🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
#Тилсим

9-қисм

Муаллиф Шамсинур


Аммо бу узоққа чўзилмади. У негадир бирдан совуққон инсонга айланди. Мени ҳозир кўргандек бошқача қаради.


-Кетдик.


Мен ҳам индамай машинага ўтирдим. Бу сафар орқа ўрибдиққа. Бувимникига келгунча бир оғизам сўз айтмади. Бирдан нега совуққон бўлиб қолгани мени таажубга солганди. Бувимникига яқинлашга юрак ютиб унcа савол бердим.


-Азамат сенга нимадир бўлдими?


-Нега бундай деяпсан?

-Сен гўёки... Ҳа майли қўявер.

-Гапир.


-Аҳамияциз...


Индамай тушиб кетдим.


Ўша куни юрак ютиб бувимдан Азамат ҳақида сўрадим. Бу вақтда Хабибани ухлатиб бўлгандим. Суҳбатлашиш учун вақт бемалол эди.

-Буви Азамат сизга ҳеч ғалати кўринмайдими?


-Тинчликми, нега унга қизиқиб қолдинг?

-Шундай малакали шифокорни қаёқдаги ит топмас қишлоқда яшаши ғалати. Тағинам кўчасиям жуда тор экан. Машинасини қаерда қўйса?


-Азамат Хожарни катта набираси буни биласан. Аммо келишган йигит бўлганига қора кучларни назарига тушиб қолганми деб ўйлаб қоламан. Чунки у бир кунда ўзгариб қолди. Фатҳия илонни жиннидан баттар ёмон кўрарди. Олиб бермагунларича ҳамма жойни дабдаласини чиқарди. Сожидани қўрқитиб ҳатто ўн кун жойидан туролмай қолди. Ахийри олиб берамиз дейишди кейин тузалиб кетди. Муҳаббат дардига мубтало бўлибди деб қўя қолишди.


-Ўша Фатҳия бирор нима қилиб олган бўлса-чи?


-Менимчаям шундай, бу ерда қандайдир сир бор. Азамат то кўчиб кетгунча Сожидани мазаси бўлмай юрарди. Айрим вақтлар ярим тунда кўчаларни айланиб юрган деган миш-мишлар қулоғимга чалинган. Аллоҳимнинг ишлари бу ҳам. Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди сабабини.


-Сожида янга қайтарма қилиб кўрмадиларми?

-Жиннимисан, энди фолбинларга вориб юриши қолувди.

-Нега ҳалиям болали бўлмадилар?


-Ким билсин. Бу ҳақда маълумотга эга эмасман.


-Азамат доим икки ҳил кўринади. Бир қарасангиз кучга тўлган,бир қарасангиз ҳолдан тойиб қолган


-Ўзи танлаган йўл. Уникига меҳмонам бормайди. Ўша турқи совуқ хотинини ҳеч ким хушламайди. Лекин у кўп қариндошникига боради.

-Аҳа тушунарли.

Ўша кеча роса босинқираб чиқдим. Бу аввалгилардан фарқ қиларди. Ишонсангиз ҳамма ер қоронғу, устимда бир тонна юк бордек оғир бўлдим. Қўл оёғим ишламас ҳаттоки тилим айланмай қолди. Юрагим ёрилиб ўлиб қолай дедим. Бу қандай содир бўлди тушимми ўнггимми билолмадим. Ўша вақт ўлиб қолмаганимга ҳайронман. Калима қайтарай дейману айтолмайман. Жуда қийин вазиятда қолдим. Ана ўша дамда бувим таҳажжудга уйғондилар, осма лампани ёқдилар, мен шундаги ўзимни босган юкдан ҳалос бўлдим. Бувимга айтишгача ҳолим келмай ухлаб қолибман.

Эрталаб эса лабимда учуқ тошганча уйғонибман. Шу кеча туш кўрдимми йўқми англолмасдим. Бу қандайдир синоат эди. Бувимга айтиб ўтирмадим. Лекин бувим учуқ чиққанини кўриб сўрадилар.

-Кечаси тушда қўрқдингми?

-Шундай шекилли.


-Сен намозни ташлаб қўйгансан, шу сабаб ҳам қўрқинчли тушлар кўрасан.

-Аввалам ўқимасдим. Яхши эдимку.

-Мен ўшандан кўраман сабабини.


Бу ҳолатим ҳали ҳолва экан. Жуда кўп ўшанақа ҳолатга тушадиган бўлдим. Энди буни олдига баданимда жуда кўплаб кўкаришлар ҳам қўшилди. Ҳудди биров чимиллаб олгандек ҳар қаерим кўкариб қоларди. Лекин аниқ эсимда бирор жойга уриб олганимам йўқ, бирор чимиллаб олгани ҳам йўқ. Буни кўкаришларни бировга кўрсатолмасдимам. Эрдан чиққан хотин бўлсам,ҳолатимни нотўғри талқин қилишларидан қўрқардим.


Кераксиз ҳаёлларни қувиш учун бувимни китобларидан мутолаа қилишга киришдим .



Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун 🌙

🌟Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
🌟Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
🌟Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
🌟 Расулуллоҳ кирсинлар тушларингизга 🤲🤲🤲

           🌙 ХАЙРЛИ ТУН!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Кечани ширин хотира, бугунни эса ғанимат деб билиб, эртадан умид қилиб яшанг. Ҳар бир тонг, ҳар бир кун ўзгача гўзал, ўзгача тароватга эга экан, фақатгина бу гўзалликни ҳис этиш, ундан баҳра олиш, уни бахш этган Яратганга шукроналар айтиш керак...

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, қадрдон. Бошланаётган кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин.

📨 Яқин инсонларингизга юборинг!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
АЖИБ ВОҚЕА


Ўн саккиз йил аввал талаба эдик, битирув босқичларимиздан бири эди. Имтихон яқинлашган сари тайёргарлигимиз кучайиб борди. Дарслар эсдан чиқаверди, ўқийвердик, яна эсдан чиқаверди, биз яна ёдлайвердик. Кун келиб,  синов бошланди. Хонада қирқ кишимиз. Ҳамма ўзининг аҳволини ўзи билади. Устоз кириб келиб,  саломдан кейин "Ҳаммангиз тайёрмисиз?" дедилар. Зўрға "Ҳа" дедик. Имтихон саволлари хонтахта устига терилди. Беш дақиқалар сукут билан кутдик. У сакийнатдан ҳар ким бўладиганича бўлиб қолди. Чунки, энг қийин, мураккаб дарслардан бири эди, бундан, кимнидир тер,  кимларнидир қалтироқ босди. Устоз "Ким учга рози? Ўрнидан турсин!" дедилар. Йигирмага яқин талаба шошилиб турди. "Зачёткангизни бериб, чиқиб кетинг" дедилар. Қутулганига хурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетишди. Яна бирор дақиқадан кейин "Ким тўртга рози бўлса,  бу ёққа келсин" дедилар. Қўрқиб, писиб, ўндан ортиқ бола устоз яқинига борди. "Сиз ҳам зачёткангизни қолдириб, чиқиб кетаверинг" деган гапни эшитиб, елкаларидан тоғ ағдарилди. Қолганлар бир-бирига "Энди ҳақиқийси бошланди. Ишқилиб бешга топширайлик" деди. Мен ҳам хавотир эдим. Баҳо варақаларимиз топшириш сўралди. Йиғиб, олиб бориб бердик. Устоз "Сизлар ҳам чиқаверинг, баҳоингиз беш" дедилар. Ажабо, мен ҳеч қаерда бундай тадбир кўрмагандим. Ҳар ким ўз хохиши билан ўзининг баҳосини қўйганди... Устознинг исмлари Аюбхон домла эди...


© Салим АЙЮБИЙ

Инсон ҳаётдаги  ўз  ўрнини хам шу тариқа ўзи танлайди...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16
Жуфти ҳалолга муносабат

Шайх Мутавалли
Шаъровийдан сўрашди:
-Ўғлингиз уйланганида унга қандай насиҳат қилгансиз?

Шайх деди:
- Мен ўғлимга: "Ўғлим! Бу қиз отасини, онасини, акасини, синглисини, ...
ташлаб ёлғиз сеники бўлиш учун келган. Сен унга эр бўлиш билан бирга уларнинг барчаси бўл!", дедим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли инсонларнинг
7 та махфий сири:

1️.
Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг;
2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади;
3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг;
4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг;
5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг;
6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг;
7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
#Тилсим 9-қисм Муаллиф Шамсинур Аммо бу узоққа чўзилмади. У негадир бирдан совуққон инсонга айланди. Мени ҳозир кўргандек бошқача қаради. -Кетдик. Мен ҳам индамай машинага ўтирдим. Бу сафар орқа ўрибдиққа. Бувимникига келгунча бир оғизам сўз айтмади.…
#Тилсим

Муаллиф Шамсинур

10-кисм
Азамат эса ҳамон сирли,бир қараса жуда мехрибон,бир қараса умуман совуқ бегона инсон.

Менга Азамат умуман қизиқ эмасди. Лекин нимадир яшираётгани ўйланишга мажбур қиларди.

Ҳаммаси рисоладагидек кетаётган бир вақтда Азаматнинг бу кўчага серқатнов бўлиб қолгани кўпчиликни эътиборини тортди. Бувим ҳам ҳайрон аввалари Азаматни учратиш амримаҳол эди, ишқилиб сени келганинг таъсири бўлмасинда дедилар.


-Буви бу нима деганиз? Мен у билан гаплашмаятган бўлсам, мени нима алоқам бор?


-Кўнглим шундай деяпти. Илоҳим адашган бўлай.


Бувим ичимга ғулғула солиб қўйдилар. Мен оилали эркакка бирор умид берадиган ҳаракат қилмаганман. Ўзимни ташвишим ўзимга етарли. Яна икки ойни бир амалласам,кейин қонунан ажрашиб кетамиз. Унгача эримни кўзидан узоқ юрай деб шу ерларга келганман. Ойимни айтишларича эрим яна икки бора мени сўраб келибди. Мен ундан ҳеч бир илиқлик кўрганим йўқ. Эшонлардан бўладими, саидларданми фарқи йўқ. Мен ўз ҳаётимни ўзим ҳал қиламан. Бутун умр мижғов эрни қовоғига қараб яшамоқчи эмасман.

Дўконга қизимга печоние оларман деб чиққанимда Азаматни машинаси ёнимга келиб тўхтади.


-Хадича яхшимисан?


-Шукр яхши, ўзингчи ? Нималар қилиб бу тарафларда юрибсан?

-Бир беморим бор эди. Шуни кўришга келаман.

-Келин билан таништирмадингамее, яқинда кетиб қоламан. Азаматни хотинини кўролмадим деб армонда кетмай.

Унга гина қилгандек қарадим. Унинг юз ифодасидан бу гапим ёқмагани аниқ тиниқ сезилиб турарди.

-Кўрарсан, лекин сен ўйлаганингдек бўлмаса хафа бўлма.

-Нега ундай дейсан?

-Бирор кун билиб оларсан.


Азаматни кўзларида менга нисбатан қизиқишми, мехрми нимадир бор. Буни аниқ сезаман. Лекин бу доим эмас. Баъзи вақтлар жуда совуққон инсонга айланади.

Шу куни илк маротаба мени кимдир кузатаётганини сездим. Кимлигини кўрмасам ҳам бу одам ўзидан совуқ энергия тарқатади. Этларим жимирлаб кетди. Азамат эса бирдан хайрлашиб кетиб юборди.


Жумбоқлар мени жинни қилай дерди. Эртасига нима бўлса ҳам ўша кўчага бораман. Мен барчасини билишим керак.

Аммо эртасига мен борадиган аҳволда эмасдим. Туни билан яна ўша алланарсалар гирдобида қолдим. Бу сафар аниқ биламан мени бўйнимдан бўғишгача борди. Улардан ҳалос бўлишим билан бақириб турдим. Бўйним кўкариб кетган. Қўлларим ҳам моматалоқ бўлганди. Бувим аҳволимни кприб қўрқиб кетди.


-Хадича сени кучлироқ домлага ўқитмасак бўлмайди. Сенга жинларнинг назари теккан.

Бувимнинг гаплари яна кулгумга сабаб бўлди. Мен бўлаётган воқеаларни реалликдан излардим. Жинлар мен учун афсона эди.


-Кулма, сен ишонмаётганинг учун ҳам шундай бўляпти. Жинлар борлигига ҳам иймон келтириш керак. Аллоҳ жинларни ҳам яратган. Улар ҳам мавжуд.

Жинлар бор мавжудот ҳисобланади, уларни борлигига иймон келтиришимиз шарт. Улар ҳамма вақт биз билан бирга яшашади. Улар бизни кўришади, биз уларни кўролмаймиз. Охиратда эса бунинг акси бўлади. Уларнинг ичида солиҳлари ҳам фосиқлари ҳам бор. Сен намоздан йироқсан, тонгги ва тунги дуоларни ўқимайсан, шулар сабаб сенда бу ҳолат кузатиляпти.

Давоми бор
👍11❤3
#Тилсим


11-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


-Буви мен бунақа нарсаларга ишонмайман.


-Сен кимга кетдинг, мен ҳайронман. Қизим сен мусулмонсан, динингни билмасанг кофирдан нима фарқинг бор. Сен Аллоҳ буюрганларни бирортасига амал қилмай, иймон ҳам келтирмаяпсан. Ота онангдан хафаман. Сени эътиқодсиз тарбия қилишибди.

-Буви...

-Жим, мен ўзимга келиб олай. Отангга тарбия беришда қаерда хато қилдим ўйлаб олай.

Бувим мендан росманасига ранжиган эканлар. Ўша куни қовоқлари очилмади. Менам зериккандан нима қиларимни билмай бувимни қўлёзмаларини ўқишга киришдим. Яна гап эшитмай дея таҳорат қилиб олдим.

Қўлёзмалари қайсидир китобдан кўчирилган, ёки кимдир айтиб турган бўлса керак, чунки аниқ маълумотлар эди. Менга улар ичида зарурлари ҳам бор экан.

Ғайбга (яширин оламга) иймон келтириш исломий ақийда асосларидан биридир. «Ғайб» Аллоҳ азза ва жалла ҳамда Унинг охирги Пайғамбари хабар берган, лекин бизга кўринмаган нарсалардир. Жинлар ҳам ғайбий нарсалардан бўлиб, уларга иймон келтиришимиз лозим. Чунки жинларнинг борлигига Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда далиллар жуда кўп.
Islom.uz саҳифасидан


Демак бувим айтган гаплари ҳақиқат. Улар далилларга таяниб сўзлаганлар. Бувимдан кечирим сўрадим



-Сен мендан кечирим сўрашинг керак эмас, бу фоний дунё ўтади кетади. Чин дунёинг учун ҳаракатда бўлмоғинг керак.

Ўша кундан бошлаб мен яна намозга қайта бошладим. Тонгги, тунги дуоларни ўқий бошладим. Шундай бўлса ҳам ҳар тундан кейин баданимда кўкаришлар сони ошса ошардики камаймасди.


Бу орада қаттиқ шамоллаб қолдим. Бувим синашта дея Азаматни топтириб келибдилар. Азамат қон босимим тушиб кетганини айтди. Яна шамоллашимга ҳам бир қатор дори дармонлар ёзиб берди. Қишлоқ врачлик пунктидан уколларимни олиб юрдим. Якшанба ишламагани учун Азаматни уйига боришга баҳона топилди. Ўзимда ёқ хурсанд эдим. Мен уни Фатҳиясини кўраман. Қани қанақа аёл экан у?


Бувимга укол олишга кетяпман дея йўлимни нариги қишлоқ томон бурдим. Тор кўчага етганимда одамлардан сўраб Азаматни уйини топдим. Азаматдан укол олиш ниятим йўқ, бир икки ўзгаришлар учун ундан маўлумот олмоқчи эдим. Яна Хабиба мени эммай қўйганди. Шунга Азаматни йўқлаб келгандим. Тор кўчага кириб тепага кўтарилиш керак экан. У ерга машина сиғмайди. Азамат машинасини ташқарида қолдирса керак. Яна эътиборимни торган жиҳат, ўша кўчага Азаматни кулранг пастқам парвозасидан бошқа дарвоза ҳам йўқ экан.

Секин яқинлашиб дарвозани таққилатдим. Иккинчи бор тақилламан дея қўл чўзгандим дарвоза очилди. Чўчиб тушдим. Қаршимда мен ҳис қилган совуқ нигоҳлар эгаси турарди. Олдинига довдираб нима деяримни билмай қолдим.

-Асса. Ассалому ааааалайкуум.

-Нимага келдинг?

Кўм кўз кўзлари совуқ боқадиган,ўзи қорача юзи айлана сочлари жигарранг, бурни беўхшов катта ҳуллас Гулола тарифлагандек " ҳурлиқо" менга тикилиб турарди. Бўйи ҳам мендан бироз пастдек кўринди. Жуда озғин. Ранги қоралиги уни бозорларда тиланиб юрувчи лўлиларга ўхшатарди. Бошидаги рўмолини олгандан бери ювмаган шекилли қандайдир ранги хира тортганди.

-Гапирасанми?

-Узр, танимаган одамизни бирдан сенсираш ғалатимасми?

-Сени яхши танийман Хадича. Эримни йўлдан ураман деб бекорга уринма, камроқ олдида ўралаш.



Унинг гапларидан асабларим таранг бўлди. Бу тасқара нима деяпти?

-Оғзингга қараб гапир. Эрингга кўзим учиб турган жойи йўқ. Хотини бор одамга кўз сузиб эсим кетмаган. Азаматда ишим бор эди афсус. Энди аҳамияциз. Яна мени деб маломатга қолмасин. Сен эса ўзингни докторга кўрсат.


-Мен билан ўйнашма. Индамай юр. Кечаси бу сафар ўрнингдан туролмай қолма яна.

-Нималар деяпсан?

У томонга кескин ўгирилдим.

-Гапларим эсингда турсин. Азаматни мендан ҳеч ким тортиб оломайди. У фақат меники.


Бу аниқ телба, йўқса менга бу сўзларни айтармиди.

Пастликка қараб тушарканман мен тарафга караб чиқаётган Азаматни кўрдим. У ҳам мени кўрдию ранги оқариб кетди. Тезда ёнимда пайдо бўлди.

-Келма бу ерга дегандимку


Давоми бор

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19❤3
Forwarded from Post Bot
#Psixologik_test

👠Туфлилардан ўзингизга ёққанини танланг ва қандай инсон эканингизни билиб олинг

✅ Ички холатингизни очиб берувчи 100% аниқликдаги тест
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
Янги хафтанинг илк тонги барчамизга муборак булсин!

Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Дойимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Кичкинагина қизча йўл бўйида ўтириб пул сўрарди. Устидаги кийимлари йиртиқ ямоқ, юз қўллари кир. У одамларга ёлвориб қўл чўзаркан, ёнгинасидан ёш, бой гўзал кўринишли киши ўтди. Киши қизчага бир қиё боқдию, эьтиборсиз йўлида давом этди. Уни хашамат уйида хотини ва болалари кечки овқат ҳамда хотиржам ҳаёт кутарди. Овқатдан сўнг бирдан унинг ҳаёлига ўша тиламчи қиз келди. Негадир унга раҳми кела бошлади, ғариб кўринишини кўз олдига келтирдию, ич ичидан ачинди. Шу туйғулар оғушида Аллоҳга юзланди: "Нега бундай ишлар бўлишига изн берасан? Нега шу жажжи қизга ёрдам бериш учун хеч нима қилмайсан?". Ана шундай ўкинч сўзларни айта айта уйқуга кетди. Кўзлари илинар илинмас, тушида ҳайбатли бир овоздан уйғониб кетди: "Айнан шунинг учун ҳам сен бадавлат қилингансан!"

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Бўғимлардаги оғриқ – бу оддий чарчоқдан эмас!

❗️Бу бўғимлар емирилиши бошланганининг белгисидир. Агар вақтида даволанмаса — ногиронликкача олиб келиши мумкин.
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
Дарҳол ҳаволани очинг ва бўғимларингиз саломатлигини сақлаб қолинг:
👇👇👇

https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/9
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Jadi o'rash uslubi 🥰🫶🏻

Mehriladan ulashib ketila 🫠❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Roʻmol oʻrash usuli

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#хикмат

Солиҳа аёлда тўрт сифат бўлади:

1.Унинг юзида ҳаё бўлсин. Ёдда тутингки, қизил пудра ила инсоннинг ҳуснига ҳусн қўшилмайди. Инсоннинг ҳуснига ҳусн ҳаё сабабли қўшилади. Кимнинг юзида ҳаё бўлса, Аллоҳ таъоло унинг юзини жозибадор қилиб қўяди.

2.Тили ширин бўлсин. Яъни, мулойим гапирувчи бўлсин. Эрига гапирганда мулойим оҳангда гапирсин. Чунки, кўпинча аёллар номаҳрамларга гапирганларида, дунёнинг бор ширин гаплари оғизларидан чиқади. Эрларига гапирганларида эса, дунёнинг бор заҳар гаплари оғизларидан чиқади. Буни шариъат манъ қилгандир. Шунинг учун эрига гапирганда ширинсўз бўлиши лозимдир.

3.Қалбида яхшилик бўлсин, ёмонлик ва ярамаслик бўлмасин.

4.Аёлнинг қўли ҳар доим иш билан банд бўлсин. Яъни, аёл уй юмушлари, болалари ва эрининг ишлари ила машғул бўлсин. Бу тўрт сифат солиҳа ва диндор аёлнинг белгиларидир.

©Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Бир кўрсатувда кўриб қолдим. Кўмилган мурда энг аввало қорни ва фаржидан чиришни бошлар экан. Ваҳоланки бутун умр шу иккиси йўлида югуриб яшайди одам. Балки, бу ҳам тирикларга бир ибратдир.

Мана бугун қиёмат бўладиган кун - Сайидул айём - Жума! Лоақал бир лаҳза ўлим ҳақида хаёл қилдингизми!? Ёки сиз ҳали ҳам эртага тирик бўлишингизга ишонасизми!?

Эй дунё учун югариб юрганлар... Эй нафси йўлида халқини тунаётганлар... Эй айшга берилиб, Роббисини унутаётган... Эй Яратгани борлигини инкор қилаётган худосизлар... Барчангиз ўласиз! Албатта, лаҳадда қумурсқаларга ем бўласиз. Ана ўшанда сиз итоат этманган Роббингизнинг раҳматига муҳтож бўласиз.

Биз эслатдик. Зеро эслатиш мўминларга хос. Фикр қилинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
Қўнғироқ овози жиринглади. Аёлимнинг телефонидан чиқаётган овоз эди. Шубҳа аралаш қўлимга олсам, уйғотгич экан.

"Таҳажжудда эрингни дуо қил" деган ёзувларни экранида кўрдим. Овозини ўчирдим. Аёлим сезмади. Чарчоқдан телефон овозини ҳам эшитмади бечора. Мириқиб ухлаябди.

Унга бироз тикилдим. Негадир раҳмим келди. У:

Ота уйида беками-кўст улғайган, ўйнаб-кулиб ўсган бир муслима қиз эди.

Бечора қиз асло танимаган, билмаган инсони билан бир умр яшаш мақсадида ота уйидан чиқиб келган.

Умри давомида дегани деган, айтгани айтган ҳолда ўсган қиз энди бир эрнинг уйида, эрнинг дегани деган, айтгани айтган ҳолда яшайди.

Ҳамма кўнглига қараб катта бўлган қиз энди эрининг кўнглига қараб яшарди.

Эрининг барча аччиқ-чучук гаплари, кинояю-овозаларига сукут ила сабр қилар, асло гап қайтаришга ботинмасди.

Тун-у кун қайнона-қайнотанинг хизматида елиб-югурадиган аёл.
Камига эрининг қариндош-уруғларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, уларнинг кесатиқ гапларига парво қилмасликка интиладиган бир муслима аёл.

Кун давомида тинимсиз меҳнат қилиб, яна тун ярмида ўша жаҳлдор ва қўпол эри учун ширин уйқусидан кечиб, унинг учун Аллоҳга дуо қиладиган аёл.

Шунча қийинчилигу-машаққатларга сабр қиладиган аёл.

Уст-бошидан нолимайдиган, оч қолса сабр қиладиган, эри олиб келган бир луқмага севиниб, Аллоҳга шукурлар айтадиган аёл.

Эридан барвақт туриб, обдастага сув илитиб, эрини намозга уйғотадиган аёл.

Барча ишларини якунлаб, Қуръон ўқибгина ёстиққа бош қўядиган аёл...

Унга тикилганим сари ўзимдан нафратланиб кетардим. У эса бирон марта нолимаганди.

Бу эса мени виждонимни янчарди. Нақадар жоҳил ва бепарво бўлган эканмана?

Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга қандай муомалада бўлиш меросига амал қилмай, кундузи эса яқинларимни суннатга амал қилишга чорлаган мендайин нотавон бормикин?

Яна ўзимни уммат дея керилиб ҳам юрардима?!

Аёлим ширин уйқуда ухларди. Уни безовта қилмадим. Таҳорат олдим ва Таҳажжуд ўқишни бошладим.

Бироз вақт ўтмай хонада қадам товушлари эшитиларди. Шошилиб босилган қадамлар таҳоратхона томон борди.

Бироздан сўнг эса аёлим орқамда турган ҳолда намозда менга иқтидо қилди.

Ҳўнграб йиғлаган ҳолда намозни аранг якунладим...

- Бегим, нега мени уйғотмадингиз? -, деди у ҳижолат овозда.

Бу эса мени баттар қийин аҳволга солди. Уни бағримга босганча, етказган жабр-зулумларим учун кечирим сўрардим.

Бечора аёлим менинг жабримга ўрганиб ҳам қолибди, менга ҳайратомуз боқарди. У нима бўлганини тушунмасди. Мен эса намланган кўзда ёшим билан:

- Менга қандай чидаябсан, билмадим?! Аллоҳ сендан рози бўлсин!-, дедим...

Шу тундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Йўқ, ҳаётим эмас, мен ўзгардим. Аёлим ҳам аввалгиданда қувноқ ва бахтиёр бўлди.

"Хизматингизни қилиб тўймайман" дерди табассум билан. Ишонасизми, у қизлик уйидагиданда бахтиёр эди...
Уни кўриб эса менинг кўзларим қувнарди...

Ҳурматли эркаклар!
АЁЛИНГИЗНИ СЕВИНГ!

Мирзо Мирзо дан кўчирилди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤3
#Тилсим


12-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


Мен жон жаҳдим билан жинлар ҳақида маълумот йиғишга киришдим. Бу орада ғайбни айтувчи фолбинларга жинлар хабар беришини ҳам билиб олдим. Фолбинга борган одам ҳақида маълумотларни жинлар аниқ айтиб беради. Одамлар фолбинлардан эшитган ўзи ҳақидаги ҳақиқатларга ишониб фолбинни айтганини қила бошлайди.

Азамат атрофимда яна пайдо бўлди. Кўзлари мехр билан боқиб туради. Жуда тетик. Совуққон вақтида эса негадир уни ҳолсиз деб ўйлайман.

Фатҳия мени кузатиб юрганини сезиб қолдим. У мени Азамат билан кўришган куним азоблашга ўтди. Бу аниқ унинг иши эди. Яна бир аниқлаган нарсам шу бўлдики Фатҳия фолбин экан. Уни уйини орқа тарафида ҳам кичик дарвозаси бўлиб ўша ердан одам қабул қиларкан. Фатҳияга фол очтирган бир аёлдан унинг жуда кучли фолбин эканини эшитдим.


-Фати фолбин сувни ҳам тескари айлантира олади. Ҳатто билишимча бир эркакни шол қилиб қўйган. Биттаси келиб кундошини боласини тушуртирган. Қабристондан тупроқ, аллақаерлардан суяк олиб келаётганини кўп кўрганман. Сизам борсангиз мушкулиз арийди.


Ичимда кулдим. Вей аҳмоқ ўша ишонган фолбининг мени йўқотишга жон жаҳди билан киришганку. Бежизга қора мушуклар ёнимда айланмайди. Қоп қора шарпалар кўп бора ҳужум қилди. Мен уларга қарши ўзимда куч топишим керак. Мен ҳали ҳаммасини енгиб ўтаман. Болалагимдан ҳам шундай тиришқоқман. Институтгаям киролмайсан деган инсонларга кўрсатиб қўяман деган мақсад билан кириб кетганман. Бу кўринмас жангда ё мен ё Фатҳия ғолиб бўлади. Балки унга бас келолмай шаҳарга қайтарман. Аммо ҳозирча курашиб кўрай, уддалолмасам оқ байроқни кўтараман.


Бувимдан кўплаб китобларни олиб яна шу воқеаларга доир мисоллар қидирардим. Жинлар билан алоқаси бор инсонлардан қандай ҳимояланса бўлади излардим.

Жинлар ғайб илмини билишадими?

Бу саволнинг жавобини Қуръони Каримдан оламиз. Аллоҳ таоло Сабаъ сурасида марҳамат қилади:

«Биз унга (Сулаймонга) ўлимни ҳукм этганимизда, асосини еяётган ёғоч қуртидан бош­қа ҳеч бир нарса унинг ўлими ҳақида далолат қилмади. Йиқилганида, жинларга агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди» (14-оят).

Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломнинг жонларини у киши жинларни ишлатиб қўйиб, асоларига суяниб турганларида олган. Жинлар эса Сулаймон кузатиб турибди, деб қўрққанларидан, машаққатли ишларида давом этаверганлар. Аллоҳ таолонинг иродаси билан бир ёғоч қурти Сулаймон алайҳиссалом суяниб турган асони ея бошлаган. Қурт асони маълум миқдорда еганидан кейин асонинг таянч нуқтасига футур етиб, жойидан сурилган ва Сулаймон алайҳиссаломнинг жуссалари ерга йиқилган. Шундагина жинлар ўз даъволарига қарши ўлароқ, ғайб илмини билмасликларини тушуниб етганлар. Ана шундагина жинларга

«...агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди».

Ҳолбуки, одамлардан баъзилари ўша ожиз жинларга эргашиб юрибдилар. Улар ғайбни биладилар, деб улуғламоқдалар.

«Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларнинг бор ҳақиқати» китобидан

Давоми бор
👍13❤4🔥2
#Тилсим

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

13-қисм
Мен туман марказига йўл олдим. Сайр қилиш ҳамда бир иккита китоблар олиш мақсадида йўлга чиқдим. Аксига олгандек такси ярим йўлда бузилиб қолди. Анча кутдик тузалай демасди. Худди кутиб тургандек Азаматни машинаси ўтиб қолди. Бузилган машинани кўриб тўхтамай ўтолмади.

-Ака Нурик нима бўлди тойчоққа?

-Эее кўрмайсанми, бузилган жойини қара. Йўловчимам бор эди иккита. Энди қачон бораман-у, қачон тузалади бу.

-Ғам чекманг. Мен йўловчиларизни олиб, шаҳардан сизга усталарни юбораман. Унгача сабр қилиб турасиз.


-Умрингдан барака топ ука.

Нурали ака хурсанд бўлиб бизни Азаматни машинасига чиқишимизни айтди. Йўлда ҳам индамай кетдик. Ҳамроҳимни манзили яқинроқ экан, у тушиб қолди. Машинада мен ва Азамат қолдик.

-Қаерга отландинг?

-Шаҳарга, китоб олмоқчиман.

-Зерикибсанда бизни қишлоқда?

-Унчамас, лекин китоб зарур.

-Ҳа майли. Фойдали бу ҳам.

-Азамат сени баъзида аҳволинг оғирлашиб қолади а?

Азаматга саволим ёқмади.

-Нега сўраяпсан?

-Сен асли бир танда иккита одам бўлиб яшаяпсан? Сен нега ундан кетолмаяпсан?


-Бекорчи гапларни йиғиштир.

-Асабийлашма, мен сенга ёмон бўлсин деб айтмаяпман.

-Мени ҳаётим билан ишинг бўлмасин.


-Унда хотининг мени тинч қўйсин. Мен сенга осилиб олмаганман,нега у шунақа ўйлаяпти?

-Ундай ўйламайди. Мени қизиқтирмайсан.


Бирдан совуққон Азамат пайдо бўлди.


Китобларни ўзимга керагини зўрға топдим. Бахтимга қайтишда яна Азамат билан қайтадиган бўлдим. Бу режам учун яхши фикр эди. Орқа ўриндиқда ўтириб "чор қул"ни овоз чиқариб ўқий бошладим. Кутганимдек Азамат бунга тоқат қилолмади.


-Бас қил Хадича.


-Азамат балки Аллоҳга қайтиш вақтинг келгандир.


-Шу ерда тушириб кетайми?

-Йўқ шартмас.


Менда энди далил бор. Азаматга ростдан нимадир қилган. Бўлмаса оддий сурага додлаб кетмасди.


Уйга боргач Азаматга хайрни ҳам насия қилиб кириб кетдим. Кечгача ишларга ёрдам бериб қизимни ухлатдим-у, мутолаага берилиб кетдим.

Сеҳргар эса турли услубларни ишлатиб, кишиларга таъсир ўтказувчи шахсдир. Қуръони каримда сеҳр тўғрисида келган оятда эркакни хотиндан ажратувчи ишларни қилувчилар ҳам сеҳргар экани айтилган. Сеҳргар Қуръони Каримда қаттиқ қораланган.

Аллоҳ таоло Тоҳо сурасида бундай марҳамат қилади:
«Сеҳргар қаерда бўлса ҳам, зафар топмас» (69-оят).

Сеҳр ва сеҳргарлик ҳадиси шарифларда ҳам қораланган ва мўмин-мусулмон бандаларнинг бу ҳаром ишга мутлақо яқинлашмасликлари лозимлиги қайта-қайта таъкидланган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тугун тугиб, унга дам урса, сеҳр қилган бўлади. Ким сеҳр қилса, ширк келтирган бўлади», деб айтганлар».

Имом Насаий ривоят қилган.

Қуръони Каримда сеҳргарларнинг иши куфр экани айтилган.
Бирор нарсанинг кўлами ёки хатари бошқа нарсага солиштириб кўрилганда яхшироқ ва теранроқ англанади. Сеҳрнинг нақадар катта гуноҳ эканини у билан бир қаторга қўйилган улкан гуноҳлардан (гуноҳи кабиралардан) ҳам тушуниб олиш мумкин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти ҳалок қилувчидан четланинг», дедилар. Одамлар:
«Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдириш, рибохўрлик, етимнинг молини ейиш, уруш куни қочиш ва ғофила, мўмина, покиза аёлларни зинода айблаш», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.

Маълумки, Аллоҳга ширк келтиришдан улканроқ гуноҳ йўқ. Ушбу ҳадиси шарифда инсоннинг ҳалокатига сабаб бўлувчи улкан гуноҳларнинг ичида биринчи бўлиб айнан мана шу ширк келтиришнинг зикр қилиниши ҳам бежиз эмас. Ундан кейин, иккинчи ўринда сеҳр туриши эса сеҳргарлик қанчалик катта гуноҳ эканини яққол кўрсатиб турибди. Эътибор беринг-а, ҳатто одам ўлдириш ҳам ундан кейинга қўйилган. Чунки сеҳргарнинг жамиятга етказадиган зарари одам ўлдиришдан ҳам каттароқдир. Албатта, бундай улкан гуноҳ қилган шахс охиратда жазосини тортади. Бу нарса ҳам ҳадиси шарифларда баён қилинган.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM