#ТАНЛАНГАН
У эса тез орада ўзгарди. Дарҳол мендан кечирим сўрашга тушди. Айтишича кўчада кимдир мен ҳақимда бўлмағур гап айтганмиш, қайноғам шу йўл, яъни ҳозиргина билдирган таклифи билан мени синаб кўрганмиш.
Турган гап- ки, мен унинг бу сўзларига ишонмадим , бироқ шу билан бирга анча енгил тортгандим. "Энди қайноғам хушини йиғиб олса керак , жиллақурса анчагача қулоғим тинчир" деб ўйлагандим.
Хақиқатда ўша воқеадан кейин қайноғам бутунлай бошқа одамга айлангандек бўлди. У менга деярли эътибор бермай қўйганди. Мен ҳам "Инсофга киргани рост бўлсин" деб ич- ичимдан қувона бошладим. Қайноғам илгарилари эрим билан гаплаштиргани қўймас "Росси билан гаплашиш қанча пул туришини биласанми?" дея писанда қилар , гап орасида "Хотин деган бунчалик эрсирайвермаслиги керак-да , озгина ҳаё бўлса ортиқчалик қилмас эди" деган жон- жонингдан ўтиб кетадиган гапларни кўп гапирарди.
Кейинчалик унинг ўзи телефонимга пул ташлайдиган "Сиз ёшларгаям увол бўлиб кетди" дейдиган бўлиб қолди.
Бир куни қайнонам мени ёнларига чақириб , қўшнимиздан икки кўча нарида тикувчилик цехи очилганини эшитганликларини , истасам ўша ерда ишлаб оз бўлса- да чигилларимни ёзиб келишим мумкинлигини айтдилар. "Кун бўйи ҳайҳотдек уйда бекорга бир гала аёл бўлиб ўтирганимиздан нима маъни?" Ундан кўра ишланг, ҳаво алиштиринг, одам сонига қўшилинг! Бу ерда гап пулдамас- ку, аммо бўлса уям зарар қилмаслиги аниқ" дедилар улар .
Мен бу таклифдан жуда ҳурсанд бўлдим. Уни бажонидил қабул қилиб учиб - қўниб ўша цехга бориб иш тика бошладим. Цехга ишга кирганимнинг учинчи куни у ерда қайноғамни кўриб ҳайрон бўлдим . Билсам асосий ишидан бўш пайтида бу цехнинг юкларини бозор ва дўконларга тарқатиб турар экан.
Мен гўл бўлсам ўшанда ҳам бирон гумонга бормабман а ?
Шу бўйи қайноғам йўли тушганда мени бир ,икки бор ишга ташлаб ўтди. Бир , икки бирга ишдан уйга қайтдик. Орада ортиқча ҳеч гап ҳам, сўз ҳам бўлмади.
Шундай кунларнинг бирида қайноғам мени "Йўлимиз бир деб" ўзи билан бирга ишга олиб кетди.
Йўл - йўлакай кўп қаватли бир уйнинг ёнида тўхтаб,цехда тикилган маҳсулотлардан икки сумкасини олди ва мендан ҳам бир кичикроқ сумкани олиб чиқишиб юборишимни илтимос қилди :
- Илтимос , келин . Бу ерда ипподромчи Карима опа турадилар . Бу сафар юкни уйларига ташлаб кетишимни илтимос қилгандилар. Шундоқ ташлаймиз- у, чиқамиз ,- дедилар..
Мен уларга "Хўп бўлади" дебман-у сумкани олиб эргашибман. Қайноғамга эргашиб иккинчи қаватга чиқибман. Тўғри қайноғам эшикни ёнидаги калит билан очганда кўнглимга ҳар хил хаёллар келди , бироқ унинг "Карима опа, бундоқ эшикни очиб кутиб турмайдими одам?!" деган сўзларини эшитиб хушёрликни йўқотдим.
- Мафтуна , қани сумка ? Узатмайсизми ? - деди қайноғам остонадан қўл чўзиб .
Мен сумкани узатганимни биламан қайноғам мени бор кучи билан ичкарига тортиб кетди...
Кейин ...
Кейин ҳушимдан кетдим.
Ҳушимга келганимда эса қайноғам менга ўз телефонидан бир даста сурат жўнатганини айтди. Мен дағ- дағ қалтираб суратлари очдим . Тахмин қилганимдек барча суратларда мен... Яна ...Бир аҳволда...
- Ифлос ... - дедим мен ғазабга тўлиб ,- сендайларга ифлос деган сўз увол. Сенларни мараз дейиш керак. Мараз. Ахир сени туққан она укангни ҳам туққанди- ку! Уялмайсанми жигар ҳаққига ҳиёнат қилишга!
- Онамларга ҳамиша таъзимдаман , - деди у рўпарамда оёғини бамайлихотир чалиштириб ўтирар экан иршайганча,- бир оғиз илтимосимни ерда қолдирмай сени цехда ишлашингга руҳсат бериб , кейин кўндириб ҳам берган одам менга , ўз ўғилларига қанчалик яхшилик қилганларини хаттоки билмайдилар ҳам ...
У шундай деб сўзларини худди илон каби висирлаб давом эттирди :
- Бу ёғига мени айтганим бўлади ! Кўнмасанг ўзингдан кўрасан! Бу суратлар зумда эрингни қўлида бўлади ва у икки дунё бир бўлганда ҳам сени қайтиб хотин қилмайди.
Демак, сенинг олдингда бир йўл қолди . У ҳам бўлса таклифимга кўниш ва бу ёғига маликалардек яшаш. Бундан кўпам куйинаверма! Вақти келиб бу ўйин жонимизга тегса , "Хайр- хўш" деймиз- у яна ўз йўлимизга кетаверамиз.
/65

👍12😢3❤1
✨✨✨✨✨✨✨✨✨✨
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.
«Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…»
🌟Хайрли тун
қадрдоним...🌟
🌟Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз
Ўзингга омонат...🌟
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчага хафтанинг илк куни – душанба тонги муборак бўлсин!
Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!
Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар хонадонда файзу - барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик - тотувликни бардавом қилсин!
Янги кунга "Бисмиллаҳ!"...
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

ОИЛА
Ҳозирда кўплаб оилали аёлларда фeйсбук ва шу каби бир қанча ижтимоий алоқа воситалари мавжуд. Шундай аёллардан бири тармоқда пост ёки сурат жойлаганида:
“Сиз жуда гўзалсиз”, “Кўз тeгмасин”, “Ажойибсиз”, “Ой юзлисиз” каби ҳушомадли изоҳларга дуч кeлади.
Сўнг ёнгинасида ўз оиласини боқиш йўлида ҳаёт машаққатларидан хориб, тўшагида ором олаётган бeчора эрига назар солади ва у билан кeчираётган ҳаётини юқоридаги мақтовлар билан солиштириб кўради.
Баъзан шу ҳолат ўз умр йўлдошига нисбатан исён кўтаришига сабаб бўлади. Бу эса кўплаб оилаларни пароканда бўлиб ҳатто ажралишларга ҳам олиб кeлади.
📌 Муҳтарама аёллар!
Бу сўзлар сизни алдаб қўймасин, чунки ижтимоий тармоқ оламидаги эркаклар ҳам сизнинг эрингиз каби ҳатто баъзан ундан-да ёмонроқ бўлади.
Оилангиз ва фарзандларингизни асранг. Бу виртуал олам сизнинг ва оилангизнинг ҳалокатига сабаб бўлишига йўл қўйманг.
Энг муҳими, поклигингиз ва шарафигизни сақланг. Бир кун кeлиб Аллоҳ олдига қайтиш куни борлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Ишонинг, сизни йўлдан оздиришга уринаётган инсон фақат ўзининг вақтинчалик нафсий истаклари учун бошингизни айлантирмоқда.
Сизни ўз аёли дeб қабул қилган жуфту ҳалолингизни кўз қорачиғидeк ардоқланг. Унинг ор-номусини, ғурурини сақлай билинг.
Оилавий шароитингиз қандай бўлишидан қатъий назар, сизни ҳимоя қиладиган ягона инсон – бу сизнинг эрингиздир.
Эрингизнинг муносабатларидан ранжиманг. Чунки сиз унинг ҳаёт аччиқларини ичга ютиб, бир бурда нон топиш учун қандай курашаётганини, сиз ва фарзандлари учун қанча қийинчилик ва тахқирларга чидаётганини яхши билмайсиз. Шундай экан, оилангизни тахқирлардан ва хорликлардан ҳимоя қилиш учун унинг бу фидойилигини қадрланг.
Абдулбақи Увайс
Жасур Ҳасан таржимаси
©Muslimaatuz

👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💔Аёл ўзини эркакдан кейин иккинчи ўринга қўяр экан, эркак учун ҳам у иккинчи даражалига айланади. Чунки ўзини қадрламаган, севмаган аёлни ҳеч ким қадрламайди.
Ўзингизни севинг!
Ўзингизни қадрланг!
Ўзингизга муҳаббат ва ҳурмат билан муносабатда бўлинг!
Эркакни деб ўзингиздан воз кечманг…
🫶🏻Сиз шахссиз! Сиз инсонсиз! Ҳар қандай муносабатда ҳам аввал ўзингизни йўқотманг.
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ўзингизни севинг!
Ўзингизни қадрланг!
Ўзингизга муҳаббат ва ҳурмат билан муносабатда бўлинг!
Эркакни деб ўзингиздан воз кечманг…
🫶🏻Сиз шахссиз! Сиз инсонсиз! Ҳар қандай муносабатда ҳам аввал ўзингизни йўқотманг.
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА #РОБИЯ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 50-ҚИСМ Чаён яна камера ёзувларини кўра бошлади. -Доим шунақа ифлослар учрайди. Нонини еб тузига тупуради. Номард. Чаён сўкинди. -Файз тез у ердан кет. Икки соатча бошқа объектни ишини қилиб тур. -Нега? -Кейин айтаман.…
#ОЖИЗА
#РОБИЯ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
51-қисм
- Онанг жудаям хафа эди. Отангни кечира олмади.
-Воқеа қандай бўлганидан хабарингиз борми?
-Онанг хиёнаткор эмасди. Шуни аниқ биламан. Уни насли тоза эди.
-Дадам ҳам туҳматга ишонганман, афсусдаман дедилар.
-Даданг ўзига келгач, бу маълумотларни олдингми ундан?
-Ҳа, рўйхат бердилар. Кейин топдим сизни ва бир икки кишини.
-Даданг ўзи билан ҳамкор бўлган дўстини хотини билан хиёнат қилган деб ўйлаган. Кейин эса ўша инсонни чув туширган. Онанг эса, ўзи туфайли бир оила пароканда бўлиб кетганини, ҳамда, отанг ҳа деб онангни бузуққа чиқараётганига чидолмаганди. Орада яна нимадир бўлган. Менга қоронғу.
-Ҳозир ўша дўстлари қаерда?
-У ўша воқеадан кейин қайтиб тикланмади. Кейин билмайман.
-Раҳмат сизга.
Салоҳ кетди. Холниса уйига кириб қўлига телефонни олди.
-Алло.
-Холниса яхшимисан?
-Сожида ўғлинг сени излаб келди.
💦💦💦
Робия Хушнуд билан кўпинча бирга келиб кетарди.
-Айтганча гул олдингизми?
Машинада кетишар экан савол берди.
-Ҳа олдим. Айтсам кулмайман деб сўз беринг.
-Айтинг.
-Тувакда ўстирилган гул олдим.
-Бунча зўр. Энди уни парвариш қилинса нур устига аъло нур бўлади.
-Аммо унга ёқмади чамамда.
-Нега, ахир зўр совғаку?
-Қайдам? У мендан 101 та атиргул кутган бўлса керак.
Робияни эсига Шахбознинг гуллари тушди. Айнан ўша воқеадан кейин гулларни узилганини ёқтирмай қолганди.
-Шу сабаб айтгандим, ҳамма ҳар хил деб. Кейинги гал букет олиб боринг.
-Йўқ, менга ҳам гапингиз таъсир қилди. Букет энди ололмасам керак.
-Афсусдаман фикримни айтганимдан.
-Бундай деманг, сиз тўғри гапни айтгандингиз. Бир нарса айтсам хафа бўлмайсизми?
-Нима экан?
-Таржимаи ҳолингиз билан танишдим. Мендан нақд ўн ёш кичик экансиз.
-Йўғеэе.
-Ҳа шундай. Сизлаб гапира олмаяпман. Эриш туйиляпти.
-Унда сенсираверинг. Мен гина қилмайман
-Тушунган одамни садағаси кетсанг арзийди.
Кейин Хушнудга телефон бўлди. Хушнуд суҳбатга берилиб кетди. Робия эса йўлдан кўз узмасди . У қандайдир Шахбоздан узоқлашиб ҳаловатни ҳис қила бошлаганини тушунди. Аввал қўрқиб ўтирарди. Ҳозир ундай эмас, кунлари тинч осуда. Ҳаттоки дугоналари билан ҳам алоқага чиққани йўқ. Албатта улар хафа бўлади. Аммо ҳозирча бу тўғри йўл.
💦💦💦
Замирани кунлари бир хилда ўта бошлади. Ҳар куни онаси келиб хабар олади. Қизида ҳеч қандай норозилик сезмади
Давоми бор ...

👍8
#РОБИЯ
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
52-қисм
-Қизим ҳаммаси жойидами?
-Ҳа жойида.
-Сенга ортиқча гап қилмаяптими куёв?
-Йўқ ойи ҳаммаси жойида. Ҳақиқатдан ҳам дори беришган чоғи. Ҳозир умуман бошқа одамга айланиб қолгандек.
-Майли қизим, бахтинг бутун бўлсин.
Кунда кунора шу саволлар такрорланарди. Шахбоз эса ўзига тушунолмасди. Хонасига кирса бўлди Замирага асирга тушарди гўё. Уни ёнидан кетгиси келмас, кўпроқ суҳбатлашсам дерди . Ишга кетаётганда ҳам аранг хонасидан чиқарди. Барно опа эса ҳар куни атирни сепишни канда қилмасди. Замирани бўйнига ҳам сепишни унутмасди.
Бугун Шахбоз Робияни кўриш учун ётоқхона томон ўтди. Кейин эса улар ўқишни битиришганини эслаб ортга қайтаётганда Нигорага дуч келди.
-Салом яхшимисиз?
Нигора индамай ўтиб кета бошлади.
-Нигора
-Ҳа нима дейсиз?
-Робия қаерда?
-Эрга тегиб кетган. Билмайман қаерда. Аммо сизни деб дугонамиздан айрилдик. Неча ойдан бери йўқ у. Эрга тегволиб жимиб кетди.
-Бўлиши мумкинмас. У эрга теголмайди.
-Нега теголмайди. Сиз уйланганда у теголмайдими?
-Етааар.
Шахбозни жахли чиқди. Нигора бу йигитдан ҳар балони кутса бўлади деб, дарров қочиб қолди. Шахбозни қўли мушт бўлди.
-Мен сенга кўрсатиб қўяман эрга тегишни. Ерни тагидан бўлса ҳам топаман сени.
💦💦
Робия Файзиддин берган сомсани еб ўтирибди.
-Робияхон сиз овқатланишга чиқмайсизми?
Робияни ёқтирмайдиган Гулмира чимирилиб гапирди.
-Йўқ.
-Ҳмм кўриниб турибди. Дарров келгандан ўзингизга ошиқ топиб соғяпсиз эканда?
Робияни жахли чиқди.
-Бу нима деганингиз?
-Ҳеч нима.
Гулмира кетиб қолди. Робияни асаби бузилиб қолаверди. Сомсани ҳам емай столи устига қўйиб қўйди.
-Иееэ нега ҳали еб бўлмадингиз?
Файзиддин сок ушлаб тураркан Робияга узатди.
-Иштаҳам ўлди.
-Бирортаси гапирдими?
Робия индамади .
-Кейин ерман.
-Бирга айланайлик кечда демоқчидим. Кўнглимни сиқиб турган нарсадан фориғ бўлдим. Синглимни ҳаёти изига тушди.
-Ҳурсандман. Аммо боролмайман. Негадир толиқибман. Бориб ухламоқчиман.
Давоми бор...

👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эх янги кўйлаклар киймаган онам,
Бизни сира кўзи қиймаган онам...
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Бизни сира кўзи қиймаган онам...
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍1
Она!
Она қаранг йиллар ўтмоқда,
Юзларингиз гўзал, ажойиб.
Қўлларингиз суртай кўзимга,
Сизга фарзанд бўлдимми лойиқ?
Она!
Юринг бирга бозор борамиз,
Олиб берай гулли кўйлаклар.
Этагида жимжимадор ним,
Пушти, гўзал, оқ, капалаклар.
Она!
Дийдорингиз соғиндим бугун,
Кўзларимдан ёшлар тўхтамас.
Олам бир ён, ўзингиз бир ён,
Ҳеч бир инсон сизга ўхшамас.
Она!
Ҳеч қиймати йуқки дунёда,
Дийдорингиз дилимга малҳам.
Ўзиз емай, бизга едирган,
Ҳар луқмани кўргансиз баҳам.
Она!
Айланамиз кенг кўчаларни,
Кабобхўрлик қиламиз бугун.
Қолсин майли дунёнинг иши,
Дийдорингиз ҳар недан устун.
Она!
Меҳрибоним, жаннатим, Сизсиз,
Бойлигимсиз оламларга тенг.
Сиз бахтимсиз, Дунёйим сиз сиз,
Хокисорим қалби, бағри кенг.
Она!
Айтмаганман бир сўзни дилдан,
Балки ғўрман, буни биламан.
Қалбим бугун ҳайқириб айтар,
Сизни жуда яхши кўраман.
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Она қаранг йиллар ўтмоқда,
Юзларингиз гўзал, ажойиб.
Қўлларингиз суртай кўзимга,
Сизга фарзанд бўлдимми лойиқ?
Она!
Юринг бирга бозор борамиз,
Олиб берай гулли кўйлаклар.
Этагида жимжимадор ним,
Пушти, гўзал, оқ, капалаклар.
Она!
Дийдорингиз соғиндим бугун,
Кўзларимдан ёшлар тўхтамас.
Олам бир ён, ўзингиз бир ён,
Ҳеч бир инсон сизга ўхшамас.
Она!
Ҳеч қиймати йуқки дунёда,
Дийдорингиз дилимга малҳам.
Ўзиз емай, бизга едирган,
Ҳар луқмани кўргансиз баҳам.
Она!
Айланамиз кенг кўчаларни,
Кабобхўрлик қиламиз бугун.
Қолсин майли дунёнинг иши,
Дийдорингиз ҳар недан устун.
Она!
Меҳрибоним, жаннатим, Сизсиз,
Бойлигимсиз оламларга тенг.
Сиз бахтимсиз, Дунёйим сиз сиз,
Хокисорим қалби, бағри кенг.
Она!
Айтмаганман бир сўзни дилдан,
Балки ғўрман, буни биламан.
Қалбим бугун ҳайқириб айтар,
Сизни жуда яхши кўраман.
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
• Аёл киши ўқиса, турмушга чиқса, муҳаббат қўйиб, эрининг хизматини холис адо этса, хомиладор бўлса, кўзи ёрса, эмизса, тарбия қилса, ишласа, ташвишлар ва хавф-хатарни бўйнига олсаю, яна охирида ақли ярим саналса...
• Агар ақли тўлиқ бўлганида нималар бўлардию ва яна нималарни амалга оширарди-я!!!
• Сен чин эркак бўлсанг, у хақиқий аёл бўлади!
• Сер чин эр бўлсанг, у хақиқий хотин бўлади!
• Сен подшоҳ бўлсанг, у малика бўлади!
• Сен ошиқ бўлсанг, у севади!
• Ўзинг "ҳеч нарса" бўла туриб, ундан ҳар нарса кутма!
• Ҳой эркак, сенга жон берилган вақтда аёл қорнида эдинг, йиғлаганингда, аёл бағрида эдинг, ошиқ бўлганингда эса, аёл қалбида эдинг!
• АЁЛ ОМОНАТДИР, УНИ ХЎРЛАМА!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
• Агар ақли тўлиқ бўлганида нималар бўлардию ва яна нималарни амалга оширарди-я!!!
• Сен чин эркак бўлсанг, у хақиқий аёл бўлади!
• Сер чин эр бўлсанг, у хақиқий хотин бўлади!
• Сен подшоҳ бўлсанг, у малика бўлади!
• Сен ошиқ бўлсанг, у севади!
• Ўзинг "ҳеч нарса" бўла туриб, ундан ҳар нарса кутма!
• Ҳой эркак, сенга жон берилган вақтда аёл қорнида эдинг, йиғлаганингда, аёл бағрида эдинг, ошиқ бўлганингда эса, аёл қалбида эдинг!
• АЁЛ ОМОНАТДИР, УНИ ХЎРЛАМА!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏1
#ТАНЛАНГАН
Бу нарса балки укам қайтгунчаям бўлиши мумкин.
Агар ана ўша вақтда ажрашгимиз келмаса демакким, бу - тақдир !
Мафтуна ! - деди у мени эркалаганнамо бўлиб сўзида давом этар экан,- бугун фақат фотосессия бўлди. "Бу нега менга тегинмади ?" деб ҳайрон бўлмаслигинг учун айтиб қўяй, менга кесакка ўхшаган туйғусиз эмас , балки оташ , олов аёллар ёқади. Мени тушундинг деб ўйлайман.
Аммо индинга айнан шу ерда, айнан шу вақтда "дийдор базми" бўлади.
Ўша куни кўчада кутиб турсанг бўлди ,- деди у кўзларини айёрона қисиб ,- бутун дунё пойингга тўкилади, гўзалим. Ҳавотир олма , цехдагиларни тобинг қочганлиги ҳақида ўзим огоҳлантириб қўяман. Ҳозир эса ўзингга келиб ол. Айтганча , бу квартира меники , бугундан бошлаб сеники ҳам . Мана бу қўшимча калит сенга . Квартирани қулфлаб тушарсан...
У димоғида ҳуштак чалганча бир соатча аввал ўзимиз билан олиб кирган сумкаларни қайтиб олиб чиқиб кетди.
Мен ўша оннинг ўзида ул малъунга ҳукм чиқариб бўлгандим.
Ўшанда машинага менинг қуруқ суратим қайтган эди. Мен у маразнинг ёнида ҳайкалдек тош қотиб кетар эканман тинмай турлича режалар туза бошладим. Гап орасида ундан индинга асосий ишхонасидан жавоб олишини ,уйдагиларга эса "Ҳизмат сафарига кетаман" деб айтишини билиб олдим. Ва бу режамдаги энг кулминацион нуқта бўлди. У билиб -билмай менга ўзи йиқилиши мумкин бўлган чоҳни сотиб қўйган эди.
Энди менда икки йиллик хўрликларим учун қасос олишга етарли вақт бор эди.
#давоми_бор /66
Муаллиф : Хазонрезги

👍4
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ТАНЛАНГАН
21- ҚИСМ
Мен эртаси куниёқ ишга бормадим. Тонг отса ҳам ётоқдан бош кўтармай ётавердим. Орада ҳавотир олиб хонага кирган овсинимга "Ланж бўлиб , ҳаммаёғим қақшаб кетяпти" деб кўнглини ҳотиржам қилдим .
Мараз қайноғам эса тап- тортмай телефонимга "Тинчликми ? Тузукмисан?" деб савол жўнатибди. Ундан келган хабарни ўқиб қоним қайнаб кетди . Қани энди унга "Тузукманми , балони ўқиманми, сенга нима, дийдоринг ўчгур?" дея олсам.
Аммо бунинг ўрнига лом - лим демадим. У ўша хабарни уч марта хабар жўнатди. Мен ахири жавоб бермасам тузаётган режам амалга ошмаслигидан хавфсирадим. Ўзимни аранг қўлга олдим ва "Ҳавотир олманг , мен яхшиман. Буларнинг бари ҳаяжондан бўлса керак" деганга ўхшаш алламбалоларни ёздим.
Шу тариқа ётиб-ётиб, хаёлимда тушликкача режамни пишириб олдим. Режам жуда оддий эди. Мен қайнонам ўт пуфагини олдирган жарроҳлик амалиётини ўтаган вақтдан кўп ўтмай оғриқни сезмаслик ва тинчлантириш учун берилган * -дорисини излаб топдим. Бу дори жуда арзон турарди , аммо таъсир кучи ҳаддан ташқари ўткир эди. Қайнонам ўша донаси мошдеккина келадиган дорининг тўртдан бирини ичган вақтлари беш дақиқага бормай тошдек қотиб ухлар ва уларни кечга бориб аранг уйғотиб олар эдик.
Ўшанда ўзимча ўйладим. "Мен бу дорини таблетка шаклида олиб бориб ичираман десам , у эригунча анча вақтни йўқотиб қўйсам керак. Ҳар бир дақиқа ғанимат ахир"
Шунда ўша таблеткани аввалдан эритиб қўймоқчи бўлдим. Бошланишига ундан тўрт дона эритдим. Кўп ўтмай бу доза кўзимга камдек кўринди . "Ахир қайноғам ҳирсдек эркак бўлса,- ўйладим мен,- камига бақувват овқатларни еб пишқириб кетган. Унча - мунча нарса таъсир қилмаса керак бу барзангига"
Мен яна олтита , жами ўнта таблеткани эритдим.
"Таъсир қилса қилди . Бу ёғи пешонамдан" деб ўйладим мен. Дорини жуда оз сувда эритдим . Уни кичиккина елим идишга солиб олдим.
Сиз балки "Бошқа йўл йўқмиди" деб айтарсиз ? "Ишни ўлимгача олиб бормасликни иложини топса бўлмасмиди" деб ?
Агар қайноғамни менга қилганларини ўндан бирини батафсил айтиб берганимда ўзингиз ҳам "Бундай ўлим унинг учун шараф! " деган бўлармидингиз ?
Хуллас ўша топда мен ўзимни буткул йўқотган эдим...
Барчамиз Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романини севиб ўқиганмиз. Асардаги Кумушбибига завжи Отабек томонидан сохта талоқ хати ёзиб икки ёшнинг ажралишларига сабаб бўлган Ҳомид образи ёдингиздадир ? Вақти келиб қасос соатлари бонг урган чоғда Отабек Ҳомидни икки шотирига қўшиб жой-растонига жойлаган пайт нечоғлик енгил тортганингиз ҳам ёдингиздами?
Бу малъун ҳам айнан ўша Ҳомиднинг ўзи эди.
Таассуф-ки, уни бу сафар охирги манзилга кузатиб қўйиш Кумушнинг чекига тушган эди.
Мени билмаган деб дейсизми ? Ўз вақтида Ҳомидни жазосини берган Отабек номусини ҳимоя қилган мард , ориятли , эр йигит деб шарафлангани-ю , бугунги кунда шу ишни қилишга мажбур бўлган "Кумуш"ни нималар кутишини...
Номус ...
Номус балки кимлар учун бешта харфдан иборат , маълум бир туйғудир.
Айнан ўша номус - кимлар учун ҳаёт - мамот, тирикликнинг ўзгинаси.
Мен эса ўша иккинчи тоифага кирувчи инсонман. Мени тириклигимдан, номусимдан, жуфти- ҳалолимдан айирмоқчи бўлган инсон тўловни ҳаёти эвазига тўламоғи шарт эди.
Аёл кишининг номусини ҳимоя қилиш аввало эркак кишининг вазифаси. Аммо вазият шу даражага етган эди- ки , мен ҳеч бир кимсага миқ этмаслигим ва кураш майдонига якка ўзим тушишга мажбур эдим. Сабаби мен ўша маразни яхши таниганим эди. У қўлидаги менга алоқадор бор фотосуръатлар орқали менинг номусим билан ўйнашишни ихтиёр қилганди. Энг алам қилгани эса бу суръатлар ҳеч қандай ясама фотошоп эмас , балки аниқ- таниқ олинган табиий ва аслига тўғри эди.
Хуллас эртаси куни қайноғам уйдагилар билан "ҳизмат сафари"га кетиш олдидан қуюқ "хайрлашди". Доғули хатто оиланинг барча аъзоларидан "Сафардан сенга нима олиб келай?" деб сўрашга ҳам ўзида куч топди. Эридан анчадан буён бундай эътиборни кутмаган
шўрлик овсиним "Менга нимаям керак бўларди ? Барча нарсам бор бўлса. Ўзингиз соғ-у
/67

👍9❤1
#ТАНЛАНГАН
соғ-у саломат келсангиз бўлгани. Бошқа ҳеч нарса керакмас, адаси" деб қўйди.
"Адаси" дея улуғланган зот эса унинг гапларига деярли парво қилмади. Балки ўшанда аёлининг дилидан кўчган дуоларига бир бора "Амийн" деб қўйганда , жуфти ҳалолининг дуоси "Фаришталар амийни"га тушиб , аҳволи бошқа тарафга ўнгланган бўлармиди?
Бироқ қайноғамнинг хаёли бутунлай бошқа нарсада - бўлажак "висол завқи" да эди. Шу сабаб у малъун уйни тезроқ тарк этишни истаётгани биргина менга аён эди. Қайноғам билинар билинмас тамшанганча "Юринг келин, сизни бир йўла ишга ташлаб кетаман. У ердан бироз оларим бор" дея йўл бошлади.
Мен индамай сумкачамни ушлаганча унга эргашдим.
Биз йўлга тушдик.
Юрак деганлари сезгир бўларканми , қайноғам кўча бошидаги светофор чироғида тўхтаганда бирдан сумкачамга чанг солди . Дархол унинг ичини очиб титкилай кетди. Гап орасида:
- Сен аёлларга ишониб бўлмайди. "Аёлга ишонма, аёлсиз юрма" деган мақолни эшитганмисан ? - деди тиржайиб сенсираганча.
Мен саросимада "Йў-ўқ" дея бош силкидим .
- Бу мақолни мен тўқиганман ,- деди ва сумкачамни қўлимга узатди ,- ма ол. Текширувдан тоза чиқдинг. Охиригача шунақа "опо қиз" бўлсанг "Дунёнинг энг бахтли аёли" деган рўйҳатга кирасан,- деди беўхшов ҳиринглаб. У шундай дея туриб қўлимга қўлини қўйди. Мен нафратдан ўлай деб турган бўлсам-да , танамга илон тегиниши билан баробардек бўлган бу қўллардан қўлимни олмадим. Бор кучимни тўпладим ва ўзимни эса аразлагандек тутдим:
- Бахтли аёл бўласан дейсиз- у , сумкамни титасиз? Сумкамдан бомба қидирдингизми ? Бу ишингиз менинг нафсониятимга тегишини билмайсиз. Билиб қўйишингиз керак бўлган нарса эса , аёл кишини зўрлаб мақсадга эриша ололмайсиз. Сиз ўтган куни менга яқинлашмадингиз ва ... тўғрисини айтсам шу йўл билан кўнглимга кирдингиз. Мен яхшилаб ўйлаб кўрдим. Айни ўйнаб, куладиган ёшда эканман. Уят бўлсаям тан оламан . Ёш жонимга жабр қилиб бундай юравериш ўзимнинг ҳам жонимга тегди. Бироқ бу дегани ўзимни тўғридан-тўғри сизга бағишлаб юбораман дегани эмас . Менинг ҳам бир шартим бор. Бажараман деб қасам ичасиз кейин...
Сўзларимни эшитган "мараз" дарҳол машинани йўл четига олиб тўхтатди :
- Қанақа шарт ? - деди у бўриқараш қилиб ,- қани айт-чи ?
- Бу шартни квартирада айтмоқчи эдим . Майли шу ерда десангиз шу ерда ҳам айтавераман,- сохта хўрсинган бўлдим мен, - хуллас "ҳизмат сафарингиз" тугаганидан сўнг ҳозирги квартирангизни сотиб шаҳарнинг чеккароғидан бошқасини оласиз. Мен эса ...укангиздан бир амаллаб талоғимни оламан. Аслида бу шарт ҳам бўлмаса керак. Сиз билан... шу ишдан кейин ўртага талоқ ҳам тушиб бўлса керак. Шартим эса мени ҳалоллаб никоҳингизга оласиз.
Унга шартим ёққанлиги юз- кўзидан зумда сезилди :
- Ҳаби-чи? Унинг жавобини беришим керакми ?
- Ажойибсиз-да ,- дедим эрига соғлиқ- омонлик тилаётган ҳокисоргина овсиним кўз ўнгимга келиб , ич- ичимдан вулқондек тошиб келаётган ғазабни босишга ҳаракат қилганча ,- эшитмаганмисиз ? "Ўртоқники ўртада!" деган гапни . Овсиним уйингизда ҳизматингизни қилиб юраверади. Шунча йиллик хотинингиз. Мен эса кенжаойингиз бўламан. Суюклиси ...
Гапларим мойдек ёқиб тушди шекилли у лаб- лунжини йиғиштира олмай иржайди .
- Мен ҳозир,- деганча машинадан тушиб сал нарида жойлашган кафега кириб кетди. Мен эса енгил нафас олдим. "Худо бир асради-я , -дея ўйладим - яхшиям дорини сумкамга солмаганим, бўлмаса..."
Кўп ўтмай қайноғам иккита елим контейнерда егулик кўтариб чиқди:
- Биттаси сен яхши кўрадиган оливье салати , иккинчиси қўзиқоринли салат .
- Ииии, овқатга кетяпман демайсизми бир оғиз? - ўпкалаган бўлдим мен ,- ҳеч бўлмаса "Кўнглинг ниманидир тусаяптими?" деб ҳам сўрамадингиз ?
- Квартирада ҳамма нарса муҳайё ,- деди қайноғам шошилиб,- кечанинг ўзида барча нарсани есть қилиб қўйганман, жонидан.
- Ҳмм ,- дедим мен сохта лаб чуччайтириб ,- биласиз кеча куни бўйи ёстиқдан бош кўтармадим. Ичганим шилдир-сув хўрда бўлди.
Шунга икки сихгина жазлик кабоб олиб беринг. Квартирада кабоб йўқдир? - шундай деб тўғрига ишора қилдим,- ҳиди
/ 68

👍22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар Росулуллоҳ ﷺ га ғам-қайғу тушадиган бўлса шундай дер эдилар:
يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ
«Я Ҳайю, Я Қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн».
(Маъноси: Эй доим тирик ва қоим сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва мени кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма)
(Ҳоким ривояти)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор” (Имом Муслим)
#ғам #қайғу #дуо #зикр #истиғфор #ҳадис #тасбеҳ #ҳамд

Rizq yogʻilib kelishini istasangiz...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1🔥1
#ОЖИЗА
#РОБИЯ
53-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Майли эҳтиёт бўлинг.
Робия индамади. Аммо бугун одатига зид ижтимоий тармоқдаги саҳифасига кирди. Дугоналаридан кўплаб хабарлар келганди.
«Сендан хафаман. Бизни унутдинг.»
Энг охирги хабар Санобардан эди. Унгача ҳам қатор хабарлар келганди.
Аста жабоб ёзишга киришди.
“Салом, Санобар сизларни соғиндим “
Жавоб куттирмади. Санобар ҳам онлине эканми дарҳол жавоб ёзди.
«Робия ўзингмисан? Нега йўқолиб кетдинг? Жуда соғиндим сени»
Робия ҳам куттирмай жавоб ёзди.
«Менда ҳаммаси жойида. Рақамимни қолдира олмайман. Буни яхши биласан. Ишга кирдим. Яхши иш. Ўзим севган комютер иши.»
Санобар ёзиб улгурмай Нигорадан хабар келди.
«Саношга ёзиб менга ёзмайсан а?»
Афтидан иккови бир жойда ўтирарди.
«Нигора яхшимисан?»
«Робиш кетиб яхши қилибсан. Сени ўтган куни Шахбоз излаб келди. Авзойи бузуқ. Ичимда Робия вақтида кетиб улгурган экансан»
Робия анча гаплашди. Ўзи ҳам Шахбоздан қутилганига шукр қила бошлади. Ҳаёти яна чигаллашиб кетарди. Биларди Шахбоз уни сира тинч қўймасди. Шомил акани гапи айни муддао бўлганди.
-Яхши қиз ҳамроҳ керакмасми?
Робия ёнига ўтирган одам сабаб нари сурилди.
-Ассаламу алайкум.
-Яхшимисиз? Бу ер ҳаёл суришга қулай эканми?
Салоҳ совуқдан қўлига пуфлади.- Кунам совиб кетди.
-Нимасини айтасиз.
-Аммо сизга бу таъсир қилмайди чоғи? – Салоҳ қизнинг беъмалол ўтиришига ишора қилди.
-Мен совуқни ёқтираман. Иссиқдан кўра совуқ яхши мен учун.
-Ажойиб.
-Ўзингиз нима қиляпсиз бу ерда?
Салоҳ кулди.
-Ишхонамдаги эмг тинч жой бу ер.
-Йўғеэе.
-Ҳа мен доим шу ердан таскин топардим. Сизга ўхшаб ҳаёл суриииб.
-Мен аслида ҳаёл сурмагандим. Дугоналарим билан суҳбатлашиб ўтиргандим.
-Телефонда гаплашганингиз эшитилмади.
-Одноклассники сайтида.
-Қойил, ҳозирда ҳеч ким кирмайди ҳисоб,- Салоҳ шундай дедию гапига қўшимча қилди. -Ўзимизни юртдагиларни назарда тутяпман.
-Мен эса кираман. Дугоналарим бор.
-Айтганча телеграмда йўқсиз.
-Ҳа аккаунт очмаганман. Қаердан билдингиз?
-Цехдагиларни ҳаммасини битта гуруҳга йиққанман. Сизни қўшаман дегандим. Шу сабаб
-Рости тинчлик керак деб очганим йўқ эди. Кейин муҳим гап бўлса чаён ака етказяптилар.
Салоҳ қаҳ қаҳа отиб юборди. Робия нўтўғри гапириб қўйдимми деб ҳайрон бўлди.
-Нега куласиз?
-Чаён ака? Кулмай бўладими? – Салоҳ яна кулди.

👍12❤1
#РОБИЯ
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
54-қисм
-Буни кулгули жойи йўқ, -Робия жиғибийрон бўлди.
-Уни исми Хушнуд.
-Аммо тили заҳарку. Қанча ходимлар олдида зир титрайди. Кеча менам насибасиз қолмадим.
-Бу аниқ эди. Унга унча бунча одам бас келолмайди.
Шу гап айтиб бўлиниши билан Хушнудни овози эшитилди.
-Иш вақтида бу ерда нима бор? Гаплашишга бошқа жой йўқми?
-Бироз тоза ҳавога чиққандим.
-Робия мен сўраган маълумотларни бермапсан. Бу ерда лаллайиб ўтирганингни қара. Босс сизга нима бор бу ерда?
-Оббо бошланди. Чаённи нишига тўғри бўлмасдан мен сурдим.
Салоҳ ўрнидан туриб кетиб қолди. Робия ҳам иш жойига қараб юриб кетди.
-Мен масъулиятсиз ҳодимларни ёмон кўраман. Ва ҳеч ҳам аяб ўтирмайман. Келганингга кам эмас икки ой бўлди.
-Кечиринг.
-Бошқа қайтарилмасин.
Хушнуд жиддийликни ёқиб олганди. Робия эса нега бу одамни ўзига уақин олади ҳамон тушунолмасди. Хушнуд унга қаттиқ гапирса ҳам ҳечам.ундан хафа бўла олмаётганди.
💦💦💦
Замира келинлик ҳаётига анча кўникди. Шахбоздан бироз чўчисада эркин эди. Ўша тунги Шахбоз дори таъсирида бўлган деган гапни ушлаб олганди.
-Қизим мен бир танишимникига бориб келай. Сиз бемалол ўтираверинг.
-Хўп ойижон.
-Зериксангиз ойизникига чиқиб келинг.
-Майли яхши бориб келинг.
Барно кетди. Шахбоз ва Замирани суратини ички чўнтагига беркитиб олганди. Уни фикри яна ўқитишда эди. Йўқса бу ўғли яна муаммо ясамасин. Кеча айтиб қолди Робия эрга тегибди. Ерни тагидан бўлсаям топаман деб. Унгача бирор чора кўрмаса бўлмайди. Шу сабаб яна ўқитишга боряпти. «Мулла» аёл табибман деган. Аммо роса зўр аёл бўлиб чиқди. Мана ўғли жимгина юрибди. Барно такси тўхтатиб манзилни айтди.
💦💦💦
Холниса бугун яна дугонаси билан гаплашиб ўтирибди.
-Балки қайтарсан?
-Йўқ, ўғлим мени кечирмайди.
-Сени бошингдан ўтганларни билмайдида. Билса кечиради. Ҳатто сени айбламайди ҳам.
-Холниса сенга айтишга осон. Ўғлимам отасига тортган бўлсачи?
-Мария хабар оляптими ҳамон? Ундан сўрамадингми?
-У мақтайди. Аммо феъли тез дейди.
-Маслаҳатим қайт. Ўғлингни уйлантиришинг керак. Қачонгача қочиб юрасан?
-Ўғлимга оналик ҳам қилолмаганман. Аммо отасидан ҳамон ранжиганман.
-Сожида нима бўлсаям айт. Майли бирга яшама аммо кел.
-Яхшилаб ўйлашим керак.
Сожида ўйланиб қолди. Фарзанд соғинчи уни йиллар давомида қийнаса ҳам, номард эрини қайта кўришни юраги кўтаролмасди.

👍24
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Чоршанба ТОНГГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌷Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌷Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌷Ажабмас бирма-бир ижобат бўлса🤲
КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Чоршанба ТОНГГИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌷Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌷Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌷Ажабмас бирма-бир ижобат бўлса🤲
КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qarzni toʻlashga qurbi yetmaganda
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3