🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
ТУТМАГАН ҲАМ ТУТГАН ҲАМ ЎТДИ.

Кўзни юмиб очгунча ўтмай,
Ўтиб кетди рамазон кутмай,
Бир сўз ўтар ҳаёлдан тинмай,
Тутмаган ҳам тутган ҳам ўтди.

Кимдир озод бўлиб дўзахдан,
Масрур бўлар қиёмат бахтдан,
Кимдир узр ким эса қасддан,
Тутмаган ҳам тутган ҳам ўтди.

Ким ухламай лайлатир қадр,
Ишлаб олди ҳисобсиз ажр,
Ким ухлади қилмасдан сабр,
Тутмаган ҳам тутган ҳам ўтди.

Келгуси йил ўлмасдан омон,
Рамазонга етмоқлик гумон,
Кимга шодлик кимгадир армон,
Тутмаган ҳам тутган ҳам ўтди.

Яна ҳаёт давом этади,
Бу ҳаятдан барча кетади,
Рўаздорни райён кутади,
Тутмаган ҳам тутган ҳам ўтди.

Ким тақвода давом этади,
Ким гуноҳга яна қайтади,
Ушбу сўзни кўпчил айтади,
Тутмаган ҳам тутган ҳам ўтди.

✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oli Imron surasining 15-16-17 oyatlari

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Бу йилги рўза нега 29 кун бўлиб қолди?

Кўпчилик бераётган ушбу саволга Мусулмонлар идораси жавоб берди.

Яқинларга юбориб қўямиз

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Aziz obunachim! Sizni Ramazon oyining soʻnggi iftorligi bilan tabriklayman.
Allohim Ramazondan onadan tugʻilgandek pok boʻlib chiqishimizni nasib etsin! 🤲
Ibodatlaringiz qabul boʻlsin!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ИФТОРИНГИЗ ХУЗУРЛИ БЎЛСИН!"


Чиройли сабр ила ифторга етиб келган қадрдоним,
Ота - онангиз ва аҳли оилангизга хузурли ифтор тилашни унутманг!

Қўшнингизга ифтор неъматларидан улашишни унутманг!

Юртимизга тинчлик,
Xамюртларимизга омонлик,
Xасталарга шифо,
Mусофирларга сабр тилашни унутманг!

Қилган дуоларингиз ижобат, гўзал амалларингиз эса гўзал суратда ўзингизга ҳам ҳамроҳ бўлсин!

📨 Яқин инсонларингизга юборинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🔥1
Saudiya Arabistonida OY koʻrindi🌙

Ertaga Shavvolning birinchi kuni va Ramazon hayiti.🌸


Allohi siz-u bizdan qilgan (solih) amallarimizni qabul qilsin amiyn🤲💕

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
2_5224306074626053152
<unknown>
Alvido Ramazon...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢3
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Ҳозир қаршингизда туриб сизнинг саволларингизга жавоб беришга мажбурлигим ҳам шу қизиқишларим туфайли. Содиқжон ўзи билан тенгдош бўлиб чиққан қизнинг заковатига ҳалитдан тан бера бошлаган эди. Шу билан бирга унинг юрагини алланима …
#ТАНЛАНГАН

Бу вақтга келиб қуёш терак бўйидан-да баландроқ кўтарилиб кетган , май ойининг дастлабки хафтаси бўлишига қарамай ўз нурларини теварак-атрофга мўл-кўл тарата бошлаган эди.

Содиқжон бошқарувидаги матиз машинасини темир йўл шлагбаумига етмасдан сал берироқда, танасига қулоч етмас бақувват ёнғоқ дарахти соясининг тагида қолдирди. У Гулнур билан бирга ўзларини кутиб олган махаллий ишчи-ходим бошчилигида воқеа жойига йўл олишди. Содиқжон ўзини "Икром" дея таништирган участка нозирига эргашар экан , беихтиёр четга тисарилиб Гулнурга йўл берди.
Содиқжоннинг мулоҳазаси Гулнур оёқларига кийиб олган ўртадан баланд бўлган пошнали туфлида эди. Бироқ кўп ўтмай Содиқжон Гулнур учун бекорга ташвишланганини тушуниб етди. Қиз баланд пошнада юришнинг обдон ҳадисини олган экан .
Қиз учли чақир тошлар тўшалган темир йўл рельслари устида чапдастлик билан ҳаракат қилар экан , бу унга заррача қийинчилик туғдирмаётганини кўрган Содиқжоннинг хаёлидан "Бу Гулнур деганлари "Тайсон қиз" - Ҳусниянинг тоифасидан шекилли , шу туришда ундан ҳам ўтса ажаб эмас" деган фикр ярқ этиб ўтди.

Нобуд бўлган қизнинг жасади темир йўл кесишмасидан ўн беш дақиқача атрофида ичкарироқда экан.

Содиқжонлар воқеа жойига етиб боришганда теварак- атроф аллақачон одамга лиқ тўлиб кетган эди. Йиғилганлар ичида томошаталаблар ҳам анчагина шекилли , текширувга ҳалал бермаслик мақсадида ички ишлар ходимлари томонидан анча наридаги дўнгликка чиқартирилиб қўйилибди, тасмали сунъий девор ёрдамида иҳоталантирилиб қўйилибди.

Эркин Раимов аллақачон воқеа жойига етиб келган экан. У Содиқжон билан бош ирғаб сўрашган бўлди-ю , аммо Гулнурга ортиқча эътибор бермади. У ҳам Содиқжон каби Гулнурнинг биринчи кўришда бўлимларида амалиёт ўташга келиши кутилаётган практикант қиз ўрнида кўрмагани учун вақтини ортиқча зое қилгиси келмаган эди.
Бошқалар эса Гулнурни Содиқжон ва Икром билан бирга келгани учун ички ишлар ходими сифатида қабул қилишганди. Шу сабаб Гулнур устига оқ сурпдан чойшаб ёпилган жасад ёнига келиб тиззалаганда Содиқжондан бошқа ҳеч бир кимса ортиқча қизга эътибор бермади. Гулнур эса ўзига "Четга ўтинг!" дея им қоқаётган йигитга аҳамият бермай жасад устидаги оқ чойшабни оёқ тарафидан аста , авайлаб сидирди. Оқ чойшабнинг деярли учдан икки қисми қонга беланиб қизғиш - сарғимтил тусга кирган , унинг остидан атрофга кўнгилни беҳузур қилувчи қон ҳиди анқиб турар эди.
Қизнинг бош ва бўйин сохаси ҳамда икки билагигача мажақланиб йўқ бўлиб кетган эди.

Гулнур кийимларининг бел қисмигача титилиб , увадага айланиб кетган жасаднинг оёқ ва сон қисмига бир муддат тикилиб турди. Сўнгра бир сўз демай ўрнидан туриб нари кетди.

Орадан икки соатлар вақт ўтди. Жасад шаҳар чеккасидаги ўликхонага жўнатилингандан сўнг Содиқжон билан яна иккиси бирга изларига қайтаётган вақтда йигитнинг "Чўчимадингизми ?" деган саволига Гулнур кутилмаганда тиш ёрди :

- Қиз ўз жонига қасд қилмаган ! Бу аниқ қотиллик !

#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги

/4
👍7
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

2- ҚИСМ

Содиқжон мулозаматни унутиб машинанинг орқани кўрсатувчи ойнаси орқали ялт этиб қизнинг кўзларига кўзини қадади :

- Сиз ?! Сиз нима учун бу хулосага келдингиз ? - деб сўради у беихтиёр ва нафасини ичига ютиб қиздан жавоб кута бошлади .

Гулнурнинг юзида "Шунгаям ортиқча ақл керакми ?" дегандек захарханда ифода балқди.

- Кўриб турибсизки қиз йигирма ёшлар, балки ундан ҳам ёш атрофида бўлган. Бу ёшда ўлимни ихтиёр қилиш...- Гулнур шундай деб оғир хўрсинди. Шу вақтда қизнинг оппоқ юзлари бирдан бўғриқиб дилидаги туғёнларни сотиб қўйгандек бўлди ,- бунинг учун ким ...ёки кимлар қанчалар жидду жаҳд қилдилар экан- а ?! Кўпинча инсонни ўлдириш учун уни тириклик неъматидан мосуво қилиш шарт эмас. Шунчаки уни ўша чегарагача етаклаб олиб бориб қўйиш кифоя. Бу нарса баъзан оддий гап билан , баъзида эса айрим ҳаракатлар билан ҳам содир бўлиши мумкин.

Содиқжоннинг кўзи йўлда бўлса ҳам Гулнурнинг нима демоқчилигини тушунишга ҳаракат қилгандек ўйга толганди.

- Содиқжон Азизович, мени тўлиқ тушунмадингиз чоғи ,- деди Гулнур назарини машина ойнасидан олдинма- кетин лип- лип этиб алмашинаётган кўча манзараларига тикар экан ,- назаримда бу қиз нафс қурбони бўлган. Энг биринчи ва энг асосий таҳмин ҳам шу. Мен инсон умрининг энг гуллаган чоғи - авж балоғат палласида унинг ҳаёти учун бундан арзирли тажовуз бўлмаса керак деб ўйлайман. Яна шунга аминман-ки , нобуд бўлган қизнинг танасининг бош қисмини кўздан кечириш имкони бўлмаган бўлса ҳам унинг белдан паст қисмига қараб нечоғлиқ келишимли эканлиги гувоҳи бўлдим. Ўйлашимча қиз тириклик чоғида жуда чиройли бўлган. Айнан ана шу чиройи бошига бало бўлган бўлишининг асосий сабаби бўлган бўлса эҳтимол,- Гулнур шундай деб гап ўзанини бошқа тарафга бурди ,- айтингчи , суд- мед экспертиза хулосаларининг жавоби қанча вақтда чиқади ?!
- Ўйлашимча тушдан кейин,- деди Содиқжон, - жасадни текшириб бўлишгач ўзлари хабар қилишади.

- Ҳаа . Қизнинг шахсини аниқлаш масаласи-чи ? У нима бўлди ?!

- Кўрдингиз- ку , сал наридан топилган сумкачадан кредит тўланган чек қоғозчасининг бир қисми чиқди. Фаррух ҳозир тўлов қилинган дўконга кетди. Ўйлаймизки , ана шу тўлов қоғози бизни керакли манзилга олиб боради.

- Бу қоғозча чалғитиш мақсадида ҳам солиб қўйилиши мумкин-ку а ? - Гулнур дилидагини тилига чиқаришдан ўзини тўхтата олмади

- Бўлиши мумкин . Кўпгина вазиятларда буни жиноят изларини хаспўшлаш дейилади. Умид қиламан- ки , бу сафар бундай бўлмас.

- Ҳаа , - деди Гулнур , - ана манзилга ҳам етиб келдик. Содиқжон Азизович , ичкарига киргач менга ёзув- чизув папкаларини топширсангиз . Бекор ўтирмай. Баҳонада иккимизга ҳам фойда бўлар.

Шундагина Содиқжоннинг ёдига Эркин ака билан ўрталарида бўлиб ўтган кечаги суҳбат тушди. Гўёки қиз эшик ортида туриб ўзларининг суҳбатига гувоҳ бўлгандек ўнғайсизланди.

- Йўғей , нималар деяпсиз ? - деди у чапдастлик билан машинасини тайинли тураргоҳга жойлаштирар экан , - эрталабдан шунча жойга бордингиз. Камига гувоҳи бўлган воқеангиз дилингизни етарлича хира қилгани аниқ . Шунга ...

- Айнан шу сабаб ўзимни бироз чалғитсам дегандим,- деди Гулнур машинадан тушар экан ортиқча эътирозга ўрин қолдирмаган оҳангда , - шу орқали вақтни ўлдирсам дегандим.

- Унда яхши ...

Гулнур хонага киргач Содиқжондан ёзилиши керак бўлган папка ва файлларни қабул қилиб олди-ю , йигитдан тўлдириш борасида маслаҳат сўраб ҳам ўтирмасдан ишга киришди. Содиқжон дастлаб унга бу борада йўлланма беришни хаёл қилди. Қараса қиз ишни бемалол уддалаяпти. Гулнурнинг бу таҳлит иш билан анчадан буён шуғулланиши дадил- дадил ҳаракатларидан англашилиниб турар эди.

Содиқжон кўнгли тинчиб ҳам ўз иш столига ўтирди ва тортмадан қалин чарм муқовали дафтарни чиқарди.

У дафтарнинг ўзига ишланган узун чилвирча билан белги қўйилган варағини очди-ю , ҳуснихат билан "Суиқасд ёки қотиллик ?" дея сўроқ белгисини қўйди ва хат бошидан 1 рақамини қўйганча хаёлга чўмди.

/ 5
👍9
#ТАНЛАНГАН

Содиқжон ва Гулнур ўзаро бир оғиз гап қотмай ва ҳалал бермай икки соатча ўз ишлари билан андармон бўлишди .

- Гулнур ?! Чамамда тушлик вақти бўлди ?- деди Содиқжон қўлидаги соатга кўз югуртирар экан, - қорин масалани нима қиламиз ?

Гулнур қоғоздан бош кўтарди :

- Бирор таклиф борми ?! - сўради у йигитга сокин овозда.

- Биз кўпинча йигитлар билан кўчанинг нариги бетидаги ошхонада тушлик қилардик. Хўп десангиз сизни ҳам ўша ерга таклиф қилардим. У ернинг таомлари жуда мазали .

- Яхши ,- деди Гулнур столи устини саранжонлашга киришар экан , - очиғи бугун нонуштада иштаҳам бўлмаган эди. Бир чашка қаҳва билан кифояланган эдим . Ҳозир эса чиндан очқадим.

- Фаррух ҳам кеч қолди . Эркин аканинг бугун "юқори"да мажлислари бор. Демак , бу сафарги тушлик ҳамкорлиги икковимизнинг чекимизга тушгани рост экан. Қани кетдикми бўлмаса ?- Содиқжон ўрнидан туриб йўл бошлади.

Гулнур ажойиб табиатли қиз чиқиб қолди. Содиқжон бунга илк танишган дақиқаларидан буён амин бўлган бўлса-да , тушлик вақтида яна ҳам тан берди.

Қиз ўзаро муомалада ортиқча мулозамат қилиб ўтирмас, туйғуларни хас-пўшламас, инсонларга қандай бўлса шундай кўринишни маъқул деб топадиган, бир сўз билан айтганда тили ва дили бирлар тоифасидан экан .

- Хўш нима овқат буюртирамиз ? - сўради Содиқжон қиз икковлари ошхонанинг сокин бир бурчагидан жой эгаллашгач.

- Мен сизга айтсам таом танлайдиган одатим йўқ . Қандай таом бўлса ҳам яхши пишган ва мазали бўлса бўлгани. Аммо айтиб қўяй. Мен учун дунёда ойижоним пиширган ош-паловхонтўрага тенг келадигани йўқ.

- Оналар пиширган таомларнинг барчаси тотли. Ҳаммада ҳам шундай бўлса керак. Гулнур , - деди Содиқжон завқ билан ,-ош ҳақида шундай гапирдигизки дил деганлари беихтиёр ошга суст кетди. Нима дейсиз , ош буюрамизми ?

- Майли , -деганча Гулнур йигитнинг гапига дарровда кўнақолди .

Гулнур таомланиш вақтида ҳам ортиқча тортиниб ўтирмади. У гўё Содиқжон билан бир умрлик танишдек хотиржам овқатланар экан , йигитнинг қиз ҳақидаги тасаввури тобора самимий тус ола бошлади.

"Бу қиз жуда соф табиатли инсонларнинг фарзанди эканлиги ўзини тутишидан кўриниб турибди . Оиласидагилар жуда тўғри сўз ва бағрикенг инсонлар шекилли , Гулнурнинг табиатида ҳам бу ҳусусиятлар манаман дея барқ этиб турибди.
Содиқжон бундай хулосага ўз оиласидан келиб чиқиб тўхталганди.

- Гулнур , бир кўрган таниш , икки кўрган билиш дейишади .Мудоми- ки , иш юзасидан бўлса- да бир ой ҳамсуҳбат бўлар эканмиз, атрофлича танишиб олсак ёмон бўлмасди , ҳарқалай.
Гапни ўзимдан бошлай қолай. Мен бекам-у кўст оилада ўсиб улғайдим десам муболаға бўлмайди. Умрилари узоқ бўлсин бобо-ю бувимлар борлар. Дадам нафақадаги ички ишлар ҳизмати фахрийсилар. Онажоним ҳам яқинда нафақага чиқдилар. Битта синглим бор. Икки йил аввал турмушга берганмиз . Ҳозирда ширингина қизалоғи бор. Менимча бу маълумотлар мен тўғримда атрофлича тасаввур қилиб олишингиз учун етарлича бўлса керак . Айтганча , ёшим йигирма олтида . Ўқишга бироз кечроқ кирганман. Йигирма тўрт ёшимда ўқишни битирган вақтимдан бошлаб шу даргоҳда терговчи бўлиб ишлаяпман. Хуллас , шунақа гаплар .

- Ҳа тенгдош эканмиз . Менинг ҳам ёшим йигирма олтида. Оилада ойижоним , мен ва укам яшаймиз. Дадамлар эса ,- Гулнурнинг товуши шу ерга етганда титраб кетди ,- улар уч йил аввал оламдан ўтганлар ...- Гулнур шундай деб бу мавзуда ортиқча гапиришга рағбати йўқлигини сездирган бўлди,- турамизми ? Дастурхонга фотиҳа қилиб юборсангиз .

Икковлари бир вақтда ўрниларидан қўзғалишар экан , Гулнур илк бор назокат ила жилмайган бўлди :

- Мазали тушлик учун раҳмат . Бу ошхона мақтаганингизча бор экан.

- Ёққанидан ҳурсандман,- терисига сиғмай яйраб кетди Содиқжон,- аммо ростини айтсам ойижонингиз пиширган ошга жуда қизиқиб қолдим .

- Унда сизни бир куни уйимизга таклиф қиламан. Ойижонимнинг қўлларидан ош ейишга .

/6
👍9🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу тун барқ урар фалакдан иймон,
Бу тун ушалмоқда жамийки армон.
Бу тун ижобатдир ҳар қандай тилак,
Кириб келаётган ҳайит муборак!

РАМАЗОН ХАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤3
🌙 Энг яқин инсоним Рамазон хайити муборак бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊💐 🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!! ✨💐

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизни қилинг зиёрат
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!

💐 ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!! 💐

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🤲Ҳайит куни яқинларни учратганда:
Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини: «Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум», яъни «Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам амалларни қабул айласин», деб табриклашар эди.
Ҳофиз ибн Ҳажар: «Бунинг санади ҳасан», дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтириб берсин.

🤲 Яратган барчамизни кейинги Рамазонларга ҳам соғ-омон етказсин.

🤲 Рамазондан кейин ҳам нафл рўзаларни кўп-кўп тутишимизни насиб этсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАДРЛИ ИНСОНИМ ✨

Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин.
Роббим оилангизга тўкин-сочинлик, топганингизга барака берсин.
Ҳаётингиз фақат ҳайрли кунларга бой бўлсин.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Йўқлаб бораман...

Юраман пеш билиб ишимни,
Билмадим, мен қандай боламан?
Кўрай деб энг яқин кишимни,
Онамни бир йўқлаб бораман...

Кутади ўзимдан зиёда,
Қўллари ҳар доим дуода,
Уловда бўлмаса, пиёда
Онамни бир йўқлаб бораман.

Болам деб тинмаган кун-у тун,
Жонини беради биз учун,
Эртамас, индинмас, шу бугун
Онамни бир йўқлаб бораман.

Дунёни бир четда қолдириб,
Ёшлигим эслатиб, кулдириб,
Қучоғим гулларга тўлдириб,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Неларни хом ҳаёл сургунча,
Ҳар ерда ҳам саёқ юргунча,
Соғиниб суратин кўргунча,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Ишим йўқ дунё-ю тахт билан,
Кўнглимга солгандим аҳд билан,
Ул-буллар олволиб шахд билан
Онамни бир йўқлаб бораман.

Кутади соғиниб йўл қараб,
Бир ойда келар деб кун санаб,
Меҳмони бўлиш ҳам зўр шараф,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Жонимга ородир суҳбати,
Сарвар Мирзо дардим ёраман.
Фарзандлик бурчимдир ҳурмати,
Онамни бир йўқлаб бораман! 

Мархабо Каримова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Allohning ismi azamlari bilan:

1. “Ya Latif” – Bolangizga yumshoqlik va nafislik berishi uchun.

2. “Ya Halim” – Yumshoq xulq va sabr-matonat uchun.

3. “Ya Nur” – Yuzida nur va qalbida ma’rifat bo‘lishi uchun.

Bu ismlar 100 yoki 313 marta takrorlansa, Allohning rahmati va barakasi bolangizga yog‘iladi. So’ngra Allohim farzandlarimga Yusuf Alayhissalomdek chiroy, Muhammad Sallolohu Alayhi Vasalamdek go’zal xulq, donolik ato qil - deb duo qilasiz.

1. Furqon surasi, 74-oyat:

“Va ular ayturlar: Ey, Rabbimiz, bizga juftlarimiz va zurriyotlarimizdan ko‘z quvonchini ato et va bizni taqvo egalariga peshvolar qilgin.”
Ushbu oyatni 7 yoki 21 marta o‘qib duo qilinadi.

2. Maryam surasi, 96-oyat:

“Albatta, imon keltirgan va solih amallarni qilganlarga Rahmon Alloh muhabbatni ato etadi.”
Ushbu oyatni 11 yoki 33 marta o‘qib, bolangizning yuziga va qalbiga nur so‘raysiz.

3. Ayatul Kursiy (Baqara, 255-oyat) – Bolangizni har qanday yomonliklardan saqlash uchun har kuni o‘qib, unga puflang.

Tahoratli holda duo qiling: Bolangizning yaxshi xulq va sifatlari uchun Allohdan chin qalb bilan so‘rang.

Bolangizga Qur’on o‘qib eshittiring: Qur’onning tovushi qalblarga ta’sir qiladi va yaxshi xislatlarni shakllantiradi.

Bolaga yaxshi nom berish: Chiroyli va ma’noli ismlar ham farzandning xulqiga ijobiy ta’sir ko‘rsatadi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишнинг фазилати!

— Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Ким Рамазон рўзасига Шавволдан олти кун рўзани эргаштириб қўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар. (Муслим, 1164-ҳадис)

Шу ҳадиси шарифга биноан, Шаввол ойидан олти кун рўза тутиш суннат ҳисобланади.

— Бу рўзани тезроқ тутиб қўймоқчи бўлган киши ҳайитнинг иккинчи кунидан бошлаб тутиши мумкин. Биринчи ҳайит куни рўза тутиш харомдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар икки ҳайитнинг биринчи кунида рўза тутишдан қайтарганлар.

— Бу олти кунни Шаввол ойи давомида тутса бўлаверади. Уни кетма-кет тутиш шарт эмас.

— Рамазон рўзасидан қарзи бор опа-сингилларимиз аввало қарзларини тутиб, кейин Шаввол рўзасини тутганлари яхши. Аммо қазоларини тутишлари сабабли Шаввол ойи тугаб колиши эҳтимоли бўлса, қазоларини кечиктириб, Шавволнинг олти кунини тутишлари афзал. Чунки, Шаввол рўзаси фақат Шавволда тутилади ва уни қазо килиб бўлмайди. Рамазоннинг қазосини келгуси Рамазонгача тутиб берсалар бўлаверади.

Валлоҳу аълам.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰4
#ТАНЛАНГАН

- Ўўў, жон дейман. Ким ҳам ошдан бош тортарди ? - Содиқжон шундай деб идорага кириб кетаётган Фарруҳга кўзи тушди ,- ана Фарруҳ ҳам қайтди. Кўрайлик- чи нима янгилик топиб келдийкан ?!

Фарруҳ ҳақиқатда ҳам анчагина тош босадиган янгилик билан қайтибди

У Гулнурдан ортиқча тортиниб ўтирмай бугунги суриштирув натижалари ҳақида Содиқжонга маълумот бера бошлади :

- Кредит тўлаган шахс Умрзоқова Ширина . Университетнинг ll- босқич талабаси бўлган Ширина шаҳардаги маиший - техника воситалари билан савдо қиладиган 107 - сонли "Орзулар рўёби" дўконидан олти ой муддатга бўлиб тўлаш шарти билан ноутбук харид қилган . Бу ой кредит тўловининг тўртинчи ойи экан. Тўлов ўтган куни кундузги соат 14 : 53 да амалга оширилган. Тўлов жараёнида Ширина билан бирга кўчада бехосдан учрашиб қолган қишлоқдоши Юлдуз иштирок этган. Икки қиз тўловни амалга оширишгач дўкондан чиқиб бирга лаваш егани кўча юзидаги кафега боришган.Кафеда у ёқ, бу ёқдан гаплашиб ўтирибди. Сўнгра икковлари ўз йўлларига кетишибди.

- Юлдуз ?! У қиз ҳақида етарлича маълумот тўплай олдингми , ишқилиб ?!

Фарруҳ мақтанганнамо кўкрагини керди :

- Биласизкуу , Ока ?! Мени бекорга "Шумахер" дейишмайди. Бизда энг муҳими тезлик. Мен вақтни кетказмай Юлдузнинг изига тушдим. Маълум бўлишича Юлдуз ўтган йили пойтахтга ўқишга кириш учун келган. Аммо ўқишга кира олмагач , қишлоққа қайтмай шу ерда ишлаб қолган. Ширинанинг айтишича Юлдуз ўрта мактабни аъло баҳоларга битирган қиз бўлган. Ўқишга киришга жуда ҳавасманд бўлган бу қизнинг оиласи серфарзанд оила бўлган экан. Қиз уйда саноқ бўйича тўртинчи қиз фарзанд бўлган. Унинг учта опаси мактабни тугатар - тугатмас турмушга бериб юборилган. Чамамда Юлдуз ҳам шу нарсадан қўрқиб уйидагиларни "Ўқишга кирдим" дея алдаган бўлса керак.

- Тўхта-чи , Фарруҳ?! Сен боядан бери ҳалок бўлган қизни Юлдузга чиқариб қўйдинг ?! Бизнинг ишда шошма- шошарлик кетмайди ,- Содиқжон иложи борича вазминлик билан фикрини баён қилишга киришди ,- ахир жасадни боши йўқ эди- ку ?! Балки жасад Юлдузники эмасдир ?!

- Ока- ей ? Бердисини айтмагунча уриб ўлдирманг-да ! Мен ҳам ойдан оёқ узатиб тушмагандирман. Бир нарсаларни билгандирман- ки , гапиряпман. Илтимос , гапимни бўлманг. Йўқса калавани учини йўқотиб қўяман.

- Бўлди , бўлди. Гапир қулоғимиз сенда.

- Ҳа нима деяпгандим ?! - талмовсиради Фаррух,- ҳмм ... Ҳа топдим . Хуллас мен қиз ишга кирган "Бир зумда" кафесини топиб бордим. У ерда ўзимни таништириб қиз ҳақида суриштиришни бошлаганимда кафе ходимлари бир овоздан Юлдуз Амировани уч кундан буён ишга келмаётганини айтишди . Энг қизиғи Юлдуз бу ҳақда ишхонадагиларни огоҳлантирган. ..


#давоми_бор /7

Муаллиф: Хазонрезги
👍6