🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мирсаид ака ўғли билан махалла гузарига чиққач , машинасини тўхтатди. Аммо бу ерда ора- сирада танишлар кўзга чалина бошлагач , машинасини қайтадан ўт олдирди. У эди суҳбат учун ҳилватроқ бўлган жойни танлади. - Ўғлим ...- Мирсаид…
Reaksiyalar soni 40+ boʻlsa yana bitta qism qoʻyaman ❤️
❤52👍8👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мирсаид ака ўғли билан махалла гузарига чиққач , машинасини тўхтатди. Аммо бу ерда ора- сирада танишлар кўзга чалина бошлагач , машинасини қайтадан ўт олдирди. У эди суҳбат учун ҳилватроқ бўлган жойни танлади. - Ўғлим ...- Мирсаид…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
27-ҚИСМ
суриштирув ишларини бошлаб юбордим. Таниш- билишлардан илтимос қилдим. Ойингни даволаниши учун балки чет элга олиб бориш керакдир. Улар "Даволай оламиз" дейишса бўлгани, мен охирги нарсамизгача бўлса ҳам сотаман, фақат устимдаги энгил- бошим билан қолсам қолай , аммо бу йўлдан қайтмайман.
- Дада, - деди Сулаймон отасини қўллаб- қувватловчи овозда ,- биз сиз билан . Ҳамиша ва ҳамма вақт . Мен ҳам интернетдан шу касалликга даво топиш чорасини қидириб кўраман .
- Сулаймон ўғлим,- деди Мирсаид ака ёлбориш оҳангида,- илтимос , келинга тайинласанг . Бу ҳақда унинг уйидагилар билишмасин, майлими ?
Бу гап овоза бўлиб кетишини истамайман. Биласан, қайнотанг ойингни синглим деган . Шу хабарни эшитгач жим ўтира олмаслиги аниқ . Агар уйимиз келди - кетди бўлиб кетса , ойингни кўнглига гумон тушади, шубҳа оралайди. Бу эса ўз навбатида ишончига путур етишига сабаб бўлади. Буни асло истамаган бўлардим.
- Сизни тушундим ,дада . Барчаси сиз айтгандек бўлади.
- Энди уйга қайтдик . Аммо ўзингни ушла . Келинга бор гапларни кечқурун айтарсан. Аёл киши бундай сўзларни эшитгач ўзига келиши қийин бўлади.
- Хўп бўлади , дада. Сиз нима десангиз шу.
* * *
Бари кутилмаганда бошланди. Мастура опанинг дарди уч кунга қолмай ҳуруж қилиб қолди.
Бир куни ярим кечаси уйғонган Мирсаид ака қўли билан пайпаслаб ёнида ёстиқдоши йўқлигини билиб ҳайрон бўлди.
Мастура опанинг ўзини бундай тутадиган одати йўқ эди. Мирсаид аканинг кўнглига дарровда шубҳа оралади . У тезлик билан ўрнидан туриб ташқарига отилди. Остонадан ташқарида эса оёғи бир нарсага урилиб мункиб кетди. Кўчадан тушиб турган хира ёруғда аёлининг бехуш ётганлигини кўрган Мирсаид аканинг хуши бошидан учди :
- Мастиииир ...
Мастура опа остонада бехуш бўлиб анча вақт ётганлиги учун музлаб қолган эди.
Дадасининг чинқириғига Сулаймон ва Ҳилолалар дарровда югуриб чиқдилар. Ота - ўғил Мастура опани ичкарига кўтариб олиб киргунларича , Ҳилола дарровда тез ёрдамга қўнғироқ қилди.
Етиб келган тез ёрдам Мастура опага зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатди ва касалхонага олиб бориб ётқизишни маслаҳатини берди.
Эртаси куни аёлини Камолиддин Улуғовичга олиб борган Мирсаид аканинг ундан Мастура опани касалхонага олиб бориб ётқизишдан ўзга иложи йўқлигини эшитди.
Дарҳақиқат, Мирсаид аканинг аёлини касалхонага ётқизишдан бошқа иложи қолмаганди.
Мастура опа ўзи таҳлил топширган Республика Онкология касалликлари тиббиёт бирлашмасида ётиб даволана бошлади. Уни шахсан профессор Ортиқ Нишоновнинг ўзи даволай бошлади.
Профессор Нишонов Мирсаид аканинг илтимоси билан Мастура опанинг дардини унинг ўзига "касалликнинг тезда тузалувчи жудаям енгил формаси" эканлигини таъкидлаб қулоғига қуя бошлади. Аслида эса аҳвол ўйлагандан анча жиддий эканлигини наинки шифокор, балки Мирсаид аканинг ўзи ҳам яхши англаб турар эди.
Шифокор назоратида ойма - ой кимё муолажаларини олган Мастура опа шу тариқа уч ойни ўтказди.
Бу орада Мирсаид ака аёлининг дардини "Тузатиб бераман" деган бирорта шифокор ва давлатни ҳеч қаердан дараклаб топа олмади. Барча ёзган хатларига келган жавоблар мазмунан деярли бир хил эди: "Хурматли Миржалолов Мирсаид!. Ўйлаймизки аёлингиз Миржалолова Мастуранинг дарди саратоннинг сўнгги босқичига қадар авж олиб кетганлиги сабаб ..."
Мирсаид ака жавоб хатларини давомини ўқий олмайди. Бу хатлар гўёки унга ўлим хабаридек совуқ бўлиб туюлади. Зада кўнгли гўё барчасига ана шу шифокорлар ва уларнинг ёзган хатлари айбдордек интернет орқали келган хатларни таг- туги билан ўчириб ташлаб хумордан чиқмоқчи бўлади. Аммо қани масала шунинг билан ҳал бўлиб қўяқолса .
Сулаймон ҳам айнан шу интернетдан ақалли кичкинагина умид бўлсада уйғота олувчи мужда топа олмагач қаттиқ тушкунликка тушиб қолди. Қийин - қийин Ҳилолага энг қийини бўлди.
/76

👍14😁1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Мастура опа барини нозик аёллик кўнгли билан яхши тушуниб турарди. Энг қийини унинг ўзига бўлди. Дарди - ку бир тараф , аммо энг оғриқли нуқтаси ўзини ҳеч нима бўлмагандек тутиш , яқинларига очиқ чеҳра билан муомала қилиш , улар ва ўзини бор гапдан хабардор бўлган ҳолда гўёки барчаси яхшидек роль ўйнаш- буларнинг бари Мастура опани ҳолдан тойдириб қўйди.
Учинчи бор касалхонага ётқизилгандан сўнг профессор Нишонов Мирсаид акани алоҳида йўқлади .
- Мирсаид ака,- деди у одати бўйича қаршисида ўтирган ўзидан бирмунча ёш , лекин кейинги кунларда анча қариб қолган эркакга назар ташлаб ,- мени тўғри тушунасиз энди. Бу ёғи оз қолди. Биз қўлимиздан келган барча чорани кўрдик. Аёлингиз оғриқдан азобланмаслиги учун барча дори-дармонларни етказиб турдик. Бироқ улар вақтинча оғриқ қолдиради халос. Аммо касалликнинг ривожланиш жараёни кетаверади . Токи ...
Нишонов гапининг давомини айтолмай ерга қаради .
- Сизга раҳмат ,- деди Мирсаид ака кутилмаганда шифокорни ҳайрон қолдириб осойишталик билан,- борингизга шукр , профессор. Бир шифокор бўлса, бир фидокор бўлса сизчалик бўлади. Кўрмадим эмас, кўрдим. Аёлимнинг дардини енгиллатиш учун қўлингиздан келган барча ишларни қилдингиз. Бир зум бўлса-да ҳотиржамликка берилганингиз йўқ. Сиздан қарздорман. Илойим яхши тўйларингизда ҳизматда бўлай,- Мирсаид ака шундай деб кўкрак чўнтагидан ташриф қоғози олиб профессорга узатди,- биласиз менинг қўл остимда бир неча дўконларим бор . Агар сизга нимадир керак бўлиб қолса қўлдан келганча ...
- Мирсаид ака ,мени хафа қиляпсиз . Мен ахир ўз вазифамни бажардим халос. Қолаверса ...
- Ортиқ ака ,- деди Мирсаид ака унинг оғзидан гапини олиб ,- мен кейинги кунларда битта нарсага амин бўлдим . Бойлик , давлат ҳар доим ҳам бахтдан нишона эмас экан. Ҳақиқий бахт кўп ҳолатларда бу ўзинг суйган инсонинг билан бир бурда нонни баҳам кўриб қўша қариш экан. Аслида бу сўзларни сизга айтиш ҳам шарт эмас эди. Ахир сиз мен шу ёшга кириб ҳис қилган нарсани касбингиз сабаб кунда ҳис қилиб келгансиз ва келмоқдасиз .
Майли , вақтингизни олмай. Сизга яна бир бор катта раҳмат.
- Мирсаид ака, қачон бирор маслаҳат керак бўлса тортинмай қўнғироқ қилаверинг . Тонг бўладими, ярим кечами ҳижолат бўлмай, хўпми ?
Мирсаид ака "хўп" дегандек бош ирғади...
Мирсаид ака Нишоновнинг ҳузуридан чиққунига қадар Мастура опани кетишга тайёрлаб қўйишибди.
Мирсаид ака ҳамшира етовидаги аёли ўтқазилган аравачани ўзи итариб машинаси ёнига олиб келди. Уни олд ўриндиққа олиб келиб эшикни очди-ю , аёлини маҳкам қучиб у ерга авайлаб ўтказди .
Аёлини кўтарганда димоғига "гуп" этиб дориларнинг ҳиди урилди. Бу ҳид Мастура опанинг сочлар- у териларига сингиб кетган эди. Мирсаид ака уни ўриндиққа жойлаштира туриб , ўзининг бўйнидан ожизгина қучиб олган аёлининг қулоқлари остиларини бурни билан чуқур ҳидлади . Ундан ўзининг доимий ўрганган ифори аввалги Мастурасининг бўйини- митти дала чечаклари ҳидини туйгиси келганди. Афсуски , бу ачимтир дори ҳиди аёлнинг бутун танасини ишғол қилиб бўлганди.
Мирсаид ака қалбан "дод" солганча қаддини кўтарди. Сўнгра ўзи билан изма - из келган ҳамшира ёдига тушиб ортига бурилди. Унинг қўлидаги халталарни олиб юкхонага жойлагач , ҳамшира ҳозиргина бўшаган аравачани етаклаб йўлга тушди. Мирсаид ака ўзига ҳамроҳ бўлиб келган аёлнинг ажин босиб кетган юзларига қараб , ёшидан аввал қариган бу аёлнинг бир дарди бор деб ўйлади.
У чўнтагига қўл суқди- ю , бир даста юз минталикни олиб аравачага ташлади.
Йўлга тушган ҳамшира аввалига ҳеч нарсага тушунмай Мирсаид акага бақрайиб қараб қолди . Сўнгра нима бўлганлигини фаҳмлаб пулларни эгасига қайтариб бериш учун шоша - пиша тера бошлади.
- Синглим, бу эҳсон. Чин кўнгилдан. Сиз олмасангиз бошқа бировга ҳам берардим. Аммо Аллоҳ нима учундир сизга беришни кўнглимга солди. Балки бежизгамасдир. Шу сабаб қўлимни қайтарманг ва ...- шу ерга етганда Мирсаид аканинг овози титраб эшитилди,- аёлимни дуо қилиб қўйинг. Илтимос...
Аёл ўзини қўлга олгунча Мирсаид ака машинасига ўтирди- ю ,
/77

👍12
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
тезда кўздан йўқолди.
Аёл ...ҳақиқатдан муҳтож эди. Унинг эри ўтган йили устачилик қилаётган вақтда станокда бир қўлидан тирсагигача айрилган , тўртта ейман- ичаман деб турган ўғилчаларининг энг каттаси бугун ўн икки - мучал ёшига кираётган куни эди. Аёл ўғли учун биргина торт сотиб олишга ҳам пул орттира олмай дили вайрон бўлиб турган чоғда ...
Аёл беморнинг эри ташлаб кетган пулни шоша - пиша санади. Пул икки миллион етти юз минг чиқди. Аёлнинг кўзларидан дувиллаб ёш чиқиб кетди . У аравачани итариб кетар экан тинмай "Сахий эркак ва унинг аёлининг мушкули осон бўлсин, Аллоҳ ўзи ёрлақасин" дея дуо қилиб борар эди...
* * *
Мирсаид ака йўлда борар экан бирдан хаёлига Ҳилолага қўнғироқ қилиш фикри келди. У машинасини бир четга тўхтади ва келининг сақланган рақамини терди.
- Қизим , - деди Мирсаид ака унинг саломига алик олгач,- биз ойижонингиз билан касалхонадан чиқиб уйга қайяпмиз. Илтимос , дарсингиз тугаши билан сизлар ҳам тезда уйга қайтсангиз.
- Додажон, биз ўглингиз билан уйдамиз. Ойижонни кўриб келишга отланаётгандик. Маҳина аммажоним ҳам келгандилар.
- Ундай бўлса яхши . Биз ўн дақиқаларда уйда бўламиз. Рўзғорга бирор нарса керак бўлса айтинг .
-Ҳамма нарса етарли , додажон.
- Яхши ...
- Бугун болалар ўқишга боришмабдими ? - беҳолгина шивирлади Мастура.
- Ҳозир сессия вақти- ку, шунга бугун бўш бўлишган шекилли. Мен ҳам ўқишга боришларини сўрамай йўлга чиққандим.
- Яхши ...
- Мастииир ... Келин бугун уйда экан . Кўнглинг тусаган овқатни айтсанг пишириб беради,- деди Мирсаид ака нима дейишни билмай йўлдан кўзини узмаган ҳолда.
- Унингизни ҳам обдон силласи қуригандир дадаси . Бу ёқда ўқиши, бир тарафда уй- рўзғор юмушлари , бир тарафда мени касалим ... -гапира туриб Мастура опанинг оғзи қуриб қолди.
Буни пайқаган Мирсаид ака аёлининг оғзидан сўзини олди:
- Келининг айтсанг айтмасанг нима овқат қилай деб сўрайди- ку , барибир. Шунга кўнглинг тусаганини айт деяпман. Аллоҳга шукр тоълеимизга келин чаққонгина чиққан. Бундай ишлар унга чўт эмас . Ўзи аслида "Қайнона - келиннинг тупроғи бир ердан олинади" деган гаплар рост экан. Асрор қудам ҳам ҳар кўрганда "Шу қизим ёшлигидан Мастурага ўхшар эди, ишқилиб юмушлари билан кўнглингдан чиқяптими " деганлари деган. Мен ҳам "Келинимизни кимга ўхшашини айтяпсиз- ку , саволингизни жавобиям аслида шу" дейман ҳар сафар . Сен ҳам раҳматли онамларнинг худди ўзларидексан.
- Ҳали улардек бўлолганимча йўқ эди,- ўксик овозда тан олди Мастура опа , - улардек бўлолмасам ҳам керак.
- Бу нима деганинг , онаси ... Албатта бўласан. Насиб қилади шундай кунлар. Мана мени айтди дейсан. Иииеее , ана уни қара ,- Мирсаид ака кўзлари билан яқинлашиб қолаёзган уйлари тарафга ишора қилди , - сенга нима дегандим ?! Кичкина Мастир ...
Мастура опа эри ишора қилган тарафга қараб аввалига унинг қочиримига тушунмади , кейин бор гапнинг маъносига етиб жилмайди :
- Ўзингга шукр ...
#давоми_бор / 78
Муаллиф: Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍32👏1
Ўлимдан кейин ҳам савоб олиш учун 6 йўл:
1. Қайси масжидга бўлмасин Қуръони Карим қўйиб қўйинг.
2. Касалхонага ногиронлар аравачаси бериб қўйинг.
3. Масжид қурилишига қатнашиб қўйинг (меҳнат ёки маблағ билан).
4. Одамлар кўп ўтадиган жойга сув чиқариб қўйинг.
5. Дарахт экинг.
6. Энг осони шу маълумотларни тарқатиб қўйинг.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1. Қайси масжидга бўлмасин Қуръони Карим қўйиб қўйинг.
2. Касалхонага ногиронлар аравачаси бериб қўйинг.
3. Масжид қурилишига қатнашиб қўйинг (меҳнат ёки маблағ билан).
4. Одамлар кўп ўтадиган жойга сув чиқариб қўйинг.
5. Дарахт экинг.
6. Энг осони шу маълумотларни тарқатиб қўйинг.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
ДУО ҚИЛСА
Юришмаса баъзан ишларим,
Сўниб борса дил хохишларим,
Эзар бўлса эх, нолишларим,
Дуо қилса онам етади.
Ғам андуҳим олис кетади.
Гоҳ қийналар бу тандаги жон,
Гўё оқмас вужудимда қон,
Тополсам излаб тинч макон,
Дуо қилса онам етади.
Ғам андуҳим олис кетади.
Ҳеч дўстларим оқибати йўқ,
Хасадгўйни гоҳо гапи ўқ,
Бўлмасада қалб уйим ҳеч тўқ,
Дуо қилса онам етади.
Ғам андуҳим олис кетади.
Мол давлатим бўлмасин майли,
Кўп букулдим ишонч туфайли,
Керак эмас Ширину-Лайли.
Дуо қилса онам етади,
Ғам андуҳим олис кетади.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Юришмаса баъзан ишларим,
Сўниб борса дил хохишларим,
Эзар бўлса эх, нолишларим,
Дуо қилса онам етади.
Ғам андуҳим олис кетади.
Гоҳ қийналар бу тандаги жон,
Гўё оқмас вужудимда қон,
Тополсам излаб тинч макон,
Дуо қилса онам етади.
Ғам андуҳим олис кетади.
Ҳеч дўстларим оқибати йўқ,
Хасадгўйни гоҳо гапи ўқ,
Бўлмасада қалб уйим ҳеч тўқ,
Дуо қилса онам етади.
Ғам андуҳим олис кетади.
Мол давлатим бўлмасин майли,
Кўп букулдим ишонч туфайли,
Керак эмас Ширину-Лайли.
Дуо қилса онам етади,
Ғам андуҳим олис кетади.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХАЙРЛИ ТУН!
🌟Қалби қордай оқларга,
🌟Самимий, қувноқларга.
🌟Бедорлар, уйғоқларга,
🌟Туни хайрли бўлсин!
✨Шукри бехисобларга,
✨Қалб кўзи офтобларга.
✨Алплар, моҳитобларга
✨Туни хайрли бўлсин!
💤✨💤✨💤✨💤✨💤✨
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌟Қалби қордай оқларга,
🌟Самимий, қувноқларга.
🌟Бедорлар, уйғоқларга,
🌟Туни хайрли бўлсин!
✨Шукри бехисобларга,
✨Қалб кўзи офтобларга.
✨Алплар, моҳитобларга
✨Туни хайрли бўлсин!
💤✨💤✨💤✨💤✨💤✨
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Ассалому Алайкум,
Жума айёми муборак бўлсин. 😊
🌙 Энг яқин инсоним кириб келган Жума тонги муборак бўлсин🤲
☘Тонг чоғида эсиб шаббода,
☘ Дилингизга фараҳбахш этсин!
☘ Қалбдан сизга гўзал тилагим,
☘ Аллоҳим сизни асрасин!

👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларга ахли оилангиз билан боришингизни Аллоҳдан сўрадим!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон!

❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чиройли шеър экан, эшитинг
...шеърни эшитиб бўлгач
Битта кулиб қўйингчи😊😁
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
...шеърни эшитиб бўлгач
Битта кулиб қўйингчи😊😁
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу видодаги сўзларни эшитиб, Аллоҳга шикоят қилган кунимдан уялдим.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу клипни қайта қайта кўрдим кўзимда ёш билан.
Ота ➖ она топилмайди..
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ота ➖ она топилмайди..
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
#umr_manzaralari
ДУНЁҚАРАШ
Икки ака – ука бор эди. Aкаси саҳий, омадли ва бой, укаси эса қотил, ёмон инсон бўлган экан. Суд олдидан журналистлар қотил укага савол беришди:
– Қандай қилиб жиноят йўлига кириб қолдингиз?
– Мени болалигим оғир ўтган. Отам ичарди, онамни ва мени калтакларди. Яна ким бўлишим мумкин эди?!
Кейин журналистлар акани саволга тутишди:
– Сиз шунча ютуқларга қандай қилиб эришдингиз?
– Менинг болалигим оғир ўтган. Отам ичарди, онамни ва мени калтакларди. Яна ким бўлишим мумкин эди…?!

👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миянинг ёшини текшириш
✅Ёш ўтгани сайин мия ҳам қарий бошлайди. Бироқ бу жараён ҳаммада ҳар хил кечади. Ушбу машқ орқали миянгиз ёшини аниқлашингиз мумкин. Машқнинг вазифаси - кўрсатилган шаклни диққат билан кузатиш.
✅Агар сиз бу машқдаги 5 та обектни осонгина кузатиб таъқиб қилган бўлсангиз, миянгизнинг ёши борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади. Бордию чалғиб шаклларни адаштирсангиз, хотирангизни чархлашга тўғри келади
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✅Ёш ўтгани сайин мия ҳам қарий бошлайди. Бироқ бу жараён ҳаммада ҳар хил кечади. Ушбу машқ орқали миянгиз ёшини аниқлашингиз мумкин. Машқнинг вазифаси - кўрсатилган шаклни диққат билан кузатиш.
✅Агар сиз бу машқдаги 5 та обектни осонгина кузатиб таъқиб қилган бўлсангиз, миянгизнинг ёши борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади. Бордию чалғиб шаклларни адаштирсангиз, хотирангизни чархлашга тўғри келади
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ тезда кўздан йўқолди. Аёл ...ҳақиқатдан муҳтож эди. Унинг эри ўтган йили устачилик қилаётган вақтда станокда бир қўлидан тирсагигача айрилган , тўртта ейман- ичаман деб турган ўғилчаларининг энг каттаси бугун ўн икки - мучал ёшига кираётган…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
28 - ҚИСМ
Мастура опанинг бундай дейишига бир сабаб бор эди. Айни дамда Ҳилола ҳам худди ўзи каби дарвозани очиб , Мирсаид аканинг уйга қайтишини кутиб турар эди.
Мирсаид ака машинани ичкарига олиб киргач, Сулаймон ҳам келин билан бирга ўзларини кутиб турганлигини кўрди.
Ҳилола ва Сулаймон дарровда ота- оналарига салом беришди . Ҳилола Мастура опа ўтирган тарафга яқинлашиб у билан ўриндиқда ўтирган вақтида сўраша кетди, аммо Мастура опанинг юзларидаги чарчоқ аломатларини кўргач , уни машинадан тушириб олишлари учун йўл бўшатди. Бу сафар Мастура опани Сулаймон кўтариб олди. У Мирсаид аканинг ҳай- ҳайлашига қарамай аста - секин қадам босиб онасини ичкари уйга олиб кетди .
Мастура опага кичик меҳмонхонадаги диванга жой ҳозирлаб қўйишган экан.
Сулаймон онасини авайлаб оппоқ чойшаб тўшалган ўринга жойлаштирар экан, меҳрибончилик билан унинг пешонасига ёйилиб қолган сочларини қўллари билан тараган бўлди.
- Ойижон , шу хонани салқингина деб жой қилгандик. Зериксангиз телевизор ҳам кўриб ётишингиз мумкин,- деди Ҳилола қайнонасининг бошидаги ёстиқни тўғрилар экан.
- Чар..чаб қол...ма...дин...гизми ? - Мастура опанинг овози аранг эшилди.
Сулаймон "Йўўқ" деган ҳам эдики уни ташқаридан дадаси чақириб қолди. У "Ҳозир келаман" деганча ташқарига йўл олди .
Ҳилола қайнонасининг тутилиб гапиришидан унинг оғзи қуриб қолганлигини тезда фаҳмлади . Дарровда суюқ қилиб дамланган иллиққина чойдан ярим пиёла қўйиб унга ичира кетди.
- Яна ...- деди Мастура опа пиёладаги чойни ичиб тугатгач .
Ҳилола иккинчи қайта пиёладаги чойни қўйиб қайнонасига ичира кетди.
- Маҳина ... амман...гиз қани..лар ?!
- Мен шу ердаман , Мастураой, дея эшикдан қораси кўринди Маҳина амманинг ,- чой ичиб турганингиз учун кутиб тургандим.
Ҳилола ҳам Маҳина аммага йўл бериб , ўзи эрининг ортидан ташқарига чиқиб кетди.
Маҳина амма ичкарига кириб , Мастура опа билан кўришди :
- Туф, туф .. Кўз тегмасин анча яхши бўлиб қолибсиз . Юзингизга ҳам қизил югурибди.
- Опажон ,- ётган жойида жилмайишга ҳаракат қилди Мастура опа, у салқин уйга киргани учунми ёки тўйиб чой ичгани учунми гапирганда энди тили тутилмаётган эди, - ётишимга қаранг. Бундоқ келин бўлиб сизни кутиб олишга ҳам ярамасам.
Мастура опанинг кўзларида ёш айлангандек бўлди.
- Ўзимни андишалик келинимдан айланай,- деди Маҳина опа Мастура опа ётқизилган диван ёнидаги кўрпачага чўкка тушиб ,- ўзим ўргилай. Шунда йил ҳизматимизни қилдингиз . Худо ҳоҳласа ҳали тузалиб кетсангиз яна ҳизматимизни қилиш қочмайди. Бизга ҳам сизнинг соғлиғингиз керак. Қолаверса , Ҳилолангиз худди ўзингиз бўлган, ҳеч бир юмушни ўзидан орттирмаяпти. Сиз эса ҳотиржам ётиб тузалиш ҳаракатини қилаверинг, хўпми ? !
- Хўп опажон, хўп. Ўзим ҳам бир неча ойлардан буён ётавериб диққанафас бўлиб кетдим. Кўряпсиз ўрнимдан туриб қадам босишга ҳам қувватим қолмади. Овқат ейман десам ... Қўлларим қалтираб қошиқ тутолмай қоляпман. Ишонсангиз шу кийдирилган тунги кўйлакларим ҳам танамга зилдек юк бўлиб босиб қўйяпти... Аммо укангизга буларни айтиб куйган юракларини куйдиргим йўқ... Биласизми опа ?! Уларга доим чиройли ва ўша суюкли Мастура бўлиб кўрингим келади.
Маҳина опа Мастура опага қараб юраги эзилди :
- Мастураой ...- деди у келинига меҳр билан тикилиб ,- бир гап айтайми ? Тўғрисини айтсам бирам гўзаллашиб кетибсиз- ки, мен сизга айтсам аввалги ҳолингиздан кўра ҳозир ўн чандон дилбарсиз .
Мастура опа қайнэгачисига синиққина табассум қилди :
- Раҳмат опажон , яхшиям сиз борсиз . Майли- да энди бир , икки оғиз ёлғон билан бўлса- да кўнгил кўтаришни жойига қўясиз.
- Вой мангина ўлай,- деди Маҳина опа аразлаганнома оҳангда лаб буриб,- нега ёлғон айтар эканман. Менинг гапларимни бари ҳар қачон ҳам ҳақ рост эканлиги ёдингиздан чиқдими ?!
Йўўўўқ , сиз ҳақиқатдан ҳам гўзаллашиб кетгансиз . Қошларингизни ҳар доимгидан ҳам қорароқ , хумор кўзларингиз бир боқдими ўзига мафтун қилмай қўймайди.
/79

👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Салкам олтмишга яқинлашибсиз- у , юзингизда на бир ажин, сочингизда на бир оқ бор ... Сиз гўзал бўлмай ким гўзал бўлсин яна ?
Маҳина опа айни дамларда Мастура опанинг ҳақиқатдан ҳам нечоғлик гўзал бўлиб кетганлигини тан ола туриб бирдан юраги орзиқиб орқага тортиб кетди.
"Мастураой ҳақиқатдан ҳам ҳам чиройли бўлиб кетибди,- деб ўйлади у ,- нафасимни шамол учирсин- у , аммо бунинг охири яхшиликка эмасов. Қадимгилар инсон ўлимидан аввал шунақа чирой очиб, бениҳоя дилбар бўлиб кетса "Бу инсон тупроққа етиляпти" жуда қаттиқ қўрқишган экан. Бу ёқда укам Мирсаид ҳам аёли ҳақида "Буёғига умид йўқ эмиш , шифокорлар ҳаракатингизни қилаверинг дейишди" деб кўзи ғилтиллаб турибди"
Маҳина опанинг хаёлини Мастура опанинг инграган овози бузди :
- Иммм ...- Мастура опа ётган жойида бесаранжом бўлиб қолди.
- Мастураой, бирон нарса керакми ? - унга энгашиб сўради Маҳина амма.
- Тураман, - деди Мастура опа деярли шивирлаб , - ҳожатга боргим келяпти ... Сулаймон мени ташқарига олиб чиқсин.
Маҳина опа "Ҳозир" деб ўрнидан турди- ю , эшикдан нарига имлади :
- Сулаймон , болам , бу ёққа бир қараворгин.
Сулаймон ҳаялламай етиб келди.
- Ҳаа , аммажон ?!
- Ойинг ташқарига чиқаман деяптилар .
Сулаймон дарҳол ортига ўгирилди :
- Ҳилола , бояги айтганим қани ?!
Ҳилола зипиллаб келиб эшик ортида устига мато ташлаб қўйилган кўчма елим тувакни кўрсатди :
- Шу ерда ...
- Ойижоним ...
Сулаймон гапини бошламаёқ Ҳилола елим тувакни хонага олиб кирди. Уни Мастура опа ётган жойнинг оёқ тарафига қўйди ва Мастура опанинг бағрига кирди:
- Келинг, ойижон ...
- Тўхта битта ўзингни кучинг етмайди , ойижонимни йиқитиб юборма яна ...
Сулаймон ўзи илдам келиб Ҳилолани четга суриб , онасини ўзи даст кўтарди.
У тувакни ёнига яқинлашганда Ҳилола чаққонлик билан қайнонасининг кийимларини тўғрилаб ўтиришга ёрдам бериб юборди .
Мастура опа ўтирган ўрнида мувозанатни тутолмай чайқала бошлади. Бу ҳолатни кўрган Ҳилола унинг елкасидан қучиб олди.
Мастура опа бироз шу кўйи ўтирди ва секин шивирлади :
- Тураман ...
Сулаймон онасини Ҳилола ёрдамида яна ўрнига қайтариб ётқизди.
Ҳилола тувакни ташқарига олиб чиқиб кетди ва кўп ўтмай қўлида кичиккина елим обдастада сув ва тоғорача кўтариб кирди .
У қайнонасининг ётган жойида юз- қўлларини ювиб қўйди.
- Раҳмат қизим , илойим қилган меҳнатингиз роҳат бўлсин . Мендан қайтмаса Худодан қайтсин ,- Мастура опа шу сўзларни айтиб бўлгунча чарчаб қолган эди.
Ҳилола унинг ёстиғини яна бир бор тўғрилаб:
- Шундоқ ётиш қулайми , ойижон. Унда яхши . Мен ҳозир тушлик олиб келаман, - деди жилмайиб .
Ҳилола тушликка манти пиширган экан. Оила аъзоларига сузган мантисини нариги хонага олиб кириб бергач , ўзи битта ликопчадаги тўртта дона мантини олиб қайнонасининг ёнига ўтирди. У Мастура опанинг ёқаси олдига кичиккина сочиқ ташлаб унга қошиқ ёрдамида мантини узиб - узиб едиришга тушди.
- Қани ойижон?! Оғзимизни очамиз. Ҳоп-пааа ?!
У Мастура опанинг оғзига манти бўлагини солиб :
- Қалай мазалими ? Энди озгина қатиқдан ичамиз а ?! - дея гап қистириб қўярди.
Мастура опа икки дона манти еди. Учинчисига навбат келганда бош чайқади :
- Емайман ...
- Ойижон пиширган овқатим сизга ёқмадими ? Илтимос яна бир дона енг ...
Мастура опа келинининг илтижоли сўровини қайтара олмади . Бироқ учинчи мантини еб бўлиши билан барча еган- ичганини қайт қилиб юборди.
Ҳилола эпчиллик билан унинг оғзига бояги сочиқни тутиб қолди. Аммо ўзининг қисташи туфайли шу аҳволга тушган қайнонасига юраги туздек ачиб кетди .
Мастура опанинг қаттиқ ўхчиган овозини эшитган Сулаймон кўзлари ола- кула бўлиб хонага бостириб кирди. У Ҳилоланинг қўлидаги сочиқни кўриб важоҳат билан пишқирганча унга савол берди :
- Онамга нима қилдинг ?!
#давоми_бор /80

👍25😭4❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Салкам олтмишга яқинлашибсиз- у , юзингизда на бир ажин, сочингизда на бир оқ бор ... Сиз гўзал бўлмай ким гўзал бўлсин яна ? Маҳина опа айни дамларда Мастура опанинг ҳақиқатдан ҳам нечоғлик гўзал бўлиб кетганлигини тан ола туриб бирдан…
Reaksiyalar soni 50+ boʻlsa, yana bitta qism tashiman ❤️
❤37👍17
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Салкам олтмишга яқинлашибсиз- у , юзингизда на бир ажин, сочингизда на бир оқ бор ... Сиз гўзал бўлмай ким гўзал бўлсин яна ? Маҳина опа айни дамларда Мастура опанинг ҳақиқатдан ҳам нечоғлик гўзал бўлиб кетганлигини тан ола туриб бирдан…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
29 - ҚИСМ
- Мен ... Мен ҳеч нарса ...қилганим йўқ ...- деди йиғламоқдан бери бўлиб Ҳилола,- шунчаки манти едиряптувдим...
- Кўриниб турибди ҳеч нарса қилмаганинг . Мантини қошиқда зўрлаб тиқиб ўқчитиб юборгансан, оқибатда ...
- Иммм ... Боламмм ... Бўлди қил. Ҳилола ҳеч бир айб иш қилгани йўқ ... Фақат ошқозонимнинг ўзини овқат қабул қилгиси йўқ ... - Мастура опа қайт қилиб янада ҳолсизланиб қолганди, шу сабаб энтикиб - энтикиб гапирарди,- Ҳилола , қизим менга газсиз сув беринг , илтимос. Кўнглим жудаям беҳузур бўлиб кетяпти.
Ҳилола дик этиб ўрнидан туриб ошхонадан Мастура опа айтган сувдан олиб келиб ичирди
- Раҳмат , қизим. Сувдек сероб бўлинг ,- Мастура опа ўзини яна ёстиққа ташлади.
- Ойижон кўп дори ичаверганларидан ошқозонлари зада бўлиб кетибди. Қайт қилганларида ҳам нуқул ям - яшил бўлиб кетган сафро ташладилар. Мени буйрагим оғриганда шифокор заҳарни кесади деб йогурт ва турли шарбатлар буюрганди, - Ҳилола шундай деб Мастура опага юзланди ,- ойижон , сизга ҳам йогурт олиб келайликми !?
Мастура опа йогурт нималигини эсламоқчи бўлди ва келини қўли билан ҳавода кичиккина тўртбурчак шаклни чизиб "Мана бунақа идишдаги-чи ?" дея кўрсатгач ёдига тушди:
- Мевали қатиқми ? Майли олиб келақолсин ...
Сулаймон онасининг йогурт ичишга розилигини билиб "Мен ҳозир" деганча кўчага отилди. Кўп ўтмай қўлида бир халта турли - туман меваларни сурати туширилган йогуртларни кўтариб кириб келди. Ҳилола эрининг қўлидан йогуртли пакетни олар экан , уларни қўли билан пайпаслаб ушлаб кўра бошлади :
- Бироз муздек экан. Мен ҳозир ,- Ҳилола ўрамдаги йогуртларни биттасини "қарс" этиб қолганларидан ажратиб олди - ю , ошхонага бориб идиши билан қайноқ сувга ботириб илита бошлади. Йогурт зумда илиди.
Ҳилола илиган йогуртни қайнонаси ётган хонага олиб кириб унга ичира бошлади.
Йогурт Мастура опанинг оғзига мазали уннади. У хатто йогурт тугагач идишга "Дарровда тугадими ?!" дегандек кўз ташлаб қўйди.
Ҳилола ойижонисига йогурт ёққанини билиб ўзидан хафа бўлди :
"Эссизгина иккита идишни бирйўла илитиб келсам бўларкан"
- Ойижон , яна йогурт илитиб келайми ?
Мастура опа ўзини ёстиққа беҳол ташлади :
- Кейин... кейинроқ ...Ҳозир сув беринг.
Ҳилола Мастура опага аста - секин сув ичириб қўйди.
Мастура опа сувни ичиб бўлгач , Ҳилолага оҳиста ишора қилди :
- Қизим, раҳмат . Ўзингиз ҳам тушлик қилиб олинг. Мен бироз мизғийман.
Сулаймон онасининг ёнига янада яқинроқ сурилди :
- Ҳилола , сен боравер. Ойижонимга ўзим қарайман .
Сулаймон эҳтиёткор ҳаракатлар билан онасининг оёқларини уқалай бошлади...
Ҳилола кўнгли тилар - тиламас , Мастура опага қарай-қарай хонани тарк этди.
У овқатланадиган хонага кирганда ҳомуш ҳолда бош эгиб ўтирган Мирсаид ака ва пиқ- пиқ йиғлаётган Маҳина аммага дуч келди :
- Келинг , қизим ,- деди Маҳина опа йиғи тошиб келаётган кўзларини кенг енгига артар экан,- ўтиринг. Озроқ ичингизга иссиқ кирсин. Биз қарияларга эътибор берманг. Сиз катта - катта енг. Ҳали куч керак бўлади. Касал касал эмас , унга қараган касал .
Маҳина опа ўзини тута олмай яна йиғлай бошлади .
- Аммажооон ,- дея жовдиради Ҳилола,- тинчликми ?! Нима учун йиғлаяпсиз ?!
- Болам , - деди Маҳина опа , - қариганимда бошимда шу савдо ҳам бор эканми ?! Оҳ , бунга чидаш қанчалар қийин экан- а ?! Жигарингдан аъло бўлиб кетган яқин инсонинг етдим деганда йиқилса , оғзи ошга етганда боши тошга ... Ээээҳҳҳ... Тағин ҳам одамизод кўтар экан бу дардларни . Агар шу дардларни барини филга йиғиштириб ортилса борми , бели қарс этиб узилиб кетиши ҳеч гап эмасди. Ҳеч гап эмасди !
- Аммажооон , мен барибир ҳеч нарсага тушунмадим,- кўзлари олазак боқди Ҳилоланинг.
- Қизим , шифокорларнинг айтишича ойижонингизни саноқли кунлари қолганмиш ...
/81

👍10❤2