🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Charchamaslik uchun Allohning al Matin ismi asmosini koʻp-koʻp ayting

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Фақатгина аёллар, болалар ва ёқимтой ҳайвонлар ҳеч қандай сабабларсиз шунчаки севиладилар. Лекин, эркаклар эса нимадир билан таъминлай олгандагина севиладилар.

Сиз бир қизни ёқтириб қолсангиз, дўстларингиз сиздан у ҳақида нима деб сўарашади: қандай қиз экан, дейди, тўғрими?

Аёллар эса бир эркакни учратганида унинг қанча пул топишини, нима иш қилишини ва унга яхшироқ ҳаётга эришиши учун нималар бера олишини муҳокама қилишади.

Шунинг учун, эркакмисан,  аёлларни кўнглини забт этиш кўпроқ пул топиш ҳаракатида бўл. Тўғри, ҳамма нарса пулга боғлиқ бўлмаслиги мумкин, пулсизлик бахтсизликнинг бошланишига катта сабабчи бўлади.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!Фақатгина аёллар, болалар ва ёқимтой ҳайвонлар ҳеч қандай сабабларсиз шунчаки севиладилар. Лекин, эркаклар эса нимадир билан таъминлай олгандагина севиладилар.

Сиз бир қизни ёқтириб қолсангиз, дўстларингиз сиздан у ҳақида нима деб сўарашади: қандай қиз экан, дейди, тўғрими?

Аёллар эса бир эркакни учратганида унинг қанча пул топишини, нима иш қилишини ва унга яхшироқ ҳаётга эришиши учун нималар бера олишини муҳокама қилишади.

Шунинг учун, эркакмисан,  аёлларни кўнглини забт этиш кўпроқ пул топиш ҳаракатида бўл. Тўғри, ҳамма нарса пулга боғлиқ бўлмаслиги мумкин, пулсизлик бахтсизликнинг бошланишига катта сабабчи бўлади.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 23 - ҚИСМ Сожида ўз ҳисларига банди бўлган бир вақтда Содиқжон Гулнурни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетаётган эди. - Содиқ ака , қаерга кетяпмиз ? - сўради Гулнур катта йўлга чиққан пайтда. Содиқжон Гулнурга…
#ТАНЛАНГАН

- Бироқ мен аввалдан шаҳар ташқарисига чиқишимизни билганлигим учун озгина бозор қилиб олувдим. Нон , пишлоқ , айрон деганларидек... Бир сўз билан айтганда соғлом турмуш тарзи, - Содиқжон шундай деб кулимсираганча қўлида ушлаб турган шохни қўйиб юборди,- илтимос , оч қоринга кўп тут еманг. Ошқозонга оғирлик қилиши мумкин.

Гулнур Содиқжоннинг раъйини қайтаргиси келмади :

- Хўп ,- деди у бош силкиб ,- Содиқ ака, бугунги зиёфат яна сизнинг ҳисобингиздан бўляптими ? Мен анча қарздор бўлиб қолдим- ку ?

- Қарзларингизни барини битта қилиб узасиз ,- деди Содиқжон машинадан майда- чуйдаларни ола келиб ,- ёдингизда борми , менга ойижонингизнинг қўлларидан бир ош ваъда қилганингиз ?

- Ҳаа эсимда, - деди Гулнур ерга қоғоз пакетдан қўлбола дастурхон солар экан,- сиз бир кунни айтсангиз бўлди , мен тайёргарлик кўриб қўяман. Ош баҳона ойижоним ва укам Азиз билан ҳам танишиб олардингиз. Мени роса зўр укам бор . Танишганингизга ҳечам афсус қилмайсиз.

- Биламан,- деди Содиқжон Гулнурга ёрдамлашар экан, опасининг укаси бўлади- ю , ёмон бўладими ? Ундан кейин исми ҳам кимлигини айтиб турибди. Азиз исмли инсонларнинг бари яхши инсон бўлади , менга ишонаверинг.

- Албатта ишонаман . Мана сизнинг дадангизнинг исмлари ҳам Азиз ака. Улар яхшидирлар- ки, ўғиллари ҳам яхши.

- Бу ҳақда айтганмидим?- лабларига табассум тошди Содиқжоннинг,- ҳа дадам жудаям яхши инсонлар. Ойижоним ҳам ... Умуман оила аъзоларимизнинг бари яхши инсонлар.
Содиқжон дастурхонга қараб кўнгли тўлгандек бўлди :

- Эсим қурсин . Юкхонада кичиккина ўтирадиган курсичалар бор эди. Ҳозир...

Содиқжон тезда бориб машина юкхонасидан иккита пастаккина курсича олиб қайтди.

- Мени- ку дўстларим бармоқ билан саноқли , аммо сизники кўпга ўхшаяпти,- курсичаларга ишора қилди Гулнур

- Ҳаа айтманг , - деди Содиқжон унга жавобан ҳозиржавоблик билан, - тан олиб айтадиган бўлсам бу йиғма курсичаларни дадамлар балиқ овига борадиган кунлари солиб олардим. Ишдан барвақт бўшасам мен ҳам уларнинг ортларидан бориб давраларига қўшиламан деган яхши ниятда. Аммо кўряпсиз- ки , кейинги кунларда бу нарсага умуман вақт орттира олмаяпман...

- Шундай денг , - деди Гулнур бирдан маъюс тортиб ,- аммо ўша вақтни орттишга ҳаракат қилинг. Мана мен ...Дадам тирик бўлганларида ҳамма ишимни бир четга сурардим- у ...

Гулнур хўрлиги келиб томоғига тиқилган хўрсиниқни "ҳиқ" этиб ютди- ю , аммо Содиқжоннинг кайфиятини бузмаслик учун ўзини тезда қўлга олди:

- Биласизми, ҳали уйдан чиқаётган вақтимда ойижонимдан "Қайтишда сизга нима олиб келай?" деб сўрасам , улар "Бир қучоқ бахт олиб кел" дедилар. Ҳозир манави қизғалдоқларни кўрдим- у, қани улардан узиб ойижонимга олиб борсам дея ўйланиб қолдим . Бироқ минг афсус- ки , қизғалдоқлар узилгандан сўнг тезда нобуд бўладилар.

- Ойижонингизни сўзларини мен бошқача тушундим. Улар учун бахт бу - сизнинг ўзингиз. Улар сизга "Соғ- саломат уйга қайтгин, қизим" деганлар.

- Содиқ ака, сиз ҳам сўзлардан сўз ўқир экансиз- у ... Тўғриси сиз билан суҳбатлашиш менга тобора қизиқ бўлиб бормоқда.
Амалиётим тугаса сизнинг ўрнингиз менга роса билинса керак...

- Гул... Мен ... Мен амалиётингиз сира тугамаса дердим...

- Ҳеч қиси йўқ. Амалиётим тугаса ҳам ўзингиз чизган суратимни кўриб юраверасиз...- Гулнур беихтиёр шундай деб юборди- ю "Аммо шу гапни бекор айтдим" деган гап хаёлидан ўтди.

Содиқжон эса Гулнурнинг сўзларидан ўзини йўқотиб қўймади:

- Ўзим ҳам бир зумда "Телефонимнинг астар - аврасини ағдариб ташлаган сиздек қиз ўзингизни суратингизни кўрмай қолмаслигингиз мумкин эмас" деган хаёлга боргандим,- деди у хушфеъллик билан

- Умуман айтганда сурат жуда чиройли чиққанди ,- Гулнур садафдек тишларини ярқиратиб жилмайди.

- Ёқдими ? Алдамаяпсизми ? - Содиқжон беш баҳо олган ўқувчидек қувониб сўраркан,- рости ёққанидан жуда ҳурсандман.

- Ҳаа ҳақиқатдан ҳам менга жуда маъқул келди ,- Гулнур шундай деб сўзларини давомини ичида айтди ,-

/74
👍11❤1💔1😭1
#ТАНЛАНГАН

айниқса у ерда мендан бошқа қизнинг сурати йўқлиги ўзимга ҳаммасидан ҳам ёқди...

- Гул ...Сизга ҳеч шундай туюлганми ? Бир инсон билан танишганингизга саноқли дақиқалар бўлган- у , аммо уни бир умр танийдигандексиз...
Мана мен. Сиз билан танишганимга ҳали ҳеч қанча вақт бўлмади. Бироқ сизни жудаям кўп вақтдан буён биладигандекман.Сўзламай жим турсангиз ҳам ёнимда борлигингизни ўзи бахтдек туюлаверади Ишонсангиз сизнинг ёнингизда ўзимни шу қадар ҳотиржам ҳис қиламан- ки ... Хафа бўлсангиз дунё кўзимга тор бўлиб кўриниб кетади. Кеча кўзингизда ёшни кўриб юрагимга минглаб ҳанжар урилгандек оғриқ турди. Назаримда биз ҳудди бир - биримизни тўлдирувчи бир одамдекмиз.
Сизни билмадим- у , аммо менда шундай. Яна бу йигитнинг тайинли дўсти йўқдир деб ўйламанг . Дўстларим бор. Аммо қиз боладан дўстим йўқ.
Гул ... Сизга қадар қизлар ҳақида фикрим бошқача эди. Мен қизлар яхши она , опа, сингил , рафиқа , қиз бўла оладилар деб ўйлардим. Бироқ ҳеч қачон "Қизлар яхши дўст бўла оладилар" деб ўйламаган эканман. Ҳозир эса бу фикримдан бирор киши қайтара олмаса керак...

Гул... Майлими ? Амалиётингиз тугаса ҳам дўст бўлиб қолаверсак ? Вақтингиз бўлганда суҳбатлашса олсак. Биламан. Сиз қаерда бўлсангиз ҳам ўз вазифангизга бор имконингиз билан киришасиз. Мана амалиёт бунга бир мисол. Сизгача амалиётга келган талабалар биз буюрсакгина қўлидан келганча ишларни қилишган, баъзи ҳолатларда ҳаттоки бизларга иш ҳам орттириб қўйган пайтлари ҳам кўп бўлган.
Бироқ сиз ... Сиз бутунлай бошқа дунёсиз. Аслида ҳар бир инсон ўзи бир дунё . Машойихлардан бири "Сен юрадиган бир дунёсан" - деган экан. Сиз эса нафақат юрадиган балки фикрлайдиган , мушоҳада қиладиган , ўзгалар ташвишида куйиб - ёнадиган , уларга яхшилик истайдиган ўзгача дунёсиз ...
Сиз дунёлар ичида танланган , мукаммал бир дунёсиз.
Амалиёт вақтида ҳеч бир ишни , ҳеч бир деталигача бефарқ қолдирмадингиз, шу сабаб тезда кўзланган натижага эришдингиз. Ростини айтсам битта мен эмас , балки бўлимдаги катталар ҳам сизнинг қобилиятингизга тан бериб бўлишди. Сизга дам бериб туриб яна ишга чақириб олишгани бунга яққол далил эмасми? .
Шуларга асосланган ҳолда амалиётдан ўқишга қайтган чоғда ҳам у ерда жуда машғул бўлишингизни биламан.
Шундай машғул бўла туриб ҳам , имкон даражасида менга вақт ажрата оласизми ?
Бу биринчи савол эди.
Мен сизга икки савол бермоқчи эдим ўзи . Мумкин бўлса уларга жавоб берсангиз .
Энди иккинчи савол :

Айтинг-чи , нима учун менга бунчалар қалбан яқинсиз ?
Битта менда шундайми ёки сиз ҳам менга нисабатан шундай дил яқинлигини ҳис қиласизми ?

- Саволингиз учта бўлиб кетди,- деди Гулнур қизғалдоқзорга термулганча , - аммо уларга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман.

Биринчи саволга жавоб:

Сиз тўғри айтдингиз . Мен ҳар бир дақиқасини қизғанадиган , қадрлайлиган инсонлар сирасига кираман. Мен учун дам олиш қайсидир ишда муваффақиятга эришиш демакдир. Бу дегани қайсидир мақсадга эришсам , ана шундан тотган роҳат , фаҳр ҳисси менга олам жаҳон енгиллик беради. Сиз билан амалиётдан кейин ҳам кўришиб туриш ёки телефон орқали суҳбатлашишга албатта қарши эмасман. Сабаби биз дўстмиз. Дўстлик туйғуси соябон эмас- ки , ёмғир ёққанда эсга тушиб , қолган вақтда бир чеккада кераксиз матоҳдек аҳамият берилмаса.
Хуллас биринчи жавобим : Ҳа ! Амалиётдан кейин ҳам сиз билан муносабатларимиз шундай бўлиб қолаверади. Албатта бундан ўзингиз зерикмасангиз.

Содиқжон "Ҳечам-да, ҳечам зерикмасман" деган маънода бош силкитди .

Гулнур нимтабассум билан сўзида давом этди :

- Энди иккинчи саволингизга жавоб. Нима учун сизга қалбан яқинман ? Менга раҳматли бувим айтиб берган эдилар : Инсон дунёга келишидан аввал уларнинг руҳлари яратилиб қўйилган бўлар экан. Вақти келиб бу руҳлар дунёга келиш соатлари яқинлашган инсонларнинг танасига жойланар экан. Руҳлар дунёсида яқин бўлганлар эса бу дунё ҳаётида учрашиб қолишса сиз айтгандек қалбан яқин бўлишар экан. Билмадим , бу сўзлар қанчалар ҳақиқат ?

/75
👍4
#ТАНЛАНГАН

Бироқ мен унга жуда ишонгим келади. Билгувчи эса Ўзи ...

Энди учинчи саволингизга жавоб қайтарсам.

Албатта , мен ҳам сизга нисбатан шундай дил яқинлигини ҳис қиламан. Йўқса ҳозир бу ерда сиз билан ўтирмаган бўлардим.

- Раҳмат , Гул... Жавобларингиздан кўнглим жуда ёришди.

- Сизга битта ҳаётий ҳикоя айтиб берайми ? Тўғриси бу ҳикояни эшитиб жуда таъсирландим. Кеча уйимизга Ойижонимни кўришга дугоналари келган эди. Мен ҳам уларнинг суҳбатларига бироз шерик бўлдим. Аслини олганда бу ҳикоя хозирги мавзуимизга тааллуқли эмас , бироқ уни эшитиб ...
Айтаверайми , тинглайсизми ? - Гулнур Содиқжонга тикилиб озроқ сукут сақлади :

- Бўлмасам- чи ? Эшитганда қандоқ ? - Содиқжон бокалга Гулнурга айрон қуйиб узатди,- қулоғим сизда.

Гулнур бокални олар экан , айрондан бир хўплаб ҳикояни бошлади :

- Ойижонимнинг дугоналарининг исми Ҳафиза опа бўлиб , ҳикоя уларнинг овсинлари хақида эди. Улар шундай ҳикоя қилдилар:
"Мен овсиним билан жуда иноқ эдик. Неча йил бир- биримизни таниган бўлсак бирон марта сан- манга борган эмасдик. Мен ҳаётда улардан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Ўрганганларимнинг энг сараси эса ҳаёт ва яшаш илми бўлди. Овсиним чевар , пазанда , хуллас бир аёлга нима малака зарур бўлса барини пишиқ эгаллаган сара аёл эди. Айниқса унинг саришталигига таъриф йўқ эди. Ишни анчайин секин қилардилар-у , аммо ниҳоятда тоза қилардилар. Қайноғам ва фарзандларининг кийим-бошларини айтмайсизми ? Мен пайпоққа дазмол урилишини шу овсинимда кўрганман .
Овсиним ўттиз олти ёшида кўкрагидан саратон касалига чалинди. Анча вақт даволанди , аммо фойдаси бўлмагач кўкрагини олиб ташлашди . У энди "Ўзимга келдим" деганда , бачадонида саратон аниқланди. Маълум муддатдан кейин бачадон ҳам олинди. Вақти билан овсиним ўт қопи , сўнг билакдаги ўнлаб "жировиклар" лардан халос бўлди. Аммо шунча дард билан бир бор "Их" демаса денг. Камига ҳаракатлари чекланган бўлса ҳам ҳамон яшовчан, ҳамон умидвор .
Овсиним шу тариқа яна ўттиз олти йил яшади. Уни жондан севувчи эри эса баъзан хазиллашаркан:

- Ўргилай ўзимнинг қанор қоп хотинимдан. Танасида деярли ярим аъзоси қолмади. Буни ҳар ерини операция қилган бешта жарроҳ жонини аллазамон Ҳаққа топшириб бўлди. Аммо ўзимни гўзалимни бу дунёда ушлаб қоладиган нарса бу мени қизғаниши . Ол хотин , мана бу таомларни катта-катта е. Мендан ҳавотир олма. Сендан бошқага қарасам одаммасман.

- Ейман дадаси ,ейман,- жилмаяди овсиним,- хотиним оғриди деб хомтаъма бўлманг! Овқатланиб бўлганимдан кейин пардоз анжомларимни олиб келинг , бир ҳурилиқо бўлиб олай , кўчадаги нозанинлар тошларини яхшилаб теришсин !

Қайноғам ва овсиним бир-бирларини жуда севишарди. Мен қайноғамни аёлига таом едириб қўйиб ташқарига чиққач, милт- милт йиғлаганларини кўп кўрганман.
Йиллар давомида шуни ҳам англадим-ки , Аллоҳ дард берса шунга яраша сабр , шунга яраша мукофот ҳам берар экан ...
Овсиним менга доим :
- Ҳафиза , мен Аллоҳдан оёқда юра туриб жон беришни сўрайман. Сиздан эса бир илтимос , дунёдан ўтсам сочларим тўзғиб ҳунук бўлиб ётмай. Уларни тараб , мушки анбарларни мўл сепиб қўйинг. Токи сўнгги манзилга кетар чоғ изимдан хуш ифорлар таралиб қолсин" деб сўрардилар.
Худонинг қудрати билан овсиним ҳақиқатда турган жойларида "Ҳиқ" этдилар-у , жон бериб ерга йиқилдилар.

Мен сўнгги илтимосларини бажарай деб хонага кирсам улар ўн беш кунлик тўлин ойдек ёғду таратиб ётибдилар. Хона эса шунчалар хушбўй ҳидга тўлган эди- ки.
Овсинимни сувга олдик . Ана ундан кейин кўринг мўъжизани.
Овсинимни кафанлаган ғассол аёл "Илойим бизгаям шу аёлдака ҳотима бергин, Аллоҳим" дея унинг бошида қайта-қайта шивирлаб сўраганларини эшитдим.
Овсиним қабристонга етиб бормасдан ҳаммаёқ дув- дув гап бўлиб кетди. Эмиш-ки , майит етиб боргунга қадар қабрнинг ўзи тенгсиз мушк ҳиди билан зийнатланиб эгасини кутиб олишга шай бўлганмиз..."

Содиқ ака , жуда таъсирли а ? Нима дейсиз ? Мен бу хикояни тинглаб бу аёлнинг таърифига сўз тополмай қолдим ...

#давоми_бор /76
👍14❤1😢1
Мухлисбек Умрага бориб келганидан кейин анча ўтиб билдик борганини. Ҳали самолётга чиқмасидан смартфонини ўчириб оддий Нокиа телфонга сим картасини жойлади фавқулодда вазиятларда мулоқот учун.

У ўзини биларди, смартфони ёниқ бўлса интернетга кириб қўяверади, ижтимоий тармоқларга мўралайди.

Маккага борганда хам Умра қилаётганда ҳам хаёлини жамлашга ҳаракат қиларди. Яхшиям смартфонини ўчириб қўйгани, бўлмаса сурат видеога олишга чалғирди.

У Харамайнда ўзини видеога олиб яқинларига жўнатишдан маъно кўрмасди, қалбининг тубида, мана кўриб қўйинглар, мен шу ердаман, дегиси келаётгандек бўлаверар, бу эса риё ва сумъага кириб қолишини биларди.

Ундан бошқа мотив йўқлигини биларди, чунки Харамайн видеоларини ҳамма кўрган, янгилик эмас, бундан 30 йил олдин бўлса экан тушуниш мумкин.

Яқинларига видео қўнғироқ қилиб мана сизларга ҳам дуо қиляпман, дейишни бемаънилик деб билар ва шу гаплардан ўнғайсизланиб ийй деган хиссиёт ўтарди.

У бутун вақтини ибодатга бағишлашга ҳаракат қилди. Дўкон айланмас, Харамга пешинда кирганча Хуфтондан кейин чиқиб тўғри отелга бориб овқатланиб дарров ухларди. Бомдоддан олдин камида бир соат олдин уйғониб Харамга кетар, қуёш чиққандан кейин яна отелга келиб нонушта қилиб дам оларди.

У Харамайнда бошқа ўзбеклар билан учрашиб гурунглашишни ҳам ёқтирмасди. Ўзи ўн кунга келганман, ғанимат билай дерди. Кўпроқ тавоф қилишга, намоз ўқишга ва Қуръон ўқишга ҳаракат қиларди.

Шу тарзда шувиллаб ўн кун ҳам ўтиб кетди. Телфонда профилларни суратга олиб жўнатса ҳам ўша вақт ўтарди аммо у буни танламади. Аллоҳ қабул қилсин...

Фаиздин Мўмин

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12
🧕 Muslimalar kundaligi
#РОБИЯ #ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 58-қисм -Ойи дадам сизга ҳеч нарса қилолмайди. Жуда пушаймон. -Уни юзини кўришни хоҳламайман. Мен билган ҳақиқатни билганингда сенам ундан юз ўгирган бўлардинг. Сени отасини норози қиладиган фарзанд бўлмаслигинг учун…
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

59-қисм


Шахбоз жим қолди. На бир ҳисни туйди, на севинди. У Замирага қараб қолганди.
-Хурсанд эмасмисиз?
Шахбоз бу гапдан ўзига келди.
-Хурсандман. Тилим лол ҳаттоки. Рахмат сенга.
-Сизга рахмат.
Замира Шахбозни қучоқлаб олди. Шахбоз уни сочини силаркан Робияни ўйларди.
«Ерни тагидан бўлса ҳам топаман сени. Менга қилган хиёнатингни жазосини бермасам юрган эканман»

💦💦💦

Туғилган кун. Ҳамма хурсанд, ҳамма шод. Сафо ака эса табрикладию кетди.
Салоҳ мехмонларни ҳамон кутиш билан банд. Бугун уни қандай ташвиш кутиб турганини ҳаёлига ҳам келтира олмайди. Эрталаб бориб онасидан хабар олгани. Онасининг табригидан кўнгли кўтарилиб ҳуш кайфиятда юрибди.
-Табриклайман Салоҳ ака
Робия илк марта расмий мурожаат қилмади. Қўлиса Салоҳни исми ёзилган ручка, ёндафтарча, машина калитига ғилоф ва бокал бор эди. Барчасида Салоҳни исми ёзилган.
-Қойил.
Салоҳ совғани очиб кўрар экан хурсандлигини яширмади.
-Сизга ёққан бўлса хурсандман.
-Дидингизга тан бермай илож йўқ.
Салоҳни қўлидан келиб оппоққина қиз ушлади.
-Ҳаётим шу ерда эдингизми?
Қиз Робияга писанд қилмаганча қаради.
-Бу ким? Хизматчими?
-Котибам.
-Севгилим мени таништирмайсизми?
Салоҳ шошилиб қолди.
-Робия танишинг бу Диёра. Диёра бу Робия.
-Танишганимдан хурсандман,- Робияни узатган қўли ҳавода муаллақ қолди. Кўпчиликни олдида ҳижолат бўлди.
Диёрани Салоҳ туртиб қўйди. Диёра бепарволарча мийиғида кулиб ўтираверди. Бу ёқимсиз сукунатни Хушнуд бузди.
-Робиш сени излаб юргандим.
Кела сола қизнинг қўлидан ушлаб тортиб кетди.
-Диёра бу нима қилиқ?
-Нима қипман? Оддий ҳизматчи ҳолос. Туришини кўрдингизми? Швабрааа.
Диёра қаҳ қаҳа отиб кулиб юборди.
-Бас қил. Ҳамма бизга қараяпти.
-Жооон қарайдида. Ахир энг чиройли жуфтлик ва кеча эгаси биз бўлсак.
Диёра қомати бўйлаб тикилган кўм кўк кўйлагини тўғирлаган бўлди.
-Жуда тормасми?
-Йўқ жоним ҳаммаси мукаммал даражада,- Диёра ўзига маҳлиё бўлиб қаради.
-Аммо қизни ҳижолат қилдинг
-Салоҳ оддий мардикордек гап у. Нима учун у билан сўрашиб қўлимни булғай. Бу ҳақида гапиргим йўқ.

Давоми бор...
👍11❤1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


60-қисм

Диёра моделларча юриш қилиб столга қўйилган коньякдан олиб Салоҳга қаради. Сиз учун дегандек кўтарди бироз симириб қўйди.
-Қўлини узатмай бу танноз роса асабни ейди. Олдинроқ кўрмапманда.
-Ҳа майли. Индаманг
-Робия хафа бўлма. У арзимайди. Ўзича ким ким. Бир бойни қизи. Оёғи ердан узилган.
-Салоҳ ака қандай танишганлар билан?
-Яқинда отаси таништирган. Отасини қадрдонини қизи. Қизам Салоҳни кўрдию, чирмоқвуқдек ёпишиб олди.
-Ҳм.
-Менга бунақа таннозлар ёқмайди. Салиҳ чидаганига қойил.
-Тўғри.
Робия бу муҳитда ўзини бегона тутарди.
-Бир гап айтаман хафа бўлма.
Робия Хушнудга қаради.
-Нима?
-Мени душман кўрмасдан эшит. Елкангни қисиб ҳижолатпазликда ўтирма. Бу ердагиларни ҳеч бирини сендан ортиқ ери йўқ. Ёки бирортасидан тилинг қисиқ жойи борми? Қарздормисан?
-Йўқ.
-Унда нега бурчакка тиқиласан? Сен билан ўзингга бўлган ишонч борасида ишлашимиз керак.
-Мен ҳақимда фикрингиз шундайми ?
-Ҳа Робия шундай. Сенда бу кўрсатгич паст. Сен дадил гапира олмайсан. Аммо бу муаммо эмас. Ёнингда мендек устоз турибди. Ишонавер бир ойга қолмай сени бошқа инсонга айлантираман.
Робия синиққина жилмайди.
-Энди эса ўзингни бу ерни эгасидек тут. Ҳеч нимадан қўрқма. Ортингда мен турибман.
Робия бош силкиди. Кейин овқатланишга ўтишди. Чаён айтганидек Робия ўзини бироз эркин тутди. Аммо доимам буни уддасидан чиқмасди.
-Робия тасаввур қил бир ўзингсан. Атрофда одам йўқ. Ўзинг и қандай тутасан ҳудди шундай тут. Одамлар сенга қараб эпсиз, ночор қизни кўрмасин. Бир қарашда юракка олов йўқиш керак. Бу севги борасида эмас. Сенга қараган инсон сени ҳурмат қилиш кераклиги ҳақида информация олсин. Ҳаттоки сени туртишса сен йиқитиб ўт.
Робия ҳар замонда ёнига келиб гапираётган чаённи айтганини сўзсиз бажарарди. Файзиддин ҳам тез-тез келиб кетарди. Цехнинг бошқа ходимлари Робияни бошлиққа гап етказади деб ўйлаб унча яқин эмасдилар ва улар бу базмга таклиф этилмаганди.
-Робия бирга рақс тушамизми нима дейсиз?
Робия ўзини нари олди.
-Мен рақсга уқувим йўқ.
-Мени ҳам. Иккита билмасдан бир нима чиқар.
-Шундоқ кузатиш қулай.
-Мендан хафамисиз?- Файзиддин сўради.
Мусиқа баландлигидан овоз зўрға эшитиларди.
-Йўғе нега хафа бўлай?
-Ўзизни олиб қочасиз.
-Сизга умид бермай деяпман.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

61-қисм


-Мен сизни доим ғамгин чеҳрангизни кулгу билан яшнатмоқчи эдим. Ҳаттоки онамга ҳам айтганман сиз ҳақингизда.
-Бекор қилибсиз.
-Бекормас, биз бахтли бўламиз. Мана кўрасиз.
Файз кимдир чақирдими кетиб қолди. Робия ювиниш хонасига ўтмоқчи эди Диёра атай урилиб кетди.
-Узр, кўрмапман сени.
Бирданига сенсирашга тушди. Робияни миясида Хушнудни гапи айланди. Сени туртса йиқитиб кет. Тўғрида бу қиз ким бўпти унга бунақа муомала қилади? Робия ёнидаги столдан бокалда турган ичимликни олдию атай қоқилиб эндигина ўтишга улгурган Диёрани кийимига тўкиб юборди.
-Вооой узр. Кўрмапман. Беҳосдан бўлди.
Диёрани оппоқ юзи жахлдан қизарди.
-Мен ҳозир сен таги пастнииии
Уни юқорига кўтарган қўллари ҳавода муаллақ қолди. Чунки ўртага чаён кириб улгурганди.
-Ҳаддингни бил. Жойингга бориб ўтир. У мен билан.
-У атай қилди.
-Бақирма йўқса Салоҳ ҳафласи пир бўлиб сени ташлаб кетади.
Диёра қўлини Хушнуддан силтаб олиб нари кетди. Рақсбоп мусиқа, ҳамма рақсда ҳеч бу ҳолатни унча пайқамади.
-Сени бу қизни олдида кўп кўряпман ўртоқ.
Салоҳ Хушнудни елкасига қўл ташлади.
-Босс у ҳимояга муҳтож. Буни кўзларидан уқиш қийинмас.
-Сени энди кўраётганим йўқ. Сен унга бефарқ эмассан.
-Бу сен ўйлаган нарса эмас.
-Балки.
Салоҳ кулганча кетди. Базм яхши кайфиятда давом этардию, нимагадир Салоҳни юраги ғаш эди.
-Хушнуд тарқалишамиз. Сен ҳисоб китобни жойига қўйиб борарсан. Мен онамдан хабар олай.
-Майли ўртоқ, бу ёғини менга қўйиб бер.
Салоҳ кетди. Онасини олдига шошарди. Онасига олиб берган уйи томон бир букет гул билан кириб келди. Эшик негадир очиқ. Қулфланмаган. Хонани эса газ ҳиди тутиб кетган. Салоҳ оғзи бурнини ёпиб деразани бориб очди. Онаси ерда йиқилиб ётарди.
-Ойи, ойииии
Салоҳ онасини даст кўтариб подездга олиб чиқди.
-Ойи мени эшитяпсизми? Ойииии гапиринг.
Шошиб қолган йигит аранг тез ёрдам чақирди. Унга ҳам қаноат қилмай онасини кўтарганча машинаси томон чопди
-Аллоҳим онамни омон сақла. Ёлвораман онам тирик қолсинлар.
Салоҳ тезликни оширганча касалхона томон ҳайдарди.

💦💦💦

Барно келини ҳомиладорлигини эшитиб боши осмонга етди.
-Ўзимни келинимдан айланай, энди буёғига ўзизни асранг. Набирамни соғ омон дунёга келтириб олинг.
-Хўп ойи.
Замира аллақачон барча юмушларни бўйнига олиб бўлганди. Бу Барнога роса ёқиб тушди.
-Бирам ақлли келиним борда.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14
Аллоҳим, ҳаммамизга
хайрли тун ҳадя қилгин...


Ўзингдан ўзгага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим, барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим...

Дуоларимдасиз қадрдон...
               Хайрли тун!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
🥰Ассалому алайкум ва
рахматуллоху ва баракатуҳ

🕊🌿ХАЙРЛИ ТОНГ🌿🕊

🌹Шанба тонгингиз хайрли бўлсин.
🌸 Янги кун янги имкониятларга
бой бўлсин!
🌹 Эзгу ва хайрли ният
қилганингиз ижобатини топсин. 🤲
🌹 Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Кунингиз омадли ўтсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍1🥰1
Тонги шаббода сенга
Ўз сирларини айтади,
Ухлаш учун қайтма...

Мавлоно Румий.
🍃
Ассалоаму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.
Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!
Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин. Кун Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.
🍃
Аллоҳим!
Қалбларимиз Сендан қўрқиб мулойим бўлишини, Зикринг билан гўзал бўлишини, Муҳаббатинг билан мусаффо бўлишини насиб қил!
🍃
Нима учун хўроз субҳидамда йиғи оҳангида қичқириб, тонг оттиришини биласизми?
У «Умрингнинг бир куни ўтди, сен бўлса буни ҳис қилмаяпсан», демоқчи бўлади.
Илоҳим  ҳар бир кунимиз самарали,икки дунё саодатига элтувчи кунлар бўлсин..
Шукрда,зикрда ва ибодатда ўтсин азизлар,хайрли тонг..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍2
Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

🌿Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

☘️Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

🌱Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

🍃Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

🍀Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муравейник 🤤 Ха бу уша Чорвокли йигит муравейниклари.

Керакли масалликлар:

200 гр шакал
3 та тухум
5 ош кошик сут
100 гр маргарин
1 чой кошик ичимлик содаси
800-900 гр ун

Крем:

100 гр сарёг
370 гр варенной молоко (1 та банка)
4 кошик асал.

180 градусда пишириб оламиз, караб туринг тез тайёр булади, рецепт ёкса дуо килишни унутманг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Мия хотирасининг ҳажми 2 квадраллион байтга тенг!

Агар мияни флешка, деб тасавур қилсак, у барча кўрган, эшитган маълумотларини тинимсиз ёзадиган бўлса, унинг хотираси 200 йилдан ортиқроққа етар экан.

Инсонни шундай мураккаб яратган Аллоҳ барча камчилик ва нуқсонлардан покдир! Барча ҳамдлар унга бўлсин!

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Duoning kuchi nimada?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4