🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤩Ramazon oyida roʻzadorlarga quvvat beruvchi Goʻshtli non 🍪

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤3🥰2
• Бир онага дунёни бериб ҳам ундан фарзандини олишолмайди.

• Бола улғайса ҳам онасининг жигарпорасидир.
• Ўлса ҳам фарзанд доғи соядек у билан бирга бўлади.

• Она қариганида фарзанди ёнида бўлишини истайди.

• Онанинг наздида фарзанднинг ўрни
• Уйнинг ўрта устунига ўхшайди.
• Гўёки у кетгач уй қулайдигандек,
• Ҳаёт тугайдигандек туюлади она учун.

• Иймонли оилалар учун охиратда ҳам айрилиқ йўқ.

Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ,
«Ислом оиласида фарзанд тарбияси», 30-саҳифа


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi┈┈┈•✿
👍6😢2❤1
​​КЎЗЁШЛАР

Келинчак ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ эди. Чарх бир айланиб Қўйсин момо ўзи ўтириб туролмайдиган бўлиб қолди. Келин остона хатлаб момога ҳар гал иссиқ овқат олиб кирганида рўмолининг учини тишлаб кўзидаги ёшларни яширарди. Қўйсин момо ҳам катта оқ рўмолининг бир учини тишлаб кўзёши кўринмасин учун юзини бир четга бурарди.
Иккала аёл ҳам йиғларди. Фақат бири ярали кўнгли ачишгани ва қайнонанинг йиллар бўйи берган азобларидан. Бири жуда кечикиб уйғонган виждон азобию келинига етказган зуғумларидан пушаймонликдан...

✍ Дилбар Ражабова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2🔥2😢1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ -19- Олим ака , бир тўхтамга келди шекилли , қўл силтади : - Қўй, онаси . Барча гумонларни бир четга от. Тўй бўлади. Тўғрироғи Худони ҳоҳлагани бўлади. Кейин мен дўстимга ишонаман. Мана ўзимиздан қиёс. Биз қандай бўлсак , фарзандларимиз…
#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-20-

- Ука , гапни очиғини айтсангиз айтинг , бўлмаса ...
Камолиддин чуқур хўрсинди ва Олим ака билан хайрлашиб хонадан чиқиб кетди.
Олим ака кираверишдаги хонага кирганда Дилдора опа бир уй қилиб Шодиянинг либосларини ёйиб олганича битта- битта хона ўртасидаги катта картон сандиққа жойлаётган эди .

- Ха , дадаси , ким экан? Нима иш билан келибди?

Олим ака аёлини хавотирга солгиси келмади :

- Тинчлик онаси , бир иш билан келган экан. Масала ҳал бўлгач , кетди.
Олим аканинг ишхонасидан тез- тез шундай йўқловлар бўлиб туришига кўниккан Дилдора опа ортиқча савол бермади.
Олим аканинг эса юрагида шубҳа уйғонган, масаланинг мавҳумлигидан ичини ит тирнар эди.

* * *
Машҳур ёзувчининг ибораси билан айтганда " карнайнинг вот - воти билан" ош ҳам ўтди.
Туни билан югур - югур қилишган, эрта сахарлаб неча юз меҳмонга манзират кўрсатган хонадон аҳллари ва яқин қариндошлар соат ўнларга яқин уйга қайтдилар . Энди куёв навкарларини кутиб олишга тараддуд кўра бошладилар .
Куёвнинг кутиб олиш ҳаракатлари билан зумда пешин ҳам бўлди . Тушга яқин махаллани қарс-бадаванг мусиқа садоларига тўлдириб куёв навкарлар ҳам ташриф буюриб қолдилар. "Куёвларни пайғамбарлар сийлаган" . Акром ва унинг ошна- оғайниларини келин тараф обдон меҳмон қилишди. Қуюқ- суюқлар тортилиб , меҳмоннавозлик ўз ўрнига қўйилганидан сўнг, куёв Шодияни олиб кетиш учун тараддудланди . Янгалари ҳамроҳлигида йўлга чиққан Шодияни оқ фотиҳа олиш учун Олим аканинг ёнига олиб келдилар . "Қайси ота йиғламайди қиз узатса ?" . Шодия дадасига рўбаро бўлганда ўзини дадасининг қучоғига отди. Неча кунлардан бери қизининг чеҳраси ёришмаётганлигидан бир , шифокорларнинг мужмал гап ташлашларидан эса ўн куйган ота ўзини идора қила олмай қолди . У ҳарчанд ўзини тутиб тураман демасин, барибир кўзларидан ёш думалаб кетди.
Тўй деганда ҳамманинг кўз ўнгига отанинг қиз билан хайрлашиш маросими бежиз келмаса керак. Бу ҳаётий саҳнада алдов бўлмайди. Бу ҳаётий саҳнада изҳор бўлмайди. Бу ҳаётий саҳнада фақат иқрор бор . Сўзсиз ....Сукутли ... Бор кўнгил кечинмаларини ярим тишланган, қимтилинган лаблар-у, юрак нолаларини кўз ёш шаклида тутиб турган киприк ижро қилиб беради.
Шодия жуда чиройли келин бўлганди. Оқ либос кийган ҳар қандай қиз ҳаётининг унутилмас лаҳзаларида жуда гўзал бўлиб кетади. Шодиядек чиройи бир дунё қизнинг эса таърифига сўз топиб бўлмай қолганди. Оппоқ ҳарир рўмол тагидан маҳзун боқаётган келинчак Шодияга қараган ҳар кимса бор эдики , Аллоҳнинг беназир ижодига таҳсин ўқимаслик иложини қила олмасди.
Олим ака Шодияни бағрига босар экан , икки оғиз сўз айта олди :

- Бахтли бўл , қизим...
👍22❤2🥰1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-21-

Акром Шодиянинг қўлидан тутиб машинага йўл олди.
Куёв ва келин энди ҳашаматли машиналар карвонида шаҳарга йўл олишганди. Улар шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва ҳиёбонларида ҳаётларидаги унутилмас кунни суратларга муҳрлашлари керак эди . Шодия ва Акромга яқин дўст ва дугоналари ҳамроҳлик қилишарди .

* * *
Келин- куёвни кузатгач , Дилдора опа ва хонадондаги қариндош аёл ва қизлар шошилинч ёзилган дастурхонларни йиғиб , идишларни юва бошладилар . Улар куёв томонда бўладиган кечки никоҳ оқшомига улгуришлари лозим эди .

Кузнинг куни бир тутам .
Орадан икки соат ўтмай уфқ қизара бошлади. Куёв томон келин томонга катта автобус жўнатганди. Аёллар отланиб йўлга тушганларида , Олим аканинг эшиги тагига тез ёрдам машинаси келиб тўхтади. Автобус ойнасидан машинани илғаб қолган Дилдора опанинг юраги "шув" этиб орқага тортиб кетди .

* * *

Аёлларни кузатиб кўча эшиги тагида ясатиғлик стол атрофида бир пиёла қайноқ чойни ҳотиржам ичишга шайланган Олим ака ёнгинасида тўхтаган тез ёрдам машинасини кўриб даставвал каловланди, сўнгра диққати ошди. Машинадан туман марказий клиникасининг бош врачи Яшнарбек Умаров виқор билан тушиб келди. Аммо бош врачнинг авзойи бузуқ, юзига аллақандай ташвиш кўланка солиб турарди.
Яшнарбек ака ҳамма билан кўришгач Олим акага юзланди :

- Сизни алоҳида мумкинми ?

Олим ака меҳмонни ичкарига бошлади. Яшнарбек ака ичкарига киргач лом - лим демади . Ўтирган кўйи ён чўнтагидан кичиккина букланган қоғоз чиқарди . Қоғозни қўлида текислаган бўлди ва Олим акага узатди . Олим ака беихтиёр қўлларини қоғозга чўзди, уни олгач ўқишга тутинди .Зум ўтмай Олим аканинг ранги ўчди . Қўллари титрай бошлади. У қийшая бошлаган лабларини тишлаб олди.
Яшнарбек ака бу сафар бошқа чўнтагидан худди шунга ўхшаш қоғоз олди ва биринчи сафардаги каби Олим акага узатди. Олим аканинг бу сафар иккинчи қоғозни олишга қуввати етмади. Яшнарбек ака қоғозни ўзи унинг кўз олдига келтириб, ўқишига ҳаракат қилди.
Иккинчи қоғоз биринчисидаги маълумотнинг тўғри эканлиги ва шубҳага ўрин йўқлиги ҳақидаги қайта текширув натижаси эди.
Олим ака бутунлай адо-и тамом бўлди .
Яшнарбек ака аста ўрнидан турди ва бошини чангаллаб ўтирган Олим аканинг елкасига қўлини қўйди. Олим ака бошини кўтариб чексиз изтиробга тўлган кўзларини унга тикди .

- Бу охирги юриш , Олим. Мен айтишим мумкин бўлмаган маълумотни сизга кўрсатдим. Биласизми нимага ? Чунки... Мен ҳам отаман. Менинг ҳам қизим бор. Сизнинг ўрнингизга ўзимни қўйиб кўрдим ва бу менга мислсиз азоб тақдим этди.Бу биринчи сабаб .
Иккинчи сабаб эса ... Бундай савдо менинг бошимга иккинчи маротаба тушди. Ўшанда касбимга бўлган садоқат ва мени дадилсизлигим бир қизнинг бевақт жувонмарг бўлишига ... сабаб бўлди. Бундай юк билан яшаш оғир экан. Жуда оғир экан...

Яшнарбек ака эшик томонга юрар экан Олим акага қайрилди:

- Касбимизда баъзан арзимас дақиқалар катта роль ўйнайди . Бундай вазият ҳаётда ҳам бўлиб туради. Кўп ҳолларда дақиқаларни бой бериш ҳаётни бой беришга тенг бўлиб қолади.
Мен елкамдаги юкдан қутилдим . Бугун тинч ухласам керак ваниҳоят ... Сизнинг буёғига тинч ухлашишингиз эса ...

Яшнарбек ака сўзини тугатмади. Шаҳдам қадамлар билан хонани тарк этди...

* * *

Акром Шодия билан шаҳарни айланиб , кўнгилочар жойларда фотосессия қилиб тўйхонага келганда атрофга қоронғилик тушиб қолганди. У тўйхона ёнига келганда уларни мусиқа садолари билан кутиб олишмаганига ажабланиб, машина ойнасидан тўйхона эшигига термулди .
👍26❤3🥰1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-22-

Тўйхона атрофи одамга тўлиб кетган, аниқроғи келган мехмонлар ичкарига киришмаган эди . Уларнинг чеҳралари қандайдир саросимали эканлиги Акромда шубҳа уйғотди. Машина тўхтагач бир четда йиғилиб тургани эркаклар қаторидан Олим ака ажралиб чиқди. Акром Олим акага кўзи тушган заҳоти, бари тамом бўлганини ич- ичидан ҳис қилди. Олим ака шаҳд билан машинанинг Шодия ўтирган тарафини очди . У ҳеч нимага тушунмай довдираётган қизининг қўлларидан тутиб машинадан туширди ва бир четда турган ўз нексиясига етаклаб бориб ўтказди. Олим ака қизи Шодия гарансираб нексияга ўтиргач , машина эшигини шундай жаҳл билан ёпдики , атрофдаги йиғилганларнинг барини нафаси ичига тушиб кетди . У ҳеч кимга бир оғиз сўз демай машинани ҳайдаб кетди.

* * *

Олим ака кетишини кутиб тургандек тўйхонада тўсатдан тўс - тўпалон бўлиб кетди. Бир зумда сигналини чалиб тез ёрдам машинаси етиб келди. Ичкарига ҳовлиқиб югургилаб кириб кетган икки нафар оқ халатли йигитлар зум ўтмай носилкада кимнидир кўтариб чиқиб тез ёрдам машинасига ортишди. Бу инсон кесакдак қотиб, беҳуш бўлиб ётган Самия келинойи эди.
Зум ўтмай тўйхона атрофида Акромнинг ҳеч нимага тушунмаган оғайниларидан бошқа ҳеч ким қолмади.
Дилдора опа ва бошқа яқин қариндош аёлларни Олим аканинг ака- укалари битта - битта машиналарига солиб кўздан нари бўлдилар.
Акром ўша гезарганча турар , оғайнилари ҳам бир сўз қотишга мажол тополмай , бир - бирларига саволомуз термулишарди.
Бир вақт ичкаридан Соҳиб амаки гандираклаб чиқиб келди. У ёнида суямоқчи бўлган қўшниси Маннопни итариб юборди ва Акромга бетма- бет келиб сўзсиз тикилиб қолди.

"Шааарраааақққ !"

Акром отасининг бор кучи билан тортган тарсакисидан чайқалиб кетди .
Ўзини ўнглаганда рўпарасида яна отасини кўрди.
Соҳиб амаки ўғлига ўксиниб тикилиб турар экан, бу сафар Акромни бағрига босганича хўнграб йиғлаб юборди :

- Болааааммм... Нима ишлар қилиб қўйдинг...

Соҳиб амаки ўғлини қучиб турганча , бирдан кўзлари олайиб ёнбошга қулади. Акромни дўстлари уни дарҳол кўтариб четга олишди . Акром эса турган жойида серрайганича қотиб тураверарди...
Куёв жўра Козим Соҳиб амакининг қўлидан бир парча қоғоз тушиб қолганини кўриб уни олди ва беихтиёр унга кўз югуртирди.

Тиббий-кўрик натижаси
Такрорий
Саломов Акром Соҳиб ўғли
ОИТВ инфекцияси
қон таҳлили - сана...
Таҳлил натижаси - Ижобий
сана...

Козимнинг пешонасидан совуқ тер чиқиб кетди. У қоғозни ғижимлаб чўнтагига солди. Акромнинг дўстлари шундоқ ҳам барчасини тусмоллаб , бир қарорга келиб бўлишганди. Улар Акромни машинада олиб келиб дарвозаси ёнига тушуришди, ҳовлига киришга журъатлари етмади.
Акромнинг юраги ёнарди . У ичида йиғилган барча аламларини кимдандир олгиси келарди. Акромнинг отар ўқига бу воқеа занжиридаги энг бегуноҳ инсон Шодия нишон бўлди. Акромнинг айтган сўзлари Шодиянинг бутун ҳаётини измидан чиқаришга етарли эди. Акром ўйламасдан , тўғрироғи атайдан бор ихтиёрини шайтоннинг измига топширди. У четга чирт этиб тупурди ,сўнг заҳархандалик билан кулди ва ҳаммага эшитарли қилиб :
- Будуший дадам билмайдилар-да, ахир Шодия ...

#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍32❤5🔥2
#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-23-

Йигитларнинг қулоқлари динг бўлди. Бугунги кун шунчалик янгиликларга бой бўлгандики, навбатдагиси учун ҳам ҳамма гўё мазахўрак бўлиб қолгандек эди.
Акром йиғилганларнинг назарини ҳис қилиб турса-да, ҳудди уларга эътибор бермагандек вишиллади:
- Шодия мени хотиним . Эскичасигаям , янгичасигаям . Биз аллақачон ЗАГСдан ўтганмиз, икки кун олдин никоҳимиз ҳам ўқилди. Ким мени қонуний хотинимни тортиб оларкан ? Буни Шодияни ўзиям истамайди. Биз нафақат қоғозда, балки ҳаётдаям аллақачон эр - хотин бўлиб бўлганмиз ...
Акромнинг дўстлари бир - бири "эҳ-ҳееей" деган маънода қарашди. Аммо улардан бирортасиям Акромга "нима бўлса бўлгандир , ҳозир шу гапларни ўрними ?" демади, тўғрироғи дея олмади. "Бировнинг пардадаги қизига туҳмат қилганни худо уради" демоқчи бўлган битта дўстиям ўйлаб кўриб қўлини силтади: "Худо аллақачон уриб бўлган бу йигитни" . Акромнинг ошна- оғайнилари тезроқ бу ердан кетишни ҳаракатини қилаётгандилар. Уларнинг жонига Акромнинг ўзи оро кирди. У дарвозани очиб ичкарига битта- битта қадам босиб кириб кетди.
Акром йўлакда Нозила аммасига дуч келди. Аммаси бор гапдан хабар топган шекилли , Акромга индамай йўл бўшатди.
Дадаси ховлида кўринмасди. У онасининг ёнига кетган чоғи , эртаси тушлик вақтигача уйда кўринмади. Акром дадаси билан шом чоғи тўқнашди. Туни билан ухламаган Акром кун бўйи ёстиқдан бошини кўтармади. Кўзини очганида тепасида дадасини кўрди.Соҳиб ака дард - аламдан қорайиб кетган, юзидаги ажинлари чуқурлашиб, қават-қават бўлиб осилиниб қолганди . У Акромга тикилиб турар , аммо нигоҳларидан ҳеч бир маънони илғаб бўлмасди .

- Дадааа...

Соҳиб ака "керакмас" дегандек ишора қилди ва ўғлининг хонасини тарк этди . Акром дадасинининг бир кунда чўкиб қолган қоматига қараб , ўзининг ўша машъум дардни орттириб олган кунини алам билан эслади.

* * *

Акром ва уч нафар юртдоши Аризонанинг марказида бир квартирани ижарага олишганди . Уларнинг жўрабошилари Зиёд ака қирқ ёшлардаги намозхон киши эди. Зиёд ака йигитларга қаттиқ турарди. Квартиранинг озодалигини мунтазам назорат қилишдан чарчамас, йигитларнинг ҳар бир бўш қатъий назорат қиларди. Зиёд ака еяётган луқмаларининг ҳалоллига эътибор берар , йигитларнинг кўраётган кинолар-у, ўқиётган нашрларини ҳам текширишдан эринмасди.
Табиатан эрка ўсган Акром ўқиш вақтидагина ўзини эркин ҳис қиларди. Зиёд аканинг шунча асраб - авайлаши бир воқеа сабаб бекор кетди. Зиёд аканинг супермаркет омборхонасида гўшт майдалаётиб электр мосламасидан кучли жароҳат олиб қолгани бунга сабаб бўлди. Зиёд аканинг кўзини металл парчаси зарарлаган, у шифохонада жарроҳлик амалиётни бошидан кечирган эди.
Фалокат босган ўша кунда Акром квартирада ёлғиз эди . У ишдан қайтиб ўзи учун музлаткичдан у- бу егулик олиб кечки овқатга тайёргарлик кўриш пайида эди. Бугун икки ҳамҳонаси тунги сменада ишлайдиган кун бўлганлиги учун Акром ёлғиз қолган эди. У замонавий бир қўшиқни хиргойи қилиб бутерброд тайёрлар экан, эшик қўнғироғининг жиринглаши хаёлини бузди .
"Кўзча"дан қараган Акром эшик ортида бесаранжом турган бир қизни кўриб ҳайрати ошди

- Хаааай . - деди қиз эшик очилиши билан . Сўнг Акромнинг осиёликларга хос чеҳрасига бир оз иккиланиб тикилди ва сўзлай кетди ,
- Хелло . А эм Кейт. Ду ю спик инглиш .

- Ес , ай дуу .

Акромнинг жавоби Кейтни ҳурсанд қилиб юборди .
👍25❤1🥰1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-24-

Кейт вижир- вижир қилиб кир ювиш машинасини эшигига нарса қисилиб қолганлигини , очишга кучи етмаганлигини айтиб ёрдам сўради . Акром ҳам ўз навбатида ундан қаерда туришини сўраганида рўпарадаги эшикни кўрсатди.
Акром ярим соат уриниб машина эшигига қисилиб қолган темир тугмани суғириб олди.
Кейт миннатдорона боқиб Акромни ошхонага, бир чашка қаҳвага таклиф қилди . Улар анча суҳбатлашиб қолдилар . Орадан бир оз вақт ўтгач анча тиллашиб қолганларида эса Кейт унга чиройли фужерда товланиб турган ичимлик таклиф қилди. Акром "ичимликни рад қилиш йигит шаънимга уят" деб ўзини оқловчи ўйни ўйлади -ю, қизнинг қўлини қайтаргиси келмади.
"Йигит билан қиз ҳилватда қолса учинчиси шайтон бўлади " деган сўзлар нақадар одилона айтилган. Шу учинчиси , яъни шайтон ўша куни ҳамма ташаббусни ўз измига олди...
Эрталаб бегона жойда кўзини очган Акром, қўшни хонадан чиқиб келган Кейтни юзида одатий ифодани кўриб , кўнгли жойига тушди.
Акром унинг уйида яна икки марта "меҳмон" бўлди. Орадан икки хафта ўтиб Кейтни қоп- қора танли бир барзанги билан етаклашиб хонасига кириб кетаётганини кўрганида эса кўнгли ағдарилиб кетди ва қайтиб Кейтни безовта қилмади. Афтидан Кейтнинг хам Акромсиз куни яхши ўтаётган эди чоғи , у ҳам йигитни қайтиб эсга олмади.
Бу воқеалар Акром юртга қайтишидан беш ойлар чамаси аввал содир бўлганди. Кейт билан бўлиб ўтган воқеалар Акромнинг кўнглини баъзан ғаш қиларди- ю, аммо "йигитчиликда нималар содир бўлмайди" деб ўзига ўзи юпанч бериб қўярди.
Аммо ... Ҳамма гап ана шу аммода .
" Сиз уруғни қаерга экканингизни ёдингиздан чиқаришингиз мумкин , аммо ер уни ундириб барини ошкор этади" . Бу сўзларни айтган инсон заб аллома бўлган экан-да.
Акром Шодия билан тиббий кўрикга таҳлил топширишганига орадан уч кун ўтиб , бундан бир неча ой аввал Аризонада эккан дони униб чиққанини , униб чиққанда ҳам ўзини буткул абгор қилишга мажбур этишидан топди.
Тирик одам бир кун ўлишини билади . Лекин бу тарзда эмас ... Бир нафасда Акромнинг бошига тоғ эмас , тоғлар қулаб кетди . Ҳаммадан ҳам ёмони у Шодияни севиб қолгани эди. Акром умрида кўп қизларга "ошиқ" бўлганди. Шодияни учратганида эса у ошиқликлари бир ҳавас эканлигини , Шодия ҳаётининг мазмунилигини ҳис қилди. Шунинг учун хам шифокорларнинг бу никоҳдан воз кечиш хақидаги таклифларига "хўп" деди-ю, аммо ўзи билганидан қолмади.
Акром хонасининг деразасидан қуёшнинг ботишига термулиб ётаркан , "умримда қуёшнинг қайта чиқишини яна неча маротаба кўрар эканман?! " деб ўйлар эди ...

* * *

Ёмон хабарнинг қаноти бор.
Одамзод шундай ҳилқатки , кўп ҳолларда яхшиликни тез унутади, аммо ёмонликни ... Баъзан эса шу ёмон хабарларга қўшиб , чатиб ўз хиссасини қўшмаса кўнгил аталмиш "алланимаси" жойига тушмайди. Қилғилиқни қилган ким- у , жавобини берган ким .
Айбсиз доим айбдор бўлади. Бу - ҳаётнинг ёзилмаган қонуни.

* * *

" Шодия Акром билан тўйдан олдин..." Гап - сўз обдон болалади . Бирор мард топилмади-ки , "Ҳей, мусулмон, сениям ўғлинг, қизинг бордир , бировнинг қоғоздаги ўроғлик қантдек қизига билар- билмас ҳукм чиқарма" , дейдиган. Бирон мард топилмадики, "куёв йигит аламзадаликдан шу гапни айтгандир, билмасдан гапириб гуноҳимизни янада кўпайтирмайлик" дейдиган. "Кўз ўнгимизда ўсган қиздан шундай қилиқ чиқармиди ?!" деб мулоҳаза қиладиган валломатдан дарак бўлмади. Бир, иккита шундай ўйлаганлар ҳам "Ҳа , нима ?! Кўз ўнгимиз эмиш. Кўз ўнгимизда ўсган йигитни кароматини-ку кўрдик , қиз ҳам шунинг бири- да " деб ёнаётган ўтга ўзлари яна шох- шабба босиб қўяқолишди .
👍44🔥2❤1🥰1
Тангри ёмонликка дучор этмасин,🌷
Номардлар қўлида ночор этмасин.🌷
Ҳеч инсон дилига бермангиз озор,🤩
Сизга ҳам ҳеч зотдан озор етмасин.🌹

Хайрли тун.😴💫✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☺️Ассалому алайкум!
☺️Бугун 16 феврал
☺️Якшанба тонги
☺️муборак бўлсин!❄️

🤲 Соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

⛅️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон;
⛅️ Кўнглингизни хотиржам:
⛅️ Чеҳрангизни нурли қилсин;
⛅️ Танангизни саломатлик;
⛅️ Юзингизни эса табассум безаб турсин!!

😊Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2👏1
Қизи бор оталар учун 5 та ажойиб маслаҳат

1. Қизингизга имкон қадар кўпроқ яхши кўришингизни айтинг. Отаси яхши кўрган қиз, албатта, келажакда турмуш ўртоғи томонидан ҳам яхши кўрилади.

2. Уни ҳар доим ҳимоя қилинг. Келажакда бунақа қизлар қўрқмас бўлиб катта бўлади.

3. Ҳеч қачон уни бошқалар билан солиштирманг. Солиштирилган фарзандларнинг ўзига бўлган ишончи паст бўлади.

4. Ҳеч қачон уни танқид қилманг. Уни ҳар доим мақтанг. Бу унда ўзига бўлган баҳонинг юқори бўлишига сабаб бўлади.

5. Энг асосийси, қизингизни доим иккинчи ўринга қўйинг. Биринчи ўринга эса унинг онасини. Шунақа муҳитни кўрган қиз оиласи ҳам шуни такрорлайди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2🔥1🥰1
Унутма қасрда яшаганинг билан абадий ётадиган жойинг қора тупроқдир..

Йиғлатган йиғламай қолмас.

Шўролар даврида шаҳримиздаги деҳқон бозорини кенгайтириш юзасидан йиғилиш ўтказиладиган бўлди. Мен ҳам ёшлар қўмитаси вакили сифатида таклиф қилинган эдим. Бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари билан бозорга бордик. Савдо-сотиқ авжида. Шу пайт четроқда эски кийим-кечак, пойабзал ва чинни буюмлар сотиб ўтирган онахонга кўзим тушди. Ўша пайт шаҳарда ҳуқуқ-тартиботга маъсул “акахонлардан” бири“катталар”га яхши кўрингиси келди, шекилли, аёлга: “ Ҳой кампир, йеғиштир латта-путталарингни!” деб бақирди.

Онахоннинг қулоғи оғирми ёки тушунмадими, ишини давом эттиравер. “Акахон” яна ўшқирди ва жаҳл билан тепган эди, буюмлар синиб, ҳар ёққа сочилиб кетди. Кампир эса: “Мен сенга нима қилдим, ўғлим? Ахир, бу вафот этган эримдан қолган нарсалар, холос. Нонга пул бўлар деб сотяпман”, деди йиғлаб. . .

Йиллар ўтди. Бир куни олдимдан соч-соқоли ўсган, уст-боши жулдур, кир-чир, бошига уриниб кетган шляпа кийган гадойсифат одам чиқди. Қўлларини чўзиб: “Ака, юз сўм беринг”, деди. Овози таниш туюлди. Разм солиб қарадим. Не кўз билан кўрай, бу ўша “акахон” эди. Юрса, товони ерни тешай дейдиган, одамга ҳамиша кибр билан боқувчи одамдан асар ҳам йўқ, афтодаҳол турарди. У ҳам мени таниди. “Сизни қаматиш учун бир пайтлар ортингиздан одам қўйган эдим. Аслида, ҳалол ишлашингизни билардим. Олдингизда гуноҳкорман, мени кечиринг. Қилмишларим сабаб не ҳолларга тушмадим - хотиним вафот этди, ўғлим автоҳалокатга учради. . . ” дея ўксиб йиғлай бошлади. Кўнглим бир хил бўлиб кетди. Сочилиб кетган буюмларини йиғлаб-йиғлаб тераётган онахон кўз олдимга келди. . .

Бу одамдан юз ўгириб кетолмадим. Қўлига пул тутқазиб: “Йиғламанг, ака” , деёлдим, холос.

Йўл бўйи ўйланиб кедим. Бошлиқ бўлган кезларим онам раҳматли : “Ўғлим, мансаб тегди, деб одамларни камситманг. Уларга яхши муомала қилинг. Бир куни пушаймонга олиб борадиган ишлардан эҳтиёт бўлинг. Чунки бировни йиғлатган йиғламай қолмайди” , деб тайинлардилар.

Бояги одамнинг ҳолида катта ибрат бор эди. Улуғлар бежиз айтишмаган экан: “Қўлингдан келса, чумолини ҳам ранжитма, чунки ҳар бир жонворнинг жони ўзига жирин. Ожизларга зўравонлик қилиб, уларни қийнасанг, бир куни чумоли каби оёқ остида бўларсан”.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10🔥2❤1🥰1
Er-xotin o‘rtasida muhabbat davomli bo‘lishining sabablari:

~ gunohlardan uzoq bo‘lish;
~ duo qilish;
~ oilaviy hayot masalalarida yangiliklar qilib turish;
~ suhbat qurish, ochiq bo‘lish;
~ lutf va yumshoqlik;
~ o‘zaro murosa va jonkuyarlik;
~ maqtab turish, hadyalar berib turish;
~ doim yaxshi gumonda bo‘lish;
~ halimlik, hayot qiyinchiliklariga sabr qilish;
~ bo‘sh vaqtni foydali ishlar bilan to‘ldirish;
~ tavoze;
~ sirlarni saqlash;
~ xatosini e‘tirof qilib birinchi bo‘lib kechirim so‘rashga shoshilish.

Er-xotin o‘rtasida kelishmovchilik keltirib chiqaradigan sabablar:

~ gunohlar;
~ taqvoning kamligi;
~ yotoqdagi kamchiliklar;
~ xudbinlik, haddan tashqari suyanib qolish;
~ ortiqcha rashk;
~ erning va farzandlarning haqlari o‘rtasida muvozanat yo‘qligi;
~ doimiy indamay yurish, bo‘sh vaqtning ko‘p bo‘lishi;
~ ta‘minotdagi tortishuvlar, bir-biriga toqati yetmaydigan narsani yuklab qo‘yish;
~ bir-birini ko‘p malomat qilish;
~ bir-biridan ko‘p shikoyat qilish, nolish va g‘azablanish.

🌸 @iffatli_qalb
👍4🔥2❤1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Videoni koʻrishdan oldin ❤️ ni bosib qoʻying 🤩

Masalliqlar:
300 gr qiyma( yogʼsiz)
Piyoz yarimta qirgʼichdan chiqarilgan (suvi siqib olinadi)
Ziravorlar
1 ta tuxum sarigʼi
3 osh qoshiq non talqoni

Hamma mahsulotlarni solib yaxshilab urub urub pishitamiz, frikaldelka yasab olamiz. 15 daqiqaga muzlatkicga qoʼyib qoʻyamiz.

3-4 ta kartoshka qovurib olamiz.
Frikaldelkalarni ham qovurib olamiz.

Bolgarskiy yarimta
Piyoz yarimta
Pomidor 1 ta
1 osh qoshiq tomat pastasi
1 osh qoshiq un qovurib suv solib qaynab chiqqach kartoshka, frikaldelkalarni solib tuz, ziravorlar solib 15-20 daqiqaga dimlimz.
Yoqimli ishtaha albatta tayyorlab koʼrib rohatlaning😍❤️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤4👍4🔥1🥰1👏1
ОНАМ

Россияга кетишимни эшитган онам қаршилик қила бошладилар. Билиб юрибман, нима қилсалар ҳам, ишламасам ҳам ёнларида бўлишим керак. Дадам ўта қаттиққўл одам. "Ишласин, талтайтириб юбординг. Бу ерда бири икки бўлмайди. Четга чиқиб пул топиб келсин, ана ҳаммани боласи чет элда!"
Онам отамга гап қайтармайди, аммо ичидан эзилади. Аслида, ўзимнинг ҳам бегона, совуқ юртларга боришга кўзим учиб тургани йўқ. Аммо дадамнинг ҳар кунги тергашларидан безиб кетдим. Ўқишга киролмагач, машина тузатадиган устага шогирд тушдим. Ҳунарлик бўлдим. Қани энди асбоб-ускуналарим бўлса-ю ўзим устахона очсам, аммо унга пул керак...
Ҳужжатларимни тўғирлаб юрган куним онам бир гап айтиб қолдилар.
—Ўғлим, бугун совчиликка бораман.
Довдираб қолдим. Ҳаяжонланиб давом этдилар
—Дугонам Фазилатни қизини кўргансан. Бўй-басти келишган, оппоқ пахтадек қиз.
—Дадам-чи, олдиларидан ўтдингизми?
—Шунинг учун даданг ихлос қилган оилани қизини топдим-да. Дадангни ўзим кўндираман.
Уйда ортиқча пулимиз йўқлигини билардим. Хаёлимдан ўтганини дарров сездилар
—Пулни ўйлама! Тўй қилганга Аллоҳим ўзи етказади. Кейин кўнгиллари бузилдими, кўзлари намланди, ўзларини бироз тўхтатиб яна аввалгидек кўтаринкилик, орзумандлик билан давом этдилар
—Ана Карима холанг юз минг билан тўй бошлаганман, қолганини худойим ўзи етказган дечпди. Ман Аллоҳга таваккал қилдим, болам, - дедилар.
Мен нима дейишимни билмасдим, қишлоғимиз йигитлари билан келишиб қўйганмиз. Арзонроқ бўлиши учун.Россияга Қозоғистон орқали кетмоқчи эдик.
Хуллас, ўша куни онам бечора катта холамнинг кўйлагини, кичик холамнинг оёқ кийимини кийиб, оналаридан қолган бисотлари— билакузугу, оғирлигидан бўйниларида осилиб қоладиган тилла занжирларини тақиб совчиликка кетдилар
Негадир сал хомушроқ қайтиб келдилар.
Дадамнинг
—Айтим сенга, бу бекорчига ҳеч ким қиз бермайди, деб, яна баланд дорга осилганингга ўлайми? Бўлди, юрт қатори ишлаб келсин!
Онам титраб турган пастки лабини тишлаб, ерга қараганча индамай ўтирар эдилар.
Эртаси куни тонг саҳардан қаёққадир кетдилар. Тушга яқинлашганда қўлларида бир даста пул билан қайтиб келдилар.
—Тур болам, ўзингга устахона очиб бераман. Бозорга борамиз, нима керак бўлса олиб бераман. Мустақил иш бошлайсан, тиллаларимни ҳаммасини сотдим. Турақол! — дедилар. Онам яна ўзларининг ишчан ҳолатларига қайтган эдилар.
Маълум бўлишича, кеча совчиликка борган жойлари иш жойимни сўраган экан. Мен эса отам айтгандек бир бетайинман!
Ўша пул баракали бўлди. Керакли нарсаларни харид қилиб уйдан машина тузатадиган устахона очдим. Устозим иши оғирроқ, ёки эгаси инжиқроқ машиналарни менга жўната бошлади.
Ойим эса ҳар сафар ҳали у холамнинг, ҳали бу холамнинг кўйлагини кийиб совчиликка қатнар эдилар...
Тақдир экан, биринчи очган эшикларига қайтиб бориб, розилик олиб келдилар. Ўша куни кичик холам билан совчиликка борган онам
—Гулбаҳор холанг бошқача-да, йўлдан икки кило мева билан олтита патир олиб берди, биратўласи нон ушатиб қайтдик,—дедилар.
Тўй яқинлашган сари дадамнинг ҳам кайфияти кўтарилиб, ойимга кўмаклаша бошладилар. Қариндош-уруғлар қарашиб, бир чиройли, файзли тўй бўлди... Мен чет элга кетмадим. Сабаби, энди фарзанд кутаётган рафиқам, эшигимиз тагида навбат кутиб турадиган машиналарни таъмирлашдек севимли ишим бор эди...
Ҳикоям чўзилиб кетди-а?
Энди эса асосий гапга ўтаман. Мени онам зир югуриб, чора топиб олиб қолганидан хабардорсиз. Шерикларим кетган автобус Қозоғистон чўлларида ҳалокатга учраб ёниб кетди...
Совчиликка кийиб бориш учун либоси бўлмаса-да, қалбида Яратганга бўлган буюк ишончи бўлган жон фидо оналар фарзандларнинг чин бахти, қайсидир маънода қўриқловчи фариштаси ҳамдир...

✍Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍27🔥2🥰1👏1
1917 йилда Ироқ ҳудудларидан бирига кирган инглиз генерали Стенли Муд қўй боқувчи чўпон билан кўришиб қолди. У чўпонга итларидан бирортасини сўйса, бир фунт стерлинг бермоқчи эканини таржимон орқали билдирди.

Ит чўпоннинг қўйларини бўрилардан ҳимоя қиладиган, унга қўй боқишда ёрдам берадиган ва хатарни сезиши билан огоҳлантирадиган жуда муҳим нарса эди. Лекин генерал берадиган пулга мавжуд қўйларнинг ярмини сотиб олса бўларди.

Чўпон қўйлардан бирини ушлаб қурбон қилишга қарор қилди ва генералнинг оёғи остида бўғизлади. Генерал бунга кўнмади итни сўйишни буюрди чўпон итни сўйди. Генерал чўпонга итнинг терисини шилиш бадалига яна бир фунт ваъда қилди. Чўпон пулни олиб, унинг айтганини қилди. Генерал Муд чўпон итни бўлаклаб ташласа, яна бир фунт бермоқчи бўлди. Чўпон итни майда-майда бўлакларга бўлди.
Генерал учинчи фунтни бериб, кета бошлади. Чўпон сакраб туриб:                                                      
– Яна бир фунт берса, бўлакларни ейишга тайёрлигини айтди.
Генерал Муд:
– Мен сизларнинг табиатингизни билмоқчи эдим холос. Билдимки, нафсингизга қул экансиз! Сен уч фунт стерлингга ўзинг учун энг қадрли бўлган дўстингни бўғизладинг, терисини шилдинг ва бўлакларга бўлдинг. Тўртинчи фунтга уни ейишга ҳам тайёрсан. Мен билишим керак бўлган нарса шу эди – деди.
Ва аскарларига юзланиб:
– Модомики, бу ерда бу каби ақл эгалари кўплаб учрар экан хеч нарсадан хавотир қилмасангиз ҳам бўлаверади - деди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤1🔥1🥰1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-25-

Акромнинг гаплари Олим акага етиб келганда у ғазабдан ўзини бир бало қилиб қўяй деди. Олим ака куйгандан куйди. Бир тарафдан шунча йиллик дўсти . Олим ака дўстидан шунча хафа бўлишга , ғазабланишга тиришса ҳам бунинг уддасидан чиқа олмади. Дўстининг ўзи каби вазият қурбони эканлигидан ўртаниб кетди. Ўзининг аҳволи дўстининг аҳволи олдида бир нави эканлигини ҳис қилганда , Соҳибнинг олдига учиб боргиси келар , "эҳ , куйдирги бола-я , ҳаммамизни бу дунёда дўзахга тиқдинг- а ?!" деб Акромдан ўпкаларди . Бир тарафда эса жон жигари , ҳаётининг бир парчаси мунисгина қизи Шодия . Шодия бир кунда сўлиб қолди. Ҳалиям Акромнинг ўзи ҳақида тўқиган бўҳтонини эшитгани йўқ. Аммо қачонгача ? Тешик қулоқ бир куни барини эшитади-ку , ўшанда Шодиянинг ҳоли нима кечаркин ?!
Олим ака ўйлаб ўйига етолмай қолди.
"Вақт - олий ҳакам " . Бўлди ҳаммасини вақтнинг ҳукмига ҳавола қиламан . Олим ака шуларни ўйлаб , ҳовлига чиқиб кетди.

* * *

Орадан тўрт ой вақт ўтди.
Шодия ўқишга қайтган, ўқишдан бўш вақтида яна тикув цехида ишларди. У қишлоққа бормай қўйганди. Акромнинг ўйламай айтган гаплари қизнинг гулдек ҳаётини барбод қилиб қўйган, буткул изидан чиқариб юборганди.
Шодия ҳужжатларда ҳам расман, ҳам шаърий тарафлама Акромнинг хотини эди. Иккала томон ҳам бу хатоликни тўғрилаш ҳақида ўйлар эди-ку, аммо бир- бирларига учрашишга юраклари дов бермасди.
Мана шу тўрт ой Шодияни буткул ўзгартириб юборди. Шодия жуда озиб кетди. Аммо ...
Аммо у шунча ғам , ташвишни ичида шу даражада гўзаллашиб кетдики,бечорагинанинг бу ҳолати яна бир дунё гап- сўзларга сабаб бўлди. Шодиянинг ўзи эса бамисли ҳиссиз қўғирчоққа айланган, ҳаётнинг камалак ранглари унинг учун оқ- қора рангларга айланиб қолганди.

* * *

Кун ёришмай эшикнинг қўнғироғи жиринглади. Бемаврид жиринглаган қўнғироқдан Олим ака не бир хаёлга бориб , дарвозани очишга интилди . Йўл - йўлакай "ҳозир" деб овоз берганича юзини чайиб олишни унутмади . Дарвозани очар экан, ҳайратдан донг қотди.
Кўча юзида дўсти Соҳиб турарди. Олим ака дўстини бунчалик ўзгариб кетган деб ўйламаганди. Соҳиб ака бир сўз билан айтганда адои - тамом бўлганди.
Соҳиб ака дўсти Олим томон қадам ташлади. Аммо бир сўз айтмай ер чизди. Олим ака вазиятни қўлга олди :

- Кел ,... дўстим .

"Дўстим" сўзини эшитган Соҳиб ака баралла хўнграб йиғлаб юборди .

Олим аканинг ҳам кўзларидан ёш юмалади:

- Йиғлама , йиғлама дўстим.

Соҳиб ака дўсти Олим акани қучоқлаб олди :
- Мени кечир , мени кечир , кечиримга лойиқ эмасман, аммо барибир мени кечир...

Олим ака дўстига ўпкаси тўлиб аранг шивирлади:

- Мен сени кечиролмайман. Сабаби кечиришим учун сени айбдор деб ҳисоблашим керак. Аммо бўлиб ўтган воқеаларда сени айбинг йўқ ... Асло! , - Олим ака сўзини давом эттирди : - Юр уйга , уйда бафуржа гаплашамиз.

Соҳиб ака бемажол ингради :

- Олим , мен билан кетишинг керак , илтимос ҳеч нима сўрама ва мен билан юр , фақат тезроқ , тезроқ ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
👍27❤2🔥1🥰1
#ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-26-

Олим ака тезда аёлини огоҳлантирди-ю, дўсти билан йўлга тушди. У дўстидан "нима гап?" деб сўроқ сўрашга ботина олмас, Соҳиб аканинг ҳам хаёли бошқа жойларда эди.
Машина қишлоқдан чиқиб шаҳар йўлига тушганда Олим аканинг кўнглидаги ғулғуласи янада кучайди . Шайтон уни турли кўчаларга бошларди . Унинг бир хаёли қизи Шодияга кетди. "Шаҳарга кетяпмиз , қизим тинчмикан? Нега бемаҳалда йўлга тушдик?! Нега Соҳиб мени йўқлаб қолди . Ё Акром Шодияга ... Йўғ-ей, худо сақласин..."
Машина ораста бино ёнига яқинлашгунча, Олим аканинг бўлари бўлди. Машинадан тушганларида бу ер касалхона эканлиги маълум бўлди. Соҳиб ака йўл бошлади. Бир неча оқ халатли аллакимларга тушунтириш бериб , кичиккина хонага киришганларида Олим аканинг барча шубҳалари тарқади . Унинг ўрнини чексиз изтироб эгаллади. Сабаби... Сабаби хонанинг ўнг тараф девор тагида бир ҳовуч суяк бўлиб Акром ётарди. Унинг фақат чиройли қош- кўзигина Акромлигидан дарак бериб турарди.
Олим ака ўкириб йиғлаб юборишдан ўзини аранг тўхтатди.
Акромга нисбатан шу вақтгача кўнглида йиғилган бор нафрати ва гина- гудурати зумда изсиз йўқолди. Олим ака Акромнинг ёнига бориб оҳиста шивирлади :

- Болаааммм...

Танасига турли томчи дорилар улаб ташланган , кўзини шифтга маънисиз тикиб ётган Акром гўё уйқудан уйғонгандек бесаранжом бўлди. У Олим ака эмас, дадасига юзланди:

- Дадаааа..., илтимооооссс...

Соҳиб ака Акромни зумда тушунди, у ўғли дўсти билан ёлғиз қолдиришини истаётганини англади ва "хўп" маъносида бошини силкиб, оғир қадамлар билан палатани тарк этди.
Акром Олим акага бир зум тикилди ва минг азобда бор қувватини йиғиб сўзлай бошлади :

- Амаки ... Мени кечиринг . Мен қизингиздан кеча олмадим, чунки у ҳаётимдаги ягона муҳаббатим . Тўғри . Хато қилдим. Бу хатоимни бадалини умрим билан тўладим. Умрим билан. Аммо кетиш шунчалар ... азоблики .( Акром бир нафас сукут сақлади , сўнг у бор фикрларини жамлаб сўзида давом этди ) Мен ўшанда Шодиядан воз кечмаганимнинг бир сабаби бор эди. Ўшанда касаллигимдан хабардор топгач, бир режа тузгандим . Мен умримниинг сўнгги кунларини бахтиёр ўтказмоқчи бўлдим. Шодия билан. Сиз нотўғри тушунманг. Шодия уйимизга қадам босганида унга барчасини айтиб иқрор бўлмоқчи эдим. Шодия ёнимда бўлса бас эди. Мен унга хатто бармоғимнинг учини ҳам теккизмоқчи эмасдим.
Тўғри, мен худбинлик қилдим, аммо... Мен яна шуларни ўйлагандимки, дунёдан ўтганимдан кейин... Шодия отам билан онамнинг ягона меросхўри бўлиб қолиши керак эди.
Хуллас, бу ҳаёт доим биз ўйлагандек бўлмас экан. Сизга шуларни айтмоқчи эдим . Амаки , мени кечиринг. Фақат дилингиздан кечиринг. Ўйламай босган қадамим учун кечиринг. Юрагингингизга етказган ситамларим учун кечиринг. Қизингизга алам- аччиқ устида туҳмат қилиб қўйганим учун кечиринг. Барига сабаб Шодияни беҳад яхши кўриб қолганим учун кечиринг...

- Кечирдим , болам , кечирдим. Бу кўргуликлар пешонангда бор экан-да. Мен ким бўлибманки, сени кечирмасам . Хаммамиз хом сут эмган бандаларимиз . Барчамизни Аллоҳнинг ўзи маҳфират қилсин. Сен ўзингни уринтирма.
👍25❤4🔥1👏1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-27-

-Илтимос, Шодияга мени ...
Хуллас , барини тушунтириб қўйсангиз... Шодияни шунча азобларга дучор қилишим сабаби , унга нисбатан муҳаббатим эканлигини билса дегандим...
Мендан рози бўлинглар ...
Акром кўзларини бемажол юмди. У дилидаги сўзларини айта олгунича ҳам ниҳоятда ҳолдан тойиб қолганди

- Болам...

Акром жавоб бермади . У гўё бу дунёда мавжудмасдек , борлик-йўқлик ҳолатида ётарди...

Олим ака даҳлизда дўсти Соҳибга дуч келди. Соҳиб ака уни ташқаригача кузатиб чиқди . Олим ака кетар чоғида дўстининг оғзидан эшитган ҳақиқати , бугунги тинглаганлари ичида энг дахшатлиси бўлди:

- Кўрдингми , Олим ?! Боламни аҳволини кўрдинг- а?! Озиб - тўзиб кетганини қара. Оламдан ўтса, лаҳад қуртларига ҳам иш қолмади...

Соҳиб аканинг сўнгги сўзларидан Олим ака титраб кетди. У дўстига нима деб тасалли беришниям бермади ...

* * *
Икки кундан сўнг, пешин намози ўқилгач, Акромни қабрга топширдилар.

* * *

Акром оламдан ўтганидан сўнг Шодияларнинг эшиги тагида яна совчилар бозори қайнай бошлади. Аввалгилардан фарқли ўлароқ, бу сафарги совчилар турмуши бузилган, бева қолган, болали , ҳаттоки қуда-анда қилган катта ёшли эркаклардан эди. Шодияга- ку фарқи йўқ бамисли тош қўғирчоқ , аммо куйганда отаси ,айниқса онаси куйиб кетди. Бу томонда Шодиёранинг ҳам бўйи етиб қолган , бечора Шодиянинг бошига келган шўриш савдолар унинг ҳам гулдек ҳаётига даҳл қила бошлаганди .
Олим ака билан Дилдора опа минг аламли бўлмасин Шодияни турмуши бузилган бўлса- да , бирор ёшроқ йигит топиб турмушга бериш ҳаракатига туша бошладилар.

Шундай кунларнинг бирида уларнинг остонасида Ботир юборган совчилар - унинг онаси ва холаси кўриниш бериб қолдилар.
Дилдора опа даставвал гап нимадалигини тушунмай каловланди. Бир вақтлар бу аёллар қизи Шодиянинг қўлини сўраб келганларида берган рад жавоби ёдига тушди . Дилдора опа ушбу аёллар бу сафар кичик қизи Шодиёранинг қўлини сўраб келишган деб ўйлади. Дили озорланди. "Қиз туққанга туҳмат деганда мен назарда тутилганман-да , деб ўйлаб ич- ичидан ўксиди. Мехмонхонада совчилар билан сўрашиб , асосий масалага кўчганда, гаранг ахволга тушиб қолди. Совчилар Ботирдан ... Шодияга эди !!!

* * *

Ёзнинг илк кунларидан атроф-аланг оташ бўлиб кетди. Кекса- ю, ёш борки, ўзини сояга уради. Шаҳарда яхна ичимлик билан савдо қилаётганларнинг куни туғиб қолди. Шу кунларда ҳеч ким "баклашка" деган матоҳни ўйлаб топган инсончалик раҳмат эшитмагандир- ов. Ҳамманинг қўлида баклашка . Ҳамманинг қўлида баклашкада яхна ичимлик. Одамлар овқатниям ўрнига сув билан қорин тўйдирмоқдалар.
Шодия дугонаси Зилола билан зумга институт биносидан кўчага чиқдилар. Улар кўча юзидаги дўкондан муздек ичимлик ичиб танлари яйрагач , яна биттадан заҳирага олиб изларига қайтишаётганда, ўз исми чақирилганини эшитган Шодия беихтиёр ортига ўгирилди .
Шодия ўзига жилмайиб қараб турган Ботирни кўриб кўз ўнги қоронғилашиб кетди. У беихтиёр Зилолани билагини чангаллади. Зилола Шодиянинг бу ҳолатини нотўғри тушуниб Ботирни душман ўрнида қабул қилди ва дугонасининг ҳимояси учун ҳамлага шайланди.

Ботир аста яқинлашди:

- Салом , Шодия...

- Ассс ... Асссалом алайкум , Ботир ака...

Шодиянинг овози ўзига зўрға эшитилди. Зилола авваллари Шодияни ҳеч бундай аҳволда кўрмаганди. Шодиянинг оппоқ юзлари хаяжондан қип- қизариб бўғриқиб кетган, ўзи овчининг тўрига тушган жайрондек билинар- билинмас титрай бошлаганди. Зилола дугонасига қараб туриб бу йигит Шодия учун бошқача қадрли эканлигини тушуниб қолди. У билагини секин Шодиянинг қўлидан ажратиб олиб уларни ёлғиз қолдириш ҳаракатини қилди:

- Шодия , мен Алишер акага коллекциямни кўрсатиб тураман. Шунга шошиляпман . Сен бемалол бораверарсан.

Ботир Зилолага миннатдор нигохда боқди:

- Танишганимдан ҳурсандман.

Зилола кулиб юборди :

- Узр , исмим Зилола. Биз Шодия билан бирга ўқиймиз .

- Мен Ботирман. Биз Шодия билан бир қишлоқда яшаймиз .

- Жуда соз . Ўйлайманки , сиз билан ҳали кўп учрашамиз . Хозир кетишим керак эди .

- Албатта, кўп учрашамиз , насиб этса.
👍48🔥2❤1🥰1😢1