🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Men farzandlarimga meros qoldirmayman”
Oʻzbekiston xalq artisti Yulduz Usmonova!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bismillah🧕

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏4👍3
Лимфа тугунлари саратони билан оғир бетобликка йўлиққан колумбиялик буюк ёзувчи Габриел Гарcиа Маркес ўз ўқувчиларига хайрлашув мактуби билан мурожаат қилишга аҳд қилди.

"Агар Худойим Таоло латта қўғирчоқ эканлигимни бир лаҳзага унутиб, менга озгина ҳаёт бахш этганида, ўйлаганим ҳамма нарсани айтмаган бўлардим, аксинча, айтганларим ҳақида кўпроқ ўйлаган бўлардим.

Мен нарсаларни нархига қараб эмас, балки аҳамиятига кўра қадрлаган бўлардим. Кўзларим юмилган ҳар бир дақиқа олтмиш сония ёруғликни йўқотиш эканини билган ҳолда камроқ ухлаб, кўпроқ орзуларим сари интилардим.

Бошқалар тўхташганида юрардим, бошқалар ухлаганда уйғонардим, бошқалар гапирганда тинглардим. Ва шоколадли музқаймоқни еб шундай роҳатланардим-ки!..

Худо менга озгина умр берса, оддийгина кийиниб, қуёшнинг илк нурларини нафақат танам, балки руҳим билан қарши олардим. Эй Худойиме, агар қалбим бўлса, нафратимни музга ўраб, қуёш чиқишини кутардим.

Юлдузлар остида расм чизардим, худди Ван Гог каби, Бенедеттининг шеърлари ва қўшиқларини орзу қилардим: Серра менинг Ой ёғдусидаги серенадам бўларди.

Мен атиргулларни кўз ёшларим билан ювардим, уларнинг тиканлари оғриғини ҳис қилардим, гулбаргларидан бўса олардим.

Худойим, агар озгина умрим бўлса... Севган инсонларимга уларни севишимни айтмай бир кунимни ҳам ўтказмаган бўлардим.

Мен одамларга кексайганда севги йўқолади, деб ўйлашлари қанчалик нотўғри эканлигини исботлаган бўлардим: аксинча, улар севишни тўхтатганлари учун қаришади! Мен болага қанот берардим, унга учишни ўргатардим. Мен кексаларга ўлим қариликдан эмас, унутишдан келади, деб айтардим. Сизлардан қанча кўп нарсаларни ўргандим, эй одамлар...

Барча тоғ чўққисида бўлишни исташини, ҳақиқий бахт эса қуйида эканлигини англамасликларини билиб олдим.

Тушундимки, янги туғилган чақалоқ отасининг бармоғини митти муштида биринчи бўлиб ушлаганида, у абадий ушлаб қолар экан.

Мен сиздан жуда кўп нарсани ўргандим, лекин ростини айтсам, буларнинг фойдаси йўқ, чунки буларнинг барини сандиққа қамаб, афсуски, бахтсизларча ўлаяпман".

©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 31- ҚИСМ "Қаерда кўрганман- а , бу аёлни ?" - Гулнур у билан қаерда учрашганини ҳотирлашга уринар экан , аёл унга яқинлашиб : - Хуш келибсиз , қизим! - дея жилмайиб ўғли саватни олгандан сўнг бўшаган қўлини кўришиш…
#ТАНЛАНГАН

Бир вақтлар тенгги йўқ чевар , тенгги йўқ пазанда эди. Менимча ҳозир ҳам шунақа бўлса керак- у , аммо бу ишларни қилмайди . Нега десанг қизимиздек аъло келинимиз Иродахон бу ишларни ойижонисига қилдирмайди.
Хўўўп. Бу эса Иродахон қизимиз. Содиқжоннинг онаси. Бизникига келин бўлиб келганига бу йил йигирма етти йил тўлади.
Очиғини айтсам Иродахоннинг келинлиги уйига ота- онасини кўришга йўқлаб кетаётганда ёдимга тушади. Ўшанда "Эээ Иродахон бошқа инсонларнинг фарзанди эди- я?!" дейман ўзимга ўзим. Албатта бу гапларнинг ярми хазил , ярми чин.
Содиқжонни таниб олгандирсан. Жуда яхши бола. Нима десак "Хўп бўлади" деб туради. Мана бир неча ойлардан буён "Ҳой бола , уйлан. Мен билан бувингни бойлаб бергани йўқ сенга . Кўзимиз очиқлигида тўйингни кўрайлик" десак , ҳар сафар "Йўқ" демай "Хўп бўлади" дейди , а Содиқжон ?

- Хўп бўлади, Дода .

- Ана кўрдинг ?! Мен нима дегандим ?!

- Ҳой Додаси , меҳмон келди деб эркаландингиз-а тоза ? Ундан кўра қизимга сомсадан ол демайсизми ?

- Ол-олга сиз борсиз- ку , пари ? - бувининг сўзларини оғир олмади Али дода ,- ростдан ҳам қизим мен гапиравераман . Сен эса эшитиб сомсадан тишлайвер.
Тўғрисини айтсам, мен сергап эмасман. Аммо сен билан жиним чиқишиб қолди.

- Бемалол гапираверинг , бобожон. Жон деб эшитаман ,- жилмайди Гулнур ерга қараб ,- менга ҳам Сизлар жуда ёқиб қолдингизлар. Гапнинг ростини айтсам, набирангиз ўз уйларига келаётганимизни мендан яширибдилар. Мен мақола тайёрлашим керак бўлган инсон буларнинг дадаси, яъни ўғлингиз эканликларини билмабман. Шунга ҳозир бироз ҳижолат бўлиб ўтирибман.

- Астиям ҳижолат бўлмагина, болам. Мана шундай дабдурустдан келишнинг завқи бошқача ,- Гулнурга меҳр билан тикилди Рисолат буви ,- олақол қизим. Манави патир , қаймоқлардан ол. Булар энди бизники бўлди , ол нондан ботириб е.

- Оляпман , бувижон,- деди Гулнур аста чой хўпларкан,- оляпман.

- Бувижон деган тилларингдан ўзим ўргилай. Ҳай Додаси ,- деди Рисолат буви чолига қараб ,- бу қизимиз Иродахоннинг ёшлигига ҳам ўхшаб кетаркан-ми ? Сиз доим "Келинимиздакаси бу дунёда йўқ" дердингиз ? Бироқ мен бу қизни кўришим билан юрагим "жиз" этиб кетса бўладими ?

- Бувижон,- деди Гулнур ерга қараб ,- ширин сўзлар учун раҳмат. Иш баҳона барчангиз билан танишганимдан жуда ҳурсандман.

- Иродахон, Азизжон қани ? - энди ёдига тушгандек сўради Али Дода , - уни йўқлаб меҳмон келса-ю ...

- Дадам ҳозир келадилар ,- - ҳалитдан буён суҳбатга аралашмай жим ўтирган Содиқжон,- улар махалламиз болалари учун янги қурилаётган стадионда эканлар . Йўлга тушибдилар.

- Ҳаа ундай бўлса яхши. Меҳмон кутиб қолмасин дегандим-да.

- Бу қизимиз меҳмон эмас , Додаси . Эшитдингиз- ку , Содиқжон билан бирга ишлар экан. Худди Эркинжон, Камолбек , Фарруҳ болам сингари бу қиз ҳам энди болангиз,,- Рисолат буви Гулнурга ёлғондакам пўписа қилди ,- ҳой қиз , бунча чимтомоқсан ? Ёш деган нарса таомни катта-катта ейди-да. Сен бўлсанг ҳалиям яримта сомсани чўзилиб чайнаб ўтирибсан. Ҳа айтганча , ё мен билан Додангни сенсираб гапирганимизни кўнглингга малол олдингми ?

- Йўғеей , ундай эмас,- Гулнур мийиғида жилмайиб бошини сарак- сарак қилди

- Биз-чи болам , ҳамманиям сенсирайвермаймиз. Сенсирадикми , демак унга кўнглимиз тушган.

- Қизим ,- деди Али Дода Гулнурга маъноли қарар экан ,- шу десанг бизни пари хўпам яхши аёл- у , аммо битта камчилиги бор. Онаси уни гапга туққан, мақолга йўргаклаган. Бир гапга тушдими , тамом у ёғи кеееетди. Ҳай-ёё ҳут ! "Без остановка".

Рисолат буви жилмайди :

- Ҳооо, ўзингиз ҳой пари , гапириб ўтир , сенинг гапларинг бирам одамни аллалайди дейсиз- ку, шуларниям айтинг- да.

- Навбат берсанг айтаман-да, пари .

- Вой , гапирақолинг , Додаси ...

Рисолат буви гапдан тўхтаб хонтахта устидаги елпиғич билан ўзини елпишга тушди .

Али Дода дастурхон атрофидагиларга бир- бир назар ташлади :

- Энди гап бундоқ. Мен ҳозир Жамолларникида ёзиладиган эҳсон дастурхонига бориб келсам.

/97
👍11
#ТАНЛАНГАН

Сизлар меҳмон баҳона ўчоқда бир қўлбола ош димласанглар,- Али Дода шундай дея Гулнурга юзланди ,- бу ишни Содиқжон чунонан дўндиради- ки .
Ҳа айтганча қизим. Мен икки соатларда қайтаман. Узоғи бир ярим соат . Унгача кетиб қолмагин.
Пари , сен Эркинжонга тилпон қилиб ёшларга , йўғей бу қизимга руҳсат сўрасанг бўларкан. Содиқжон ишига борса борақолсин- у , аммо Гул қизимиз бугунча бизнинг меҳмонимиз бўлсин. Биламан , Эркинжон сенинг эркалигингни кўтаради.

- Додажон , Устоз икковимизга кечгача руҳсат берганлар ,- гапга қўшилди Содиқжон,- улар "Агар фавқулодда бирор иш чиқиб қолмаса мақолани яхшилаб пишириб келарсизлар" деганлар.

- Во-ей , намунчаям Аллоҳ суйган кун экан- ей бугун,- яйраб кетди Али Дода ,- бўпти ундақада мен йўлга тушдим.
Дода дастурҳонга фотиҳа ўқиб ўрнидан турар экан , Содиқжон унга эргашди:

- Сизни машинамда ташлаб келаман , Дода.

Дода ва набира бошлашиб чиқиб кетишгач Рисолат буви Гулнурни ёнига чақирди :

- Бери кел-чи қизим , ёнимга яқинроқ ўтир.

Гулнур бувининг раъйини қайтармай ўрнидан туриб унинг ёнига оҳиста чўкди.

- Содиқжон билан анчадан буён ишлайсизларми ? Сен ҳақингда сира эшитмаган эканман,- Рисолат буви шундай дея ер тагидан келини Иродахонга киши билмас имлаб қўйди .

- Уларнинг ишхоналарида амалиёт ўтай бошлаганимга йигирма кунча бўлиб қолди , бувижон . Ўзим Университетда ўқийман, талабаман. Ҳадемай ўқишимга қайтаман.

- Ҳа яхши , болам. Умрингдан барака топ. Бобо- бувиларнинг борми ?

Гулнур бош чайқади :

- Улар ўтиб кетишган бувижон. Ойижоним ва ёлғиз укам бор. Дадамларни ҳам уч йил аввал бериб қўйганмиз.

- Вой болам а , қўлимиздан нимаям келсин ?! Ҳар бир келган жонни кетмоғи тайин. Биров эрта, биров кеч. Муҳими ҳотимамиз хайрли бўлсин,- Рисолат буви шундай дея келинига сўз қотди ,- Иродахон , сизам у, бу нарса денг , Гулнур қизим "Бу уйда фақат қариялар гапиришар экан" деб ўйламасин.

- Гапираман Ойижон , нега гапирмай? - деди Ирода қимтинганча қайнонасига ер остидан боқиб ,- шунчаки бугун жуда кайфиятингиз яхшилигига маст бўлиб ўтирибман-да. Кеча анча тушкун ҳолатда эдингиз.

- Э Иродахон айтманг. Додангиз-да ўтган куни тунда "Шу бугундан қолмайман кампир, рози бўл" деб ўтимни ёрдилар. Ҳавога қон босимлари ёмон безовта қилди-да. Аллоҳга минг қатла шукр бугун яхшилар. Қадимгилар "Қариганингда "Шакалад" чолингдан қўймасин" деб бекорга айтишмаган экан.

Ирода опа тиниқ овозда беғубор кулиб юборди:

- Ойижон , қадимда шокалад бўлган эканми ? Аммо лекин Додажон "Мақолга йўргаклангансан" деб бежиз кўп такрорламайдилар-да. Сизнинг мақолларингизнинг барчаси замон билан ҳамнафас .

- Ҳа энди қадимгилар айтганини такрорлаб айтолмайман-да. Меники, нима дерди ? Ҳа янги талқин.

Шу пайт хона эшиги очилди :

- Ассалому алайкум, Ойижон .

Ирода опа билан Гулнур эшикдан кириб келаётган эркакнинг истиқболига дарҳол ўрниларидан туришди :

- Ассалому алайкум.

- Кел болам , яхши келдингми ? - Рисолат буви ўтирган жойида ўғлига қучоқ очди ,- сенга меҳмон бор.

Гулнур онаси билан сўрашаётган эркакнинг ўзи излаб келган , ички ишлар ҳизмати ходимлари оламида "Афсона" номи билан машҳур Азиз Алиев эканлигига шубҳаси йўқ эди.
Унинг юраги яна қайтадан гурс- гурс ура бошлади.

- Ваалейкум ассалом, - деди Азиз ака онаси билан сўрашиб бўлгач аёли ва қизнинг саломига бир йўла алик олиб ,- хуш келибсиз , қизим.

"Қизим..."

Гулнурнинг негадир бор нафаси томоғига тиқилиб қолгандек бўлди . У ўзига "Қизим" дея мурожаат қилган бу инсон тимсолида ўз отаси Диёрбекни кўргандек бўлганди.

Азиз Алиев ёши эллик бешлар атрофидаги хуш чеҳрали , ранги тиниқ инсон экан. Икки чеккасига оралаган оқ сочлари салобатига янада салобат қўшибди.
"Содиқ акага жуда ўхшар эканлар, кўринишларидан очиқкўнгил, дилкаш эканликлари манаман деб кўриниб турибди" - Гулнурнинг бу инсон ҳақидаги энг дастлабки таассуротлари шундай бўлди...

#давоми_бор /98

Муаллиф: Хазонрезги
👍9❤1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

32- ҚИСМ

- Хуш вақт бўлинг ! - Гулнур Азиз Алиевнинг чеҳрасига тик қарашдан ийманиб кўзларини четга олди .

- Кеча майор Эркин Раимов сизнинг ташрифингиз хақида мени огоҳлантирганди. Шуни била туриб куттириб қўйганим учун узр. Ўзи эрталабдан уйда бўлишни ният қилгандим , аммо стадион масаласида муаммо чиқиб қолди. Стадион қурувчилари майдонга сунъий чим тўшашни маъқул кўришибди. Менга эса бу нарса ёқмади. Авваламбор табиийликка нима етсин. Қолаверса ерга табиий чим билан ишлов берилса бола дегани қанчадир миқдорда бўлса ҳам ўша жойдан баҳра олади , сунъийликдан келиб чиқадиган касалликлар бир мунча чекинади. Хуллас у бўлди , бу бўлди масала бизнинг фойдамизга ҳал бўлди.

- Чойдан ичинг , адаси ,- Ирода опа эрига чой қуйиб узатди,- сомса совиб қолди , иситиб келайми ?

- Йўқ , йўқ . Ўзи айни тобига келибди. Биласанку , қайноқ овқатни емайман. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи вассалламдан қолган суннат бу таомни илиқдан иссиқроқ ейиш.

- Айтгансиз дадаси , айтгансиз. Мен ҳам бир мулозамат қилай дегандим- да,- Ирода опанинг юзига нурли табассум қалқди.

- Бай- бай -бай . Сомса эмас нақд сомсамисан сомса бўлибди- ку бу ? Аммо лекин онаси , сени пазандалигинг касрига қомат азият чекяпти. Семириб кетиш хавфи борган сари ортмоқда.

- Ош бўлсин , дадаси . Семиришдан хавфсираманг. Чўл ялпиздан мохито тайёрлаб бераман, балансни ушлаб қоласиз.

- Қизим исмингизни Гулнур дедингиз- а ? - Азиз ака аёлидан нигоҳини Гулнур томонга бурди ,- дастурхонга қарамайсизми ? -

- Бизлар сиз келгунча таомланиб олдик , амаки.

- Эээ қағда ? Бу қиз жуда камовқат экан . Келгандан буён чимдиб , чимдиб ўтирибди ,- деди Рисолат буви шикоят оҳангида ,- ёш нарса деган катта - катта еса-да .

- Едим бувижон,- шу топда Гулнурнинг Рисолат парига эркаланги келганди ,- ўғлингиз келганда мени чақмангда энди .

- Ўзимнинг гўзал қизим , бўш қоп тик турмайди ахир. Ундан кейин ҳар куни келиб юрган жойинг йўқ бизникига ,- Рисолат парининг овозида Ўзбекойимникига ўхшаш ўктамлик сезилди,- шунга бу егуликларни чин дилдан илиняпман.

- Мана танишиб олдик-ку , бувижон. Қарши бўлмасангиз тез- тез келиб тураман.

- Вой , вой , бу қизнинг гапини ? Нега қарши бўларканман? Қайтага жон дерман? - деди Рисолат буви баҳри- дили очилганча.

- Алҳамдулиллоҳ. Мен чойимни ичиб бўлдим . Ойижон , фотиҳа қилсангиз бу қизимнинг ишларини битирсам .

- Майли , болам.

Рисолат буви чиройли қилиб дуо қилди.

Азиз ака аёлига ишора қилди. Аёли унинг нигоҳларидаги маънони тезда илғаб Гулнурни эрининг кабинетига таклиф қилди.
Гулнур Ирода опага эргашиб Азиз аканинг кабинетига қадам босар экан хонанинг файзи эгаси каби улуғвор эканлигидан ҳайратга тушди.

Хона уч тарафига замонавий услубда жавон ишланган экан. Бир тарафи эса катта дераза ва кириш эшиги учун қолдирилган экан.
Жавонларнинг икки девор катталикдагиси китоблар билан лиқ тўла экан. Асосий жавонда касбга оид адабиётлар , ёндаги жавонда эса бадиий адабиётлар тартиб билан терилибди.
Тўрдаги жавонда эса Азиз Алиевнинг меҳнат фаолияти давомида эришган ютуқларининг самараси акс эттирган сертификат , диплом , фаҳрий ёрлиқ ва раҳматномалар эгаллаган экан.
Гулнурнинг назари тезда ён жавондаги чет эл ва ўзбек адабиёти дурдона асарлари аро сарсари кезиб чиқди.

- Адабиётга қизиқар экансиз-да, деди Гулнур Азиз ака таклиф қилган креслога чўкар экан,- Қодирий, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Саид Ахмад, Тоҳир Малик , Ўткир Ҳошимов ... булар менинг ҳам энг севимли адибларим . Бирларини бирларидан баланд ёки паст қўйиб ажрата олмайман. Барчаларининг ижодлари ўзига хос рангда.

- Шеъриятчи ? Уни ҳам четлаб ўтмайсизми ?

- Албатта. Менга Шукрулло , Мирмуҳсин , Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов , Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари жуда ёқади. Уларнинг барчаларини эса бир туйғу бирлаштириб туради. Ўша туйғунинг номи - самимият.

/99
👍14❤1🥰1
🌹Aссалому алайкум!
Хафтанинг Чоршанба тонги,
муборак бўлсин азизлар!😊

🌹🍃 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃🌺 Бугун шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🤲 Янги кунингиз мазмунли ва баракали ўтсин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰1
#Ҳикоя

Ўғил.

Тўй тугади.
Қариндошлар ҳайрлашган, биров кетган, биров кузатган "ҳай-ҳай" бўлиб турган ҳовлида биров-бировни танимайдиган даражада гавжумлик хукмрон...
Маҳалла бошида дўкон очиб ўтирадиган Баҳри ҳола тўй боши- куёвнинг онаси Раънохонни одамлар ичидан қидириб топди.
-Айланай, чарчамейгина, тугатвооолдиз, ўргилей сиздан, Раънопошша, биринчи ўғил уйлашиз, "билмасез кере" диб ўйлаб ёнизга келдим.
Ўғлизам куёвмисан-куёв бўптида ўзиям, ўргилиб кетей, ҳали келин-қизимни олдиларига кириб кетмадиларми?!
Раънохон ҳайрон бўлиб "йўўўқ" деб бош силкиди.
-Ҳа вақтида кепман унда. Шу болезчи- энди келинни олдига кириб кетаётганида уч марта чақиринг, исмини айтиб хўпми?!
-Нимага тинчликми?!
-Ҳай соддасизда айланей, ирим-дирими шу, кўнгли- сиздан бўлинмасин дийман. Шу уч марта "Масруржўўўн, Масруржўўўн, Масруржўўўўн" дийсиз бўлди, ўргилиб "онам" диб бир-икки қарасин, хўпми?!
-Вой ман ўғлимни хижолат қилиб, бунақа қилолмийман, қўйинг, боламни қандоқ чақираман, уяламан-ей...
-Ҳай, ҳай қаёққа кетдиз энди, оббо, яхшилик қиламан десам...
Эшик олдида ўғли кўрингани сабаб Раънохон қизариб, ичкари уйга зинғиллаб кириб кетган эди...
Ўртоғи билан куёв либослари ярашиб турган Масруржон кўзи билан кимнидир қидириб ҳовли ўртасигача келди.
Ҳизматда идиш ташиб юрганлардан бирини тўхтатиб, онасини сўради.
-Вой бўйларингдан ҳоленг айлансин, азаматдек куёв бўпсан-а?! Онанг ўша- иииичкари уйга кириб кетдилар, борақол- унинг олдига пишиллаб етиб борган Баҳри ҳола куёвнинг елкасига қоқиб, ичкари уйни кўрсатиб юборди.
-Ойи, кираверайми?!- эшик олдидан овоз берди Масруржон.
Ичкари уйда Раънохон ўзича ниманидир қидириб турган бўлди.
Ўғли кириб келиб, энгашиб оёқларини қучди.
-Қўй, ўғлим, тур ўрнингдан- беиҳтиёр Раънохоннинг юзларидан ёш думалади.
-Йиғлаяпсизми?! Ойи?!
-Йўқ, ҳурсандчиликдан бу, қара, мана катта бўлиб уйланадиган пайтинг ҳам келибди. Кечаси уканг билан ёнимда ётишни талашардинглар. "Манга қараб ётинг, йўқ манга" деб... Аҳийри "ҳич қайсининггамас, осмонга қараб ётаман" дирдим. Ўғлим шунақа вақт тез ўтаркан-да"...
Масруржон ўрнидан туриб, жилмайиб онасини қучоқлади.
-Борақол ўғлим, келин кутиб қолмасин, бахтли бўлинглар, ҳамиша икки қўлим ҳаққиларингизга дуода бўлади!
-Ҳўп ойи, фақат сизга мана бу нарсани беришим керак.
-Нимани?!
Масруржон қўйнидан бир жуфт билак узук чиқарди.
-Ўғлим бу нима қилганинг?!
-Сизга, мани кўтариб катта қилган қўлларингизга- арзимас совға! Бу ҳали бошланиши, Аллоҳ насиб этса Ҳажларга юбораман, иншааллоҳ...
Масруржон икки юзидан ўпиб, чиқиб кетди.
Раънохон йиғи аралаш жилмайиб, ўғлининг тўйдан олдин кўп чиқимларини ҳоҳламай камайтирганини сабабини энди тушунгандек бўлди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12🥰12👏3❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu duo Allohdan bilim va xotirani mustahkamlash uchun so‘raladigan mashhur duo bo‘lib, Qur’onda Baqara surasi 32-oyatda kelgan.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🥰4
🌿 Bu suratda Indoneziyalik birodarlarimiz bizlarga amaliy dars o‘tadilar..

Mavzu: «Ota-onang kichikligingda senga «shahzodam» deb muomala qildilar. Endi, ular qariganida sen ham «shohim» deb iltifot ko‘rsat!»

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😢3
#ТАНЛАНГАН

- Адаси , Гулнур қизим. Энди менга руҳсат. Сизларга жон деб шерик бўлардим- у , аммо мениям ошхонада ижод кутмоқда. Ҳа айтганча чой ёки қаҳва дамлаб келтириб берайми ?

- Малол келмаса иккисиниям ,- жилмайди Азиз ака ,- аввал сутли қаҳва бўлса, ортидан чой. Сени ҳадеб овора қилмаслик учун биттада айтақолдим .

- Мен учун овора бўлманг , келганимдан буён сизни ҳам тоза ишга қўйдим. Жуда ҳижолатпазлик бўляптида,- деди Гулнур юзларига қизиллик югурганча.

- Ҳечам овораси йўқ. Мен бир зумда барини муҳайё қиламан.

- Демак , суҳбатни бошласак бўлар ,- чуқур тин олди Азиз Алиев,- демак тўғри тушунган бўлсам сиз мен ҳақимда мақола тайёрлашингиз керак . Шундайми ?

- Ҳа,- жилмайди Гулнур, - қаршилик қилмасангиз мен сизга интеръвю тарзида бир неча саволлар бераман . Сўнгра жавобларингизни умумлаштириб сиз ҳақингизда мақола ёзаман. Руҳсатингиз билан савол- жавобларни телефоним диктафонига ёзиб олсам.

- Майли , қаршилигим йўқ.

- Мен мақолани қоғозга тушиб ёзиб бўлгач уни тармоқ орқали энг аввал сизнинг рақамингизга жўнатаман. Мақола нашр қилинишидан олдин унинг энг биринчи таҳрирчиси ҳам ўқувчиси ҳам ўзингиз бўласиз.

- Жуда соз . Бу таклиф кўнглимдагидек иш бўлди . Демак менда ўзимни мақтаб олишим учун яна бир имкон туғилибди- да , - хандон отиб кулди Азиз ака,- хазил , қизим , хазил.

Шу пайт эшик очилиб остонада тартиб билан иккита бокалда буғи чиқиб турган сутли қаҳва, бир чойнак чой , икки пиёла ҳамда бир тақсимчада шокаладли печенье жойланган кичкина доира патнис кўтарган Ирода опа кўринди.
Гулнур чаққонлик билан ўрнидан туриб "Раҳмат" айтганча унинг қўлидаги патнисни олди .
Ирода опа "Арзийсиз" дея жилмайган бўлди ва чаққонлик билан хонани тарк этди.

- Демак , бошлаймиз ,- деди Гулнур патнисни журнал столи устига қўяр экан ўзи билан олиб келган сумкачасидан қўл телефонини олиб унинг диктафонини ёқди,- сизга биринчи саволим шундан иборат :

- Бу касбни эгаллашингизга нима сабаб бўлган ? Ёки ким?

Азиз Алиев қўлига олган қаҳвага қараганча қошини ўйчан чимирди:

- Бунга сабаб тоғам бўлганлар. Ўша вақтлар мактабнинг саккизинчи синфида ўқирдим. Тоғамнинг ... Бир гуруҳ жиноятчилар тоғамнинг жонларига қасд қилган вақт эди ўша кезлари. Улар банкда инкасатор бўлиб ишлар эдилар. Пул сабаб уюшган тўда аъзолари тоғам ва уларнинг шерикларини пичоқлаб кетишган . Пичоқлаганда ҳам жон берганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ваҳшийларча... қайта - қайта бажаришган бу қабиҳ ишни ...
Ўшанда битта- ю битта ўғлининг дардида савдои бўлиб қолган бувимга қараб туриб шу қарорга келгандим.
Мактабни битириб ички ишлар соҳасига ўқиш учун ҳужжат топширишимни эълон қилган кезимда дадам ҳайратга тушиб "Бу касбни эгаллаш сенга нима учун керак бўлиб қолди ?" дея савол бергандилар. Шунда мен уларга :

"Бу касб менга оламдан ўтиб кетганига қатор йиллар ўтиб кетган бўлса ҳам , ҳамон марҳум ўғлининг ишдан келишига у севган таомни тайёрлаб дастурхон тузайдиган, тонгда "Ухлаб қолмадиммикан?" дея шоша- пиша нонушта тайёрлаш учун ошхонага югурадиган руҳи мудом бедор оналар сабаб , турмуш ўртоғидан бевақт ажраб қолиб сочи бир кечада оппоқ оқариб кетган келинчаклар туфайли, дастурхон солинганда дадасини эслаб соғинчдан хархаша қилиб онасини ҳар куни йиғлатадиган гўдаклар учун, умуман олганда аччиқ - аччиқ кўз ёшларга барҳам бериш ва дунёни тоза туйғуларга тўлдириш учун керак" деганман. Ўшанда жуда кўп гапларни гапиргандим . Хулоса шу бўлди-ки, дадам бу саволни менга ҳеч қачон қайтиб бермадилар.

-Бу касб жуда машаққатли касб эканлигидан , ўз эгасидан улкан матонат ва фидойиликни талаб қилишидан хабаримиз бор. Бу касб эгалари иш фаолияти давомида ҳаловатни бир четга суриб тиним билмай меҳнат қиладилар. Айтингчи , умрингиз давомида мазкур касбни танлаганингизга ҳеч пушаймон бўлганмисиз ? Агар саволим ножоиз бўлса , мавзудан ташқарида дея ҳисоблашимиз мумкин.

- Йўқ саволингиз ножоиз эмас. Жавобим эса мен бу касбни танлаганимдан бирон бир марта бўлсин афсус чеккан эмасман.

/100
👍11
#ТАНЛАНГАН

Агар ҳаётимни қайта бошдан яшашнинг имкони бўлса мен ҳеч иккиланмай яна шу касбни танлаган бўлардим.

- Касбингиз юзасидан кунда турли жиноят ишлари билан тўқнаш келгансиз. Оддий инсонлардан фарқли равишда одам боласи кўрмоқ тугул, хатто эшитишга жунжикадиган жиноий ишларни очгансиз Қабоҳатнинг мудҳиш ботқоғида ўзингиз истамаган ҳолда сарпочанг кезишга мажбур бўлгансиз. Айтинг-чи , иш фаолиятингиз давомида сизни қаттиқ ларзага солган воқеалардан бирини эслай оласизми ?

Азиз Алиев оғир хўрсинди:

- Уларни эслаш ... Мен уларни эсламайман. Уларни эслаш учун вақтинчалик бўлса-да ҳотирамдан ўчиришим керек бўларди. Мен эса бу ишни удда қила олмадим.
Кўпчилик инсонлар "Эркак киши ҳаётда йиғламайди" деган хулосага келиб олишган. Агар ўша эркак ички ишлар тизимида ишласа ундайларга нисбатан "Дийдаси тош бўлиб қотиб кетган" демоқлари тайин. Бироқ шуни билинг- ки , биз , ҳа биз , айнан шу соҳа вакиллари қолган барча одамларга нисбатан кўпроқ йиғлаймиз. Фақат ўша йиғи деганлари қурғур кўзларимиздан ёш бўлиб томиб оқмайди. Бизнинг бутун вужудимиз йиғлайди. Етмиш икки минг томиримиздаги қон-бу сизлар ҳеч қачон кўришга муяссар бўлмаган ўша кўз ёшларимиз.
Мен ҳам кўп йиғлаганман. Ҳамон йиғлашим ҳам рост. Балоғат ёшига етиб - етмай ҳомиладор бўлиб , боласини ҳаммомда туғиб пиёз қопига ўраб ўлдирган қизнинг норасидаси учун ҳамон йиғлайман. Талаба ҳолида бузуқлик кўчасига кириб орттириб олган фарзандини каналга улоқтирган аёлнинг қизалоғи учун, биров зўрлаб қўйгач туққан боласини ҳожатхонага ташлаган онанинг устига гувала бостирилган ўғилчаси учун ҳалигача кўзимнинг ёшлари тингани йўқ.
Амакисининг уйини тунаб чиқиб кетаётган жиянни кўриб қолганлиги сабаб хонадоннинг ой-куни яқин келинчаги бўғиб ўлдирилганидан ҳанузгача ўзимга кела олмайман.
Дадаси эркалатиб ёшига етмай туриб қўлига машина калити берган "бойвачча"нинг бошқарувни эплай олмай тўрт нафар боласи бор жувоннинг умрига зомин бўлгандаги йиғимни бир кўрсангиз эди...

Қай бирини айтай? Қай ҳодиса енгил , қай бири оғир ? Буларнинг бари бир сўз билан айтганда кишилик жамиятининг оғриқли нуқтаси, дарди . Номи жиноят дейилади бунинг ...

- Узр, билмай ярангизни янгилаб қўйдим,- Гулнур бўғзига тиқилган ҳўрсиниқни базўр ютганча,- руҳсатингиз билан кейинги саволга ўтсам.
Бундан таҳминан йигирма беш , ўттиз йиллар илгариги ўтмишга сафар қилсак. Ўша йиллар салномасида сизнинг исмингиз жиноятларни фош қилиш бўйича энг етакчи ўринда турган экан. Сиз ҳақингизда "Тирик афсона" ёки "Афсона" атамаларининг қўлланиши ҳам айнан ўша даврга бориб тақалар экан. Орадан бир неча йиллар ўтиб эса сиз ўз фаолиятингизни буткул ўзгартириб бошқа йўналиш- талабаларга таълим бериш сохасини асосий қилиб танлаган экансиз. Саволим шундан иборат-ки , нима учун бирдан бундай кескин қарор қабул қилгансиз ?

- Бунинг сабаблари кўп . Шулардан бири ҳизмат вақтида олган жароҳатим имкониятимни чеклаб қўйишида эди. Гуруҳимиз йигитлари биргаликда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи тўдани қўлга олиш жараёнида юрагимдан жароҳат олганим шу қарорга келишимга қисман сабаб бўлган. Энг асосий сабаблардан бири эса жуда яқин дўстимдан ўзим истамаган тарзда ажралиб қолишим эди.

- Яқин дўстингиз ? У ҳақда эшитмаган эканман. Номи ким эди унинг ?

- Содиқ дўст.

- Исмлари Содиқ эдими уларнинг ? - шошилганча сўради Гулнур.

Азиз Алиев бош чайқади:

- Йўқ . Унинг исми эмас , сифати содиқ эди. Шу сабаб ўғлимга Содиқжон деб исм қўйганман. Дўстимнинг ҳурмати учун .

- Дўстингиз ҳаётмилар ҳозир? Сиз улар ҳақда шундай оҳангда гапиряпсиз-ки, мен беихтиёр ...

- У йигит киши эмас эди. Дўстим шижоатда тенгги йўқ қиз эди,- Азиз Алиев шундай деб қаддини ростлади ,- қизим , хафа бўлмасангиз диктофонни ўчирсангиз. ( Гулнур беихтиёр диктафоннинг ўчириш тугмасини босди ) Мен ҳозир умрим давомида ардоқлаб келган сиримни сиз билан бўлишмоқчиман. Бу сирдан фақатгина аёлим Ирода хабардор. Иккинчиси сиз бўласиз. Нима учун у сирни айнан сизга айтмоқчи эканлигимга қизиқяпсизми ?

#давоми_бор /101
👍17❤1😭1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

33-ҚИСМ

Билмадим. Негадир сизга дилимни ёргим келди. Юрагимда менга таниш аллаким "Бу қизга бемалол ишонишинг мумкин" деётгандек гўё.
У қиз ... Ўша қиз мени ўзи топиб келганди. Гўёки самодан нажот фариштаси учиб тушгани каби. У ҳаётимга сокин оқар дарё мисоли ортиқча ҳашаматларсиз кириб келган эди.
Кунлардан бирида ғойибона дўстим телефон рақамимга қўнғироқ қилди ва икки киши бир бегуноҳ ҳайдовчини ўлдиришни режа қилишаётганини айтди.
Ўшанда нимани тасаввур қилганман биласизми ? Гўёки ўша ҳайдовчи тоғам-у ,менда уни сақлаб қолишнинг имкони бордек бўлиб туюлган. Айнан шунинг учун ҳам мен қизнинг қўнғироғини бефарқ қолдирмаганман. Айнан шунинг учун ҳам ўша ҳайдовчининг жони сақлаб қолинган.

Гулнур қизим , сизга битта савол . Сиз бу дунёда ғайри табиий қобилиятга эга инсонлар борлигига ишонасизми ? Мисол учун ёнида турган инсоннинг фикрини ўқий оладиган? Кўрган тушлари ўнгидан келадиган? Содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларни аввалдан кўнгли сезадиган ?

Гулнур кўп ўйланиб ўтирмай дарҳол жавоб қайтарди :

- Ҳа ишонаман. Бу ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин. Аллоҳ томонидан яратилган инсон унинг бетакрор мўъжизаси . Шундай экан мўъжизалар ичида ҳам мўъжиза содир бўлишига нега ишонмай? Қолаверса бу ҳақда муқаддас китобимиз Қуръони Каримда ҳам талай далиллар келтирилган. Биргина Пайғамбаримиз Саллоҳу Алайҳи Вассаллам билан кечган Исро ва Меърож воқеаларини эсланг.
Мен яқинда бир ажойиб диалогни ўқиб қолдим :
Бир киши иккинчисидан сўрабди :
- Менга ичида мўъжиза бўлган бирор бир нарсани кўрсат ?
Шериги жавоб қайтарибди:
- Менга ичида мўъжиза бўлмаган бирор бир нарсани кўрсат-чи? - Гулнур шундай деб Азиз Алиевга ҳижолатпазлик билан изоҳ берган бўлди ,- саволингизга жуда узоқ жавоб қайтариб адабсизлик қилиб қўймадимми ?

- Йўқ, йўқ , қизим. Сизни тинглаб кўнглим тобора ёришиб бормоқда. Илтимос , шу мавзуда фикрларингиз бўлса ийманмай бемалол ўртоқлашсангиз. Бунинг камина учун нечоғлик қизиқ ва аҳамиятли эканлигини хатто тасаввур ҳам қила олмайсиз.

- Мен ҳаётда турфа инсонларни кўп учратдим. Сиз айтган ғайриоддий қобилиятли инсонларни ҳам. Менда ҳам Аллоҳ берган бир одат бор. Ўзимга жуда яхши таниш бу одатнинг номи кузатувчанлик, яъни мен атрофдаги воқеа- ҳодисаларни , шулар қаторида инсонларни ҳам кўп кузатаман. Яқинда янги қўшнимиз бўлган бир аёл билан суҳбатлашиб қолгандим. Улар менга гапириб берган ва жуда ҳайратга солган воқеани руҳсатингиз билан сизга ҳам сўзлаб берсам.

- Қани , қани қизим, қулоғим сизда . Бажонидил эшитаман сизни,- Азиз Алиев Гулнурнинг сўзларига интиқлик билан рағбат билдирди.

Гулнур ундаги қизиқишдан янада куч олган ҳолда жўшқинлик билан сўзлай кетди:

- У аёлнинг исмлари Фазилат опа. Фазилат опанинг айтишларича узоқ йиллар жисмиларидаги қон билан боғлиқ бўлган касаллик билан курашибдилар. Улар қиммат - қиммат дорилардан муолажа олар эканлар- у , бошланишига аҳволлари тезда ўнгланар , "Бўлди энди соғайдим" деган хулосага келишлари ҳамоно яна тоблари қоча бошлар экан. Баъзан яхши юрган кезлари яқин кунларда қаттиқ оғришларини ич- ичларидан ҳис қилар эканлар.
"Бир куни ,- дея гапириб бердилар Фазилат опа,- эрта тонгда ғалати бўлиб уйғондим. Аслида буни уйғониш ҳам деб бўлмас эди. Мен шундай руҳиятда эдим- ки, ётокда ётган жойимда уйғоқлик ва туш кўришликнинг чегарасида эдим чамаси. Ўшанда ёз кунлари эди. Туни билан хонамнинг эшик ва деразалари очиқ қолган эди.
Бир вақт очиқ эшикдан узунлиги қулочимдек келадиган қоп- қора , семиз , думи тўмтоқ илон ўрмалаб кириб келди. Илон шунчалар жирканчли эди- ки , хатто унинг тангачалари орасидан тепчиб турган ёғларидан таралаётган бадбўй ҳидларини ҳис қилибман. Шу алфозда ундан жудаям қўрқибман, ўзимни олиб қочай десам танам менга умуман бўйсунмас эмиш. Кўп ўтмай худди шундай илонлар бирдан кўпайиб кетибди. Улар деразадан , девордан , ҳатто уйнинг шифтидан сизиб чиқаётган каби ҳар тарафдан мени ўраб кела бошлашди. Мен энди ўзимга жуда - жуда ёмон бўлишини ҳис қила бошладим.

/102

@iffatli_qalb
👍22❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун қадрдоним! 🌙

🌙🌹Аллоҳни берган куни ҳам ниҳоясига етди.
Яхшилик қилиб, улгурмаган бўлсангиз, эртанги кун зоя кетмасин!

🌙🌹Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.

✨
🌹Тунингиз осуда ўтсин

✨🌹Хайрли тун азизлар.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 8 - МАЙ.
ПАЙШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН 🌺

❤️🌿🌹  ❤️🌿🌹  ❤️🌿🌹

🌿🌺 Айни дамда турганларга,
Аллоҳимдан сўрганларга,
Ҳалқим, дея юрганларга,
Ассалому-алайкум!

🌺🌿Касалларга соғлик берсин,
Ўксик қалбга тоғлик берсин!
Хожандмандга боғлик берсин,
Дея дуо қилганларга ..

🌿🌹Пайшанба Кунингиз солиҳ
амалларга, Аллоҳнинг раҳматию
мағфиратига тўлсин. 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
👍1
🌹Бу ҳаётда арзимаган нарсаларга хафа бўлиб эмас,аксинча,оддий нарсаларга қувониб яшанг!

☝🏼Ҳар куни эрталаб
-Бугун албатта нимадир яхшилик бўлади деб уйғонсангиз,албатда шундай бўлади.

🤲🏻(«Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман») Абу Ҳурайра р.а.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram ijtimoiy tarmogʻida yagona boʻlgan 🎂
@tortlarr kanali. Siz bu kanaldan 👇

✔️Turli xil tort retseptlari 😋
✔️Tort uchun ajoyib idealar😍
✔️Oʻzgacha layfhaklar , rasmlar 🫠
✔️Topishingiz anniq 🥳

Asosiysi bu kanaldagi videolarni koʻrib ham koʻnglingiz ❤️‍🔥, ham koʻzingiz quvnaydi🤩 va zerikib qolmaysiz🫰🏻

Kirib oʻzizngiz guvohi boʻling👇
https://t.me/+xPVBsDbWd2U0YTEy
https://t.me/+xPVBsDbWd2U0YTEy
👍2
Эркаклардан бири айтади:
“Аёлимга бироз қаттиққўллик қилиб юборсам ёки у ва мен ўзаро жанжаллашиб қолсак ёки бирон муаммо устида тортишиб қолсак, жаҳл билан тезроқ хонадан чиқиб кетишга харакат қиламан. Кўча эшиги олдида етиб бормайман хамки, валлохи, ичкарига қайтиб ундан узр сўраб кўнглини олиш, ярашиб олиш иштиёқи қалбимни тўлдириб олади. Бу хақда унга айтиб берганимда, у мендан:
— Биласизми, нега бундай бўлади?— деб сўради. Мен:
— Йўқ, нимага экан? — дедим. У:
— Ўзаро жанжалимиздан сўнг хонадан чиқишингиз билан мен тинмай истиғфор айта бошлайман. Кейин эса сиз кириб келасиз ва узр-маъзур айтиб, кўнглимни ола бошлайсиз, — деб жавоб берди.

Ҳа, биродарлар, (бунинг сабаби) Аллоҳ таоло баён қилган ушбу истиғфордир: “...Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас”, Анфол сураси, 33-оят.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵💵 1 ОЙДА КАМИДА 7  МЛНДАН 15 МЛНГАЧА ОЙЛИК💰💰
🔹 СИЗ ҲАМ ХОҲЛАЙСИЗМИ? ✅

🌟 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
СИЗЛАРНИ ҲАМКОРЛИККА ТАКЛИФ ҚИЛАМАН 😍


🏣 ERSAĞ Туркия Корпорацияси.
📈 Ҳалол бизнес.
💵 Ойлик нақд!
🧕 Мусулмон компания.
🏠 Уйдан туриб ишлаш имконияти.
🛗 Катта даромад олишни истасангиз каръера килиш оссон.
💎 Ойлик 500$ дан 5000$ гача

⏰Иш вакти: Кунига 2 - 3 соат.

Маълумот учун ⏬⏬⏬⏬
👇👇👇👇👇👇👇👇👇@Biznes_lider_Ketrin
👇👇👇👇👇👇👇
👍1