🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍 Baho bering ❤️

1 — 👍
2 — 🔥

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥10👍5
#Kelin_fasonlari❣️🌸

Reaksiya bosish tekin😻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Агар уйда аёл бўлмаса

Таралмайди райҳон ифори,
Гул ўсмайди Гулсиз ифори.
Хазон бўлар эркак баҳори,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Татимайди еган нонингиз,
Эл ичида йўқдир шонингиз.
Кимга керак иссиқ жонингиз,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Кулиб боқмас тунлари ой ҳам,
Ёстиқ бошга ботаркан бирам.
Нега бунча ғам устига ғам,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Армонларни ичга ютарсиз,
Зор энтикиб зимдан кутарсиз.
Баҳт нелигин билмай ўтарсиз,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Боласиз уй мозор дейдилар,
Отанг онанг бозор дейдилар.
Бор дунёйинг бекор дейдилар,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Кундуз қуёш тунда ой кулар,
Хотин бор эр элда бой бўлар.
Сўққабошнинг ҳоли вой бўлар,
Агар уйда аёл бўлмаса.

Бир кун сочга оқ ҳам оралар,
Қаддингиз ҳам бир кун эгилар.
Хаста қўлга ким асо тутар,
Агар уйда аёл бўлмаса.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Унда бу томоша нима учун ? Кимга керак ?! - Мастура эрининг мақсадига тушуна олмай борган сари гаранг бўлиб борар эди. - Акангникида меҳмонда эканлигимиз пайтида на сен , на у ҳозирги ҳақиқат ҳақида сўз очмадинглар . Нима Маҳина опамда…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

8- ҚИСМ

бир қарорга келиб қўйдик...

Мастуранинг дами ичига тушиб кетди. У беихтиёр стулга мажолсиз чўкиб қолди. "Менгина ўлай ,- дея ўйлади у , - ҳозир акам "Ака-сингилчилик ўз йўлига , турмуш, умр савдоси ўз йўлига, хафа бўлмайсан- да энди, синглим" - дейдилар шекилли" . Юраги бежо ургандан Мастура опанинг пешонасига зумда дувиллаб тер тепчиб чиқди.

Сингилнинг жим бўлиб қолгани Асрор акани ҳавотирга солди...

- Мастууу... - деб чақирди аёлни худди масъум болалик даврларида чақиргани каби, - мени эшитяпсанми, нега жим бўлиб қолдинг ? !

Мастура опа бор кучини аранг бир оғиз сўзга тўплади ва қуруқшаган лаблари билан беҳол шивирлади :

- Эшит...эшитяпман.... Ака...

- Аслида бу гап телефонда айтиладиган гап эмас эди... Аммо , нима учундир сабрим чидамади...

Масту... Гап шунда-ки , бир вақтлар сен онамларга қилганинг каби ҳизматни қизим ... - Асрор аканинг қулт этиб ютингани тармоқдан эшитилди, - мен ҳам ...

Биз ҳам ...

Яъни онаси билан ўзимни айтаяпман- да...

Хуллас, қизим сенинг ҳизматингни қилса..., дардингни дармони бўлса ..., ўзинг орзулаб бўлишини истаган қизинг ўрнида қизинг бўлса , бундан фақат ва фақат бахтли бўламиз, сингилжоним...

Мастура опа Асрор аканинг сўзларини тинглаб ...пиқ , пиқ йиғлай бошлаганди ...

- Масту ... Мени эшитяпсанми ? Нега индамайсан ? Ёки ... Ёки мен билан қуда бўлишдан айниб қолдингми , Масту ...?

- Мен йиғлаяпман, ака... Йиғлаяпман ... - ўпкаси тўлиб базўр жавоб қайтарди Мастура...

- Иеее , нимага йиғлаяпсан ? Ё мен нотўғри гапириб қўйдимми ?

- Ҳаа акааа , мени сиз йиғлатдингиз ... Тағин нимага дейсиз- а ? Ахир ... Ахир ҳозир бир оғиз гап билан мени қизлик қилиб қўйдингиз-ку ... Шунга йиғлаяпман- да ...
Мен ўғлим Сулаймон туғилганда бахт таъмини худди шундай тотгандим ...
Ўшанда бахтли бўлишим учун қанча дард , қанча ҳавотир , қанча оғриқларни енгиб ўтишимга тўғри келганди. Аммо ҳозир сиз ҳеч бир эвазсиз мени бахтли қилдингиз - қўйдингиз ...

Мен энди тушуняпман...

Айтишади- ки , буғдойзорни оралаб , кесиб ўтиш энг оғир гуноҳ ҳисобланар экан... Бироқ уни кесиб ўтишга фақат бир инсонга руҳсат берилган экан. Биласизми кимга ? Синглисини йўқлаш умидида йўлга чиққан акага...

Акага !!!

Ака...

Биласизми , ака ва сингил ўртасидаги ришта бошқа ҳеч қайси риштага ўхшамас экан. У бутунлай бошқача бўлар экан ...

Бир вақтлар , ойим шундай дегандилар :

" Отам ўлди , чидадим ... Онамдан ажралдим, бу ғамни ҳам бор кучим билан енгишга ҳаракат қилдим, сўнгра неча йиллик ёстиқдошим жуфти- ҳалолим вафот этди . Йиғлай , йиғлай бу дардга ҳам кўнишга мажбур бўлдим.

Бироқ ...

Бироқ акам оламдан ўтганда чидай олмадим , чидай олмадим... Ер билан битта бўлиб тутдек тўкилдим ...

Шунда билдим- ки , жигар доғи энг аччиқ доғ экан...

Акамдан кейин мен - мен бўлганим йўқ . Й-ў-ў-ў-қ !!!"

деб умриларининг охиригача йиғлаб ўтгандилар .

Ака... Ойимнинг нега бундай деганларини мана ҳозир янада теранроқ тушуниб турибман.

Айни дамда аканинг сингилга бўлган муҳаббати отанинг қизга нисбатан муҳаббатидан кам эмаслигига гувоҳ бўлиб турибман...

Ака ...

Акажон ... Мен қизингизга балки онадек бўлолмасман... Аммо унга бир мунис ва мушфиқ сингилчалик "Акамнинг кўзининг оқу- қораси" деб муомала қилишим , ардоқлашим аниқ ...

Аниқ , ака...

- Бўлди қил , Мастууу... Юрагимни эзиб юбординг ... Шу ёшимда йиғлашим керакми сенга ... - Асрор аканинг ҳам товуши бўғилиб кела бошлади ...- менимча , тўйни тезлатиб , ҳотиржам бўлишимиз керак-ов . Бўлмаса икки томонда ҳам ҳиқиллаб юракни тўкиб ўтираверамиз . Ўзи ёшимиз сал нарсага юрак қўзғалон қилиб қоладиган ёшга етиб қолган бўлса...

Кел, Масту ... Шанба куни болаларимиз учрашувга чиқа қолишсин... Кечга томон катталар бир йиғилишиб уларнинг бошларини боғлаб, тўйни белгилаб қўяқоламиз... Ака - сингил тўйда бир ўйнайлик.
/21
👍12
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳали Ахбор акам билан Азаматга сени топганимни , тўғрироғи сен мени топиб келганингни айтганим йўқ... Билишса бор-ми, нақд байрам бўлиб кетади- я ? Уларни ҳам шанбага чақириб , бир сюрприз қилсаммикан деб турибман? Нима дейсан ? Сен ҳам ўзингникиларни чақир ... Бизникига бошлаб кел ...

Мастура оҳиста овозда кулимсиради :

- Ака ... Тўйни бошлавордиз шекилли а ? Шанба куни тўйнинг биринчи қисмими ?

- Албатта- да ... Бўлмасам-чи ? Айтгандек , Масту, ёшлар қаерда , қайси пайт учрашишини Роҳила билан келишиб оларсизлар . Мен ўз миссиямни бажариб бўлдим. Ҳозирча хайр, синглим ...

- Ака , келинг чучвара қиляпман...

- Вааай , бошиданоқ шундан келмайсанми ? Ҳалиям чучварани данакдек тугасанми , чайнамай ютадиган қилиб ? Ўзиям- чи , жуда пазанда эдинг- да ?!

- Билмадим , ўша вақтдагига ўхшаган шекилли.

- Майли , раҳмат. Ака- сингилмиз, қуда бўлсак янаям яқин бўламиз . Ўшанда чучвара пишириб бераверасан . Ҳозир-чи , гапимиз тугамай окадан гап эшитиб қолмайлик . Овқатинг кеч қолиб кетмасин . Бўпти , Аллоҳга омонатмиз ... Омон бўл...

- Сиз ҳам , ака ... Сиз ҳам ...

Мастура телефонидаги ун юқини сочиқ билан артиб столга қўяр экан , ширин энтикди :

- Аллоҳим , кўрсатган кунингга шукр...

* * *

Бу ёғига ҳаракатлар тезлашиб кетди. Мастура опа ўз ҳолатини еттинчи осмонда учиб юрган инсонга қиёслар , гоҳо ерга қадам босиб эмас, енгил сузиб юрганга ўхшарди.

Мирсаид ака ҳам фотиҳа маросими ҳаракатлари учун барча ишини бир четга суриб ўзи елиб - югуришга тушди . У кўп кунлари Мастура опани ёнига олиб ҳали у таомга , ҳали бу таомга буюртма бериш учун шаҳарнинг у бурчагидан бу бурчагига чопар , қилган буюртмаси буюртмалар ичида энг зўри бўлишга тиришар эди.

Бир куни Мастура опани ёнига тушиб Абу Сахий ва Отчопар бозорига бориб келинчак учун сумкадан тортиб салом қиладиган шарфигача танлай кетди. Эрининг ҳаракатларини кузатган Мастура опа битта нарсага амин бўлди :
"Мирсаид ака келинни қиз каби қабул қилишни ўзидан кам истамаяпти !" .

Мастура опа бозорда Мирсаид аканинг дидига янада қойил қолди . Эри ҳар томонни назардан қочирмас экан. Буни Мастура опа жуфтининг бўлажак келин учун антиқа оёқ кийим танлаганида айниқса қаттиқ ҳис қилди .

Мирсаид ака туфлидан кўра крассовкага ўхшаб кетадиган пошнаси ясси макасинани ушлаб :

- Қара онаси , келининг ўқишга кийиб бориши учун жуда қулай нарса экан ,- деганда эрининг дидига қойил қолиб кетди.

- Ҳақиқатдан жуда антиқа экан , - деди Мастура опа , -нархиям сифатига яраша экан. Бироқ мен келинчаклар киядиган зардўзи кийим - бошлардан ҳам олиб берасизми дегандим.

- Униям оламиз , - деди Мирсаид ака макасинанинг пулини тўлай туриб ,- сен айтган кийимлардан неча сидра олиш керак? Ҳали шанба кунги учрашувга ҳам алоҳида совға танлашимиз керак.

Мастура опа жавоб беришга шошилиб қолди.

* * *

Мастура опа Сулаймон шанба куни бўлажак келинга берадиган совғалар қаторига қўшаётган ярим ой шаклидаги тилла зиракни кўриб Мирсаид ака ажабланди.

- Мастиир , мана шу зирак совғаларингга унча ёпишиб тушмади. Эслатмабсан-да , бирорта тилла буюм бўлиши керак деб ? Шунча ҳаражат қилган уни ҳам олар эдик. Майли , ҳалиям кеч эмас. Эрталаб Чорсуга тушиб келамиз ...

- Ҳожати йўқ , дадаси,- деди Мастура ҳотиржам оҳангда , -бу зирак совғалар ичида энг қадрлиси ...

- Бунинг анча эски урфдаги, ёши катта опоқиларнинг зираги- ю бу ? Ҳали келинбола буни менсийдими , йўқми ? Ўз - ўзидан "Тақармикан?" деган савол ҳам туғиляпти ...

- Тақади , дадаси , тақади ,- жилмайди Мастура , -биласизми нимага асосланиб бундай деяпман ? Бу Асрор акамни оналари Анзират ойимнинг зираклари . Ўн икки ёшга тўлганимда, мучал тўйинг деб қулоқларидан ечиб менга тақиб қўйгандилар. Ўшанда : "Бу зиракни келинимга атагандим , аммо ўйлаб кўрсам уни тақишга қизим кўпроқ ҳақли экан" дегандилар. Кўрасиз , акам уни дарров танийдилар ...

- Ҳаа , бундай дегин . Гапингни эшитганимдан сўнг зирак менинг ҳам кўзимга бошқача кўрина бошлади... Ҳақиқатдан ҳам бу совғаларнинг гултожи экан....
/22
👍12❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

* * *

Сулаймон ва Ҳилола ўзларининг унаштирилаётганликларини гуруҳдошларидан яширишди. Улар азбаройи тинч юришлари, ҳар хил тегиштириладиган , илмоқли, қочиримли гаплардан қочиш учун ҳам бу хабарни беркитишга қарор қилгандилар.

Ва ...

Ва билар эдилар- ки бу ҳаракатлари орқасидан яна шунча гина ва маломат ҳам эшитишларини .

Икковлари охири телефонда гаплашиб, келишиб олдилар .
Фотиҳалари ўтгач , душанба куни ҳар иккиси маросим патири , ҳолва- магизи, ширинликлари билан гуруҳдошларини меҳмон қиладилар . Алоҳида - алоҳида... Қани қайси курсдошлари биринчи бўлиб уларнинг турмушш қураётганликларини тахмин қилар экан ?

Кейинги кунларда Сулаймон Ҳилолани аввалгидагидек кўпда кузатиб қўявермас , атрофида турли саволларни баҳона қилиб айланишавермас, буни қизнинг ўзи ундан илтимос қилганди.

" Аввал вазият бошқача эди , ҳозир эса у бутунлай ўзгарди , шунинг учун илтимос ..."

Ҳилола гарчи гапни қисқа қилган бўлса- да , Сулаймон унга ортиқча "Нимага ? " деб савол бериб қизни ноқулай вазиятга қўйгиси келмади. Қолаверса Ҳилоладан саволига тўлиқ жавоб олишга кўзи етмасди. Ахир Ҳилола қизлик ҳаёси билан "Сиз ёнимда юрсангиз юрагимнинг гусури барча кечинмаларимни дунёга фош қилиб қўяди ?! " деб ҳеч қачон айтмас ва тан олмас эди-да...

Сулаймон энди Ҳилоланинг телефонига тинмай хабар жўнатиш "илм"и билан шуғуллана бошлади. Тўғрироғи турли - туман, бири- биридан чиройли гулдаста ва ширинликлар видео ва суратларини жўнатар эди.

Ҳилола Сулаймоннинг болаларча беғуборлигидан бир завқланса , интернетдан бош кўтармай қолганига яна бир аччиғи чиқиб қолар эди. У охири бунга ҳам чора топди. Ўз рақами интернетда бўлган вақтини кўринмайдиган қилиб яшириб қўйди.

Сулаймон қиз бу ишни нима учун қилганини фаҳмлади , аммо унга чиройли "онлайн" гулдасталар жўнатиш аҳдидан қайтмади.

Шанба куни эса ҳақиқий гулдаста тутди. Ҳилола яхши кўрадиган тўқ - қизил атиргуллардан бир сават !

Уларнинг фотиҳа маросими Мастура опа тахмин қилганидек кичикроқ тўйга айланиб кетди.

Бир неча йиллар давомида қайта топишган қадрдонлар чин дилдан яйрашдилар.

"Хайрлик ишни кечиктирмаган маъқул".

Катталар тўйни бир ойнинг нариси - берисида ўтказиб олишга келишиб олдилар.

Фотиҳа маросими рисоладагидек ўтди.

Аммо эртаси куни тушга яқин Мастура опанинг қайноғаси Мирсобит ака тўсатдан уларнинг ҳовлисида пайдо бўлиши барча ишнинг нақд пачавасини чиқараёзди.

- Менга қара , ука, - деди у келини олиб келган чойни қайтараётган Мирсаид акага синчков назар ташлаганча,- сен, кеча ола- таъсирда бўлажак эркак қуданинг сўзларига кўпда эътибор бермадинг . Мен бўлсам унинг оғзидан чиққан ўша сўзларни туни билан ўйлайвериб бир бора бўлса- да мижжа қоққаним йўқ...

Мирсаид ака дарров ҳовлиқмалик феълига берилди :

- Нималар деяпсиз , ака ? Гап нима ҳақда кетяпти ?! Мен нимани назардан қочирдим ?

Мирсобит ака укаси узатган чойдан хўплар экан , пиёлани дастурхонга қўймай туриб жавоб қайтарди :

- Бўлажак қудангни айтишича , ....

#давоми_бор / 23

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤5🔥1
Қовоқ сомса

Ноз-неъматлар билан тўлган дастурхон тўрига ака ўтирди. Ёнига ёшига қараб укалари. Ака мансабдор, обрўли, бой-бадавлат. Шунданми, укалари ҳам сипо тортиб ўтирар, жигар бўлсалар-да, аканинг салобати босаётганини ҳар бири ҳис қиларди.
Дастурхонга, таомил бўйича аввал сомса тортилади. Ука иккита лаган кўтариб кирди. Бирида шаҳарнинг энг олди сомсахонасидан келтирилган гўштли сомса бўлса, бирида оддий, ялангқават қовоқ сомса бор эди.
—Анави лагандаги қовоқ сомсами? —сўради ака кўзлари ёниб.
—Ҳа, ака, келинингиз ёпди.
—Ўшани ҳаммасини менга узат. Онам раҳматлик ёпадиган сомса-ку бу!

Ака бироз қалампир, мурч қўшиб ёпилиб, устига сариёғ суртилган сомсани битта тишлади-ю кўз ёши оқиб кетди.
—Онам, онажоним сомсаси-ку бу.
Аввал пойгакда ўтирган бешинчи ўғил тилга кирди.
—Ака, мангаям битта беринг
Кейин бошқалари қўшилди.
—Менга ҳам...
—Мангаям...
—Бизга ҳам қолсин!
Орадаги бегоналик кўтарилди. Барча ўғиллар аканинг атрофига тўпланиб, талашиб-тортишиб сомса ерди.
Мезбон ўғил акаларини кузатар экан ич-ичидан бир нарсага амин бўлди.
Фақат оналаргина фарзандларини бирлаштира олади. Ҳатто вафотидан кейин ҳам.!

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sizda ham shundaymi?😂

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😁1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ * * * Сулаймон ва Ҳилола ўзларининг унаштирилаётганликларини гуруҳдошларидан яширишди. Улар азбаройи тинч юришлари, ҳар хил тегиштириладиган , илмоқли, қочиримли гаплардан қочиш учун ҳам бу хабарни беркитишга қарор қилгандилар. …
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

9- ҚИСМ

қиз томонда бериладиган ошга элликтача одам олиб боришинг керакмиш. Аммо ўзинг яхши биласан- ки , бунинг сира иложи йўқ. Мана ўзинг гувоҳ, ўғлим Камолиддиннинг тўйида келинникига ошга бориш учун айтилган битта автобус лиқ тўлиб , ярим махалла одам кўчада қолиб кетганди. Яхшиям автопарк директори Муҳсин танишим . Эркалигимни кўтариб яна битта қўшимча автобус ажратиб бермаганида шармандаликни зўрини кўрар эдик- да. Яна неча одам ўзининг енгил машинасида борганини айт.

- Ака , ўшанда бирам уятли иш бўлган эди- а ? Борганларга ош етиб-етмаганди. Тавба одамларга нима бўляпти, ҳайронман? Махаллангиздагиларни айтаман- да . Ошга айтса , битта хонадондан учта - тўртталаб чиққанлар ҳам бор-а ?

- Ҳа энди уларнинг эшиги бир бўлгани билан рўзғори бўлак-да...
Ўзи- чи қийин-қийин тўй қилганга қийин экан. Тўйингга бировни ҳоҳлаб айтсанг, яна бошқаси йўлингни кесиб чиқиб ўзини-ўзи айттирар экан. Ундан кейин Аллоҳга шукр , ўзимизга етарли обрўйимиз бор экан- ки , ҳурматимизни ўрнига қўйиш учун ҳам ташриф буюрадиганлар қанча ? Умуман айтганда ҳозирги тўкинчилик замонида ошга қорин тўйдириш илинжида борилмайди. Юқорида айтганимдек дўст , жигар , қариндош - уруғ олдидаги қарзни узиш , унинг шодиёнасига шерик бўлиш учун ҳам борилади.

Энди ука , ўзингдан қиёс. Пешонангда битта шу умри узоқ бўлгур Сулаймонинг бор. Шу сабаб тўйингга айтилмай қолиб кетганлардан менга ўхшаб "Кейинги ўғлимни тўйида албатта айтаман" деб қутила олмайсан.
Тўй дегани жудаям гиналик маросим бўлар экан- да . Ундан кейин шу ёшга киргунча ўзинг ҳам қанчадан - қанча ошга боргандирсан.

- Буни тушундим- ку , ака, лекин... - Мирсаид ака гапини давомини айтамай олмай тили тутилди.

- Нима лекин ? Нимага чайналаяпсан? - Мирсобит ака укасига саволомуз тикилди

- Ака , мен қайси бет билан бўлажак қудага "Сиз тарафда бериладиган ош учун элликта эмас, балки икки юзтадан ошиқ одам олиб бораман" дея оламан?! У ҳам минг профессор бўлгани билан , ойликка кун кечирадиган ҳалол одамлигини ўзингиз ҳам кўрдингиз- у ... Бизни келингача икки йилда иккита қиз чиқарган экан. Камига бу йил тўй қилиш нияти бўлмаган қизини "Бизга узатсанг ҳам узатасан, узатмасанг ҳам узатасан" деб иккита оёғимизни бир этикка тиқиб тихирлик қилиб фотиҳа қилдирган бўлсак...

Бошим қотиб қолди , ака ... Ёмон бошим қотиб қолди .

Мирсобит ака укасининг сўзларини бўлмай, гапиришига қўйиб берди . Сўнгра унга қатъият билан нигоҳ ташлади :

- Ука ,келишимнинг сабаби ҳам шу эди, яъни сенга шу тўғрида бир маслаҳат бермоқчи эдим.

Мирсаид ака жонланди :

- Эшитаман, ака. Гапираверинг қани ...

Мирсобит ака дона - дона қилиб гапира бошлади:

- Мен ўйлаб , ўйлаб бир қарорга келдим. Сен қудангга телефон қилибми ёки юзма - юз учрашибми бир маслаҳат соласан. Хуллас, унга барчасини кўнглига тегмайдиган қилиб ётиғи билан тушунтирасан. Айтасан-ки, "Мен ўғлимни уйлантирсам юртга ош бераман" деб ният қилгандим. Қолаверса, юртдан қарзим кўп . Тўй қилишимни пойлаган қариндош- уруғ, ёр- биродар , ошна- оғайниларим ҳам сероб . Шу сабаб иккимиз бир бўлиб бир ресторанни кун бўйига ижарага олсак. Эрталабки ошни баҳамжиҳат ўтказсак, сиз ҳам , мен ҳам бир - биримиздан тортинмай ўз меҳмонларимизни беҳижолат кутиб олаверар эдик Сўнг ортиб қолган маҳсулотлар билан кечки никоҳ оқшомини ҳам ўтказиб олар эдик . Шу фикрга қандоқ қарайсиз ? " дейсан. Қуданг жуда ўқимишли одам, вазиятга тўғри баҳо беради.

- Акаа ... Шу гапларни қудага ўзингиз гапирсангиз-чи ? Мен сиздака топиб - топиб , кифтини келтириб гапира олмайман- да ! - Мирсаид ака акасига ўтинчли боқди .

- Майли , - акаси тезда кўнақолди , - бироқ бу ҳолда уларникига яна бир қайта боришга тўғри келади. Мени телефонда гаплашишим одобдан эмас. Қудангга катта кетган, менсимаган бўлиб кўриниб қоламан. Сени йўлинг бошқа эди- да телефонда гапириш учун.

- Хўп ака , сиз нима десангиз шу . Аммо бу ишни тез ҳал қилиб олишимиз керак . Чунки ҳали тўйхоналарни айланишимиз ва бўш кунини топиб жой буюртма қилишимиз керак бўлади.
👍18
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Яхши , - деди Мирсобит ака қўлини дуога жуфтлай туриб , - қани тез отланақол бўлмаса. Ҳозир қудангникига кириб , ош масаласини келишиб оламиз, кейин айтганингдек, тўйхона- ресторанларни айланамиз. Хуллас , бугунга етарли бир дунё ишимиз бор экан, - у шундай деб ихчам ва чиройли дуо қилди ,- илоҳи омин , Аллоҳ файзимизни берсин. Аллоҳу акбар !

* * *

Душанба куни иккинчи пара тугагач , Сулаймон гуруҳдошларига эълон қилди :

- Тушликка ҳеч ким , ҳеч қаерга кетиб қолмасин ! Ошхонада сизларни ўзим меҳмон қиламан .

Барча йигит- қизлар унга дув ўгирилди .

Сулаймон уларнинг савол аломати балққан юзларига қараб тагдор жилмайди :

- Ўтган куни фотиҳам бўлди . Бирдан тўйга айтиш ноқулай , шунга олдин кичикроқ бўлса-да , бир меҳмон қилай. Сизлар ошхонага ўтиб , стол- стулларни жойлаштириб , чой ва пиёла олиб тураверинглар , мен ҳозир машинадан пакет ва қутиларни олиб келаман, - у шундай деб Раҳматиллага юзланди ,- юр оғайни кўтаришиб юбор.

Яхши хабар яхши-да. Аудиория бирдан қий- чув бўлиб кетди . Барча Сулаймонни эшикдан чиқармай бағрига босиб табриклай кетди , ҳатто баъзилар "Шу пайтгача индамадинг- а , ҳа писмиқ" дея елкасига енгил шапатилаб қўйишган бўлишди.

Сулаймон ташқарига чиқиб кетгач, йигитлар қизларга йўл беришди :

- Марҳамат , маликалардан бўлсин...

Фақат Раҳматиллагина йўлда Сулаймонга кўнглидагини айта олди :

- Менга қара , вей. Жуда ғалати бўлди-ку. Группамизнинг ярмидан кўпи сени Ҳилолани севсанг керак деб ўйлардик. Назаримизда у ҳам сенга бефарқ эмасдек туюларди . Сулаймон, бу ёғи неча пулдан тушди энди, оғайни ?

- Нимаси неча пулдан тушиши керак?- Сулаймон спаркини очиб ичидаги қутиларни Раҳматиллага узатар экан, -тўғри мен Ҳилолага оғиз солдим . У яқинда ўзининг ҳам унаштирилишини , отаси синглиси билан қуда бўлаётганлигини айтди. Ҳилола аммасининг ўғлига турмушга чиқаётганмиш.

- Эссизгина , икковинглар бир- бирингизга жуда муносиб жуфт бўлардингиз- да . Эҳ, афсус, афсус ,- Раҳматилла бошини чайқаганча олдинга тушиб кета бошлади.

Сулаймон ошхонага киргач , гуруҳдошлари учта столни бирлаштириб чой дамлатганча ўзларини кутиб турганлигига гувоҳ бўлди.

- Демак, ҳамма шу ердами ? - сўради Сулаймон қўлидагиларни столнинг бир четига қўяр экан,- бизга ликобча ҳам керак экан.

- Ҳилола билан Барно йўқ , - деди Нозима , - ҳозир келамиз деб бирдан йўқ бўлиб қолишди.

- Ҳозир келамиз дедикми , мана келдик, - орт тарафдан Барнонинг шодон овози янгради ,- дан- дан- даран! Группадошлар, бизда ҳам зўр янгилик ! Ҳилолани ҳам турмушга бераяпмиз.
Ҳилола ўзи келтирган пакетини бир йўла эрталабдан ошхонада қолдирган эди. Ҳозир сирдоши Барно билан егуликларни ичкаридан , таниш ошпаз аёлга миннатдорчилик билдирганча олиб чиққан эди.

Барнонинг эълонидан бутун гуруҳ энди Ҳилола тарафга ўгирилди :

- Нима ? Йўғ-ей ? Қачон ? - саволлар орасида кимнингдир саволи ўзгачароқ янгради ,- кимга ?

- Кимга бўларди ?! Яхши бир келишган йигитга- да! Қизиқ саволларни берасан - а , Салим?
Барнонинг сўзлари нима учундир Салимга қаттиқ ботди :

- Ҳа нима сўраб ҳам бўлмайдими? Ё сўраш жиноятми ? - деди у хафа бўлганини яшириб ўтирмай , - проста , Сулаймон иккаласи бир кунда патир , ҳолва - магиз олиб келишганига хаёлимга ...

Бирдан орага жимлик тушди . Ҳилола ўзи олиб келган "тугуни"дан кичкинагина халтача чиқариб , уни тутганча Салимга яқинлашди :

- Сўраш ҳечам жиноят эмас , - деди у Салимга кулимсираб ,- бу ерда куёв боланинг исми ёзилган .

Салим мўъжазгина патирча билан бирга ширинликлар солинган халтачани олиб, уни боғичига қистирилган ёзувни пичирлаб ўқиди . Сўнг кўзларига яқинлаштириб қайта ўқиди :

- Ўйлаганим ростми ? Хато ўйламаяпманми ? - деди у Ҳилолага кўзларини катта - катта очиб тикилганча .

Ҳилола кулимсираб бош силкиди :

- Ҳаа ! Мутлақо рост...
👍9
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилолага яқин турганлар у олиб келган кўринишидан ҳамёнга ўхшаб кетадиган тугунчага ёпиша кетдилар . Раҳматилла бор овозда унинг боғичидаги ташриф қоғозига ўхшаб илиб қўйилган, митти атигулча безакли ёзувни ўқиди :

- Сулаймон & (end ) Ҳилолахон !
Бахтли бўлинглар ! - У ёзувни ўқигач бир ютиниб олиб Ҳилоладан сўради , - Ҳилош, бу ўзимизни Сулаймонми ?!

Ҳилола унга ҳам Салимга ҳадя қилгани каби табассум улашди ва бошини аста силкитиб унинг саволини "ҳа" жавоби билан тасдиқлади .

Бироқ Раҳматилла Хилолани табриклаш ўрнига Сулаймонга зуғум қила кетди

- Мендан беркитдинг- а ? Энг яқин дўстингдан- а ? "Дўстингдан топ" деганлари шу экан- да ?! Бор жўна, сени табрикламайман...

Гурухдагилар иккига бўлиниб ярми Сулаймон ва Ҳилолани табриклашга , ярми Раҳматиллани овутишга тушиб кетдилар .

Сулаймоннинг ўзи бориб Раҳматиллани даст кўтариб олди :

- Сендан яшириб ўлибман- ми , ўрто ... Шунчаки Ҳилола "Хозирча индамай туринг, гуруҳдошлардан уяламан" деганига ва яна бир сюрприз бўлсин дегандим- да.

- Йўқ , яқинда ҳам сўрасам сир бой бермаганини-чи буни ?! Ҳаммадан ҳам шуниси алам қиляпти? - Раҳматилланинг ҳали - бери арази тарқай демасди.

- Барчаси мен туфайли бўлди , мени илтимосимни деб бўлди , илтимос дўстингизни кечирақолинг ,- ўртага тушди Хилола , - шодиёнамизни биз билан баҳам кўринг, - - деди у Раҳматиллага каттакон нақш олма узатар экан, - илтимос ...

- Эй , жўра ,- деди Илхом уни дастурҳонга қистаб ,- лўли аразласа тўрвасига зиён , аввал қорнингни тўқлаб ол . Кейин ...

- Нима кейин ? - ўшшайиб сўради Раҳматилла

- Сен ҳам фотиҳанг бўлмагунча буларга айтма , хумордан чиқ...

- Мени фотиҳам бўлаётгани йўқ ...- тўнғиллади Раҳматилла .

- Оббооо , тозаям гап уқмас бош оғриқ экансан- у , энди билдим Сулаймон сенга нима учун индамаганини ,- ҳуноби ошди Илҳомнинг ,- ахир қачондирам бир куни уйланасанми ? Ўша вақтни айтяпман. Ҳозир эса аламингни овқатдан олиб катта - катта е . Ҳадемай тушлик тугайди.

- Раҳматилла , кечирақол ўртоқ , ўзи бугун сендан "Куёв жўрам бўласанми?" деб сўрайман деб турувдим , - Сулаймон Раҳматилланинг қаршисига қўққайиб туриб олди ,- шунинг учун сениям бир қувонтирай деб индамагандим- да .

Раҳматилланинг бир зумда чеҳраси ёришди :

- Яна алдамаяпсанми ? Мен уйланмаган бўлсам , қандоқ қилиб сенга куёвжўра бўламан?

- Икковимизнинг қадди - бастимиз бир хилми ? Бир хил ! - Сулаймон шоша- пиша тушунтира кетди, - бир хил костюм - шим кийиб олсак , қолипдек туради . Кўрганлар "ухх, куёв билан жўрасига гап йўқ экан- у !" дейишади. Қолаверса уйинг ҳам яқин. Бир қадамгина."Ҳов ?!" деб чақирсам дарров етиб келишинг бор. Ундан кейин куёвжўра уйланган бўлиши керак деган қоидани ким, қаерга ёзиб қўйибди?! Майли булар ҳақида яна бафуржа гаплашиб олармиз, - Сулаймон шундай деб гап ўзанини бошқа тарафга бурди ,- ҳозир мен ҳам бир пиёла иссиқ чой ичиб олай , мен ҳам одамман ахир, қорним ҳам сизларникига ўхшаб очади ...

Гуруҳдагилар зумда Ҳилолага қарашди :

- Қани келинпошша, бир чойдан қўйсангиз бўлармиди ?!

Бироқ Барно дугонасини ҳижолат қилмаслик учун чаққонлик қилди . У Сулаймонга чой қуйиб узатар экан нигоҳларида "Эркалигингизни тўйдан кейин қиласиз- да энди, куёвбола?!" деган маъно зоҳир эди.

* * *

Хаш- паш дегунча бир ой муддат ўтиб тўй куни ҳам етиб келди.

Сулаймон ўз йўлига мамнун , аммо Мастура опа ва айниқса Мирсаид ака териларига сиғмай ҳурсанд эдилар . Ҳурсанд бўлмай бўладими , ахир улар бу кунни барча ота- оналар сингари неча йиллардан буён муштоқ бўлиб кутишган эди. Тўйгача бўлган барча маросимлар кўнгилдагидек ўтиб, ва ниҳоят энг асосий тадбир никоҳ базми бошланишига бир баҳя қолганда , Мастура опанинг телефони жиринглади...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18😁1
❄️ ❄️ Қ О Р Х А Т ❄️ ❄️

Биринчи Қор муборак бўлсин!

❗️Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида биринчи қор ёғмоқда!

Аввало сизни биринчи қор билан табриклайман.
Сизга мустаҳкам соғлиқ,
битмас-туганмас бойлик,
чинор умридек умр,
сермазмун ҳаёт,
чиройли бахт ва савлатли тахт тилайман.

Илоҳим, қалбингиз мана шу ❄️ қор каби оқ ва соф бўлишини, шу ❄️ қор каби одамларга азиз бўлишингизни тилаб қоламан...

Биринчи қорнинг қадами қутлуғ бўлсин 🤲

Группаларга ва яқинларингизга тарқатинг, азизларим!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 Ассалому алайкум! 🌨
Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
      Ҳайрли тонг!

❄️ 🌨 ☃️ 🎋 ❄️ 🎋 ☃️ 🌨 ❄️

Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим!  Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди.
Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

❄️ Аллоҳим барчамизга икки дунё яхшиликлари ва бахт-саодатини насиб айласин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мазза қилиб эшитинг, иншаоллоҳ тушларингизда ҳам шу мавзу бўлсин🤲🤲🤲 ва албатта ўзингизга раво кўрганни яқинларингизга улашиб қўйинг😉

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Дилга яқиним! Қадрдоним!

Хонадонингизга тинчлик, хотиржамлик, тан сиҳатлик, хайр ва барокотини ёғдирсин.
Ишларизга ривож, баракот ва
раҳматларини сочиб,
нимаики ўйлаган яхши
ниятларингиз бўлса
Роббим руёбини берсин!

Шу вақт давомида
билиб билмай гапирган
гапларимизни, нотуғри айтиб қўйган каломларимизни ўзи
кечирсин. Хақир санаган
кичик гуноҳларимизни
Саттор номи билан яширсин.

Умрингизни зиёда қилиб, яхшиликлар устида
бардавом қилсин Илоҳим!

Ё Роббим.!
У дунёнинг, бу дунёнинг Молики ўзингсан.
Бу дунё лаззатларига
берилиб қолишдан ва
дунёни дўст тутиб, дил
хасталигига йўлиқишимиздан
Ўзинг сақлагин ва охират
ишқини кўнглимизга солгин!
Ўзинг кечиргувчисан.
Кечиришни яхши кўрасан Ё РОББИМ !!!

Бандаларингга келган ва
келаётган бало ва
офатларни ўз фазлинг ва
қудратинг билан қайтаргин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6