🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋 ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР! 🦋

✨Нима бўлса хам ўтган кунга шукр айтинг!
✨Якинларингизни кадрланг! Борликлари учун миннатдорчилик билдиринг!
✨Борлигингизнинг ўзи бахт!

✨Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
✨Йўл қўйган хато -камчиликларимизни
✨Аллоҳ Ўзи кечирсин!
✨Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин!


✨ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН...

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰1
🍃❄️🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
БУГУН 11-Февраль СЕШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БЎЛСИН.

❄️ Бу дунёдаги барча нарсалар сизни тарк этади.
Ёки сиз уни тарк этасиз.

❄️ Фақат Аллоҳга юз тутсангиз, у сизни барча нарсадан беҳожат қилади.

❄️🕊 У Зотни тарк этсангиз, тавба қилишга чақиради. Субҳаналлоҳ, сиз нақадар мукаррамсиз!!

❄️🕊
Аллоҳ кунингизни хайрли қилсин!

Яқинларга Улашинг..
🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
"Энди аборт қилмайман"
Ўқинг фақат йиғламанг...
             
Бу бўлиб ўтган воқеани гинеколог аёлнинг ўз оғзидан гапириб бергани ва айни ҳаётда содир бўлгани ҳақида айтиб ўтмоқчимиз. Ана шу гинеколог аёл сўзини шундай бошлади: “Касбим гинеколог бўлгани учун аёлларга доялик қилишимдан ташқари, аборт билан ҳам шуғулланардим.
Кунларнинг бирида шифоҳонада навбатчи эдим. Хонамга ўрта ёшдаги эр ва хотин кириб келишди, кўринишидан анча ўзига тўқ оила эканлиги кўриниб турарди. Улар бир муҳим илтимос билан келишганини айтишди. Мен қандай илтимос экан десам, хотини аборт қилдиришим керак, деди. Аёлнинг кўринишидан ҳомиласи таҳминан 4-5 ойликка етиб қолганди. Мен аввалига рози бўлмадим. УЗИ аппаратида текширсам, айнан мен айтгандек ҳомила 5 ойлик эди. Мен уларга ҳомила анча катта бўлиб қолибти, ҳомилани 3 ойликдан ўтганидан кейин тушириб бўлмайди, дея уларни бу фикрларидан қайтаришга ҳаракат қилдим. Аммо эр ва хотин мени гапларимни тушунишни ҳам ҳоҳлашмасди. Уларнинг 4 қизи бўлиб, аёл ҳомиладор бўлганидан буён кўплаб текширув аппаратларига тушган экан. Ҳаммасида бир хил гап, “Ҳомиланг қиз бола!”. Ўзи аслида ҳомила 3 ойлик пайтида унинг жинсини аниқ билса бўлади. Булар эса текширувма-текширув юраверганидан ҳомиласи 5 ойлик бўлиб қолганини билмаган ҳам. Эри бўлса, яна қиз кўриб, 5 та қизи бор деган “иснод”ни қандай қилиб кўтариб юраман, деб менга жуда катта миқдорда пул ваъда қилди. Мен бироз ўйланиб қолдимда, уларга гапирганим фойда бермаганини англаб етдим. Нафсимни жиловлай олмай, аборт қилишга розилик билдирдим.

Ҳамма тайёргарликларни кўриб, аёлни аборт қила бошладим. Ҳомила анча катта бўлиб қолгани сабаб, болани бўлиб-бўлиб олишга харакат қилдим. Аборт жуда оғир кечарди. Мен қанчалик қийналсам, аёл менданда қаттиқроқ қийналарди.

Шу пайт кутилмаган холат юз берди. Боланинг белидан пастки қисми бутун холатда тушди. Не кўз билан кўрайки, ҳомила ўғил бола эди. Қўлларим қалтираб, ичимни муздек совуқ қоплагандек ўрнимда қотиб қолдим. Озгина муддатдан кейин ҳомилани аёлга кўрсатдим. Аёл овозини борича дод-вой соларди. Буни эшитган эр эса ўзини қўярга жой топа олмасди

Бу воқеадан кейин анча муддатгача шифохонага бора олмадим, қўлим ишга бормасди.

Ҳар қанча замонавий техника бўлмасин, ҳомилани ўғил ёки қиз эканлигини аниқ айтиб бера олмас экан ва бу нарса фақатгина Аллоҳ таологагина хос эканлигини англаб етдим. Қайтиб аборт қилмасликка ўзимга ўзим ваъда бердим”

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9😭5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Diydorlashib tursin doim opa-singil ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qizi bor otalar uchun maslahatlar ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2
Эркакнинг биринчи турмуши ўхшамади. Тўғрироғи, аёли унинг феълига бардош бера олмади. Жаҳлдор, қўрс эди эркак. Баҳора эрка ўсганди. Орада фарзанд бор эди, аммо аёл ортиқ бундай яшаб бўлмайди деб ҳисоблади. Кетди. Кўринган одамга собиқ эрини ёмонлаб чиқди. Гап кўпайди. Эркак ғурурини енгиб ортидан бормади.

Икки йил унга бунга оғиз солиб кўрди, ҳеч ким сира қовоғи очилмайдиган бадфеъл инсон билан яшашни истамади.
Учинчи йил Мухторнинг аммаси шаҳардан бир қиз топди." Ёши ўтиб қолган, бахти очилмаган қиз экан,— деди.

Шаҳарлик қиз қишлоққа келармиди? Хотин қўйган эркакка тегармиди? Теккани билан қишлоқ шароитига кўнармиди?

Агар тақдир бўлиб турган бўлса, шаҳарлик қиз қишлоққа келаркан. Осмон никоҳи ерга тушса, қиз бола хотин қўйган эркакка тегаркан. Агар оилани муқаддас билса, қишлоқ шароитига кўнаркан.
Бибисора Мухторнинг тор кулбасини нурга тўлдирди. У чин солиҳа эди. Турмуш ўртоғига муҳаббатли бўлди.Эрининг қаҳрини келтирмасликка, жаҳлини чиқармасликка интилди. Оғзини пойлаб, кўзига термулиб, чизган чизиғидан чиқмади. Унга меҳр-муҳаббат ҳадя этди, қаддини кўтарди.

Бибисора Мухторнинг уйини фарзандларга тўлдирди, уларга илм ўргатди. У чин олима эди. Ўғилларининг каттаси мактабга чиқиб, ҳам аъло баҳоларга ўқий бошлади. Фарзандлари отасига итоатли бўлдилар.
Бибисора уйнинг сирини кўчага чиқармади. У фозила аёл эди. Борига ҳам кўнди, йўғига ҳам. Эрига қанот бўлди. Қишлоқ аёлларига кўйлак тикди. Тўйларга патир ёпди. Болаларини ёнига олиб меҳнат қилди. Уйидан бир қадам чиқмай пул топди.

Баҳора ҳам турмушга чиқди. Фарзандсизликдан ажрашган эркакка. Баҳора ҳам Қаҳрамонга кетма-кет иккита ўғил туғиб берди, аммо негадир ўз ўғлини ота-онасиникига олиб бориб қўйди.
Ўша куни ёмғир ёққанди. Тушга яқин дарвозани биров озорсиз тақиллата бошлади. Қўлини, боғлаб бўйнига осиб олган Баҳора бир қўллаб эшикни очди. Остонада одмигина, аммо ярашиқли кийинган, оппоққина, бодомқовоқ аёл жилмайиб турарди.
Баҳора танимаган бу аёл Бибисора эди.
Дастурхон ёзгани қўймади аёл. Тез кетишини маълум қилди. Аммо юракдан самимий сўзлашди.
— Айланай сиздан, мани адаси жўнатдилар, хўп десангиз, рози бўлсангиз, катта ўғлингизни бобо-бувисининг қўлидан олсак, ўз укалари билан катта бўлса,-деди.

Баҳора "Дод! " деб йиғлаб юборди. Ўғли шундоқ ҳам ҳовли талашиб, бир-бирининг ёқасидан олишгача борган акаларининг уйида, касалманд, қари чол-кампирнинг қўлида сиғиндидек яшаётган эди.
Бу аёлнинг юзларидан тўғрилик ёғиларди. Негадир, Баҳора унга ишонди, бир оғиз гапига кўнди.
Аёл кетишга чоғланди.
—Опа, деди, Баҳора, эшитдим, бахтли экансиз. Менинг битта армоним бор. Бибисора уни диққат билан эшитаётганини кўриб давом этди
—Ўшанда Мухторнинг уйидан чиқиб кетмасам бўларкан,
Мухторнинг уйида ўлиб кетганимда ҳам армоним йўқ эди. Аёл ўтган куни эри уриб синдирган қўли билан кўз ёшини артмоқ истади, аммо у қўллар энди бўйнига боғланган эди.
—Сабр қилсам бўларкан, опа!
Бибисора Баҳоранинг елкасидан қучиб хайрлашди.

Ўша куни байрам бўлди. Ош дамланди. Кечга ишдан қайтган Мухтор икки томчи сувдек ўзига ўхшаган 9-10 ёшлардаги болакайни кўриб шошиб қолди. Бибисора бўлса,
—Мақсуджон келди, дадаси, ўғлингиз сизни кўргани кепти—деди, сўнг боланинг қулоғига
—Чоп, даданг, билан кўриш, ўғлим,-деди.
Болакай аввалига тортиниб турди, кейин бирдан отаси томонга югуриб кетди.
—Ўғлим! Мухтор бошқа гапира олмади. Боласини маҳкам қучоқлаб олди. Ўғлини бир кўтариб ерга қўйгач, Бибисорага тикилди. Кўзи жиққа ёш эди аёлнинг. Эркак эса кўз ёшини яширишга уринди.
Ийманиб ўтирган Мақсуджонни катта-катта ейишга чорлаётган Бибисоранинг овозини кичкинтой Зуфар бузди.
—Ака, сиз мен билан ётасиза?
—Нега энди, менинг ёнимда ётадилар,-аралашди Зафар.
—Мақсуджон иккингизни ўртангизда ётади, мана шу супага жой солиб бераман, акангиз иккингизни қўриқлаб ётади, —деди Бибисора.
Мухтор гапга аралашмади. Ахир бу қарорни дунёдаги энг солиҳа аёл қабул қилган эди.

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31😢5❤4
Ярим соат

Экран бир икки липиллаб турди-да, чиқ этиб ўчди-қўйди. Компютер қаршисида мук тушиб ишлаётган ходимлар баравар уҳ тортиб юборишди.
— Вооой “сохранит” қилмагандим!
— Ўлсин-а, о-озгина қолганди!
— Эҳ яна тугатолмадим!
— Эндигина гаплашаётгандим Америкадаги дугонам билан!
— Шу етмай турувди…
— Уфф…
Ҳафтада олти кун, эртадан кечгача экранга михланиб ишлашга кўникиб қолган ходимлар бир зум нима қиларларини билмай серрайиб қолишди-ю, бекорчиликдан аста бир-бирларига сўз қота бошлашди.
— Мастурахон, бугун жа-а очилиб кетибсизми? Янги кўйлагингиз бунча ярашибди?
— Вой янгилиги қоптими Азиз ака, бир ҳафтадан бери кийиб келаман-ку…
— Нафиса, қизинг яхшими? Ўқишга кирдими?
— Йўқ, озгина балл етмабди, уч кундан буён хонадан чиқмай йиғлаб ётибди.
— Ниғматвой, ҳа бу кўринмайсиз?
— Ие ака, ҳар куни шу ердаман-ку!
— Акбар ака, кеча аянгизни кўргандим, соғиндим, бир ҳабар олмайди ҳам бу бола дедилар.
— Яхши эслатдингиз Саидахон, ўзимам бир қўнғироқ қиламан деб юргандим, ҳозир гаплашаман.
— Наима, бошинг анча яхшими, тунов куни оғрияпти деб юргандинг.
— Эй нимасини айтасиз, оғриқ ўлгур қўйиб юбормаяпти.
— Ҳа айтганча, Салим акани анча мазаси йўқмиш, бир ҳабар олиб келсак бўларди, ҳар ҳолда энг каттамиз…
— Тўғри айтасиз, албатта бориш керак.
— Бугун ишдан кейин борсак-чи?
— Маъқул. Қуруқ бормасмиз ҳар ҳолда, қани тўртта патир билан мева-чевага икки мингдан ташлангларчи!
Ярим соат. Ярим соатгина вақт етарли бўлди меҳр, оқибат, ҳамжиҳатлик, яқинлик учун. Нега замонавий технологияларнинг т ҳарфи, интернетнинг и ҳарфи етиб бормаган кичик-кичик қишлоқларда меҳр-оқибат кучли-ю, тобора тараққий этиб бораётган катта-катта шаҳарларда одамлар ҳам тобора бегоналашиб, оқибат кўтарилиб бораяпти экан деган саволга жавоб топилгандек бўлди. Ярим соатда.

Лобар Азизхўжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
 Сизсиз яшай олмайдиган инсонлар бор, шулар учун ўзингизни эхтиёт қилинг🥰. Улар учун борлигингизни ўзи бир дунё, дунёни бори эса сизсиз!!!
Хайрли кеч.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-8-

Ботир келишган йигит бўлса-да, мактаб даврида қизлар билан иши бўлмаган , аслида бунга ҳаётнинг ўзи имкон бермаган эди . Онаси энг кичик синглисини дунёга келтирганида шифокорларнинг бепарволиги оқибатида дардга чалиниб қолган ва анча йиллар соғлигини тиклай олмай қийналганди. Ботирнинг опаси Нозима медицина техникумида ўқир , дарсдан бўш пайти супир- сидир, пишир - куйдир қилар , онасининг парвариши ҳам унинг зиммасида эди. Орада дадасининг ишхонаси касодга учради . Ишсиз қолган дадаси қишлоқ ёнидан ер олди ва фермер хўжалиги ташкил этди. Ишлар жуда кўпайиб кетганди. Ботир мактабдан қайтгач , овқатланар ва дарров далага югургиларди. То қош қорайгунча хўжаликда тиним бўлмасди. Ботирни бирдан бир орзуси институтга кириш эди . У кечалари мустақил дарс тайёрлар , кўпинча китобга бошини қўйганча ухлаб қоларди . Ботир мактабни битирадиган йили онаси бир нави оёққа турди . У ўғлининг орзусини яхши биларди , шунинг учун дадасини Ботирни ўқишга кириш учун ҳаракат қилиб кўришга кўндирди .
Ботирнинг омади биттада чопди. Пешқадамлар қаторида бўлмаса-да , "олтин ўрталик"да институт талабаси бўлди.
Институтга киргач , оила аъзолари Ботирнинг ижара уйда яшашга рухсат беришди . Бу вақтда укалари ҳам дадасининг ёнига анча кириб қолишган, фермер хўжалигидан ҳам даромад келишни бошлаган эди .
Биринчи курсданоқ Ботир институтда кўзга яққол чалиниб қолди. Бунга сабаб унинг келишган қадди - қомати ва чиройли аҳлоқи эди . У биринчи курс бўлса-да атрофида ўзининг ва қўшни гуруҳдаги қизлар парвона бўлиб қолишганди. Баъзилари чин, баъзилар шунчаки Ботирга қармоқ ташлашар ,аммо у бу таҳлит гап - сўзларга парво қилмаганидан қизлар лабларини буриб , бурниларини танқайтирганларича ундан воз кечишга мажбур бўлардилар.
Барчаси иккинчи курсдан бошланди. Янги ўқув йилида уларнинг гуруҳига бир қиз - Ҳулкар кириб келди. Ҳулкар ўқишини талабалар тили билан айтганда бу инстититутга "перевод" қилганди. Ҳулкарни отаси ҳарбий соҳада ишлаганлиги ва иши Тошкентга кўчирилганлиги учун оиласини ҳам бир йўла пойтахтга кўчириб кела қолган эди.
👍14❤2
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-9-

Ҳулкар ўртадан баланд эди . Аммо озғинлиги уни баланд бўйли қилиб кўрсатарди. Буғдой ранг юзидаги катта чақноқ кўзлари, қалдирғоч қанотидек қошлари, жулмайганда пайдо бўлиб кўзни куйдирадиган кулгучлари ва атиргул ғунчасидек бежирим лаблари - бари Ҳулкарнинг чиройига чирой қўшарди. Аммо Ҳулкарнинг энг ўзига тортадиган жиҳати унинг олов табиати ва ширин забони эди . Ҳулкар шевада шунақа чиройли, эрка ва ширин , айтиш мумкин бўлса тантиқ тилда сўзлардики , даврадаги ҳамма унга маҳлиё бўлмай қолмасди.
Ботир даставвал унга одати бўйича ҳамма қизлар каби эътибор бермади. Бир куни институт ошхонасида бўлган ғалати воқеа сабаб Хулкар уни хаёлларини буткул эгаллаб олди.
Ботир уч нафар дўсти билан овқатланиб ўтирган эди. Уларнинг ўнг тарафида учинчи курс йигитлари овқатланиб ўтиришган эди. Учинчи курслардан олифта Оловиддин исмли ўзига бино қўйган "отасининг боласи" бўлмиш йигит , дераза тарафга қараб беўхшов нимадир деди чоғи , ёнидаги йигитлар ҳунук овозда ҳиринглаб юборишди. Тўсатдан уларга яқин ўтирган Ҳулкар ўрнидан дик этиб турди. Шаҳдам ҳаракатлар билан юриб келиб Оловиддинни ёнида жаҳл билан туриб қолди. Шунда Ботир Ҳулкарни қўлидаги бир стакан компотга кўзи тушди . Ҳулкар Оловиддинга бир зум тикилиб турди-ю, қўлидаги компотни уни юзига жаҳл билан сепиб юборди.
Оловиддин номус кучидан ўрнидан сапчиб турди , аммо кўпчиликни ичида мушт бўлиб тугилган қўлини ишга сололмади.
Ҳулкар эса турган жойида "Қўлингдан нима келади ? " дегандек қотиб турарди.
Ботир дарс вақтида барча тафсилотлардан хабардор бўлди. Курсдоши Исломни айтишича Оловидлин Ҳулкарни бошини бир ойда айлантириб оламан деб дўстлари билан гаров боғлаган экан . Аммо уддасидан чиқолмагач , дуч келган жойда аламини ножўя сўзлар билан ола бошлаган экан. Бугун ҳам Ҳулкарни шахсига тегадиган сўз қотгани учун Ҳулкарнинг тоқати - тоқ бўлибди ...

Бу сўзларни эшитгач Ботир Ҳулкарга қизиқиш ва ҳурмат билан қарай бошлади .
👍15❤4
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-10-

Ботир Ҳулкарни зимдан кузатар , қизнинг табиатига қараб кўпинча ҳайрон қоларди. Ҳулкар жуда киришимли ,табиати очиқ қиз эди. Вилоятдан келган талабаларнинг кўпчилиги тез орада Тошкент шевасини ўзлашириб гапиришга ҳаракат қилишса , Ҳулкар кўпинча дарсларда ҳам Хоразм шевасида гапириб ўқитувчиларниям ҳунобини чиқариб юборарди.
Оловиддин Ҳулкарни эгиб олиш учун кўп уринди. Аммо Хулкар бир куни унга : "Мени каратедан қора белбоғим бор, агар институтда бош кўтариб юришни истасанг , сал ҳаддингни бил, ҳаммани олдида ичган компотинг ҳолва бўлиб қолади , келаси сафар ўзинг компот бўласан , яхши йигит" дебди . Табиийки , Оловиддин Хулкарни сўзларига дастлаб ишонмайди . Аммо бир куни тасодифан каратечи дўстини уйидаги альбомда Ҳулкарни кўриб қолади. Расм остида "Қирқ саккиз килограмм вазндагилар орасида мутлоқ Осиё чемпиони Ҳулкар Машарипова" деган ёзувни ўқигач , барча ниятларидан кечиб қўяқолади. Институтдаги дўстларининг "Ҳа , оғайни , нима бу сувга тушган бўлка нондек бўшашиб қолдилар?" деган саволларига илжайиб "менга новдадек қиз керак , "девушка- терминатор" эмас" деб ўзини оқлаб олади.
Ҳулкар Ботирнинг кўп гуруҳдош ва курсдошлари қатори ўзига бефарқ эмаслигини қиз кўнгли билан сезади, албатта. Аммо у тарафдан бирон садо чиқмагани учун барини вақт ҳукмига ҳавола қилиб қўяқолади.
Аммо Ҳулкарнинг кўнглида ҳам Ботирга нисбатан йилт этган учқун борлигини йигитнинг ўзи ҳам ҳис қилиб турарди. Бу учқун эса аланга ола билмади. Барига сабаб Ҳулкар ота - онасининг ёлғиз фарзанди эканлигида эди . Унга уйланажак йигит ёлғиз бир шартни бажариши кераклигини эшитган Ботир кўксига бир мушт уриб қолганди . Ҳулкарнинг яқин дугонаси Дурдона бир куни , Ҳулкарга уйланишни ҳоҳлаган инсон ичкуёв бўлишга рози бўлиши керак деганда Ботирнинг устидан гўёки биров бир челак муздак сув қуйиб юборгандек бўлди . Ботир ҳеч қачон ичкуёв бўлишни , бўлгандаям Хоразмга кетишни ҳазм қила олмасди .
Икки йўлнинг орасида қоврилиб , қовжираб юрган Ботир бир куни Ҳулкарнинг унаштирилувини эшитди- ю , барчаси тугаганини ҳис қилди. Аммо Ҳулкар охирги кўришганларида сўнгги сўзни айтиб кетди :
- Ботир , ҳаётда баъзан танлашга тўғри келса , бўшашманг . Сиз бир қизни яхши кўрдингизми , айтинг. Сиз аёл кўнгли қандайлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз . Аёл киши астойдил киришдими уддасидан чиқади .
Бундан кейин ҳаётингизда ва хаёлингизда ўз ўрнига эга бўлган қизни учратсангиз , уни қўлларини маҳкам тутинг ва ҳеч қачон қўйиб юборманг . Ҳеч қачон...

Ботир алламаҳалгача хотира саҳифаларини варақлади . Ахири хаёллар оғушида кўзлари илинганини сезмай қолди .
Ботир жуда қаттиқ чарчаганди. У уйқунинг ҳузурбахш оғушида ором олар экан , бирдан ёнгинасида эшитилган ваҳимали чинқириқдан сапчиб тушди...

Чинқирган Шодия эди...

#давоми_бор
Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍29🥰7❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизларни танимаганлар учун биз оддий одаммиз, ёмон кўрганлар учун мутакаббирмиз, таниганлар учун самимий, севганлар учун эса тенги йўқмиз...

Шу сабаб бирон киши учун чиройли, яхши кўринаман деб овора бўлманг. Барибир улар сени ўзи англагандек билади...

🌙 Хайрли тун Қадрдон!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин.🌼🌼🌼

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин🕊🕊🕊

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1🔥1
ОМОНАТЛАРИМ.

Инсон қалби денгизданда  кенг 
Икки оғиз сўзга келмас тенг
Қадрлигим яхшимисиз денг
Омонат дунёда, омонатларим

Эринмасдан ширин сўзларни
Зор қилмасдан қаро кўзларни
Ҳеч бўлмаса ёзиб дўстларни
Омонман деб хол сўраб қўйинг.

Ўзим борай остонангизга
Баланд қават кошонангизга
Мехр ила кўзлар тўлиб ёш
Омонатим омонмисиз денг.

Ёзиб кўнгил ҳечаам тўлмайди
Сув қуйилса гулхам сўлмайди
Бормасамхам энди бўлмайди
Омонатим омонмисиз денг.

Майли бўлинг соғ омон доим
Салом айтди жонажон ойим
Пиёлада совимай чойим
Қадрлигим меҳмонга келинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰4🔥1
🌿Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди. Шошилиб қарор чиқармаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун уларни бирин кетин узоқ далада жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди.

Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди.

Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди.

Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди.

Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди.

Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди.

Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди.

Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз.

Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз.

Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак.

Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт фақат қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз.

Худди шунингдек, инсонни ҳам бир вазиятда кўриб ҳукм чиқаришга шошилманглар.
Уни ҳар томонлама, ҳар вазиятда ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1🔥1👏1
Агар одамларнинг сенга муносабати ўзгарсин десанг,
аввал ўзингнинг ўзингга муносабатингни ўзгартир.
Ўзинг ўзингни чин қалбдан
севишни ўрганмагунингча,
сени ҳеч ким сева олмайди.
Лекин бунга эришганингдан кейин ҳам одамлар сенга қарши отадиган барча тошу тиканлардан миннатдор бўлишинг керак. Зеро, бу сенинг яқин орада атиргуллар ичига тушмоғингдан нишонадур.

Шамс Табризий

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2🔥1
«Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё тор бўлиб қолса, у зот: "Эй тирик ва барҳаёт Раббим! Сенинг раҳматингни умид қиламан. Менинг барча ҳолимни ислоҳ қилгин! Мени бир лаҳза бўлсин ўз ҳолимга ташлаб қўймагин!"»

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍3🔥1
#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-11-

-Ойиииижооооон ...

Ботир ухлаб ўтирган куйида сапчиб тушгани учун бошини машина шифтига уриб олди :

- Иммм...

Ботир қаттиқ оғриқ турган бошини маҳкам чангаллаган куйи ихради...

Бу вақтда Шодия ўз овозидан уйғониб кетган, ҳозиргина кўрган тушининг таъсиридан қутила олмаган, камига қаердалигини англай олмай довдираб ўтирарди.

Шодиянинг шуури аста- секин тиниқлашди. У бошини ушлаб ихраётган Ботирга ажабланган овозда мурожаат қилди:

- Ботир ака, нима бўлди ?!

- Мен нима бўлганини сиздан сўрамоқчи эдим ?! Ўзингиз нима учун бақирдингиз !?

-Узр , сизниям қўрқитвордимми ?
Шу десангиз ... Шу ...

- Шодия , шу - шу деяверманг , очиғини айтаверинг , нима бало тушизда ажина кўрдингизми ?

- Тўғри топдингиз. Тушимда ёмон нарса кўрдим . Аммо ажинамас .
Бир тўда илонлар галаси ичида қолиб кетибман . Шунақаям қўрқдимки... Ўлиб қолай дедим. Барчасига бояги суҳбатимиз сабабчи . Ҳалиям ўзимга келганим йўқ...

Ботир секин машинадан тушди . Машинани айланиб ўтиб ҳайдовчи тарафдаги эшикни очиб бояги сувни олди . Сўнг Шодияни имлади:

- Келинг , юзингизни чайиб олинг. Озроқ ўзингизга келасиз.

Шодия Ботирга сўзсиз бўйсунди. У Ботир қуйиб турган сувга юз - қўлини ювиб, дили анча равшан тортди.
Ботир ҳам юзини ювиб олди .
Икковлари яна машинага ўтиришди.

- Анча яхшимисиз , Шодия ?

- Ҳа , раҳмат ...

- Манг , манави шарбатдан ичиб юборинг, яна ҳам тетиклашасиз.

- Катта раҳмат ...

- Шодия , кўп сиқилманг , тушида илон кўрган одамга ўнгида бойлик келади. Халқда "Тушда кўрсанг - ганж, ўнгда кўрсанг - янч" деган мақол бор. Сиз эса бир илонлар галасини кўрибсиз. Бу сизга катта хазина учрайди дегани .

- Э, хазинасиз ўтирсам ҳам тинч ўтирай. Юрагим ёрилай деди .Энг катта хазина аслида бу саломатлик .

- Тўғри айтасиз , бу фикрингизга қўшиламан. Кейин...

- Нима кейин ?!

- Илонлар хақида гапириб уйқингизни бузишга сабабчи бўлдим , узр ...

Шодия пиқ этиб кулиб юборди .

Ботир ажабланди :

- Нимага кулаяпсиз ?

- Мендан кечирим сўраманг, аллақачон ҳисоб тўғри бўлди , хаттоки мен кўпроқ кечирим сўрашим керак , менимча .

- Нима учун , тушунмадим?

- Биринчидан , бақириб юрагингизни ёрдим , иккинчидан... Бошингиз ғурра бўлмадими ?

- Бўлди ... Ҳалиям оғрияпти ...

- Келинг муздек нарса қўямиз ...

- Шартмас.

- Соат неччи бўлдийкин , Ботир ака ?!

- Билмасам ...

- Бугун ҳаётимдаги энг узун тун бўлди-ёв ...

- Нега...?

- Вазият тақазосига кўра ...
...

Улар узоқ суҳбатлашдилар . Икковларининг ҳам уйқулари ўчиб кетганди.
Орадан анча вақт ўтди. Аста тонг ёришиб кела бошлади .
👍7❤6
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-12-

- Тонг отяпти ...

Ботир Шодияга қараб жилмайди.

Аста - секин қуйилиб келаётган қуёш нурлари таъсири остида Ботир Шодиянинг кўзига бошқача кўриниб кетди. Юраги негадир бир орзиқиб кетди. Юрак дупурини Ботир унинг кўзларидан сезиб қоладигандек , Шодия юзини дарров четга бурди .

- Шодия , мен секин катта йўлга чиқай , бирорта таниш машина учраса сизни уйингизга жўнатиб юбораман. Қўрқмайсизми ?!

Шодия кулимсиради :
- Қўрқсам , бақираман ...

Ботир унга қўшилди :
- Келишдик , фақат секинроқ бақиринг. Сизни қўрқитмоқчи бўлганни юраги ёрилиб кетмасин ...

* * *

Ботир икки нафар йигитчани бошлаб келганда , Шодия ёпинчиқларни тахлаб машинани тартибга келтириб қўйганди.

Йигитлар келиб Шодияга салом беришди ва машинани катта йўл томонга итариб кетишди . Шодия бу йигитларни танимади . У ҳам машина ортидан эргашиб катта йўлга чиқиб борди. Йигитлар машинани йўл четига чиқаришгач, Ботирга қўл силкиб хайрлашган бўлишди ва ўша ерда турган эски москвичга ўтириб жўнашди.

Ботир Шодияга изоҳ берди:

- Буларниям машинаси бир соатча аввал шу ерга келганда бузилиб қолибди .

Ботир Шодияга қарар тушунтириш берар экан , узоқдан қишлоқдошлари Собит аканинг газели кўринди.

Шодия бирдан ҳурсанд бўлди-ю , аммо тезда бўшашиб тушди. У туни бўйи Ботир билан шу ерда қолиб кетганини нотўғри тушунишларидан изтироб чека бошлади .

Собит ака уларни ёнида машинасини секинлатиб тўхтади. Газель деярли бўш эди. Уч - тўрт нафар тонгги улгуржи бозорга чиққан йўловчиларгина машинада уйқусираб ўтиришарди .

- Ҳа йигит , нима бўлди ? ,-

Собит ака бир йигит билан қизга , бир машинага қарар экан ҳайрон бўлиб савол берди

Ботир аввал саломлашди , кейин ўктамлик билан жавоб қилди:

- Собит ака, бировнинг насибаси бировники экан-да . Тонг қоронғусида кирага чиққандим. Тушум яхши бўлди деб ҳурсанд бўлсам , машинани қилиғи чиқди. Бу кизнинг йўл хақи сизни насибангиз экан... Начора .Тағин ҳам икки бекат аввал тушиб қолган аёллар машинамнинг қилиғидан озор чекишмади...

* * *

Шодия иссиққина газелда кетар , Ботирнинг зукколигига тан берарди. У билан биргаликда тушиб қолган ноқулай вазиятни шундай абжирлик билан шубҳа-ю гумонга ўрин қолдирмайдиган қилиб бошқача талқин қилиб ташлаганига завқи келарди.
Шодиянинг кўз ўнгига Ботирнинг кулимсираб турган ўктам чеҳраси келди- ю, кўнгли овозсиз шивирлади:

- Ботир ака...
👍17❤2🔥1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-13-

Шодия уйларига етиб келганда қуёш чиқиб кетганди. Ҳамма вақт бўлгани каби ойиси эрта туриб кўча ва ҳовлига сув сепиб қўйган экан. Куз фасли ва ҳаво совуқ бўлишига қарамай одатини канда қилмайдиган онаси хатто қиш фаслидаям ер қор кўрмаган вақтлари жиллақурса сувни шакароб қилиб сепишни тарк этмасди. Унинг бу одатига дадаси доим кулиб , "Шодия , ойингни боши сув сепишга қоронғи бўлган" деб кулгани- кулган эди.
Шодия тахмин қилганидек , ойисини ошхонадан топди:

- Ойижоооон !

Онаси газ тандиридан қайноқ сомсаларни лаганга солаётган экан. Сал қолса чўчиганидан сомсаларни лагани билан ташлаб юборай деди :

- Вой қизим-а , қилиғинг қурмасин-а , сал қолса сомсани патирини чиқарардим ...

Шодия онасини бағрига отилди :

- Туғилган кунингиз муборак бўлсин , ойижон !

* * *

Тушга яқин Шодиянинг дадаси ҳам уйга кириб келганда , хонадон тўлиб кетгандек бўлди. Бутун оила байрамона тушлик қилишди. Тушликдан сўнг идишларни ювиб , чойни янгилаб келаётган Шодия меҳмонхона остонасида дадасининг ташвишли овозини эшитиб сергакланди:

- Шу пайтгача айтмай нима қилдинг ? Она бўлиб сен айтмасанг , ота бўлиб мен айтишим керакми ? Тушунсангчи ? Соҳиб шошилтиряпти ?!

Шодия кўнгли алланималарни ҳис қилиб , маъюс тортди.
У гап нима ҳақида кетаётганлигини тахмин қилди. Соҳиб - дадасининг яқин оғайниси эди. Ёшликдан бирга ўсган , кези келганда "бир майизни қирқ бўлиб еган" дўсти ҳақида гап кетганда Шодиянинг дадаси : "Дунёда иккита мард бўлса биттаси Соҳиб, битта мард бўлса уям Соҳиб" дер эди .
Соҳиб амаки қўшни махаллада турарди. Данғиллама уй- жойи , қатор- қатор машиналари бор бу инсоннинг якка- ю ягона эрка ўғли Акром анчадан бери Америкада ўқирди.
Акрамни эслаши билан Шодиянинг кўз ўнггига дарҳол Ботир келди. Беихтиёр иккисини солиштириб кўра бошлади .
Акрам Шодиядан икки ёш катта эди . Шодия кўринишидан олифта бу йигитни эслаганда унга нимадир етишмаяпгандек туюларди . Бугун билса Акрамда йигитлик виқори етишмас экан.

- Шодия , чой қаниии ?!

Шодия остонада хаёл суриб , қўлида тутиб чойнаклаги чойни ҳам унутиб қўйганини фаҳмлади .
У хонага кирганда дадаси ойисига имлаганча ўрнидан туриб ташқарига йўналди .

Ойиси Шодияга "ўтир" деганича сўз бошлади :

- Шодииии ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23❤2🔥1