🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ Шамсинур

26-кисм

Шахбоз нима қиларини билмай қолди. Афсуски онаси кейинчалик ҳам ўз фикридан қайтмади. Шахбознинг қаршиликлари сариқчақалик аҳамиятга эга бўлмади.

***

Робия келганини иккинчи куни Мурод хотини четроққа тортиб ваъдани эслатди.
-Синглингга айтдингми?
-Қандай айтаман?
-Қандай бўларди оддий.
Муродни бир туки қилт этмади.
-У... У ҳали бокира.
-Фол очдингми? Қаердан биласан? Айт туғиб берсанг мўмайгина пул берамиз де. Агар сен айтганча бўлса ҳам униям қоплаб бераман
Камила гапиролмай қолди. Ҳам рашк азоби, ҳам болали бўлолмасликда бузилиб кетаётган оила ташвиши эди бошида .
-Разил одамсиз.
-Камила мен сенга айтдим. Оилани сақлайман десанг синглинг туғиб берсин деб. Мен ўзгани боласини қабул қилмайман. Яхши шароитдаман биласан. Уйланишга қурбим етади. Аммо сени кўзим қиймай уйланмай турибман. Мен ҳам бола кўришим керак. Бутун умр шундай ўтмайман. Насли тоза бўлсин учун синглингни танладим. Кўндириш кўндирмаслик бу сени ишинг. Ажрашмайлик десанг астойдил ҳаракат қил.
-Хўп.
Камила ноилож бош силкиди. Мурод ишлари бўйича ташқарига чиқиб кетгач Робия билан дилдан суҳбат қуришга киришди.
-Робия қани кел ўтир,- Камила олдидаги столни синглиси томон сурди.
-Опа яхши ишлабсизларми дейман, уйингиз дахшату.
Робияни ҳаваси келди.
-Робиш мени ҳасталигим жиддий.
-Нима бўлди сизга опа?- Робия чиндан хавотир олди.
-Мен умрбод фарзанд кўролмас эканман.
-А? Наҳотки?
Робия чинданам опасига раҳми кела бошлади.

Давоми бор...
👍11
#ОЖИЗА:


МУАЛЛИФ Шамсинур

27-қисм


-Поччанг мен билан ажрашаман деяпти.
-Ахир... Ахир сизлар севишганлар сизку.
-Болали бўлиш истаги олдида бу ҳеч нима эмас.
Камила йиғлаб юборди.
-Опааа йиғламанг. Бирор йўли топилар.
-Йўли бор. Биттагина фақат.
-Унда нега йиғлайсиз?
-Аммо сен рози бўлмайсанда.
Камила русийзабонлар орасида катта бўлган. Тарбияси ҳам шунга монанд эди. У ибо ҳаё, ёки ўзбекона урфларни тушунмасди унчалик. Зеро унга ўргатувчи одам ҳам бўлмаган. Эри ҳам ўзидек эди.

-Мени нима алоқам бор? - Робия тушунмади.
-Сен менга фарзанд туғиб бера оласанми?
Робия опаси ушлаб турган қўлларини ҳудди ток ургандек тортиб олди.
-Нима? Опа нималар деяпсиз?
-Илтимос йўқ дема...
Камилани кўзини ёшлари юварди.
-Мен... Мендан қандай қилиб бу нарсани сўрайсиз? Қандай?
Робияни жазвазаси қўзиди. -Мени ҳаётимчи?
-Илтимос...
Камила бошқа сўз айтолмасди.
Робия ўрнидан турди ва кийина бошлади.
-Робия.
Камила уни фикридан қайтармоқчи бўларди.
-Опа тегманг менга. Сиз ҳали шунақа қўшмачимисиз? Қандай қилиб ўз синглизга эримдан туғиб бер деяпсиз? Қандай тилингиз борди? Етимлигим бунга сабаб бўлмайди.
-Рози қиламиз ўйлаб кўр.
Робия жойида тўхтади. Опасига қаради.
-Ҳеч қачон... Бугундан бошлаб мен сиз учун ўлганман. Бу ҳаётда фақатгина ўзим қолдим ҳолос.
Робия бошқа гапларни эшитмади. Сумкасини қўлига олганча чиқиб кетди. Кўча ғира шира ёруғ, қиз эса дили оғриган кўйи илдам қадам босиб кетарди. Йўлида учраган поччасига нафратли нигоҳларини бир зумга тикди ва яна йўлида давом этди. Афтидан Мурод ҳамма гапни англаб бўлганди.

Робия ич -ичидан тўкилиб борарди. Ягона яқини ҳам бугун асл юзини кўрсатди. Ўз бахти эвазига Робияни қурбон қилмоқчи бўлди. Беихтиёр қўллари телефонга югурди. Унинг ягона умиди Шахбоз эди айни дамда
-Алло.
Робия йиғлаб юборди.
-Робия йиғлаяпсанми?
Атрофга тун ўз пардасини ёйган, кўчада одамлар сийраклаша бошлаганди.
-Ҳа йиғлаяпман... Мени юрагим синди. Ўз опам ханжар санчди.
-Робия нима гап?
-Айтолмайман... Оғрияпти жуда...
Робия кўксини ушлади.
-Қаердасан?
-Кўчада. Қайтаман энди
-Шу вақтда кўчада нима бор?
Шахбоз ўшқирди.
-Мен у уйда қололмасдим. Қолсам... Қолсам...
Робия яна йиғлади.
-Нима бўлганини айт, юрагимни қисиб юбордингку.
Шахбоз жахл билан деди.
-Опам менга туғиб бер деди. Эридан туғиб берсам рози қиларкан. Тушуняпсизми шунииии.
Робия бақирди. У телбага айланаёзганди гўё.
-Ўлдираман ўша ифлосларни. Улар сени бир тола сочингга ҳам озор бера олишмайди.
-Мен воз кечдим. Энди мен ғирт етимман. Мени ҳеч кимим йўқ.

Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21💔2❤1
Хайрли тун қадрлигим.

🌺 Аллох сизга шундай БАХТ берсинки,
🌺Бахтлиман деганлар ҲАВАС билан карашсин.
🌺Аллох сизга шундай МУҲАББАТ берсинки,
🌺Бу муҳаббат қиссаси обадий бўлсин.
🌺Аллох сизга шундай УМР берсинки,
🌺Уни Ҳар дақиқаси мазмунли ўтсин..

Файзли ва мазмунли оқшом азизим

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☕️❤️🌹Ассалому алайкум!
      Хайрли тонг!🌹❤️☕️

Аллоҳим бугунги кунингизни  хайрли ва барокатли қилсин

🌸🦋Хонадонингизга тинчлик,
🌸🦋рўзғорингизга барака,
🌸🦋ишларингизга омад,
🌸🦋чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз.
💦💦💦 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

🍀🌼🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.❤️❤️

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади.
🕌
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоят қилган).

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
📚
©Jaloliddinrumiyy🕊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Forwarded from А+D
​🔅ЭРНИ АЁЛИГА МУҲАББАТЛИ ҚИЛИШ УЧУН УЧ ДУО 🧎‍♀️

Ҳар бир аёл эри уни яхши кўришлигини хохлайди. Эр хотин ўртасида муҳаббат бўлмаслиги, оилавий ҳаётни зерикарли, совуқ қилиб қўяди. Ҳаёт шавқли, завқли, қувноқ бўлиши учун эр ва хотин ўртасида муҳаббат зарурдир...)

❤️ Эрнинг муҳаббатини қозониш учун бирор дуо борми?

Жавоб: Ха Дуо Бор
⬇️⬇️
УШ БУ ДУО БАХТ УЛАШИБ КАНАЛИМИЗГА ЖОЙЛАНДИ
https://t.me/+SD4UKlsFmrRiYWFi
https://t.me/+SD4UKlsFmrRiYWFi

┏━━━━━━━━━━━━━━┓
   
🤲👉🏻ДУОНИ КУРИШ👈🏻  🤲
    
┗━━━━━━━━━━━━━━┛
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🌿 Yeryong‘oqni shunday tartiblashtirib, terib qo‘ygan Alloh taolo bizning hayotimiz va ishlarimizni ham tartib, intizomga solib qo‘yishga qodirdir!

Ey Alloh, ey Robbimiz, bizning gunohlarimizni mag‘firat aylab, hayotimizni, holimizni isloh etgin, barchamizni O‘zingning hidoyatingdan ayirmagin va xotimamizni chiroyli qilgin.

Nozimjon Hoshimjon

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩵 Dada

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qizim 💕

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hijabtutorial ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нима деб жавоб берган бўлар эдик?

Кечир Роббим гуноҳкорман!
Неъматларингдан ҳузурланишга, шукур айтишга, улардаги белгиларингни кўришга вақтим бўлмади. Чунки мен ризқим билан овора бўлдим. Кераксиз курашлар билан, хақлигимни исботлашлар билан, кимўзар ҳаёт билан банд бўлдим.
Менга яна бир марта имкон бер...дея олармидик ...😟😞😭

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
#ОЖИЗА:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

28-қисм


-Мен борман жоним. Ҳеч нарсани ўйлама. Ҳозир таксига ўтирда тўғри ўзимизни шахримизга кел. Ўзим кутволаман. Пулини ўйлама.
-Яхшиям борсиз, - Робия яна йиғлади.

***

Чет элда ишлари билан юрган боссни телефони безовта жиринглади.
-Алло
-Босс сизга муҳим янгилигим бор.
-Гапир.
-Кеча одатдагидек Мария отангизга китоб мутолаа қилиб бераётганида отангиз қўлини қимирлатди.
-Бу зўр янгилик.
-Бу ҳаммаси эмас.
-Эзмаланмай гапир.
-Отангиз ҳаммасини эслаяпти. Менимча касаллик ортда қолди.
-Мен ҳозироқ йўлга чиқаман. Шифокор чақирдингизми?
-Чақирдик, улар отангизни обдон текшириб ҳаммаси яхши дейишди.
-Бўпти ҳамма жойдан кўз қулоқ бўл.
-Айтганиздек бўлади,- чаён алоқа якунлангач бой отани ҳузурига чопти. Дори хидига бурканган хона. Қия очиқ деразадан дилга ҳуш ёқувчи шабада кириб турибди.
-Ота яхшимисиз?
Чаён чолни ёнига ўтирди. Чол унга назар ташлади.
-Сени эслаёлмадим.
-Бу табиий, чунки мен сиз ҳасталикка учраган вақтингиздан кейин даврда Салоҳ билан танишганман.
-Ҳозир нечанчи йил?
Сафо ака ҳиссиз деразага боқди. Чаён вақтни айтди.
-Етти йил... Етти йил ўтдими?
-Ҳа.
Чаён ерга қаради.
-Салоҳ излашни бошлаганди. Топдими?
-Яқин қолдик жуда ҳам
Сафо акани ҳафсаласи пир бўлди.
-Демак йўқ... Шуунча йил топилмаган. Энди ҳам топилмаса керак.

***

Робия шахрига яқинлашар экан телефонини қўлига олиб Шахбозга қўнғироқ қилди.
-Мен ўн дақиқада шаҳарда бўламан.
-Мен сени бекатда кутиб оламан.

Шахбоз Робия келган онидаёқ ёнига борди.
-Сенга ҳеч нарса қилмадими?
Қизнинг қизарган кўзларидаги ёшни артди.
-Йўқ яхшиман.
-Сени соғиндим.
Робияни бағрига босмоқчи эди қиз ўзини узоқ тутди.
-Доим шунақа қиласан.
-Мени ётоқхонага олиб бориб қўйинг.
-Иееэ кеч бўлгандая, бугун мен билан қолсангчи?

Давоми бор...
👍8❤1
#ОЖИЗА:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

29-қисм


Робия ортга тисарилди.
-Йўқ, бу хато. Ҳар қандай ҳолда ҳам мен сиз билан ёлғиз қолмайман
-Нима менга ишонмайсанми?
Шахбозни қўли мушт тугилди.
-Гап унда эмас. Мен ўзимга ишонмайман. Кетдик олиб бориб қўйинг.
Шахбоз хўп дегандек қилдию аммо ўз ниятидан қайтмади. Ўзиники бўлган қиз билан наҳотки бир тун бирга тунай олмаса. Манзил бошқа ёққа бурилгач Робия тилга кирди.
-Қаёққа?
-Жоним бир кун ҳеч нима қилмайдику?
Робия Шахбознинг ниятини яхшигина фахмлаганди.
-Ҳозироқ тўхтатмасангиз ўзимни ташлайман.
Робия эшикни очди
-Жинни бўлма , Робия ҳазиллашдим
-Ортга ҳайданг.
Робия жиддий гапирди. Шахбоз ноилож ортга қайтди. Ётоқхонага боргунча гаплашишмади. Робия индамай тушиб кетди. Шахбоз хафа бўлса бўлаверсин. У айтаётган гапи мантиққа тўғри келмайди.

***


Барно ўз сўзидан қолмади. У Замирага совчиликка борди.

-Биласиз қўшни ёлғиз ўғлим бор. Замира кўз олдимда ўсди. Бошқани келин қилишни сира ўйлаганим йўқ. Шу уй, машина барча мол дунё ўғлимга қолади.
-Роҳатини кўриб юринг қўшни.
-Қизингизни келин қилиш ниятим бор. Хўжайинингиз билан маслаҳатлашган ҳолда жавобини айтарсиз.
-Хўп бўлади.

Барно мўлжални аниқ олганди. Битта ўғил тағинам яқин жой. Берса Шахбоздек йигитга берадида. Замирани ота онаси ҳам шу фикрда эди. Беш ўғилдан кейинги ягона қизлари. Узоққа бергандан кўра қўшнисига бергани дуруст. Ўғли ҳам кўркамгина. Бердисини айтганда иккови бир-бирига мос.
- Ойи сал шошмаяпсизми?
Абдужаббор онасига сўз қотди.
Зуҳра опа эса пинагини бузмади.
-Жаббор синглинг кўз олдингда бўлгани маъқул эмасми?
-Маъқул аммо ҳали ёш. Энди ўн саккизга кирдику.
-Уни узатсанг сени уйлантирардик.
-Уйланиш қочмайди,- аммо шошилманг дейманда.
Жаббор негадир Шахбозни жини суймасди.
-Болам бахт қуши қўнганда уни учириб юбориш керак эмас.
-Бойликка сотилманг, бизни ҳам кам жойимиз йўқ.

Жаббор ўрнидан туриб кетди. Нима учундир Замирани Шахбозга лойиқ кўрмаётганди.

***

Шахбоз асабий у ёқдан бу ёққа бориб келарди.

-Нега сен вальс тушаётганингни менга айтмадинг?
У Робияни қўлини қаттиқ сиқди.
-Бу шунчаки байрам.
-Сен бировга белингни ушлатаверасанми?
Шахбоз қизга бу гал тарсаки тортди.
-Бу мени истагим билан эмас...
Шахбоз Робияни сочидан чангаллади.
-Тилинг йўқми сени? Ёки бошқани тусаб қолдингми?
Робия йигитни қўлларидан чиқолмасди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍23❤1
#ТАНЛАНГАН

Эр- хотин уришиб - талашадиган вақт эмас бу вақт.
Марҳум балиқчилик хўжалигида ишларкан. Кўпинча тунги смен- "ночь" да қоларкан. Масалага жавобни айни шу жойдан қидира бошласа ҳам бўлади. Кеча қош қорайгандан тонг отгунча қаерда бўлган у? Ишида бўлиши керакмиди ёки уйида? Ёки .. ёки ночда бўлиб туриб ярим тунда уйга қайтганми ? Хуллас саволлар кўп...
Энди аёлини кўринг. Мени кечирасиз- у, эрлик аёлнинг кундалик пардози бундай бўлмайди. Бўлган тақдирдаям аёл киши бунчалик қуюқ пардоз билан ухламайди. Агар бирорта тадбирга бормаган бўлса , бориб қайтган бўлса ҳам у туни билан шунчалик қуюқ пардозда кимнидир кутган . Ва ўша кутгани эри эканлиги ҳақиқатдан анча йироқ масала. Эрини яхши кўрган аёлнинг тутуми эмас бу рўзғор

Содиқжон ака ... Мен сизга бундай далилларни нечалаб келтиришим мумкин.

Аммо энг асосийсини айтаман.
Марҳумнинг кийимига қаранг. Иш кийимида. Ундан балиқ ҳиди келиб турибди. Яна , яна қиммат эркаклар атири ҳиди ҳам. Бу сал ғалати эмасми ? Тўғри эркак киши ҳам атир сепишга ҳақли. Аммо атир деганлари ораста кийим устидан сепилгувчи эди , ёғ босиб қатирма бўлиб ётган кўйлак учун ноодатий ҳол бу ҳол. Бундан битта хулоса келади. Сепилган атирдан ниманинг ёки кимнингдир ўрнашиб қолган хидини йўқотиш мақсадида фойдаланилган.

Хўп бу масаланинг бир тарафи.

Энди бошқа далилга ўтаман.

Марҳум оқ- сариқдан келган йигит экан. Сал аввал аҳамият бериб қарасам унинг юзида чўкиртак бўлиб турган соқолларида ўзгариш йўқдек, аммо юзидаги майда туклари яккам- дуккам терилгандек туюлди. Албатта буни экспертиза қўшимча тарзда аниқласа керак. Аммо мени таажжублантирган нарса ўша туклар оғиздан то қулоқ соҳасигача бўлган жойларда сийраклашгандек туюлди. Бундан мен ўзимча хулоса қилдим. Марҳум осилишдан , ҳа айнан осилишидан аввал оғзи бақириб юборилмаслиги учун скотчланган. У вафот этгандан кейин скотч олинганда марҳум юзидаги бир қанча туклар ўша скотч билан бирга ёпишиб чиққан.

Яна ...

- Гулнур ... Сиз ...Ўн беш дақиқада шунча маълумотни ...

Гулнур Содиқжоннинг гапига пинагини бузмай сўзида давом этди :

- Содиқжон ака. Менга яна бир нарса эриш туюлди. Марҳумнинг тирноқлари қайчи ёрдамида янги олинган экан. Кутилмаганда. Одатда янги олинган тирноқлар бироз муддат қиррали ва учли - учли бўлиб туради. Марҳумдаям шундай, аммо негадир тирноқ билан этнинг ораси қорайиб турибди. Тирноқ олган одам қўлини бир йўла ювиб, ивитиб тозаламайдими ?
Менимча унинг тирноғи ким ёки кимлар биландир жон талвасасида уришганда синган бўлиши мумкин. Кейин қолганлари ҳам тезда калталаниб бир хил текислаб қўйишга ҳаракат қилинган.

Мен сал аввал аёллар орасида бир кекса онахонни хонадон соҳибасини жеркиб гапирганини кўрдим. Назаримда шу аёл кўп нарсани биладиган кўринади, сабаби марҳумнинг аёли у бир оғиз гап айтиши билан дарҳол тилини тишлаб ортиқча жавоб қилмади.

Ундан кейин ўша скотчни излаб кўриш керак. Ёқиб юборилмаган , уйдан ташқарига олиб чиқиб кетилмаган бўлса энг асосий далил шу бўларди.

Марҳумнинг тирноғи бекорга синмагандир. Кимнингдир юзида ёки билагида тирналган жой қолган бўлса керак. Ўша кимнингдир эса топиш менимча қийин бўлмаса керак...

Менимча етарли маълумотларни айтдим деб ўйлайман,- ваниҳоят енгил тин олди Гулнур,- керак бўлса ...

- Гулнур , сиз ... Сиз ...

Содиқжон ҳаяжондан кўзлаган сўзини топа олмай бўғриқди.

- Содиқ ака , сиз скотчни қидириб кўрсангиз. Майли-да . Балки топилар. Ундан кейин Шомил сепган эркаклар атирини ҳам.

Агар бирор натижага эришсангиз қўнғироқ қиларсиз...

Мен эса энг асосий саволга жавоб олиш учун кетдим ...

#давоми_бор /40
👍9
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

13- ҚИСМ

Гулнур аста сирғалиб Шомилнинг хонадонини тарк этди.
Содиқжон қизга ортиқча бир сўз демай жойида хаёл суриб қолди.

"Катализатор хоним ҳамон мени ҳайратда қолдиришда давом этмоқда ,- дея ўйланар эди у ,- қисқа вақт ичида шунча маълумотни ипга тизгандек териб ташлаб "Бу энг асосийлари, ҳали ҳамма далилларга бир бошдан тўхталганим йўқ" дейдими ? Гулнур аллақачон бўлган воқеани бутун сирини ипидан игнасигача тушуниб , таҳлил қилиб бўлганлиги аниқ..."
Содиқжон шулар ҳақда ўйлар экан Гулнур урғу берган дадилни қидириш учун "Ишни нимадан бошласам экан ?!" дея хаёлан режа тузишга киришди.

Гулнур бу вақтда Ильмиранинг уйидан чиқиб кўча юзидаги хонадонларга назар ташлади. Ильмиранинг ён қўшниси давлатманд одам экан. Янги солинган икки қаватли иморати ён атрофидаги уйларни писанд қилмагандек қўр тўкиб турибди.
Тўғридаги хонадон ўртамиёна , лекин орастагина кўринади. Кўчасида ҳар хил гулчалар ер бағирлаб чамандек очилиб ётибди. Бу хонадон ҳам Гулнурнинг режасига ўтиришмади шекилли нигоҳи ўша ораста кўринган хонандонга туташ пасқамгина уйли ҳовлини танлади.

- Аяя , аяжон ! - деди Гулнур ўша ҳонадоннинг очиқ эшигидан мўралаб ,- кирсам мумкинми ?

Хонадон одмигина бўлиши билан файзли ҳам экан. Ҳовли юзидаги бетон йўлакчаларнинг чети гул туваклардаги гуллар билан безатилиб ташланибди. Сал нарида ҳовлига ўтовдек соя ташлаган кекса ўрикнинг довуччалари бош бармоқ бўғини катталигида карсиллама бўлиб қолибди.
Ўрикнинг давомига қатор, барига ишлов берилган мевали дарахтлар кетма - кетликда уланиб кетилган экан.

Гулнур буларни кўздан кечиргунча ичкаридан сал аввал Ильмирага дакки берган кекса аёл чиқиб келди:

- Келинг , менда ишингиз бормиди ? - деди у Гулнурнинг саломига қуруққина алик олиб

- Аяжон , узр. Сўроқсиз уйингизга кирдим. Мен ҳизмат юзасидан рўпарадаги хонадонга иш билан келгандим. Шу топда анча тобим бўлмаяпти. Аъзойи баданим қақшаб , кўнглим беҳузур бўлиб кетяпти. Шунга ярим бокалгина қайнаган илиқ сув бера олмайсизми? Ёнимдаги кукун дорини эритиб ичиб олардим. Малол келмаса албатта, - Гулнур ўзига ўқдек нигоҳларини"Гапларинг ростми , ёлгонми ?" деган маънода қадаб турган аёлга ҳижолатомуз тикилди , - рости у хонадондан сув сўраш бироз ноқулай бўлди-да.

- Қизим гапни қоғозга ўраб нима қиласан ? Мен сенга ёш боламанми?- тўнғиллади кампир бирдан Гулнурни сенсирашга тушганча , - ноқулай бўлди демасдан, исқиртлигидан кўнглим тортмади де , ишонай. Ит боғласанг турмайди- ю у ерда , одам сув ичадими ? Наҳс босиб кетган жой шунақа тоза табиатли одамни касал қилмай қўймайди. Сени кўнглингни айниши шундан.

Кел , бу ерда ўтира тур , мен ҳозир.

Кампир Гулнурга кичкинагина тоза шапаранг кўрпача солинган табуреткани қўйиб берди- ю , ўзи чап тарафда жойлашган ошхонага кириб кетди . Кўп ўтмай қўлидаги дастали бокалдаги сувга мўъжазгина чой қошиқ солиб ортга қайтди:

- Уйга кир дердим-у , аммо шу ер баҳавороқ. Кукун доринг қани ?

Гулнур сумкачасидан ялтироқ қоғоздаги кукун дорини чиқарди .

- Буни ичиб терлаб қолмайсанми ? - сўради кампир дорини олиб бокалга солар экан. Сувни илиқдан иссиқроқ олиб чиқувдим.

- Йўқ жуда терлатмайди , аяжон . Рахмат, ҳадемай ўзимга келиб қоламан.

- Новдадек қиз мелисаларни орасида юриш қийинмасми? У бояқишлар кун бўйи тик оёқда юришади-да. Сал ўзингга мосроқ иш топсанг бўлмасмиди , болам ?! Рангингни сомон қилиб ўзингни қийнамай ?!

- Ая... - аёлнинг меҳрибончилигидан Гулнурнинг кўнгли бузилиб кетди, - менинг дадамни бир гуруҳ маразлар ўз ғаразли мақсадлари йўлида нобуд қилишган. Шунинг учун шу касбни танлагандим.

- Узр болам . Сениям ярангни янгилаб қўйибман. Яхшиларга кун йўқ эканда бу дунёда . Мана йигит шўрлик ҳам ифлос аёли дастидан ўлиб қутилди. Эссизгина қандоқ бола эди-я , Шомил бояқиш. Қачон қараса қўли кўксида эди. Аммо хотини бўлмағур чиқди. Аёл кишини наҳс босди-ми , касофати эрига урмасдан қолмас экан.
Ахири ўзини осиб қутилди. Эссиз йигит-а , эссиз йигит. "Хотиним ахири одам бўлар" деб ана кутди, мана кутди.

/41
👍7❤3
#ТАНЛАНГАН

Хотинини кутишдан , инсофга келишдан фойда чиқмаслигига кўзи етган шекилли , шу йўлни танлашдан бошқа илож топмабди. Ҳа нодон йигит , барчасини бошидан бошлайман десанг хотин зотига қирғин келгани йўқ эди- ю , шу ялмоғиздан бошқа ,- кампир эзгин аҳволда уҳ тортди.

- Аяжон , марҳум йигитга қаттиқ ачинишингизга қараганда тириклик унинг чоғида у билан анча яқин бўлганга ўхшайсиз ?

- Исминг нима, қизим ? - бирдан мавзуни бошқа тарафга бурди кампир

- Исмим Гулнур, аяжон.

- Ҳа ҳақиқатдан ҳам гулдек қиз экансан , қизим. Мени Каромат хола деб чақиришинг мумкин ,- у шундай деб яна сал аввалги мавзуга қайтди,- Шомил раҳматли дугонам Софиянинг бир кўзлаб боққан набираси эди. Қизининг ўғли. Қизи Зарина Шомил олти ёшга кирганда ошқозон саратондан вафот этганди. Куёви эса аёлининг ўлимидан сўнг боласини ташлаб Қримга кетиб қолганди. Шу бўйи қайтиб дараги бўлмади. Шўрлик София Шомилни боқди , боқди , набираси минг орзу - ҳавас, иҳтимат билан ана шу Ильмирага уйланганда икки ойга қолмай ўлиб берди. Хуллас уй- жой , суқсурдек Шомил лотареяга чиққан ютуқдек мана шу алвастига қолди. У вақтда Зайтунанинг уйлари қандоқ саранжом, саришта эди-я? Энди қара қанақа жин базм бўлиб кетганини ?
Ильмира икки қиз , битта ўғил туғди .
Шу орада жувон ўлгурнинг нафсига ҳам қурт тушди. Шомил балиқчиликка ишга киргандан кейин , тунги сменга кетган вақт уйини исловатхонага айлантириб олди. Уни иккита жазмани бор. Ака- укалар. Ҳа нотўғри эшитмадинг. Ака ва ука дедим. Ўша ака- укалар Шомилнинг ота уруғига узоқ қариндош бўлишади.
Астағфируллоҳ... Ё тавба , бу замонннинг айрим ёшларига нима баддуо кетган- а ? Севаман , уйланаман деса кўча тўла суқсурдек қиз , аммо подшони ишқи қурбақага тушгандек тепа махаллалик бу йигитларнинг кўнгли шу исқитонга тушган. Менимча ивирсиқ жойда шайтон буларни янаям илҳомлантиради-ёв.
Энди қизим, Шомилда ҳам пичоқ ахири суякка етиб борганми дейман. Бундан бир ойча аввал хотинини жазманларнинг кичиги билан тутиб олганда бир тўпалон бўлганди. Ильмира хушторини ўзидан ўн ёшларча кичиклигини рўкач қилиб "Бу йигитни ука ўрнида кўраман, уйимизгаям газ плитасидан ис гази чиқиб ётгани учун чақиргандим" деб похол дўқ билан қутилганди.
Менимча кеча ҳудди шунақа воқеа яна такрорланган бўлса керак-ки, Шомил бу қарорга келишга мажбур бўлган.
- Аяжон. Нима дейсиз ? Шомил аканинг ўлимида аёли ёки жазманлардан бирининг қўли йўқмикан ?

- Вой қизим , бу ҳақда ўйлаб кўрмабман- ку ?! Қолаверса Шомил тирик юрса Ильмирага яхши эди-да. Бир ёқдан Шомил топиб тутиб келса , иккинчи ёқдан хушторлари . Ильмиранинг егани олдида , емагани ортида эди. Қизим , мени кечир- у , нафси бузуқнинг нафси ҳар тарафлама бузуқ бўлади ўзи. Бу аёл кунда еган овқатни битта новвос еса , қирқ кунда қассоб сўйишига етилган бўларди. Аммо уни кўрдинг- ку ?! Менимча Худойим ҳам "Қани қаергача бораркансан ?!" деб ўз ҳолига қўйиб турибди шекилли буни ?!

- Аяжон ?! Сиз тонг отишига яқин бирон шовқин , уриш- жандал овозини эшитмадингизми мабодо ? Ҳар эҳтимолга қарши деб сўраб қўйяпман-да ?!

- Йўқ , қизим. Эшитмаганимни эшитдим демайман. Қолаверса қулоғим бирмунча оғирроқ. Унча-мунчани эшитавермайман.

- Аяжон , малол келмаса яна битта саволга жавоб беролмайсизми ?

- Сўра қизим , сенга гапириб тафтим анча босиляпти ўзи.

- Сиз айтган ўша ака- укалар , исми нима эди ?

- Равшан билан Азиз.

- Ана ўшаларни Шомил акага узоқ қариндош дедингиз- а ? Улар бугун эрталаб Шомил аканинг ўлими хақида хабар тарқалгач , йиғилганлар орасида кўринишдими ? Ёки ...

- Бее , қаеқда дейсан ? Оломон
"ур калтак, сур калтак" қилиб юбормасин деб бирорта ковакда ётгандир бутилкасини қучоқлаб, - Каромат хола шундай деб ниманидир ўйлаб қолди ,- айтганча Равшанни кеча кечаси ит талаганмиш. Шуни эшитиб ҳайрон қолдим. "Уйидаги ити билан суяк талашибдими?!" деб .

- Уйидаги ити тишлабди денг ?

- Ҳа боягина онаси Ноила шунақа деяптувди.


/42
👍19❤2
ХАЙРЛИ ТУН

Ҳаёт ажойиб қиссадир.
Сиз унинг қайғули сатрларини ўқиётиб тўхтаб қолманг.

Аксинча, охиригача ўқинг.
Чунки қийинчиликдан сўнг албатта енгиллик келади.

Қоронғу тундан сўнг эса, албатта нурафшон тонг отади.

Хайрли тун дилга яқинларим
😊

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3
#Таҳажжуд

Агар тонгда бахтиёр уйғонишни истасанг, туннинг охирги учдан бирида ким ила сўзлашаётганингни (яхшилаб) билиб олгин.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Якшанба тонги муборак бўлсин.

🌹Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌹Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌹Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

💐Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин

😊Яхши кайфият сизни  асло тарк этмасин!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2🥰1