🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌷Яхши амал жаннатга йўлак,
🕊 Савобларнинг совғаси бўлак.
✨ Чин юракдан билдирай тилак,

❤️ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Кириб келган энг яхши кун ЖУМА муборак дўстларим!

🤲 Ушбу кунимизни яратгам эгам барчамизни мехрдан барокатдан, бенасиб қилмасин.

🤲 Аллохим барчамизни ўз панохида асрасин!

😊 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
NEGA BARAKA HAYOTIMIZDAN KETMOQDA ☝🏻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
NEGA BARAKA HAYOTIMIZDAN KETMOQDA ☝🏻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
ТАНА БОШҚА ДАРД БИЛМАС
(Бўлган воқеа)

Дабдаба билан дастурхон ёзилди. Биродарлари, яқинлари қатор терилган, чет эл мошиналари турган йўлакдан ўтиб катта боғда ясатилган дастурхон устида жам бўлдилар. Бир ёқда тўтилари, бир ёқда беданалари, бир ёқда булбуллари сайраб, келганларни маст қилар, меҳмонларнинг кўзлари эса умриларида кўрмаган, емаган неъматларда эди.
–"Қани олинглар...
Буни яқинда Дубайдан олиб келдим. Буни Малайзиядан олиб келгандим, мазасини кўринглар. Бу Сингапурдан келган насибаде насиба...
Қани еб баҳо беринглар."
Зиёфатдан сўнг суҳбатлашар эканлар келганлардан бири яқин қўшнисига ёрдам керак эканлигини эслаб ўтди. Жуда абгор ҳолатда эканлиги, аёли касал, эркакнинг ойлиги 4 фарзандга етмаётгани, топгани аёлининг дориларидан ортмаётгани ва ҳаказо...
Теридан ишланган қаҳва ранг диванда ястаниб ўтирган уй эгаси: –"Эҳ, ҳозир ҳаёт қийин бўлиб кетди. Яшаш борган сари оғирлашиб бормоқда. Қўлимиздан дуодан бошқа ҳеч нарса келмайди биродар. Қўшнингизга Аллоҳ ёрдам берсин", дедию қўлига қимматбаҳо телефонини олди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍1
#Taqdir_bitiklari

#No_154
#By_Nafisa_Malikova



Омина имтиҳондан чиқиб кўчага боқди.Имтиҳондан чиқган фарзандларини дуолар қилиб иссиқда турган оналарга оталарга ҳавасла боқди.Бир зумга кўзида ёш мавжланди.Уни имтиҳонини бировга қизиғи бормикин? Ёнгинасидан ўтиб кетиб онасини маҳкам қучган қизга шу тоб жуда ҳаваси келди.Онаизор қизини сочини силаб ундан ҳол аҳвол сўраб дарровда сув тутди.Омина аста одимлади.Бир кун келиб фарзандлари бўлса асло уларни ёлғиз қўймайди доим ёнида тиргак бўлади,фарзандлари учун яшайди у..
"Эй Аллоҳим насиб эт ўқишга кирай"лаблари унсиз пичирлади.
-сизга раҳмат Омина! Саволларимни ечиб бердингиз
Ёнига боягина имтиҳон саволларини ўзига ишончла тақдим этган орқада ўтирган қиз келди.
-чамамда 20та ечдим! Ишқилиб тўғри чиқсин!-деди Омина ҳавотирли жилмайиб.
-сиздан Аллоҳ рози бўлсин бошқа бўлганда ечиб бермасди!-деди қиз миннатдор оҳангда.


-Шамшод бу ерга келишингга шу қиз сабабми?
Шамшодни хаёллари чалкашиб танишига боқди.
-менга қолса бу ерда ўқимагани яхши эди! Бу ер қизларни жойи эмас!-деди Шамшод анча узоқда узун сочларини ҳилпиратиб кетаётган Оминага орқаваротдан боқаркан.
-эҳтиёт бўл жўра тағин севиб қолма! Бугун сени меҳмон қилайми Тошкентда! Зўр гулчалар бор..
Шамшодни ўқрайган нигоҳини кўриб Азиз қўли билан оғзини тўсди.

🌺🌺🌺🌺🌺


-келдингми?
Раъно оддий нарсадек эътиборсиз кутиб олди.
-ҳа келдим!-деди Омина оғир ютуниб.
-сенга совчилар келибди! Картошкачидан..бу йил ўқишга кира олмасанг шуларга узатамиз..
-эй ойи у йигитни танимайманку..
❤11
#Taqdir_bitiklari


#No_155
#By_Nafisa_Malikova


-даданггаку фарқи йўқ! Ўқийсанми ўқимайсанми?
Доимий гапларни эшитганча Омина хонасига йўналди.Чарчоқ туфайли каравотига чўзилди.Тарқоқ хаёлларини Гулшодани қўнғироғи бузиб юборди.Салом алик қилишга ҳам улгурмасдан
-Омина эшитдингми Сухроб ва Гавҳар битта институтга топширибди!-деган гапни эшитиб юраги увушсада Гулшода уни кўриб тургандек жилмайди
-ўзи Гавҳарни орзуси шу эди!
Анча вақт жойида тўлғониб ётди.Қизиқ у ҳам севилармикин? Ким экан ўша маҳбуби? Чизгиларни хаёлан чизиб бир ниқобли бир эса устозлик қилган сўнгги бор эса имтиҳонда кўрган йигитларини жамлашга тиришди..улар бир инсонми ёки бошқа бошқа..менимча бошқа йўқса Тошкентда бўлмас эди..
Раъно савдога кетгач уйга келган Одина хонага ҳовлиқиб кирди.
-қара зўр кино олиб келдим!
-русчаку!-деди Омина устидаги ёзувга қараб.
-нима фарқи бор? Карисларни киноси зўрда!
Иккиси дискни қўяркан Ўғилой ҳам келиб қолди.
-бор сен нарёқда ўйна сен кўрадиган кино эмас бу!
Одина синглисини ҳайдаб чиқариб юборди.
-ёш қизчани ўпаяптими?-деди Омина телевизорга қизиқиш билан қараб.
-буларда бизникидагидек одамлар ваҳима қилиб юбормайдида оддий ҳол улар учун!-деди Одина кўз узмай.
-менга қара яна Баҳром аканг...
-эй жиннимисан опа? У уялади ундай ишларга..-деди Одина кўзларини олиб қочиб.
-олиб келган кийимчаларинг кимга?
-Баҳром акани синглисига..қизчали бўлганку!
Оминани қовоғи солинди.
-жуда қиммат нарсаларку!
-сенинг ишинг бўлмасин ойимга миқ этчи нима қиларканман?-деди Одина ўқрайиб-ўзингники йўқ кўролмай ўласана?
❤8
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_155 #By_Nafisa_Malikova -даданггаку фарқи йўқ! Ўқийсанми ўқимайсанми? Доимий гапларни эшитганча Омина хонасига йўналди.Чарчоқ туфайли каравотига чўзилди.Тарқоқ хаёлларини Гулшодани қўнғироғи бузиб юборди.Салом алик қилишга…
#Taqdir_bitiklari


#No_156
#By_Nafisa_Malikova


Маънавияти йўқ уйда бузуқлик авж олади..


Омина тутаб кетди.
-мен сенга ўхшаб етаклашиб юрмайман!
Одина пултни қўлига олиб Оминани бошига отди.
-етаклашиб юргиси келадиган одаминг бўлса етаклашасанда қурбақа!
Оминани чаккасига пулт қарс этиб тегди.
-буёққа кел нима дединг?
Одинани тутиб олиб юзига чанг солди.
-қўйвор дедим! Қўйвор ҳўкиз!
Одина жон ҳолатда бақирди.
-ўчир овозингни фохиша!
Омина Одинани бир тепди.
-қоч дедим!
Одина бақирганча Оминани сочини чангаллади.
Бақир чақир овози ҳовлини босиб кетди.Бир пайт қўшни Гулчехра опа хавотир билан очиқ дарвозадан кирди.
-Гулчехра хола опаларимни ажратинг!
Илёс қўрқув билан қўшни аёлга боқди.
Омина деразадан қараб уятдан қизариб кетди.Одина сочлари похолдек бўлиб тўзғиганча Оминани қарғаб хонасига кириб кетди.Ер ёрилмадию ерга кирмади.Онаси эшитса нима дейди энди? Уйлар ҳам сочилиб кетди.Гулчехра опани маъсум чехраси кўринди.
-Омина қизим!
Омина сочларини йиғиштириб салом берди.
-бу ерда нима бўляпти? Уйингизга ўғри кирдими деб юрак ҳовучлаб чиқдим!
Омина уялиб ёйилган нарсаларни йиғиб қўшнини ўтиришга таклиф этди.
-эх қизларима! Нариги дунёда опа сингиллар асло кўришмайди деган гапни эшитганмисизлар?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤3🔥1