🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ushlab turgan ipingizni ehtiyot qiling ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Ота-оналарга тавсиялар

🔸Ўзингиз бахтли бўлинг! Фарзандларингиз сиздан ўрнак олади. Улар бошқача бўлишни билмайди...
🔸Муносабатларни самимий қуришга ўргатинг! Сизнинг атрофдагилар билан самимий муносабат қуришингиз уларни бошқалар билан самимий бўлишга ўргатади.
🔸Фарзандингиз олиб келадиган идеал натижага эмас, унинг чин дилдан қилаётган ҳатти-ҳаракатини қадрланг!
🔸Кўпроқ оптимизм! Ўзини ва оламни яхшилигини доимо хурсанчилик билан тушунтириб боринг.
🔸Ўз хис-туйғуларингизни беркитманг! Фарзандларингиз доимо нима учун йиғлаганингиз ва нима учун кулаётганингизни билишга хаққи бор ва бу уларда эмоциялар табиий ва уларни кўрсатиш айб эмаслигини, катта бўлганларида ўз хис-туйғуларини тушунишга олиб келади.
🔸Ҳаётдаги кичик нарсаларга ҳам хурсанд бўлишни ўрганинг ва ўргатинг!
🔸Ўзи учун ҳаракат қилиш кераклигини тушунтиринг! Солиштирманг ва айбламанг!

Тафаккур қилинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤2
Имконият ҳаммага берилади...

Эълонда шундай ёзилганди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Бемаънилик! - минғирлади дайди ва газетани ирғитиб юборди.
Кўчада егулик излаб юриб, деворга осилган эълонга кўзи тушди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Адашиб ёзишганмикин? - ўйлади у ва йўлида давом этди.
Шоҳкўчага чиққач, катта қилиб ёзилган эълонни кўрди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.

Дайди ўйланиб қолди. У бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигини билишга қизиқди ва текшириб кўрмоқчи бўлди. Унинг чўнтагида бир долларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Эълондаги манзилга бориб, виллага кўзи тушди.

Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал аёл очди.
- Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми?
- Нима деяпсиз! Асло, ҳазил эмас.
- Нархини айтаман: бир долларми?
- Ҳа бир доллар. Агар сотиб олишни истасангиз, марҳамат, кириб кўришингиз мумкин.

Кўрганларидан қувончга тўлган дайди сўнгги долларини аёлга берди ва муҳташам вилла соҳибига айланди. Лекин барибир унинг нархи нима учун бунчалик арзонлигини билишга қизиқди. Аёл унга жилмайганича жавоб берди:
- Марҳум эрим ўлимидан олдин қилган васиятида ушбу виллани сотишимни ва пулини унинг маъшуқасига беришимни айтган. Эримнинг васиятини бажаришим керак-ку. Эълон ярим йил осилиб турди ва биргина сиз ушбу эълонга қизиқиб келдингиз.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Siz qanchalik sabrlisiz... 💔

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢4
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ -42- - Мен , Руқия , Сафар отанг бир махалладан эдик. Мен махалланинг бошида турардим , Сафар отанг ва Руқиялар эса девор-дармиён , ён қўшни эдилар. Уларнинг оталари ҳам яқин дўст бўлишган эди. Биз бирга ўсган, бир синфда ўқигандик.…
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-43-

- Қаёққа , - талмовсиради тушунмай Тохир ака.

- Қаёққа дейди-я , бу тағин . Қаёққа бўларди , қудангникига . Ман бугун набира келингинамни кўрмасам тинчимайман. Юр , йўл бошла...

* * *

Ҳовлидаги супа- кроватда қудаси билан чой ичиб ўтирган Насиба опа Гуландон амма билан бошлашиб келган эрини кўриб ҳайратдан оғзи очилиб қолди.
Дилдора опа эркак қудасини кўриб салом берди- ю , аммо у билан бирга етаклашиб келган кекса аёлни танимади. Одатга кўра салом берганида кекса аёл уни бағрига босганча " Руқияни қизи сенмисан? " деб сўради . Дилдора опа ҳеч нарсага тушунмаса-да , онасини исмини айтган бу аёлга "ҳа"деб ишора қилди. Кекса аёл "Сен-а, Руқиягинамни қизи, сенмидинг-а?" деганча Дилдора опани анча бағрига босиб турди. Насиба опа ҳам , Дилдора опа ҳам қаттиқ ҳайрон бўлиб қолишганди. Бу орада салом бериб келиб кўришган Олим ака , атрофдагилар билан бир сидра сўрашгач, хонадонига илк бор ташриф буюрган эркак қудасини ичкари меҳмонхонага таклиф қилди.
Гуландон Аммадан барча воқеаларнинг тафсилотини қисқа мазмунини эшитган Дилдора опа уни супадаги хонтахта ёнига таклиф қилди. Аммо амма бош чайқаганча рад этди :

- Мен , келингинамни кўриб олай олдин . Қани мени эрка келиним ?!

Шодия хонасида томчи укол олаётган эди . Қўшни ҳамшира системани улаб чиқиб кетган, дорининг кетишини Ботир кузатиб ўтирарди. У Шодияни қўлларини ушлаб ўтирар , шу ўтиришда иложи бўлса- ю , ҳозироқ суюкли аёлини уйга олиб кетишни режасини тузиб ўтирарди .
Хонага кириб келган амма бувисини кўрган Ботир шошиб қолди . Аммабувиси эса Ботирни ҳайрон қолдирганича , унинг саломига хам ортиқча эътибор бермай, ёстиқда беҳол ётган Шодияга талпинди. Шодия ўзини кўтаришга ҳаракат қилганда "жойингдан қимирлама, болам!" деган амрона буйруқни эшитиб яна бошини ёстиққа ташлади, зеро унинг ҳозир қилт этишга ҳам мажоли йўқ эди.
Гуландон амма набира келининг ёнидаги стулга чўкар экан :
- Руқияяя, Руқиягинам тирик экан- у ,- деганча баралла хўнграб йиғлаб юборди.
Аммани узоқ вақт овутиб бўлмади ...
Йиғлай - йиғлай ўпкасини босиб олган амма Шодияга узоқ тикилди, нима учундир кўйлагининг узун енгини шимарди ва ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
👍14
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми )
-44-

Гуландон амма этлари ҳилпиллаб осилиб турган қўлидан ярақлаб турган энли билакузугини чаққонлик билан ечди ва Шодиянинг қўлига тақди. Насиба опа ўртасида мошдек тоза олмос қадалган бу билакузукни дарҳол таниди. Билакузук жуда қиммат турарди . Амма тўрт нафар қизини узатган вақтда ҳам бу билакузукни ҳеч бирига сеп сифатида бермаган эди . У ҳар доим "Бу билакузук энг яхши кўрган қиз набирамники бўлади, ким бенасиб қолса ўзидан хафа бўлсин " деб таъкидлашни яхши кўрарди .

- Болам , жон қизим ,- деди Гуландон амма ярим йиғи товушда , - мени кечир. Биламан сенга берган шунча озорларим учун кечиримга лойиқ эмасман. Аммо барибир сўраб қўяй деяпман-да. Аввало гумроҳлигим учун узр сўрайман. Тўғри , хаммаси қаричиликдан деб айбни ўзимдан соқит қилсам бўларди, лекин Аллоҳ билиб турганни бандасидан яширганимдан не фойда. Сенинг кечиришингни осон эмаслигини ҳам биламан. Билиб туриб нега сўрайсиз десанг , айтай . Ўлим қош билан қовоқ орасида . Бирдан омонат жонимнинг ҳаридори келиб қолса , жиллақурса битта юкни елкамдан соқит қилиб кетай деяпман- да. Яратган эгамга , мен хокисор , мўмина бандангдан кечирим сўраш имкони бўлиши билан дарҳол ўша ҳаққини адо қилганман дейман...
Амма гапиролмай қолди. Хонага оғир сукунат тушди. Дилдора опа ҳеч нарсага тушунмас, бўлаётган гап - сўзларга ағрайиб қараб турарди, чунки Шодия бирор марта ҳам эрининг уйидагиларнинг унга нисбатан қилган муносабатидан арз , шикоят қилиб келмаган эди...
Шодия Аммага жавоб қайтариши кераклигини тушунди:

- Бувижон, нега кўнгилни бузадиган гапларни гапиряпсиз. Ахир... Мен Руқия бувимни кўрмаганман . Ҳатто ойижоним ҳам жуда ёш етим қолганман деб кўп армон қилардилар. Бугун билсак, яна битта бувимиз бор эканлар. Сизни энди топганда ... йиғлаб вақтни ўтказмайлик. Онам она , мен буви дийдорига тўйишни истайман... Сиз келгунингизча Ботир акам ( Шодия беихтиёр "Ботир акам" деди- ю , ўз сўзларидан уялиб кетди) ... набирангиз "Бир тоққа чиқиб ҳаво алмаштириб келсак- чи?" деб турган эдилар.
Бувижон , ҳаммамиз бирга тоққа борайлик ...

Гуландон амманинг юз - кўзи яшнаб кетди :

- Бўлди , сен нима десанг шу , асал қизим... Ҳаммамиз борамиз. Аммо айтиб қўяй, аёллар эркакларга ҳизмат қилмайди. Овқат пишир, уни обкеб бер , буни узатвор демайди. Хуллас аёллари қўлларини совуқ сувгаям урмайди.Шу шартга кўнган эркаклар , марҳамат, биз билан юрсин...

Ботир кулиб гапга қўшилди :

- Вой- бў аммабуви , замон сизларники бўлар экан- ку. Майли , мен розиман. Аммо тоққа дам олгани неччи кунга кетяпмиз ?!

- Нимага сўраяпсан , болам?!

- Ҳа энди , неччи кунга чидар эканмиз деяпман-да . Овқат қилиш , идиш ювиш ... хуллас ҳаммаси бўйнимизга тушаяпти-ку, шуни ҳисобини оляпман ...

Барчанинг юзига табассум югурди. Шу вақт эшик очилиб Олим ака қудаси Тоҳир акани бошлаб кирди ...
👍22❤1🔥1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-45-

Шодия қайнотасини кўриб ўнғайсизланди. Ўтирган ўрнидан туришга интилди. Келинининг оппоқ оқариб кетган юзлари, киртайиб ич- ичига ботган кўзларига қараб, шундоқ ҳам бўлари бўлиб турган Тоҳир аканинг юраги эзилиб кетди. Гуландон амма Шодияга "қўзғалма" ишорасини бериб Тоҳир акага ёнидан жой кўрсатди.

- Ассалому алайкум ..., адажон .

- Ваалейкум ассалом , тузук бўлиб қолдингизми , болам ?!

- Раҳмат...

Тоҳир ака Шодиянинг кровати ёнида турган, сал аввал Ботир узиб ташлаган томчи дорининг идиши ва шнурларига қаради:

- Уколларингиз тугамади?!

Шодия унинг саволи замирига тушунмади:

- Йўўўўқ , ҳали яна тўрт кун олдиганим бор.

- Ҳеч қиси йўқ. Қолганини уйда оласиз ,- Тоҳир ака ҳайрон бўлиб қараб турганларгаям бир йўла тушунтириш бериб қўяқолди :- ўз уйингизда,- сўнг Ботирга дадил овозда буюрди :

- Йиғиштир , келинни ...қизим Шодияни ҳамма нарсасини йиғиштир . У биз билан кетади.

Шодия Тоҳир акага бир қаради- ю, аммо уялиб дарров кўзини ерга тикди. Ботир Шодиянинг ўпкаси тўла бошлаганини сезди.
Дилдора опа қудасига эътироз билдирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаганди , Олим ака кўзи билан буйруқ берди :
"Аралашма ..."

Ярим соатда Шодия ўз уйи, ўз ётоғида ётар эди . Унинг буюмларини тез -тез жойлаган Ботир дадасининг буйруғи билан Раҳмат қассобни излаб кетганди. Тоҳир ака эса "қизимнинг қуввати йўқ, у боқувдаги қўчқорнинг гўштидан тўйиб еса ўзига келиб қолади" дея уйида алоҳида иштиёқ билан боқилаётган тўрт нафар қўчқорларидан энг семизини танлагани томорқа этагига тушиб кетганди ...

* * *

Кеч кирганда Ботир бир коса қайнатма шўрва , бир ликопчада юмшоқ қилиб қовирилган гўшт кўтариб хонага кириб келди.
Шодия хонасида телевизор кўриб ётарди. Телевизорни боягина Гуландон амманинг кичик ўғли ойисининг телефондаги буйруғига кўра ташлаб кетган, уни амма "чиғиллаб " Ботирга Шодиянинг хонасига тез ўрнаттириб берган эди .
Шодия Ботирни кўриб меҳр билан жилмайди. Ёнидан пультни олиб телевизорни ўчирди.
Ботир қўлидагиларни тумба устига жойлади :
Сўнг ерга чўккалаб ўтириб олди- да , суюқ овқатга қошиқ солди:

- Қорнинг ҳам очиб кетгандир- а ? Кел, сени ўзим овқатлантириб қўяман . Қани бир деганда оғзингни очасан , хўпми ? Бошладик , биииир...

Шодиянинг ҳақиқатдан ҳам қорни очиб кетганди . Эътирозсиз оғзини очди. Ботир узатган овқатни хўплади. Яна оғзини очганди , Ботир ҳазиллашди :

- Иккинчи марта "биииир" демадим- у?!
Шодия унга қўшилди:

- Ман шу косадани овқатга бир марта "бииир" десангиз керак деб ўйлабман, - сўнгра ликобчадаги овқатга ишора қилди ,- унисига иккинчи марта ...
Икковлари кулиб юборишди.

- Сиз ҳам ичинг...

Ботир "ҳўп" деб бош силкиди

Суюқ овқатни ичиб бўлгач , Ботир Шодиянинг лабларини сочиқ билан артиб қўйди . Кейин иккинчи овқатни қўлига олди:

- Мени роса эрка хотин қилиб юборяпсиз... Бўлди жойига қўйинг , ўзим ея оламан.

- Менга-чи ?!

- Нима сизга?!

- Менга едириб қўяқол унда ...

Шодия бирдан кулиб юборди .

- Нега куласан ?!
👍25❤1🔥1
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-46-

- Ўзим , бояги гап эсимга тушиб кетди. Бувижон айттиларку, тоққа чиқсак , аёллар эркакларни ҳизматини қилмайди деб. Мен бунчалик мазза бўлади деб ўйламовдим .

- Яхшику-я, аммо тоқдан келгандан кейин аёллар хонзодаликдан туша олмай роса қийналишади- да .

- Фақат мен эмас, Ботир ака. Қани қувватим етса- ю , ўзим сизни овқатларингизни пишириб берсам , ўзим..

- Тшшш, пауза. Ҳали сизни кўп ишлар кутяпти , қироличам . Унгача "опоқ" бўлиб олинг. Давомини ўшанда кўрамиз . Келишдикми , маликаи Турандот .

- Ботир акааааа ....

- Ҳоооооов ...

- Мени маликаи Турандот деманг , ...( Ботир унга ҳайрон бўлиб тикилди )
Хонзодахооооон деяқолинг...

Ботирнинг кулгуси ҳовлигача эшитилди ...

* * *
Насиба опа ўзича гапирган бўлди:

- Болам бояқишни дамиям ичига тушиб кетувди- я?! Мана "Шодиии" си келди , у билан кулгусиям қайтди. Худойим ҳаммани қўшгани билан қўша қаритсин- да.

Аёлини гапини эшитган Тоҳир ака индамади, аммо юз-кўзидан унинг фикрларини тасдиқлаб тургани шундоққина кўриниб турарди.

Эртаси куни қизидан хавотирланиб хабар олишга келган Дилдора опа Шодияни парваришини ўрнига қўяётган қудаларини ҳаракатини кўриб кўнгли жойига тушганча ортга қайтди...

* * *
Тоҳир ака юз эллик градусга ўзгариб кетди. У ўзидаги ўзгаришлардан уялиб ҳам ўтирмади . Халқда "бир уришқоқ - бир ярашқоқ" бўлади деган гап бор . Тоҳир ака шундайлардан чиқиб қолди. У Шодияга шундай меҳр кўрсата бошлади- ки , бир ой аввал уларнинг муносабатини кўрган одам "йўўўўқ, ё қайнота, ё келин алмашган, бундан бошқа барча гап ўринсиз" деган бўларди.
Шодиянинг исми Тоҳир ака учун Шодия ёинки "келин" эмас, балки " онаш " ёки "ононий қизим" эди. Шодияга бахт бу хонадонда бир йил деганда тўла- тўкис кулиб боқди десак муболаға бўлмас эди.

* * *

Орадан тўрт ой вақт ўтди. "Ширин сўз- жон озиғи". Ширин сўз ва меҳрли парвариш ўз самарасини кўрсатди. Шодиянинг юзларига қон югуриб , юзлари кулчадек тўлишиб қолди.
Ҳамма ишлар кўнгилдагидек эди- ку... Шифокорларнинг фарзанд кўриш тўғрисидаги гумонлари кўнгилга ғашлик солиб турарди. Шифокорлар шунингдек, Шодияга уч йил ичида фарзанд кўриш мумкин эмаслиги ҳақида , мабодо ҳомиладор бўлиб қолса , автоҳалокат таъсирида олган жароҳатлари ҳаётига жиддий хавф солиши мумкин эканлиги ҳақида огоҳлантирган эдилар.
Аммо ноябрнинг фарахбахш тонгларидан бирида Шодия ўзининг юкли эканлигини сезиб қолди. Шифокорларнинг огоҳлантиришини фарзандининг ҳаёти учун таҳдид деб қабул қилган Шодия, барчадан , хатто Ботирдан ҳам ҳомиладорлигини яширди. Бахтига Шодия бошиқоронғилик "юки"ни ҳам сезмади. Шу тариқа ҳомила тўрт ойликдан ошади.
Шодия кейинги кунларда боши бот- бот айланаётганга , сал ҳаракат қилса пешонасини муздек тер босиб кетаётганлигига аҳамият бермасликка тиришарди. У кўпроқ овқат ейиш ва шу орқали куч тўплашга интиларди.

* * *

Эрта сахарда уйқудан кўзини очган Ботир ёнида Шодия йўқлигига ҳайрон бўлди. Нонушта тайёрлаш ва супир- сидир ишларига ҳали барвақт бўлганлиги сабабли , уни "келиб қолар" деб ўн беш дақиқача кутиб ётди, аммо Шодия қайтавермагач , бирдан юрагига ваҳм оралади. Апил - тапил қўлига илинганини эгнига ташлаб ташқарига отилди . Уйдан чиқишда шундоққина ҳовли юзида Шодиянинг беҳуш ётганини кўрган Ботир бор овозда бақириб юборди :

- Шодииииии....

#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍39😢5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

🌙✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Жума айёми муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ!

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Кунларнинг саййиди, Ҳажжул масокин бўлган Жума ҳайр ва баракага тўла бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1🔥1
Кунни бошланг айтиб "БИСМИЛЛАҲ"
Нима бўлса ҳам денг
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ".
Тилингиз кун бўйи десин
"ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ",
Барчамизга чин дўст ягона "АЛЛОҲ"!!

Ассалому алайкум!
#Ҳайрли_тонг😊

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥1🥰1
👠 MANAMAN degan erkakni telbalarcha sog'intirishni  7 top usuli haqida bilarmidingiz???

🌹. Agar u sizni  telbalarcha sog'inishni xohlasangiz, buni qilishning bir necha yo'li mavjud!

♥️ Har doim xayrlashayotgan vaqtda siz uni o'pib qo'yingu lekin u sizdan o'pich olishiga izn bermay sekingina "Qaytganizdaaa..." deb "qochib qoling"
♥️ U yozgan smslarga "srazu" javob qaytarmang, biroz kuttiring...
♥️ Qulog'iga asta uni sog'inganizi pichirlangu, quchoqlashiga yo'l qo'ymay keyinga qoldirib qaynonez oldiga shoshilayotganizni ayting!

🥀Qolgan sirlar qiziqmi unda tez bu kanalga ulanib oling bu yerda eng ajoyib fishkalar beriladi.

Ulanish uchun⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+XjQ5Eh4IX9owZmEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ахли оилангиз билан хаж ва умра  ибодатини  Аллоҳдан сўрадим!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

🌹Аллоҳумма солли аъла
саййидина Муҳаммад ﷺ


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1🔥1
Менинг ҳаётим

Она ўғлининг телефонидан турмуш ўртоғига қўнғироқ қилмоқчи бўлди ва телефон контактларини титкилай кетди: Дилфузахон, Нилуфархон ва Моҳира исмларини кўриб ўғлидан бироз ранжиди. Менинг ҳаётим номли контактга кўзи тушиб ким экан ўша ўғлимни ҳаётига айланиб улгирган ойимча деди-ю қўнғироқ тугмасини босди ва чўнтагига қўл солиб жиринглаётган телефонини олди ва йиғлаб юборди.

Акбаржон Исмоилов

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Videoni koʻrishdan oldin ❤️ ni bosib qoʻying 😊

#Ramazonga_tayyorgarlik

🥟 Manti muzlatishni o’rganamiz


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤5👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Fikringiz? ⬇️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🔥2💔1
«Алҳамдулиллаҳ» дейиш ҳақида

«Алҳамдулиллаҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
У:
- Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
- Қуръондаги биринчи калимадир.
- Энг афзал дуодир.
- Қиёмат куни одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади.
- Жаннат кўчати.
- Дунё ва охират у билан тугалдир.
- Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам - ҳар бир ҳолатда айтилади.

Эй, тангрим!
То рози бўлгунингга қадар
Сенга ҳамд бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤3🔥1
Hikoyani davomini kutayotganlar nechtasila🤩😍❤️
👏51👍8❤4
🧕 Muslimalar kundaligi
Hikoyani davomini kutayotganlar nechtasila🤩😍❤️
Kamchilikku😱
👍51🔥3😢2❤1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-47-

Шодия касалхонада кўзини очди. Унинг тепасида пайдам бўлиб турган ҳамшира дарров шифокорга ҳабар бериш учун югурди.
Шифокор Шодияга узоқ тикилди. У рўй берган ходисанинг сир- синоатига тушуниб бўлган, ақли билан Шодиядан хафа бўлса, юраги билан уни жуда қизғаниб ўтирарди.

- Энди исмингизни нима деб атай, Шодия ? Ўзбошимча дейми ёки...

Шодиянинг кўзларига дувиллаб ёш келди . У шифокорга нима деб жавоб қайтаришни билмасди . Аранг :
- Муҳайё опа... - деди-ю ётган жойида ҳиқиллаб йиғлаб ётаверди.

- Нима Муҳайё опа , нима Муҳайё опа ?! Ё тавба , бу кишим ҳомиладор эмишлар- у , эрлари билмасмиш. Роса ишондим- а! Мен сизга нима дегандим?! Қулоғингизга гап кирадими ўзи?! Биз энг аввало онанинг саломатлиги учун масъулмиз ! Эрчангизга хотини керакми , болами?!

- Улар ҳақиқатдан ҳам билмайдилар ... Мен ўзим яширгандим ...

- Тоза яширадиган нарса топибсиз-да. Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади. Ҳей оппоқ қиз , бугун ҳушингиздан кетмаганингизда яна неча ой яшира оладингиз ?! Ё дард тутганда айтмоқчимидингиз!?

- Ахир , ахир ...ўзинглар ...

- Нима биз , гапиринг сўзларингиз ичингизда қолиб кетмасин .

Шодия дадиллашди:

- Ўзларингиз бемаврид ҳомиладор бўлиб қолсангиз , уни олиб ташлаймиз демаганмидингиз ...

- Бизни ҳўпам жаллодга чиқариб қўйманг. Айтган бўлсак ҳам сизни соғлиғингизни ўйлаб айтгандирмиз . Аммо эрта сахардан то пешингача хушсиз ётганингизни ҳисобга олсак , хавотиримизда жон борлиги аниқ.

- Нима пешин бўлдими ?!

- Ҳа , пешин бўлди , - шифокор эшик тагида турган ҳамширага ўгирилди: ,- Нилуфар бу мамашани оиласидагиларга хушига келганлиги ҳақида ҳабар беринг. Мен эрингиз алдаяпти деб бир таъзирини бермоқчийдим. "Ўлай агар ҳомиладорлигини билмасдим" деб жовдираса , ёлғонни росса ўринлатаркан деб ўйлабман. Аммо билсам , уни мутлақо айби йўқ экан- да.

Шодия бўшашиб сўради :

- Муҳайё опа , энди нима бўлади ?!!

Шифокорнинг жовдираб ётган Шодияга қараб кўнгли бузилиб кетди :"Оҳ, аёл- а! Оҳ аёл-а ! Битта жонингни қирқтага бўлиб дунёга фарзанд тутмоқчисан- да , яна ўзингни айбдор ҳис қиласан-а. Бошингга ўлим шарпа солиб турибди- ку, болам дейсан- а. Матонатлигинам ..."

Муҳайё опа Шодиянинг қўлларини ушлади :

- Нима бўларди . Кўрамиз ,- Сўнг жилмайиб давом этди : тўғрироғи курашамиз ...
👍18❤2🔥1😢1