🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

2- ҚИСМ

Содиқжон мулозаматни унутиб машинанинг орқани кўрсатувчи ойнаси орқали ялт этиб қизнинг кўзларига кўзини қадади :

- Сиз ?! Сиз нима учун бу хулосага келдингиз ? - деб сўради у беихтиёр ва нафасини ичига ютиб қиздан жавоб кута бошлади .

Гулнурнинг юзида "Шунгаям ортиқча ақл керакми ?" дегандек захарханда ифода балқди.

- Кўриб турибсизки қиз йигирма ёшлар, балки ундан ҳам ёш атрофида бўлган. Бу ёшда ўлимни ихтиёр қилиш...- Гулнур шундай деб оғир хўрсинди. Шу вақтда қизнинг оппоқ юзлари бирдан бўғриқиб дилидаги туғёнларни сотиб қўйгандек бўлди ,- бунинг учун ким ...ёки кимлар қанчалар жидду жаҳд қилдилар экан- а ?! Кўпинча инсонни ўлдириш учун уни тириклик неъматидан мосуво қилиш шарт эмас. Шунчаки уни ўша чегарагача етаклаб олиб бориб қўйиш кифоя. Бу нарса баъзан оддий гап билан , баъзида эса айрим ҳаракатлар билан ҳам содир бўлиши мумкин.

Содиқжоннинг кўзи йўлда бўлса ҳам Гулнурнинг нима демоқчилигини тушунишга ҳаракат қилгандек ўйга толганди.

- Содиқжон Азизович, мени тўлиқ тушунмадингиз чоғи ,- деди Гулнур назарини машина ойнасидан олдинма- кетин лип- лип этиб алмашинаётган кўча манзараларига тикар экан ,- назаримда бу қиз нафс қурбони бўлган. Энг биринчи ва энг асосий таҳмин ҳам шу. Мен инсон умрининг энг гуллаган чоғи - авж балоғат палласида унинг ҳаёти учун бундан арзирли тажовуз бўлмаса керак деб ўйлайман. Яна шунга аминман-ки , нобуд бўлган қизнинг танасининг бош қисмини кўздан кечириш имкони бўлмаган бўлса ҳам унинг белдан паст қисмига қараб нечоғлиқ келишимли эканлиги гувоҳи бўлдим. Ўйлашимча қиз тириклик чоғида жуда чиройли бўлган. Айнан ана шу чиройи бошига бало бўлган бўлишининг асосий сабаби бўлган бўлса эҳтимол,- Гулнур шундай деб гап ўзанини бошқа тарафга бурди ,- айтингчи , суд- мед экспертиза хулосаларининг жавоби қанча вақтда чиқади ?!
- Ўйлашимча тушдан кейин,- деди Содиқжон, - жасадни текшириб бўлишгач ўзлари хабар қилишади.

- Ҳаа . Қизнинг шахсини аниқлаш масаласи-чи ? У нима бўлди ?!

- Кўрдингиз- ку , сал наридан топилган сумкачадан кредит тўланган чек қоғозчасининг бир қисми чиқди. Фаррух ҳозир тўлов қилинган дўконга кетди. Ўйлаймизки , ана шу тўлов қоғози бизни керакли манзилга олиб боради.

- Бу қоғозча чалғитиш мақсадида ҳам солиб қўйилиши мумкин-ку а ? - Гулнур дилидагини тилига чиқаришдан ўзини тўхтата олмади

- Бўлиши мумкин . Кўпгина вазиятларда буни жиноят изларини хаспўшлаш дейилади. Умид қиламан- ки , бу сафар бундай бўлмас.

- Ҳаа , - деди Гулнур , - ана манзилга ҳам етиб келдик. Содиқжон Азизович , ичкарига киргач менга ёзув- чизув папкаларини топширсангиз . Бекор ўтирмай. Баҳонада иккимизга ҳам фойда бўлар.

Шундагина Содиқжоннинг ёдига Эркин ака билан ўрталарида бўлиб ўтган кечаги суҳбат тушди. Гўёки қиз эшик ортида туриб ўзларининг суҳбатига гувоҳ бўлгандек ўнғайсизланди.

- Йўғей , нималар деяпсиз ? - деди у чапдастлик билан машинасини тайинли тураргоҳга жойлаштирар экан , - эрталабдан шунча жойга бордингиз. Камига гувоҳи бўлган воқеангиз дилингизни етарлича хира қилгани аниқ . Шунга ...

- Айнан шу сабаб ўзимни бироз чалғитсам дегандим,- деди Гулнур машинадан тушар экан ортиқча эътирозга ўрин қолдирмаган оҳангда , - шу орқали вақтни ўлдирсам дегандим.

- Унда яхши ...

Гулнур хонага киргач Содиқжондан ёзилиши керак бўлган папка ва файлларни қабул қилиб олди-ю , йигитдан тўлдириш борасида маслаҳат сўраб ҳам ўтирмасдан ишга киришди. Содиқжон дастлаб унга бу борада йўлланма беришни хаёл қилди. Қараса қиз ишни бемалол уддалаяпти. Гулнурнинг бу таҳлит иш билан анчадан буён шуғулланиши дадил- дадил ҳаракатларидан англашилиниб турар эди.

Содиқжон кўнгли тинчиб ҳам ўз иш столига ўтирди ва тортмадан қалин чарм муқовали дафтарни чиқарди.

У дафтарнинг ўзига ишланган узун чилвирча билан белги қўйилган варағини очди-ю , ҳуснихат билан "Суиқасд ёки қотиллик ?" дея сўроқ белгисини қўйди ва хат бошидан 1 рақамини қўйганча хаёлга чўмди.

/ 5
👍9
#ТАНЛАНГАН

Содиқжон ва Гулнур ўзаро бир оғиз гап қотмай ва ҳалал бермай икки соатча ўз ишлари билан андармон бўлишди .

- Гулнур ?! Чамамда тушлик вақти бўлди ?- деди Содиқжон қўлидаги соатга кўз югуртирар экан, - қорин масалани нима қиламиз ?

Гулнур қоғоздан бош кўтарди :

- Бирор таклиф борми ?! - сўради у йигитга сокин овозда.

- Биз кўпинча йигитлар билан кўчанинг нариги бетидаги ошхонада тушлик қилардик. Хўп десангиз сизни ҳам ўша ерга таклиф қилардим. У ернинг таомлари жуда мазали .

- Яхши ,- деди Гулнур столи устини саранжонлашга киришар экан , - очиғи бугун нонуштада иштаҳам бўлмаган эди. Бир чашка қаҳва билан кифояланган эдим . Ҳозир эса чиндан очқадим.

- Фаррух ҳам кеч қолди . Эркин аканинг бугун "юқори"да мажлислари бор. Демак , бу сафарги тушлик ҳамкорлиги икковимизнинг чекимизга тушгани рост экан. Қани кетдикми бўлмаса ?- Содиқжон ўрнидан туриб йўл бошлади.

Гулнур ажойиб табиатли қиз чиқиб қолди. Содиқжон бунга илк танишган дақиқаларидан буён амин бўлган бўлса-да , тушлик вақтида яна ҳам тан берди.

Қиз ўзаро муомалада ортиқча мулозамат қилиб ўтирмас, туйғуларни хас-пўшламас, инсонларга қандай бўлса шундай кўринишни маъқул деб топадиган, бир сўз билан айтганда тили ва дили бирлар тоифасидан экан .

- Хўш нима овқат буюртирамиз ? - сўради Содиқжон қиз икковлари ошхонанинг сокин бир бурчагидан жой эгаллашгач.

- Мен сизга айтсам таом танлайдиган одатим йўқ . Қандай таом бўлса ҳам яхши пишган ва мазали бўлса бўлгани. Аммо айтиб қўяй. Мен учун дунёда ойижоним пиширган ош-паловхонтўрага тенг келадигани йўқ.

- Оналар пиширган таомларнинг барчаси тотли. Ҳаммада ҳам шундай бўлса керак. Гулнур , - деди Содиқжон завқ билан ,-ош ҳақида шундай гапирдигизки дил деганлари беихтиёр ошга суст кетди. Нима дейсиз , ош буюрамизми ?

- Майли , -деганча Гулнур йигитнинг гапига дарровда кўнақолди .

Гулнур таомланиш вақтида ҳам ортиқча тортиниб ўтирмади. У гўё Содиқжон билан бир умрлик танишдек хотиржам овқатланар экан , йигитнинг қиз ҳақидаги тасаввури тобора самимий тус ола бошлади.

"Бу қиз жуда соф табиатли инсонларнинг фарзанди эканлиги ўзини тутишидан кўриниб турибди . Оиласидагилар жуда тўғри сўз ва бағрикенг инсонлар шекилли , Гулнурнинг табиатида ҳам бу ҳусусиятлар манаман дея барқ этиб турибди.
Содиқжон бундай хулосага ўз оиласидан келиб чиқиб тўхталганди.

- Гулнур , бир кўрган таниш , икки кўрган билиш дейишади .Мудоми- ки , иш юзасидан бўлса- да бир ой ҳамсуҳбат бўлар эканмиз, атрофлича танишиб олсак ёмон бўлмасди , ҳарқалай.
Гапни ўзимдан бошлай қолай. Мен бекам-у кўст оилада ўсиб улғайдим десам муболаға бўлмайди. Умрилари узоқ бўлсин бобо-ю бувимлар борлар. Дадам нафақадаги ички ишлар ҳизмати фахрийсилар. Онажоним ҳам яқинда нафақага чиқдилар. Битта синглим бор. Икки йил аввал турмушга берганмиз . Ҳозирда ширингина қизалоғи бор. Менимча бу маълумотлар мен тўғримда атрофлича тасаввур қилиб олишингиз учун етарлича бўлса керак . Айтганча , ёшим йигирма олтида . Ўқишга бироз кечроқ кирганман. Йигирма тўрт ёшимда ўқишни битирган вақтимдан бошлаб шу даргоҳда терговчи бўлиб ишлаяпман. Хуллас , шунақа гаплар .

- Ҳа тенгдош эканмиз . Менинг ҳам ёшим йигирма олтида. Оилада ойижоним , мен ва укам яшаймиз. Дадамлар эса ,- Гулнурнинг товуши шу ерга етганда титраб кетди ,- улар уч йил аввал оламдан ўтганлар ...- Гулнур шундай деб бу мавзуда ортиқча гапиришга рағбати йўқлигини сездирган бўлди,- турамизми ? Дастурхонга фотиҳа қилиб юборсангиз .

Икковлари бир вақтда ўрниларидан қўзғалишар экан , Гулнур илк бор назокат ила жилмайган бўлди :

- Мазали тушлик учун раҳмат . Бу ошхона мақтаганингизча бор экан.

- Ёққанидан ҳурсандман,- терисига сиғмай яйраб кетди Содиқжон,- аммо ростини айтсам ойижонингиз пиширган ошга жуда қизиқиб қолдим .

- Унда сизни бир куни уйимизга таклиф қиламан. Ойижонимнинг қўлларидан ош ейишга .

/6
👍9🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу тун барқ урар фалакдан иймон,
Бу тун ушалмоқда жамийки армон.
Бу тун ижобатдир ҳар қандай тилак,
Кириб келаётган ҳайит муборак!

РАМАЗОН ХАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤3
🌙 Энг яқин инсоним Рамазон хайити муборак бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊💐 🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!! ✨💐

Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Яқинларингизни қилинг зиёрат
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!

💐 ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!! 💐

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🤲Ҳайит куни яқинларни учратганда:
Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини: «Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум», яъни «Аллоҳ биздан ҳам, сиздан ҳам амалларни қабул айласин», деб табриклашар эди.
Ҳофиз ибн Ҳажар: «Бунинг санади ҳасан», дейдилар.

🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтириб берсин.

🤲 Яратган барчамизни кейинги Рамазонларга ҳам соғ-омон етказсин.

🤲 Рамазондан кейин ҳам нафл рўзаларни кўп-кўп тутишимизни насиб этсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАДРЛИ ИНСОНИМ ✨

Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин.
Роббим оилангизга тўкин-сочинлик, топганингизга барака берсин.
Ҳаётингиз фақат ҳайрли кунларга бой бўлсин.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Йўқлаб бораман...

Юраман пеш билиб ишимни,
Билмадим, мен қандай боламан?
Кўрай деб энг яқин кишимни,
Онамни бир йўқлаб бораман...

Кутади ўзимдан зиёда,
Қўллари ҳар доим дуода,
Уловда бўлмаса, пиёда
Онамни бир йўқлаб бораман.

Болам деб тинмаган кун-у тун,
Жонини беради биз учун,
Эртамас, индинмас, шу бугун
Онамни бир йўқлаб бораман.

Дунёни бир четда қолдириб,
Ёшлигим эслатиб, кулдириб,
Қучоғим гулларга тўлдириб,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Неларни хом ҳаёл сургунча,
Ҳар ерда ҳам саёқ юргунча,
Соғиниб суратин кўргунча,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Ишим йўқ дунё-ю тахт билан,
Кўнглимга солгандим аҳд билан,
Ул-буллар олволиб шахд билан
Онамни бир йўқлаб бораман.

Кутади соғиниб йўл қараб,
Бир ойда келар деб кун санаб,
Меҳмони бўлиш ҳам зўр шараф,
Онамни бир йўқлаб бораман.

Жонимга ородир суҳбати,
Сарвар Мирзо дардим ёраман.
Фарзандлик бурчимдир ҳурмати,
Онамни бир йўқлаб бораман! 

Мархабо Каримова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Allohning ismi azamlari bilan:

1. “Ya Latif” – Bolangizga yumshoqlik va nafislik berishi uchun.

2. “Ya Halim” – Yumshoq xulq va sabr-matonat uchun.

3. “Ya Nur” – Yuzida nur va qalbida ma’rifat bo‘lishi uchun.

Bu ismlar 100 yoki 313 marta takrorlansa, Allohning rahmati va barakasi bolangizga yog‘iladi. So’ngra Allohim farzandlarimga Yusuf Alayhissalomdek chiroy, Muhammad Sallolohu Alayhi Vasalamdek go’zal xulq, donolik ato qil - deb duo qilasiz.

1. Furqon surasi, 74-oyat:

“Va ular ayturlar: Ey, Rabbimiz, bizga juftlarimiz va zurriyotlarimizdan ko‘z quvonchini ato et va bizni taqvo egalariga peshvolar qilgin.”
Ushbu oyatni 7 yoki 21 marta o‘qib duo qilinadi.

2. Maryam surasi, 96-oyat:

“Albatta, imon keltirgan va solih amallarni qilganlarga Rahmon Alloh muhabbatni ato etadi.”
Ushbu oyatni 11 yoki 33 marta o‘qib, bolangizning yuziga va qalbiga nur so‘raysiz.

3. Ayatul Kursiy (Baqara, 255-oyat) – Bolangizni har qanday yomonliklardan saqlash uchun har kuni o‘qib, unga puflang.

Tahoratli holda duo qiling: Bolangizning yaxshi xulq va sifatlari uchun Allohdan chin qalb bilan so‘rang.

Bolangizga Qur’on o‘qib eshittiring: Qur’onning tovushi qalblarga ta’sir qiladi va yaxshi xislatlarni shakllantiradi.

Bolaga yaxshi nom berish: Chiroyli va ma’noli ismlar ham farzandning xulqiga ijobiy ta’sir ko‘rsatadi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишнинг фазилати!

— Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Ким Рамазон рўзасига Шавволдан олти кун рўзани эргаштириб қўйса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар. (Муслим, 1164-ҳадис)

Шу ҳадиси шарифга биноан, Шаввол ойидан олти кун рўза тутиш суннат ҳисобланади.

— Бу рўзани тезроқ тутиб қўймоқчи бўлган киши ҳайитнинг иккинчи кунидан бошлаб тутиши мумкин. Биринчи ҳайит куни рўза тутиш харомдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар икки ҳайитнинг биринчи кунида рўза тутишдан қайтарганлар.

— Бу олти кунни Шаввол ойи давомида тутса бўлаверади. Уни кетма-кет тутиш шарт эмас.

— Рамазон рўзасидан қарзи бор опа-сингилларимиз аввало қарзларини тутиб, кейин Шаввол рўзасини тутганлари яхши. Аммо қазоларини тутишлари сабабли Шаввол ойи тугаб колиши эҳтимоли бўлса, қазоларини кечиктириб, Шавволнинг олти кунини тутишлари афзал. Чунки, Шаввол рўзаси фақат Шавволда тутилади ва уни қазо килиб бўлмайди. Рамазоннинг қазосини келгуси Рамазонгача тутиб берсалар бўлаверади.

Валлоҳу аълам.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰4
#ТАНЛАНГАН

- Ўўў, жон дейман. Ким ҳам ошдан бош тортарди ? - Содиқжон шундай деб идорага кириб кетаётган Фарруҳга кўзи тушди ,- ана Фарруҳ ҳам қайтди. Кўрайлик- чи нима янгилик топиб келдийкан ?!

Фарруҳ ҳақиқатда ҳам анчагина тош босадиган янгилик билан қайтибди

У Гулнурдан ортиқча тортиниб ўтирмай бугунги суриштирув натижалари ҳақида Содиқжонга маълумот бера бошлади :

- Кредит тўлаган шахс Умрзоқова Ширина . Университетнинг ll- босқич талабаси бўлган Ширина шаҳардаги маиший - техника воситалари билан савдо қиладиган 107 - сонли "Орзулар рўёби" дўконидан олти ой муддатга бўлиб тўлаш шарти билан ноутбук харид қилган . Бу ой кредит тўловининг тўртинчи ойи экан. Тўлов ўтган куни кундузги соат 14 : 53 да амалга оширилган. Тўлов жараёнида Ширина билан бирга кўчада бехосдан учрашиб қолган қишлоқдоши Юлдуз иштирок этган. Икки қиз тўловни амалга оширишгач дўкондан чиқиб бирга лаваш егани кўча юзидаги кафега боришган.Кафеда у ёқ, бу ёқдан гаплашиб ўтирибди. Сўнгра икковлари ўз йўлларига кетишибди.

- Юлдуз ?! У қиз ҳақида етарлича маълумот тўплай олдингми , ишқилиб ?!

Фарруҳ мақтанганнамо кўкрагини керди :

- Биласизкуу , Ока ?! Мени бекорга "Шумахер" дейишмайди. Бизда энг муҳими тезлик. Мен вақтни кетказмай Юлдузнинг изига тушдим. Маълум бўлишича Юлдуз ўтган йили пойтахтга ўқишга кириш учун келган. Аммо ўқишга кира олмагач , қишлоққа қайтмай шу ерда ишлаб қолган. Ширинанинг айтишича Юлдуз ўрта мактабни аъло баҳоларга битирган қиз бўлган. Ўқишга киришга жуда ҳавасманд бўлган бу қизнинг оиласи серфарзанд оила бўлган экан. Қиз уйда саноқ бўйича тўртинчи қиз фарзанд бўлган. Унинг учта опаси мактабни тугатар - тугатмас турмушга бериб юборилган. Чамамда Юлдуз ҳам шу нарсадан қўрқиб уйидагиларни "Ўқишга кирдим" дея алдаган бўлса керак.

- Тўхта-чи , Фарруҳ?! Сен боядан бери ҳалок бўлган қизни Юлдузга чиқариб қўйдинг ?! Бизнинг ишда шошма- шошарлик кетмайди ,- Содиқжон иложи борича вазминлик билан фикрини баён қилишга киришди ,- ахир жасадни боши йўқ эди- ку ?! Балки жасад Юлдузники эмасдир ?!

- Ока- ей ? Бердисини айтмагунча уриб ўлдирманг-да ! Мен ҳам ойдан оёқ узатиб тушмагандирман. Бир нарсаларни билгандирман- ки , гапиряпман. Илтимос , гапимни бўлманг. Йўқса калавани учини йўқотиб қўяман.

- Бўлди , бўлди. Гапир қулоғимиз сенда.

- Ҳа нима деяпгандим ?! - талмовсиради Фаррух,- ҳмм ... Ҳа топдим . Хуллас мен қиз ишга кирган "Бир зумда" кафесини топиб бордим. У ерда ўзимни таништириб қиз ҳақида суриштиришни бошлаганимда кафе ходимлари бир овоздан Юлдуз Амировани уч кундан буён ишга келмаётганини айтишди . Энг қизиғи Юлдуз бу ҳақда ишхонадагиларни огоҳлантирган. ..


#давоми_бор /7

Муаллиф: Хазонрезги
👍6
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

3- ҚИСМ

- Огоҳлантирган ? Қанақасига ? - сўради Содиқжон

- Юлдуз бошлиқдан бир хафтага руҳсат сўраган экан. "Бироз тобим йўқ , бир хафталарда муолажа олиб қайтаман" деган экан. Менежер аёлнинг айтишича қиз ошқозон оғригидан шикоят қилган,- Фарруҳ озроқ тин олиб сўзида давом этди,- энди гапнинг энг индаллосини айтсам. Темир йўлда содир бўлган ҳалокатда нобуд бўлган қизнинг эгнидаги кийими ва оёқ кийимини кафеда Юлдуз билан бирга дастёрлик қиладиган икки нафар қиз таниди. Улар "Юлдузда ҳам айнан шундай кийим бор эди" дейишди.
Бундан келиб чиқади-ки ...

- Бундан келиб чиқади-ки , юқори эҳтимол билан жасад эгаси ҳақиқатда Юлдуз ... Фамилиясини нима дегандинг ? - Содиқжон саволли нигоҳини Фарруҳга қадади

- Амирова ...- шоша - пиша жавоб қайтарди Фарруҳ

- Юлдуз Амирова . Хўш ?! - Содиқжон ҳамкасбига маънодор боқар экан ,- қани энди воқеалар ривожини бир бошдан ипга тизгин-чи ?!

Фарруҳ шуни кутиб тургандек ўнг қошини учирди. У қўлидаги ихчам чарм папкани шошилмай очиб ундан ярим дафтар катталигидаги суратни чиқарди.

- Юлдуз Амирова . Роппа- роса уч кундан кейин ўн тўққиз ёшга кирар экан. Келиб чиқиши Марғилондан. Муқаддам судланмаган. "Бир зумда" кафесида етти ойдан буён ишлайди. Кафедаги касбдошларининг айтишича бу ерга ишга киришидан аввал жанубий вокзал тарафдаги аллақандай қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳусусий оилавий цехда пишириқчи бўлиб ишлаган.
Кафедагиларнинг айтишича қиз жуда тарбияли , ширин муомалали , меҳнаткаш ва дилкаш қиз бўлган. Иш жараёнида ҳеч бир кимса билан ортиқча сан- манга бормаган. Бўш қолса китоб ўқиркан. Қизгинанинг бирдан бир орзуси талаба бўлиш экан .

-Кумушбибининг юртидан экан- да бу қиз,- деди Содиқжон таассуф билан суратни қўлига олар экан,- у ҳам Қодирий қаламига мансуб ҳамюртига ўхшаш бениҳоя хушсурат экан,- Содиқжон ҳалитдан бери гапга аралашмай бир четда тингловчи бўлиб турган Гулнурга сўз қотди ,- сиз ҳақ бўлиб чиқдингиз чоғи . Қизнинг чиройига қараб унинг бошига бало бўлган айнан шу ҳусни деган таҳмин устунлик қилиб қолди.

Гулнур Содиқжонга индамади. Афтидан у Фарруҳ топиб келган шунча кўп маълумотни шуурига сингдириш билан оворадек эди.

Содиқжон кафтини кафтига урганча иш столига яқинлашди :

- Қани кўрайлик-чи ?! Суд- мед экспертиза хулосалари келдимикан ?!

Содиқжон стол устидаги компьютерни ёқиб тармоққа улагач , юзи ёришган бўлди. :

- Оббо шоввозлар ! Ишни битиришибди- ю . Қани қандай хулоса беришди экан ?!

Фарруҳ ва Гулнур беихтиёр Содиқжоннинг иш столига яқинлашдилар.

Содиқжон экспертиза хулосаларини овоз чиқариб ўқий бошлади :

- * * рақамли жасад текширув мақсадида ёриб кўрилганда қуйидаги маълумотларга эга бўлинди.
Ўлим вақти: кеч соат 21- 22 :30 лар оралиғи .

Ўлим сабаби : Ички қон кетиш оқибатида.

Хулоса : Текширувдаги жасад бачадон деворининг ўткир тиғли жисм ёрдамида олган жароҳати сабаб юзага келган ички қон кетиш жараёнида кўп миқдорда йўқотилган қон туфайли оламдан ўтган.

Қўшимча маълумот: Жасад вужудидаги биологик параметрларга қараб шундай хулосага келинди :

Жасад эгаси тириклик чоғида 2, 5 ойлик муддатда ҳомиладор бўлган . Бачадоннинг жароҳатланиши аёл вужудидан ҳомилани ажратиш , яъни "аборт" жарроҳлик амалиёти вақтида содир бўлган .

Суд- мед экспертлар гуруҳи:
Раис :
( имзо) / Норқулов Ш. Д.

Аъзолар:
( имзо) / Қобилов О.Р.
( имзо) / Арипов Т.Т.

Сана : 3 май 202-* йил


- Эээ ҳааа ! Мана энди иш расман жиноий иш дея тан олинадиган бўлди ,- деди Фарруҳ Содиқжон хабарни ўқиб тугатар- тугатармас. Нима дейсиз , Ока ? Энди бу ёғига ҳаракатни қай таҳлит давом эттирамиз ?
Менимча мен темир йўлга яқин бирор бир километр диаметрдаги ҳар қандай турдаги касалхоналарни айланиб чиқишим керакка ўхшаяпти. Зора бирортасида аёлни аборт қилганларига гувоҳ топила қолар .

- Менда ҳам бир таклиф бор .

Анчадан буён бир сўз демай жим турган Гулнурдан садо чиққач ҳар иккала йигит ярқ этиб унга қарашди .

/8
👍6❤1
#ТАНЛАНГАН

- Мен ён- атрофдаги бир- икки қишлоққа "мижоз" сифатида борсаммикан ?! Айтмоқчиман-ки , мўмай пул эвазига уйининг ертўласида "оғиримни енгил қиладиган" бирорта ҳожатбарор топилиб қолар ?!

- Бу анчайин қалтис ўйин ,- деди Содиқжон кўп ўйланиб ўтирмай, - борди-ю ўша одам топилса ҳам кечаги муваффақиятсиз уринишидан кейин яқин орада яна бундай таваккалчиликка қўл урмаса керак.

- Тўғри , менинг ўзим ҳам шу фикрдаман,- деди Гулнур босиқлик билан , - ҳамманиям боши иккитамас . Аммо баҳонада қўни - қўшнилардан бирортаси "Пинҳона қассобчилик" ҳунари бор кимнингдир изига тушишимизга ёрдам бериб қолишар дейман-да . Ўша даҳада истиқомат қилаётган биров бўлмаса биров "гуллаб" қўяр ахир.

- Ҳа нима ?! Бу гапда ҳам жон бор .

Хонадагилар дув этиб эшик томонга ўгирилишди . Улар азбаройи қизишиб кетганларидан майор Эркин Раимовнинг аллазамон йиғилишдан қайтиб ўзларини тинглаб турганини пайқамай қолган эдилар .

Эркин ака залворли қадамлар билан хонанинг ўртасигача юриб келди ва Гулнурга бақамти бўлиб тургач:

- Қизим , айнан шу ишни сизга топшираман . Кўриниб турибди-ки , бундай масалаларда бўш келадиганлар тоифасиданмассиз,- деди оталарча меҳр билан ва сўзида давом этди ,- хўўўўш , бугун энди бироз кеч . Ҳозир уйга қайтинг. Эртага яхшилаб пардоз - андозни жойига қўясиз-да , ишга киришасиз. Мени тушундингиз- а ? Бу деганим бугун жасад топилган ерда кўпгина инсонларининг кўзи сизга тушди . Эртага ташқи қиёфангизни ўзгартириб бутунлай бошқа имиджда , яъни мижоз сифатида кўчаларни айланасиз.

Ҳа нима ?!

Чиқмаган жондан умид. Шояд шу йўл билан ёшгина жоннинг умрига зомин бўлганларнинг изига тушиб қолсак ажаб эмас.

- Хўп бўлади,- деди Гулнур гапни кўпайтирмай,- қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Бари сиз айтганча бўлади.

- Гап бундоқ бўлибди, қизим. Эртага сизга ҳамроҳ қилиб қўшни бўлимдан бир йигитни қўшиб бераман. Ўзимизникилар ,- Эркин Раимов Содиқжон билан Фарруҳга ишора қилди ,- маҳаллий аҳолига отнинг қашқасидек танилиб бўлишди .

Гулнур Эркин Раимовга яна бир бор "Хўп бўлади" деганича хонадагилар билан бирма - бир хайлашиб , уни тарк этди.

- Қалееей ? - деди Эркин Раимов дераза орқали кўча тарафда Гулнурнинг қаддини тик тутиб бир -бир қадам босиб кетаётган ҳолига ишора қилиб ,- таассуротларни айтаман ?

Содиқжон илжайиб иягини қашиган бўлди :

- Умуман олганда ёмон эмас. Бир сўз билан айтганда "Боқса одам бўлади" ...

- Нимааа ? "Боқса одам бўлади" деганинг нимаси ?! Мен сенга айтсам бу қизнинг келмасидан харидорлари бир дунё бўлиб кўпайиб кетди. Қўшни бўлимдагилар "Ўқиши билан ўзимиз келишиб оламиз. Шу қизни бизга ўтказинг" деб эрта - сахардан илтимос қилавериб миямнинг қатиғини чиқариб юборишди.

- Йўғеей ? - астойдил ажабланди Содиқжон ,- билсак бўладими бу таҳлит илтимоснинг сабаби нимада эканлигини ,- у ўзи томонга кўзларини қувлик билан ўйнатиб кулимсираб турган бошлиғи олдида дарҳол ўзини оқлашга тушди ,- сўраганимга ҳайрон бўлманг яна. Шунчаки "Биринчи кундан у бўлимдагилар бу қизнинг қайси фазилатига ошиқ бўлишди экан?!" деб ажабланяпган жойим бу.

- Майли сен сўрадинг , мен айтай. Бу қиз эрталаб келганида биринчи бўлиб у бўлимга кирган экан. У ердаги опа борлар- ку ?! Ҳа ўша ! Матлуба опа ! Бир ойлик ҳисоботлар базасини компьютердан бехосдан ўчириб юбориб тутаб ўтирган эканлар .
Матлуба опа соҳа мутахасисларидан ёрдам сўрасалар , улар "Бу ишга камида бир ҳафта муҳлат кетади" деган жавобни олибдилар. Гулнур эса Матлуба опага ўз ёрдамини таклиф қилиб маълумотлар базасини 10 дақиқада тиклаб берибди .
Хуллас шунақа гаплар ...

- "Такая девушка самому нужна" дедингизми ишқилиб ? - илжайиб сўради Фарруҳ.

- Сен нима деб ўйловдинг ?! Қара-чи анойига ўхшайманми ?- кулимсиради Эркин Раимов,- албатта айтдим . Энди эса асосий гапни эшитларинг.

/9
👍14❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун

Ўзингизни ва яқинларингизни
эҳтиёт қилинг Билингки, дунё эмас
биз ўткинчимиз!

Мурувватли бўлайлик. Уйқуга
ётишдан олдин, бугун ким сизни
хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг.
Руҳингиз енгил бўлган холда ором
олишга ётинг!

Юрагингизга яқин олманг!

АЛЛОҲни савобларига эга бўлинг 🤲

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН
АЗИЗЛАРИМ...❤️🍃

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍳 Oshxonadagi eski kir va yog'lardan charchadingizmi?

Bir do'stim kimyo laboratoriyasida ishlaydi. U bir kuni menga juda samarli tozalash vositasini tayyorlash usuli haqida gapirib berdi. Eng qizig‘i har qanday uy bekasi buni atigi 2 daqiqada tayyorlay oladi!

📃 Buning uchun bizga quyidagi 3 ta narsa kerak bo‘ladi👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌧Ассалому алайкум!
🌧БУГУН 31-МАРТ
🌧ДУШАНБА
🌧 тонгги хайрли бўлсин!

💭Бугунги бошланаётган
🎈Янги кунингиз файзли ва 🌸Барокатли бўлсин! 🌸🌸🌸

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум

🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸

Гўзал тасбеҳ


«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤5🥰1👏1😇1
🌙 ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҲИКМАТИ

Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан. Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз!
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар».
Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб ўзига яраша ҳикматларга эга. Аввало, динимизда доимо нафл рўза тутиб юришга тарғиб бор. Қолаверса, Рамазонда бир ой рўза тутиб юриб, шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас.
Табиблар ҳам узоқ муддат очликдан кейин овқат истеъмолини аста-секин кўпайтириб боришни тавсия қиладилар. Зеро, рўза тугаши билан шайтон ҳам ишга киришиб, ҳайит куни кўп овқат ейишга чорлайди. Натижада кўпчилик инсонларнинг меъдаси бузилиб, ошқозонида муаммолар юзага келади. Халқимиз «Нафси ёмон ҳайитда ўлар», деб бежиз айтмаган. Мўмин банда ҳайитнинг эртасидан яна рўза тутишни бошласа, шайтон диққинафас бўлиб, «Бу одамни йўлдан уриб бўлмас экан, бир ой рўза тутиб чарчамабдими, бундан буёғига ҳам чарчамайди» деб, уни адаштиришдан ноумид бўлади.
Аллоҳ улуғдир!
Нақадар буюк Зотсан, Роббим!

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shu duoyim qabul bo'lishini juda juda istardim🤲🏻🥹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢7👍3🥰1👏1