🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ayolni odam oʻrnida koʼrmidigan baʼzi bir erkak soʼzi uvol boʼlgan odamlar uchun eslatma:
Paygʻambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallam aytganlar:

Ummatimning eng yaxshisi bu axli ayoliga yaxshi munosabatda boʻlgani qizla mani qiz farzadlarim, kimda kim qizlarimi yigʻlatib, qoʻl koʻtarsa qiyomatda ikki qoʻlim yoqasida boʻladi

deganlar.
Qiz bola ota uyida 19-20 yil erkalanib, sevilib katta boladi va u narsani turmushga chiqqandan keyin eridan kutadi. Siz bugun ayolizga nima bersez ertaga qizizga shu narsa qaytadi.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
😍 Гўзаллик дуосини биласизми?

🤲  Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.

❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇
Истиғфор самараси

Бир киши уйида бўлиб ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади:
🍃
“Ҳар сафар аёлимга қўполлик қилганимда ёки иккимизнинг ўртамизда келишмовчилик, муаммо келиб чиқса, ғазабим босилиши учун уйдан ташқарига чиқишга ҳаракат қиламан. Аллоҳга қасамки, уйимнинг эшигидан узоқлашмасимдан турибоқ қалбимда ортга қайтиб, аёлимдан узр сўраб, бир-биримизни рози қилишга кучли истак пайдо бўлади. Бир куни мана шу ҳолатни аёлимга айтиб бердим. Шунда у: “Нега шундай бўлишини биласизми?” деб сўради. “Нега?” дедим. У: “Хонадан чиқишингиз биланоқ истиғфорга киришаман. Тўхтамай истиғфор айтавераман. Бироз вақт ўтиб сиз қайтиб келасиз, кейин бир-биримизни рози қилишга киришиб кетамиз” деб жавоб берди.
🍃
Ҳа, азизлар, бу бежизга эмас. Бу истиғфорнинг натижасидир.
🍃
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

“Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас” (Анфол сураси, 33-оят)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 40 ming istigʻfor haqida

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👏3
Хомиладор аёларнинг инжиклиги ёхуд мани тентак килаёзган хотиним...

Дастлаб хотинимни хеч нимага зориқтирмасдан, ўзимдан мингдан-минг розилик рухида боқишга қарор қилдим ва бироз уддаладим хам. Лекинбир кунмас-бир кун белим синишини кўнглим сезганди. Ахир, бутун атрофига қопқонлар қўйилган киши вақт-соати келиб, барибир илинади-да!
- Нос чекишни ташланг, туфлашингизни кўриб, кўнглим айниб кетаяпти, - деди хотиним бир куни.
Кўнгил айниши, бу - яхшилик аломати. Яъни у хомиладор! Жуда хурсанд бўлдим. Шу хурсандчилик шарофатига носни ташладим.
-Розимисан? - сўрадим ундан.
-Ташлаганингиз рост бўлсин, минг бор розиман.
-Лекин ўрнига сигарета чекаяпман. Сигарета носга қараганда «культурний»! У қовоғини уйди. Билдимки, дарров норозилик туйғуси жунбушга келди. Айтганимдек, бир хафтадан сўнг деди:
-Қанча пул йўқ қилдингиз?
-Қаерга қанча йўқ қилибман? - илк бор пешанам тиришди.
-Сигаретага! Хар куни беш-олтита, хафтасига икки қути, бир ойда саккиз, бир йилда…
-Бўлди-бўлди, ташладим чекишни!
-Рахмат.
-Никотин болага хам таъсир қилади!..
-А?! - севинчимдан шифт бўйи сакрадим. У хомиладор эди. Боламга хавф солар экан, кечганим бўлсин шу сигаретадан! Хар куни
«донабай» сотиб олиб, пулимнинг хам баракаси учаётган эди. Қолаверса, эътибор берсангиз, кўчадаги олиб сотарлар сигаретани
доналаб сотганда хеч қандай қўлқопсиз, яланғоч қўл билан айнан фильтридан ушлаб олиб беради. Ювилмаган қўлидан сигарета чеккандан чекмаган минг марта маъқул. Ўзимдан ҳам, хотинимдан хам мамнун эдим. Чунки ароқни хам ташлатиб, бошоғриқлардан халос этди. Хотинимдан мингдан-минг эмас, миллиондан-миллион рози бўлдим. Ичмайман, чекмайман, ишдан ўз вақтида қайтаман, соғломман, маошим хам рисоладагидек. Бироқ…
-Нега аввалдигдек хушчақчақ эмассиз? - сўраб қолди бир куни. - Кимнидир ўйлаб юрганга ўхшайсиз.
-Ичиш-чекишни ташлаб, энди-энди соғлом хаётга мослашаяпман, - дедим. - Авваллари кайфда турли шўхликлар қилган бўлсам
қилгандирман! Хотин кўнармиди. Икки оёғини бир калишга тиқиб олгач, эртасига ишдан тиржайиб қайтдим. Телевизорда «Янгиликлар»
дастури бўлаётган экан, кўрсатув мусиқасига рақсга тушиб, қўшиқ хам хиргойи қила бошладим. Нақ бошимда ўқлов синаёзди-я!
-Тинчликми? Биронтасини севиб қолдингизми?! Сиз бекорга бунчалик севинмайсиз!
-Уф, нима қилай унда, айт, нима қилай?!
-Эркак деган сал жиддийроқ бўлади. Кўрган одам жинни-пинни, дейди-ку!.. Хақиқатан, бу гапда хам жон бор эди. Бу хаётда жиддий
бўлмасангиз, ит хам, бит хам ўзини сизга тенг деб ўйлаб, шунга яраша муомала қилади, обрў орттиролмайсиз. Жиддийликка муккасидан
кетдим. Тўйларда, туғилган кунларда ўйнамай қўйдим. «Мазанг йўқми?» деганларга, «мазам-ку бор, афсус, энди жиддий бўлишим керак», деб жавоб бердим. Хотиним эса кўп ўтмай қулоғимни қоқиб қўлимга берди:
-Тўйдим! Хаёт зерикарли! На севги бор, на романтика! Бу кишим нуқул хайкалга ўхшаб ўтиради. Юрак-қалб борми ўзи сизда.
Ана шундай гаплар азизларим...

Internet

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤7
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
#Taqdir_bitiklari

#No_118
#By_Nafisa_Malikova



-сизни ёмон кўраман ойи эшитяпсизми?-деди бақириб...кўзлари қизариб кетган аҳволи телбанамо кўринаётган қизига қараб Раънони юраги орқага тортди...нега бу қизни эплаб бўлмайди? Одамларнинг қизини кўриб ҳавасинг келади фақат ўқиш фикру дарди...менинг қизим эса...ҳааа барибир қон тортар эканда жинниликлари дадасини ўзи...эри ҳам қизишса кўзлари қизариб ичига жин кириб олгандек кўринарди...эгасига топшириб олгунча қандай тизгинда ушлай оларкин энди бу қизни...
-Омина ўзингни жинниликка солма эсингни йиғ! Ёмон кўрсанг ёмон кўр дадангни ўзисан даданг қадримга етмагач сенлардан нима кутай?-деди кўзи ёшланиб...

Ўтмиш.


Омина уйларни супуриб ҳовлига чиққанди ҳамки Одина кўчадан кириб келди...қўлида замонавий телефон..
-қаеран олдинг?-деди шошиб бориб..
-ишлаган пулимга озроқ қўшиб дадам олиб берди!
Омина шу тобда ота онасидан кўнгли оғриб кетди ахир мана 9-синфга ўтибди ҳамки қўлида телефони йўқ...наҳот Оминани ҳам ҳаваси кўнгли борлигини унутишган...ўша кун.шумшайиб юрган Оминани Раъно сўроққа тутди...
-нима бўлди?
-ҳеч нарса!-деди Омина ҳафа бўлиб...


-дадаси Оминага ҳам олмабсизда!-деди Раъно овқат еяётган эрига...
-Одина ўзини пулига олди..ишласин унинг ҳам савдога чақирсанг китобдан бўшамайдику?
Элнур қоши чимирилиб хотинига боқди...
-унингиз савдога йўқдаа..
-нимага бор ўзи? Қўлидан бир иш келмайди!
Раънони асаб толалари таранглашди...қизига ўзи ишлаб олиб бермаса бўлмайди чоғи...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Ҳозирги кун...


Бақир чақир овозидан ҳамшира эшикни очди...
-сизлар ҳозир кетасиза? Тез докторга учрашинг!
Раъно ёшли кўзларини артиб ҳамшира ортидан эргашди...қачон мен ҳам рўшнолик кўраркинман? Ичини шу ўй кемирарди...
❤4🔥2
#Taqdir_bitiklari


#No_119
#By_Nafisa_Malikova


-қизингиз анча вақт назоратимда бўлади! Келажагига таъсир этмаслиги учун рўйҳатга олмадим!
-умрингиздан барака топинг! Қизим ёмон қиз эмас...
Омина онасини ортида турганча хаёлларига берилганди...
-Омина сизга ишондим!
Фозилнинг ўктам овози қизни хаёлларини тўзғитиб юборди...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Бошига салла кийиб олган қарироқ мўйлабли киши Оминани суралар билан ўқий бошлади..ора орада "Суф"деб қўяди...Омина қилт этмасди..Раъно қизига зимдан боқиб қўйди...бир пасда бўйи етиб қолибди қизиниям кўзга яқин бўлиб қолибди...
-қизингизга жин кириб олган!
Домлани гапи Раънони эсанкиратиб қўйди...Оминага ташқарига чиқ ишорасини қилиб чиқариб юборгач қўрқа писа гап бошлади..
-қандай қилиб?
Домла кўзларини юмиб тилга кирди..
-қоронғу хонада бир ўзи ётадими?
-ха...кўпинча шундай!
Домла кўзларини очиб ваҳимали қаради..
-жинлар қизлар билан ўйнашишни яхши кўради! Танасига тегинади...
Раъно тасаввур қила олмай қўрқиб кетди..
-қандай кирган?
-қиз бола овлоқ жойларда юрмаслиги..хожат қилмаслиги керак..жинлар тез ўрнашиб олади!
-қандай чиқарамиз?
Домла жиддий боқди...
-чиқариш анча машаққатли аммо мен ҳаракат қиламан синглим!
❤4🔥4
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_119 #By_Nafisa_Malikova -қизингиз анча вақт назоратимда бўлади! Келажагига таъсир этмаслиги учун рўйҳатга олмадим! -умрингиздан барака топинг! Қизим ёмон қиз эмас... Омина онасини ортида турганча хаёлларига берилганди...…
#Taqdir_bitiklari


#No_120
#By_Nafisa_Malikova


"Жинлар ҳақиқатда бор мавжудотлар бўлиб, асли оловдан яратилган. «Жин» сўзининг луғавий маъноси «тўсилган» дегани, яъни одамлар кўзидан тўсилган нарса. Шу сабабли ҳам у инсонларга кўринмайди. Улар ўзлари кўринмай туриб, бизларни ва бошқа нарсаларни кўришлари, шу билан бирга, турли шаклларга киришлари ҳам мумкин. Уларнинг ичида ҳам худди одамларга ўхшаб иймонсиз-иймонли, яхши-ёмон, адашган ва ҳидоятда юрганлари бор. Жинлардан ҳам Қуръонга, Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтириб, яхши йўлда юрганлари жаннатга, иймонсиз бўлиб, ёмон йўлда юрганлари дўзахга тушадилар. Улар одамларга ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар ва ғойиб сирларини билмайдилар, чунки Қуръони Карим нозил бўлганидан сўнг улар бу хислатлардан маҳрум бўлишган. Жинларнинг Аллоҳ таоло билан насаб йўлидаги боғлиқлигига келсак, бу ҳақдаги ҳар қандай фикрлар ғирт туҳматдир."


🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Раънони ранги оқариб кетди...
-биласизми қизимни нуқул кўча кўйда сўраб келишади лекин уйга келишмайди..бир сўраб йўқ бўлиб кетишади шуни ўйлаб сиқилиб юраманда...
Домла яна кўзларини юмиб сўз бошлади....
-сочлари калта бир қариндошингиз бор жудаям яқин...чамамда дарвозангиз тагига илму амал қилинган...уйингизга бориб бир тозалаш керак!
Раънони хаёлига Донохол келди...нуқул ўзим келин қиламан дейверади бирор нарса қилиб ўзига иситиб оляптими ё қизини..
-қайнсинглим бор шумикин?
Домла жиддий қаради...
-кимлигини айтмайман! Лекин жуда кучли жоду!
-уйимга қачон борасиз?
Домла қўлидаги иккиталик шиқирлайдиган темирчани кўрсатди..
-бу қаерда илму амал бўлса ўша ерда жиринглайди!
Раъно домлага илтижо билан боқди...
-менга қизимни бахти керак!
-тумор ясаб бераман заказной фақат 500долларга! То турмуш қургунча ечмайди!
Раъно суммани эшитиб бироз ўйланиб қолди...Домла тасбеҳини айлантириб ўтираверди..оналарни нозик жойини жуда яхши билади айниқса қиз фарзанди борлардан тушум катта...
-қачон ясаб берасиз?
Ваниҳоят Раъно тилга кирди...

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Омина ҳовлини ногиронлик аравасида ўтириб томоша қилаётган қизалоққа ачиниб қаради...
-кирамизми қизим?
Афтидан домлани аёли шекилли қизчани бошини силаб қўйди...
-яна бир оз томоша қилай ойи ётавериб зерикдим!-деди қизча умидвор нигоҳда онасига боқиб...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤14😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

⛅️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
👍1
АБАДИЙ ГЎЗАЛЛИК УЧУН РЕЦЕПТ МАВЖУД ВА УНИНГ НАРХИ 3000 СЎМ

45 ёшингизда 20 ёшга ўхшаб кўриниш сирини билашни истайсизми ?

Оддий йод олинг ва... Батафсил 👇
Соябон...

Кеч оқшом кутилмаганда ёмғир шивалай бошлади. Эндигина яшил либосга бурканаётган дарахтлар муздек томчидан сескангандек тебраниб қўяр, уларга термулаётган аёлнинг эса эрталаб болаларининг совуқдан мактабга дилдираб чиқиши-ю, ўзи ҳам то ишга етиб олгунига қадар жунжикиб автобус кутишини ўйлаб, юрагига бир оз ғашлик оралади. Эси қурсин, ташқарида яқиндагина ювилган кийимлар ҳам ёмғир остида қолгандир…
Чарчоқ забт этган вужуди ўзига бўйсунмаётган аёлнинг кўзлари оҳиста юмилди…

***
Тонгда ажойиб кайфият, ҳаётга, атрофдагиларга муҳаббат билан уйғониш қандай яхши-я! Дилхумор ҳам эрталаб тунда юрагига ваҳима солган кечқурунги ҳислардан батамом холи эканини сезиб, кўнгли равшан тортди. Аёл шу дамда тирикликнинг қадри ва ажойиблигини, серташвиш бўлса-да, мана шу камтарингина ҳаётининг завқини ич-ичидан сезгандек эди. У деразадан ташқарига қараркан, ёмғир ҳали ҳам тинмаганини кўрди-ю, анча вақт олдин соябонини синдириб қўйгани ёдига тушди.
— Эҳ… ёмғир яхши-ку, соябонимнинг синиб қолгани ёмон-да, — деб қўйди сўнг ўзини кузатиб турган турмуш ўртоғига.
Эри унга жавобан ҳеч нима демади, фақат сирли равишда жилмайиб қўйди, холос. На илож, энг мақбул жавоб шу бўлганидан кейин, нима ҳам дейиш мумкин?
Майли, автобусга чиқиб олса, у ёғи ҳеч гапмас…
Болаларига нонушта тайёрлаб бергач, нимадир юмуш билан яна хонасига кирган Дилхуморни эри қўлини ортига яширганча, савол билан кутиб олди:
— Қани топ-чи: қўлимда нима бор?
Дилхумор турмуш ўртоғига синчиклаб қараркан, бу гапни кутмагани учун ҳазиллашди:
— Ўйинчоқми?
— Йўқ.
— Китобми? — қизиқиши ортди аёлнинг. Шу пайт турмуш ўртоғининг боши оша соябоннинг ялтироқ тутқичи кўринди-ю…
— Вой, соябонми?!.. — хурсанд бўлиб кетди Дилхумор. — Раҳмат сизга…

***
Дилхумор мамнун ҳолда ишга отланди. Қўлида эса мўъжазгина соябон. Ёмғир ҳамон майдалаб ёғар, осмоннинг эса қовоғи ҳали очиладиганга ўхшамас, аммо ҳар-ҳар ерда ҳосил бўлган кўлмакчалардан сакраб ўтаётган қизининг ҳам, ўзининг ҳам кайфияти чоғ…
Ёмғир бутун борлиқни ўзиники қилиб улгурди. Ґатто Дилхуморнинг юрагини ҳам. Осмондан ёғаётган зарралар остида бошига соябон тутганча кетиб бораётган аёл одамларни кузатаркан, енгилгина хўрсиниб қўйди: наҳотки оламнинг завқини, бахтни сезиш учун унга биргина мана шу соябон етишмаётган эди?..
Аёлнинг кўнглини олиш шу қадар осонмикин-а?.. Кўпчилик бу ҳилқатни фақат тақинчоқлару либосларга қизиқишда, моддий дунёнинг ўткинчи зару зеварларига меҳр қўйишда айблайди. Ваҳоланки, аёл учун яқин инсонининг эътиборини, ғамхўрлигини ҳис этиб туришдан ортиқ қувонч йўқ. Фақат унга доим ижобий кўз билан қараб, яхши фазилатларини кўра олсангиз, муҳими, унга нисбатан юрагингизда камтаргина, аммо оилангизга пойдевор бўлган қайноқ меҳр парчаси ҳамиша мавжудлигини англата олсангиз, кифоя...

Муҳаббат Шарифова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9🥰4😢1
ЯНГИ ТЕЛЕФОН ёқуд ҚАЙТАР ДУНЁ…

Бир куни ишхонамиздаги бир қиз хонамга янги телефонини олиб кирди. Аппарати жуда ихчам, қулай ва кўзни қувонтирадиган эди. Камераси 8 мегапиксел, сенсорли, дисплейи ҳам каттагина. Манга ёқди ва унинг илтимосига кўра телефонини турли мусиқа ва видеолар билан тўлдириб бердим. Ҳар сафар хонасига кирганимда телефонидан паст овозда мусиқа эшитиларди.
Ундан сўрардим “Нега компютерда эшитмайсиз?” деб. У эса телефонида эшитиш ёқишини айтарди. Кўпинча ўзини суратга олаётган пайтда кўриб қолардим. Камераси сифатли суратга олгани учунми, турли тарафлардан синаб кўрарди. Ман эса кулардим “Ўйинчоқни зўрини топдиз” деб.
Бир куни хонамга хомуш кириб келди, қўлида телефони. Нима бўлганини сўраганимда сувга тушиб кетганини айтди. Айтишича тоққа дам олгани чиқишган дугоналари билан. У ерда ҳожатга кирганида телефони шимининг орқа чўнтагида бўлган экан...
Хуллас, унитаздан олиб яна раковинада ювибди бечорани. “Батарейкасини дарров олиб ташламадизми?” деб сўраяпманку ичимдан тошиб келаётган кулгини зўрға босишга ҳаракат қиляпман. У эса бундай қилиш кераклиги ҳақида илгари эшитмаганлигини айтди. Кейин дугоналари билан телефонни сочиб ташлаб, фенда қуритишган, лекин кеч бўлган экан. Ичидаги схемалари куйиб кетган ҳаммаси. Буни устахонада ўзим кўрдим.
Бечора олти юз минглик телефонни зўрға эллик мингга сотиб юборди...
Орадан вақт ўтди. Мани пешонамга ҳам зўр телефон битди.
Сенсорли дисплей, камера 12 мегапиксел, интернетда ўзимни ҳудди балиқ сувда юргандек ҳис қилардим. Ҳар тарафлама талабларимга жавоб берар, унга етишганимдан жуда-жуда хурсанд эдим. Ҳаттоки аёлим рашк қилиб телефонимни “кундош” деб ҳазиллаша бошлади...
Бир куни дўстларим билан тоққа дам олгани чиқдик. Ўша ерда ҳам телефоним қўлимдан туширмадим, дўстларим “Қўйсангчи, шу матоҳингни, дам олгани чиққанмизку!” деб хафа ҳам бўлдилар. Чўмилдик, дам олдик, овқатландик. Кечки овқатни ўзим қилиб бераман деб мақтандим. Ниятим ўчоқ бошида ўтирганда бироз интернетга кириш эди.
Бир пайт қўнғироқ бўлиб қолди ва қўлимда капгир бўлгани учун телефонни қўлоғимга қистириб гаплаша бошладим. Қозонга қараганимда ичида ёғ қизиганини олиш учун ташланган бутун пиёз қорайиб кетибди.
Уни оламан деб энгашган эдим кўзимга ўчоқдан чиққан тутун кириб ачиштириб юборди. Бир ножўя ҳаракат ва... мани севимли сенсорли телефоним қозон ичида!!!
Тассавур қилинг, капгирда олишга уриняпманку, телефон сирпаниб яна қизиб турган ёғга тушиб кетяпти. Икки-уч марта шундай қовуриб олганимдан кейин қўлимни куйдириб бўлсада чиқариб олдим. Телефонни аҳволини кўриш керак эди.
Эҳтиёт қисмларга бўлиб сотишга ҳам ярамас эди, бужмайиб қолган...
Икки юз эллик долларлик еб бўлмас таом! Ўша онда кўз олдимга негадир ишхонамдаги қизнинг жилмайиб туриши келди. Қайтар дунё деганларидек. Бир гапда ҳақиқат борлигига амин бўлдим: “Агар илгари қирқ йилда қайтса, ҳозир қирқ кунга ҳам бормаяпти!”...

Баҳром Муҳаммад

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6
Munosib deb bilgan insonizga jo’natib qo’ying..❤️‍🩹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2