🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
✨💐🌙 РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌸✨

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, РАМАЗОН муборак...

Хамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
Тақводор диндошим РАМАЗОН муборак!

🌙 РАМАЗОННИНГ 12-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ сизга файзли сахарларни, гўзал сабрни чиройли амалларни ҳамроҳ қилсин..!!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲Мен сизларни шундай дуо қилдим меҳри дарё меҳрибонларим, қадри баланд қадрдонларим!!!

🤲Сизлар ҳам мени дуо қилинг қадрдонларим!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тикиш бичишни 0 дан бошлаб мукаммал у'рганишни хохлаганлар учун
''1 ойлик Рамазон тухфаси ''
номли курсимга бепул к'абул очилди ва сиз хам тикувчиликни у'рганишни ёки янги билимларга эга бу'лишни хоҳласангиз пастдаги ссылкани босиб каналимга у'тиб олинг.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
🌺👉👉 @mohir_tikuvchim 👈👈🌺
🌺👉👉 @mohir_tikuvchim 👈👈🌺
Ва РАМАЗОН сузини ёзиб колдиринг
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сени қўлингдан келмайди бу иш дейишса..

©Рано Муминова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Аёл эрининг молини, фарзандларини муҳофаза қилувчидир

Аёл киши ўзини, эрининг молини, фарзандини эри учун муҳофаза қилади. Эр ҳам ўзини, аёлининг сирини ўз жуфти ҳалоли учун муҳофаза қилади. Аёлидан кейин унга вафодор бўлиб, сирини сақлайди.
Зеро, Аллоҳ таоло: «Солиҳа аёллар ниҳоятда итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир», деган (Нисо сураси, 34-оят).

«Қизларжон» китобидан
©BintuSodiq

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ramazonda yeb-ichish qoidasi | Doctor Feruz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
РАМАЗОНИЙ ТАВСИЯЛАР

- Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг! Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
- Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг! Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
- Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг! Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз.
- Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир! Қадр сураси 3-оят.
- Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз! Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: «Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади», деганлар. Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган.
- Рамазон кирганидан бошлаб фитна-фасод билан машғул бўлаётган ғийбатчи ҳолини тарк қилинг! Нажот Аллоҳ таолога қочишдадир: «Бас, Аллоҳга қочинглар...» Зориёт сураси, 50-оят.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 12-куни

🗓 12-март, чоршанба

🕐Ифторлик вақти: 18:29

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Yoqimli iftorliklar ❤️🤲
👍3
#НОТАНИШ
-53-

Диёрбек Вазира опанинг ортидан хонага кириб , хонадаги китобларнинг кўплигини кўриб ҳайратдан ёқасини тишлаб қолди . У эшик ёнида турар экан тўрттала тарафи ҳам чиройли, тартиб билан таҳланган китобларга тўла эканлигини кўриб , "ҳа , Сожида бу ерга кирганда бутун оламдан узилиб қолиши бекорга эмас экан- да" деб ўйлади . Шундагина у Сожиданинг йўқ бўлиб қолганлигига аҳамият берди . Вазира опа Диёрбекни чап қўлда жойлашган узун диван креслога таклиф қилди:

- Келинг , болам , ўтиринг ...

Диёрдек Вазира опанинг таклифига сўзсиз бўйсунди. Улар ўтиргач , Вазира опа қисқача дуо қилди . Ўтирган ўрнида ёнларида турган журнал столи устидаги вазада турган гулларни қўли билан силкиди. Чўғдек қип- қизил атиргуллар орасида билинмай турган райҳон хуш бўйи билан ўзидан ҳабар берди .

Вазира опанинг юзи яшнади. Унинг чеҳрасидан "райҳонга етадигани йўқ- да ўзи " деган маъно кўриниб турарди .

Шу пайт эшик очилиб , бежирим патнисда жимжимадор чойнак ва финжонлари, яна шундай учта чинни ликопчада ширинлик билан Сожида кириб келди .

У қўлидагиларни оҳиста столга қўйиб , ўзи ҳам Вазира опанинг ёнига ўтирди . Аввал қаҳва , сўнг ликопчадаги ширинликларни бирма- бир узатди.
Вазира опа қаҳвадан бир хўплади- ю, ўзига тегишли ширинликни олиб ўрнидан турди . У Сожидага қараб :

- Шоира телефон қилиши керак эди ... Мен ҳонамда бўламан. , - деди ва Диёрбекга :

- Болам , бафуржа китобхона билан танишиб олаверинг. Бизда энг асл дурдона бадиий адабиёт намуналари ҳам бор . "Қўшнининг ҳаққи" деган сўз китобларгаям тегишли , бемалол олиб ўқишингиз мумкин ...

Вазира опа хонани тарк этгач, Сожида Диёрбекка юзланди :

- Олинг , Бек ака. Сизни бугун мен меҳмон қиламан . Ширинликни ўзим пиширдим . Пишгандан сўнг таркибига ўзгариш киритилди . Шафтолингизни танияпсизми ?!

Диёрбек ҳозир бунга аҳамият берадиган аҳволда эмасди . У Сожиданинг кўнгли учун "ҳа" деди-ю, аммо ўзинг асл мақсадини қандай очишни билмай қийналарди. Сожида Диёрбекнинг ёнида унинг кўнглидаги гапларни "ўқиб" турар, шунинг учун йигитнинг нима дейиши энди қизиқтирмасди . Барибир бўлмади . Сожида Диёрбекка ўзи ёрдамга келди :

- Менга нимадир демоқчимидингиз , Бек ака?!

"Бек ака" ... Диёрбекни ҳеч ким Сожида каби бундай чиройли чақирмаган ва чақирмас эди. Шу ҳақда ўйлагач , Диёрбекнинг бирдан ўзига бўлган ишончи ошиб кетди :

- Айтаверайми ?!

- Ҳа- да , Бек ака ... Албатта ...

- Сизга қизиқмикан ?!

- Билмасам , айтсангиз биламан- да қизиқ ё қизиқмаслигини ...

- Билмадим , сизга қанақа , аммо мен учун бу ҳаёт- мамот масаласи ...

- Тушунмадим , Бек ака . Ҳаёт - мамот масаласи ?! Очиғи ҳайрон ҳам бўлиб қолдим. Ҳаёт - ку майлику-я, аммо мамот деганингиз ... Мамот - жуда қўрқинчли сўз ... У зулмат , ўлим , ажал , йўқлик ...

- Сизсиз ...

- Нима мен ... Сизсиз деганингиз мени ўша ажал деганингизми ?!

Диёрбекнинг жиғибийрони чиқиб кетди , у жаҳд билан шартта- шартта кўнглини тўкиб - солди :

- Уффф, Сожида !!! Сизсиз деганим , умрим сизсиз зулмат дегани , сиз бўлмасангиз бу дунё менга қоронғу дегани, яна нима дей ... Сизни ... Сизни ...
Хуллас, менга турмушга чиқинг ... Мен сиздан шуни сўраш учун чиққандим ... Мен келгуси ҳаётимни сизсиз умуман тасаввур қилолмаяпман. Умримнинг сиз билан учрашган нуқтасидан бошлаб ҳаётимга нур кирди , кунларимга файз кирди .
Илтимос , Сожида менга турмушга чиқинг. Тўғри , мен сиз каби номдор инсонлар фарзанди эмасман . Пешона терим билан ҳаётимни қураяпман. Мен сизга тиллодан тоғ ваъда қилмайман , ҳа деса чет элма- чет эл олиб юраман демоқчимасман .
Сизга беришга олмос кўзли узук- у, зиракларим йўқ . Мана уйимни кўраяпсиз , у ҳам ортиқча ҳашаматсиз .
Аммо менда бутун дунё йигитларида йўқ бир нарса бор . У ҳам бўлса ҳар урганида "Сожида" дея номингизни такрорлаб турадиган шу юрагим ...
Сизга айтмоқчи бўлганларим шу эди . Ҳамма гап сизда қолди .
Нима дейсиз ?!

Сожида индамади... Икки ёш анча жим қолишди . Ниҳоят Диёрбек яна сўради :

- Нима дейсиз , Сожида ?!

Сожиданинг бояги қувноқ кайфиятидан асар ҳам қолмаганди .
👍13
#НОТАНИШ
-54-

У ўйчанлик билан жавоб қайтарди:
- Бек ака ...

- Нима Бек ака?!

- Бек ака дейман ...

- Сожида , тушунтириб айтинг , илтимос ?! Илтимос ...

Сожида бошини шаҳд кўтарди . Унинг кўзларида Диёрбек умрида ҳеч қачон кўрмаган олов ёнарди :

- Сиздан бошқа ҳеч кимни Бек ака демайман... Ҳеч кимни ...

Диёрбек барча саволларига жавоб олганди...

У бугун Сожидаларнинг уйини иккинчи бор тарк этаётганида , қўллари бўм- бўш эди. Сожида унга бераман деган қурилишга оид китоблар икки ёшнинг эсидан аллақачон чиқиб кетганди. Диёрбекнинг қўллари бўш бўлса- да , юраги тўла эди . У ўз юрагини Сожидага топширган , ўзи эса қизнинг номи ёзилган юрак билан йўлга тушганди . Бахт манзили томон...

* * *

Тўй ҳаракатлари билан андармон Азиз Алиевнинг ишхонада ҳам ишлари кўпайиб кетди.
Машҳур санъаткор, шоу - бизнеснинг энг "юлдуз" аёли томонидан берилган ариза бир зумда кун шов- шувси бўлиб кетди . Сакина ... Ўзига Сакина тахаллусини берган бу аёл ёши анча ўтиб қолган бўлишига қарамай , "кўнгли ёш" эди . У куни кеча шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлисига кетганида , пойтахтдаги уйига ўғри оралаганини, бувисидан мерос қолган ҳаддан ташқари қимматбаҳо тилла тақинчоқни ўғрилаб кетилганлиги ҳақидаги ҳабарни берган, ички ишлар ҳодимларидан эса тақинчоқни топиб бериш уларнинг вазифаси эканлигини айтиб , "марҳамат" қилиб топиб қўйишларини сўраган эди .
Унинг "Сизлар, шунинг учун пул оласизлар, пулингизни ҳалоллаб есангиз бўларди " деган иддаосини эшитган Азиз , "Ўзингиз-чи , ўзингиз нима учун ҳақ оласиз ? " деб савол ташламоқчи бўлди- ю , бари бефойдалигини англаб қўл силтаб қўяқолди .
Азиз Сакина ўғирлатган тақинчоқни нархини эшитгач, ҳайратга асир тушди , сабаби у тақинчоқни нархи деб келтирган сумма ўртача оиланинг камида ўн йиллик даромадига тенг келарди .
У санъаткорнинг уйига вазиятни ўрганиш учун борганида ҳайрати ўзи ўйлаганидан ҳам кўпроқ ошиб кетди .
"Бу уйга ўғри тушиш у ёқда турсин , устидан қуш ҳам учиб ўтолмайди- ю", ўйлайди Азиз хоналарни бирма бир кўздан кечирар экан , - "Тавба ўғри дегани ўзи ов қиладиган жойни аввал текширади, маълумот тўплайди , режа тузади , аммо бу уй ҳақида бегона одамнинг маълумот тўплай олмаслиги юз эмас, минг фоиз аниқ. Азиз икки соат айланиб, йигирма икки хонадан иборат , ҳар бир хонасида алоҳида ҳаммом ва ҳожатхона ўрнатилган бу кошонадан боши айланиб кетди . Кўпинча кирган эшигини ҳам тополмай ,бир неча бор билинтирмай чуқур уф тортиб қўйди . У Сакинадан йўқолган тақинчоқ қаерда туришини сўраганда , ҳофиза унга ҳисоб бўйича ўн иккинчи хонани кўрсатди.
Азиз у кўрсатган хонага қайтиб борар экан , ичида "Ё , Аллоҳ, ўзинг сабр бер" дея ўзига сабр тилаб олди.
Тақинчоқ сақланган хона бошқаларидан фарқ қилмасди , у ҳам худди бошқалари каби ҳашаматли ва Азизбекнинг таъбири билан айтганда "тақур - туқурлар"га тўла эди.
Азиз "донғи кетган" хонанданинг уйида тушликкача қолиб кетди , аммо "нозанин"дан олган энергияси кечгача етди.
"Яхшиям бугун дўст билан "учрашув" бор" - ўйлади Азиз уйга қайтиб енгил тин олганча. "Бугун дўстдан бошқа нарса сўрамоқчи эди , аммо азбаройи шоу- бизнеснинг энг эрка вакиласининг рафторини бошқа кўргиси келмаганидан, режасини ўзгартиришга қарор қилди...
Азиз юборган илтимосига дўстдан келган хабарни очар экан , даставвал ҳеч нарсага тушунмади, чунки Жулия- дўст Азизга ҳеч қачон ...
#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
👍14❤3
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми)
-55-

бундай жавоб хабар ёзмаган эди . У ҳар доим жиддий ва чегарадан чиқмаган ҳолда ҳабар йўллар эди. Аммо бу сафар ...

Жулия қорнини ушлаб кулиб ётган сичқончанинг расмини жўнатибди. Сичқонча кулаверганидан кўзларининг икки тарафига ёш отилиб кетгани аҳволнинг нақадар масхаромуз эканлигидан дарак бериб турарди.
Жулия расмнинг тагига "Қора пиар" деб ёзиб учта ундов белгисини қўйиб қўйибди .

Азиз ҳеч нарсага тушунмади .
У Жулияга "Тушунмадим" деб ёзиб юборди- ю, тоқат билан жавобни кута бошлади .

Жавоб кўп куттирмади :

- Дўст , аслида мен ҳаммасини икки оғиз сўзда ифода қилиб бергандим. Бу ҳофиза хоним ҳаётда ҳам саҳнадаги каби роль ўйнаяпти .
Биласиз шоу- бизнес шавқатсиз бозор. Бозор қоидасига кўра ҳамма нарса янги ва сархил бўлиши керак. Бу айниқса аёлларга тегишли . Ёш ўтиши билан юзга қарилик ўз имзосини қўйгандан сўнг санъаткорнинг рейтинги у буни истайдими, йўқми ўз- ўзидан тушади . Аммо қариликни ким ҳам тан олгиси келади дейсиз ?! Айниқса юртнинг кўзида бўлган, ҳашамга буркалиб юрган аёлларни-ку айтмаса ҳам бўлади . Улар учун эътибордан қолиш ўлим билан баробар . Саноқли аёлларгина бундай йиллар силсиласига пул ва парваришнинг кучи билан дош бера оладилар. Масалан Россия примадоннаси Аллахонимни олайлик. Аммо бизнинг Сакина хонимнинг ҳаётида ҳақиқатдан ҳам ... У бозори қайтганини тан олгиси келмаганидан ўйлаб топган бу ишни .
Умуман олганда у йўқолганлигини даъво қилган тақинчоқ ясама . Уни бир кишини орага қўйиб бир бухоролик тадбиркор заргардан ясаттириб олган. Нархиям деярли ҳеч қанчамас . Тахминан беш кило гўштни пулига тушгандиров . Аммо бу матоҳини энг нуфузли тақдимотларда тақиб чиққан ва атайлаб кўз-кўзлаб суратга тушган. Нима сабаб дейсизми ?! Айнан бугунги сабаб учун-да.
Сакина хоним шу йўл билан халқнинг эътиборини тортишни ният қилган. Буни анти ёки қора пиар дейишлари сабаби шундан .
Биласизми , сиз бу ойимчани осмондан ерга тушириб қўйишингизни иккита йўли бор.
Биринчиси , у кўрсатган нархдаги тақинчоқ бошида ақли бор ҳар қандай инсон томонидан эгалик қилинганда , албатта суғурта қилинади. Бой нима учун бой бўлади деб ўйлайсиз ? Аскар ҳолларда ақлли бўлганлиги учун . Бир сўмни бели оғриб ишлаб топган одам унинг қадрига етади . Уни икки сўм қилиш чорасини кўриш эса ... тадбиркорликдир . Ҳар бир ишнинг тадбирини кўрадиган инсон эса ... Хуллас , дўст , сиз галдаги учрашувда тақинчоқ суғурта қилинганми , йўқми буни "яхшилаб" сўранг. Агар у аёл шундаям сизга чап бера олса (ооо, у буни жуда яхши уддалайди ) , унда сиз учун уни қўлга туширишнинг иккинчи вариантини тавсия қиламан ...
👍16
#НОТАНИШ
-56-

Хуллас , у кўрсатган тақинчоқ ҳақиқатда ҳам йўқолганлигини исботлаш учун хоним афанди унга қўшиб бир ҳовуч ҳақиқийларини ҳам "гум" қилишига тўғри келган. Аммо уни қаерга беркитиш энг мақбул йўл ?!
Нима деб ўйлайсиз?! Мен марҳамат шунча маълумот бердим , уёғини ўзингиз топинг , тақинчоқ хонадоннинг ўзида демоқчи эдим- ку ... Майли , бугун мен "шедрийман " ( хазил, дўст) . Шунинг учун тақинчоқлар тахминан бир ойлар аввал ховлидаги чап қўлда жойлашган , нарҳи фалон пул турадиган итнинг катаги тагига, ярим метрдан ортиқ чуқурликка кўмиб қўйилганлигини айтсаммикан, ё йўқми , шу ҳақида ўйланиб ҳали бир қарорга келганим йўқ ... Аммо Сакина хонимнинг дидига қойил . Қимматбаҳо нарсани қимматбаҳо итига ишониб тўғри қилганини қаранг ...
Дўст , сизга омад . Ҳа- я бу ёзганларимга раҳмат айтиш шарт эмас . Нимага бунақа дедим ?! Ўзи ! Шунчаки ... Шунчаки айтдим, қўйдим-да !

Азиз "дўст"дан келган хабарни ўқир экан , кўнгли ёришиб кетди . Ундаги кўтаринки кайфият Азизга ҳам "юққан" ди.

У хабарга қисқа жавоб ёзди :

- Сизга раҳмат демайман . Сизга "дўстимсиз" дейман . Ҳамма гапни шу сўз айтади...
Боризга шукр ...

*

Икки кундан кейин оммавий ахборот воситаларида Сакина хонимнинг янги баёноти чиқди. Унда ҳофизага тегишли ўғирланган тақинчоқни жонбозлик билан топиб берган ички ишлар ҳодими лейтенат Алиев Азизга Сакина хоним томонидан ташаккурнома билдирилган эди . "Жиноят тафсилотлари яқин кунларда батафсил эълон қилинади" дея тугатилган эди хабар ...


* * *

Диёрбек томонидан қилинган илтимосни эшитиб, шефнинг бошидан қайнаб турган сув қуйилиб кетгандек бўлди , гўё...
У ҳаммадан кутса ҳам , Диёрбекдан кутмаган эди буни .
Шефнинг Диёрбекдан орзу- умидлари бир олам эди. Аслида унга шаҳар ўртасидан хонадон , тагига машина туҳфа қилишининг ҳам асосий сабаби шу эди...

Бойлар ҳам йиғлайди ...
Ҳа , инсонлар , айниқса бойлар бежизга йиғламаса керак. Қадимдан "бири кам дунё" деган ибора бекорга йиллар синовидан ўтмаган чиқар .

Шералининг ҳам қалбининг бир кемтиги бор эди . Унинг бир қизи ва бир ўғли бор бўлиб , фарзанд сўзи ўртага тушганда кўз ўнгига асосан қизи Лайло келарди. Лайлони Аллоҳ чирой ва заковотдан қисмаган эди . У бениҳоя чиройли эди . Аҳлоқи эса ўзидан гўзал бу қиз... (нималарнинг тўлови учунми балки ) безабон , яъни туғма соқов туғилганди.
Шерали қизини беҳад яхши кўрарди , уни ер- у кўкка ишонмасди, шунинг учун ўзича кўнглида Диёрбекни куёв қилмоқни режалаштирганди .
У Диёрбек бошига аёллар сабабли тушган шунча савдолардан кейин , ҳали - бери юраги аёл зотига исимаса керак деб мўжални нотўғри олганди .
Эҳ , бу- аёллар ... Эҳ , бу - муҳаббат ... Инсонни не кўйларга
солмас экан. Эркак кишининг ҳаётида иккита , учта ,... ўнта аёл бўлиши мумкин . Аммо юрагида умри давомида биргина аёл жой эгаллайди . Биргина ... Гарчанд эркаклар буни тан олишни истамасалар- да , ҳилватда фақат "у" ҳақида ўйлашларига ўзлари кўп бор ажабланишлари бор гап . Ҳамма гап кимдир ўша - "у" га етган ёки етмаганида бўлса керак.

Шерали ҳам етмаганди . "У"га . Тақдирнинг тақазоси билан кўнгил қўйган қизини отаси қатъий рад этганди. Қиз - Кумуш юрти Марғилондан эди . Қиз етим эди . Қиз ғурурли эди . Ҳамма қизлар атлас- у кимҳобда ўзига зеб берса , қиз оддий чит кўйлакда чиройда тенгсиз эди . Қиз ... - У эди ... У !!!

Шерали онасига отасидан никоҳларига руҳсат сўраб бериш учун, Баҳорни яхши кўришини айтганда, онаси лом- лим демади . Шерали ҳар доим ўзини қувватловчи онаси бу сафар ҳам тарафимни олади деб ўйлаганди.

Аммо индинига Баҳор институтни буткул ташлаб , юртига кетиб қолганлигини эшитганда, кўнгли "нималарнидир" сезганди . Шерали энди отасига қўшилиб онаси билан ҳам курашиши кераклигини англаган вақт Марғилондан Баҳорнинг бахтсиз ҳодиса туфайли оламдан ўтганлиги ҳақидаги хабар келди.
Баҳор Кумуш бўлди . Шерали Отабек. Лазиза эса Зайнаб ...
Лазиза отасининг дўстини қизи эди. Ҳаётнинг ранг- баранг ранглари Баҳор билан бир умрга қайтмас бўлиб кетган Шералига энди кимга...
👍17❤5🔥1🥰1
⚡️ЭРТАГА, 13-МАРТ, РЎЗАНИНГ 13-КУНИ. Саҳарлик (оғиз ёпиш) Тошкент вақти билан.

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✨Рамазон ойининг иккинчи ўн кунлиги – мағфират даҳасидамиз
✨Барча гуноҳларимизни Аллоҳ мағфират қилсин!
✨Аллоҳ барча рўза ва ибодатларимизни қабул қилсин ва икки дунёмизни саодатли қилсин!

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бўлсин!


Янги кунга бисмиллаҳ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
Ҳар бир инсоннинг ичида чегараси бор...
Туйғунинг чегараси... Дарднинг чегараси... Нафратнинг чегараси... Кечиримнинг чегараси...
Шунинг учун ҳам баъзида инсонлар узоқ вақт чидаши мумкин...
Узоқ вақт жим бўлиш ....
Узоқ вақт давомида хулоса чиқариб ва кейин  воз кечиши мумкин...

Инсоннинг кўнгли сўзлардан кўра буюкдир.
Шуни унутманг,
Сиз сўзларга боқасиз,
Аллоҳ эса кўнгилларга...

Бу бизларга берилган бир фурсат имтихонли дунёда кўнгилларни кенг қилиб яшанг...

Иймонга, ибодатга, соғлиққа,
Энг асосийси Аллоҳ розилинига эътибор қаратинг...

Қолганини ечими бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
🌙​РАМАЗОНДА ЭНГ КЎП СЎРАЛАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРГА ЖАВОБЛАР:

РЎЗАДОР КИШИ ИСИРИҚ, БУҒ ВА ШУНГА ЎХШАШ НАРСАЛАРНИ ҲИДЛАСА РЎЗАСИ ОЧИЛАДИМИ?

✅Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

СУРИЛАДИГАН ДОРИ (МАЗЬ) ВА ШУ КАБИ ВОСИТАЛАРНИ БАДАНГА СУРТСА РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

РЎЗАДОР ШЎР СУВДА ОҒЗИНИ ЧАЙСА БЎЛАДИМИ?

✅Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

КАСАЛ ВА МУСОФИР РАМАЗОН ОЙИДА РЎЗА ТУТА ОЛМАСА-ДА, ЎЗИНИ ЕБ-ИЧИШДАН ТЎХТАТИБ ТУРИШИ КЕРАКМИ?

✅Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

РЎЗАДОР СУВ БИЛАН МУБОЛАҒАЛИ ТАРЗДА ИСТИНЖО ҚИЛСА, БАВОСИЛ (ГЕМОРРОЙ) КАСАЛИГА ДУЧОР БЎЛГАНЛАР ЎША ЖОЙЛАРИГА ДОРИ ҚЎЙИШСА, РЎЗА ОЧИЛАДИМИ?

✅Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

БИЛМАСДАН 2 МИНУТ ОЛДИН ОҒИЗ ОЧИБ ҚЎЙСА НИМА БЎЛАДИ?

✅2 минут зарар қилмайди. Валлоҳу аълам!

ТАБЛЕТКА РЎЗАНИ ОЧАДИМИ?

✅Таблетка рўзани очишлиги аниқ, томчи ва уколлар тери осига бўлиши рўзани очмайди.


ХОМИЛАДОР АЁЛЛАР РЎЗА ТУТМАСА БЎЛАДИМИ?

✅Тутиб кўради, агар зарар етиш эҳтимоли бўлса кечиктириб туради. Кейин қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!

👤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ва «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайати

Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Бир мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди. Ўқувчиларга нимани мўъжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифаси топширилди.

Ҳамма дафтарларини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи: “Сенга кўмаклашиб юборайми, қизим?” деб сўради ундан. Қизча: “Дунёда мўъжизалар шунақанги кўплигидан қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди. Шунда устози: “Қани, танлаганларингни ўқиб берчи”, деди унга. Қизча бирмунча вақт иккиланиб турди-да, сўнг ўқишга киришди:
“Мен учун дунёнинг етти мўъжизаси:
1. Кўриш.
2. Эшитиш.
3. Ҳаракатланиш.
4. Англаш.
5. Ҳис қилиш.
6. Кулиш.
7. Севиш”.

Сизда мана шу мўъжизалар бўлса, шукур айлaнг! Сиз мўъжизага бой инсон экансиз!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shundayam nolima, shu ota-onang,
Qonidir qalbingda joʻsh urib turgan.
Ulardir yagona, aziz parvonang,
Ulardir sen uchun oʻt-suvga kirgan…

Oʻzbekiston xalq artisti Erkin Komilovdan ota-onani e’zozlash kerakligi haqidagi ajoyib she’r

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4