Forwarded from Insta retseptlar 👩🍳
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kerakli mahsulotlar:
Bir kilo un bir pachka droja bir choy qoshiq shakar bir choy qoshiq tuz bir stakan iliq sut va iliq suv 2 osh qoshiq yog'
Qiymasi uchun:
250 gram qiyma piyoz bolgarskiy tomat chesnok yog saryog ziravorlar tuz va suv.
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍4
Forwarded from Insta retseptlar 👩🍳
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bodıringli salat😋😋
🥒3 ta kotta bodring
🥬kokatlar
🥃pista yogi 1 osh qq
🧂chimdım tuz,chımdım shakar
🌶️🌶️achchıq adjıka 2 osh qq
2 osh qq soya solamıza
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥒3 ta kotta bodring
🥬kokatlar
🥃pista yogi 1 osh qq
🧂chimdım tuz,chımdım shakar
🌶️🌶️achchıq adjıka 2 osh qq
2 osh qq soya solamıza
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Oʻzimga orolar beribman boplab,
Pardoz andozimdan koʻnglim rosa toʻq.
Bugun bir savoldan xira tortdi qalb,
Mening onam bilan tushgan rasmim yoʻq.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Pardoz andozimdan koʻnglim rosa toʻq.
Bugun bir savoldan xira tortdi qalb,
Mening onam bilan tushgan rasmim yoʻq.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢2
Дўстлар!
Бир куни ўғил уйланиш мақсадида тўй бошлабди, тўйга тайёргарлик кўрар экан ишлари кўпайиб кетибди. Ҳолдан тойган ўғил отасига илтимос қилибди:
— Отажон, илтимос, мана дўстларимнинг телефон рақамлари уларга телефон қилиб тўйга таклиф қилинг, — дебди.
— Яхши ўғлим, албатта, қўнғироқ қиламан, — жавоб берибди ота.
Тўй куни куёвнинг бор-йўғи икки дўсти келибди. Ўғилнинг жаҳли чиқиб:
— Ота сизга барча ўртоқларимга қўнғироқ қилишни сўраган эдим-ку, — дебди. Шунда ота:
— Ўғлим, мен сен айтгандай қилдим, лекин уларга сен катта бир муаммога ўралашиб қолганингни, айнан бугун шу соатда шу жойга ёрдамга етиб келишларини сўрадим. Кўриб турибмизки, барча ДЎСТЛАРИНГ шуерда, қолганлари бегоналар. Биз ҳам уларга бегонамиз, — дея жавоб берибди
Инсон умри давомида бир ёки икки нафар ҳақиқий дўст топади. Агар шундай дўстларингиз бўлса, сиз бахтли инсонсиз. Ҳозироқ улардан хабар олинг ва ушбу ҳикояни улар билан ҳам ўртоқлашинг, токи улар ҳам сизнинг борлигингизни сезиб туришсин.

❤5💔2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Balki siz kutgan o'sha Ramazon Bu Ramazondir..
Balki bu Ramazon gunohlardan poklanib sakiynatga erisharsiz...
Balki bu Ramazonda Rasululloh (s.a.v.) ga qo'shni bo'lishga munosib bo'lursiz..
Balki bu Ramazon siz xushhabar beriladiganlardan bo'lursiz..
Balki bu Ramazon duolaringiz siz xohlagan manzilga yetib borar...
Balki bu Ramazon yaralaringizga malham bo'lar..
Balki bu Ramazon ohirgisi bo'lishi mumkin..
Qotib ketgan qalblarimizga Ramazondan malham izlaylik..

❤4
Дейишади...
• Эрта турмушга чиқсанг, "эрсираган" дейишади;
• Кечроқ турмушга чиқсанг, "ўтириб қолган" дейишади;
• Ўзингдан ёши каттароққа тегсанг, "чолга тегибди" дейишади;
• Кичкинага тегсанг, "ёш болани бошини айлантириб тегвоган" дейишади;
• Тенгдошингга турмушга чиқсанг, "эр-хотин ёшида фарқ бўлиши керак" дейишади;
• Тўйдан кейин Аллоҳ фарзанд берса, "зўрға турганаканде" дейишади;
• Агар фарзанд ато этмаса, "бу туғмасакан" дейишади;
• Содда кийиниб юрсанг, "ҳижоб ичида ижод" дейишади;
• 16 ёшингда "эрта катта бўб қоган" дейишади;
• 30 ёшингда эса, "қариб кетипдими?!" дейишади;
• 1-хотин бўлсанг, "буни эрини аниқ иккинчи хотини бор" дейишади;
• 2-хотин бўлсанг, "бировни бахтини ўғиpлаган" дейишади;
• Интернетдан фойдалансанг, "эри даюс" дейишади;
• Фойдаланмасанг, "онги пас" дейишади;
• Бир нимадан хафа бўлсанг, "ношукур" дейишади;
• Хурсанд бўлсанг, "бахтни яшириш керак, кўз тегади" дейишади;
• Шароитинг оддий бўлса, "ночор" дeйишади;
• Ўзингга тўқ бўлсанг, "порахўр" дейишади;
• Озғин бўлсанг, "сал семирса, ўладими?!" дейишади;
• Тўлача бўлсанг, "сал озса, бўмидими?!" дейишади;
• Ўғил туғсанг, "энди қиз керак" дейишади;
• Қиз туғсанг, "ўғил хам туғволишиз керак" дeйишади;
• Фарзанд сони кам бўлса, "қоматини ўйлаб кам туққан-да" дейишади;
• Фарзанди кўп бўлса, "вой Худо туғвурарканде аа" дейишади;
Улар аввал ҳам гапиришган, ҳозир ҳам гапиришди, кейин ҳам гапиришади. Ўзингиз учун яшанг. Улар доим гапиришади.

👍14🔥2🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Roʻmol boshdan tushib ketmasligi uchun qanday oʻrash kerak?
Oʻrganamiz ✅
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Oʻrganamiz ✅
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яхши кўраман ❤️🔥
Видео хоҳлаган одамизга тушиб кетаверади, маъқул кўрганизга юбориб қўяверинг, хурсанд бўлиб қолсин)
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

👍6
Forwarded from 🌈🌞 BOLAJON 🌞🌈 (А+D)
🤔🤔𝗫𝗮𝗿 𝗸𝘂𝗻𝗶 𝗻𝗶𝗺𝗮 𝗽𝗶𝘀𝗵𝗶𝗿𝘀𝗮𝗺 𝗲𝗸𝗮𝗻 𝗱𝗲𝗯 𝗼'𝘆𝗹𝗮𝗻𝗶𝘀𝗵𝗱𝗮𝗻 𝗰𝗵𝗮𝗿𝗰𝗵𝗮𝗱𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗺𝗶???🥹
🤗🤗𝗬𝗮𝗾𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝘁𝘂𝗿𝗹𝗶 𝘁𝗮𝗼𝗺𝗹𝗮𝗿 𝗯𝗶𝗹𝗮𝗻 𝗹𝗼𝗹 𝗾𝗼𝗹𝗱𝗶𝗿𝗺𝗼𝗾𝗰𝗵𝗶𝗺𝗶𝘀𝗶𝘇???🥰
🤩🤩𝗨𝗻𝗱𝗮 𝗯𝘂 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹 𝗮𝘆𝗻𝗮𝗻 𝘀𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻😍
❤️🔥❤️🔥𝗢𝘀𝗵𝘅𝗼𝗻𝗮𝗻𝗶 𝘀𝗲𝘃𝘂𝘃𝗰𝗵𝗶𝗹𝗮𝗿 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗺𝗮𝘅𝘀𝘂𝘀 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹❤️
💖💖𝗥𝗲𝘁𝘀𝗲𝗽𝘁𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗲𝗻𝗴 𝘀𝗮𝗿𝗮𝗹𝗮𝗿𝗶 𝘀𝗵𝘂 𝘆𝗲𝗿𝗱𝗮👇👇👇

👍1
#НОТАНИШ
-69-
Шерали Сожидани дастурхонга таклиф қилди . У Сожида тотинмагунча обдон "ялиниш, ёлворишга тушаман" деб ўйлаб турган ҳам эди- ки, Сожида уни ҳайрон қолдирганча ўзини бемалол тута бошлади. У Шерали таклиф қилишини ҳам кутмай унга ўзи ҳизмат кўрсата бошлади. Стол устидаги қайноқ қаҳвадан қуйиб узатгач , ўзига ҳам қуйди- ю, бир хўплаб Шералига жилмайиб қўйди. Шералининг бўлари бўлганди . Сожида эса ҳар дақиқадан унумли фойдаланишга ҳаракат қиларди:
- Узр , мени жуда бетакаллуф экан деб ўйламанг. Мен шунчаки , сурат ва сийрат бир бўлиши тарафдориман. Кўпинча аям шунинг учун ҳам мени кўп уришардилар . "Сен қиз эртага бир жойга келин бўлсанг, қайнота ва қайнонангни олдида мени ўтдай куйдириб , шарманда қиласан " дердилар. Буни қаранг , ҳаммаси феълга яраша бўлар экан. Аммо барибир қайнота ва қайнонанам бўлишларини жудаям ҳоҳлагандим. Кўнглимдаги бу кемтикни эса сиз билан Лазиза опам тўлдирдинглар . Сизларни биринчи бор кўрганимдан бери жуда яхши кўриб қолганман .
Раҳмат сизга . Биласизми , раҳматли дадам "Тўғри кўнгил билан яша" деб кўп уқтирардилар . Мен ҳар доим уларнинг ўгитларига амал қилиб келдим . Қаранг , кам бўлмаганинимни. Тақдир менга сизларни учрашди.
Сожида шундай дея кулимсираб ерга қаради. Шерали эса ўзини аллақачон хонларлардек тутишни бошлаб юборган эди. У Сожидага қараб "тила тилагингни" қабилида сўз бошлади:
- Сожидахон , боя нима деяптувдингиз , батафсил тушунтиринг.
Сожида бош чайқаган бўлди :
- Бу нарса сизни фикрингизни чалғитишга арзимайди ...
- Сизга тааллуқли ҳар бир нарса , мен учун арзирли ...Айтаверинг, Сожидахон ...
- Вооой, қандай бўларкин, ахир ...
- Қантдек бўлади , қантдек...
Сожида ўзини ўнғайсиз аҳволга тушиб қолгандек сўзлай кетди:
- Эшитгандирсиз , мен бу йил институтини битираман. Институтни битирганимда эса ўз фирмам бўлишини , ўша ерда ишлашимни, шахсан ўз ишимни юритишни ҳоҳлайман. Бунинг учун дадамдан қолган етарли маблағим ҳам бор . Мен фирма ташкил қилиш ва юритишнинг сирлари ҳақида анча нарсаларни ўқиб , ўргандим. Аммо биласиз , барибир амалиёт амалиёт- да. Шунга ушбу ишнинг нозик жиҳатларини ўргатадиган бирорта мутахассис топсам ... , топсак дегандим ...
Диёрбек акам келавер- чи , Ориф акамдан сўраб кўрармиз ,
уларнинг танишлари жуда кўп...
Шерали Сожидани сўзини шарт кесди :
- Иш битди деяверинг . Сиз мутахассис қидириб юрманг . Мана шу ерда , қайси йўналишдаги фаолият сизни қизиқтирса , ўша касб эгаси билан тажриба ошираверишингиз мумкин. Мен сизга алоҳида кабинет ҳам ажратиб бераман .
Менга "йўқ" деб бошингизни силкитманг , ҳукм қатъий , шикоятга ўрин йўқ ...
Сожида хонани тарк этар экан Шералига жилмайиб қўйишни унутмади. Аммо ичида "Мараз , сен ҳали шундай афсус қиласан- ки , аммо ўша пайтда жуда кеч бўлади , жуда кеч " деб ўйларди.
Офис эшиги ёнида Диёрбекни учратиб , гўё бир хум тилла топиб олган кишининг аҳволига тушди. Ҳайрон боққан Бек акасига " Мен учун вақт ажрата оласиз-ми, яхши йигит?!" дея нозланиб боқди...
Ичкарида камера орқали бу ҳолатни кузатиб турган Шералининг эса градуси юздан ошиб кетди . У қўлларини мушт қилиб тугар экан "Кўпи кетиб ози қолди , яхши қиз " деди тишларини ғижирлатиб ўзига ўзи
* * *
Мана бир неча кундир-ку, Азиз дўстини ўйлагани ўйлаган . Унга уланган рақамга ҳабар жўнатавериб, жавоб кутавериб , кўзлари тешилиб кетди. Аммо дўстдан ҳамон хабар йўқ эди.
Келишилган вақтдан уч ҳафта ўтганда Азиз телефонини тармоққа улаганда дўстдан келган хабарни кўриб кўзларидан ўт чақнаб кетди . Хабар жуда қисқа бўлса- да, Азизнинг юрагининг таскин топиши учун етарли бўлди . У ҳабарни қайта- қайта ўқиганча дўст тайинлаган вақтни кута бошлади :
- Дўст , сиз менга кераксиз ... Бу сафар мен сизнинг ёрдамингизга муҳтожман . Илтимос , менга ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

👍10❤2👏1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми)
-70-
Илтимос , менга ёрдам беринг . Менга бир маълумот керак ... Фақат ... Фақат "бу нарса сизга нима учун керак?!" деб сўрамайсиз . Сиздан бошқа нарса илтимос қилмайман...
Сиз дўстликнинг қадрига етадиган асл инсонсиз . Мен шу дўстлигимиз ҳурматидан сўраяпман барини...
Мен сизнинг рақамингизга кундузги соат 14.30 ларда уланаман. Агар бу вақтда иш билан машғул бўлсангиз 17.30 гача ҳар бир соатда сизни кутаман.
Раҳмат , дўст ...
Борингизга шукр ...
Азиз ҳамма нарсанинг уддасидан чиқа олмаслиги мумкин эди , аммо дўстнинг илтимосини рад қилишдан бошқа.
У хамма юмушларини Жулия айтган вақтгача саранжомлашга ҳаракат қилди. Айтилган вақтда тармоққа уланди ва ундан хабар кутиб хаёлга чўмди ...
* * *
Мана икки хафтадир- ки , кунда , кун ора Сожида Шерали билан ёнма- ён хонада иш ўтганмоқда.
"Аксига олиб" бу вақтларда мунтазам офисда бўладиган Диёрбек объектлардаги ишларидан ортмай қолди. Сожидага "шамол қаердан эсаётганлигини" билиш қийин эмасди ва шу билан бирга айни муддао эди. У кўнгилчан , меҳридарё суюкли Бек акасини бу ишлардан нари туришини чин дилдан истар эди. Бек акаси у учун бутун дунё эди . Бутун дунё эса - Бек акаси . У билан бахтли ва тинч яшаши учун ҳам Сожида шу ишларни бажаришга мажбур эди.
Сожида тақдир ўзини Шералига нега бунчалар боғлаб ташлаганига ўзи ҳам лол қоларди.
"Тавба" - ўйларди Сожида ,- "Бир киши билан ҳаётдаги йўлларим шунчалик кўп кесишса- я . Тақдирнинг бу туҳфасига ҳайрон бўлмай иложим йўқ. Бу инсон мен туғилмаган вақтимдан илгари йўлимга чиққан экан. У дадам билан бирга ишлаган. Тўғрироғи отаси бирга ишлаган . Буниси кейин келиб қўшилган. Отаси дадамдан обдон фойдаланган экан. Дадам шўрлик... Кўнгли шунчалар тоза, маъсум. Исмлари Ўткирбек бўлса ҳам жуда ҳокисор инсон бўлганликлари рост . Аммо заковотлари...Улар соҳага тегишли жуда кўп янгиликлар қилганлар . Дарвоқе , у пайтларда булар иншоот қуриш билан шуғулланишмаган . Тижоратлари турли йўналишлардаги катта кичик ишлаб чиқаришлардан иборат бўлган . Дадамлар эса айнан консерва тайёрлаш ва экспорт билан шуғулланувчи бўлимда ишлаган эканлар ...
*
Эҳ , дўст ... Аллоҳимнинг берган мукофоти... Бир оғиз илтимосимга менга шунча кўп маълумот тақдим этдингиз- ки ... Мен бу маълумотлар билан мана шу маразга аллақачон ҳукм чиқариб ташлашим мумкин . Аммо бироз фурсат керак. Ахир бу ифлосни шунчаки йўқ қилиб юборсам , илдизлари бундан қолган бойликка , меросга эга бўлиб янада кўпаймайдими ? Шундай қилишим керак- ки , ҳақиқат биттада қарор топсин. Барчаси бир нуқтада ўз якунига эга бўлсин. Ўша нуқтадан янги ҳаёт бошлансин...
Албатта шундай бўлади , албатта ...
*
Дада... Ўша вақтда ўн саккиздан ортиқ ихтиро қилиб бу маразларнинг бойлигига бойлик қўшибсиз-да. Бу ифлослар роса ўзидан кетгандир . Қўлимизда менга , бизга ишлайдиган шунақа "малайлар" бор деб . Ҳизматни от қилиб , мақтов ва обрўга "эшшак" эга чиққан экан- да . Аслида эшшак сўзи буларга нисбат бериб айтилганда , ҳурматсизлик бўлади. Эшакга нисбатан. У бечора жонивор ҳам ...
Ҳа , майли ..."
Сожида охирги сафар Азиздан отасига нисбатан очилган жиноят ишини архивдан кўтариб беришни сўраганида , Азиз ўзига қанча қийин бўлмасин - Жулия "тафсилотларни сўрамайсиз" дея шарт қўйгани учун сўрамасликка зўрға куч топганини ҳис қилди.
Маълумотларни олгач "Барини унутасиз" -деди Жулия . Азиз қаердан унутсин ? Қандоқ унутсин ?! Аммо шунга ҳаракат қилаётганини билади.
Сожида Азиздан сўраган маълумотлари ўзи томон йўлак бўлишини биларди. Шунчалик фаросатли ва зукко йигит Сожидани бир зумда топиб кела олишиниям билади . Аммо ҳеч қачон бундай қилмаслигига эса ишонади . Юз , икки юз ,....минг фоиз . Сабаби Азиз таъма деган ҳисдан узоқда туғилганди .
Сожида дадасининг ўлимига айнан қайси ихтироси сабаб бўлганини аниқлагиси келмади . Унинг ихтироларини бири иккинчисидан мукаммал эди. Унинг ихтиролари дарҳол "фирма сири" тамғаси билан лицензиялаштиришдан мосуво қилинган экан . Кейин эса бу нокасталар ўша - дадаси томонидан ишлаб чиқарилган ретцепларга ўзларининг бўлмағур

👍18❤2
#НОТАНИШ
-71-
модда , маҳсулотларини қўша бошлашган экан . Сифатли хомашё ўрнига аввал сал бундароғини , кейин ундан ҳам берисини , бориб- бориб эса келажакда заҳарга айланиши мумкин бўлганини ҳам ...
Аввалига дадаси буни сезмаган . Ҳаммани ўзига ўхшатгандир . Аммо аста- секин ўзлари ишлаб чиқараётган махсулотлардан ёппасига заҳарланиш келиб чиқаётганлиги ҳақидаги хабар тарқалгач ўпкасини қўлтиқлаб тайёр маҳсулот сақланадиган омборга югурган. Барчасини билишга бошқа инсон ойлаб вақт сарфлаши мумкин , аммо Ўткирбек ўн беш минутга қолмай ҳамма кўзбўямачиликни очиб бўлган эди . У тезда бош директор Эрали аканинг ёнига тушунтириш талаб қилиб бостириб боради . Нима учун егулик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда озиқ- овқат саноатига тегишли бўлмаган қўшимчалар, ранглар , ... алламбалолар ишлатилганлигини сабабини билса- да , буни ўзидан сўраб билиб олишга , кўзларига қараб кўзларидан жавоб олишга интилади .
Эрали ака илонни ёғини беармон ялаганлардан бири эди. У Ўткирбекни "ҳеч нарсани билмаслигига " ишонтиради, аммо бу билан узоққа бора олмаслигини ўзи ҳам яхши билади . Эрали ака олдиндан ҳаммасини ҳал қилиб бўлган эди. У ҳовлиқиб келган Ўткирбекка "Тафтингизни олади " дея муздек боржом қуйиб узатади . Зум ўтмай режа асосида аввалдан дори қўшиб тайёрланиб қўйилган боржом таъсирида карахт бўлиб қолган Ўткирбекка маҳсулотларни қабул қилиш ҳужжатларига қўл қўйиб беришни сўрайди. Бу ҳужжатлар етти нафар масъул ходим томонидан имзоланар ва у даражада аҳамиятга эга ҳам эмасди
Ўткирбек кўрсатилган хужжатлар орасида ўз умрига зомин бўлувчи ҳужжатга хам имзо чекиб ўтказиб юборганини биладиган аҳволда эмасди .
Эрали ака бир иш қилса пухта қиларди , билиб қиларди . У очкўз эди , аммо аҳмоқ эмас эди. "Шайтонга дарс беради" деган иборани ўзларига иш қолдирмаган шайтонлар Эрали акага нисбатан тўқиб чиқаришган деса ишонаверинг . Эрали ака Ўткирбекни йўқ қилиш билан иш битмаслигига яхшигина ақли етиб турарди . Шу сабабли у Ўткирбекнинг кўзи , қулоғи , энг асосийси юраги Сабурага ҳам ҳукм чиқарганда , ҳатто киприк қоқмаганди. Сабура Ўткирбек билан бир институтда ўқиган , сўнгра битта лабораторияда ишлаган эди. Фарзандлари ёшлиги сабаб аёллар таътилида ўтирган бўлса- да, корхонанинг барча икир- чикирларидан хабардор эканлиги беш қўлдек аён эди .
"Эссиз ,- ўйлаб қўйганди ўшанда Эрали ака даҳанини қашиганча , - шундоқ нозанин. Ҳеч ким учта туққан демайди . Начора , гулнинг гўзаллиги ва хуш ифори ўзи бошига етгани каби , бу аёлнинг ҳам заковоти ўз бошига етадиган бўлди-да . Ювошгина аёл бўлган- да ҳам чивиндек жонига жабр қилмаган бўлармидим. Бу аёл эса нақд офатнинг ўзгинаси . Аммо ғалаба талофотларсиз бўлмайди "
* * *
- Мени дада десанг кўнасан!
- Йўқ, ҳеч қачон !
- Қизинг отасиз , бобосиз қолмаслиги учун шу ишни қилишга мажбурсан , мажбур !
- Мендан ҳамма нарсани сўранг , аммо буни эмас , дада ! Ахир қандай қилиб тирик жонни ...
- Аслида бу ишни сен қилаётганинг йўқ , хавотир олма . Ўткирбек барча кўзбўямачиликка ўзи , фақатгина ўзи айбдорлигини, консерваларга қўшилган қўшимчаларни барчасини шахсан алмаштириб қўйгани, тозаларини эса чайқовда пуллаганини айтиб тан олиб ёзган мактуби аллақачон қўлимда . У барчаси учун кечиришларини сўраб , охирида алвидо деб имзо чекиб қўйибди
- Дадаааааа...
- Нима дада , нима дада ! Нима қилишим керак эди . Нима қилишим керак эди?!!!!
Бу ҳаётда оқимга қарши сузиб бўлар эканми ?! Нима сен ўйлайсан- ки , барини ўзим учун қилибманми ? Мен хам шу Ўткирбек сингари оддий иштирокчиман . Тинч яшашимга қўймаганлар , мен орқали билқиллаб семирганлар шу топда менга ёрдам беришади деб ўйлайсанми ?! Бекорларни бештасини ебсан . Улар аллақачон ўзлари юрган йўлларини думлари билан супуриб бўлишган. Ана шунақа.
Аммо бошимга ёққан қорни кураб бўлишим билан яна ҳеч нима бўлмагандек тўрва - халталарини кўтариб келишади.
Энг ёмони эса мен уларни бағримни очиб кутиб оламан . Мажбурман шунга , мажбурман ...

👍22
#НОТАНИШ
-72-
Шерали отасига қараб туриб унга қанчалик оғирлигини тушуниб турарди. Аммо буларнинг бари инсон ҳаёти билан тўланадиган тўловга арзирмикан ?!
- Дада , мен ... Мен ... Барибир рози бўлолмайман ...
Дадасининг кўзларида ўт чақнади . Шунча гаплари зое кетганлиги алам қилди . Чидай олмади . У охирги чорани қўллашга тушганди:
- Оқ қиламан , бола ! Оқ ! Бошқа гапим йўқ ! Ёки ҳа дейсан , ёки оқ бўлишни бўйнингга ол! Бошқа гапим йўқ ! Сенга кечгача муҳлат..
Шерали титраб кетди. У "Бу дунёнинг мол-у ҳаваслари инсон ҳаётинини бошқаради" дейишса ишонмаган бўларди . Бугунги ўзи тушган ҳолати эса ...
Отаси ундан нимани сўраяпти? Отаси унга нима талаб қўймоқда ? Нега ? Нима учун ? Қайси гуноҳлари учун?! Шерали кечгача ўйлаб боши ғовлаб кетганди . У ахири кўнди . Барчасига кўнди . Бировнинг ҳаётига раҳна солишгаям , отасига оқ бўлишгаям , жаҳаннам ўтида қоврилишгаям . Буларнинг барчасига отаси , унинг мунофиқлиги сабаб эди. Аслида Шералига барибир эканлигига анча бўлган эди. Уни Баҳоридан айирганларидан буён юраксиз яшашга ўрганган Шерали энди виждонсиз ва иймонсиз яшашга ҳам ахири кўнган эди .Кўндиришган эди . Шу орқали шум тақдирга исён қилмоқчи хам бўлгандир балки ..
Кечки пайт ўғлини кўндириш учун анча куч тўплаб келган Эрали қаршида турган йигитни танимади. Бу кўзлари совуқ йилтираб турган кимсанинг ўзининг ўғли Шерали эканлигига амин бўлиши учун анча тикилди .
Шерали эса отасига беписанд нигоҳ ташлади ва четга чирт этиб тупирди :
- Кўндим , мен кўндим. Аммо менинг ҳам бир кичик шартим бор . Қўлингизда борини ҳозироқ мени номимга ҳатлаб берасиз. Кечиктирмай . Ана ундан кейин сизнинг айтганингиз айтган, деганингиз деган бўлади , о кей ?!
Айтмоқчиман-ки , кимни қанақа гумдон қилишни ўргатганингиздек ес қиламан . Кейин эса марҳамат қилиб, мени ишимга бошқа бошингизни суқмайсиз . Мен шундоқ ҳам сизнинг мактабингизни олтин медаль билан битириб бўлдим .
Шерали мулозамат қилиб ўтирмай хонани тарк этди
Икки кундан кейин Шерали ҳамма ишни жой- жойига қўйди. Сабуранинг онасини қаттиқ мазаси бўлмай қолганлиги хақидаги ёлғон чақирув уюштириб, тонг ёришар- ёришмас пайтида Ўткирбекнинг машинасини шахардан чиқаверишда бахтсиз ҳодисага учраттириб юборди .
Узоқдан Ўткирбек , Сабура ва уч нафар фарзанди жойлашган машина қияликдан тўнтарилиб, шалоғи чиқиб , ғижим- ғижим бўлиб кетганлигини кўргач , бу машинадан соғ жон чиқмаслигига ишончи комил бўлиб аста изига қайтди. Эрталаб ишга келганда Ўткирбекнинг автоҳалокатга учраганлиги ҳабарини "эшитгач" улар учун қаттиқ куяётган киши ролини ижро қилишга унча қийналмади. Ўткирбекнинг тўрт яшар қизига ҳеч нима қилмаганлигини эшитганда эса ҳақиқатдан ажабланди...
Жуда ҳам ...
У фалакнинг адолат тарозиси бу жажжи вужуд эгасини ўзи учун атай сақлаб қолганлигини билмас эди .
Сожида Шералининг барчаси учун жавоб беришга йўлланган мужда эди.
Эралининг эса бошидаги фалокати ариди . Ўткирбекнинг қўл машинкасида ёзиб , имзо чекиб кетган хати ҳақиқий деб топилди. "Жазосини олган" Ўткирбекни қайта жазолаб бўлмади , аммо Эрали бепарволиги учун арзимаган жарима билан қутилди . Шу билан бирга у ўғлининг ишончидан ҳам мосуво бўлганди .
* * *
Сожида ўзига ажратилган хона деразаси ёнида шуларни ўйлаб турар экан , эшикни аста очилганини ҳис қилди. У орт томондан бир - бир қадам босганча келаётган инсон эркак киши эканлигини ва унинг кимлигини қарамасдан таниди . Эркак яқинлашар экан ,аста унинг сочларига қўлини узатди .

👍35
🧕 Muslimalar kundaligi
#НОТАНИШ -72- Шерали отасига қараб туриб унга қанчалик оғирлигини тушуниб турарди. Аммо буларнинг бари инсон ҳаёти билан тўланадиган тўловга арзирмикан ?! - Дада , мен ... Мен ... Барибир рози бўлолмайман ... Дадасининг кўзларида ўт чақнади . Шунча…
Reaksiyalar soni 50dan oshsa yana bitta qism joyliman ❤️
❤40👍8
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
( давоми)
- 73-
- Нега шундай ? Нима учун мен қийналаверишим керак ?! Айбим нима ?!
Шералини Сожиданинг сочларига узатган қўллари ҳавода муаллақ туриб қолди .
Сожида шарт ўгирилди ва Шералига қараб сўзларида давом этди :
- Мен никоҳ тўйим куни сиз менга занжир узатганингиз заҳоти тугаб бўлганман. Биласизми нимага ?!
Чунки нима учун Диёрбек акага ҳасми- ҳаёл бўлишга розилик берганимни тушуна олмаган эдим . Кейин билсам сиз томонга йўл у киши орқали очилган экан.
Сожида бақадек қотиб қолган Шералига боқиб , гаплари таъсир қилаётганлигига амин бўлгач, янада дадиллик билан гапиришда давом этди :
- Мен ўша кундан , ўша лаҳзадан бошлаб ўртаниб кетдим, ёниб , куйиб кетдим. Билмадим , билмадим нима учун мен билан бундай ҳодиса содир бўлмоқда. Сабабини билолмай бошим гаранг , ақлим ҳайрон ...
Биласизми , Шерали ака?!
Негадир кўз ўнгимга бундан тахминан йигирма йиллар аввалги ҳаёт келаверади . Унда сиз ёш ва навқирон , мен эса худди ҳозирги ҳолатимда бўлавераман. Қандайдир йигит - қизлар билан лиқ тўла хонага эшикдан кириб сизни учратганим, сиз билан ҳиёбонда , сўнг қандайдир сайҳонликда ва сув бўйларида учрашган бўлиб кўринаверишим , кейин эса сиздан ажраб қолишим ...
Шерали ака , мен қийналиб кетдим . Менимча мен телбаман , ақлдан озганман ... Сиз бор бу бинода ишлаш ... Менга жуда оғирлик қилмоқда ...
Сожида Шералига ақлдан озган киши нигоҳи билан тикилди :
- Шералиииии, мен сени хеч қачон унутмайман деганмидим ?!... Унутмадим... Бизни хеч нарса ажрата олмайди деганмидим?!
Ажрата олмади ...
Мен , мен қайтдим ...
Шерали ортиқ бардош бера олмади . Ерга гурсиллаб йиқилди ...
Сожида мақсадига етганди ... Ўзини Баҳор эканлигига , унинг қайта туғилганлигига Шералини ишонтира олган эди . У ерда ётган Шералини ҳотиржам айланиб ўтиб , стол устидаги графиндаги сувдан стаканга қкйди ва уни Шералининг юзига пуркаб сепди.
Шерали кўзини очгач , ўзини ҳеч нима билмайдиганга солиб кўзларини жовдиратди :
- Нима бўлди сизга?!
Мен дераза ёнида хаёл суриб қолган эканман . Бир пайт сизнинг бехосдан инграган овозингизни эшитиб ортга бурилсам , ўзингизни билмай қолдингиз ... Мен ҳозир ёрдам чақирай...
Шерали талмовсираб қолди. Сал аввал шу аёл унга бир олам гап гапирмаганмиди ?!... Ўтмишини аниқ тасвирламаганмиди ? Баҳорнинг сўзларини такрорламаганмиди ?!
Дунёда фақатгина Баҳор чақиргани каби "Шералиииии" деб исмининг охирги харфини чўзиб чақирмадими яқинда ?!
Шералининг аҳволига хавас қилгулик эмас эди . Аммо у Сожидадан ҳеч кимни чақирмасликни сўради .
Сожида эса қулоқ солмай даҳлиздан Ориф акани чақирди. Зум ўтмай хона одамга тўлди. Шералини кабинетига деярли кўтаргудек бўлиб олиб чиқиб кетишди. Шерали чиқиб кетаётиб ҳам Сожидага аянчли термулар , нигоҳларида англаб бўлмас аянчли ифода муҳрланиб қолганди .
Сожида уни кўзлари билан кузатиб қолар экан дилида : "Бу ҳали биринчи қадам , қолган қадамлар эса ўз навбати билан ташланаверади ,-деб ўйлади . Сожида негадир хона шифтига тикилиб хўрсинди , чуқур нафас олди ва ўйларида давом этди : - дадажон, ойижон ... У бари учун жавоб беради , бари учун ... Оз қолди , оз "
Сожиданинг бўғзини аччиқ йиғи куйдириб ўтди ...
* * *
Уч кундирки , Шералининг тоби бўлмай ишга боролмай қолди . Ўша кунги Сожида билан бўлган воқеа хаёлини остин - устин қилиб юборди . У Сожиданинг инкор этишига қарамай , бўлиб ўтган гап - сўзлар хаёлида эмас , ўнгида бўлганлигига ишонарди.
Шералининг бирдан фикри ёришди :
- Камера !!!
Ахир хамма хонага камера ўрнатилган- ку ! Барчасига жавобни кузатув камерасидан ёзилган видео ёзув бера олади.
Шуларни ўйлар экан Шерали бирдан бўшашди . Ахир ўша куни Сожидага муҳаббат изҳори қилишни мўлжаллаб унинг хонасига ўрнатилган нуқтани ўз пульти орқали ўчирганини эслади ва бошини чангаллади.
- Эҳҳҳ !
Шерали нима қилиб бўлса- да , саволларига жавоб олиш учун ишхонасига бориш кераклигини ҳис қилди . У Лазизанинг ҳай- хайлашига ҳам қарамай , офисга отланди .

👍14❤6
#НОТАНИШ
-74-
Шерали офисда эрта сахардан Сожидани учратаман деб ўйламаганди . Одатда Сожида бу ерга тушдан кейин келарди .
Шунинг учун хонасига кириб кетаётган Шерали ортидан Сожиданинг қўнғироқдек овозини эшитиб , уч кун аввалги ҳолига тушишига бир баҳя қолди :
- Ассалому алайкум , Шерали ака ! Туззук бўлиб қолдингизми ?!
Шерали ортига базўр ўгирилди . Сожида бугун жуда очилиб кетганди . У Шералининг кўзига шу қадар дилбар бўлиб кўриниб кетдикиии... Шерали Сожиданинг саломига алик олишга ҳам ҳоли келмай беихтиёр эшикка суянди.
- Шерали ака, яна тобингиз қочдими?
Сожиданинг пирпираб турган шаҳло кўзларига қараб Шерали "ҳа" деган каби бош силкиди.
Сожида атрофга аланглаб боқди. Даҳлизда ҳеч зоғ кўринмади. Котиба ҳам ўз ўрнида йўқлиги учун Сожида илдамлаб келиб кабинет эшигини кенг қилиб очди:
- Киринг , Шерали ака...
Шерали ўриндиққа аранг етиб борди . Ўзини креслога ташлар экан шошилиб чиқиб кетаётган Сожидани тўхтатмоқчи бўлди :
- Сожида, кетманг ...
- Мен ҳозир ...
Сожида ташқарида кўп қолиб кетмади . У қўлида ушлаб турган бокалдаги қайноқ сутли қаҳвани қошиқчаси билан яна бир бор айлантириб , Шералига тутди :
- Ичинг Шерали ака , тетиклашасиз ....
Шерали Сожидани қўлини қайтармади . Қаҳвани охиригача ичди. Бир зум ўтмай кўзлари мошдек очилди . У Сожидага саволли нигоҳини қадаган ҳам эди-ки, аёл ерга қараб хўрсинганча гапира кетди :
- Мени деб бўлди-а , Шерали ака , ўша куни барчаси ? Мен телбани кечиринг. Ўша кундан буён ўзимнинг томоғимдан ҳам бир қултум ўтмади ...
- Сожида ... Демак, бари рост экан- да . Мен бўлсам , ўша кунги гап- сўзлар бари хаёлимда бўлиб ўтдими деб ҳанузгача ич- этимни еб юрган эдим...
- Мен гуноҳкорни кечиринг . Барини унутинг . Эҳ , қани ўша кун қайтса- ю , мен чурқ этиб оғиз очмасам...
- Мен унутишни истамасам- чи?!
Мен учун бу ҳаёт- мамот масаласи десам-чи?!
Сожида кўзларини пириллатиб Шералига тикилиб қолди . Унинг серкиприк шаҳло кўзлари жиққа ёшга тўлди .
- Мен жуда қийналиб кетдим , Шерали ака...
- Шералииии десанг ҳам бўлади ...
Шерали Сожидани сансирай бошлади ... Шерали ўрнидан туриб Сожтданинг киприкларида илиниб турган ёшни бармоғи билан артди. Сожида бир силтанди- ю , аммо яна индамади .
Шерали унга тешиб юбогудек нигоҳларини бемалол тика бошлагач Сожида "ҳозирча етар" деган қарорга келди :
- Кетишим керак . Бу ерга хавотир олганимдан келгандим. Иккинчи парада дарсим бор ...
- Кимдан хавотир олдинг ?!
Сожида жилмайди :
- Айтмайман ...
- Кетма , йиғиштир ўша ўқишингни ... Бир кун кейин олим бўларсан ...
- Тушликдан кейин қайтаман ...
"Одамлар" кутиб қолмасин деб тушлик қилмай қайтсаммикан ?!
- Шундоқ қил ... Мен ҳам сени тушлик қилмай кутаман...
- Мен сизни айтганим йўўўўқ , шунчалик айтдим- да
- Кимни айтган бўлсанг ҳам , барибир кутаман ...
Сожида Шералининг хонасидан чиқиб ўз кабинетига кирди . Ҳозиргина Шералининг қўли теккан юзини бурчакдаги крандан қайта - қайта ювди . Шерали камерани ёқиб уни кузатиб ўтирганини ҳис қилиб , юзини четга бурди ва шивирлади :
" Мараз !"
* * *
Сожида дарсда қандай ўтирганини билмади . У тинмай режа тузар , сўнг уни инкор қилар, қандай қилиб бўлмасин барига тезроқ нуқта қўйишни истарди. Сожида Шералини юрагини яна бир ўйнатиб олиш учун атайдан тушдан кейин офисга қайтиб бормади.
У Шерали ўзини интиқиб кутаётганини кўз олдига келтирар экан , захарханда кулимсиради :
- Бу кунингдан баттар бўл...
Бу бошланиши...

❤20👍9🔥1🥰1
Reaksiyala 50 ta boʻmagan boʻsayam joyladim. 😊
❤️ ni bosishni unutmang 🤩
❤️ ni bosishni unutmang 🤩
❤50👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋🌸
🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃
🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!
🌙 РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹
💐 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃
🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!
🌙 РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹
💐 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Тонгда омон очилди кўзим.
Роббим сенга қул бўлай ўзим.
Тилимда бор бир айтар сўзим.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ
🕋
Икки кўзда дунёни кўрсам.
Ўйнаб кулиб соғ омон юрсам.
Тирикларнинг сафида турсам.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ.
Неъматларинг бисёрдан бисёр.
Шукрин қилай тортибон хушёр.
Айтадурман такрор ва такрор.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ.
🕋
Кечиргин мен гунохкор банда.
Махшар куни этма шарманда.
Шу сўзимни қилмайман канда.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ
🕋
Ногох берган дардларинга хам.
Қувончинга бахтларинга хам.
Хар нафасда хар ону хар дам.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ
🕋
Сеникидир бутун бир олам.
Бу оламда яралди одам.
Шул сўзларда чексиз маъно жам.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ...

Рамазоннинг МАҒФИРАТ даҳасида АФВ тилаш дуоси:
📿 "Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий".
🤲 Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг умидим амалимдан эмас. Сенинг раҳматингдандир.

👍6🥰1