🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
#ТАНЛАНГАН

- Адаси , Гулнур қизим. Энди менга руҳсат. Сизларга жон деб шерик бўлардим- у , аммо мениям ошхонада ижод кутмоқда. Ҳа айтганча чой ёки қаҳва дамлаб келтириб берайми ?

- Малол келмаса иккисиниям ,- жилмайди Азиз ака ,- аввал сутли қаҳва бўлса, ортидан чой. Сени ҳадеб овора қилмаслик учун биттада айтақолдим .

- Мен учун овора бўлманг , келганимдан буён сизни ҳам тоза ишга қўйдим. Жуда ҳижолатпазлик бўляптида,- деди Гулнур юзларига қизиллик югурганча.

- Ҳечам овораси йўқ. Мен бир зумда барини муҳайё қиламан.

- Демак , суҳбатни бошласак бўлар ,- чуқур тин олди Азиз Алиев,- демак тўғри тушунган бўлсам сиз мен ҳақимда мақола тайёрлашингиз керак . Шундайми ?

- Ҳа,- жилмайди Гулнур, - қаршилик қилмасангиз мен сизга интеръвю тарзида бир неча саволлар бераман . Сўнгра жавобларингизни умумлаштириб сиз ҳақингизда мақола ёзаман. Руҳсатингиз билан савол- жавобларни телефоним диктафонига ёзиб олсам.

- Майли , қаршилигим йўқ.

- Мен мақолани қоғозга тушиб ёзиб бўлгач уни тармоқ орқали энг аввал сизнинг рақамингизга жўнатаман. Мақола нашр қилинишидан олдин унинг энг биринчи таҳрирчиси ҳам ўқувчиси ҳам ўзингиз бўласиз.

- Жуда соз . Бу таклиф кўнглимдагидек иш бўлди . Демак менда ўзимни мақтаб олишим учун яна бир имкон туғилибди- да , - хандон отиб кулди Азиз ака,- хазил , қизим , хазил.

Шу пайт эшик очилиб остонада тартиб билан иккита бокалда буғи чиқиб турган сутли қаҳва, бир чойнак чой , икки пиёла ҳамда бир тақсимчада шокаладли печенье жойланган кичкина доира патнис кўтарган Ирода опа кўринди.
Гулнур чаққонлик билан ўрнидан туриб "Раҳмат" айтганча унинг қўлидаги патнисни олди .
Ирода опа "Арзийсиз" дея жилмайган бўлди ва чаққонлик билан хонани тарк этди.

- Демак , бошлаймиз ,- деди Гулнур патнисни журнал столи устига қўяр экан ўзи билан олиб келган сумкачасидан қўл телефонини олиб унинг диктафонини ёқди,- сизга биринчи саволим шундан иборат :

- Бу касбни эгаллашингизга нима сабаб бўлган ? Ёки ким?

Азиз Алиев қўлига олган қаҳвага қараганча қошини ўйчан чимирди:

- Бунга сабаб тоғам бўлганлар. Ўша вақтлар мактабнинг саккизинчи синфида ўқирдим. Тоғамнинг ... Бир гуруҳ жиноятчилар тоғамнинг жонларига қасд қилган вақт эди ўша кезлари. Улар банкда инкасатор бўлиб ишлар эдилар. Пул сабаб уюшган тўда аъзолари тоғам ва уларнинг шерикларини пичоқлаб кетишган . Пичоқлаганда ҳам жон берганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ваҳшийларча... қайта - қайта бажаришган бу қабиҳ ишни ...
Ўшанда битта- ю битта ўғлининг дардида савдои бўлиб қолган бувимга қараб туриб шу қарорга келгандим.
Мактабни битириб ички ишлар соҳасига ўқиш учун ҳужжат топширишимни эълон қилган кезимда дадам ҳайратга тушиб "Бу касбни эгаллаш сенга нима учун керак бўлиб қолди ?" дея савол бергандилар. Шунда мен уларга :

"Бу касб менга оламдан ўтиб кетганига қатор йиллар ўтиб кетган бўлса ҳам , ҳамон марҳум ўғлининг ишдан келишига у севган таомни тайёрлаб дастурхон тузайдиган, тонгда "Ухлаб қолмадиммикан?" дея шоша- пиша нонушта тайёрлаш учун ошхонага югурадиган руҳи мудом бедор оналар сабаб , турмуш ўртоғидан бевақт ажраб қолиб сочи бир кечада оппоқ оқариб кетган келинчаклар туфайли, дастурхон солинганда дадасини эслаб соғинчдан хархаша қилиб онасини ҳар куни йиғлатадиган гўдаклар учун, умуман олганда аччиқ - аччиқ кўз ёшларга барҳам бериш ва дунёни тоза туйғуларга тўлдириш учун керак" деганман. Ўшанда жуда кўп гапларни гапиргандим . Хулоса шу бўлди-ки, дадам бу саволни менга ҳеч қачон қайтиб бермадилар.

-Бу касб жуда машаққатли касб эканлигидан , ўз эгасидан улкан матонат ва фидойиликни талаб қилишидан хабаримиз бор. Бу касб эгалари иш фаолияти давомида ҳаловатни бир четга суриб тиним билмай меҳнат қиладилар. Айтингчи , умрингиз давомида мазкур касбни танлаганингизга ҳеч пушаймон бўлганмисиз ? Агар саволим ножоиз бўлса , мавзудан ташқарида дея ҳисоблашимиз мумкин.

- Йўқ саволингиз ножоиз эмас. Жавобим эса мен бу касбни танлаганимдан бирон бир марта бўлсин афсус чеккан эмасман.

/100
👍11
#ТАНЛАНГАН

Агар ҳаётимни қайта бошдан яшашнинг имкони бўлса мен ҳеч иккиланмай яна шу касбни танлаган бўлардим.

- Касбингиз юзасидан кунда турли жиноят ишлари билан тўқнаш келгансиз. Оддий инсонлардан фарқли равишда одам боласи кўрмоқ тугул, хатто эшитишга жунжикадиган жиноий ишларни очгансиз Қабоҳатнинг мудҳиш ботқоғида ўзингиз истамаган ҳолда сарпочанг кезишга мажбур бўлгансиз. Айтинг-чи , иш фаолиятингиз давомида сизни қаттиқ ларзага солган воқеалардан бирини эслай оласизми ?

Азиз Алиев оғир хўрсинди:

- Уларни эслаш ... Мен уларни эсламайман. Уларни эслаш учун вақтинчалик бўлса-да ҳотирамдан ўчиришим керек бўларди. Мен эса бу ишни удда қила олмадим.
Кўпчилик инсонлар "Эркак киши ҳаётда йиғламайди" деган хулосага келиб олишган. Агар ўша эркак ички ишлар тизимида ишласа ундайларга нисбатан "Дийдаси тош бўлиб қотиб кетган" демоқлари тайин. Бироқ шуни билинг- ки , биз , ҳа биз , айнан шу соҳа вакиллари қолган барча одамларга нисбатан кўпроқ йиғлаймиз. Фақат ўша йиғи деганлари қурғур кўзларимиздан ёш бўлиб томиб оқмайди. Бизнинг бутун вужудимиз йиғлайди. Етмиш икки минг томиримиздаги қон-бу сизлар ҳеч қачон кўришга муяссар бўлмаган ўша кўз ёшларимиз.
Мен ҳам кўп йиғлаганман. Ҳамон йиғлашим ҳам рост. Балоғат ёшига етиб - етмай ҳомиладор бўлиб , боласини ҳаммомда туғиб пиёз қопига ўраб ўлдирган қизнинг норасидаси учун ҳамон йиғлайман. Талаба ҳолида бузуқлик кўчасига кириб орттириб олган фарзандини каналга улоқтирган аёлнинг қизалоғи учун, биров зўрлаб қўйгач туққан боласини ҳожатхонага ташлаган онанинг устига гувала бостирилган ўғилчаси учун ҳалигача кўзимнинг ёшлари тингани йўқ.
Амакисининг уйини тунаб чиқиб кетаётган жиянни кўриб қолганлиги сабаб хонадоннинг ой-куни яқин келинчаги бўғиб ўлдирилганидан ҳанузгача ўзимга кела олмайман.
Дадаси эркалатиб ёшига етмай туриб қўлига машина калити берган "бойвачча"нинг бошқарувни эплай олмай тўрт нафар боласи бор жувоннинг умрига зомин бўлгандаги йиғимни бир кўрсангиз эди...

Қай бирини айтай? Қай ҳодиса енгил , қай бири оғир ? Буларнинг бари бир сўз билан айтганда кишилик жамиятининг оғриқли нуқтаси, дарди . Номи жиноят дейилади бунинг ...

- Узр, билмай ярангизни янгилаб қўйдим,- Гулнур бўғзига тиқилган ҳўрсиниқни базўр ютганча,- руҳсатингиз билан кейинги саволга ўтсам.
Бундан таҳминан йигирма беш , ўттиз йиллар илгариги ўтмишга сафар қилсак. Ўша йиллар салномасида сизнинг исмингиз жиноятларни фош қилиш бўйича энг етакчи ўринда турган экан. Сиз ҳақингизда "Тирик афсона" ёки "Афсона" атамаларининг қўлланиши ҳам айнан ўша даврга бориб тақалар экан. Орадан бир неча йиллар ўтиб эса сиз ўз фаолиятингизни буткул ўзгартириб бошқа йўналиш- талабаларга таълим бериш сохасини асосий қилиб танлаган экансиз. Саволим шундан иборат-ки , нима учун бирдан бундай кескин қарор қабул қилгансиз ?

- Бунинг сабаблари кўп . Шулардан бири ҳизмат вақтида олган жароҳатим имкониятимни чеклаб қўйишида эди. Гуруҳимиз йигитлари биргаликда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи тўдани қўлга олиш жараёнида юрагимдан жароҳат олганим шу қарорга келишимга қисман сабаб бўлган. Энг асосий сабаблардан бири эса жуда яқин дўстимдан ўзим истамаган тарзда ажралиб қолишим эди.

- Яқин дўстингиз ? У ҳақда эшитмаган эканман. Номи ким эди унинг ?

- Содиқ дўст.

- Исмлари Содиқ эдими уларнинг ? - шошилганча сўради Гулнур.

Азиз Алиев бош чайқади:

- Йўқ . Унинг исми эмас , сифати содиқ эди. Шу сабаб ўғлимга Содиқжон деб исм қўйганман. Дўстимнинг ҳурмати учун .

- Дўстингиз ҳаётмилар ҳозир? Сиз улар ҳақда шундай оҳангда гапиряпсиз-ки, мен беихтиёр ...

- У йигит киши эмас эди. Дўстим шижоатда тенгги йўқ қиз эди,- Азиз Алиев шундай деб қаддини ростлади ,- қизим , хафа бўлмасангиз диктофонни ўчирсангиз. ( Гулнур беихтиёр диктафоннинг ўчириш тугмасини босди ) Мен ҳозир умрим давомида ардоқлаб келган сиримни сиз билан бўлишмоқчиман. Бу сирдан фақатгина аёлим Ирода хабардор. Иккинчиси сиз бўласиз. Нима учун у сирни айнан сизга айтмоқчи эканлигимга қизиқяпсизми ?

#давоми_бор /101
👍17❤1😭1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

33-ҚИСМ

Билмадим. Негадир сизга дилимни ёргим келди. Юрагимда менга таниш аллаким "Бу қизга бемалол ишонишинг мумкин" деётгандек гўё.
У қиз ... Ўша қиз мени ўзи топиб келганди. Гўёки самодан нажот фариштаси учиб тушгани каби. У ҳаётимга сокин оқар дарё мисоли ортиқча ҳашаматларсиз кириб келган эди.
Кунлардан бирида ғойибона дўстим телефон рақамимга қўнғироқ қилди ва икки киши бир бегуноҳ ҳайдовчини ўлдиришни режа қилишаётганини айтди.
Ўшанда нимани тасаввур қилганман биласизми ? Гўёки ўша ҳайдовчи тоғам-у ,менда уни сақлаб қолишнинг имкони бордек бўлиб туюлган. Айнан шунинг учун ҳам мен қизнинг қўнғироғини бефарқ қолдирмаганман. Айнан шунинг учун ҳам ўша ҳайдовчининг жони сақлаб қолинган.

Гулнур қизим , сизга битта савол . Сиз бу дунёда ғайри табиий қобилиятга эга инсонлар борлигига ишонасизми ? Мисол учун ёнида турган инсоннинг фикрини ўқий оладиган? Кўрган тушлари ўнгидан келадиган? Содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларни аввалдан кўнгли сезадиган ?

Гулнур кўп ўйланиб ўтирмай дарҳол жавоб қайтарди :

- Ҳа ишонаман. Бу ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин. Аллоҳ томонидан яратилган инсон унинг бетакрор мўъжизаси . Шундай экан мўъжизалар ичида ҳам мўъжиза содир бўлишига нега ишонмай? Қолаверса бу ҳақда муқаддас китобимиз Қуръони Каримда ҳам талай далиллар келтирилган. Биргина Пайғамбаримиз Саллоҳу Алайҳи Вассаллам билан кечган Исро ва Меърож воқеаларини эсланг.
Мен яқинда бир ажойиб диалогни ўқиб қолдим :
Бир киши иккинчисидан сўрабди :
- Менга ичида мўъжиза бўлган бирор бир нарсани кўрсат ?
Шериги жавоб қайтарибди:
- Менга ичида мўъжиза бўлмаган бирор бир нарсани кўрсат-чи? - Гулнур шундай деб Азиз Алиевга ҳижолатпазлик билан изоҳ берган бўлди ,- саволингизга жуда узоқ жавоб қайтариб адабсизлик қилиб қўймадимми ?

- Йўқ, йўқ , қизим. Сизни тинглаб кўнглим тобора ёришиб бормоқда. Илтимос , шу мавзуда фикрларингиз бўлса ийманмай бемалол ўртоқлашсангиз. Бунинг камина учун нечоғлик қизиқ ва аҳамиятли эканлигини хатто тасаввур ҳам қила олмайсиз.

- Мен ҳаётда турфа инсонларни кўп учратдим. Сиз айтган ғайриоддий қобилиятли инсонларни ҳам. Менда ҳам Аллоҳ берган бир одат бор. Ўзимга жуда яхши таниш бу одатнинг номи кузатувчанлик, яъни мен атрофдаги воқеа- ҳодисаларни , шулар қаторида инсонларни ҳам кўп кузатаман. Яқинда янги қўшнимиз бўлган бир аёл билан суҳбатлашиб қолгандим. Улар менга гапириб берган ва жуда ҳайратга солган воқеани руҳсатингиз билан сизга ҳам сўзлаб берсам.

- Қани , қани қизим, қулоғим сизда . Бажонидил эшитаман сизни,- Азиз Алиев Гулнурнинг сўзларига интиқлик билан рағбат билдирди.

Гулнур ундаги қизиқишдан янада куч олган ҳолда жўшқинлик билан сўзлай кетди:

- У аёлнинг исмлари Фазилат опа. Фазилат опанинг айтишларича узоқ йиллар жисмиларидаги қон билан боғлиқ бўлган касаллик билан курашибдилар. Улар қиммат - қиммат дорилардан муолажа олар эканлар- у , бошланишига аҳволлари тезда ўнгланар , "Бўлди энди соғайдим" деган хулосага келишлари ҳамоно яна тоблари қоча бошлар экан. Баъзан яхши юрган кезлари яқин кунларда қаттиқ оғришларини ич- ичларидан ҳис қилар эканлар.
"Бир куни ,- дея гапириб бердилар Фазилат опа,- эрта тонгда ғалати бўлиб уйғондим. Аслида буни уйғониш ҳам деб бўлмас эди. Мен шундай руҳиятда эдим- ки, ётокда ётган жойимда уйғоқлик ва туш кўришликнинг чегарасида эдим чамаси. Ўшанда ёз кунлари эди. Туни билан хонамнинг эшик ва деразалари очиқ қолган эди.
Бир вақт очиқ эшикдан узунлиги қулочимдек келадиган қоп- қора , семиз , думи тўмтоқ илон ўрмалаб кириб келди. Илон шунчалар жирканчли эди- ки , хатто унинг тангачалари орасидан тепчиб турган ёғларидан таралаётган бадбўй ҳидларини ҳис қилибман. Шу алфозда ундан жудаям қўрқибман, ўзимни олиб қочай десам танам менга умуман бўйсунмас эмиш. Кўп ўтмай худди шундай илонлар бирдан кўпайиб кетибди. Улар деразадан , девордан , ҳатто уйнинг шифтидан сизиб чиқаётган каби ҳар тарафдан мени ўраб кела бошлашди. Мен энди ўзимга жуда - жуда ёмон бўлишини ҳис қила бошладим.

/102

@iffatli_qalb
👍22❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун қадрдоним! 🌙

🌙🌹Аллоҳни берган куни ҳам ниҳоясига етди.
Яхшилик қилиб, улгурмаган бўлсангиз, эртанги кун зоя кетмасин!

🌙🌹Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.

✨
🌹Тунингиз осуда ўтсин

✨🌹Хайрли тун азизлар.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 8 - МАЙ.
ПАЙШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН 🌺

❤️🌿🌹  ❤️🌿🌹  ❤️🌿🌹

🌿🌺 Айни дамда турганларга,
Аллоҳимдан сўрганларга,
Ҳалқим, дея юрганларга,
Ассалому-алайкум!

🌺🌿Касалларга соғлик берсин,
Ўксик қалбга тоғлик берсин!
Хожандмандга боғлик берсин,
Дея дуо қилганларга ..

🌿🌹Пайшанба Кунингиз солиҳ
амалларга, Аллоҳнинг раҳматию
мағфиратига тўлсин. 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
👍1
🌹Бу ҳаётда арзимаган нарсаларга хафа бўлиб эмас,аксинча,оддий нарсаларга қувониб яшанг!

☝🏼Ҳар куни эрталаб
-Бугун албатта нимадир яхшилик бўлади деб уйғонсангиз,албатда шундай бўлади.

🤲🏻(«Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман») Абу Ҳурайра р.а.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram ijtimoiy tarmogʻida yagona boʻlgan 🎂
@tortlarr kanali. Siz bu kanaldan 👇

✔️Turli xil tort retseptlari 😋
✔️Tort uchun ajoyib idealar😍
✔️Oʻzgacha layfhaklar , rasmlar 🫠
✔️Topishingiz anniq 🥳

Asosiysi bu kanaldagi videolarni koʻrib ham koʻnglingiz ❤️‍🔥, ham koʻzingiz quvnaydi🤩 va zerikib qolmaysiz🫰🏻

Kirib oʻzizngiz guvohi boʻling👇
https://t.me/+xPVBsDbWd2U0YTEy
https://t.me/+xPVBsDbWd2U0YTEy
👍2
Эркаклардан бири айтади:
“Аёлимга бироз қаттиққўллик қилиб юборсам ёки у ва мен ўзаро жанжаллашиб қолсак ёки бирон муаммо устида тортишиб қолсак, жаҳл билан тезроқ хонадан чиқиб кетишга харакат қиламан. Кўча эшиги олдида етиб бормайман хамки, валлохи, ичкарига қайтиб ундан узр сўраб кўнглини олиш, ярашиб олиш иштиёқи қалбимни тўлдириб олади. Бу хақда унга айтиб берганимда, у мендан:
— Биласизми, нега бундай бўлади?— деб сўради. Мен:
— Йўқ, нимага экан? — дедим. У:
— Ўзаро жанжалимиздан сўнг хонадан чиқишингиз билан мен тинмай истиғфор айта бошлайман. Кейин эса сиз кириб келасиз ва узр-маъзур айтиб, кўнглимни ола бошлайсиз, — деб жавоб берди.

Ҳа, биродарлар, (бунинг сабаби) Аллоҳ таоло баён қилган ушбу истиғфордир: “...Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчи эмас”, Анфол сураси, 33-оят.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵💵 1 ОЙДА КАМИДА 7  МЛНДАН 15 МЛНГАЧА ОЙЛИК💰💰
🔹 СИЗ ҲАМ ХОҲЛАЙСИЗМИ? ✅

🌟 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
СИЗЛАРНИ ҲАМКОРЛИККА ТАКЛИФ ҚИЛАМАН 😍


🏣 ERSAĞ Туркия Корпорацияси.
📈 Ҳалол бизнес.
💵 Ойлик нақд!
🧕 Мусулмон компания.
🏠 Уйдан туриб ишлаш имконияти.
🛗 Катта даромад олишни истасангиз каръера килиш оссон.
💎 Ойлик 500$ дан 5000$ гача

⏰Иш вакти: Кунига 2 - 3 соат.

Маълумот учун ⏬⏬⏬⏬
👇👇👇👇👇👇👇👇👇@Biznes_lider_Ketrin
👇👇👇👇👇👇👇
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kuksi 🍲

Kerakli mahsulotlar :
✅3 ta tuhum
✅ 300 gr go’sht ( marinovkasiga : 2 osh qoshiq soya + 0,5 choy qoshiq kareyskiy tuz + 1 choy qoshiq tuz )
✅ 2 ta pamidor
✅ 3 ta bodring
✅ chorakda karam ( zapravkasiga 1 choy qoshiq tuz+ 1 choy qoshiq shakar + 1 choy qoshiq soya + 0,5 choy qoshiq kareyskiy tuz )

✅ 1 pachka kuksi hamiri

Muzdekkina suvi uchun :
✅ 1,5 litr go’sht qaynagan suvi
✅ 1 osh qoshiq tuz
✅ 3 osh qoshiq shakar
✅ 2 osh qoshiq soya
✅1 choy qoshiq uksus ( 70%)
✅ 1 choy qoshiq kareyskiy tuz
✅ 1 ta zubchik chisnok
✅ 1 ta bodring
✅ 1 ta pamidor
✅ ukrop, kashnich

Eslatma : Kuksiga go’sht qaynagan suvni ishlatsangiz judayam mazzali bo’ladi . Muzlatgichga qoʼyib muzdekkina qilib oling. Bu taom muzdekkina bo’lishi kerak.


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 МЕНДАН ОЛДИН
ЎЛМАСИНЕЙ ОНАЖОНИМ.😢

🎙Фаришта
✍Малак. Сиймо


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1💔1
Мен рингда Америка учун жанг қилдим ва Америка учун олтин медални олдим. Ўша куни бир ресторанга кириб, буни нишонлашни истадим, аммо америкаликлар мени ресторандан қувиб чиқаришди. “Қора танлисан!” деб менга овқат беришмади. Алам билан соҳилда кезар эканман, Америка учун олган олтин медални дарёга улоқтирдим.

Масжидга келиб қолдим ва у ерда оқ танли билан қора танли бир сафда ўтирганини, бир-бири билан оға-инидек суҳбатлашишаётганини, бирга намоз ўқиб, кейин бир-бирини бағрига босаётганини кўрдим. Мен Исломни қабул қилишимни айтдим. Имом менга шаҳодат калимасини ўргатди.

Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам — Унинг қули ва элчиси эканига гувоҳлик бераман! Мен чемпионлик шоҳсупасида туриб, йиғламагандим, ҳозир йиғладим. Чемпионлигимдан кўра ҳозир буюкроқ мартабада турганимни ҳис қилиб, йиғладим…

Муҳаммад АЛИ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14🥰3
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 81-қисм Шомил шаҳарга келиб ўғлини излай бошлади. Телефон рақами ўчиқ деяпти. -Бу бола мени аниқ жинни қилади. Шахбоз эса кунини мехмонхонада Ғуломдан жавоб кутиш билан ўтказарди. -Менга хиёнат қилди. Менга-я? Мени кимлигимни…
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


82-қисм

-Бўладиган гапни гапирсангизчи.
Файзга смс келди. Очди, Хушнуддан экан.
«Робияни овқатланишга ташқарига олиб чиқ»
Файзиддинни юзига табассум югурди.
-Робия тушлик бўлди. Балки овқатланармиз.
-Қорним тўқ.
-Бир марта менга ҳам йўқ деманг.
Робия иложсиз қолди. Аслида қорни оч. Аммо Файзиддинда умид уйғонмасин деяпти.
-Хўп.
Робияни компутерни ўчириб ўрнидан туришини кутди Файзиддин. Кейин биргаликда ташқарига чиқишди.
-Ўзимам уч кунда ишимни соғинибман.
-Рост, одамлари яхши. Ишлагингиз келади. Хушнуд бу ердан кетмоқчи экан асли. Шу сабаб мени чақирган экан . Сен ўрнимга қоласан дейди. Ҳеч кимга айтмаслигимни тайинлаган. Аммо сиз ҳеч ким эмас менга яқин инсонсиз.
-Файзиддин ака бу ҳақида гаплашмайлик.
Улар анчайин йўл юришди. Ғуломни ушлаб беришини кутмай Шахбозни ўзи қизни кузатишга келганди. Уларни ортидан кўриб қолди. Кейин эса одамлардан панароқ жойга етиб олиб Робияни қўлидан тортди.
-Қўлга тушдингми?
Робия қўрқиб кетди. Аммо бу воқеа фақат Робияни эмас бу икки йигитни ҳам эсанкиратиб қўйди.
-Тушунмадим?
Файзиддинни ғазабли нигоҳидан Шахбоз қизни қўлини қўйиб юборди. Айни дамда Шахбоз нима қиларини билмасди.
-Сиз мендан нима истайсиз? Нега шунчаки тинч қўёлмайсиз?
Аммо бу гаплар таъсир қилмасидан Файзиддин Шахбозга мушт туширди.
-Ифлос ўлдираман сени.
Муштлашув бошланган онда бошқа жойдан уларни кузатиб турган объект буйруқ берди
«Қўлга олинг»
Бир зумда ИИБ ходимлари атрофни ўраб олди. Шомил ака ўғлини топиб улгурмасидан милиция Шахбозни қўлига кишан тақди. Машинага босиб олиб кетишди. Файзиддинни олдида қолган ИИб ходими эса уни елкасига қоқиб қўйди.
-Раҳмат тутишда ёрдам берганингиз учун.
Файзиддинни қулоғига гап кирмасди. Уни синглисига қилинган суиқасд бу дори таъсирида бўлмаган. Мана ҳозир куёвини қўлида яна пичоқ бор эди. Нима қиларини билмай акаси Асадга сим қоқди.
-Ака Замирани олиб келинг уйга.
-Тинчликми?
-Сизга айтган эдим бу эркатойни севган қизи бўлган дея. Бор экан, у дори таъсирида қилмаган чавақлашни. Мана ҳозир яна бир қизга зўравонлик қилмоқчи бўлди.
-Эсингни йиғ ука.
-Ака ҳозир бу ит милицияда. Менам бугуноқ йўлга тушаман. Синглимни у маразни уйида қолдирмайман

Давоми бор...
👍13❤3😭1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


83-қисм

Робия ҳайрон эди. Лол эди. Файзиддин нима деди ҳозир? Файзиддин тез юрганча кетиб қолди. Ҳеч қанча вақт ўтмай Хушнуд синглисини олдига келди.
-Сенга ҳеч нима қилмадими?
Робия йўқ дегандек бошини қимирлатди.
-Юр уйга борамиз. Йўлдан бирор нима сотиб оламиз ейишга.
-Ака Файз...
-Нима қилди унга?
-Шахбозни хотинини акаси экан.
-Нима?! – Хушнуд ҳайрон қаради.
-Ҳозир телефонда гаплашди.
-Эссиз синглисини билмай бир номардга топширишган эканда. Сени Аллоҳ асрагани шу бўлса керак синглим. Қани кетдик.
Хушнуд синглисини қўлидан ушлаб машина томон етаклади. Бу манзарани эшикдан чиққан Салоҳ кўрмай қолмади.

💦💦💦

Замира нима бўлаётганига тушунмасди.
-Замира олдимга туш.
-Ака нега бундай деяпсиз?
-Бу ерда бир кун ҳам қолмайсан.
-Файзиддинжон ўзизни босинг. Ҳаёт ўйинчоқми?
-Буни сиз гапирманг. Синглим ўша куни ўлса нима бўларди. Қанча жони азоб чекди. Сизлар эса дори деб баҳона қилдингиз. Анави мараз ўғлиз эса аввалги севганини ортидан юрибди. Уни ҳам ўлдирмоқчи. Мен синглимни қачон ўлдираркан деб кутиб яшамайман
-Шайтонга ҳайф беринг. Замирани қорнида боласи бор.
-Ўзимизга ўхшатиб тарбия қилиб олаверамиз. Сиз боладан ғам еманг..
Файзиддин синглисини олдига солиб олиб кетди. Барно опа турган жойида ўтириб қолди.
-Ээҳҳ, ўғлим-а, шу кунлар бормиди бошимизда? Нега яна ўша етимчани излаб бординг? Нима кам эди сенга?
Файзиддин синглиси билан уйга кириб келганида уйдагилар ҳайрон бўлиб қарашди.
-Файз нима гап ўғлим?
Зуҳра опа қўлини фартугига артди.
-Ойи Замира ўша ифлосни уйига қайтиб бормайди.
-Сен эсингни едингми?
-У руҳий ҳаста ойи. Бугун бир қизни умрига зомин бўларди. Кейингиси синглим бўладими шунда?
-Шахбозжон...
-Бас ойи, етаар. Қизиз бир ўлимдан қолди. Кесилмаган жойи қолмади. Мен берманг қайта дедим. Қулоқ солмадиз. Энди эса бормайди. У телба ҳар нарсага қодир. Қамоқдан чиқа олса албатта.
Зуҳра опа мум тишлади. Замира эса эрини ўзгариб қолганини фаҳмлай бошлаганди.

Давоми бор...
👍17❤2💔1
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

84-қисм

-Қизим бирор нима де?
Эрига илий бошлаганда совиган кўнгли билан нима десин қиз бечора? Илк оқшомда аёвсиз пичоқланган қиз нима десин? Эридан эътибор кўрмаган дил нима десин?
-Акамга қарши чиқмайман. Агар чиндан у қамоқда бўлса мен у ҳовлига қайтиб бормайман.
Замира вақтида хонаси бўлган уй эшигини очиб кириб кетди. Файзиддин эса ўзини бошқаролмасди. У ёқтирган қиз ва куёви ўртасида «нимадир» бор бўлганини ҳазм қилолмасди.

💦💦💦

Сафо ака жиғибийрон
-Ғулом бу нима деган гап?
-Хўжайин биз бормай туриб милиция келиб қолди.
-Ҳаммасини назорат қиламан дегандингку.
-Шундай бўлиб қолди. Милиция биздан учқур чиқди.
Уларнинг суҳбатини эса юқоридаги Хушнуд ўрнатган янги камералар аниқ тиниқ ёза бошлаганди. Камера ўрнатишга сабаб эса.
«Салоҳ отангдан хавотир олиб юрасан. Мана бу камерани ўрнатайлик. Ишда бўлсангам беҳавотир бўласан. Биламан онангдан кейин отангдан хавотир оласан. Бу сенга жуда қулай бўларди»
Салоҳ рад этмади. Бу қурилмани икки кун олдин Хушнудни ўзи ўрнатганди. Аммо бундан Сафо акани хабари йўқ эди.
-Нима қилиб бўлса ҳам қизни йўқот. Салоҳ Ўлмасни қизи билан буткул алоқани узибди.
-Хўп хўжайин.
-Эртага мени бир жойга олиб бориб кел. Бойликларимни ишончли турганини кўзим билан кўришим керак.
-Хўп.

💦💦💦

-Қопқонни яхшигина тайёрладик,- полковник ястанганча курсига суянди.
-Шогирд тайёрлашда адашмайсиз.
-Сафо деганларини жони ёмонам қаттиқ чиқди. Уни шерикларини ушлаганмиз ўша вақтларда. Аммо у автоҳалокатга учраб жазодан омон қолган. Бу ҳаммаси эмас, ўғлидан шубҳа қилиб уни олдига одам киритдик. Буни қарангки ўғли қонун доирасида ишлар экан.
-Марҳума Воҳидова Сожидани ўлимида ҳам Сафонинг қўли бор дейсизми?
-Бор эмас бу аниқ. У бежизга ўғлини туғилган кунини танламаган. Бу чолни кирдикорлари жудаям кўп.
-Хотинини нимага ўлдирган?
-Хотини унинг ҳамма сирини билган. Шу сабаб гувоҳ деб икки марта уринган ўлдиришга.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21🔥3❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 33-ҚИСМ Билмадим. Негадир сизга дилимни ёргим келди. Юрагимда менга таниш аллаким "Бу қизга бемалол ишонишинг мумкин" деётгандек гўё. У қиз ... Ўша қиз мени ўзи топиб келганди. Гўёки самодан нажот фариштаси учиб…
#ТАНЛАНГАН

Кимнидир ёрдамга чақирай десам тилим танглайимга ёпишгандек. Қани оғзимни очолсам. Хуллас илонлар ваҳшатидан ҳушимдан кетиб қолибман. Шу бўйи кечга томон касалхонада ҳушимга келдим. Ўшанда билганим шу бўлди-ю км , ташқарига бирровга чиққан хўжайиним мени беҳуш топиб ўзимга келтира олмагач , тез ёрдамга қўнғироқ қилган эканлар.
Бу сафар касалхонада узоқ ётдим. Ҳар сафар кўзимни юмганимда ўша илонлар гала- гала бўлиб устимга бостириб келаверишар эди. Охири бу ҳақда касалхонада мен билан бир палатада ётган нуроний аяхонга гапириб бердим. Шунда улар :

- Қизим. Бу илонлар бир белги. Сенинг мисолингда олиб қарасак дарднинг бир белгиси. Касал тузалиши учун дарддан фориғ бўлишнинг чорасини қидириш керак. Илонларни кўрганингда тилинг айланмай қолиши ҳам яна бир бошқа белги. Билиб қўй инсоннинг тили дили нима билан машғул бўлса уни намоён қилиб берадиган восита. Сенинг тилинг тутилдими, демак дилинг бўш. Энг аввало ўша дилни энг гўзал нарсалар билан тўлдир. Ўша гўзаллик кейин тиллингга гуллаб тошиб чиқади. Гўзал нарсалар ичида эса Аллоҳнинг зикридан кўра ёқимли нарса бормикан ? Сен ҳам унинг зикрига одатлан. Тезда натижасини кўрасан" дедилар.

Менга уларнинг сўзлари малҳами жон бўлиб туюлди. Дарров уларнинг айтганларига амал қила бошладим. Кўп ўтмай дилим ёп- ёруғ бўлиб қолди.
Касалхонадан уйга келганда яна ўша кундаги ҳолат на ухлоқ ва на уйғоқлик бўлган ҳолатга тушдим. Аммо бу сафаргиси бутунлай бошқача жуда ҳузурбахш эмиш.
Бу сафар ҳам эрта тонгда остонамдан илон ўрмалаб кирибди. Аммо бу илон оппоқ , шу даражада жилвакор эди-ки, худди- ки минглаб инжулардан териб йиғилган санъат асарига ўхшар эмиш. Ундан таралаётган ҳид ҳам бошни айлантирар даражада хуш ифорлик эмиш. Илон ўрмалаб менга яқинлашган сари бошида нур таратаётган кичик тожга кўзим тушибди. Мен унга қараб салом берибман. Сўнг эса беихтиёр ўрнимдан туриб қибла тарафга қараб тўшаб қўйилган жойнамозга етиб олиб саждага ўзимни отибман. Саждадан бош кўтарсам атрофим шундай чиройли оппоқ илонларга тўлиб кетибди. Ва шунда билдим- ки , мен энди ўзимни қийнаган дард билан ҳеч қачон оғримайман !

Бу сафар Хўжайиним мени оҳиста туртиб ўзимга келтирдилар . Уларнинг айтишлари бўйича кўзларим юмуқ ҳолда янги тўлган ойдек жилмайганча нур таратиб ётган эмишман.

Гапнинг давомини айтсам шу дақиқалардан бошлаб мен жуда тезлик билан соғая бошладим. Мени бир ой аввал кўрган инсонлар ўша ўлим тўшагида ётган бемор аёл Фазилат ўзим эканлигимга ишонолмай қолишганди.

Бунга нима дейсиз ? - Гулнур Азиз Алиевга қараб ҳикоясини савол билан якунлади.

- Нимаям дердим , қизим. Субҳаналлоҳдан бошга сўз тилга келмаяпти.

- Мен ҳам бу ҳикояни эшитганимда айнан шундай ҳолатни бошдан кечиргандим. Энди эса навбат сизга Азиз амаки , дўстингиз ва унинг қобилияти ҳақида яна нималарнидир гапириб бера оласизми ?

- Мен ва у - иккимиз биргаликда жуда кўплаб жиноятларни фош қилдик. "Дўст" мени тўғри йўлга йўллаб турарди. Мен эса жиноятларни амалда фош қилишга киришар эдим. Бора - бора ўзим ҳам жиноятларни мустақил фош қилишда яхшигина пешқадамга айландим. Тўғри у қиз ҳаётимга кириб келгунча ҳам ёмон ишламаганман. Тенгдошларим орасида доим тезкорлик билан ажралиб турганман. Бироқ "Дўст" билан дўстлашгандан сўнг ҳаётим бутунлай бошқа ўзанга бурилиб кетгандек эди.

Биласизми қизим ? Мен дунёда кўп нарсани шу қиздан ўргандим. Айниқса "Дўстлик" деган туйғунинг энг соф ҳамда беътама туйғу эканлигини ҳам менга англатган у эди. . Чин дўсти бор инсон ҳаётда ўзини "Энг бахтиёр инсонман" дея атай олиши мумкинлигини ҳам.
Ирода опангиз мени тақдирим эканлигини ҳам айтган ва барча иккиланишларимга чек қўйган ҳам айнан у эди.

- Кейин-чи ? - киприк қоқмай сўради Гулнур

- Кейинми ? - жилмайди Азиз Алиев,-кейин у кетди. Дўст менинг ёнимда бир йилга яқин юрганди. Бу вақт ичида у ўз олдига қўйган мақсадига эришди. У ота- онасининг қотилини топди. Аммо бунинг аниқ тафсилотларини билмайман. Сабаби Дўст мендан умрида бир бор - айнан шу ишга аралашмаслигим ҳақида илтимос қилган эди.

/103
👍10
#ТАНЛАНГАН

- У билан кейинчалик мулоқотда бўлдингизми ? Дўстни ҳаётда яқиндан кўрганмисиз ? - савол устига савол ёғдирди Гулнур

- Йўқ . У менга хайрлашув мактубини ёзгач қайтиб ҳеч қачон мулоқотда бўлганим йўқ.
Уни ҳаётда кўрганманми ? Нима десам экан ? Ҳа кўрганман. Аммо унинг айнан Дўст эканлигини билмаганман. Нега бундайлигини айтайми ? Унинг ёзиши бўйича биз бир мунча фурсат яқин масофада турганмиз. Балки кўзимиз кўзимизга тушган бўлишиям мумкин. Фарқимиз шунда-ки, у мени яхши таниган , мен эса йўқ.
Тўғрироғи Дўст мен уни танишимни истамаган.
Аммо мен бундан афсусланмайман. Мен учун муҳими ҳаётда шундай инсоннинг борлиги ва у айнан мени Дўст деб қабул қилгани эди.

- Сизларнинг ҳикоянгиз жуда чиройли экан ,- хўрсинди Гулнур ,- барчага ҳам бундай дўстлик насиб этавермаса керак.

- Мен сизга ҳозир бир нарса кўрсатаман,- Азиз Алиев ўрнидан туриб тўрдаги жавон тортмасидан бир папка олиб келди. Унинг ичини очиб ундан бир талай суратларни чиқарди. Сўнг суратлар орасидан бир варақ қоғоз олди:

- Мана бу мисраларни ўқинг- чи? - қоғозни Гулнурга тутқазди Алиев.

Гулнур қоғоздаги сўзларни овоз чиқариб ўқий бошлади :

-"Авлиёлар бўлган, бор ва бўлади. Фақат айрим авлиёларнинг авлиёлигини одамлар билади, айримларини билмайди. Авлиёлигини авлиёнинг ўзи билади. Айрим авлиёларнинг авлиёлигини на одамлар билади на авлиёнинг ўзи билади. Уларнинг авлиёлигини фақатгина Аллоҳ таоло билади"

Жуда ажойиб сўзлар экан ,- деди Гулнур Азиз Алиевга тикилиб ,- анча саволларга жавоб бор бунда.

- Бу сўзлар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига тегишли ,- деди Алиев,- биринчи бор ўқиганимда мен ҳам худди сиздек ҳайратга тушган эдим.
Бу суратлар эса иш фаолиятим давомида олинган суратлар. Ранглари ҳам анча хиралашиб қолибди.

- Мумкинми кўрсам ? - Гулнур мезбоннинг ижозати билан суратларни томоша қила бошлади,- ўғлингиз Азиз Алиевнинг йигитлик даврлардаги кўринишларининг айнан ўзлари эканлар- а ? Тавба, билмаган одам иккингизни бир киши деб ўйлайди. Бу суратларга қарасам улар худди ўтмишдан келиб қолгандек бўлиб туюляптилар.
Гулнур шундай дея туриб суратлар орасида қўлда чизилган бир расмга кўзи тушди .Унда юзига тўрли ниқоб тутган қизнинг чеҳраси акс этган эди.

- Бу , бу ...- тили тутилди Гулнурнинг.

- Бу Дўстнинг сурати ,- хўрсинди Азиз Алиев, - менинг қалбим уни шундай тасаввур қилган эди.

Гулнур Азиз Алиевга жавобан индамади. Унинг оппоқ пешонасига маржондек реза терлар қуйилиб кела бошлаган эди.

Шу пайт кабинет эшиги оҳиста чертилди .

- Ҳаа ?

Азиз Алиев ва Гулнур бир вақтнинг ўзида эшикка қарашди ...

#давоми_бор /104

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Яратган етказган Жума айёми муборак азизлар!

🌹 Сочларига оқ тушган Онам
🌹 Отам учун сўрайман тилак
🌹 Акам укам Опа сингиллар
🌹 Азизларим ЖУМА МУБОРАК

🌹 Келинг бугун дардлашайлик
🌹 Дуо қилинг толгунча билак
🌹 Энг гўзал кун саййидул айём
🌹 Азизларим ЖУМА МУБОРАК

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9-Май – Хотира ва қадрлаш куни...

Яқинларимизни эслаб қўямиз!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​АЛЛОҲДАН сиз учун соғлиқ сўрадим!
РОББИМДАН сизга деб умр тиладим!
Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбизга,
Нурли бир чиройли ТАҚВО
тиладим!
Бу гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб,
Оҳир дам кучли  бир ИЙМОН
тиладим!
Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК
сўраб,
МУНКАР НАКИР саволин осон тиладим!
Қиёматда АРШнинг соясин сўраб,
ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладим!
ФИРДАВСда Росулим суҳбатин
сўраб,
РОҲМАНИР-РОҲИМНИНГ ВАСЛИН тиладим.

✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
👍6❤2