🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
ЛАА ҲАВЛА ВА ЛАА ҚУВВАТА ИЛЛАА БИЛЛАҲИ...

«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» тўқсон тўққиз дардга даводир. У қалбга тушган ғаму андуҳларни даф қилодир.
Имом Табароний ва ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлур. Энг енгили ғамдир», деганлар.
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» бандага берилган неъматни муҳофаза қилиш ва ундаги яхшилик ва фазлни боқий қолдириш йўлидир.
Имом Табароний Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривот қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга Аллоҳ неъмат берса-ю, у анинг ўзида боқий қолишини истаса, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни кўп айтсин», деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўз тажрибаларида «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи» ила мушкил кушойиш бўлишини ва бало офат даф бўлишини синаб кўрганлар.
Ибн Касирнинг тафсирида ва имом Суютийнинг «ад-Дуррул Мансур» номли тафсирларида Муҳаммад ибн Исҳоқ ва Ибн Абу Ҳотимлардан куйидагилар ривоят қилинади:
«Молик ал-Ашжаъий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Ўғлим Авф асирга тушиб қолди», деди.
«Унга одам юбориб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни кўп айтишни амр қилмоқдалар деган хабарни етказ», дедилар.
Хабарчи бориб унга ҳалиги гапни етказди. Авф тинмасдан «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтишда бардавом бўлди. Улар уни қайиш билан боғлаб қўйишган эди. Қайиш ундан ечилиб тушди. У чиқиб қараса, бир туялари турибди. Уни миниб олди. Ташқарига чиқиб қавмнинг қўрасини кўрди. Унда борки нарсани ҳайдаб олди.
Унинг ота-онаси эшик олдига келиб чақирганда билиб қолдилар. Бас, отаси:
«Каъбанинг Роббиси ила қасам! Авф!» деди.
Унинг онаси:
«Вой, шўрим! Авф қайишда боғланиб алам тортибди!» деди. Ота билан ходим унинг олдига шошиб бордилар. Қарашса, Авф ҳовлини туяга тулдирворибди. У отасига ўзининг ва туяларнинг қиссасини айтиб берди. Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб Авфнинг ва туяларнинг хабарини берди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уларни нима хоҳласанг ўшандоқ, ўз туянгга нима қиладиган бўлсанг шундоқ қил», дедилар.
«Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир» ояти нозил бўлди».
«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни кўп айтиш фақирликни даф қилади.
Ибн Абу Дунё Асад ибн Вадоъадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни юз марта «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтса, унга фақирлик етмас», деганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким уни айтса, Аллоҳ ундан зарарнинг етмиш эшигини кашф қилади. Энг енгили фақрлик», деганлар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤5
🌿 15 daqiqa

«15 daqiqa qoldi» pichirladi bola loy yoʻldan sirgʻalib chopib borarkan. Magazinga shoshib kirib gʻijimlangan pulni uzatdi. Sotuvchi qiz mensimaygina pulni olarkan bolani jerkib berdi: «Nima balo, axlatdan oldingmi?»
Bola boshini egib, arang gapirdi: «Axlat tozalaganim uchun oldim».
Uyga yugurib kirdi, anchadan beri ayol kishining izi tushmagan hovli ichkaridagi bemor kabi bolani mungʻayibgina qarshiladi.
«Keldim....» dedi bola hansirab. U piyoladagi suvga issiqqina nonni botirib, buvasining ogʻziga tutdi. Bemor tamshana-tamshana koʻzlarini yumdi.
Buvasining soʻnggi iftorligi edi bu.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢10👍2
🌺1. Ayolingiz mukammal emas, kechirimli bo‘ling.
🌺2. Ayolingiz sizga berilgan ne’matdir. Uni
qadrlang.
🌺3. Ayolingiz noyob marvariddir. Dayuslik qilmang, uni rashk qiling.
🌺4. Halolingiz sizning eng yaqin do‘stingizdir. U bilan do‘stona munosabatda bo‘ling.
🌺5. U sizning quvonchingizdir. Uni ranjitmang.
🌺6. Juftingiz raqibingiz emas. U bilan raqobatlashmang.
🌺7. Ayolingiz omonatdir va oxiratda Alloh taolo huzurida u haqida so‘ralasiz. U bilan shu hisob haqida unutmagan holda muomala qiling.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
Photo
🌘 ШАЪБОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1 куни 2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.

Исломдаги фазилатли ойлардан бири Шаъбондир. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг кўпроғини рўза тутиш билан ўтказардилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойидан бошқа ойда тўла рўза тутганларини кўрмаганман. Бошқа ойларда шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмаганман» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шаъбон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ойлари ҳисобланади.
Ушбу ой ҳақида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаъбон ойи менинг ойимдир», деганлар.

Шаъбон ойида ибодат қилган, рўза тутган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоти шариф келтирган ва умуман ушбу ойнинг барча амалларини бажариб, уни янада ривожлантирган бандаларга ишорат қилиб Ҳақ таоло бундай дейди: «Қаранг, кўринг, бандаларим Расулимнинг ойи бўлмиш шаъбон ойига қандай ҳурмат ва эътибор кўрсатяптилар. Жалолим ҳаққи, Мен ҳам уларни афв этдим».

⚪️ Бу ойда кечган энг муҳим тарихий воқеалардан бири Қибланинг Байтул Мақдисдан Каъбаи муаззамага ўзгартирилиши, иккинчи ҳижрий сананинг айнан шаъбон ойида мусулмонларга рамазон ойи рўзасини тутишнинг фарз қилиниши;

⚪️ Шаъбон ойида нафл рўзалар билан машғул бўлган мусулмонга Рамазоннинг енгил келиши;

⚪️ Ушбу ойда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мағфират ва раҳмат эшиклари очиладиган Бароат кечаси борлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

🤲Аллоҳим бизларга шаъбон ойида барака ёғдиргин ва рамазон ойига етказгин!

✅Яқинларингизга ҳам улашинг


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🔥3❤1
Ҳаётингизда сизга нафи тегадиган қуйидаги маслаҳатларни ёдда тутинг:
• бахтли бўлишни истасангиз, намозни ўз вақтида ўқинг;
• юзингиз нурли бўлишини истасангиз, ярим тунда қиём бўлинг;
• кўнгил хотиржамлиликни истасангиз, Қуръонни тиловат этинг;
• соғлом бўлишни истасангиз, унда рўза тутинг;
• кунингиз қувончли ўтишини истасангиз, Истиғфор айтинг;
• ғам-қайғу сизни тарк этишини истасангиз, Дуо қилинг;
• ташвишлардан холи бўлишни истасангиз, "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ", деб айтинг...
• баракангиз бўлишини истасангиз, Набий (алайҳи солату ва саллам)га саловат айтинг...
• осон савобга эга бўлишни истасангиз, буни яқинларингизга ҳам улашинг!

    
⭐️⭐️➖➖➖➖➖⭐️🌟

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

Картошка дастлаб Америкадан Европага , Европадан эса Россияга кириб келган . Картошка кириб келган давр Пётр 1 нинг ҳукмдорлик қилган , яъни 17 -аср охирлари 18 - асрнинг бошлари бўлган даври бўлган. Энг қизиғи ўша вақтда картошканинг егулик эканлигини билмасдан фақат гули учун манзарали ўсимлик сифатида экишган экан . Тувакларда ўстирилган картошканинг гули боярлар камзулининг кўкрак чўнтагига тақилган , оқбилак аёллар эса шляпаларига зийнат сифатида қадашган экан . Бора - бора авом халқ унинг тугунакларидан хушхўр таом тайёрласа бўлишини билиб қолгач, картошкани кўпайтира бошлашган экан. Бизнинг юртимизга эса картошка Россиядан кириб келган. Ана шунақа болалар.

- Устоз , менинг додамнинг айтишлари бўйича ипак қурти Хитойдан тарқалган экан. Улар қимматбаҳо ипак олиш мумкин бўлган бу жониворларни бошқа мамлакатларга чиқариб юбормаслик учун жон- жаҳдлари билан обдон тиришишган экан ,аммо битта савдогар йўлини қилиб ипак қуртини бошқа юртларга тарқалишга сабабчи бўлган экан . У- чи , ўша қуртларни ҳассасини ўйиб , ўша ҳассанинг ичида олиб чиқишни уддасидан чиққан экан,- дея сўзлай кетди ўзини Раънохонман дея таништирган қиз .

Шу пайт бир ўқувчи кулиб юборди. Мадина пиёз тўғрай туриб унга савол ташлади :

- Нимага кулаяпсан ? Биз ҳам кулайлик...

- Раънохон хитойликлар ҳақида гапирганига битта гап ёдимга тушиб кетди. Тўғрироғи латифа. Айтиб берайми ?

- Майли эшитамиз ,- деди Мадина

- Бу латифани битта қизиқчи қайсидир каналда айтиб берувди. Кимлиги эсимда йўқ.
Бир йигит дўстига дебди :
- Хитойликлар ҳамма нарсани ейишар эмиш , фақат осмонда учадиганлардан самолётни , сувда сузадиганлардан пароходни , ерда юрадиганлар ичида поезддан ташқари. Қимирлаган нимаики жонзот бор-ки , ҳаммасини еб кетишаверар экан .

Шунда дўсти сўрабди :

- Агар уларга қимирламайдиган нарса учраб қолса-чи ?

-Унда ўша нарсани қимирлатиб қўйишаркан- де, кейин еб кетишаверар экан ...

Бутун синф кулиб юборди .

Мадина ҳам бошида кулимсиради, сўнг жиддийлашганча ҳалиги ўқувчига дакки берган бўлди :

- Қўй-эй, иккинчи бунақа латифа айтма . Одамларнинг устидан кулган бўлиб қолаяпмиз . Майли ҳар кимнинг гуноҳ , савоби ўзига,-Мадина сомсанинг хамирини юпқа ёйгач, ўқувчиларга мурожаат қилди ,- қизлар, сизлар хамирни қатлаш учун маргарин олиб келган экансиз , шу ерда битта маслаҳатни эслаб қолинг, хамирга суртиш учун бир чўмич писта ёғи , бир чўмич оқ ёғ ва яна шунча эритилган маргаринни омухта қилиб суртсангиз , сомсангиз қат- қат бўлиб жуда чиройли чиқади . Энди навбат тугишга ...

- Бай , бай , бай. Ана сомса- ю , мана сомса Менимча ғолиб деб ўзимни эълон қиламан-ов ,- деди Мадина печь листидаги сомсалар пишгач тантановор оҳангда.

Ўқувчилар бир овоздан чувиллашди :

- Розимиз, устоз , розимиз...


* * *

Мадина бугун олти соат танаффуссиз дарс ўтиб бироз толиқиб қолди. Кечаси ярим кечагача бедор ўтиргани унга анча панд бериб қўйган эди Уйга келгач , хонасига кирди- ю , "Бир паст мизғиб олай " деганча донг қотиб ухлаб қолди. У шу ётганча қанча ухлаганини сезмай ҳам қолди. Бир вақт уйқу аралаш унга таниш овоз эшитилди :

- Ойи , қизим, қизим дейсиз- у , ўша қизингиз роса дангаса экан , уйқудан бош кўтарай демайди.
Мана ҳалигача уйғонгани йўқ ...

Мадина дастлаб бу сўзларни тушимда эшитдим деб ўйлади . Аммо бари ўнгида эшитилганлигини фаҳмлагач , ҳаяжонланганча илкис бошини кўтарди :

" Анис ака ! ...

#давоми_бор /47
Муаллиф: Хазонрезги
👍14❤6
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

18-ҚИСМ

Мадина апил - тапил ёстиқдан бош кўтарди. У ўз хонаси деразасининг ҳаррир пардаси орқали овоз келган тарафга боқди.

Анис Мадина хонасидан икки қадам нарида турганча Раҳбар ая билан гаплашиб турар эди.

Мадина барча сирлари фош бўлган каби юраги гурсиллаб уриб кетди . Сўнг ўзини босишга ҳаракат қилиб шивирлаб деди :

- Ўзингни бос , Мадина. У сени танимайди ахир. У Комилани танийди. Таниганда ҳам ораларида бирор умид берадиган гап- сўз ўтмаган . Тўғри у Комиланинг тақдим этган шеърларини , ҳикояларини ўқиди. Хўш шу билан нима бўлибди ? Комиладакалар унинг ҳаётида сон мингта ахир ...

Аммо ...

Аммо ўшанинг ҳаммаси билан ҳам суҳбатлашишга вақт топмайди- ку ? Барчаси билан лоақал салом-алик қилиб чиққан тақдирдаям , вақт масаласи ...

Э , нима бўлса-бўлар ...

Бироқ ҳозир ташқарига чиқиш керак ...

Чиқмаса бўлмайди.

Мадина кўзгу ёнига келди. Уйқу туфайли юзида ҳосил бўлган сўлғинликни аритиш учун кўзгу тагидаги тортмадан нам сочиқ қадоғини олди . Қадоқдан битта нам сочиқ суғуриб олган Мадина у билан юзларини яхшилаб артди. Хиёл тўзғиган сочларига бир бор тароқ югуртирган бўлди-ю , уларни битта қилиб йиғиштирди. Одати бўйича уйда ўрайдиган дуррачасини бошига танғиб бўлгач , такрор кўзгуга боқди. Кўринишидан кўнгли тўлгач , ташқарига йўл олди :

- Ассалом алайкум...

Анис туйқусдан эшитилган қўнғироқдек овоздан ҳайратга тушиб ортига ўгирилди .

У қаршисида турган ўн тўққиз, йигирма ёшлар атрофидаги қизга ажабланиб тикилди. У Мадинани шунчалик ёш кўринишига ҳайрон қолганди . Ахир онаси у билан қўнғироқлашганда унинг ёши йигирма тўртда ва жуда заковатли қиз дея таърифлаган эди- да. Кўп ўтмай Анис ўзининг ҳайратга солган нарса қизнинг нафақат ёш кўриниши , балки жуда мафтункорлиги ҳам эканлигини ҳис қилиб улгурганди.

- Ваалейкум ассалом , адашмасам сиз Мадина бўлсангиз керак а ?

- Худди ўзи ,- дея суҳбатга аралашди Раҳбар ая ,- Мана шу қиз - Мадина қизим бўлади.

- Уйқучи денг , аяжон ,- Мадина уялиб ерга қаради.

Анис Мадина ўзининг сўзларини эшитганини фаҳмлаб кулимсиради.

- Ҳеч- да ,- дарҳол эътироз билдирди Раҳбар ая Мадинага юзланиб , - кечаси ярим тунгача дарс қилишингни ҳеч ким билмаса ҳам мен биламан . Ҳа айтганча , бу ўғлим Анис аканг бўлади.

- Фаҳмладим , аяжон,- деди Мадина унга жавобан , сўнг Анисга юзланди ,- танишганимдан ҳурсандман.

- Мен ҳам , - деди Анис чап кўзини қисиб қўяр экан ,- қани кетдик , дадам кутиб қолдилар .

- Вооой, амаким ҳам келдиларми ? - Мадина шошилиб сўради.

- Анис дадасини ҳам йўлдан олиб келибди. Улар келибоқ ошга уннаб кетдилар . Сен билан менга шакароб қилиш қолди холос,- Раҳбар ая қувониб сўзлар эди.

- Ош?! Улар дамлаган ошларининг мазаси ҳали ҳам оғзимда қолган эди . Аяжон , мен ўзим ҳозир тезда шакароб тайёрлаб бераман. Сиз ўғлингиз билан суҳбатлашиб тураверинг ...

Мадина енгил ҳаракатлар билан ортига бурилиб ошхона тарафга йўл олди.

- Ойии , - деди Анис унинг ортидан тикилганча , - бу қиз ... уйимизни обдон ўзлаштириб олибдими ?

- Бизларни қизғандингми , ўғлим ? Ҳаа , Мадина сал кам уч ойдан буён бизга қиздек бўлиб қолди. У шунақаям ... шунақаям яхши қиз-ки... Ўтган хафта икки кун Тошкентга кетганди , ҳаммаёқ бирам ҳувиллаб қолди- киии ... Тўртта девор нуқул ютаман деса дегин ...
Биласанми , Анис ?! Мен Мадина учун икки марта совчи ҳам кутдим. Қишлоқдагиларга Мадина бу ерда кўп қолмайди , десам ҳам барибир орқаваротдан ҳам унинг қўлини сўраб қўйишмаяпганларнинг ҳисоби чексиз .
Айниқса, қишлоқ гузарида меҳмонхона қурган Рамзиддин пўрим бор- ку, ўшанинг нияти жудаям астойдилга ўхшаяпти.

- Нимага кўп қолмайди деяпсиз , ойи ?! - Анис ҳайрон қолиб қошларини керди.

- Болам , бу ерда бир гап бор. Бир куни Мадина менга ёрилиб қолди. У ўзи истамай Розиянинг ,- Раҳбар ая қўшнининг боғига ишора қилди ,- қўшнимиз Розия бор- ку ўшанинг йиғлаб туриб гапираётганини эшитиб қолибди . Розия бояқишнинг " Кимё устозимиз кетиб қолди , энди мен нима қиламан , Художон?!" деган сўзлари Мадинага қаттиқ таъсир қилибди . Бу сўзлар

/ 48
👍22❤1
#БЕДОР_ТУЙҒУЛАР

менга бежиз эшиттирилгани йўқ , балки шу қизнинг дардига дармон бўлиш учун ҳам шу ерларга келиб қолгандирман. Розиянинг кўз ёшларига гувоҳ бўла туриб , индамай ташлаб кетсам эртага бунинг жавоби борлигига қаттиқ ишонаман , ахир Аллоҳнинг "Мен синган кўнгиллардаман" деган марҳамати бор- ку. Ҳеч бўлмаса бир йил шу ерда ишлайман , ишлашим шарт..." деб отасини ҳам, онасини ҳам ўзини шу ерда қолишига кўндирди. Улар ўқимишли, тушунган инсонлар экан. Қизларини дуо қилиб жавоб беришди .
Мадина қизим жуда юраги тоза қиз- да , тезда қишлоқдагилар билан чиқишиб кетди. Энди махалладагилар ҳам тўй- маросимларга мени алоҳида , уни алоҳида чақириб кела бошладилар. Ана шунақа гаплар , ўғлим...

Анис , ойисининг сўзларини тинглар экан... Комилани жуда қўмсаб кетди.

Чунки ...

Чунки Мадина унинг ёдига Комилани солиб юборган эди.

Комила ҳам шу қизга қалбан жуда ўхшайди- а ?

Қизиқ , кўриниши қанақа экан Комиланинг ?! Менга шу вақтгача қанчадан - қанча мухлислар мактуб ёзган эди.

Улар орасида қизлар ҳам кўп эди.

Бироқ ...

Шу Комилагина юрагимга кира олди... Ортиқча ҳаракатсиз ... Сўзларни териб , териб мактуб ёзиб. Билмадим у қачон ҳаётимнинг бир қисмига айлана қолди экан? Ўша биринчи кундан. Ота- онам олдидаги фарзандлик бурчимни эслатиб.
Ёдимга солиб .
"Борларнинг борида қадрига етинг" дея нидо бериб ...

Ҳаётимнинг бир қисми ...

Комила ҳаётимнинг бир қисми эканмикан ...

Ҳар ҳолда айни дамларда айнан шундай эканлиги рост. Балки бу ҳақида ўзи ҳам билмаса керак .

Комила ...

Бугун "Бедор туйғулар" эшиттирилмайди. Хавотир олармикансан ?

Кутармикансан...

Йўқ сени интизор қилмай ўзим хабар ёзишим керак ...

Ўзим ...

- Аяжон , овқат пишди келинглар,- Мадинанинг овози Аниснинг хаёлини жойига келтирди.

- Менга ош йўқми , чақирмадингиз ? - деди у Мадинага хазиллашганча ошхона тарафга борар экан

- Келинглар деди- му , - деди Мадинанинг юзлари бир зумда лов қизариб , - мен , мен сизни...

- Анис ака деяверинг , сизга ака қаториман

- Хўўўп ,- бу сафар Мадинанинг овози негадир бўшашиб чиқди , сиз нима десангиз шу , Анис ака ...

Анис овқатланадиган хонага тузалган дастурхонни кўриб завқи ошиб кетди. Ўғлининг кўнглидагиларни юз - кўзларидан сезган Раҳбар ая унинг елкасига қоқиб ўтиришга ундади :

- Сен бу нарсаларни мазасини бир кўр-чи?!

Анис неча йиллардан буён уйларида бўлмаган бўлса ҳам , ҳозирги муҳитни кўриб юраги орзиқди . У шу топда чин дилидан тан олиб турар эди:
- Хонадонларига ҳақиқатда файз инган эди!

Анис кечга томон қишлоқ айлангани чиқиб кетди.

У синфдош дўстлари билан кўришиб қайтганда , ота - онаси телевизор кўриб Анисни кутиб ўтиришар эди. Мадинанинг йўқлигига эса Анис сўрамасидан изоҳ беришди :

- У дарсда...

Кўп ўтмай Анис ўз хонасига йўл олар экан , меҳмонхонада олти нафар турли ёшдаги болаларга дарс қилдириб ўтирган Мадинага кўзи тушди ...

Хона чироғининг заиф нурлари ҳамда стол устидаги лампа таратаётган шуъла остида Аниснинг кўзига Мадина минг бир кеча эртакларини айтаётган малика Шаҳризодага ўхшаб кўриниб кетди.

...Комила

Мадинага боққан Анис бир неча кунлик кўнгилдоши Комилани қўмсаб кетди . У хонасига кириб телефонини тармоққа улади ва таниш манзилга қиё боқди .

Комила бугун тармоққа умуман кирмабди.

Аниснинг юраги потирлаб кетди.

У ...

#давоми_бор /49

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22
ХАЙРЛИ ТУН!!!

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин!  Амин! 

Яқинларим, яхши кўрганларим Ўзингга омонат, Роббим...

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу Алайкум! Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
31-ЯНВАРЬ ЖУМА ТОНГИ ҳайрли БЎЛСИН.

🌸 Қалбингиз иймонга
🌸 Уйингиз қувончга
🌸 Юзингиз нурга
🌸 Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ ШАЪБОН ОЙИНИНГ ИЛК ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН
💐

Гўзал кунларни хадя этган Аллохимга хамд бўлсин!

Илоҳим хеч кимса бемор бўлмасин.⭐️

Кунингиз Хайрли ўтсин,
БАХТ ВА САОДАТ 💜
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу Алайкум! Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
31-ЯНВАРЬ ЖУМА ТОНГИ ҳайрли БЎЛСИН.

🌸 Қалбингиз иймонга
🌸 Уйингиз қувончга
🌸 Юзингиз нурга
🌸 Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ ШАЪБОН ОЙИНИНГ ИЛК ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН
💐

Гўзал кунларни хадя этган Аллохимга хамд бўлсин!

Илоҳим хеч кимса бемор бўлмасин.⭐️

Кунингиз Хайрли ўтсин,
БАХТ ВА САОДАТ 💜
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Amiyn 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧕Юзингиздан нур таралиб юзингиз чиройли бу'лишини хохлайсизми?
Кадимда араб аёллари кизлари ва у'злари чиройли бу'лиши учун қуйдаги сурани ку'п у'кир эдилар ва хозир хам ушбу оятни ку'п у'кийдилар.

ДУО ҚУЙДАГИЧА...👇👇👇
👍1
Surah Al-Kahf | Islam Sobhy | سورة الكهف | القارئ اسلام صبحي
Cheikh Islam Sobhy
Mashaalloh ♥️🤲

Kahf surasi

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
ЎЗИМНИНГ ЖИГАРЛАРИМ

Мингларга  кириб  юринг,
Қирқ майизни еганларим,
Дунё  тургунча  туринг,
Ўзимнинг  жигарларим.

Сизсиз  бу ҳолим ёмон,
Онадан туғишганларим,
Бахтимга бўлинг омон,
Ўзимнинг  жигарларим.

Бировдан ҳеч кам бўлманг,
Бирга ўйнаб ўсганларим,
Гулланг, доим ҳеч сўлманг,
Ўзимнинг жигарларим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Tilingni nega duosiz qoldirding?
Eshikni taqillatmasdan ochilishini kutyapsanmi?

- Jaloliddin Rumiy


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
​Яхши  инсоним, Сиз қалбингиз соф, яхши  ниятли бўлсангиз, Аллоҳ таоло ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди. Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди. Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди. Фақат яхши ниятда бўлинг!

Пок ният соҳиби барчага яхшиликни раво кўради.
Қалби покларга  Жаннат  ато  бўлсин!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi