🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
📖 КЎПРИК

Муҳсин ота жума намозидан кеч қолди, боролмади. Ўзини койий-койий, ибодатни уйида адо этди. “Ҳамма бало йўлнинг тескарилигида! – ўйлади у. – Ана масжид, шундоқ кўриниб турибди. Кўприк борлигида бир қадамгина эди!”

Чолнинг куюнганича бор. Катта йўл билан уларнинг маҳалласини ўртадаги зовур тўсиб туради. Илгаридан қолган бир осма кўприк бор эди, ёшини яшаб, узилиб йўқ бўлди. Шундан бери одамлар оворайи сарсон. Бозоргаям, марказгаям зовурни айланиб ўтиб уловга чиқишади. Болаларнинг мактабга қатнаши ҳам қийинлашди.

Шу куни отага ғойибдан ғайрат келди. Дўпписини ёнига қўйиб ўйлади: “Кўприк қуриш шунчалик қийинми? Ўзи қурса-чи? Иккита паҳлавон ўғли бор, эл-юрт ҳам қараб турмас. Одамларнинг қанча оғири енгил бўларди! Ахир, тириклик бир умр ўз ўчоғига қўр тортиб яшаш дегани эмас-ку?”

Қариянинг аҳдига биров ишонди, биров ишонмади. Болалари “Шунчалик зарурми?” дейишганди, силтаб берди:

– Сенлар шунақасан! Сенларга ҳамма нарса тайёр бўлса!

– Жа-а унчаликмас, дада. Бунинг бошқа йўллари ҳам бор-ку, маҳаллага ариза ёзиб...

– Бас! – чўрт кесди ота. – Мен арз-дод қилиб юрадиганлардан эмасман. Қарс икки қўлдан чиқади. Аввал бошлаб, кейин кам-кўстига ёрдам сўрасак, бошқа гап.

Кампири тушмагур сергапгина-да, жим туролмади. Аммо бир оғизгина “ҳай, отаси...” деди-ю, айтари тилининг учида қолди. Муҳсин ота унга шундай қарадики, қаршисида етмиш довон ошиб, ҳилвираб қолган чол эмас, миқти вужудига шаҳди сиғмаётган эр киши турарди. “Бўпти”, деди шаштидан қайтиб ва секингина қистириб қўйди:

– Жудаям уринворманг-да...

Хуллас, ҳашар бошланди. Майда-чуйда тахта-ю ғўлалар ўзидан чиқди. Муҳсин ота эскитдан боғ парваришлайди, шох-шабба сероб. Фақат қувур топиш осон кечмади. Шу ерига келганда маҳалла йиғини ҳам қўзғалди. Фермер қўшниси уловдан қўллаб юборди. Уч кун чумолидай меҳнат қилишди. Ҳазилакам иш бўлмади, ўзиям. Аввалги эплама кўприк ўрнида машина ҳам бемалол юрадиган бинойидек йўл барпо қилинди. Ёғинли кунларда лой бўлмаслиги учун устидан майин шағал ҳам тўкиб қўйишди.

Иш битгач, чол ҳашарчиларни алқаб-алқаб дуо қилди. Жамоат мамнун тарқалди. Фақат Муҳсин ота кўприк устида узоқ қолиб кетди. Чангга беланган калиши билан кўприкнинг у ер-бу ерини нуқиб-нуқиб босиб, ўзича текшириб кўрди. “Ҳали тўйлар қиламиз, бу йўлдан гурас-гурас одамлар ўтади”, деб ўйлади ва кўксини тўлдириб нафас олди...

...Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қишлоқда Муҳсин ота қазо қилибди, деган хабар тарқалди. Бу гап узоқ-узоқларга, қариянинг қадами тегмаган жойларгача етиб борди.

– Ким ўтибди?

– Кўприк қурган одам.

– Ие, кетдик бўлмаса!

Янги кўприк устидан гурас-гурас одам ўтди.

– Яхши одам эди, Аллоҳ раҳмат қилсин, – дейишди уни умрида бирон марта кўрмаганлар ҳам...

Гулчеҳра Асронова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤1
Эркакнинг қаввамлиги (Рахбарлиги) нима билан намоён бўлади?

✅ Аёлининг динини тўғри йўлга солиш:
➤ Унинг ақийдасини тўғрилаш.
➤ Уни ҳақиқий илм ва тўғри эътиқод билан бойитиш.

✅ Аёлининг луғавий саводини ошириш:
➤ Илм ва хикматга бой сўзлар билан уни тарбия қилиш.

✅ Ҳижобини кузатиб бориш:
➤ Унинг кийиниши исломий талабларга мослигини таъминлаш.

✅ Ибодатларига эътибор бериш:
➤ Унинг зикрлари, дуолари ва намозларини ўрганиш ва тартибга солиш.

✅ Уни майда-чуйда ишлардан юксалтириш:
➤ Унинг қимматли вақтларини беҳуда ишларга сарфламаслигини таъминлаш.

Зеро, эр киши жаннатга фақат ўзи киришни хоҳламас, балки ўз аёли билан бирга саодатга эришишни истайди!

📌 Аллоҳ барчамизни шундай масъулиятли ва диёнатли қаввамлардан қилсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Икки ховли.
Икки хил ховли.
Бир-бирига ёнма-ён, девор қўшни.
Бирининг уйи кўкка бўй чўзган, икки қаватли, иккинчи қаватдаги ойнадан бутун маҳалла кафтдек кўриниб турарди.
Иккинчиси жуда оддий, хатто лой сувоқ.
Иккисида икки хил хаёт.
Бирида бой-бадавлат савдогар, ўша худуднинг обрўли кишиси бўлиб унинг бир қиз ва бир уғли бор, иккиси ҳам эрка ва бебош.
Иккинчиси ўрта хол, устачилик билан шуғилланадиган хунарманд киши бўлиб, унинг икки ўғли ва бир қизи бор, ўғилларини ёнига олиб устачилик билан тирикчилик қилади.
Кунларнинг бирида устанинг уйида шовқин эшитилди. Бой ўрнидан туриб иккинчи қаватдан қўшнисининг кафтдек кўриниб турадиган ховлисига назар ташлади.
Уста иккинчи ўғлини ўзбошимчалик қилиб, рўзғорига яраб турган велосипедини мингани ва натижада велосипеднинг ғилдиракларига шикаст етгани учун қаттиқ койиб турганини кўрди. Бой бу холатни кўриб, мийиғида кулди.
"Болани ҳам шундай тергайдими?" деб, ичида танқид ҳам қилди.
Қўшнисига эшитиладиган даражада, атайдан овозини баландлатиб, аёлини ёнига чорлаб эркатой ўғлининг туғилган кунига янги машина совға қилишини айтиб мақтанмиб ҳам қўйган эди.

Маҳаллада иккиси ҳам бирдек азиз.
Маҳалладагилар бирини бойлиги учун хурмат қилишса, иккинчисини художуйлиги меҳр оқибатилилиги ва камтарлиги учун хурмат қиларди.
Бирининг уйида икки келин қайнота ва қайнонатасини хизматини килиб, уларнинг бошларида гирдикапалак бўлишса.
Иккинчисининг уйида икки нафар хизматкор, бир эркак ва бир аёл хизмат қиларди.
Тақдир тақозоси билан вақти соати етиб, икки қўшни оила бошлиқлари бир хафтада бирин-кетин бу дунёни тарк этди.
Хонадонлари хар хил, яшаш тарзи хар хил бўлгани билан жанозаларига бир хил одам йиғилди.
Бириникига казо казолар бўлса, иккинчисинига Жумъа намозига йиғиладиган жамики мўмин мусулмонлар келишди.
Жаноза кунги бўладиган холатлардан одамлар хайрон қолишди.
Бирини уйида азиз ва мўътабар отасидан айрилгани сабаб, йиғлаб куйиб, дод фарёд уриб, фарзандлар ўртасида навбатма-навбат қурьон тиловат қилинган бўлса, иккинчисининг уйида маййит бир чеккада қолиб, ака-сингил хатто келин ўртасида мерос талашувлар бўлиб ўтди.
Орадан кўп вақт ўтмади. Бой хонадоннинг эркатой ўғли, ёшлигида бир ишнинг этагидан мухим тутмаганлиги сабаб, оғир холатга тушиб қолди ва хашаматли уйини сотиб оддийроқ уй сотиб олишни режа қилди.
Харидор оддий қўшнининг, меҳнаткаш ва бир-бирларига меҳрибон бўлган икки уғли бўлди.

Иқбол Юсуф

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 47-қисм Шахбозни пешонаси бироз кўкарган, қўлларида ҳам жароҳат бор эди. Бу кеча бўлган тўқнашув асоратидан. 💦💦💦 Робия неча кундан бери ўзига ижара уй излайди. Ҳозиргача мехмонхонада турганди. Бу масалада ёрдам сўраб…
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


48-қисм

Отаси билан бир доирада бўлиб, кейинчалик чет элга кетган Дамирбой билан алоқаларни охирги йилларда тиклаганди.
-Отам жуда афсусда. Аммо вақтни бой бергани сабабли ўзини кечира олмаяпти- Салоҳ суҳбатларини бирида Дамирбойга айтганди.
-Ўшанда огоҳлантиргандим. Аммо отанг қулоқ солмаганди. Беш бармоқни бирданига оғиз солиб бўлмайди десам ҳам унамади.
-Ўзлари ҳам айтадилар мени очкўзлигим ҳамма нарсамдан айирди деб.
-Аммо, сен унга ўхшамадинг.
-Амаки, мен ҳаракат қилмасам отам вафот этарди, ўзим ҳам йўқ бўлиб кетардим. Лекин онам топилмади.
-Топилади, тирик бўлсин деб дуо қил. Сен билан Фозилни ўғлини кўргандек бўлдим.
-Ким у?
-Сен учун жуда хавфли инсон. Лекин ўзи билмаса керак.
-Амаки нималар деяпсиз? Қанақа хавфли?
-Онанг бежиз кетиб қолмаган. Отангни бу ишидан кейин кечиролмаган. Отанг Фозилни ҳалокат доимига ташлаб кетган. Унинг номига олинган кредитларни ўз бизнесига ишлатиб кўздан йўқолган. Менга қизиғи шуки сен Фозилни ўғли билан қандай танишгансан? Чунки улар бу ерлик эмасди.
-Ҳарбий хизматга бирга бориб қолганмиз.
-Сен ҳаракат қил. У сени кимлигингни билмасин. Агар билса яхши эмас. Ким ҳам отасини қарзга ботириб инсультга учратган одамни кечиради?
-Сиз мени ўйловга қўйдингиз. Энди нима қиламан?
-Буни ўзинг яхшилаб ўйлаб кўр. Энг муҳими қонун доирасидан чиқма. Бу энг катта хатойинг ва ўзингга қарши режа бўлиб қолмасин.
-Раҳмат амаки.
-Қўнғироқ қилиб тур. Сафога салом де. Ҳали борсам кейин у билан кўришаман.
-Хўп.
Салоҳ оғир тин олди
-Ээҳ ота, наҳот шунчалар тубанликка боргандингиз? Энди мен чаённи қандай ўзимдан узоқлаштираман. У мени қадрдоним, энг яхши ёрдамчим.
💦💦💦
Хушнудга Файзиддин ва Робияни муносабати негадир эриш туйила бошлади. Дўстини иложи борича бошқа юмушларга ундарди. Робияни нега қизғоняпти ўзи сезмаяпти.
-Менга нима бўляпти, билолмадим. Билганим бу севги эмас.
Файзиддин олдига келганида ҳам шу нарсани ўйлаб турганди.
-Ҳа дўстим ўйловда қолибсан?
-Э мен ўйламай ким ўйласин. Ҳаёлларим ўзимга бўйсунмаяпти
-Севиб қолдим десанг ҳали?
-Йўғеэе, бунақа ёшдан ўтганман.
-Аниқми?
-Ҳа. Шубҳанг борми?
-Уйланиш керак дўстим.
-Бўлади бу ҳам.

💦💦💦
Мана улар ёлғиз қолган. Лимон рангидаги хона, унга мос дизайндаги пардалар, интерерга гап бўлиши мумкинмас. Аммо у ерда ҳамон ҳеч кимга ишонмаган қалби ҳаста қиз ётоқда ўйчан ўтирарди.
-Замира жон болам ҳаммасини унут. Бахтли бўлишга ҳаракат қил.
-Ойиии у яна ҳужум қилсачи?
-Унақа бўлмайди. Қара қанчалар қийналган. Кўзлари киртайиб кетган
-Билмасам, мен қўрқаяпман.
-Биламан, жоним болам. Ҳаммасини сезяпман. Сенга ҳам осонмас. Лекин ҳозир кетсанг ҳамма сени беномус дейди.
-Хўп бўлади ойи. Нима десангиз шу.
Зуҳра опа чиқиб кетди. Ҳеч қанча ўтмай Шахбоз кириб келди. Бу гал Замира уни кўзига ёмон кўринмаётганди. Уни кириши билан Замира ўрнидан туриб анча узоқроққа борди.
-Қўрқма. Сенга ҳеч нарса қилмайман.
-
-Мен сени ёмон кўрмайман. Ўша куни ўзимда эмасдим. Мен эмасдим у.

Давоми бор...
👍14❤1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

49-қисм



-Мен...
-Гапирма майли, сени тушунаман.
Шахбоз ювиниш хонасига кириб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай Барно опа кириб келди.
-Безовта қилмадимми?
Замира девордаги осма соатга термулган кўйи қотиб ўтирарди. У борлик ва йўқлик орасида турганга ўхшарди. Бу ерда нега қолди? Нега қаршилик қилолмади ҳамон билмасди. Билгани номус кучи. Отаси ва беш акасини ори учунам барчасига кўз юмишга мажбур. Докторлар исбот қилгани билан ҳар битта уйга кириб буни тушунтириб бўлмайди. Тағинам оилалари кўзга яқин маҳаллада.
-Йўқ киринг
-Шу хонангиздан бироз бўёқлар ҳиди кетмагандек туйилди. Бугун зўр атир олудим, аксига денг освежител ҳам тугаб қолибди. Шуни сепай деб кирдим.
Барчаси ўз режаси бўйича борарди. Бозорда атир сотувчидан кучли эҳтирос уйғотувчи атирни қиммат пулга сотиб олган. Бу бир-бирига илимаётган кўнгилларни бирлаштириш учун баҳона эди асли.
-Ҳиди жуда...
Замира гапириб улгурмади.
-Ҳа ҳиди ўткирдек туйилади. Аммо ҳуш ёқаркан. Ўзимизни хонага ҳам сепиб келяпман,- ёлғонлади Барно.
-Майли.
Барно атай бориб ётоқдаги ёстиқларга ҳам сепдида хайрли тун тилаб чиқиб кетди. Бироз ўтиб ювиниш хонасидан Шахбоз чиқди.
-Зерикиб қолмадингми?
-Йўқ.
-Чарчаган бўлсанг ухлаймиз.
-Мен ҳам душга кириб чиқсам, касалхона ҳиди ўтириб қолгандек.
-Майли бемалол.
Шахбоз ётоққа бориб чўзилди.
-Сенга қандай кино ёқади?
-Йиғлатмаса бўлди.
Замира душга кириб кетди.

💦💦💦

Салоҳнинг ишлаб чиқариш цехи, иш айни қизиган палла.
-Робия менга кечаги ҳисобoтлар керак.
Чаён Робияга топшириқ берди.
-Хўп ҳозир.
Чаён қизни ҳар бир ҳаракатини кузатиб турарди.
-Ишингиздан кўнглингиз тўляптими?
Робия Хушнудга қаради.
-Тўлади. Мен компьютерда ишлашни жуда яхши кўраман.
-Бу ерда ишлаган ҳеч бир котибага бу иш маъқул бўлмаганди.
-Нега?
-Мени феълимга чидашмаган.
Робия яна ҳайратланди.
-Бинойидек йигитсизку,- ҳазил қилди Робия.
-Сизга шундай кўриняпти. Майли мен сизни ишдан қолдирмай, кейин аччиқ гапимга нишон бўлманг.
-Хўп.
Хушнуд ўз жойига бориб камераларни кузата бошлади. Унинг кўп вақти шу иш билан ўтарди.
-Сизга бир кадрни юбораман. Салоҳга жўнатиб қўйинг. Аммо ҳеч кимга айтманг. Яқинда бир ўғрини қўлга оламиз.
-Хўп бўлади.

Давоми бор...
👍10❤1💔1
#ОЖИЗА

#РОБИЯ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

50-ҚИСМ

Чаён яна камера ёзувларини кўра бошлади.
-Доим шунақа ифлослар учрайди. Нонини еб тузига тупуради. Номард.
Чаён сўкинди.
-Файз тез у ердан кет. Икки соатча бошқа объектни ишини қилиб тур.
-Нега?
-Кейин айтаман.
Чаён телефонни ўчирди.
-Қизларга қанақа гуллар ёқади?
-Масалан менга узилмаган гул ёқади, ҳар кимни диди ҳар хил.
-Сизга гул бермоқчи бўлсам қандай бўлаади бу? Масалан атиргулни қандай совға қиламан, узолмасам?
-Демак совға қилмайсиз. Мен букетлар чиройли бўлиб бахри дилни очганини кўриб хурсанд бўлганларни тушунмайман. Ахир уларни ҳам ўз гулзорида яшагиси келади. Гулларни узишмаса дейман. Улар оиласидан ажралиб етим бўлади. Ўзга муҳит уни сўлдиради.
-Сиз шундай гапиряпсизки мен ҳалитдан гул олмай туриб ўзимни йбдор ҳис қиляпман,- Хушнуд қизга ўз фикрини билдирди.
-Менга эътибор қилманг. Бу менинг қарашларим, бошқалар бу фикрда бўлмаса керак. Агар шундай бўлганида гул дўконлари кўпайиб кетмасди.
-Ҳеч кимга ўхшамайдиган дунёқараш. Қойил.
-Балки бу менинг ўсиб улғайган муҳитимга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
-Дарвоқе, гап келганда сўраб олай, Робия сиз нега ёлғизсиз?
-Қай маънода?
-Оилангиз...
-Бу мавзуда гаплашмасак.
Робия жилмайиб жавоб қилди.
-Майли мажбурлаш йўқ.
💦💦💦

Эрта тонг Замира кечаги тунни эслаб ҳамон юзи ловуллаб ёнади. Олдида ётган Шахбозга ҳадиксираб қараб қўяди.
-Турдингми?
Шахбоз унга жилмайиб қараб қайта уйқуга кетди. Замира ҳаммаси дори таъсирида бўлган деган гапга ишона бошлаганди.
-Мен чиқаман ҳовлига.
-Чиқма, ойим сени ҳозирча иш қилмасин дедилар. Тўлиқ соғайсанг қилаверасан.
Замира ҳайрон, ўша мудҳиш тундаги одам билан шу инсон биттами дея. Замира ортиқ ётолмади. Туриб шкафларни қайта тартиблашга тушди. Барибир кўнгли тўлмай ташқарига чиқди. Ҳовлида сув сепиб юрган Барно келинини кўриб койиди.
-Вой келин нимага чиқдингиз? Қани уйга кирингчи. Шамоллаб қоласиз. Ҳали нимжонсиз .
-Келинойи... Узр ойижон бирор юмуш билан банд бўлсам яхши эди. Ҳеч бўлмаса нонушта тайёрлай.
-Ошхонада ҳаммаси тайёр. Шахбоз турса нонушта қиламиз. Сиз ҳозирча ўзингизни эҳтиёт қилинг. Қани уйингизга киринг .
Замира кириб кетди. Барнони кўнгли жойига тушди.
-Худога шукр. Сехрни ҳам додасидан қилиб берибди. Мана бинойидек чиқди. Агар Шахбоз ўзгарса яна бораман. Атирни таъсирини кейинроқ текшириб кўраман.
Барно резина ичакдан супаларга сув сепишда давом этди.

💦💦💦
Салоҳ онасини сўнгги бор кўрган одамни топди.
-Онанг жуда тушкун аҳволда эди. Ўзини билмасди.
-Қайерга кетганликларини айтмаган эдиларми?
-Афсус буни ҳеч кимга айтмайман деди.
Холниса дугонасини эслаб бошини сарак-сарак қилди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19❤2
#ТАНЛАНГАН

Бугун эса бу борадаги қарашларимнинг бари бир зумда чиппакка чиқди.

Содиқ ака ...

Мен таслимман.

Таслим...

Муҳаббатга ...
Садоқатга ...
Вафога таслимман...

Ҳайрон бўляпсиз-а ? Асло ҳайрон бўлманг ! Мен бугун Мингноров иши бўйича айбдор деб топилиши керак бўлган жиноятчининг кимлигиги биламан. Унинг ўзига қилган жиноятини тан олдириб ҳам бўлдим. Бироқ... Бироқ жиноятчининг исмини эълон қилгим йўқ. Иложи бўлса-ю , ушбу жиноят иши ҳеч қачон очилмаса эди дейман. Қўлимдан келса-ю , шу ишни босди- босди қила олсам ...
Эҳҳҳ...
Аммо бу ҳатти- ҳаракатлар қонунга мутлақо зид.
Мен ...
Мен инсонийлик ва қонун ўртасида сарсон , саргардон бўлиб қолгандекман.
Вужудимга минглаб игналар санчилгандек , ўша игналар етмиш минг қон томиримда ўнг-у терсига қарама- қарши чопаётгандек азобдаман.

Ҳайрон бўлаяпсиз- а ? - Гулнур сўзидан тўхтаб йигитнинг кўзларига бир зум тикилди .

Содиқжон бўғзига келган хўрсиниқни ташига чиқара олмай оғир ютинди:

- Сўзлайверинг. Мен ... - деди у ,- мен сизни тинглаяпман. Тушунишга ҳаракат қиляпман...

- Биласизми ? Ўша эркакнинг жасади бўлаклангани , сўнгра ўрамларга ўралиб аҳлатхонага олиб бориб ташлангани ҳақида эшитганим ҳамоно бу ишни бир киши , бир киши бўлганда ҳам аёл киши қилганини таҳмин қилгандим.
Хўш мен нима сабабдан бундай таҳминга келдим? Сабаби аёл киши нозик вужудига сумбатдек эркакни ортмоқлаб кўздан йўқота олмасди. Бўлакларга бўлди-ми, демак у ёлғиз.
Ҳаа... Сиз ҳайрон қолаяпсиз. Аёл киши бу ишни қила олишига ишона олмаяпсиз а ? Лекин шуни билинг- ки , арслонга бас келиш мумкин . Аммо урғочи арслонга асло бас келиб бўлмайди ! Агар у ярадор урғочи арслон бўлса , ҳеч қачон таслим бўлмайди , ҳеч қачон ! Олишув икки томоннинг бирини ўлими билан якунланмасдан қолмайди.

Мен Мингноровникига борганимда эллик фоиз ишонч билан қотил ўша ерда бўлса керак деб ўйлагандим.
Мушкулимни Аллоҳнинг ўзи осон қилди. Ногоҳон қулоғимга чалинган икки аёлнинг суҳбати мени керакли манзилга жуда яқинлаштириб қўйди. Ўша суҳбат менга Мингноровнинг ҳаётдаги сийрати ва яқинларига муносабатини билдириб қўйганди. Орада "Қотилликка қўл уриши мумкин" деган гумондорим хонадоннинг кичик келини Мафтунага кўзим тушди-ю , мен ечимга жуда яқин турганлигимни фаҳмдим. Бунга сабаб келинчакнинг ҳаддан ташқари гўзаллиги эди.
Кўча-куйда чиройли аёлларни кўрса оғзининг сўлаги оқиб, илиқиб юрадиган мараз одамларда ҳаё деган туйғу бўлмайди. Ҳаё, ор, номус биринчи ҳиёнатдаеқ чалажон бўлган бўлса , вақтида тавба қилмаганларда у тезда нобуд бўлади. Ҳаёси йўқ инсонда ажратиш деган нарса бўлмайди . "Бу аёл фалончининг , буниси фисмадончининг ҳасми , ҳалоли" деган идрок нафсга қул бўлиб бўлган инсонда қайдан бўлсин?
Мен шуларни ўйлаб турганимда Мафтуна ёнимга келиб мункиб кетди. Шунда унинг бўғиқ ёқалик кийимининг ичидан моматалоқ бўлиб кетган бўйин ости тўшига кўзим тушди. Бу доғлардан кимнингдир унга "Яхшилаб" азоб бергани кўриниб турарди .

Бу орада Мингноровнинг жасади уйга келтирилиб ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди.

Мен эса Мафтунани кўздан қочирмай тургандим. Одамлар тўс- тўс бўлиб турган бир вақтда , мен лип этиб Мафтунанинг хонасига кирдим.
Кирдим ва келинчакка қўлимдаги идорага кириб -чиқиш учун олинган муҳрли гувоҳномани кўрсатдим. У гувоҳномада сурат ва унинг устидан босилган муҳрни англаб- англамай туриб ўзини йўқотиб қўйди :

- Мен жиноят қидирув бўлими терговчиси Воисова Гулнурман, - дедим дона- дона гапиришга ҳаракат қилиб,- сиз Мингноров Шодмон Раимбердиевичнинг ўлимида гумонланаяпсиз. Марҳумнинг бўлакланган тана аъзолари ва ўрамдан сизнинг бармоқ изларингиз топилган,- дедим келинчакни қопқонга тушириш мақсадида ёлғонлаб.
Бироқ Мафтуна мен кутгандек жазавага тушмади.
У хонадаги стулга аста чўкди ва :

- Мен қилган ишимдан афсусланмайман. Агар ўша ўзим кўрган азобли кунларни қайта яшашга тўғри келса , яна шу ишни ҳеч иккиланмай қилардим, - деди .

Мен Мафтунадан бундай кескин жавоб ва журъатни кутмаган эдим .

/63
👍6
#ТАНЛАНГАН

Беихтиёр бўшашдим:

- Нега ?! Нима учун бу ишни қилдингиз ? Наҳот-ки ечимнинг бошқа йўли бўлмаган ? - деб сўрадим ундан тиззаларимдан мадор қочганча.

- Йўқ ,- деди Мафтуна "афсус" дегандек ,- бошқа йўл билан у ифлосни тўхтатиб бўлмас эди.

Шундан сўнг Мафтуна бор гапни яширмай айтиб берди:

- Мен Хуршид акамга турмушга чиққан никоҳ кечасида отаси ўрнида деб мана шу малъундан фотиҳа беришини сўрашган эди. Ўшанда ҳаррир дарпарда остидан ўзимга суқланиб қараб турган нигоҳга кўзим тушиб дарровда "Йўқ , бўлиши мумкин эмас" деган эдим. "Ака деган уканинг ҳасми ҳалолига кўз олайтирса икки дунёси куйиб кетмайдими?" деган хаёл ҳам кўнглимдан кечганди.

Эртаси куни келинсаломда яна "ота ўрнида ота" бўлиб тортинмай пешонамга лаб босганда қанчалик ижирғанганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз. Аммо буларни Хуршид акамга айта олмасдим . Нима ҳам деяр эдим ахир? Менга шундай туюляпти дермидим ?

Қайноғам эса келин бўлиб тушган хафтамдан бошлаб уйга сара егуликлар олиб кела бошлабди. Ҳатто қайнонам "Мафтунаой, пойқадамингиз қутлуғ келиб Шодмонга ҳам инсоф кириб қолди" деганлари ҳамон қулоқларим остида .
Аммо ўша сахий ўғиллари Хуршид акамга "Тўй учун фоизга қарз олгандим , эгалари сўрамаяпти. Негалигини биласанми ? Қарзни қанча тўламасак уларга яхши-да, фоиз шунча ошади" деб тушунтириш берди- ю , тез кунда ҳе йўқ, бе йўқ "Россияга қурилиш бригадасига бориб ишлайсан" деб билет кўтариб келди.

Хуршид акам ўзларини у ёққа уриб кўрдилар , бу ёққа уриб кўрдилар , аммо бўлмади, ноиложликдан кетишга мажбур бўлдилар.
Улар шу кетганча олти ойда бир келдилар. Шунда ҳам қайноғам алланималарни баҳона қилиб ортга қайтартириб юбордилар. Ҳуршид акам очиғини айтмадилар- у , аммо гап- сўзларидан қайноғам Ойижонни "Тузалмас касал бўлиб қолдилар, дорига пул етмаяпти" деган баҳона қилганларини тусмолладим. Ойижон ўша пайтда ўт пуфакларини олдирган эдилар.

Хуршид акам қайта Россияга кетгандан кейин қайноғам ўз- ўзидан менга хўжайин бўлиб олди. Мен ўзимча "Эрим уйда йўқ , энди ота- онамникига борсам бемалол икки- уч кун у ерда туриб келсам керак" деб ўйлагандим. Аммо қаёқда дейсиз ?! Қайноғам "Чиққан қиз чиғириқдан ташқари , ота- онасиникида кунда пишириб қўйган жойи йўқ" дер эди. Мен қизлик уйимга икки , баъзан уч ойда , шундаям икки соатга бориб келадиган бўлдим . Бу қайноғамга қанча ялиниш эвазига тегадиган жавоб эди. Ўша вақтлари тиз чўкиб этагини ўпмаганман халос .

Кечалари овсинимни қизлари ва қайнонам билан бирга ётардим. Аммо ишонсангиз хатто ҳожатга ҳам ёлғиз ўзим чиқишга қўрқар эдим.

Тўғри бир йилдан ошиқ даврда қайноғам менга суқ назари билан қараганини айтмаса , бошқа ошиқча ҳатти- ҳаракат қилмади , аниқроғи қила олишга фурсат топа билмади.

Аммо қайноғам кейинги ойларда ўз- ўзидан мени камситадиган , таҳқирлайдиган ва шундан ҳузур топадиган бўлди. Мени қанчалик изиллатиб йиғлатса , ўзининг кўнгли шунчалик чоғ бўлар эди. Бироқ мен барига чидашга мажбур эдим. Бир куни рисоладаги таомни "Тузини шўр қилибсанлар" деб қошиқни косага зарб билан урди. Шунда овсинимнинг қизи "Ада, овқат шўр эмас- ку" деганда "Қизингга тарбия бермаяпсан , Отага муомалани билмайди" деб овсинимни дўппослай кетди. Гап орасида "Мафтуна келинойинг билан ётиб тилларинг бир қарич бўлган сенларнинг" дея иккала қизни бошқа хонага кўчириб олиб чиқиб кетди. Мен энди қайнонам билан ёлғиз қолган эдим. Буёғига кунларим янада қийинчилик билан ўта бошлади. Қайноғам менга очиқ- ойдин суйила бошлаганди . Бир куни агар уни десам еганим олдимда , емаганим ортимда бўлишини , топган тутгани меники бўлишини айтди. Мен ўшанда қалтираганча "Укангиз-чи , укангиз нима бўлади ?" деб сўрай олдим халос. У эса безбетларча "Болта тушгунча кунда дам олади , укам келгунча сен ва менинг айш суриб олганимиз қолади, у ёғига Худо пошшо" деди. Ифлос! Худо деса-ю , бир туки қимирламаса.
Ўша куни унга нималар дедим эсимда йўқ. Гап охирида "Бузуқ бўлгандан уйимга кетганим ва керак бўлса эрдан ажраганим афзал" дедим шекилли. Чунки кўзимга бошқа чора кўринмаётган эди.

/64
👍5
#ТАНЛАНГАН

У эса тез орада ўзгарди. Дарҳол мендан кечирим сўрашга тушди. Айтишича кўчада кимдир мен ҳақимда бўлмағур гап айтганмиш, қайноғам шу йўл, яъни ҳозиргина билдирган таклифи билан мени синаб кўрганмиш.

Турган гап- ки, мен унинг бу сўзларига ишонмадим , бироқ шу билан бирга анча енгил тортгандим. "Энди қайноғам хушини йиғиб олса керак , жиллақурса анчагача қулоғим тинчир" деб ўйлагандим.

Хақиқатда ўша воқеадан кейин қайноғам бутунлай бошқа одамга айлангандек бўлди. У менга деярли эътибор бермай қўйганди. Мен ҳам "Инсофга киргани рост бўлсин" деб ич- ичимдан қувона бошладим. Қайноғам илгарилари эрим билан гаплаштиргани қўймас "Росси билан гаплашиш қанча пул туришини биласанми?" дея писанда қилар , гап орасида "Хотин деган бунчалик эрсирайвермаслиги керак-да , озгина ҳаё бўлса ортиқчалик қилмас эди" деган жон- жонингдан ўтиб кетадиган гапларни кўп гапирарди.
Кейинчалик унинг ўзи телефонимга пул ташлайдиган "Сиз ёшларгаям увол бўлиб кетди" дейдиган бўлиб қолди.
Бир куни қайнонам мени ёнларига чақириб , қўшнимиздан икки кўча нарида тикувчилик цехи очилганини эшитганликларини , истасам ўша ерда ишлаб оз бўлса- да чигилларимни ёзиб келишим мумкинлигини айтдилар. "Кун бўйи ҳайҳотдек уйда бекорга бир гала аёл бўлиб ўтирганимиздан нима маъни?" Ундан кўра ишланг, ҳаво алиштиринг, одам сонига қўшилинг! Бу ерда гап пулдамас- ку, аммо бўлса уям зарар қилмаслиги аниқ" дедилар улар .
Мен бу таклифдан жуда ҳурсанд бўлдим. Уни бажонидил қабул қилиб учиб - қўниб ўша цехга бориб иш тика бошладим. Цехга ишга кирганимнинг учинчи куни у ерда қайноғамни кўриб ҳайрон бўлдим . Билсам асосий ишидан бўш пайтида бу цехнинг юкларини бозор ва дўконларга тарқатиб турар экан.
Мен гўл бўлсам ўшанда ҳам бирон гумонга бормабман а ?
Шу бўйи қайноғам йўли тушганда мени бир ,икки бор ишга ташлаб ўтди. Бир , икки бирга ишдан уйга қайтдик. Орада ортиқча ҳеч гап ҳам, сўз ҳам бўлмади.
Шундай кунларнинг бирида қайноғам мени "Йўлимиз бир деб" ўзи билан бирга ишга олиб кетди.
Йўл - йўлакай кўп қаватли бир уйнинг ёнида тўхтаб,цехда тикилган маҳсулотлардан икки сумкасини олди ва мендан ҳам бир кичикроқ сумкани олиб чиқишиб юборишимни илтимос қилди :

- Илтимос , келин . Бу ерда ипподромчи Карима опа турадилар . Бу сафар юкни уйларига ташлаб кетишимни илтимос қилгандилар. Шундоқ ташлаймиз- у, чиқамиз ,- дедилар..

Мен уларга "Хўп бўлади" дебман-у сумкани олиб эргашибман. Қайноғамга эргашиб иккинчи қаватга чиқибман. Тўғри қайноғам эшикни ёнидаги калит билан очганда кўнглимга ҳар хил хаёллар келди , бироқ унинг "Карима опа, бундоқ эшикни очиб кутиб турмайдими одам?!" деган сўзларини эшитиб хушёрликни йўқотдим.

- Мафтуна , қани сумка ? Узатмайсизми ? - деди қайноғам остонадан қўл чўзиб .
Мен сумкани узатганимни биламан қайноғам мени бор кучи билан ичкарига тортиб кетди...

Кейин ...

Кейин ҳушимдан кетдим.

Ҳушимга келганимда эса қайноғам менга ўз телефонидан бир даста сурат жўнатганини айтди. Мен дағ- дағ қалтираб суратлари очдим . Тахмин қилганимдек барча суратларда мен... Яна ...Бир аҳволда...

- Ифлос ... - дедим мен ғазабга тўлиб ,- сендайларга ифлос деган сўз увол. Сенларни мараз дейиш керак. Мараз. Ахир сени туққан она укангни ҳам туққанди- ку! Уялмайсанми жигар ҳаққига ҳиёнат қилишга!

- Онамларга ҳамиша таъзимдаман , - деди у рўпарамда оёғини бамайлихотир чалиштириб ўтирар экан иршайганча,- бир оғиз илтимосимни ерда қолдирмай сени цехда ишлашингга руҳсат бериб , кейин кўндириб ҳам берган одам менга , ўз ўғилларига қанчалик яхшилик қилганларини хаттоки билмайдилар ҳам ...

У шундай деб сўзларини худди илон каби висирлаб давом эттирди :

- Бу ёғига мени айтганим бўлади ! Кўнмасанг ўзингдан кўрасан! Бу суратлар зумда эрингни қўлида бўлади ва у икки дунё бир бўлганда ҳам сени қайтиб хотин қилмайди.
Демак, сенинг олдингда бир йўл қолди . У ҳам бўлса таклифимга кўниш ва бу ёғига маликалардек яшаш. Бундан кўпам куйинаверма! Вақти келиб бу ўйин жонимизга тегса , "Хайр- хўш" деймиз- у яна ўз йўлимизга кетаверамиз.

/65
👍12😢3❤1
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
«Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…»

🌟Хайрли тун
қадрдоним...🌟

🌟Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз
Ўзингга омонат...🌟

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг, Азизлар!

Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!

Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!

Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!

Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!

Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!

Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!


Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
ОИЛА

Ҳозирда кўплаб оилали аёлларда фeйсбук ва шу каби бир қанча ижтимоий алоқа воситалари мавжуд. Шундай аёллардан бири тармоқда пост ёки сурат жойлаганида:

“Сиз жуда гўзалсиз”, “Кўз тeгмасин”, “Ажойибсиз”, “Ой юзлисиз” каби ҳушомадли изоҳларга дуч кeлади.

Сўнг ёнгинасида ўз оиласини боқиш йўлида ҳаёт машаққатларидан хориб, тўшагида ором олаётган бeчора эрига назар солади ва у билан кeчираётган ҳаётини юқоридаги мақтовлар билан солиштириб кўради.

Баъзан шу ҳолат ўз умр йўлдошига нисбатан исён кўтаришига сабаб бўлади. Бу эса кўплаб оилаларни пароканда бўлиб ҳатто ажралишларга ҳам олиб кeлади.

📌 Муҳтарама аёллар!
Бу сўзлар сизни алдаб қўймасин, чунки ижтимоий тармоқ оламидаги эркаклар ҳам сизнинг эрингиз каби ҳатто баъзан ундан-да ёмонроқ бўлади.

Оилангиз ва фарзандларингизни асранг. Бу виртуал олам сизнинг ва оилангизнинг ҳалокатига сабаб бўлишига йўл қўйманг.

Энг муҳими, поклигингиз ва шарафигизни сақланг. Бир кун кeлиб Аллоҳ олдига қайтиш куни борлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Ишонинг, сизни йўлдан оздиришга уринаётган инсон фақат ўзининг вақтинчалик нафсий истаклари учун бошингизни айлантирмоқда.

Сизни ўз аёли дeб қабул қилган жуфту ҳалолингизни кўз қорачиғидeк ардоқланг. Унинг ор-номусини, ғурурини сақлай билинг.

Оилавий шароитингиз қандай бўлишидан қатъий назар, сизни ҳимоя қиладиган ягона инсон – бу сизнинг эрингиздир.

Эрингизнинг муносабатларидан ранжиманг. Чунки сиз унинг ҳаёт аччиқларини ичга ютиб, бир бурда нон топиш учун қандай курашаётганини, сиз ва фарзандлари учун қанча қийинчилик ва тахқирларга чидаётганини яхши билмайсиз. Шундай экан, оилангизни тахқирлардан ва хорликлардан ҳимоя қилиш учун унинг бу фидойилигини қадрланг.

Абдулбақи Увайс
Жасур Ҳасан таржимаси
©Muslimaatuz


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💔Аёл ўзини эркакдан кейин иккинчи ўринга қўяр экан, эркак учун ҳам у иккинчи даражалига айланади. Чунки ўзини қадрламаган, севмаган аёлни ҳеч ким қадрламайди.

Ўзингизни севинг!
Ўзингизни қадрланг!
Ўзингизга муҳаббат ва ҳурмат билан муносабатда бўлинг!

Эркакни деб ўзингиздан воз кечманг…
🫶🏻Сиз шахссиз! Сиз инсонсиз! Ҳар қандай муносабатда ҳам аввал ўзингизни йўқотманг.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА #РОБИЯ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 50-ҚИСМ Чаён яна камера ёзувларини кўра бошлади. -Доим шунақа ифлослар учрайди. Нонини еб тузига тупуради. Номард. Чаён сўкинди. -Файз тез у ердан кет. Икки соатча бошқа объектни ишини қилиб тур. -Нега? -Кейин айтаман.…
#ОЖИЗА

#РОБИЯ


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

51-қисм



- Онанг жудаям хафа эди. Отангни кечира олмади.
-Воқеа қандай бўлганидан хабарингиз борми?
-Онанг хиёнаткор эмасди. Шуни аниқ биламан. Уни насли тоза эди.
-Дадам ҳам туҳматга ишонганман, афсусдаман дедилар.
-Даданг ўзига келгач, бу маълумотларни олдингми ундан?
-Ҳа, рўйхат бердилар. Кейин топдим сизни ва бир икки кишини.
-Даданг ўзи билан ҳамкор бўлган дўстини хотини билан хиёнат қилган деб ўйлаган. Кейин эса ўша инсонни чув туширган. Онанг эса, ўзи туфайли бир оила пароканда бўлиб кетганини, ҳамда, отанг ҳа деб онангни бузуққа чиқараётганига чидолмаганди. Орада яна нимадир бўлган. Менга қоронғу.
-Ҳозир ўша дўстлари қаерда?
-У ўша воқеадан кейин қайтиб тикланмади. Кейин билмайман.
-Раҳмат сизга.
Салоҳ кетди. Холниса уйига кириб қўлига телефонни олди.
-Алло.
-Холниса яхшимисан?
-Сожида ўғлинг сени излаб келди.

💦💦💦

Робия Хушнуд билан кўпинча бирга келиб кетарди.
-Айтганча гул олдингизми?
Машинада кетишар экан савол берди.
-Ҳа олдим. Айтсам кулмайман деб сўз беринг.
-Айтинг.
-Тувакда ўстирилган гул олдим.
-Бунча зўр. Энди уни парвариш қилинса нур устига аъло нур бўлади.
-Аммо унга ёқмади чамамда.
-Нега, ахир зўр совғаку?
-Қайдам? У мендан 101 та атиргул кутган бўлса керак.
Робияни эсига Шахбознинг гуллари тушди. Айнан ўша воқеадан кейин гулларни узилганини ёқтирмай қолганди.
-Шу сабаб айтгандим, ҳамма ҳар хил деб. Кейинги гал букет олиб боринг.
-Йўқ, менга ҳам гапингиз таъсир қилди. Букет энди ололмасам керак.
-Афсусдаман фикримни айтганимдан.
-Бундай деманг, сиз тўғри гапни айтгандингиз. Бир нарса айтсам хафа бўлмайсизми?
-Нима экан?
-Таржимаи ҳолингиз билан танишдим. Мендан нақд ўн ёш кичик экансиз.
-Йўғеэе.
-Ҳа шундай. Сизлаб гапира олмаяпман. Эриш туйиляпти.
-Унда сенсираверинг. Мен гина қилмайман
-Тушунган одамни садағаси кетсанг арзийди.
Кейин Хушнудга телефон бўлди. Хушнуд суҳбатга берилиб кетди. Робия эса йўлдан кўз узмасди . У қандайдир Шахбоздан узоқлашиб ҳаловатни ҳис қила бошлаганини тушунди. Аввал қўрқиб ўтирарди. Ҳозир ундай эмас, кунлари тинч осуда. Ҳаттоки дугоналари билан ҳам алоқага чиққани йўқ. Албатта улар хафа бўлади. Аммо ҳозирча бу тўғри йўл.

💦💦💦

Замирани кунлари бир хилда ўта бошлади. Ҳар куни онаси келиб хабар олади. Қизида ҳеч қандай норозилик сезмади

Давоми бор ...
👍8
#РОБИЯ

#ОЖИЗА


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

52-қисм



-Қизим ҳаммаси жойидами?
-Ҳа жойида.
-Сенга ортиқча гап қилмаяптими куёв?
-Йўқ ойи ҳаммаси жойида. Ҳақиқатдан ҳам дори беришган чоғи. Ҳозир умуман бошқа одамга айланиб қолгандек.
-Майли қизим, бахтинг бутун бўлсин.
Кунда кунора шу саволлар такрорланарди. Шахбоз эса ўзига тушунолмасди. Хонасига кирса бўлди Замирага асирга тушарди гўё. Уни ёнидан кетгиси келмас, кўпроқ суҳбатлашсам дерди . Ишга кетаётганда ҳам аранг хонасидан чиқарди. Барно опа эса ҳар куни атирни сепишни канда қилмасди. Замирани бўйнига ҳам сепишни унутмасди.
Бугун Шахбоз Робияни кўриш учун ётоқхона томон ўтди. Кейин эса улар ўқишни битиришганини эслаб ортга қайтаётганда Нигорага дуч келди.
-Салом яхшимисиз?
Нигора индамай ўтиб кета бошлади.
-Нигора
-Ҳа нима дейсиз?
-Робия қаерда?
-Эрга тегиб кетган. Билмайман қаерда. Аммо сизни деб дугонамиздан айрилдик. Неча ойдан бери йўқ у. Эрга тегволиб жимиб кетди.
-Бўлиши мумкинмас. У эрга теголмайди.
-Нега теголмайди. Сиз уйланганда у теголмайдими?
-Етааар.
Шахбозни жахли чиқди. Нигора бу йигитдан ҳар балони кутса бўлади деб, дарров қочиб қолди. Шахбозни қўли мушт бўлди.
-Мен сенга кўрсатиб қўяман эрга тегишни. Ерни тагидан бўлса ҳам топаман сени.

💦💦

Робия Файзиддин берган сомсани еб ўтирибди.
-Робияхон сиз овқатланишга чиқмайсизми?
Робияни ёқтирмайдиган Гулмира чимирилиб гапирди.
-Йўқ.
-Ҳмм кўриниб турибди. Дарров келгандан ўзингизга ошиқ топиб соғяпсиз эканда?
Робияни жахли чиқди.
-Бу нима деганингиз?
-Ҳеч нима.
Гулмира кетиб қолди. Робияни асаби бузилиб қолаверди. Сомсани ҳам емай столи устига қўйиб қўйди.
-Иееэ нега ҳали еб бўлмадингиз?
Файзиддин сок ушлаб тураркан Робияга узатди.
-Иштаҳам ўлди.
-Бирортаси гапирдими?
Робия индамади .
-Кейин ерман.
-Бирга айланайлик кечда демоқчидим. Кўнглимни сиқиб турган нарсадан фориғ бўлдим. Синглимни ҳаёти изига тушди.
-Ҳурсандман. Аммо боролмайман. Негадир толиқибман. Бориб ухламоқчиман.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Do'st

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эх янги кўйлаклар киймаган онам,
Бизни сира кўзи қиймаган онам...

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍1
Она!
Она қаранг йиллар ўтмоқда,
Юзларингиз гўзал, ажойиб.
Қўлларингиз суртай кўзимга,
Сизга фарзанд бўлдимми лойиқ?

Она!
Юринг бирга бозор борамиз,
Олиб берай гулли кўйлаклар.
Этагида жимжимадор ним,
Пушти, гўзал, оқ, капалаклар.

Она!
Дийдорингиз соғиндим  бугун,
Кўзларимдан ёшлар  тўхтамас.
Олам бир ён, ўзингиз бир ён,
Ҳеч бир инсон сизга   ўхшамас.

Она!
Ҳеч қиймати йуқки дунёда,
Дийдорингиз дилимга малҳам.
Ўзиз емай, бизга едирган,
Ҳар луқмани кўргансиз  баҳам.

Она!
Айланамиз кенг кўчаларни,
Кабобхўрлик қиламиз бугун.
Қолсин майли дунёнинг иши,
Дийдорингиз ҳар недан устун.

Она!
Меҳрибоним, жаннатим, Сизсиз,
Бойлигимсиз оламларга  тенг.
Сиз бахтимсиз, Дунёйим сиз  сиз,
Хокисорим қалби, бағри кенг.

Она!
Айтмаганман бир сўзни дилдан,
Балки ғўрман, буни биламан.
Қалбим бугун ҳайқириб айтар,
Сизни жуда яхши кўраман
.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
• Аёл киши ўқиса, турмушга чиқса, муҳаббат қўйиб, эрининг хизматини холис адо этса, хомиладор бўлса, кўзи ёрса, эмизса, тарбия қилса, ишласа, ташвишлар ва хавф-хатарни бўйнига олсаю, яна охирида ақли ярим саналса...
• Агар ақли тўлиқ бўлганида нималар бўлардию ва яна нималарни амалга оширарди-я!!!

• Сен чин эркак бўлсанг, у хақиқий аёл бўлади!
• Сер чин эр бўлсанг, у хақиқий хотин бўлади!
• Сен подшоҳ бўлсанг, у малика бўлади!
• Сен ошиқ бўлсанг, у севади!
• Ўзинг "ҳеч нарса" бўла туриб, ундан ҳар нарса кутма!
• Ҳой эркак, сенга жон берилган вақтда аёл қорнида эдинг, йиғлаганингда, аёл бағрида эдинг, ошиқ бўлганингда эса, аёл қалбида эдинг!


• АЁЛ ОМОНАТДИР, УНИ ХЎРЛАМА!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏1
#ТАНЛАНГАН

Бу нарса балки укам қайтгунчаям бўлиши мумкин.

Агар ана ўша вақтда ажрашгимиз келмаса демакким, бу - тақдир !
Мафтуна ! - деди у мени эркалаганнамо бўлиб сўзида давом этар экан,- бугун фақат фотосессия бўлди. "Бу нега менга тегинмади ?" деб ҳайрон бўлмаслигинг учун айтиб қўяй, менга кесакка ўхшаган туйғусиз эмас , балки оташ , олов аёллар ёқади. Мени тушундинг деб ўйлайман.
Аммо индинга айнан шу ерда, айнан шу вақтда "дийдор базми" бўлади.
Ўша куни кўчада кутиб турсанг бўлди ,- деди у кўзларини айёрона қисиб ,- бутун дунё пойингга тўкилади, гўзалим. Ҳавотир олма , цехдагиларни тобинг қочганлиги ҳақида ўзим огоҳлантириб қўяман. Ҳозир эса ўзингга келиб ол. Айтганча , бу квартира меники , бугундан бошлаб сеники ҳам . Мана бу қўшимча калит сенга . Квартирани қулфлаб тушарсан...

У димоғида ҳуштак чалганча бир соатча аввал ўзимиз билан олиб кирган сумкаларни қайтиб олиб чиқиб кетди.

Мен ўша оннинг ўзида ул малъунга ҳукм чиқариб бўлгандим.

Ўшанда машинага менинг қуруқ суратим қайтган эди. Мен у маразнинг ёнида ҳайкалдек тош қотиб кетар эканман тинмай турлича режалар туза бошладим. Гап орасида ундан индинга асосий ишхонасидан жавоб олишини ,уйдагиларга эса "Ҳизмат сафарига кетаман" деб айтишини билиб олдим. Ва бу режамдаги энг кулминацион нуқта бўлди. У билиб -билмай менга ўзи йиқилиши мумкин бўлган чоҳни сотиб қўйган эди.

Энди менда икки йиллик хўрликларим учун қасос олишга етарли вақт бор эди.

#давоми_бор /66

Муаллиф : Хазонрезги
👍4