This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 40 ming istigʻfor haqida
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4👏3
Хомиладор аёларнинг инжиклиги ёхуд мани тентак килаёзган хотиним...
Дастлаб хотинимни хеч нимага зориқтирмасдан, ўзимдан мингдан-минг розилик рухида боқишга қарор қилдим ва бироз уддаладим хам. Лекинбир кунмас-бир кун белим синишини кўнглим сезганди. Ахир, бутун атрофига қопқонлар қўйилган киши вақт-соати келиб, барибир илинади-да!
- Нос чекишни ташланг, туфлашингизни кўриб, кўнглим айниб кетаяпти, - деди хотиним бир куни.
Кўнгил айниши, бу - яхшилик аломати. Яъни у хомиладор! Жуда хурсанд бўлдим. Шу хурсандчилик шарофатига носни ташладим.
-Розимисан? - сўрадим ундан.
-Ташлаганингиз рост бўлсин, минг бор розиман.
-Лекин ўрнига сигарета чекаяпман. Сигарета носга қараганда «культурний»! У қовоғини уйди. Билдимки, дарров норозилик туйғуси жунбушга келди. Айтганимдек, бир хафтадан сўнг деди:
-Қанча пул йўқ қилдингиз?
-Қаерга қанча йўқ қилибман? - илк бор пешанам тиришди.
-Сигаретага! Хар куни беш-олтита, хафтасига икки қути, бир ойда саккиз, бир йилда…
-Бўлди-бўлди, ташладим чекишни!
-Рахмат.
-Никотин болага хам таъсир қилади!..
-А?! - севинчимдан шифт бўйи сакрадим. У хомиладор эди. Боламга хавф солар экан, кечганим бўлсин шу сигаретадан! Хар куни
«донабай» сотиб олиб, пулимнинг хам баракаси учаётган эди. Қолаверса, эътибор берсангиз, кўчадаги олиб сотарлар сигаретани
доналаб сотганда хеч қандай қўлқопсиз, яланғоч қўл билан айнан фильтридан ушлаб олиб беради. Ювилмаган қўлидан сигарета чеккандан чекмаган минг марта маъқул. Ўзимдан ҳам, хотинимдан хам мамнун эдим. Чунки ароқни хам ташлатиб, бошоғриқлардан халос этди. Хотинимдан мингдан-минг эмас, миллиондан-миллион рози бўлдим. Ичмайман, чекмайман, ишдан ўз вақтида қайтаман, соғломман, маошим хам рисоладагидек. Бироқ…
-Нега аввалдигдек хушчақчақ эмассиз? - сўраб қолди бир куни. - Кимнидир ўйлаб юрганга ўхшайсиз.
-Ичиш-чекишни ташлаб, энди-энди соғлом хаётга мослашаяпман, - дедим. - Авваллари кайфда турли шўхликлар қилган бўлсам
қилгандирман! Хотин кўнармиди. Икки оёғини бир калишга тиқиб олгач, эртасига ишдан тиржайиб қайтдим. Телевизорда «Янгиликлар»
дастури бўлаётган экан, кўрсатув мусиқасига рақсга тушиб, қўшиқ хам хиргойи қила бошладим. Нақ бошимда ўқлов синаёзди-я!
-Тинчликми? Биронтасини севиб қолдингизми?! Сиз бекорга бунчалик севинмайсиз!
-Уф, нима қилай унда, айт, нима қилай?!
-Эркак деган сал жиддийроқ бўлади. Кўрган одам жинни-пинни, дейди-ку!.. Хақиқатан, бу гапда хам жон бор эди. Бу хаётда жиддий
бўлмасангиз, ит хам, бит хам ўзини сизга тенг деб ўйлаб, шунга яраша муомала қилади, обрў орттиролмайсиз. Жиддийликка муккасидан
кетдим. Тўйларда, туғилган кунларда ўйнамай қўйдим. «Мазанг йўқми?» деганларга, «мазам-ку бор, афсус, энди жиддий бўлишим керак», деб жавоб бердим. Хотиним эса кўп ўтмай қулоғимни қоқиб қўлимга берди:
-Тўйдим! Хаёт зерикарли! На севги бор, на романтика! Бу кишим нуқул хайкалга ўхшаб ўтиради. Юрак-қалб борми ўзи сизда.
Ана шундай гаплар азизларим...
Internet

👍9❤7
❤2
#Taqdir_bitiklari
#No_118
#By_Nafisa_Malikova
-сизни ёмон кўраман ойи эшитяпсизми?-деди бақириб...кўзлари қизариб кетган аҳволи телбанамо кўринаётган қизига қараб Раънони юраги орқага тортди...нега бу қизни эплаб бўлмайди? Одамларнинг қизини кўриб ҳавасинг келади фақат ўқиш фикру дарди...менинг қизим эса...ҳааа барибир қон тортар эканда жинниликлари дадасини ўзи...эри ҳам қизишса кўзлари қизариб ичига жин кириб олгандек кўринарди...эгасига топшириб олгунча қандай тизгинда ушлай оларкин энди бу қизни...
-Омина ўзингни жинниликка солма эсингни йиғ! Ёмон кўрсанг ёмон кўр дадангни ўзисан даданг қадримга етмагач сенлардан нима кутай?-деди кўзи ёшланиб...
Ўтмиш.
Омина уйларни супуриб ҳовлига чиққанди ҳамки Одина кўчадан кириб келди...қўлида замонавий телефон..
-қаеран олдинг?-деди шошиб бориб..
-ишлаган пулимга озроқ қўшиб дадам олиб берди!
Омина шу тобда ота онасидан кўнгли оғриб кетди ахир мана 9-синфга ўтибди ҳамки қўлида телефони йўқ...наҳот Оминани ҳам ҳаваси кўнгли борлигини унутишган...ўша кун.шумшайиб юрган Оминани Раъно сўроққа тутди...
-нима бўлди?
-ҳеч нарса!-деди Омина ҳафа бўлиб...
-дадаси Оминага ҳам олмабсизда!-деди Раъно овқат еяётган эрига...
-Одина ўзини пулига олди..ишласин унинг ҳам савдога чақирсанг китобдан бўшамайдику?
Элнур қоши чимирилиб хотинига боқди...
-унингиз савдога йўқдаа..
-нимага бор ўзи? Қўлидан бир иш келмайди!
Раънони асаб толалари таранглашди...қизига ўзи ишлаб олиб бермаса бўлмайди чоғи...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Ҳозирги кун...
Бақир чақир овозидан ҳамшира эшикни очди...
-сизлар ҳозир кетасиза? Тез докторга учрашинг!
Раъно ёшли кўзларини артиб ҳамшира ортидан эргашди...қачон мен ҳам рўшнолик кўраркинман? Ичини шу ўй кемирарди...

❤4🔥2
#Taqdir_bitiklari
#No_119
#By_Nafisa_Malikova
-қизингиз анча вақт назоратимда бўлади! Келажагига таъсир этмаслиги учун рўйҳатга олмадим!
-умрингиздан барака топинг! Қизим ёмон қиз эмас...
Омина онасини ортида турганча хаёлларига берилганди...
-Омина сизга ишондим!
Фозилнинг ўктам овози қизни хаёлларини тўзғитиб юборди...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Бошига салла кийиб олган қарироқ мўйлабли киши Оминани суралар билан ўқий бошлади..ора орада "Суф"деб қўяди...Омина қилт этмасди..Раъно қизига зимдан боқиб қўйди...бир пасда бўйи етиб қолибди қизиниям кўзга яқин бўлиб қолибди...
-қизингизга жин кириб олган!
Домлани гапи Раънони эсанкиратиб қўйди...Оминага ташқарига чиқ ишорасини қилиб чиқариб юборгач қўрқа писа гап бошлади..
-қандай қилиб?
Домла кўзларини юмиб тилга кирди..
-қоронғу хонада бир ўзи ётадими?
-ха...кўпинча шундай!
Домла кўзларини очиб ваҳимали қаради..
-жинлар қизлар билан ўйнашишни яхши кўради! Танасига тегинади...
Раъно тасаввур қила олмай қўрқиб кетди..
-қандай кирган?
-қиз бола овлоқ жойларда юрмаслиги..хожат қилмаслиги керак..жинлар тез ўрнашиб олади!
-қандай чиқарамиз?
Домла жиддий боқди...
-чиқариш анча машаққатли аммо мен ҳаракат қиламан синглим!

❤4🔥4
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_119 #By_Nafisa_Malikova -қизингиз анча вақт назоратимда бўлади! Келажагига таъсир этмаслиги учун рўйҳатга олмадим! -умрингиздан барака топинг! Қизим ёмон қиз эмас... Омина онасини ортида турганча хаёлларига берилганди...…
#Taqdir_bitiklari
#No_120
#By_Nafisa_Malikova
"Жинлар ҳақиқатда бор мавжудотлар бўлиб, асли оловдан яратилган. «Жин» сўзининг луғавий маъноси «тўсилган» дегани, яъни одамлар кўзидан тўсилган нарса. Шу сабабли ҳам у инсонларга кўринмайди. Улар ўзлари кўринмай туриб, бизларни ва бошқа нарсаларни кўришлари, шу билан бирга, турли шаклларга киришлари ҳам мумкин. Уларнинг ичида ҳам худди одамларга ўхшаб иймонсиз-иймонли, яхши-ёмон, адашган ва ҳидоятда юрганлари бор. Жинлардан ҳам Қуръонга, Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтириб, яхши йўлда юрганлари жаннатга, иймонсиз бўлиб, ёмон йўлда юрганлари дўзахга тушадилар. Улар одамларга ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар ва ғойиб сирларини билмайдилар, чунки Қуръони Карим нозил бўлганидан сўнг улар бу хислатлардан маҳрум бўлишган. Жинларнинг Аллоҳ таоло билан насаб йўлидаги боғлиқлигига келсак, бу ҳақдаги ҳар қандай фикрлар ғирт туҳматдир."
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Раънони ранги оқариб кетди...
-биласизми қизимни нуқул кўча кўйда сўраб келишади лекин уйга келишмайди..бир сўраб йўқ бўлиб кетишади шуни ўйлаб сиқилиб юраманда...
Домла яна кўзларини юмиб сўз бошлади....
-сочлари калта бир қариндошингиз бор жудаям яқин...чамамда дарвозангиз тагига илму амал қилинган...уйингизга бориб бир тозалаш керак!
Раънони хаёлига Донохол келди...нуқул ўзим келин қиламан дейверади бирор нарса қилиб ўзига иситиб оляптими ё қизини..
-қайнсинглим бор шумикин?
Домла жиддий қаради...
-кимлигини айтмайман! Лекин жуда кучли жоду!
-уйимга қачон борасиз?
Домла қўлидаги иккиталик шиқирлайдиган темирчани кўрсатди..
-бу қаерда илму амал бўлса ўша ерда жиринглайди!
Раъно домлага илтижо билан боқди...
-менга қизимни бахти керак!
-тумор ясаб бераман заказной фақат 500долларга! То турмуш қургунча ечмайди!
Раъно суммани эшитиб бироз ўйланиб қолди...Домла тасбеҳини айлантириб ўтираверди..оналарни нозик жойини жуда яхши билади айниқса қиз фарзанди борлардан тушум катта...
-қачон ясаб берасиз?
Ваниҳоят Раъно тилга кирди...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Омина ҳовлини ногиронлик аравасида ўтириб томоша қилаётган қизалоққа ачиниб қаради...
-кирамизми қизим?
Афтидан домлани аёли шекилли қизчани бошини силаб қўйди...
-яна бир оз томоша қилай ойи ётавериб зерикдим!-деди қизча умидвор нигоҳда онасига боқиб...

❤14😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!
⛅️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!

👍1
Соябон...
Кеч оқшом кутилмаганда ёмғир шивалай бошлади. Эндигина яшил либосга бурканаётган дарахтлар муздек томчидан сескангандек тебраниб қўяр, уларга термулаётган аёлнинг эса эрталаб болаларининг совуқдан мактабга дилдираб чиқиши-ю, ўзи ҳам то ишга етиб олгунига қадар жунжикиб автобус кутишини ўйлаб, юрагига бир оз ғашлик оралади. Эси қурсин, ташқарида яқиндагина ювилган кийимлар ҳам ёмғир остида қолгандир…
Чарчоқ забт этган вужуди ўзига бўйсунмаётган аёлнинг кўзлари оҳиста юмилди…
***
Тонгда ажойиб кайфият, ҳаётга, атрофдагиларга муҳаббат билан уйғониш қандай яхши-я! Дилхумор ҳам эрталаб тунда юрагига ваҳима солган кечқурунги ҳислардан батамом холи эканини сезиб, кўнгли равшан тортди. Аёл шу дамда тирикликнинг қадри ва ажойиблигини, серташвиш бўлса-да, мана шу камтарингина ҳаётининг завқини ич-ичидан сезгандек эди. У деразадан ташқарига қараркан, ёмғир ҳали ҳам тинмаганини кўрди-ю, анча вақт олдин соябонини синдириб қўйгани ёдига тушди.
— Эҳ… ёмғир яхши-ку, соябонимнинг синиб қолгани ёмон-да, — деб қўйди сўнг ўзини кузатиб турган турмуш ўртоғига.
Эри унга жавобан ҳеч нима демади, фақат сирли равишда жилмайиб қўйди, холос. На илож, энг мақбул жавоб шу бўлганидан кейин, нима ҳам дейиш мумкин?
Майли, автобусга чиқиб олса, у ёғи ҳеч гапмас…
Болаларига нонушта тайёрлаб бергач, нимадир юмуш билан яна хонасига кирган Дилхуморни эри қўлини ортига яширганча, савол билан кутиб олди:
— Қани топ-чи: қўлимда нима бор?
Дилхумор турмуш ўртоғига синчиклаб қараркан, бу гапни кутмагани учун ҳазиллашди:
— Ўйинчоқми?
— Йўқ.
— Китобми? — қизиқиши ортди аёлнинг. Шу пайт турмуш ўртоғининг боши оша соябоннинг ялтироқ тутқичи кўринди-ю…
— Вой, соябонми?!.. — хурсанд бўлиб кетди Дилхумор. — Раҳмат сизга…
***
Дилхумор мамнун ҳолда ишга отланди. Қўлида эса мўъжазгина соябон. Ёмғир ҳамон майдалаб ёғар, осмоннинг эса қовоғи ҳали очиладиганга ўхшамас, аммо ҳар-ҳар ерда ҳосил бўлган кўлмакчалардан сакраб ўтаётган қизининг ҳам, ўзининг ҳам кайфияти чоғ…
Ёмғир бутун борлиқни ўзиники қилиб улгурди. Ґатто Дилхуморнинг юрагини ҳам. Осмондан ёғаётган зарралар остида бошига соябон тутганча кетиб бораётган аёл одамларни кузатаркан, енгилгина хўрсиниб қўйди: наҳотки оламнинг завқини, бахтни сезиш учун унга биргина мана шу соябон етишмаётган эди?..
Аёлнинг кўнглини олиш шу қадар осонмикин-а?.. Кўпчилик бу ҳилқатни фақат тақинчоқлару либосларга қизиқишда, моддий дунёнинг ўткинчи зару зеварларига меҳр қўйишда айблайди. Ваҳоланки, аёл учун яқин инсонининг эътиборини, ғамхўрлигини ҳис этиб туришдан ортиқ қувонч йўқ. Фақат унга доим ижобий кўз билан қараб, яхши фазилатларини кўра олсангиз, муҳими, унга нисбатан юрагингизда камтаргина, аммо оилангизга пойдевор бўлган қайноқ меҳр парчаси ҳамиша мавжудлигини англата олсангиз, кифоя...
Муҳаббат Шарифова

❤9🥰4😢1
ЯНГИ ТЕЛЕФОН ёқуд ҚАЙТАР ДУНЁ…
Бир куни ишхонамиздаги бир қиз хонамга янги телефонини олиб кирди. Аппарати жуда ихчам, қулай ва кўзни қувонтирадиган эди. Камераси 8 мегапиксел, сенсорли, дисплейи ҳам каттагина. Манга ёқди ва унинг илтимосига кўра телефонини турли мусиқа ва видеолар билан тўлдириб бердим. Ҳар сафар хонасига кирганимда телефонидан паст овозда мусиқа эшитиларди.
Ундан сўрардим “Нега компютерда эшитмайсиз?” деб. У эса телефонида эшитиш ёқишини айтарди. Кўпинча ўзини суратга олаётган пайтда кўриб қолардим. Камераси сифатли суратга олгани учунми, турли тарафлардан синаб кўрарди. Ман эса кулардим “Ўйинчоқни зўрини топдиз” деб.
Бир куни хонамга хомуш кириб келди, қўлида телефони. Нима бўлганини сўраганимда сувга тушиб кетганини айтди. Айтишича тоққа дам олгани чиқишган дугоналари билан. У ерда ҳожатга кирганида телефони шимининг орқа чўнтагида бўлган экан...
Хуллас, унитаздан олиб яна раковинада ювибди бечорани. “Батарейкасини дарров олиб ташламадизми?” деб сўраяпманку ичимдан тошиб келаётган кулгини зўрға босишга ҳаракат қиляпман. У эса бундай қилиш кераклиги ҳақида илгари эшитмаганлигини айтди. Кейин дугоналари билан телефонни сочиб ташлаб, фенда қуритишган, лекин кеч бўлган экан. Ичидаги схемалари куйиб кетган ҳаммаси. Буни устахонада ўзим кўрдим.
Бечора олти юз минглик телефонни зўрға эллик мингга сотиб юборди...
Орадан вақт ўтди. Мани пешонамга ҳам зўр телефон битди.
Сенсорли дисплей, камера 12 мегапиксел, интернетда ўзимни ҳудди балиқ сувда юргандек ҳис қилардим. Ҳар тарафлама талабларимга жавоб берар, унга етишганимдан жуда-жуда хурсанд эдим. Ҳаттоки аёлим рашк қилиб телефонимни “кундош” деб ҳазиллаша бошлади...
Бир куни дўстларим билан тоққа дам олгани чиқдик. Ўша ерда ҳам телефоним қўлимдан туширмадим, дўстларим “Қўйсангчи, шу матоҳингни, дам олгани чиққанмизку!” деб хафа ҳам бўлдилар. Чўмилдик, дам олдик, овқатландик. Кечки овқатни ўзим қилиб бераман деб мақтандим. Ниятим ўчоқ бошида ўтирганда бироз интернетга кириш эди.
Бир пайт қўнғироқ бўлиб қолди ва қўлимда капгир бўлгани учун телефонни қўлоғимга қистириб гаплаша бошладим. Қозонга қараганимда ичида ёғ қизиганини олиш учун ташланган бутун пиёз қорайиб кетибди.
Уни оламан деб энгашган эдим кўзимга ўчоқдан чиққан тутун кириб ачиштириб юборди. Бир ножўя ҳаракат ва... мани севимли сенсорли телефоним қозон ичида!!!
Тассавур қилинг, капгирда олишга уриняпманку, телефон сирпаниб яна қизиб турган ёғга тушиб кетяпти. Икки-уч марта шундай қовуриб олганимдан кейин қўлимни куйдириб бўлсада чиқариб олдим. Телефонни аҳволини кўриш керак эди.
Эҳтиёт қисмларга бўлиб сотишга ҳам ярамас эди, бужмайиб қолган...
Икки юз эллик долларлик еб бўлмас таом! Ўша онда кўз олдимга негадир ишхонамдаги қизнинг жилмайиб туриши келди. Қайтар дунё деганларидек. Бир гапда ҳақиқат борлигига амин бўлдим: “Агар илгари қирқ йилда қайтса, ҳозир қирқ кунга ҳам бормаяпти!”...
Баҳром Муҳаммад

❤6
Munosib deb bilgan insonizga jo’natib qo’ying..❤️🩹
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
#Taqdir_bitiklari
#No_121
#By_Nafisa_Malikova
-ит семирса эгасини тепади деган экан санғиб санғиб келдингми?
Элнур сигаретни қуюқ тутатиб Раънога боқди...стол устида ароқ деярли бўшаган афтидан маст шекилли...
-Зоминга бориб тез қайтдим Оминани бир ўқитиб келяпман!
-қанча йўқ қилдинг?
Элнур сигаретини кулдонга тўкиб яна тортаркан...
-эртага савдога чиқаман!-деди Раъно пешонаси тиришиб..
-чиқасанда орқа олдингга қарамай пул ишлатганингдан кейин! Жўраларимни хотинлари пул топиб эрини уйга ўтқизиб қўйган! Барнохонни қара эрини кетини ўпишга тайёр! Сен эса бир шахарсан!
Раъно эри жанжалга сабаб қидираётганини сезди..
-ҳа энди одамларни хотини бошқачада!
-ит эмган..тилингам бир қарич!
Элнур ўрнидан турди...яланғоч фақат шалвар кийиб олган.
Раънони жахли чиқди қачон тузук бўлиб юраркин!
-устингизга майка кийиб олинг! Қизлар ҳам катта бўлиб қолди!
-ишинг бўлмасин! Ақл ўргатма...
Жиззакилиги ортиб боряпти..ростдан илму амал қилинганмикин уйи тинчимасин деб...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Омина ўзини таппа ўрнига ташлади...Одина рўмолни чиройли қилиб ўраб макияжни якунларкан бир қоп ундек ётган опасига қараб кулди...
-опа Гавҳарни росдан ўлдирмоқчи бўлдингми?
Рўмоли ўзига ярашиб турган синглисига боқиб Омина жилмайди...
-Баҳром учун рўмол ўрадингми?
-қалай ярашибдими? Ҳозир савдога бораман у эса яқинимдаги кафеда менга термулиб ўтиради!-деди Одина ойнага ўзига маҳлиё бўлиб қараб қўяркан...
Ташқаридан бақир чақир овози эшитила бошлади...
-оббооо..мен савдога кетдим! Тур қара онамга...
-жонга тегди...шу дадам ўлмади биз қутулмадик!-деди Омина ғазаб билан...

❤12
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_121 #By_Nafisa_Malikova -ит семирса эгасини тепади деган экан санғиб санғиб келдингми? Элнур сигаретни қуюқ тутатиб Раънога боқди...стол устида ароқ деярли бўшаган афтидан маст шекилли... -Зоминга бориб тез қайтдим Оминани…
#Taqdir_bitiklari
#No_122
#By_Nafisa_Malikova
-Баҳром ака туғилган кунингизга қиммат бренд соатдан олдим қаранг!
Баҳром бойвачча жўраларида кўрадиган соатни кўриб эс хуши учаёзди...
-раҳмат Одина!-деди қувониб...
-сизга ярашади!-деди Одина йигитга жилмайиб...
-худди шундек соат олмоқчи эдим ўзи яқинда! Қалай ярашдими?
Йигит соатни қўлига тақиб қизга кўрсатди...
-жудаям! Бу эса жиянингизга кийимча!
Одина хитой кийим бошчани пакети билан Баҳромни қўлига тутқизди..
-жуда эътиборлисанда!
Баҳром совғалардан мамнун бўлиб қизга боқди...
-онангизга эса шоколад олдим российский!
Бир кило қиммат шоколад ҳам пакетдан жой олди...
-онамга сени расмингни кўрсатдим! Мана шу қизга уйланаман деб!
Одина қизариб янада гўзаллашиб кетди...
-нима дедилар?
-сен нима десанг шу ўғлим дедиларда...
Баҳром онасини гапини эслаб қизга жилмайиб қўйди...
"Отаси бойми ишқилиб?
Онасининг гапидан Баҳром ўйчан тикилди...
-менимча ўзига тўқ! Қизи пулни аямай ишлатадику!
-совға саломни зўри келадиган оила бўлсинда ўғлим ҳозир куёвлар ардоғда ана ишхонадаги дугонамни ўғлига қайнотаси уй олиб бериб қўйибди..сениям шахзодадан кам жойинг йўқ!"
Онаси ҳурсанд бўладиган бўлди...
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
-янгаааа...
Донохол ҳовлига кириб келди....Омина сув сепиб юрарди...
"Ўзиям қош кўзи попукдеккинада Темуримга мос! Тезроқ ўзимизники қилиб олсайдик биров илиб кетмасдан...".Қўлидаги тупроқни билимсиз сепиб юборди...
-амма!-Омина қучоқ очиб сўрашди...
-янгам қани?
-ичкарида!
-мактабни битирдинг энди эрга тегасанми?
Оминани қошлари чимирилди...
-э амма ўқийман энди!
Донохол уйга кирганди янгаси ҳолсиз ётган экан...
-ҳа янга бурга тепдими?
Раъно уялиб ўрнидан турди..қайнсинглисига жой солиб обдон сўрашгач
-акангизни биласизку калтаклари билан бир сийлаб турмаса кўнгли ёришмайди!
-урсаям ўзи пул топадику янга ана мен гўрсўхта эримдан шунчун ажрашдимку эркак дегани пул билан таъминлаб қўйсада лаллаймай!
Донохол анча вақт собиқ эридан нолиди...
-қўяверинг буёғига фарзандларингиз учун яшанг!
-нега экан одам ўзи учун яшаш керак! Ана артистларам ажрашиб дарров иккинчисига тегади! Русларни билгани билган кам туғади мазза қилиб яшайди!
Келин бўлганидан бери қайнона хизматини қилмаган Донохолга Раъно жилмайиб қараб қўйди...эх одамлар!

❤8