат экан, қадрига етмаганим учун кечир....
.....Аслида, гуноҳларим шу қадар кўп эканки, уларни ҳар бирига истиғфор айтишга умрим қисқалик қилади....
.......Бу ишни қўйиб, Сенинг неъматларинга шукр қилай десам, фаришталар саноғига етолмаган неъматни қандай қилиб шукрини адо қиламан..
....Шу чоғда ўзимни қанчалик ожизлигимни ҳис қилдим ..

👍11😢2❤1🔥1
АЁЛ ЭНЕРГИЯСИНИ ЎЛДИРУВЧИ 1️⃣0️⃣ ТА САБАБ
1️⃣. Ташқи муҳит билан ҳаддан зиёд кўп мулоқот қилиш
Яъни аёл киши фақат уни севувчи инсонлар билан мулоқотда бўлишлари зарур. Ўзининг комфорт зонасидан ташқарига чиқмаслиги керак. Эркак киши аксинча, уни ёқтирмайдиган инсонлар билан мулоқотини шакллантириб, бу йўлда чеккан қийинчиликлари сабаб эркаклик энергиясини мукаммаллаштиради. Аёлларнинг қилган энг катта хатоси бу – ўзи севмаган машғулоти билан шуғулланишидир. Бу унинг аёллик энергиясини катта қисмидан жудо қилади.
2️⃣. Бадан тарбияси ва парваришининг йўқлиги
Аёл киши ўз соғлигига эътиборли бўлса ва гўзал бўлиш учун ўзини парвариш қилса, аёллик энергияси кўпаяди. Ўзининг гўзаллигига ва саломатлигига эътиборсиз аёл ҳам жисмонан, ҳам руҳан ўта нозик бўлиб қолади.
3️⃣. Ҳиссиётларнинг етишмаслиги
Кўпинча аёллар ўзларининг ички кечинмаларини яшириб, фақат яхши томонларини кўрсатишга ҳаракат қиладилар, фақат табассум қилиш ва кулиб туриш керак деб ҳисоблайдилар. Аммо аёллар салбий ҳиссиётларини, кўз ёш ва дил кечинмаларини кўрсатиб туришлари керак. Фақат, ҳар кимга ҳам эмас, энг ишонган инсонларига ёрилиб туришлари керак. Ҳар доим ҳиссиётларини яшириш, аёллик энергиясига халақит қилувчи иллатдир.
4️⃣. Хобби, яъни севимли машғулотнинг йўқлиги
Аёл киши севимли машғулоти билан банд бўлаётган вақтда жуда катта миқдорда ижобий ҳиссиёт ва энергияга эга бўлади. Албатта, аёл кишининг хоббиси мавжуд бўлиши ва бу хоббини унинг турмуш ўртоғи қўллаб-қувватлаши зарур. Аёл хоҳ у тикиш ва тўқиш бўлсин, хоҳ у гул ўстириш бўлсин, мана шу севган машғулотида ўзини топиши керак.
5️⃣. Ижодкор эмаслик
Аёл киши бирон нарса яратмас экан, у ҳолда унинг энергияси "ботқоқ" га ўхшаб туриб қолади. Аёлнинг ўз қўли билан яратган ҳар бир иш – хоҳ уйни саранжомлаш бўлсин, хоҳ у пишириқ пишириш ёки интерьер яратиш бўлсин – бу ижоддир. Гўзаллик ярата туриб, аёл киши ўзи ҳам гўзаллаша боради. Аммо кун бўйи ҳеч бир ишга қўл урмай, шунчаки ётаверса, тез орада бор энергиясини хам йўқотиб, аёллик латофатидан хам жудо бўла бошлайди.
6️⃣. Бошқаришни исташ
Аёл киши муаммоларни ҳал қилиши эмас, балки эркак кишини унинг ва оиласининг муаммоларини ҳал қилиши учун илҳомлантириши ва руҳлантириши керак. Бошқариш – аёл кишининг табиатидан эмас.
7️⃣. Эркакнинг вазифаларини ҳам аёлнинг ўзи бажариши
Аёл киши эркак кишининг вазифаларини бажарар экан, у ўз аёллик латофатини йўқотади. Бундай аёлга эркаклар ўз "улфатига" қарагандек муомала қиладилар, яъни ожиза сифатида қабул қилиб, ёрдам қўлини чўза олмайдилар.
8️⃣. Ўзини бошқа аёллар билан таққослаш
Аёллик энергиясини тамоман йўқотувчи иш – бу бошқа аёллар билан ўзини таққослаши. Аёл киши ким биландир ўз ақлини ёки ташқи кўринишини таққослаши, ким биландир рақобатлашиши нотўғридир. У ўзининг гўзал, ақлли ва тенги йўқ аёл эканига ишониши керак. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир аёл тенги йўқ аёлдир.
9️⃣. Яқин дугоналарининг йўқлиги
Аёл киши бошқа аёллар билан мулоқотда бўлиши шарт. Бу унинг энергияга тўйинишининг яна бир чашмаси ҳисобланади.
1️⃣0️⃣. Ўзи учун вақт ажратмаслиги
Аёл кишининг шахсан ўзи учун ажратган вақти бўлиши керак. Ўзининг шахсий ишлари учун. Ҳар доим!
✍Мадина Джураева

👍10🔥1
Қалб
Аллоҳ таоло қалбларнинг бир қанча турларини зикр этиб, ҳолатларини баён қилиб берган:
• Соғлом, саломат, покиза қалб
У Аллоҳгагина ихлосли ва турли тойилиш, оғишлардан холи қалб.
• Тавба қилувчи қалб
У мудом Аллоҳга қайтувчи, тавба қилувчи қалб.
• Қўрқувчи қалб
У Аллоҳ таолонинг Ўзидангина қўрққан қалб.
• Тақводор қалб
У Аллоҳ таолонинг шиорлари-буйруқ ва қайтариқларини улуғлайдиган, риоя қилиб, ҳурматлайдиган қалб.
• Тирик қалб
У Аллоҳга иймон келтирган ва Унга шукр қилган қалб.
• Касал қалб
У шубҳа, нифоқ, риё каби дардга гирифтор бўлган қалб.
• Басират кўзи кўр қалб
У ҳақни кўрмайдиган ва идрок этмайдиган қалб.
• Гуноҳкор қалб
У Ҳақ гувоҳлигини беркитгувчи қалб.
• Кибрли қалб
У Аллоҳнинг борлиги ва бирлигидан, У зотга итоат қилишдан кибр қилувчи, зулмкор, тажовузкор қалб.
• Қаттиқ, қўпол қалб
У ундан раҳм-шафқат, меҳр-мурувват суғуриб ташланган, ғализ қалб.
• Қасоват, моғор босган қалб
У иймон билан юмшамайдиган, унга эгилмайдиган, Аллоҳни эсламайдиган ва ҳатто Уни танимайдиган қалб.
• Ғофил қалб
У ҳаёти дунёда ўз вазифасидан, нима учун яратилганидан ғофил, гумроҳ қалб.

САБОҚ
Биласизми, бир аёл менга яхши бир сабоқ берганди.
У аёл менга шундай деганди:
– Тасаввур қил, сенинг юрагинг оғрияпти, шу пайт:
❗️эмизикли боланг йиғлаяпти,
❗️катта қизинг кўйлагини дазмоллаб беришингни сўраяпти,
❗️эринг эса галстугини бойлашга ёрдам сўради.
Сен нима қилардинг?
Мен ёш бола хақида гапиришни бошлашим билан у мени тўхтатди:
- Юрак учун дори ич ва ёт, қизингдан кичик укасини овутишни сўра, эрингдан эса қизингни кўйлагини дазмол қилишини ва галстукни ўзи амаллашини сўра.
❗️ Ёдингда тут! Биринчи навбатда ўзингни авайла. Сенинг соғлиғинг болаларинг ва оиланг учун керак. Чунки болаларингга хеч ким сендек меҳрибон бўлмайди. Улар учун энг аввало ўзингни асрашинг керак!
Барно Жўрабоева

👍6❤5🔥1
Агар сиз ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсангиз билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда ҳам яшайсиз.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥2
ҚИСМАТНИНГ ҚИНҒИР ҲАЗИЛИ.
Самира қизи айтган совчиларни унча хушламади:
- Қўй, қизим, ҳеч кўнглим бўй бермаяпти. Ўзимиз томондан ҳам яхши йигитларга сўрашяпти. Узоқнинг донидан, яқиннинг сомони яхши, дейдилар. Уларингни ҳали бир марта ҳам кўрмаганману, негадир ҳар сафар айтганингда юрагимни алланечук ғашлик қоплайди. Болам, ўшалар келмай қўяверишсин-а?..
- Ойижон, нега унақа дейсиз? Элбек ака жуда ҳам яхши инсон. Шундай яхши йигитнинг оиласи ёмон бўлармиди? Ойижоним, илтимос, йўқ деманг. Улар келишсин, ойилари билан танишинг, кейин бирорта холам билан бориб Элбек акамларнинг маҳалласидан сўраб-суриштиринг, ана ундан кейин бирор гап айтарсиз. Балки, фикрингиз ўзгарар... Ахир мен ҳар қанақа одамни ёқтириб, ҳар қанақа одам билан етаклашиб кетавермайман. Сизнинг, дадамнинг орзулари билан ўйнашишга ҳаққим йўқ менинг, буни яхши биламан.- Самодил онасига илтижоли тикилди. Самира чуқур “уҳ” тортди:
- Майли, қизим, келаверишсин-чи, қолгани бир гап бўлар. Биласан-а, мен сенга мен учун ҳам бахтли бўлишни уқтирганман, мен учун ҳам бахтли бўлишга ваъда бергансан. Шу ваъдангни, қулоғингга қуйганларимни унутмасанг, кимни севсанг ҳам, энг аввало онангни эсингдан чиқармасанг, бўлгани.
- Хавотирланманг, дедим-ку, ойижон. Кўнглингиз тўқ бўлсин, ҳамма айтганларингиз эсимда.- Самира қизининг гапларига ишонишни астойдил истаса-да, кўнглидаги ғуборлар аримас, аллақандай тушуниксиз ҳиссиётлар чангалида қийналар, ҳатто ярим тунда ҳам қизининг ётоғига кириб, унга узоқ термулиб ўтирар, сочларини силаб, бахтини сўраганча дуо қиларди.
Совчилар келадиган куни қизининг елиб-югураётгани, ҳали эшик-деразаларнинг ромларини қайта-қайта артса, бир қараса ойналарни артади. Дам қўли қўли тегмай яхна овқатларни дастурхонга мос ликопчаларга қўйса, дам соатдан кўз узмай ширинликлар пиширар, унинг жонсараклиги бир томондан Самиранинг ғашини келтирса, бир томондан қизининг улғайгани, янги ҳаётга қадам қўйишни астойдил истаётгани, юрагини орзиқтирарди. Қизи улғайибди, турмуш қуришни, оилали бўлишни хоҳлаяпти. Бунинг нимаси ёмон? Ҳар бир қиз вақти келиб оила қуриши, ота уйини тарк этиши керак. Бу- табиат қонуни, ҳаёт ҳақиқати. Бунда ҳеч қанақасига ғайритабиийлик йўқ, инсон бахт учун яратилган. Бахт эса – сени тушунадиган, ардоқлайдиган инсон билан яшаганингда. Бироқ ҳаётнинг ўзига хос мезонлари бўлади. Баъзан сени мени тушунади, деб ўйлаганинг бутунлай бегона, кўнглим талпинади, деганинг юрагингга терс бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Шунинг учун, тақдирни тақдир қилган Яратганга таваккал қилганларнинг кўпчилиги бахтли яшайди. Ҳаёт – қарама қаршиликлар майдони, шахмат ўйинига ўхшайди. Бир томонда оқ доналар, бир томонда қора. Баъзан кетма кет қора доналар ўйинига дуч келинади, айримларнинг ҳаётида эса, аввал яхши кунлар нашъу намоси, сўнг эса қора кунларнинг имтиҳони бошланади. Энди Самиранинг қизига бахт кулиб боқсин-да. Бу дунёда уни боғлаб турган ягона инсон- қизи. Ҳамма орзу-умидлари, келажагининг истиқболи шу қизига боғлиқ. Яраланган юрагининг яккаю ягона малҳами. Ғамлардан, дунё ташвишларидан чарчаганида ҳаётга умид, муҳаббат уйғотадиган, уни яхши кунлар олдиндалигига астойдил ишонтирадиган шу- қизи. Мана шу қизи улғайиб, янги ҳаёт остонасида турибди энди. Боланг кўз ўнгингда тез катта бўларкан, билмай, уни бола хаёл қилиб юрар экансан...
- Ая, чиқинг, келишди, шекилли.- Самодил ташқаридан шундай деб овоз берди-ю, лип этиб ичкари уйга кириб яширинди. Самиранинг оёқ-қўли титраб, ҳаяжондан талмовсираган куйи дарвозахонага чиқди. Оппоқ машинани тўлдириб келган совчи хотинлар бирин-кетин тоғорасини қўлтиқлаб тушиб келаверишди. Тамойилига кўра, Самира уларни кўриб ҳайрон бўлгандай бўлди. Аммо... Меҳмонлар яқинлашиб, кўришишга икки-уч қадам қолганида ҳайратдан тош қотди. Аёлнинг боши айланиб, мияси ғувиллар, совчиларнинг бири-ёши кекса кампир Самиранинг ўтмишдан қолган юрак доғларини тирналишига сабаб бўлди. Бир оздан кейин, Самира ҳай-ҳайлашаётган хотинларни ичкарига бошлади-ю, ҳалиги кампирга қарамасликка уриниб тили аранг калимага келтирди:

👍18🔥1
- Қани, уйга марҳамат қилинглар-чи, йўлда уриниб қолмадиларингизми?..- Аёлнинг тили ўзига бўйсунмас, ўзига тобора итоат этмаётган кўзлари ҳалиги кампирга тортиб кетар, афтидан совчиларнинг каттаси ҳам уни таниди шекилли, ранг-рўйи ўзгариб, лаблари титрар, ниманидир сўрашга чоғланардию, гап бошламоқчи бўлганида дами ичига тушиб кетарди. Самира бир оз ўтиб ўзини ўнглади, шекилли, бу ёқимсиз меҳмондорчиликни тугатиш учун, қовоқ-тумшуғини очмай, совчиларни атай ясатиб қўйилган уйга эмас, ўзлари ўтириб овқатланадиган хонага чорлади:
- Қани, киринглар.- Бир бурчакда йиғиб қўйилган кўрпачаларни тўшай бошлади. Меҳмонлар ўрнашиб ўтиришгач, одатдагидек салом-алик, ҳол сўрашлар такрорланди. Самира чой опкелиш учун ташқарига чиққан эди, ошхонада қизига тўқнаш келди:
- Ойижон, нега меҳмонхонага эмас, ўзимизнинг уйга киргиздингиз? Тинчликми? Чойни мен киргизмайманми?..- Самира ғазабдан титраб қизига ўқрайди ва биринчи марта овозини баландлатди:
- Улар меҳмонхонага киргизадиган меҳмонлар эмас экан. Чойни ўзим олиб кираман, сен индамай хонангга кириб ўтир, кейин гаплашамиз!
Чой қайтариб қуйилгандан кейин, меҳмонлар бир-бирининг оғзига термулишар, ҳеч кимдан садо чиқмагач, ҳаммаси биргаликда кекса ҳамроҳларининг оғзини пойлашди.
- Биз остонангизга қулчиликка келдик, айланай...
Самира Худодан ўзига сабр, жаҳлига тўзим сўраб гап бошлади:
- Қаранг-а, тоғ тоғ билан учрашмайди, одам одам билан учрашади, деган гаплар қанчалик тўғри экан-а?! Биз сиз билан яна учрашиб турибмиз. Қизиқ, бу сафар кимга совчи бўлиб келдингиз? Ҳар ҳолда, неварангизга бўлса керак. Яна келинликка номзод қизнинг таг-тугини суриштирмай, келаверибсиз-да. Кимлигини билиб қолсангиз, тўйга бир ҳафта қолганда, ҳаммасини тўхтатасиз-да. Хуллас, омин Аллоҳу акбар. Мени узатадиган, сизларга берадиган қизим йўқ. Яхши боринглар.- Самира шундай деб, дастурхон чеккасини қайириб, аввал ўзи ўрнида қўзғалди-да, сўнг унга ҳайрон тикилаётганларга, ердан бош кўтаролмай ўтирган кампирга қаради. Самира йиғлаб юбормаслик учун ўзида куч топди. Меҳмонлар қайтганидан кейин алла-паллагача хонасида қамалиб ўтириб,оқшомда, ошхонада чироқни ҳам ёқмай, онасининг бугунги ишини тушунмай абгор ўтирган қизини ёнига чақирди:
- Самош, Самодил, буёққа кел, қизим. Ошхонада нега чироқни ёқмай ўтирибсан? Кел-чи, она бола бир гурунглашайлик.- Қиз қўрқа писа онасининг ёнига келиб ўтирди. Кўринишидан бир оғиз ортиқча гап гапирилса, йиғлаб юборадиган алпозда эди.
- Ҳайрон бўлиб ўтирибсанми, нега ойим совчиларга бунақанги қўполлик қилдилар, деб? Ўзим айбдорман, аввал бошдан ҳаммасини сенга айтиб беришим, тақдиримдан сени хабардор этишим керак эди...- Самира қизининг сочларини силаган куйи хаёл уммонига ғарқ бўлди...
Самира талабалик таҳсилини тамомлаган йили узатилди. Куёв бўлмишнинг обрўли даргоҳда ишлаши, қудаларнинг бой-бадавлатлиги ҳақидаги мақтовлар келинчакни ҳам, ота-онаси, амма-холаларни ҳам кўзини қувнатди. Қудалар қўшалоқ тўй қилиб, катта ўғлини қудағайнинг синглисининг қизига, кичик ўғлини Самирага уйлаб, орзу –ҳавасини элга намойиш этишди. Никоҳ оқшомидан олдин Самиранинг бошини қотириб ташлаган янгалар, қуда томоннинг эпчил аёлларининг саъй-ҳаракатлари натижасида, келиннинг ўзини қолдириб кетадиган бўлишди. Никоҳ оқшоми ясатиғлиқ гўшангада ёлғиз қолиб кетган Самира, ана шу ёлғизлик исканжасида нақ олтмиш куну тунни ўтказди. То куёвнинг биринчи – ўзидан беш-олти ёш катта хотини келиб, тўполон қилгунича. Икки ойлик келинчак- бутасидан узилиб, бир марта ҳидланган гул бўлиб ота уйига қайтган Самира, иш билан ўзини овутиш учун шаҳарда ишлай бошлади. Одамларнинг гап-сўзлари, ҳали элликка кирганидан, ҳали олтмишга тўлганидан келаётган совчилар икки ойгина турмуш қурган жувоннинг юрагига ханжар бўлиб ботар, ўзи тортаётган ранжу изтироблар устига устак бўларди. Охири, таниш одамларнинг кўзидан четроқда бўлиш учун пойтахтга келди. Бир газетага ишга кириб, ўзи билан ўзи овора бўлиб юраверди.Шундай кунларнинг бирида ҳаётига у кириб келди.

Ижара уйининг биринчи қаватидаги дўкондан кунда кунора егулик харид қиладиган қиз, одатий навбатчи мулоқотлардан бошлаган танишуви оқибатида йигирма беш йил ҳеч кимга ишонмаган кўнглини, дўкон эгасига ишониб топширди. Акбарали исмли асли келиб чиқиши водийлик, ота-онаси пойтахтда ишлаб қолиб кетгану учун шу ерлик бўлиб қолган йигит билан аҳду паймон қилди. Тўғрироғи, йигит қизнинг ўтмишидан хабардор бўлса-да, ўша “камчилик”ни қабул қилиб, унга уйланишни астойдил истаган эди.
- Қарор қабул қилишингиздан аввал, ота-онангиз билан маслаҳат қилинг. Менинг ўтмишимни уларга маълум қилинг, бусиз бўлмайди,- деб ҳарчанд йигитга уқтирмасин, Акбарали:
-Кейин айтамиз. Ҳаёт меники, бизники, ўзимизнинг сиримиз ўзимиз билан қолгани маъқул. Вақти келганда, ўзлари билиб олишади. Мени режам бўйича улар бундан бир умр хабар топишмайди. Бу сир фақат иккимизгагина тегишли бўлиб қолаверади!..- Ана шу қатъий ваъдадан сўнг, Самиранинг ота-онаси қизлари айтган совчиларни кутиб олишди. Худди қиз истагандай, уқтириб қўйганидай ота-она бояқишлар ҳам лом-мим дейишмади. Унаштирув бўлди, кетидан кўп ўтмай дабдабали фотиҳа тўй бўлиб ўтди. Тўй куни белгиланиб, тўйхоналарга буюртма берилган, бўлажак келин-куёв никоҳ оқшомида кийиладиган либосларни танлаб юрган пайтларида, кутилмаган қўнғироқ Самиранинг ҳаётини яна бир маротаба чилпарчин қилди. Куёв бўлмишнинг онаси, Самиранинг ўтмишидан хабар топиб, тўйни тўхтатишни айтди.
- Ёшлар-ку, ёш ҳиссиётга берилган десам, сиз катталарнинг кўзингиз қаёқда эди?! Бизни алдаб, бева, суюқоёқ қизингизни тиқиштирмоқчи бўлибсиз-да?! Ким билади, аввалги эри ҳам нима сабабдан ҳайдаворган экан?..- Қудағай оғзига келган ҳақоратни қайтармади. Самиранинг ота-онаси, совчиликка келишингиздан олдин, ўғлингиз келиб, қизимизнинг ўтмиши ҳақида сизларга оғиз-очмаслигимизни қаттиқ тайинлаган эди, аслида бу никоҳни биз ҳам хоҳламаган эдик, дейишолмади. Йигит томон унаштирув ва фотиҳа тўйга кетган пулларни тийин-тийини билан ҳисоблаб олишди. Ҳатто буюртма қилинган тўйхоналар учун ҳам жарима тўлаган, Самиранинг ота-онаси уят ва исноддан бош кўтаролмай қолишди. Шундан кейин Самира бошқа қишлоғига қадам босмади. Орадан уч-тўрт йил ўтиб, ёши каттароқ, бойвачча бир кишининг никоҳига кирди. Эри уй-жой, бошпана қилиб берди, оҳлари Аллоҳга етиб, ширингина қизалоқ кўрди. Бахтига эрининг биринчи никоҳидан фақат ўғил болалар туғилгани учун, қизчасининг туғилиши икки томонни ҳам бирдай қувонтирди. Самира кундоши билан худди опа-сингилдек бўлиб кетди. Кейин эшитишича, эри кундошига, агар Самирага кундошлик қилсанг, кун бермасанг, ўзингга қийин бўлади, сени ташлаб кетаман, агар бир-бирингни тушуниб, келишиб кетсаларинг, икковингга ҳам бирдек муносабатда бўламан, деб шарт қўйган экан. Самира кўпда эридан пул сўрайвермайди, муҳими, мени уй-жой билан таъминлаб қўйгани, қўлимда дипломим бор, ишлай оламан, ўзимдан қўймасин, деб меҳнатдан тортинмайди. Қизи бу йил Университетни тамомлаш арафасида. Самодилни сўраб келган совчилар- уни бир пайтлар аввал осмонга кўтариб, бахт ваъда қилиб, сўнг ерпарчин қилиб, абгор ҳолда ташлаб кетган кишининг ўғлига сўраб келишган эди. Совчиларнинг ёши кексаси-бир пайтлари Самирани оғзига келган ҳақоратлар билан «тақдирлаган» аёл эди...
...- Мени кечиринг, ойижон... Нега шунча қийинчилик кўрганингизни айтмадингиз?
- Қўявер болам, сенда нима айб? Айтганим билан, у йигитнинг айнан ўшаларга тегишли эканини қаердан ҳам билардинг. Фақат сўз бер, куйинма, энди у билан ҳеч қачон учрашма. Сени бахтли қиладиган йигит-ҳали олдинда! Сен менга ҳам аталган бахтни кўришинг керак!
- Албатта, ойижон...- Самира қизини бағрига босди. Аёлнинг юраги ҳапқириб, чеҳрасида қувонч балқди...
Қутлибека РАҲИМБОЕВА

👍22🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3-qismi, Aqlli gaplarim uchun rozi boʻlila ❤️
Chellenj silaga yoqvotimi?
Lavash xamiri
Tovuq filesi
Tuz bodrin
Pamidor posti
Koʻkat
Mayonez
Kartoshka
Piyoz Qiyma tomat ziravorlar sir tomat suvi duhovkada 180• ga 20 daqiqa pishirib olamiz.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Chellenj silaga yoqvotimi?
Lavash xamiri
Tovuq filesi
Tuz bodrin
Pamidor posti
Koʻkat
Mayonez
Kartoshka
Piyoz Qiyma tomat ziravorlar sir tomat suvi duhovkada 180• ga 20 daqiqa pishirib olamiz.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥2👍1
👆👆👆👆аввалги қисмлар
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
11- ҚИСМ
Айтар эмиш алдамаган юрагим ҳеч ...
Бу сўзлар Дилёрани сўзлари эди ...
У доим "Юрагим ҳеч алдамаган,- дер эди, - бу юракни нима қилай, Анис ака, у жуда бебош , доим бўлди, бас десам ҳам менга сира қулоқ солмайди . Ҳар сафар Анис , Анис дея такрорлаб ўзини ҳам , мени ҳам беҳаловат қигани қилган , нима қилсам у гапимга кирар экан ?"- дея сўраган эди.
- Менга бериб юборинг ....Ўша бебошни ...- деган эди Анис ўшанда ...
Дилёра эса маҳзун жилмайган эди :
- У мендан сўрамай аллазамон бировга сотилиб бўлган ...
Анис шуларни ўйлаб турар экан ўз манзилидан ҳозиргина ўқиб турган шеър ўчирилганига кўзи тушди.
- Комила , нима учун шеърни ўчирдингиз ?
Мадина Анисдан шеърни ўчириши билан тезда мактуб келганлигига ажабланди :
- Ассалому алайкум ... Узр адашиб бошқа мавзудаги шеърни жўнатиб юборибман . Шу сабаб уни ўчиргандим. Сизни чалғитмаслик учун ...
- Бекор ўчирдингиз . Ундан кейин мен аллақачон чалғиб бўлдим . Шу шеър мени жуда таъсирлантирди,- дея тезда жавоб ёзди Анис .
- Ана кўрдингизми ? Чалғитади девдим- а ? Аммо бу шеърни сиз ўқий олмайсиз . У қиз бола тилидан ёзилган-ку.
- Хааа , тўғри айтасиз . Менга охирги мисралари жуда ёқди- да. "Айтар эмиш алдамаган юрагим ҳеч" деган.
Комила , вақтингизни олмаяпманми ? Иш тикаяпсизми ?
Мадинанинг ёдига кеча ўзини Анисга тикувчиман деб таништиргани тушди.
- Ҳозир либос эскизини чизаяпгандим ,- деб ёзди Мадина, тармоққа эса чиройли куй тинглагим келиб киргандим. Бир канал бор . Унда чиройли мумтоз куйлар тақдим этилади. Шу куйларни тинглаб , ижод қиламан.
Мадина рост сўзлаётган эди. У университетда ўқиш билан бир қаторда қўшимча турли ижодий марказларда ўқиган, модельер - дизайнерлик, бичувчи , тикувчи ва машинада кашта тикиш сирларини мукаммал ўрганиб олган эди. Мадина ушбу йўналишда ҳам турли танловларга қатнашган , анча кўзга кўринган нуфузли мукофотларни ҳам олган эди. Бироқ бошига тушган савдолари натижасида бу йўсиндаги ишларини кейинги бир йил давомида йиғиштириб қўйган эди. У ҳозир Анисга либос эскизини чизаяпман деганда ҳам рост гапирган эди. У эртага Асалнинг туғилган куни эканлигидан қизчанинг ўз оғзидан хабар топган, унга совға тариқасида кўйлакча тикиш ниятида эди.
- Ундай бўлса сизга омад тилайман . Ишингизнинг барорини берсин . Мен ҳам ишга отланмоқчи эдим.
Айтганча юборган шеърларингиз менга жуда маъқул келди. Улардан кечки эфирларим давомида албатта фойдаланаман .
Анис шу хабарни жўнатди-ю , тезда тармоқдан узилди.
Мадина унга хайр деб жавоб ёзишга ҳам улгурмади.
Бугун Мадинанинг дарси йўқ эди. Шу сабаб Раҳбар аянинг меҳмонхонасини тозалаб бермоқчи бўлди. У Асалга аталган кўйлакчани тушдан кейин тикишни мўъжал қилди- ю , ўзи ишлаш учун қулай бўлган ихчамгина кийимини кийишга тутинди . Мадина кичик челакда сув , махсус чанг артадиган латта ва чангютгич билан Раҳбар аянинг меҳмонхонасига қадам босди.
Меҳмонхона айтарли ивирсимаган экан . Шундай бўлса-да Мадина у ерни бир бошдан саришталай бошлади. У Раҳбар аянинг лакланган идишлар турадиган жавонини арта туриб, унинг барида турган каттагина суратлар альбомига кўзи тушди. Мадина қизиқувчанлигини тўхтата олмай альбомга қўл узатди. Гарчи ҳар қанча рад қилса-да Мадина бу альбомдан бир кишини Анисни суратини кўргиси келганди. Нафсиламбрини айтганда у Анислар оиласининг бошқа аъзолари билан аллақачон танишиб ҳам бўлган эди.
Альбом Раҳбар ая ва Юсуф оталарнинг тўй суратлари билан бошланган экан . Уларнинг ҳар икковлари ҳам ёшликларида жуда хушсурат бўлишган экан. Ёшлик ўз номи билан ёшликда. Ортиқча ҳашамсиз ҳам ўзи гўзал . Бекорга ёшликни умр баҳори дейишмаган ахир."Аммо Раҳбар ҳола ва Юсуф оталар ҳамон хушсурат. Тўғри- да тоғ инсонлари унча - мунчага қаримайдилар. Табиат мусаффо , тановвул қилинадиган егуликлар ҳам шифобахш бўлса". Мадина шулар ҳақида ўйлаганча альбомни аста варақлай кетди. Альбомнинг кейинги варақларида уларнинг ёш - келин куёвлик даврлари , сўнгра Азизанинг чақалоқлик ва гўдаклик вақтлари суратларга муҳрланганди. Аниснинг
/ 30

👍19🔥1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
гўдаклик даврлари еттинчи саҳифадан бошлаб акс этган экан .
" Ўўў Анис ака жуда ширинтой болача бўлган эканлар , кўзлариничи буни ? - дея ўйлади Мадина унга тикилиб . Шундан сўнг у альбомни давомини тез - тез варақлай бошлади.
Мадинани Аниснинг айни дамдаги қиёфаси қизиқтирар эди. Аниснинг ўспиринлик суратларини бирин- кетин кўздан кечирган Мадина ваниҳоят унинг микрофон қаршисида қулоқчин тутиб турган суратига дуч келди.
Мадина Анисни бу даражада кўркам ва ўктам йигит деб ўйламаган эди.
- Мана қанақа экансиз , Анис жаноблари ,- дея ўйлади суратга тикилганча Мадина , - сизга турмушга чиқадиган қизнинг шўрига шўрва тўкилар экан- да , бу чиройингиз билан . Ўзим ҳам айтгандим , эфир олдида бунчалар виқорлисиз деб ? Чиройли овоз , кўркам чеҳра ... Сиз ўзингизга ишонмай ким ишонсин яна ? ...
Мадина шундай дея ўйлаб хўрсинди:
-Шунча устунлик ичида чиройли қалб борлиги эса таҳсинга лойиқ ... Агар унинг қалби гўзал бўлмаганда шунча йиллар мобайнида Дилёра опани унутган бўлмасмиди? У эса ...
Мадина қарама- қарши ўйлар исканжасида кунни кеч қилди. Розия билан қўшимча шуғулланаётганда ҳам ора- орада хаёли беихтиёр Анисга кетиб қолаверди.
У кун бўйи "Бедор туйғулар"ни кутаётганлигини ўзи ҳам юрак- юракдан тан олиб турар эди.
"Бугун Анис ака нималар ҳақида гапирар экан ? Юборган шеърларимдан фойдаланармикан ?! Кечаги ёзганларим қай даражада таъсир қилган экан ?! Унинг эшиттиришини эшитаётган Раҳбар ая қай ҳолатга тушаркинлар ?! "
Мадина ана шу саволларига тезроқ жавоб олишни истар эди.
Ваниҳоят кутилган дақиқалар етиб келди.
Эфир орқали Аниснинг ўктам овози эшитилди:
- Ассссаааалому алайкум , ассссааалому алайкум , яхшилар !
Бормисиз , омонмисиз ?
Соат миллари тунги йигирма уч- у ноль нолни кўрсатмоқда ва камина бошловчингиз Анис Ўктам "Бедор туйғулар" билан яна эътиборингиз марказидамиз .
Азизлар , бугунги радиоэшитиришимизни куни кеча бир мухлисамиз томонидан келган мактуб асосида, тўғрироғи уларнинг фикр- мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда тайёрладим .
Мен ҳозир эътиборингизга бир ҳикояни тақдим этаман. Уни тинглар экансиз гап нима ҳақида кетаётганлигини билиб оласиз деган умиддаман.
ВАЗИФА ( ҳикоя)
Шермат ота жуфтини ерга қўйганига бугун тўртинчи кун ...
Аёли жуда нуроний кампир бўлганча ҳам йўқ эди. Энди эллик етти ёшга кирган эди.
Бундан уч кун аввал ҳар доимги вазифаси эрининг оёқларини тонг сахарла уқалаб бўлгач, ўша пойгакда бошини ёстиққа омонат қўйди- ю , кўзи илинибди . Шу бўйи қайтиб уйғонмади.
Аза уч кун деганлари рост экан ...
Бор гап экан.
Шермат ота ҳам уч кун давомида одамларнинг келди- кетди оёқлари узилмаган хонадонда аёли Сабриянинг йўқотиш аччиғини бу қадар оғир бўлишини ҳис қилмаган экан ...
Кеча асрдан кейин хонадон кўнгил сўровчилардан бўшаганда бир ҳувиллади.
Барчаси тунда бошланди:
- Сабри , чой узат ,томоғим қақраб кетди ,- деди Шермат ота бир ухлаб туриб , аммо жавоб бўлмагач одати бўйича тўнғиллади,- нима бало ўлиб қолдингми ?
Шермат отанинг ёдига бирдан аёлининг ҳақиқатдан ҳам "ўлиб қолгани" тушди. Ётган жойида юраги эзилди. Аёлининг ўрни шу қадар билинди- ки ...
Одатда бу вақтда Сабрия опа уйғоқ бўларди. Эрига дарровда чой тутарди. Кейин уни оёқларини уқалашга тушар эди , чунки эри айнан шу оёқ оғриқ туфайли уйғониб кетган бўларди . Шермат ота ҳисоблаб ҳам кўрмаган экан . Аёли уни оёқларини неча соат босиб ўтиришини... Шуни яхши билар эдики , то кўзи қайта илингунча бу ишни қиларди.
Сўнг ... Аёли қайта ухламасди. Секин ошхонага чиқар , то келини уйғонгунга қадар бирон нарса пишириб нонуштага тайёргарлик кўрар эди.
Келиннинг ҳам қўли ширин эди, аммо тажанг эр фақат аёли Сабриянинг қўлидан овқат ерди.
Аёли "Йўқдан бор қиладиган" лар тоифасидан эди. Саранжом , саришта , пазанда ,чевар ... ва ўз "вазифаси"ни яхши уддалайдиган ...
Унинг "вазифаси" эса Шермат ота хар кунда таъкидлайдиган каби "эрнинг ҳизматини ўз ўрнида қилиш" эди. Сабрия бу борада ҳеч қачон эрига гап қайтармаган эди. Хаттоки ёлғиз
/ 31

👍15❤2🔥1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
қизи Сарвинозни турмушга берган кунида ҳам эрининг "эслатмаси" билан куёвникига бормай тўйхонадан уйга қайтиб келган эди. Икки кўча нарига тушган қизи ҳам онаси каби бор аламини юм- юм йиғисидан олиб қўяқолган эди. Орадан йил ўтиб эгиз фарзандли бўлганида ҳам онаси қизининг уйига хабар олиш учун ҳар отланганида ота демаганнинг аёлига айтган сўзлари кескир қиличдек ҳавони кесар эди : "Икки соат ! Икки соатда уйда бўлишинг шарт ! Вассалом"
Шўрлик аёли ... Ғиқ этмабди- я...
Турмушга чиққанидан буён умрида биринчи марта эридан сўроқсиз қилган сафари ҳам шу омонат жонини жон олувчи фаришталарга топшириши бўлибди.
Шермат отанинг юраги ғижимланди.
"Аллоҳим , - дея ўйлади у ўпкаси тўлиб ,- аслида сенинг мулкинг бўлган бандангга хўжайинлик даъвосини қилган мен гумроҳни кечир. Нима қилай , барига шу кўнглим айбдор. Мен ... Мен Сабрияни жуда қаттиқ суйдим. Уни ўспиринлик чоғидан суйгандим. Бахтимга тақдир Сабриямни менга раво кўрди. Аммо нима учундир уни ҳаммадан қизғанавердим. Сабрия сенинг энг чиройли , хушсурат , исми жисмига мос сабрли ижодинг эди , Аллоҳим ... Мен мудом уни йўқотишдан қўрқиб яшадим. Ширин гапларни вақти келганда гапираман дедим. Бугун эса ...Ўша вақти эса ўтиб кетиб бўлибди ..."
Шермат отанинг соқолига ёш томди.
У ётоғидан туриб таҳорат олиб келди , сўнг бомдодни ўқишга тутинди.
Бомдоддан сўнг яна кўзи илинибди ...
Шермат ота уйғонгач овқатланадиган хонага чиқиб ҳали ҳам нонушта тайёрланмаганлигини кўриб ўксинди.
" Сабрия ...
Ҳали қадрингга кўп етаман ..."
У дилидан тан олиб турар эди.
Ўзи ...
Унинг ўзи келин пиширган овқатларни , тайёрлаган нонушта- ю , тушликларни рад этган ...
Келини ҳам ўз "вазифаси"ни тушуниб олган эди. У ҳам қайнонасининг эрга ҳизмат кўрсатиш энг биринчи вазифаси эканлигини ўқиб олган эди .
Бошқа вақт бўлганда Шермат ота одати бўйича келинини чангини чиқариб болахонадор сўккан , кимнинг жойи қаерда эканлигини кўрсатиб қўйган бўлар эди.
Аммо ҳозир индашга , лом- мим дейишга ҳафсала қилмади. У мунғайганча ошхонани тарк этди.
У ўз хонасига қараб йўл олганди . Шу вақт кўча эшиги ғирчиллаб очилди.
Остонада ёлғиз қизи Сарвиноз халта қучоқлаб турар эди.
- Отажон ,- деди у овози титраганча , - узр кеч қолдим. Қорнингиз ҳам очиб кетгандир ...
Сарвинознинг айтишича кеча ярим кечаси келинойисининг кўричаги ҳуруж қилиб қолибди. Акаси келинойисини касалхонага олиб кетганда Сарвинознинг эри уни жиянларига қараб туришга олиб келган экан
- Келинойим операциядан яхши чиқибдилар . Акам эрталаб жиянларимни қуда холамникига олиб кетдилар. Ўзлари шунақаси ишга кетар эканлар . Мени ҳам йўл - йўлакай уйга ташлаб кетгандилар. Уйга бориб қозонга товуқ шўрва солиб ... Уни қайнашини кутиб кўзим кетиб қолибди.
Шунда ... - Сарвинознинг қўллари қалтирай бошлади ,-шунда ойижоним тушимга кирибдилар . Улар "Қизим , отангдан хабар ол , нон -чойсиз қолиб кетмасинлар ..." дедилар .
Отажон ... Улар ўз вазифадорликларини ... у дунёда хам унутмабдилар ...
Шермат отанинг бўғзини аччиқ бир нарса куйдириб ўтди. Ўша нарса нима эди ?
Пушаймонликми , армонми, соғинчми ...
Ёки буларнинг барисими ...
Менимча охиргиси бўлса керак ...
Охиргиси...
Ҳикояни ўқиб бўлган Анис чуқур тин олди.
Сўнг сўзида давом этди:
- Азизлар , борларнинг қадриларига етиш учун улардан ажралиш шарт эмас ...
Бу жонимизнинг эгаси Аллоҳ. Уни қачон ўз ҳузурига қайтариб олиш ихтиёри ҳам унинг измида .
Биз эса ...
Бизнинг эса омонат дунёдаги ғаниматларимизга "Сизни яхши кўраман , сизни жуда соғиндим" демоқликка ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди . Шундай эмасми ?
Қадрли дўстлар !
Мени ҳозир тинглаётган сиз азизларнинг орангизда мунис аяжоним ва меҳрибон дадамлар ҳам борлар !
Аяжон ! Дада !
Сизларни жуда соғиндим...
Сизларни жуда яхши кўраман ...
Анис сўнгги сўзларни овози титраганча айтди- ю , бир зум гапира олмай қолди.
Бироздан сўнг ўзини қўлга олиб эфирни якунлаш учун охирги матнни ўқий бошлади :
/33

👍14
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР
Сочларингга тушганида оқ,
" Мунисам" деб чополасанми ?
Рўмолини топарсан, бироқ
Онаизоринг тополасанми ?
Умринг гўё бир лаҳзалик нур,
Гоҳи ташвиш , гоҳида ҳузур,
Кўксинг кериб , бўлганда масрур,
Онаизоринг тополасанми ?
Дўстлар учун топилади вақт,
Ёр васлини ҳисоблайсан бахт,
Чипта бўлган жаннат учун нақд,
Онаизоринг тополасанми ?
Дуоси бир:
- Болам унгин , ўс !
Борингда ҳам, йўғингда ҳам дўст,
Йўқотганда биласан не кўст ...
Онаизоринг тополасанми ?
Топиларку пул, мансаб, унвон,
Қарсак, олқиш , шараф ила шон,
Асл бойлик онанг- ку, нодон,
Онаизоринг тополасанми?
Болам, болам деб яшаб ўтган,
Ўзи емай, "сенга" деб тутган,
Кунлар , ойлар йўлингни кутган,
Сен онангни тополасанми ?
Таъмаларсиз суйган бегина,
Борлигинг бор бахти шугина,
Содиқ вафодоринг угина,
Онаизоринг тополасанми ?
Ҳаёт- муаллим, дарслари сара,
Сабоғин ол, аттангдан кўра,
Пушаймонда юргандан сўра,
Онаизоринг тополасанми ?
Йўқотганда ҳасрат, надомат ,
Эшикларинг ёполасанми ?
Ўзлигингни топганда фақат,
Онаизоринг тополасанми ?
Эшиттиришимиз охирида ушбу ғоя ва шеър тақдимоти учун Комила синглимизга миннатдорчилик билдириб қоламан ...
Эътиборингиз марказида Анис Ўктам ва "Бедор туйғулар" бўлди .
Тунингиз осуда ўтсин ...
Эфир орқали эшиттиришнинг махсус сокин куйи янграй бошлади ....
Анис эшиттиришни тугатиши ҳамоно дарҳол телеграмм манзилига уланди .
Комиладан бир оғиз смс келибди:
-Раҳмат ...
Анис Комиланинг ...
#давоми_бор / 34
Муаллиф : Хазонрезги

🔥9👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!
ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
🌨 Ҳайрли тонг! Якшанба тонгги муборак бўлсин...🌤
❄️Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди!
❄️Аллоҳдан қалбингиз сокинлигини,
Юзингиз табассуми ва нурини,
Танангиз соғлигини,
Хонадонингиз тинчлиги давомий бўлишини,
❄️Ўзингиз Ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраб қоламан!
❄️Аллоҳ хар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин🤲
😊Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!!

👍2🔥1