🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.67K photos
3.56K videos
4 files
6.88K links
Download Telegram
NEGA BARAKA HAYOTIMIZDAN KETMOQDA ☝🏻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
NEGA BARAKA HAYOTIMIZDAN KETMOQDA ☝🏻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
ТАНА БОШҚА ДАРД БИЛМАС
(Бўлган воқеа)

Дабдаба билан дастурхон ёзилди. Биродарлари, яқинлари қатор терилган, чет эл мошиналари турган йўлакдан ўтиб катта боғда ясатилган дастурхон устида жам бўлдилар. Бир ёқда тўтилари, бир ёқда беданалари, бир ёқда булбуллари сайраб, келганларни маст қилар, меҳмонларнинг кўзлари эса умриларида кўрмаган, емаган неъматларда эди.
–"Қани олинглар...
Буни яқинда Дубайдан олиб келдим. Буни Малайзиядан олиб келгандим, мазасини кўринглар. Бу Сингапурдан келган насибаде насиба...
Қани еб баҳо беринглар."
Зиёфатдан сўнг суҳбатлашар эканлар келганлардан бири яқин қўшнисига ёрдам керак эканлигини эслаб ўтди. Жуда абгор ҳолатда эканлиги, аёли касал, эркакнинг ойлиги 4 фарзандга етмаётгани, топгани аёлининг дориларидан ортмаётгани ва ҳаказо...
Теридан ишланган қаҳва ранг диванда ястаниб ўтирган уй эгаси: –"Эҳ, ҳозир ҳаёт қийин бўлиб кетди. Яшаш борган сари оғирлашиб бормоқда. Қўлимиздан дуодан бошқа ҳеч нарса келмайди биродар. Қўшнингизга Аллоҳ ёрдам берсин", дедию қўлига қимматбаҳо телефонини олди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍1
#Taqdir_bitiklari

#No_154
#By_Nafisa_Malikova



Омина имтиҳондан чиқиб кўчага боқди.Имтиҳондан чиқган фарзандларини дуолар қилиб иссиқда турган оналарга оталарга ҳавасла боқди.Бир зумга кўзида ёш мавжланди.Уни имтиҳонини бировга қизиғи бормикин? Ёнгинасидан ўтиб кетиб онасини маҳкам қучган қизга шу тоб жуда ҳаваси келди.Онаизор қизини сочини силаб ундан ҳол аҳвол сўраб дарровда сув тутди.Омина аста одимлади.Бир кун келиб фарзандлари бўлса асло уларни ёлғиз қўймайди доим ёнида тиргак бўлади,фарзандлари учун яшайди у..
"Эй Аллоҳим насиб эт ўқишга кирай"лаблари унсиз пичирлади.
-сизга раҳмат Омина! Саволларимни ечиб бердингиз
Ёнига боягина имтиҳон саволларини ўзига ишончла тақдим этган орқада ўтирган қиз келди.
-чамамда 20та ечдим! Ишқилиб тўғри чиқсин!-деди Омина ҳавотирли жилмайиб.
-сиздан Аллоҳ рози бўлсин бошқа бўлганда ечиб бермасди!-деди қиз миннатдор оҳангда.


-Шамшод бу ерга келишингга шу қиз сабабми?
Шамшодни хаёллари чалкашиб танишига боқди.
-менга қолса бу ерда ўқимагани яхши эди! Бу ер қизларни жойи эмас!-деди Шамшод анча узоқда узун сочларини ҳилпиратиб кетаётган Оминага орқаваротдан боқаркан.
-эҳтиёт бўл жўра тағин севиб қолма! Бугун сени меҳмон қилайми Тошкентда! Зўр гулчалар бор..
Шамшодни ўқрайган нигоҳини кўриб Азиз қўли билан оғзини тўсди.

🌺🌺🌺🌺🌺


-келдингми?
Раъно оддий нарсадек эътиборсиз кутиб олди.
-ҳа келдим!-деди Омина оғир ютуниб.
-сенга совчилар келибди! Картошкачидан..бу йил ўқишга кира олмасанг шуларга узатамиз..
-эй ойи у йигитни танимайманку..
❤11
#Taqdir_bitiklari


#No_155
#By_Nafisa_Malikova


-даданггаку фарқи йўқ! Ўқийсанми ўқимайсанми?
Доимий гапларни эшитганча Омина хонасига йўналди.Чарчоқ туфайли каравотига чўзилди.Тарқоқ хаёлларини Гулшодани қўнғироғи бузиб юборди.Салом алик қилишга ҳам улгурмасдан
-Омина эшитдингми Сухроб ва Гавҳар битта институтга топширибди!-деган гапни эшитиб юраги увушсада Гулшода уни кўриб тургандек жилмайди
-ўзи Гавҳарни орзуси шу эди!
Анча вақт жойида тўлғониб ётди.Қизиқ у ҳам севилармикин? Ким экан ўша маҳбуби? Чизгиларни хаёлан чизиб бир ниқобли бир эса устозлик қилган сўнгги бор эса имтиҳонда кўрган йигитларини жамлашга тиришди..улар бир инсонми ёки бошқа бошқа..менимча бошқа йўқса Тошкентда бўлмас эди..
Раъно савдога кетгач уйга келган Одина хонага ҳовлиқиб кирди.
-қара зўр кино олиб келдим!
-русчаку!-деди Омина устидаги ёзувга қараб.
-нима фарқи бор? Карисларни киноси зўрда!
Иккиси дискни қўяркан Ўғилой ҳам келиб қолди.
-бор сен нарёқда ўйна сен кўрадиган кино эмас бу!
Одина синглисини ҳайдаб чиқариб юборди.
-ёш қизчани ўпаяптими?-деди Омина телевизорга қизиқиш билан қараб.
-буларда бизникидагидек одамлар ваҳима қилиб юбормайдида оддий ҳол улар учун!-деди Одина кўз узмай.
-менга қара яна Баҳром аканг...
-эй жиннимисан опа? У уялади ундай ишларга..-деди Одина кўзларини олиб қочиб.
-олиб келган кийимчаларинг кимга?
-Баҳром акани синглисига..қизчали бўлганку!
Оминани қовоғи солинди.
-жуда қиммат нарсаларку!
-сенинг ишинг бўлмасин ойимга миқ этчи нима қиларканман?-деди Одина ўқрайиб-ўзингники йўқ кўролмай ўласана?
❤8
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_155 #By_Nafisa_Malikova -даданггаку фарқи йўқ! Ўқийсанми ўқимайсанми? Доимий гапларни эшитганча Омина хонасига йўналди.Чарчоқ туфайли каравотига чўзилди.Тарқоқ хаёлларини Гулшодани қўнғироғи бузиб юборди.Салом алик қилишга…
#Taqdir_bitiklari


#No_156
#By_Nafisa_Malikova


Маънавияти йўқ уйда бузуқлик авж олади..


Омина тутаб кетди.
-мен сенга ўхшаб етаклашиб юрмайман!
Одина пултни қўлига олиб Оминани бошига отди.
-етаклашиб юргиси келадиган одаминг бўлса етаклашасанда қурбақа!
Оминани чаккасига пулт қарс этиб тегди.
-буёққа кел нима дединг?
Одинани тутиб олиб юзига чанг солди.
-қўйвор дедим! Қўйвор ҳўкиз!
Одина жон ҳолатда бақирди.
-ўчир овозингни фохиша!
Омина Одинани бир тепди.
-қоч дедим!
Одина бақирганча Оминани сочини чангаллади.
Бақир чақир овози ҳовлини босиб кетди.Бир пайт қўшни Гулчехра опа хавотир билан очиқ дарвозадан кирди.
-Гулчехра хола опаларимни ажратинг!
Илёс қўрқув билан қўшни аёлга боқди.
Омина деразадан қараб уятдан қизариб кетди.Одина сочлари похолдек бўлиб тўзғиганча Оминани қарғаб хонасига кириб кетди.Ер ёрилмадию ерга кирмади.Онаси эшитса нима дейди энди? Уйлар ҳам сочилиб кетди.Гулчехра опани маъсум чехраси кўринди.
-Омина қизим!
Омина сочларини йиғиштириб салом берди.
-бу ерда нима бўляпти? Уйингизга ўғри кирдими деб юрак ҳовучлаб чиқдим!
Омина уялиб ёйилган нарсаларни йиғиб қўшнини ўтиришга таклиф этди.
-эх қизларима! Нариги дунёда опа сингиллар асло кўришмайди деган гапни эшитганмисизлар?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤3🔥1
💥🤗 Бугун, 23-август бутун дунёда “Севикли инсонларни маҳкам қучоқлаш“ куни нишонланмоқда

Аслида атрофимиздаги бизга қадрли инсонларни севиб ардоқлашимизни ҳар доим ҳам айтолмаймиз. Бугун меҳрли қучоқлаш билан, уларнинг сизга қанчалар қадрли эканини эслатинг

Бу психологик томондан инсонни тинчлантиради ва сўзлар билан ифодалаб бўлмайдиган ҳис-туйғуларни ифода этишга ёрдам беради

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
📝РИЁКОР БЎЛМАНГ!

Анчадан бери кўришмаётган, қишлоқда турадиган қариндошимиз оламдан ўтганлари ҳақида хабар келди. Ғариб, камбағал аёл эдилар. Қачон ҳол сўрасам доим "ҳаммаси яхши, жуда яхши" дердилар. Биз учун ҳам у кишида ҳаммаси бир текисда эди. Асл ҳолат эса...
Марҳуманинг хонадонларига борганимизда ҳаммаси аён бўлди. Ховли-жойлари жуда эски, фарзандларининг кийимлари ҳам жуда ҳароб аҳволда эди. Раҳмим келиб, ачиниб кетдим. Шундай ҳам яшаш мумкинми!? Бирор марта шикоят қилмабдилар, бетобликларини ҳам айтмабдилар...
Маросимлар ўтаётган кезда қизлари билан суҳбатлашиб қолдим. "Нега аҳволларини айтмадилар, нега биз билмадик, нега бунчалик ҳолда эканлигингиздан бехабар қолдик?" дедим. Қизларининг жавоби менинг ҳайратимни ошириб, тушкунлигимни беш баттар қилди.
«Опа, уни қўятуринг, фейсбукка сиз қўйган расмларингизни баъзан онамга кўрсатардим, Дубайга-ю, Мисрга борганингизни, Истанбулдаги саёҳатингизни, энг чиройли ресторанларда тановул қилганингизни, Европага учганингиз-у, Бутик дўконлардан кийим ҳаридларингизни, ҳаммасини кўрсатгандим. Баъзан "опанг нима қиляпти экан, саҳифасини очиб кўрсатчи!?" деб қолардилар...
Охирги пайт расмларингизни кўрсатгим ҳам келмай қолди, чунки, сизни шоҳона ҳаётингизни ҳар сафар кўргандан кейин "кимлардир ҳаётида камчиликсиз, ҳоҳлаган ерига бориб, истаган кийимини кийиб, кўнгли тусаганини олиб юрибди... Нега менда бунинг бирортаси ҳам йўқ? Нега менинг умрим фақат қийинчилик, етишмовчиликда ўтяпти? Ё одам эмасманми? Ёки яхши яшашга менинг ҳаққим йўқми? Мен ҳам одамман-ку!?" деб, сиқилиб қолардилар. Умрларининг охиригача сизнинг расмларингиз, яшашингизни расмларингиз орқали томоша қилиб, эзилиб ўтдилар. Расмларингизни бекор кўсатибман» деб, йиғлаб юборди...
Мен дахшатга тушдим, карахт эдим, тилларим карахт, ҳушларим карахт, ўзим карахт эдим. Тасалли учун бирор сўз, калима тополмасдим...
Ўша кундан кейин қариндошимнинг ўлимига мен ўзимни айбдордай кўра бошладим...
Уйга келибоқ, саҳифаларимга қўйган расмларимнинг ҳаммасини ўчирдим. Ресторанлар ҳам, курортлар ҳам, Дубай, Мисрлар ҳам кетди... Қайтиб бундай расм қўймайман деб аҳд қилдим. Баъзан шундай фароғатда яшаётганини суратга олиб, қўйганларга кўзим тушиб қолади. "Қўйманг, сиздан ғариброқ одамлар бор, уларда ҳам кўнгил бор, орзу бор, уларнинг кўнгилларини янчманг" дегим келади...
Ҳар сафар саёҳатга борганимда, кийим олганимда, ресторанга кирганимда ўша қариндошим эсимга келаверади...

Салим АЙЮБИЙ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила Аллоҳ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Бузуқ телефон

Сершовқин шаҳарнинг кичик йўлкаси бўйлаб бир мўйсафид кетиб борарди. Юзлари ажинга тўла, қошлари ўсиқ бу одам кўзларини ерга тикканча оҳиста қадам ташларди. Шошилиб, тез-тез кетиб бораётган йўловчилар, ўриндиқларда гап сотиб ўтирган бекорчилар, шунчаки сайр қилиб юрган ўткинчилар – ҳеч ким унга эътибор бермасди. Қария юра-юра телефон устахонаси олдида тўхтади.
– Болам, шуни бир кўриб берсанг. Ишламай қопти, шекилли.
Уста эски русумдаги абгор телефонга ажабсиниб қаради. “Ёшини яшаб, ошини ошаган” бу матоҳ тузатишга арзирмикан? Телефоннинг у ёқ-бу ёғини кўздан кечирган бўлди, қувват олишини текширди, қўнғироқ қилиб ҳам кўрди. Ҳаммаси жойида.
– Отахон, телефонингиз бузуқ эмас. Ишлаяпти. Мабодо синдириб қўймасангиз, сизга умрбод хизмат қилади бу! Эски телефонларнинг жони қаттиқ бўлади, – деди уста.
– Ишлаяпти, дегин… – Чолнинг кўзлари бирдан ёшланди. – Унда нега болаларим менга қўнғироқ қилишмаяпти?
Мўйсафиднинг кўзларидаги мунг ва изтиробга бардош беролмаган
уста нигоҳини бошқа томонга олиб қочди.
 
Ориф Толиб

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
#Taqdir_bitiklari


#No_157
#By_Nafisa_Malikova


Ақл инсонга идрок қилиш учун берилади..кучли тафаккур тўғри йўналтирилса бахт келтурур зулматга йўғрилса олам вайрон бўлгусудир...




Омина шу тоб нафрат туфайли бу сўзларга қўл силтаганди..бу дунёда ҳам у дунёда ҳам кўрмасам майли деган ўй ўтди хаёлидан..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


Элнур ва Раъно кеч соат саккизларда ҳолдан тойиб қайтишди.
Илёс югура сола дадасининг қўлидаги пакетга ёпишди.
-дада нима олиб келдингиз?
Элнур бўйлари чўзилаётган ўғлига қараб бир зум ўйга толди.Қанийди салом берса..ҳолини сўраса..ўғли пакетни ичини очиб бехафсала боқди.
-фақат нонми дада?
-мана Илёс ол!
Раъно сумкасидан чиройли муқовали ўйинчоқ автомат милтиқ чиқарди.
-уррааа...
Илёс қийқириб юборди.
-қачон олдинг?-деди Элнур ҳайрон боқиб.
-боя дўконни кўриб олгандим! Ёлғиз ўғлингиз билан ишингиз ҳам йўқку..-деди Раъно жеркиб.
-раҳмат ойи!-дея Илёс ирғишлаб сакраганча ўйинчоқни олиб ичкарига югурди.Шу пайт Раънони телефони жиринглади.
-ҳозир кўтарма! Уйга кириб чой пой ичайлик!-деди Элнур норози боқиб.
-акам экан боринг кираверинг!
Раъно беписанд боқиб телефонни кўтарди.
-Омина Одина!
Элнур ичкарилаб бақирди.
-ҳа дада!
Ўғилой бироз ҳадик билан чиқиб келди.
-қизим қаердасизлар? Эшитмадиларингми келганимизни?
-эшитдим..Илёс чиқдику!-деди Ўғилой узоқроқ тураркан..
Элнур оғир ютуниб қўйди.
❤8
🧕 Muslimalar kundaligi
#Taqdir_bitiklari #No_157 #By_Nafisa_Malikova Ақл инсонга идрок қилиш учун берилади..кучли тафаккур тўғри йўналтирилса бахт келтурур зулматга йўғрилса олам вайрон бўлгусудир... Омина шу тоб нафрат туфайли бу сўзларга қўл силтаганди..бу…
#Taqdir_bitiklari


#No_158
#By_Nafisa_Malikova


Ошхона тарафга ўтиб оёқ кийимини ечиб ичкарига кирдида нонни стол устига қўйди.Газда турган қозонда тўла бир қозон макарон шўрва.Элнурни ичи ачишди.
-ҳеч нарсани қадрини билмайди булар? Ит роҳатини кўради киши бошига мослаб қилса нима бўларкин? Оминааа...
Бир оз ўтиб Омина кириб келди.
-ҳа дада!
-бу овқатни ким қилди?-деди Элнур асабий боқиб.
-меннн..қуяйми?-дедиОмина бироз хавотир билан.
-ёғни ҳаммасини қуйдингми?
-йўқ! Ўлчаб қуйдим!-деди Омина ўзини оқлаб.
-бунча бир қозон қилмасанг ким ичади буни ҳаммасини?-деди Элнур жахл билан.
-ўзимиз ичамиз эртага ичамиз жа бўлмаса..
-қаёқда ичасан? Доим қарасам итни идиши тўла овқат! Сал рўзғорга қарасаларинг бўлмайдими? Музлатгичда кечаги овқат ҳам турибди ҳали уни ким ейди?
Омина ҳафа бўлиб музлатгични очди.
-шуни иситайми унда?
-ҳа нима жанжал?-деди Раъно чарчаб келгани учун ошхонага ҳолсиз қараб.
-буларингга ўргатсанг бўлмайдими овқатни меъёрини?-деди Элнур қовоғи солиниб ошхонадан чиқаркан.
-ҳа ейилар бунча келасола жанжал қиласиз? Овқат қилибдику шунчалик?-деди Раъно ичкарига кириб.
-ҳа тарафини олавер қизларингни! Эрга берсанг эрини касод қилади булар...на обидастага сув тўлдирган!
Дадаси кетгач Омина онасига боқди.
-дадам нега бунақа? Ошхонага кирмаса нима қилади а?
-қўявер азалдан шунақа мижингку ўзи!
-овқат ейсизми?-деди Омина мойли шўрвага чўмич ботириб.
-ҳа исит салат ҳам қил ёнига!-деди Раъно ошхонадан чиқиб-Одина қани?
Омина виждони қийналиб секин гап бошлади.
-мени деб бўлди! Урушиб қолдик..
❤6
#Taqdir_bitiklari

#No_159
#By_Nafisa_Malikova


Элнур ташқари айвондаги супага жойлашиб стол остида турган ароқни олдида пиёлага тўлдириб қуйди.
-Оминаа бодринг тўғраб кел!-деди бақириб.
Бодринг тўғраётган Оминани ёнига келган Раъно бугун дорихонадан харид қилган ароқ ичса қайт қилдириб юборадиган дорини эзиб туздек бодринг устига сепди.
-нима бу ойи?-деди Омина ҳайрон бўлиб.
-ишинг бўлмасин! Ўзи қўни қўшнига шарманда қилгандирсанлар обдон..Одина билан ўзим гаплашаман..
Элнур Омина олиб келган бодрингни тишлаб ароқни бир кўтаришда сипқорди.
-овқатдан олдин столга сочиқ қошиқ ҳамма нарсани олиб келиш керак! Доим мен айтганимдан кейин олиб келасан..-деди жеркиб.
Омина доимий жеркишларга ўрганиб кетгани учун миқ этмади.
-чой олиб келайми?
-сўраб олиб келасанми?-деди Элнур жахл билан.Омина дадасига ғазаб билан боқди аммо ўзини босди.
Бир шиша ароқни яримлатган Элнурни кўнгли кўтарилиб кетди.
-жин урсин арзон ароқми дейман?-дея зўрға ўрнидан турди.
Қайт қилиб ётган эрини кўриб Раъно ҳотиржам тортди.
-шундай қилмасам бу зормандани ташлай демайди!-дея секин уйга кириб кетди.
-ойи қаранг менгаям шунақа кийим олиб беринг!-деди Илёс уйга кирган онасига қараб Одина харид қилиб яшириб қўйган кийимчани кўрсатиб.
-буни қаердан олдинг?-деди Раъно тутоқиб.
-опам олиб келган ёнида ширинликлари ҳам бор!
Раъно жахл билан Одинани ёнига кирди.Одина устига ёпинғич ёпганча қоронғу хонада тескари қараб ётарди.
-Одина!-деди Раъно баланд овозда.
Одина миқ этмади.
-тур ўрнингдан!-деди Раъно бақириб.Одина ҳоҳишсиз ортига ўгирилди.
-нима дейсиз?
-бу нима а?
Одина онасини қўлидаги кийимчани кўриб шарт туриб тортиб олди.
-қаердан олдингиз?
-мен сенга бу қаердан келди дедим?-деди Раъно ғазаб билан.
-билмайман!-деди Одина бепарво боқиб.
-пулни қаердан олдинг бунга? Биз ўлай деб савдо қилсак сен пулни нимага сарфлаяпсан?
-мен ҳеч нарса қилмадим!-деди Одина онасига ёмон қараб.
-бунча бунақа қиз бўлмасанг безраймай гапир!
-нега сиз фақат менга ёпишиб олгансиз? Оминага ҳамма нарса можнами? Эркангизда у а?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤10👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🌤 Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин.


Яна бир янги тонгни тинчликда қарши олаётганимизга шукрлар бўлсин🤲

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз хайрли ва савобли амалларга бой бўлсин.


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1