🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
Азоб

Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

27-қисм

-Ма ол, ниятингга етдингми?
-Мен сўрамагандим сиздан.
Элёр қўлидагини тутқаздию кетиб юборди. Паризода уёга кирди. Бугун уй совуқ, газ ўчган. Совуқда зўрға жон сақлаяпти. Дориси тугабди. Пули қолмаган. Бор пулини ишлатиб юборганди.
-Аллоҳим ўзинг асра, бу синовлардан ўтиб олай.
Совуқ уйда оғриқлар билан зўрға жон сақларди. Ана шундай қийин вазиятда яшарди у. Ҳеч кимга аҳволини айтмасди. Қўшнилари уни йўқлаб туришар, шундагина дардларини унутарди.
✨✨✨
-Ёлғизликнинг тўртингчи йили нафас олишда қийнала бошлади. Бошида оғриқ бўлавергач шифокорга кўринишга мажбур бўлди.
-Бурнингизда эт ўсган. Уни олиб ташлаш керак.
Шифокор текширувлардан сўнг якуний ҳулосасини айтди.
-Нега?
--Нафас етишмовчилиги қон айланишини бузилишига олиб келади. Қон айланиши бузилади. Бошингиздаги оғриқ ҳам шундан.
Яна айтилган бир қанча хавфлар Паризодани жарроҳлик столига ётишога сабаб бўлди. Операция Ҳамид акани ҳисобидан бўлди.
-Куёвни оввора қилмай қўяқол қизим. Ўзим шу ерда қаратаман.
Паризода ота уйига келганида уч кунлар бўлганди бу вақтда. Паризода сиртида тан олмаса ҳам иложи йўқ эди. Яна тиғни тагига ётди. Операциядан кейин Паризодага холаси қаради. Онаси ва синглиси Дилзодани парваришида бўлгани учун ёрдам холаси келди.
Раъно опа ўз қизодай қараб, Паризодани яхши парвариш қилди. Аммо ўшандан кейин касаллик янада авж олди. Энди Паризода аввалгиданда қаттиқроқ азоб чекарди. Бўғимлардаги оғриқ ҳатто ухлашига қўймасди.
Қўшшалаб ичилган дорилар ҳам оғриқни пасайтирмасди.
Бўй етиб қолган синглиси Гулёрани унаштиришди. Гулёра тиббиёт коллежида ўқирди.
-Яхшилаб суриштиринглар. Дарровда розилик бермаймиз.
Биринчи қизини ҳаёти сабоқ бўлиб анча мулоҳазали фикр юритарди Ҳамид ака. Гулёра ва Муроджонни ораси икки ёш эди. Гулёра унаштирилгач бўлажак куёв чет элга ўқиб келиш учун кетди. Келганида дарров тўй қилишни келишиб олишди. Муродни ҳам бахти очилиб яхши бир қизни келин қиладиган бўлишди.
-Ойи Мурод ҳали ёшмасми?
Онасидан янгиликни эшитган Паризода ҳайрон бўлди.
-Севганмиш, шу қизни олмаса у қиз эрга тегиб кетаркан.
-Ҳмм. Унашилиб қўўйса бўладику, дарров тўй шартми?
-Уканг тўйниям ўтказамиз деяпти.
-Ўзингиз биласиз.
Паризодани ёлғизликдаги бешинчи йили Муродни тўйи бўлди. Келин бегона қилмасин дея Паризода қизини ўзи билан олиб келди. Биринчи кеча яхши ухлашди. Чунки Паризода кўпроқ олиб келишга ҳаракат қиларди қизини. Иккинчи кун эса Дилзода тинмай йиғлади.
-Жоним қизим йиғлама.
-Аямга бораман. Аямгааааа.
Тўрт ёшли қизалоқ Робия опага қаттиқ мехр қўйиб улгурганди. Паризода анчайин ҳаракат қилиб ҳам жим қилолмади. Кейин йиғлайвериб қизалоқ ҳадеб қайт қилаверди. Қўрқиб кетган Паризода дарҳол қизини докторга олиб кетди. Аксига олиб телефони уйда қолибди.
Робия опа қизи ва набирасини ахволини билай деб қўнғироқ қилди. Қайта-қайта қўнғироқларига жавоб берилмади. Кейин эса куёвига қўмғироқ қилди.
-Алло.
-Куёв яхшимисиз?
-Яхши.
-Паризпдага қўнғироқ қилсам кўтармади. У қаерда?
-Ман қизизни ўлигиниям, тиригиниям билмиман. У билан яшамай қўйганман.

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤13
❗️Онам нима учун идишларни ювиб бўлганларидан сўнг, идиш ювиш раковинасига бир қошиқ туз ташлаб қўяр эдилар?

Бу ҳолатни биринчи кўрганимда қанақадир ирим бўлса керак деб ўйлагандим. Тушунмасдим, ҳамма идишлар ювилган, ҳаммаси тоза – туз нега керак?

Бир куни:
– Она, бу нимага керак? – деб сўрадим.
Онам:
– Ҳеч ким билмайдиган битта сир бор, шу нарса бизга озор бермаслиги учун шуни қиламан, – дедилар.

😳 Мен кейин интернетни титкиладим— ростдан ҳам бу одатни кўплаб тажрибали уй бекалари қилишар экан! Сабаби...👇
❤3🥰2👍1
Forwarded from Post Bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍳 Oshxonadagi eski kir va yog'lardan charchadingizmi?

Bir do'stim kimyo laboratoriyasida ishlaydi. U bir kuni menga juda samarli tozalash vositasini tayyorlash usuli haqida gapirib berdi. Eng qizig‘i har qanday uy bekasi buni atigi 2 daqiqada tayyorlay oladi!

📃 Buning uchun bizga quyidagi 3 ta narsa kerak bo‘ladi👇
❤3
ХАЙРЛИ ТОНГ. 🌼🌷
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌺🌸
БУГУН 16-Июнь ДУШАНБА 🌼🌼🌼

Сизни севган қадрлаган инсонларни асло асло хафа қилманг....❤️
Бу хаёт жудаям қисқа
Дил хиралик шарт эмас...севиб севилиб яшайлик барчамиз💕💕💕💕

Янги кун муборак 💐💐💐

Душанба тонги барчамизга бахт қувонч ОМАД олиб келсин🌻

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🍃 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

🌷🍃 Илохим ҳар бирингизнинг
🌷🍃 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌷🍃 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌷🍃 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌷🍃 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌷🍃 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌷🍃 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌷🍃 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🍃Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3🥰1
Ишонч — ҳаракат қилиб муваффақиятга эришганингдан сўнг келади‼️

Кўчада тенгдошларим ва ўзимдан кичиклар билан суҳбатлашиб қолсам, кўпчилиги бирор ишни бошламоқчи бўлса, уйдагилари “йўқ” деб, рухсат беришмаётганини айтиб нолиб қолишади.

Тўрт йил аввал бу гапни эшитганимда, аниқ ота-онани айблар эдим. Бугун эса — аксинча.

Ҳар бир фарзанд йиллар давомида ўзини турли йўлларда синаб, ота-онаси олдида ўз даражасини намоён қилиб келади. Ота-она эса ҳаётда муваффақиятга эришмаган, ўзини ҳеч бир соҳада синаб кўрмаган фарзандини йиллар давомида пешона териси билан топган пулларини шунчаки бир ишга таваккал қилиб йўқотиб қўйишидан қўрқади. Албатта, бу табиий ҳолат.

Хўш, бундай вазиятда фарзанд қандай қилиб айбдор бўлиши мумкин? Ахир: “Ота-онаси бир иш бошлайман деса, рухсат беришмаяпти-ку!” — деган савол туғилади. Келинг, бу саволга жавобни ўз мисолимда келтириб бераман.

Мен 3-курсгача пул топмаганман. Уриниб ҳам кўрмаганман. Одатда дадамларга “бундай қилайлик, ундай қилайлик” десам, 99% ҳолатда “йўқ” деган жавобни олардим.

3-курс бўлиб, пул топиш масъулиятини ҳис қила бошлаганимдан кейин уйдан пул олиб бир иш бошлай олмаслигимни тушуниб етдим. Шу сабаб ишга киришга, ўзим пул топишга ҳаракат қилдим. Иш топиб, 2–3 жойда ишладим. Ўзим пул топиб йиғишни бошладим. Турли соҳаларда бизнес қилишга уриниб кўрдим. Биринчи икки уринишимда қийналиб топган пулларим шунчаки йўқ бўлиб кетди. Аммо учинчи уриниш — муваффақиятли бўлди.

Қишда, февраль ойида, 3 ойлик даромадимни олиб, уйга — биринчи марта 500$ доллар пул олиб келдим. Кечки овқатдан сўнг, отам ва онамнинг ёнларига ўтириб, “Мана, ўзим ишлаб, ўзимдан ортиб олиб келдим”, дедим.

Шунда уларнинг кўзларида ўзгача нигоҳ — “ишонч” учқунларини кўрдим. Чунки бу пулни улардан олмагандим. Ўзим ишлаб топгандим.

Секин-аста даромадим ортиб борди. Ота-онамда менга бўлган ишонч ҳам шундай кучайиб борди. Аммо ҳаёт тўғри чизиқ эмас — орада кутилмаган хатолар ортидан банкрот бўлдим. Ҳаммаси тугагандек туюлди.

Шундай вазиятда уйдаги барча пулни олишимга тўғри келди. Дадамга дедим:
— Дада, ишга шунча миқдорда пул керак. Рухсат берсангиз, уйдаги ҳамма пулни олиб, ишни қайта бошлайман.

У киши бироз ўйланиб шундай дедилар:
— Ўғлим, мен сенга ишонаман. Сен буни бизга исботлаб бўлдинг. Ишни бошла. Қолагани — Аллоҳга таваккал.

Ишни бошладим. Бир ой ичида уйдан олган пулларимни ортиғи билан жойига қўйдим.

Шунда мен тушундим: ота-онангдан ишонч талаб қилишдан аввал, ишончга сазовор бўлишинг керак экан.

Агар сизга ота-онангиз ишонч билдиришмаётган бўлса — биринчи ўринда ўзингизни айбланг. Ҳозироқ ўрнингиздан туриб ҳаракат қилинг, сизга ишониш мумкинлигини исботланг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤11
Йўқотдик деймиз, лекин баъзан Аллоҳ қутқарган бўлади...

Ҳаётимдан кетиб, мени ўзидан қутқарган ҳаммага ташаккур. Оғир бир дарддан тузалган бемордек енгилман. Йўқлигингиз мўъжизавий дармон экан..

📚 Ҳаёт ютқазган жойингдан бошланар.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6
Табассум ажойиб дори:

— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг меҳри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингизга жойлаб қўйган.
• Сал жилмайиб, самимийлашсангиз бўлди, ажойиб дорини текинга оласиз
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
|•Eslatma☝🏻 |❗”𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴” 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼’𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55 ) 𝗔𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗯𝗮𝗿𝗰𝗵𝗮𝗹𝗮𝗿𝗶𝗺𝗶𝘇𝗱𝗮𝗻 𝗿𝗼𝘇𝗶 𝗯𝗼’𝗹𝘀𝗶𝗻...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Afsus❗️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
☝️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ:

1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6
🧕 Muslimalar kundaligi
Азоб Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 27-қисм -Ма ол, ниятингга етдингми? -Мен сўрамагандим сиздан. Элёр қўлидагини тутқаздию кетиб юборди. Паризода уёга кирди. Бугун уй совуқ, газ ўчган. Совуқда зўрға жон сақлаяпти. Дориси тугабди. Пули қолмаган.…
#Азоб

Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
28-қисм

-Нималар деяпсиз?
-Мен ҳақиқатни айтдим.
Робия опа бошқа сўзни эшитмади, зеро эшитошга ҳам қодир эмасди у. Оёқ қўлларидан мадор қочди, қўллари қалтираб телефонни тушириб юборди. Қоронғулик уни ўз оғушига олди.
-Ойииии
Гулёра жон ҳолатда онаси томон талпинди.
-Ойи кўзизни очинг , ойиииии.
Ўрнидан туриб графиндан бокалга сув қуйиб онасига пуркади. Кейин эса сесканганча Робия опа кўзини очди. Аҳволи яхши эмасди.
-Тез ёрдам чақираман.
Онасини қулайроқ ётқизиб, бошини тагига болиш қўйиб тез ёрдамга қўнғироқ қилди.
-Опанг... Опанг ...
Робия опа йиғлаганча қизини сўрарди.
-Ойижон йиғламанг. Опамга ҳеч нима қилмаган.
Тез ёрдам кириб келиши билан қизидан Робия опани аҳволини эшитган Ҳамид ака ҳам тезда етиб келганди. Шифокор Робия опани қон босимини ўлчади.
-Қон босимлари жуда юқори.
Керакли уколларни ўтказиб, қон босими меёрига етгач тез ёрдам ходимлари кетишди. Шундан сўнггина Ҳамид ака қизидан нима бўлганини сўрайди.
-Онанг нимага бирдан бунақа бўлиб қолди?
-Телефонда поччам билан гаплашудила.
-Кейинчи?
Гулёра нима деярини билмасди.
-У айтдики, опам билан яшамай қўйганига анча бўлганмиш.
-Ўзидан ўзи айтдими?
-Опам телефонни кўтармагач поччамга телефон қилган эканлар.
Аслида Гулёра ҳам ўзини янирди сезгирроқ бўлиб поччамга телефон қилишга қўймаслигим керак дерди. Робия опа ҳастаҳол овозда эрини чақирди.
-Дадаси.
-Онаси аҳволинг яхшими?
Ҳамид ака хотини олдига бориб ўтирди.
-Яхшиман.
Робия опа ўрнидан туришга қўзғалди.
-Ётавер.
-Юринг Парини олиб келайлик. Болам ёлғиз нима азобларни кўрди экан.
-Ваҳима қилма, ўзим бориб келаман.
-Йўқ бирга борамиз
Эр-хотин йўлга чиқишди. Бу вақтда эса Паризода қизини шифокорга кўрсатиб уйга қайтган эди. Шошиб чиққанида телефонини уйда қолдиргани эсига тушди. Онасидан жуда кўп телефон бўлибди. Дарровда қайта қўнғироқ қилди.
-Алло ойи.
-Қизим қаердасан?
Робия опа жон ҳолатда савол берди.
-Уйдаман.
-Нега телефонга жавоб бермадинг?
-Дилини мазаси бўлмади, докторга бориб келдик.
-Биз ҳозир борамиз.
-Ойи ҳаммаси яхши.
-Борганда гаплашамиз.
Ҳамид ака ва хотини етиб келди. Энди ҳақиқатни очиқлаш вақти келганди.
Улар кириб келишгач онаси дарҳол Паризодани саволга кўмиб ташлади.
-Нега бундай қилдинг?
-Нимани айтяпсиз ойи?
-Куёв қаерда?
-Ишда.
-Ёлғон гапирма.
-Нега ёлғон айтаман.
-Сен у билан яшамаётганингга қанча бўлди? Куёвни ўзи айтдику.
Паризода шалвираб қолди. Демак ҳаммасини билишган.
-Ойи...
-Ҳақиқатни айт.
-У мен билан яшашни истамади.
Паризодани тўйдан кейинги кун эсига тушди.
-Йиғиштир нарсаларингни кетамиз.
Ҳамид ака нима бўлганини тушиниб етганди. Яқин атрофдаги танишларидан юк машинасини рақамини олиб чақирди. Кейин кўплашиб Паризодани мебеллари, маиший техника воситаларини ҳамма ҳаммасини машинага юклашди. Уйдан Паризодага тегишли нарса қолмагач қулфлаб калитини қўшнига беришди.
-Парижон кетяпсизми?
Қўшни Паризода билан жуда яқин бўлиб беш йилдан бери ўрганиб қолгани учун йиғлаб юборди.

Давоми бор...
❤11👍1
#Азоб
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
29-қисм

-Опа биласизку ҳаммасини. Кетмасам бўлмайди.
-Бир тарафдан шуниси ҳам маъқул. Бехавотир яшайсиз, сизни қўлловчилар олдида.
-Тўғри опа, қизимсиз қийналиб кетгандим, уни соғинардим.
-Аллоҳ бахтингизни берсин.
Улар йиғлашиб хайрлашишди. Йўл бўйи ҳам ҳеч кимдан садо чиқмади, фақатгина Ҳамид ака набирасини эркалатиб кетарди.
-Она қизим сани жуда соғиниб кетгандик. Ана энди ойинг ҳам биз билан бирга.
-Дадаси йўлдан эҳтиёт бўлинг
Эсон омон уйга етиб келишди. Паризодани юкларини туширишар экан, эндигина бир ойлик бўлган келинчакни қовоғи солинди.
-Мурод ака, Мурид ака деяпман.
Телефон ўйнаб ўтирган эрини туртди.
-Ҳа нима дейсан?
-Қаранг опангизни юклари билан олиб келишибди. У эмди шу ерда яшайдими.
Мурод телефонини қўйиб деразадан қаради. Ҳовлида бир неча киши бўлиб мебелларни туширишарди.
-Мен чиқиб қарайчи.
Мурод ташқарига чиқиб кетди. Келинчак бўлса қайнопасини қайтиб келмаган бўлсин дея дуо қилиб ўтирди.
-Шу етмай туруди, юклари билан келди ажрашиб келдиёв, ўзи қизи камлик қиларди. Тавба.
Келинчак чимирилганча ётоқхонасига кириб кетди. Мурод эса келганларни ёнига чиқди.
-Дада тинчликми?
-Ҳа тинчлик ўғлим. Опанг биз билан яшайди энди.
-Ҳм.
Икки соат деганда ҳамма юклар туширилиб юк машина эгалари ва ёрдамчилар кетишди. Уйга киришгач онаси нима бўлганинж яна сўради.
-Қизим энди очиқчасига айт.
Аммо Паризода бирдан ҳушидан кетиб қолди. Робия опа ва Ҳамид ака дарҳол Паризодани машинага солиб касалхонага чопишди.
-Ёмон гап гапирмадимку.
Робия опа сиқилиб кетарди.
-Ўзингни бос, қизингда бу биринчи марта эмаску.
Шифокорлар текшириб керакли муолажани қилишди.
-Қаттиқ асабийлашиш таъсирида ҳушини йўқотган. Уни асабийлаштирмасликка ҳаракат қилинглар.
Робия опа ва Ҳамид ака бир-бирларига қарашди.

***
Уйда ҳолат буткул ўзгарди. Келин бўлмиш Ҳуснида умуман Паризодани ёқтирмай қолди. Паризода ҳушига келганидан кейин яна оғриқлар забтига олиб бир ҳафта ҳаракатсиз ётди. Оёқ қўлини ишлатолмасди. Ҳуснида Паризодага қарамаса ҳам уни келганини очиқчасига хушламасди. Уй юмушларини ҳам ёқарда ёқмас қилар, ёки бўлмаса Гулёра қилсин деб сансалорлик қиларди.
-Бугунга нима овқат?
Ишдан қайтган Мурод хотинига савол берди.
-Билмадим, уйда одам кўп қилишаётгандир.
-Сенчи?
-Нима мен? Чарчадим ахир. Мени фақат уй юмушлари учун олиб келганмисиз?
-Сенга тушунолмаяпман.
-Бошим оғриди, бир пас жим туринг.
Ҳуснида бориб ўзини ётоққа ташлади. Мурод ҳайрон бўлганича қолди. Кечги овқатни Робия опа қилди. Гулёра эса опасига қарарди. Паризода бир ҳафта олган муолажалари таъсирида анча ўзига келди. Таниш шифокор уни доимий ичиб юриш керак бўлган дориларни вақтида қабул қилмаганини айтди.
-Дориларни вақтида ичмаган, натижада касаллик кучайиб кетган.
Ҳақиқатдан ўтган беш йил давомида Паризодани доим ҳам дори олишга қурби етмаган. Дориларни бир ой ичса, уч тўрт ой ичишга маблағ топилмаган вақтлар ҳам бўлган.
-Дориларни доимий ичишини назорат қилинг.
Ҳамид ака куёвини орада бир икки кўргани сабаб бу ишга кўпам эътибор бермаганди. Эътиборсизлиги оқибатини энди кўриб турибди.
Паризодани қистовга олишмади. Ўзи ҳам ҳақиқатни айтишни истамади.
-Илтимос мендан ҳеч нарса сўраманг.
Ҳамид ака ҳам қизини ҳолатини кўриб тургани учун уйдагиларга ундан жавоб талаб қилмасликни буюрди.
-Асабийлашса яна дарди кучаяди. Буни кўриб турибсиз. Мавриди келса ўзи айтар. Бўлмаса сўраманг.

Паризода келганига ўн кунлар вўлганида телефони жиринглади.
-Алло.
-Нимага уйдан газ плита билан кир машинани олиб кетдинг?
Салом аликсиз Элёр уйдаги нарсаларни талаб қиларди. Аслида эса бу нарсаларни барини Ҳамид ака олиб берганди.
-Нима?
-Қулоғинг ҳам майиб бўлдими? Тезда олиб кетган нарсаларингни жойига келтириб қўўй.
-Ҳеч қачон. Уларни мени дадам олиб берган.
-Келтириб қўй яхшиликча. У мени ҳаққим.

Давоми бор...
❤13
#Азоб

Ёҳуд қадаримга розиман

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

30-қисм


-Сизни ҳаққингиз эмас у. Қайтиб қўнғироқ қилманг.
Паризода телефонни ўчироб, Элёрни рақамини блокка солди. Асаби бузилди, бу қанақа эркак, ваъда бериб уйлангани майли. Аммо буюмларга хўжайинлик қилишиничи.
Ҳамма ҳаммаси бир томон бўлдию, Паризодани биринчи эри Собир йўқлаб келиб қолди. Эшикдан кўриниши билан уни Ҳамид ака қарши олди.
-Бу ерда нима қиляпсан?
-Ассалому алайкум.
Ҳамид ака саломига алик ҳам олмади.
-Гапир.
-Мен қизизга махр бермагандим.
-Кераги йўқ.
-Бу мени бўйнимдаги қарзим.
-Қизимни ҳамма нарсаси етарли.
-Илтимос йўўқ деманг.
-Керак эмас, кетавер.
Ҳамид ака эшикни ёпди. Аммо эртаси куни Собир яна келди.
-Махрни олсин қайтиб келмиман.
Ҳамид ака ноилож уни уйга киритди.
-Тилла олиб бермоқчи эдим. Лекин эри тақдирадими йўқми деб ўйлаб қолдим.
-Тақдирмайди.
Ҳамид ака сир бой бермади.
-Париии қизим кел бу ерга.
Бирор марта қизим деб айтмаган одам Паризодани иккинчи турмуши ҳам бўлмагач унга мехрибон бўлиб қолганди. Ҳаммасига ўзини айбдор санарди
Қизига кўзи тушса виждон азобида ёнарди.
-Сенга махр бермоқчи экан.
-Керак эмас ҳеч нима.
Паризода Собирга қайрилиб ҳам қарамади.
Собир эса олиб келган матосини стол устига қўйди.
-Шуни олиб кечдим деяқолинг. Ман ҳам бўйнимдаги қарздан қутилардим.
-Қизим ол.
Паризода ноилож матони олдида кечдим деб уйга кириб кетди. Собир кетди. Беш марта уйланиб ҳам бахтли бўлолмаганди. Бир икки киши биринчи хотингни рози қилмаганинг учун деган экан. Шу сабаб у бу ерга келган.
Орадан бир ойлар вақт ўтгач Элёр Паризодани сўраб кириб келди. Эшикни Мурод очди. Уни поччасини гапларидан хабари йўқ эди. Зора опам билан ярашар дея Элёрга одоб доирасидан чиқиб гапирмади.
-Келинг почча.
-Опанг уйдами?
-Ҳа.
-Унда гапим бор.
-Сиз уйга кириб туринг, мен ҳозир опамни чақираман.
Муродни Элёрни уйга киритиб опасини чақиришга кетди
-Опа сизни поччам сўраяпти.
-Ким?
Паризода ҳайрон бўлди.
-Эризда ким бўларди. Чиқинг қаранг, уйда ўтирибди.
Паризода ҳайрон бўлганча Элёр ўтирган хонага кирди.
-Ассалому алайкум.
-Ваалайкум. Яхшимисан?

Давоми бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Adolat (o'zbek film) | Адолат (узбекфильм)

#Kechki_hordiq

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🌙✨ ХАЙРЛИ ТУН

🌺✨ Аллоҳ сизга шундай БАХТ
берсинки,
🌺✨Бахтлиман деганлар ХАВАС
билан қарашсин.
🌺✨Аллоҳ сизга шундай
МУҲАББАТ берсинки,
🌺✨Бу муҳаббат қиссаси абадий
бўлсин.
🌺✨Аллоҳ сизга шундай УМР
берсинки,
🌺✨Унинг ҳар дақиқаси мазмунли
ўтсин.

🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН
АЗИЗЛАРИМ✨

Яқинларга Улашинг.. 🌸


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 17➖ИЮНЬ.
СЕШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК ДИНДОШИМ!!! 🌺🕊

🌱🌸Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.
♦️
🌱🌸Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
https://t.me/joinchat/FAQ5DRgrCa4xNzli
🎯 Har safar kiyim tanlaganingizda yuragingiz siqiladimi?
📸 Suratga tushganda orqaga o‘tib olasizmi?
🥺 “Ozaman” deganingizga yillar bo‘ldimi?
🍰 Ovqat bilan o‘zingizni ovutish odatga aylanganmi?

Bu Dietolog Zarina Rahmonovadan 3 kunlik BEPUL dars siz uchun!
Hech qanday cheklov yo‘q. Hech qanday qiynoq yo‘q.
Faqat ichingizdagi to‘siqlarni topamiz va yechamiz.

🗓 Sana: 18-20-iyun
👇 Ro‘yxatdan o‘ting — o‘zingizga haqiqiy sovg‘ani bering!

https://t.me/+o-2bl09aG880MmEy
https://t.me/+o-2bl09aG880MmEy
https://t.me/+o-2bl09aG880MmEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Кечирасиз, мен жудаям очман.. Бирор егулик борми сизда?
-Егулигим йўқ, яқин ўртада овқат сотилади.. Оламизми?
-Аммо пулим йўқда...
-Хозир
-Нега менга ёрдам бераябсиз?
- Ҳечқиси йўқ, баъзан инсонлар ёрдамга мухтож бўлишади.. Менда кўп пул йўқ, аммо борини бероламан.. Бу пуллар эртагалик учун эди, сизга эса бугун керак экан.. Олинг
- Исмингиз нима?
-Амадео
- Амадео пулларингни қайтиб бераман..
- Йўқ, олаверинг, ҳаммаси жойида
- Охирги пулларим деябсанку..
- Менга ҳеч нима қилмайди, чунки борлигим ҳам мени қўлимда эмас, биз "ҳамма нарсани бошқараман" деб, ўйлаймиз. Ундай эмас аслида..
- Кафтингни очииб тур..
-Қўяверинг деябманку
- Амадео мен CHimi компаниясида ишлайман. Синов ўтказятгандик одамлар билан, КИМ ЭНГ САҲИЙ деган.
Амадео конвертни очди.
- Мени қандай топдингиз?
- Қидирмадим, хозиргина синовдан ўтдин., бу ерда 500 минг доллар.
- Субҳаналлоҳ, ўқув йили учун тўлов қилишим керак эди.. Пулим эса йўқ эди
- Кел бағримга босай биродар...
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤4