🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.56K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#Taqdir_bitiklari


#No_162
#By_Nafisa_Malikova



-ичини ювиш керак!
Ҳамширалар Одинани олиб чиқиб кетди.
-доктор организмига зиёни йўқми?-деди Раъно йиғидан қизарган кўзларини артиб.
-ўз жонига қасд қилишга уриниш биласиз текширилади!-деди қарироқ доктор жеркиброқ қараб.
-қиз бола нарса ҳар холда..-деди Раъно куюниб.
-нима сабаб бундай қилди биласизми?-деди доктор ўткир нигоҳларини қадаб.
-жуда қайсарда! Айтганини қилмай қолмайдида..-деди Раъно Одинани олиб чиқиб кетишган тарафга хавотир билан боқиб.
-100 фоиз оналар айбдор бунга! Балоғат даври бўлса гармонлар алмашинуви сал эътиборли бўлиш керак..нечтаси ҳомиладор бўлиб қолиб ўз жонига қасд қилмоқда..кейин аттанг қилгандан кўра вақтида вақт ажратсаларинг бўлмайдими қиз болага?
Раъно ҳаммасига индамай бош эгди..
-эплай олмаяпман!
-албатта эплай олмайсизда энди..психика бузилмасдан олдин ҳаракат қилиш керак эди..ҳозир мен сизга бир нечта табиий гиёҳлардан тайёрланган дорилар ёзиб бераман..
-раҳмат доктор..фақат рўйҳатга олманг..ўзбекчилик биласиз..биров эшитса келажаги барбод бўладику..-деди Раъно ялинчоқ оҳангда..
Омина ўрнидиқда ўтирганча онасини аҳволини мулзам томоша қиларди..онаси шунга лойиқмиди? Нега уларни ҳаёти бунақа..доим битта муаммо..баъзан онасини ҳурсанд кўргиси келса баъзан қочиб кетгиси келади..агар фарзанд кўрса асло уларни қаровсиз қолдирмайди асло..ёшгина қиз келажак ҳақидаги тасаввурлардан дахшатга тушарди..агар у ҳам дадасидек урадиган эркакка эрга тегсачи..Сухроб нима қилди мана..ўзи бу дунёда севги бормикин?

🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Каравотда ётган Одина атрофида гир айланаётган онасига бепарво боқиб ётарди.
-қизим сув ичасанми?-деди Раъно тирик қолган қизини бу дунёда борлигига қувониб.
-ичмайман..ойи..-деди Одина кўзи ёшланиб..-энди Баҳром ака мени ташлаб кетадими?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤10😭3🔥1
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ!

Аллоҳ насиб этган яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган барча дуо - ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!

Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин!

Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, Азизлар!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toxa surasi — yopiq yoʻllarni ochuvchi eng kuchli sura

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qalampir munchoq zarar agar buni bilasangiz...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#Taqdir_bitiklari


#No_163
#By_Nafisa_Malikova


Докторни гаплари ёдига тушиб Раъно тилини тийди..Бежиз бола ичингдан чиққан чаён дейишмасканда.
-қизим..ақлли чиройли қизим мени!-деди Раъно Одинани бошини силаб..Одинани эриникига ўхшайдиган узун қайрилма киприкларига қоп қора қошига боқаркан юраги ўртанди.Сабр қилса ҳали жуда яхши жойлардан чиқади бу қизига..қанийди ўқиса илмга қизиқса..-Баҳром билан гаплашдим..совчи қўяман деди! Лекин сен ҳали ёшсанда..
Одина совчи сўзини эшитиб ёноқлари қизарди..бир зум ойдек тўлган юзи кулди.Раъно қизини шу йўл болан овута олишини тушуниб аврашга ўтди..-мен сени Баҳромдан ўзгасига узатмайман шундоқ ҳам..фақат ўқи қизим хўпми?
Одина бироз ювош тортгандек кўринди..
-Омина кирсин..кетидан ҳали мен ҳам ўқийман хавотир олманг!
Омина ичкарига патнисда овқат кўтариб кириб Одинага ҳавотирли боқди..
-яхшимисан анча?
Одина онасига умидвор боқди..
-ойи кечга кўчада ишим бор! Тезда бориб келаман майлими?
Раъно бу қандай иш эканлигини тушунсада миқ эта олмади.Ҳозир Одина билан ўчакишиш хавфли..
-хўп қизим! Фақат Омина сен билан боради..
Одинани қоши чимирилди..
-ойи тикувчига кўйлак берганман! Шунгаям буни қўриқчи қиласизми?
-ойи мен бормайман!-деди Омина ҳафа бўлиб..
-шу тикувчига борибсан опангга ҳам мато бермадингми сал тузукроқ кийим кийсин буям!
Раъно Оминани эскигина Одинадан қолган кўйлакни кийиб бўёқсиз янаям рангпар кўринаётган юзига ичи ачиб боқаркан..қачон шу қизи ҳам қиз боладек ўзига қараб юраркан..шу ёшга кириб битта лаб бўёғи ҳам йўқ..ҳаммаси синглиники..
❤6
#Taqdir_bitiklari


#No_164
#By_Nafisa_Malikova


Раъно касалхонадан чиқиб кетаётиб докторга учрашаркан доктор ёнида изиллаб йиғлаётган онага ва нигоҳи бир нуқтада қотиб қолган хушсурат қизга тушиб юришни ҳам юрмасликни ҳам билмай қолди..
-доктор бўлиши мумкин эмас...мени қизим уйдан чиқмайди қандай қилиб ҳомиладор бўлиши мумкин?
Доктор ачиниб боқди..
-қизингизда токсикоз қийин ўтяпти ҳеч ҳам ич бузилиши эмас бу!
Она қизини сочини чангаллади..
-айт манжалақи ким билан ўйнашдинг?
Қиз тиз чўкиб онасини тиззасидан қучди..
-акам..акам...-деди титраб..
Раъно қалтираб кетди..қиз фарзанд катта қилиш бунча катта машаққат талаб этмаса..нима деб ўйлагандинг Раъно туғдим жаннат меники дебми..мана нима учун жаннат ваъда қилинган? Эй Аллоҳим ўзинг асра..ёдига онасининг акаларинг ёнида узун узун либос кийинглар..эгилганда кўксингда қўлинг бўлсин деганлари тушди.Илгари қизлар соддамиди ёки замон?


ЎТМИШ.


-бугун менга синфдошимиз Анварни қўли тегиб кетди!
Раъно қўрқиб дугонасига боқди.
-ўл..энди ҳомиладор бўлиб қоласан!
Дугонаси қўрқув билан йиғлай бошлади..
-онам айтганди узоқроқ юр деб..нима қилай дафтар олаётгандим тегиб кетди беихтиёр..билмай қолдим!-деди изиллаб..
-энди қандай туширасан?-деди Раъно куюнчаклик билан..
Икки бўй етган қиз дала ўртасига бориб энгашди.Дугонаси қорнига муштлай бошлади.
-шундай қилсам тушар!-деди йиғлаб янада қаттиқроқ муштларкан..
-ўзи эҳтиёт бўлмайсанми? Йигит кишини ёнида нима бор эди сенга! Онам ҳатто кесак ҳам ҳомиладор қилади деган..далада юрганда ишлатманглар деб!
Ўша куни дугонаси қорнини қанча муштлагани ёдида..нозик беллар кўкариб кетганди қўл изидан..қани ўша ҳаё? Қани ўша соддалик?
❤8👍4
#Taqdir_bitiklari


#No_165
#By_Nafisa_Malikova



Элнурга бўлиб ўтган воқеани айтса яна Одина ўзини бир нарса қилиб қўядигандек Раъно бор ҳақиқатни яширишни маъқул топди..бу Одина томонидан биринчи ғалаба эди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-опанг сендан анча хунук экан!-деди Баҳром қип қизил кўйлакда ял ял ёнаётган Одинага боқиб..
-опам ўзига қарашни билмайди аммо чиройли қиз!-деди Одина қоп қора кўйлакда басавлат кўринаётган Баҳромга мафтун бўлиб қараркан.
-онанг индамадими?
-ҳар сафар калтак ейиш жонга тегди Баҳром ака!-деди Одина ғамгин боқиб..Баҳром қизни қўлларини маҳкам сиқди
-оз қолди Одишим керак бўлса опангни ҳам кутиб ўтирмай уйланаман сенга!-деди бир қўли билан қизни майин сочларини силаб..
-кўйлагим ярашибдими?-деди Одина ширин жилмайиб..
-албатта! Қачон мактабни битираркансана? Тезроқ сенга етишгим келаяпти!
-бу сизга! Жиянингизга олган эдим!
Одина пакетдаги совға саломни йигитга тутқизди..

🌺🌺🌺🌺🌺


Тонг саҳар кўча супураётган Омина кимдир кузатаётганини сезиб аста қаради..
Атрофда ҳеч ким кўринмагач яна эгилиб супура бошлади.Соат тонгги 5 деярли бу вақт ҳеч ким бўлмайди..дарахтлар ортидаги шарпа тумандек ғойиб бўлди..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Хайрли тун дилга яқиним.
Ҳамма нарса ўткинчи. Уларга аҳамият ва қиймат берадиган ўзимиз.🍃🌺🍃

🌙Сўнг ана шу ҳаёлий аҳамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган ҳам ўзимиз бўламиз.🍃🌺🍃

🌙Аллоҳни берган ҳар бир кунига шукр. Табассум қилишни унутмадингизми?

🌙Барчангиз Аллоҳга🍃🌺🍃 омонатсиз. Яхши дам олинг.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қани энди айтинг-чи, сизнинг аёлингиздан гўзали борми?!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤4
ОПА-СИНГИЛЛАР

Опа-сингиллар турмушга чиқишди: бири мол-дунёси беҳисоб эркатойга, иккинчиси сўмни сўмга улаб яшаётган бечораҳолга.
Опада данғиллама уй, қатор-қатор машина, калондимоғ қайнона, олифта эр.
Сингилда пахса уй, нураётган девор, содда қайнона, меҳнатдан боши чиқмаган эр.
Унисининг қадами ўлчовли, сўровли, терговли. Ўз уйида бегона.
Бунисида борини баҳам кўришган, уйим-жойим деб туришган. Яримта нон–роҳатижон. Қизиқ, кичик қиз опасига ҳавас қилади...
Опа эса синглисига...

Лола Ўроқова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу уч исмни ӯқинг. ИнШаАллоҳ натижаси сизни куттирмайди !

Субҳанал Муҳйул Вадуд .

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
• "Алҳамдулиллаҳ", дейиш учун аксиришни кутманг...

• "Ла илаҳа иллаллоҳ", дейиш учун ғазабингиз чиқишини кутманг...

• "Субҳаналлоҳ", дейиш учун ажиб нарсани кўришни кутманг...

• "Ҳасбияллоҳу ва неъмал Вакил" дейиш учун зулмга йўлиқишни кутманг...

• Бахтиёрликда ҳам, ғамгинликда ҳам, хурсандликда ҳам Аллоҳни зикр қилинг....

• Бўш вақтингизда ҳам, бандлигингизда ҳам Роббингиз ёдингизда турсин...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Bu video – inson hayoti, tanlovlari va vaqtning qadri haqida

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#Taqdir_bitiklari


#No_166
#By_Nafisa_Malikova


-Одина тур!
Соат саккиз бўлиб ҳам ҳали ухлаб ётган қизини койий бошлади Раъно.
-ойи..ҳаммани онаси қизим ўз уйида ухлаб олсин дейди сиз нега унақасиз?-деди Одина юзига кўрпани тортиб.
-эрта турган кишини Худо ўнглар ишини деган! Сен бўлса сўфи азон айтиб хўроз хотинлари билан катакка кириб кетганда турасан..
Раъно жаврай жаврай кийина бошлади.
-туриб укаларингга чой қилиб бергин!
-ана Омина қилсин..-деди Одина кўзини очмай.
-шундоқ ҳам ҳамма ишни шу бечора қиладику..кўчага чиқмаса..ҳали ўқишга кириб кетса ҳаммаси сенга қолади!
"Мен ундан олдин эрга тегаман"ўйлади Одина хаёлан.

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Раъно бозорга кетмоқчи бўлиб уйдан чиқувди қўшниси Гулчехра опага дуч келди.
-Ассалому алейкум Раънохон яхшимисиз?-деди қўшниси жилмайиб.
Раъно у билан қуюқ сўрашди.
-бирам эсли хушли қизларингиз борда..эрта туриб мени дарвозамни ҳам супуради сув сепади! Илоҳим Оминахон ўқишга кириб кецин! Жуда ҳавас қиламан сизга оқила аёлсиз..
Раъно ютуниб қўйди.Қўл синса енг ичида бўлишини одамлар қайдан билсин?
-раҳмат! Илоҳим айтганингиз келсин..-деди Раъно самимий жилмайиб.
-ҳа айтганча уйингизга совчилар келмоқчи..Андижонлик экан асли йигит физира факултетида ўқийди! Оминахонни кўриб ёқтириб қолган экан..онаси ўқитувчи жуда яхши оила Раънохон!
Раънони кўнгли ёришиб кетди.Бўй етган қизни сўраб туришгани ҳам яхшида..сўрамаса ҳам одамни ўй босаркан.
-қандай бўларкин! Дадамизга айтиб кўрайчи..-деди Раъно ҳижолат бўлиб.
Бир тарафдан яхши оила бўлса бошини боғлаб қўйиб анча ҳавотири арирмиди..замонга ишонч йўқ! Қиз бола бировни ҳасми бўлса..
❤8
#Taqdir_bitiklari


#No_167
#By_Nafisa_Malikova



Элнур омбордан бир каробка бананни олиб келаётиб оёғи қоқилиб кетди.Қўлидаги каробка ағанаб кетди..атроф тўлда одам аммо ҳеч ким ёрдам берай демайди..Эртаю кеч бозорда тиним билмайди! Териси анча қорайган оёғида енгил шиппак.Ўз ўзидан хўрлиги келди..агар каттаси ўғил бўлганда ҳозир ёнига кириб қолармиди? Орияти келсада ўтириб қулаган каробкани тўғирлаб қалтироқ қўллари билан ерда ётган банан шингилини ола бошлади.Шу пайт жажжи қўллар унга кўмаклашди.
-буниям олинг!
Элнур одам одамга ёрдам бермайдиган замонда у томон жажжи қўллари билан ерда ётган бананни узатаётган фариштадек қизчага боқиб бироз кўнгли бузилди..
-раҳмат қизим!
Чамаси Илёс қатори қизча берилиб унга қараша бошлади.
-исминг нима?-деди Элнур битта бананни қизчага узиб бераркан.
-Гулбаҳора..-деди қизалоқ жудаям таниш нигоҳларини Элнурга қадаб.
-онанг қани қизим?-деди Элнур баннани очиб бераркан.
-онам касал..у йўқолган акамни қидиряпти!
-Баҳора..Баҳоррр..
Бир йигит қизчани қўлидан тутиб етакладида Элнурга бир қур ёввойи назар солиб қўйди...
Элнур ҳалитдан чиройи келажакда қандай соҳибжамол бўлишидан дарак бериб турган қизчага меҳр билан қараб қолди..қизча одамлар орасида қайнаб ётган ҳаёт бағрига сингиб кетгунча ортидан қараб қолаверди..

🌺🌺🌺🌺🌺🌺


-водийликка қизимни бермайман!-деди Элнур меваларни растага тераркан қовоқ уйиб.
-водийлик бўлса нима қилибди?-деди Раъно жон куйдириб.
-водийликлар ғирт аферис бўлади! Хон жон деб жонингни олади ёп шу мавзуни..
Раънони қалби ўртаниб кетади..
-сизга ким ёқади ўзи? Бу кетишда қизимизни ёстиқ қилиб ўтамизми бошимизга?
❤7
#Taqdir_bitiklari


#No_168
#By_Nafisa_Malikova



Раъно рад жавоб бергиси келмай уйига келган "Андижонлик" совчиларни очиқ чехра билан кутиб олди.
Юзлари самимий кулиб турган аёл куёв бўмишнинг онаси экан.
-ўзингиздан қолар гап йўқ Раънохон..Оминахонни ўқитиш керак бўлса ўқитамиз,ўзим мактабда ўқитувчиман хўжайиним орган ҳодими асло қийналмайдилар Оминахон..
Аёлнинг хон жон дейиши ҳам ўзига ярашиб турар бундан Раъно кўнгли ёришиб худди яқинидек муомила қилаётганди..
-берсам сизлардек жойга берардим опа лекин дадамиз қизим ўқишга кириб олсин ўқисин деябдиларда...-деди кўнглига қарши бориб.
Аёл ёнидаги аёл танишига жилмайиб қўйиб сўнг Раънога боқди..
-қиз ўстириш осон эмас тушунаман ўзимни ҳам бир қизим бор узатганман Аллоҳга шукур тиниб тинчиб кетди..энди ўғлимни орзу ҳавасини кўрай дейман.Оминахонни жуда севадида бу ўғлим анчадан бери кузатиб юраркан ўзига яқин келиб учрашишга ҳижолат бўлибди совчи жўнатай рози бўлса кейин учрашардим дейди...
Раънони қалби ширин энтикди бу аёл сира ҳам қаттиққўл қайнонага ўхшамасди..инсон йиллаб ўстирган қизини кимга узатишни қандай куёв учрашини ўйлайвериб эси кетаркан..қиз болани ҳам бозори бир қизийди..тенги чиқса текин бер деган гап бор.Раънога мана шу совчилар жуда маъқул келганди..
То кузатгунча ортларидан ширин хаёлларга чўмиб қолди.Қизини ардоқлашса суйса..илоҳим Элнурдек эрлардан асрасин.
Ошхонани йиғиб ётган қизига бориб жилмайди.
-жуда яхши жой экан Омина!
Омина узун сочларини енгил йиғиб олгани учун иш қилишига ҳалақит бериб сочлари тўлғанарди..
-ойи ҳали ўқишга кирай..
-сенга неча маротаба айтаман сочингни йиғиб иш қил деб! Эртан овқатингдан соч чиқиб турса
-биламан қайнонам кетимга бир тепади!-деди Омина онасини сўзларини давом эттириб куларкан.
-кулма..амал қилсанг ўзингга фойда! Биласан чочи қўқиган ажинани ёмон кўраман! Чиройли қилиб рўмол ўраб юр
Омина энса қотирди
-ойи иссиқку!
-гапдан қолма..гап деса тилинг бир қарич! Хўп деб қўй қутуласан..ҳа айтганча йигитни танимайсанми? Сени танирканку..
Омина йўқ деб терс жавоб берганча ювғиндини тўкишга чиқиб кетди..
-битта гап кўп яримта гап кам буларга..гапириб бўлмайди ҳозирги ёшларга! Ўзинг туғиб ўзинг қўрқ дегани шудирда..-дея совуқ чойни хўплади..ишқилиб бу қизларини ортидан раҳмат эшитармикин?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Ёш жувон ўз онасига ҳасрат қилди:
-  Онажон! Мен эримга бошқа тоқат қилолмайман. У жуда ўзгарди, мени тушунмай қўйди, сира ҳурмат қилмайди. Балким, у мени севмай қўйгандир...
-  Ўзингчи? Ўзинг уни ҳурмат қиласанми? Уни тушунасанми? – сўради она.
-  Яна нима қилай! – қизишиб жавоб берди қизи. – Эримга ғазабланиш мумкину, менга эса мумкин эмасми? У менга қандай муносабат қилса, мен ҳам унга худди шундай жавоб қиламан-да! Ахир, у мени тушунмаса, мен нега уни тушунишим керак?
-  Унда мўжизаларни кутма, сен ҳозир кўзгуга ўхшаб эрингни хатоларини такрорлаяпсан. Хотин онгли жонзот, фақат кўрганини эмас, кўринмайдиганни ҳам акс эттиради. – Ўгит қилди она.
- Билгин, агар аёл яхши бўлса, эр ҳам яхши бўлишга уринади. Агар хотин меҳр кўрсатса, эри ҳам уни севади. Хотин эрига ўзининг яхши ҳислатларини кўрсатишига ёрдам бериши керак.

“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6