🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Тилсим:
Азамат негадир Фатҳия билан яшаган даврни туманда кўргандек эсларди. Нега шунча йилни бой берди. Беш йил айтишга осон. Фатҳияни кўргиси ҳам келмай қолди. Фатҳия билан нуқул жанжал қиларди. Энди пайқади, овқатни на ранги, на тузи бор. Ювиндини ўзи. Чинини олганда Азамат хотинидан кўра тамлироқ овқст қила олади.


-Шу вақтгача мақтаб ичардизку заққумизга.

-Кўзим кўр бўлганда.

-Энди очилдими?


-Бас қил,кўп ваққиллаяпсан?


-Ўша илон қаерданам қишлоққа келди. Минг лаънат бўлсин ҳаммасига.


Бора бора жанжаллар бунданам авж баттар авж ола борди.

Фатҳия билан яшаган даврда Азамат уйга келган заҳоти уйқуга кетар, хотинини нима билан машғул бўлишидан хабари йўқ эди. Фатҳия уни шундай жодулагандики унинг ҳар бир ҳаракати Азаматни кўнглини кўтарарди. Севгидан сармаст эдилар. Фатҳия Азаматни суратига алланималарни ўқир, кийимларига туморлар илар, овқстога сувига дуолар қўшиб берарди.


Азаматда жодунинг ечилиши Хадичани кўрган кунидан бошланганди. Сабаби унинг онги ҳақиқий Хадичани фарқлай олганди
Қанчалик цехр қилинмасин муҳаббат ўз ишини қилганди.


Ўшандан кейинам Хадичага жуда яқинлашолмади, бунда Фатҳияни янада жодулашга киришгани сабаб бўлганди. Хадичани йўлдан оламан дея қилган харакати бесамар кетмади, уни тил бириктирган жинлари обдон эрмак қилишди.


Агар ўшанда бошқа одам бўлганда юраги ёрилиб ўларди. Хадичани жони қаттиқ экан ҳарна тирик қолди. Азамат жахл билан уйдан чиқиб кетгач, Хадичани ўз жонига қасд қилувчи дуони ичиши учун ҳаракат қила бошлади. Уни йўлдан олиб ташласа қолгани силлиқ кечади.

Азамат кўрганларини ҳазм қила олмасди. Қачон шайтон тузоғига илинди? Шу даражада кучсизлик қилдими?

Фатҳияни ортидан пойлаб борганда у ким биландир гаплашаётганди. Эшитиб қолгани Фатҳия кимгадир қурбонлик қилиши керак экан.


-Ким билан гаплашдинг?

Фатҳияни ранги оқариб кетди.

-Ҳеч ким билан.

Азамат қанча қистовга олмасин барибир билолмади. Кейин Хадича Фатҳияни жинкадҳ деб атагани эсига тушганди.

Мана ҳозирам хонасида нима қиларини билмай ўтирибди. Фатҳияга қўл кўтаришгача борди. Хадичани сўзларида жон бор шекилли.

Яна нажотни китобдан излади.

Қуръони Каримда жинлар ҳақида ўнта сурада қирққа яқин оят бор. Битта бутун бошли сура «Жин» сураси деб номланган.
Жинлар оловдан яратилган махлуқотлардир.
Аллоҳ таоло «Раҳмон» сурасида: «Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди. Ва жинларни ўт-алангадан яратди», деган (14-15-оятлар).
Аллоҳ таоло жинни тутуни йўқ холис оловдан яратди. Оятдаги «марижин» сўзи шуни англатади. Оловдан жиннинг яратилиши инсоннинг илм доирасига кирмайдиган нарса. Қуръон буни бизга билдирувчи ягона манба. Биз ушбу хабарга иймон келтиришимиз лозим. Бу жараён қандай кечганлигини Аллоҳнинг Ўзи билади. Бизга кенгроқ билдиришни хоҳламаган экан ва биздан билиш илмини талаб қилмаган экан, бекорга овора бўлишимизнинг ҳожати йўқ.
Ўзининг оловдан яратилганини Иблис ҳам эсга олган. Бу ҳақда «Аъроф» сурасида қуйидагилар айтилган: «У зот: «Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» деди. У: «Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди» (12-оят).
Аллоҳ таоло Ўз амрини бажармаган, Одамга сажда қилмаган Иблисдан: «Сенга амр этганимда сажда қилишингдан нима тўсди?» деб сўраганида, у «тавба қилдим, хато қилибман» дейиш ўрнига:
«Мен ундан яхшиман, мени ўтдан яратдинг ва уни лойдан яратдинг», деди».
Унинг фикрича, ўт лойдан кўра яхши экан.
2. Жинлар инсонлардан олдин яратилгандир.
Аллоҳ таоло «Ҳижр» сурасида: «Батаҳқиқ, Биз инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик. Ва жинларни бундан олдин самум оловидан яратдик», деган (26 -27 - оятлар).
Жинлардан мурод – уларнинг асли иблисдир. Одам алайҳиссалом инсонларнинг асли бўлгани каби, Иблис алайҳи лаъна ҳам жин ва шайтонларнинг аслидир.


Давоми бор.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤11
ЭРТАГА ЖУМА...

✨ Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
✨ Фарзандларимизга салоҳият,
✨ Ибодатларимизга гўзаллик,
✨ Ризқимизга барака берсин!
✨ Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!


Тунингиз сокин ўтсин.
Яхши дам олинг.

🌙Ҳайрли тун қадрдонларим!


Яқинларга улашинг ❤️⤵️


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍳 Oshxonadagi eski kir va yog'lardan charchadingizmi?

Bir do'stim kimyo laboratoriyasida ishlaydi. U bir kuni menga juda samarli tozalash vositasini tayyorlash usuli haqida gapirib berdi. Eng qizig‘i har qanday uy bekasi buni atigi 2 daqiqada tayyorlay oladi!

📃 Buning uchun bizga quyidagi 3 ta narsa kerak bo‘ladi👇
❤1
🌙 АССАЛОМУ АЛАЛАЙКУМ

🌹 ЖУМА МУБОРАК! 🌹

Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума_айёмингиз муборак бўлсин!

🌹• Аллоҳим жума
намозингизни 🌹

🌹• Айтган саловоту
дуоларингизни 🌹

🌹• Солиҳ амалларингизни
Ўзи қабул айлаб савобларла мукофотласин 🌹

🌹🌙 ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹🌹

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1🥰1
Дўстлик

Бир киши бир оз пулга муҳтож бўлиб қолди, дўстидан ёрдам олиш мақсадида унинг уйига келиб эшикни тақиллатди. Дўсти чиқиб, у билан кўришди, уйга таклиф қилса ҳам у киши қабул қилмай:
— Дўстим, мени кечир, уйга қилган таклифингни ҳозирча қабул эта олмайман, вақтим зиқ. Бир кишидан юз сўм қарздор эдим, бугун келиб пулини қистади. Қўлимда пул йўқ эди. Шунинг учун сенинг ҳузурингга келдим, ёрдам этарсан деб умид қиламан,— деди.
Уй эгаси дарҳол ичкаридан юз сўм олиб чиқиб, дўстининг қўлига берди.
— Дўстим, бирор нарсага муҳтож бўлиб қолсанг, мендан яширма, қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман,— деб дўстининг кўнглини кўтарди. Дўсти хурсанд бўлиб, у билан хайрлашиб уйига қайтди.
Уй эгаси дўсти қайтиб кетгандан кейин йиғлаб уйига кирди. Хотини: «Эрим кўп пул бериб юборганига пушаймон қилиб йиғлаётган бўлса керак»,— деб эрига:
— Бирор нарсани баҳона қилиб пул бермасдан қайтариб юборсангиз бўлмасмиди? Энди пушаймон қилиб йиғлайсиз,— деган эди, эри шундай жавоб берди:
— Йўқ, сен ўйлаганча эмас, дўстим пулга муҳтож бўлиб қолганини билмаганман. У келиб сўрамасдан олдин ўзим бориб:
— Дўстим, бирор нарсага муҳтожмисан, тортинма, айт,— деб сўрашим керак эди,— ғафлатда қолганимга ачиниб йиғлайман.
Байт:
Тут ул дўстингни сут устида қаймоқ,
Азиз жонингча кўргил, балки беҳроқ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9👍1
Erkaklar jismonan baquvvat bo'lgani bilan qalbiga tegadigan bitta gap ham ularning qaddini bukib qo'yishi mumkin. Shuning uchun mahram erkaklaringiz qaddini tik qilib yurishni istasangiz, tilga e‘tiborli bo‘ling.

"Asal oyi emas, asal hayot"🩵

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омон бўлинг, опа-сингиллар!

Бир қориндан талашиб тушган,
Гоҳ меҳрибон, гоҳи урушган.
Бир бирига яқин кўнгиллар,
Омон бўлинг, опа-сингиллар!

Қиз боладир палаҳмон тоши,
Тошдан қаттиқ сабру бардоши.
Ёт гулзорга экилган гуллар,
Омон бўлинг, опа-сингиллар!

Юраклари турса ҳам тортиб,
Боролмайди ўзидан ортиб...
Соғинч қийнаб эзилган диллар,
Омон бўлинг, опа-сингиллар!

Ҳафтадамас, ойда кўришар,
Уйим, жойим, болам дейишар.
Таърифига ожиз бу тиллар,
Омон бўлинг, опа-сингиллар!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу дуони нияти амалга ошишини хоҳлаган инсонизга жўнатиб қўйинг🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
#Тилсим МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 22-қисм -Мен ишга кетяпман. У ерда уч тўрт кун бўламан. Ўшангача ўқиб тугатаман. -Майли олақол. Лекин қайтариб бериш шарти билан. -Хўп. Азамат кетди. У ниманидир сезиб қолгани билиниб турарди. ✡✡✡✡ Азамат уйига ҳам бормай…
#Тилсим

Муаллиф ШАМСИНУР

24-қисм


Жинлардан мурод – уларнинг асли иблисдир. Одам алайҳиссалом инсонларнинг асли бўлгани каби, Иблис алайҳи лаъна ҳам жин ва шайтонларнинг аслидир.
«Самум» дея луғатда олов каби иссиқ шамолга айтилади. Шунингдек, «самум» жаҳаннам иссиғини ҳам англатади. Иблиснинг асли ана шундай нарсадандир. Мана шу ерда жинлар одамлардан олдин яратилгани қайд этилмоқда.
3. Жинлардан насл қолади. Уларнинг зурриёти бор.
Аллоҳ таоло «Каҳф» сурасида: «Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар Иблис қилмади. У жиндан бўлган эди. У ўз Роббининг амридан чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ҳолбуки, у сизларга душман-ку! У золимлар учун нақадар ёмон бадалдир», деган (50 - оят).
Бу ояти каримада Иблис жиндан бўлгани ва унинг зурриётлари борлиги зикр қилинмоқда.
4. Жинлар бизни кўрадилар. Биз уларни кўрмаймиз.
Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида қуйидагиларни айтади: «Эй, Одам болалари, шайтон ота-онангизни ўзларига авратларини кўрсатиш учун устларидан либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизни ҳам фитнага солмасин. Албатта, у ва унинг ёрдамчилари сизни сиз кўрмайдиган томондан кўрадир» (27 - оят).
Демак, жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқ. Инсон шайтонни кўрмайди, аммо у инсонни кўради. Бу эса ўз навбатида, унга қўшимча имконият беради, инсондан эса қўшимча ҳушёрлик талаб қилинади. Чунки очиқ-ойдин душман бўлган шайтон шарридан доимо эҳтиёт бўлиб туриш керак. Бунинг учун кучли иймон ва эътиқод зарур.

Жинлар ҳам қиёмат куни маҳшаргоҳга тўпланади, амаллари ҳисоб - китоб қилинади ва савоб ёки азоб берилади.
Аллоҳ таоло «Анъом» сурасида: «Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган кунда: «Эй, жинлар жамоаси, инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтирвордингиз?!» дер. Уларнинг инсдан бўлган дўстлари: «Эй, Роббимиз, биз бир-биримиздан ҳузур топдик ва бизга белгилаган ажалингга етиб келдик», дерлар. У зот: «Қайтар жойингиз дўзахдир. Магар Аллоҳ хоҳласа (қолмайсиз)», дер. Албатта, Роббинг ҳикматли ва билимли зотдир», деган (128 - оят).
Ушбу ояти каримада таъриф этилаётган саҳна қиёмат куни саҳнасидир. У кун оятда:
«Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган кун», деб таърифланяпти. Яъни, Аллоҳ инсу жинларнинг ҳаммасини жамлайдиган кун. Демак, қиёмат куни Аллоҳ таоло инсларни – одамларни жамлаганидек, жинларни ҳам жамлайди. Шунда кофир жинларга Аллоҳ:
«Эй, жинлар жамоаси, инсдан (адаштирганларингизни) кўпайтирвордингиз?!» дер».
Бу гап жинларга қилган ишлари ҳақида хабар бериш эмас, балки қилган амалларини танқид қилиш, қоралаш учун айтилади. Чунки ўзларининг васвасаси ва иғволарига учган одам болалари кўп эканини жинлар яхши биладилар. Аллоҳ таоло бу гапни жинларга айтган бўлса ҳам, жавобини ўша жинларга эргашган, уларга валий-дўст бўлган одамлар беради:
«Уларнинг инсдан бўлган дўстлари: «Эй, Роббимиз, биз бир-биримиздан ъузур топдик ва бизга белгилаган ажалингга етиб келдик», дерлар».
Демак, жинлар одамларни йўлдан уриб, иғво қилиб, ёмон йўлга юргизиб ҳузур-ҳаловат олган ва роҳатланганлар. Жинлар фитнасига учиб кофир ва гуноҳкор бўлган одамлар эса улар зийнатлаб кўрсатган, ҳавою нафсни қондирувчи ишларни бажариб ҳузур қилганлар. Булар иродаси заиф, ғофил, ҳавою нафсга берилган, шаҳватпараст одамлар бўлганлар. Шайтон уларнинг ушбу заиф жойларидан тутиб, иғвосига учирган ва ўзига малай қилиб олиб, ҳар кўйга солган, бу дунёда мақсадларига эришиш йўлида улардан фойдаланиб ҳузур қилган.
Шайтонга малай бўлган инсонлар у зийнатлаб кўрсатган мафкураларни ўзиники қилиб, беш кунлик ҳаётларида ҳавою нафсини қондириш йўлида ошкора ва махфий гуноҳларни ишлаб, ўзларича ҳузур қиляпмиз, деб юраверганлар. Улар ҳаётларини шундай қилиб ўтказганлар. Энди эса ҳамма нарсани тушуниб етиб:
«...бизга белгилаган ажалингга етиб келдик», деб турибдилар.
Етиб келишгани аниқ. Ана энди улардан ҳар бири, ҳам инси, ҳам жини ўз қилмишига яраша адолатли жазосини топади.

Ўз дардига даво сўраб домлага мурожаат қилди.
❤11
#Тилсим

25-қисм

Муаллиф ШаМсиНуР


Бувим борамиз деб турган меҳмонга боришга тайёрлана бошладим. Ҳижобга кирмаган бўлсам ҳам ҳарқалай рўмол ўраяпман. Кийимларим ҳам енги калтадан узунга, торлиги кенгга айлана бошлади. Бувим бу ҳолатимдан хурсандлар. Авваллари тор либосларда қандай юрганман ҳайронман. Ҳозир кийиб кўрсам нафас етмагандек туйилади.


-Хадича бўлдингми, тайёрмисан?

-Бўлдим буви чиқяпман.

-Хабибани Малоҳатга топшир, янганг ҳам кутиб қолди.

Бувимни қўлларидаги дастурхонни олдим. Уччовлон йўлга тушдик. Қаерга боришимни йўлга тушганда билдим. Бувимни қадрдон дугоналаридан бўлган Гуламдон буви умра сафарига бориб келибдилар. Ҳозир биз у кишидан сафар ҳақида таасуротларни эшитишга боряпмиз экан.


-Гуламдон роса йиғинди, нафақасини тинма тин йиғди. Ҳалол йўл билан топилганига бориш керак дерди. Чоли анча йил олдин вафот этмаганда бирга борган бўлармиди? Ҳозир катта ўғли билан бориб келибди.

Биз ташқарисига сувлар сепилган, ичкариси ҳам сариштагина хонадонга кириб бордик. Ичкарида ҳам олти етти чоғли аёллар бор экан. Суҳбат қизғин давом этарди. Ҳамма билан сўрашиб чиққач жойлашиб олдик. Аёллар ҳар замонда менга қараб қўйишаётганига ноўнғай бўла бошладим.

-Неваранг худди ўзингни ёшлигинг бўпти.

Бувимга бир дугонаси гап қотди.

-Ҳа жудаям ўхшайди.

-Балки қуда бўлиб кетармиз а?

У аёлни сўзидан кейин ортиқ у ерда қололмадим, узримни айтиб хонадан чиқдим. Ошхонани топиб у ердаги аёлларга ёрдам бера бошладим. Овқатлар тортилгач барибир яна ўша уйга киришимга тўғри келди. Ҳар ҳолда бошқа мен тўғримда сўз бўлмади. Бувим обдон тушунтирган кўринадилар.

Гуламдон буви бизга ҳадя улашди. Айниқса менга бошқалардан фарқли ҳадя бердилар.

-Гўзал қизим бу хурмо. У цехр-у жодуни кесади.

-Шунақаям бўлиши мумкинми?

-Мадина – хурмолари билан машҳур шаҳар. Мадина хурмолари ичида энг афзали «Ажва» хурмосидир. Ажва хурмоси ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ривоятлар ворид бўлган. У жаннат меваларидан, унда шифо бор, ким етти дона ажва хурмосидан еса, унга сеҳр таъсир қилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шахсан ўзлари муборак қўллари билан Мадинада ана ўша ажва хурмосини экканлар.

Омир ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, унинг отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким (оч қоринга) эрталаб ажвадан етти дона еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди», дедилар».

Учовлари ва Насоий ривоят қилганлар

Саъд розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким ҳар куни тонгда еттита ажва хурмо еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди», деганларини эшитдим».

Ажва – энг сифатли хурмо навларидан бўлиб, меваси кичикроқ, қорамтир, шираси мўътадил бўлади. У асосан Мадинаи Мунавварада етиштирилади. Ҳозир ҳам унинг қиймати баланд. Унинг заҳар ва сеҳрни кесиш хусусиятига эгалиги бугун қатор илмий тадқиқотларда тасдиқланмоқда.

Мен сен ҳақингда бувингдан билиб олдим. Бу сенга жуда фойдали.

Davomi bor

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤20👍3
🌸...Ассаламу алайкум...
         🌸...ва роҳматуллоҳи...
                  🌸...ва барокатуҳ!....

БУГУН 31-МАЙ БАХОРНИНГ сўнгги КУНИ. 💥💥

Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

🌷•🌸Илоҳим ҳар бирингизнинг
🌷•🌸кўнглингиз
🌷.🌸ХОТИРЖАМЛИКни,
🌷•🌸Юзингиз ТАБАССУМни,
🌷•🌸Хонадонингиз БАРАКАни,
🌷•🌸Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌷•🌸Қалбингиз ИЙМОНни,
🌷•🌸Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌷•🌸Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🌸Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
💥Бугун, 31-май бир нечта мамлакатларда  эр-хотинлар куни нишонланар экан...

Сиз хам бир-бирингизни хурсанд қилиш учун яна бир сабаб 😉

Ушбу кунда барча жуфтликларга муҳаббат, тушуниш ва оилавий фаровонлик тилаймиз.  Бугунги кунда энг яхши ва энг мазмунли совға - бу вақт.  Бу кунни севган инсонингиз билан ўтказинг.  Романтик кечки овқатни ташкил қилинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Опа сингил дегани жонга жондош бўлади
Қийналганда хасратларга ёнда ёндош бўлади
Бутун умр қалбингизга таскин сирдош бўлади.
Юзингдаги табассумга доим сабаб бўлади

Опа-сингилларга юбориб бугун эслаб қўйинг

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
📢 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ БОШЛАНДИ, БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

📅 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446-йил
Зулҳижжа ойининг 1 куни  2025-йил 28-май чоршанба кунига тўғри келмоқда.
🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

❔Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🗣Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

❔ Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

#zulhijja #xabar #mutolaa
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
#Тилсим 25-қисм Муаллиф ШаМсиНуР Бувим борамиз деб турган меҳмонга боришга тайёрлана бошладим. Ҳижобга кирмаган бўлсам ҳам ҳарқалай рўмол ўраяпман. Кийимларим ҳам енги калтадан узунга, торлиги кенгга айлана бошлади. Бувим бу ҳолатимдан хурсандлар. Авваллари…
#Тилсим

26-қисм

Муаллиф ШаМсиНуР


Ўша куни анча керакли билимлар билан қайтдим. Макка-ю Мадина ҳақида гапириб бераётганларида, гарчи бормаган бўлсам ҳам ўша ўлкага нисбатан кучли соғинчни ҳис қилдим. Жуда ҳам боргим келди у ерларга. Айниқса пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини зиёрат қилишни кўнглимга тугдим. Аллоҳим менга ҳам байтини тавоф қилишни насиб айласин. Гуламдон буви нақадар бахтли, ўша ўлкадан келяптилар. Уларни маҳкам қучдим, сиздан ҳалиям ўша ерни ифори келса керак деб.



💮💮💮💮


Фатҳия телбага айланганди гўё, нима қилаётганини билмасди. Тинмасдан мен бу эмас, менга бундай қилолмайсан дерди. Ўша атрофдан ўтаётган чўпон ёнғинни кўриб атрофдаги одамларни йиғди. Бу ерда алоқа сифати ҳам пастлиги панд берди. Оловни ўчиргунча анча нарса ёниб кул бўлди. Фатҳия эса ҳужрасидаги сандиқни оламан дея ўша ерга киришга уринарди. Фатҳияни аранг ушлаб қолишди. Унга ҳеч қандай зиён етмади ҳисоб. Фатҳия интилгани учун унга қадрли бўлса керак деб ўша сандиқни олиб чиқамиз деб бир икки кўнгилли эркаклар ичкарига кирди. Сандиқ ўгир бўлганига олиб чиқишолмади. Сандиқдаги нарсани олармиз деб ичини очишганда, унинг ичида ҳар хил суяклар ва латта қўғирчоқларга нина санчилганини кўришди, сандиқни ичи тўла шунақа матоҳлардан иборат эди. Сандиқ очилган ҳамон уни ичига ўт кетиб ловуллаб ёна бошлади, эркаклар ҳам ташқарига чиқишди.

Ягона умиди ҳам ёнганини кприб Фатҳия ёввойи овозда чинқириб йиғлай бошлади. Сочларини юлар, ўзини тимдалар ўкириб йиғларди. Шу ҳолатда ярим соат бўлиб уни ҳеч ким тимчлантиролмади. Кейин ҳушини йўқотди. Қишлоқ врачлик пунктига машина ёрдамида олиб борадиган бўлишди.

Азаматни уй телефони ёрдамида ишхонасидан чақириб олишди. Етиб келган Азамат Фатҳияни кўриб унга ачинмади ҳам. Чунки у Фатҳияга қандай қилиб уйланганига ақли етмасди. Қанча ўйламасин бу тилсимни ечолмади. Хотини ахволи ачинарли эди. У ўзи билан гаплашар, хоҳолаб кулар, ҳуллас ақлу ҳуши ўзида эмас эди.

Азамат она уйига қайтди уйга кирган ҳамоно ўғлининг ўзгача бўлиб қолгани онасига сезилмай қолмади. Қолган воқеалар тезлашиб кетди. Фатҳияни онаси олиб кетди. Азамат билан мутлақо яшатмаслигини айтди. Азамат ҳам бунга қарши эмасди. Азамат ўзидаги бир икки муаммолар сабаб илмли бир домлага бориб бошидан ўтказганларини сўзлаб берди. У инсон эса Азаматга қуръондан таълим олиши зарурлигини айтиб ўтди.


-Сизга жин ошиқ бўлиб Фатҳияга кириб олиб цехр қилган, ёки Фатҳия сизга ошиқ бўлиб жинга имони сотиб у билан битим тузган. Ҳар икки ҳолатдаям сиз қурбонсиз. Илмингиз бўлмас экан жин сизга яна озор бераверади. Сиз калимадан бошқа ҳеч нарсани билмайсиз.

Азамат шу домладан таълим ола бошлади. Домла билган барча илмини қизғанмай Азаматга ўргата бошлади


Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонун-қоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги муқаддар қонун-қоидалардан бири эканлигини англаб етади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таоло томонидан бўладиган синовдир.

Ким «Солиҳ бандалар бало ва мусийбатлардан узоқда бўлади», деб ўйласа, хато қилади. Солиҳ кишига офат ва мусийбатларнинг етиб туриши Аллоҳ таолонинг унга бўлган муҳаббатининг аломатидир. Солиҳ кишига, жумладан, беморликларнинг етиб туриши Аллоҳ таолонинг унга яхшиликни ирода қилганлиги аломатидир. Бундай кишилар учун офат ва беморликлар гуноҳларининг каффоротидир.

Ҳа, агар мусийбатга учраган банда солиҳ бўлса, мусийбат унинг учун гуноҳларга каффорот ёки даражотларининг кўтарилишидир. Агар осий бўлса, мусийбат унинг учун ёмонликларини ювиш ва бу дунёнинг бевафо эканлигини эслатишдир.

Гоҳида бандага сеҳр ва кўз тегиши орқали ҳам мусийбат етади. Шунинг учун мусулмон одам мазкур икки нарсадан сақланиш йўлларини яхши билиб олиши лозим. Сақланиш муолажа қилишдан кўра осонроқдир. Сеҳр ва кўз тегишдан сақланиш бир неча услублар ила амалга ошади. Улар қуйидагилар:

1. Тавҳид ила руҳни тетиклаштириш.

Davomi bor
❤13
#Тилсим

27-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


2. Борлиқдаги барча нарсанинг тасарруфини фақатгина Аллоҳ таолонинг Ўзи қилишига иймон келтириш.

3. Яхшиликларни кўп қилиш.

4. Сеҳргарлиги ва кўзи борлиги ила машҳур бўлган одамлардан узоқда бўлиш.

5. Сеҳр ва кўз тегишидан Аллоҳдан паноҳ сўраб, керакли дуо ва зикрларни ўқиб юриш.

6. Мазкур дуо ва зикрлар ҳаққ эканлиги ва уларнинг фойдаси борлигига иймон келтириш. Мазкур иймон қанча кучли бўлса, таъсир ҳам шунча кучли бўлади.

7. Мазкур дуо ва зикрларни айтганда қалб ҳозир бўлиши. Чунки ғофил қалб ила қилинган дуо қабул бўлмайди.

8. Кундузги дуо ва зикрлар Бомдод намозидан ва кечкилари Аср намозидан кейин айтилади.

9. «Оятул Курсий», «Бақара» сурасининг охирги икки ояти, «Ихлос», «Фалақ» ва «Наас» суралари сеҳр ва кўз тегишидан сақланиш учун ўқилади. Бошқа дуолар ва зикрлар «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг тиб ва дам китобининг тегишли жойида келган.

10. Сеҳрланиб қолганлик ва кўз текканлик аломатлари қуйидагича: кишининг аъзолари соғ бўлатуриб, бошининг у ер-бу ери оғриса, юзи сарғайса, кўп терласа ва бавл қилса, иштаҳаси йўқолса, юраги бежо бўлса, белининг ва икки курагининг пастида оғриқ бўлса, узрсиз хафалик ва юрак сиқилиши бўлса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади.

Шунингдек, бекордан-бекорга хавфсирайверса, аччиғи чиқаверса, одамларга қўшилгиси келмай қолса, дангаса бўлиб қолса, уйқуси келаверса, қўйингки, тиббиётга оид бўлмаган ҳолатларга учраса, унга сеҳр ёки кўз теккан бўлади.

Мусулмон одамнинг иймони ва қалби кучли бўлиб, васвасага йўл қўймаслиги лозим.

Сеҳр қилинган одам бир неча йўл билан муолажа қилинади.

Биринчиси: сеҳрнинг жойи аниқ бўлса, уни олиб, «Фалақ» ва «Наас» сураларини ўқиб туриб, тугунлари ечилади. Сўнгра куйдириб юборилади.

Иккинчиси: сеҳрни ўзига ўхшаш сеҳр билан муолажа қилиш. Бу иш ҳаромдир.

Учинчиси: шаръий дам солиш йўли билан муолажа қилинади. Бунда «Фотиҳа», «Фалақ» ва «Наас» суралари ёки Набийимиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуолар ўқилади.

Имом Абдурраззоқ «Мусаннаф» номли китобида сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидаги маънони келтирган:

«Сидрнинг баргидан еттита олинади. Уларни икки тошнинг орасига олиб, туйилади. Унга «Каафи­рун», «Ихлос», «Фалақ» ва «Наас» суралари уч марта ўқилади. Сўнгра сувга солиб ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунча такрор қилинади».

Тўртинчиси: сеҳр қилинган нарса қоринда бўлса, ич суриш, бошқа жойда бўлса, қон олиш билан бўшатиш.

11. Дам солишнинг шартларидан бири – Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳамда ривоят қилинган дуолар билан бўлишидир.

12. Дам солиш араб тилида ёки (бошқа тилда бўлса) маъноси тушунарли бўлиши шарт.

13. Дам солиш ўзича таъсир қилмаслиги, шифони фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина беришига эътиқод қилмоқ шарт.

14. Дам солувчи тақводор, солиҳ мусулмон бўлиши керак. У қанчалар тақводор бўлса, таъсири шунчалик кучли бўлади.

15. Дам солиш жараёнида сидқидилдан Аллоҳга юзланиш ва ёлвориш лозим.

16. Киши ўзига-ўзи дам солгани афзал.

17. Дам солдирувчи киши солиҳ мўмин бўлиши керак.

18. Дам солдирувчи киши шифони ихлос билан Аллоҳ таолонинг Ўзидан сўраши лозим.

19. Шифо бўлмаяпти, деб шошилмаслиги керак.

20. Кўз тегишидан хавфсираган жойларга тумор, кўзнинг шакли, отнинг тақаси каби нарсаларни осиш мумкин эмас.

21. Сеҳргарлар одамларни ўзига ишонтириш учун тақводор бўлиб кўринишга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун улар намоз ўқишлари, зикр қилишлари ва одамларни жалб қиладиган яна бошқа ишларни ҳам амалга оширишлари бор.

22. Сеҳргарларнинг аломатлари кўп. Шулардан бири – улар беморнинг ва унинг онасининг исмини сўрайдилар. Ҳолбуки, шаръий дам солишда бу исмларнинг ҳеч кераги йўқ.

23. Сеҳргарлар баъзи кийимларини ёки кийим парчаларини келтиришни сўрайдилар.

24. Сеҳргарлар маълум сифатга эга бўлган ҳайвонни келтиришни сўрайдилар. Уларни жинларга атаб сўйишлари ёки қонини беморга суртишлари мумкин. Бу ҳам сеҳргарликнинг аломати.

25. Сеҳргарлар маъносини тушуниб бўлмайдиган тилсим ва шаклларни чизадилар.

26. Сеҳргарлар беморга тўртбурчак шакллар ичига турли ҳарфлар ва рақамлар ёзилган варақлар беришади.

Давоми бор
❤13👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН 1- ИЮНЬ.
ЁЗ ФАСЛИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН🌸🌷

🌸Меҳрли қалбингиздек тафти таралиб турган,
ЁЗ нинг илк куни муборак бўлсин!
Қалбингизда доим
Ёз нинг илиқлиги ҳукмрон бўлсин!

🌸Бошланган янги кун, янги ой, янги фасл файзли ва омадли келсин азизлар!


🌸Ёз фаслида режалаштирган барча максадларингизга ортиғи билан эришиш насиб этсин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
💥Байрамингиз муборак ҳаётимиз мазмунлари, кўзларимиз қувончи азиз болажонлар!

🗓Бугун, 1 ИЮНЬ — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

Болажонларга беринг дунёни..

Бугун совғалар олиш ва болаларни хурсанд қилиш эсдан чиқмасин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2