🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃

Янги кун муборак!!!
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!

Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин! Омин 🤲.

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайрли_тонг

Қийин йўлни танласанг:
– ўсасан;
– рақобатчи кам бўлади;
– қадринг баланд бўлади;
– ўзинг каби инсонлар, ғолиблар орасида бўласан
.

Аллоҳдан муаммони ечимини сўрама, уни енгиш учун куч-қувват сўра.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hammani o'z haqiqati bor😢
Uyda "mazza qilib o'tiradigan" yaqinlarizga jo'natib qo'yin❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шунақа қайноналар кўпаяверишсин 😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА 88-қисм МУАЛЛИФ ШАМСИНУР Робия ҳолдан тойган, қўрқув ҳам уни стрессга туширганди. Ҳаётида ҳамма нарса бир вақтда юз берганди. -Робия, менга жавоб бер... Аммо қиз бир нуқтадан кўз узмасди. -Робия мени қўрқитма, Робиш бирор нима де. Афсус яна…
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


89-қисм

Салоҳ юзини бурди. Отасига қарашни ҳам истамади. Ҳамма тарқалди. Аммо Салоҳ ўтираверди.
-Кетдик дўстим.
Салоҳ айни дамда Хушнудни ҳам қўйнимдаги илоним деб биларди.
-Ёлғиз қолмоқчиман.
Хушнуд дўстини ёлғиз қолдирди. У Робияни олдига шошарди. Синглиси ҳамон ўзига келмаган .

💦💦💦

Хушнуд Файзиддинни зудлик билан ишга чақиртирди.
-Файз ҳозир Салоҳни олдида бўлишинг керак. Мен уни олдига боролмайман. Сабабини сўрама .
Файз йўқ демади тезда етиб келди. Аммо Хушнуд қайта цехга бормади. Уни лавозими ҳам ошган, бир қанча жиноятлар кутиб турганди. Робия ўша кундан бошлаб сўлиб қолганди.
-Синглим бирор иш топайми сенга?
-Йўқ ака. Ҳозирча керак эмас.
Ҳеч нимага қизиқиши йўқ қизни қандай ҳаётга қайтаришни Хушнуд билолмасди.
-Ойи уни нима қийнаяпти билиб кўрингчи.
-Айтса экан болам
-Майли вақт даво бўлар. Мен ишга кетдим.
Хушнуд ҳар куни ишига бориб келади. Уйда эса аҳвол бир хил.
💦💦💦

Шахбозни Замирага қилган суиқасди ҳам қайта кўрилди. Бу гал Шомил ака ўғлини сувдан қуруқ олиб чиқолмади. Сабаби эса ўша куни қайта туриб ўғлини ҳибсга олинганини эшитиб юраги ҳуруж қилгани ва унга тезликда ёрдам кўрсатилмагани учун машинада вафот этади. Ўғлига эса отасининг қабрига бир парча тупроқ ташлаш насиб этмади.
Барно уйида ёлғиз қолди. Ҳеч кимга қўшилмайди. Ҳовлисидан зарурат бўлмаса чиқмайди ҳам. Барнодан фақатгина Садоқат хабар олади. Бошқа бировни у билан боши қотмади ҳам.

💦💦💦

Салоҳ бир ҳафталарда ўзини қўлга олиб ишга чиқди. Соқоли ўсиб кетган. Ҳудди бомжларни эслатарди.
-Хўжайин буюртмалар тўпланиб қолди. Нима қилайлик.
Салоҳ ҳудди биринчи марта келаётгандек қаради ходимига .
-Ҳозир режани кўрай гаплашамиз .
Файз имкон қадар удаллаб турганди цехни.
-Раҳмат сенга.
-Салоҳ сизга бундай юриш ярашмас экан.
-Ўзимга энди сезиляпти. Қайтишда сартарошга кираман.
Салоҳ иш билан ўзини овутмоқчи бўларди. Котибани компьютеридан ҳужжатлардан нусха керак бўлиб борди. Робияни ифори ўтириб қолган жой...

Давоми бор...
👍13
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


90-қисм

Салоҳ анча вақт туриб қолди у ерда. Ўзи билмас қизни севиб қолган. Аммо бу севгини охири йўқ. Робияни отаси Салоҳнинг отаси сабаб ўлган. Ўзини эса Сафо ака ўғирлатиб болалар уйига топширган . Айни шу дамда хонага Робия кириб келди.
-Ассаламу алайкум.
Салоҳ жойида қотди. Унга ёқувчи овоз. У севган қиз. Бироқ ортига қарай олмади.
-Ваалайкум ассалом
-Нарсаларимни олгани келдим,- Робия тутилиброқ гапирди.
-Аҳа бемалол.
Салоҳ четга ўтди. Робия тортмадан ён дафтарчаси, бир икки нарсаларини ола бошлади.
-Кетасанми?
Робия йигитни кўзларига қаради. Унда айбдорлик ҳисси юқори эди.
-Қолайми?
Салоҳ хўрсинди.
-Буни сендан сўрашга ҳаққим йўқ.
-Нега?
-Умид беришдан қўрқаман. Мени кечир. Ўша куни сени хафа қилдим.
-Ўтиб кетди.
-Робия, сени...
Салоҳ гапира олмади. Қиз кутди аммо йигит гапирмади.
-Кетганинг яхши. Қайта йўлларимиз тўқнашмайди дея умид қиламан.
-Сиз шуни хоҳласангиз албатта тўқнашмайди.
Қизнинг кўзларидан ёш томчилади.
-Сен ҳаётимдаги хатомсан. Фақатгина хато. Сени ишга олмаслигим керак эди.
-Афсусланяпсизми? – Робияни ичидан нимадир чирт узилди. У йигитни хароб аҳволини кўриб эзилиб кетаяпти. Юраги оғрияпти.
-Жуда ҳам. Сен менга фақат сохта дўстимни синглисисан. Отамни қамоққа тиққан инсонни синглиси...
Аслида эса кечирим сўрашни, қизни бутун умр ёнида олиб қолишни истарди. Афсуски буни иложи йўқ. Ўртада улкан жарлик бор
Сафо ака қуриб кетган жарлик.
-Майли... Шундай бўлиб қолсин.
Робия тезда буюмларини олди. Сумкасидан цехни калитини чиқариб стол устига қўйди.
-Бахт тилайман сизга,- ортиқ гапирмади. Гапиролмасди , йиғлаб юборарди. Ҳисларини сотиб қўярди.
-Ўзингга бахт сўра. Мен ўзимни эплайман. Ортиқ сени кўрмасликни Аллоҳдан сўрайман.
Робия юраги оғриганча оҳиста қадам ташлаб чиқиб кетди. У кетгач, Салоҳ хонани дабдаласини чиқарди.
Робия кетяпти, кўзларидан тинимсиз ёш оқади. У ўзига нима бўляпти тушунмаяпти. Салоҳнинг сўзлари юрагини парчалаб ташлаганди.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16🥰8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• БУЮК ҲАМД 👇🏻

Я робби лакалҳамду камаа янбағии лижалаали важҳика валиа3ими султоник

Эй Роббим, Сенга Юзингни буюклиги ва салтанатингни улуғлигига яраша ва муносиб ҳамд бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор” (Имом Муслим)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1
#Байрам_муборак

12-май Халқаро ҳамширалар куни!

Ҳурматли ҳамширалар, сизларни Халқароқ ҳамширалар куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Барчангизга мустахкам соғлиқ ҳамда шарафли ва машаққатли касбингизда сабр-тоқат ва улкан зафарлар тилаймиз.

Байрам муборак!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Дунёни борича қабул қилсангиз, шундагина яшаш осонроқ бўлади...
Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг...

Доимо яхши ниятда бўлинг, зеро ниятингизни гапирмасангиз-да эшитадиган Зот бор!

Ассалому алайкум! Ҳайрли тонг! Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yaqinlaringizga ham ulashib qoʻying

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Қуръон карим ҳақида маълумот

1. Қуръоннинг исми— Фурқон
2. Қуръоннинг лақаби— Мажид
3. Қуръоннинг  тили— Аробий
4. Қуръон нозил бўлган йил— 611 милодий йили
5. Қуръон нозил бўлган ойи— Рамазон ойи
6. Қуръон нозил бўлган кеча— Қадр кечаси
7. Қуръон нозил бўлган жой— Макка ҳиро ғор.
8. Ваҳийни юборган— Аллоҳ Таъала
9. Ваҳийни қабул қилган— Муҳаммад Саллоҳу Алайҳи Васаллам.
10. Ваҳий фариштаси— Жаброил ЪАлайҳи салаам
11. Биринчи нозил бўлган оят— (إقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ)
12. Охирги оят— (الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِينًا ۚ )
13. Биринчи нозил бöлган сура—  Муддассир сураси
14.Охирги нозил бўлган сура—Наср сураси
15.Энг буюк сура—Бақара сураси
16.Энг кичкина сура—Кавсар сураси
17.Энг барокатли оят— Оятул курси
18.Энг буюк оят—Бақара суранинг 286 ояти
19. Энг кичкина оят—(مُدْهَامَّتَانِ)
20. Қуръоннинг онаси—Фотиҳа сураси
21. Қуръонни қалби—Ясин сураси

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
Кўнгил

У ҳар йили байрамда турмуш ўртоғидан совға кутади. Ҳеч нарса бермаслигини билса ҳам кутаверади...
Ёш келинчак эди. Байрам куни жуфти  эшикка кирса ҳам, чиқса ҳам юраги ҳапқириб кетаверди. "Эҳтимол, хозир бўйим билан баравар гул  оларман"  Кун давомида умид қилди. Юраги энтикиб, ҳаяжонланиб кутди... Байрам умид билан ўтди.
Йиллар ўтаверди. Ҳар байрамни бир орзумандлик билан ўтказди. Энди уч дона гул умидида йиллар ўтди...
Ёши элликка яқинлашиб кўнгли янада нозиклашиб, янада эътибор талаб бўла бошлади. Яна аёллар байрами келди. Мана, турмуш ўртоғи ҳовлига  чиқиб кетди. "Кеча сотиб олган бўлса, хозир гул билан кириб келсалар-а? Ана,  машинаси томон юрди. Машинасида сақлаётганмикан? Балки атир олганмиканлар?" У деразадан минг бир ҳаяжон билан турмуш ўртоғини кузатди. Эри машинада кармонини қолдирган экан. Аёл,  барибир, умид қилади. Ҳали кун узоқ, эҳтимол кечроқ...
У умрининг олтмишинчи йилида ҳам байрамни бир илинж билан кутди. Тонг отди. Масжиддан қайтаётган жуфтининг қўлларига тикилди. Ҳар доимгидек бўм-бўш эди.. Аёл ҳам ҳар доимгидек орзусини,  истагини сиртига чиқариб айта олмади. Балки сал кечроқ бўлса ҳам бир дона бўлса ҳам гул оларман...
Етмишга кирди. Яна ўша баҳор байрами келди. У энди чолининг кўзига термулди.
—Онаси,  байраминг билан табриклайман, бахтимга омон бўл!
Бу қирқ беш йилда эшитган илк табриги эди.. Шунга ҳам хурсанд бўлди. Кайфияти кўтарилиб,  кўнгли осмон қадар юксалди.

Аммо, гул қани?  Ҳали кун узоқ, эҳтимол...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi!
👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
#ОЖИЗА МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 90-қисм Салоҳ анча вақт туриб қолди у ерда. Ўзи билмас қизни севиб қолган. Аммо бу севгини охири йўқ. Робияни отаси Салоҳнинг отаси сабаб ўлган. Ўзини эса Сафо ака ўғирлатиб болалар уйига топширган . Айни шу дамда хонага Робия…
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


91-қисм

-Аллоҳим нега мени севмаганни севдирасан? Илк бора ёнида ҳаловат топганимни мендан айиряпсан?
Робия уйига тушкун ҳолатда қайтди. Онасига сир бой бермади. Хушнуд синглисини бу ҳолатидан тадҳвишланмай қолмади
-Робия дардингни айт синглим.
Робия унсиз кўз ёш тўкарди.
-Ҳаммаси жойида .
-Ишдан кетганинг учунми?
Робия индамади.
-Унданам яхши иш топиб бераман сенга. Сиқилма.
Хушнуд чиқиб кетди. Робия ўз оғриқлари билан қолди. Кейин вақтни ўтказиш учун қўлига телефонни олди. Атайин қилгандек дардли қўшиқлар чиқа бошлади.
Ҳаёлан ҳар кечда сизга боради.
Сочингиз тарайди қўллари ёлғиз
Асли ёлғизликнинг ёлғиздир ёри
Севгисини сизга айтолмаган қиз
Дардларин тинглаб тебранар райҳон
Дардларини тинглаб тебранар райҳон
Ифорин маст қилган шамоли ҳайрон
Ўжар кўнгил бир ён вужуди бирён
Севгисини сизга айтолмаган қиз
Севгисини сизга айтолмаган қиз
Робия яна тўйиб йиғлаб олди. Бу Шахбоз уйланган кундаги туйғу эмас. Бу умуман бошқа ҳис. Бошқача бари. Аввал кўзини юмиб Шахбозни ўйлашдан қўрқарди. Аммо Салоҳ... Салоҳ бу бошқа дунё.
Қадр,
Шафқат,
Мехр,
Муҳаббат...

Нафрат,
Қайғу,
Дард,
Азоб...

Инсонни бера оладиган туйғулари бунчалар кўп бўлмаса-я!
Бир инсон томонидан бериш мумкин,
Муҳаббатни ҳам,
Нафратни ҳам!

Аслида ҳам шундай бўлгани маъқул,
Ё муҳаббат билан яшатмоқ,
Ёки нафрат билан ўлдирмоқ лозим,
Туйғуларни...
Аросатда илинж билан яшамоқ қийин!
(Қалбим қадар)
Робия айни шу аҳволда эди. У юрагига қарши бора олмаётганди.

Давоми бор...
👍16❤2
#ОЖИЗА

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

92-қисм

Муҳаррам опа ўғлини тўйини бошлаб юборди. Хушнуднинг ўзи дўстлигига путур етказишни хоҳламай Салоҳни олдига цехга борди. Салоҳ жимгина ишлаб ўтирарди. Хушнуд ҳудди аввалгидек кириб борди.
-Ишга кўмилиб қолибсизми босс?
Салоҳ бошини кўтариб қарадида яна ишида давом этди.
-Устимдан шунча кулганинг камми?
-Эсингни йиғ ўртоқ. Сенга ярашмайди.
-Айғоқчилик қилиш сенга ярашадику.
-Бир ставка чаёнликни олганмисан дейман? -Хушнуд кулди.
-Нега келдинг? - Салоҳнинг ичидан қирринди ўтди.
-Салоҳ мени дўстимсан. Мен дўстликни узгим йўқ.
-Хушнуд буни иложи йўқлигини биласанку.
-Отанг учун сен жавоб бермайсан. Агар шунақа бўлганида бошидаёқ сени банкротга учратиб хонавайрон қилардим. Мен сенда онасига зор йигитни кўрганман. Сен билан қанча оғир кунларни бирга енгдик. Тўғри касбим тақозоси билан дўст тутинганман. Аммо мени ҳақиқий дўстимсан. Отанг сенга оталикка нолойиқ. Ўзинг ҳам аллақачон юз ўгириб бўлдингку.
-Хушнуд сени олдингда бутун умр виждон азобида яшашимни истайсанми?
-Сен қилмаган ишинг учун товон тўлайсанми? Бунақа ўзингни қийнама. Ундан кўра тўйимда олдимда тур. Онам бир ўзлари қийналадилар.
Хушнуд самимий гапирганди. Салоҳни ҳам бу сўзлар эритмай қолмади.
-Демак бошни иккита қилиш вақти келди де.
-Ҳа шундай. Ойим набира кўрсам дейдилар. Робияга ҳам сирдош келарди.
-Тўйга олдингда тураман.
Икки дўст қайта қучоқлашиб кўришди. Орадаги дилхираликлар унитилди.

💦💦💦

Замирани ой куни яқинлашган. Юришга қийналади.
-Ойи ультратовуш қиз деганига хурсанд бўлдим.
Зухра опа ажабланиб сўради.
-Нега?
-Отасига ўхшашидан қўрқаман.
Зухра опа шошиб қизини турмушга берганидан ҳамон афсусда эди.
-Илоҳим ўхшамасин уларга.

💦💦💦

Салоҳ хонасида уйқусиз ўтирибди. Робия кўз олдидан кетмайди.
-Бу қиз мени сехрлаб қўйган.
Бир рақам бор—
Териш бир қийин...
Ҳайиқади недандир вужуд.
Кўрсатгич бармоқдан чиқади ўйин:
Ду-уууд...
Тамом.
Тушди қопқонга юрак,
Ҳаяжонлар—руҳимга бехос.
Гапиришга баҳона керак,
«Эшитаман!», дема , илтимос.*

(Рашид Хўжамов )
Аммо улгурмади. Ҳаёлидан бекор қилдим дейишга улгурмай гўшакни нариги томонидан жавоб бўлди.
-Алло.
Салоҳ жим. Гапиролмасди. Сўзларини ичига ютди. Телефонни ўчирди.
Робия ҳам аллақачон Салоҳ эканини англаб улгурганди. Салоҳ Хушнуд билан ўртадаги гиналарни унутди. Аммо бу дегани синглисини беради дегани эмас. Онаси ҳам рози бўлмаса керак.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Энди шошилмасак бўлмайди. Юрақолинг , бизни кутиб қолишди. * * * "Тоиржоннинг иши" кўп куттирмай терговга узатилди. Йигитча билан боғлиқ иш ўз изидан яна бир қатор айнан шу қолипдаги жиноятларнинг очилишига сабаб бўлди . Уларнинг…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

36- ҚИСМ

- Ҳа яхши . Ким билсин балки таниган бўлсанг кимлиги ҳотирангдан чиққандир. Кўз- кўзга тушганда эслашинг ҳам мумкиндир. Ёки айтганингдек таниш бўлмаслигинг ҳам рост бўлиб чиқиши мумкин.
Майли буёғини яна маслаҳатлашиб кўрармиз. Сенга эса бир илтимос.
Биласан эртага якшанба . Дам олиш куни . Бироқ шунга қарамай сендан эртага шу иш юзасидан ҳизматга келишингни сўрашга ҳаддим сиғди . Хуллас эртага бўлимимизнинг барча ходимлари , шу жумладан ўзим ҳам ана шу сохтафуриш тадбиркорлар билан курашга отланмоқдамиз.

- Мен ҳам ҳамиша ҳизматга тайёрман , Устоз. Хотиржам бўлинг эртага айтилган вақтингизда айтилган жойда бўламан.

Гулнурнинг овозидаги мардона руҳни илғаган майор Эркин Раимовнинг ҳам кайфиятида тезда жўшқин кўтаринкилик сезилди.

- Умрингдан барака топ, қизим,- деди у Гулнурга миннатдорона боқиб ,- демак эртанги "тадбир - операция" режасини бир соатдан кейин йиғилишиб келишиб оламиз .

- Яхши . Хўп бўлади...

* * *

Эртага тонг сахардан ўтказилиши керак бўлган навбатдаги тадбир учун бўлим ходимларига ҳар кунгидан барвақтроқ жавоб берилди.
Набирасининг одатданидан эртароқ келганини кўрган Рисолат бувининг юзлари ял- ял яшнаб кетди .
У дарҳол Содиқжонни ўзининг хонасига чорлади :

- Болам , кел бу ёққа .

- Ассалому алайкум , бувижон. Зерикмай ўтирибсизми ? Додам кўринмайдилар ?

- Ваалейкум ассалом , болам. Келақол . Зерикиш қағда дейсан ? Бугун кун бўйи сандиқ кавладим. Яқинда сандиқдан чиққанларни барисини саранжомлаб бўлдим. Ҳа айтганча Доданг касал ётган Муслим амакингни кўришга кетгандилар. Ҳадемай кеб қолсалар керак.

- Ҳа яхши, бувижон . Демак , барча ишлар жойида.

- Вой дарров "ҳа яхши" лаб думингни тутқазмай қочвормагин. Ўтир мундоқ ,- Рисолат буви ўзи ўтирган кўрпачани қўли билан шапатилаб уриб жой кўрсатди ,- сенда муҳим гапим бор.

- Хўп, бувижон ,- Содиқжон бувиси кўрсатган ерга оҳиста чўкди ,- эшитаман сизни.

- Болам. Сен Гулнур қизимни қаерда яшашини биласан-а ?

- Ҳаа биламан,- ҳайрон бўлганча жавоб қайтарди Содиқжон

- Жуда соз. Ундай бўлса эртага соат ўн бирларда мен билан ойингни уларникига олиб борасан.

- Бувижон , эртага...

- Бувижонламай тургин бирпас . Ўзи сени кўнглингга қарайвериб , қарайвериб шу ергача етиб келдик.

- Бувижон , нимага аччиғингиз чиқади? Хўп қаерга десангиз олиб бораман. Фақат эртага ишга чақирилганмиз-да. Эрталаб кетсам, қачон қайтишимни билмайман. Ўзи Гулнурларникига бир кунни тайин қилиб сизларни олиб бориш ниятим бор эди. Унинг ўзи "Оилангиздагиларни мен ҳам ўз уйимизда мехмон қилсам" деганди. Аммо Гулнур ҳам эртага уйда бўлмайди.

- Шундай дегин ,- дарровда бўшашди Рисолат буви,- ҳаҳ болам- а , ишларинг бор бўлсин. Бўпти бўлмаса ўзимиз ойинг билан эртага бир эвини қилармиз.

- Нимани эвини қиласиз бувижон ? Айтдим- ку , қўлим сал бўшасин ҳаммангизни ўзим олиб бораман деб.

- Бўпти , сен ишингдан қолма, болам,- қўл силтади Рисолат буви, совчилик масаласини ўзимиз бир ёқлиқ қилармиз.

- Нима ?! Совчилик ? Кимга ? Менгами ? Қаерга бормоқчисизлар ?

- Ҳай - ҳай , Содиқжон, нафас олиб гапирган. Ҳа сенга ! Сенга бўлмай менга бўлармиди ? Боядан бери қулоғингга танбур чертяпманми ? Эртага ойинг билан Гулнур қизимникига совчиликка бормоқчимиз деб ? -деди Рисолат буви ўктамлик билан сўзлари тахлар экан.

- Вой бувижон ,- бирдан бўшашди Содиқжон ,- ахир мен... Ахир Гулнур...

- Нима ахир ? Гапим ёқмадими ? Бошқа қизда кўнглинг бўлса айт ? Ё Гулнур сенинг кўнглингга ўтиришмайдиган қизми ?

- Йў-ўқ бошқа қизда кўнглим йўқ. Аммо Гулнурларникига дабдурустдан совчиликка бораман деганингизга ҳайрон қолдим . Бу мен учун жуда кутилмаган ҳолат бўлди-да.

- Нима у қизникига совчиликка боришимиз сенга маъқулмасми ? Биб- бинойи қиз бўлса. Ичидаги ташида шундоққина аён қиз экан. Менгаям , доданггаям ёқди.

- Гулнур додамларгаям ёқдими ? Йўғ-ей ? - табассум ёйилган лабларини йиғиштириб олишга қийналган Содиқжон иягини қашиган бўлди .

- Ҳа нима ?! Гулнур анов- манов

/110
👍7❤1
#ТАНЛАНГАН

қизмиди-ки , додангга ёқмаса ? Гулдек қиз бўлса. "Додамларгаям ёқдими ?" деган гапингни нима деб тушунай , болам ?
Ё у қиз сенинг ўзингга ёқмаяптими ?- такрор сўради буви,- Қани кўнглингни менга бир ёр-чи ? Гулнурларникига совчиликка борайликми ё йўқми ?

Содиқжон бувисининг қатъий сўровидан довдираб қолди.

- Гапир болам . Сувга тушган бўлка нондек бўшашма. Совчиликка борайликми ёки йўқ ? - Рисолат буви саволига тайинли жавоб олмаса тинчимайдиган кўринарди .

- Бувижон , қиз сизларга ёққан бўлса бораверинглар. Сизларга ёққани менга ёққани , - Содиқжон шундай деди-ю , елкасидан тоғ ағдарилгандек енгил тортди .

- Мана бу бошқа гап,- чеҳраси ёришди ,- Рисолат бувининг ,- илойим йўлларимиз оқ бўлсин. Ишимизни Аллоҳнинг ўзи ўнгласин. Сизлар бемалол ҳизматда бўлаверинглар . Биз ҳам сизлар учун бахт либосини бичишга киришамиз...

Содиқжон бувисининг ёнидан гўёки елкаларига қанот битиб чиққандек бўлди .
У ўзининг оиласидагиларга Гулнур жуда ёқиб қолганидан хабардор бўлган эди-ю , аммо уни келин қилишга шунчалик тез қарор қиладилар деб ўйламаган экан.
Содиқжоннинг йўлида яна бир ечилмаган масала турарди. У Гулнур билан қанчалик кўп сухбатлашган , бир-бирларига қанчалик кўп қалбан яқин бўлган бўлишмасин , бирон марта унга дил изҳори қилишга ботина олмаган , бунга хатто туззукроқ шаъма қилишга ҳам журъат қилмаган экан.
"Нима қилсам экан ? - ўйланди Содиқжон ,- Гулнурга бор гапни рўйи-рост айтсаммикан ? Эртага уйингизга бувижоним билан ойижоним совчи бўлиб боришяпти десаммикан ? Ёки ўзимни гўлликка солиб , ҳеч нима билмагандек жим турсаммикан ? Аммо индамаганим қачонгача? Уйимиздагилар совчиликка боришлари билан у сир ўз- ўзидан очилади-ю. Гулнур ўшанда юзимга айтмаса ҳам кўнглида мени "Ичидан пишган писмиқ" деса-чи ? Ё бувижонимларга "Совчиликка кечроқ боринглар , унгача ўзим қиз билан гаплашиб розилигини олай десаммикан ? Кошки бувижоним бунга кўнсалар. Уларнинг рад қилиб бўлмайдиган бир дунё гап топиб беришлари аниқ"

Содиқжон ўйлай , ўйлай охири бир қарорга келди. Гулнурга бугун барини рўйи-рост айтади. Баҳонада қизнинг ҳам фикрини билиб олади.
У шундай деб ўйлагани ҳамоно қизнинг рақамига хабар ёзиб юборди :

- Бафуржа гаплашиб олиш учун бўш вақтингиз бўлса менга қўнғироқ қилинг. Сизда муҳим гапим бор эди.

Ўн дақиқаларда Гулнурдан жавоб қайтди :

- Ярим соатларда бўшайман.

- Бўпти , ярим соатларда ўзим қўнғироқ қиламан.

Содиқжон Гулнурга шундай деб жавоб ёзди- ю , ўзи қизга нима дейиш учун ўйлана бошлади.

У анча вақт ўйлаб нима деса қизнинг кўнглидан чиқиши мумкинлигини ечимини топа олмай анча ҳуноби ошди. Сўнг "Гаплашганимизда ўзи илҳом келиб қолар" деди-ю , барига қўл силтаб телефонини олганча боғга қараб йўл олди.
Ҳовлида қаршисидан чиққан онасига сир бой бермаган Содиқжон "Ойижон , муҳим суҳбатим бор , у тугаса ўзим уйга қайтаман. Мабодо кеч қолсам кечки таомни менсиз еяверинглар" дея огоҳлантириб боғга кириб кетди.
Содиқжон авваллари ҳам иш юзасидан шунақа соатлаб суҳбатга киришгани учун Ирода опа ўғлининг бу таҳлит ўзини тутишига кўп ҳам ҳайрон бўлмади. Ўғлининг ортидан "Бўпти , болам " деганча ҳотиржам кузатиб қолди.

Содиқжон боғнинг ўзига энг севимли жойи-пишиб , ерга тўкилиб атрофга хуш ифор таратиб ётган жаноқи олманинг тагидаги ўриндиққа бориб ўтирди.
Содиқжон телефонига назар ташлади . Гулнур билан ваъдалашган вақтга етти дақиқа қолибди. У ҳаяжонини босиб олиш учун қўлини узатиб ёнгинасида тўкилиб ётган тарам- тарам оқ- қизил чизғишли олмалардан бирини олиб карсиллатиб тишлади. Оғзига олманинг ширин шарбати қуйилиб келди. Содиқжон ҳузур аралаш кўзларини юмди. Шу туришда унинг кўз ўнгига Гулнурнинг гоҳ кулимсираган мунис , гоҳ ўйланиб турган хаёлчанг, гоҳ эса шаҳло нигоҳлари жиққа ёшга тўлган маҳзун чеҳраси намоён бўларди.
Йигитнинг юраги энтикди.
У шу алфозда бир муддат хаёлга чўмиб ўтириб қолди . Содиқжоннинг хаёлларни боғ бағрини нохос тилиб- тилкалаб жиринглаган қўнғироқ овози бузди. Негадир йигитнинг юраги тезлаб ура бошлади .

/111
👍7
#ТАНЛАНГАН

Содиқжон қўл- оёғидан мадор қочгандек ҳис қилди ўзини. Бемажол аҳволда телефон экранига қаради . Юраги алдамабди. Қўнғироқ қилаётган Гулнур экан.

- Алло ?! - йигитга ўзининг овози титраб эшитилгандек туйилди.

- Содиқ ака , ассалому алайкум,- Гулнур эса йигитдан фарқли равишда ўта ҳотиржам эди,- мана бўшадим . Менга нима демоқчи эдингиз ? Бафуржа гаплашадиган суҳбат деганингизга юмушларимни битириб олай дегандим.

- Ваалейкум ассалом. Яшанг . Ишларингиз битдими ? - тили базўр айланган бўлди Содиқжоннинг.

- Бир соатларча бўш бўлсам керак,- Гулнур гапнинг дангалини айтиб қўяқолди , - майли у ёғини кўрармиз балки . Қулоғим сизда . Эшитаман. Тинчликми ёки Устознинг режалари ўзгардими ?

- Ҳмм , - хўрсинди йигит , унинг кўнглидан "Гулнур рад жавобини берса нима қиламан? " деган савол ўтиб товонигача музлаб кетди,- Устознинг эмас , аммо баъзи бировларнинг режаси ўзгарибди . Тўғрироги янги режа тузилибди.

- Тушунтириброқ гапиринг , ҳеч нарсага тушунмаяпман. Кимларнинг режаси ўзгарибди ,- Гулнурнинг хаёли ҳали ҳам эртанги ўтказилиши кутилаётган тадбирда эканлиги яққол билинди ,- ёки эртага...

- Гулнур , эртага бувижоним билан ойижоним сизларникига совчиликка борамиз деб отланиб ўтиришибди. Мен шу сабаб сизга қўнғироқ қилмоқчи бўлиб ... - Содиқжон гапни давом эттира олмай тилини ютди.

Йигитга ҳам қизнинг жим бўлиб қолгани , жавоб ўрнига қисқа - қисқа нафас олаётгани эшитилгандек туюлди.

Орадаги сукут анча давом этди .

- Гул ... - деди йигит ахири сукутни бузишга қарор қилганча , - дилингиз оғридими ? Хафа бўлдингизми ? Гул... Илтимос , жавоб қайтаринг. Рости менинг ўзим ҳам бу хақда яқинда хабардор бўлдим. Аммо бувижонимларни биласиз. Тутган ерларини кесадилар. "Совчиликка бораман" дейдиларми бормасдан қўймайдилар. Шунга ҳайрон бўлманг , "бир оғиз бўлса ҳам айтиб қўймади" дея хафа бўлманг деган хаёлда сизга қўнғироқ қилаётган жойим эди ...

- Айтинг- чи ? ...

- Нимани айтай ?

- Менга бувижонингиз совчи бўлиб келаётганларини ... Ҳмм нима десам экан ... Улар мени ёқтириб қолганлари учун совчи қўйишларига қарши эмассиз ... Ёки уларга рад жавобини бериб юборарсиз дея сўрамоқчимидингиз ...- тармоқдан Гулнурнинг овози ғамгин бўлиб эшитилди.

- Йўғей , Худо сақласин , бундай илтимос хаёлимга келгани йўқ. - шошиб қолди Содиқжон

- Демак , мен бувижонингизни танловлариман

- Ҳа шундай ...

- Сизга эса фарқи йўқ . Кимга уйланишингизни ?

Содиқжон довдираб қолди. "Оббо,-дея ўйлади у ,- ростини айтиш бунча қийин бўлмаса ?"

- Фарқи бор ,- деди Содиқжон ва ниҳоят ўзини қўлга олиб ,- агар ростини билишни истасангиз мен умримда ҳеч қачон бирор бир қизнинг ёнида бунчалик довдирамаганман. Бугун уйга келиб бувижонимдан бу хабарни эшитиб ... Билмадим , еттинчи осмонга учдим дейиш сал ҳавойи гап бўлар... Бироқ юрагимнинг зарби бутунлай бошқа ритмга ўтиб кетди дейиш рост бўлса керак. Умуман олганда бувижоним мен ҳеч қачон журъат қилолмайдиган ишга журъат қилиб қўйибдилар.
Бу дегани мен сизга бефарқ эмасман Гул... Сиз идорамизга кириб келган дастлабки сонияларданоқ кўнглим сарҳадларидан қуёш чиқиб кела бошлаган. Ҳар битта томиримда қон ўрнига ишқ деб аталмиш нур оқа бошлаган. Ҳар бир ютган нафасимда исмингиз эрка шаббода мисоли алла айтган ...
Илтимос , Гул ... Мени рад этманг.

Гулнур жавоб қайтармади. Содиқжон қизнинг жавобини сабр билан кута бошлади.
Аммо Гулнур кўп ўтмай , бир сўз демай тармоқдан узилди.

Содиқжоннинг қизга қайтиб қўнғироқ қилишга журъати етмади. "Юрагимдаги сўзларни айтиб олганим зўр иш бўлди ,- деди йигит ўзига-ўзи таскин берар экан ,- бу бир умр айтилмай қолиб кетгандан яхшироқ. Гул мени рад қилган чоғда ҳам лоақал шу изҳоримни вақтида айта олганимдан ўзимдан рози бўлиб яшарман..."

* * *
Гулнур Содиқжоннинг бир соатлар аввал ёзган хабари ҳаётини шу қадар остин- устун қилиб юборади деб ўйламаганди. У Содиқжон бу сафар ҳам ўзи билан ҳизмат юзасидан гаплашиб олмоқчи деб ўйлаганди ...

#давоми_бор /112
👍21❤5
Hayrli tun yaxshilar ❤️

Yaxshi dam oling, Allohga omonat boʻling 🤗

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍3