🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Ey sinfdosh (Ziyo-Music.Com)
Gulinur
Ширин хотираларни ёдга оламиз...

Қувноқ синфдошлар, меҳрибон устозлар давраси...



𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar

┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
👍4
🌿 Ота юки...

— Яна қиз туғдингми? Бу учта қизни бошимга ураманми? Буниси ўғил бўлади, дегандинг-ку… — Қаҳрамон дарвозадан укаси етаклаб кирган хотинига жаҳл билан ўшқирди. Бунга тайёр келган хотини ҳам “Секин, болани чўчитиб юборасиз”, деганча индамай ичкарига кира бошлади. Қайнонаси келинига кўмаклашаркан, ўғлини уришиб берди:
— Ҳали шу қизларинг шундай фарзанд бўлсинки, минг ўғилнинг ўрнини боссин! Шукр қилмайсанми? Тирноққа зор ўтаётган қанча…
— Э… сизга фақат келинингизнинг ёнини олиш бўлса…
Суюнчини эшитиб ҳам туғуруқхонага бормаган Қаҳрамон шу онда уйига сиғмаган бўлиб, шарт кўчага чиқиб кетди. Йўлида эса унга ошнаси Иброҳим дуч келди.
— Дўстим, фарзандли бўлибсан, табриклайман. Аммо бир хабар бор. Мирзо ака ўтиб қолибдилар. Соат иккида чиқаришаркан. Жанозага айтиб юрибман. Эсингдан чиқмасин, ўша ерда кўришамиз.
…Жамоат тўпланган. Майитни тобутга солиб, олиб чиқишди. Жаноза намозини ўқиш олдидан имом Мирзо аканинг икки ўғлини олдига чақирди. “Отангиз ҳаётлик пайтларида ким биландир олди-бердиси якунига етмаган бўлса ёки кимлардандир олган қарзлари бўлса, қиёматгача бўйнида қолмаслиги учун тўлаб беришни ўз бўйнингизга оласизми?” Отаси тириклик чоғи иккиси ҳам тайинли бир ишнинг бошини тутмаган йигитлар эди… одамларнинг “Эсиз, отасига муносиб фарзандлар бўлмади-да”, дегани бир томону, ўзларининг ҳам қарзлари тиқилиб ётгани иккинчи томон эди. шу сабаб ота учун энг зарур савол берилганида не-не орзу-умидлар билан катта қилинган ўғиллардан садо чиқмади. Шунда ичкаридан овоз келди: “Мулла бобо, мен бўйнимга оламан, жанозани ўқинг!” Бу Мирзо аканинг яккаю ягона қизи Латофатнинг овози эди. Йиғилганлар бир тебранди. Онаизор уввос солди. Қаҳрамоннинг эса бўғзига нимадир тиқилди...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Барча битирувчиларни бугунги байрамлари билан муборакбод этамиз!


Мана етиб келди балоғат ёши.
Барчанинг юзида иқбол қуёши,
Нетай, кўзларимда айрилиқ ёши,
Хайр дегим келмас, сенга синфдош.

Бу сўнгги қўнғироқ, бу сўнгги базм,
Бир-бир ҳаммангизга соламан разм.
Нечун ҳаста чиқар, нечун овозим?
Хайр дегим келмас, сенга синфдош.

Ўн бир йил  бир эдик, майда бўламиз,
Билмам қай биримиз қайда бўламиз?!
Тақдиримиз битган жойда бўламиз,
Хайр дегим келмас сенга синфдош!

Ортда қолиб кетди парта талашлар,
Шўхчан болалигу сирли қарашлар,
Бугун юрагимни нимадир ғашлар,
Хайр дегим келмас сенга синфдош!

Шоира Тўлаганова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР


1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...

3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...

4. Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...

5. Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон-қозон ош қилиб зиёфат берамиз...

6. Ота-онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...

7. Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу — лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз...

8. Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу — аммо ҳеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи бўш нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
УСТОЗГА ЭҲТИРОМ

Ривоят қилишларича, кунлардан бирида султон Ҳусайн Бойқаро овга чиқишни ихтиёр этди. Унга ҳазрат Алишер Навоий ҳамроҳ бўлди. Овдан қайтар эканлар, бир қишлоқдан ўтдилар. Кўча четида турган олти-етти ёшлардаги болакай салом берди.

Султон Ҳусайн қўлини кўксига қўйиб, алик олдию ўтиб кетаверди. Алишер Навоий эса болани кўриб, отини тўхтатди. Пастга тушиб, бола билан қўшқўллаб кўришди. Кейин тағин отига миниб, йўлда давом этди.

Навоийнинг бу иши шаҳаншоҳни ҳайрон қолдирди.

- Мавлоно, - деди у Навоийга юзланиб, - Cиз салтанатнинг вазири бўлсангиз, бунинг устига,жаҳонга таниқли шоир бўлсангиз, наинки гўдак бир болага шунчалар мурувват кўрсатурсиз?

- Олампаноҳ, -деди Навоий жилмайиб. - Гап шундаки, бир вақтлар шу боланинг отаси маним саводимни чиқазган эрди. Мен устозимнинг етти пушти олдида қарздормен...


🌹Азиз устозлар, умрнинг мактаб аталмиш давонидан Сиз олиб ўтган яна бир «Сўнгги қўнғироқ» муборак бўлсин!
Сизнинг берган таълимингизни Навоий ҳазратдек қадрлайдиган маънавиятли инсонлар ҳаёт йўлингизда кўплаб учрасин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
#ТИЛСИМ


Муаллиф ШаМсиНуР


8-қисм


Тилсим
Азаматни гапидан кулгум қистади. Роса воҳимачи бўлиб кетибди.


-Мен сайрга чиқдим. Ҳамма жойни кўрмоқчиман.

Азаматни четлаб ўтмоқчи эдим қўлимдан ушлаб қолди.

-Хадича мен ҳазиллашмадим. Бу кўчага кирма.


Азаматни жиддий қиёфасига боқиб, уни ранжитгим келмади.

-Хўп унда анави тарафни айлансам бўлар?


-Бу қишлоқдан кет яхшиси, бувингни уйига бор. Ўша қишлоқ сен учун тинч.


-Хўп.

Ҳозир Азаматдан қутилиб олсам бўлгани, эрта индин барибир келиб кўраман. Мени ҳеч ким йўлимдан қайтаролмайди.

Ҳаётимда воқеалар бурилиши айнан ўша кунлардан бошланган деб биламан. Мен ўзимга билмай ёмон кўзларни илакиштириб олгандим.

Энг кўп Хожар бувиникига борардик, биз учун энг тинч ошён ўша ер эди. Гулола ҳам тез тез келиб турар экан. Уни кўриш баҳонасида борардим. Бир куни ҳаммамиз гаплашиб турганимизда Азамат келиб қолди. Ишдан келяпти десак уйдан келяпман деди. Уни ранги рўйига қараб бетоб деб ўйладим.


-Азамат ўзинг докторсан лекин касал бўлиб юрибсан қара.


-Жинни бўлдингми? Аҳволи яхши-ку.

-Рангини қара оқариб кетган, гўёки куч қуввати сўриб олинганга ўхшайди


Азамат безовта бўлди. Лекин рад этди.

-Аҳволим жойида, гапирингларчи нима гаплар?


-Менгаям бирор иш топиб бер. Уйда зерикиб кетдим

-Тинчгина уйда ўтирганинг яхши. Аёл кишига ишлаб нима керак?

-Сендай олий маълумотли шунақа деса бошқадан нима кутай?


Ундан аразладим. Улар гап билан оввора бўлиб турганда орқа эшикдан аста қуённи расмини чиздим. Азаматчик мендан нимани яширди экан?


✡✡✡✡✡


Азамат Хадичани йўқлигини анча вақт ўтиб сезиб қолди.


-Хадича қани?


-Орқа тарафга ўтганди. Қайта ўтмапти.

Шундагина Азамат қизни ниятини пайқади.

-Менимча қишлоқ айлангани кетган.

Самандар бемалол жавоб берди.

-Самандар болам сен қаердан билдинг?

Рўзигул опа гапга қўшилди.

-Неча марта келсаям ўша ерда нима бор деб сўрарди. Бизни бу ерда эканимиз унга қўл келган.

-Мен уни қайтариб олиб келаман.


Азамат шахд билан машинасига ўтирдида чанг кўчаларда елдай учди.


✡✡✡✡


Ўша кўчага энди кирай деганимда яна олдимдан Азамат пайдо бўлди. Бу сафар қўлимдан судраб машинани олд тарафига отиб юборди, гўё. Ўзиям чаққонликда ўтириб умуман бошқа йўл томон газни босди.

Уни аҳволига қараб қўрқиб кетдим. Жуда дарғазаб эди. Қўллари мушт бўлган, кўзини йўлдан узмасди.

Забр атрофидаги йўллардан юриб бир каттакон дарахт остига бориб тўхтадик. У аста машинадан тушди. Мен эса бир муддат ўтириб кейин уни олдига бордим. Азамат забр сувларига қараб ҳаёлга чўмган эди.

-Нега бунақасан,борма дегандимку.


-Менга нима борлигини айт унда.


-Мени уйим бор у ерда.


-Яхшику сени меҳмонинг бўлардим.


-Буни иложи йўқ. Сен ҳеч нимани билмайсан,сенга бу ҳақида айтолмайман. Аммо менга сўз бер ҳеч қачон у ерга борма.


-Нега?

-Илтимос...

У ёнимга шуқадар яқин келдики нафаси нафасимга урилди. Ортга тисарилиб машинага суяниб қолдим.
Бир муддат кўзимга илтижоли боқдида қаттиқ қучиб олди. Ундан бунақа ишни кутмагандим


Давоми бор
👍7❤4
#Тилсим

9-қисм

Муаллиф Шамсинур


Аммо бу узоққа чўзилмади. У негадир бирдан совуққон инсонга айланди. Мени ҳозир кўргандек бошқача қаради.


-Кетдик.


Мен ҳам индамай машинага ўтирдим. Бу сафар орқа ўрибдиққа. Бувимникига келгунча бир оғизам сўз айтмади. Бирдан нега совуққон бўлиб қолгани мени таажубга солганди. Бувимникига яқинлашга юрак ютиб унcа савол бердим.


-Азамат сенга нимадир бўлдими?


-Нега бундай деяпсан?

-Сен гўёки... Ҳа майли қўявер.

-Гапир.


-Аҳамияциз...


Индамай тушиб кетдим.


Ўша куни юрак ютиб бувимдан Азамат ҳақида сўрадим. Бу вақтда Хабибани ухлатиб бўлгандим. Суҳбатлашиш учун вақт бемалол эди.

-Буви Азамат сизга ҳеч ғалати кўринмайдими?


-Тинчликми, нега унга қизиқиб қолдинг?

-Шундай малакали шифокорни қаёқдаги ит топмас қишлоқда яшаши ғалати. Тағинам кўчасиям жуда тор экан. Машинасини қаерда қўйса?


-Азамат Хожарни катта набираси буни биласан. Аммо келишган йигит бўлганига қора кучларни назарига тушиб қолганми деб ўйлаб қоламан. Чунки у бир кунда ўзгариб қолди. Фатҳия илонни жиннидан баттар ёмон кўрарди. Олиб бермагунларича ҳамма жойни дабдаласини чиқарди. Сожидани қўрқитиб ҳатто ўн кун жойидан туролмай қолди. Ахийри олиб берамиз дейишди кейин тузалиб кетди. Муҳаббат дардига мубтало бўлибди деб қўя қолишди.


-Ўша Фатҳия бирор нима қилиб олган бўлса-чи?


-Менимчаям шундай, бу ерда қандайдир сир бор. Азамат то кўчиб кетгунча Сожидани мазаси бўлмай юрарди. Айрим вақтлар ярим тунда кўчаларни айланиб юрган деган миш-мишлар қулоғимга чалинган. Аллоҳимнинг ишлари бу ҳам. Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди сабабини.


-Сожида янга қайтарма қилиб кўрмадиларми?

-Жиннимисан, энди фолбинларга вориб юриши қолувди.

-Нега ҳалиям болали бўлмадилар?


-Ким билсин. Бу ҳақда маълумотга эга эмасман.


-Азамат доим икки ҳил кўринади. Бир қарасангиз кучга тўлган,бир қарасангиз ҳолдан тойиб қолган


-Ўзи танлаган йўл. Уникига меҳмонам бормайди. Ўша турқи совуқ хотинини ҳеч ким хушламайди. Лекин у кўп қариндошникига боради.

-Аҳа тушунарли.

Ўша кеча роса босинқираб чиқдим. Бу аввалгилардан фарқ қиларди. Ишонсангиз ҳамма ер қоронғу, устимда бир тонна юк бордек оғир бўлдим. Қўл оёғим ишламас ҳаттоки тилим айланмай қолди. Юрагим ёрилиб ўлиб қолай дедим. Бу қандай содир бўлди тушимми ўнггимми билолмадим. Ўша вақт ўлиб қолмаганимга ҳайронман. Калима қайтарай дейману айтолмайман. Жуда қийин вазиятда қолдим. Ана ўша дамда бувим таҳажжудга уйғондилар, осма лампани ёқдилар, мен шундаги ўзимни босган юкдан ҳалос бўлдим. Бувимга айтишгача ҳолим келмай ухлаб қолибман.

Эрталаб эса лабимда учуқ тошганча уйғонибман. Шу кеча туш кўрдимми йўқми англолмасдим. Бу қандайдир синоат эди. Бувимга айтиб ўтирмадим. Лекин бувим учуқ чиққанини кўриб сўрадилар.

-Кечаси тушда қўрқдингми?

-Шундай шекилли.


-Сен намозни ташлаб қўйгансан, шу сабаб ҳам қўрқинчли тушлар кўрасан.

-Аввалам ўқимасдим. Яхши эдимку.

-Мен ўшандан кўраман сабабини.


Бу ҳолатим ҳали ҳолва экан. Жуда кўп ўшанақа ҳолатга тушадиган бўлдим. Энди буни олдига баданимда жуда кўплаб кўкаришлар ҳам қўшилди. Ҳудди биров чимиллаб олгандек ҳар қаерим кўкариб қоларди. Лекин аниқ эсимда бирор жойга уриб олганимам йўқ, бирор чимиллаб олгани ҳам йўқ. Буни кўкаришларни бировга кўрсатолмасдимам. Эрдан чиққан хотин бўлсам,ҳолатимни нотўғри талқин қилишларидан қўрқардим.


Кераксиз ҳаёлларни қувиш учун бувимни китобларидан мутолаа қилишга киришдим .



Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун 🌙

🌟Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
🌟Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
🌟Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
🌟 Расулуллоҳ кирсинлар тушларингизга 🤲🤲🤲

           🌙 ХАЙРЛИ ТУН!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Кечани ширин хотира, бугунни эса ғанимат деб билиб, эртадан умид қилиб яшанг. Ҳар бир тонг, ҳар бир кун ўзгача гўзал, ўзгача тароватга эга экан, фақатгина бу гўзалликни ҳис этиш, ундан баҳра олиш, уни бахш этган Яратганга шукроналар айтиш керак...

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, қадрдон. Бошланаётган кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.

📨 Яқин инсонларингизга юборинг!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
АЖИБ ВОҚЕА


Ўн саккиз йил аввал талаба эдик, битирув босқичларимиздан бири эди. Имтихон яқинлашган сари тайёргарлигимиз кучайиб борди. Дарслар эсдан чиқаверди, ўқийвердик, яна эсдан чиқаверди, биз яна ёдлайвердик. Кун келиб,  синов бошланди. Хонада қирқ кишимиз. Ҳамма ўзининг аҳволини ўзи билади. Устоз кириб келиб,  саломдан кейин "Ҳаммангиз тайёрмисиз?" дедилар. Зўрға "Ҳа" дедик. Имтихон саволлари хонтахта устига терилди. Беш дақиқалар сукут билан кутдик. У сакийнатдан ҳар ким бўладиганича бўлиб қолди. Чунки, энг қийин, мураккаб дарслардан бири эди, бундан, кимнидир тер,  кимларнидир қалтироқ босди. Устоз "Ким учга рози? Ўрнидан турсин!" дедилар. Йигирмага яқин талаба шошилиб турди. "Зачёткангизни бериб, чиқиб кетинг" дедилар. Қутулганига хурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетишди. Яна бирор дақиқадан кейин "Ким тўртга рози бўлса,  бу ёққа келсин" дедилар. Қўрқиб, писиб, ўндан ортиқ бола устоз яқинига борди. "Сиз ҳам зачёткангизни қолдириб, чиқиб кетаверинг" деган гапни эшитиб, елкаларидан тоғ ағдарилди. Қолганлар бир-бирига "Энди ҳақиқийси бошланди. Ишқилиб бешга топширайлик" деди. Мен ҳам хавотир эдим. Баҳо варақаларимиз топшириш сўралди. Йиғиб, олиб бориб бердик. Устоз "Сизлар ҳам чиқаверинг, баҳоингиз беш" дедилар. Ажабо, мен ҳеч қаерда бундай тадбир кўрмагандим. Ҳар ким ўз хохиши билан ўзининг баҳосини қўйганди... Устознинг исмлари Аюбхон домла эди...


© Салим АЙЮБИЙ

Инсон ҳаётдаги  ўз  ўрнини хам шу тариқа ўзи танлайди...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16
Жуфти ҳалолга муносабат

Шайх Мутавалли
Шаъровийдан сўрашди:
-Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз?

Шайх деди:
- Мен ўғлимга: "Ўғлим! Бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини, ...
ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келган. Сен унга эр бўлиш билан бирга уларнинг барчаси бўл!", дедим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли инсонларнинг
7 та махфий сири:

1️.
Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг;
2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади;
3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг;
4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг;
5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг;
6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг;
7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
#Тилсим 9-қисм Муаллиф Шамсинур Аммо бу узоққа чўзилмади. У негадир бирдан совуққон инсонга айланди. Мени ҳозир кўргандек бошқача қаради. -Кетдик. Мен ҳам индамай машинага ўтирдим. Бу сафар орқа ўрибдиққа. Бувимникига келгунча бир оғизам сўз айтмади.…
#Тилсим

Муаллиф Шамсинур

10-кисм
Азамат эса ҳамон сирли,бир қараса жуда мехрибон,бир қараса умуман совуқ бегона инсон.

Менга Азамат умуман қизиқ эмасди. Лекин нимадир яшираётгани ўйланишга мажбур қиларди.

Ҳаммаси рисоладагидек кетаётган бир вақтда Азаматнинг бу кўчага серқатнов бўлиб қолгани кўпчиликни эътиборини тортди. Бувим ҳам ҳайрон аввалари Азаматни учратиш амримаҳол эди, ишқилиб сени келганинг таъсири бўлмасинда дедилар.


-Буви бу нима деганиз? Мен у билан гаплашмаятган бўлсам, мени нима алоқам бор?


-Кўнглим шундай деяпти. Илоҳим адашган бўлай.


Бувим ичимга ғулғула солиб қўйдилар. Мен оилали эркакка бирор умид берадиган ҳаракат қилмаганман. Ўзимни ташвишим ўзимга етарли. Яна икки ойни бир амалласам,кейин қонунан ажрашиб кетамиз. Унгача эримни кўзидан узоқ юрай деб шу ерларга келганман. Ойимни айтишларича эрим яна икки бора мени сўраб келибди. Мен ундан ҳеч бир илиқлик кўрганим йўқ. Эшонлардан бўладими, саидларданми фарқи йўқ. Мен ўз ҳаётимни ўзим ҳал қиламан. Бутун умр мижғов эрни қовоғига қараб яшамоқчи эмасман.

Дўконга қизимга печоние оларман деб чиққанимда Азаматни машинаси ёнимга келиб тўхтади.


-Хадича яхшимисан?


-Шукр яхши, ўзингчи ? Нималар қилиб бу тарафларда юрибсан?

-Бир беморим бор эди. Шуни кўришга келаман.

-Келин билан таништирмадингамее, яқинда кетиб қоламан. Азаматни хотинини кўролмадим деб армонда кетмай.

Унга гина қилгандек қарадим. Унинг юз ифодасидан бу гапим ёқмагани аниқ тиниқ сезилиб турарди.

-Кўрарсан, лекин сен ўйлаганингдек бўлмаса хафа бўлма.

-Нега ундай дейсан?

-Бирор кун билиб оларсан.


Азаматни кўзларида менга нисбатан қизиқишми, мехрми нимадир бор. Буни аниқ сезаман. Лекин бу доим эмас. Баъзи вақтлар жуда совуққон инсонга айланади.

Шу куни илк маротаба мени кимдир кузатаётганини сездим. Кимлигини кўрмасам ҳам бу одам ўзидан совуқ энергия тарқатади. Этларим жимирлаб кетди. Азамат эса бирдан хайрлашиб кетиб юборди.


Жумбоқлар мени жинни қилай дерди. Эртасига нима бўлса ҳам ўша кўчага бораман. Мен барчасини билишим керак.

Аммо эртасига мен борадиган аҳволда эмасдим. Туни билан яна ўша алланарсалар гирдобида қолдим. Бу сафар аниқ биламан мени бўйнимдан бўғишгача борди. Улардан ҳалос бўлишим билан бақириб турдим. Бўйним кўкариб кетган. Қўлларим ҳам моматалоқ бўлганди. Бувим аҳволимни кприб қўрқиб кетди.


-Хадича сени кучлироқ домлага ўқитмасак бўлмайди. Сенга жинларнинг назари теккан.

Бувимнинг гаплари яна кулгумга сабаб бўлди. Мен бўлаётган воқеаларни реалликдан излардим. Жинлар мен учун афсона эди.


-Кулма, сен ишонмаётганинг учун ҳам шундай бўляпти. Жинлар борлигига ҳам иймон келтириш керак. Аллоҳ жинларни ҳам яратган. Улар ҳам мавжуд.

Жинлар бор мавжудот ҳисобланади, уларни борлигига иймон келтиришимиз шарт. Улар ҳамма вақт биз билан бирга яшашади. Улар бизни кўришади, биз уларни кўролмаймиз. Охиратда эса бунинг акси бўлади. Уларнинг ичида солиҳлари ҳам фосиқлари ҳам бор. Сен намоздан йироқсан, тонгги ва тунги дуоларни ўқимайсан, шулар сабаб сенда бу ҳолат кузатиляпти.

Давоми бор
👍11❤3
#Тилсим


11-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Буви мен бунақа нарсаларга ишонмайман.


-Сен кимга кетдинг, мен ҳайронман. Қизим сен мусулмонсан, динингни билмасанг кофирдан нима фарқинг бор. Сен Аллоҳ буюрганларни бирортасига амал қилмай, иймон ҳам келтирмаяпсан. Ота онангдан хафаман. Сени эътиқодсиз тарбия қилишибди.

-Буви...

-Жим, мен ўзимга келиб олай. Отангга тарбия беришда қаерда хато қилдим ўйлаб олай.

Бувим мендан росманасига ранжиган эканлар. Ўша куни қовоқлари очилмади. Менам зериккандан нима қиларимни билмай бувимни қўлёзмаларини ўқишга киришдим. Яна гап эшитмай дея таҳорат қилиб олдим.

Қўлёзмалари қайсидир китобдан кўчирилган, ёки кимдир айтиб турган бўлса керак, чунки аниқ маълумотлар эди. Менга улар ичида зарурлари ҳам бор экан.

Ғайбга (яширин оламга) иймон келтириш исломий ақийда асосларидан биридир. «Ғайб» Аллоҳ азза ва жалла ҳамда Унинг охирги Пайғамбари хабар берган, лекин бизга кўринмаган нарсалардир. Жинлар ҳам ғайбий нарсалардан бўлиб, уларга иймон келтиришимиз лозим. Чунки жинларнинг борлигига Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда далиллар жуда кўп.
Islom.uz саҳифасидан


Демак бувим айтган гаплари ҳақиқат. Улар далилларга таяниб сўзлаганлар. Бувимдан кечирим сўрадим



-Сен мендан кечирим сўрашинг керак эмас, бу фоний дунё ўтади кетади. Чин дунёинг учун ҳаракатда бўлмоғинг керак.

Ўша кундан бошлаб мен яна намозга қайта бошладим. Тонгги, тунги дуоларни ўқий бошладим. Шундай бўлса ҳам ҳар тундан кейин баданимда кўкаришлар сони ошса ошардики камаймасди.


Бу орада қаттиқ шамоллаб қолдим. Бувим синашта дея Азаматни топтириб келибдилар. Азамат қон босимим тушиб кетганини айтди. Яна шамоллашимга ҳам бир қатор дори дармонлар ёзиб берди. Қишлоқ врачлик пунктидан уколларимни олиб юрдим. Якшанба ишламагани учун Азаматни уйига боришга баҳона топилди. Ўзимда ёқ хурсанд эдим. Мен уни Фатҳиясини кўраман. Қани қанақа аёл экан у?


Бувимга укол олишга кетяпман дея йўлимни нариги қишлоқ томон бурдим. Тор кўчага етганимда одамлардан сўраб Азаматни уйини топдим. Азаматдан укол олиш ниятим йўқ, бир икки ўзгаришлар учун ундан маўлумот олмоқчи эдим. Яна Хабиба мени эммай қўйганди. Шунга Азаматни йўқлаб келгандим. Тор кўчага кириб тепага кўтарилиш керак экан. У ерга машина сиғмайди. Азамат машинасини ташқарида қолдирса керак. Яна эътиборимни торган жиҳат, ўша кўчага Азаматни кулранг пастқам парвозасидан бошқа дарвоза ҳам йўқ экан.

Секин яқинлашиб дарвозани таққилатдим. Иккинчи бор тақилламан дея қўл чўзгандим дарвоза очилди. Чўчиб тушдим. Қаршимда мен ҳис қилган совуқ нигоҳлар эгаси турарди. Олдинига довдираб нима деяримни билмай қолдим.

-Асса. Ассалому ааааалайкуум.

-Нимага келдинг?

Кўм кўз кўзлари совуқ боқадиган,ўзи қорача юзи айлана сочлари жигарранг, бурни беўхшов катта ҳуллас Гулола тарифлагандек " ҳурлиқо" менга тикилиб турарди. Бўйи ҳам мендан бироз пастдек кўринди. Жуда озғин. Ранги қоралиги уни бозорларда тиланиб юрувчи лўлиларга ўхшатарди. Бошидаги рўмолини олгандан бери ювмаган шекилли қандайдир ранги хира тортганди.

-Гапирасанми?

-Узр, танимаган одамизни бирдан сенсираш ғалатимасми?

-Сени яхши танийман Хадича. Эримни йўлдан ураман деб бекорга уринма, камроқ олдида ўралаш.



Унинг гапларидан асабларим таранг бўлди. Бу тасқара нима деяпти?

-Оғзингга қараб гапир. Эрингга кўзим учиб турган жойи йўқ. Хотини бор одамга кўз сузиб эсим кетмаган. Азаматда ишим бор эди афсус. Энди аҳамияциз. Яна мени деб маломатга қолмасин. Сен эса ўзингни докторга кўрсат.


-Мен билан ўйнашма. Индамай юр. Кечаси бу сафар ўрнингдан туролмай қолма яна.

-Нималар деяпсан?

У томонга кескин ўгирилдим.

-Гапларим эсингда турсин. Азаматни мендан ҳеч ким тортиб оломайди. У фақат меники.


Бу аниқ телба, йўқса менга бу сўзларни айтармиди.

Пастликка қараб тушарканман мен тарафга караб чиқаётган Азаматни кўрдим. У ҳам мени кўрдию ранги оқариб кетди. Тезда ёнимда пайдо бўлди.

-Келма бу ерга дегандимку


Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19❤3
Forwarded from Post Bot
#Psixologik_test

👠Туфлилардан ўзингизга ёққанини танланг ва қандай инсон эканингизни билиб олинг

✅ Ички холатингизни очиб берувчи 100% аниқликдаги тест
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Янги хафтанинг илк тонги барчамизга муборак булсин!

Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Дойимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Кичкинагина қизча йўл бўйида ўтириб пул сўрарди. Устидаги кийимлари йиртиқ ямоқ, юз қўллари кир. У одамларга ёлвориб қўл чўзаркан, ёнгинасидан ёш, бой гўзал кўринишли киши ўтди. Киши қизчага бир қиё боқдию, эьтиборсиз йўлида давом этди. Уни хашамат уйида хотини ва болалари кечки овқат ҳамда хотиржам ҳаёт кутарди. Овқатдан сўнг бирдан унинг ҳаёлига ўша тиламчи қиз келди. Негадир унга раҳми кела бошлади, ғариб кўринишини кўз олдига келтирдию, ич ичидан ачинди. Шу туйғулар оғушида Аллоҳга юзланди: "Нега бундай ишлар бўлишига изн берасан? Нега шу жажжи қизга ёрдам бериш учун хеч нима қилмайсан?". Ана шундай ўкинч сўзларни айта айта уйқуга кетди. Кўзлари илинар илинмас, тушида ҳайбатли бир овоздан уйғониб кетди: "Айнан шунинг учун ҳам сен бадавлат қилингансан!"

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Бўғимлардаги оғриқ – бу оддий чарчоқдан эмас!

❗️Бу бўғимлар емирилиши бошланганининг белгисидир. Агар вақтида даволанмаса — ногиронликкача олиб келиши мумкин.
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
Дарҳол ҳаволани очинг ва бўғимларингиз саломатлигини сақлаб қолинг:
👇👇👇

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jadi o'rash uslubi 🥰🫶🏻

Mehriladan ulashib ketila 🫠❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Roʻmol oʻrash usuli

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4