🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

17- ҚИСМ

-Ана шунақа гаплар ,- хўрсинганча ҳикоясини якунлади Гулнур ,- мен ҳам ҳали ҳануз шу саволнинг жавобини қидирмоқдаман. Қачон ана шундай катта , оқар сувга қарасам у Ҳамид аканинг кўз ёшлари бўлиб кўринади.

- Гулнур ... Очиғи нима дейишга ҳам ҳайронман. Дунёдан шундай айбсиз айбдор бўлиб яшаб ўтиш жуда оғир бўлса керак, - деди Содиқжон ҳазин овозда.

- Энди уйга қайтайлик... - Гулнур шундай деб Содиқжонга узрли тикилди ,- мени кечиринг , бир кун ишдан дам олай деганингизда сизни ҳам кайфиятингизни буздим...

- Ҳеч қиси йўқ ,- деди Содиқжон унга ,- фақат ҳалиги кафе ёнида мени бироз кутиб турасиз. Ишим бор эди.

Гулнур "Нима ишингиз бор эди ?!" демасдан ройишлик билан "Хўп" дея бош силкиди- қўйди.

Содиқжон кафедан қўлида иккита ўрам билан қайтиб чиқди:

- Очиғини айтсам , у ер бу ерда бирон мазали нарса есам уйдаги қоракўзлар кўз ўнгимдан ўтишаверади. Шунга уйдагиларга ҳалиги ширинликдан илиниб олдим,- у шундай деб ўрамлардан бирини қизга узатди ,- бу сизникиларга.

Содиқжоннинг бу ишидан Гулнурнинг унга меҳри янада ортди . "Бунча ҳам кўнгли тоза йигит экан - а бу йигит ?- дея ўйлади у ,- ўйлашимча яқинлари ҳам шундай самимий инсонлар бўлишса керак"

- Раҳмат сизга ,- деди Гулнур ,- бугунги кун учун , бариси учун...

Содиқжон илтифот билан унга "Арзийсиз!" деди- ю , қизга йўл бошлади.

* * *

Бугун Азиз ишдан барвақт қайтибди.

Гулнур ҳовлига узун резина шлангда сув сепиб юрган укасини кўриб севиниб кетди :

- Тушимми , ўнгим ? Наҳотки кимсан Азиз Воисов бугун уйда бўлсалар ? Кўзларимга ишонмайман...- Гулнур кўзларини тўлдириб укасига боқди,- шу менинг кўзларимми?

- Ассалому алайкум, Опажон ! - Азиз чаққонлик билан шлангни гулларни орасига ташлаб опасини қучди,- сизни бирам соғиндим- ей , чиройлигим .

- Опам уришади деб ҳушомадни бошлама . Икки кундан буён қаерларда юрибсан ? Барибир жавобдан қочиб қутила олмайсан.

Азиз жилмайди :

- Ишда эдим, маликам, ишда ,- ишонмасангиз текшириб кўришингиз мумкин. Бу сиз учун қийин эмас- ку...

Гулнур сохта хўрсинди :

- Ҳа майли , ойижоним қанилар ? Кўринмайдилар?

Азиз кўзларини қувлик билан ўйнатди.

- Ойижоним Орзу холам билан ўтган куни сизнинг қўлингизни сўраб келишган бизнесмен йигитни уйидагилар бор- ку , ўшаларни маҳалласига "шпион"чиликка кетишди.

- Бекор қилишибди ,- ҳафсаласиз қўл силтади Гулнур ,- у йигит билан савдойимиз ҳеч қачон пишмайди. Тўғри , инсон - Буюк Яратганнинг тенгсиз ижоди. Уни ёмон деб бўлмайди . Ёмон демоқчи ҳам эмасман. Аммо у йигит бошқа олам, мен бошқа олам. Бизнинг дунёқарашларимиз бир- биридан кескин фарқ қилади.

Гулнур ўша йигитнинг онаси Сожида опадан ўзининг телефон рақамини олиб кетганини , йигит эса кечаси қўнғироқ қилиб савол устига савол беравериб асабини обдон эговлаганини Азизга айта олмади.
"Милжим,- энсаси қотиб кетди Гулнурнинг,- эркак деган бундоқ шарт- шарт кесадиган бўлса- да ! У йигит бир уй аёлнинг ичида ўсганми нима бало, оғзидан нуқул "Мен сизга айтсам" чиқади . Айтмаям , куйдирмаям ! Индамасам эрталабгача савол бериб чиқарди . Нима эмиш "Сизга қанақа ранг ёқади?!" эмиш. "Сенга нима ?!" демоқчийдим- у ўзимни базўр ушладим. Аммо шундаям "Менга совға қилмоқчи бўлган "Прадо"ингизнинг ранги қора бўлсин ! Қайси ранг ёқишини шундан билиб олаверинг" деганда жағи тинармикан десам , қаёқда ! Беш баттар авжига чиқди. Хуллас ... Бўлмаслиги аниқ масалага ойижоним бекорга овора бўлибдилар- да ..."

- Опа ...- Азиз жиддийлашиб Гулнурни елкасидан қучди,- сизни ким ҳам раъйигизга қарши ўзингиз ёқтирмаган инсонга узатарди ? Ойижоним ҳам умид қиляптилар-да. "Зора шу сафар қизимга ёқиб қолса" деб . Аммо шуни билинг- ки , танлов ҳамиша ўз қўлингизда. Сиз яна "Азизнинг бахти бойланмасин" деб кўнглингиз тиламаган инсонга розилик бериб юборманг . Мен бундай "фидокорлик"ни кўтара оладиган даражада қалбсиз инсон эмасман.
Тўғри Шаҳризода менга ёқади. Бироқ у кўзим бўлса , сиз нафасимсиз. Дунёни кўрмай яшашга балки тоқат қила оларман, аммо нафассиз...

/53
👍16
#ТАНЛАНГАН

Гулнур томоғига тиқилган ҳаяжонни "қулт" этиб ютди- ю , Азизга ҳазил қилишда ўзига куч топа билди :

- Оббо укажоним-ей . қара Шаҳризодани сизчалик яхши кўрмайман дейсан- у , аммо сўзларинг кўнглингни фош қилиб қўяди. Буни Шаҳризодани кўзга, мени бурунга ўхшатишингдан ҳам билса бўлади.

Азиз Гулнурни янада маҳкам бағрига босди :

- Опоооо ...

- Ииии ,- Гулнур Содиқжон олиб берган пишириқни сумкасига солиб олган эди,- сумкамда "Наполеон" ширинлиги бор эдиии. Авайлаб олиб келгандим, пачағинини чиқариб юбординг-ов.

Азиз Гулнурни бағридан бўшатмади :

- Ҳеч қиси йўқ , опа. Пачағи чиқсаям еяверамиз, абжағи чиқсаям еяверамиз...

Гулнур Азизнинг бурнидан эркалаб чимчилади:

- Бўлди мени қўйиб юбор. Кийимларимни алиштириб кечки овқат ҳаракатини қилай.

- Овқат аллақачон пишган , опа. Мен бир қозон қилиб товуқ шўрва пишириб қўйдим. Ойижонимдан кеча овқат емаганингизни эшитиб ... йўл- йўлакай товуқ сотиб олақолдим.

- Тушунмадим ? - укасига синчков тикилди Гулнур, - овқат емаганимни товуқ гўштига нима алоқаси бор ?

- Опам- жоним ... Ўзингизни гўлликка солманг. Эшак гўшти билан боғлиқ воқеани менам эшитдим. Воқеага қайси кафе , қайси қассобхона алоқадорлиги аниқ- таниқ айтилмаётган бўлса ҳам уни бир қиз фош қилгани оғиздан - оғизга кўчиб юрибди.

- Йўғ-ей , шунақа эканми ? Қизиқ ...

.- Бизда ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган Абдуносир аканинг укаси ўша воқеага гувоҳ сифатида жалб қилинган экан. У бугун акасига бир дунё гап етказибди. Абдуносир аканинг укасини эшитишича ички ишлар ходимларидан бир қиз кафеда ўзига келтирилган сомсани шундоқ очиб , битта ҳидлабди-ю...

Азиз сўзидан тўхтаб Гулнурга тикилди :

- Опа... Эҳтиёт бўлинг . Илтимос...

- Хўп,- деди киприк қоқмай Гулнур,- бироқ нимага эҳтиёт бўлишим керак ? Умуман бу гапларнинг менга нима алоқаси бор ?

- Опа , сиз балки бутун дунёни алдай оларсиз , аммо укангизни эмас. Ўша қиз сизлигингизни биламан. Воқеани эшитганим ҳамоно юрагим " шууув" этиб кетди. Маҳсулотнинг кўриниши ва ҳиди орқали баҳо беришда сизга етадигани йўқ. Аммо бу ва бошқа қобилиятларингиз фош бўлиб қолса ... ҳаётингиз хавф остида қолади. Илтимос , опа ... Жон опажон... Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Мен сизни ҳаммадан ҳам яхши биламан . Эгаллаган шунча малакангизни бир четга суриб , бирдан Юридик Университетга кирганингизни сабабини ҳам биламан...

Гулнур хўрсинди :

- Азиз ... Ўша иш бир ёқлик бўлсин. Кейин сен нима десанг ҳам , қандай шарт қўйсанг ҳам розиман... Барига розиман. Унгача мендан ҳавотир олма. Ишни охирига етказгунга қадар истайманми, йўқми ўзимни шундоқ ҳам эҳтиёт қиламан. Эҳтиёт бўлишим шарт !

- Опа... Биламан. Йўқ десам ҳам шу ишни охирига етмагунча тинчимайсиз. Фақат менга сўз беринг . Зарур вақтда мендан нима ёрдам керак бўлса сўрайсиз. Хўпми ?

- Хўп...

Шу пайт кўча эшик очилди .
Азиз ва Гулнур бир вақтнинг ўзида ялт этиб у томонга қарашди:

- Бўрими , тулкими , Ойижон ? - дея қувноқ оҳангда сўради Азиз онасига опаси иккиси салом бериб бўлишгач

Сожида йўлакдаги тўқима креслога ҳорғин чўкди:

- Иккаласиям эмас,- деди у сўник оҳангда,- хуллас хулоса шу-ки у оила бизга тўғри келмас экан. Бор гап шу.

Гулнурнинг чеҳрасига табассум ёйилди . Ичида "Қутилганим рост бўлсин" деган бўлса- да , ташига бутунлай бошқа сўз чиқди :

- Мен Орзу холажонимни кутаётган эдим.

- Орзу опамнинг набираларини бироз иситмаси чиқиб турган экан. Шунга бизникига келишгаям кўнгиллари бўлмай , узр сўраб уйларига кетдилар.

- Кичкина Асалчани тоби қочибдими ? Илойим тузалиб кетсин,- Гулнур шундай дея "Уч кунга жавоб тегди-ю , эртага бориб холамниям , набираларини ҳам кўриб келаман" дея кўнглига тугди ва Азизга юзланди ,- Азиз , илтимос чой қўйиб юбор. Дастурхон атрофида жамул- жам бўлиб мириқиб суҳбатлашайлик.

* * *

Шу куни тунда Гулнур Содиқжонни илк бор тушида кўрди.

Атроф митти гулчаларга тўлган ям- яшил сайҳонлик эмиш.
Гулнур у ерда тиззалаб ўтирганча гулчалардан гулчамбар тўқиётган эмиш.

/ 54
👍16🔥2
☀️ Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Пайшанба тонги муборак бўлсин!

✨ Тонг чоғида эсиб шаббода,
✨ Дилингизга фараҳбахш этсин!
✨ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
✨ Аллоҳим сизни асрасин!

Бугунги кунингиз ҳар кунгидан файзли ўтсин!
Бахт, омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Бугунги кунингиз омадли бўлсин!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...

Бир подшоҳнинг оқил маслаҳатчиси бўлиб, неки воқелик бўлса, “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деб қўяр эди. Кунларнинг бирида дастурхон устида ўтирган подшоҳ қўлини кесиб олди. Атрофдагилар югуриб келишди. Подшоҳ маслаҳатчиси одатдагидек: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор”, деди. Бу гапдан ғазабланган подшоҳ: “Қўлимни кесиб олишимда қандай ҳикмат бўлиши мумкин? Сен аҳмоқсан. Уни зиндонга ташланг, таъзирини есин”, дея амр қилди. Аскарлар маслаҳатчини судраб кетишар, шу ҳолатида ҳам у мудом: “Бунинг ҳам бир ҳикмати бор, ҳикмати бор”, дея такрорлар эди. Маслаҳатчисининг гапларидан подшоҳнинг баттар энсаси қотибди: “Бу жинни бўлиб қолганми, нима бало?.. Ўзини зиндонга олиб кетишияпти-ю, яна тағин “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дейди-я, ахмоқ?! Зиндонда ётишда нима ҳикмат бўлиши мумкин?!”.

Кунлар ўтиб, ов мавсуми бошланди. Подшоҳ аъёнлари билан ўрмонга кийик овига чиқибди. Маълумки, кийик ўта сезгир ҳайвон, шу боис подшоҳ, лак-лак аъёнларини узоқроққа қолдириб, ўрмонга ёлғиз кирди. Подшоҳ кийикни пойлаб, билдирмай таъқиб қилиб бора-бора қаёққа келиб қолганини билмай ҳам қолди. Шу пайт ёввойи қабила кишилардан бир нечаси подшоҳни асир олишди. Подшоҳ овози борича бақирар, лекин аъёнлардан биронтаси унинг гапларини эшитмасди.

Ўша ёввоий қабилада бир одат бўлиб, нима асирга тушса, ҳайвонми-одамми – фарқи йўқ: уни олиҳаларига қурбонлик қилишар экан. Подшоҳ ич-ичидан йиғлар, шу аҳволда ўлиб кетишидан қаттиқ афсус чекар, аммо тақдирга тан бермоқдан бошқа иложиси ҳам йўқ эди.

Бир пайт қабила орасида ғала-ғовур бошланибди. Ниҳоят, улар орасидан биттаси келиб, подшоҳнинг оёқ-қўлларини ечибди-да, “Бор кетавер! Бизга керагинг йўқ!” дебди.

Подшоҳ ажабланиб: “Бу бир ҳийлами? Мен қочиб кетаётганимда ўлдириш режасими?” дебди. Қабила вакили шундай жавоб қилибди: “Йўқ. Сени битта бармоғинг кесилган экан. Биз олиҳамизга айбсиз, нуқсонсиз, мукаммал одамни қурбон қиламиз”.

Подшоҳ ортига қайтиб кетар экан, беихтиёр оқил маслаҳатчисининг гапини эслабди: “Бунинг ҳам ҳикмати бор, ҳикмати бор...”

Саройига келган подшоҳ отдан тушар-тушмас амр этибдики, зудликда маслаҳатчини озод этиб, ҳузуримга келтиринглар...

Маслаҳатчи ҳузурига келгач, аввал ундан узр сўрабди. Сўнг: “Ажиб иш содир бўлди. Аллоҳ таоло мени кесилган бармоғим сабаб ўлимдан нажот берди. Бармоғим кесилишидаги ҳикмат нима эканлигини билдим. Лекин бошқа бир нарса менга жумбоқ бўлмоқда. Аскарлар сени қамоққа олиб кетишаётганида ҳам “Бунинг ҳам ҳикмати бор”, дединг. Хўш, бунинг ҳикмати нима?” дебди. Маслаҳатчи: “Эй подшоҳим, овда доимо мени ҳамроҳ қилмасмидингиз?”. Подшоҳ: “Тўғри, фақат сен билан овга борар эдим”. Маслаҳатчи: “ Агар мени зиндонга ташламаганингизда сиз ила овга чиққан, ўша қабилага бирга асир тушган бўлур эдикки, Сиз бармоғингиздаги жароҳат сабаб ўлимдан қутилиб қолар, мени эса олиҳаларига қурбон қилишар эди. Чунки менда жисмоний нуқсон йўқ, бармоғим ҳам кесилмаган”, дея жавоб берибди...

Подшоҳ Аллоҳ таоло амр этган тақдирдан яна бир карра ҳайратга тушди: “Э-ҳа, ҳар бир ёмонлик ортидан биз билмаган яхшилик ҳам бўлар экан...”

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 𝗞𝗼𝘀𝗺𝗲𝘁𝗶𝗰𝗵𝗸𝗮𝗻𝗶 𝘆𝗲𝗻𝗴𝗶𝗹𝗮𝘀𝗵 𝘃𝗼𝘅𝘁𝗶 𝗸𝗲𝗹𝗱𝗶😇😇😇😇 𝗔𝗥𝗭𝗢𝗡 𝘃𝗮 𝗛𝗔𝗟𝗢𝗟 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹 𝘁𝗮𝘃𝘀𝗶𝘆𝗮 𝗾𝗶𝗹𝗮𝗺𝗮𝗻✅

🌸 SADKO STORE da siz:

🛍 Barcha turdagi kosmetikalar
🛍 Ayollar uchun zarur vositalar
🛍 Ayollar va bolalar uchun kiyim-kechaklar
🛍 Tozalik mahsulotlari (antijir, gel, poroshok, kapsula)
🛍 Tugʻilgan kun uchun esda qolarli, hamyonbop sovgʻalar
🛍 Bayram bezaklari va barcha istagan narsangizni topa olasiz!

✅ Tanlash imkoni koʻp, narxlar esa siz kutmagan darajada hamyonbop
🤩
🤗🤗🤗

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu duoni barchangiz bilasiz va juda ko'p o'qisiz 😍
"Fotiha surasi" ha aynan mana shu sura eng kuchli duolar o'rnida o'qiladi! shom nomozi va Tahajjud namozidan so'ng 7tadan 1000 martagacha o'qib so'ng duo qiling In Shaa Allah niyatizga yetasiz🤍 Shaxsan o'zim ham har bir ishimda va muhtojligimda juda ko'p marotaba qaytarib yuraman

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qaynona kim?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ВОҚЕА СУРАСИ" бу БОЙЛИК СУРАСИдир - дедилар...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Қон теккан кийимда намоз ўқиш

❓Cавол: Кийимимга қон теккан эди. Эсимдан чиқиб пешин намозини ўқибман. Икки соатдан кейин эслаб қолдим. Намозни қайтадан ўқишим керакми?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қон оғир нажосат ҳисобланади. Агар у дирҳам (танга) миқдоридан катта бўлса, шу кийимда ўқилган намозни қайта қазо қилиб ўқиб оласиз. Агар дирҳам миқдорича ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намоз дуруст бўлган ҳисобланади.

Мен: “Агар қўлга сийдик, қон, тезак, хамр (маст қилувчи ичимлик) тегса, таҳорат синадими?” – дедим.
“Йўқ. Аммо нажосат теккан жойни ювиб ташлайди”, деди.
Яна мен: “Агар ўша нажосатни ювмай намоз ўқиган бўлса-чи?” – дедим.
“Агар дирҳам миқдоридан кўпроқ теккан бў􀌮лса, ўша жойни ювиб, намозни қайта ўқийди. Агар дирҳам ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намозни қайта ўқимайди”, деди (Мабсути Сарахсий). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
"Erkakning yelkasida nima bor?"
Erkakning yelkasida og‘ir yuk bor:
— Oila rizqi
— Xotinining his-tuyg‘ulari
— Farzandlarning orzulari
— Onasining duosi
— O‘zining dardi...
U ba’zida jim. U ba’zida sovuqqon.
Lekin yuragida har doim kurash bor.
Erkakni tushunish — mehrdir.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
#ТАНЛАНГАН

Шу пайт унинг қўлларидан тутиш учун юқоридан аллақандай қўл чўзилган эмиш.

Гулнур энгашган кўйи бу қўлнинг эгаси Содиқжон эканлигини ҳис қилган эмиш. У бошини кўтарибди ва ҳақиқатдан ҳам қаршисида ўзига жилмайиб қараб турган Содиқжонга кўзи тушибди...

* * *

Гулнурнинг Орзу холаси хақидаги режаси амалга ошмай қолди. Эртаси куни нонушта вақтида қўл телефони жиринглаб Гулнурни ажаблантирди.
Гулнур телефонни қўлига олиб унинг экранидаги "Устоз" деган ёзувга кўзи тушиб , бемалол гаплашиб олиш учун ташқарига йўл олди.

- Ассалому алайкум ,- деди Гулнур осойишта оҳангда жавоб қайтаришга уриниб ,-қулоғим сизда , ўртоқ майор!

- Ваалейкум ассалом , қизим,- тармоқ орқали жавоб қайтарди Эркин Раимов расмиятчиликдан ҳоли тарзда ,- болам , энди айбга буюрмайсан. Ҳизматчилик. Бизга шошилинч сенинг ёрдаминг керак бўлиб қолди. Ҳозир Фарруҳни сени олиб келишга жўнатдим. Ўн дақиқаларда эшигинг қаршисида бўлади.

- Хўп бўлади , ўртоқ майор. Мен тезда тайёр бўламан.

Гулнур ойижонисини огоҳлантирди-ю , дарҳол хонасига шошилди.

У кийиниб бўлиши билан худди шуни кутиб турган каби дарвоза қўнғироғи жиринглади .

- Киринг , ўғлим,- ташқаридан Сожиданинг саломга алик олган овози эшитилди ,- Гулнур қизим тайёр бўлгунча бир пиёла чой ичиб туринг .

- Раҳмат, Ойижон,- остонадан Фарруҳнинг дилкаш овози эшитилди ,- жон деб таклифингизни қабул қилар эдим- у , аммо бизни кутишяпти- да . Гулнур опам зудлик билан бошқармага келиштириб ҳисобот ёзиб беришлари керак экан.

Гулнур масала жуда муҳим эканлигини аллазамон англаб етган эди, шу билан бирга Фарруҳнинг ойижонисини ҳотиржам қилиш учун ҳисобот ҳақида тўқиган ёлғонидан миннатдор бўлди .

- Қани укажон,- деди машинага ўтиргач Гулнур ,- қулоғим сенда.

- Опааа , мен сизга айтсам даҳшат! Биласизми , шунақанги жиноят ишига дуч келдик- ки ...

- Шумахер, аниқ маълумотларни кутяпман

- Шаҳар четидаги аҳлатхонадан тана аъзолари бўлак- бўлак қисмларга бўлиниб қора пакетга ўраб ташлаб кетилган эркак кишининг йиғма жасади топилган. Жасад аҳлатхонага
** мавзелардан келиб қолган деб таҳмин қилинганди . Шу таҳминга асосланиб тезкор қидирув натижаси гарчи эркакнинг тана аъзолари таниб бўлмас аҳволга солиб ташланган бўлса ҳам унинг шахсини аниқлашди. Энди энг охирги ва муҳим иш жиноят сабаби ва жиноятчини топиш қолди...

#давоми_бор /55

Муаллиф: Хазонрезги
👍8
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

18- ҚИСМ

Гулнур хаёлга толди. Афтидан у ҳозиргина Фарруҳдан эшитган маълумотларини кўз ўнгида жонлантираётган эди.

- Фарруҳ, бу воқеалар кеча тунда бўлганми ? Яъни жасад тунда топилганми ? - сўради Гулнур ўйчанлик билан .

- Жасад кеча кечки пайт соат ўн олтилардан ошганда топилган. Дастлаб майит танасининг билак қисми топилибди. Уни аҳлатхона қоровулининг ити янги тўкилган аҳлатлар орасидан титиб судраб олиб келибди. Қоровул ити "иштаҳа" билан судраб келган топилмага қизиқиб қараса-ки бу аҳвол. Шундан сўнг зумда ҳаммаёқ "тревога" бўлиб кетибди. Хуллас кеча кечаси билан майитнинг қолган тана аъзолари ҳам топилибди. Топилган тана жуда унчалик юз фоиз эмас- ку , ҳар ҳолда ундан қўлга илингудек асосий танани тиклаш мумкин эмиш.

- Ҳмм... Жасаднинг кимлиги аниқланган бўлса , демак жаноза ҳам тайиндир? - сўради Гулнур алланималарни мулоҳаза қилганча

- Жанозани пешин намозига тайинлашибди,- деди Фарруҳ ҳозиржавоблик билан ,- опа, қандайдир таҳминларингиз борми ?

- Йўқ , - Гулнур кескин бош чайқади , - таҳмин қилиш учун жиноят содир бўлган жой аниқ бўлиши керак эди. Жиноят содир этилиб , сўнг бошқа жойга келтириб ташланган жасад бўлакларига қараб "Воқеа эскизи"ни яратиш жуда мавҳум нарса. Хулоса ҳам "Мабодо" билан бошланиб "Балки" билан тугайди . Аслида буни хулоса ҳам деб бўлмайди.

- Майли , опа . Сизни ҳам қийнамай. Мен билганимча айтдим. Аниқ маълумотни устоздан оласиз,- деди Фарруҳ ва ўз сўзларига қўшимча қилди ,- одамларга нима бўляпти а , опа? Марҳумни айтаман- да , ўлдирибсан, ўлдирибсан . Шу даражада бўлаклаб аҳлатга ташлаганинг нимаси ?

Гулнур Фарруҳга жавоб қайтармади, аммо унинг кўзларига айни дамда назар ташлаган инсон бу саволнинг жавоби қизга маълумлигини ушбу нигоҳлардан англаб олган бўлар эди...

Эркин Раимов Гулнурни кутиб турган экан. Ўзаро салом - аликдан сўнг бўлимдагиларга аҳлатхонадан топилган мурда ҳақида маълумот бера бошлади.

- Мингноров Шодмон. Тошкент шаҳрида туғилган. Ёши қирқ олтида. Туманимиздаги ** - мавзеда истиқомат қилган. Уйланган . Икки қиз, бир ўғли бор. Аёли Мингнорова Ҳабиба - уй бекаси.
Мингноров тириклик чоғида "Файз" номли мебеллар билан савдо қилувчи дўконда ҳайдовчилик қилган. Охирги марта уйдагиларга "Янги товар олиб келиш учун ҳизмат сафарига кетяпман" дея олти кун аввал уйдан чиқиб кетган. Ўша куни кечга яқин бир бора қўнғироқ қилган ва йўлда эканлигини , қайтиб қўнғироқ қилмаса ҳавотир олмасликларини тайинлаган.
Мингноровнинг жасади топилгач , биз у ишлайдиган дўкон билан боғландик. Маълум бўлишича дўкон эгаси ва иш бошқарувчиси , шунингдек яна икки ҳизматчи ҳақиқатдан ҳам у айтган санада қўшни давлатга сафарга кетишган экан. Бироқ кетганлар орасида Мингноровнинг исми - фамилияси рўйҳатда бўлмаган. Биз дўконнинг барча ҳужжатларни текширдик. Бари жойида.
Мингноров эса дўкон раҳбаридан "Мен ҳам бироз дам олай" дея уч кунга руҳсат олган экан. Айнан дўкондан Мингноровни жавоб сўраган муддатидан ортиқча икки кун ўтиб кетганлиги ва унинг ишга чиқиши кераклиги ҳақидаги қилинган қўнғироқ марҳумнинг аёлида шубҳа уйғотган. Унгача марҳумнинг рақамидан аёлига барча ишлар жойида эканлиги тўғрисида қисқа- қисқа смслар келиб турган экан-да ...
Шубҳага тушган марҳумнинг аёли тезда эрига қўнғироқ қилган. Бироқ телефон ўчирилган бўлган.
Хуллас эрини бир кун ўз ҳолича қидирган аёли кечга бориб ички ишлар бўлимига унинг йўқолганлиги тўғрисида ариза беради. Ва бу айнан жасад топилган кунга тўғри келади

Ана шунақа гаплар ,- ахборотни якунлади Эркин Раимов ,- энди барчамиз ишга киришсак. Мен ва Фарруҳ "Файз" дўконига борамиз. У ердаги ҳолат юзасидан батафсил маълумот йиғмасак бўлмайди. Ким билсин балки аввалроқ ёки кейинги кунларда Мингноров бирортаси гап талашиб қолганми ? Ёки харидорлар билан орасида кутилмаган келишмовчиликлар бўлганми ? Хуллас сомон ичидан игна қидириш операциясига йўл оламиз .

/56
👍4
#ТАНЛАНГАН

Айтганча Камол -"Гармсель" ҳам бугундан ишга чиқди. Мен уни вазиятдан хабардор қилиб Мингноров яшайдиган, тўғрироги яшаган маҳалла фуқаролар йиғинига жўнатдим. Хуллас у аллақачон ишга киришиб бўлди.

Энди Содиқжон ва Гулнурга келсак. Сиз иккингиз марҳум яшаган хонадонига борасиз . Хонадон аъзолари билан атрофлича танишасиз. Марҳум ҳақида маълумот тўплайсиз . Тириклик чоғида қандай инсон бўлган, аёлига , фарзандларига , яқинлари муносабатлари ҳақида. Тўғри халқимиз ўлган одамнинг ортидан ҳеч қачон ёмон гап гапирмаган. Айниқса қўни- қўшни ва яқинлари. Оила аъзолари ҳақида- ку, қўяверасиз. Ҳаммамиз барча деталларни йиғаверайлик- чи , кўрамиз охири қайси томонга қараб тош босар экан ? Бу эса бизнинг ишимизда ҳал қилувчи мезон бўлиши аниқ.

Ҳаммага тушунарлими ? Ундай бўлса тарқалишдик...

* * *

- Содиқ ака ... - кайфиятсиз оҳангда сўради йўлга тушган Гулнур йигитдан,- инсон танаси бўлаклаб ташланган бўлса ,уни кўмиш...

- Сизни тушундим , Гулнур ,- йўлдан кўзини узмай жавоб қайтарди Содиқжон ,- яқинларининг илтимосига кўра ўликхона ходимлари аъзоларни бир- бирига "улаб" "инсон" шаклига келтириб беришади. Ҳар ҳолда шунга ҳаракат қилишади. Улар жасадни яна бир йўла кафанлаб ҳам беришади.

- Бундан ҳабарим бор,- хўрсинди Гулнур , -мен ҳам шуни айтаётган эдим.
Ёшлигимда аммабувимникига борганда шунга ўхшаш бир воқеага гувоҳ бўлган эдим. Тўғрироғи эшитган эканман. Аммабувимнинг уйлари катта ҳалқа йўлига яқин эди. Бир куни қишлоқда гап тарқалди. Ҳалқа йўлида бир кишини катта юк машинаси уриб кетибди. Воқеа тунда содир бўлган. Биласиз , йирик ҳажмдаги юкларни ташийдиган машиналар асосан тунда , колонна бўлиб йўлга чиқишади. Менимча ўша куни ҳам у кишини биринчи юк машина босиб ўтиб кетгандан кейин бошқа машиналар хаттоки пайқамаганми дейман-да. Ёки билишсаям жавобгарликдан қочиб ўзларини билмасликка олишганмикан? У ёғи энди ёлғиз Аллоҳга аён.
Тонг отганда ҳаммаёқ тўс- тўс бўлиб кетганди ўшанда. Аммабувимнинг эрлари Икром поччамнинг айтишларича ички ишлар ходимлари ва маҳаллий аҳоли йигитларидан юраги бақувват бир гуруҳи ҳалокатга учраган инсон жасадининг у ер бу ерда қолиб кетган бир тутам бўлакларини трасса бўйлаб йиғиб чиқишган экан. Кейинчалик бу инсон йўлнинг нариги бетидадаги ошхонада самовар қўядиган чуваккина жуссали Илёс ака эканлиги , у киши тун қоронғисида катта йўлни кесиб уйига қайтаётганда бахтсиз ҳодисага учрагани маълум бўлди.
Ўшанда Илёс аканинг икки нафар ўғли ҳам нобуд бўлган одам ўз оталари эканлигини билмай "Савоб бўлар" деган умидда марҳумдан қолган қолдиқларини йиғиштириш ишларида қатнашишган экан.
Илёс ака кўпинча туни билан ишлаб кундуз кунлари ўз хонасида мизғиб олар , оила аъзолари ҳам шунга одатланишган эканлар. Ўғиллар "Отам ухлаяптилар, безовта қилмайлик" деб ўйлашган. Аёли эса ўша куни янги кўзи ёриган қизиникида қолган бўлган .
Хуллас Илёс аканинг уйда эмаслиги аёли уйга қайтгандан сўнг, туш вақтларида маълум бўлган
Ўшанда Икром поччам "Ўликхонадагилар шўрлик Илёснинг парча- парча бўлакларини пахтага ўраб-чирмаб одам нусҳасига киритиб беришибди . Ўғиллари дили хун бўлганча , шунисигаям шукр қилиб отасини жойига топшириб келишди" дегандилар.

- Жуда кўнгилни бузадиган воқеа бўлган экан- а , Гулнур ? - деди Содиқжон овозида билинар билинмас титроқ билан ,- тасаввур қилишнинг ўзи шу қадар даҳшатли.

Қиз Содиқжонга жавобан индамади. Аммо бу жимлик узоққа бормади.

- Содиқжон ака ,- деди у жиддий оҳангда , - айтинг-чи мана шу иш бўйича нималарнидир тахмин қила оляпсизми ? Нега Мингноров жасадини айнан бўлакларга бўлишган деб ўйлайсиз ? Нима учун ерга кўмишмаган , сувга ташлаб юборишмаган. Ёки шаҳардан
узоқроқ жойга олиб бориб ташлашмаган ? Нега ?

- Билмадим ...- елка қисди Содиқжон, - билмадим қотил нималарни хаёл қилган экан ?

- Бу воқеа менга оммавий ахборот воситаларида жуда катта шов - шув бўлган бир жиноят ишини эслатиб юборди.

/57
👍16
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 39-қисм -Мен... Қаерга кетаман? -Узоқроққа. Бу ердан анча олисга. Бошқа давлат демайман. Бошқа вилоятгами. Ҳуллас мени тушунгандирсан. Робия бир муддат жим қолди. Ахир шу эмасми у кутган имконият? Шу эмасми Робияни омади чопгани.…
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


40-қисм


-Қанақа иш топдинг? – Санобар ҳаммаси жуда тез содир бўлаётганига ишонгиси келмасди.
-Котибалик. Тўғрироғи офис ишлари бўйича компьютерда ишлайман.
-Сен бежизга охирги курсда йўналишни ўзгартирмаган экансанда?
-Бошланғич таълим мен учун эмасди. Ундан кўра компьютер жону дилим.
Робия тилига нима келса сўзларди.
-Бугуноқ кетаман.
-Робия қачон қайтсанг ҳам, бизга ажратилган уйда сени кутамиз.
-Сизларни қаттиқ соғинаман.
Робия Санобар ва Нигорани қучди. Узоқ вақт шу тахлит туришди. Кейин эса Шомил акага қўнғироқ қилди.
-Мен тайёрман.

💦💦💦

Шифохона , Замира ётган хона олдида доим қайсидир акаси турарди. Онаси ҳам бир бурда бўлиб қолган. Бу оилани Шомил ака ўйлаб топган ёлғонига яхшигина ишонтирганди.
«Ўғлим ўзи хоҳлаб Замирага уйланган. Биласиз ўзимизга тўқ оиламиз. Душманларимиз ҳам талайгина. Мен билмай қолдим, қайси бир ичи қорани иши бу, Шахбозга дори берибди. Ўғлим жуда ёмон ахволда. У Замирани ўлдирдим деб ўйлаб ўз жонига бир неча бора қасд қилди. Олдингизда гуноҳкорман. Ўша душманлар кўзи учун ҳам улар бахтли яшашсин.
Шомил акани бу гапларидан Асад қутуриб кетганди.
-Қайси ақл билан бу гапни айтяпсиз? Синглим ўлимдан қолди. Ҳамон кўзини очгани йўқ. Сиз қандай қилиб бемалол сўзлайсиз?
-Асад мени ҳам ўғлим ўлимдан қолди. Мени фарзандим битта. Ўнта эмас. Ўша куни дори ичирилганини ана экспертиза исботлаб берди. Яна нима керак сизга ортиқча муаммо. Замира энди бизни келин. Бу ердаги қанча харажат бўлса мана мен туриб бераман. Энди буёғини менга қўйиб беринг. Ўғлимни ҳам даволатяпман. Улар бахтли бўлсин дейман.»
Шомил ака сўзида туриб энг зўр профессорларни топиб келди. Замирага нима зарур бўлса, ер тагидан бўлса ҳам топдириб келди. Замирани оиласи бу ёлғонга ишонишдан бошқа чораси қолмади. Ана шундай кунларда Замирани тўртинчи акаси чаён чақиргани учун ишга кетишга мажбур бўлди. Озми кўпми тўйга ҳаражат қилинган, уйда ўтиравериш ҳам бефойда. Кунлик ишдан бири икки бўлмайди. Ҳали олдинда уй қилиши керак, уйланиши керак. Ортида укаси Жаббор бор. Шуларни ўйлаган кўйи йўлга чиқди.

💦💦💦

Робия автобусга чиқаркан жой қолмаганидан ноилож бир йигитни олдига бориб ўтирди.
-Ўтирсам майлими?
-Ўтиринг.
Йигит ўриндиқдан сумкасини олди. Робия чамадонини юкхонага бергани учун қўлида битта сумкаси бор эди. Ўриндиққа ўтириши билан афтобус йўлга тушди. Сокин мусиқа янграр Ровия дераза томонда ўтирмагани учун зерикиб борарди.
-Қаерга йўл олдингиз?
Йигитнинг саволи Робияни йўлдан кўз узишига мажбур қилди.
-Ишлашга,- Робия синиққина жилмайди.
Шу билан мавзу тўхтади. Кейин эса йигит ҳар замонда қизга назср ташлашини ҳисобга олмаса жим кетиб боришарди.
-Рости мен йўлда сиҳбатлашиб кетилса зерикиш бўлмайди деб ўйлайман.
Файзиддин жим туролмади.
-Афсус... Мендан яхши суҳбатдош чиқмайди.
Робия тан олди.
-Унақага ўхшамайсиз.
-Рост, сўзамол эмасман. Бизга ёшликдан оғзингни юм дея тарбия беришган. Шу сабаб ҳам сергап эмасмиз.
-Отангиз, онангиз шундай деганмилар?
Файзиддин яна савол берди.
-Йўқ. Мени ота онам бўлмаган. Етимхонада ўсганман.
-Узр, ярангизни янгилаган бўлсам.
-Бу яра эмас. Бу қисмат.
Робия хўрсиниб қўйди.

Давоми бор...
👍17❤1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

41-қисм

-Лекин сиз унақа қизларга ўхшамайсиз?
-Қанақа?
-Мен болалар уйидан чиққанлар тарбиясиз деб ўйлардим.
-Бу хато фикр. Уларни ҳаммасини кўнгли ярим. Баъзиси шу ярим кўнгилни тўлдиришга интилади ҳолос .
Автобусда эса юракни жунбушга келтирувчи қўшиқ янгради. Кимдир баланд қилишини сўради.
Хатони сен қилдингми ё мен?
Сония минг бор ўлган мен.
Туганмас азоблар, туганмас азоблар
Дардимни айтай десам бориб дарёга,
Қорқаманда дарё дардимдан куйиб қолади.
Тинкам қуриди юракдаги ишқнинг рақсидан,
Эй ёронлар, бу дардимни ким олади? (
Ойнадан аксимни топмай, ҳотиржам орнимда ётмай,
Вақтида тонг отиб, кун ботмай,
Айланади бошим, ўзимдамас ҳушим.

-Қўшиқ қаттиқ таъсир қилдими?
Файзиддин яна савол берди.
-Дардли экан.
-Ҳм, жуда ҳам. Тез таъсирланар экансиз.
-Шунақа.
-Балки рақамингизни берарсиз. Ҳар холда бегона шаҳарда...
-Ҳали рақам олганим йўқ. Буни ташлаб юбораман. Мени таъқиб қилувчилардан тамоман қутилсам дейман.
-Шу қадар оғир кечмишингиз борми?
-Йўқ. Фақат умримни давомини янги саҳифадан бошлайман.
-Сизни нимадир эзиб юборган.
-Буни энди аҳанияти йўқ .
Робия бошини ўриндиқ суянчиғига суяб кўзини юмди. Бу унинг суҳбатлашишни истамаётганидан дарак эди.

💦💦💦

Шахбоз бир нуқтадан кўз узмай ўтирибди. Шомил ака уни ёнида қоғозга нимадиларни ёзади.
-Мен сени кафиллигимга олдим. Мени уялтирма ўғлим. Қариганда суянчиқсиз қолдирма.
-Дадаси ҳаммаси сиз айтгандек бўлади.
Шахбоз неча кундан бери отасининг сўзларини ўйларди. Кейин эса отаси ўрнидан турди. Шифокорни чақирди. Нақд уч ой деганда Шахбозни бу даргоҳдан олиб чиқяпти. Улар тўғри шифохонага боришди.
-Ким нима десаям жим тур. Айбингни биласан.
-Хўп.
-Онанг инсультни бошидан ўтказди. Бахтимизга худо бизга қайтиб берди. Энди келин уйғонса бари бошқача бўлади.
Шахбоз миқ этмасди. Касалхонага кириб боришганда фақатгина Асад бор экан. Асад Шахбозни кўриши билан хезланиб жойидан турди.
-Асад ўзингни бос. Ҳаммасини гаплашганмиз.
-Ўв ит, агар синглим ўлса, сенам ўша кун мурдасан.
-Кечиринг. Мени буни билмай қолдим
-Э ўла латта. Билмай қолганмиш.
Шахбоз бошини эгди. Унинг гапиришга ҳаққи йўқ эди.

💦💦💦

Сафо ака ўғлига келин излай бошлаганди. Ҳали у танишига қўнғироқ қилади, ҳали бунисига. Ҳеч бир суърат Салоҳга маъқул келмасди.
-Ўғлим уйгаа битта аёл керак барибир...

Давоми бор...
👍20❤2