🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Duoning kuchi nimada?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kim Ixlos surasini 1001 marta oʻqisa duolari ijobat boʻladi inshaalloh

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
Мактаб директори айтади:
"Эрталаб мактабга келдим. Не кўз билан кўрайки, мактабнинг ташқи деворига сепиладиган бўёқ билан хуник бир гап ёзилган эди. Узоқ текширувдан сўнг буни ким қилганини аниқладик. Дарров унинг отасини мактабга чақирдик. У келди. Девордаги ёзувни кўргач, хотиржамлик билан ўғлини чақириб беришимизни сўради. Ўғлини чақирдик. У ўғлидан хақиқатдан ҳам бу ишни қилганми ёки қилмаганини сўради. Ўғли қилганини тан олди. Сўнгра ота чўнтагидан телефонини чиқариб бўёқчига телефон қилди. У келгач, у билан деворни олдингидан хам чиройли қилиб беришини айтиб келишди. Кейин ўғлига қараб сокинлик билан деди:
— Ўғлим! Агар бошимни кўтариб юришимга сабаб бўла олмасанг, ҳеч бўлмаганда уни тушириб юришимга сабаб бўлма!

Сўнгра у биздан рухсат олиб қайтиб кетди. Мен ўқувчига қарадим. У қўллари билан юзини ушлаб йиғлар эди. Мен отанинг услубидан ва унинг боласига таъсиридан ҳайратда эдим. Сўнгра у ўқувчи биздан кечирим сўради, пушаймонлигини изҳор қилди. Кейинчалик мактабнинг энг олд ўқувчиларидан бирига айланди.

Ҳақиқий мураббий ўқувчисига хатодан гўзал натижа олишни, тўғри йўл топишни  ўргатади. Қадимгилар: "Хато тўғриликка олиб боради", дейишган. Мақсад жазолаш эмас. Мақсад муаммони даволаш ва мушкулотдан ижобий натижа билан чиқиш йўлини топишдир. Ўргатинг, қаттиққўллик қилманг. Қаттиққўлликдан муаллимлик афзалдир".

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


62-қисм

Замира мамнун ҳолда ишларга шўнғиди. Кечки пайт эса акасидан ёқтирган қизини сўрайвериб зўрға суратини олди.
-Ака жуда чиройли қиз экан.
-Ҳа жуда.
-Кўзларига қараб тўймайди киши. Дидизга гап йўқ
-Биласанку синглим.
-Тўйни тезлатинг. Роса тўйга боргим келяпти.
-Қизни кўндиролмай юрибманку.
-Ҳаракатизни қилинг. Мен ўзимга кўйлак танлашни бошлай, ҳали келинойимга ҳам тикиб бераман.
-Ўзимни ақлли синглим.
Ака сингил ҳазил ҳузул билан анча суҳбат қуришди.

💦💦💦

Салоҳни кўзлари бир нуқтада қотиб қолган. Жойидан қимир этмайди.
-Салоҳ дўстим.
Салоҳдан жавоб йўқ.
-Салоҳ мени нега чақирдинг?
Салоҳ ҳамон жим. Хушнуд уни силкиганди кейин бор овозида касалхонани кўчириб бақирди.
-Йўўўўўўқ.
Кўзларидан ёш томчилай бошлади.
-Ойиииииииижон. Мени ташлаб кетманг. Энди топдим деганимда...
Салоҳ ерга ўтириб ерни муштлай кетди. Докторни сўнгги гапи:
-Кечикибмиз. Юрак аллақачон уришдан тўхтаган.
Салоҳ қандай дўстига телефон қилди билмайди. Хушнуд келганида ҳам шу ҳолатда қимир этмай ўтирарди.
-Ойингга нима қилди?
Хушнуд дўсти тенгги ўтирди.
-Улар энди йўқ...
-Қанақасига? Ўзи топганингга энди уч кун бўлдику?
-Ис газидан захарланиш ...
Салоҳ ортиқ сўз айтолмади. Йиғлари. Саккиз йил олдин йўқотиш эмасди. Саккиз йил давомида умид бор эди. Энди ўша умид ҳам сўнди
-Алло милиция
Хушнуд милицияга нималарнидир айта бошлади.

💦💦💦
-Дўстим экспертизага рози бўл.
Ҳеч ким Салоҳни кўндира олмаётганди.
-Йўқ, мен ойимга тиғ тегизмайман
-Салоҳ мен жиноят иши очтиряпман. Ойинг турган уйда носоз қувурлар йўқ, газ плитаси ҳам меёрида ишлайди. Эшикни очиқлиги ҳам мени шубҳага соляпти.
-Йўқ Хушнуд ойимни азоблашларига қўйиб бермайман.
Барибир Салоҳ рози бўлмади. Кейин ўраб беришди, Салоҳ ўз уйига олиб борди. У онасини тирик олиб боришни ният қилганди. Мана нияти армон бўлди. Сожида опани энди қабрга қўйишади.
Хушнуд дўсти ўзида бўлмагани учун ҳаммасига ўзи бош қош бўлди. Салоҳ эса буткул тушкунликка тушиб қолганди. Маросимларга ёрдамга эса Робияни чақиришди. Робия Салоҳга қараб жуда ачинар, аммо юпатишни билмасди.


Давоми бор...
👍10
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


63-қисм

-Ўғлим нега онангни топганингни айтмадинг? Мен ундан кечирим сўрай олмадимку...
Сафо ака афсусланганча бош чайқади. Қўллари титраб ўғлини бағрига босди.
-Мени деб бўлди. Мен айбдорман. Агар онамни олиб келмаганимда ўлмасдилар. Мен онамни умрига зомин бўлдим.
Салоҳ адо бўлганди. Бир олам орзулари бор эди онаси билан боғлиқ. Ҳаммаси бир зумда самога учди кетди...

💦💦💦

-Шахбоз ака бирор ерга айлангани борайлик.
Шахбоз жимгина хотинини эшитиб ўтирарди. У охирги вақтларда тақдирга тан берган эди гўё.
-Йўқ уйда ўтир. Сенга ёмонларни назари тегмасин. Биласан тўйдан кейин қўрқиб қолганман.
Замира қовоқ уйди.
-Доим шунақасиз. Ҳеч қаерга олиб бормайсиз.
-Замира жахлимни чиқарма.
Замира жим бўлиб қолди. У тушуниб ета бошлаганди, Шахбоз табиатан мулойим инсон эмас. Жахли тез. Ўзини идора қилишга интиляпти. Замирани Барно опа чақиргач чиқиб кетди. Шахбоз эса телефондан видео кўришга тушди.

💦💦

Салоҳнинг онасини ўлимига ҳам мана бир ойдан ошди. Бир ой давомида кўпроқ Робия ва Хушнуд унинг олдида бўлишди.
-Салоҳ отанг ҳам чўкиб қолдилар.
-Ойимни қаттиқ севган эканлар. Биз учун бу жуда катта йўқотиш бўлди.
-Ҳамдардман дўстим.
Робия Мария опага ёрдам берарди. Мария шу уйни хизматчиси эди.
-Робияни сен чақирдингми?
-Ҳа мен чақирдим. Бегонани чақиргунча ишончли қиз дея чақирганман,- деди Хушнуд .
-У ҳам чин дилдан эзилиб кетди.
-Ҳа илк бор жанозани кўриши экан. Биласанку етимхонада ўсган.
-Хушнуд менимча сен ҳисларингда адашяпсан. Малоҳатдан қуруқ қолма яна.
-Салоҳ бу дунёда севгидан ҳам олий туйғулар бор. Инсонийлик, меҳр дегандек. Биласанми сен билан мени нима бўғлайди? Оқибат боғлаб турибди. Дўстлигимиз севгидан устун. Малоҳатга Робия ҳақида айтганман. Бу севги эмас, бу ўзгача туйғу. Робия... У онамга ўхшайди. Илк бор кўрганимдаёқ уни ўзимга яқин олганман. Балки синглимни қўмсаганим учун уни сингил сифатида кўрарман. Билганим у мен ҳимоя қилишимга муҳтож қиз. Синглим тирик бўлганида ундан икки ёш катта бўларди...
-Бу борада умуман гапирмасдинг.
-Чунки бу мен учун оғир.
Хушнуд чиқур ух тортди. Хона эшиги очилиб Робия уларга қаҳва олиб келди.
-Салоҳ ака анави...
-Тинчликми?
-Диёра келибди. Лекин Мария опа уни хушламай мени юбордилар. Кирсинми сўраб кўр деб.
Йигитлар кулиб юборишди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤4
Forwarded from Post Bot
#Psixologik_test

👠Туфлилардан ўзингизга ёққанини танланг ва қандай инсон эканингизни билиб олинг

✅ Ички холатингизни очиб берувчи 100% аниқликдаги тест
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Янги кунга етказгани учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин🤲👇

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ bosishni unutmang 😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nima uchun KAʼBA ustidan uchib oʻtish mumkin emas, Makkada aeroport yoʻq?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Бироқ мен унга жуда ишонгим келади. Билгувчи эса Ўзи ... Энди учинчи саволингизга жавоб қайтарсам. Албатта , мен ҳам сизга нисбатан шундай дил яқинлигини ҳис қиламан. Йўқса ҳозир бу ерда сиз билан ўтирмаган бўлардим. - Раҳмат…
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

24 - ҚИСМ

- Мен айтайми ? - деди Содиқжон ҳикоя таъсирида ўйчанлик билан ,- бундай инсонлар "Ҳазрати инсон" дейилади . Борлигида тўрттала тарафимиз гуллайдиган , оламдан ўтганда эса дунёлар ҳувиллайдиган ...

- Бугун сизни ҳам , ўзимни ҳам кайфиятимни туширмоқчи эмасдим. Қаранг , шуни ҳам уддалай олмадим ,- синиққина хўрсинди Гулнур.

- Йўғей , нимага кайфиятим тушар экан ? Қайтага ҳозирги ҳикоянгиз менга чиройли яшаш , муносиб яшаш ҳақида бир ибрат бўлди.
- Содиқ ака ... Энди йўлга тушсак ҳам бўлар.

- Мен ҳозир ... - Содиқжон ўрнидан туриб чаққонлик билан тут шохидан йирик- йирик меваларни егуликдан бўшаган пластик идишга тера кетди. Идиш зумда сархил тут доналари билан тўлди .

- Бу бир қучоқ бахт бўлмаса ҳам аммо чимдим меҳр бўла олар. Ойижонингизга атаб тердим,- Содиқжон шундай деб қўлидагини Гулнурга узатар экан қизнинг сўзга оғиз жуфтлаганини кўриб дарровда қўшимча қилди,- бизнинг ҳовлида тутимиз бор.

- Раҳмат каттакон. Ойижоним ҳақиқатда ҳурсанд бўладиган бўлдилар ...

Содиқжон Гулнурни кўча юзасида қолдирар экан :

- Эртага бўлимда кўришгунча ,- деди.

Гулнур эса унга миннатдор оҳангда шивирлади :

- Бугун учун раҳмат...

* * *

- Қизим , бояги йигит кўзимга иссиқ кўринди , -деди Сожида Гулнур олиб келган балх тутини битта - биттадан оғзига солар экан,- оҳ, оҳ бирам мазали экан. Худди Зулфия аммамнинг кўчаларидаги тутнинг ўзи-я ...

- У йигит мен амалиётга борган жойда терговчи бўлиб ишлайди. Исми Содиқжон. Ёши мен билан тенг. Ундан иш ўрганяпман. Умуман олганда яхши йигит экан.

- Ҳаа ...- деди Сожида Гулнурга киши билмас синковлик билан назар ташлаб ,- сен ҳам жиноят содир бўлган жойларга чиқяпсанми ?

- Йўғей, Ойижон ! Унақа жойларга тажрибасиз амалиётчиларни етаклаб юрадиган бекорчи вақтлари борми уларнинг? Мен салқингина идорада ўтириб ёзув- чизув қиляпман. Ҳисоботларни ёзяпман. Энг катта бошлиқни айтишича мен боргач , бўлимдагилар ёзув- чизувдан тинчиб кўкракларига шамол тегиб қолганмиш. Кеча шунга жавоб беришганди . "Ёзавериб қўлларинг қабариб кетди, қизим, майли керак бўлсанг чақирармиз" деб . Кўриб турибсиз- ки , бир кунга қолмай керак бўлибман.

- Ҳаа нокеракликдан Аллоҳ асрасин ,- деди Сожида ва қизига қараганча "Эҳ қизим- а , ўзингча онамни алдай оламан деб ўйлайсан. Кошки сени нима ишлар қилиб юришингни билмасам экан. Ахир сен мени ўзимсан. Мен йиллар давомида яширин тарзда қанча жиноятларни очишга интилдим. Очдим ҳам . Сенда эса ҳозир буларнинг барини очиқ- ойдин амалга ошириш имкони келди. Имкон бор жойда сенинг ҳотиржам ўтиришингни тасаввуримга сиғдира олмайман. Майли , қайда бўлсанг ҳам жонинг омон бўлсин..." дея ўйларди.

Эртаси куни идорага борган Гулнур хақиқатда ҳам туш вақтигача ёзув-чизув билан андармон бўлди.
Бугун барча ходимлар ўз ўрниларида эдилар.
Тушликни ҳам хонада қилишга тўғри келди.
Барчани ҳайрон қолдириб тушликга беш дақиқа қолганда Фарруҳ бир тоғорадаги ошнинг устига бостирилган товуқ гўшти, кабоб , сомсалар ва яна талай майда- чуйдалар билан кириб келди.

- Шумахер , яқинда ёнимизда ўтирувдинг- ку , чиқиб кетганингни ҳам пайқамабмиз ? Тинчликми ? Нима сабабдан бунча эҳтиром ?- хайрон бўлганча сўради Камол ака, - туғилган кунингми десам қишда туғилгансан ?

Фарруҳ тўрда ўтирган Эркин Раимовга қараб илжайди :

- Эҳ йигитлар сизлар билмайсизлар ? - деди Эркин Раимов сирли овозда , - Шумахеримиз бечоранинг бўйнига уйидагилари олаҳуржун илиш миссиясини бошлашибди.

- Яъни? - Камол аканинг қошлари уйилганча Раимовнинг оғзига тикилди

- Во- ей , сенлар қачон яримта гапдан одамни тушуниб оладиган бўласизлар ! - Эркин Раимов шундай деб Гулнурга юзланди,- қизим қани бир дастурхон тузашга бошчилик қилиб юборгин-чи ? Ҳа айтганча , қизим! Мана масалан сен мени сўзларимдан нимани тушундинг ?
Гулнур ўрнидан илдамлик билан турар экан , ҳозиржавоблик билан Эркин акага жавоб қайтарди :

- Мени тушунишимча Фарруҳбекни бошини боғлаш

/ 77
👍11❤1👏1
#ТАНЛАНГАН

маросими бўлган, бошқача қилиб айтганда фотиҳа тўйи. Бу егуликлар ана шу тўйбошидан бизга илиниб келтирилган егуликлар ,- Гулнур шундай деб Фарруҳга ўгирилди ,- топдимми , укажон ?

- Нет слов ! Опа сиз чинакам даҳосиз ! Роса ўқиганингиз шунақада билинади-да ?! Биттада топдингиз- а ?

- Бунга ортиқча билимнинг ҳожати йўқ. Тўй патир , ҳолва ва майиз , яна камига шокаладлар. Фотиҳа тўйи тўғрисида бундан ортиқ ишора бўлиши мумкинми ? Тўйингиз бўлса барчамиз хабардор бўлардик. Шунга фотиҳа тўйи деган хулосага келдим.

- Аҳайт , опам! Барибир ўз фикримда қоламан. Сиз мен учун энг зўр опасиз ! - Фарруҳ шундай деб столга ишора қилди ,- ҳурматли жамоадошлар! Қани келинглар бизнинг юрак тафтимиз қўшилган дастурхонга!

- Тўй қачон энди , Фарруҳбек ? - сўради Камол ака товуқ гўштига қўл узатар экан .

- Эээ , бу ҳали маълум эмас , - деди елка қисганча Фаррух,- гап шундаки бувимнинг меҳрлари тушиб қолган Ойпопукга совчилар қаторлашиб келишаётгани уларни эсхоналарини чиқариб юборибди. Шунга бувим "Ўқишини давомини мани мактабимда ўқийди" деб бошимизни боғлатдилар - қўйдилар. Тўй қачонлиги ҳали номаълум . Аммо бувимнинг туришлари шу бўлса , улардан ҳар нарса кутса бўлади.
- Ҳаа яхши , яхши . Хўш Фарруҳбек, келиннинг исми нима энди ? - сўради Эркин Раимов Фарруҳга айёрона тикилганча , - табрик сўзига тайёргарликни бошлайверамиз-да бу ёғига , ахир ҳозир ўзинг огоҳлантирдинг- ку, "Бувим лов этиб тўйни ҳам тўсатдан бошлаб юборишлари ҳеч гап эмас" деб .

-Устоз, ахир яқинда айтдим- ку , қизнинг исмини Ойпопук деб , эътибор бермабсиз шекилли.

- Ундай деганингни эшитишга эшитдим , аммо бу эркалашга ишлатилган сўз бўлса керакдир деб ўйлабман . Узурасан-да энди.

- Ойпопук бувимнинг сингилларининг набираси . Хуллас қуда бўлаётган иккала бувимнинг оналарининг исми ҳам Ойпопук бўлган экан. Шунга менинг бувимнинг Ойпопукга меҳрлари жуда бўлакча тушиб қолган ,- Фарруҳ жон куйдириб тушунтира бошлади.

- Целая Санта-Барбара! - қўл силтади Камол Исматов , - тушунтиришларингдан бошим айланиб кетди. Хуллас , ука, нима бўлгандаям бахтли бўл! Қиз яхшидир- ки, бувинг бошларингни қовуштиришга аҳд қилганлар. Тилагим Ойпопук ёринг билан ойдек ўғиллар- у , попукдек қизларга ота- она бўлинглар,-даврани қарсак овози тутиб кетди,- қолган бўйдоқларимизни ҳам ҳолваларини тез кунда ейишлик насиб қилсин

Бу сўзларни эшитган Содиқжон ер остидан билинтирмай Гулнурга нигоҳ ташлаб қўйди. Гулнур эса унинг нигоҳидан бехабар ҳолда ярми тишланган шокаладни қўлида тутганча , телефонидан қандайдир хабарни ўқиб ўтирар эди...

Тушлик вақтигача тинч бўлган бўлим соат иккиларга бориб навбатдаги ишни кутиб олди.

Навбаҳор кўчасидаги 18 - уйда истиқомат қилувчи ўттиз олти ёшлардаги Собиров Мўминжон тушлик вақтида тўсатдан оламдан ўтибди. Бўлинма ходимларидан воқеа жойига бориб вазиятдан хабардор бўлиш ва атрофлича баҳо бериш сўралибди.
Раимов иш юзасидан кўрсатма бериб улгурмай идорага иккинчи хабар келиб тушди.
Ўзбекистон кўчаси 78 - уйда истиқомат қиладиган ўн олти ёшли Норпўлатов Тоиржон номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Боланинг нақд пул эвазига ота- онасига қайтаришлари ҳақида эса отасининг телефон рақамига нотаниш манзилдан СМС келган...

- Хўш , ким қаерга? - ўйланганча сўради Раимов ,- демак, гап бундай. Мен , Камол ва ... ва Фаррух ўғирланган бола иши юзасидан йўлга тушсак . Содиқжон ва Гулнур Собиров масаласи бўйича марҳумникига боришсин. Қани вазиятдан бохабар бўлиб туринглар- чи ? Собировни жасади экспертлар кўригидан ўтгач яна ҳам аниқроқ хулосага келамиз.
Вазифалар тушунарлими ?
Бўпти , қани ишга.

Ходимлар бир вақтда ўрниларидан қўзғалишди.

Собиров Мўминжон оиласи билан кўп қаватли уйнинг еттинчи қаватида тўртта фарзанди билан ижарада яшашаркан.
Гулнур билан Содиқжон йигит воқеа жойига боргач вафот этган хонадонда кўпчилик йиғилмаганига ҳайрон бўлишди.
Марҳумни аллақачон экспертизага олиб кетишибди.

/78
👍5🔥1
#ТАНЛАНГАН

Унинг аёли ўттиз беш ёшлардаги қош - кўзлари попукдеккина, хушсурат жувон жуда фаросатли экан , савол назари билан атрофга синчиклаб назар ташлаётган Гулнурга кўзда ёш билан мурожаат қилди:

- Мен бу ерга қўшни вилоятдан келин бўлиб тушганман. Шунга уйдагиларим бошимга тушган бу савдодан хабардор бўлишди-ю , бироқ ҳали етиб келишмади . Бу квартирани эса яқинда ижарага олгандик.

- Саида опа , - деди Гулнур аёл билан танишгандаги исм бўйича мурожаат қилиб ,- нима бўлди ўзи ? Бизга батафсил гапириб бера оласизми ?
Гулнур шундай савол бера туриб киши билмас қўл телефонининг диктафонини ёқиб қўйди.

Саида бурнини тортганча йиғи аралаш тўлиқиб гапира бошлади:

- Эрталаб бари жойида эди. Мўминжон акам бомдодни ўқиб бўлиб яна бирпас китоб варақлаб ўтирдилар. Кейин "Озгина мизғиб олай , негадир уйқум келиб кетяпти" деб ётоққа кириб пинакка кетдилар.
Нонушта тайёрлаб катта қизларимизни мактабга жўнатдим , иккита кичигимизни боғчага олиб бордим, сўнг уйга қайтиб бироз кир - чирларни чайган бўлдим. Уч кундан кейин хўжайиним билан Туркияга ишлагани учиб кетишимиз керак эди. Болаларга қараб туришга ўзимнинг Ойимлар келишлари керак эди. Хуллас ҳамма ҳаракат шунга қараб эди.
Мўминжон акам кечроқ уйғондилар. Илгари ҳеч бунақа кўп ухламас эдилар. Мен "Ҳа майли сафар олдидан тиниқиб олақолсинлар деб" уларни уйғотишга кўзим қиймади.
Хўжайиним уйғонганларида эрталабдан қозонга солиб қўйган шўрва хил- хил пишиб ётарди.

- Адаси , шўрва пиширгандим, сузиб олиб келайми ? - дея сўрадим улар даҳлизда кўринишлари ҳамоно.

- Аввал ювиниб чиқай ,кейин .

Назаримда улар ваннахонада узоқ вақт қолиб кетгандек бўлдилар. Унгача мен дастурҳонни қайта тузаб ,чойларни янгилаб ҳам қўйдим.
Ваниҳоят Мўминжон акам ювиниб чиқдилар .

Мен дарҳол шўрвани сузиб дастурхонга тортдим.

- Бироз совисин . Унгача чойдан қуй. Роса тобига келган экан ,- улар мен чой қуйиб узатган пиёлага тикилганларича дедилар ,- Саида , жуда яхши бўлди-да , покланиб олганим. Қушдек енгил бўлдим...

... Бу уларнинг айтган охирги сўзлари бўлди. Пиёладаги чой ичилмасдан қолиб кетди.
Мўминжон акам ўтирган жойларида ўз- ўзидан гурс этиб йиқилдилар- у , қайтиб ўрниларидан турмадилар.
Мен дастлаб улар ҳушларини йўқотган бўлсалар керак деб ўйлагандим. Бироқ...
Зудлик билан етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари уларнинг "Бошига қон қуйилиш натижасида оламдан ўтган" деган ташхис қўйиб кетишди ...
Бор гап шу ...

- Саида опа , сиз вилоятдан экансиз ? Эрингизнинг жигарлари қаерда ? - Гулнур кўриниши, гап - кўзлари, ўзини тутишидан тагли- тугли оила фарзанди эканлиги сезилиб турган Саидага эҳтиёт бўлибгина савол берди...

Саида рўмолини лабига босганча янада ўксиниб - ўксиниб йиғлашга тушди .

- Уларнинг битта-ю битта акалари бор. Ота бошқа , оналари бир. Аслини олганда менинг ўзим ҳам шу эрим тарафга узоқ қариндош бўламан. Келин бўлиб тушган вақтимда энди ўн саккиз ёшга тўлгандим. Мен келин бўлиб тушган хонадон жуда файзли , ўзига тўқ , обод оила эди .
Дастлаб қайнотам оламдан ўтдилар. Аммо унда ҳеч нарса ўзгармаган эди.

#давоми_бор /79

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥3❤1
Taqdirimni men tanlamadim. Robbimning o‘zi ikrom etdi, Alhamdulillah! Yaxshiman, desam yolg‘on bo‘ladi. Yomonman, desam e’tiqodimga ziyon yetadi. Eng yaxshisi, tilim Uning shukrida bardavom bo‘lsin. Balki ana o‘shanda qalbim qutulib qolar!
Duoyim aniq, eshitadigan (Zot) aniq, qolgani taqdiri ilohiy...


©Jaloliddin Rumiy

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
МУРУВВАТ

Ота онамдан 5 қиз етим қолдик.
Каттамиз 15 ёш энг кичигимиз 2 ёш. Бешта қиз бир кунда ҳам отадан ҳам онадан айрилиб чирқиллаб, катта ҳовлида ҳувуллаб қолдик. Қариндошларимиз вилоятда яшашарди, пойтахтда ўзимиз эдик, катта опам 4 та сингилни бағриларига босиб ҳеч кимга бермай, етимлар учун бериладиган нафақани авайлаб ишлатиб бизни катта қила бошладилар.

Сингилларнингни етимҳонага бер, катта қиберишади деганларам бўлди, иккита кичкина сингилларимизни фарзандликка сўраганлар ҳам бўлди. Опам кунмадилар. "Ота онамдан ёдгорларим, айрилмаймиз" деб биз учун тикувчилик қилиб, аста секин рўзғор тебрата бошладилар. Онанинг меҳрига зор бўлиб йиғласак, опам овутардилар, кечаси ҳаммамизни бағриларига босиб ухлатардилар.

Опам 17 га кирганда совчилар кела бошлади, опам уйга ҳам киргизмасдилар. Эрга тегмайман, сингилларимни катта қилишим керак, ўқитишим керак" деб жавоб берардилар. Бир куни ҳолам билан бир йигит уйимизга меҳмон бўлиб келишди, анча ўтириб гаплашишди опам билан, опам роса йиғлади. Биз хайронмиз.

Улар кетгандан кейин опам ҳолам совчи бўлиб келганларини айтдилар, йигит ҳам етим бўлиб, опамни дараклашган экан, ҳолам ҳам у йигит яхшилигини билганлари учун совчи булиб келишга рози бўлган эканлар. Хуллас, кичкина тўй бўлди. Поччам биз билан яшай бошладилар.

Ҳовлимизга файз кирди, деворлар хоналар оқланди, дарвозалар бўялди, ҳовлимизга дарахтлар экилиб ҳаммаёк ортиқча нарсадан тозаланди. Поччамдан аввалига хадиксирардик, тортинардик. Лекин Аллоҳим чевар экан, отамиз ўрнига ота бўлиб келди ҳаётимизга шу инсон.

Меҳрибонлиги, очиқкўнгиллиги билан ҳаммамизни меҳримизни қозондилар. Ишдан келсалар 4 та қиз дув этиб югурамиз, қўлларида биз учун доим қурт, сақич, конфет бўлади. Кичкина синглим 4 ёш, йиғласак овутиб, кўнглимизни кўтариб, хазиллашиб кўп кулдирар, ташвишимиз ҳам етимлигимиз хам эсимиздан чиқиб кетарди. Опам ишламас, 6 жонни еб ичиши шу 24 ёшли поччамнинг бўйнида эди, лекин бир марта миннат қилганларини, оберган нарсаларини гапирганларини эшитмаганман.

Бирин кетин опам фарзандли бўлдилар, иккита ўғил жиянларим туғилди. Лекин поччамнинг меҳри бизга бўлинмади, аввалгидек меҳрибон ғамхўр эдилар. Кийим кечагимиз, касал бўлсак дори дармонимиз, мактаб харажатлари ҳаммаси шу Фозил поччамизнинг буйниларида эди. Бешта етимнинг кўнглига қарадилар, опамни бирор марта хафа қилмадилар, бизни ўқитиб, хунарли қилиб, ота бўлиб ўзлари яхши жойларга узаттилар.

Тўртта қизни сепи ва тўйи бировлардан кам бўлмади. Ота бўлиб дуо қилиб, пешонамиздан ўпиб куёв қўлига топширдилар ҳаммамизни. Қизлик уйимизга меҳмон бўлиб келсак, ўчоқларда ош қилиб кутиб олардилар, ховлимизда пишган узум, анжир, гилосларни шу қизларни ҳаққи деб челак челак илиниб олиб келардилар.

Бирор марта бизни чертмадилар, кўнгилмизни оғритмадилар. Ҳозир ҳаммамиз оилали, ишли, уй жойликмиз. Ўзимиздан тиндик. Бошимизни силаган, етимлигимизни билдирмаган поччам 63 ёшида, хожи ота мақомида дунёдан ўтдилар. Бешта қиз дод солиб йиғладик, дуо қилдик, ҳақларига ҳар куни тиловатдамиз.

Ўзларидан кейин 4 фарзанд, 12 та невара, катта жаннатдек ҳовли қолди.... Ҳозир пули кўпайса маишат қилиб, хотин устига хотин олиб, ўз фарзандларига зулм қилаётганларни кўрсам, кўз олдимга меҳрибон поччам келадилар. Бешта етим қизни бошини силаган, ўқитиб, хунарли қилиб узатган поччамни эслайман.
Шундай инсонлар кўпайсин. 🤲

Севимли шоирамиз Марҳабо Каримованинг хотираларидан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shukr ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Muhabbat

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3😢2
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

64-қисм


-Нега куласиз?
-Мария опа одам танлашда адашмайди. Майли чақиринг қиз бечорани сазаси ўлмасин.
-Босс унга уйланасанми?
Салоҳ жиддий қиёфага кирди.
-Ҳозир юрагимдаги яра жуда катта. Бу кўнглимга сиғмайди.
-Вақт йўқотяпмиз ҳолос. Биз тенгилларни учтадан боласи бор.
-Фарзанд билан давлатни кечи бўлмайди. Диёра ёмон қиз эмас. Аммо у бойликка ўрганиб бўлган. Мен пульсиз қолсам мендан кетиб юбориши очиқ ойдин кўриниб турибди.
-Синаб кўр. Мен эса ўз шаҳримга қайтиб ҳоламни олиб келиб онам билан Малоҳатга совчиликка юбораман. Етар шунча бўйдоқ юрганим. Камига сендан икки ёш каттаман.
-Майли тўйингда биз хизматда, биласанку чаён дўстим.
-Сени чақиш керак аслида, сен шу лақабни қўйдингу, ҳамма ортимдан айтади.
Хушнуд ҳазиллашиб Салоҳни елкасига бир туширди.

💦💦💦

Цехда иш қизғин. Матоларга расм босувчилар алоҳида, тикувчилар алоҳида, қадоқлаш алоҳида. Ҳамма ўз иши билан оввора.
-Робия зерикиб қолмадингизми?
Иши камлиги учун хонадаги гулларни чангини артиб тагига сув қуйиб турган қизни олдига Файзиддин келди.
-Ассаламу алайкум. Раҳмат зерикиш йўқ
-Робия онамни чақиряпман. Бугун совчиликка келадилар сизга.
-А? Бу нимаси?
-Робия мен таслим бўлмоқчи эмасман.
-Бир китобда ўқигандим.
Севги ҳеч қачон ҳеч кимга бўйсунмайди. Биз ўзимизни кимнидир севишга мажбурлай олмаймиз. Ҳудди шу каби қалбда уйғонган севгини тўхтатишга ҳам қодир эмасмиз. Биз севгини эмас севги бизни танлайди.
Ден Браун (Ибтидо) асаридан
-Аммо тўйдан кейин ҳақиқий севги бўлади. Ҳамма ҳам севишиб турмуш қурмайди.
-Тўғри. Шундай экан мендан бошқаси ҳам тиқилиб ётибди. Бирортасига уйланинг севги тўйдан кейинку.
-Ёмонсиз, ўз гапимни ўзимга қарши ишлатдингиз.
-Ана сизга жавоб саволингизга.
Файзиддин кетиб улгурмай Салоҳ келиб қолди.
-Робия сиз билан бир жойга бориб келмасак бўлмайди. Тез тайёр бўлиб чиқинг. Машинада кутаман.
Салоҳ чиқиб кетди.
-Бошлиқ ҳам сизга ошиқ эмасми ишқилиб?
-Файзиддин уни севгани бор. Биласизку буни.
-Ҳммм, мени рашким ёмон. Сизни бировга бериш ниятим йўқ .
-Мен кетдим. Хайр
Робия сумкасини олганча Салоҳни ёнига шошди. Салоҳ машинада кутиб турган экан.
-Қаерга борамиз?
-Шартнома имзолашга.
Улар шаҳардаги машҳур ресторанга етиб келишди.
-Ваууув бунча чиройли жой? Дизайнини танлаган одамни дидига беш кетдим.

Давоми бор...
👍10
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


65-қисм


-Тажрибали дизайнер ишлаган. Мен ҳам янги офис очсам шу инсонни танламоқчиман интерьер бўйича.
-Албатта шундай қилинг. Танловда адашмайсиз.
-Диёра ҳақида фикрингиз қандай?
-Нега сўраб қолдингиз?
-Чунки ҳозир у билан ҳам кўришамиз.
-Менимча мен унга ёқмасам керак,- Робия кулди.
-Нега?
-Ўзига тенг кўрмайди. Аммо Хушнуд акам мен ўзимни кимлигимни кўрсатишим кераклигини айтдилар.
-Хушнудни ақлини ўлчови йўқ. Агар уни фикрлари билан иш қилмасам аллақачон банкрот бўлардим. Унда бошқаурвчилик қобилияти кучли шаклланган.
-Жуда ҳам. Шу сабаб бўлса керак устоздек кўраман ўзимга.
Улар бино ичига киришди. Кутилганидек Диёра Салоҳни кўриши билан қўлини қўлларидан ўтказиб олди.
-Жоон кутиб қолдимку.
Робияга салом назарини солиб ҳам қўймади. Ҳамкор Салоҳни ўзи тенгги бир йигит экан. Диёра билан қандайдир танишлиги бор.
-Ҳамроҳингиз умуман гапирмас эканлар,- ҳамкор Робияга ишора қилди.
-Ўзи камгап.
-Ўзим ҳам шундай деб ўйладим.
Улар иш ҳақида анча суҳбатлашишди. Кейин эса шартномалар имзоланди.
-Энди бизнинг бутигимиз сизнинг сифатли маҳсулотларингиз билан тўлади. Ҳамкорлигимиз давомий бўлсин.
-Айтганингиз келсин.
Таомланишга ўтишди. Ҳамкор ўзини Элёр деб таништирганди. У Робияга ўғринча қараб қўярди.
-Ичасизми?
Робия Элёрни коньякка ишора қилганини тушунди.
-Йўқ. Мен умуман ичмаганман.
-Унда мажбурлаш йўқ
-Салоҳ, майли десангиз кечда бу ҳамкорликни нишонласак. Ҳозир муҳим мажлисим бор.
-Эътирозим йўқ.
-Унда тўртталамиз кечда йиғиламиз. Кўчани нариги бетидаги ресторанда.
-Маъқул Элёрбек.
-Унда кетдик. Кеч қолмай.
Улар тарқалишди. Салоҳ Робияни цехга ташлаб ўзи Диёра билан кетди.

💦💦💦

Файзиддин бугун оилади бағрига қайтган. Синглиси ҳам келган бўлиб дийдорлашиб ўтиришибди. Замиранинг қорни бироз билинган. Ҳомиласи тўртинчи ойдан ўтди.
-Синглим қийналмаяпсанми?
-Йўғеэе ҳаммаси жойида бизда.
-Сен учун ҳурсандман.
-Қачон тўй, шундан гапиринг. Бу кетишда мен ўйнаёлмай қолмай
-Қизни кўниши қийин бўляпти.
-Аммо роса чиройли экан. Айниқса кўзлари

Давоми бор...
👍8❤1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

66-қисм

-Автобусда бирга кетиб ёқтириб қолгандим. Унотолмай юрганимда эртасига лоп этип олдимдан чиқди. Мен ишга кирган жойга у ҳам ишга кирганди.
-Тақдирда бу ҳам ака.
-Лекин жуда тортинчоқ. Балки кўнгли яримлиги учунми. Хуллас нимасидир ўзига тортади. Деярли олти ойдан бери бирга ишлаймиз. Ақлли қиз.
-Ака етимхонада ўсганларни ортидан ҳар хил гапиришади.
-Бу унақа қизлардан эмас. Робия бошқача.
Замирани Робия исми бироз сергак торттирди. Робия... Қаердадир эшитган. Робия ким эдия ...

💦💦💦

Салоҳ онасини ўлимидан кейин аввалгидек ҳушчақчақ эмасди. Тезда асабийлашиб кетар , унча мунчага кулмасди ҳам. Диёрани севаман деёлмасдию ёқтирарди холос. Уйланишни эса ортга суриб юрарди нимагадир.
-Робия бугун кечда тайёр бўлиб туринг.
Телефонини олиб Робияга қўнғироқ қилди.
-Хўп.
-Сизни олиб ўтаман. Кейин Диёрани оламиз.
Робия бу вақтда цехда Хушнуд билан камомадларни кўриб ўтирарди.
-Тинчликми? Қаерга кетяпсан?
-Бугунги шартномани юварканмиз.
-Оххооо зўрку. Кимлар билан?
-Унақа қараманг, ҳудди жиноят қилаётгандек ҳис этяпман ўзимни
Хушнуд кулди.
-Сени Салоҳдан қизғонишни бошладим.
Робия ҳам кулди.
-Акаааа.
-Ҳазиллашдим. Майли яхши бориб кел. Аммо қаерга6 боришингга қараб кийиниб ол. Биласан кийимга қараб муомала қилишади. Сени кўнглинг нозик дарров синиб қолма дейман.
-Хўп бўлади.
-Қаддингни тик тутиб юр. Кўрган одам ҳурматда бўлиши шарт. Кўргансанку мени юришимни. Мен ҳеч қачон бировни олдида бош эгиб юрмайман. Бош эгадиганим фақат жойнамоз.
-Сиз доим мени ҳайратда қолдирасиз. Малоҳат опа билан қачон танишаман?
-У ҳозир илм билан банд. Қуръони каримни ҳатм қилишга тушган.
-Нақадар ажойиб. Мени ҳам орзуйим.
-Ҳаракатда барокат. Ҳали ўрганасан.
-Мен кетдим хўжайин, тайёргарлик кўрай. Мана ҳаммаси тайёр. – Робия Хушнудга ҳужжатларни узатди.
-Яхши ўтказинглар.
-Раҳмат
Робия чиқиб кетди. Хушнуд эса ўйлаган ишини амалга оширишга киришди.
-Бу сафар адашмайман.

💦💦💦💦💦

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤2
🌙🌸ХАЙРЛИ ТУН
ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ 🌸🌙

​​✨Кимлар ўтмас бу дунёдан,
✨Сен ҳам, мен ҳам омонатмиз.
✨Бугунгина соғ юрганлар,
✨Эрта битта камоматмиз.

✨Дунё аро тариқмизу,
✨Уммон аро хасмиз гўё.
✨Аллоҳимга минг бор шукр,
✨Яна бир тун саломатмиз...

✨Аллоҳ тунингизни хайрли этсин!🌙🤲🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍1