🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

15- ҚИСМ

Эркин Раимов машина эшигини очган жойида таққа тўхтади :

- Менга қара аждодларинг ичида тегирмончи ўтмаганми мабодо ? Мунча гапни айлантирасан ?

Фарруҳ муғомбирона елка қисди :

- Билмасам Эркин ака . Аждодларимиз орасида тегирмончилар ўтган бўлишса бордир. Ўзи серуруғ зотмиз. Ундан кейин...

- Бўлса бордир эмас . Аниқ бўлган ! Битта саволга ўнта жавоб қайтаришингдан маълум бу. Тағин бу кишим "Шумахер" эмиш. Ким сенга бу лақабни берганди ўзи ? Шумахер деганда тезлик тушунилар эди-да.

- Сиз- да , устоз !- илжайди Фарруҳ,- сиз менга шу номни бергансиз. Тадбирларда тезкор қарор чиқаришда сенга етари йўқ дегандингиз , ёдингиздами ?

- Ҳаа , буниси тўғри ,- ёйилиб жилмайди майор,- мен ҳамиша тўғрини тўғри дейман. Менга қара Гулнур масаласида ўзи нима демоқчийдинг ? - Раимов машинага ўтирар экан қайта сўради.

Бу орада Фарруҳ ҳам машинани ўт олдиришга киришар экан талтайган оҳангда жавоб қайтарди,- Устоз. Шу Гулнур опани-чи , Содиқжон акамга тўғрилаш керак.

- Тўғрилаш ?!- ҳайрон бўлганча сўради Раимов , - яъни бу деганинг ...

- Бу дегани олиб бериш дегани.
Содиқжон акам бўйдоқмилар ? Бўйдоқлар !
Уйдагилари уйлантириш ҳаракатидами ?
Ҳаракатида !

Яна анча йилдан буён.

Содиқжон акамга эса шу вақтгача унча -мунча қиз ёқмаган. Уларга ўхшаганлар ҳаётда ўзларига идеал жуфт қидиришади.
Менимча Гулнур опам улар учун ана ўша идеал жуфт бўла оладиган қизнинг айнан ўзигинаси бўладилар. Бунга юз фоиз аминман,- Фарруҳ шундай дея туриб яна илжайди ,- ундан кейин Гулнур опамни "Кенайишка" қилиб олсак , ришталар батамом мустаҳкамланиб , Содиқ акам нафақага чиққунларига қадар улар ҳам биз билан ҳамкорликда ишлайверардилар.

- Ҳаа...Тўғри гап экан,- маънодор оҳангда томоғини тақиллатди Раимов.

- Қайси гап , устоз? - йўлдан кўзини узмай сўради Фарруҳ

- Бувилар ҳақидагиси ,- Раимов Фарруҳнинг елкасига меҳр билан шапатилади,- эшитмаганмисан "Бувиларнинг тарбиясини олган олган набира кам бўлмайди" деган мақолни. Мана сен ҳам ҳозир ўзим ўйлаб топган ушбу мақолни исботладинг- қўйдинг! Аммо лекин ҳақиқатда зўр фикр айтдинг. Буни бир ўқ билан бир неча ўн қуённи уриш дейдилар. Шошмай тур , мен ҳозир...

Эркин Раимов қўл телефонини олиб кўп изланиб ўтирмай чақирув тугмасини босди :

- Алло , Содиқжон! Сенга муҳим гапим бор. Машинангни четга олиб тўхтатгин-да менга қўнғироқ қилиб юбор.
Шунақами ? Суҳбатимизни ҳеч ким эшитмайдими ? Унда яхши.
Менга қара , Фарруҳнинг айтишига қараганда кечаги эшак воқеасидан кейин Гулнур туз тотмабди. Тушликда йигитлар олиб келган овқатниям рад қилибди. Шунга ранги ўчиб кетган экан-да бояқиш қизнинг. Энди гап бундай. Уни шу аҳволда уйига ташлаб кетсанг одамгарчиликдан бўлмаса керак. Сенга бугуннинг ҳисобидан охирги топшириқ. Қизни бирор кафега олиб бориб қаҳвами, булочками олиб бер. Гўштли таомларни емаса керак.
Мени тушундинг-а ?
Бу "зиёфатча" бўлимимиз томонидан "бугунги ёрдами" учун кичик раҳматнома бўлақолсин. Айтганча пулинг борми ? - Раимов садафдек тишларини кўрсатиб самимий кулди ,- ҳа энди сўрадим-да , билиб бўладими ? Бу ёғи йигитчилик. Пулинг бўлмаса ҳисоб рақамингга озроқ пул ўтказиб юборай дегандим...
Ҳа яхши. Бор бўлса унда яхши ... Бўпти қолган гапларни кейин гаплашамиз.

Раимов тармоқдан узилиб Фарруҳга юзланди :

- "Режа А" чиройли ташкиллаштирилди. Нима дейсан "Режа Б"ни Содиқжоннинг ўзи эплар а ?

Фарруҳ жавоб ўрнига маънодор йўталиб қўйди.


* * *

Гулнурнинг илтимосига кўра газли сув олишга тушган Содиқжон телефонда ким биландир сўзлашиб бироз ҳаяллаб қайтди.

- Олинг , - деди у сувни Гулнурга узатар экан,- сал илиқроқ. Жуда муздагидан олмадим .

- Раҳмат ,- деди Гулнур ярим литрлик баклажкадаги сувни олар экан ,- шуниси маъқул.

Содиқжон йўлга тушар экан , Гулнур тезда ажабланди .

- Бу бошқа йўл- ку , Содиқжон ака?

- Шундай , - деди Содиқжон унга жавобан, - менинг сиздан қарзим бор эди. Шуни узгани олиб кетяпман. Бўлмаса кундан кунга қарздор бўлиб

/47
👍12❤4
#ТАНЛАНГАН

кетарканман ...

- Қарз ?! Қанақа қарз ?

- Кеча сизни меҳмон қилмоқчи эдим- а ? Аммо ўртада анави "сир" очилиб меҳмондорчиликнинг "белига тепди". Бугун эса Ирисов воқеаси бўйича мени яна қарздор қилдингиз. Гулнур,- Содиқжон шундай дея сўзини жиддий давом эттирди ,- сиз бугун кун бўйи туз тотимадингиз. Мана ҳозир ҳам оч қоринга газли сув ичиб ўтирибсиз. Руҳсат берсангиз бир чашка сутли қаҳва билан сийлай. Ҳеч бўлмаса шунга кўнарсиз?

- Бошлиққа нима дейсиз ? Эркин акага ?!

- Мен яқинда улар билан гаплашдим. Эркин ака мендан бир китобни эртагача топиб беришимни сўрадилар . Бугунга эса шунинг учун жавоб бериб юбордилар. У китоб эса уйимизда бор. Хуллас бугун мен ҳам бўшман.

- Шундай денг , - сўради Гулнур негадир бўшашиб , - ундай бўлса яхши.

Содиқжон ортиқча гапирмай қизни Ўрда биқинидаги ихчамгина қаҳвахонага олиб борди .

- Мен у даражада ширинтамоқ эмасман ,- Содиқжон дастёр йигитга буюртма бериб бўлгач, аммо баъзан дил кетганда шу ерга келиб турамиз. Бу ер Фарруҳнинг кашфиёти . У менга тескари равишда жуда ширинликхўр.

- Аввалги ўқишимда ўқиганимда курсдошим Лайло иккимиз ҳам бу ерга уч- тўрт бор келгандик . Кафедан чиқиб анҳор бўйида сайр қилишни ёқтирардик. Аммо бунга кўпам вақтимиз бўлавермаган. Ҳозирги ўқишда эса курсдошларим мендан анча ёш. Шу сабаб орада қандайдир тўсиқ деймизми , ноқулайликми , хуллас алланима бордек. Ундан кейин гуруҳдошларимнинг бари ўғил болалар бўлганлиги учун улар даврасида ортиқча ўралашгим ҳам йўқдек. Ўқиш бўйича бунинг акси албатта , аммо ...

- Аммо ҳозир иккимиз орамизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ тўғрими ? - деди Содиқжон дастёр йигит олиб келган иссиқ қаҳвани Гулнурга "ичинг" дегандек ишора қилар экан,- сиз ва мен бир авлод вакилимиз. Соҳамиз бир , мақсадимиз , вазифамиз , шунингдек дунёқарашимиз ҳам. Лекин баъзи ўринларда сизни ўзимдан анча устун кўрдим. Бу сизнинг аввалги соҳангизни мукаммал ўзлаштирганингиз сабабидан ҳам бўлса керак. Бироқ менда ҳам сиз билмаган унча - мунча устунликлар бор.

- Зўр- ку , - деди Гулнур қаҳва хўплар экан ,- гапни шундан бошламайсизми ? Қани менга ҳам айтинг- чи , ўша устунликларингизни ?

- Нокамтарлик бўлмасмикин ? - сохта хўрсинган бўлди Содиқжон.

- Йўғ- ей ? Нега нокамтарлик бўлсин ?! Содиқ ака , гапни бошладингизми ? Энди охиригача айтинг . Акс ҳолда ...

- Нима акс ҳолда?

- Юрагим тошиб ўтираман-да акс ҳолда ... Бўлмаса...

- Жуда юрагингиз тошадиган нарсамас,- кулимсиради Содиқжон,- майли айтсам айта қолай. Мен жуда яхши йигитман. Вақтида овқатланаман. Вақтида ухлайман. Албатта одатий кунларда. Кечқурун соат неччида ётишдан қатъий назар ҳар куни тонгги тўрт яримда уйғонаман. Хўш , сўзларим сизни анча қизиқтириб қўйдими ? - Содиқжон чап кўзини қисиб хазиллашар экан

- Жуда ... - деди Гулнур ҳам унга тақлид қилиб.

- Ҳозирча шулар ,- танглайини тақиллатди Содиқжон ,- қойилмисиз?

- Жуда ,-такрорлади Гулнур ,- рости ҳайратда қолдим.

- Сиз- а ? Сиздек қизни ҳайратда қолдириш мумкинми? Мен шу ҳайратда қолдим деган гапингиздан ҳайратда қолдим.

Гулнур ...- Содиқжон қизнинг кўзларига айёрлик билан боқди

- Лаббай...

- Мана бир неча кундан буён қатор жиноят ишларини очиқ китобдек "ўқиб" ташладингиз. Айтинг- чи ... Масалан менга қараб ўзим тўғримда бир нималар дея оласизми ?

- Бу нимага керак , Содиқ ака ?
Жиноят ишларини теварак- атрофдаги ҳолат ва далилларни кузата туриб баҳоладим. Аммо сизга нима дейишим мумкин ,- Гулнур елка қисди,- билмадим. Бунақа вазиятда , яъни ёнимдаги инсонга қараб баҳо бермаган эканман. Нимадир десам ҳам у жуда жўн баҳо бўлади.

- Майли жўн баҳо бўлса ҳам . Мен учун бу жуда қизиқ , илтимос йўқ деманг.
Гулнур қайсарлик билан ўз сўзида туриб олган Содиқжонга худди унингдек оҳангда жавоб қайтарди:

- Хафа қилиб қўйсам-чи ? Ўзи шундоқ ҳам яхшигина дўст бўла бошлаган бўлсак .

- Гулнур , илтимос турли баҳоналар билан ўзингизни олиб қочманг. Мисол учун мана бу телефонимни олиб шунга кўра бирон маълумот беринг. Дўстлик ҳаққи ...


/48
❤13👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир кун тарихга айлантириб
улгурдик.

Эртамиз бугундан яхши бўлсин.. 🤲
Ин Ша Аллоҳ.

Мароқли ҳордик тилаймиз!

Хайрли тун !

Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂Эрта уйғонганга барака бисёр.
Ризқи рўзга мўл бу кўҳна диёр.
Совуган юракни қиздирмоқ учун.
Дастурхонда сизга нонушта тайёр.

🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МЕХРИБОНЛАРИМ ХАЙРЛИ ТОНГ🌸🥰

🕊Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#lifehack Buvimla yaxshiyam manga shu narsani o’rgatkan ekanla☺️👌

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Roʻmol oʻrash usuli

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
ОНА БЎЛИШ 
ОСОНМАС...


Онанинг қалб сўзини, ноласини эшитинг...

🎙Азалбегим

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3😢3
🌿 Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонидан чиқаётган овоз эди. Шубха аралаш қўлимга олсам, уйғотгич экан.

"Тахажжудда эрингни дуо қил" деган ёзувларни экранида кўрдим. Овозини ўчирдим. Аёлим сезмади. Чарчоқдан телефон овозини хам эшитмади бечора. Мириқиб ухлаябди.

Унга бироз тикилдим. Негадир рахмим келди. У:

Ота уйида беками-кўст улғайган, ўйнаб-кулиб ўсган бир муслима қиз эди.

Бечора қиз асло танимаган, билмаган инсони билан бир умр яшаш мақсадида ота уйидан чиқиб келган.

Умри давомида дегани деган, айтгани айтган холда ўсган қиз энди бир эрнинг уйида, эрнинг дегани деган, айтгани айтган холда яшайди.

Хамма кўнглига қараб катта бўлган қиз энди эрининг кўнглига қараб яшарди.

Эрининг барча аччиқ-чучук гаплари, кинояю-овозаларига сукут ила сабр қилар, асло гап қайтаришга ботинмасди.

Тун-у кун қайнона-қайнотанинг хизматида елиб-югурадиган аёл.
Камига эрининг қариндош-уруғларига хурмат-эхтиром кўрсатиб, уларнинг кесатиқ гапларига парво қилмасликка интиладиган бир муслима аёл.

Кун давомида тинимсиз мехнат қилиб, яна тун ярмида ўша жаҳлдор ва қўпол эри учун ширин уйқусидан кечиб, унинг учун Аллохга дуо қиладиган аёл.

Шунча қийинчилигу-машаққатларга сабр қиладиган аёл.

Уст-бошидан нолимайдиган, оч қолса сабр қиладиган, эри олиб келган бир луқмага севиниб, Аллохга шукурлар айтадиган аёл.

Эридан барвақт туриб, обдастага сув илитиб, эрини намозга уйғотадиган аёл.
Барча ишларини якунлаб, Қуръон ўқибгина ёстиққа бош қўядиган аёл...

Унга тикилганим сари ўзимдан нафратланиб кетардим. У эса бирон марта нолимаганди.

Бу эса мени виждонимни янчарди. Нақадар жохил ва бепарво бўлган эканмана?

Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан аёлларга қандай муомалада бўлиш меросига амал қилмай, кундузи эса яқинларимни суннатга амал қилишга чорлаган мендайин нотавон бормикин?

Яна ўзимни уммат дея керилиб хам юрардима?!

Аёлим ширин уйқуда ухларди. Уни безовта қилмадим. Тахорат олдим ва Тахажжуд ўқишни бошладим.

Бироз вақт ўтмай хонада қадам товушлари эшитиларди. Шошилиб босилган қадамлар тахоратхона томон борди.

Бироздан сўнг эса аёлим орқамда турган холда намозда менга иқтидо қилди.

Хўнграб йиғлаган холда намозни аранг якунладим...

- Бегим, нега мени уйғотмадингиз?деди у хижолат овозда.

Бу эса мени баттар қийин ахволга солди. Уни бағримга босганча, етказган жабр-зулумларим учун кечирим сўрардим.

Бечора аёлим менинг жабримга ўрганиб хам қолибди, менга ҳайратомуз боқарди. У нима бўлганини тушунмасди. Мен эса намланган кўзда ёшим билан:

- Менга қандай чидаябсан, билмадим?! Аллоҳ сендан рози бўлсин, дедим...

Шу тундан бошлаб хаётим ўзгарди. Йўқ, хаётим эмас, мен ўзгардим. Аёлим хам аввалгиданда қувноқ ва бахтиёр бўлди.

"Хизматингизни қилиб тўймайман" дерди табассум билан. Ишонасизми, у қизлик уйидагиданда бахтиёр эди...
Уни кўриб эса менинг кўзларим қувнарди...

Хурматли эркаклар!
АЁЛИНГИЗНИ СEВИНГ...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏3❤1🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ «Онажон...!»

Меҳр ҳеч ҳам туганмас жойим,
Ҳам қуёшим, ҳам гўзал ойим.
Маликалар ичра бегойим,
Бахтимизга тожсиз онажон.
Яшнаб турган боғсиз онажон!

Зилол сувдек покизадурсиз,
Мушфиқаю ожизадурсиз.
Ҳақ яратган мўъжизадурсиз,
Энг ҳуш сокин макон онажон.
Жаннатга йўл имкон онажон!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍1
#ХОТИРА #ТАРҚАТИНГ

⚡️Бугун 15 апрел – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ туғилган кун

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида таваллуд топган эдилар.

Агар шайх ҳазратлари ҳаёт бўлганларида бугун 73 ёшни қарши олган бўлардилар...

ДУОЛАРИНГИЗДА ЭСЛАБ ҚЎЙИНГ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#ТАНЛАНГАН

Гулнур Содиқжон узатган телефонни беихтиёр қўлига олар экан:

- Ўзингизга қаранг, Содиқ ака. Бир нарсалар деб қўйсам хафа бўлиш йўқ,- деди .

Содиқжон унга жавобан киприкларини пирпиратиб қўйиш билан кифояланди . Бу унинг "Барига розиман" деганидан дарак эди.

Гулнур телефонни қўлига олиб кўзларини юмганча уни ҳидлади. Сўнг қўл ҳаракати билан уни очиб ичидаги файлларни тез- тез текшириб кўра бошлади.
Содиқжон қизнинг бармоқ ҳаракатларига маҳлиё бўлиб қолди. Гулнурнинг ўнг қўл кўрсаткич бармоғи экранда шу қадар тез ҳаракат қилар эди-ки , Содиқжоннинг кўзлари у қайси папкани очиб танишаётганини кўришга улгура олмай қолди.
Гулнур ўттиз сонияларда телефонни ўчирди.

- Бўлди ! - деди у тантановар кулсираб , - иш битди. Хўш нималарни билишни истайсиз?

Бирдан Содиқжоннинг ҳуши ўзига келганидек кўзлари катта- катта очилди :

- Менга қаранг ! Бу ...бу қанақаси бўлди ?! Ахир телефоним "қулф" да турганди- ку ?! Аниқ эсимда. Уни сизга беришдан олдин текшириб ҳам кўргандим,- у шундай деб телефонини олиб яна текширди. Телефон "қулфланган" режимида эди.

- Биласизми , телефон дегани шундай буюмки у сиз ҳақингизда ўзингиздан ҳам кўпроқ маълумот бера олади,- деди Гулнур чуқур тин олиб.

- Гулнур, саволимга жавоб бермадингиз ? Телефоним қулфини қандай очдингиз ? Тўғри бу кимлар учун муаммо эмасдир. Бироқ "Яшин тезлигида" буни қандай уддалай олдингиз ?!

Гулнур жилмайди :

- Бу ҳақда келишмаганмиз , Содиқ ака ! Мени фақат ўзингиз ҳақингизда маълумот беришимга кўндирган эдингиз.

Содиқжон бўшашиб қолди.

- Яхши,- деди у бир дунё саволлар гирдобида қолган инсон қиёфасида тили тутилиб,- қани унда келишганимиз мен ҳақимдаги маълумотларни айтинг-чи ?

Гулнур уни кўп куттирмади :

- Яхши . Демак эшитинг. Фақат гапимни бўлмай эшитасиз . Эътирозингиз бўлса сўзимни тугатганимдан сўнг айтасиз, майлими ? - Гулнур Содиқжон "майли" дея бош ирғагач гапида давом этди,- демак бошладик.
Сиз жуда тартибли инсонсиз. Ҳар бир иш ўз вақтида бўлишини яхши кўрасиз. Ота- онангизни сўзларини икки қилмайсиз, аммо улар ҳам сизнинн фикрингизни доимо хурмат қилишади. Ёшлигингизда асосан бувингиз тарбия берганлар. Бувингиз жудаям чевар аёл эканлар. Хўўўп. Фанлардан яхши кўрадиганингиз жисмоний тарбия ва ...ва адабиёт бўлган. Шунингдек тарих ҳам. Бўш вақтингизда бадиий асар ўқишни яхши кўраркансиз. Охирги пайтларда Агата Кристи , Артур Конан Дойл ва Пиримқул Қодиров асарларини қайта- қайта ўқибсиз. Қўшиққа нисбатан кўпроқ мумтоз куйларни тинглашни яхши кўрар экансиз. Аммо кейинги вақтларда "Кел" номли қўшиқни жуда кўп тинглагансиз. Ундаги "Мен асли вафога зурёдлигим рост" деган мисралар шахсан ўзлигингизни англатган бўлса керак. Ахир вафо деганда - содиқлик ҳам тушунилади.
Сиз яна яхшигина расм чизар экансиз.
Гулнур сўзининг шу ерига етганда ўзи гувоҳи бўлган энг муҳим маълумотни четлаб ўтишга ҳаракат қилди, сабаби у хозиргина йигитга тегишли бўлган жуда муҳим сирдан хабардор бўлиб қолган эди. Шунингдек бу сир Гулнурнинг ички дунёсини алғов- далғов қилиб юборишига етарли бўлган эди...

давоми_бор /49

Муаллиф: Хазонрезги
👍11❤2
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

16- ҚИСМ

Гулнур кутилмаганда оқ вараққа чиройли қилиб чизилиб, сўнг телефонга суратга олинган ўз расмини кўрганди. Расмда Гулнурнинг кўзлари юмуқ ҳолда нимагадир қулоқ солиб турган лаҳзалар тасвирланган ва унинг тагида "Сени муштоқ кутдим, интизор кутдим" деган мисралар битилган эди.

" Бўлиши мумкин эмас ... Бу ахир менинг сўзларим эди-ку...- ҳайратга тушиб ўйларкан Гулнур,- ахир қандай қилиб мен шеърий тарзда ёзган мисралар бу йигитнинг кўнглидан кечиши мумкин... Яна суратимни ишлагани қизиқ... Шу телефонини менга тутқазиб бекор иш қилди бу йигит... Тинчгина ўз йўлимга кетар эдим. Энди ...Энди унинг ҳам хаёлларида яшаганимни била туриб кетишим қийин бўлса керак..."

- Қойил , ярим дақиқада шунча маълумотни "ухлатиб" ташладингиз- а ? - Содиқжон Гулнурга қараб лаб бурди ,-очиғини айтсам сиздан қўрқа бошладим.

Гулнур зумда ҳушини йиғди:

- Содиқ ака , мендан нега қўрқасиз ? Бу ерда ғайри оддий ёки қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Бу шунчаки илм. Кузатув , таҳлил, мушоҳада ва хулоса. Телефонинигиз қўлига теккан ҳар қандай инсон ундаги "тарих"ни варақласа бўлгани ,у ҳам мен айтган сўзларни айта олади. Менда эса бу жараён бироз тезроқ бўлди халос. Телефон "қулфи"ни очиш ҳам шундай. Бир вақтлар тезкорлик бўйича озгина шуғулланганман халос. Буларнинг бари оддий ва давомли машқлар маҳсули.
- Мен ҳам шуғуллансам бўлар экан- а ? Ё кеч қолдимми ? - сўради Содиқжон соддадиллик билан.

- Аввало инсон яшар экан ҳеч қачон кеч қолдим демоққа ва умидсизликка тушишга ҳаққи йўқ. Аммо сизда жуда кўпчилик бошқа инсонларда учрамайдиган иқтидор бор. Бунга эришишнинг ўзи олий мукофот.

- Менда ?! Нима экан у иқтидор ? - ҳайрон бўлди Содиқжон

- Бу иқтидорнинг номи - инсонийлик... Сиз энг гўзал инсоний фазилатлар соҳибисиз. Буни ҳар қандай текширув ва таҳлилларсиз ҳам айта оламан. Шу ёшга киргунча қадар мен ўзим истаб , истамай қанча одамлар билан тўқнаш келдим, суҳбатда бўлдим. Дилга роҳат , қалбга ором берувчиларнинг ҳам , жонга жазо , умрга эгов кимсаларни ҳам кўп учратдим. Ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб айта оламан- ки , сиз яхши инсонсиз ,- Гулнур шундай деб овозига қувноқлик бахш этди ,- энди шу ерда "Стоп!" . Талтайиб кетманг тағин !
Содиқжон жилмайди :

- Талтайиб бўлдим аллақачон ! Гулнур ширинликни еб қўйибмиз- ку ! Аммо тўғриси уни чап ичагимга юқ бўлганини сезмадим. Нима дейсиз яна биттадан айтайми ?

- Майли , яхши одамлар бир нарса деганда хўп бўлади дейиш керак ,- жилмайди қиз,- фақат бу сафар шакарсиз оддий чой сўрайлик.

Ярим соатдан кейин Содиқжон Гулнурни анҳор бўйлаб айланишга таклиф қилди .

- Гулнур бироз айланайлик.

Гулнур индамай рози бўлди ...

- Шу анҳорнинг бўйига келсам ҳар сафар бир ҳикоя ёдимга тушаверади,- деди Гулнур бир- бир қадам босганча оҳиста юрар экан

- Қандай ҳикоя ? - қизиқсиниб сўради Содиқжон.

- Жуда қайғули ҳикоя. У ҳикояни ёшлик пайтимда бир кишидан эшитгандим. Ўша вақтлари тахминан ўн икки ёшларда эдим. Ёз ойларида ойижонимнинг қишлоқдаги аммалари - Зулфия аммабувимларникига олиб боргандилар. У ерда икки кун бўлган ойижоним билан дадажоним менинг хархаша , аммабувимнинг илтимосларига кўра каминани яна уч кун қишлоқда қолишимга руҳсат беришди. Ўшанда Зулфия аммабувимнинг эрлари ҳовлиларининг бир бурчагига келин тушириш учун уй қураётган эканлар .
Мен ёш бўлишимга қарамай Зулфия аммабувимга қўлимдан келганча ёрдам берар эдим.
Кун анча иссиқ бўлганлиги учун пойдевор қураётган усталар дамба- дам совуқ чой сўрашар , тушликга таом тортилишидан аввал кўча бошидан оқиб ўтувчи каттагина анҳорга бир шўнғиб муздеккина бўлиб келгач, кейин таомланишга ўтиришарди.
Аммо усталар орасида Ҳамид ака исмли уста ҳеч қачон шериклари билан чўмилгани бормас эди. Мен ўша усталарни "Қашқадарёданмиз" дейишганини ҳамон эслайман. Улар беш нафар эди. Икки нафарининг исми Ҳамид ака эди . Биринчи Ҳамид ака жуссаси кичиккина нозик киши эди. Усталар ўшанда аммабувимнинг эрларига "Ҳамидчани қотириб иш бермаслигини ўзимиз ҳам биламиз. Уни асосан чиройли гурунг бериши

/50
👍9
#ТАНЛАНГАН

учун кўндириб олиб келганмиз.
Ҳамидча мактабда адабиётдан дарс беради . Шеърларни шунақа чиройли ўқийди- ки , ҳикояларни шунақа зўр келиштириб гапириб беради- ки, у бор ерда телевизорнинг ҳам кераги йўқ. Шунга ёзги каникулда уни ҳоли- жонига қўймадик" дейишган, бунга жавобан кичик Ҳамид амаки "Кеча келгумдир дебон" ғазалини маромига етказиб ўқишга тушган эдилар.

Биласизми, Содиқ ака. Мен ўшанда жуда кичик ёшда бўлсам ҳам бир нарсада қатъий қарорга келгандим. Уйидан узоқда кунбай ёки ишбай ёлланиб меҳнат қиладиган инсонлар ҳақиқатда кўнгли тоза, кўпни кўрган , оқ- қоранинг фарқига тезда борадиган , мулоҳазакор инсонлар бўлишар экан.
Асосий гап катта Ҳамид ака ҳақида эди. Катта Ҳамид ака чапани , тўғри сўз , бир сўз билан гапни шарт кесадиган инсон эди.

Ўша куни Зулфия аммабувим "Ҳа уста , бир неча кундан буён ҳамма чўмилишга боради. Сиз кечда душга кириш билан кифояланасиз. Бу дейман катта сувдан қўрқасизми ?" дея ҳазиллашганларида у киши иккимизни ҳайрон қолдирганча дангалига "Ҳа!" деб жавоб бергандилар.

Аммабувим берган саволларидан мулзам тортиб қолгандилар ўшанда :

- Узр , ука. Билмабман,- дея ҳижолатпазлик билан кечирим сўраганларида у киши шундай жавоб бергандилар :

- Ая.. Кечирим сурайдиган иш қилганингиз йўқ. Катта сувдан қўрқаманми ёки шунақа анҳорларга яқин йўласам виждоним қийналиб қаттиқ азоб беради. Бунинг сабаби шунақа катта сув туфайли мен ўн тўрт ёшлардаги бир норасида йигитнинг ўлимига сабабчи бўлганман. Шундоқ қўлимни чўзсам тирик қоларди ўша шўрлик бола . Аммо мен бу ишни қилмадим. Энди эса умримнинг охиригача елкамда оғир юк , кечирилмас гуноҳ билан яшашга мажбурман. Тилим гапирмаётган вақтда дилим тавба қилиб Аллоҳдан гуноҳимга кечирим сўраётган бўлади.

Зулфия аммабувим Ҳамид аканинг ҳикоясидан ҳанг- манг бўлиб қолган , мен эса қисқа муддат ичида ўзим меҳр қўйиб қолган бу кишидан чўчий бошлаган эдим.

- Бу воқеага бу йил роппа- роса олти йил тўлди ,- дея бизга эътибор бермай ҳикоясини давом эттирар экан Ҳамид ака,- ўшанда ҳам ёзнинг шунақа жазирама кунлари эди. Мен Тошкентга келиб ободонлаштириш бўйича бир ташкилотга уч ой муддатга ишлаб учун шартнома қилгандим.
Ўша куни Навоий кўчасидаги Ўрда анҳори бўйларида бригадамиз билан ишлаётган эдик. Биз анҳор бўйидаги тротуар чеккаларини чиройли дизайнда таъмирлаётган эдик.
Барча ишчилар икки кишидан маълум масофани бўлиб олгандик. Шеригим эндигина мактабни битирган ёшгина йигит эди. Аммо шундай бўлса ҳам ишни жон-дили билан бажаришга ҳаракат қилар эди.
Хуллас иш авжида бўлиб турган бир вақтда анҳор бўйида бирдан қий- чув кўтарилиб қолди. "Нима экан?" деб қарасак анҳорда бир йигитча "Ёрдам беринглаааар" деб сувга кириб -чиқиб, ҳар икки қўлини жон- жаҳди билан сувга урганча оқиб келяпти. Қирғоқ бўйлаб олтига яқин бола "Санжааар" деб бақириб келяпти.

Болани кўрдим- у , қишлоқда қолган тўрт нафар қизим ва ёлғиз ўғлим , униям исми Санжар эди, кўз ўнгимдан бир- бир ўтди.

Ҳеч нарсани ўйламай ўзимни сувга отдим. Унгача бола анча жойга оқиб борган эди. Мен Санжарга бир амаллаб етиб олиб уни қийинчилик билан сувдан олиб чиқдим.
Шу пайт қолган болалар бизни ўраб олиб бирин- кетин кула бошлашди.
Маълум бўлишича Санжар сузишни яхшигина билар экан ва ўртоқлар билан гаров боғлаган экан. Агар анҳорда чўкиб кетаётган бола ролини қойиллатиб ўйнаб берса ва ўзини қутқариш учун кимнидир сувга тушира олса , болалар унга битта велосипедни пулини беришлари керак экан.
Ўшанда Санжар "Сизгаям атаганимиз бор, амаки" деб ўртоқларидан аллақанча пул олиб менга тутқазди. Мен эса ғазабдан такиллаб турган тишларимни баттар ғирчиллатим- у , пулни унинг қўлидан олиб башарасига отдим.
Сўнг Санжарни ва уни тарбиялаган ота- онасини тобига келиштириб сўкканча орқага қайтдим. Қизиқ устида ўзимни сувга оёқ кийимим билан ташлаган эканман. У ва ёнимдаги эрталаб олган ўн беш кунлик маошим сувда оқиб кетибди. Камига қуригунча хўл кийимда ишладим . Иш тугагач шерикларимдан озроқ қарз олиб ялангоёқ ҳолимда амаллаб

/51
❤10👍6
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

34-қисм

Шаҳарнинг энг олди тўйхонаси, келин- куёв ҳаммани кўзини ўзига қаратиб савлат тўкиб ўтирибди. Куёвни тунд чеҳраси ҳа деганда очилавермади.

-Шахбоз даданг гапиряпти.
-Менга ақл ўргатишни кераги йўқ.
Куёв бўлмиш онасини гапига терс жавоб қайтарди.
-Болам.
-Ойи мени тинч қўйинг.
Келинчак эса куёвни нега қовоқ солиб ўтирганига тушунмасди. Сухандон сўзга чиққанда куёвни аста гапга солди.
-Тўйдан хафамисиз?
-Ўчир,сени нима ишинг бор?
Келинчак бу муомаладан дили оғриди.
-Мен шунчаки...
-Ўчир овозингни. Ёқмаяпсан.
Замира мум тишлади. У беш аканинг ягона эрка синглиси эди. Биров уни ҳаттоки туртмаган, овозини баландлатмаган.
Шахбозни кўзлари эса Робиядан узилмасди. Робия ягона мухаббати. Робия унинг учун ҳаммадан азиз. Қизнинг кўзларидаги мунг йигитни қалбини вайрон қиляпти. Робия ҳам ора-орада куёв бўлмишга кўз қирини ташлаб қўяяпти. Ичидан нелар ўтгани ўзига аён. Шахбоз чўнтагидан телефонини олиб Робияга хабар ёзди.
«Жудаям гўзалсан»
Робия синиқ жилмайиб қўйди. Кейин бармоқлари беихтиёр жавоб ёзишга киришди.
«Келин фариштага ўхшар экан»
Шахбозни юзи буришди.
«Қаёқдаги гапларни йиғиштир».



Робия балки яхшиликка бу дея ўйларди ҳам. Анмо яхшими ёмонми Шахбозга ўрганиб қолганди. Шахбоз биан келажагини ҳам кўролмасди. Барибир воз кечишга ҳам нимадир йўл қўймасди. Аслида йигитнинг талаблари, тазийиқлари қизнинг сабр косасинида тўлдириб юборганди.
💦💦💦
Бугунги кун.

Барно опани елпишяпти, дод солаяпти аёл
-Нима гуноҳ қилгандим... Аллоҳ нимага бизни бошимизга бу кунлар тушди?
Опа сингиллари Барнони ёнидан жилмай ўтиришибди. Шомил ака эса Замирани тезда шифохонага олиб кетганди. Ҳовлидаги қий чув, уч уй наридаги Замирани оиласи қулоғига ҳам етмай қолмади. Замирани онаси келибоқ додлашга тушди.
-Золимлаааар, қотиллаааааар. Топиб берларинг қизимни.
Бечора аёл деворга суянган кўйи йиғларди. Кўксига мушт урарди. Уни келинлари, қўлидан ушлаб олишди.
-Қизииииииим, Замира қанисаааан болаааааам?
-Ойижон бўлди йиғламанг, Асад акам балнисага кетдилар.
-Менам бораман... Болаааам.
Аммо онада рга икки қадам юришгина насиб этди ҳолос. Орқасига гурсиллаб қулади.

💦💦💦

Шифохона, ИИБ ходимлари сўроқни бошлаган, келиннинг яқинлари дарғазаб. Хаттоки Шомил ака бир икки мушт билан ҳам сийланди. Жонлантириш бўлими олдида ҳар бир дақиқани санаб ўтказишяпти.
-Агар синглимга бир гап бўладиган бўлса ўғлингиз бу ҳаётни бошқа кўрмайди.
Асад Шомил акани ёқасига ёпишди.
-Асад ўзингни бос ўртоқ,-Асаднинг яқин жўраси Феруз ўртага тушди. -Вазиятни баттар чигаллаштирма.
-Ўғлига тарбия беролмаган, бу кунидан ўлгани яхши бу хотинчалишни.
Асад асабийлашганча нари кетди. Милиция ходимлари эса Шахбозни излашни бошлаб юборишганди.

Давоми бор...
👍10❤1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

35-қисм
Жонлантириш бўлимида Замира ҳаёт ва ўлим ўртасида ётарди. Хонани хириллаган нафас товуши ва тиббий асбобларнинг оҳангдор товуши тўлдирган. Шифокорлар унинг атрофига тўпланиб, чуқур қайғу ва ҳадик аралаш нигоҳлар билан қарашарди.

— Шунчалар ҳам ваҳший бўладими? — деди ёш шифокорлардан бири.

Бу саволга ҳеч ким жавоб бермади. Ҳамманинг тили лол эди. Ниҳоят, кекса шифокорлардан бири оҳиста сўз қотди:

— Янги келинчак дейишяпти... Бечора. Танасида соғ жой қолмабди.

Замиранинг танаси пичоқ излари билан қопланганди. Шахбоз бир неча маротаба унинг қўллари ва баданини пичоқлаган, лекин юрак мўлжалга олинмаган эди. Ички органлари жиддий шикастланмаган бўлсада, бўйнидаги чуқур кесик ҳаётига жиддий хавф туғдирарди. Тинимсиз қон йўқотаётган келинчакнинг юзи оппоқ бўлиб кетган, у ҳеч нарсани ҳис қилмай, сокин ётарди.

— Биз уни йўқотяпмиз, — деди шифокорлардан бири паст овозда.

Бу гап бошқаларнинг юрагига ваҳм оралатди, аммо кекса шифокор умидни бой бермади:

— Ҳали умид бор. Тайёрланинг, юракни массаж қиламиз!

Шифокорлар зудлик билан ҳаракат қилишни бошлади. Замира жонлантириш столида тинч ётарди, унинг юраги ҳаёт учун курашишни истаётгандек бир лаҳза тўхтаб-тўхтаб урар эди.

— Клиник ўлим, — деди яна бир шифокор, ҳолатни баҳолаб.

Бошқалар юрак массажи ва сунъий нафас беришни давом эттирди. Ниҳоят, бир неча дақиқадан сўнг, танаси озгина қимирлади.

— У қайтди! — деди бири ҳаяжон билан.

Аммо улар буни қутқаришнинг бошланиши деб билишарди. Замира чуқур комага тушди. Шифокорлар ҳали ҳам курашни давом эттирар, ҳар бир уриниш ҳаёт ва ўлим ўртасидаги нозик чизиқни ўзгартириши мумкин эди.

Уларнинг ҳар бири Замиранинг ҳолати ички азобу қайғу билан кузатиб турарди. Аммо ичларида, унинг ҳаёт учун курашаётганига ишонч бор эди. Замира тинимсиз курашаётган ҳаёт учун бир умид учқуни бўлиб қолганди.

💦💦💦

Робия тил лол бўлганча жойида қотди.
-У ўлдирдим деди. Қотил.
Робия дахшат ичра нима бўлаётганини англамасди. Юраги шу қадар қисиб келардики Шахбозга нисбатан ичида нафрат кучайгандан кучаярди.
-Золим, вахший. Нафратланаман сендан.
Робия Шабознинг таҳдидларни умуман эслаб қолмади ҳам. Хонасига судралганча кирганида ранги докадек оқариб кетганди.
-Робия сенга нима бўлди?
Робия тўғри бориб краватга ўтирди.
-Сен ҳақ эдинг Санобар. У одам эмас экан.
-Робия нима гап, Шахбоз нега кепти?
-У келинчакни ўлдирибди.
Икки дугонасини ҳам оғзи очилиб қолди.
-Астағфируллоҳ

Давоми бор...
👍13❤3
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

36-қисм


Жабборнинг кўзи қонга тўлганди.
-Мен буни шундай қўймайман.
-ЎзингУкаси нима Асад укасини тинчлантиришга урунарди.
-Ака ўлдираман уни.
-Бас қил, нима сенам қамалиб кетишни истайсанми? Тўғри шундайича қўймаймиз. Аммо ҳозир эмас. Биринчи ўринда Замира ўзига келсин.
-Нега кутиб туришимиз керак?
-Улар синглимга тухмат қилишяпти.

—Бу итни ўлдираман. Мени синглимни қай кўйга солган бўлса, ундан беш баттар қиламан,- Жаббор қўлига пичоқ олганча чўнтагига солди.
—Қасос қиёматга қолмайди. Фақат сен сабрли бўл.
Жаббор эшикни тепди.
-Қандай сабрли бўлай? Қандай? Бешта акаси мум тишлаб турибди, эркак эмас дейишсачи?
-Аввал экспертиза ҳулосасини кутайлик. Биз даво қиляпмиз, улар эса синглимни беномус дейишяпти
-Бу умуман ақлга сиғмайди,- Зойир жойидан турди. Бу беш акани ичида энг каттаси эди. -Замира ундай қиз эмас. Агар мободо ҳақиқат бўлса ҳам, мен ўзим уни жонини оламан.
Икки ука Зойирга қараб қолишди.
-Акааа.
-Етарли, касалхонага кетдик. Бориб хабар олайликчи, қани қаерга ёзиб бериш керак ёзиб берамиз. Бу иш шундай қолмайди.

💦💦💦

Шахбозни уйи. Шомил ака қўлини бошига қўйган кўйи ўтирибди.
-Дадаси ўғлим яхшими?
-Сен қилдинг ҳаммасини сен
Шомил ака хотинига бақира кетди.
-Мени айбим нима?
-,Етимча дединг, таги паст дединг. Етдинг ниятингга
-Дадаси мен боламни бахти учун...
Барно гапиролмай қолди.
-Энди бахтлими? Айт бахтлими? —Қасддан одам ўлдириш билан неча йилга кетишини биласанми?
—Мени болам қотил эмас! – онаизор юрагини чангаллаб ўтириб қолди.
-Ҳали аниқ эмас бу. Қотил бўлишиям мумкин. Чунки Замира уйғонгани йўқ.
-Бу қизни ўзи бузуқ бўлган. Ўғлим бекорга уни чавақламаган.
Шомил ака кинояли кулди.
-Шу гапга ишонасанми? Айтчи? Замирани қанақалигини эндан кўра яхши биласан. У бузуқлардан эмас. Палаги тоза. Энди эса дуо қил, Замира яшасин. Ўғлингни эса бир амаллаб чиқариб оламан. Шу қилганига бирга яшатмасдан қўймайман.
Шомил акага бари осон туюларди. Замирани тиш қайраб турган уйидагиларини инобатга олмаётганди.

☁️☁️☁️

Робия ўзида эмас, ҳаёлларини жамлай олмасди. Мана ўқиши якунланиб қолган. Тезроқ тугасаю, бошқа ерга жўнаса.
-Робия бизга ажратилган уйни бориб кўришимиз керак экан.
Нигора ҳовлиқиб кирди.
-Аниқ бўлибдими?
Робия ҳафдаласиз гапирди.
-Ҳа аниқ, марказий дорихона атрофидан дейишяпти.
-Менга фарқи йўқ.
Робия қўл силтади. -Мен иш излаяпман.
-Нега? – Нигора ҳайрон қаради.

Давоми бор...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤17👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

💥БУГУН 16- АПРЕЛЬ.
ЧОРШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌱 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.🍃

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!
🤲

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ беришни яхши кўради✨
Сиз эса сўрашни яхши кўринг❤️
Ниятингиз самимий ва ҳолис бўлса,
Ҳаёл насибга айланади🤍🤍🤍

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Turmush oʻrtogʻingizning ishlari yurishmayotgan boʻlsa...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Макка афзалми ёки Мадина 🕌📿 ?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3❤2👍1