🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xayrlitun  😴😴😴

Aslida hech narsa haddan ortiq qayg‘urishimizga arzimaydi. Shunchaki hayotni boricha qabul qilib bor kunlarini yashab qolishimiz kerak. Biz xayoldagi baxtni kutib uni izlab, aslida hayotdagi asl baxtlarimizni anglamayotgan bo‘lishimiz mumkin.

Shunchaki hayotni boricha qabul qiling seving, dardlarini ham baxtlarini ham... Tuningiz osuda o‘tsin
🌙🌙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ #Ҳайрли_тонг

Тонгда уйғонишнинг ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.

🌤 Ассаламу Алайкум! Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

❄️ Қалбингиз иймонга
❄️ Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
❄️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

❄️ Эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайшанба тонгги муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
✓ "Онангни отангга пардозсиз кўрсатма!"

• Турмуш ўртоғингиз учун йиллар мобайнида сирли маъшуқа, жозибадор аёл ва ўқилмаган китоб бўлиб қолишни истасангиз, унинг олдида ҳеч қачон қуйидагиларни қилманг!

🔸️ Ҳеч қачон унинг кўз олдида инқиллаб-синқиллаб, кийинманг!
🔸️ Ҳеч қачон унинг олдида пардоз, маникюр, педикюр, эпиляция, маскалар ва ҳ.к. қилманг!
🔸️ Чўзилган ва доғ тушган кийимда, оғир ҳолатда юрманг!

🤫 Бу жараёнлар ёрингиз учун сирли бўлиб қолсин.

Кундалик ҳаёт жозибангизни сўндиришига йўл қўйманг!

💞 Сиз доим ва ҳар томонлама турмуш ўртоғингиз учун магнит, севимли ва эркатой аёл бўлишингиз мумкин!

• Сиз турмушда яна қандай тавсияларга амал қиласиз?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Борингга шукр!»

Сиз ҳам оилангизда синаб кўринг, кам бўлмайсиз


Ибрат учун барча яқинларга юбориб қўйинг)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💖 Sharf o'rash usuli 🥰

Reaksiya bosishni unutmelaaa
😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
​#КЎНГИЛ_ИФОРИ Бу каби ҳолатлар бир эмас , бир неча марта бўлган. Баъзан тўй- ҳашамларда , баъзан касалхоналарнинг ўзида , баъзан ... Хуллас , кўп ҳолларда беҳуш бўлиб додангизни обдон қўрқитган вақтларим сероб бўлган. Хатто ўшанда менга бирон нарса бўлиб…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

17- ҚИСМ

Нима учун юзларингиз бўртиб кетяпти ?

- Билмасам ойижон , ич- ичимдан совуқ қотиб кетяпман. Яна кўнглим жуда қаттиқ айниб кетяпти.

- Вой совуқ қотаяпган бўлсангиз иситмангиз чиқаяпти шекилли ?

Мастура опа ун юқи қўлини апил- тапил сочиққа артди-ю , Хилоланинг пешонасига кафт босди.

- Ҳаа , иситмангиз бор. Энди нима қиламиз ? - Мастура опа шундай деди- ю , Ҳилолага дилидаги саволни бермаса бўлмаслигини ҳис қилди ,- менга қаранг , болам ? Фаҳмимча сиз ... Сиз ... Сал бошқачароқ юрибсизми дейман-да ?! Яъни ойингиздан ўтгансиз- ов ?

Ҳилола уялиб ерга боқди :

- Билмасам , ойижон. Икки хафталардан буён кўнглим беҳузур бўлиб , ҳеч нима егим келмай юрганди. Аммо бу сиз ўйлаган нарсами ёки йўқми аниғини билмайман.

Мастура опанинг чеҳраси ёришди.

- Онанинг кўнгли алдамайди- да. Бу зўр янгилик- ку! Мана мени айтди дейсиз , ҳали ҳудди шунақа бўлиб чиқади. Аммо ... - Мастура опанинг юзига бир лаҳзада ташвиш соя солгандек бўлди,- бироқ ҳозир иситмангиз чиққанига нима қиламиз ? Дори ичсангиз бўлармикан ? Сиз дарров хонангизга кириб бирпас чўзилинг. Мен Зоҳида опамга қўнғироқ қиламан. Уларни келинлари Саодатхон аёллар шифокори. Нима маъни чиқса шу Саодатхондан чиқади.

Мастура опа Ҳилолани хонасига киргизиб юборди- ю , ўзи дарҳол телефонига интилди.

Кўп ўтмай у ҳам Ҳилоланинг ортидан келинининг хонасига йўл олди.

- Ҳилола , кирсам мумкинми ? - деди у эшик олдида руҳсат сўраб

- Бемалол. Кираверинг ойижон ,- Хилоланинг овози титраб эшитилди.

- Сулаймон қани ? - ҳайрон бўлди Мастура опа , - яқинда ҳовлида юрганди- ку ?! Бир зумда йўқолиб қолади- ей бу бола ?

- Ўғлингиз ...- Ҳилола уялиб ерга қаради ,- улар кўнглим беҳузур бўлганига "Боржоми олиб келаман" деб дўконга чиқиб кетгандилар.

- Хмм , - деди Мастура опа дарровда кўнақолиб , - мен ҳам озроқ спирт топиб келдим. Иситмангиз тушиши учун танангизга яхшилаб суртиб ташлаймиз. Кейин Саодатхон айтдилар- ки , иситмангиз тушавермаса уни туширадиган таблетка қабул қилишингиз мумкин экан.

Кўрсатилган ёрдам натижасида Ҳилоланинг аҳволи анча енгиллашди.

- Сиз бироз дам олинг , мен Сулаймон билан бирга норин хамирини пишириб ташлаймиз- деди Мастура опа Сулаймонга имо қилиб , - юр, болам .

- Мен ўзимни анча яхши ҳис қиляпман, ҳозир ўзим сизга қарашиб ...

Ҳилоланинг гапи оғзида қолди:

- Ҳеч- да ! Сиз ҳозир ётиб тезроқ тузалишга ҳаракат қилинг , икки зувала хамирни пишириш ҳам иш бўлибдими ?!

Гарчи Мастура опа шундай деган бўлса- да ўша хамирни пишириш ҳақиқатдан иш бўлди.

Мастура опа анча толиқиб қолди. У ёғланган хамирни бир четга сурди- ю , ўзи ётоғига кириб, намозини ўқишга ҳам қуввати бўлмай бироз чўзилди.

"Ҳилола ишимни обдон қўлимдан олгани шу бугун билинди- я,- ўйлади у , - тўртта идишни чайиб қўйишга шунчалик ҳолим келмаса- я ?!"

Мастура опа узоқ ёта олмади. "Дадаси келишларига овқат тайёр бўлишига ўрганганлар , ҳеч бўлмаса бир лаган норин тўғраб қўяй. Бу ёқда Ҳилоланинг ҳам қорни очиб кетгандир" . У сим - сим оғриётган белини маҳкам боғлаб ташқарига йўл олди.

Ҳилола шу куни кечга яқин яхши бўлиб ўрнидан турди. Бироқ яна ётар пайти иссиғи қирқ градусдан ҳам ошиб кетди. Камига ичига иссиқ кирсин деб оғзига нимадир солишса ёки ейишга зўрлашса барчасини қайт қилиб ташлайверди.

Ахири бўлмай Сулаймон машинасида бориб Саодатхоннинг ўзини олиб келди.

Саодат Ҳилолани астойдил текшириб елка қисди :

- Бу келинингизга менинг соҳам тарафидан унча эътирозим кўринмаяпти. Тўғри, ҳомиладор деб таҳмин қиламан . Аммо бу айтганимдек тахмин халос. Қачон-ки , ҳомила ҳақиқатда ривожланиб икки - уч ойлик бўлиб УТТ аппаратида кўринса ана ундагина биз ҳам якуний хулосага кела оламиз. Аммо ҳозир Ҳилолани дарди ... Билмадим. Қани бир, икки кун кўрайлик- чи ?

- Саодатхон келинойи , илтимос яхшилаб кўриб беринг . Ҳилола кечаси билан шунақа қийналиб чиқадими ? - деди Сулаймон Ҳилолага ачинганча.

/ 49
👍13
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Мен ҳозир иситма туширадиган безарар укол қилиб кетаман. Ҳилолахон эрталабгача тинч ухлайдилар. Агар эрталабдан яна тоби бўлмаса , дарҳол поликлиникага олиб бориб мутахасисга кўрсатасиз.

Дарҳақиқат Ҳилола эрталабдан аҳволи ўнгланиб уйғонди. Оилалагилар уни туззук бўлиб қолганидан мамнун бўлиб поликлиникага олиб бормай қўяқолдилар.
Аммо яна тунги соат ўнларга бориб Ҳилоланинг тоби кечагидан ҳам ёмон аҳволга тушиб қочиб қолди.

Сулаймон яна Саодатхонни безовта қилишга мажбур бўлди.

- Эртага зудлик билан таҳлил топширишингиз керак. Ҳилолахонни ортиқ ушлаб ўтирмаслигимиз керак. Белларида оғриқ кузатилмоқда экан, айнан ана шундан кўнглим ҳижил ва хавотирман. Кўнгил айнаши биз ўйлаган нарсадан бўлмаслиги ҳам мумкин .

Гарчи Мастура опа Саодатхонга "хўп" деган бўлса ҳам ташқарига чиққач , ўз ҳавотирини яшира олмади :

- Саодатхон , Ҳилолани қандай касалликда гумон қиляпсиз ? Тушунтириброқ айтинг ?

- Холажон , мен таҳлилларсиз бирон нарса дея олмайман. Бироқ келинингиз буйрагини шамоллатиб қўйганга ҳам ўхшаяпти. Тахминим шундай.

- Вой менгина ўлай ?! Вой шўрим ?! - Мастура опанинг кайфияти зумда бузилди , - бу уйда битта буйрак оғриғи етарли эди- ю ? Қайнона- келиннинг тупроғи бир жойдан олинади деганлари рост шекилли ?! Қизим бояқиш нима қилади энди ?

- Холажон , дарровда ваҳимага берилманг- да унақа ? Ҳозир тиббиёт сизнинг касал бўлган даврингиздан қааанча илгарилаб кетган ?! Касалликда зумда ташхис қўйиб , зумда даволаб ҳам юбориляпти. Сизни ҳовлиқтирмоқчи эмасман- у , баъзи ҳолларда танадаги маълум бир ўзгаришлар мана шундай реакция бериши ҳам мумкин .

- Тушунмадим , - талмовсираб сўради Мастура опа ,- яна қанақа ўзгаришлар ?

- Мисол учун Ҳилолахон сиз айтгандек ҳомиладор бўлишлари ҳам мумкин, - босиқ ҳолда тушунтиришга ҳаракат қилди Саодатхон,- организм ўзида янги ҳаётни дунёга тақдим этар экан , албатта бу ўзидан - ўзи бўлиб қолмайди . Барча аёлларнинг танаси бу ўзгаришни турлича қабул қилади. Хуллас ...

- Ҳаа , деярли тушундим,- деди Мастура опа кўнгли жойига тушган бўлиб ,- эртага эрта билан Ҳилолани ўзим текширувга олиб борганим бўлсин. Сизниям оввора қилиб қўйдик- да , катта раҳмат.

- Вазифамиз шу- ку , Холажон. Қўлимдан келган ишга бемалол,- деди Саодатхон йўлга отланар экан,- агар эртага Ҳилолахон кўрикдан ўтгандан кейин томчи дори ёки уколлар буюришса беҳижолат тортинмай ўзимни чақираверинг.

- Сизни маслаҳатга олиб келувдик , айланай. Шифокор ўз номи билан шифокор- да. Укол қилишга қўли енгил , дилбаргина қўшни ҳамшира келин бор. Ҳадеб сизни безовта қилишга ҳам озгина бет керак, шундоқ ҳам кун бўйи тик оёқдасиз .

- Йўғей , ёрдамим керак бўлса сира ҳижолат бўлманг,- дарҳол эътирозга шошилди Саодатхон ва юқорида айтганларини такрорлади, - тортинмай чақиртираверинг, хўпми ?! Сулаймонжон зумда олиб келиб , олиб бориб қўйяптилар- ку. Менинг ҳеч қийналаётган жойим йўқ ...

Мастура опа Саодатхонни кузатиб қайтганда Ҳилола ухлаб қолган эди.

"Ҳайрият , иситмаси тушибди шекилли , осойишта ухлаяпти" - Мастура опа шундай деб ўйлаганча ўзининг ётоғига йўл олди.

- Ҳа , Саодат келин нима деди ,- деди Мирсаид ака ўқиб турган китобини четга суриб , - қани бир бошдан гапир-чи ?

Мастура опа Саодатхон билан бўлган суҳбатни бир бошдан Мирсаид акага сўзлаб берди.

- Келин олганда "Худо ҳоҳласа" дейиш керак экан- да , хотин. Биз эса шундай дейишни унутибмиз , - деди Мирсаид ака Мастура опа гапини тугатгач ўйланганча .

- Нима учун ундай деяпсиз, дадаси ?! - ҳайрон бўлиб жовдиради Мастура опа.

- Нимага бўларди ? Келин келса қўлингдан ишингни олади , сен ҳам бундай қайноналардек оёқ узатиб яшарсан дегандим. Аммо бу келининг келгандан буён касал .Қачон қараса касал. Бўш қолди дегунча касал . Роҳат кўриши керак бўлган қайнона эса унинг ҳизматида ҳозир- у нозир.
"Нима ейсиз, келинжон? Нима ичасиз , келинхон ?!" деб атрофида парвона . Пошшахонга пахта қўйиш билан оввора .

- Вой дадаси - ей ?! Шу кунларни кўрсатганига, шу кунларга етказганига шукр.
/50
👍14
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳар бир кунимизга шукр қилиб яшашга нима етсин , аслида ?! Битта ёмонимиз бор экан , изидан келган яхшига ширин сўзимизни аямай яшаш ҳам бу бахт.
Не - не одамлар сиз ҳозир нолиб турган шу нарсаларга зор ?

- Мен нолияпганим йўқ , хотин. Мен сенга ачиняпман , халос. Кейинги кунларда эртадан кечгача тиниминг бўлмай қолди- ку ?!
Мана кеча . Тайёр хамир олиб келиб берай десам кўнмай ўзларинг норинга уннадиларинг. Алал-оқибат уни пишириш ўзингга қолиб кетмади-ми ? Кетди ! Мени билмайди дема ?! Сенга кеча ёки ўтган йили уйланганим йўқ. Салкам ўттиз йиллик хотинимсан ахир ?! Ўзингни ҳам кечаси билан мазанг бўлмай чиққанини мени билмайди дейсанми ? Туни билан биқинингни чангаллаб у ёқдан бу ёққа ўгирилиб уйқингдаям инграб чиқдинг-ку?! - Мирсаид ака хомуш ҳолда хўрсинди, - сен шу аҳволда "ғиқ" этмайсан- у , келининг бўлса уззукун уйидан чиқмаяпти. Менимча таътили тугагунча шунақа ётиб ейишни режа қилган бўлса керак .

- Астағфируллоҳ, келин ҳақида унақа гумонга борманг , жон дадаси , гумон иймондан айиради-я?! - Мастура опа эрига дарҳол эътироз билдиришга шошилди.

Бироқ эрининг ҳам асаби ростманасига бузилган шекилли аёлига бўш келишни ҳоҳламади :

- Ҳаа , сенингча нима деб ўйлашим керак эди ? Шунча кун милтиқни ўқидек соппа - соғ юрган келининг таътилга чиқибоқ бунақа нағма кўрсатса нима дей яна ? Ҳали мени айтди дейсан , таътили тугаши билан ўғлингни олдига тушиб гижинглаган тойдек ўқишига чопади. Қараб тур ! Худди шунақа бўлади.

Шу пайт кутилмаганда Мастура опа беозоргина кулиб юборди .

- Нега куласан ? Мен сенга латифа айтяпманми ? Ёки маймун ўйнатаяпман-ми ? Ҳа ?! - Мирсаид аканинг ҳайрон бўлиб сўради.

- Йўқ , дадаси , шунчаки ўзим . Сиз ҳозир ўзингизга ўзингиз қарши чиқиб гапириб қўйяпсиз. Шу кулгимни қистатди- да. Сал аввал келининг келибди- ки касал деб турувдингиз. Ҳозир эса "Таътилга чиққанга қадар соппа- соғ юрганди" деяпсиз . Гапингизни қайси бири тўғри ?

- Ҳаммаси тўғри ! Сен мендан айб қидиргунча ўзингни бил хўп-ми ? - бирдан Мирсаид аканинг диққати ошиб кетди ,- йўқ бу уйда ким қайнона ўзи ? Бу кишим келинларининг бурниларидан ошириб бир гап айтолмайдилар. Фақат мен ёмон кўриниб келинни йўлга солишим керак?!

- Вой , дадаси , бу нима деганингиз ? Уйимизда қилинмай қолиб кетаётган иш борми ўзи ? Рўзғоримиз катта бўлмаса , иш ҳам шунга яраша-да . Қани қайси иш қолиб кетибди- ки , мен келинга индамадим ?!

- Келининг доим бир дунё овқат қилади. Шу пайтгача камроқ пиширинг деб ўргатсанг бўлади- ку?! - Мирсаид ака тўнғиллади

- Ўтган хафтадаги хоним - хасипни айтяпсизми қолиб кетди деб ? Ўзингиз бир кун олдин тўядиган қилиб пиширларинг дегангиз- ку? Шунга сал кўпроқ пиширувдик. Аммо ортиб қолганини эртаси куни иситиб еганмиз.

- Мастиир , сени танимай қоляпман. Ўқимишли келининг Али десам , Вали деб гап қайтаришни ўргатяптими сенга ?

Мастура жилмайди :

- Йўғ- ей , унақа эмас . Нотўғри хаёлларга борманг. Мен энди ўзгарадиган, ўзгартириладиган ёшда эмасман. Шунчаки ўша бировни боласи сизни , мени , ўғлингизни деб ўзининг иссиқ уйини ташлаб келганини айтяпманда . Битта инсон бошқа хонадонга бориб ўз фарзандидек бўлиб кетиши учун уч йил керак бўлар экан. Аммо мен набиралик бўлсак , бу йиллар шу заҳоти қисқариб кетади деб ўйлаяпман. Тўғрисини айтинг, набирангиз бўлишини истамайсизми ? Мен ширингина қизалоқ набирам бўлишини жудаям истайман. Сиз- чи ?

Мирсаид ака дарровда бўшашди :

- Қиздир , ўғилдир умри билан, ота - онаси билан берган бўлсин.

- Амин , дадаси , амин ...

- Мастиир ,- деди Мирсаид ака аёлига меҳр билан тикилиб , - биламан чарчагансан, аммо шу топда сен дамлайдиган битта аччиқ чойдан бўлса йўқ демасдим...

- Аллақачон термосга дамлаб қўйганман , дадаси ...

- Ундай бўлса жуда соз , юр бир чойхўрлик қилайлик...

- Аммо эслаб қўйинг , аччиқ чой уйқуни қочиради .

- Ҳеч- да , менда тескариси ...

* * *

Эртаси куни Ҳилолани шифохонага олиб борган Мастура опа кутилмаганда ...

#давоми_бор /51
👍31❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуфтим сени яхши кўраман!

Умр йўлдошингизга юбориб кўнглини кўтаринг👇🏻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Ҳар бир кунимизга шукр қилиб яшашга нима етсин , аслида ?! Битта ёмонимиз бор экан , изидан келган яхшига ширин сўзимизни аямай яшаш ҳам бу бахт. Не - не одамлар сиз ҳозир нолиб турган шу нарсаларга зор ? - Мен нолияпганим йўқ , хотин.…
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

18-ҚИСМ

шифокор- генеколог Гулчеҳра Азизовна Ҳилоланинг дарҳол УТТ текширувига йўллаши билан ҳайрон бўлиб қолди.

- Тинчликми , доктор ? Келинимга иситмаси чиқишига қайсидир касаллик сабаб бўлаяпти дея гумон қилаяпсизми ?

- Опажон, - деди шифокор оғир - вазминлик билан ,- сиз ҳавотир олманг , бу одатий текширув. Биз ҳар доим ишни шундан бошлаймиз. Балки вазиятга қараб бирин- кетин бошқа тахмин қилиб кўришимиз мумкин бўлар.

- Узр , синглим Гулчеҳрахон. Келинимни яқинда туширганмиз, - шифокорга ҳижолатомуз тушунча берган бўлди Мастура опа , - шунга бировни боласи деб касал бўлганда ота- онасидан ҳижолат бўларкан-да одам. Мен сизга айтсам қайнона бўлиш ҳам анчайин катта маъсулият экан.

- Қани эди ҳамма қайноналар ҳам сизга ўхшаб куйинчак бўлишса,- шифокор қоғоз тўлдира туриб гапираркан Мастура опага бир назар ташлаб қўйди ,- бироқ сиз асло ташвиш чекманг , насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади .

Мастура опага ҳам Ҳилола билан бирга УТТ хонасига киришга руҳсат беришди. УТТ текширувчиси ўзини Зуҳрахон деб таништирган аёл хуш муомала , лобаргина жувон экан.

- Хўўўшш, "Кайнанашка" ,- деди у монитордан кўз узмаган ҳолда кўтаринки кайфиятда Мастура опага кулимсираб гап отиб ,- мендан келинингиз ҳомиладор деган хушхабарни кутиб турибсиз, топдим-ми ? Аммо мен сизни қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлдириб бу хабарни айта олмайман. Бироқ дарровда кайфиятингиз ҳам тушмасин. Негаки уни ҳомиладор эмас деб ҳам айтолмайман. Қизимиз ҳомиладор бўлиши мумкин. Фақат бу ҳомиладорлик жудаям кичик "срок" , яъни муддатда бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Яна умидлантириш учун шуни айта оламан- ки , айнан ҳомиладорлик кўп ҳолларда организмда ана шунақа "қўзғалон" бошлаб қолади.
Мен хулосага ҳам худди шундай "Ҳомиладорликка тахмин қилинади" деб ёзиб бераман.
"Кизимка"- деди Зуҳрахон Ҳилолага эркалаган куйи,- қани ёнбошлаб ётинг-чи , бир буйракларингизни ҳам кўриб қўяйлик. Хўўўш ...Хўш. Буйракларимиз ... Буйракларимиз керак ҳажмидан бироз ортиқроқ. Яна туз деганлариям анча бор кўринади.

Зуҳрахон шундай деб Мастура опани монитор экранига қарашга чақирди :

- Ана кўраяпсиз-ми ? Манави оқ майда "точка- точка"ларни бари туз.

- Бу ... Бу ҳавфли эмасми ? - Мастура опанинг ранги зумда ўчди.

- Йўғей , хавотирга ҳожат йўқ . Бундайлар сон мингта. Озроқ "лечения" оласизлар ва келинингиз кўп ўтмай "Сен кўр, мен кўр" бўлиб кетадилар . Сиз ҳозир гинекологга мен чиқарган хулосани олиб борасиз , улар пешоб ва қон таҳлилига йўлланма берадилар. Шунингдек урологга ҳам учрашишингизни тайинлайдилар .
Сиз ҳотиржам бўлинг. Барчаси яхши бўлади ,- у шундай деб Мастура опага қошини қоқиб қўйди,- насиб қилса кейинги келишингизда набирангиз ҳам аппаратимизда "ажиии" деб кўриниб қолса ажабмас

- Вой тилизга шакар , - деди Мастура опа тўлқинланиб ,- илоҳим айтганингиз келсин, Зуҳрахон.

Бу ёғига худди Зуҳрахон айтгандек бўлди.

Генеколог Гулчеҳра Азизовна Ҳилолага пешоб ва қон таҳлили топшириши ҳамда уролог кўригидан ўтишга буюрди.

/52
👍4❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мастура опа уролог шифокор ҳузурида ҳам келинининг ҳомиладорликка тахмин қилинаётганини айтиб , шу ҳолатни эътиборга олишни ўтиниб сўради.

- Албатта эътиборга оламан,- дея уни тинчлантирган бўлди кўкрак чўнтагига "Олий тоифали шифокор Воис Ҳамроев" деб ёзилган бейжик қистирилган шифокор , - ундай бўлса ҳозирча сизларга бирмунча кучсизроқ дориларни тавсия қилиб кўраман. Аслида ўзимнинг ҳам дарровда кучли - кучли уколларнинг тайинлаш одатим йўқ.

Бироқ шифокор тайинлаган ўша кучсиз деб аталган уколлар Ҳилоланинг аҳволини енгиллаштирмади.

Сулаймон онаси ва Ҳилолани уч кун ичида яна уролог Воис Ҳамроев ҳузурига олиб боришга мажбур бўлди.

- Ҳаа , энди муолажа учун бошқа даво танламасак бўлмайди.

- Ука , бу кучли дорилар яна ҳомилага ... - Мастура опа гапини давом эттиролмай чайналди .

- Опажон , биринчидан келинингизга аниқ ҳомиладор деган ташхис қўйилмаган. Иккинчидан уни дард билан юз-юзма ташлаб қўя олмаймиз . Жони оғриб турибди ахир . Танаси қақшаб турса қандай қилиб уни ҳеч нима қилмай ушлаб ўтиришимиз мумкин. Ҳомилага келсак... Айтишади- ку, бақувватидан берса ҳеч гапмас деб. Мен ҳозир барча эҳтимолларни назарда тутиб бошқа укол буюраман.

- Майли , укажон , хўп. Сиз нима десангиз шу . Ўйлаб кўрсам сўзларингизнинг бари тўғри . Ахир давлат сизни шунча йил бекорга ўқитмаган,- деди Мастура опа мўлтираганча ,- бу ёқда келиним ҳам қийналиб кетди.

- Опажон , ҳозир мен сизга битта нарсани сўзлаб бераман ҳайрон қоласиз. Энди бу ёғи тиббиёт . Шунга очиқдан очиқ ҳикоя айтаётганим учун узр . Сизга озроқ далда бўлсин, бироз ҳотиржам бўлинг деб сўзлаб бермоқчиман-да буларни .

Хуллас , менга бир беморим бўлган онахон сўзлаб бергандилар бу ҳикояни. Ўша онахоннинг бир неча фарзандлари бўлган экан. Навбатдаги фарзандларига ҳомиладор бўлганларида қаердандир бир туҳмат бўлиб эрлари қамалиб қолибди. Шунда улар "Энди эрим узоқ йилларга қамалиб кетсалар керак, ёлғиз ўзим бир этак болани қандоқ боқаман ?" деб қорниларидаги ҳомиладан қутилишни режа қилибдилар. Бунинг учун жуда қизитилган иссиқ ҳаммомга кирибдилар , ваннани қайноқ сувга тўлдириб уни ичида юраклари гурс- гурс уриб кетгунча бир соатдан ошиқ ўтирибдилар.
Аммо ... Ҳомилага ҳеч нарса қилмабди. Вақти - соати келиб туғилгунча эрлари ҳам оқланиб ёнларига қайтибдилар. Улар менга "Воисжон болам, яхшиям шу боламни Худонинг асрагани. Ҳозир шу кенжа ўғлим топармон- тутармон бўлиб вояга етиб мен билан хўжайинимни Ҳажларга юборди. Шу болам туфайли еганимиз олдимизда , емаганимиз кетимизда . Аммо- чи , қорнимдалигида мажбурлигимдан унга қилган ноҳақлигимдан ҳалиям юрагим эзилади , ўзигаям буларни айтиб берганман. Болам бояқиш эса бу ҳикояни эшитиб мени қучоқлаб қўлида кўтариб ҳовлида чир- чир айлантирса денг. Нуқул "Ойижон , аввалоси Худо , қолаверса сиз борлигингиз учун мен ҳам шу ёруғ олам юзини кўрдим , энг муҳими шу, қолганлари эса шунчаки бўлиб ўтиши керак бўлган ишлар" дейди.

Мастура опанинг чиройи очилди. Шифокорга қайта - қайта раҳмат айтиб, у янгитдан ёзиб тутқазган дорилар рўйҳатини олиб Ҳилола билан бирга йўлга тушишди.

Улар йўлдан керакли дори- дармонларни сотиб олиб уйга қайтганларида , узоқдан дарвозалари тагида турган Мирсаид акани кўриб ҳайрон қолишди. Одатда Мирсаид ака бундай вақтда ишда бўларди.
Сулаймон ўзи бошқараётган спарк машинасида отаси томонга яқинлашиб қолганда , Мирсаид аканинг ёлғиз эмаслигини кўриб қувониб кетди. Ахир отасининг ёнида ...


#давоми_бор /53

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30❤1
Эртага ЖУМА!!!🦋
🌸🕊
Илохий мўжизалар куни.
Осмоннинг тоқи фаришталар ташрифи учун очиладиган МУБОРАК КУН !!!

Илохим ерга тушган фаришталар дуоларингизга ШОХИД БЎЛСИН!!!

Хайрли ва гўзал ОҚШОМ тилимиз Яхши дам олинг азиз ДИНДОШИМ!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✨✨Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатух
            ✨🌙            🚀

       ☁                           ☁
☁      ☁  ☀             ☁    ☁
         ☁             ✈            ☁     
☁             ☁☁  ☁
    ☁      🚁    🕋     ☁
🏡🏦🕌🏠 -----------  🏪🕌🏣🏫
                      /  l  \
     🚂🚋🚋/l_ \ 
       👬 🚦/      l      \🚦🚶
        🌳   /        l        \ 🌳 
              /          l          \ 
      🌳 /   🚔     l 🚔      \     ⛽
          /              |              \   
  🌵 /      🚖      l  🚘         \🚴
      /                  l       🚔      \
    /                    l                    \  
  /                      l                      \
/                        l                        \
::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::::

Yurgan  yõlimiz Ka'baga olib borsin.
JUMA AYYOMI MUBORAK BOLSIN YETTI KUNI SULTONI JUMA AYYOMI MUBORAK BOLSIN 🕋🕌

Rasululloh sallallohu alayhi vasallam aytdilar:
" Ey ummatim! Juma kunlari menga ko'p salovat ayting. Chunki ummatimni Juma kuni aytgan salovotlari menga taqdim etiladi".

Keling birga salovotlar aytamiz:

Allohumma solli va sallim va barik ala nabiyyina Muhammad.
🌸🕊
Allohumma solli va sallim va barik ala nabiyyina Muhammad.

Allohumma solli va sallim va barik ala nabiyyina Muhammad.

Allohumma solli va sallim va barik ala nabiyyina Muhammad.

Allohumma solli va sallim va barik ala nabiyyina Muhammad.

Allohumma solli va sallim va barik ala nabiyyina Muhammad.
🌺🕊
Allohumma solli va sallim va barik ala nabiyyina Muhammad.

Allohumma solli va sallim va barik ala nabiyyina Muhammad.

Allohumma solli va sallim va barik ala nabiyyina Muhammad.

Allohumma solli va sallim va barik ala nabiyyina Muhammad.
🌺🕊
✅ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
🌼🕊
✅  “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘☘🌼 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
🌸🕊
Allohumma Solli a'la Sayyidina Muhammad📿
Allohumma Solli a'la Sayyidina Muhammad📿
Allohumma Solli a'la Sayyidina Muhammad📿
Allohumma Solli a'la Sayyidina Muhammad📿
Allohumma Solli a'la Sayyidina Muhammad📿
Allohumma Solli a'la Sayyidina Muhammad📿
Allohumma Solli a'la Sayyidina Muhammad📿
Allohumma Solli a'la Sayyidina Muhammad📿
Allohumma Solli a'la Sayyidina Muhammad📿
Allohumma Solli a'la Sayyidina Muhammad📿

ЖУМАНИНГ ХАЙРИ
ВА БАРОКАТИ
СИЗГА БЎЛСИН!!! 
АЙЁМ МУБОРАК!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐💐🌹Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

🌤 🌾🌾Хайрли Тонг!

🦋🌸Бугунги кунингиз муборак ва хайрли бўлсин...!!!

🌸🦋Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз...!

🦋🌸Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин...!🤲

🌸🦋 Барчангизни тоза кўнгилларингизни бугунги ажиб Тонг нурафшон этсин!🤲

🦋🌸 Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!🤲

🌤🌷 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌷🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ayol kishi eriga gapirib bo‘lmaydigan gaplar ❌

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

18-ҚИСМ

машиналари юкхонасидан майда-чуйда нарсаларни Акромжон туширишга кўмаклашиб турар эди.

- Ойижон , - деди Сулаймон Мастура опага шодон овозда , - қочқоқ ўғлингиз келибди.

Мастура опа ўз хаёллари билан андармон бўлиб келаётган экан чоғи Сулаймоннинг сўзларига дастлаб тушунмади :

- Ҳаа ? Нима ?! Бирон нарса дедингми ?

Сулаймон кўзи билан дарвозалари олдига ишора қилди :

- Бир қаранг ...

Мастура опа у тарафга қараб аввалига бироз талмовсиради , назарида "Тушимми ё ўнгим?!" дея ўзига савол берган бўлди , аммо тез орада юзи ёришди :

- Вой ўлмасам ?! Акромжонми ?!
Қадди - бастлари сумбатдай йигит бўлиб қолибди-ю ?! Онагинанг ўргилсин . Бирам соғингандим. Ўзим ҳам айтяптувдима нега эрталабдан ўнг кўзим учаяпти деб ?!

Сулаймон машинасини дарвозалари олдига тўхтатиб , ундан деярли сакраб тушди:

- Ёппирай ,тўхта ўзимни бир чимчилаволай?! Нечук биз ғарибларни йўқлаб қолибсиз , Акромбойвачча ?!
У шундай деб Акромга отилди. Икковлари бир- бирларини қучоқлаб , кўтаришиб бир - икки айлантиришиб ерга қўйишди.

- Сулаймон тоғни олдига бормагандан кейин, тоғ Сулаймоннинг олдига келар экан ,- Акромжон шундай деб садафдек тишларини ялтиратиб кулди .

- Ўўў тоғ жаноблари , қойил қойил ,- кулди Сулаймон, - ўзимам айтувдим ишонган тоғим ким экан деб ? Сен экансан-да ?!

Бу вақтда Мастура опа машинадан тушиб улгурган эди:

- Акромжонимдан ўргилай , - деди у қучоғини очиб йигитчанинг томонга талпинар экан,- бормисан, болам ?! Кўзларим йўлингда нақд тешилди- я ?!

- Ассалому алайкум, ая ,- деди Акром Мастура опанинг бағрига сингиб , - бир қошиқ қонимдан кечинг , вақтида ҳол сўраб келолмадим.

- Индамаса кўчада қишлайдигансизлар , қани уйга,- деди Мирсаид ака, сўнгра Мастура опага таънали боқди ,- Акромжонни соғинганинг шуми? Меҳмоннинг ҳурмати қани? Бундоқ чой- пой қўйинглар аввал .

- Ота , мен меҳмон эмасман- ку,- ҳижолат бўлиб гапирди Акром, кичик ўғлингизман ахир .

- Ўғилликка ўғлимизсан , аммо ҳозир узоқ йўлдан келдинг. Қани юринглар.

Шу пайт бир четда ийманиб турган Ҳилолани кўрган Акром унга ҳам қўлини кўксига қўйиб салом берди :

- Келинойиммилар булар? Ассалому алайкум, келинойи?!

Ҳилола ёши ўзидан каттароқ кўринган йигитнинг саломидан дув қизариб кетди . Ўзини ноқулай сезиб шоша - пиша :

- Ассалому алайкум ,- дея олди халос.

- Ваалейкум ассалом, яхшимисиз ? Янги уйларга ўрганиб қолдингизми, келинойи ?

Ҳилола индамай "ҳа" дегандек бош силкиди. Қайнонасидан кўмак сўрагандай у тарафга қаради.

Мастура опа дарҳол вазиятни қўлга олиб Акромжонни иккинчи бор уйга таклиф қилди :

- Акромжон, келганинг бирам яхши бўлди-ки , - деди у жилмайиб , - юр бир дийдорингга тўяй .

* * *

Мастура опа Акромжонни меҳмонхонага киргизиб ўзи хонасида кийимларини алиштираётганда Мирсаид ака ундан Ҳилоланинг соғлиғини сўради :

- Бу сафар нима гап топиб келдинг , хотин ?! Нима учун келинингни иссиғи тушмаётган экан ?

/54
👍9
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мастура опа осойишта жавоб қайтарди :

- Ҳаммаси жойида, дадаси . Аниқроғи энди жойида бўладиган . Ўтган сафар ўзим шифокордан "Тағин келинимиз ҳомиладор бўлса ножўя таъсири бўлмасин" дея енгилроқ дорилардан укол ёзиб беришларини сўрагандим. Ўша уколлар яхши таъсир қилмабди. Бугун кучлироғига алиштиришди .

- Гўдак-чи ? Унга нима бўларкан бу аҳволда ?! - Мирсаид аканинг зумда диққати ошди.

- Шифокор барчасини ҳисобга олди , дадаси. Ташвиш чекманг . Ундан кейин айтишади-ку "Ташлаганга тош тегмайди" деб.

- Нимага ўша ҳисобни аввал бошда олмади ўша шифокор ?! Сенларни қайта- қайта оввора қилмасдан ?!

Мастура опа чуқур хўрсинди. Қараса эри ўша шифокор билан бориб кўтара савдо қилишдан тоймайдиган.

- Дадаси- ей , ҳозиргина тушунтирдим- у , енгил дори ёзгин деб уни ҳоли-жонига ўзим қўймаганлигимни. Нима қилай ? Мен ҳам ўша дорилар эм бўлар деб ўйлабман-да .

- Ҳмм , ҳар галгидек ҳол қўйганман дегин ?! Ўзи битта жойга борсанг ...

- Айтганингизман, дадаси , ҳол қўйувчиман , кўндим. Энди кўнглингиз тинчидими ?- Мастура опа бу мавзуни тугатгиси , аниқроғи Акромжоннинг дийдорига тезроқ тўйгиси келарди, - юрақолинг, Акромжонингиз кутиб қолади .

* * *

Акромжон Мирсаид аканинг қўлига ишга келганда энди мўйлаби сабза урган ўспирин йигитча эди. Мирсаид ака уни шу яшаб турган уйларини қураётган вақтда ўзи харид учун борган темир - терсак бозорида арава итариб одамларга сув, шарбат сотаётган вақтида илк бора учратиб қолган эди. Ўшанда навбатдаги харидини қилиб чиқаётган вақтда чўллаб туриб Акромжондан бир баклажка муздек минерал сув сотиб олгани ёдида. Уйга қайтиб келганда ортидан қурилиш материалларини ортиб келган юк машинаси билан ҳисоб - китоб қилай деса ҳамёни жойида йўқ. Ҳаммадан ҳам улар орасидаги уч юз долларнинг қўшиб йўқолгани таъбини анчагина хира қилганини ҳали-ҳануз яхши эслайди. Охири "Куйгандан нима фойда ?! Ё, Аллоҳ ! Топиб олган одам муҳтож бўлсин- у, йўқолган пулларим бир кунига ярасин " дея ғойибона ўша пуллардан кечиб юборди.

Орадан уч кун ўтиб харид учун яна ўша бозорга боришга тўғри келди .

Бу сафар ҳам харидини амалга ошириб қайтаётиб ўша рангпаргина сув сотувчи болага дуч келди. Мирсаид акага кўзи тушган боланинг кўзлари яшнаб кетди. Муздеккина сувлар ортилган аравасини жадаллаб унинг ёнига келганда , Мирсаид ака бу сафар энди унинг кўнгли учун сув сотиб олмоқчи бўлди. Аммо бола унга эътибор бермай аравасининг тагидан полиэтилен пакетга ўралган ўзининг ҳамёнини олиб узатганда ҳанг- манг бўлиб қолди.

- Амакижон , сизни қайта учратганим бирам яхши бўлди-ки , бугун елкамдаги тоғдан қутиладиган бўлдим.

У ҳамённи узатиб дарровда ортига бурилди. Мирсаид ака унга етиб олиб "суюнчи" сифатида эллик минг олишга аранг кўндирди.

Уйга келиб бўлган воқеани Мастура опага гапириб берган Мирсаид ака кутилмаганда аёлидан :

- Дадаси , бу пуллар сизга харом , - деган сўзларни эшитиб ҳайрон бўлди .

#давоми_бор /55

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍32
​БEМОР ҚИЛМА ЯҚИНЛАРИМНИ!😔

Қўлим очиб нидо қилай ўзинга.
Тенгласанг бас оҳу нолаларимни.
Ишончим юксакдир қудратларинга.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бошлари ёстиққа тегиб қолмасин.
Беморлик қаддини эгиб қолмасин.
Дунёлардан буткул безиб қолмасин.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Бу ўтинчдир сенга йўқ қўймадим шарт.
Буюклар буюги ўзингсанку мард.
Кундан кун англадим соғлик олий бахт.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Улар менинг жонимдаги жонларим
Улар билан гўзалдир ҳар онларим
Улар касал бўлса ёмон ҳолларим
Роббим бемор қилма яқинларимни

Беш кунлик дунёда юриб саломат.
Уйнаб кулишсинлар беармон ҳар вақт.
Дуоларим ўзинг айла ижобат.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

Яшасинлар паноҳингни остида.
Соғ юришсин тупроғингни устида.
Ўзинг асра ғанимларнинг қастидан.
Роббим бемор қилма яқинларимни.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍2