This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМ....
Болам кийсин дея елиб эрта кеч,
Ўзи янги кўйлак киймаган онам.
Ҳаттоки бир бурда нонни ҳам бизсиз,
Ейишликка кўзи қиймаган онам.
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Болам кийсин дея елиб эрта кеч,
Ўзи янги кўйлак киймаган онам.
Ҳаттоки бир бурда нонни ҳам бизсиз,
Ейишликка кўзи қиймаган онам.
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍1😢1
🧕 Muslimalar kundaligi
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ #НОТАНИШ ( давоми) -64- Сожида отаси ва онасининг қотили Шерали эканлигидан хабардор бўлиб қолганди. Сожида бир неча ойлардан бери нима учун айнан шу инсоннинг йўлига чиқиб қолаверганлигини , неча минг, неча миллионларни сиғдирган…
#НОТАНИШ
-65-
Азиз Иродага уйланганидан бери ҳаётига барака кириб қолди. У "Жулияни севиб қолдим, энди ҳаётимни бошқа биров билан боғласам қийналаман" деган ўйларида адашган эканлигини тан олиб борарди. Аммо бу Азизнинг "Жулия- дўст"дан воз кечди , унинг ҳаётидаги тутган ўрни қадрсизланди дегани эмас эди. Азиз ҳали ҳамон Жулиянинг ўзи учун такрорланмас , ўрнини ҳеч ким боса олиши мумкин бўлмаган инсони деб ўйларди. Шу билан бирга унга бўлган муносабати ҳурмат деб аталмиш чўққи сари шу қадар илдам одимлаб борар эди- ки, бундай бахт тотини минглаб инсонлар умри давомида бир бор тотиб кўрмаганликлари бор гап эди.
Азиз Жулиянинг ҳаётида ҳам қандайдир ўзгариш бўлаётганлигини ҳис қилиб турарди . Унинг анча ўзгарганлигига , аввалгидек эмас, қандайдир бахтлироқ бўлиб бораётганлигини ҳис қилар , лекин бунинг сабаби нимада эканлигини била олмас эди . У бу ҳақда турли тахминлар қилиб кўрди, охирги хулосаси шу бўлди-ки, дўст ҳар нима бўлганда ҳам , ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ва фақат бахтга муносиб . У Азизбекнинг ҳаётига кириб келган вақтдан бошлаб юзлаб , минглаб инсонларнинг ҳаётини муҳофаза қилган , турли фалокатлардан асраган , ўзи муносиб бўлгани каби уларга ҳам бахт улашган эди. Дўст кимлар учундир иккинчи имкон берган , тузалмас мунофиқларнинг жазосини берган , яхшиларга мукофот , сабрлилар учун имкон яратган эди .
Дўст Азизга яшашни ўргатган эди. У ортиқча бир сўз демай фақат ҳаракатлари билан яшаш илмини яратган эди . У Азизга дўстлик қийматини англатган эди . У туфайли Азиз ҳам жуда ўзгарган эди . У туфайли Азизнинг кўнглида инсонийлик туйғуси уйғонган ва ривожланиб бораётган эди . Дўст инсонийлик туйғусигина яшашга нур бергувчи энг муҳим омил эканлигини тушунтира билган эди.
Дўст - дўст эди .
Шуларни ўйлар экан Азиз бугун дўст билан навбатдаги жиноят юзасидан гаплашиб олиш учун ваъдалашганини эслади . У қўлида йиғилиб турган еттита жиноятдан қай бири кўпроқ чигалроқ , дўстнинг аралашувига муҳтожроқ эканлигини ўйлай ва хаёлан саралай бошлади .
Дўст келишилган вақтда тармоққа уланмади . Азиз уни ярим соат кутди . Кейин бир соат . Кейин икки, уч ,тўрт соат .
Азиз жуда бетоқат бўлиб кетди . У жуда қўрқди . Дўстга бирон нима бўлган деб ўйлаб пешонасидан совуқ тер чиқиб кетди . Дўст шу вақтгача ҳеч қачон уни бундай хавотирга солмаган эди . Азиз умрида биринчи марта дўст унинг учун ким эканлигини тан олди. Усиз ҳаётининг маъно- ю мазмуни йўқолиб қолишини ҳис қилди.
Ирода жуда фаросатли аёл эди. У Азиз махсус иш кабинетига кирганида ҳеч қачон безовта қилиш керакмаслигини аллақачон англаб олган эди. Аммо бугун чинакам ҳавотир олди . Сабаби Азиз у ерда узоғи билан уч соат қолар эди. Бугун эса ... Ирода қия очиқ эшикдан ичкарига мўралади . Тонг ёришиб келганда ҳам Азиз хонасида ўйчан ҳолда мук тушиб ўтирар , унинг нимадандир қаттиқ безовталиги ташвишли чеҳрасидан билиниб турарди.
Азизга қўшилиб Ирода ҳам мижжа қоқмади. Ахири бўлмади. Ирода одатига хилоф иш қилди . У нонушта тайёрлаб эрини чақириш учун кабинет эшигини тақиллатди. Жавоб бўлмагач эшикни очиб кирганида эса Азиз акасининг киртайиб қип- қизариб кетган кўзларига қараб , вазият нечоғлик оғир эканлигини англади.
Азиз Жулия- дўстдан қаттиқ ҳавотир олган , унга нимадир бўлганлигини ҳис қилиб жуда ўртаниб кетган эди ...
Азиз бекорга хавотир олмаган эди . Ҳақиқатдан ҳам дўстининг бошига аста қора булутлар сузиб келмоқда эди .

👍12😭2
#НОТАНИШ
- 66-
Шерали ўша куни ўтирган ўринида питирлаб қолганлигини барча кўнгилбўшликка , кўнгилчанликка йўйган бўлса-да , Лазиза эрининг дилидан нималар кечаётганлигини ойнада кўргандек кўриб турар , бунга сари дили сиёҳ бўлиб борарди . Машойихларми , жонидан ўтганларми , ким айтгани номаълум- у , аммо ким айтган бўлсаям "Эрни бермоқ- жон бермоқ" деган гапни хўпам топиб айтган экан- да. Бу гапни мағзини фақатгина бошига тушган билса керак. "Танаси бошқа дард билмайди " . Буниям кимдир билиб айтган. Лазиза ўша куни эрининг иложи бўлса- ю , ўша келинчакнинг ортидан югуриб боришни истаётганлигини , унинг ёнига кириб кетган тан- маҳрамидан ҳам қаттиқ қизғаниб кетаётганлигини кўриб тириклайин ҳолида ёниб кетди .
Шерали эса буларни англайдиган аҳволда эмасди . У қизи тенгги аёлга ошиқ бўлиб қолганлигини , ошиқ бўлганда ҳам эси - ҳушидан ажралар , телба бўлар даражада севиб қолганини яширишнинг иложини топа олмай қолаётганди .
Ўша куни таниқли рестораннинг ошпазлари- ю , официанти ҳам ўзларига аталган насибадан қуруқ қолмадилар . Нима учун "мижоз"нинг табиатини ўрганмай таом тортганликлари учун бу касбни эгаллаганларига минг пушаймон бўлишди. Тағин ҳам кўпни кўришган , кўп билан ишлаганликлари учун емаган сомсаларига пул тўлашдан бош тортмадилар . Қайта- қайта узр сўрашдан оғринмадилар. Ҳизматлари учун пул олишдан ҳам воз кечдилар ва шу йўсинда Шефнинг қўлидан осон қутилганларига минг шукр қилишни унутмадилар.
* * *
Шерали танлади . Икки йўлдан бирини. Сожидани кўрганидан кейин уч кун ўтмай қатъий қарорга келиб бўлди .
У ... У шайтонга қўл бериб қўйди . У билан битимга имзо чекиб юборди . Шерали ҳар қандай тўлов эвазига бўлса-да , унга , фақат унга , яъни Сожидага эга чиқишга рози бўлганди.
Шерали бу ниятига иложи борича тезроқ етишни истаб қолганди . У турли режалар тузишга тушди . Албатта , барча маслаҳатни шайтон бериб турди , йўл - йўриқни лаъин кўрсатди , қўллаб-қувватловчи эса иблис бўлди .
Шерали Сожидага етишиш учун Диёрбекни кўздан нари қилиш истагига тушди . Аммо мурувват юзасидан уни чивиндек жонига раҳм қилди. Диёрбек ўзи бўлмаган вақтларда Сожидага қўриқчи ва қўрғон вазифасини ўтаб туриши кераклигини фаросати назаридан ҳам қочирмади .
У Диёрбекни "командировка баҳонаси"да уйидан узоқлаштириш режасини тузди. Аммо Диёрбек уйда йўқ вақтларда Сожидани Вазира опага ишониб топшириб кетишини ўйлаб , Сожидага етишиш қурбонликларсиз амалга ошмаслигини ҳис қилди.
"Начора" - ўйлади Шерали , "Сожидадек мукофот , бир эмас юзлаб қурбонликларга арзийди. Бу қурбонликлар йигирма йиллик куйган умрим бадалини ҳам бир йўла тўлайди "
Шерали бир қарорга келиб бўлганди . У кўп кутишни истамади . Режасини амалга ошириш ҳаракатига тушди . Шерали ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

👍10
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми )
-67-
Шерали Диёрбекдан киши билмас маълумот йиға бошлади. У Вазира опа қатнайдиган поликлиникага одамини жўнатди ва унинг қон босимининг баландлигидан азият чекишини билиб олди. Вазира опа тез - тез врач қабулига келиб туришини , келолмаган вақтлари эса кўп ҳолларда врач ва ҳамшираларнинг ўзлари унинг уйига бориб эмлаб туришларини билиб олиши эса, нур устига аъло нур бўлган эди.
Кўп ўтмай поликлиникага янги ҳамшира ишга қабул қилинди. Нима учун иши нуфузли саломатлик марказидан бу ерга кўчирилганлигини сабабини эса биргина ҳамширанинг ўзи-ю уни ишга жойлаган буюртмачи билар эди ҳалос .
*. * *
Сожида кейинги кунларда кўп безовта бўлаётган эди . Айниқса Диёрдек ишдан қайтганда кийимларини алмаширгунча анча қийналиб қоларди, сабаби Диёрбекнинг ўзи Сожидага қарши тайёрланаётган барча маълумотларнинг ихтиёрсиз ҳолдаги ташувчиси бўлиб қолганди . Сожида шунгаям жуда шукр қилиб қолганди . Сабаби эри орқали аясига тайёрланаётган суиқасддан ҳабардор бўлиб қолган ва бунинг чорасини кўришга муваффақ бўлиб қолган эди .
У Вазира опа учун махсус ҳамшира - ҳизматчи ёллади . Энди Вазира опа ҳамшира Шаҳодатдан бошқа ҳеч кимга мурожаат қилмайдиган бўлганди.
* * *
Сожида эндиги аҳвол бу алфозда давом этиши мумкин эмаслигига амин бўлганди . У ўйлай - ўйлай оқим бўйлаб сузишга қарор қилди. Сожида узоқ режа тузиб ўтирмади . У ҳаммасини йўл - йўлакай пишириб кетишни мўжаллаганди .
* * *
Шерали тушга яқин ишхонага кириб борди. Унинг бугун кайфияти йўқ эди . Мана бир неча хафталардан бери Сожидага кўйган тузоқлари иш бермаган , бу ҳуркак жайрон ўзи тушган қопқонидан усталик билан сирғалиб чиқиб кетаётган эди. Шерали кечаси билан яхши ухлай олмаган , Вазира опага нисбатан тузилган режаси амалга ошмаганидан "нима бўлса бўлар энди" дея Диёрбекнинг баҳридан ўтишга қарор қилганди . Қурилишда бу ишни удда қилиш эса ҳамирдан қил суғургандек осон кечарди .
Шерали шу хаёллар оғушида ҳардамхаёллик билан машинасидан тушди . У офис томонга қадам босган ҳам эдики , ортидан :
- Ассалому алайкум , Шерали ака,- деган қўнғироқдек овозни эшитиб аъзои бадани бўшашиб кетди . У ортига ўгирилишга ўзида зўрға куч топа олди
Чақиргувчи Сожида эди .
Шерали бир зумда борлик- йўқлик ҳолатига тушиб қолганди .
Уни яна Сожидани ўзи аввалги ҳолига қайтарди :
- Вой узр , сизни ҳам йўлдан қолдирдим .
Шерали шундагина ҳали ҳам унинг саломига алик олмаганлигини фаҳмлади :
- Валейкум ... Валейкум ассалом ... Сожидахон.
Шерали уни Баҳор деб атаб юборишдан зўрға ўзини тийиб қолганди :
- Келинг , биз томонларга қайси шамол учириб келиб қолди ?!
- Шерали ака , бу сизни бошингизни қотиришга арзийдиган нарса эмас. Булар, яъни Бек акам тушлик вақти келсанг озроқ сенинг учун вақт ажрата оларман дегандилар . Хуллас , мен ҳам келажакда ўз фирмам бўлишини ҳоҳлагандим шунга . Шу боис...

👍12
#НОТАНИШ
-68-
- Нима шунга ? Нима шу боис...
Сожида кўзларини пирпиратиб оёқлари билан ер чизди :
- Бу сизни безовта қилишимизга арзийдиган гап эмас . Қўяверинг. Ҳа айтганча , Лазиза келинойим яхши юрибдиларми ?!
Орага Лазизанинг номи қўшилган бўлса- да , Шерали бунга кўпда эътибор бермади :
У Сожидага йўл кўрсатиб , офисга таклиф қилди. Сожида учун бу айни муддао бўлса- да ,
- Вой Шерали ака , сиздек инсоннинг ҳар дақиқаси фалон пул туради , илтимос мени ҳижолат қилманг,- дея сохта манзират кўрсатган бўлди .
Сожиданинг мақтовли таъкидлари Шералини янада талтайтириб юборди . У бирдан бошига қўнган бундай бахт қушидан еттинчи осмонларга парвоз қилгандек бўлди:
- Тўғри , мен жуда машғул одамман , аммо бу сизга тегишли эмас, демоқчиман-ки, сиз учун қанча бўлса шунча вақт топилади , юринг , юраверинг ...
Шерали Сожидани ўз кабинетига етаклади . Ўтиб кетаётиб эшик тагида ўтирган котибага бармоқларини битта қарсиллатиб қўйган бўлди .
Бу белгини тушунган котиба дик этиб ўрнидан турди . Дарров тайёргарликка тушди. Бу ишора жуда ҳам камдан кам одамга бериладиган ишора эди. Бундай инсонларга энг олий мақомда муомала кўрсатилар, кутиб олинар, меҳмон қилинар ва энг асосийси шеф унинг ҳузурида эканлигида умуман безовта қилинмас эди .
Шерали Сожидани кабинетининг ичкари хонасига таклиф қилди. Умрида кўп ҳашамларни кўрган Сожида ҳам бу ички хонанинг кўринишига маҳлиё бўлиб қолди. Хона ҳам шу даражада таъмирланган ва зийнатланган эдики ...
" Живут же люди ! Хонларнинг саройи ҳам бу хона олдида ип эшолмаса керак ... " . Сожида Шералига сир бой бермасликка ҳаракат қилса- да, аммо ич- ичидан кўзи тушган манзарага тан бериб турарди. Аммо Шерали ҳозир Сожиданинг юз ифодасига эмас , балки шу хонада эканлигига эътиборини қаратган эди.
Шерали Сожидани хона бурчагидаги диван- креслога таклиф қилди. Уларнинг ортидан кириб келган котиба қўлидагиларни чаққонлик билан столга қўйди. У келтирган жимжимадор чойнак- чойнак эмас, балки термос бўлиб , ичидаги дамланган қаҳва ёки чойи айнимасдан уч кунгача тура олиши мумкин эди.
Котиба эшик ёнига бориб девордаги гулқоғозни силагандек бўлди . Зумда девор сурилиб , икки томонга ажралди . Унга сўнгги технологиялар асосида музлаткич ясатилган бўлиб, ичи хилма- хил сара маҳсулотлар билан тўлдирилган эди. Котибанинг қўллари шунчалик илдамлик билан ҳаракат қилар эдики , уни четдан кузатган киши ҳатто илғай олмай қоларди. Зум ўтмай столнинг усти керакли маҳсулотлар билан тўлди.
Котиба ўз ишининг устаси экан. У барча ишини битиргач , бирор оғиз сўз гапирмасдан , индамай хонани тарк этди. У ушбу хонадан шефнинг ўзи чиқмагунича ҳеч ким безовта қилмаслиги кераклигини яхши билар эди.

👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 РАМАЗОННИНГ 16 - КУНИ
МУБОРАК БЎЛСИН
МЕХРИБОНЛАРИМ
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, рўза муборак...
Хамиша саждага эгилиб бошлар,
Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
Тақводор диндошим рўза муборак!
🌙 РАМАЗОННИНГ 16-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲
🕌 Аллоҳнинг саломи
🕌 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
🕌 Қуръоннинг нури
🕌 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни фарзини адо этаман деб ширин уйқусидан кечиб сахарлик қилиш учун уйғонганларни Аллоҳ Жаннати ила мукофотласин, АМИН 🤲
☪️ Саҳарлик дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
☪️ Саҳарлик дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иймонингиз қуёш каби ёрқин, савобларингиз ёмғир каби баракотли бўлсин. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тутган рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни ижобат айласин!
Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Рўза тутганлар ҳаққига фаришталар истиғфор айтсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Forwarded from А+D
🔅 ЭРНИ АЁЛИГА МУҲАББАТЛИ ҚИЛИШ УЧУН УЧ ДУО 🧎♀️
Ҳар бир аёл эри уни яхши кўришлигини хохлайди. Эр хотин ўртасида муҳаббат бўлмаслиги, оилавий ҳаётни зерикарли, совуқ қилиб қўяди. Ҳаёт шавқли, завқли, қувноқ бўлиши учун эр ва хотин ўртасида муҳаббат зарурдир...)
❤️ Эрнинг муҳаббатини қозониш учун бирор дуо борми?
Жавоб: Ха Дуо Бор⬇️ ⬇️
УШ БУ ДУО БАХТ УЛАШИБ КАНАЛИМИЗГА ЖОЙЛАНДИ
https://t.me/+SD4UKlsFmrRiYWFi
https://t.me/+SD4UKlsFmrRiYWFi
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
🤲 👉🏻ДУОНИ КУРИШ👈🏻 🤲
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
Ҳар бир аёл эри уни яхши кўришлигини хохлайди. Эр хотин ўртасида муҳаббат бўлмаслиги, оилавий ҳаётни зерикарли, совуқ қилиб қўяди. Ҳаёт шавқли, завқли, қувноқ бўлиши учун эр ва хотин ўртасида муҳаббат зарурдир...)
Жавоб: Ха Дуо Бор
УШ БУ ДУО БАХТ УЛАШИБ КАНАЛИМИЗГА ЖОЙЛАНДИ
https://t.me/+SD4UKlsFmrRiYWFi
https://t.me/+SD4UKlsFmrRiYWFi
┏━━━━━━━━━━━━━━┓
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👍1
Forwarded from Insta retseptlar 👩🍳
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kerakli mahsulotlar:
Bir kilo un bir pachka droja bir choy qoshiq shakar bir choy qoshiq tuz bir stakan iliq sut va iliq suv 2 osh qoshiq yog'
Qiymasi uchun:
250 gram qiyma piyoz bolgarskiy tomat chesnok yog saryog ziravorlar tuz va suv.
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Bir kilo un bir pachka droja bir choy qoshiq shakar bir choy qoshiq tuz bir stakan iliq sut va iliq suv 2 osh qoshiq yog'
Qiymasi uchun:
250 gram qiyma piyoz bolgarskiy tomat chesnok yog saryog ziravorlar tuz va suv.
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍4
Forwarded from Insta retseptlar 👩🍳
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bodıringli salat😋😋
🥒3 ta kotta bodring
🥬kokatlar
🥃pista yogi 1 osh qq
🧂chimdım tuz,chımdım shakar
🌶️🌶️achchıq adjıka 2 osh qq
2 osh qq soya solamıza
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥒3 ta kotta bodring
🥬kokatlar
🥃pista yogi 1 osh qq
🧂chimdım tuz,chımdım shakar
🌶️🌶️achchıq adjıka 2 osh qq
2 osh qq soya solamıza
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oʻzimga orolar beribman boplab,
Pardoz andozimdan koʻnglim rosa toʻq.
Bugun bir savoldan xira tortdi qalb,
Mening onam bilan tushgan rasmim yoʻq.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Pardoz andozimdan koʻnglim rosa toʻq.
Bugun bir savoldan xira tortdi qalb,
Mening onam bilan tushgan rasmim yoʻq.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢2
Дўстлар!
Бир куни ўғил уйланиш мақсадида тўй бошлабди, тўйга тайёргарлик кўрар экан ишлари кўпайиб кетибди. Ҳолдан тойган ўғил отасига илтимос қилибди:
— Отажон, илтимос, мана дўстларимнинг телефон рақамлари уларга телефон қилиб тўйга таклиф қилинг, — дебди.
— Яхши ўғлим, албатта, қўнғироқ қиламан, — жавоб берибди ота.
Тўй куни куёвнинг бор-йўғи икки дўсти келибди. Ўғилнинг жаҳли чиқиб:
— Ота сизга барча ўртоқларимга қўнғироқ қилишни сўраган эдим-ку, — дебди. Шунда ота:
— Ўғлим, мен сен айтгандай қилдим, лекин уларга сен катта бир муаммога ўралашиб қолганингни, айнан бугун шу соатда шу жойга ёрдамга етиб келишларини сўрадим. Кўриб турибмизки, барча ДЎСТЛАРИНГ шуерда, қолганлари бегоналар. Биз ҳам уларга бегонамиз, — дея жавоб берибди
Инсон умри давомида бир ёки икки нафар ҳақиқий дўст топади. Агар шундай дўстларингиз бўлса, сиз бахтли инсонсиз. Ҳозироқ улардан хабар олинг ва ушбу ҳикояни улар билан ҳам ўртоқлашинг, токи улар ҳам сизнинг борлигингизни сезиб туришсин.

❤5💔2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Balki siz kutgan o'sha Ramazon Bu Ramazondir..
Balki bu Ramazon gunohlardan poklanib sakiynatga erisharsiz...
Balki bu Ramazonda Rasululloh (s.a.v.) ga qo'shni bo'lishga munosib bo'lursiz..
Balki bu Ramazon siz xushhabar beriladiganlardan bo'lursiz..
Balki bu Ramazon duolaringiz siz xohlagan manzilga yetib borar...
Balki bu Ramazon yaralaringizga malham bo'lar..
Balki bu Ramazon ohirgisi bo'lishi mumkin..
Qotib ketgan qalblarimizga Ramazondan malham izlaylik..

❤4
Дейишади...
• Эрта турмушга чиқсанг, "эрсираган" дейишади;
• Кечроқ турмушга чиқсанг, "ўтириб қолган" дейишади;
• Ўзингдан ёши каттароққа тегсанг, "чолга тегибди" дейишади;
• Кичкинага тегсанг, "ёш болани бошини айлантириб тегвоган" дейишади;
• Тенгдошингга турмушга чиқсанг, "эр-хотин ёшида фарқ бўлиши керак" дейишади;
• Тўйдан кейин Аллоҳ фарзанд берса, "зўрға турганаканде" дейишади;
• Агар фарзанд ато этмаса, "бу туғмасакан" дейишади;
• Содда кийиниб юрсанг, "ҳижоб ичида ижод" дейишади;
• 16 ёшингда "эрта катта бўб қоган" дейишади;
• 30 ёшингда эса, "қариб кетипдими?!" дейишади;
• 1-хотин бўлсанг, "буни эрини аниқ иккинчи хотини бор" дейишади;
• 2-хотин бўлсанг, "бировни бахтини ўғиpлаган" дейишади;
• Интернетдан фойдалансанг, "эри даюс" дейишади;
• Фойдаланмасанг, "онги пас" дейишади;
• Бир нимадан хафа бўлсанг, "ношукур" дейишади;
• Хурсанд бўлсанг, "бахтни яшириш керак, кўз тегади" дейишади;
• Шароитинг оддий бўлса, "ночор" дeйишади;
• Ўзингга тўқ бўлсанг, "порахўр" дейишади;
• Озғин бўлсанг, "сал семирса, ўладими?!" дейишади;
• Тўлача бўлсанг, "сал озса, бўмидими?!" дейишади;
• Ўғил туғсанг, "энди қиз керак" дейишади;
• Қиз туғсанг, "ўғил хам туғволишиз керак" дeйишади;
• Фарзанд сони кам бўлса, "қоматини ўйлаб кам туққан-да" дейишади;
• Фарзанди кўп бўлса, "вой Худо туғвурарканде аа" дейишади;
Улар аввал ҳам гапиришган, ҳозир ҳам гапиришди, кейин ҳам гапиришади. Ўзингиз учун яшанг. Улар доим гапиришади.

👍14🔥2🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Roʻmol boshdan tushib ketmasligi uchun qanday oʻrash kerak?
Oʻrganamiz ✅
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Oʻrganamiz ✅
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кўраман ❤️🔥
Видео хоҳлаган одамизга тушиб кетаверади, маъқул кўрганизга юбориб қўяверинг, хурсанд бўлиб қолсин)
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Видео хоҳлаган одамизга тушиб кетаверади, маъқул кўрганизга юбориб қўяверинг, хурсанд бўлиб қолсин)
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Forwarded from 🌈🌞 BOLAJON 🌞🌈 (А+D)
🤔🤔𝗫𝗮𝗿 𝗸𝘂𝗻𝗶 𝗻𝗶𝗺𝗮 𝗽𝗶𝘀𝗵𝗶𝗿𝘀𝗮𝗺 𝗲𝗸𝗮𝗻 𝗱𝗲𝗯 𝗼'𝘆𝗹𝗮𝗻𝗶𝘀𝗵𝗱𝗮𝗻 𝗰𝗵𝗮𝗿𝗰𝗵𝗮𝗱𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗺𝗶???🥹
🤗🤗𝗬𝗮𝗾𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝘁𝘂𝗿𝗹𝗶 𝘁𝗮𝗼𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗹𝗼𝗹 𝗾𝗼𝗹𝗱𝗶𝗿𝗺𝗼𝗾𝗰𝗵𝗶𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇???🥰
🤩🤩𝗨𝗻𝗱𝗮 𝗯𝘂 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹 𝗮𝘆𝗻𝗮𝗻 𝘀𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻😍
❤️🔥❤️🔥𝗢𝘀𝗵𝘅𝗼𝗻𝗮𝗻𝗶 𝘀𝗲𝘃𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗺𝗮𝘅𝘀𝘂𝘀 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹❤️
💖💖𝗥𝗲𝘁𝘀𝗲𝗽𝘁𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮𝗹𝗮𝗿𝗶 𝘀𝗵𝘂 𝘆𝗲𝗿𝗱𝗮👇👇👇

👍1
#НОТАНИШ
-69-
Шерали Сожидани дастурхонга таклиф қилди . У Сожида тотинмагунча обдон "ялиниш, ёлворишга тушаман" деб ўйлаб турган ҳам эди- ки, Сожида уни ҳайрон қолдирганча ўзини бемалол тута бошлади. У Шерали таклиф қилишини ҳам кутмай унга ўзи ҳизмат кўрсата бошлади. Стол устидаги қайноқ қаҳвадан қуйиб узатгач , ўзига ҳам қуйди- ю, бир хўплаб Шералига жилмайиб қўйди. Шералининг бўлари бўлганди . Сожида эса ҳар дақиқадан унумли фойдаланишга ҳаракат қиларди:
- Узр , мени жуда бетакаллуф экан деб ўйламанг. Мен шунчаки , сурат ва сийрат бир бўлиши тарафдориман. Кўпинча аям шунинг учун ҳам мени кўп уришардилар . "Сен қиз эртага бир жойга келин бўлсанг, қайнота ва қайнонангни олдида мени ўтдай куйдириб , шарманда қиласан " дердилар. Буни қаранг , ҳаммаси феълга яраша бўлар экан. Аммо барибир қайнота ва қайнонанам бўлишларини жудаям ҳоҳлагандим. Кўнглимдаги бу кемтикни эса сиз билан Лазиза опам тўлдирдинглар . Сизларни биринчи бор кўрганимдан бери жуда яхши кўриб қолганман .
Раҳмат сизга . Биласизми , раҳматли дадам "Тўғри кўнгил билан яша" деб кўп уқтирардилар . Мен ҳар доим уларнинг ўгитларига амал қилиб келдим . Қаранг , кам бўлмаганинимни. Тақдир менга сизларни учрашди.
Сожида шундай дея кулимсираб ерга қаради. Шерали эса ўзини аллақачон хонларлардек тутишни бошлаб юборган эди. У Сожидага қараб "тила тилагингни" қабилида сўз бошлади:
- Сожидахон , боя нима деяптувдингиз , батафсил тушунтиринг.
Сожида бош чайқаган бўлди :
- Бу нарса сизни фикрингизни чалғитишга арзимайди ...
- Сизга тааллуқли ҳар бир нарса , мен учун арзирли ...Айтаверинг, Сожидахон ...
- Вооой, қандай бўларкин, ахир ...
- Қантдек бўлади , қантдек...
Сожида ўзини ўнғайсиз аҳволга тушиб қолгандек сўзлай кетди:
- Эшитгандирсиз , мен бу йил институтини битираман. Институтни битирганимда эса ўз фирмам бўлишини , ўша ерда ишлашимни, шахсан ўз ишимни юритишни ҳоҳлайман. Бунинг учун дадамдан қолган етарли маблағим ҳам бор . Мен фирма ташкил қилиш ва юритишнинг сирлари ҳақида анча нарсаларни ўқиб , ўргандим. Аммо биласиз , барибир амалиёт амалиёт- да. Шунга ушбу ишнинг нозик жиҳатларини ўргатадиган бирорта мутахассис топсам ... , топсак дегандим ...
Диёрбек акам келавер- чи , Ориф акамдан сўраб кўрармиз ,
уларнинг танишлари жуда кўп...
Шерали Сожидани сўзини шарт кесди :
- Иш битди деяверинг . Сиз мутахассис қидириб юрманг . Мана шу ерда , қайси йўналишдаги фаолият сизни қизиқтирса , ўша касб эгаси билан тажриба ошираверишингиз мумкин. Мен сизга алоҳида кабинет ҳам ажратиб бераман .
Менга "йўқ" деб бошингизни силкитманг , ҳукм қатъий , шикоятга ўрин йўқ ...
Сожида хонани тарк этар экан Шералига жилмайиб қўйишни унутмади. Аммо ичида "Мараз , сен ҳали шундай афсус қиласан- ки , аммо ўша пайтда жуда кеч бўлади , жуда кеч " деб ўйларди.
Офис эшиги ёнида Диёрбекни учратиб , гўё бир хум тилла топиб олган кишининг аҳволига тушди. Ҳайрон боққан Бек акасига " Мен учун вақт ажрата оласиз-ми, яхши йигит?!" дея нозланиб боқди...
Ичкарида камера орқали бу ҳолатни кузатиб турган Шералининг эса градуси юздан ошиб кетди . У қўлларини мушт қилиб тугар экан "Кўпи кетиб ози қолди , яхши қиз " деди тишларини ғижирлатиб ўзига ўзи
* * *
Мана бир неча кундир-ку, Азиз дўстини ўйлагани ўйлаган . Унга уланган рақамга ҳабар жўнатавериб, жавоб кутавериб , кўзлари тешилиб кетди. Аммо дўстдан ҳамон хабар йўқ эди.
Келишилган вақтдан уч ҳафта ўтганда Азиз телефонини тармоққа улаганда дўстдан келган хабарни кўриб кўзларидан ўт чақнаб кетди . Хабар жуда қисқа бўлса- да, Азизнинг юрагининг таскин топиши учун етарли бўлди . У ҳабарни қайта- қайта ўқиганча дўст тайинлаган вақтни кута бошлади :
- Дўст , сиз менга кераксиз ... Бу сафар мен сизнинг ёрдамингизга муҳтожман . Илтимос , менга ...

👍10❤2👏1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми)
-70-
Илтимос , менга ёрдам беринг . Менга бир маълумот керак ... Фақат ... Фақат "бу нарса сизга нима учун керак?!" деб сўрамайсиз . Сиздан бошқа нарса илтимос қилмайман...
Сиз дўстликнинг қадрига етадиган асл инсонсиз . Мен шу дўстлигимиз ҳурматидан сўраяпман барини...
Мен сизнинг рақамингизга кундузги соат 14.30 ларда уланаман. Агар бу вақтда иш билан машғул бўлсангиз 17.30 гача ҳар бир соатда сизни кутаман.
Раҳмат , дўст ...
Борингизга шукр ...
Азиз ҳамма нарсанинг уддасидан чиқа олмаслиги мумкин эди , аммо дўстнинг илтимосини рад қилишдан бошқа.
У хамма юмушларини Жулия айтган вақтгача саранжомлашга ҳаракат қилди. Айтилган вақтда тармоққа уланди ва ундан хабар кутиб хаёлга чўмди ...
* * *
Мана икки хафтадир- ки , кунда , кун ора Сожида Шерали билан ёнма- ён хонада иш ўтганмоқда.
"Аксига олиб" бу вақтларда мунтазам офисда бўладиган Диёрбек объектлардаги ишларидан ортмай қолди. Сожидага "шамол қаердан эсаётганлигини" билиш қийин эмасди ва шу билан бирга айни муддао эди. У кўнгилчан , меҳридарё суюкли Бек акасини бу ишлардан нари туришини чин дилдан истар эди. Бек акаси у учун бутун дунё эди . Бутун дунё эса - Бек акаси . У билан бахтли ва тинч яшаши учун ҳам Сожида шу ишларни бажаришга мажбур эди.
Сожида тақдир ўзини Шералига нега бунчалар боғлаб ташлаганига ўзи ҳам лол қоларди.
"Тавба" - ўйларди Сожида ,- "Бир киши билан ҳаётдаги йўлларим шунчалик кўп кесишса- я . Тақдирнинг бу туҳфасига ҳайрон бўлмай иложим йўқ. Бу инсон мен туғилмаган вақтимдан илгари йўлимга чиққан экан. У дадам билан бирга ишлаган. Тўғрироғи отаси бирга ишлаган . Буниси кейин келиб қўшилган. Отаси дадамдан обдон фойдаланган экан. Дадам шўрлик... Кўнгли шунчалар тоза, маъсум. Исмлари Ўткирбек бўлса ҳам жуда ҳокисор инсон бўлганликлари рост . Аммо заковотлари...Улар соҳага тегишли жуда кўп янгиликлар қилганлар . Дарвоқе , у пайтларда булар иншоот қуриш билан шуғулланишмаган . Тижоратлари турли йўналишлардаги катта кичик ишлаб чиқаришлардан иборат бўлган . Дадамлар эса айнан консерва тайёрлаш ва экспорт билан шуғулланувчи бўлимда ишлаган эканлар ...
*
Эҳ , дўст ... Аллоҳимнинг берган мукофоти... Бир оғиз илтимосимга менга шунча кўп маълумот тақдим этдингиз- ки ... Мен бу маълумотлар билан мана шу маразга аллақачон ҳукм чиқариб ташлашим мумкин . Аммо бироз фурсат керак. Ахир бу ифлосни шунчаки йўқ қилиб юборсам , илдизлари бундан қолган бойликка , меросга эга бўлиб янада кўпаймайдими ? Шундай қилишим керак- ки , ҳақиқат биттада қарор топсин. Барчаси бир нуқтада ўз якунига эга бўлсин. Ўша нуқтадан янги ҳаёт бошлансин...
Албатта шундай бўлади , албатта ...
*
Дада... Ўша вақтда ўн саккиздан ортиқ ихтиро қилиб бу маразларнинг бойлигига бойлик қўшибсиз-да. Бу ифлослар роса ўзидан кетгандир . Қўлимизда менга , бизга ишлайдиган шунақа "малайлар" бор деб . Ҳизматни от қилиб , мақтов ва обрўга "эшшак" эга чиққан экан- да . Аслида эшшак сўзи буларга нисбат бериб айтилганда , ҳурматсизлик бўлади. Эшакга нисбатан. У бечора жонивор ҳам ...
Ҳа , майли ..."
Сожида охирги сафар Азиздан отасига нисбатан очилган жиноят ишини архивдан кўтариб беришни сўраганида , Азиз ўзига қанча қийин бўлмасин - Жулия "тафсилотларни сўрамайсиз" дея шарт қўйгани учун сўрамасликка зўрға куч топганини ҳис қилди.
Маълумотларни олгач "Барини унутасиз" -деди Жулия . Азиз қаердан унутсин ? Қандоқ унутсин ?! Аммо шунга ҳаракат қилаётганини билади.
Сожида Азиздан сўраган маълумотлари ўзи томон йўлак бўлишини биларди. Шунчалик фаросатли ва зукко йигит Сожидани бир зумда топиб кела олишиниям билади . Аммо ҳеч қачон бундай қилмаслигига эса ишонади . Юз , икки юз ,....минг фоиз . Сабаби Азиз таъма деган ҳисдан узоқда туғилганди .
Сожида дадасининг ўлимига айнан қайси ихтироси сабаб бўлганини аниқлагиси келмади . Унинг ихтироларини бири иккинчисидан мукаммал эди. Унинг ихтиролари дарҳол "фирма сири" тамғаси билан лицензиялаштиришдан мосуво қилинган экан . Кейин эса бу нокасталар ўша - дадаси томонидан ишлаб чиқарилган ретцепларга ўзларининг бўлмағур

👍18❤2