🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
🙄😳UYINGIZDAGI 10-15YILLAB YUVILMAGAN QOZONLARNING OQARTIRISH SIRI OCHILDI😍OSON VA ODDIY RETSEP👌🏻BUNAQASI BO‘LMAGAN YILLAR SINOVIDAN O‘TGAN RETSEPT😇☺️😍

👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
👏1
🌙🌹🍃РАМАЗОНИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН ДИНДОШЛАРИМ.🍃🌹🌙

🌺Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌺Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌺Юзингиз ТАБАССУМни,
🌺Хонадонингиз БАРАКАни,
🌺Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌺Қалбингиз ИЙМОНни,
🌺Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌺Юрагингиз МЕҲРни,
🌺Жигарингиз ОҚИБАТни
🌺ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ муборак
🌹бўлсин!

🍃🌹🍃АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2👍1
#Рамазонда
РАСУЛУЛЛОҲ РАМАЗОНДА

Набий алайҳиссалом Рамазонда тунги намозларни доимо ўқиганлар.
Ойша розияллоҳу анҳодан бу ҳақда сўрашганда: «Рамазонда ҳам, бошқа пайтларда ҳам ўн бир ракатдан зиёда қилмасдилар. Тўрт ракат намоз ўқирдилар. Унинг гўзаллигини, узунлигини сўраманг. Сўнг яна тўрт ракат ўқирдилар. Унинг гўзаллиги ва узунлигини сўраманг. Сўнг уч ракат ўқирдилар», деган (Имом Бухорий ривояти).
Намозни тугатиб, витр намозини ўқишдан олдин бироз ухлар эдилар.
Ойша онамиз розияллоҳу анҳо: «Ё Аллоҳнинг Расули, витр намозидан олдин ухлайсизми?» деб сўраганида, Набий алайҳиссалом: «Эй Ойша, кўзларим ухлайди, қалбим эса уйғоқ», деб жавоб берар эдилар. Демак, витр намозини ўқимасдан ухламаслик суннат амаллардан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍2
Siz sevgan mato, qòli gul tikuvchi bor-u, lekin fason, ideya yòqmi❓

Oʻylashga hojat yoʻq, endi sizda bunga yechim bor❗️


╔ 🥀 ═════════════╗
MODA BREND
╚═════════════ 🥀 ╝

kanalida didingizga mos uyga, ko'chaga, ishga, to'yga, oqshomlarga tiktirish uchun fasonlarni barchasini topa olasiz 😍

Eng mohir tikuvchilar ijodidan eng zór, eng yangi, eng oxirgi, milliy, zamonaviy hamda klassik usulda tikilgan fasonlardan bahramand bòlishingiz mumkin 🤍

Bundan tashqari ayollar uchun juda foydali layfhaklar ham bor👍

BIZNING JONLI AUDITORIYAMIZGA QÒSHILING ✅
👍1
Рўзадорларга берилган бешта хислат

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазонда олдинги умматларга берилмаган бешта хислат менинг умматимга берилди:
1. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбар ҳидидан ёқимлироқдир.
2. Рўзадор ифтор қилгунича ҳатто балиқлар ҳам уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб туради.
3. Аллоҳ таоло ҳар куни унинг жаннатини зийнатлаб, сўнг унга «Солиҳ бандаларимдан машаққатлар кўтарилгач, сенга келадилар», дейди.
4. Рамазонда асов шайтонлар кишанланиб, (заифлашиб) Рамазондан бошқа ойларда қилган ишини бу ойда қила олмай қолади.
5. Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади».
Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули, бу Қадр кечасими?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Банданинг амалини адо этса, ажр-савоби тўлиқ қилиб берилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Баззор ва Имом Байҳақий ривояти).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ

Афсуски хаммамиз мана шундай бўлиб қолдик, ха хамма, сиз ҳам болаларингиз ҳам яқинларингиз ҳам, ҳамма шу касалга чалинган.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
"Ўғлимнинг муҳтарам ўқитувчиси!

…Мен ўғлимга ҳаётни бўяб-бежаб кўрсатишингизни истамайман. У ҳаётда ҳамма ҳам адолатли ва самимий бўлавермаслигини билиши шарт.

Сиз унга ҳаётда аблаҳлар ҳам қаҳрамонларга айлантирилиши мумкинлигини, уқувсиз ва такаббур раҳбарларга ҳам содиқ ходимлар учраши мумкинлигини тушунтиришдан қўрқманг.

Унга уқтирингки, модомики душманлари бор экан, демак дўстлари ҳам бўлади.

Биламан, бунга анча вақт сарфланади, лекин имконингиз бўлса, унга ноҳалол йўл билан топилган ўн доллардан кўра, ҳалол йўл билан топилган бир доллар кўпроқ фойда келтиришини ўргатинг.

Шундай таълим берингки, у ғалаба нашидасини суриш учун олдин ютқазиш аламини тотиб кўриш кераклигини англасин.

Қўлингиздан келса, унинг табиатига ҳасад чанг солмаслигининг чорасини кўринг.

Унга мақтанчоқ одамлар устидан ғалаба қозониш жуда ҳам осон бўлишини ҳис этишга шароит яратинг. Яна имконингиз бўлса, уни китобларга ошно қилинг…

Шундай таълим берингки, у жасур, кучли, темир иродали йигит бўлиб улғайиш билан бирга, кўкдаги қушлардан, қирлар узра очилган гуллардан ва бу гуллардан бол йиғиб юрган асаларилардан, қўйингчи табиатнинг бетакрор гўзалликларидан таъсирлана оладиган нозик қалбга ҳам эга бўлсин.

Шундай ўқитингки, у ҳаётдаги энг майда ҳолатлар юзасидан ҳам мулоҳаза қилиб кўришни ўргансин.

Мен унинг шу кичик ёшиданоқ ҳаётда қаллоблик қилиб ғалабага эришгандан кўра, ҳалоллик туфайли омадсизликка учраш афзал эканини англаб етишини истайман.

Уни атрофдагилар ҳар қанча ўз йўриқларига юргизишга уринишмасин, ўз шахсий фикрларида собит тура олишга ҳам ўргатасиз, деган умиддаман.

Уни юмшоқ феъллилар билан – юмшоқ, қаҳрлилар билан қаҳрли бўлишга ўргатинг.

Ўғлимга моҳиятни англамасдан туриб, ғалаба қозонганлар тарафига ўтиб кетадиган оломонга эргашмасликни уқтиришга ҳаракат қилинг.

Уни ҳаммани эшитишга ва ҳар бир эшитганларини мулоҳаза қилиб, ҳақиқатни ажратиб олишга ўргатинг.

Ўргата олсангиз, маҳзун вақтда кулиш кераклигига ўргатинг.

Вақти келганда кўз ёши тўка билишни ва бунинг ҳеч уятли эмаслигини ўргатинг.

Унга ўзига ортиқча зеб бермаслик кераклигини ўргатинг.

Зарурат бўлганида ўз ақли ва танасидаги мушаклар кучини энг қиммат нархда сотиши мумкин-у, лекин ўлса ҳам юраги, руҳи, виждонини сотишга ҳаққи йўқлигини англатинг.

Унга жасур бўлиш учун энг аввало сабрли бўлиш лозимлигини уқтиринг. Ўтда қаттиқ тобланган пўлатгина юқори сифатга эга бўлишини тушунтиринг.

Унда ўзига ишонч ҳиссини шакллантиринг, шундагина у бошқаларга ҳам ишонч билан муносабатда бўлади.

У билан юмшоқ, лекин ортиқча мулойимликсиз муомала қилинг.

…Биламан, Сиздан истаётганларимни бажариш осон иш эмас, лекин, ҳар ҳолда сўраганларим орасидан қўлингиздан нима келишини ажратиб олсангиз ҳам бўлади.

У ажойиб бола, яхши бола — менинг ўғлим!.. Балки у ҳам келажакда дунёнинг етакчи лидерларидан бўлар…

Сизга чексиз ҳурмат ва ишонч билан Абраҳам Линкольн, 1855 йил".

АҚШнинг ўн олтинчи президенти Абраҳам Линкольннинг беш ёшли ўғли Уильямнинг ўқитувчисига ёзган мактубидан парча

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Siz xurmo danaklari haqida aniq bularni bilmagansiz!

Tayyorlanishi videoda aytib o’tilgan, qabul qilish esa haftada 3 marttadan oshmasligi kerak!

Induvidual ko’tarolmaydiganlar uchun tavsiya etilmaydi.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kerakli mahsulotlar:

1 dona tuxum
80 gr shakar
100 gr margarin yoki saryoğ
Hoxshga kóra karitsa
280 gr un
Nachinka:

4 dona olma
100 gr shakar
30 gr margarin yoki saryoğ


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ #НОТАНИШ (давоми) -46- -Мен сизни кирганингизни билмай қолибман. Диёрбек қизнинг қўнғироқдек овозига , ундан ҳам аввал эса уммон каби мавж уриб турган теъран маънодор кўзларига боққанича лол бўлиб қолди . Қиз ўзига жодуланган каби…
#НОТАНИШ
-47-

У аста айлана столнинг бир четига омонат ўтирди .

- Сожида , ўқийсизми , ишлайсизми ?!

- Ўқийман ..

- Сир бўлмаса , қаерда ?

- Юридическийда ...

- Ооо , баланд дорда ўқир экансиз...

Сожида бирдан хонани жарангли кулгусига тўлдириб юборди

Диёрбек ўнғайсиз аҳволга тушиб қолди :

- Кечирасиз , нотўғри гапирдимми ?!

- Йўқ, сиз мени кечиринг . Нотўғри гапирмадингиз . Шунчаки сўз ва ибораларимиз ажойиб- да . Мана ҳозир менга баланд дорда ўқир экансиз деб айтингиз . Сўзларингизни тўғридан тўғри маъносида қабул қилиб кулгим келиб келди ...

- Ҳааа, гапларимиз , сўзларимиз ажойиб ...,- кулимсиради Диёрбекнинг ўзи ҳам.

Сожида музлатгичдан ликобчада турган бир бўлак мевали тортни олиб Диёрбекнинг ёнига бежирим қошиқчаси билан қўйди . Сўнг чиройли бокалда қайноқ сутли қаҳвани қўяётиб сўради :

- Олинг , Бек ака . Ўзингиз нима иш қиласиз , сир бўлмаса ?!

- Мен яқинда овқатлангандим , овора бўлманг , - Диёрбек тортга ишора қилди,- ҳоним жуда мазали чиқибди . Қўл- кўзингиз дард кўрмасин.

- Ош бўлсин , - Сожида ўзига ҳам қаҳва қўйди-да, Диёрбекга яна ишора қилди:
- Олинг , бу энди дисерт ... Мазасига баҳо беринг. Саволимга эса жавоб , яъни ўқийсизми , ишлайсизми ?!

- Ишлайман... Қурилишда ... Ўқир эдим , архитектурнийда , охирги босқичда бир сабаб билан... Аммо яқин орада ўқишимни тикламоқчиман , худо ҳохласа ...

Шу пайт ошхона эшиги очилди :

- Вой мани қўшни болам чиққан эканлар- ку.

Диёрбек ва Сожида бир вақтда ўрниларидан туришди :

-Ассалому алайкум , онажон ...

Диёрбек Сожидаларникида анча вақт қолиб кетди . Токи усталар бўёқ тугаб қолганлиги учун келиб чақириб кетишмагунча ...

* * *

Орадан бир кун ўтгач, институт файесида дугоналари билан ўқишдан чиқиб келаётган Сожида таққа тўхтаб қолди. У чеккароққа ўтиб сумкачасидан пардоз ойначасини олди ва сочларини қўллари билан тартибга келтирган бўлди. Кўринишидан кўнгли тўлди шекилли , дугоналарига қараб жилмайди. Уларнинг "Тинчликми?!" деган саволларига бир кўзини қисиб "тинчлик" деб жавоб қайтарди .
Сожида ўзини кўча юзида Диёрбек кутиб турганлигини ҳис қилган эди.
Сожида адашмаганди , адашиши мумкин ҳам эмасди . Айниқса , Диёрбек ҳусусида .
У дугоналари билан кўчага чиққач , кўзлари билан Диёрбекни излай бошлади. Диёрбек йўлнинг нариги бетида экан . Матизга суянган куйи Сожидага узоқдан қўл силтади .
Сожида дугоналарига қисқа қилиб "хайр" деди- ю , бетакаллуф ҳолда Диёрбек томонга кетди. Қизлар авваллари Сожидани ҳеч бундай аҳволда кўрмагандилар . Улар катта қизиқиш билан Диёрбекни узоқдан тафтиш қилиб ташладилар . Хулоса бир зумда айтилди : "Четкий !"

Сожида йўлнинг нариги тарафига ўтди ва Диёрбекка минг йилги қадрдонлардек тикилди :

- Ассалом , Бек ака...

Диёибек ўзини анча ушлаб олганди . У кечанинг ўзидаёқ Сожидани ахтариб институтга келган, аммо уни топа олмай , бугунги дарс жадвали билан батафсил танишиб изига қайтганди :

- Ваалейкум ассалом , Сожида...
Биласизми , икки кундан бери сизни тарихи узун деган сўзларингизни унутолмадим. Балки ўша узун тарих билан бугун таништирарсиз деб ...

Сожида Диёрбекни ҳар дақиқада кутаётганди . Диёрбек ўзини излаб келишини биларди. Диёрбек ўзини излаб келганлиги учун баҳтиёр эди.
Сожида бошқа қизларга ўхшаб ноз- карашма қилиб ўтирмади, зеро бу ҳислатлар унинг табиатига мутлоқо ёт ҳам эди. У Диёрбекга қараб кўнглидагини шундоққина айтиб қўяқолди :

- Албатта ... Тарихим сизни қизиқтириб қўйганидан ва мени излаб келганлигингиздан ҳурсанд бўлдим.

Сожида машинага ишора қилди :

- Бирор жойга борамизми , Бек ака ?!

"Бек ака" жилмайди :
- Кетдик ...
👍16
#НОТАНИШ
-48-

Сожида Диёрбек билан шаҳар марказидаги мўъжаз тамаддихонага йўл олган вақтда Азиз ҳам ишидан уч соатга руҳсат сўраб пойтахтнинг энг сўлим ҳиёбонига йўл олганди .
Кеча оқшомда уй телефонидан қилинган қўнғироқ Азизни ажаблантирганди. Одатда уйидагилар уни ишининг муҳим иш эканлигини билиб , ортиқча безовта қилишмас эди.
Азиз телефон қўнғироғига уланганда , онасининг бир қиз топганлигини , у қиз билан эртага учрашув белгилаб қўйганликларини эшитиб , дарҳол Жулиянинг гапларини эслади : "Икки кундан кейин учрашувга чиқасиз" .
Азиз билан гаплашган онаси бу сафар ўғлининг бирор - бир эътирозларсиз учрашувга рози бўлганлигини ўғлига ўзининг охирги учрашувда тўккан кўз ёшлари таъсир қилганга йўйди:
- Болам , у қиз келинойиси билан соат ўн иккиларда ҳиёбонга келади . Бир оғиз гаплашиб кўр . Бир- бирингизга ёқсангиз , кейин қайтадан учрашиб совғасини берамиз . Қизнинг исми Мухлиса экан. Уларга сени расмингни кўрсатдим , ўзлари таниб ёнингга келишади . Ҳа айтганча , қизни холанг топди. Дугонасини қизи экан . Асл одамларни фарзанди деди . Майли, болам , омадингни берсин.

Азиз онасини гапига "хўп" деб хайрлашди-ю , эсига Жулиянинг "Иккита қиз билан учрашасиз" деб ёзгани тушди . "Иккинчиси қани, дўст ?!" деб кулимсираб сўради хаёлида. Аммо саволига жавоб бергувчи билан бугун гаплаша олмаслигини ўйлаб секин қўл силтаб қўяқолди :

- Бир гап бўлар...

Азиз айтилган вақтда келишилган манзилга етиб борди. Бироз ўтиргач , ўзи томон келаётган қиз эътиборини тортди. Қиз ўзига яқинлашгач, унга назар солиб юраги "жиз" этиб кетди. Қизнинг икки қоши ўртасида ҳиндларникига ўхшаш ҳоли бор эди . Аммо бу ҳол уларники каби нўхатдек эмас, балки кичикроқ мош ҳажмида келарди.
Қиз унга яқинлашгач , салом берди :

- Ассалому алайкум , Азиз ака.

- Ваалекум ассалом , Мухлиса .

Қиз қошларини ажойиб тарзда керди , нимадир демоқчи бўлиб оғиз жуфтлади- ю , аммо орқа томондан :

- Мухлиса , узр кеч қолдим , -

деган сўзларни эшитиб ўгирилди.
Бу Мухлисанинг келинойисига ўхшамасди. Азиз иккинчи қиз билан бош ирғаб саломлашди . У қиз дарров изоҳга шошилди :

- Ассалому алайкум , Азиз ака. Мен Мухлисанинг холасини қизи Иродаман. Келинойим кела олмадилар , тишлари оғриб қолибди. Шунга мен Мухлисага ...

- Яхши қилибсиз бирга келиб ,- Азиз Иродага гапирар экан , кўзини Мухлисадан олмасди. Хаёлида Жулияга хитоб қилгандек бўлди: "Оббо , дўст- ей! Мана иккинчи қиз ҳам ташриф буюрди"
Азиз икки қизни ҳиёбоннинг чиройли манзараси уйғунлигида ташкил этилган "музқаймоқхона"га таклиф қилди. Қизлар таомни рад этишди. Кузнинг куни бўлса-да хаво иссиқ эди. Азиз ҳаммаларига биттадан музқаймоқ ва шарбат буюрди. Ирода жуда қизиқувчан қиз экан. Бир зумда Азизни тергов қилиб ташлади. Азиз Иродага жавоб берар экан, Мухлисага тобора қизиқаётганини сезди. Хатто кўнглида: "Қани эди , Ирода бўлмаса- ю , Мухлиса билан бафуржа гаплашсам" деган ўй тинчлик бермаётганини ҳис қилиб турарди.
Азиз қизларни кузатиб қўйди. Кечга томон уйига қайтганда онасини ажаблантириб , қиз унга ёққанини айтди.
- Болам, ўша куни холанг дугонасидан қизни расмини олган экан. Гап билан бўлиб , ёдидан кўтарилиб қолибди. Боя кўтариб келиб қолди. Буни қара-я , сен бўлсанг расмсиз хам ишни пиширибсан. Аммо қиз тушмагур , расмга тушишниям боплаган экан. Қара бирам чиройли ...

Онаси узатган расмни олгач , унга назар ташлаган Азиз талмовсираб қолди . Расмда Ирода жилмайиб турарди . Азиз бир расм , бир онасига қаради- ю ...
#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
👍11
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми)
-49-

- Ойииии, мен бу қизга уйланишни истамайман. Менга бошқа - ўзини Мухлиса деб таништиргани ёқди . Буниси эса умуман тўғри келмайди...

- Сен ўзингча нималар деяпсан ?! Қанақа Мухлиса , мана шу қиз Мухлисани ўзи-ку ? Тушунмадим, бошим ачиб кетди болам .

- Ойи бугун учрашувга иккита қиз келди. Бири ўзини Мухлиса деб таништирди, буниси эса Ирода. Менга ўзини Мухлиса деб таништиргани ёқди . Аммо ўзим ҳам ҳеч нарсага тушунмай қолдим. Бу қиз , келинойимни тиши оғрияпти , шунинг учун учрашувга Мухлисага мен шерик бўлиб келдим деди. Ўзини Ирода деб таништирди...

- Тавба қилдим , бу нимаси ... Ҳозир холангга қўнғироқ қилай-чи ?! Нима бу қизларга биз ўйинчоқ бўлиб қолдик-ми ?! Шуми мақтаган қизи?! Энди бераман десаям келин қилмайман. Ҳалитдан бунақа қилиқ кўрсатса...
Онаси ҳоласига боғланди- ю , устма - уст таъна тошларини ота кетди...
Холаси ҳам ҳайрон. У ҳам бирпастда "келин" тарафда "тревого" кўтариб юборди .
Охири ҳаммаси аён бўлди . Қизлар ролларини алмашиб ижро қилишибди, аммо бунда ҳақиқий Ироданинг айби йўқ экан.

- Э , бўлди . Нуқта . Айби борми , йўқми, менга барибир . Бўлмайдиган ишнинг бошидан бўлмагани маъқул . Майли, қўшнимиз Замира келинойинг ҳам бир қиз бор деятувдилар. Бир суриштирай-чи .

- Ойииии...

Онаси Азизга қараб ҳайрон қолди. У жуда ўйчан кўринди.

- Нима дейсан , болам?!

- Шууу, Иродага совчиликка борсангиз ... У

- Болам ...

- У менга ёқди. Аслида у қиз умуман роль ўйнагани йўқ ...

Азизнинг онаси зумда бўшашди. Касби тақозосига кўра одамлар билан ишлайвериб , уларга ва вазиятларга баҳо беришга уста бўлиб кетган ўғлига ишонди.
Она кўп ўйланиб ўтирмади . Дарров телефонни қўлига олди . Унинг нияти синглисидан Ирода ҳақида маълумотларни олмоқчи эди ...

Бир ҳафтадан кейин Азиз ва Иродаларнинг "патири синдирилди". Эртаси куни Азиз Ирода билан навбатдаги учрашувга кетар экан, ҳар куни хаёлида айланаётган дўстнинг ёзувини яна хотирлади . "Пешонасида ҳоли бор қиз - тақдирингиз ..."

* * *

Шеф Скарлеттнинг изига туша олмай ҳуноби чиқар эди . У Шоилёсни "Битта аёлни топа олмайдиган қанақа лапашанг йигит чиқдинг" деб уришгани- уришган эди .
Уни ютқазган пулларининг алами анча босилиб қолган , чўғнинг устига кул тортилиб қола бошлаган бўлса-да , юрагида туғилган бошқа нияти тинчлик бермай қўйганди. У Скарлеттга эгалик қилишни орзу қиларди. Шеф Скарлет кабилар юзлаб , минглаб инсонларнинг ўринини боса олишини , ўзи кабиларга то ҳаётининг охирига қадар ҳузур ва ҳаловатни таъминлай билишини комил ишонч билан ҳис қилар эди... У Скарлеттни қўлга тушириш учун яна тўрт маротаба ўйин ўтказди. Аммо Скарлетт сомонга тушган игнадек дом- дараксиз кетган эди ...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Хайрли тун, қадрдонларим!🌟

Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
Истаган бахтларга етинг илохим.
Бу дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
Сизга панох бўлсин ёлғиз Аллохим.

✨🌺✨Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
✨🤲🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌸✨

✨Рамазон ойининг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди.
✨Аллоҳ барчамизни гуноҳларимизни мағфират қилсин!
✨Барча ибодатларимизни қабул айласин!
✨Жаннатда ота-онамизга
тож кийдиришимизни насиб айласин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ, «МАҒФИРАТ ДАҲАСИ» МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллохнинг саломи, Жаннат бўлсин!

• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Turmush qurgach, juftingiz bilan shu 7 ta oltin qoidaga kelishib oling.
Va bu qoidalarni hech qachon buzmaslikka ahdlashing.

1.Uyingizda uch narsani ta'qiqlang.
-G'iybatni
-Bahslashishni
-Araz va ginani

2.Uyingizda uch narsaga meʼyor belgilang.
-Telefonga
-Internetga
-Televizorga

3.Uyingizda uch narsani davomli qiling.
-Qurʼon tilovatini
-İlmiy suhbatni
Jamoat boʻlib namoz oʻqishni

4.Uyingizda uch narsani koʻpaytiring.
-Duoni
-Zikrni
-Tavbani

5.Uyingizda uch narsani kamaytiring.
-Koʻp yeyishni
-Koʻp uxlashni
-Koʻp gapirishni

6.Uyingizga uch narsani kirgizmang.
-Foiz
-Harom rizq
-Birovning haqqi
..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3❤1👍1
Ота-она ўнта болани боқа олар экану, ўнта бола битта ота-онани боқолмас экан.
Маҳалламизда Азимжон ота деган мўйсафид бўлар эдилар. Кўримсизгина, деворлари нураб қолган уйда ёлғиз яшардилар. Ош овқатларини ҳам, кирларни ҳам, супур сидирни ҳам ўзлари қилардилар. Қўшнилар ахилмиз. Бир кун унимиз, бир кун бунимиз дегандек хабар олиб турамиз.

Фарзандлари йўқдирда деб ўйлаётгандирсиза? Йўқ фарзандлари бор. Бир ўғил, бир қизи бор. Ўғли бир хафтада бир келиб бозорлик ташлаб кетади. Қизи эса чет элда.
Азим ота, ҳар доим ҳам қўни-қўшниларни хабар олишини ёқтиравермайдилар. Қаричиликда одам кўпчиликни ёқтирмайдида десак. Ўғлим уришади кирманглар дейдилар. Маҳалла раиси ўғилларини топиб гапирди ҳам фойдаси бўлмади.
Бир куни Азим ота кўчага чиқиб, мени эртага ўғлим дўхтирга олиб борар экан. Овқат олиб чиқиб юрманглар деб ҳаммага айтиб чиқибдилар.
Эртаси куни қарасак дарвозаларига қулф осилган. Ростанам ўғли олиб кетибдида, инсоф киргани рост бўлсин деб ҳаммамиз қувонибмиз. Икки кун ўтди. Отанинг ҳовлисидан кўланса ҳид кела бошлади. Ўтган кетган бурнини беркитиб ўтади. Қўшнилар ҳайрон бўлиб, отани дарвозасини бузиб кирдик...
Кириб не кўз билан кўрайликки, Азим ота ўз иягини боғлаб нариги дунёга рихлат қилган эканлар. Қўни қўшнилар югур югур қилиб қолдик. Биримиз маҳаллага, биримиз қабристонга, биримиз тез ёрдамга. Ўғлини ҳам бир амаллаб топиб ҳам келдик. Хуллас отани ерга қўйдик...

Бу воқеага ҳам мана икки йил бўлди.
Ҳозир ўша нураб ётган уйни ўрнида қаср пайдо бўлди. Ишни кўплигидан, тирикчилик важидан бўша олмаётган уғил ҳар куни шу ерда...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢5👍4
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан ҳимояланади. Бундан ташқари:

– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
– Мушафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига шифо бўлади;
– қироат бош оғриғини қолдиради.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Италияда 93 ёшли қария касалликдан тузалибди. Унга нафас берувчи мосламанинг ҳеч бўлмаса бир куни учун ҳақ тўлашини сўрашибди. Шунда чол йиғлаб юборибди. Шифокор чолни тинчлантирмоқчи бўлибди, лекин чол пулидан йиғламаётганини айтибди. Қариянинг жавоби эса шифокорни ҳайратга солибди:

"Мен тўлашим керак бўлган пул учун йиғламаяпман. Мен бунинг ҳаммасини тўлашим мумкин. Мен шундан йиғлайманки, мени 93 йилдан буён Худо нафаслантиради, лекин бирор марта бу учун ҳақ тўламаганман. Сиз бўлса бир кунлик нафаслантириш учун 5000 € сўраяпсиз. Тасаввур қиляпсизми, Яратганга қанча тўлашим кераклигини. Мен бу учун унга шукрона ҳам қилмаган эканман!"

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi