🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📿 Салавот айтсам, ғамларим арийди!

📚 Абдуллоҳ Абдулмуътий Ҳуда Саъид Баҳлулнинг "Қулоғим сенда, қизим! " китобидан.

©muslimaatuz

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб дуо
Турмуш ўртоғингизга юбориб қўйинг! ✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Фаришта момомнинг саришталик сабоқлари

Раҳматли момом ҳар гал бизникига меҳмонга келганларида, аввало, акаларим ва менга зимдан разм соларди. Гарчи, касби шифокор бўлмаса-да, табиблик хислати бор момо бўйларимиз қанчага чўзилгани, ранг-рўйимиздан соғ ёки беҳол эканимизни билишга уринарди.

Кўнгли таскин топса, ойимни алқар, хафа бўлганда эса бизларга эътиборли бўлишга чақирарди. Кези келганда унинг ойимга танбеҳ берганларини эшитиб, ҳайрон бўлардим. Эндиликда ўзим ҳам она бўлиб, турмуш ташвишлари, фарзанд тарбиясида момоларимиз кўмагига муҳтож бўлишимизни тушуниб етдим.

Оналардан қизларга мерос бўлиб келаётган ҳақиқий Шарқ аёлларига хос эзгу фазилатлар ҳамиша бардавом бўлади. Жумладан, рўзғорни қандай тутишни момоларимиз биздан кўра яхши билишади. Улардан оддийгина кўрпачаларни тартиб билан, гулини гулига, рангини рангига мослаб йиғишни ўрганасиз.

Момом сандиқ қаерда туриши керак, қайси гилам қаерга тўшалиши лозим, кўрпалар уйнинг қай томонига йиғилиши зарур – барчасини ҳар гал эринмасдан тушунтирарди. Ўша кезларда беихтиёр, уларнинг дид-фаросатларига қойил қолардим. Фаришта моможоним маслаҳатлари билан уйимиз янада файзли бўлар эди. Улар бу ишларни аёл кишининг зийнати деб биларди. Оила қурган невара қизларининг турмуш ўртоқларини исми билан чақиришини уят санарди. Шунинг учун қайинака, қайинука, қайинопа ҳамда сингилларни исми билан эмас, уларни ўзларига хос хислат ва фазилатлари билан ёки бошқа бир исм билан чақиринглар, дея қайта-қайта тайинларди. “Қайнотангдан ҳамиша уял, қайнонангнинг иззатини қил, уларга яхши муносабатда бўл”, дерди. “Уйингни, фарзандларингни шундай озода тутгинки, сендан биров жаҳлланиб турса-да, буларни кўриб, кўнгли юмшасин. Айниқса, эркаклар озодаликни, чиройни хуш кўришади”, деб насиҳат қилганлари ҳамон ёдимда.

Момом раҳматли мана шу пандларини то умрининг сўнггигача невара-ю чеваралардан дариғ тутмади. Аслида барча ўзбек оналарининг эзгу тилаги, амали ҳам шудир. Ахир, бежизга Шарқ аёлларининг ҳаё-ибоси, латофати, миллий одоби эътироф этилмайди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ro‘za tutib qornim ochmadi deyishlik hato gap..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰3
Рамазон ойида намойиш қилинган ҳар қандай сериал ёки теледастур Рамазондан кейин ҳам қайтадан берилади. Лекин таровеҳ, тунги бедорлик, Қадр кечаси, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш фақат Рамазонда бўлади, халос! Ҳаракат қилиб қолинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤3
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#НОТАНИШ
(давоми )
-79-

- Буюрсинлар , ҳазратим ...

Шерали терисига сиғмай кетди.
У машинаси эшигини очди ва Сожидага илтифот кўрсатди :
- Марҳамат ...

Сожида ним табассум ила машинанинг олд ўриндиғига ўтирди. Улар йўлга тушдилар . Ҳар иккисининг бошида икки хил хаёл ... Ҳар иккисининг тизгини, инон- ихтиёри бошқа - бошқа қўлларда эди . Улар икки соатга яқин йўл босдилар . Тоғ ён бағридаги қандайдир сўлим масканга кириб келишганда куз бўлишига қарамай офтоб нурлари атрофни қиздира бошлаганди . Улар фақат битта машина сиққулик йўлдан ўтиб тўрттала тарафи ўроғлик кафтдек саҳнда тўхтадилар . Атрофда хеч қандай иморат кўринмасди . Аммо Сожида бу ерда бир сир яширинганини кўнгли билан сезиб турарди . Шерали Сожиданинг саволомуз нигоҳига керилганнамо тикилиб илжайди . У машинада ўтирган ўрнида чўнтагидан кичик телефон аппаратидек пульт чиқарди ва рўпарасига тўғрилаб уч хил кнопкани кетма- кет босди. Шу пайт худди "Сим -сим ғори"даги каби тоғнинг тошлари икки тарафга сурилиб, ичкарига йўл очилди. Шерали машинани яна ўт олдириб тўғрига йўл олди. Ичкарига киришгач , Шерали пульт ёрдамида яна ташқи дунёдан узилди . Кўринмас дарвоза ёпилиши билан ичкари ёришиб кетди . Сожида ўзини қўли гул уста томонидан тайёрланган, таърифига тил ожиз қолувчи беқиёс меъморий ансамбль қаршисида кўрди .Ғор деб айтиш мумкин бўлган бу ер чоғроққина ховли ва ичкари хоналардан иборат бир жой эди . Шерали шошилмай Сожидага хоналарни таништириб чиқди. Хоналар кўп эмас экан . Катталиги ўртача меҳмонхона , кичкинагина ошхона , энг гўзал ашёлар билан зийнатланган ётоқхона . Ётоқхона иккига бўлинган , ундаги ювиниш хонаси ҳам энг сўнгги услубда хона дизайнини тўлдирган ва унга мос тарзда уйғунлаштирилган эди.
Шерали қоп- қора зулукдек машинаси юкхонасидан аввалдан тайёрлаб солиб олган егуликларни тушира бошлади. Ошхона бир зумда бозорликларга тўлиб кетди . Ошхонада каттагина музлаткич шундоқ ҳам ойлаб туриши мумкин бўлган консерва маҳсулотлари ва ичимликларга тўла экан. Сожида бундай овлоқ жойда электр қаердан тортиб келтирилгани сирига етолмай ҳайрон бўлди. Барча ишларни бажариш , шунингдек овқат тайёрлаш ҳам электр токи ёрдамида бажарилиши йўлга қўйилган эди .
Шерали ўз қўллари ёрдамида пиширган таоми билан Сожидани меҳмон қилмоқчи бўлди.

У Сожидага :

- Ичкарига кириб озроқ дам олиб тур. Мен сенга ярим соатда маликалар ейдиган овқат тайёрлаб бераман, қолган гапни кейин гаплашамиз ,- деди кўзини қисиб .
Сожида эътироз билдирмади. Шералининг таклифи унинг учун айни муддао эди . У индамай меҳмонхонага кириб кетди .
Шерали айтгандек фурсат ўтгач , Сожида ошхонага чақирилди. Сожида столнинг усти турли ноз - неъматларга тўлиб кетганлигини кўриб , ўзининг беҳад очиққанлигини ҳис қилди. У Шералининг манзират қилишини кутиб ўтирмай столга келиб ўтирди ва таомлана бошлади. Шерали эса Сожидага бошқача кўз билан тикилишни аллақачон бошлаб юборган эди.
Сожиданинг қорни тезда тўйди. Шундагина у таом емай ўзи тамонга тикилиб турган Шералига эътибор берди . Унга сузилиб тикилди ва :
- Ҳаа , ғирромчи . Менга овқат едириб ўзлари тикилиб туриш экан-да ?! Нима учун овқатланмаяпсиз ?! - деди .

Шерали унга жавоб бераман деганида сўз навбатини яна илиб кетди ,- ҳеч бўлмаса бирор нима ичарсиз ?! Ахир биз бу ерга бахтимиз кулганини нишонлашга келмадикми ?! Қани , нима ичасиз?!

- Фарқи йўқ, - илжайди Шерали ,- сенинг қўлингдан заҳар ичишга ҳам розиман ..

- Йўғеей , жа бунчаликмасдир- ов .

- Ҳоҳ ишон , ҳоҳ ишонма ...

- Нима учун сизга ишонмас эканман?! Ишонмасам, бу ерга келармидим . Ундан кейин сиз бу ерга келиш чиптасининг баҳосини ярим дунёингиз билан тўлаб бўлган бўлсангиз . Келинг , бошланишига сизга апельсин шарбати қўйиб берақолай. Иштаҳани очишда унга етадигани йўқ ...
👍21
#НОТАНИШ
-80-

Сожида баланд бўйли чиройли бокалга шарбат қўйди . Ўрнидан туриб столнинг у бетидан шарбатнии Шералига олиб келди. Бокалга қараб жилмайди :

- Анча қуюқ шарбат экан,- у бокални қўлида тутганча чайқаган бўлди ,- Марҳамат , ҳазратим .

Сожида шарбатни Шералининг оғзига тутди. Шерали икки кўзи Сожида- да бўлган ҳолда шарбатни симира бошлади . У шарбатни охирги қултумларини ичиб тугатаётганида , бирдан кўзлари олайди ва ерга гурсиллаб қулади.

Шерали кўзлари очиқ , барча нарсани эшитар , фаҳмлар эди- ю , аммо на гапира олар , на қўл - оёқларини қимирлата оларди.
Сожида шарбатга енгига жойлаб олган , қабул қилганда кишини беш соатларга фалаж қилиб қўйувчи кукунни қўшиш ва аралаштириб қўйишни моҳирона уддалай олган эди . У Шералини кўтара олмас ва ҳаттоки ўрнидан силжита олишга кучи етмас эди . Шунинг учун меҳмонхонадан тўртта ёстиқ олиб чиқиб, уни Шералининг биқинига тираб ўтказиб қўйди.
Шерали кўзлари билан Сожидага жуда кўп савол бермоқда эди . Сожида Шералининг тўғрисига боягина ўзи ўтирган стулни олиб келди ва бамайлихотир жойлашди .

- Мана бўлди . Масала ҳал ...
Қалейсиз буюк муҳаббат соҳиби ?! Ишлар жойигами ?!

Сожида шу йиллар давомида дилига йиғилган барча дардини тўкиб солишга шошиларди :

- Қаранг- а ?! Осмон қўлингизда эмас эканми ?!
Бу "жанон" бу ишларни нима учун қилди деб ўйлаётгандирсиз- а ?!
Сожида жилмайди ...
- Билмайман , ўлай агар билмайман...
Кейин ўйланиб қолди ...
- Йўўўўқ , очиғи билан эканман шекилли .
Мен бир хулосага келдим . Бир инсон иккинчи инсоннинг йўлига бежизга келмас экан . Барини ўз ҳикмати бор экан .
Мана сиз ... Неча йиллар Баҳорни қўмсадингиз , уни хаёлан чорладингиз ... Кейин эса Скарлеттни қидирдингиз , уни қўл остингизда ишлашини , яна ҳожалик қилишни ҳоҳладингиз . Қаранг , бугун орзуларингиз амалга ошиб турибди .

Шералининг кўзлари олайиб кетди . Сожида ундаги ҳолатга эътибор бермагандек , сўзларини давом эттирди :

- Аммо сиз бир нарсани сўрашни унутдингиз , оқибатингиз ҳайрли бўлишини сўрашни .

Ҳа ажабланманг . Мен ўшаман . Сиз неча ой қидирган , эгалик қилишни истаган - Скарлеттман ... Сизнинг чўнтакларингизни бир эмас , бир неча бор шамоллатган , ғайриоддий қобилият соҳибаси Скарлетт . Тақдирнинг туҳфасини қаранг- а ... Баҳорга ўхшашлигимни айтаман- да. Бечора қиз . Сизга жон бағишлаган отангиз сизни жонингиздан жудо қилгани жуда адолатсизлик бўлган. Сизнинг "порлоқ истиқболингиз" учун қизни ўлдиртириши шарт эмас эди. Кўзингизни олайтирманг менга ?! Мен барини билиб гапираман. Рост гапираман. Ҳа отангиздан нафратланиб қолдингизми ? Шу топда- я ? Хавотир олманг сиз отангизга муносиб фарзандсиз . Хатто ундан ҳам ўтиб кетдингиз . Қойил ! Фақат қойил ! Нет слов !
Нима ?! Нимадир демоқчимилар ?! Ҳа , мен бу гапларни нимага суяниб айтаяпман , шуни билмоқчимисиз ?! Марҳамат ! Бундан ўн тўрт йил аввал Ўткирбек ва Сабурани уч фарзанди билан киприк қоқмай асфаласофинга кузатганингиз эсингиздан чиқибди- да?!
Бир нарса айтайми ?! Ишни тоза қилишни ўрганиш керак . Ҳа тоза . Ўшанда ҳаммасини бир текис супурганингизда ҳозир ўша автоҳалокатдан омон қолган тўрт ёшли Сожида рўпарангизда барига ҳисоб сўраб ўтирмаган бўлармиди ?!
Вой- бўў ! Бунча кўзларингиз олаймаса ?! Аммо менга ёқаяпти . Ҳозир кўзларингизни бир мошдек очиб қўймоқчиман. Хўўп , айтиш бироз ноқулайроқ- ку, аммо сиз билан синашта бўлиб қолдик. Шунинг учун эшитақолинг.

Мен ўз эримни жуда севаман . Диёрбек акамни. Тўғрисини айтганим учун яна бир бор узр: Сизни Бек акамни бир дона ҳаром тукига ҳам арзитмайман.

Энди "аканг қарағай" сизнинг финишингиз шу ер бўлди. Шу ерда сизни Аллоҳнинг ҳукмига топшириб кетаман. Ўзи истаса , сизни бу ердан чиқариб юбориши ҳеч гапмас . Ахир денгиз тубидаги бир қуртга ризқини етказиб берган Аллоҳ учун сизнинг ҳолатингизни ўнглаш нима бўлибди. Агар Аллоҳ бошқа нарсани ирода қилса , бу ҳам унинг иноятидандир.

Хуллас , шунақа гаплар.
Демак , менинг анча нарсага қодирлигимни тушуниб бўлдингиз деб ўйлайман. Майли , шунча еган ош- тузингиз ҳурмати сизга келажак ҳақида
👍15
#НОТАНИШ
-81-

баъзи маълумотларни айтиб берақоламан. Сожида бир зум кўзларини юмди ва оҳиста сўзлай бошлади :
- Ҳадемай , сизга тегишли барча ишларини Лазиза келинойим юрита бошлайдилар . Айтганча , мен уларни жудаям ҳурмат қилишимни билиб қўйинг. Улар бу ишда ҳаддан ташқари катта муваффақиятга эришадилар , чунки ўринбосарлар жуда яхши инсон . Мен Диёрбек акамни назарда тутаяпман.
Менга яна у ерда Шоилёс ака ҳам кўринмоқда. Шу йигитни кўрганимда ҳар доим ҳаёти сизнинг гумашталарингиз орқали барбод бўлганлигига кўп ачинардим. Аммо у барчасини тоза қалби билан енгиб ўтаркан. Эҳ - ҳей ! Шоилёс сизга куёв бўларкан- ку ! Мен уни олдида бахтдан гулгун яшнаётган Лайлони кўраяпман... У гапиряпти ... Ана сизга адолат . Шундай қиз нима учун разил отаси ва бобосининг қилмишлари учун хун тўлаши керак деб кўп сиқилар эдим ўзим ҳам. Тавба у қачондан ва қандай қилиб гапира бошлаган экан? Ҳозир ... Ҳммм ... Э, мана гап қаерда экан?! Лайло она бўлган вақтда тилга кирибди . Илк сўзи ҳам ёшлигида илк тили чиқиши керак бўлган вақтда айтилиши керак бўлган "ойижон " сўзи бўлар экан- да . Ўғлингиз эса келажакда жуда басавлат йигит бўлиб етишаркан. Лазиза келинойимдан кейин барча ишлаб чиқариш унинг қўлига ўтиши аниқ ... Фақат бунинг учун , у чет элдаги ўқишини битириб келиши керак ...

Сожида кўзини очди . У қаршисида ҳаракатсиз ўтирган Шералининг кўзларидан оқаётган ёшга қараб бироз тараддудланди . Шерали илтижо назари билан унга тикилар эди. Сожиданинг унга раҳми келди. Аммо тезда ўзини тутиб олди.

- Йиғлаяпсиз , демак , сизда инсонийлик мутлоқ ўлмаган. Фақат менга бунақа илтижоли қараманг. Сизга битта ёрдам беришим мумкин халос. Тўғрироғи маслаҳат . Сиз тахминан уч соатлардан кейин ўзингизга келасиз . Аввалги ҳолингизга. Англаб турганингиздек, бу ердан чиқа олмайсиз . Қизиқ , ушбу кошонани сизнинг қирқ йиллик юбилейингизга тақдим этган дўстингиз ўзининг сиз учун қабр тайёрлаб берганлигини билармикан. Мени бедарак кетганимни билса , шу ерга излаб келиш хаёлига келади деган ўйда бекорга хомтаъма бўлманг. Жонажон дўстингиз сиздан олдин "чин уйига" етиб бўлганига бугун бир хафта бўлади . Қаердан биласан дейсизми ? Албатта , биламан . Чунки бу хақда келган хабарни телефонингиздан ўзим ўчириб ташлаганман . Қалей, сизга муносиб шогирд бўлибманми ? '- Сожида аламли жилмайди,- Ўзимга қойилман , а так.
Аммо шунга қарамай барча инсон ҳар қандай имконга берилишига лойиқ. Сиз бу қилган ишларингизнинг барчасида балки айбдор эмасдирсиз . Кўп ҳолларда киши беихтиёр вазият қурбони бўлиб қолади . Шунинг учун сизга бир маслаҳат бераман. Сиз тавба қилинг . Чин дилдан ... Бу сизга берилган ўша сўнгги имкон. Кимга қандай оқибат ва хотимани раъво кўриш Аллоҳнинг ўзига аён . Токи жон тандан ажрамас экан , унинг шаъфоатидан ноумид бўлманг ...
Бўлди , энди менга руҳсат ... Сиз билан йўлимиз шу ергача эди...
Хайр ... Ўйлайманки , сўзларимни мағзини тушундингиз .

Сожида ҳотиржам ўрнидан турди , нарсаларини йиғиштирди . Шерали боя стол устига қўйган ушбу кўринмас қароргоҳ пультини, машина калитини, шефнинг телефонини бафуржа йиғиштириб олди . Барчасини сумкасига солгач , сўнгги бор Шералига назар ташлади. Шералининг лаблари қимирлай бошлаганди. "Дори таъсир кучини йўқотаяпти" деб ўйлади Сожида .

-Ҳайр ...
Маҳшаргача ...

Сожида илдам қадамлар билан хонани тарк этди.
У боя ўзлари кириб келган саҳнга чиққач иншооатни ташқаридан қўлидаги пульт ёрдамида қулфлади . Сўнг Шералига тегишли барча нарсани елим халтага солиб яхшилаб ўради.
Сожида кенг дала йўлига чиққанида кун пешиндан оққан эди . Атрофда ҳеч зоғ кўринмас эди. У йигирма дақиқаларча юргандан кейин катта йўлга чиқиб олди. Узоқдан қишлоқ кўринди . Сожида яна озроқ юргач йўл четидаги катта ёнғоқ соясида тўхтаб тин олди. Сўнг сумкасидаги телефонни олди. Бу дўст билан боғланувчи, унинг номига олинган ўша телефон эди . Сожида телефонни ёқди ва дўстнинг рақамига кеча ўзи ёзиб тайёрлаб қўйган сўнгги хабарни жўнатди . Хабари керакли манзилга етиб борганлиги ҳақидаги белги кўрингач, телефонни ўчирди . Уни ҳам Шефдан
👍18
#НОТАНИШ
-82-

яқиндагина мусодара қилган буюмлари орасига қўшди ва халтачага солиб яхшилаб ўради, аммо сумкасига қайтиб солмади.
Яна беш юз метрлар юргач йўл четида гуриллаб ёнаётган шох- шаббалар уюмига дуч келди. Афтидан бу жойда деҳқончилик қилаётган кимдир даласини тозалаётган эди . Сожида қўлида ушлаб келаётган буюмларини оловнинг ўртасини мўлжаллаб отди . Гулханнинг авж олиб ёниб туришини бироз кузатган Сожида узоқдан ўзи томон келаётган йўловчи машинага қўл кўтарди ...

* * *

- Бек ака, қачон келасиз ?

Диёрбек Сожиданинг овозидаги соғинч аралаш эркаланишни ҳис қилиб энтикди:

- Ҳадемай бориб қоламан , азизам ...

- Бу ерда биттаси роса жанжал кўтаряпти , айтишича ...

Диёрбек бир зумда ҳавотирга тушди :

- Нима ?! Ким жанжал кўтаряпти ?! Бизни уйимиздами ? Нега киргаздинг уйга ?!

- Э , сўрамай келиб олди- да !? Айтишича сиз мени Бек акам эмасмишсиз ?! Уни мендан кўра кўпроқ яхши кўрармисиз ...

Диёрбекнинг пешонасидан муздек тер чиқиб кетди . "Яна янгаларимнинг ғаламислиги қўзиган бўлса- я?! " - ўйлади у . Шу фикр хаёлига келиши билан бўшашиб кетди ..
Аранг :
- Сожида ...,- дея олди халос .

Сожида ҳамон Диёрбекдан ўпкаланарди :

- Бек ака, ўзингиз келиб айтинг қайси биримиз сиз учун севимли эканлигимизни?

Диёрбек Сожидага сюрприз қилиш ниятида уйга қайтаётганини айтмаган эди . У қўлидаги телефонини тутганча аста меҳмонхонага яқинлашар экан , деразадан Сожиданинг ёнида ҳеч ким йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди . Сожида диванда момиқ айиқчани бағрига босганича ярим ёнбошлаб Диёрбекка ҳамон арзи - ҳол қиларди . У Диёрбек ўзини шундоққина дераза ёнида кузатиб турганлигини сезмасди .

- Бек акоооов , айтишича уни исми Гули эмиш ...

Диёрбек раҳматли онасининг исми ҳам Гули эканлигини дарҳол эслаб энтикиб кетди .

- Ўша Гулиии ...

- Хўўш , нима ўша Гули ?!

Сожида ўзининг қаршисида турган Диёрбекни кўриб ажабланиб қолди . У Диёрбекни нима учун ҳовлига , кейин уйга кириб келганлигини ҳис қилмаганлиги сабабини зумда тушунди . Демак , онаси рост айтган экан- да . Ундан қолган кундаликда ёзилган гаплар айни ҳақиқатга тўғри келганлигидан ҳайратланди .

У индамай ўрнидан турди . Эрининг елкасига бош қўйди . Диёрбек Сожиданинг кўзларида ғилтиллаб турган ёшни аллақачон кўриб бўлганди .
У Сожиданинг юзларини икки кафти орасига олди .

- Сожида , гўзалим ... Мен ҳеч нарсага тушунмаяпман. Қани ўша Гули , нимага тўпалон қиляпти у ?! Талаби нима экан ?!

Сожида эрига бир дунё муҳаббат билан тикилди :

- Талаби ... Талаби мен сизни Бек ака демасмишман энди... Мен сизни ... Мен сизни ...

- Сожида ҳозир ёрилиб ўламан ... Нима сен мени ...

- Мен сизни энди... Дадаси дермишман ...
Мана ўша тўпалончи қиз...

Сожида эрининг қўлларини қорнига олиб борди ва овозини ўзгартириб чучук тилда :

- Ассалом , дадажон . Ман теллим ... - деди кулимсираб ...

Сожида айни лаҳзаларда онасининг:
- Сожида , кун келиб турмушга чиқсанг ва қиз фарзанд кўрсанг , барча ғайриоддий қобилиятингдан ажраласан . Аммо бу қобилият ҳеч қаерга кетмайди . Балки қизингга инъом сифатида ўтади ,- деб ёзилган сатрларини эслар эди ...

* * *

Шоилёс бир неча кундан бери ўйлаб - ўйига етолмайди . Наҳотки Диёрбек акасининг аёли шундай қобилиятли аёл бўлса . Ё бўлмаса ўта иқтидорли дастурчи?! Нима бўлгандаям гап йўқ аёл экан?! Тавба , турмушга чиқмасидан аввал қиз бошига шунча ишларни қилиб ташлагани- чи ?! Юрак деган ҳам отнинг калласидек эканми ? Аммо шунча инсоннинг жонига малҳам бўлибди- да ! Миллиардлаб пулларни хайрия фондларига улашиб юборганини- чи ?! Ҳа айтганча , кейинги кунларда шефнинг атрофида айланишиб қолган эди- я ? Демак , яна бир балоларни бошлагани аниқ. Диёрбек акам билармикин аёли шунақа эканлигини . Менимча йўқ. Билганида уни Шефнинг ёнига умуман йўлатмас эди.
👍22🔥3❤1
Аёл киши шунчалик қудратли бўлади дейишса умуман ишонмаган бўлардим , аммо ...
Диёрбек акамнинг пешонаси ярқираган йигит экан-да ! Шундоқ аёлнинг муҳаббатига сазовор бўлганига қараганда шунча тортган азобларининг мукофотини олган кўринади .

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25
Ҳаёт бир саёҳатдир. Бахтли бўлмаган бекатларингизда кўп қолиб кетманг!..

Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3🥰1
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 19-КУНИ МУБОРАК!!!

🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА:
•🌺🌸• Каъба Зиёрати,
•🌸🌺• Қуръон Тиловати,
•🌺🌸• Дуо Ижобати,
•🌸🌺• Иймон Ҳаловати,
•🌺🌸• Тил Саловати,
•🌸🌺• Ақл шижоати,
•🌺🌸• Охират Фароғати,
•🌸🌺• Сабр Қаноати,
•🌺🌸• Бахт Саодати,
•🌸🌺• Тан Саломатлиги -
ДОИМО ҲАМРОҲИНГИЗ БЎЛСИН.


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Рамазоннинг бошланган иккинчи ярми муборак бўлсин, ярми хам ўтибди бир пасда...

Рўза тутаман деб саҳарликка уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Рамазон рузасини 19-куни муборак булсин Калбида Аллоҳ дилида иймон ва юраги мехр-мухаббатга тўла ошно Калбларим!!!

Саҳарликга уйғонган яқинларингизга улашинг.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни рамазон ойига мос саволга ҳеч ким тўғри жавоб топа олмаяпти экан. Сиз топа оласизми?🤔

Илгарилари намозга азон чақириш учун баланд минораларга чиқилар экан. Ўша вақтларда азон чақиришни фақатгина кўзи ожиз инсонларга ишониб топширишган экан!

Савол: Нега айнан кўзи ожизлар азон чақаришган?

ЖАВОБИ ЖУДА ҚИЗИҚ 👇
ФИТР САДАҚАСИ

– Фитр садақаси қанақа садақадир?
– Рамазон ойидан кейин фитр ҳайити кунида бериладиган садақадир.

– Фитр садақаси бериш қандай кишиларга вожиб?
– Шариатда бой деб ҳисоб қилинадиган кишиларга вожиб бўлади.

– Қанча моли бўлган кишилар шариатда бой ҳисобланади?
– Ўз ҳожатидан ортиқ кумуш нисоб миқдорича моли бўлган киши бой ҳисоб қилинади.

– Шунча моли бўлган киши садақа олса бўладими?
– Дуруст бўлмайди, ҳаромдир. Ундай кишига берилган закот, ушур, фитр садақаси, фидя ва бошқа садақалар ҳеч қайсиси садақадан ҳисоб қилинмайди.

– Ўз ҳожатидан зиёда ўттиз сўм миқдорича моли бўлмаган кишига фитр садақаси бериш вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди, лекин агар берса, савобсиз қолмайди.

– Фақир кишиларга ҳам фитр садақаси бериш вожиб, дейиш дурустми?
– Дуруст эмас. Садақа бериш вожиб, деган киши зўр гуноҳкор бўлади. Гўё шариатга хиёнат қилган ҳисобланади.

– Фитр садақасини бир киши фақат ўзи учунгина берадими ёки ўзига қарашли бошқа кишилар учун ҳам бериши вожибми?
– Ўзи учун ҳам ва ёш болалари учун ҳам бериши вожибдир.

– Хотини учун, катта ёшдаги болалари учун, моллик сабий ёш болалари учун фитр садақасини бериш вожиб бўладими?
– Вожиб бўлмайди. Aгар бой бўлсалар, уларнинг ўз гарданларига вожиб бўлади.

– Aгар бир киши хотини, катта ёшдаги болалари ва моллик сабий ёш болалари, хизматкорлари учун фитр садақасини ўзи берса, дуруст бўладими?
– Aлбатта, дуруст бўлади.

– Фитр садақасини қайси вақтда бериш вожиб бўлади?
– Рамазон ўтгандан сўнг, ҳайит куни тонг отгач, бериш вожиб бўлади.

– Қайси вақтда берса, савоблироқ бўлади?
– Фитр ҳайити куни ҳайит намози ўқилмасдан илгари бериш савоблироқдир.

– Aгар бир киши фитр садақасини ҳайит намозини ўқигунча адо қилолмаса, у киши нима қилади?
– Ҳайит намозини ўқигандан сўнг беради, бермасдан қолдирмайди.

– Ҳайит куни бўлгунча рамазон ичида фитр садақасини бериб қўйиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Азон товуши сайёрамизда суткасига 24 соат давомида тинимсиз янграйди..!

Бирлашган Араб Амирлигидаги математик олимлар ажабтовур кашфиёт қилдилар. Улар ер юзида азон овози суткасига 24 соат давомида 1 дақиқа ҳам тўхтамасдан янграб туришини исботладилар. Бу ҳақда БААлик олим Абдулҳамид ал-Фозил араб журнали “Ал-Балал Ислами”га хабар беради.

Олимнинг тушунтиришича, бизнинг сайёрамиз 360 та вақтли меридианларга бўлинади. Бу меридианлардан ҳар бири бошқасидан роппа-роса 4 дақиқага фарқ қилади. Азон тўғри талаффуз этилса у айнан 4 дақиқа давом этади.

Шунинг учун 1 меридиан (нуқта)да азон айтиб бўлинса, шу заҳоти бошқасида бошланади. Шу тартибда азон тўхтовсиз, ер юзида 1440 дақиқа ёки суткасига 24 соат янграб туради.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏3🥰1
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 19-куни

🗓 19-март, чоршанба

🕐Ифторлик вақти: 18:37

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
#НОТАНИШ
-83-
Якуний қисм

Ё , Аллоҳ ! Менга ҳам Диёрбек акамнинг аёлига ўхшаган бир дилбар ёр ато эт !

Шоилёс компьютеридаги "Скарлетт" деб ном қўйилган файлни ўчиришга старт берди .
"Удалить" !
Кейин иккинчисини ўчирди ва ўз ишидан қониқиб мамнун илжайди. Иккинча файлнинг номи "Шоилёс - онлайн казино дастури" эди...

* * *
Азиз Алиев Дўстдан келган охирги хабарни олгач, анча вақт ўзига кела олмади :
- Салом , дўст ! Бу сизга битилган охирги хатим . Мен кетяпман. Нима учунлиги ҳақида ўйлаб ўзингизни қийнамаслигингиз учун очиғини айтиб қўя қоламан . Мен энди ҳамма қатори оддий аёлга айланаман. Сабаби... сабаби мен ҳадемай она бўламан. Тўғри тушундингиз . Оналик бахтига етадигани йўқ бу дунёда . Шунинг учун қобилиятимнинг баҳосини шу бахтга алмашишга қарор қилдим ...
Менга ажратган ҳар бир дақиқангиз учун розиман деб қўярсиз. Бу дунёда сизнинг бир дўстингиз бор . Гарчи у энди хамма қатори оддий аёл бўлса ҳам , дўстликнинг қадрини ҳеч қачон унутмайди ...
Ҳайр , дўст !
Омад !
Фақат ғалаба !
Эҳтиром Ила Дўст- Жулия ...

Азиз ушбу хабардан кейин юборилганини ҳеч қачон ёдидан чиқармади :

Жулия - энг яхши дўст !
Содиқ дўст!

* * *
Шералининг бедарак йўқолгани ҳақидаги хабар пойтахтда ҳақиқий шов - шув бўлиб кетди. Унинг йўқолишидан олдин талай мерос хужжатларини тайёрлатганини эшитган одамлар "Душманлари борлигини ўзи ҳам яхши билар экан- да" дея бош чайқашди...
Аммо қанча қидиришмасин унинг дараги ҳеч ердан топилмади ...

* * *
Орадан етти йил вақт ўтди ...
Иш тақозосига кўра Қорақалпоғистонда олти йил ишлаб оиласи билан уйига қайтган майор Азиз Алиев ахири ваъдасининг устидан чиқди. У Ирода ва ўғли Содиқни сўлим тоғ ён бағрига дам олишга олиб боришга вақт ажратди .
У салқин супада ётар экан Содиқнинг "Дадддаааа!" деб қаттиқ чинқирганига бир сакраб тушди .
Содиқнинг ўзи билан олиб келган коптоги сувга тушиб кетибди . Азиз тошдан- тошга сакраганча коптокни амаллаб тутиб ўғлига олиб келганда унинг ёнида турган жуда ширин қизчага кўзи тушди. Қизчага бир қараган инсон яна бир қарасам дерди . Азиз беихтиёр
-Исминг нима қизим?- деб сўради .

- Унга гапирманг , дадда ! Ёмон қиз экан . Менга "бир , икки деб санаб коптогингни тепсанг у қиррали тошга тегиб ёрилади . Бир , икки, уч деб тепсанг , сувга тушиб кетади , аммо даданг олиб беради" деди . Шуни деб коптогим сувга тушиб кетди.

Қизча Содиққа ўқрайиб қаради .

- Унақа дема , ўғлим ,-
Азиз қизчани ёнига чўккалади :
- Исмингни айтмадинг- ку асал қизим...
- Жулиииии .
Азиз беихтиёр энтикди .
- Жулиииими , Гулимииии ?
- Иккинчиси .

- Борееее, - Содиқ қўлини силтаб аяси кўринган томонга югуриб кетди ...

- Санашни биларкансан- а ?! Роса ақлли қиз экансан ?! ,- давом этди Азиз

- Ёзишниям биламан , бу йил мактабга бораман...
- Яша қизим ...


- Ассалому алайкум ...

Азиз ортига ўгирилиб ўзига салом берган аёлга қаради ва зумда кўзини четга олди , чунки аёл бениҳоя гўзал эди ...

- Ваалайкум ассалом ...

Аёл Азизга бошқача нигоҳ ташлади :

- Кечиринг , биз уйга қайтаётган эдик . Гули қизим , амакингга ҳайр дегин ...

Қизча Азизга :
- Ҳайр , амакижон, - деганича аёлнинг ёнига тушиб югуриб кетди . Шунда Азиз уларга узоқдан қўл силкиб турган кўркам йигитга кўзи тушди . Қизча у томонга югуриб бориб унинг қучоғига отилди . Қизнинг отаси қизчани бағрига босиб аёлга нималардир деди .
Аёл эрининг ёнига кетар экан , нима учундир Азиз томонга ўгирилди ва хайр деган каби қўл силкиди . "Жуда бир- бирига муносиб жуфтлик экан" - ўйлади Азиз уларга ҳавасланиб боққанча ...

Улар машинасига ўтириб жўнаб кетишгач , Азиз бир- бир қадам босиб ортга қайтди. Қизчани учратган жойидан сал нарида у тупроқни текислаб нималарнидир ёзган экан.

" Мен ёзишни биламан"
Азиз қизчанинг сўзларини эслаб жилмайди ва унинг нималарни ёзганига қизиқиб ўша жойга яқинлашди . Тупроқда :

" ЖУЛИЯ - ЭНГ ЯХШИ ДЎСТ !
СОДИҚ ДЎСТ !!!"

деган ёзув ёзилган эди ...

#тамом
Муаллиф : Хазонрезги

Эътиборингиз учун ташаккур !
👍50
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 Х А Й Р Л И Т У Н ✨
✨🌙 Т И Л А Г И М 🤲

🌙 Орзулар саробидан
✨ Армоннинг гирдобидан
🌙 Севгининг азобидан
✨ Душманнинг кўзидан
🌙 Тухматнинг сўзидан
✨ Бевафонинг ўзидан
🌙 Омад тарк этишидан
✨ Бахт қўлдан кетишидан
🌙 Соғликни йўқотишдан
✨ Аллох ўзи асрасин.

✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН АЛЛОҲГА
ОМОНАТ ҚИЛДИМ!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌙✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🌙✨

🤲 Аллоҳим! Рамазонда бизларга олий ҳиммат бер:

🌸•💖Рўза тутишга қодир жисм бер!
🌸•💖Таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
🌸•💖Зикрли тил бер, Аллоҳим!
🌸•💖Хайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
🌸•💖Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!
🌸•💖Мусулмон биродарларимга ҳам шуларни сўрайман!
🌸•💖Амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
🌸•💖Рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

✨🌙🌹 РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!✨🌙🌹

📲•🌸АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌸•🌹


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2❤1