🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☁️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Бугунги кун хаммамиз учун омадли барокатли келсин

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍1
АСЛ ЭРКАК

Бир куни машинамда ўтиргандим. Машинам олдига бир болакай яқинлашди:
- Амаки машинангизни ғилдиракларини ювиб берайми?? Кўп сўрамайман. Қанча берсангиз ҳам розиман...
Бой эмасман. Лекин ўзимга тўқман, хаётда. Ёнимдан 1000 сўм чиқариб унга узатдим. Болакай пулни кўргач юзи тундлашди:
- Амаки мен тиланчи эмасман.
Шундай дея орқасига қараб кета бошлади. Чақирдим, олдимга келди. Ҳаётда биринчи марта шунақа ноқулай вазиятга солган болакайни учратгандим. Юзлари бироз қорайган, жемферининг тирсакларига ямоқ қўйилган боланинг қўллари эса мағзаваданми, ҳар ҳолда бошқа жойларидан оқроқ эди. Ўзим қилган ишимдан ҳижолат бўлиб болакайга “менга машина фаралари ва ойналарини артиб бер” дедим, у бўлса яна мени ҳайратга солишда давом этди:
- Амаки менинг латта ва совуним фақат ғилдирак ювишга мўлжалланган. Мен ойналарингизни хунук қилишни хоҳламайман...
- Хоп унда ғилдиракларни ювақол - дедим..
У ғилдиракларни юваркан ундан оиласи хақида сўрадим. Кам гапирди. Отаси бундан ярим йил олдин вафот этганини, онаси бўлса бетоб бўлиб қолганини, боқувчи бўлиб фақат ўзи ишлаётгани, топганини рўзғорга ва онасининг дори дармонига сарфлаётганини айтди. Эпчиллик ва хафсала билан қилган меҳнатини кўриб ва унинг шароитини билиб ёрдам бўлар деб ёнимдан 15минг чиқардим..
- Амаки бир ғилдиракни 500дан баҳоланг. Менга 2000 берсангиз етади. Меҳнатим бераётган пулизга арзимайди...
Томоғимга бир нима тиқилиб қолди... Қўярда қўймай, илтимос қилиб пулни бердим. Болакай пулни чўнтагига жойлаб “рахмат” айтиб, кейинги машина томон илдам юриб кетди. Орқасидан қарарканман қўлида оддий челак ва латта билан ҳалол пул топаётган, шимларини шимариб олган ва аҳён аҳён бурнини тортиб қўядиган бу йигитча кўз олдимда михланиб қолди. Машинани ўт олдирар эканман Яратганга илтижо қилдим:

Аллоҳим шундай ЭРКАКни дунёга келтирган аёлнинг дардига ўзинг шифо бер..!!

©konspektor

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Она!
Она қаранг йиллар ўтмоқда,
Юзларингиз гўзал, ажойиб.
Қўлларингиз суртай кўзимга,
Сизга фарзанд бўлдимми лойиқ?

Она!
Юринг бирга бозор борамиз,
Олиб берай гулли кўйлаклар.
Этагида жимжимадор ним,
Пушти, гўзал, оқ, капалаклар.

Она!
Дийдорингиз соғиндим  бугун,
Кўзларимдан ёшлар  тўхтамас.
Олам бир ён, ўзингиз бир ён,
Ҳеч бир инсон сизга   ўхшамас.

Она!
Ҳеч қиймати йуқки дунёда,
Дийдорингиз дилимга малҳам.
Ўзиз емай, бизга едирган,
Ҳар луқмани кўргансиз  баҳам.

Она!
Айланамиз кенг кўчаларни,
Кабобхўрлик қиламиз бугун.
Қолсин майли дунёнинг иши,
Дийдорингиз ҳар недан устун.

Она!
Меҳрибоним, жаннатим, Сизсиз,
Бойлигимсиз оламларга  тенг.
Сиз бахтимсиз, Дунёйим сиз  сиз,
Хокисорим қалби, бағри кенг.

Она!
Айтмаганман бир сўзни дилдан,
Балки ғўрман, буни биламан.
Қалбим бугун ҳайқириб айтар,
Сизни жуда яхши кўраман
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Кечаси воқеа сурасини ўқиш фазилати Воқеа сураси-ризқ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

10 - ҚИСМ

Содиқжоннинг сомсани ушлаган қўли ҳавода муаллақ қотди :

- Гулнур ?!

Гулнурнинг лаблари қимтилди.

- Менга ишонинг. Бу сомсани еманг... - у шундай деб Содиқжонга маъноли тикилди ,- кафени бошлиғини яхши йигит дедингиз . Унинг иш юритувчиси-чи ? У ҳам ҳалол йигитмикан ?

- Бил...билмасам ... - довдиради Содиқжон, - илтимос очиқ гапиринг. Гап нимада ?

- Мен ... Мен сомсадан, аниқроғи унинг ичидаги гўштдан ( Гулнур кимёвий модда номини айтди ) ҳидини сездим. Бу модда билан ишлов берилса гўшт яхшигина юмшайди. Буни кўринг , - Гулнур сомсадаги гўштни санчқи ёрдамида ликобчага тўкди,- гўшт гўёки қавариб , титилиб кетган. Сомса пишиш жараёнида гўшт ҳеч қачон ўз- ўзидан бундай ҳолатга келиб қолмайди. У хомлигида , гўштни айтаяпман, шу ҳолатга келтирилган,яъни яхшилаб маринадланган.
Савол : нима учун ?
Жавоб: Гўшт ҳаддан ташқари қаттиқ бўлган. Яъни биз кундалик ҳаётимизда истеъмол қиладиган гўштларга ўхшамаган бу гўшт.
Бир вақтлар дадамларнинг Сирдарёлик дўстлари ёввойи ўрдак гўштини олиб келганларида шунақа пишиши жудаям қийин бўлганди. Аммо биламизки , бу сомса ўрдак гўштидан қилинмаган.

- Сизнингча ....

- Мен айнан шундай деганим йўқ. Ҳозирча гумондаман. Гумонга борилган таомни еб бўлмайди Текшириб кўриш керак.

Содиқжон ака...

Мен биринчи институтда таҳсил олган вақтимда бир курсдошим бобосининг кундалигини ўқишга берганди. Кундаликда бобоси иккинчи жаҳон урушига доир вақтга тегишли фронтдаги ўз ҳаётини тасвирлаган саҳифаларни ўқиганимда жуда қаттиқ ҳайратланганман. Айнан ўша саҳифаларда у кишининг жанг майдонларида дўстлари билан очликдан ўлмаслик учун эшак гўштини еганликлари ва гўштга берган таърифлари ёдимда. "Эшак гўшти от гўштига ўхшаб кетадиган қорамтил , шу билан бирга анча дағал гўшт. Биз уни узоқ муддат пиширишга вақт орттира олмаганмиз. Ўрта муддатда пишганини ейиш асносида чайнаб чакакларимиз оғриб кетганлиги ҳамон ёдимда" деб ёзган эдилар улар ...

Гулнурнинг сўзларидан Содиқжоннинг ранги қув ўчиб кетди. У қўлларини мушт қилиб туга ўрнидан қўзғалаётганда телефони жиринглади.

Содиқжон Исмоилдан қўнғироқ кутаётгани деярли ёдидан кўтарилганди .

У қайта жойига ўтирди . Ўзини босишга ҳаракат қилиб тармоққа уланди ва телефонининг овоз кучайтиргич режимини ёқди.

- Эшитаман , Исмоил.

- Содиқ, ўртоқ. Хулоса натижалари чиқди. Хуллас , қизнинг мурдасидан ўзини ўлдиришга сабаб бўладиган , яъни тахмин қилинган нарсалар топилмади. Айтмоқчи бўлганим қиз ҳомиладор бўлиб қолгани учун ўзини сувга ташламаган. Тўғри жасад сувнинг остида беш кун қолиб анча айниган , аммо хулоса аниқ.
Балки кимдир уни жонидан ўтказиб ҳақорат қилган бўлиши мумкин , балки шизофрения касаллигига чалинган ҳам бўлиши мумкин. Нима бўлган тақдирдаям бу ёғи энди бизнинг ишимиз эмас . Биз тарафдан бари тоза .
Хуллас , қизни хулоса натижаларини акасига топшираман. Жасадни эса шу ерда кўмишга тайёр қилиб берадиган бўлдик.

- Кам бўлма , ўртоқ. Борингга шукр ... Раҳмат...

Содиқжон тармоқдан узилиб Гулнурга қараб хўрсинди :

- Бу тарафдан кўнгил бироз бўлса-да таскин топгандек. Аммо бир саволга жавоб топилса , яна ўнтаси пайдо бўлади . Майли нима бўлганда ҳам отасининг боши эгилмайдиган бўлди. Ҳикоят воқеаси эса йиллар давомида "Сувга нохос тушиб кетиб ҳалок бўлган" дея эсланиши аниқ.

Гулнур ... Бу сомса воқеасини нима қиламиз энди? Тандир- тандир ёпилиб қўйибди-ю. Гўштни қаердан олишган ? Кимдан олишган ? Қассоблар ҳам олди - сотти ишларида кўпинча иккинчи ё учинчи қўл бўлишади. Исботлаш жуда қийин масала ...

- Анвар хўжайин шу ерда деётганди- ю . Кафе эгалари хом - ашё , махсулотларни аскар ҳолларда айни бир инсонлардан олишади.

- Кетдикми унда ? - деди Содиқжон узоқ ўйланиб ўтирмай , - юринг , бу саволга ҳозироқ жавоб топмасам бўлмайди. Ундан кейин шунча сомса ...

- Биринчи галда кафе хўжайинидан сомсаларни сотмай туришларини илтимос қилинг.

- Яхши ...

Аббос Содиқжонни қучоқ очиб кутиб олди :

- Ие, ие , Содиқ.

/ 29
👍8
#ТАНЛАНГАН

Ўзингмисан? Қачон келдинг ? Келдим- ей , ҳой деб қўймайсанми ?

Аббос деганлари Содиқжон тенгги очиқ юзли йигит экан.
Гулнур Аббоснинг ўктам чеҳрасига боққан заҳоти "Йўқ , бу йигитнинг қўлидан харом - хариш иш келмайди , бу кундай равшан" деган фикрга келди.

- Аббос , таниш . Бу қиз Гулнур . Ишхонамизга амалиёт ўтаяптилар.

Аббос қўлини кўксига қўйиб сўрашган бўлди:

- Ассалому алайкум, ваалейкум ассалом. Танишганимдан ҳурсандман,-у шундай деб қўли билан ўтиришга жой кўрсатди ,- марҳамат. Мен ҳозир чой...

Содиқжон уни қўли билан тўхтатди :

- Оворагарчиликнинг ҳожати йўқ,- у шундай деб нафас ростлаб олган бўлди,- биласанми , Аббос . Ҳузурингга бир масала билан келгандик. Тўғрироғи келишга мажбур бўлдик...

Аббос уларнинг қаршисига омонатгина қўнди :

- Эшитаман , қулоғим сизларда ...

- Гап шундаки ... Гап шундаки ...

- Содиқ , гапни чайнашингдан ўтимни ёряпсан. Дангал айт, қўй ...

- Яхши . Демак , диққат билан эшит...

Содиқжон Гулнурнинг таҳминларини бир бошдан шошилмай айта бошлади.

У сўзини тугаллаганда Аббоснинг ранги қув ўчиб кетган , бошини икки кафти орасига олганча калта - калта нафас олар эди.

- Агар ,- деди у изтироб билан томоғига суяк тиқилгандек оғир ютинганча ,- агар шу таҳминлар рост чиқса нима қиламан? Хонумоним куйган бўлади- ку. Илойим , адашган бўлинглар . Илойим ...

Аббос шундай деб стол устидаги тугмани босди :

- Беҳрўз , тез кабинетимга етиб кел . Бўл!

Беҳрўз деганлари яқин жойда экан шекилли дарровда остонада кўринақолди :

- Лаббай , Аббос ака.

Йигирма - йигирма икки ёшлардаги бу йигит ичкарига қадам қўяр экан Содиқжон ва Гулнурга бир варакай салом берди :

- Ассалому алайкум.

- Менга қара , Беҳрўз кафега гўштни қаердан оляпсан ?

Беҳрўз Аббос акасининг саволидан ҳайрон бўлди :

- Ока , биласиз- у , кафега гўшт фақат Наримон аканинг гўшт дўконидан олинади.

- Наримон акани яхши биламан . Ҳаёли, тақводор одам. Беш вақт намозини канда қилмай ўқийди . Бирорта иши бебисмилло эмас унинг,- Аббос шундай деб Беҳрўзга жиддий тикилди,- Беҳрўз , гап жуда муҳим масала устида кетяпти. Ростини айт , укам . Чиндан Наримон аканинг дўкондан бошқа ердан гўшт олганинг йўқми ?

- Ока, - деди муштига йўталганча Беҳрўз, - биласиз йигит киши қасам ичмайди . Назаримда қасам энг сўнгги чора бўлса керак. Мен ҳам бор гапни айтдим. Ундан кейин бошқа одамдан гўшт олган бўлсам олдим дердим . Бунинг учун катта муаммо қилмаслигингизниям биламан, сабаби ўзингиз "Сенга ўзимга ишонгандек ишонаман" деб бор ваколатни бериб қўйибсиз .

- Беҳрўз , гап шундаки ... Мен ҳозир жуда ёмон аҳволдаман. Сабаби ,- Аббос Содиқжон ва Гулнурга ишора қилди ,- сабаби булар биз тайёрлаётган сомсаларга ишлатилган гўштни эшак гўшти деб даъво қилишяпти. Шунга ...

- Бўлиши мумкин эмас,- зумда ранги қув ўчди Беҳрўзнинг ,- нима эшак гўштини оддий гўштдан ажратиб бўлмас эканми ?
У шундай деб серрайиб туриб қолди . Хонага зиқ сукунат чўкди. ..

- Тўхтанг- чи , - деди Беҳрўз ниманидир эслагандек,- сомсапаз Ҳадя опа "Укам , негадир кейинги пайтда ора- орада гўштингиз айниб қоляпти . Пичоқ ўтмаса-я . Бунақада тандирда сомсага гўштни тўғрамай гўштқиймалагичдан чиқарамизми энди ?!" деб зорлангандилар ... Улар гўштни юмшатиш учун *** дан ўн пачка олиб келиб беришимни сўрагандилар.

Содиқжон ўрнидан сакраб туриб кетди :

- Ахир , ахир ...

- Тез кафени ёп! - асабий овозда Беҳрўзга буюрди Аббос, -ичкарида бор мижозларни пулини қайтариб бериб чиқариб юбор,- у шундай деб ўрнига ўтириб қайтадан бошини чангаллади, - энди нима қиламан , Соду ...Аллоҳга нима дейман энди.... Қанча одамни ҳалқумини ҳаром ... Иммм...

Содиқ ўрнидан туриб Аббоснинг елкасига қўлини қўйди:

- Ўзингни қийнама. Аллоҳ ҳам кўриб турибди , айбсиз айбдор бўлганингни . Бу ёғига вақт борида хатони тузатиш керак. Бизга Беҳрўзни қўшиб берсанг , ўша қассобнинг қушхонасини бир текшириб келардик.

/30
👍6
#ТАНЛАНГАН

- Ўзим бораман , - кўзларидан ўт чақнаган Аббос шарт ўрнидан турди ,- агар шу гаплар исботланса...

- Менимча бундай нопок ишлар қассобхонада қилинмайди , - хонага киргандан буён гапга аралашмай жим турган Гулнур , калавани учини бошқа жойдан , масалан моллар сўқимга боқиладиган молхоналардан қидириш мақсадга мувофиқроқ бўлади. Сизлар ҳозир оловдек учиб бориб қассобга учраб уни чўчитиб юборасизлар. Қолаверса , бу кишим,- Гулнур Аббосга ишора қилди,- қассоб амакини тақводор дедилар , балки бош айбдор улар эмасдир. Бундай қинғир иш эгаларини кўпинча ёшлар орасидан қидириш керакми дейман-да . Мен ёрдамчиларни назарда тутяпман.

Содиқжон Гулнурнинг салоҳиятига аллақачон ажабланмай қўйган эди. Шу сабаб унинг гапларига ортиқча эътироз билдирмади.

- Тўғри гап . Бу ишда шошилиш ярамайди ,- Гулнурни сўзларини маъқуллади Содиқжон ва Аббосга маслаҳат оҳангида гап ташлади ,- менга қара , махалладан эшак сотиб оламиз деб даракласак- чи , шундан бир гап чиқар балки .

- Менга қандай йўл тутсанглар ҳам фарқи йўқ ,- афсус билан бош чайқади Аббос, - нима тўғрилигини ўзинглар биласизлар.

- Аббос , мени кечир . Сениям юрагингни эзиб қўйдик. Аммо бошқа иложимиз йўқ эди . Сен ўзингни қўлга ол. Балки текширув натижалари тоза чиқар. Балки гўшт қари молга тегишлидир. Шунақа молларнинг гўшти чандир бўлиб кетади дейишади-ю .
Сенга бир маслаҳат . Ортиқча гап- сўз ораламаслиги учун дарҳол кафеингни ишга тушир. Бошқа ердан сифатли гўшт келтир ва ... Хуллас бу ёғини ўзинг биласан.

Мен айни вақтда Гулнур билан идорага қайтишим ва ҳозирги масала юзасидан бошлиқлардан маслахат олишим керак. Агар вазият хақиқатда биз ўйлагандек бўлиб чиқса , унда бу ҳаромхўрларнинг пайи қанча тез қирқилса , шунча яхши.

#давоми_бор /31

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

18-қисм

***

Робиянинг беҳол ўриндиққа суяниб ўтириши Шахбозни хавотирга солди.
-Жоним нима бўлди?
-Ҳалиям ўзимга кела олмаяпман.
-Пешонаси шу экан.
Шахбоз ачинганнамо гапирди.
-У яхши ўқирди. Жуда одобли йигит эди.
-Ёқтирардимам дерсан ҳали?- Шахбоз тутақиб кетди
-Шахбоз бу нима деганингиз? Ахир бир одам ўлди. Ота онаси уни доғида адо бўлгандир.
-Етарли, бировни ғами билан ўзингни тамом қилмоқчимисан? У бир аҳмоқ экан, шунчалигам бўладими йигит дегани? Мен сира тушунолмадим.
-Биз ҳам уни кимдир ўлдирган деяпмиз.
-Топишдими унда бирор далил?
-Афсус бармоқ излар фақат Ҳакимни ўзиники бўлиб чиқди.
-Менам ўша йигитни бунчалар аҳмоқлик қилади деб ўйламагандим.
-Ота-онаси билан жанжаллашиб қолган экан. Ҳаммаси унга зарба бўлган дейишяпти. Психологимиз эса охирги вақтлар у ўзида эмасди деди,- Робия эшитганларини айтиб берарди.
-Сенга бирор бир укол оламизми? Қаттиқ қўрққансан ҳар холда.
-Йўқ, яхшиман. Лекин...
Робия гапиролмай иккиланди.
-Нима гап Робиш?
Шахбоз қизга яқинроқ сурилди.
-Кечаси у тушларимга киряпти...
Робия йиғлаб юборди.
-Мен... Мен...
-Бўлди жоним йиғлама.
Шахбоз қизни бағрига босди.
-Жуда қўрққансан,бу ҳол вақтинчалик. Ўтиб кетади ҳали.
-Ётоқхонада ўз хонамга чиқишим учун уни хонаси олдидан ўтаман. Ва ... Ўша кун такрорланаверади. У хонадан чиқиб келаётгандек...
Робия яна йиғлаб юборди.
-Робиш сенга аввал ҳам айтганман. Мени квартирамга кўчиб ўт деб. Сен эса йўқ дейсан. Ҳали ҳам кеч эмас. Бирга яшайверардик.

Шахбоз Робиянинг қўлларини маҳкам ушлади ва кўзларига тикилди. Унинг овози бир оз титраб, лекин қатъий оҳангда эди:

— Робия, сен бундай давом эта олмайсан. Бу ҳолатингни кўриб, чидай олмаяпман. Ўша воқеани унутишинг учун бу ерда қолмаслигинг керак.

Робия эса бошини сарак-сарак қилди. Кўз ёшлари ҳали ҳам юзини ювиб турарди.
— Шахбоз, мен қандай қилиб ҳаммасини ташлаб кетаман? Бу ерда дугоналарим бор. Ҳакимнинг ўлими, унинг ташлаб кетган оғриғи мени ҳам ортидан эргаштиряпти. Бу ерда қолиб, барчасини енгишга ҳаракат қилишим керак.
👍12❤1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

19-қисм


Шахбоз чуқур нафас олди. У Робиянинг ҳис-туйғуларини тушунарди, лекин бу қизнинг ўзини қийнашига йўл қўйгиси келмасди.
— Робия, мен сени ёлғиз қолдиролмайман. Сен Ҳакимнинг ўлими билан боғлиқ хотираларни унутолмаяпсан. Бу воқеани ўзгартира олмайсан. Сен ўзингни йўқотиб қўймаслигинг керак.

Робия секин бошини эгиб, овози паст чиқди:
— Лекин унинг ўлими олдидан қандай аҳволда эканини кўрдим. Кўзимни юмганимда ҳам унинг оёқлари осилиб қолгани, Башир ака уни ерга олиб қўйганлари, очиқ қолган кўзлари кетмаяпти.

Шахбоз Робиянинг кўзларига тикилди.
— Робия, сен ўзингни қийнайверма. Мен сенга ҳеч ким зарар етказмайдиган жойга олиб чиқаман. Мени квартирамга кўчиб ўт. Бир оз тинчликка эришасан. Бу жой сени эзиб ташлаяпти.

Робия бир муддат сукут сақлади. У Шахбознинг гапларида мантиқ борлигини биларди, лекин ётоқхонани тарк этиш ўзини мағлубиятга учрагандек ҳис қилдирарди.

— Шахбоз... биламан, тўғри айтаяпсиз, лекин... мен ўзимни қочиб кетгандек ҳис қиламан.

Шахбоз унинг елкасидан ушлаб, мулойимлик билан жилмайди:
— Бу қочиш эмас, бу тикланиш. Ўзингни авайлаш, Робия. Сени севаман, ва бу ҳолатингни кўриб, жим қараб туролмайман. Ўзингни қийнашингга йўл қўймайман.

Робия Шахбознинг кўзларига қаради. У ўз ҳис-туйғулари ва воқеа ўртасида чалғиб қолганди. Шахбознинг сўзлари унга тасалли бўлиши билан бирга, янги масъулият юклагандек эди. У чуқур нафас олиб, бошини секин қимирлатди:

— Яхши, Шахбоз. Мен бир муддат сиз билан бўламан. Балки бу азоблардан халос бўлишимга ёрдам берар.

Шахбознинг юзида мамнуният акс этди. У Робияни бағрига маҳкам босди:
— Қабул қилган қарорингдан пушаймон бўлмайсан, Робиш. Ҳаммаси яхши бўлади, кўрасан.

Энди улар иккаласи ҳам Ҳакимнинг ўлимидан келган оғирликни енгиб ўтишга ҳаракат қилишарди. Лекин ҳаёт ҳали кўплаб синовларни тайёрлаб қўйганди...
👍10❤1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

20-қисм


***

«Чаён» босс кетган кундан бери изғийди.

-Ҳеч тинч юрмадингда. Топилдими?
Ғамгин бўлиб қолган «чаён» ни олдига дўсти қаҳвани қўйди.
-Йўқ топилмаяпти. Жудаям тўлиқ маълумот бўлса экан дарров топилса. Милицияга айтайлик десам рад этди. Мендан олдин бошқалар ҳит олса иш пачава деди.
-Сенга куч қувват тилайман. Ўзингам хавфли ишга қўшилгансанда.
-Эй дўстим бундан қийинларида калавани учини топганман. Аммо бунда сувга тушгандек ҳеч қаерда йўқ
-Лоп этиб оёғинг остидан чиқади билмай қоласан.
-Босс келгунча чиқса бўлди. Йўқса шундай севимли ишимдан айрилмай дейман,- чаён қаҳвадан хўплади.

-Дўстим сен уддалайсан.

«Чаён» стаканни қўлига олиб, қаҳванинг иссиқлигидан завқланди. Аммо ичидаги безовталик уни тинч қўймаётганди. Унга юклатилган вазифа кундан-кунга мураккаблашиб борарди.

— Дўстим, биласанми, — дея давом этди у аста, — бу сафар вазият бошқача. Босснинг сўзларида ҳавотир бор. Гўё бу йўқолиш оддий иш эмас, катта ўйин бўлаётгандек туюляпти.

Дўсти қўлини иягига қўйиб, мулоҳаза билан жавоб берди:
— Балки, ҳақиқатдан ҳам кимдир бошқа йўлдан юраётгандир. Лекин сен ҳам эҳтиёт бўл. Бу ўйин сенга зарар етказмасин.

«Чаён» бош ирғаб қўйди. Стол устидаги планшетини очиб, яна маълумотларни кўздан кечира бошлади. Бу сафарги иш чиндан ҳам хавфли эди, лекин у ўзини четга тортмоқчи эмасди.

***

Барнони ниҳоят кутилмаган меҳмонлари ташриф буюрди.
-Мана дугона сен учун ўз қўлларим билан тандирда патир ёпиб келяпман. Бу эса боғимиздан туршак, майиз, ёнғоқ дегандек. Ма ол.
Садоқат дугонасини қўлига тўрва сумкаларни тутқазди. Барно ёқтирмайгина уларни қўлига олди.

-Қани уйга киринглар. Хўжайинам ҳозир ишдан қайтган эдилар.
Барно мехмонларни шинамгина мехмонхонасига олиб кирди.

-Ваууув, Барно бу уй эмас қасрку а? Чаккимассан, қандай яшашни биласан,- Садоқат Барнони елкасига уриб қўйди.

-Қани стулга ўтиринглар,- Барно мехмонларни чет элдан келтирилган мебеллари томон олиб борди. Стол усти қанд қурсларга тўла эди

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!🌙

✨💫Нима булса хам утган кунга шукр айтинг!
✨💫Якинларингизни кадрланг! Борликлари учун миннатдорчилик билдиринг!
✨💫Борлигингизнинг узи бахт!

✨💫Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
✨💫Йўл қўйган хато -камчиликларимизни
✨💫Аллоҳ Ўзи кечирсин!
✨💫Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин мен учун жудаям кадирли булган кадирдонларим 🌷🌷🌷

✨💫ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#Таҳажжуд

Осуда, сокин тунда ҳожатларингизни Ўзидан сўранг.!
Таҳажжудга туринг, у тунларингизни ёритсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз,  қадрдон...
Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин
!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yillar yetaklashib oʻtaveradi,
Ishlarim koʻpayib borar chunonan,
Tunlar mijja qoqmay kutaveradi,
Ne-ne xayollarga bormagan onam…

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
БИР ПИЁЛА ЧОЙ.
   
Жиддалик мударрис айтади:
"Ўқитувчилар хонасида эдим. Қадаҳга чой қуйиб энди ичмоқчи бўлганимда бирдан қўнғироқ жаранглади. Мадраса мудири қаттиққўл эди. Мударрислар қўнғироқ жаранглаши билан синфда бўлишларини талаб қилар эди. Чой эса жуда иссиқ эди. Ичишнинг иложи бўлмади. Ўша ерда Филиппинлик бир фаррошни кўриб қолдим. Унга табассум қилиб қўлимдаги чой тўла қадаҳни узатдим.  
    Эртаси куни фаррош келиб  менга тўсатдан ҳайратда қолганини, унга биринчи марта мударрис табассум ила чой узатганини айтди. У гўё бир хато ишнинг устидан чиқиб қолгандай эди. Мен унга бироз истиҳола билан:  "Мен сени икром қилмоқчи бўлдим. Биз мусулмонлармиз. Бу бизнинг хулқимиз" , дедим. У шундай деди: " Икки йилдан бери шу ерда ишлайман. Ҳали бирор киши менга кулиб қарамаган ва чой бермаган эди. Мен олий маълумотлиман. Қашшоқлик мени бу ерга келиб ишлашга мажбур қилди".
    Мен унга ишонмай уни синаб кўрмоқчи бўлдим. Уни уйимга таклиф қилдим. Қизим юқори синфда ўқир эди. У фаррошга бир неча саволлар берди. Унга инглиз тилидаги қомусни кўрсатиб бир нималарни сўради. У жавоб берди. У тўғри гапирган экан.
  У мени ҳар жума куни зиёрат қилиб турди. Кейин исломга кирганини эълон қилди. У ўзининг йигирмага яқин ўртоғини исломга даъват қилиб уларни мусулмон қилди. Сабаб "бир пиёла чой ва табассум".
     
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:  "Яхши ишдан бирор бир нарсани ҳақир санама. Гарчи у биродарингга очиқ юз ила йўлиқиш бўлса ҳам", деганлар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
#ОЖИЗА-Робия:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

21-қисм


Садоқат меҳмонхонанинг ҳашаматига ҳавас билан термуларкан, хонани кузатишда давом этди. Ҳар бир бурчакда нафислик ва бойлик ифодаси намоён эди.

— Барно, ҳаётингни зўр қилиб қургансан. Дугонанг биладида қандай қилиб эрни боғлаб олишни, — деди Садоқат пичирлаб, бошини силкиб қўйди.

Барно унинг сўзларидан норозилик билдирмоқчи бўлди, лекин меҳмонлар олдида вазиятни бузишни истамади.
— Дугонам, мен эрим билан бирга ишлаб, ҳаётимизни яхшиладик, ҳаммаси шунинг натижаси.

Садоқат энди кулиб қўйди:
— Ҳаа, сен қилган меҳнатлар ҳақида ҳамманинго оғзида гап юрибди, дугон. Лекин биласанми, баъзида бойлик ортида ҳам сир бўлади.

Бу гап Барнонинг эътиборини тортди. У бироз тараддуд билан сўради:
— Сир дейсанми? Нима демоқчисан?

Садоқат гапни ўзгартириб юборди:
— Эҳ, Барно, мен шунчаки ўзимча гапиряпман. Қани, бир пиёла чой ичайлик. Қачондан бери сенинг суҳбатингга муҳтожман.

Барно ичида Садоқатнинг сўзларидан бир оз безовталик ҳис қилган бўлсада, юзини ўзгартирмади. Аммо меҳмонларнинг бу ташрифи ҳам, Садоқатнинг шама билан айтилган гаплари ҳам унга сира ўтиришмаётганди.

-Мен ҳозир овқат олиб келаман, хўжайинга ҳам айтай дўстингиз келди деб.

Барно чиқиб кетади. Меҳмонлар ҳашаматлар ичра ҳавас билан қолишади. Барно эрини олдига борди.

—Шу хонада қамалиб ўтирасизми? Ана дўстингиз билан хотини келди. Хойнаҳой пул тиланиб келгандир.
-Қўйсангчи. Нима улар сени пулингга зорми?
-Ҳа бўлмаса нимага келди?
-Қаердан биламан. Қани юрчи.

Шомил ака хотини билан хонадан чиқди.

-Мен овқатга қарайчи, чой пой дегандек. Сиз бораверинг,- Барно шундай деганча ошхона томон ўтиб кетди.


***

Ётоқхона ўша кундан бери бесаранжом. Кўпчиликда кучли изтироб. Барча бевақт ҳаётдан кўз юмган Ҳакимга ачинади.

-Ҳалиям ишонгим келмайди,- Нигора сочини тараркан ўзига ўзи гапиради.
-Мени ҳам,- Санобар ўйчан бўлиб қолганди.

Уларнинг суҳбати устига, хонага Робия кириб келди.

-Робиш яхшимисан?
-Ҳа анча тузук. Шахбоз мени бу ердан олиб кетмоқчи.
Қизлар ҳайрон қолишди.
-Нималар деяпсан? Қаерга олиб кетади? - Санобар тутақиб кетди.
-Квартирам бор деди. Ўша ерга.
-Робия бораман дедингми? - Нигора ҳамон бу гапга ишонмасди.
-Ўйлаб кўраман
-Сен эсингни еб қўйибсан. Бу гап қаердан чиқди? Бормайсан,- Санобар жахл билан деди.
Робия унга ажабланиб қаради.

-Нега? Ахир бу ерда жинни бўламанку.
-Борсанг опангникига бор. Аммо Шахбознинг уйида сенга нима бор? У ўзи тузук эмас, сениям бир бало қилиб қўяди.
-Санобар нега шунақасан а? Шахбоз мени ростдан яхши кўради.
-Ахмоқсан. У сени яхши кўрмайди. У ўзини яхши кўради. Сендан ўз мақсади йўлида фойдаланади ҳолос.

Давоми бор...
👍11❤1🔥1
#ОЖИЗА


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


22-қисм

Робия Санобарнинг сўзларига бир оз ҳайрон ва ранжиб қаради. Бу гаплар унга оғир ботди. У бир неча дақиқа сукут сақлади, сўнг мулойим, аммо қатъий овозда гап бошлади:

— Санобар, нега мени тушунишни хоҳламайсан? Мен бу ерда қола олмайман. Ҳар куни Ҳакимнинг ўлими кўз олдимда гавдаланади. Қандай қилиб шу жойда ўзимни яхши ҳис қиламан?

Санобар унинг сўзларини бўлди:
— Бу жойда қолишинг шарт эмас, лекин Шахбознинг уйига боришинг — энг катта хато. У сени яхши кўрадими ё йўқми, муҳим эмас. Муҳими — у сенга мос эмас, Робия.

Нигора орага тушиб, вазиятни юмшатишга уринди:
— Қизлар, тинчлик сақланглар. Санобар, Робияни ҳам тушун. У шунчаки бу жойни тарк этиб, озроқ тинчланиб олмоқчи.

Санобар эса Нигоранинг гапига парво қилмай давом этди:
— Тинчлик излаяпсанми? Унда опангникига бор. Оиланг билан бўл, улар сени ҳимоя қилади. Лекин Шахбоз? Унга ишониб, уйига кўчиб кетсанг, биласанми одамлар нима дейди?

Робия кўзларини қисиб, унга тик қаради:
— Одамлар нима деса, десин. Менинг ҳаётимни бошқаришмайди. Ҳакимнинг ўлими ҳаммани юрагини парчалаб юборди, лекин мен учун бу шунчаки оддий воқеа эмас. Мен уни ўлимида ўзимни айбдор санайман. Унинг дил изҳорларида ёлғон йўқ эди. Бу жой энди мен учун яшаб бўлмайдиган жойга айланди.

Санобар алам билан кулимсиради:
— Сен бу гапларни ўйламай айтаяпсан, Робия. Шахбознинг асл ниятини билиб бўлмайди. Бир кун мақсадига етади, кейинги куни эса ёлғиз ташлаб кетади.

Робия унинг сўзларига тоқат қилолмай, қаҳр билан жавоб қайтарди:
— Санобар, бас қил! Шахбозни бунчалик ёмонлашга ҳаққинг йўқ. У менга ёрдам беришни хоҳлаяпти, шунчаки. Сен эса доим ёмон тарафини кўришга уринасан.

Нигора бу сафар қатъийроқ оҳангда гап бошлади:
— Иккингиз ҳам тинчланинглар. Бу масала шунчаки бир кечада ҳал бўладиган нарса эмас. Робия, балки ўзингга озроқ вақт берарсан? Шахбоз билан бу масалани яхшилаб муҳокама қил. Санобар, сен ҳам бу қадар қизишиб кетма.

Хонада сукунат чўкди. Робия ўрнидан туриб, ўриндиқни орқага сурди. Унинг юзида қаҳр аралаш қатъият бор эди.

— Мен қароримни ўзим қабул қиламан, Санобар. Ҳеч ким менинг ҳаётимни мен учун бошқара олмайди. Ёрдам учун раҳмат, лекин мен кимга ишонишни ўзим биламан.

У шундай деганча хонадан чиқиб кетди. Санобар ва Нигора эса унинг ортидан қараб қолди. Санобар чуқур нафас олиб, Нигора томон юзланди:
— Мен фақат уни ҳимоя қилишни хоҳлаяпман, Нигора. У бу қароридан афсусланишини биламан. Шахбоз уни шунчаки ўйинчоқ қиляпти.

Нигора аста бошини эгди:
— Балки, Санобар. Лекин баъзида одамларни ўз йўлларини танлашига рухсат бериш керак. Робия ҳам ўз танловини қилиши керак.

Хонада оғир сукунат давом этди. Нигора ва Санобар билишарди — Робиянинг қарори ҳаммалари учун осон бўлмайди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 Kunda 😍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Majbur emassiz...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

11- ҚИСМ

* * *

Гулнур бу сафар идорада қолди.

Шубҳали гўшт масаласини текшириш учун Содиқжон , Фарруҳ ва яна ёрдамчи икки йигит сафарбар қилинди.

Гулнур бу сафар телефон орқали Фарруҳга маслаҳат солди.
У Содиқжонга ортиқча гапиришга истиҳола қилар , гўёки унга бирон нарса деса ўзини билимдон қилиб кўрсатаётгандек ийманар эди. Энг асосийси эса Содиқжонга гапирса юрагида қандай тўлқин жунбушга келаётгандек бутун танасидаги куч ва қувват ўзини буткул тарк этаётгандек эди.

- Фарруҳ укажон. Агар йигитлар билан алоҳида- алоҳида текширув олиб бораётган бўлсанглар , ўша қассобга тегишли энг овлоқ жойдаги сўқимхоналарни излаб топ. Теварак- атрофда далами , боғми бўлса цирк учун фойдаланишга дейсанми , хуллас ишончлироқ бирор баҳона ўйлаб топиб эшак сотиб олишингни айт. Одамлар шубҳаланмаслиги учун ёшроқ эшак керак эди десанг ҳам бўлади.

- Опажон, зўр ғоя бердингиз. Биласизми яқинда қўшнимдан қизиқ бир гап эшитгандим. Унинг айтиши бўйича эшак сути оғир бир касалга даво эмиш. У "Навниҳолдек бўй етган жияним тўппа- тўсатдан шу ёмон касални юқтириб олди. Шунга эшак сути қидириб ҳов бир тупканинг тагигача бориб келдим. Эшитганлар шунақасиям бўларкан- ми деб нуқул елка қисишади денг. Аммо бир инсон ачинганидан "Майли ука , жуда шунчалик бўлса шояд йигитнинг тузалишига сабабчи бўлиб қолсам" деб уйидаги эшагини соғиб берди. Аммо эшаги сутдан чиқай деган эканми ё ўзи шунақа кам сут бўларканми , анча уриниб бир литрча сут соғиб беролди халос. Ўша кишига пул берсам олмади. Сутни эса беморга олиб келиб бердим" деганди. Бироқ сут йигитга шифо бўлганми, йўқми бунисини билмадим. Қўшнимни қайтиб кўрганимча йўқ-да ҳали.

- Майли укажон. Бу ёғини ўзингиз келиштирасиз,- Гулнур шундай деб овозидаги ҳаяжонни яширишга уриниб сўради ,- шерикларингиз билан биргамисиз?
Гулнур Фарруҳдан рўйи- рост Содиқжон ҳақда сўрашга ҳаёси ва ғурури йўл қўймасди. Шу билан бирга у ҳақда жуда билгиси келаётгани учун ўзига - ўзи қарши ҳам чиқа олмас эди.

- Наримон қассобнинг "точка"лари ўндан ошиқ экан , опа. Йигитлар шунга битта- битта бўлиндик. Хуллас ҳар биримиз бугун якка тартибдаги Робин Гудмиз.

- Фарруҳ, сизниям вақтингизни оляпманми. Мен ...

- Опажон , малол келмаса гаплашиб туравераверинг. Мен узуун поез йўл ёқалаб кетяпман. Атрофда ҳеч зоғ кўринмаяпти. Кун ҳам яхшигина иссиқ. Камига рельслардан таралаётган кўринмаётган ҳовур миямни қанғиллатиб дўмбира қилиб юборяпти.

- Фарруҳ , ширмой нондек пишиб келаркансиз-да.

- Айтманг , опа.

- Бу дейман сизнинг чекингизга нуқул темир йўл тушаркан- да?

- Мен кетаётган темир йўл ҳам айнан ўша - Юлдуз воқеаси содир бўлган темир йўлнинг бир қисми. Фақат тепа тарафида юрибман ҳозир. Бу жойларда одам кам яшаркан. Асосий йўл бетлари бийдек далалар. Унда - бунда катта-кичик ишлаб чиқариш объектлари ҳам кўриниб қоляпти.

- Фарруҳ , ҳозир Робин Гуд деганингизга ёдимга тушди . Сизни Шумахер деб ҳам аташарканми?

-Ҳа , Опажон. Бўлимдаги ҳаммани мана шунақа иккинчи исми бор. Лақаб деса ҳам бўлади.
Меники ҳозир айтганингиздек - Шумахер. Эркин Раимовники - "Устоз". Уларни яна "Додда" ҳам деймиз . Камол акамниям иккита қўшимча ном билан сийлаганмиз. Биринчиси - "Гармсель" . Жаҳллари салгина тезроқда у кишининг. Бирпасда гуриллаб , жизғанак бўлиб кетадилар. Иккинчиси - "Ақа" , яъни ака .
Содиқжон акамнинг иккинчи номлари "Қария" , яъни "Дед". Ёш бўла туриб бунақа атаганимизга ҳайрон бўлманг. Сездизми , йўқми улар яхшигина мулоҳазакорлар. Етти ўлчаб бир кесадиганлар тоифасиданлар. Балки шу сабаб шу ёшгача уйланмаган бўлсалар керак.
Ииии, опа. Ваниҳоят дала жойда одам кўринди. Битта аёл теракзордан мол етаклаб чиқиб қолди. Шумахер учди , опа ...
Фарруҳ телефонни ўчиришни унутиб чўнтагига солди шекилли қадам товушларининг тезлаб юрганлари эшитила бошланди.

Гулнур ҳам тармоқдан узилмай диққат билан қулоқ солиб тураверди.

Фарруҳ аёлга анча яқинлашиб қолди шекилли салом бергани эшитилди.

Фарруҳ:

- Ассалому алайкум , опа. Яхшимисиз ?

/32
👍11