🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Ота ҳақида жудаям маъноли шеър

Отанг бор ховлига кирасан эркин.
Онанг бор илинар дастурхон тўкин.
Ишонгин биродар, улардан кейин.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Отанг хамда онанг, бўлсалар хаёт !
Қадирла кўп бора, этгин зиёрат.
Эшикни қоқасан, бўлиб хижолат.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Қучоғин кенг очиб,  кутса хам уканг.
Паловлар пиширса, кулиб келининг.
Нимадир етишмас,  тўлмайди кўнглинг.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Соғинасан ахир, болалик ховлинг.
Куласан-у аммо, хижилдир кўнглинг
Ўзгариш йўқ аммо, бегона ховлинг.
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга.

Бу сўзим тушунар, бошига тушганлар.
Уларсиз ховлига, мехмон бўлганлар.
Мехмон бўл! Кўўп бора, хаёт бўлсалар!
Ийманиб қоласан, мехмон бўлишга...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#Диққат

⚡️ Бугун 25-декабр Оила куни, оила муқаддас даргох

Бугунги кундан фойдаланиб турмуш ўртоқларингизни табрикланг. Вақтингизни оила даврасида ўтказинг, паркларга боринглар, ота-онангизни зиёрат қилинг, уларни ширин таомлар билан мехмон қилинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 2 xotin Savob so’zin ISHRAT bilan adashtirmang!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
ОНАНГ БЎЛАРКАН...❤️

Толеъ кулаверса ишинг юришиб,
Атрофингга дўст-у ошно тўларкан.
Дард чексанг юраги зир-зир увишиб,
Дармон излагувчи онанг бўларкан.

Адашиб қилсанг бир хато ё гуноҳ,
Омад ҳам олисга кетаркан ногоҳ.
Боламни Ўзинг авф этгин Ё Аллоҳ,
Дея бўзлагувчи онанг бўларкан.

Вақт вафо қилмайди, омонат кунлар,
Ҳасратлар этганда бағрингни хунлар.
Жойнамоз устида чўк тушиб тунлар,
Сен деб тизлагувчи онанг бўларкан.

Кафтимда ўстирган гул-у, лолам деб,
Кўзимда қалқиган қувонч жолам деб.
"Ўзим ўргилайин сиздан болам" деб,
Суйиб сизлагувчи онанг бўларкан.

Ғурурдан гоҳ бошинг осмонга тегиб,
Юрсанг қайтарар жим кибрингни эгиб.
Қалбингга иймоннинг уруғин экиб,
Ҳаққа юзлагувчи онанг бўларкан.

Сўзлар:- болам дунё тургунча турсин,
Жами яхшилиг-у хайрни кўрсин.
Ҳасратин менга бер, қувониб юрсин,
Дея сўзлагувчи онанг бўларкан.

Кулсанг қувонади, йиқилсанг суяр,
Кўнглингни сендан-да яхшироқ туяр.
Зарра ғам чексанг минг баробар куяр,
Бахтинг кўзлагувчи онанг бўларкан.

Дилобар Ўролова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Инсоф

Aртур Эшли деган теннис устаси бўлган. Бир неча кунлик умри қолиб, оғир аҳволда ётганида бир дўсти келиб унга нима учун миллионлаб одамлар турганида айнан сен касал бўлдинг, деган савол беради.

Шунда у дунёда 6 млрд.дан зиёд аҳоли бўлса, ўшаларнинг 500 млн.га яқини теннис ҳақида билади. 5 млн.ни эса ҳеч йўқ умрида бир марта қўлига ракетка ушлаб кўрган. 500 мингги ҳаваскор бўлиб бўлса-да, теннис ўйнаб кўрган. 5 мингги жиддий спорт билан шуғулланган, фақатгина 500 таси профессионал теннисчи бўлиб етишган. Шуларнинг 50 таси Уимблдонга қатнашган. Иккитаси финалга чиққан, ўша финалда мен ғолиб бўлганман.

Миллиардлаб инсонлар ичида ягона бўлганимда, мен худога нима учун айнан мен деб айтмаганман, энди мана бу касал келганида, бундай десам инсофсизлик бўлади, деб айтган экан.



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Гарчи ҳозир сен суйган куз фасли бўлмаса- да , аммо айни дамларда сувбўйлари жуда оромбахш ... Мастура опа зумда жонлади : - Дадасиии , бу мумкинми ?! - Қизиқсан- а , онаси , нега мумкин бўлмасин ?! Биз бирон нарса учун кимдандир…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

33- ҚИСМ

- Ёқдими ? Ҳақиқатдан жуда гўзал манзара а , онаси ?

- Жуда ... - кўксини тўлдириб нафас олди Мастура опа, - ҳавони тозалигини айтинг ...

- Боя келининг нимадир тутқазганди , қарай-чи ? - Мирсаид машинасига бориб Ҳилола бериб юборган ўрамни очди. Унда каттагина пластик идишда сархил мевалар , сал кичикроғида Мирсаид ака тушликда пиширган шўрванинг япроқлаб кесилган гўштлари , чиройли бўлаклаб ўралган нон, иккита бежиримгина стаканча , битта баклажкада газсиз сув , иккинчисида эса компот солиб бериб юборилган эди. Пластик идишчиларни тагида рўмолдек келадиган дастурхонча , иккита сочиқча, санчқи ва кичиккина қаламтарош бор эди.

- Мастииир , сенга неча марта айтганман билмадим- у , аммо ҳозир яна айтмасам бўлмайди . Шу келининг худди ўзинг чиқди. Негадир ўзига тан олиб айтишга ҳаёми ёки ғуруримми йўл қўймайди- ю , аммо бу келиннинг турган - битгани ғиж- ғиж фаросат . Қара кетамиз деганимга ярим соат бўлмай шунча нарсани тайёрлаб, жойлаб улгурибди. Меваларни артиб , бўлаклаш учун қаламтарошгача солибди.

Мастура опа жилмайди:

- Озроқ сув қуйиб беринг.

Мирсаид ака аёлига сув ичирди . Сўнгра унинг аравачасини сал наридаги ўриндиқнинг ёнига итариб борди. Ўзи ўриндиққа ўтириб олгач дастурхончани уни бир четига солиб , тузади. Мастура опага турли хил мевалардан артиб бера бошлади.

- Ўзингиз ҳам енг.

Мастура опа эрига меҳр билан боқди.

- Хўп ...

Улар шу алфозда табиат гўзаллигидан анча вақт баҳра олиб ўтиришди.

Бир вақт Мастура опа кўлнинг сувига тикилганча ўйчан сўзлай кетди:

- Дадаси ... Мендан шу топда "Мастура , менга турмушга чиқиб ўтказган умрингдан розимисан , шу чоққача қадар ҳам рози бўлганмидинг ?!" десангиз , мен ҳеч иккиланмай "Ҳа !" деб жавоб берган бўлардим.

Ҳа , дадаси ... Мен сиздан розиман . Сиз билан никоҳимиз ўқилиб , тақдирим тақдирингизга боғланган кундан буён ўтказган ҳар бир куним , дақиқам, лаҳзаларим учун розиман. Мени сизга раво кўрган Аллоҳимга минг бора ҳамд бўлсин. Сиз билан биргаликда қанчадан-қанча яхши кунларни ҳам , ёмон кунларни ҳам кўрганимиз бор. Тақдир йўлларида жон томирларимизга туташ не- не азиз ва асл инсонларимизни тупроққа бердик. Ана ўшандай оғир кунларда ... сизнинг борлигингиз юрагимга малҳам , қаддимни қайтадан тик тутишга далда бўла олди.

Дадаси...

- Мастииир , қўй шунақа гапларни ... Яхши гаплардан гаплашайлик ...- Мирсаид ака паст овозда пўнғиллади, - шу сўзларни ўрними ҳозир ...

- Дадаси ... Руҳсат беринг ... Руҳсат беринг кўнглимдагиларни гапириб олсай . Фақат шу сафар ... Фақат шу топда ... Кейин сўз бераман, доим сизнинг айтганингиз бўлади ...

Мирсаид ака индамади. Аммо ўпкаси тўлганча оғир-оғир нафас олиб кўлга тикилганча аёлига жим қулоқ солди. Бу Мастура опанинг илтимосига унинг "Ҳаа" деган жавоби эди.

- Миннатдорман , дадаси ...- Мастура опа эрининг "сўзсиз руҳсати"ни дарровда тушунди, - биласизми ? Мен ҳозир сизга айтадиган гапларимни илгари ҳеч қачон айтмаганман. Ўйлайман- ки , бундан кейин ҳам айтмасам керак. Бироқ айни дамда кўнглим "Мастура , менинг қатимга яширинган , ўзинггагина маълум бўлган дил сўзларингни айт , айтиб қол . Токи бу сўзлар аталган инсон - жуфти - ҳалолинг ўзига нисбатан нималарни ҳис қилганингни билсин . У буларни билишга ҳақли" демоқда.
Энди эса ўша - айтмоқчи бўлганим асосий гапим... Бу...буни гап ҳам деб бўлмайди. Менимча "Кўнгил изҳори" дейиш тўғрироқ бўлса керак...

Дадаси ...

Мен ...

Мен умрим давомида сизни бир аёл бир эркакни қанчалар суйиши, ардоқлаши мумкин бўлса шунчалар суйдим ... ардоқладим. Ва бу суйишнинг энг олий чегараси бўлди. Ундан орттириб суйиш ҳам , ардоқлаш ҳам мумкин бўлганда эди , ўша сарҳадни ҳам ишғол этган бўлардим. Мен сизни бошқаларга ҳеч солиштирган эмасман. Биласизми нимага ? Чунки бундай қилишим учун уларга назар ташлашим керак бўларди. Аммо мен буни истамадим. Биласизми нима учун ? ! Сабаби кўнглим сиз билан тўлиб бўлган эди , унда бошқаларга жой қолмаган эди. Шу тариқа сиз кўнглимнинг яккасига

/94
👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

айланиб бўлган эдингиз

Тўғри ...

Ҳаётимда алоҳида ўрин эгаллаган бошқа эркаклар бор, бўлган, ҳозир ҳам мавжуд. Улар қавми - қариндошларим, жигарларим . Отам .. Акаларим... Укам ... Кўзимнинг қароси - Сулаймон ... Туғишгандек аъло тутинган Асрор акам

Бироқ уларни сиз билан солиштиришнинг ўзи хатолик. Бу инсонлар Аллоҳ томонидан менга берилган инъом...

Сиз эса мен учун тайин қилинган мукофотсиз ...

Дадаси ...

Мен ...

Мен сиздан рози эканлигимни айтдим.

Айтингчи ... Сиз ҳам ... Мендан розимисиз ?! Айтишларича ҳеч бир аёл то эри ундан рози бўлмагунча жаннатга кирмас эмиш ...
Мен кўўўп ўйлайман... Сизни рози қилолдиммикан?! Мен ҳам жаннатдан умид қила олармиканман ...

Сиз ҳозирги гапларимни эшитиб кўнглингиз бузилмасин. Мастура дард чекканлиги учун ҳаракатга тушди деб ўйламанг... Йўқ асло бундай эмас... Инсоннинг тақлири шундай- ки , бу дунёга қачон келиш ва қачон кетмоғи унинг ихтиёридан ташқаридаги ҳолат... Балки икки соат умрим қолгандир. Балки яна йигирма йил яшарман. Буни билмайман. Билганим шу- ки , имкон бўлганда кўнглимни ҳотиржам қилсам дейман. Саволларимга жавоб олсам дейман ... Яна ...

- Мастура ... Жуда кўп гапириб юбординг. Томоғинг қирила бошлади, - Мирсаид ака аёлининг сўзларини бўлди

- Дадасиии , илтимооос саволимга жавоб беринг ... Мендан розимисиз ...

- Сендан розиман. Сендан мингдан минг розиман , - чуқур тин олди Мирсаид ака,- умримга , тақдиримга , йилларим, кунларимга энг чиройли рангларни қўшганлигинг , ҳаёт йўлинг мен билан боғланган кундан бошлаб ўзинг эмас , менинг учун яшаганинг учун розиман. Кулсам кулганинг , йиғласам йиғлаганинг учун розиман, онаси. Қозонингда пишган таомни энг сарасини менга атаганинг учун , либосларимни ювганингда эрлик ҳурматим сабаб бошқа ҳеч қандай кирларни қўшиб ювмаганинг учун, кўчадан ҳар бир келишимни байрам ҳисоблаб дарвозани ним қия очиб ўзинг ташқарига кўринмай мени интизор кутганинг учун ... Сендан рози бўлмай кимдан рози бўлай , онаси ?

Кимдан рози бўлай онаси ?!

Тилга олинмаган қай ишларинг қолиб кетди ?! Умуман сен кунда бажарган юмушларни санаб саноғига етиб бўлармикан ўзи ?!
Ишга бир марта кийган кийимимни кунда ювиб , дазмолламасдан иккинчи марта кийдирмаганлигингни айтайми ? Ич кийимлар ўз йўлига , хатто пайпоғимгача ҳар куни дазмол босганларингни айтишим керакдир ?!

Биласан .

Мен гапга устамасман. Шунинг учун яхшиси барчасини бир сўз билан айта қоламан. Сен ўз жуфтини худди шаҳаншоҳлардек эҳтиром қилган аёлсан ! Бу билан нимага эришганингни ўзинг биласанми ?! Сен бу билан жуфтингни ўзингдан бошқа ҳеч бир аёлни аёл сифатида тан олмаслигига эришгансан !
Ҳудди шундай !
Бу дунёга аёл назарини қидириб қарайдиган бўлсам , унда сендан бошқа ҳеч кимни кўрмайман ва айта оламан- ки , Мастура Мирсаиднинг бутун дунёси ...

Доимо шундай бўлган.

Доимо шундай бўлиб қолади... Мен бошқа аёлларни таҳлил қилиб кўрмаганман. Бунга ҳожат ҳам қолдирмагансан аслида. Аммо ўз аёлимни бутун умр давомида қайта - қайта ўқилса- да ҳеч қачон зериктириб қўймайдиган, аксинча тобора севимли бўлиб борадиган китобга қиёслайман.

Сен янги келинчаклик даврингдаям , оналик мақомини олганингда ҳам , ҳаттоки қайнона лавозимига эришганингда ҳам, мени ҳайратга солишдан чарчамадинг .
Мен бирон марта сенинг "уфф" деганингни эслай олмайман. Сен кундузлари атрофга ором бахш этувчи қуёш нурисан, тунлари мўъжизакор ҳилолнинг фусункор жилваси , эрта тонгда субҳидамнинг ҳеч бир нарсага таққослаб бўлмас сирли ифори ...

Айт, Мастура ...

Яна нима дей ?!

Нима десам сенга бўлган садоқатим , вафоим , меҳрим , муҳаббатим мен айтган сўзларда акс эта оларкин ?!

Розиман ...

Мен бир эр сифатида ўз аёлим - сендан розиман...

Сенинг кўнглингда заррача шубҳа , гумон қолмасин.

Шу топда Аллоҳ гувоҳлигида айтаман - мен сендан розиман, онаси ... Мингдан минг розиман. Шу савол ҳар икки дунёда сўралган чоғда ҳам жавобим битта - розиман !

/ 95
👍15
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака Мастура опанинг кўзларидан юмалаган ёшни қўллари билан артиб олди:

- Фақат сен йиғлама... Юлдуз билан ҳусн талашган бу юзларга фақат кулги ярашади

Мастура опа жилмайди :

- Тағин бу кишим гапга уста эмасмишлар, - деди у эрка овозда ,- Уста бўлмаганингиз шу бўлса ...

Улар уйга қайтишганда дарвозалари ёнидаги Асрор аканинг машинасини кўриб бир - бирларига кўз ташлашди :

"Вооой, ўзимиз билан бўлиб буткул ёдимиздан чиқарибмиз"

Мирсаид ака очиқ дарвозадан машинани аста олиб кирганда ошхона ёнида сўзлашиб турган Асрор ака ва Сулаймонга кўзи тушди.

Сулаймон илдамлик билан келиб онаси машинадан кўтариб тушириб олди.

- Ассалому алайкум , ака ,- деди Мастура опа ўғлининг қучоғида акасига салом бера туриб суюнчилади , - қудангиз сиз олиб келган аравачада шаҳар ташқарисида "катайса" қилдириб келдилар .

Асрор ака унинг саломига алик олиб , ҳушнуд жилмайди :

- Сен учун ҳурсандман , синглим. Мана кечга яна бир сюрпризим тайёр ...

Асрор ака эркак қудаси билан кўришиб Сулаймон онасини олиб кириб кетаётган хонага эргашди.

- Қанақа сюрприз , ака? Ёмон мазахўрак бўлиб қолдим.

- Мен атайдан сизларникига барвақт келиб , ўз қўлларим билан ош дамлаяпман.

Сулаймон онасини ўрнига ўтқизди. Ортига ёстиқларни тахлаб суянтириб қўйди. Мастура опа келини уйни чангютгичда обдон тозалаб , ҳавосини алиштирганини , ўзининг чойшабларни ҳам янгилаганини , хатто бурчакдаги гулдонга райҳон барглари аралаш атиргулдан гулдаста тузиб солганини кўриб уни янада яхши кўриб кетди.

Қуда аёл Роҳилахон нариги хонада Маҳина амма билан гурунглашиб ўтиришган экан. Мастура опанинг келганини билиб тезда бу хонага чиқиб келишди. Қудалар сўрашиб- исташиб бўлишгач , Асрор ака ўрнидан қўзғалди :

- Мен энди ошни дамлайин- а ?

Мирсаид ака ва Сулаймон унга эргашишди. Ҳилола ҳам адасига гуруч ювиб бериш учун хонадан чиқди.

- Мастура опа , кўз тегмасин кўринишингиз яхши , - деди Роҳилахон, - худо ҳоҳласа ҳадемай оёққа туриб кетасиз.

Аёллар бир муддат у ёқ, бу ёқдан суҳбатлашдилар . Роҳилахон гап орасида сўраб қолди :

- Опажон , ишқилиб қизи Ҳилола хизматлари билан кўнглингиздан чиқяптими ?! Агар бирор ишидан кўнглингиз тўлмаса , бемалол очиқ - ойдин гапираверинг. Ҳалиям озгина ёшлиги бор- да.

Мастура опанинг ўрнига Маҳина амма жавобга шошилди :

- Бир келин бўлса Ҳилоладай бўлар, айланай. Айтсам ишонмайсиз , мен кўпинча икки болали келинимга ҳам Ҳилола қизимни намуна қилиб кўрсатаман. Ана шундан билиб олаверасиз қизингизнинг бу хонадондаги ўрнини.

Кўп ўтмай эркаклар ошни сузиб кириб келишди. Асрор аканинг қўлида мўъжазгина ликобча турар эди:

- Хоним ойим Мастураойнинг ҳизматида яна каминани камтарин қулингиз Асроржон , - у шундай деб қолганларга юзланди ,- сизлар бемалол ошни олаверасизлар. Менинг одатим ошни илиқ ҳолда ейман. Унгача синглимни овқатлантириб оламан.

Роҳилахон эрининг сўзларини "Тўғри айтаяптилар"дея тасдиқлагач, қолганлар "бисмиллоҳ" билан ошга қўл узатдилар .

- Қани хоним ойим , бир оғзингизни очинг- чи ?! - Асрор ака синглисининг ҳузурида талтайиб мақтанди,- бир ош пиширдим , бир ош пиширдим . Ҳар бир гуручи ўзи ўрмалаб оғзингга кириб кетади. Гўшти ҳам хил- хил пишибди. Чайнаб овора бўлмайсан. - у шундай деб меҳр билан боқди , - қалай ?! Маззами ?! Энди салатдан бир қошиқ...

Меҳмонлар алла - паллагача қолиб кетишди...

* * *

Мирсаид ака ўзиникиларни огоҳлантириб қўйган экан: бугун уларни "безовта" қилишмади.

Қўшни ҳамшира Мастура опага кечки уколларини қилиб кетгач , Мирсаид ака баланд овозда эълон қилди :

- Бугун шу хонада ётаман...

Маҳина опа унга оғиз жуфтлаб алланима демоқчи бўлди-ю , фикридан қайтди . Унинг ўрнига сокин овозда

- Мен ҳам ,- деди халос .

Аммо ярим кечага бориб Сулаймоннинг телефони нохос жиринглади . Ҳилола дарҳол уйғонди. Ҳавотир олиб дарров телефонга ёпишди : Қўнғироқ қилаётган инсон Мирсаид ака экан:

- Алло, додажон ?

- Келин, тез. Тезроқ !

Муаллиф: Хазонрезги
👍34🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

34 - ҚИСМ

Хонангизда спирт бўлса олиб чиқинг! Ойингизни иситмаси жуда баланд ...

Ҳилола телефонни қаерга ташлаганини ҳам фаҳмламади. Сулаймоннинг уйқу аралаш "Нима гап?" дея берган саволига қисқача "Ойижоним" деди- ю , трюьмо тагига турган спиртли баклажкани олиб югурди. Хонадан чиқаётгандагина тунги кўйлакдалиги ёдига тушиб , ортига тез қайтди.

Ҳилола хонага ўқдек отилиб кирганда Мастура опа ҳеч нарсани ҳис- қилмай беҳуш ётарди. Мирсаид ака уни ҳали оёғи , ҳали қўлларини уқалар , нуқул "Жон онаси, кўзингни оч" дерди. Маҳина амма эса бир четда йиғлаганча аллақандай дуоларни ўқир эди.

Ҳилола дарҳол Мастура опанинг устини очиб ташлади.

- Додажон , сурилиб туринг , - қатъий овозда буюрди у ва изма - из келган Сулаймонга спиртни тутқазиб буюрди ,- қўлимга қўйинг !

Сулаймон титраб - қақшаб Ҳилоланинг ҳовучига тўлдириб спирт қуйди.

Ҳилола Мастура опанинг кўкси ва елкалари билан спиртлаб ташлади , сўнгра Сулаймон билан ёнбошлатиб орқа кураклари билан яна спиртлади. Орада аёлнинг озиб тизза суяклари бўртиб қолган оёқларини ҳам авайлаб спиртлади. Охирида бош тарафига ўтиб бошидаги рўмолини аста ечди ва спиртли нам қўллари билан ойижонисининг пешонасини уқалади , сочларини бармоқлари билан тараб у ерларга ҳам спирт етказиш пайидан бўлди. У қўлларини яна намлаб Мастура опанинг томирлари ўйнаб лўқ- лўқ қилиб турган чаккалари ва пешонасини боса бошлади .

- Сулаймон ака , тумбанинг тортмасида ишлатилмаган система турибди . Илтимос , ўшани қадоғини очиб резина шлангини сал узунроқ қилиб кесиб олинг. Ошхонадан баклажкага илиқ сув солиб , ичига шлангни солиб келинг.
Сулаймон Ҳилоланинг айтганини бекаму кўст бажаргач , Ҳилола ингичка шлангни Мастура опанинг лабларини қўллари билан йириб очиб аста оғзига солди :

- Ойижооон , жооон ойижон ... - дея шивирлади Ҳилола қайнонасининг қулоғига энгашиб ,- мени эшитяпсиз -а ? Илтимос , шланг орқали сувни шимиб ичишга ҳаракат қилинг . Бироз тетиклашасиз .

Ҳилола шу кўйи юзларини Мастура опанинг юзларига босди :

- Илтимооос ...

Мастура опа аранг инграган бўлди. Бироқ кўзини очишга мажоли етмади . Кўп ўтмай шланг сал қимирлаган бўлди. Сув Мастура опа томонга қараб жила бошлади. Ҳилола дарҳол эрининг қўлидан баклажкани олиб Мастура опага ёрдам бериш мақсадида сал баландроқ кўтарди.

Шу аснода эрига имо қилди :

- Шундай ушлаб туринг.

Ҳилола бўшаши билан ташқарига отилди . Кўп ўтмай қўлида қўлида худди шундай баклажкадаги оч сариқ суюқлик билан қайтиб келди .

У чаққонлик билан шлангни иккинчи баклажкага солиб , яна Мастура опага эгилди :

- Ойижон , бу сафар иситма тушурадиган кукун дори тайёрладим. Илтимос , охиригача ичинг . Ич- ичингиздан терлаб , иссиғингиз тушади. У шундай деб қайнонасини бошини яна оҳиста боса бошлади.
Довдираганча серрайиб ўтириб қолган қайнотасига келин бўлгандан буён илк бора тиш ёрди :

- Додажон , ойижонни оёқларини озроқ спирт билан уқалаб туроласизми ? Оёқлари олов бўлиб ёнаяпти. Роса қақшаётган бўлса керак.

Мирсаид ака муъте боладек Ҳилоланинг айтганларини сўзсиз бажара бошлади.

Мастура опа иккинчи баклажкадаги дорини ичиб бўлгач , Ҳилола тоза сувдан яна озроқ ичирди. Қайнонаси бироз қимирлаши билан дарров тушунди :

" Бошқа сув ичмас эканлар"

Ҳилола Сулаймонга баклажкаларни йиғиштириб олиб чиқишни сўради. Ўзи қайнонасининг жавонда тахлолиғ турган юмшоқ ич кийимини ва тоза чойшаб олиб келиб ёнига чўкди. Чўзилганча Мастура опанинг пешонасига лаб босди.

- Додажон , бўлди. Иситмалари тушди. Тер чиқа бошлади. Ҳадемай сувдек бўлиб терлайдилар . Ўшанда кийимларини алиштириб олсак , шу бўйи тонггача ухлайдилар.

Мирсаид ака келинининг сўзларидан аёлининг атрофини бўшатиб қўйишни сўраётганини тушунди.
Аста ўрнидан туриб нариги бурчакка бориб омонат ўтирди.

/ 97
👍9
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Ҳилола таъкидлагандек кўп ўтмай Мастура опа дона- дона терлай бошлади. Ҳилола унинг сочлари ва пешоналарини юмшоқ дока билан артиб қўя бошлади. Устига эса енгил чойшаб ташлади. Шу алфозда ўн беш - йигирма дақиқача ўтгач Ҳилола остонада ўтирган эрини чақирди.

- Сулаймон ака ёрдамлашворинг.

Улар Мастура опанинг эҳтиёткорлик билан кийимларини алиштириб олдилар . Сўнгра тердан жиққа хўл бўлиб кетган чойшаб ва ёстиқ жилдларини ҳам .

- Сулаймон ака . Бояги иситма тушурадиган дори пешоб ҳайдайди. Ойижонни ...

Сулаймон барини тушунди. У Ҳилола ёрдамида ҳолсизлик ва уйқу сабаб кўзларини оча олмаётган ойисини эҳтиёткорлик билан тувакка ўтказди ва йиқилиб тушмаслиги учун маҳкам қучди.

Сулаймон ойижонисини қайта ўринга ётқизгач , Ҳилола унинг устига юпқа чойшаб тортди.

- Сулаймон ака , сиз энди бориб ухланг. Мен яна бироз шу ерда бўламан

Сулаймон унга савол назари билан боққан эди , Ҳилола гапни калта қилди :

- Эртага ўқишга бормайман.

Сулаймон индамай чиқиб кетди.

Сулаймон чиқиб кетгач Ҳилоланинг кўзи Маҳина аммага тушди. У ғужанак бўлганча жимгина тилини ютиб ўтирар эди.

- Аммажон , сиз туззукмисиз ? Қон босимингиз ошган кўринади.

Ҳилола зумда амманинг қон босимини ўлчади.

- Бирозгина ошган . Аммо жуда ваҳима қиладиган даражада эмас.

Ҳилола Маҳина амманинг кафтига яримта дори тутди.

- Буни ичиб олинг .

Амма дорини ичиб олгач бу сафар каттароқ дори берди.

- Бунисини тилингизнинг тагига ташлаб шимиб ётасиз .

Ҳилола қайнотасига бурилди :

- Додажон , бемалол чўзилиб ётиб олинг . Ойижоним тинчланиб уйқуга кетдилар . Ҳавотир олманг.

Ҳилола шундай деб чироқни ўчирди. Қоронғида эшик бир очилиб ёпилди . Мирсаид ака келинини чиқиб кетди дея гумон қилиб оёқларини чўзди.

Бомдодга айтилган азон овозидан кўзини очган Мирсаид ака ҳовлига отланди- ю , ғира - ширада Мастуранинг оёқларини қучганча ўтирган кўйи кўзи илинган Ҳилолага кўзи тушиб ҳайратда қотди. У аста йўталиб келинини уйғотмоқчи бўлди-ю , аммо тезда бу фикридан қайтди :

- Ҳозир уйғонса ошхонага чиқиб ғимир- ғимирини бошлайди. Ундан кўра бироз бўлса-да ором олсин ...

Мирсаид ака овоз чиқармасликка тиришиб хонани тарк этди...

* * *
Эртаси куни Мастура опа ҳар кунгидан бошқачароқ уйғонди. Гўёки у Мастура опа эмас , бошқа аёл билан алиштириб қўйилгандек эди.
У эрта сахардан Ҳилолани шошилтириб юборди.

- Ҳилола , қорним жуда очқаб кетди. Илтимос , тезроқ нонушта тайёрлаб беринг .

Ҳилола , оғзим тахир бўлиб кетди . Йогурт илидими?

Ҳилола, шўрвани дони пишмаган бўлса ҳам сувидан олиб келинг.Кўнглим беҳузур бўлиб кетяпти ?

Ҳилола, Маҳина аммангиздан сўраб уларникига ўхшатиб атала пишириб беринг.

Ҳилола , Мастубага қўнғироқ қилинг, йўлга тушмаган бўлса Фарҳод бозорининг бурчагидаги "бозор хонимдан" тўртта олиб келсин.

Ҳилола шу куни ошхона ва қайнонаси ётган хонанинг ўртасида югур- югур қилавериб оёғи чалишди. Бироқ шунга қарамай кайфияти жуда чоғ эди :
"Ойижоним иштаҳага киряптилар, бу яхшиликдан дарак, насиб қилса тез кунларда соғайиб кетадилар"- дея ўйлади у
Бироқ Ҳилоладан фарқли равишда Мастура опа таом сўраган ва иштаҳа билан еган сари Маҳина амманинг кайфияти тушиб борар эди.

Маҳина амма кечга бориб ёрилди. У атала учун қўй ёғини жазлай туриб хўрсинди:
- Бошланди...
- Нима бошланди , аммажон ?! - Ҳилола аммасининг ҳурсанд бўлиш ўрнига тушкунликка тушаётгангишини ҳазм қила олмай сўради

- Қадимгилар "Ёришиб ёққан ҳаводан қўрқ!" дейишган. Мастураойнинг ҳам бу даражада иштаҳага кириши яхшилик аломати эмас.

- Воой , нега ?! - бўшашди Ҳилола , - ахир еганлари яхши эмасми ?! Тезроқ куч тўплаб дармонга кирадилар.

- Айтишларича куни битаётган инсон бу дунёдаги пешонасига ёзилган ризқини иложи борича тезроқ еб олишга шошилар экан. Шу сабаб у атрофдагиларни ҳам шошилтирар экан. Гапларим рост бўлса кўрасиз, Мастураой қачонлардир ўзи севиб еган кўча таомларини ҳам сўрай бошлайдилар. Раҳматли чолимдаям шунақа бўлганди.

/98
👍16❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Ҳилола , атала пишмадими ?- зинада туриб баланд овозда сўради Сулаймон, - Ойижоним "Сўраганим қачонлар эди- у?!" деяптилар.

- Ҳозир, ҳозир тайёр бўлиб қолди ,- деди Ҳилола шошилганча ...

- Тезлаштир...

Мастура опа кечки пайт ҳовлига олиб чиқишларини сўради. У аравачада ўтирар экан Сулаймонга ҳам илтимос , ҳам дўқ аралаш гапини ўтказишга ҳаракат қилди:

-Хонадаги диванни ертўлага олиб чиқиб ташла . Менга ерга жой солиб беришсин. Ерда ётгим келяпти.

Сулаймон "Нима дейсиз?!" дегандек аммасига қаради. Аммаси ҳам унга "Ойижонинг нима деса шуни қил!" дея ишора қилди.
Сулаймон қўшнининг ўғлини чақириб келиб , кенггина диванни йиғиштириб ертўлага олиб тушиб қўйди.

Ҳилола бу сафар яна иккита кўрпани ўртасидан букиб солиб қайнонасининг ўрнини қалингина қилиб солиб берди.

- Ана энди яхши,- деди Мастура опа ўзини олиб кириб янги тўшалган ўринга ётқизишгач , - кўнглимдагидек жой бўлибди.

Бугун Мастура опанинг ёнида Мастуба ҳола ва кичик овсини қолишганди.

Маҳина амма "Уйимдан хабар олиб келай" деб кеч бўлганда йўлга отланиб қолди. Уни Мирсаид аканинг ўзи уйи - Себзорга ташлаб келди.

Ҳилола кечки таомни қайнонасига едириб бўлганда, Мастура опа яхши эди. У дориларини ичиб , уколларини олиб бўлгач, келинига шафтоли егиси келаётганини айтганда, Ҳилола зумда унинг айтганларини муҳайё қилди.

Барчаси яхши , барчаси кўнгилдагидек эди.

Тун ярмига бориб , Мастура опанинг яна иситмаси кечадаги каби баланд бўлиб кетди.

Бу сафар ҳам Ҳилола аёллар билан Мастура опанинг иситмасини тушириш учун тонг отгунча тик оёқда юриб чиқишди.

Тонг отганда Мирсаид ака профессор Нишоновга қўнғироқ қилишга мажбур бўлди. У аёли Мастуранинг икки кундан буён танасида бўлаётган ўзгаришлардан, ўз - ўзидан иситмаси чиқиб кетаётганлигидан хабардор қилганда , профессор Нишонов унга дорилар таркибига яна янгиларини қўшимча сифатида қўшишни тавсия қилди.

Муолажалардан сўнг учинчи куни Мастура опанинг иситмаси чиққан бўлса- да , у қадар юқори бўлиб кетмади.

Ҳилолани ҳайрон қолдирган нарса Мастура опа эртаси тонгда ўзини худди Маҳина опа айтгандек тута бошлагани эди.

- Сулаймон Сулаймон қани ? ... - Мастура опа эрта сахардан ўғлини сўраганда , барча ҳайрон қолди , сабаби унинг бунақа пайтда ўғлини безовта қиладиган одати йўқ эди ,- менга Сулаймонни чақириб беринглар ...

Ҳилола тезда Сулаймонни чақириб , ўзи ошхонага чойдан хабар олиш учун кетди.

У чой дамлаб қайтаётганда Сулаймон машинасини ўт олдириб кўчага чиқиб кетаётган эди. Ҳилола аввалига ҳайрон бўлди , аммо хонадагиларга индамади. "Она бўлгандан кейин ўғлида иши бўлади- да" дея ўзининг қизиқувчанлигини босишга ҳаракат қилди.

Ҳилола қайнонасига нонушта қилдириб бўлгач , Сулаймоннинг нима учун кетганлиги маълум бўлди . У қўлида елим халтага қадоқланган иссиққина нарсани Ҳилолага тутар экан , ўзи шошилгани каби аёлини ҳам шошилтирди :

- Бўл тез , Ойижоним буни ...

#давоми_бор /99

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34🥰2❤1
ЎЗИНГИЗНИ ХАМ ДУО ҚИЛИНГ

Эй Роббим, мени ҳалол ризқ ила ризқлантир!
Эй Роббим, менга солиҳа жуфт насиб эт!
Эй Роббим, менинг гуноҳларимни кечир!
Эй Роббим, дардларимга комил шифо бер!
Эй Роббим, менга раҳм қил!
Эй Роббим, менга тавфиқ бер!
Эй Роббим, менинг умримга, вақтимга барака бер!
Эй Роббим, айбларимни сатр қил!
Эй Роббим, менга фойдали илм ато эт!
Эй Роббим, мени ҳифзу ҳимоянгда асра!
Эй Роббим, мени тўғри йўлга бошла!
Эй Роббим, менинг иймонимни зиёда эт!
Эй Роббим, Қуръонни қалбимга жо айла!
Эй Роббим, менга соғлом ақл бер!
Эй Роббим, билганларимга амал қилишимни осон айла
...🤲

❤️ Яқинларингизга улашинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРДОНИМ.
СЕШАНБА КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН.

🌸🕊Чин юракдан сизга бугунги кунингиз учун гўзал тилакларни тиладим.

Бу кун давомида сизга :

~😘Меҳр
~❤️Муҳаббат
~🕊Яхши ниятлар
~🫠Миннатдорчилик
~💞Эътибор
~🤗Ширин сўзлар
~🥰Табассум

Хамроҳингиз бўлсин🌺🌼🌸 АЗИЗЛАРИМ ❤️💕


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум !

Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга  Сешанба тонги  хайрли бўлсин !

Ушбу тонг  барчангизнинг  хонадонингизга файз ва барака олиб  келсин.
Янги бошлаган ишингизни ёки  кечаги амалга  ошмай қолган  режаларинизни бугун  албатта  ривожини  беришини
Қодир Аллохдан  сўраб қоламан !

Ушбу тонг  дилингиздаги  барча гина  аразни, ғам ташвишни ўрнига  , шоду хуррамликни  ва  табассум ила бойитсин.

Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин !

Хайрли тонг !



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Toʻrtta ish bor. Har birining evaziga alohida vaʼda bor.

1. Shukr. “Agar shukr qilsangiz, sizga yana ham ziyoda qilib beraman”. (Ibrohim surasi, 7-oyat).

2. Zikr – eslash. “Shunday ekan, meni zikr qilinglar (eslanglar), men ham sizlarni eslayman”. (Baqara, 152).

3. Duo. “Menga duo qiling, sizga ijobat qilaman”. (Gʻofir, 60).

4. Istigʻfor – kechirim soʻrash. “Modomiki istigʻfor aytarkanlar, Alloh taolo ularni azoblamaydi”. (Anfol, 33).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
📝Эрини уйлантирган аёл қисмати...

Шу вақтга қадар арвоҳларнинг мавжудлигига ишонмасдим. Энди эса бошқача фикрдаман. Арвоҳлар, нафақат бор, балки атрофимизда юриб, бизни ўтмиш, бугун ва келажакда юз бериши мумкин бўлган ҳодисалардан огоҳ этишига ишонаман.
Бу воқеа содир бўлганда мен ҳали университетда ўқирдим. Хуллас, қиш чилласида биз, уч қиз ижарада турган уйимизни бўшатиб қўйишимиз керак бўлиб қолди. Қаҳратонда кўчама-кўча юриб, ижарага уй излашдан ёмони йўқ. Уч кун қидириб, бир кампирнинг уйидан жой топдик. Камгап, қўрс, қовоғидан қор ёғадиган қари аёлни кўриб, ҳафсалам пир бўлди. Ижарага уй топган дугонамга қараб:
— Бундан тузукроғи йўқ эдими? Намунча бунингнинг турқи совуқ бўлмаса, — дедим норозилигимни яширмай.
— Ёқмадими, у ҳолда ўзинг топа қол истараси иссиғидан! — жавоб қилди у ҳам хафа бўлган оҳангда.
— Майли, вақтинча тура турайлик, яхшироқ жой топсак, чиқиб кетармиз-а, қизлар, нима дедингиз?
— Ҳаво бироз исисин, ўшанда жой топиш ҳам осонроқ бўлади. Унгача бу кампир бизни еб қўймас, — ҳазиломуз оҳангда сўзлади ижара уйни топишда жонбозлик кўрсатган, ўртамизда энг дадилроғи бўлган Умида.
Ўша уйдаги илк ҳафта тинч ўтди. Мен ҳатто “Биринчи тасаввур алдамчи бўлади, деганлари рост экан, мен кампирнинг ташқи кўринишига қараб ўзимча тўн бичибман-да”, деб ўйладим. Бу уйда бизу кампирдан бўлак ҳеч қаерда ишламайдиган такасалтанг ўғли, овози ҳам чиқмайдиган келини ва жонсарак икки набираси бор эди. Бизга ҳовлининг бир бурчагидаги хона насиб этганди. Хонамиз тор, пастқам ва деярли таъмирталаб бўлиб қолганди. Қорайган деворларга қараб, бу хонага бўёқ тегмаганига ўттиз йилдан ортиқ вақт бўлгани сезиларди. Қорайган деворлар сабаб чироқ ёниқ бўлса ҳам хона ичкарисини ёруғ деб бўлмасди. Биз уч қиз аранг сиғадиган бу тор хонада ёлғиз қолишга қўрқардим. Диққинафас хонада гўё қандайдир шарпа кезиб юргандай, кўча совуқ бўлишига қарамай, ичкари дим, ҳаво йўқдай туйиларди. Хаёлимда ичкарида қолсам мени нимадир бўғаётганга ўхшарди.
Нафасим тиқилиб, ташқарига югуриб чиқиб кетардим. Ўша кеча кеч уйқуга ётдик. Мен ётган сим каравот оғирлашгандай туйилди ва мен беихтиёр кўзларимни очдим. Тепамда менга ғамгин тикилиб турган бир аёлга кўзим тушди. Қош-кўзлари қоп-қора, жингалак сочлари ёйилган аёлнинг кўзидаги чуқур қайғу ва юзидаги изтиробнинг изларини аниқ кўрдим. Эгнида оқ ҳарир кўйлак, гўё эртакдаги маликаларга ўхшарди. У бир зум менга тикилиб турди-да, сўнг икки қўли билан томоғимдан бўға бошлади. Мен уни итаришга, чангалидан қутулиб кетишга қанчалар уринмай, бефойда эди. Дугоналаримни ёрдамга чақирмоқчи бўлар ва жон талвасасида типирчилардим. Энди тақдирга тан бериб, қимирламай қолганимда чироқ ёнди. Умида ёнимга келиб:
Тинчликми, тур, кўзларингни оч, сенга нима бўлди? — деб сўради.
Мен кўзларимни очдим. Терлаганимдан устимдаги кийимларим жиққа ҳўл эди. Хаёлимда мен уйғоқдай эдим, дугоналарим эса ухлаган чоғимда тинимсиз алаҳлаганимни айтишди. Хуллас, ўша тун чироқни ўчирмай ухладик. Эртасига тунда ҳам шу воқеа такрорланди. Энди мен чироқ ўчса ҳам ваҳимага тушадиган бўлиб қолгандим. Тун яқинлашаверса, юрагим безилларди. Дугоналарим билан каравотларни бирлаштирсак ҳам гўё ўша аёл келиб, ҳар кеча мени бўғарди. Ўз-ўзидан иштаҳам йўқолди, бўлаётган воқеалар руҳиятимга таъсир этиб, шўх қиздан қўрқоқ қизга айландим. Қизларга ҳар тун содир бўладиган воқеа ҳақида сўзлаб бердим. Умиданинг қўлларидан тутиб:
Илтимос, бу ердан кўчиб кетайлик, — деб ялиниб-ёлвордим.
— Майли, эртадан бошлаб ижарага янги уй излайман, тополмасам, ётоқхонага кўчишимизга тўғри келади, — деди у.
Шу пайт хонамизга кампирнинг келини кириб келди. У: “Қизлар чироқни ўчиришни унутишган бўлса керак. Қайнонам уйғониб қолса, уларга бақирмасин, ўчириб кела қолай”, деб келган экан. У учовимиз ҳам ухламаганимизни ва боз устига менинг йиғлаб турганимни кўриб, хавотирланди. Кўз ёшларим сабабини билгач, бир муддат ўйланиб турди-да: “Демак, ҳали ҳам руҳи безовта экан-да бечоранинг”, деди ғамга чўмиб. Учовимиз ҳам ҳайрат билан унга тикилдик.
👍12❤1
Уч инсоннинг ҳаётини издан чиқарган бу аянчли воқеа содир бўлганига жуда кўп йиллар бўлган, дея ҳикоясини бошлади у. — Мана шу хона асли сиз тушингизда кўраётган ўша аёлга тегишли. У шу хонада яшаган қайнонамнинг кундоши.

Биз оғзимиз очилиб, анграйиб қолдик. Бироқ учовимиз ҳам савол бермай, ҳикояни охиригача тингладик.
— Ҳа, ҳа, ҳайратланманг, кундоши. Айтишларича, у беозор, ўз эрини жонидан ортиқ кўрадиган, унинг ҳаловати учун жонини қурбон қилишга тайёр аёл бўлган экан. Мен бу ҳикояни раҳматли қайнотамнинг синглисидан эшитганман. Хуллас, ўша аёл билан қайнотамнинг бахтли турмушида бир ягона кемтиклик — Худо фарзанддан қисгани эди. Ўн йил чақалоқ йиғиси чиқмагач, қайнотамнинг яқинлари рафиқасига кун бермай қўйишган. Аҳвол шу даражага бориб етганки, атрофдагиларнинг совуқ муносабатидан юраги зардобга тўлган аёлнинг ўзи ахийри умр йўлдошидан бошқага уйланишини ялиниб-ёлвориб сўраган, боз устига унга муносиб рафиқа ҳам топган. Ҳа, бундай аёллар юз йилда бир марта келса керак дунёга.
Эрини шунчалар суйганки, унинг эртасини бегонага эмас, балки энг яқин дугонасига ишониб топширишни кўзлаган, яъни сиз кўриб турган шу кампир, менинг қайнонамга. У ўз вақтида турмушга чиқолмаган. Эри рафиқасининг кўз ёшларини артаркан, ўзи ҳам шу уйда қолиб, ҳеч қаерга кетмай бирга яшаш шарти билан дугонасига уйланишга рози бўлган. Тақдирнинг ўйинлари, чигал жумбоқлари кўп. Бу қандай юз берган билмадим-у, лекин бу хонадонда эр икки хотини билан яшашни бошлаган. Иккинчи хотини унга бир ўғил, яъни менинг турмуш ўртоғимни туҳфа этган. Бу ҳовлида чақалоқнинг дунёга келгани ҳақиқий бахт эди. Бундан, айниқса, тўнғич хотиннинг қувончи ичига сиғмас экан. У елиб-югуриб кундошининг хизматини қиларкан. Инсон бардош қилса-ку, чинакам бахтга эришади-я, бироқ у ҳар доим ҳам сабр қилавермайди.
Айниқса, аёл зоти на иссиққа кўнади, на совуққа. Иккинчи хотин Худо ато этган неъматга шукрона айтиб яшашни истамай қолади. У эрини ва боласини кундошидан рашк қиладиган одат чиқаради. Эрининг биринчи хотинига бўлган муҳаббати чексиз эди. Бу эса иккинчи хотинга тинчлик бермасди, гўё юрагига қора илон кириб, жойлашиб олгандай, тунлари оромини ўғирлаганидан у кундошига кун бермай қўяди. Аёл зоти баъзан ниҳоятда калта фикрлайди-да. Рашк унинг кўзларини кўр қилиб қўйганидан қилишга ҳозирланаётган ишининг оқибатини ўйламасди ҳам.
Бечора кундоши болага яқинлашмай қўйди. Эри хонасига кирганида ҳам кундошининг олдига чиқариб юбораверди. Ота-онасиникига кетиб ҳам кўрди, бўлмади. Эри, барибир, уни қайтариб олиб келарди. Бундай яшаш учаласига ҳам қанчалар азоб бўлганини тасаввур қиляпсизми? Хуллас, кундошидан қутулишга қарор қилган иккинчи хотин ўша машъум тунда эри ишдан кетганидан фойдаланиб, тўнғич хотиннинг хонасига кириб, уни ухлаб ётганида бўғиб ўлдиради. Ўша онда юрагини эгаллаган ўша қора илон секин ўрмалаб, чиқиб кетгандай бўлади. Унинг жодуси қаёққадир йўқолгач, қандай жиноят қилиб қўйганига фаҳми етади, бироқ энди кеч эди.
Аёлни қотилликда айблаб, узоқ йилга озодликдан маҳрум этишди. Суйган аёлининг доғини кўтаролмаган эр эса тақдирнинг бу зарбасига бардош беролмади. Бола эса аммаларининг қўлида улғайди. Мана шунақа гаплар. Бу уйда неча марта турли маросимлар ўтказилганига қарамай, негадир ўша аёлнинг безовта руҳи ҳеч тинчимайди. Шу хонадан чиқиб кетаётган ижарачи қизларнинг еттинчиси бўласиз. Марҳуманинг руҳи тинчишини жуда истардим, бироқ бунинг учун нима қилиш кераклигини билмайман. Безовталик руҳ учун азоб.
Ўша уйдан чиқиб кетаётганимизда ўзимни анча енгил ҳис қилдим. Елкамдан худди тоғ ағдарилгандай эди. Кундошлар орасида юз берган аянчли фожиа ҳалигача мени ўйлантиради. Ҳаётдан эрта кетган аёлнинг кўзларидаги қайғу, юзларидаги изтироб изларини эсласам, руҳи ором топсин, деб ҳақига дуо қилиб қўяман.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤣 Boshqalar va BIZ 😂😂

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😁2❤1