🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУНАВВАР ТОНГ....

Хайрли тонг, тонгга етганлар...

Тундан ёруғлик томон ўтганлар...

Аллоҳ таоло сизни раҳматидан ва
барокатидан бенасиб этмасин!

Бугун қаршимизга чиқадиган
кун-вақти баракали,  нақди
ҳалол, файзли ўзгача бир
кун бўлсин!

Кўп ишларга улгуриб
қолайлик, амал дафтаримиз
хайрли иш амалларимиз
баёнидан тўлиб тошсин!

Тонг хайрли, кун муборак
қадрдоним!💖

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Forwarded from الزهور والتواضع via @Padsrobot
😨Qaysi jonzod hohlasa erkak hohlasa ayol böla oladi. Va özidan nasl qoldiradi.

🔞U qaysi jonzod?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Roʻmol oʻrash usuli

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Фаросатли она (ФАХРИДДИН ШАМСИМАТОВ)
Jannatul Firdavs
#ibrat_maktabi

📱✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Масжид...

"Диёримда калишимни ўғирлашди.

Уларнинг диёрида эса қалбимни...
Шарқий Европада жойлашган мен яшайдиган Болқон ерларида бир масжид бор. У масжидда шанба ва якшанба кунлари қуръон ёдлаш дарслари бўлади. Аввал мен бу кунни оддий кун деб ўйладим.
Имом ўтиради. Болаларга қуръонни талқин қилади. Уларнинг хатоларини тузатади. Бу биз барча араб давлатларида кўришга одатланган тақлидий услуб.
Шомни ўқиб масжиддан чиқмоқчи бўлганимда болачалар намоз ва зикрдан сўнг қимирлашиб қолишди. Масжид хонақосининг олд томонини ўйин майдонига айлантиришди. Дарҳол теннис столи олиб келиб ўрнатишди. Ракеткаларни қўлга олишди. Масжид бир зумда хурсандчилик ва сурурдан карнавал залига айланди.
Масжид имоми ҳам худди болаларга ўхшаб қолган эди. У энди сал олдинроқ болалар уни қўлини ўпаётган устозга эмас, болалардан бирига ўхшар эди. Уларга таажжубланиб қараб турган эдим устоз менга яқинлашди ва деди:
"Ўйлайманки сизнинг араб диёрингизда масъуллар бизни шу ҳолда кўришса аниқ бидъатчи ёки фосиққа чиқаришар эди".
Унинг нима демоқчи эканлигини билдим. Унга дедим:
- Нима демоқчи эканлигингизни англадим. Аммо менга бу масжиддаги янги тарбия услубингиз ҳақида гапириб берсангиз.
У деди:
- Ҳаммаси оддий. Мунофиқликни ўлдирмоқчимиз.
Субҳаналлоҳ! Мен кутмаган жавоб бўлди. Мен мутахассис сифатида, йигирма йиллик тажриба эгаси сифатида барча услуб ва йўналишларни биламан деб ўйлар эканман.
Ундан сўрадим:
- Қандай қилиб?!
У деди:
- Сизда болалар қуръон ёдлатиш мактабларига ўқишга киради. У иймоний муҳитда ўқийди. Сўнг ҳар қандай бола каби ўзининг болалик рағбатларини қондириш учун кўчага чиқади. Дўстлари билан ўйнайди. У ўз истакларини тартибга солинмаган шароитда қондиради. Сўкишлар, фаҳш сўзлар, жанжаллар...
У ўз рағбатларини қондириш учун шу шароитга мослашишга мажбур бўлади. Қуръон ёдлатиш мактабига келса диндорлик йўлини, қуръон одоблари ила адабланиш йўлини тутади. Чунки у ерда ундан шуни талаб қилишади. Бола ўзгарувчан ҳолатда яшайди. Бу эса мунофиқликка олиб боради. Болаларимизни нима учун масжидда тарбиялашимизни, қуръон ёдлатишимизни, улар билан масжидда ўйнашимизни ва дарс қилишимизни сабабини энди англадингизми?! Ислом сизларда, араб диёрларида нозил бўлган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг бутун ҳаётлари масжидда эди. Ҳатто жиҳодга кетаётиб Оиша онамиз билан мусобақа ўйнаган эдилар. Сиз эса динимиздан фақатгина жасадини олдингиз. Руҳини эса ташладингиз.
Унинг гапларини эшитиб кўзларимга молик бўла олмадим.

Европадаги ислом марказларидан бирига ўз боласини исломга кириши учун олиб келган ғайридин она ёдимга тушди. Бола имомнинг ҳузурига кирганида имом сўради:
- Ким билан келдинг?
- Онам билан. У киши ташқарида турибдилар.
- Нега сен билан кирмадилар?
- У киши мусулмон эмаслар.
Имом ажабланиб боладан онасини олиб киришини сўрайди. Аёл кирганида имом сўрайди:
- Ўғлингизнинг айтишича, сиз мусулмон эмас экансиз. Унда нега ўғлингизни мусулмон бўлишини истаяпсиз?
Аёлнинг кўзлари ёшга тўлиб деди:
- Бизнинг бир мусулмон қўшнимиз бор. Уни фарзандим тенги фарзанди бор. У чиқса ҳам, кирса ҳам онасининг қўлини ўпади, салом беради. Ўғлимни ўшанга ўхшашини истайман".
Азизлар!
Фарзандларимизга диннинг асосий қисми бўлмиш руҳиятни, муҳаббатни, бағрикенгликни, юмшоқликни, кечиримли бўлишни ўргатайлик.


Абдулкарим Муҳаммадий.
"Турма нозирининг Болқон ерларига қувилиши" китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6
Покистонлик бир олим одам Мадинаи Мунавварани зиёрат қилиш учун борадилар. Бир кун масжидул Набавийдан чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб, уни қорнини тўйдириб, сўнг ҳол-аҳвол сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини-ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага хар кун унинг олдига келиб қорни туйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага:
— Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, мен сенга илм ҳам ўқитаман, — дейди. Бола хурсанд бўлади ва саволга тутади:
— Покистонда ўйинчоқлар борми?
— Ҳа бор".
— У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?
— Ҳа бор.
— У ерда менинг янги кийимларим бўладими?
— Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан.
— У ерда Пайғамбаримизнинг зангори гумбазлари борми?
— Йуқ, бизда бу йуқ, шунинг учун мен Мадинага келдим-да Пайғамбаримизни зиёрат қилиш учун.

Бола жимиб қолди, ўйга толди ва айтдики:
— Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Набавийнинг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, сиз билан боролмайман.

Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайғамбаримиз (с.а.в.) равзаларини эвазига болага берадиган нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
— Я Роббий, ўзинг менга мустаҳкам иймон бергин, шу боланики каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат бергин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7👍1
#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


46-қисм
Абдураҳим Паризода жуда авайлаб гаплашарди. Улар бирор марта яқиндан кўришишмади. Бунга сабаб Паризодани ҳамон олган тарбиясида эди. У доим ҳижобда ва юзини ҳам праб юрарди. Юзи оппоқ бўлгани учун, кўзлари катта катта чиройли бўлганига кўзга ташланишни истамасди. Яна бир сабаби эса улар маҳрам эмасдилар. Муносабатлардаям чегарадан чиқилмасди. Паризодани отаси ҳозир мехрибон бўлсада қаттиққўллик билан тарбия қилгани ҳамон ўз кучини сақлаб қолганди. Паризода отасини кўзига тик қараб ёки бемалол очилиб гаплашолмасди.

Паризода шунча йил яшаб бировга ҳасад қилмади. Унга ҳасад сўзи бегона эди. Бировни ютуғини эшитса доим қувонарди.
-Аллоҳ зиёдаси билан берсин. Омадини берсин.
Соғлом одамларгаям фақат ҳавасда эди. Авваллари мехмондорчиликда қўлларидан уялса, ҳозирда буни тўғри қабул қилганди. Ўзини борича қабул қилди. Аммаларини, амакиларини ўзи тенги қизлари билан саломлашишга уялган бўлса, ҳозирда бу ҳолидан уялмайди. Аллоҳни берган дардларини сабр билан енгиб жаннатдан умид қилади. Дадасини ҳам гуноҳларини кечириб жаннатга тушишини Аллоҳдан сўрайди.
Паризода доимий даволанишда бўлса ҳам оғриқлар 25% пасаярди ҳолос. Паризодани яна бир муаммоси оёқ кийим кийишга қийналарди. Чунки юмшоқ уй тапочкасидан бошқа оёқ кийимлар Паризодани оёғига ножўя таъсир қилар, кийганида деформацияга учраган бармоқлар ҳам синиб қонаб кетиши кўп бора кузатилган.
Ҳеч қачон одам вазиятларидан келиб чиқиб дуо қилмаслиги керак. Тўйиб кетдим, сабрим қолмади , чидолмайман деб Аллоҳга исён қилиш энг катта гуноҳдир.

Кимлардир оддий полиартиртда шунчалик касал бўлиш мумкинми деб? Мумкин экан, унинг ҳам даражалари бўларкан. Паризода доим такидлайди бу дардни ҳеч кимга раво кўрмайман деб. Паризодага докторлар полиартиртни энг охирги даражасини беришганди. Паризода оғриқ қолдирадиган дорилар ичганида ҳам тўлиқ оғриқ қолмасди. Кечасими кундузими Паризода фақат Аллоҳ деб юрийди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдан тили чарчамайди. Ҳаттоки энг кучли оғриқдаям дод солмай истиғфор айтарди.

Ҳақиқатдан қийин аммо Паризода бировга юки тушишини истамайди. Неча неча докторлар эндоскопия қилиб кўриб ҳам юзига ҳақиқатни айтганди.
-Синглим биз сизни давололмаймиз. Сиздаги касаллик занжир, биз уни даволашга ожизмиз.
Ҳақиқатдан Паризодада уч хил вирус ҳам бўлиб томоғигаям оғриқ берарди. Вирусга қаршиям дори ичади. Буйракда ҳам муаммоси бор, қабзият кучли қон аралаш келган вақтлари бўлади. Дорилар таъсир қилмайди. Жигардаям, ошқозон ичакдаям, бошдаям, юракдаям касаллик мавжуд. Уч шохли нерв касаллиги бўлиб шамоллатмасликка ҳаракат қилади. Астеопороз, ревматоидни полиартирт шу касалликлар билан курашиб келяпти. Бир одамга шунча дард кўплик қилади. Лекин Паризода кучли аёл. Барча дардга Аллоҳдан сабр сўраб яшаб келмоқда. Ҳаётига кириб келган инсон эса уни борича қабул қилиб ўз уйига олиб кетиш ҳаракатида.
Паризода касалман деб ётиб олган эмас. У тунги иккида туриб таҳажжудни қолдирмасликка ҳаракат қилади. Оғриқларга қарамай намозини ўқишга интилади.
-Аллоҳим менга куч бер. Аллоҳим ўзинг менга нима хайрли эканини биласан. Ўзингдан хайрлисини сўрайман. Ўзинг билгувчисан.

Паризода тушкунлик энг катта душман деб ҳисоблайди. Тушкунлик инсонни ичини емиради, асабни баттар касал қилади дейди.
Дилзода ҳам онасини ҳаётига кирган инсонни тўғри қабул қилди.
-Ойи мен розиман. Сиз бахтли бўлишингиз керак. Мени ўйламанг мени бувам катта қилганлар. Мен улар билан қоламан.
Паризода қизини қучиб йиғлаб юборди. Паризода шунча йил яшаб умр китобини чиройли сабр билан безади. Қўшнилар ҳам уларни гапирарди кўчага чиқмайди, қамоқда яшайди булар деб. Лекин Паризодага кўча ҳаётидан кўра ибодати муҳим. Кўчада икки оғиз ғийбат қилган қўшнидан бирор бир оятни тиловат қилган афзал.

✨✨✨

-Паризода мен уйингизга совчи юбормоқчиман.
❤10💔2👍1
-Ахир...
-Эътирозларга ўрин йўқ. Бахтли бўлиш учун қадам ташлаш вақти келмадими?
-Мени бу ҳолатимда...
-Мен ёлғонни ёмон кўраман. Ишонишингиз учун барча нарсага тайёрман.
-Касал хотин бир умр яшай оласизми?
-Сен касал эмассан. Соғ одамлар сендек сабрга эга эмас. Бир марта имкон бер. Сени бахтли қиламан.
Абдураҳим қўлидаги бахт қушини учириб юбормасликка ҳаракат қилишни бошлади. Уни илк қилган иши Ҳамид акани кўндириш бўладиган бўлди.

Тамом.

Эътиборингиз учун рахмат

Шамсинур (Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤3
🧕 Muslimalar kundaligi
-Ахир... -Эътирозларга ўрин йўқ. Бахтли бўлиш учун қадам ташлаш вақти келмадими? -Мени бу ҳолатимда... -Мен ёлғонни ёмон кўраман. Ишонишингиз учун барча нарсага тайёрман. -Касал хотин бир умр яшай оласизми? -Сен касал эмассан. Соғ одамлар сендек сабрга эга…
Бу ҳаётий ҳикоя орқали кўпчилик ўзига назар солади деб ўйлайман. Чунки шунча дард билан кулиб туриш ҳаммани ҳам қўлидан келмайди. Ҳамма ҳам тақдир зарбаларига мустаҳкам ирода билан туриб бера олмайди. Оғир дард ила намозларда бардавом бўла олган инсон бизни юзимизга кўзгу бўлди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤11👍3😢1
Бугундан ранжиманг, самимий сўзим,
Сабр — кўнгилларнинг нақши бўлади.
Нега сал хафасиз, айтинг азизим,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Яхши дам олинг!
Эртагача ҲАЙР.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онамдан 4500 сўмлик "лайфхак"!

🫖 Чойнак тагида тўпланган тузлардан қутулиш учун дўкондан 35 000 сўмга тозаловчи восита олгандим. Умуман фойда бермади! Асабийлашиб ўтирганимни кўриб онам сабабини сўрадилар. Кейин чойнакни тозалашда ўзлари қўллайдиган "5 дақиқада тозалаш" усулини айтиб бердилар!

🤫 Энг қизиғи тозалашда ишлатиладиган восита нархи атига 4500 сўм! Ҳозир бу "сир"ни сизларга текинга айтаман...
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷 Ассалому алайкум!
Душанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга_аталган 😊😊🌹🌹

Қалби гўзал инсон мехрли бўлар
Хар сўзи маьноли сехрли бўлар
Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин
Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
                ❤️❤️❤️❤️
     Ушбу номани ўқиётган
        гўзал қалб соҳибига
         тонг хайрли бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
Ибрат асл сарпо...

Тўй тараддудида юрган холам бу галги ташрифида тўйни бир ҳафта кечиктиришга қуда тарафни аранг рози қилганини айтиб қолди:

– Бир ҳафта олдин ё кейин, нима фарқи бор, ҳайронман. Кўндиргунимча она сутим оғзимга келди. Биз буюртма қилган мебел беш кун кечикаркан. Куёвникига олиб бориб ўрнатишга эса бир кун вақт кетади.

– Мебелни деб қудаларинг билан орангга совуқчилик тушмасин-да, – деди онам.

– Қўяверинг, мебелларни кўргандан кейин ҳаммасини унутишади.

– Бошқа ҳамма нарса тахтми?

Холам ҳамма сарполар тайёрлигини айтиб, бирма-бир мақтай кетди. Рости гап, холам йиққан сарполарга жуда ҳавасим келди. Аммо онамнинг юзларидаги норозилик ифодасини кўриб, мен ҳам, холам ҳам ажабландик.

– Сингилжон, сен тўйни яна бир ойга кечиктирсанг арзийди, – деб қолди онам.

– Вой, опа, мен қанча пул сарфлаб қилган сарполарни назарга илмаяпсизми?

– Куйиб-пишганларингни кўриб, қиз бола учун, ҳар бир инсон учун энг муҳим нарсаларни биласан деб ўйлагандим. Сарпо йиғишни эзгу ниятлар билан сандиққа жойнамоз солишдан, Қуръони карим олишдан бошлаш керак.

– Ҳа, опа-я, шу ҳам муаммо эканми? Топамиз, оламиз, сандиққа ҳам соламиз, – бепарво кулди холам.

– Топиш, олиш муаммо эмасдир, лекин қизинг Қуръон ўқишни билмаса...

Холам бир пас жим ўтирдилар-да, индамай туриб кетиб қолдилар. Ўзимча оғриндим. Онам холамни беҳуда ранжитди деган ўйда эдим.

Эртаси кун тушга яқин холамнинг узатилаётган қизи уйимизга қўлида Қуръон билан кириб келди.

– Холажон, тўйгача сизларникида турсам майлими?

– Ие, келинпошша, – кулдилар ойим. – Тўйга ким тараддуд кўради?

– Емай, ичмай, ухламай бўлса ҳам, тўйгача Қуръон ўқишни ўрганишим керак.

– Баракалла, – дея онам жиянини бағрига босди.

Кечаги ўринсиз ўйимдан уялиб кетдим...

Онам келин бўлажак жиянига ҳадя қилиш учун сандиқни очди. Хола-жиян рўмол танлашаётганида аста сандиққа мўраладим. Тугунларнинг устида иккита жойнамоз, бирининг устида оқ, яна бирида яшил муқовали Қуръони карим турарди. Эътибор бериб қарасам, бирига менинг, иккинчисига укамнинг исми ёзилган қоғоз қистирилган экан...

Ўшанда мен эндигина еттига киргандим. Онамнинг холамга берган танбеҳлари моҳиятини эса кундан-кун, йилдан-йилга теранроқ англаб боряпман.

Хуршида Аҳмаджон қизи
Ирфон тақвими 2012-йил 3-сонидан олинди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз ажойиб инсонсиз,

Кимлар Нима деса Десин
Сиз кимларга армонсиз
Кадрдоним узни асранг
Сиз ажойиб инсонсиз,
🍀
Топсалар сиздан нуксон
Идеал булиш имконсиз
Чуктирманг хеч кунгилни
Сиз ажойиб инсонсиз,
🍀
Кулиб куйинг уларга
Яшанг гаму армонсиз
Гап сузларга килманг парво
Сиз ажойиб инсонсиз,
🍀
Хаёл сурманг,бунча узок
Уйнаб кулинг гумонсиз
Еманг узни килиб сурок
Сиз ажойиб инсонсиз,
🍀
Севинг севилиб юринг
Бахтлар булсин адогсиз
Шу сўзларим ёдда тутинг
Сиз ажойиб инсонсиз,

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
❤3
Hozir yashayapsiz unutmang!☝🏻

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2😢1
ЭҲ, НОМАРД....

Сотувчи ҳикояси

Бозорда қанд- қурс, ширинликлар сотаман. Ҳайит куни ёнимга бир йигит келди. Бир гапириб ўн куладиган , хушчақчақ йигит.
-Ака, қурбонлик қилдим уйга меҳмон чақиргандим, ширинликларингиздан берсангиз.
-Ҳўп дея айтган нарсаларидан торта бошладим.
-Бу пистами?
Ҳа, Эронники, килоси бир юз етмиш минг..
-Тортинг шундан ҳам ярим кило.
Пистани тортарканман, бир гапириб ўн кулаётган йигит маъюс бўлиб қолди. Пистани узатарканман, йигитнинг кўзларидан ёш тирқираб чиқаётганини кўрдим,.
-Нима бўлди сизга, таажжуб билан сўрадим йигитдан.
-Номард, аблаҳ эканман, онам саксонга киряптилар, дўстларим учун писта олаяпман аммо ОНАМГА бирор марта шу пистадан едирмабман. Мендан ҳам номард одам борми бу дунёда.

Рустам ЗОИР

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢7❤3