🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Бокс қироли Мухаммад Алидан
— Шундай жазирама иссиқ кунда қандай қилиб рўза тутяпсан? — деб сўрадилар.

Мухаммад Али шундай жавоб берди: — Бугунги кундаги иссиқдан кўра, анча иссиқ бўлган бир кун учун тутяпман.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Қуйидаги шахсларга рўза тутмасликка рухсат берилган:

1. Касал киши. Касал кишига рўза тутмасликка рухсат этилган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Кимки бемор ёки сафарда бўлса, (тута олмаган кунларининг) саноғи бошқа кунлардандир” (Бақара, 185).

Киши рўза тутиш сабабли касаллигининг кучайиши ёки тузалишининг секинлаши ёки бирор аъзосига талаф етишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкин.

Касал киши касалидан тузалганидан сўнг Рамазон ойида тутмаган кунларининг рўзасини қазо қилиб тутиб беради.

2. Сафардаги киши. Сафардан мурод – намоз қаср ўқиладиган узоқликдаги масофани кўзлаб чиқишдир. Мусофир агар рўза тутиши машаққат бўлмаса, рўза тутгани яхши. Киши агар сафарга тонг отгандан сўнг чиқса, ўша куни оғзини очмаслиги керак.

Мусофир сафарда тутмаган кунлари рўзасини кейин тутиб беради.

3. Ҳомиладор ва эмизикли аёл. Фақиҳлар ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза тутиш ўзи ёки боласига зарар етказишидан қўрқса, рўза тутмаслиги мумкинлигига иттифоқ қилишган.

4. Кекса кишилар. Бунга кексайиб қувватдан қолган кишилар, тузалишига умид қолмаган беморлар, кекса кампирлар киради. Бундай кишилар кейинчалик ҳам рўза тута олмаганлари сабабли қазо қилмайдилар, балки тутмаган ҳар кунлари учун фидя берадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир” (Бақара, 184). Фидя миқдори фитр садақаси миқдори билан баробардир.

5. Ўта қаттиқ очиққан ва чанқаган киши. Агар рўзадор рўзасини очмаса, ҳалок бўлишига ёки ақли кетишига ёки баъзи сезгилари ишламай қолишига гумони ғолиб бўлса, рўзасини очиши мумкин. Сўнг ана шу тутмаган кунлари рўзасини қазосини ўташи лозим.

6. Ҳайз ва нифос кўрган аёллар. Ҳайз ва нифосдаги аёллар рўза тутишлари мумкин эмас. Улар покланганларидан сўнг қазосини тутиб берадилар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🚷 Ким Таҳоратсиз ҳолда Оғзини ёпган бўлса эшитиб қўйсин!

Таҳоратсиз оғиз ёпиб бўлмайдими ?
Буни кўпчилик рўзадорлар билишмас экан. Ҳозироқ пасдаги тугмани босиб жавобини билиб олинг!👇
👍2
#НОТАНИШ
-57-

уйланишнинг фарқи қолмаганди . Лазиза эса эридан бир аёл нимани кўриши керак бўлса шуни кўрди , фақат муҳаббатдан ташқари ... Нимага эга бўлиши керак бўлса шунга эга бўлди , фақат кўнглидан ташқари ...
Вақт - олий ҳаъкам . Ҳамма нарсани даволайди дейишади. Аммо Шералининг фикрича бундай эмас. У йиллар давомида Баҳорни унутмади, балки янада қаттиқроқ яхши кўрди . Фарзандлари дунёга келганда ҳаётида тонгги шабада эсгандек бўлди . У энди Баҳорга бўлган севгиси тафтини ёлғиз қизи Лайлога берган эътибори орқали босмоқчи бўлди. Лайлонинг уч ёшида ҳам тили чиқмаганидан кейин эса...
Шерали қўлида мол , дунё , давлат бор бўлган ҳолда ўксик эркак, кўнгли ярим ота сифатида қолаверди . У ҳеч қачон Лазизага ҳиёнат қилмаганди , бунинг учун қўлида минг бир имкон бўлса-да, бу ҳақда ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаганди ва шунинг билан бирга, уни севиш ҳақида ҳам бирор марта хаёлининг кўчасига келтирмаган эди .
У аввалида умидлари саробга айланганидан анча кун жиғибийрон бўлди . Диёрбекка шартта дангалига " Қизимни бериб , сени куёв қилмоқчиман" демоқчи ҳам бўлди . Аммо кунлар ўтиб совиди . Аёли Лазизага раъво кўрган ранжларини қизи Лайлога раъво кўргиси келмади. "Аввало айб ўзимда, ниятимнинг бир учини Диёрбекка билдирмаган мен ўзим" дея ўзидан - ўзи ёзғирди. Кейин эса хафтанинг охирида Ориф ака ва унинг аёлини Диёрдек айтган хонадонга совчиликка жўнатди .
Тақдир - насиб . Тақдир насиб бўлиб турганда , ҳамма ишлар шунчалик тезлашиб кетар экан- ки , ўз ҳаётига тақдир чизгилар чизаётган инсонлар ҳам хайронликларидан барчасини унинг измига ҳавола қилиб қўяр эканлар ...
Кўп ўтмай Диёрбек ва Сожидаларнинг "бошлари боғланди" .
Ҳаётда "Фаришталар омини " деган ибора бор . Кўп нарсани англатади . Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак , дуолар ижобат бўлишини ...
Бир вақтлар янгалари Диёрбекнинг номидан "Шаҳарлик бойвуччани қизини топган , ўша ерда уйли - жойли бўляпти" деган гаплари ярим йилга қолмай ижобат бўлиб қолди .
Диёрбекнинг тўй куни белгиланиши билан , Шерали унинг қишлоқдошларини тўйга айттириб келди . Улар келишмаса , куч ишлатиб бўлса- да олиб келишни мўжаллаган Шерали тўйдан бир кун олдин келган "акалар" ва "янгалар"ни кўриб , "Шармандага шаҳар кенг"лигига яна бир бор тан бериб қўяқолди. Диёрбекнинг сабрини синамаслик учун "Қариндошлар" Ориф акани уйига жойлаштирилди.
Ниҳоят кутилган дақиқалар етиб келди. Диёрбек билан Сожида тўйхонага ташриф буюрганларида, Сожидани келин сифатида қайнона бўлиб, Ориф аканинг аёли ва Лазизалар кутиб олишди. Тўй жуда чиройли ва файзли ўта бошлади . Тўй энг авжига чиққан пайтда даврага Диёрбекнинг ҳамкасблари таклиф қилинди . Улар Шерали ака бошчилигида Диёрбекни унутилмас онлари билан табриклаб , чин кўнгилдан бахт тиладилар . Шунда Шерали аканинг имоси билан иккита чиройли қилиб ўралган қутичани олиб келдилар. Қутичаларда Диёрбек учун тилла суви югуртирилган қимматбаҳо соат , Сожида учун тилла занжир бор эди . Шерали ака уларни олиб келин-куёв ўтирган столга яқинлашди . У аввал Диёрбекка совғасини топширди. Сўнг турган еридан озгина силжиб қўлидаги келинга аталган қутичани Сожидага узатди. Сожида бошини эгиб салом берган бўлди ва беихтиёр Шерали акага қаради .
Бирдан Шерали ака турган ерида ўқ еган одамдек қалқиб кетди . Ёнида турган шотирларидан бири уни ушлаб қолди. Шерали ака бемажол ҳолда яна бир бор келинга тикилди . Унинг кўзлари тиниб кетди. Ранги қув ўчди . Ахир ҳарир парда ортидан унга ...
#давоми_бор

Муаллиф : Хазонрезги
👍13
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми)
-58-

Олимлар бу дунёда ҳар бир инсоннинг ўзига бир томчи сувдек ўхшайдиган яна саккиз нафар қиёфадоши борлигини аниқлаганлар. Бу тажрибаларда синалган факт . Кўпчилик давлат арбоблари ҳам айнан шундан фойдаланган ҳолда , ўз қиёфадошларининг ҳизматини самарали қўллайдилар.

Шерали шу топда Сожида сиймосида бундан йигирма йиллар аввал йўқотган бир умрлик кўнгли баҳори Баҳорни кўриб турарди. Ҳудди ўша юз , ҳудди ўша қалдирғоч қанотидек қошлар , серкиприк шаҳло кўзлар , атиргул ғунчаси янглиғ ақиқ лаблар, шаршарамисол эгасига бўй бермас сочлар...
Бари ўша ... Бари Баҳорники ... Бари йигирма йил аввал қандай бўлган бўлса ҳозир ҳам шундай ...
Шерали даврадан қандай чиқиб кетганини билмади . У тўй бўлаётган рестораннинг ҳоли бир хонасини топиб беришларини сўради. Ресторан иш юритувчиси "рестораннинг алоҳида хонаси" га Шералини кузатиб қўйди . Шерали ичкарига киргач шарт эшикни ёпди, бу билан Шерали шогирдларига ўзини тинч қўйишларини билдирган бўлди . У ичкаридаги ҳашамдор узун диванга чўзилди. Ётган жойида аранг галстугини бўшатди , ёқасининг тугмаларини ечган бўлди.
Четдан қараган инсонга Шерали жуда абгор аҳволда кўринган бўларди . Унинг йигирма йиллик , устигина битган яраси тирналиб кетган , ичидан кўнглига қараб армон қонлари оқарди...

* * *

Тўй тугагач , Диёрбекнинг қишлоқдан келган қариндошлари улар билан қўшилиб , янги уйига боришди. Боргач эса "қайданам шу ерга келдик- а?! " дея ўзларидан гина қилишди . Уларни ҳасад олови жуда қаттиқ куйдириб юборганди . Диёрбекнинг янги уйи шу даражада дид билан таъмирланган эди-ки , у ерга кирган инсоннинг қайтиб чиққиси келмасди.
Диёрбекнинг қариндош - уруғларига Шералининг кўрсатмасига кўра алоҳида мулозамат кўрсатилди. Улар бу кунни умриларининг охиригача унутмасликлари аниқ эди. Улар учун шунча эҳтиром ҳам бир бўлган эди- ю , Диёрбекнинг "жигарлар"и тарафига бир бора "Сиз ҳам одаммисиз ?! " дегандек кўнгил учун назар ташламаганлиги ҳам бир бўлган эди...

* * *

Тўй баҳона Шоилёс бир - икки кунга шефнинг эсидан чиққан эди. Фурсатдан фойдаланиб "у томонда" танишган ошнаси "Учар" лақабли Мирвалининг шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлисига йўл олди . Мирвали ўзининг айтиши бўйича "офис"ида экан .
Шоилёсни очиқ чеҳра билан кутиб олди :
- Ээээ , алломаи замон , бормилар ? Ўзим ҳам айтаётган эдим- а , бугун эрта сахардан нечук кўзим учаяпти деб ?!
- Салом , замонавий Робин Гуд !
👍13
#НОТАНИШ
-59-

Мирвали Шоилёсни бағрига босди .
Шоилёс Мирвалини яхши кўрарди. Мирвали ҳам ўзи каби тақдирнинг қўлида ўйинчоқ бўлганлардан эди . У қамоқда танишганлари ичида Мирвалигагина ишонган эди . Шоилёс Мирвали ҳеч қачон очиқ айтмаган бўлса- да , қамалишига айнан Шерали - шефнинг сабабчи эканлигини ҳис қилиб турарди. Мирвали унинг қандайдир камомадларини ўз бўйнига олиб шефнинг нақд қамоқхона остонасидан қайтариб келганлигини бир учини бировларнинг оғзидан эшитгандек ҳам бўлган эди . Аммо ўзи ботиниб сўрай олмаган , Учар ҳам ҳар бир масалада очиқ бўлгани ҳолда бунисида чекланиш қилган эди .
Шоилёс шеф Учар қамоқдалигида унинг оиласини моддий жиҳатдан ҳавас қилгулик даражада таъминлаб қўйганлигини биларди.
Кейин вақти соати билан уйига қайтган Мирвалини ўзи номига очилган қассобхона , гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бир неча цехлар қаршилади.
Мирвали элликка эллик ишлайди . Эллик фоиз маҳсулотни ўз даромадидан ишлаб чиқарса , эллик фоизини қайсидир нокастанинг чўнтагидан қуритади. Маъруф ферма ҳам Мирвалининг қора рўйхатига тушганлардан эди. Орқаваротдан Маъруф ферма икки оилани ишлатиб - ишлатиб ҳақини еб кетганини эшитган Мирвали ўша ҳақни биттада ортиғи билан ундириб олганди. Албатта мазлумларнинг ҳақи баъзи ишончли баҳоналар билан тўлаб берилган бўлса- да , орада Мирвали хам ўз улишини қойиллатиб ажратишни қотирган эди . Маъруф ферма эса бошқа Мирвалининг қўлига тушганлар каби чапакларини чалиб қолаверганди.
Шоилёс мана шундай ишлари учун Мирвалини Робин Гуд деб атарди , очиғи унга ҳам дўсти томонидан шундай деб чақирилиши жуда ёқар , талтайиб оғзини танобини ёпа олмай қоларди.
Шоилёс бу ерга жимжитлик қидириб келганди . Мана бир неча ойки , ўйлаб ўйининг охирига ета олмайди, Скарлетт билан боғлиқ калаванинг учини ҳеч топа олмас эди ...

* * *

Сожида келин бўлиб тушган кунининг иккинчисида эрта сахардан кўчага сув сепишга чиқди . У қизлик вақтида бунақа сахарлаб кўчага сув сепмас эди . Аммо қайнонаси бўлмаса- да , ўз махалласидан уялди . У бир йўла қарама - қарши тарафдаги ўз уйи кўчасини ҳам супирди , сув сепди . Бирданига шунча иш қилганига тезда толгандек бўлди. Юраги алланечук урди. У кўчанинг бошида ойналари қорайтирилган жип машинасида кимдир уни жуда қаттиқ кузатаётганини ҳис қилди . Аммо машинага қарамасликка тиришиб , ишини тез битиришга ҳаракат қилди . Сожида машина эгасини айнан уни пойлаб келганлигини , ундан ўзи билан боғлиқ жуда кўп талаблари борлигини ҳис қилди. Бу инсоннинг боғига яқин ойларда бир неча бор тош отганлигини ичида тан олди , аммо келгувчининг ҳозирги ташрифининг сабаби бошқа эканлигини сезиб ажабланди ...
Сожидани кузатаётган ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
👍15
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
-60-

Сожидани кузатаётган Шерали эди ...
Мана икки кундирки Шералининг кўзларига уйқу келмайди . Қўли бир ишга бормайди . Гоҳида раҳмоний , гоҳида шайтоний хаёлларга боради. Гоҳида бу - иккинчи "Баҳор"га эга чиққан Диёрбекни ўз қўллари билан бўғиб ўлдиргиси келади , уларни хаёлида бирга тасаввур қилса , аламдан сочларини битта- битталаб юлгиси келади. Гоҳида эса Баҳорни топиб бергани учун Диёрбекдан чексиз миннатдор бўлади. Ўзи етмаган бахтини шу икки ёшда кўрганига шукр қилгиси , қизи тенги Сожидага отадек меҳр бериб кўргиси келади , аммо ҳеч уддасидан чиқа олмади . Қайсар юрак гапига умуман қулоқ солгиси келмайди .
Шерали икки кундан бери Сожида ва Диёрбекга тегишли икки юз хил режа тузди , аммо ҳеч бири ақл талабидан ўтмади .
Бир кўнгли "Қўявер , ёшлар сенинг даврингда бахтли бўлсин , сен ҳам уларга қўшилиб уларнинг бахтидан баҳра ол, юрагингни тўлдирган аламлар , армонларни шу орқали бўшат " деса , иккинчи кўнгли "Бу дунёга ахир бир марта келгансан, ҳаммагаям иккинчи имконият берилавермайди, бу қиз бежизга тақдирингда пайдо бўлгани йўқ , бу бир илохий белги , у сеники бўлган , сеники бўлиш учун яна қайтди. Шунча йиллик тортган ранж- у аламларинг учун , мукофотингга яна қайтди , бу сафар ҳам қўлдан чиқарганингдан кўра ўлим афзал эмасми ?" дея ўз кўчаларига бошлар эди . Шерали шу топда Баҳорнинг ўлганини ёлғон дея ўйлаб Марғилонгача бориб келганлигини , қабрини топиб бориб , қабр тошидаги қизнинг расмини кўрмагунча ишонмаганлигини, ишонгандан сўнггина Лазизага уйланишга рози бўлганлигини эслади...

Табиатда баҳор ҳар фаслда такрор қайтади . Аммо баҳор инсон ҳаётида иккинчи марта қайтса ёмон экан ... Жуда ёмон экан ... Қовжираган , ерга аста секин узилиб тушаман деб тайёрланаётган баргларни кузатиб , сокинлик либосини кийганча тақдирга тан бераётган дарахтлар яна гул тақишга мажбур бўлса, бундан аянчлиси ва ёмони йўқ экан... Йўқ экан...

* * *

Сожида челак ва супургини олиб ичкарига кирди- ю , дарвозани шарт ёпиб, эшик ортида туриб қолди . У машина ўзидан деярли етмиш метрлар узоқда, ойналари қорайтирилиб ичидаги ҳайдовчиси кўринмаётган бўлса- да , шу масофадан ҳам "уни" , яъни Диёрбекнинг бошлиғи Шерали- шефни таниди . Шефни ўзи томонга нима илинж етаклаб келганлигини ҳис қилганда эса , даҳшатга тушди. Тўй куни бахтдан маст , шунингдек ғала - ғовур орасида шефга кўпда эътибор бермаган Сожида , бугун унинг ўша кундаги ҳолатларини кўнглидан кечириб ўзини қўярга жой тополмай қолганди. Сожиданинг хаёлларини Диёрбекнинг овози тўзғитиб юборди.

- Сожида , бу нима туриш ?!

Сожида бир чўчиб тушди :

- Вой , Бек ака , ўтимни ёрдингиз...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌹🎊РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌟🌙🍀

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!


Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

🌙Рамазоннинг ойининг иккинчи жумаси ва 14-куни муборак бўлсин!

Аллоҳ барчаларимизга чиройли сабр берсин🤲

Саҳарликга уйғонган яқинларингизга улашинг.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2❤1
Биз жуда ҳам бой яшар эдик. Жудам ҳам. Отам қаерга қўл узатсалар етар эди гўё. Уйда яна бир инсон аммам яшар эдилар. Уларни турмушлари бўлмай қайтиб келгандилар. Вақтлар ўтиб эрсизлик уларга ҳар тарафлама таъсир қила бошлади. Аввалига қулоқлари оғирлашди, кўзойнакка мухтож бўла бошладилар, жиззаки, урушқоқ бўлиб қолдилар. Ота онасидан кейин падарим худди онасидек ғамхўрлик қилардилар. Беозоргина аммам бизларни жудаям яхши кўрар эдилар. Фарзандлари йўқлиги сабаб рахмим ҳам келарди. Айни шу дамда катта аёл бўлиб уларнинг ўтган умрларини тахлил қила бошладим ва қўрқиб кетдим. Ёлғиз ўтиб бирор бора таъна қилмаганликларидан офарину тасаннолар дегим келди.  Тўғрида ёлғиз яшаш, ёлғиз ўтиш, яна камига бефарзанд бўлиб дунёдан қандайдир ном нишонсиз ўтиш дахшатни ўзику.
Бир куни нимадир бўлди-ю отам билан тортишиб қолдилар ва амакимникига кўчиб ўтишга қарор қилдилар. Кетган кунлари хоналаридан бир мактуб топиб олдим. Унда шундай ёзувлар бор эди.
“Онажон, бугун сизни роса соғиндим. Ўзим кўтариб катта қилган укам жеркиб берди. Бировларга йиғлатмасдан ўйнатиб юрган укам бугун мени йиғлатди. Кийимлари кир бўлмасин деб елкамда опичлаб юрган укам бугун дилимни кир қилди. Ёшлигимни қўмсаяпман онажон...”
Озгина сукут жим турдиму кўз ёшларимнии билдирмасдан артдим. Буларни ўқиб йиғладим тўғриси. Ёш боладек ёзибдилар хатни ҳам. Лекин кетган кунларидан бошлаб отамнинг қўлидан кўп баракалар учиб кетди.

Демак, ризқни Аллоҳ жигарлар учун ҳам кўпайтириб берар экан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muhabbat ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
ДОНИШМАНД БИЛАН СУҲБАТ...

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у.
Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади.
Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган.
Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл.
Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди.
Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама.
Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил.
Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир.
Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади.
Доим ёдингда тут!
Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим.
Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
«Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар.
Шундан буён ана шундай таомланаман»
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин!

Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси. «Ҳилол» журналининг 4(41) сонидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰2
Биласизми, бу аёл велосипедни бошида кўтариб кетганидан кўра ерга қўйиб етаклаб кетса бўлади. Бироқ ўғли уни янги ҳолда минишини истади.

Баъзи қарзлар бўлади, ҳар қанча уринсангиз ҳам уларни узолмайсиз.

Аллоҳ таоло ота-онамизни паноҳида асрасин, умрларини узун, амалларини солиҳ қилсин, дуоларини олишни бизга насиб этсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢6👍2
⏰ 14 - март ифторлик вақти 18:32(Тошкент вақти)

👉 Ифторлик дуоси (оғиз очиш) :
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

📃Маъноси:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

❗️Яқинларга улашинг ифторликка кеч қолишмасин

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🧕 Muslimalar kundaligi
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ #НОТАНИШ -60- Сожидани кузатаётган Шерали эди ... Мана икки кундирки Шералининг кўзларига уйқу келмайди . Қўли бир ишга бормайди . Гоҳида раҳмоний , гоҳида шайтоний хаёлларга боради. Гоҳида бу - иккинчи "Баҳор"га эга чиққан…
#НОТАНИШ
-61-

- Бунча сахарлаб туриб олдинг?!
Шу пайтда кўча супириш зарилмиди? Кун ҳам анча салқин бўлиб қолган бўлса ?!

- Супирмасам уят бўлади .

- Олдинг- а гапни, Сожида . Ким уят қилади ?!

- Одамлар . Янги келин ҳеч бўлмаса бир - икки ой кўча супиришгаям ярамади , демайдими ?!

- Ўша одамлар таниш-ку ? Ўзингни махалланг. Асосийси ман гапирмасам бўлди-ю .

- Шунинг учун уяламан- да , Бек ака . Уни буни қўйинг нима ейсиз ?! Нонуштага ?!

- Ҳм нима буюрсам экан ?! Ўзи тўйдан қолган нарсалар шундоқ турибди-ку. Қўлингдан битта қаҳва бўлса бўлди .

Ҳа айтганча , тушликка озроқ суюқ овқат қилиш керак . Бошлиғим Шерали ака яқинда телефон қилгандилар . "Муборак бўлсин"га келинойим билан келишар экан . Улар ...

Ошхонага йўл олган Сожида Диёрбекнинг қолган сўзларини эшитмади. Унинг асаблари қақшай бошлаган эди ...

* * *

Тушга яқин Шерали ака Лазиза келинойи билан қўни - қўнжиларини тўлдириб келиб қолишди.
Сожида Вазира опани ҳам айтиб чиққан эди . У аёллар учун алоҳида , эркаклар учун алоҳида хонага жой ҳозирлаган эди . Аммо Шерали ака "Энди бир оиламиз" деб ҳаммани бир жойга ўтқаздирди . Сожида уни мақсадини сезиб ғижиниб қўйди . Шерали акалардан кейин кўп ўтмай машҳур ресторандан уч нафар ҳодим келиб ошхонани эгаллашди.

- Мен бугун жамул- жам бўлиб ўтиришни ҳоҳладим . Келинбола ҳам югур - югур қилиб , уринмасинлар .

Унинг гапларини эшитиб Сожиданинг бўлари бўлди .
Шералининг кўнглидаги гаплар унга шундоқ англашинилиб турар , бунга сайин сабри косасидан тошай деб турарди.
Диёрбек негадир Сожиданинг бир қизариб , бир бўзараётганлигига ажабланар, нима учундир овчининг тўрига тушиб қолган кийикдек бесаранжом бўлиб қолганлигини тагига етолмай, нега бунчалик ҳаяжонланаётганлигига тушуна олмас эди .

Лазиза келинойи зукко аёл эди . У эрининг нега бунчалар сертавоъзе бўлиб қолганлигини Сожида каби миридан- сиригача ҳабардор бўлмаса- да , шунча йиллик ёстиқдошини нима учун бунча питирлаб қолганлигини аёллик кўнгли билан ҳис қилиб турарди .
👍10
#НОТАНИШ
-62-

Ахир эрини ҳеч қачон бундай аҳволда кўрмаган эди. Лазиза йиллар давомида Шералининг муҳаббатсиз туйғуларига чидаб келди. Аммо бунга чидаш қанчалар қийин эканлигини бир ўзи билди , бир парвардигор билди . У турмуши давомида битта ҳақиқатни ўзи учун кашф қилган эди:

Аёл севилса аёл экан.

Аёллик бахти фақат эрига севикли бўлишда экан . Қайсидир инсон бежизга "Севсанг - қулсан , севилсанг - подишоҳ" деб бежизга айтмаган экан. У ҳам юраги куйганидан айтганлигига Лазиза тирик гувоҳ бўлди . У ўзини эрининг ҳаётидаги бола ишлаб чиқариб берувчи заводга қиёс қилди . Аёл сифатида ўзининг эрига фақатгина шунинг учунгина керак бўлганлигига чидаши қийин эди . Аммо бугун кўрди-ку , бу кўрганларининг барчаси ҳолва бўлиб чиқди . Аёл эркак билан неча йил яшаса уни сурат- ю , сийратини таний олади деб ўйлайсиз ?! Бир йил , икки йил , ... ўн йил ,.. йигирма ... Шундай аёллар бўлади- ки , эрини умрини охиригача англай олмай ўтишлари мумкин. Кўпинча вафотидан кейин эр бўлмишнинг талай сирлари очилиб , сув бетига қалқиб чиққан олмага ўхшаб қолганда , аёллар бошини қай тошга уришини ҳам билмай қолиши шундандир эҳтимол . Аммо Лазиза бундай аёллар тоифасига кирмас эди . У Шералини "таниб" олишига бир ой ҳам вақт кетмаганди. Лазиза кўпинча эрининг ҳаётида бўлган ўша марҳума қиздан миннатдор бўларди. Кумуш юртининг Баҳори туфайли Шерали ҳеч қачон Лазизага ҳиёнат қилмади . Адолат билан айтганда эса, ўша Баҳорга ҳиёнат қилмади. Лазиза ўзи севилмаса-да , бир дарди икки бўлиб ҳиёнат ёғида қовурилиб яшамагани учун ҳам Аллоҳга шукр қилиб яшаганди .
Аммо ...
Аммо эрта ҳурсанд бўлган кўринади чоғи ...
Гоҳида бу бешафқат ҳаёт инсонга ҳар паналардан нима тайёрлаб қўйганлигини билмай доғда қолиш ҳеч гап эмас экан. Гоҳида инсон тақдири ўзига ўхшаган яна бир инсон , ёинки биргина сўз , биргина дақиқалар туфайли буткул измидан чиқиб кетиши ҳеч гап эмас экан . Ва минг бор афсус-ки , бу каби "биргиналар" жуда кўп экан ... Сероб экан...
Кечагина сенга "боғлаб" берилган яқининг бугун кетса- ю , уни ушлаб қолиш учун биргина (!) лабларингни жуфтлаб "қол" дея олмаслигини мумкин экан ...
Буни ҳаёт дер эканлар.

Лазиза куйди . У тўйда Шералининг келинга занжир узатгандаги кўзларини кўрди-ю, шунча вақтдаги осойишталигига нуқта қўйилганлигини тушунди - қўйди.
Лазиза эринг бу келинчак сиймосида "У"ни кўрганини кўнгли билан ўқиб бўлганди. Шунча йиллар давомида "ёниб яшадим" деб ўйлаган бу жувон ана энди икки кундан бери "ёниш"қанақа бўлишини ўз танида ҳис қилаётган эди .
Эркаклар ! Аёллар ҳеч нарсани билмайди десангиз адашасиз ?! Шундай аёллар бор- ки , олаётган нафасингиздан сизга таҳлил қўйиб бера оладилар.Сиз нималарнидир режа қилсаммикан деб ўйласангиз , улар бу режа самарали ёки самарасиз эканлигини аллақачон баҳолаб бўлган бўладилар . Дарвоқе, бундайлар кам бўлади , албатта . Шералининг бахтига эса, Лазиза ҳудди ана шундайлардан эди .
У эрининг, умрида қилмаган иши, Диёрбекларникига икки кундаёқ муборак бўлсин учун отланганлиги кўриб бир тўлғонган бўлса, телефон орқали машхур ресторан ошпазларини , официантларини ҳизматга чақирганига гувоҳ бўлгач , етти қават териси зумда "шилиниб" тушди.
Лазиза учун Шералининг мақсади келинчак Сожиданинг ўз ёнида олиб ўтириш эканлиги кундек равшан эди ...
👍18
#НОТАНИШ
-63-

Сожида ярим соатлар ичида ўзини ўнглаб олди . У бундай фурсат ҳали- бери келмаслигини ўйлаб, пайтдан фойдаланиб қолиш ҳаракатига тушди. У Шералига яқин ўтирган эди . Шунча инсон ичида қобилиятидан фойдаланиш бироз машаққат туғдирарди. Аммо Сожида бунинг ечимини бир зумда топди . У Шерали ишлатган қўл сочиқни киши билмас алмаштирди. Сўнг деярли юқ бўлмаган , аммо Шералининг шундоққина тафти келиб турган сочиқни худди ўзиникидек қилиб кўрсатиб , эътибор тортмаган ҳолда кафтлари орасига олди.
Зум ўтмай Сожида барини "ўқий" бошлади ... Шералининг болалиги , оилавий ҳаёти , мактаб даври ... Бу нарсалар Шерали ва Сожидани боғламаганлиги учун қизнинг кўз ўнгида намоён бўлаётган кадрдан лип- лип қилиб ўтиб кетди.
Шерали мактабни битириб шаҳодатнома олган кунидан бошлаб кадр секинлаша бошлади. Сўнг Шералининг институтга имтиҳон топширгани, кирган вақтидаги осмонга сакраб бақираётгани , оила аъзолари катта зиёфат берганлари охиста "айлана" бошлади. Сўнг эса доскадаги "иккинчи сентябрь" деб ёзилган сана кўринди . Шералининг бир олам қувончга тўла юзи кўринди . Шу вақт эшик очилди . Эшикдан эгнида лола гулли кўйлак , бошида дўппи кийиб олган қизнинг қораси кўринди . Шерзоднинг юзидаги хайрат ифодасини кўрган Сожида қизга қараб ҳушидан айрилай деди. Қиз худди Сожиданинг ўзгинаси эди . Бир томчи сувдек . Фақат у қизнинг сочлари жуда узун , қирқкокил қилиб ўрилган , пешонасининг устидагилари эса бир текис қилиб қирқилган эди.. .
Сожида буларнинг барини секин кўраётган бўлса- да , атрофдагиларнинг назарида ҳеч қанча вақт ўтмади .
Сожида бир зумда бу икки ёшни дарс вақтида бир - бирига маъноли қарашлари , ям- яшил ҳиёбонда ўзаро суҳбатлашиб оҳиста одимлаб кетаётганликлари , оловдек товланган кенг майдонда қизнинг Шералининг бошига қизғалдоқли гулчамбар тақаётганлиги , катта- катта тошлари кўриниб турган сув бўйида бир- бирига сув сепаётганликларини кўрди.
Кейин Шералининг ранги ўчиб , муштини ғижимлаб турганини , катта ёшли бир эркакнинг ( Шералининг отаси бўлиши керак) эшикни тепиб чиқиб кетаётганлигини, бироздан сўнг Шералининг бир аёлга илтижо қилиб ялиниб турганлигини кўрди.

Сожида бир зум нафас ростлади. Стол атрофидагилар бир мавзуни берилиб муҳокама қилишаётганликларини кўргач, яна сочиқни маҳкамроқ қисди.

Бу сафар Шерали ёлвориб турган аёл Сожидага ўхшаган қизга ўдағайлаб тургани, қиз эса лабларини маҳкам тишлаб олганча , кўзлари жиққа ёшга тўла ҳолда намоён бўлди .
Кейинги кадрда қиз қандайдир жин кўчада битта - битта одимлаб кетаётгани кўринди . Бирдан... Қиз оч сариқ енгил машинадан ўзини четга олмоқчи бўлгани , аммо машина уни туртиб юборгани кўринди . Зарба кучли эмасди , аммо Сожида у қизнинг қирраси учли бўлиб чиқиб турган тошга боши билан урилганини кўриб ...
Сожида бир зум тин олди ва яна кино кўраётгандек аллақаерга қаради. Бу сафар Шералини қип- қизил лолақизғалдоқлар билан қопланган қабр ёнида кўрди . У ердаги қабр тошида ҳалидан бери кўринаётган қизнинг маҳзун жилмайиб турган чеҳраси акс этганди ... Баҳор
Сожида бу исмни қабр тошидан ўқимади , аммо кимдир унга "У қизнинг исми Баҳор эди" деб шивирлагандек бўлди.
Сожида "Керакли маълумотни олиб бўлдим" деб ўйлаганди . У ўзининг муаллақ ҳолатидан чиқиб кетмоқчи бўлди . Аммо унинг йўлини кимдир тўсгандек бўлди . Кадрлар яна тезлик билан айланди . Кейин секинлаша бошлади . Сожида орадан тахминан тўрт йиллар ўтган вақтда ўзига тааллуқли яна бир воқеа уни Шерали билан боғлашини тушуниб турарди . Кадрлар жуда сустлашиб қолди . Шунда Сожида етти ухлаб бир тушига кирмаган воқеага гувоҳ бўлди.

У беихтиёр "оҳ" деб юборди .

Даврадагилар Сожиданинг бу ҳолатига ҳайрон бўлиб унга тикилиб қолишди. Аммо Сожида буни англайдиган аҳволда эмасди , чунки у ҳозиргина ...

#давоми_бор

Муаллиф : Хазонрезги
👍16
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
( давоми)
-64-

Сожида отаси ва онасининг қотили Шерали эканлигидан хабардор бўлиб қолганди. Сожида бир неча ойлардан бери нима учун айнан шу инсоннинг йўлига чиқиб қолаверганлигини , неча минг, неча миллионларни сиғдирган бу шаҳарда нега айнан Шералини танлаб бир эмас, бир неча маротаба чув тушурганини , бунинг сабаби эса ўзининг ўтмиши , кечаси , бугуни , эртасига алоқадор эканлиги сирини шу топда ечган эди .
Вазира опанинг "Ҳа, қизим , нима бўлди ?!" деган саволидан ўзига келган Сожида атрофдагиларнинг ҳайрон боқиб турган нигоҳларига дош бера олмай ерга қаради .
Вазира опа яна ёрдамга шошилди :

- Вой , салатга мурч қўшилган эканми ?!,- сўнг атрофдагиларга изоҳ берди ,- Сожиданинг мурчга аллергияси бор узр , озгинаси ҳам томоғини бўғиб , нафас олдирмай қўяди .

Вазира опа чаққонлик билан айланиб ўтиб, Сожидага сув қўйиб ичирди. Сожида сал ўзига келгандек бўлди. У ҳижолатли жилмайди , ичида баҳона топиб берган Вазира опадан миннатдор бўлганича , аста қўлини кўксига қўйганча узр сўраган бўлди-да, ташқарига йўл олди . У даҳлизга чиққач , уч метрлар наридаги ётоқхонага аранг етиб бориб, эшигига қўл узатди . Ичкарига кириб ўзини ётоққа отди . Унинг тўйиб - тўйиб йиғлагиси келаётган эди .
Аммо зум ўтмай тепасида ҳавотирга тушган Диёрбекни кўриб ўзини аранг босди.

- Сожида , нима бўлди? Рангингда ранг йўқ ?! Мен сени бунақа аллергиянг борлигини билмаган эканман ? Туззукмисан энди?!

Диёрбек Сожиданинг ёнига чўкди . Сочларини силади.

Сожида Диёрбекнинг саволларига жавоб беришга зўрға мадор топди :

- Яхшиман ... Яхшиман , Бек ака...

- Бек акангни юрагини ёрдинг- ку... Мани ёмон қўрқитдинг ... Қара юрагимни ўйнашини , жаҳон чемпионатида гол урган футболчининг ҳам юраги бунчалик урмаса керак...

Диёрбек Сожиданинг қўлини ушлаб юрагига босди .

Сожида Диёрбекка қараб маҳзун жилмайди.

- Нимага куласан , Сожида ?!

- Гапингизга- да , Бек ака. Ўхшатишингизга кулдим. Очиғи сиз учун шунчалик ўринга эга эканлигимдан ... баҳтиёрман

- Сен... Сен менинг бу дунёда топган ягона давлатимсан , Сожида. Сендан бошқа ҳеч нарсанинг қадриям , қийматиям йўқ мен учун... Сени жудаям яхши кўраман ...

- Бек ака...

- Нима дейсан ?!

- Сиздан шунақа гап эшитиш учун... қошиқлаб мурч ейишгаям тайёрман ...

- Ҳоооо, юрагимни ёриб- а ... Унда эрсиз қоласан ... Мен сенга шундоғам шунақа гапларни гапириб туравераман. Қанча десанг , шунча севги изҳори қилавераман. Бунақа юрагимни ёришинг шарт эмас.
Ўзи битта менимас, ҳаммани юрагини ёрдинг. Шерали акам ҳам роса қўрқиб кетдилар , менга "тез бор , тез бор, келиндан хабар ол" деб титраб кетдилар . Улар ҳам менга ўхшаб юраксиз эканлар .

Сожида яна ўртага Шерали тушганидан , унинг меҳрибончилиги замирида нима ётганлигидан ҳабардор бўлганлиги учун ич - ичидан оғринди . Кўнгли бузилди ...

* * *

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14🔥5
🤩 Yuz parvarishni uy sharoitida "0"dan bepul oʻrganishni xohlaysizmi?
Oʻchirilmasidan tezda qoʻshilib oling ⬇️
👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
🤩 Yuz parvarishni uy sharoitida "0"dan bepul oʻrganishni xohlaysizmi? Oʻchirilmasidan tezda qoʻshilib oling ⬇️
15 ta qiz kirsa oʻchiraman ❤️
👍1