🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

ажабланди , сўнгра "Ҳа , тинчликми?" дегандек қош қоқиб қўйди.

- Ҳилола келиб менга уйда иш қолмади , ишсизликдан зерикиб кетиб сизни кутиб ўтирибман, дадаси,- деди Мастура опа эрига тушунтириш беришни ўзининг вазифаси ҳисоблаб , - ўзингиз ҳизматга яхши бориб келдингизми ?

- Ҳаа яхши ,- деди Мирсаид ака ўзига бўлган эътибордан талтайиб кетганини билдирмасликка ҳаракат қилиб ,- кечки менюда хонимми дейман? Бутун ҳовлини иси тутиб кетибди .

- Хоним ҳам , манти ҳам ,- деди Мастура опа керилганнамо ,- Ҳилола қизим ўқишдан кела сола овқат тайёрлашга киришибди , барака топгур.

Шу пайт келинлик уйи остонасида Ҳилола кўринди :

- Ассалому алайкум , додажон . Ишга яхши бориб келдингизми ?

Мирсаид ака Ҳилоланинг саломига алик олиб ўз хонасига кириб кийимларини алиштириб чиққанда, зинада уйда киядиган шиппаги ўнглаб қўйилгани , ҳозиргина кўчадан кийиб келган туфлиси артиб , оёқ кийимлари турадиган митти жавончага тахланиб кетилганини кўриб , ўзини кузатиб чиққан Мастура опага им қоқди :

"Келинимиз ҳам анойилардан эмас шекилли..."

Эр- хотин кичик меҳмонхонага киришганда чиройли қилиб тузалган дастурхонга кўзлари тушди.

- Бу сафар дастурхонни ҳақиқатдан ҳам келининг тузабди. Унинг ҳам диди чаккимас экан ... - деди Мирсаид ака

"Ёққани рост бўлсин- ей",- ичида тин олди Мастура опа, аммо буни ташига чиқармай эридан сўради ,- овқат ҳам пишган , дадаси , сузиб келаверсинми ?

- Майли , хонимни иссиғида еган яхши. Хамир овқат кеч ҳазм бўлади-ю, шунга вақтлироқ есак , еяқолайлик .

Ҳилола чой дамлаб келганда Мастура опа ундан бир йўла овқат сузишни ҳам сўради.

Ҳилола "хўп" дея бош ирғади. Кўп ўтмай эшикда битта патнисга тўртта коса қўндирганча Сулаймон кўринди . У ота-онасига салом бериб , кичиккина косаларга бир пиёладан сал кўпроқ қилиб сузилган тефтель шўрвани хонтахтанинг бир четига қўйди.

- Бу биринчисига экан , - Сулаймон шундай деб аввал дадасига, сўнгра онасига таом тутди ,- Ҳилола ҳозир иккинчисини олиб келади.

Ҳилола додажониси айтгандек хоним ва мантини санъат даражасида безатиб олиб кирди.

Овқатдан сўнг Мирсаид ака дастурхонга фотиҳа ўқир экан , Мастура опа келинига "Пиширган овқатингиз жуда мазали чиқибди, раҳмат" деб миннатдорчилик билдирдириб қўйди. Ҳилола қайнотасидан хам мақтов кутган бўлди , бироқ Мирсаид ака келинининг кўнгли учун бир оғиз раҳмат демади.

"Ёмон демаганлари мукофотим шекилли",- дея бир тўхтамга келган бўлди Ҳилола, сўнгра хонадагиларга "Ош бўлсин!" деди- ю , ўзи овқатдан бўшаган юқли идишларни йиғиштириб ошхонага йўл олди.

Сулаймон бир соатлардан сўнг ўз хоналарига кирганида китоб - дафтарлар ёйилиб турган столга бошини қўйганча ухлаб ётган Ҳилолани кўриб ачиниб кетди.

"Келинпошша..." - у шундай дея жилмайганча Ҳилолани аста кўтариб ётоқхрнадаги ўрнига ётқизиб чиқди. Ҳилола азбаройи толиққанидан кўзларини ҳам очишга мадори қолмаган эди.

Сулаймон қайтиб чиқиб дарс столига ўтирди. Бир четдан Ҳилоланинг конспектларини ўз дафтарига кўчира бошлади.

Шу тариқа орадан бир хафта ўтди.

- Эртага якшанба , сал кечроқ турсангиз ҳам бўлади ,- дея шанба оқшомида келинини огоҳлантирган бўлди Мастура опа, - сиз ҳам бир кун дам олинг . Ўзи ҳавоям айниб турибди.

Ҳилола қайнонасига "хўп" дея бош ирғади.

Якшанба тонгида ошхонадан қаттиқ эшитаётган тарс - турс овози Мастура опани сергаклантирди.

"Тинчликмикан ?!"

У ошхонада кирган пайт чой тайёрлаётган Сулаймонни кўриб беихтиёр :

- Чойни сен тайёрлаяпсанми ? Ҳилола қани?- дея сўради юраги нима учундир беҳаловат бўлиб .

- Ассалому алайкум ,- деди Сулаймон кўзини ерга тикиб,- Ҳилола уйда.

- Уйда ?! Тушунмадим ? Ўзимизни уйимиздами ? Тинчликми ўзи ? Нима учун юрагимни сиқиб яримта гапирасан ? - Мастура опа алик олишни ҳам унутиб кетма - кет савол қалаштира кетди.

- Ойижон, ҳавотир олманг . Келинингиз шунчаки бехосдан...

#давоми_бор /39

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар ерни қилма орзу...😅

Доим у кам бу кам деб эридан нолийдиган аёллар эшитсин

Аёлларимизга юбориб қўямиз

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дада сизга айтолмаган дардларим бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН

🌙🌷Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!

🌙🌷Хайрли тун, Тунингиз сокин бўлсин!
🌙🌷Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️Тун бағридан ўтганлар,
Хақдан тоъле кутганлар.
Ёруғ тонгга етганлар,
Ассалому алайкум.

❄️Кўнгли тоза қадрлигим,
Синов келса сабрлигим.
Сизга кўнгилдош дилим,
Эй мени мехрибоним,
Ассалому алайкум.

❄️Янги тонг- янги имкон,
Шукрки омондир жон.
Олисдаги қадрдон,
Яқиним мусофрим,
Ассалому алайкум.

❄️Қиз-ўғилми,  кекса-ёш,
Танишми, ёт, қариндош.
Сизга бўлсин бахт йўлдоши,
Хуснида хурларга тенг эй парируй  қаламқош,
Ассалому алайкум.

❄️Соғинганим хуморим,
Борингиз бахт, иқрорим.
Қабул этинг САЛОМим,
Қадрдоним  беғуборим
Ассалому алайкум.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.

❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!👇

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал тилаклар, мехр билан йўғрилган ушбу саломни яқинларингизга юборинг.

Шоядки хаста диллар, ғамга ботган  кўнгиллар,  яқинларининг мехрини ҳис қилсин😘

Сешанба кунингиз хайрли ва баракали бўлсин


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ОСОН.

— Дада, менга банан олиб берасизми?- деди қизалоқ.
— Пулимиз қолса кейинги ҳафта албатта олиб бераман. Сўз бераман, қизим деди,- эркак. Шундоққина орқасидан кетаётганимни пайқамади.
Сотувчига яқинлашдим:
— Ҳов, анави ота-болани кўряпсизми?- дедим.- Уларга икки кило банан ўлчанг. Ўша ота-бола пештахтангиз ёнидан ўтиб кетаётиб банан нархини сўрасаю олмаса, орқасидан чақиринг ва “Ўтган ҳафта сизга қайтим беролмагандим, шу бананни олинг, рози-ризолик бўлсин” дейсиз. Ота фарзандининг ёнида боши букилмасин. Боланинг кўнгли банан истабди, ўксинмасин. Аллоҳ олдида ваъда бераман, пулини икки ҳисси ортиғи билан тўлайман. Ўзим ҳам ўн кило банан олиб кетаман. Энди мен сизларни орқа томондан кузатиб тураман.
Эркак қизчасининг қўлидан тутиб бошқа томонга бурилмоқчи бўлди. Қизи банан пештахтасини кўришини истамасди, бояқиш. Банан сотувчи йигит айтганимдай қилди. Қизалоқ банан солинган халтани дадасига қўймай ўзи кўтариб олди. Эркак ҳаммасини тушунганди аслида. Банан сотувчи яхшилик қилиш учун бир баҳона ўйлаб топди, деб тушунганди. Бошини қуйи солганча юриб кетар экан, охирги бор банан сотувчи йигитга қараб, синиқ нигоҳлари билан миннатдорчилик билдирди. Банан сотувчи мендан пул олмади. Кўз ёшларини яшириш учун юзини четга бурди. Шунақа, яхшилик қилиш аслида жуда ҳам осон. Аммо ҳамма гап отани уялтирмасликда эди. Шукр, буни бажариш бизга насиб бўлди. Аслида бананнинг килоси етти ярим лира эди. Лекин бўлмаса, шуни ҳам топиш маҳол-да! Лекин мени қаттиқ таъсирлантирган жойи қизалоқ халта ичидан битта бананни олиб емоқчи бўлганида отасининг:
— Уйда ейсан, хўпми, қизим? Егиси келиб, ололмаганлар бор…- дегани бўлди…

Умида Адизова таржимаси

СИЗ ХАМ ШУНДАЙ ҒОИБДАН КИМГАДИР ЯХШИЛИК ҚИЛА ОЛАСИЗМИ?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢8👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз ИНСОНИМ

Кўчага чиқсангиз иссиқ
кийинг СИЗ МЕНГА
ЖУДА КЕРАКСИЗ!!!


Дўстларга улашамиз 🤗

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aamiyn 🤲 deb yozib qoldiring!

#oila #baxt #nikoh

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
🌐Ассалому алайкум опам!!!

Ассалому алайкум опам!
Яхшимисиз, тинч-омонмисиз?
Соғиняпман сизни жуда ҳам,
Ҳали-ҳануз мен томонмисиз?

Сўзингизга кирмадим қаранг,
Ўз сўзига киргазди дунё.
Бардош қилдим барига аранг,
Сизсиз бошга келди минг ғавғо.

Жигаримсиз, жигаргўшамсиз,
Сиздан топдим онам юзини.
Ким улуғдир? Менинг ўшамсиз,
Тингланг бугун юрак сўзини.

Сиз туфайли улғайдим, ўсдим,
Сиз туфайли кўрдим дунёни.
Бу дунёда ягона дўстим,
Сиз туфайли топдим давони.

Жоним опам, жоним опам-а,
Нега мени яхши кўрасиз?
Берганингиз қилмайсиз танъа,
Чорлаган он зумда келасиз.

Сизда ташвиш, ғам-алам йўқми?
Биламанку қалбингиз зорин.
Кўклингизга жойлаб минг ўқни,
Ҳазон қилдим қалбнинг баҳорин.

Узр сўраб турибман мана,
Мен энг манфур, энг бадбахт одам.
Сўзсиз салом бераман яна:
Ассалому алайкум опам!

✍ Мумтозбегим

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ ажабланди , сўнгра "Ҳа , тинчликми?" дегандек қош қоқиб қўйди. - Ҳилола келиб менга уйда иш қолмади , ишсизликдан зерикиб кетиб сизни кутиб ўтирибман, дадаси,- деди Мастура опа эрига тушунтириш беришни ўзининг вазифаси ҳисоблаб , - ўзингиз…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

14 - ҚИСМ

оёғини қайиртириб олибди.

- Нима ? Қаерда ? Қандай қайиртириб олади? - Мастура опа ҳуноби ошганча Сулаймондан сўради.

- Қўрқманг , ойижон. Ҳавотир оладиган ери йўқ. Ҳилола боя супураман деб ғира- ширада кўчага чиққан экан. Сув оламан деб бетон ариқчага сирпаниб кетибди. Шунда оёғи сал қалтис тушибди. Мен боғлаб ...

-Ҳозир уйғоқми ? - Мастура опа ўғлининг жавобини кутмай ҳовлига қараб йўл олди ,- юр-чи ?

Мастура опа ичкарига киргач овоз берди :

- Ҳилола , уйғоқмисиз ? Кирсам бўладими ?

Ичкаридан Ҳилоланинг :

- Кираверинг , ойижон, - деган товуши эшитилди.

Мастура опа ичкарига кирганда ётоғида ёстиққа суяниб ўтирган Ҳилолага дуч келди :

- Ассалому алайкум...

- Ваалейкум ассалом, - деди Мастура опа келинининг саломига алик олиб ,- нима бўлди , қизим ?

Ҳилола қайнонасининг тўғрисида оёғини чўзилтириб ўтиришга уялди. Уни йиғиштиришга харакат қилиб қимирлатган эди лат еган ўнг оёғи бутун танаси бўйлаб оғриқ тарқатиб юборди шекилли лабини маҳкам тишлаб , нафасини ичига ютиб қимирлай олмай қолди. Пешонасида тер томчилари кўринди. Ҳилоланинг ҳолатини кўрган Мастура опа аҳвол жиддийлигини зумда англади.

- Қимирламанг , - деди у Сулаймон маҳкам қилиб боғлаб қўйган оёқни кўздан кечириб ,- вазият жиддийга ўхшаяпти.

- Оёғим нохосдан сирғаниб кетди,- бошини эгиб тушунча берган бўлди Ҳилола ,- кечиринг...

- Қимирлатмай ўтирсангиз оғримаяти а ? Аммо сал ҳаракат қилсангиз ...

- Жонимни кўзимга кўрсатиб қўяпти ,- деди Ҳилола дардли овозда , - бироз шишди ҳам . Энди нима қиламан ?

- Додангиз уйғонсинлар , шифохонага олиб бормасак бўлмайди . Илоҳим синмаган бўлсин- да . Кўнгил ҳотиржам бўлиши учун ҳам рентген қилдиришимиз керак.

- Бугун уйимиздагилар келишмоқчи эди. Мен бўлсам бу аҳволда ... - деди Ҳилола йиғламоқдан бери бўлиб .

- Хабарим бор , кеча гаплашгандик- ку. Аввал шифохонага борайлик , у ёғини кейин кўрармиз, - Мастура опа шундай деб Сулаймонга юзланди ,- сен Ҳилолага ул- бул егулик келтир . Нариги хонада бир пиёла иссиқ чой ичиб олсин. Мен дадангларни уйғотай.

Мастура опа келинининг "Ҳожати йўқ, чой ичмайман" деган сўзларига парво қилмай ташқарига йўл олди . Ҳовлида эндигина уйқудан туриб ўзини қидириб юрган Мирсаид акага дуч келган Мастура опа уни меҳмонхонага бошлади.

Бир пиёла чой устида бўлган воқеаларни гапириб берган Мастура опа эрига савол назари билан тикилди:

- Келинни шифохонага олиб бормасак бўлмайди, дадаси...

Мирсаид ака бор гапни эшитиб тўнғиллади :

- Ойда , йилда бир бозор ,
Униям ёмғир бузар ...

Бир кун "оддих"да дам оламанми деган эдим. Шу атала ичган келининг яна бир балони бошлаб қўйибди-да ... Айтгин , айтгин оёғи синган бўлмасин ...

- Ундай деманг , дадаси. Ҳилола ҳам ўғлингизни изидан келган боламиз. Уни ҳам ажратмай ўз қизимиздек кўришимиз керак.

- Хўп , майли , майли. Ҳилола ҳам бизнинг қизимиз. Шунинг учун ҳар куни битта қилиқ чиқариб ўтиришига руҳсат, - Мирсаид аканинг янада асаби бузилди.

- Ўзига қолса шундай бўлсин дебдими ? Ким ҳам ўз бошига дард чекишни тилаб олади , дадаси ? Келиним бечора бугун уйимлагилар келади деб ҳурсанд бўлиб учиб , қўниб юрувди . Кўрмайсизми бу фалокатни? Қаерда пойлаб турган экан ?!

- Келининг бир хафта олдин уйидагиларини оч қоринга кола ичиб букчайиб ошқозон оғриқ билан кузатиб қўйганди. Бугун бу аҳволда ўтирган ўрнида кутиб олса . Қудаларинг ҳам "Эссизгина қизим-а , шу хонадонга келди- ю, боши дарддан чиқмай қолди" деб кетишса керак .
👍9
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

-Унақа дейишмайди, дадаси . Нимага унақа дейишсин , - Мастура опа ўрнидан қўзғала туриб сўради,- Сиз дам олмоқчи бўлсангиз , Ҳилолани Сулаймон иккимиз шифокорга кўрсатиб келақоламиз.

- Бекорларни бештасини айтибсан, хотин. Мен уйда "Ҳилолага нима бўлдийкин?" деб ич- этимни еб ўтираманми ? Келинни ўзим олиб бораман шифокорга. Сўра-чи, тайёрмикан ?

* * *

- Келинингизни оёқ рентгени тоза чиқди. Суяги бутун , дарз ҳам кетмаган , синмаган ҳам. Қайрилган пайтда эти узилган. Шунга қаттиққина оғриқ ҳам бор. Мен ёзиб берган дориларни ичиб , суртмаларни суртиб турсалар тез кунларда яхши бўлиб кетади. Ҳозирча уч кун ётоқ режими . Юриш асло мумкин эмас. Тушунарли- а ?

Мирсаид ака навбатчи шифокорнинг сўзларини эшитиб енгил нафас олди : "Ҳайрият , синмабди...".

Сулаймон Ҳилолани етаклаб олиб чиқиб машинага ўтгазгач, Мирсаид ака ҳам Мастура опа билан машинага чиқишди.

Машина бироз юргач , Мирсаид ака йўл четида тўхтаб дорихонадан шифокор ёзиб берган дориларни харид қилиб чиқди. Уни Мастура опага тутқазди- ю , ўзи яна изига қайтиб кетди . Кўп ўтмай ўроғлиқ каттагина елим тоғорача олиб келиб бу сафар қўлидагини Сулаймонга тутқазди.

- Ушла ,- деди у ва машинага чиққач Мастура опага изоҳ берди ,- қудаларни кутиб олишга норин олақолдим. Ўзинг битта суюқ ташлаб қўйсанг бўлди . Қолган барча нарса бор. Нонни ҳалироқ Сулаймон олиб келар,- Мирсаид ака шундай деб Ҳилолага бир зумга кўз ташлади ,- сиз эса шифокор айтганидек энди уч кун ўзингизни асранг . Бугун якшанба. Келди - кетди учун ойисига Сулаймон ёрдам бериб туради. Кейин Маҳина опамни ҳам набиралари Шаҳло билан чақирамиз . Йўқ, яхшиси уларни ўзим сал туриб олиб келаман. Шаҳло келса ҳамма ёқни тиндириб ташлайди.

Мастура опа эрининг сўзиларига бош силкиб тасдиқлаб турди.

Махалла гузарига етганда Мирсаид ака аёлига қаради:

- Менга қара , Мастура. Келинни Аҳмад синиқчига бир кўрсатиб ўтамизми а , нима дейсан ? Нега десанг рентген синганни кўрсатади , чиққанни кўрсатмайди . Келинни тўпиғи чиққан бўлишиям мумкин-ку ? Шу Аҳмад синиқчиям-чи, лекинига жуда кўп нарсадан хабардор одам ?

- Майли дадаси , сиз нима десангиз шу , - Мастура опа эрига қаршилик қилмади ,- Аҳмад аканинг уйлари йўлнинг юзида- ю, бир кириб ўтиш қийин эмас- ку ?!

- Яхши унда ҳозир бирровга келинимизни кўрсатиб чиқамиз.

Аҳмад ака ҳовлида узум узаётган экан. Бошлашиб келган махалладошларини кўриб ,улар билан сўрашиб бўлгач , Ҳилолани тўғридаги ўриндиққа ўтказишларини илтимос қилди.

Мирсаид ака синиқчига ҳалақит бермаслик учун уй эгасининг тўнғич ўғлининг таклифи билан ҳовли бурчагидаги шинғил солиб ётган нок ҳосилини кўришга йўл олди.

- Ҳмм, демак рентгени тоза чиқди денг ?! Аҳмад ака Сулаймон узатган рентген қоғозини бирров кўрган бўлди , сўнгра Ҳилолага деди :

- Қизим қани оёғингизни ўриндиқ устига узатинг, қўрқманг биров кўраман, бўш қўйинг- у шундай деб Сулаймонга кўз қисиб "Маҳкам ушла" дегандек кўз қисиб қўйди.

Аҳмад синиқчи Ҳилоланинг лат еган оёғини бироз силаб туриб , кутилмаганда қаттиқ тортиб қайириб юборди. Ундан эшитилган "қарс" деган овозни Ҳилоланинг атрофидаги барча эшитди.

- Вооой ...

Оғриқ сабабли Ҳилоланинг кўзлари дувиллаб ёшга тўлди.

- Анааа бўлдиии ! Насиб қилса уч кунда яхши бўлиб кетади.

- Нима қилган экан келинимнинг оёқларига,- Мастура опа Ҳилолага ачинганча овози титраб сўради.

- Келинингиз сирпаниб йиқилганда оёқдаги суяклар ўз ўрнидан қўзғалиб , қайтиб жойига тушган. Аммо асл ҳолатига мос ҳолда ўз ўрнига тушмаган. Энди ҳаммаси яхши бўлади. Бу ёғига докторни ёзиб берган муолажаларини қилаверасизлар .

- Шўрпахта боғланг демайсизми , Аҳмад ака? - деди уларга яқинлашиб келган Мирсаид ака ,- ота- боболаримиздан қолган даво усулини тавсия қилмайсизми ?
👍11👏3
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Қўймайсизда сиз ҳам , Мирсаиджон ука?! - кулимсиради Аҳмад синиқчи ,- аслини олганда гапингиз юз фоиз тўғри . Мен ҳам шўрпахта демоқчи эдим , бироқ қарасам керакли дори- дармонларни сотиб олиб қўйибсиз. Шунга индамай қўяқолгандим. Аммо бу муолажаларни алмаштириб қўлласангиз ҳам бўлади. Мисол учун шўрпахтани кечқурунга боғласангиз ҳам яхши бўлади.

- Энг яхшиси ҳам ўзи шу . Шўрпахтадан қўймасин,- Мирсаид ака шундай деб Аҳмад ака билан хайрлашишга тушди, - майли Аҳмад ака , катта раҳмат , у шундай деб чўнтагига қўл суқди- ю , қўлига олган пулни юзига қарамай стол устидаги ликопчанинг тагига бостириб қўйди ,- яна бир бор раҳмат.

- Уялтирманг , ука. Бир жойнинг одамимиз ,- деди Аҳмад ака Мирсаид аканинг қилмишидан ҳижолат чекиб .

- Иримида , ака . От билан туя бўлармиди , - Мирсаид ака ташқарига йўл олар экан , - ўтганларда киринг , бу йил беҳимиз ажабтовур солган. Ҳар бири нақд чойнакдек келади.

- Ўўў зўр- у , ундай бўлса албатта бораман. Кечки нокимдан олиб бориб беҳингизга алишиб келганим бўлсин.

- Кутаман, - деди Мирсаид ака, - ҳадемай барча меваларни териб оламиз, бу иссиқлар ҳам ғанимат бўлиб қолди...

У хайрлашиб аллақачон машинасидан жой эгаллаган оила аъзолари томонга йўл олди .

Мирсаид ака уларни дарвоза олдида туширди- ю , ўзи "Маҳина опамларни бир йўла олиб келақолай" деб машинани яна ортига бурди.

Бир соатга қолар-қолмас Мирсаид ака Маҳина опа ва унинг набиралари Шаҳло ҳамда Шоюсуфларни олиб келди.

Мастура опанинг қайинэгачисига Ҳилола ҳақида гапиришига хожат қолмабди. Эри йўлда барчасини гапириб уни бу савдодан озод қилибди.
Маҳина опа келини билан остонада кўришиб бўлгач , тезда Ҳилоланинг ҳам ҳолидан хабар олиб чиқди.

- Опажон , оввора бўлиб сомса пишириб келибсиз-да,- деди Мастура опа Маҳина опага миннатдор нигоҳларини тикиб , - аммо лекин бирам мазали чиқибди. Меҳмонларни кутишга сабримиз чидамасдан Сулаймон билан биттадан еб олдик.

- Ош бўлсин , Мастураой , - деди чуқур хўрсиниб Маҳина опа ,- шу сомсани қандай пиширганимни билмасам денг.

- Тинчликми опа ?- сўради Мастура опа ҳайрон бўлганча, - Шаҳлохонниям кайфияти пастроқдек кўринди ?

- Эээ Мастураой, асти сўраманг. Хабарингиз бор, Шоюсуф бу йил мактабга чиқиши керак эди. Аммо уни мактабга олишмади. Биласиз , у чақалоқлигида ўқига ўралиб жуда қийналиб туғилган эди. Шунга болам бояқиш доим шифокорларнинг назоратида турган.
Кеча қўшним "Набирангизни ақли бироз заиф деб топилганмишми ? Шунинг учун мактабга олишмаган экан- а?" деса бўладими? Ер билан битта бўлиб тўкилдим. Қўшнимга гап уқтириб ўтирмадим- у , аммо эртага мактабга бориб кўтара савдо қилмоқчиман. Бу гап қаердан чиқди, бир тагига етай?!

- Шоюсуфжон қаерда ўзи ? Шаҳло билан ошхонадами ? - сўради Мастура опа Маҳина опанинг сўзларини хаелчан тинглаганча.

Шоюсуф бу вақтда Ҳилоланинг дарсхонасида ўз ҳолича компьютерни ёқа бошлаган эди. Экран ёришди. Шоюсуф дарҳол компьютерни видеолар сақланадиган файлига кирди. Дуч келган биринчи видеони очиб уни томоша қила бошлади. Экранда чиройли мусиқа ҳамоҳанглигида катта сув бўйида чопқиллаб юрган қиз тасвири кўринди. Шоюсуф экранга кўзларини ўйчан қадади...

#давоми_бор /42
Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!

Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
💥АФСУСС......

(воқийлик асосида ёзилди.)

Муаллиф: Шухрат Махматмуродов

Уриб турса кўксимдаги бу юрак,
Ҳаракатдан тўхтамайман Онажон.
Шошмай турсин ғийбатимни қилганлар,
Зўрларидан зўр бўламан Онажон.....


Фозил.... юр сен бормайсанми?
-- Қаерга...Нимага?
-- Сен эшитмадингми ҳали?
-- Сен тушунтириб айтмасанг мен қаердан биламан?
-- Шарифбой ўғилли бўлибди... шунга чойхонада ҳаммага ҳақ беряпти.... юр тез!
Қишлоғимиз шаҳарга яқин жойда жойлашган бўлиб, деярли қўшилиб кетган. Олдиндан отаси вилоят қозиси вазифасида кўп йиллар ишлаган Ислом Ботировични ўғли Шарифбой ўғилли бўлганида шунақа хурсанд бўлиб қишлоқ аҳлига зиёфат бераётганди. Отасидан қолган анча фермер ерлари.... уни устига чорва фермасини ривожлантириб олган. Ўзига тўқ оилада катта бўлган. Туманда эмас ҳатто вилоятда ҳам кўпчилик Шарифбойни танирди. Бу иккинчи хотини... биринчисидан фарзанд бўлмагач ажрашиб ҳозиргисига уйланганди.
Ўғлини исминиям Жаҳонгир деб қўйишганди.Ҳар куни ёлғиз эркатой ўғилни эркалаш ва кўнглига қараш билан ўтар.... уни еру кўкка ишонишмасди. Боғчага ҳам машинада олиб боришиб қўйишар.... ҳатто боғча опалариям бойнинг боласига бошқача меҳр кўрсатишарди. Ўзи азал азалдан одамзот қонида пахта қўйиш яъни хушомад бор. Бу одат қон қонгача сингиб кетган.
Ҳаёти тарзида бундай хушомаду сохта меҳрларга тобора ўрганиб мослашиб қолган Жаҳонгир, энди ўзини мағрўр тута бошлади. Энди одамлар унга жудаям паст табақа бўлиб кўринар, пул ҳамма нарсани ҳал қилади деб ўзида ишонч ҳосил қиларди. Ҳоҳлаган болани дилини оғритар, ҳоҳлаган болани камситиш одати чиқа бошлади. Ишонасизми ҳатто ўқитувчилар энди унга хушомад қиладиган бўлиб қолишди. Билса билмаса беш баҳолар.... бу ҳолат ҳаммаси вақтинчалик.... болани эртанги куни учун зарарга ишлаётганига ҳеч ким эътибор бермасди.
-- Онаси.... мени шаҳзодам қани?
-- Ассалому алейкум дадаси.... ўғлингиз ўз хонасида. Тинчликми?
-- Қани ўғлингни чақирчи!
-- Хўп бўлади....
Спарк мошинаси олиб келганди ўғлига. Ёнига келган ўғлига қучоқлаб эркалатиб мошинани калитини берди. Ҳали мактабни битирмаган Жаҳонгир энди машинани тиндирмасдан ҳайдар... дўстлари билан қишлоқ кўчаларини кейинчалик эса шаҳар кўчаларини айлана бошлади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ бўлса ҳам уни пишагини ҳеч ким пишт демас.... мободо адашиб тўхтатишса оғзи ёпиларди. Пул нималарни қимайди дейсизааа.....
-- Дадаси.... ўғлингизга бекор машина олиб бердингизда... ҳали ёш бўлса, уни устига ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ. Қўшни хотинни айтишича ўша куни сал бўмаса бир ёш болани босиб кетишига сал қолибди экан. Қўрқаман ўғлимдан..... ҳар нарса бўлиши мумкин.
-- Э онаси.... қўйсангчии..... ўғлимга ҳеч нарса қимайди.... чунки у мени яккаю ягона ўғлим.
Онаизор ўғли учун доим қайғурса.... отаси Шарифбой ҳар сафар олдига тушиб ўғлини баттар талтайтирарди. Кунлардан бир куни барибир онаизорни хавотирга солган воқеа рўй берди. Ярим тун...... телефон жиринглай бошлади. Қаттиқ ухлаб ётган онаизор кўзларини зўрға очиб телефон гўшагини кўтарди.
-- Алооо.... ким бу эшитаман!
-- Кечирасиз Жаҳонгирга ким бўласиз? Оналарими?
-- Ҳа онаси бўламан тинчликми?
-- Ҳозир ўғлингиз мошинада бир одамни уриб қочиб кетди.... айтинг яхшиликча ўзи келиб айбига иқрор бўлсин бўлмаса чатоқ бўлади.
-- Э.... ўғлим ўз хонасида ухлаб ётибдику.
Онаизор гўшакни қўйиб, секин ўғлини хонаси томон жўнади. Телефондан айтилган гапга ишонмасди. Чунки тахминан бир соат олдин ўғлига хайрли тун тилаб хонасига кузатиб қўйгандида. Бориб ўғлини хонасини эшигини тақиллатди.... кейин секин овозда чақирди ҳам. Ҳеч жавоб бўлавермагач хона ичкарисига кирди ва чироқни ёқди. Онаизор не кўз билан кўрсинки ўғли ўрнида йўқ эди. Онаизор энди хавотирдан терлаб, ваҳимага тушиб тезгина бориб эри Шарифбойни уйғотиб вазиятни тушунтирди. Иккаласи воқеа жойига боришди. Онаизор мошинани аҳволини кўриб ўғлини излади.... кейин эса ҳушини йўқотди.
👍9💔1
​Охиратингизга ўғри тушмасин!

—Онангиз нафақа олибди, бора қолинг, бошқалар илиб кетмасин, ўғлимизнинг тўйи яқин... Катта ўғилнинг аёли эрига «ақл ўргатяпти.»..

—Онангиз овсинимнинг қизига байрамга кўйлак олиб берибди. Нимага менинг ёлғиз қизимга ҳам  олмайди... Иккинчи ўғилнинг аёли "гиж -гиж" лаяпти..

—Онангиз қайнакамга янги қозон олиб берибди. Биз билан битта дастурхонда ўтириб, пенсиясини уларга ташийди...Кенжа  ўғилнинг аёли юрагига наштар суқяпти...

Охиратидан қўрқмаган ўғиллар аёл шериклари билан онани тунаб кетдилар...Ўзларича қачонлардир қилган озгина яхшиликларини , олиб берган  латта-путталарини эслаб ўзини овутдилар.

Чархпалак дунё айланиб олдига келишини ўйламадилар.Ахир улар мангу ёш бўладилар, ҳеч қачон қаримайдилар, уларнинг фарзандлари ҳеч қачон бундай қилмайди, ахир болаларига  яхши тарбия берганлар!
Адашиш қанчалар осон! Сенинг заҳар тилларингни онанг кўтарди, эртага сен ҳам кўтарасан.  Айланиб бошингга келганида онангдан ўғирлаганларингни бир эслаб қўй! Хонумонингга ўғри тушмасин!
 
Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🎄2