🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
​​АЁЛ !

Борлиғини ҳалолига фидо этувчи ажиб ҳилқат...
Ўзни унутсада, ўзидан кечсада жуфтини унутмовчи, унинг шарафини ўз шарафидан устун қўювчи фидокор яратиқ...
Жуфтининг бир чимдим лутфидан бор бўлиб, бир эътиборсизлигидан дунёларга сиғмай қолувчи мунис заифа...

Эркаклардан шараф қочиб, масъулиятсизлик тўнига безларча бурканиб олаётган бугунимизда эрларининг ЭРКАК эмаслигидан алам чекаётган, болалари борлиги учунгина тишини-тишига қўйиб, чидаб яшаётган заифалар талайгина.

Оиласи, фарзандларини эътиборга, меҳрга муштоқ қилиб кўчадаги “аллаким”ларни ширин сўзларига кўмиб ташлаётган, шариат эр, ота ўлароқ унга қўйган вазифаларига кўз юмиб, нафсига ёқадиган жойини "суннат" деб рўкач қилаётган ноинсофлар урчигандан-урчиб ётибди.

Ажабки, жуфтининг хиёнатини очиқ-ойдин билиб яшаётган, ёҳуд эрининг бошқа хотин(лар)и борлиги учун дунёлари зимистон бўлган ожизалар ҳам бисёр орамизда.
Бугун бир аёл ўлароқ тоифадошларимга мурожаат қилмоқчиман.

Азизам, ёқут каби ёноқларингиздан селдек оқишга шайланган кўзёшларингиз у шарафсиз (!) учун тўкилишга муносиб эмас.

Садоқатингизга, меҳрингизга муносиб жавоб бермайдиган эр билан умр ўтказаётганингиз белингизни букиб қўймасин. “Сустлашмангиз ҳам, ғамгин ҳам бўлмангиз...” (Оли-Имрон сураси, 139-оят).

Шуни асло унутманг-ки, сизнинг бахтиёрлигингиз фақат жуфтингизга боғлиқ эмас.

Биргина вафосизнинг қилмишларидан тушкунликка тушиб, ўзни хароб қилиш, стресс туфайли касалликлар “букет”ини орттириб олиш ҳаётнинг бешафқат “жанг”ларида мағлуб бўлаётганингиздан дарак. Бу ютқизиқ МУСЛИМА аёлга асло ярашмайди.

Унутманг, сизнинг дунёга келишингиздан кўзда тутилган асосий мақсад бир эркак муҳаббатига сазовор бўлиш, эрингиз билан Лайли-Мажнун бўлиб умр кечиришидангина иборат эмас эди.

Сиз масъул бўлган, охиратда сўраладиганингиз вазифалар кўп ва уларнинг энг  муҳими ОНАлик бурчидир.
Сиз бугун Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) га муносиб бўладиган умматни тарбиялаш билан вазифалантирилгансиз. Сизнинг бурчингиз дунёни обод қилишга ҳисса қўшувчи чин мусулмон авлодларни етиштиришдир.

Муслима аёлга ярашадигани ана шу вазифада собитқадам туриш, ҳаётда учрайдиган мусибатлар орқали келувчи тушкунликларга таслим бўлмасликдир. Бир эркакнинг вафосизлиги, шарафсизлиги ва ёки хиёнати туфайли синиб қолмасликдир.

Қанчалик оғир бўлмасин,  қалбга қанчалик жароҳат бермасин, эрингизнинг қилмишларини адолати ҳақ Зотга ҳавола қилинг-да, бошни тик тутиб олға қадам ташланг. Бу муаммолар сизни асл вазифаларингиздан чалғитишига йўл қўйманг.

Сиз ташвишлар олдида қаддингизни ғоз тутинг-ки, полапонларингиз бағрингизда бахтлари бутун бўлиб вояга етсинлар, гўзал хулқли мусулмон шахс бўлиб улғайсинлар!

Уларни шундай тарбияланг-ки, сизга икки дунёда роҳатлар келтирсинлар!

Имтиҳонлардан гўзал ўтиш ва даъвосидан чалғимаслик дунёнинг барча муслималарига насиб этсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9
#Taqdir_bitiklari


#No_62
#By_Nafisa_Malikova



-жойларингни ўзинг солиб ёт Омина!-деди Нигора секин жеркиб...Омина ғалати қаради..
-қаерга солай?
-супага сол!
-кўрпа беринг!-деди Омина опасидан ҳафа бўлсада индамай...Ўзи бориб тахмондан олаётганди Нигора яна урушиб берди...
-янги кўрпаларга тегма!
Омина секин кўрпани қайтиб қўйди..
-унда қайсини олай?
Нигора эскироқ кўрпаларни у томон отди...
-буни ол!
Омина индамай кўрпани кўтариб чиқиб кетди...
-ойи уйимизга кетайлик!-деди онасига ялинчоқ оҳангда...Раъно Ўғилойни ётқизиб Оминани ёш тўла қароқларига боқди...
-нега қизим?
-бу ер ёмон!.
-нимадир бўлдими?-деди Раъно ҳавотир билан...
-Нигора опамга ёқмаяпмизку ойи?
Раъно ҳўрсиниб қўйди...бир пайтлар чопиб юрган ҳовлиси энди унга бегонадек юрагини сиқарди...қизларини бағрига олиб йиғлаб йиғлаб ухлатди...
-эй Аллоҳим нима гуноҳ қилувдим?-деди унсиз пичирлаб...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Роппа роса бир ҳафта ўтиб кўча супураётган Раънони ёнига машина келиб тўхтади...
-Раъно деган қиз яшайдиган маҳалла шуми?
Раъно эрини кўриб қувониб кетган эсада билдирмади...
-Ассалому алейкум!
-уйда ким бор?-деди Элнур машинадан тушиб...
-акам ишга кетган онам бор!
-тушинг тоға!-дея Элнур машинани очиб тоғасига қаради...
❤10
#Taqdir_bitiklari


#No_63
#By_Nafisa_Malikova


Омина деразадан боқиб дадаси келганини кўриб қувониб кетди...
Ҳар куни тоғаси болаларига нарса олиб келса кўнгли ўксийди...айниқса тоғасининг ўзи қатори қизи Дилноза мақтанганда...
-қара Омина менга дадам нима олиб келди!
Омина унинг қўлидаги нарсага суқ билан қарайди...
-бунча зўр!
-кўрдинг дадам бизни яхши кўради...сени эса даданг йўқ! Ойим сизларни етимча деди...
Омина йиғлаб юборди...
-йўқ дадам бор!
-унда қаерда?-деди Дилноза болаларча қатъият билан...

Омина шуларни ўйлаб енгил тортди..ана энди Дилнозага кўрсатади дадаси борлигини...
Элнур Раънонинг икки акаси қаршисига ўтирди...биринчи тоғаси гап бошлади...
-Авваламбор Ассалому алейкум..катта бошимизни кичик қилиб келавердик!

Одина дадасини ёнига чопди...
-дадаааа...
Элнур қизини кўриб соғинч билан жилмайди...
-кел қизим!
-дада менга нима олиб келдингиз?-деди Одина кўзлари мўлтираб...Элнур сумкасидан иккита қўғирчоқ шоколадлар чиқарди...
-ол опангга синглингга бер!
Одина хурсанд бўлиб сакраганча дадасини қучди...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Раъно секин нарсаларини йиға бошлади...
-ҳа қизим ҳали кетишингга рухсат бермадимку!-деди Зубайда ҳола ичидан кулсада сиртида қовоқ уюб...
-ойи сиз ҳам гапиринг чиқиб...бошқа ичмасин!
-эркаклар билан эркаклар гаплашади! Акаларинг ваъдасини олмай сени беришмайди қўрқма! Сен кўп ҳам сиқилма қизим болангга зиён!-деди Зубайда хола қизига жони ачиб...
Элнур кўз қири билан ҳовлини кузатди...тоғаси унга маъноли қарагач секин тилга кирди...
-мен хотинимни олиб кетаман!
❤11👍5
#Taqdir_bitiklari


#No_64
#By_Nafisa_Malikova



Омина кетаётиб дадасини қўлини маҳкам тутиб Дилнозга қараб жилмайди...кўриб қўй мана дадам келди дегандек..болалик қалби улғайиб исён қила бошлаган ким нима қилса шундай жавоб бергиси келарди...бу туйғулар эса ҳали дебоча эди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Раъно рулда кетаётган эрининг атири ифорини туйиб кўнглида аллақандай соғинч бош кўтарди...ойначадан дам бадам қараб жилмайиб қўяётган эридан ажралишга ҳали тайёр эмаслигини ҳис этди...тоға тинмай ваъз ўқиб келар ҳали ҳаёт улар учун олдинда эканлигини уқтирар аммо Раънонинг қулоғига гап кирмасди...у бир нарсага амин эди қайтиб келиш бу ечим эмас! Кўрдики энди ўзи учун ўзи курашиши лозим...
-дада биз уйимизга кетяпмизми?-деди Одина қувониб...
Элнур кулиб жавоб берди...
-ҳа қизим...мени соғиндингми?
-Дилноза опам сени даданг келмайди деганди...сиз келганингиздан кейин тилимни чиқардим унга!-деди Одина маҳмадоналик қилиб...Элнур кулди...Тоға томоқ қириб қўйди...
-қизим унақа қилиқлар қиз болага ярашмайди!
Раъно ҳўрсиниб қўйди...нега доим қонун қоидалар аёллар учун чиқарилади...ўзимиз эмасми болаликдан фарзандлар онгини заҳарлаётган..уни ўрнига аёлларни асраш кераклигини уқтирсак бўлмасмикин...эркакларда устунлик туйғуси уруғини биз сингдирмаяпмизми? Наҳот жамият учун аёлларнинг ҳам ўрни беқиёс эканлигини англамасак?


🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Уй бир ҳафта ичида тўзиб кетган...ўргимчаклар ин қуриб ҳовли ҳам чанг босиб кетибди...аёл қадами кирмагани аниқ...Элнур бош қашиб қўйди...
-айбга буюрмайсан ҳаммаёқ тўзиб ётибди!
-уйимизга келдик!
Болаларнинг шодон қийқириғи уйни тутиб кетди...Элнур Ўғилойни кўтариб қучди...Раъно сумкасини қўйиб энди одимлаётганди эрини қўли уни тутиб қолди...
-раҳмат Раъно...қайтганинг учун!
Раъно кўзи ёшлансада билдирмай ортга бурулди...
-шунча кун овқат емадингизми?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤16👍5
Эртага жума

Бу дунёда уйингизни билмадиму, лекин!
У дунёда уйингиз Жаннат бўлсин илоҳим 🤲🤲🤲

Яхши дам олинглар тундан тонгача Аллоҳга омонатсизлар
дилга яқин Қадрдонларим 🥰🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!✺

🕋 Кунларнинг султони
🕋 Саййид-ул айём
🕋 Ҳаджул масокин
🕋 Яна бир Жума кунига
🕋 насиб қилган"Аллоҳ" таолога
🕋 ҳамду санолар бўлсин!

🍃ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАРИМ

🌱Хамиша саждага эгилиб
бошлар,
🌱Аллоҳдан тилангиз энг эзгу
тилак
🌱Шундай улуғ кунда дуода
бўлинг
🌱Тақводор диндошим жума
муборак!

🌙 Жума айёмингиз муборак
бўлсин Азизларим!🕋

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Келин-куёв турмуш қурганларининг биринчи кунида эшикни ҳеч кимга очмасликка қарор қилишди.
Биринчи бўлиб куёвнинг ота-онаси ёш оилани кўришга келди. Келин-куёв бир-бирига қаради, куёв эшикни очишни истади, лекин қарорлари туфайли шаштидан қайтди. Шундай қилиб, ота-она кўп кутмай қайтиб кетишди.
Ўша куни бироз вақтдан кейин келиннинг оиласи келди. Келин-куёв бир-бирига термулди. Келин кўзида ёш билан “бундай қилолмайман“, деб эшикни очди. Куёв ҳеч нима демади...
Йиллар ўтиб эр-хотин бирин-кетин тўрт ўғил кўришди. Кейин тўрт ўғил ортидан қиз фарзанд дунёга келди. Ота янги туғилган чақалоқ учун катта тантана ўтказишни истади ва ҳамма танишларини таклиф қилди. Хотини эридан нима учун 4 ўғлига бундай тантана ўтказмай, бу сафар бундай қилганини сўради. Эр ўйчан нигоҳ билан шундай жавоб берди:
— Чунки қизим менга эшик очади!

Туркчадан Марям Осиё таржимаси

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3😢3
ЙЎЛДАГИ САБОҚ

Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...
Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.
Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим. Ўқиганим бир ҳикоя ёдимга тушди. Ҳиндистон президенти (2002–2007 й.), доктор Абдул Қалам бундай ёзади: «Бола эдим. Онам ишдан қайтиб, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлиб кетди. Онам шоша-пиша кечки овқат тайёрлади. Сўнг ҳижолат билан отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Икки кўзим отам столига қўйилган нонда эди. Кимдир куйганига эътибор берармикан, деб кутиб турдим. Аммо отам индамай овқатланди. Сўнг мени ёнига чақириб, бугунги сабоқларим ҳақида сўради. Ўша куни уларга қайтарган жавобимни эслай олмайман, аммо онамнинг овқатдан кейин отамга нон бироз куйиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида... Отам эса жилмайганча онамнинг қўлларидан тутди: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку, унутдингми?”
Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун кирдим. Баҳонада куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўраб олдим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади. “Ўғлим, онанг ҳам кун бўйи ишлаб, жуда чарчайди. Бир марта куйган нон есам, ҳеч нима бўлмайди. Лекин оғзимдан чиққан ёмон сўздан онангни дили оғрийди. Ахир у ҳаммамиз учун керак. Ҳаёт хатоларимизни тушуниб етишимиз учун баъзан жуда ҳам қисқалик қилади”, деди».
Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтак­лайдиган эркак­лар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас,унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤12👍2🥰2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз.
       
Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз.
       
Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.
       
Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз
       
Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз.
       
Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..
       
Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир
       
Лавозимингиз ошдими, билинг, энди атрофингизда лаганбардорлар кўпаяди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлгон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Биласизми, бу аёл велосипедни бошида кўтариб кетганидан кўра ерга қўйиб етаклаб кетса бўлади. Бироқ фарзанди уни янги ҳолда минишини истади.

Баъзи қарзлар бўлади, ҳар қанча уринсангиз ҳам уларни узолмайсиз.

Аллоҳ таоло ота-онамизни паноҳида асрасин, умрларини узун, амалларини солиҳ қилсин, дуоларини олишни бизга насиб этсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
– Дин нима?
– Аллоҳ таоло назлида ислом ҳақ диндир. Аллоҳнинг ва унинг расулининг буйруқларига амал қилмоқдир.

– Мўъминларга иймон келтириб юрмоқ фарзми ёки суннатми?
– Иймон мўъминларга суннат, кофирларга эса фарз.

– Иймоннинг ўзи фарзми ёки суннатми?
– Банда илк бор Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига иймон келтириши фарздир. Уни такрор қилиб юриш эса суннат.

– Худони танийсанми?
– Ҳа, танийман. У якка-ю ягона, ўхшаши йўқ, куч-қудратли ва оламларни яратган зотдир.

– Сен мусулмонмисан?
– Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!

– “Алҳамдўлиллаҳ”нинг маъноси нима?
– “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!” деган маънода.

– Қачондан бери мусулмонсан?
– “ал-Мийсоқ” кунидан бери мусулмонман.

– “ал-Мийсоқ”нинг маъноси нима?
– Аллоҳ таоло руҳларни яратганидан сўнг, уларга: “Мен Сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?!” деб хитоб қилган. Жами руҳлар: “Оре, Сен бизнинг раббимизсан!”, дейишган. Ана шу аҳднома олинган вақт “ал-мийсоқ” деб аталади.

– Мусулмонлик биноси нечта?
– Мусулмонлик беш нарсанинг устига бино қилинган: калимаи шаҳодат – “Ашҳаду ан-ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммад абдуҳу ва росулуҳу!” калимасини айтмоқ; беш вақт намоз ўқимоқ; рамазон ойида рўза тутмоқ; мол-дунёдан закот бермоқ; Байтуллоҳга ҳаж қилмоқ.

– Исломнинг вожиблари қайси?
– Ислом вожиботлари еттитадир: намоз ўқимоқ; фитр садақасини бермоқ; қурбонлик қилмоқ; ҳажга бормоқ; умра қилмоқ; ота-онанинг хизматини қилмоқ; қариндошларга силаи раҳим қилмоқ.

– Шариат ҳукмлари нечта?
– Шариат аҳкомлари саккизтадир: фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳалол, ҳаром мубоҳ, макруҳ.

– Тавҳид нима?
– Бир демоқлик, бир билмоқлик ва бир деб эътиқод қилмоқликдир.

– Иймондан олдинги нарса нима?
– Аллоҳ таолонинг инояти ва ҳидояти.

– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
– Иймонни асраб-авайламоқ.


(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤11
#Taqdir_bitiklari


#No_65
#By_Nafisa_Malikova



-ҳеч ким хабар олмадида!-деди Элнур сирли жилмайиб...
Раъно ҳаммаёқни чинни чироқ қилиб тозалади...каравотга чиройли жой тайёрлади...фарзандлари ва Элнур билан жойлашиб чой қайтара бошлади...шу пайт дарвоза жиринглади...
-ким экан?-деди Раъно ҳайрон бўлиб...
-бориб қарачи?-деди Элнур худди ким келганини биладигандек...Раъно секин бориб дарвозани очди...дарвоза ёнида ҳарбий либосда бир йигит турарди...
-Ассалому алейкум!-деди Раъно ҳайрон бўлиб...
Йигит аввалига дарвоза ёнидаги рақамга сўнг Раънога боқди...
-сиз кимсиз?
Раъно таажуб билан қаради...
-шу уйда яшайман!
Йигит бир нимани тушунгандек тилга кирди...
-сиз томонингиздан бизга ариза ташланган...докторларга эрингиз сизни калтаклагани ҳақида кўрсатма бергансиз!
Раъно эслай олмай рўмолини тўғирлади...
-балки...
-Ассалому алейкум!
Элнур уларга яқинлашди...
-эй ака бормисиз?-деди йигит қовоғи уюлиб...
-энди ука ишдамизда!
-мен келадиган вақти ишингиз тугаган бўладику! Ҳар кун келаман дарвоза очмайсиз камига худди уйда ҳеч ким йўқ қилиб кўрсатмоқчи бўлиб чироқни ўчирасизмией?
Раъно уни тушунмай гангиб турарди...
-тухмат қилманг!-деди Элнур ёқасини тўғирлаб...
-нега унда қўнғироққа жавоб бермайсиз?-деди йигит ичкарига қадам босиб..
-айтаяпманку ишим кўп деб!-деди Элнур босиқлик билан...
-аёлингизни кўрсатмасига биноан биз билан юришингиз керак!
Раънони бирдан мияси ярқ этди...
-сиз ҳалиии...-деди Элнурга...
Элнурни қоши чимирилди...
-Раъно нимани ўйладинг билмайман аммо мени кечирдинг деб ўйлагандим!
-демак исмингиз Раъно...чиндан ҳомиладор бўла туриб эрингиз томонидан калтакландингизми?-деди йигит Раънога юзланиб...
Раъно ғазаби тошсада ўзини босди...
-бизни бир зум ҳоли қўя оласизми?-деди йигитга...
-дарвоза ортида бўламан...аммо 10 дақиқадан сўнг мен билан юрасизлар!
❤7
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_65 #By_Nafisa_Malikova -ҳеч ким хабар олмадида!-деди Элнур сирли жилмайиб... Раъно ҳаммаёқни чинни чироқ қилиб тозалади...каравотга чиройли жой тайёрлади...фарзандлари ва Элнур билан жойлашиб чой қайтара бошлади...шу пайт…
#Taqdir_bitiklari


#No_66
#By_Nafisa_Malikova



-сиз?
Элнур ҳотиржам қиёфада Раънони елкасидан икки қўли билан тутди...
-Раъно...мени қандайлигимни биласан! Агар ишонмаётган бўлсанг мени қаматиб юбор фарқи йўқ! Фарзандларимизни ўйла...ўзингни ўйла!-деди Элнур ишонч билан боқиб...Раъно бир зум бу нигоҳлардан бўшашди...
-илтимос мени алдаманг...бу ерга сизга инсоф кирганига ишонганим учун келдим!
Элнур ёқимли жилмайди...
-албатта...қачон инсофим йўқ эди?
Раъно жилмайиб қўйди...аёллигига борди...
-бўпти мен Оминага тайинлай давойим йўқ деб ёзиб келаман...
-хўп..мен уйдан кийиниб чиқай!
Элнур уйга кирасола тоғасига сим қоқди...
-ҳа Элнур?
-тоға айтганингиздек бўлди!-деди Элнур жиддий тусга кириб...
-яхшилаб авра..аризасини қайтиб олсин!-деди тоғаси буйруқона оҳангда...
-ўзи шу гап ростми? Раъно уйни тортиб оламан деганми чиндан?
-рост...опаси хотинимку нега ишонмайсан жиян? Ҳали борай ҳаммасини тортиб олиб эримни кетига бир тепаман дебди хотининг!
Элнур сўкиниб қўйди..
-менга қара яна уриб юрма..ундайларни қўлга ўргатиб алдаб алдаб иш битириш керак!
-раҳмат тоға борингизга шукур..йўқса қамалиб кетсам ҳам бу ўғрини қайтиб уйга олиб кирмасдим!-деди Элнур девор муштлаб...
-хўп ҳиссиётга берилма..хотин зоти товуқдан сал фарқ қилади жиян!-деди тоға кулиб..
-айтманг хўп тоға мен кетдим!
Элнур телефонни ўчириб кийимини алмаштириб ташқарига чиқди...Раънога совуқ боқаётган кўзларига бироз учқун беришга ҳаракат қилди...
-тайёрмисиз дадаси кетдик!-деди Раъно жилмайиб...
❤10💔2
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_66 #By_Nafisa_Malikova -сиз? Элнур ҳотиржам қиёфада Раънони елкасидан икки қўли билан тутди... -Раъно...мени қандайлигимни биласан! Агар ишонмаётган бўлсанг мени қаматиб юбор фарқи йўқ! Фарзандларимизни ўйла...ўзингни…
#Taqdir_bitiklari


#No_67
#By_Nafisa_Malikova




-дадаси ваъда беринг бошқа жанжал қилмайсиз!-деди Раъно мўлтираб...
Элнур ўзини босиб босиқ жилмайди...
-албатта жоним!-дея Раънони қўлини маҳкам сиқиб қўйди..офицер машинани ишхона ёнига тўхтатиб уларга тушишни буюрди...
Раъно давойим йўқ деб ёзиб чиқиб анча енгиллашди...нима қилса ҳам фарзандлари отаси...яшайверса балки ўзгарар...ўғил ҳам туғилар...шундай ўйлар билан эрига ҳотиржам боқди...Элнур анча ўйчан эди...
-уйга кетамизми?
Элнур аввалига уни эшитмади сўнг Раъно қайта айтгач секин ўгирилди...
-сени машинага солиб юбораман мени ишим чиқиб қолди!
Раъно бир зум ўйланиб сўнг бош силкиди...
-хўп!

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-ойи мактабимга нима дедингиз?-деди Омина онасидан ийманиб сўраркан...
-мазаси йўқ деб айтдим..тугадику ўзи!-деди Раъно олиб келган меваларини чиқариб...бугун бир ош қилсин..ўз уйида ўз ошхонасида...
Ош қилаётганида нариги маҳаллада яшайдиган қариндоши кириб келди...
-Ассалому алейкум опа..бормисизей?
Раъно зирвани пасайтириб унга пешвоз чиқди...
-келинг яхшимисиз?
-эй опа бу эрингиз бир колонна бўлиб бостириб келди қайнсингилларингиз билан!-деди Гулноз ҳовлиқиб...
-тушунмадим нега?
-ўғри опанг қани деб бақириб бутун уйимни тит питини чиқариб ташладие ўзиям!
Раъно ҳамон тушунмасди..
-нимани ўғирлабман тавба?
Гулноз кулди..
-қандайдир пул олиб кетган экансизку...эрингиз кетганингиздан кейин текширса шу пул йўқ бўлган..сингиллари эшитиб обдон тўполон қилди!
Раъно базўр устунни тутди...бўғзига йиғи тиқилди...
-шуни ўзимдан сўраса бўлардику...у пул ёнимда кетиб қолган экан...-деди пичирлаб..назарида атроф кўз ўнгида гир гир айланаётгандек эди...болаликдаги шодон қийқириқлар ва уввос тортиб йиғлаётган аёл қиёфалари хаёлида қоришиб кетди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤16💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУM! Шанба тонги ҳайрли бўлсин!

Бошланган кунингиз омадли, қувончли, сермазмун ва шод хуррамликда ўтсин!!

Яна бир тонг саломат уйғотиб, ибодатлар қилишга, савобли амаллар қилишга ва ўз юмушларимизни бажаришга қодир қилиб қўйган Аллоҳга шукроналар бўлсин..

Яқинларга улашинг ❤️⤵️


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
ИҚРОР

Қайнона билан келиннинг гапи гапига тўғри келмади. Бири “ади” деса, иккинчиси “бади” деди. Бўш келмади. “Каттаман”, деб қайнона кўприк бўлмади. “Ёшман”, деб келин тилини тиймади. Икки ўртада қолган йигит қайси бармоғини тишламасин оғриди. Ноилож аламини хотинидан олди. Бир мушт туширганди, кўзи кўкарди. Бундай муносабатга кўникмаган келин аразлаб кетди...
Қайнона ҳовуридан тушиб, келинини кечирган бўлди. Ўғлини уни олиб келишга жўнатганди куёвни бутун бошли оила талади:
–Ҳовлимга қайтиб оёғингни босма, – деди ота. – Сенга берадиган қизим йўқ.
– Тор қорнимга сиққан, кенг уйимгаям сиғади, – деди она.
– Синглимни урган қўлларингни синдираман, – деди ака.
– Сизга теккандан бери дарддан чиқмайди, – деди қайнопа.
Хуллас, ҳамма куёвга қарши турди. Ҳеч ким ундан: “Нега қўл кўтардинг?”, деб сўрамади. Қарс икки қўлдан чиқишини ўйламади. Куёвнинг авзойи бузилди. Бурилиб кетди.
Келин кўрдики, вазият қалтис. Эрига тош отишяпти, ҳайдагандан баттар қилишяпти. Бу гаплар унга оғир ботишини билди. Бу гапларни кўтаролмаслигини билди. Шунинг учун ортидан югурди.
– Тўхтанг, мен сиз билан кетаман!..
Келин ортига ўгирилди. Ғалати аҳволда қолган яқинларига гуноҳкорона боқди:
– Узр, айб мендан ҳам ўтганди...

ЛОЛА ЎРОҚОВА

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤5
Forwarded from الزهور والتواضع
❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

👩‍❤️‍💋‍👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋  ERKAKLAR KIRMASIN❌

😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇

https://t.me/+zYWeCav5vu9lOGEy
https://t.me/+zYWeCav5vu9lOGEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Қалбида кибри борлар, кибрга берилганлар ва хиёнатчи аёлнинг воқеаси.

Ижрочи: Омар Халил.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
Тез ёрдам бўлимига оғир беморни олиб келишди. "Ҳамшира, Тез қараворинг!" — деб бақирди беморни олиб келган яқинлари. Ҳамшира "лаббай" деган аснода қоғоз-қалам кўтарган ҳолатда пайдо бўлди. "Беморнинг исм-фамилияси ва яна нима безовта қиляпти?" — деб беморнинг яқинларига юзланди.
— Ҳамшира, биринчи ёрдамни кўрсатсангиз-чи, ҳозир ўлиб қолади ахир! — деб жон ҳолатда бақирди беморни олиб келган яқинлари.
Ҳамшира эса пинагини бузмаган ҳолатда ёзишда давом этаркан:
— Биз буйруқни бажаряпмиз, — дея минғиллади.
Бемор шу орада негадир тинчланиб қолди. Ҳамшира қоғозга маълумотларни ёзиб бўлган вақти шифокор пайдо бўлди ва беморнинг томир уришини текшириб кўраркан:
— Бу кишига нима бўлган? — деб яқинларига қаради.
Яқинлари:
— Яхши юрарди, тўсатдан йиқилди, — деб жавоб қайтарди.
Шифокор обдон текшираркан:
— Юрак уриши тўхтабдику! Ўн дақиқа эртароқ ҳаракат қилсангизлар бўлмасмиди?! — деб бақира кетди яқинларига.
Ҳамшира эса кўзларида ёш билан:
— Менда айб йўқ, мен фақат буйруқни бажардим, — дея пичирлади халос...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4