🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
#НОТАНИШ
-27-

Менимча , мен асосий гапни айтдим. Ха айтганча, жасад топилди дегани жиноят очилди дегани. Жиноятни фош қилиш, исбот қилиш учун хонадон деворидан ечиб олинган гилам асосий факт. Менимча шуни ўзи етарли бўлса керак.
Аммо яна бир гувоҳ бор ...
Ҳохласангиз , ўзининг гувоҳ эканлигини хам билмайдиган гувоҳ ҳақида маълумот беришим мумкин .

Азиз хабарни ўқиши билан дарров жавобга шошилди :

- Илтимос , шу ҳақда ёзсангиз , бу мен учун жуда қизиқ .

Орадан бир чойнак чой қайнагулик вақт ўтди.

"Тинг" . Янги хабар рақамига келиб тушишини муштоқ бўлиб кутаётган Азиз дарров уни ўқишга киришди.

- Қосимов яшайдиган кўп қаватли уйнинг рўпарасида кавказ миллатига (кўринишига қараб тахмин қиляпман) мансуб бир чол яшайди. Жиноят содир бўлган куни чол ўз уйи деразасидан жиноятчи - эрнинг хотини жасади ўралган гиламни машинасига юклаётган манзарасини видеотасвирга олган. Аммо буни ўзи ҳам билмайди. Чолга бир ёш йигит телефон берганини ва қандай ишлатиш кераклигини тушунтираётганини кўряпман. Бу йигит қариянинг ўғлими, жияними , хуллас қайсидир яқини бўлиши керак.
Қария ўша куни телефонни ўрганиш мақсадида титкилаётганда тасодифан қотилни тасвирга олган . Телефон ҳали ҳам чолнинг қўлида . Видеотасвир ҳам. Бўлди ...
Шуууу...
Бугунга етар ...

Азиз хабарни ўқиши билан дарров раҳматга шошилди :

- Раҳмат , катта раҳмат ...
Жулия ...

- Дўст , шартлар ўзгармаган ... Мени тушундингиз- а ?!

- Албатта ... Сизни сотишни хаёлимга хам келтирмайман.

- Хайр ...

- Кетманг...

Жулиядан янги ҳабар келди:

- Биласизми , мен чарчадим деган сўзни ёмон кўраман ... Бу сўзни ишлатишга уяламан . Аммо ҳозирги вазиятда чарчадим демоқчиман. Бу сўзни айтдимми , демак, ҳақиқатда силлам қуриди ...
Ҳайр ...

- Ҳайр деманг, кўришгунча денг...

- Дўст , ажойибсиз-да , қандай кўришгунча дейман. Биз кўришмаймиз- ку. Гаплашаяпмиз , халос ... Майли , гаплашгунча ...
Омад ...

Кўп ўтмай Жулиядан яна бир хабар келди .

- Мен бир хафтадан кейин қайтаман...

Хабар Азизнинг манзилига етиб келиши билан Жулия тармоқдан узилди...

* * *

Қосимова Бахтинисо билан боғлиқ бўлган жиноятнинг бу таҳлит очилиши ҳаммани таажжубга солиб қўйди. Исбот тариқасида хонадон гилами кўрсатилиши, оилавий фотосуратлар орқали жасад ўралган гилам уй эгаларига тегишли эканлиги исботлаб берилиши билан қотил ўз айбини бўйнига олди . Рўпарадаги кўп қаватли уйда турадиган чолни гувоҳ сифатида келтиришга эса ҳожат қолмади. Азизга чолни топиш ортиқча қийинчилик туғдирмаган бўлса- да ,унинг шахсини ошкор қилишни истамади, шу ерда тўхташни, барига нуқта қўйишни маъқул кўрди. У чол масаласини ўртага қўшишни истамади , сабаби ...
#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
Аллоҳим! Рамазоннинг барча кунларини бизларга баракали қилгин. Рамазонинг яхшилиги, баракаси ва раҳматини бизларга насиб қил!.. Бизларни гуноҳларимиз кечирилиб, дўзоҳдан озод бўлганлар қаторига ёзгин!
🍃
Бу раҳмат ойингда қилган ожизона ибодатларимизни мақбул айлаб, дуоларимзни қабул қилгин Роббим...

Оқшом хайрли бўлсин...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалб тўрида иймон порласин
Мусулмон ахлини Аллоҳ асрасин
Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин
Рамазон тонги муборак бўлсин!


Рамазон ойининг яна бир тонгини қарши олмоқдамиз, Алҳамдулиллаҳ! Аллох рўза ва ибодатларимизни қабул қилсин!

Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин!


Аллоҳ ушбу ойни барчамиз учун хайр-баракотли қилсин,  ҳаммамизни ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.
   Қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик ва амалларимизга қабулият, рўза ва ибодатларимизга комиллик ато этсин!

Янги кунга Бисмиллаҳ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌸🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

✨✨ Рамазони бешинчи куни муборак бўлсин ✨✨

🍃🌸Дуо билан ўсган элмиз биз
🍃🌸Шу удумга амал қилингиз
🍃🌸Кўксингизга қўйиб қўлингиз
🍃🌸Рўзадорлар дуосин олинг!

🍃🌸Ота-она, қавму қариндош
🍃🌸Оға, тоға, амаки, қандош
🍃🌸Рўза тутган меҳрибон сирдош
🍃🌸Рўзадорлар дуосин олинг!

🌙🕋ЯҚИНЛАРИМ РАМАЗОННИНГ 5 куни МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💚💚💚 oyining 5️⃣kuni muborak bolsin💥🧡🩵🩵🩵

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
12-йил кутилган Бахт, ёхуд САБР!

Укинг афсусланмайсиз,
фахм эгалари учун катта ибрат бор.

Салоҳиддин ҳали қўнғироқ тугмасини босиб улгурмасиданоқ, аёли Соҳибахон эшикни очдию, ним табассум ила кутиб олди:

- Ассалому алайкум, хуш келибсиз!

- Ваалайкум... Салоҳиддин руҳсизгина қилиб алик қайтариб қўя қолди.

- Яхши келдингизми? Уйимизга қуёш киргандай бўлди. Нега остонада туриб қолдингиз? Соҳибахон турмуш ўртоғининг кайфияти йўқлигини билиб турсада, сезмаганга олди-да, ошхона томон ўтиб кетди.

Салоҳиддин яна бироз ўйчан турди. Лекин бу узоқ чўзилмади. Кўзи уй жиҳозларига тушди. Айримларининг жойи ўзгарибди. Айримлари кўринмайди. Қизиқ... Соҳибахон ясаниб, янги кийимларини кийиб олибди. Бирор ерга отланганмикан, бу ҳақида индамаганди... Бутун уйни бирам ёқимли ҳид эгаллабдики, тарифлашга тил ожиз. Салоҳиддин беихтиёр ичкарига кирди. Эшиги очиқ меҳмонхонага мўралади. Ҳа, ширин ҳид шу ердан келаётган экан. Катта хонтахта атрофига қизил духоба кўрпачалар тўшалган. Оппоқ дастурхон юзида қанд қурс, ноз неъматлар сочилиб ётарди. Худди ёшлигида онаси Андижонда ёпадиган нонни эслатувчи уй нони. Иссиқлиги тутунидан, мазалилиги кўринишидан ҳам билиниб турибди. Ёнида икки хил пишириқ: оқ ва қора рангли. Уларга яқин ерда сархил мевалар, сал четроқда пиёлаларга қўшни бўлиб, мевали шарбат шиша ичидан ялтираб кўриниб турарди. Ким келаяпти экан? Ахир аёли жуда фаросатли ва ақлли аёл эди. Берухсат ва огоҳлантиришсиз меҳмон кутмас эди. Мана ўн икки йилдирки итоатидан чиқиб ўзбошимчалик қилгани, бирор марта юзини ерга қаратгани йўқ. Қаттиқ гапирадиган иш ҳам қилмасди. Қизиқ, жудаям қизиқ... ким бўлиши мумкин. Буни тезда билиши керак:

- Соҳиба! Соҳиба!

- Лаббай, и-я, ҳалиям кийинмадингизми, овқат сузай деяпманку!

- Қанақа овқат? Кимга? Меҳмон борми дейман: уйлар дид билан ўзгартирилибди, дастурхон эса бошқача, ўзинг ҳам бугун бошқачасан. Бирор ерга кетаяпсанми ё у бу ким келадими?

- Вой тавба, кетаётганим йўўқ! Ҳеч қандай меҳмон ҳам чақирмадим. Сиздан берухсат-а?

- Унақада нега...

- Ўзим шундай... ўтирасизми ё шундай туриб овқат еймизми? Икковлон кулиб юборишди.

Иссиқ нон ушатилмаёқ, меҳмонхонага Салоҳиддин яхши кўрадиган мантилар лаганда бўй чўзиб кириб келиб қолди. Юзларини пардозлаб, қатиқ ва мурч суртишни ҳам унутишмабди. Кейин мантилар ўз манзилига эсон омон етиб олгач, боядан бери бир чой қуйиб, бир ҳали уни, ҳали буни хўжайинининг олдига суриб ўтирган Соҳиба тилга кирди:

- Хўжайин, бугун сизни дилдан хурсанд қилай дедим. Бошқа ҳеч гап йўқ... Ҳа, эсим қурмасин, боя хат қутисига мактуб ташлаб кетишибди. Қаранг, на манзили бор, на исми бор. Фақат сизнинг исмингиз ёзилибди. Шунга ишхонангиздан келган бўлса керак деб, очмадим. Мана кўрингчи!

Хатни хўжайинига тутқазар экан, бўшаган идишларни йиғиштириб, хонани тарк этди. Салоҳиддинга бунақа мактуб келмасди. Ишқилиб тинчлик бўлсин. У шундай ўйлар оғушида аста, мактубни очди... Мактубдан ширин мушк анбар ҳиди анқиди. Ўзининг мушки...

“Ассалому алайкум, дадажоним! Сиз мени танимадингиз а... лекин мен сизни жуда яхши танийман, дадажон. Ҳайрон бўлаяпсизми? Ҳа, ойим ҳам аввалига ҳайрон бўлиб қолдилар. Тўғрироғи ишонмадилар. Мен сизларнинг сафингизга қўшилганимга анча бўлган. Ойижоним умидсизлик соясида чўзилиб қолганлариданми, қанча ишора қилсам ҳам, қанча белги берсам ҳам эътибор бермадилар. Ахийри бугун тонгда тоқатим тоқ бўлдию, бир сакрадим, бир сакрадим... Анча шўхлик қилганимдан сўнг онажоним шифокор кўригига чопдилар. УЗИ аппарати мени ойимга таништирганидан сўнг, дўхтирларнинг ёнгинасида ҳаяжондан хушларини йўқотдилар. Менинг ҳам нафасим қисилиб, ётган жойим торайиб қолди. Жудаям қўрқиб кетдим. Кейин ҳаммаси ўтиб кетди. Меҳрибоним эрталаб бир киши бўлиб ташвишли уйдан чиққан бўлсалар, бир неча соатлардан сўнг бахт муждаларидан кўзларида шашқатор ёш билан икки киши бўлиб қайтиб келдилар. Тўғри жойнамозга чўкдилар. Тиллари ҳамду сано айтишдан, Аллоҳга қандай шукрона келтиришни билмай зикрдан тўхтамади. Кўз ўнгиларидан аламли йиллар ўтди... Онажоним бу фурсатларни ўн икки йил кутибдилар...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍27😢6
💥 🤜 Бугун, 5-март «Барча кўнгилсизликларни унутиш ва хатоларни кечириш куни».

Мағрур бўлишдан кўра бахтли бўлиш яхшироқдир. Эски хатоларни кечиринг, яқинингизга қўнғироқ қилинг, смс ёзинг ва шунчаки яхши кўришингизни айтинг. Бу ярашув ва тушуниш сари биринчи қадам бўлади.

Ҳеч ким мукаммал эмаслигини унутманг. Агар сиз атрофингиздаги ҳаммани кечирсангиз, ўзингиз ҳам кечириласиз!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
O’g’il bolalar tarbiyasida:

1.Bolangiz bo’lsa ham kiyimlaringizga e’tibor bering.

2.Avratlaringiz yopiq ko’rinishda bo’ling. Mahramiyat tushunchasini singdirib boring.

3.Tahminan 2yoshlardan dadasidan cho’miltirishlarini iltimos qiling.

4. Yoz kunlarida ham shortikcha bo’lsa ham kiyib yursin. Ayrimlar bola nimani biladi deya, tamoman issiqni sabab qilib kiyimsiz qoldiradi.

5.O’g’lingiz qarshisida dadasiga gap qaytarmang va muzokara qilmang. Doim otalariga hurmat va muhabbat ko’rsating, zavjingiz oilangizda qanday qadrli va hurmatli inson ekanini harakatlaringiz orqali bildiring. Zavjingiz ham bo’mag’ur gaplar aytishdan, so’kishdan o’g’illari oldida tiyilishini, tiliga ahamiyatli bo’lishini iltimos qiling, xossatan, o’g’il bola otasiga taqlid qiladi.

6.Bolaga ota onangni hurmat qil deya bot bot takror qilgandan, ota ona bir birini hurmat qilishi, muhabbat ko’rsatishi orqali tez yuqadi va shu bilan birga oila saodatda yashaydi. Agar qattiq gapiradigan holat yuzaga kelsa, bu ishni otasiga qo’yib bering. Va, otasi koyiganda yoki tartibga chaqirganda aralashmang va tarafkashlik qilmang.

Sizlarga ham ulashgim keldi❤️

(C)Najiyya_bilan

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
@uzbabyuzz
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Pulim yo’qku, vaqtim yo’qku, Farzandlarim yosh manga yo’l bo’sin Olloh Kel Bandam disa hech narsa to’sqinlik qilolmas🕋

Лаббай Сенга Аллохим, лаббай! Сенга лаббай! Сенинг шеригинг йук, Сенга
лаббай! Албатта, хамд хам, неъмат хам, мулк хам Сеникидир! Сенинг шеригинг
йукдир!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Allohni tushda ko’rish mumkinmi?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
🕌Oғиз очиш вақти ва дуоси🤲

🌃 Ифторлик вақти - 18:21

📌 Тошкент вақти билан


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
5-iftorlik muborak va barakali boʻlsin 🌙
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
#muhabbat

Otam hayotida romantik kino ko‘rmagan. Hech qachon sevgi haqida she’rlar va qasidalar yodlamagan. Bir donayam muhabbat to‘g‘risida qo‘shiq hirgoyi qilmagan.
Ammo judayam xudojo‘y onajonim bilan urushib qolganda esa faqat bir ish qilardi; uning uzun tasbehidan yurak ramzini yasab, joynamozi ustiga qo‘yib ketardi.

— Ayman Yog‘iy

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Forwarded from 🌈🌞 BOLAJON 🌞🌈 (А+D)
💘💘💘 💘💘💘💘💘

💘💘💘💘 💘💘💘💘

DETSKIYLANI ENG  ZO'RI SHU KANALDA BIR KIRIB KO'RING

🐶🍬💝🧸🍦🛍👑🥳🎉🌈

💘 Reklama xizmati: 6 yillik tajribaga ega adminka @made_Durdona

     ┏━━━━━━━━━━━━━━┓
    彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻  彡
     ┗━━━━━━━━━━━━━━┛


https://t.me/+SiyaPqsrsu5iNDky

Homiy: YEVROPA BRENDLARI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#НОТАНИШ
(давоми)
-28-

бу маълумотни қандай қилиб билишини ҳамкасбларига қай алфозда тушунтиришни ўзи ҳам билмас эди ...

* * *

Мана бир неча хафта- ки Сожида онасидан ўзига атаб қолдирилган дафтарни қучоғидан қўймайди. Бўш қолди дегунча отасининг иш кабинетига кириб , мутоалаа ва хаёлларига бирдек эрк беради.

Дафтардаги қайдлар Сожида туғилган кунидан бир хафта ўтиб ёзилишни бошланган эди.
Бугун ҳам кеч кириши билан Сожида дафтарни қўлига олди. Ҳар бир сатри деярли ёд бўлиб кетган бўлса-да , уни яна боши - биринчи саҳифасидан ўқишга тутинди .

- Гўзал қизим, Сожида , - деб бошланар эди илк ёзувлар , -
сени гўзал деб атаётганимни атрофдаги танишлар билса борми... Ҳайрон бўлаяпсан- а . Ахир атрофдагилар сени ўзларидан ўзгача эканлигингни кўрмоқдалар. Сени аъзои баданинг шунчалик кўп туклар билан қопланган-ки ... Аммо бу вақтинчалик ...
Онам , яъни сенинг бувингни айтиб беришларича , мен ҳам шундай туғилган эканман. Айримлар бувингга рўйи- рост "Бу маҳлуқ қизингизни махалланинг ҳовузига отиб юборинг , бу энг яхши маслаҳат" ҳам дейишган экан. Бувинг ўшанда аччиқ кўз ёш тўккан ва " Ҳали қизим шундай қиз бўлади-ки , сочини бир дона толасига зор бўласизлар" деб жавоб қайтарган эканлар. Бир куни шундай маломатлар жониларидан тўйдириб йиғлай- йиғлай ухлаб қолибдилар . Қандайдир ғайриоддий туш кўрибдилар . Тушларида кўзга кўринмаган кимдир , "эртага қизалоғингни тонг ёришиши билан чўмилтир ва ҳеч нарсага ажабланма " дебди. Бувинг шу заҳоти уйғониб кетибдилар ва кўпда ҳайрон бўлмабдилар. Сабаби улар ҳам авваллари шунга ўхшаш тушларни кўп кўрган эканлар.
Тонг ёришиши билан мени чўмилтирганларида ... бир мўъжизага гувоҳ бўлибдилар . Мендаги барча туклар биттада тўкилиб кетибди . Мен энди оддийгина қизалоққа айланган эканман ва шунчалик ширин қизалоқ бўлибман-ки, энди аввалги гапирганлар ҳам "қани бир беринг- чи , вуй буни асаллигини " дейишдан ўзларини ҳеч тўхтатолмас эканлар . "Чақалоқнинг эти қотгунча эллик марта товланади" деганлари шудир-да. Мен туғилганимда кўзларим кўм- кўк бўлган экан , аммо ўн кунларда жигар рангга ўзгариб қолган экан.
Бу воқеаларни барини турмушга чиққанимда дадангга гапириб бергандим . Шунинг учун улар сени қўлларига олганларида кўп ҳам ажабланмадилар . Улар кулимсираб " юСабура , сен ҳам бунчалик сертук бўлмаган бўлсанг керак. Бундан келиб чиқади-ки, демак менинг қизим гўзал онасидан ҳам ўтадиган даражада чиройда тенгсиз бўлади" дедилар .
❤6👍5
#НОТАНИШ
-29-

Сожида кейинги саҳифани очди ...

- Қизим, сен бу сўзларни ўқиётган экансан , демак йигирма ёшга тўлибсан. Илоҳим умринг узун , бахтинг бекам бўлсин.

Сен "Нима учун бундай ғайриоддий қизман?!" деб кўп ўйлайсан ва аскар ҳолларда саволларингга жавоб топа олмайсан. Жавоби эса оддий. Шунчаки бизнинг кўнглимиз тоза , бировга ёмонлик соғинмаймиз , биз аслан шундай яратилинганмиз. Биласанми "ҳаётда олманинг тагига олма тушади" деган гап бор . Бизнинг келиб чиқиш зотимизда эса олтинчи туйғу ривожланган. Бўладиган ҳодисаларни олдиндан кўриш , дилимизни биров оғритиб қўйса оғритгувчининг тезда жазосини олиши , таъбирли тушлар соҳиби бўлиш каби ҳодисотлар бизга жуда яқин . Наслимизда бундай айрим - айрим ҳусусиятлар билан туғилганлар кўп. Аммо ҳамма ҳусусиятларни ўзида жамлаганлар кам. Сенинг чекингга эса бундай ҳар тарафлама қобилиятли бўлиш ёзилган. Шуни билишингни истар эдимдим- ки, бундай ҳусусиятли бўлиш аслида авлодимиз аёллари чекига тушган. Аммо нима учун , қандай - буни тагига охиригача ҳали ҳануз ета олганим йўқ.
Аслида ҳар бир инсонда "қалб кўзи" мавжуд. Кўпчилик бежизга "кўнглим чопмаган эди" , "оёғим тортмаётган эди", "анчадан бери алоқ- чалоқ тушлар кўраётган эдим" , "неча кундан бери еган- ичганим ичимга тушмаганига ҳайронман", "шу иш ҳайрли бўлиши керак, дилим ёп- ёруғ" деганга ўхшаш гапларни бежиз гапиришмайди. Аммо бунинг таг- заминини ҳис қилиб ўтиришмайди. Ҳис қилганлар, ўзида эзгулик гулини ундира олганлар, қобилиятларини яхшилик йўлида ишлата олганлар эса чинакам комиллардир .

Сожида кейинги саҳифага кўз қирини ташлай бошлади .

Қизим , сен бугун бир ойлик бўлдинг. Эрталаб уйғонсам қизиқ ҳолат . Сенинг теринг ҳамманики каби тиниқ, текис ва майин бўлиб қолибди . Мен дадангдан суюнчи олишга югурдим. Даданг эса "Қизимизнинг ўнг лаби устида кичик ҳоли бор экан " дедилар кулимсираб . Улар сени аллақачон оддий қиз бўлиб қолганинг ва оддий бўлганда ҳам жуда гўзаллашиб кетганлигингни кўриб бўлган эканлар.

Сожиданинг кўз ўнгига ўша- отаси ва онаси ўзига бахтиёр ҳолда тикилиб турган кунги кўриниш келди- ю, ўзи ҳам беихтиёр жилмайди...

* * *
Кейинги кунларда Шоилёснинг асаблари ҳаддан зиёд зўриқиб кетди. У ҳеч ўйлаб ўйига етолмасди. Унинг шахсан ўзи ясаган дастури асосида ўтказилаётган онлайн ўйинда сўнгги дақиқаларда "жек - пот" ни шундоқ бурнилари тагидан номаълум бир шахс ютиб кетаётганига жиғибийрони чиқиб кетаётганди . Юздан тўқсон тўққиз фоиз аниқлик билан ютиши керак бўлган ҳолда , бир фоиз имкон қайси бахти кулганга насиб қилаётганига ақли етмай, ёқасини тишлаб қолаётган Шоилёснинг дард-у дунёси шу сабабли зимистонга айлангани рост эди.
Шоилёсни шеф ўз ҳизматига олишдан ҳам мақсади айнан виртуал ҳаётда казино ташкил қилиш ва шу орқали ўз "идеал бизнеси"ни янада ривожлантириш эди. Шеф Шоилёсни дастлабки ойларда обдон синаган , турли дастурлар , пул айлантириш операциялари туфайли ўз заковотини кўрсата билган бу йигитга ич- ичидан тан берган эди . Шеф ўз орзу ва истагини Шоилёсга тушунтирганда , у ўз фойдаларига ишлайдиган керакли дастур яратиш устида уч ой ишлаган ва "бу яратган ихтироим ҳеч қачон бизга панд бермайди , чунки бошқарув калити ўзимизнинг қўлимизда ва фақат биз учун ишлайди" деган эди.
Режа бўйича тармоқда иштирокчиларни ўйинга таклиф қилинар , босқичма - босқич ўтказилган ўйиннинг ҳар босқичига ўтган иштирокчи ўз ҳисоб рақамида маълум суммага эга бўлар эди , агар галдаги этапда қатнашишни ва янада кўпроқ маблағ ишлаб олишни ҳоҳласа, яна кўрсатилган манзилга ютиб олган суммаси ва унинг устига қўшимча муаййян суммани ўтказар эди . Бир қараганда бари ишончли ва адолатли эди. Ғолиблар аниқлангани ва уларнинг таъкидлари иштирокчиларда умид уйғотарди. Қолаверса , иштирокчилар қатнашишлари учун тўлаётган бошланғич пуллари ҳам жуда катта миқдорда эмасди. Этаплар бўйича қўшилиб бораётган қўшимча қийматлар эса сараланаётган ғолиблар учун таввакал қилиб кўришга арзирли миқдор эди. Аммо иштирокчилар охирида мутлоқ ғолиб бўлган инсон айнан ташкилотчиларга тегишли эканлигини етти ухлаб бир тушида ҳам кўрмаслиги аниқ эди ...
👍15😢3
#НОТАНИШ
- 30-

Барчаси режа бўйича силлиққина кетаётган эди. Кейинги бир ой ичида эса Шоилёс яратган тизим ўзининг зарарига ишлай бошлади. Шоилёс ўзи бошқарадиган ва ҳамиша ғолиб бўладиган ўйинда қаторасига уч маротаба жуда катта суммани ютқазиб қўйди.
"Бўлиши мумкин эмас, ҳеч қачон дастур менга панд беролмайди, ахир тизим тўқсон тўққиз фоиз мени фойдамга ишлайди, бир фоиз эса деярли ноль дегани..." - Шоилёс алам билан лабларини қонагудек тишлади.
У ғолиб бўлган шахс хилма- хил "нотаниш" рақамдан ташриф буюраётган битта одамлигини аллақачон аниқлаб бўлганди. Рақамлар эса шаҳар ва вилоятларнинг турли манзилларида яшовчи нафақадаги инсонларга тегишли бўлиб чиққанлиги уни янада ажаблантираётганди. Шоилёс у инсонларни топса ҳам бир иш чиқмаслигига кўзи етарди. У ўзи яратган ўйинда иштирок этган қатнашчи номига алам билан тикилди : "Скарлетт"
Ким экан бу Скарлетт деганлари. Тахаллусидан аёл киши бўлса керак, балки қиз боладир. Аммо аёл киши бундай тизимда ўйнаши ва ютиб чиқиши чигал масала. Айниқса бу соҳадаги ўйинга яқин йўлашининг ўзи бир дунё ҳайрат . Балки кутганимиздек йигит бўлса-чи ? ! Шу даражада заковатли йигит аёл исмидаги тахаллусни оладими? ! Бу даражага етганлар учун уят эмасми бу ?! Ё чет элликмикан?! Ҳа- я , бу вариантни кўриб чиққан ва инкор этиб бўлгандим-ку ?!
Мени дастуримни сирини фақат бир инсон еча олади деб ўйлайман . У ҳам бўлса менга информатика фанидан таълим берган устозим. Аммо улар аллақачон бу оламни тарк этганлар. Ёки мендек яна бир шогирд етиштирганмиканлар ?!
Уффф... Бошим ачиб кетди. Ҳали шефдан эшитадиган сассиқ гаплар ҳам мени кутиб тургандир. Мен бу йўқотилган суммани бир эмас, ўн умрга эга бўлсам ҳам тўлай олмаслигим аниқ...
Шоилёс бирдан хаёлига келган фикрдан кўнгли ёришди. Шоилёс энди шефга нима деб жавоб қайтаришни ва бу жавоби шеф учун жуда катта янгилик "сенсатция" бўлишини билар эди...

* * *

- Бўлиши мумкин эмас дейишимнинг бўлиши мумкин эмас, - деди шеф Шоилёснинг гумонларини эшитгач, - аммо уни қидириб топиш ... Барча саволга жавобни ўша сирли инсонни топганимизда оламиз . Мен жон деб унга эгалик қилишга рози бўлардим. Қўл остимда ўша айтган инсонинг ҳизмат қилса борми эди . Бўлди. Қидирамиз ўша Скарлеттни. Сен уни амаллаб қармоққа илинтира олармикансан ?! Бунинг учун яна битта ўйин ва ва анча маблағ кетади. Аммо уни топа олсак , дунёда биздан бойи қолмас эди ...
Мен ҳозир йигитларга ҳам топшириқ бераман... Сен уни виртуал ҳаётдан изласанг , йигитлар эса ҳақиқийсидан қидириб кўришади .
Шеф Шоилёсга қўл силтаб "жавоб" ишорасини берди . Шоилёс бу сафарги ўйин мағлубияти учун ўзига аталган "насиба"дан осон қутилганига шукр қилса-да, шунча ишни уддалай олган Скарлеттни топиш уммон қаъридан гавҳар излаш билан баробар эканлиги ҳақида мушоҳада қилганча чуқур ҳўрсиниб , хонани тарк этди.
Шеф Шоилёснинг ортидан чуқур ўйга толиб қолганди. У Шоилёснинг сал аввал айтган сўзларини танасига сингдиришга ҳаракат қилар эди.
- Шеф , ўйинни бузаяпган ўйинбузуқи оддий инсон эмас. Ёки ўтакетган даҳо билимдон, ё бўлмасам ғайриоддий қобилиятга эга шахс. Бундайларни илм тилида экстрасенс дейишади. Улар аввалдан содир бўладиган ҳодисаларни кўрадилар , аниқлайдилар, баҳо бера оладилар ва шунинг оқибатида баъзи ҳолларда вазиятни бошқаришни ўз қўлларига ола биладилар. Тарихдан маълумки, жуда кўп тарихий шахсларнинг ёнида шундай хос инсонлари бўлган. Хатто машҳур жиноят олами вакиллари ёки бўлмаса уларга қарши курашувчилар ичида ҳам шундай тегишли инсонлар мавжуд. Ҳозир бундай қобилиятли инсонларнинг кўпчилиги дунёга машҳур . Улар тўғрисида шоулар , кўрсатувлар тайёрланган. Уларнинг ҳизматидан керакли органлар ҳам фойдаланади. Мен шундай инсонлар ва уларнинг фаолияти ҳақида баъзи маълумотларни тўпладим . Вақт топиб танишиб чиқсангиз бўлади. Ўйлайманки , бизни оёғимиздан уч маротаба чалган ва буни яхшигина уддалаган инсон ҳам шулар тоифасидан. Уни қидираётганда тахаллусига эътиборни қаратилса яхши бўларди ...

- Тахаллусими , лақабими нима экан?!

- Скарлетт

- Нима у ..

#давоми_бор
👍18❤1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми)
-31- қисм

- Нима у , чет элликми ?!
- Йўқ, англашимча у ўзимиздан .
- Шундай де. Демак , ўзимизники ўзагимизни еяётган экан- да.
Бўпти , кўрамиз. Аммо юрагим ёмонам ёнди-да, уни кимлигига қизиқиб ...

* * *

- Хуллас , бор гап шу, Азиз ака. Шефнинг пайтавасига қурт тушиб , ҳаммамизни ўша "Скарлетт" деган нотаниш инсонни қидиртиришга сафарбар этди. Биринчи бўлиб топиб келганга ҳатто жуда катта суммада пул мукофоти ҳам эълон қилди.

Азиз Алиев ўзидан бир ёш кичик бўлса- да, етарли тажрибага эга бўлганлиги учун, шефнинг кирдикорларини фош этиш мақсадида унинг ҳизматига "жойлаштирилган" Ғайратнинг ҳисоботларини тинглар экан, чуқур ўйга толди.

"Бу ёғи неча пулдан тушди , - ўйларди Азиз ,- яна битта сир, яна битта жумбоқ. Жулия кабиларга тўлами дейман бу дунё ?! Ундан сўраб кўрсам менга Скарлетт ҳақида маълумот бера олармикан ?! Жулия жуда пунктуал ишлайдиган инсон. Ундан келишилгандан ортиқ маълумотни олиш ... Эҳ , бу жуда қийин масала . Аслида айнан шунинг учун ҳам Жулияни жуда қадрлайман. Жулия ... Исмни, дарвоқе , лақабни қара. Ёки тахаллус дейиш тўғри бўлармикан ?! Исми Гули эмасмикан? Биз мактабда бир синфдош Гули исмли қизимизни Жулии деб ғашига тегар эдик..."

- Азиз ака, мен борай , энди менга руҳсат ...

Азизнинг хаёлларини Ғайратнинг сўзлари пароканда қилди.

Азиз тезда ўзини йиғиштириб олди :

- Майли оғайни , омадингизни берсин.

Азиз, Ғайратга қайта- қайта ҳушёрликни йўқотмасликни тайинлаганча, самимий ҳайрлашди.
Кеч тушиб қолган , Азиз кўп юмушларини битиришга ошиқарди, сабаби бугун Жулия билан онлайн учрашуви бор эди .

* * *

- Ая, нима шовқин ?! Ким кўчани тўс- тўсини чиқараяпти ?!

- Қизим, уйғондингми ?! Ўзиям бомдодга турганимда ҳам дадангларни кабинетларида эдинг- а ?! Бунақада толиқиб қоласан ...

- Ассалому алайкум , ая. Яхши ётиб турдингизми ?

- Алҳамдулиллоҳ , Аллоҳга шукр болам.

- Ая, саволимга жавоб бермадингиз ?!

- Қайси саволингга ?! Ҳа , уми ?
Тўғридаги қўшнимиз бор-ку Ҳамдам амаки. Ўша киши ўзи анчадан бери яшамаётган уйини сотибди. Уни сотиб олган бўлажак қўшниларимиз янгитдан таъмирлатаяптилар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤4🤗1
Тонгни кутиб, дуолар ила хушнуд қарши олиш Бахт!

Тонг- кунимизнинг энг ширин, ҳаяжонли бўлаги!
Аллоҳим, бизларни шундай файзли тонгларингдан бенасиб қилма...
🍃
Иброҳим Адҳамдан сўрадилар:
- Кунингизни қандай ўтказасиз?
Иброҳим Адҳам дедилар:
- Тўрт от сақлайман:
бирининг номи ШУКР, бирининг номи САБР, бирининг номи ИХЛОС  бирининг номи ТАВБА.

Агар менга неъмат келса, ШУКР отига миниб, унинг олдига чиқаман.
Агар менга малол юзланса, ИХЛОС отига миниб, рўбарў бўламан.
Агар менга бало келиб, офатга йўлиқсам,
САБР уловига миниб келажакка интиламан.
Ва агар менда гуноҳ пайдо бўлса, ТАВБА отига миниб, қувлаб қочаман....

Шукр, сабр, ихлос ва тавба ҳамиша ҳамроҳ бўлсин....

Умид ва дуолар ҳам албатта.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤2🤗1