#НОТАНИШ
-74-
Шерали офисда эрта сахардан Сожидани учратаман деб ўйламаганди . Одатда Сожида бу ерга тушдан кейин келарди .
Шунинг учун хонасига кириб кетаётган Шерали ортидан Сожиданинг қўнғироқдек овозини эшитиб , уч кун аввалги ҳолига тушишига бир баҳя қолди :
- Ассалому алайкум , Шерали ака ! Туззук бўлиб қолдингизми ?!
Шерали ортига базўр ўгирилди . Сожида бугун жуда очилиб кетганди . У Шералининг кўзига шу қадар дилбар бўлиб кўриниб кетдикиии... Шерали Сожиданинг саломига алик олишга ҳам ҳоли келмай беихтиёр эшикка суянди.
- Шерали ака, яна тобингиз қочдими?
Сожиданинг пирпираб турган шаҳло кўзларига қараб Шерали "ҳа" деган каби бош силкиди.
Сожида атрофга аланглаб боқди. Даҳлизда ҳеч зоғ кўринмади. Котиба ҳам ўз ўрнида йўқлиги учун Сожида илдамлаб келиб кабинет эшигини кенг қилиб очди:
- Киринг , Шерали ака...
Шерали ўриндиққа аранг етиб борди . Ўзини креслога ташлар экан шошилиб чиқиб кетаётган Сожидани тўхтатмоқчи бўлди :
- Сожида, кетманг ...
- Мен ҳозир ...
Сожида ташқарида кўп қолиб кетмади . У қўлида ушлаб турган бокалдаги қайноқ сутли қаҳвани қошиқчаси билан яна бир бор айлантириб , Шералига тутди :
- Ичинг Шерали ака , тетиклашасиз ....
Шерали Сожидани қўлини қайтармади . Қаҳвани охиригача ичди. Бир зум ўтмай кўзлари мошдек очилди . У Сожидага саволли нигоҳини қадаган ҳам эди-ки, аёл ерга қараб хўрсинганча гапира кетди :
- Мени деб бўлди-а , Шерали ака , ўша куни барчаси ? Мен телбани кечиринг. Ўша кундан буён ўзимнинг томоғимдан ҳам бир қултум ўтмади ...
- Сожида ... Демак, бари рост экан- да . Мен бўлсам , ўша кунги гап- сўзлар бари хаёлимда бўлиб ўтдими деб ҳанузгача ич- этимни еб юрган эдим...
- Мен гуноҳкорни кечиринг . Барини унутинг . Эҳ , қани ўша кун қайтса- ю , мен чурқ этиб оғиз очмасам...
- Мен унутишни истамасам- чи?!
Мен учун бу ҳаёт- мамот масаласи десам-чи?!
Сожида кўзларини пириллатиб Шералига тикилиб қолди . Унинг серкиприк шаҳло кўзлари жиққа ёшга тўлди .
- Мен жуда қийналиб кетдим , Шерали ака...
- Шералииии десанг ҳам бўлади ...
Шерали Сожидани сансирай бошлади ... Шерали ўрнидан туриб Сожтданинг киприкларида илиниб турган ёшни бармоғи билан артди. Сожида бир силтанди- ю , аммо яна индамади .
Шерали унга тешиб юбогудек нигоҳларини бемалол тика бошлагач Сожида "ҳозирча етар" деган қарорга келди :
- Кетишим керак . Бу ерга хавотир олганимдан келгандим. Иккинчи парада дарсим бор ...
- Кимдан хавотир олдинг ?!
Сожида жилмайди :
- Айтмайман ...
- Кетма , йиғиштир ўша ўқишингни ... Бир кун кейин олим бўларсан ...
- Тушликдан кейин қайтаман ...
"Одамлар" кутиб қолмасин деб тушлик қилмай қайтсаммикан ?!
- Шундоқ қил ... Мен ҳам сени тушлик қилмай кутаман...
- Мен сизни айтганим йўўўўқ , шунчалик айтдим- да
- Кимни айтган бўлсанг ҳам , барибир кутаман ...
Сожида Шералининг хонасидан чиқиб ўз кабинетига кирди . Ҳозиргина Шералининг қўли теккан юзини бурчакдаги крандан қайта - қайта ювди . Шерали камерани ёқиб уни кузатиб ўтирганини ҳис қилиб , юзини четга бурди ва шивирлади :
" Мараз !"
* * *
Сожида дарсда қандай ўтирганини билмади . У тинмай режа тузар , сўнг уни инкор қилар, қандай қилиб бўлмасин барига тезроқ нуқта қўйишни истарди. Сожида Шералини юрагини яна бир ўйнатиб олиш учун атайдан тушдан кейин офисга қайтиб бормади.
У Шерали ўзини интиқиб кутаётганини кўз олдига келтирар экан , захарханда кулимсиради :
- Бу кунингдан баттар бўл...
Бу бошланиши...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤20👍9🔥1🥰1
Reaksiyala 50 ta boʻmagan boʻsayam joyladim. 😊
❤️ ni bosishni unutmang 🤩
❤️ ni bosishni unutmang 🤩
❤50👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋🌸
🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃
🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!
🌙 РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹
💐 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃
🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!
🌙 РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹
💐 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Тонгда омон очилди кўзим.
Роббим сенга қул бўлай ўзим.
Тилимда бор бир айтар сўзим.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ
🕋
Икки кўзда дунёни кўрсам.
Ўйнаб кулиб соғ омон юрсам.
Тирикларнинг сафида турсам.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ.
Неъматларинг бисёрдан бисёр.
Шукрин қилай тортибон хушёр.
Айтадурман такрор ва такрор.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ.
🕋
Кечиргин мен гунохкор банда.
Махшар куни этма шарманда.
Шу сўзимни қилмайман канда.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ
🕋
Ногох берган дардларинга хам.
Қувончинга бахтларинга хам.
Хар нафасда хар ону хар дам.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ
🕋
Сеникидир бутун бир олам.
Бу оламда яралди одам.
Шул сўзларда чексиз маъно жам.
СУБХАНАЛЛОҲ, АЛХАМДУЛИЛЛАҲ...

Рамазоннинг МАҒФИРАТ даҳасида АФВ тилаш дуоси:
📿 "Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий".
🤲 Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг умидим амалимдан эмас. Сенинг раҳматингдандир.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
📿 "Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий".
🤲 Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг умидим амалимдан эмас. Сенинг раҳматингдандир.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰1
Qizingizga to‘g‘ri gaplarni aytishingiz mumkin.
Lekin u baribir sizda ko‘rganidek yashaydi.
Siz unga nimalarni sezmasdan o‘tkazyapsiz?
Postni o‘qib, haqiqatga yuzlaning.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Lekin u baribir sizda ko‘rganidek yashaydi.
Siz unga nimalarni sezmasdan o‘tkazyapsiz?
Postni o‘qib, haqiqatga yuzlaning.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Бир челак мих.
Қадимда ўта жиззаки ва жаҳлдор бир йигит яшаб ўтган экан. У ҳар сафар шериклари билан жанжаллашиб, ғазаб устида, ноўрин сўзлар билан уларни ҳақорат қилиб қўяр экан. Ҳар сафар янги иш бошлар экану аммо шу феъли туфайли узоққа бормай яна боши берк кўчага кириб қолар экан.
Унинг бу феълидан отаси уялиб уни олдига чақириб насиҳат қилибди:
«Ўғлим сенга бир челак мих бераман. Иш жойингдаги бир устунга, жаҳлинг чиққан вақтда битта михни олиб қоқиб қўясан», - дебди. «Шарти шуки устун ҳона ичида эмас балки ҳовлида жойлашган бўлсин» дебди.
Йигит михларни олиб ишга кетибди. Ҳар сафар бирон бир нарсадан ғазабланса нималарнидур минғирлаганича ҳонадан чиқиб устунга мих қоқиб келар экан. Кунлар ўтиб михлар сони кўпайибди, аммо у ҳар сафар жойидан туриб устунга мих қоқиш учун ҳона айланиб чиқишга эриниб «уйга кетётганимда қоқаман» деб мих қоқишни кейинроққа сура бошлабди. Уйга кетар вақтда эса у анча жаҳладан тушиб мих қоқишни ҳоҳламайдиган бўлибди.
У отасига: ”Ота михларни менга энди кераги йўқ. Мен жаҳл ва ғазабимни босишни ўргандим”, - дебди.
Отаси унга: «Энди ҳар сафар жаҳлингни босганингда минғирлаб жавоб қайтаришни тўхтаганинг заҳоти бориб битта михни суғуриб ташла» дебди. Йигит энди ҳам ғазабини ва орқасидан гапирадиган гапини ҳам тўхтатибди. Кунлар ўтиб устунда битта ҳам мих қолмабди.
Отаси унга: «Қара ўғлим ҳозир устунда умуман мих йўқ лекин у энди олдингидек теккис ва равон бўлмайди унда сенинг ғазабингдан нишона шу илма тешиклар қолди», - дебди. ”Ҳулоса ўрнида сенга шуни айтаманки, сен жаҳл устида ноўрин гаплар билан кўпчиликни дилини оғритиб қўйгансан. Ҳар қанча узр сўрама сен уларнинг қалбида қолдирган жароҳат кетмайди. Ғазаб келганида сукут сақлаб вақт ўтишини пойлашни ўргандинг энди унга амал қилсанг ишингда барака бўлади, - дебди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Musofirda yurganlarni Alloh panohida asrasin 🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥2
• "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди.
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
• "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради.
• "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди.
• "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди.
• "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди.
• "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди.
• "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди.
• "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🧕 Muslimalar kundaligi
Reaksiyala 50 ta boʻmagan boʻsayam joyladim. 😊 ❤️ ni bosishni unutmang 🤩
#НОТАНИШ
-75-
Шоилёс шунча ойдан бери тиним билмаганди. Қилмаган амали , қидирмаган жойи қолмади. У ҳамон ўша инсонни - Скарлеттни излар эди. Шоилёс қидирув жараёнида бир қанча ажабтовур воқеа- ҳодисаларга дуч келди. Пойтахтнинг ҳали у ер , ҳали бу ерида лаҳзалик лоторея ўйинлари ўтказиладиган нуқталарида охирги беш ой ичида одамларнинг тинмай турли қийматдаги пул - буюм ютуқларини ютиб олганликлари эътиборини тортди. Яна ҳам аниқроғи ушбу ютуқ эгаларининг барчаси оддий қатлам вакиллари бўлгани ҳайратини тобора оширган эди. Шоилёс эринмасдан ўша - ютуқ эгаларини бирма - бир излаб борди.
Уларнинг ўнинчисига борганда қолганларини қидириш фикридан қайтди. Ютуқ эгалари бундай бахтга тасодифан сазовор бўлганликларини айтиб, уларга ёрдам кўрсатган қандайдир бир инсонни чин дилдан дуо қилишдан чарчамасдилар . Улардан бири ўзига лоторея чиптаси танлашда ёрдам берган бир қизни мақтаса , бири дилбаргина жувонни , учинчиси қария кампирни, тўртинчиси ўрта ёшлардаги кўркам аёлни дуо қиларди. Шоилёс бу инсонларнинг барига ёрдам кўрсатган инсон аёл киши эканлигига эътибор берди. Ютуқ эгалари у ҳақида "Илтимос , мана шу чиптани танланг , кўзимга чўғдек кўринди" қабилидаги гаплар билан уларга йўл кўрсатган кимса кўп ўтмай ғойиб бўлиб қолганлигини айтиб , унинг шаънига мақтов ёғдиришдан чарчамас эдилар .
Шоилёс бир тўхтамга келди. Шаҳарда бундай ишни қила оладиган биргина аёлни танийди , у ҳам бўлса - Скарлетт. У ҳақидаги таърифларлан хулоса чиқарилса тўхталадиган бўлса, Скарлетт ҳали йигирма беш ёшларга ҳам бормаган . Қолган кўринишларини гримм ёрдамида қойиллатган. Энг охирги маълумот - Скарлетт икки ойлардан бери ҳеч қайси жойда ўзини намоён қилгани йўқ . Демак у қаердадир , кимгадир тўр қўймоқда. Булардан битта хулоса чиқариш мумкин: Скарлетт ёмонларни жазолайди , яхшиларга , айниқса муҳтожларга ёрдам қўлини чўзади....
Шоилёс анча маълумот йиғиб қўйганди. Аммо асосий - энг муҳимини , бутун ҳаёлларини остин - устун қилиб юборадиганини тез орада қўлга киритишидан ҳали хабари йўқ эди.
* * *
Шерали ўша куни кечгача Сожидани интиқ бўлиб кутди. Вақтида келмагач хавотир ола бошлади. Баҳорни йўқотиб зада бўлиб қолган юраги Сожидадан ажралиш доғини кўта олмаслигини ҳис қилгач , аламидан дод деб юборай деди. Унинг телефон рақамини олмаганидан ўзидан жаҳли чиқди , аммо тез орада котибаси топиб берган рақамнинг "ўчирилган" эканлигидан хабардор бўлгач , диққати янада ошди.
Бир кўнгли Сожида ўқийдиган институтга ҳам борай деди- ю , аммо ўзини зўрға босди. "Майли , эртагача бир гап бўлар " дея ўзига - ўзи таскин беришга интилди- ю, аммо барибир юрагидаги безовталикни юлиб чиқара олмади.
Иш вақти тугайдиган соатга келиб Сожиданинг рақамидан келган хабарга кўзи тушган Шерали ҳовлиқиб қолди . Унда Сожида ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

❤7👍7🥰1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
( давоми )
-76 -
қуйидаги хабарни ёзиб қолдирган эди :
" Мени кечиринг. Бир оз тобим қочди. Барига "айбдор" битта одам. Мен ундан хавотир олиб , уч кун ўзимни қийнадим. Бугун эса аҳволи яхшилигини билгач ...
Юрагим жуда бебош- да. Нима қилсаям мени адо қилиш ҳаракатида ... Билмадим ...
Билмадим... Қачонгача бунга дош бера оларканман ?!
Мабодо сиз билмайсизми ?!"
Шерали Сожидадан келган бу хабарни ўқиб бир куйса , бир ҳурсандчиликдан осмонларда учди. У Сожиданинг тоби қочганига қаттиқ хавотир олди . Аммо хабардаги деярли севги изҳорига тенг мисраларни ўқиганида юраги йигирма яшар йигитники каби гурсиллади .
У дарҳол жавоб ёзишга тутинди:
"Менинг учун ўзингни асра. Кўп вақт қолмади... Сабр. Сен ва менга"
Шерали ҳабарни юборгач кўпда жавоб кутмади, чунки бугунги кун унинг учун энг гўзал эртагини айта бошлаганди . Шерали учун энг муҳими шу эди.
Сожида Шералидан ўзи ёзган хабарга келган жавобни ўқигач мамнун жилмайди :
" Албатта ўзимни асрайман, шунақаям асрайки , дод девормасанг ҳисобмас , - кейин у Шефни ўзи энг яхши кўриб йўқлайдиган исм билан аташни унутмади ,- Мараз !"
* * *
Сожида ўзи тарафга ўн қадамлар атрофида яқинлашиб қолган эрини шарпасини ҳис қилгач, дарҳол зорманда хабарларни ўчириб ташлади.
У эшик очилиши билан Диёрбекка пешвоз чиқди :
- Бек ака...
- Сожида , мен келдим ...
Сожиданинг шўхлиги тутди :
- Қандоқ яхши . Айтмасангиз билмас эдим ...
- Унда яхшиям айтганим ...
- Бек акаааа , қорним очиб кетдииии...
- Ҳалиям мени кутиб овқат емадингми ? Сенга неча марта айтаман келгунимча озроқ бўлсаям у, бу нарса еб тур деб ...
Жуда қулоқсиз хотин чиқдинг- да . Билмадим , сени қачон тарбия қилиб оларканман ?! ,-
Диёрбек шундай деб Сожидага кўзини қисди, - ўзи нима овқат ?!
Сожида жилмайди :
- Анкл бенс ...
- Вуууй , янамии ?! Ҳудди кечагига ўхшабми ? Ўтган кундагидан қолишмайдими ишқилиб ?! Эртагаям бўлармикан мабодо?!
Эрининг хазилидан Сожида яйраб кетди :
- Тезроқ бўлинг , кийимларингизни алмаштириб ювиниб олинг . Фақат тезроқ . Тағин бир қарич тил совиб қолмасин...
Сожида эрига муҳаббат тўла нигоҳлари билан термулар экан , оҳиста шивирлади :
- Сиз меним дунёимсиз , Бек ака...
* * *
Шерали бугун ҳам эрта сахардан Сожидани офисда учратаман деб ўйламаганди, аммо қаттиқ умид қилганди .
У офис биносига кириб келар экан , даҳлиздан Сожидага ажратилган кабинет эшиги очиқлигини кўриб , бир энтикиб олди : "Шу ерда экан "
У ўз кабинетига кириб қўлидаги ихчам портфелини стол устига ташлади. Кейин ичкари хона эшигини махсус калитда очди. Тўрдаги ойнага қараб ўзидан кўнгли тўлган бўлди . Сўнг Сожида ишлаб ўтирган столга камерадан тикилиб , бир оз кузатган бўлди. Қўлига телефонини олиб , унга сим қоқди. У Сожида телефон экранига боқиб лабларига табассум югуриб кетганлигини кўргач , талтайиб буйруқ берди:
- Жду !!!
Сожида шефнинг кўнглидан кечаётган барча туйғуларини ҳис қилиб турарди . Ўзини янаям ҳурсанд бўлиб кетганга солиб телефон экранини "ўпган" бўлди .
Ўзини Шералининг "Жду !!!" деган сўзи ўзига бир олам қувонч бахш этгандек кўрсатишга уринди . Аммо кўнглида "Жди , жди , кўп нарсани жди , мендан " деганча Шералининг кабинетига йўл олди .
Сожида бу таҳлит томошалардан кўнгли айниб кетаётганди. У барига нуқта қўйишни жуда ҳам ҳоҳлаганлиги учун Шералининг олдига ортиқча такаллуфларсиз кириб борди :
- Ассалому алайкум , Шерали ака...
- Сен учун Шералииииман...
- Ҳооо, шундайми ? Мен эса бугун ўқишга бормайман . Ҳа айтганча , анча туззукман. Буни шунчаки "кимгадир" қизиғи бор деб ўйлаганим учун айтдим- де ...
Сожида ўпкалагандек лабларини чуччайтириб нозланди ...
Шералининг оғзини таноби қочиб кетди :
- Мана бизга-да бор ўша қизиғи . Аканг қарағай бу дунёда битта ҳурилиқога қизиқади . У ҳам бўлса қаршимда турибди ...
Сожида баттар Шералининг юрагига ўт қалай бошлади :
- Ҳооо , мен ўша қаршингизда турганни кўрганим йўқ... Масалан , мен қаршингизда ўтирибман ... Ҳа ундан кўра кўз олдимда фақат Лази туради десангиз бўлармиди ?!

👍18❤1
#НОТАНИШ
-77-
Нима қилгандаям , у фарзандларингизни онаси ...
Шералининг қошлари уйилди .
- Сожида , бу нима деганинг ?!
Менга фарзандни любой аёл туғиб беради. Аммо кўнглимни эгаси , якка- ю ягона маликаси сенсан ... Бу мавзуни бошқа такрорлашингни , ўзингга шубҳа билан қарашингни истамасдим . Бу мени дилимни қаттиқ тилкалайди . Гўёки ўтмас пичоқ билан сўйгандек бўлади .
Ўзи шундоқ ҳам сени Диёрни ёнида тасаввур қилсам ҳушимдан айрилай дейман .
- Қалееей бўларкан , Шералииии... Мана шунақа бўлади рашк азоби . Тағин менга бу мавзуга бошқа тўхталма деганингизга ўламанми ...
Сожида йиғламсирай бошлади. Шерали столни айланиб келиб унга яқинлашди.
Сожида пахмайиб унга зарда қилди :
- Жойингизда туринг , бўлмаса бақираман ...
- Нега ? Ахир ҳозиргина ўзинг ...
Шерали гап тополмай қийналди ...
- Ҳа айнан шунинг учун . Мен сизни яхши кўришим мумкин , аммо бу дегани сизга ишонаман деганиммас .
Мана ҳозиргина мени деб Лазизангиздан кечвордингиз- ку. Яна кимнидир деб мендан кечсангиз менгина шўрлик кўчани ўртасида қуруқ қўл билан чапак чалиб қолавераман-ми ? Ундан кўра "Узоқдаги қуйруқдан яқиндаги ўпка яхши" деб ... борига кўниб эрим билан яшаб юрганим яхши- ку... Бир куним ўтар ахир ...
Шерали Сожиданинг муддаосига тушуна олмай ҳуноби ошди:
- Сожида, мен ҳеч нарсага тушунмаяпман. Тушунтириброқ гапиринг. Очиғи қон бўлиб кетдим . Мен сизни яхши кўраман , ахир ...
Сожидага айнан шу керак эди. Фурсатни бой бермай ҳужумга ўтди:
- Сиз сўрадингиз , майли мен айтай. Сизга тўғрисўзман дегандим- а ? Дегандим... Сизга бефарқмаслигимни аллақачон тушунтириб бўлдим деб ўйлайман. Аммо бу сизга ўйнаш бўламан дегани эмас. Бу мен учун ҳақорат . Аммо бемалол "суюкли иккинчи хотин" бўлишим мумкин. Вақти келиб Лазизангизни куни бошимга тушмаслиги учун эса ўзимни ва муносабатларимни суғурталаб берасиз.
Шерали унга ўйчан тикилди :
- Барибир ҳеч вақони тушунганим йўқ ...
- Тушунмайсизамда , ҳали асосий гапни айтмаганимдан сўнг .
- Айт- да унда , ҳозир портлаб кетаман...
- Хуллас ... Хуллас ... Бор мол- мулкингизни иккига бўласиз. Нотариус иштирокида бир қисмини Лазиза ва болаларингизга, иккинчисини эса менга хатлаб берасиз . Икки хотинга тенг баравар. Ҳа менга мулкингизни хатлаш атрофдагиларга бироз шубхали туюлади . Шунинг учун сиз Диёрбекни ҳамкор сифатида тан олиб , унинг номига барча менга аталганларни хатлатасиз . Ўша қоғозда эса киши билмас , агар Диёрбек мен билан ажрашса, барча бойлик менинг тасарруфимга ўтиши ҳақида кичиккина пункт киритасиз , бу билан гўёки оиланинг муқаддаслигини таъкидлаган олийжаноб инсон бўлиб кўринасиз . Барча иш битгач мен Диёрбекдан талоғимни оламан ва барча бойлигингиз билан ўз бағрингизга қайтиб келаман.
Агар айтганларимга кўнсангиз , мен ҳам ўзим муштоқ бўлиб кутаётганим каби сизнинг суюклигингиз бўлишга жон деб рози бўлардим ... Акс ҳолда ...
- Сен унга ўхшамайсан ... Сен умуман Баҳорга ўхшамайсан.
Шерали Сожидага гапирар экан кўзларидан учқун отиларди :
- Сени Баҳорга ўхшатиб янглишибман.
Сожида бошини мағрур кўтарди . Шералининг кўзларига тик боқди :
- Тўғри айтингиз . Мен унга ўхшамайман . Мен бу - мен ! Мен Сожидаман !
- Агар Баҳорда сендаги қатъиятдан бир фоиз бўлганда эди ...
Шерали ингради ... Аммо тез ўзини тутиб олди :
- Мен сени севиб нотўғри иш қилмаганимга яна бир бор амин бўлдим . Сендек заковатли аёл иккинчи ярим бўлишга рози эканлигини билиш мен учун бахт . Барчаси сенинг айтганингдек бўлади . Барчаси !
Сен менга ваъфоингни исботлаб бўлдинг . Навбат менга .
Бу ишларни ҳал қилиш учун тахминан бир хафта вақт кетади...
Демак...
Сожида бошини баланд кўтарди :
- Демак, мени қўлга киритиш ҳуқуқингизга ҳам бир хафта муҳлат қолибди ...
- Ўша кунни кутаман , Сожида . Орзиқиб кутаман ...
Сожида барча иш у ўйлагандан ҳам силлиқ битганига қувониб кетди . Буни "нишонлаш" мақсадида Шералига ширин табассум ҳадя қилди :
- Кўзларингиз қорайиб кетмасин тағин ...

👍19❤1