🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
#Taqdir_bitiklari

#No_31
#By_Nafisa_Malikova



Эрталаб Элнур боши оғриб уйғонаркан бир зум кечаги кунни эслашга уринди...Қундузни ёнига бориши керак эдику..нималар бўлди?
Ўрнидан туриб қотиб ухлаб қолган Раънони туртди..эмиб ухлаб қолган Ўғилойни оғзидан кўкрагини чиқарган Раъно эринибгина кўзини очди...
-нима дейсиз?
-тур чой тайёрла!
-ана Омина тайёрлаб кетган шуни ичинг!-деди уйқусираб...
-оғзинг очилиб ухлаб ётавер унда!-деди Элнур қовоғи уюлиб...
Телефонини ҳам қуввати ўчибди...қувватлагичга улаб Қундузга сим қоқди..
-энди эсингизга тушдимми?-деди ҳуштори аразлаб...
-кеча кўп ичиб юборибман шекилли!-деди Элнур уни юмшатишга уриниб...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Раъно ўрнидан турганда уйлар ёйилиб ётар Элнур аллақачон кетганди...
-бир оғиз қизим қандай пул керакмасми ҳам демайди!-деди ўкиниб қизига қараркан...наҳот фақат ҳирси учун керакман...мени ҳам меҳр кўргим келадику? Мен ҳам одамманку!-деди аксига боқиб...
Уйларни йиғиб овқат қилиб бўлганда опаси келиб қолди...Раънони чеҳраси ёришиб кетди...шундай пайти жигарларинг борлиги қандай бахт?
-яхши бўлиб қолдиларингми Раъно?-деди опаси чой хўплаб...
Раънони ранги синиққани учун рўмолини рангидаги юзи маъюс жилмайди..
-қаёқда опа...бир нави...
Опасига тўкилмоқчи эди аммо кутулмаган гапдан эсанкираб қолди..
-Раъно поччангга пул керак эди...шунга 2 минг доллар бериб тура олмайсанми? Эрингни пули кўпку!-деди опаси муддаога кўчиб...Раънони юраги безовталанди...наҳот опаси унинг қандай вазиятдалигини била туриб ундан пул сўрашга жазм этса...яхшилаб ўйлаб қараса ўзи опаси асосан муҳтож пайти уни ёнига ташриф буюрар экан...
❤5
#Taqdir_bitiklari

#No_32
#By_Nafisa_Malikova


Бир қориндан талашиб тушганинг жигаринг қондошинг сени тингламаса кўксингдаги фарёдни эшитмаса бегоналардан яна не кутурсан эй дил?
Инсоният азал шунақа ютуққа эришган инсонни жарга улоқтиргиси уни бахтсизлигидан роҳатлангиси ўзининг ҳаётидан кўнгил тўлиши учун бошқалар ҳаётини бузувчилар ҳам йўқ эмас...эй инсон бир кун кетар экансан нега бунча куясан? Нега бунча ёнасан? Асл қалбингдаги нафратни олови қайдан учқунланган...нега дунёларни тўлдириб яшамайсан нега фақат атрофга инсонларга паст назар билан боқасан? Тоқай асли бировни азоблайман деб ўзингни азобга қўясан?

Раъно чуқур ўйлардан хушини йиғиб опасига жилмайди...
-куёвингиздан сўрай..менда бунча пул йўқ!
-ҳўп...сўра тезроқ кетишим керак!
Раънони бўғзига йиғи тиқилди...

Ўтмиш.


-ойи роса зўр йигит...Раънони бахтли қилади!
Бу ўша пайтда опасининг гапи эди...била туриб синглисини чўққа отган..била туриб ўртага тушган...орзулари осмон.синглисини мана шу инсон қиёфасидаги шайтонлар оламига етаклаган...
Раъно қанча кўз ёш тўкканди тегмайман дея...
-ахмоқ бўлма..йигит жуда келишган онаси ҳам бой аёл!-деганди опаси авраб...
❤7
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_32 #By_Nafisa_Malikova Бир қориндан талашиб тушганинг жигаринг қондошинг сени тингламаса кўксингдаги фарёдни эшитмаса бегоналардан яна не кутурсан эй дил? Инсоният азал шунақа ютуққа эришган инсонни жарга улоқтиргиси уни…
#Taqdir_bitiklari

#No_33
#By_Nafisa_Malikova


Кафтдаги узун ва тўғри,аниқ ва чуқур чизиқ инсоннинг бардошли ва ғайратли эканлигини англатади...
Кафтдаги битиклар...



Опаси пулни олиб кетгач Раъно бўшашибгина диванга суянди..опаси касал бўлса "Кел Раъно қарашиб юбор иш қила олмаяпман"...поччаси урса "Кел Раъно уйда ишларга улгурмаяпман"...

Ўтмиш...

-Раъно қизим ақлли қизим мени! Ҳали насиб қилса доктор бўлади!
Дадасини синглисини эркалаётганини Робия бир четдан ҳасад ила кузатарди...гўё мактабда яхши ўқимаганида у ҳам айбдордек...синглисини ҳам ундек азоб тортишини истарди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-Элнур ака яна ичдингизми?
Раъно эшикдан ароқ иси уфуриб кирган эрига зорланиб боқди...
-ичаманми ичмайманми бу мени ишим! Бир нарсани қойиллатиб қўяяпсанми ақл ўргатасан? Ўша ақлингни ўзингга ишлат товуқмия!-деди Элнур ғазабланиб...бу сафар Раъно тошиб кетди...
-тўйиб кетдим ҳар кунги жанжалларингиздан сиз ҳам чеҳрангиз очиқ келасизми? Кўчадаги бир тийинга қиммат аёлларга кулиб қарайсиз менга эса бор заҳрингизни сочасиз нима мен одаммасманми?-деди Раъно бақириб...Элнур шу заҳоти уни иягидан қисди...
-ҳоҳласам шу ерда майдалаб ташлайман!
-қўлингиздан мени урушдан бошқа иш келмайди!-деди Раъно ҳам бўш келмай...Элнур хотинини юзига мушт тушурди...
-ўзингдан кетиб қолибсанми?
Омина бақир чақирни эшитиб чопиб келди...
-дада урманг...-деди дадасини кўйлагидан ушлаб тортаркан...
-ўлдираман сен ифлосни!
Элнур аямай Раънони бошига муштлади...
-дада урманг дедиммм...-Омина йиғлаб юборди...Раъно изиллаб йиғлаганча Оминани ҳайдади...
-бор қизим хонангга бор! Турма бу ерда...-дея бақирди...Омина дахшатли калтакланишни қўлидан ҳеч нарса келмай йиғлаб кузатаркан эркак зотидан нафратланиб борарди...хаёлига қатъий фикр урулиб ошхонага чопди...қўлига ўткир тиғли ошхона пичоғини олди ва ортига чопди...дадаси онасини кўйлагидан тортиб судрарди...
-йўқоласан уйимдан!
-дадаааа...-деди Омина биринчи бора бақириб...-уришни бас қилинг йўқса ўлдираман.сизни!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢8❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

💐🌸ХАЙРЛИ ТОНГ !🌸💐

Якшанба тонги муборак бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍😍😍😍😍😍😍

Biz eng arzon narxlardagi tovarlar kanalni topdik 😍

👟 Krossovka — 99000
🩴 Tapochka — 25000
👚 Dvoyka kofta —99000
👜 Sumka — 45000
💄Kosmetika — 15000 dan boshlab 🤩


Bunaqa narxni boshqa hech qayerdan aniq topolmaysiz! Oʻchirilmasidan oldin qoʻshilib oling ⬇️⬇️
#Taqdir_bitiklari


#No_34
#By_Nafisa_Malikova


Элнур қўлида пичоқ тутган қизига иккиланмай гапирди...
-ўлдир!
Омина бундай гапни кутмагани учун титради..пичоқни ўзини бўғзига тиради...
-тўхтамасангиз ўзимни ўлдираман!
Элнур кулди..
-ўлдир! Ҳарна биттага камаясизлар!
-сен ҳам одаммисан?-дея Раъно уни куч билан силтаб ташлаб қизини қўлига ёпишди...
-бер қизим...бер менга!
Омина ўксиб ўксиб елкалари силкиниб йиғларди...дадасига Оминани қизиғи йўқ экан...
Элнур боре деб қўл силтаганча хонадан чиқиб кетди...
Бир бирини қучиб турган она бола ташқаридаги бутун авлод аждодини сўкаётган эркак овозини эшитиб турарди...Раъно кўзда ёш билан қасос ўтида ёнарди...лек қасос совуқлигича ейиладиган таом...баъзан кучли қарорлар қабул қилишга кучли азоблар ҳам туртки бўларкан...Раъно кўзда ёшини ўзбек аёлларига хос қатъият билан сидирди...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-менга янги сим карта керак!
Раъно пайнет эшигини тагида турганча паспортини чиқарди...ҳозир ўзидан ўзга дардкаши йўқ..қай эшикка бормасин сабр қилишини уқтиришади...иссиқда елпинганча рақам танлай бошлади...
Кечаги воқеадан бери Элнурни шундай азоблагиси келар баданидаги оғриқлар бу қатъиятга ўт қўярди...


Уйга шоша пиша келди..Ўғилой ухлаб ётибди...кўнгли хотиржам тортиб телефонга янги сим картани тиқди ва қаердандир юқа сочиқ топиб келди...овозини обдон машқ қилдирди...ниҳоят кўнгли тўлгач телефонни қўлга олди...
-алоооо...-деди сочиқ босилган телефонда нозланиб...
Элнур аввалига довдираб қолди...буни сезган Раъно жилмайди..
-ким бу?-деди Элнур...
-узр адашдим чоғи...менга Исамат ака керак.эди..сиз умассиза?-деди эркаланиб...
-сизга айнан Исамат ака керак.эканлигига ишончингиз комилми?-деди эри кутганидек қармоқ ташлаб...Раъно гўшакдан узоқлашиб чуқур нафас олди..."инсофсиз"деб қўйди ичида...сўнг яна сочиқ босди...
-билмасам..бир муаммойим бор эди.шунгааа....-деди ролга киришиб нозланаркан...
❤8👍4
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_34 #By_Nafisa_Malikova Элнур қўлида пичоқ тутган қизига иккиланмай гапирди... -ўлдир! Омина бундай гапни кутмагани учун титради..пичоқни ўзини бўғзига тиради... -тўхтамасангиз ўзимни ўлдираман! Элнур кулди.. -ўлдир!…
#Taqdir_bitiklari


#No_35
#By_Nafisa_Malikova


-муаммони ҳал қилиш учун Исамат ака бўлиши шарт эмас!-деди эри қувлик билан...
Раъно қони.қайнасада ўзини босди...
-ёлғиз аёл бўлгандан кейин шундай ёрдамга муҳтож бўлиб қоларканда инсон...сизни ҳам безовта қилдим узр!
-нега безовта қиларкансиз...балки шундоқ ҳам безовтадирман!
Эрининг сўз ўйини Раънони қуюшқондан чиқарди аммо бу ўйинни ўзи бошлади...
-демак безовта инсонлар тасодифий танишиб қолибмизда?-деди енгил кулиб...уёқдан ҳам қувноқ овоз эшитилди..
-балки танишиб олиш учун исмдан бошлармиз!
-қандай бўларкин?-деди Раъно ингичка овозда гапиришдан чарчаб нафас оларкан...
-биринчи ўзим айтай...Элнур! Ёшман...бизнесменман...
-мен.эса Ра...-деб тўхтаб қолди..нима исм айтсам экан?-Фарида...
-чиройли исм...
Раънони кўзлари ёшланди...ёдида биринчи учрашувида исмини айтганда Элнурнинг унинг чиройига термулиб "чиройли исм"деганлари...аммо у кучли бўлиши керак ҳозир!
-албатта...ташқи кўринишимга монанд!
-хўп Фарида...-эри майин овозда давом этди..у анчадан бери Раънога бундай оҳангни раво кўрмайди...Раъно унинг ҳар нафасини..кулгусини эшитиб юраги ҳўрсиниқдан зирилларди..нега менга шундай кулмайсиз Элнур ака?-Исамат акага қайси муаммойингизни айтмоқчи эдингиз?

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Омина қатъий мактабдан анча наридаги спорт саройига борди...
-таеквандо қиз бола учун оғирлик қилади..эплай оласанми?-деди тренер ёш қизга қараб...Омина бош силкиди..
-унда ҳужжатларингни тайёрла яқинда янги гуруҳ очаман шунга қабул қилинасан!
Омина ҳурсанд бўлди..ҳали спортни ўрганиб онасини ҳимоя қилади..ортиқ ҳеч ким урмайди...шундай хаёллар билан рўйҳатни олиб кетаётганди бир бола билан тўқнашиб кетди...
-кўзми бу пўстакни тешигими?-деди бола ерга тушган сумкасини олиб...Омина унга ҳижолат бўлиб қаради...
-узр!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤14👍2
Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан, 💖✨
Тонг уйғотсин, майин
шамоли билан, 💖✨
Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,  💖✨
Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!


✨ХАЙРЛИ ТУН❤️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ХАФТА ДУШАНБА  ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹

Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

🦢Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чиройли ният ила бошланган
кунингиз Сиз учун
энг бахтли дақиқаларни ва
файзли онларни хадя
ЭТСИН 🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Forwarded from الزهور والتواضع via @Post_Padsbot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
XECH QACHON SHU 5 TA MAXSULOTNI MUZLATGICHDA SAQLAMANG ☝️☝️☝️

SIZ BULAR QANDAY MAXSULOTLAR EKANLIGINI BILASIZMI 🤔🤔🤔

AGAR BILMASANGIZ KANALIMIZGA OBUNA BOʼLING VA BILIB OLING 👌👌👌
Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда:
“Ишончим комил бўлди, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли суратда яратилган хилқат экан.
– У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
– Ўзининг навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан.  Ҳар куни меҳнат қилиб, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
– Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса хам, болаларининг келажагини қуруш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан.
– Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
– У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. 
– Агар ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, масъулиятсиз эр,  уйда қолса, дангаса ва ялқов!
– Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ тегса уларга, миннатчи ёки, ваҳший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
– Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан. Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
– Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр  уни масъулиятини кўтариб ўтар экан.

Билдимки, агар уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан. 
Хар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар, азиз аёллар.
Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар.”

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤8
Forwarded from M
ДИККАТ! ДИККАТ! ДИККАТ!

✍✍✍✍✍✍✍✍✍
ФЕБЕРЛИК ОЛАМИГА,🤩 ГУЗАЛЛИК🤩 ВА ЙУКОРИ ДАРОМАД🤩 МАНБАИГА, ОНЛАЙН ИШКА👍, СИЗНИ ТАКЛИФ КИЛАМАН. 🥰

👍 Аъзо бўлиш 💯% текин.

🛍 20% 30% 50% 70% скидка
🎁 5 кадамли ва кимматбахо совгалар!
💰Ойлик маош хар 21 кунда берилади.💸
🏆 Янги Унвон тасдикланганда Компаниядан  пуллик мукофотлар!
🚗 Автомобилизация
🛳 Саёхат учун йўлланмалар.
✈️🛫🛬🚢🚞
⏰ Иш соати ихтиёрий
🏦 Ишлаб болали бўлган аёллар учун бола пули берилади 👩‍👩‍👧‍👧
🎈Қувноқ жамоа🤵‍♀🙋‍♀👩‍⚖👩‍💼

💰  21 кунда ойлик оласиз!!!

❤️ Мана Сизга шунча имконият! Сизга ишни нолдан ургатаман. Мурожаат учун
пастдаги силкага мурожаат килинг!!!!🥰🥰🥰🥰🥰🥰🥰

@Ayisha_2023_02_03
@Ayisha_2023_02_03

https://t.me/+NeWA8SqZldEyNmRi
❤2
Solihabegim
Dilafuruz Shahrixoniy
💥 Бугун, 7 Июль, Халқаро кечирим куни нишонланади!

СИЗНИ ХАФА ҚИЛГАН БЎЛСАМ КЕЧИРИНГ🤝

Хафа қилиб қўйган яқинларингиз билан алоқани қайта тиклаш учун ажойиб имкониятдан фойдаланинг, вақт борида кечирим сўранг ёки шу хабарни юбориб қўйинг:)

   Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ya Bari

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
#Taqdir_bitiklari

#No_36
#By_Nafisa_Malikova


Раъно Элнур билан анча вақт худди балоғат ёшидаги қизлардек тўлиб тошиб гаплашди..Ўғилой уйғониб қолмаганида яна қанча вақт ўтирарди ўзи ҳам билмайди...
-Фаридааа...
Эрининг меҳрли овозидан бир зумга тўхтади...
-узр вақтим кам!-деди паст овозда...
-менга расм жўнатасиза?
-халитданми?-деди ноз қилиб...
-хаёлан сизни тасаввур қилдим аммо бир кўргим бор!-деди эри мумни ҳам эритадиган даражада..мана Элнурни атрофида нега қизлар парвона...Раъно хўп деб қутулди...телефон ўчгач Ўғилойни қорнини тўйғизиб овқатга унади..куйиб пишиб чучвара тугди...ҳадемай қизлар ҳам мактабдан қайтади..бошига рўмолни апил тапил ўраб уйларни чинни чироқ қилиб қўйди...ҳар эҳтимолга қарши сим картани яширди...
Кечга Элнур дарвоздан кирганда Раъно ҳовлига сув сепиб юрарди...Элнурни атири ҳиди ҳовлини тутди...қўлида гул ва совға..Раънони юраги дукурлаб кетди...наҳот узр сўраса кечаги иши учун...аёл.ажойиб ҳилқат озгина меҳрингиз учун бутун бошли қилган ситамларингизни унутади...Раъно ҳам ҳозир шундай ахволда эди кулиб эрига салом берди...
-бўл тайёрлан кетамиз!-деди Элнур тунд қиёфада..Раъно гулга ўзгача меҳр билан боқди...
-қаёққа?
-нима онамни туғилган куни ёдингдан чиқдими?-деди Элнур ҳайрон бўлиб...
Раънони устига кимдир челакда муздек сув қуйгандек бўлди...бир зум қароқлари ёшланди...беҳуда умид қилганини тушуниб ўзини ич ичидан койиди.
-қаққайиб туравермай ол буларни!-деди Элнур одатдагидек бақириб...сўнг телефонини олганча уйга кириб кетди..гулни ифори димоқни қитиқлар Раъно тўлиб тошиб йиғлагиси келсада ўзини босди...ҳозир телефонга қараши керак катта эҳтимол билан Элнур уни йўқлаши мумкин...
Омина хонасида дарс қилиб ўтирар экан бу сафар дадасини ёнига чопмади...Одина эса нон кавшаш билан банд...
-кўп еяверма семириб кетасан!-деди юзлари лўппи синглисига боқиб...
-Омина...дадамни ёнига бормаймизми?-деди Одина кўзлари жовдираб...
-ҳоҳласанг боравер...-деди Омина бепарволарча китоб варақлаб...Одина секин юриб хонани тарк.этди...сал ўтмай яна дадасини бақир чақири эшитилди..Омина хомуш жилмайиб қўйди...нима қилсин унинг дадасини бори шу...
Хаёлига яна қўпол бола келиб бироз жаҳли чиқди..

Бир неча соат аввал.


Мушаклари бироз чиниққан йигитча норози қиёфада Оминага боқди...
-энди кеч!
Оминани жаҳли чиқсада ўзини босди...
-кўрмай қолдим...
-кўриш учун кўз бўлиши керак!-деди йигитча масхаромуз жилмайиб..
-демак.сизда ҳам кўз йўқ эканда!-дея Омина шартта юриб унинг ёнидан ўтиб кетди...кўзига бутун дунёдаги эркаклар дадасидек ёмон бўлиб кўриниб кетди...шунинг учун ҳам у кучли бўлиши лозим!
❤13
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_36 #By_Nafisa_Malikova Раъно Элнур билан анча вақт худди балоғат ёшидаги қизлардек тўлиб тошиб гаплашди..Ўғилой уйғониб қолмаганида яна қанча вақт ўтирарди ўзи ҳам билмайди... -Фаридааа... Эрининг меҳрли овозидан бир зумга…
#Taqdir_bitiklari


#No_37
#By_Nafisa_Malikova


Раъно баъзан бекорчиликдан нима қилишни билмай бошқалар айбини ошириб ўтирадиган егани олдида емагани кетида аёлларга ачиниб қўяди...қанийди имкони бўлса минглаб қашшоқларга ёрдам берса...шунинг учунми ундан пул сўровчилар кўп...бу борада Элнур ҳам ундан қолишмайди уларни деб ишини битираётганлар қанча..лекин гоҳ гоҳида жуда ҳам катта ҳовли олиб унда қўй қўзи қилгиси келади лекин эри кўнмайди ўғил бўлмаса деб...бундан баттар ўксийди хўп ўғилни берар бир кун кейин бу уйлар топилармикин...пул кимга вафо қилибдики уларга вафо қилса...қариб қартайганда кенг ҳовлида неваралар қуршовида ўтиришга нима етсин?
Кичик хонага кириб сим картани ёқди..кутганидек хабарлар келган...
"Фарида мени ўзингизга сеҳрлаб олдингизку...кун бўйи ҳаёлим сизда"...
Раъно телефонни деворга уриб синдиргиси келди аммо яна қатъият устунлик қилди...оҳиста жавоб ёзди...
"Наҳот...бир гаплашганданоқ хаёлингизни банд этган бўлсам?"дея ёзди...ўзи ўшанақа қизлар нима деркан..беҳаё сўзлар ёзишга уялади...нима.қилиб бўлса ҳам эрини қаттиқ боғлаши керак.ўзига то қасос онига қадар...телефон тиринглади...
"Баъзи бир кўнгил ишларига сониялар ҳам етарли бўларкан..."
Шоирона гаплардан Раъно бир зум гангиб қолди..наҳот шундай қўрс эрини ичида қалб бўлса..бир зум нима дейишни билмай иккиланди..
"Шундай гаплар ёзаяпсизки тилим лол"...
"Фаридам..кечга томон.албатта қўнғироқ қиламан ширали овозингни.эшитмасдан уйқу йўқ бизга энди..."
Раъно деразадан секин мўралади..эри қунт билан телефонда ҳарф тераяпти..бир кулгуси келса бир йиғлагиси келарди...Фаридам..қизиқ Раънони қачон шундай эркалаганди...бир он бўлсада ширин сўз таъсиридан чиқа олмай секин ташқарига чиқди...
-биз тайёрмиз!
Эрини бошини кўтармай жавоб берди...
-ҳозир кетамиз!

Овсининикига борганда овсини югуриб елиб ликопча таширди ичкарига...
-яхшимисиз Ирода?
Овсини у билан қучоқ очиб сўрашди...
-остонада туриб сўрашмайди!-деди Донохол уларни кўриб қош чимириб...
Раъно остонадан сал ичкарига кирди...
-шошибманда...
-Ирода бу салфеткаларни қачон ювгансан?
Донохол қўлидаги сочиқчаларни полга отди...
❤13
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_37 #By_Nafisa_Malikova Раъно баъзан бекорчиликдан нима қилишни билмай бошқалар айбини ошириб ўтирадиган егани олдида емагани кетида аёлларга ачиниб қўяди...қанийди имкони бўлса минглаб қашшоқларга ёрдам берса...шунинг учунми…
#Taqdir_bitiklari

#No_38
#By_Nafisa_Malikova


-ҳамма томонинг мой босиб ётибди! Рустам фақат хотинини эркалатиб ётадими дейман?
Донохол кибр билан уй ичига кириб кетди...
-кўрмайсизми янга...-овсини полдан сочиқни олиб Раънога боқди..-кунда шу ерда...ўзлари эплаб қайнона хизматини қилмайди яна кариллайди!
-қўяверинг...бир кун келин олса тушунар!
Қизлари билан ичкарига одимлади..қайнонаси у билан истамайгина сўрашди...кўрпага чиқмоқчи эди қайнонасини синглиси жеркиб берди...
-келинларни жойи тоболдириқда...-дея остона тарафни кўрсатди..қайнонаси ним табассум қилди...Раъно оғриниб қўйди..булар учун келин одаммас у келин...
Овсинига қарашиб иккиси ўтиришгач қайнонаси синглисига юзланди...
-битта ўғил туғиб бўлдимас у ўлиб нетиб қолса ўғилсиз қолиб кетадими ҳар эҳтимолга қарши иккита ё учта қилиб қўйиш керак!
Раъно тавба деб қўйди ичида...
-тўғри!-деди иккинчи қайнсинглиси Зуҳра акаларини ёнида уялмай бола эмизиб ўтираркан..Раънони ғаши келди ҳеч қурса сочиқ билан беркитиб эмизса нима қиларкин?
Ўғилой бувиси томон эмаклаб бориб бувисини қўлига таяниб турди...
-ол бунингни!-деди Энақиз жиркангандек неварасини қўлини ўзидан итариб...шу пайт овсинини ўғли бориб қолувди Энақизни юз ифодаси ўзгарди...
-тойчоғим мени...Рустамимни ўғли!-дея ўпиб эркалади..Раъно қатори Элнур ҳам бу манзарани ёқимсиз бир суратда томоша қилиб турарди...сигаретини олдию чиқиб кетди...Раъно шу дам эрига ҳам осонмаслигини сезарди аммо наилож...юз марталаб ҳайдаса ҳам кетмайдиган ўзи...ипдек ингичка арқонга осилаётган ўзи...
Назарида у ва қизлари бу даврада ортиқча эдилар...Омина ва Одинани жовдираб турган кўзларига боқиб ўзини яъниди...
-бу Элнур шунча пули бўла туриб шуни олдими?
Донохол янгасига еб қўйгудек қараб қўлидаги Элнур олиб келган қимматбаҳо чет эл палтосини бир четга менсимай қўяркан...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тун, қадрдон...

Тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу-барокат насибадорлари бўлиш барчамизга насиб қилсин.

Аллоҳга  омонатсиз..!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!