🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мастура опанинг қўлларида жон аломатлари қолмаган , сал бўлса- да қимирлаш учун ҳам умуман идора қила олмаётган эди: - Болаларим, тупроқ олсангиз олтин бўлсин . Олтин бошингиз омон бўлсин. Бу эришган ютуқларингиз энг олийларининг дебочаси…
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

38- ҚИСМ

- Қизим , - деган эди шикаста овозда ,- Ойижонингларни ҳам кунлари битиб қолган кўринади. Сен ... Сен ўзингни қўлга ол. Бу савдо ҳар бир банданинг бошида бор. Мабодо улар сенинг ёнингда омонатларини тлпширсалар , чўчиб нетиб ўтирмагин...

Ҳилола онасига дарровда қарши чиқди :

- Йўқ , асло ундай деманг , ойижон . Ниятни яхши қилайлик. Кўряпсиз- ку, ойижонни ўзлари ҳам бошқача бўляпганларини . Бу тузалишларидан дарак. Қаранг, ранглари тозаланиб , тиниқ бўлиб қолди. Озганларида осилиб қолган терилари ҳам тортилиб таранглашди. Кеча сочларини тараб , ўриб қўйганимда уларнинг янада узайиб қалинлашганлигини кўрдим. Юзларини айтинг. Тўлин ойдек тўлди.

- Қизим ,- оғир хўрсинди Роҳилахон, - айнан ана шу сен санаб ўтган аломат- белгиларни мен ҳам кўрдим. Шундан хулоса ясаб улар охирги кунларини яшаяптилар деяпман. Аданглар ҳам бу борада ҳақиқатга тик боққилари йўқ. Улар ҳам тинмай сингиллари учун дуо қиляптилар.

Бироқ ...

Ғишт қолипдан кўчган кўринади .

Мен сал аввал Ойижонингни оёқларини босиб қўяётганимда , болдирларини оч сариқ рангда тўлишиб , тўрлаб кетганини кўрдим.

Қовун пишиб етилса , дум беришдан аввал худди шундай тўрлаб сарғаяди . Инсон ҳам шундай.

Сен Ойижонингни кўп бора таомлантиряпсан. Эътибор бердингми , йўқми улар "гуллай" бошлабдилар. Тиллари , лабларининг атрофида майда - майда , палахса - палахса оқ доғларнинг пайдо бўлишига "инсоннинг гуллаши" дейилади ва бу унинг бу дунёдан насибаси кўп қолмаганлигини англатади.

- Ойижооон ...

* * *

Мастура опа туни бўйи ҳеч кимни ухлатмади. У гоҳ алаҳсираб гапирар , гоҳ эса хонадагиларга нималарнидир илтимос қилиб тиндирмас эди.

- Оёқларим ,- оғир хансиради Мастура опа , - қақшаб кетяпти , қаттиқ..., қаттиқ босинглар...

Тўшагим ботиб кетяпти , бошқа ёнбошимга ағдариб қўйинглар ...

Энди кўйлагимнинг чоклари ботяпти . Бошқаси йўқми ...

Ҳилола ... Ҳилолажоним...

- Лаббай , ойижон,- Ҳилола Мастура опанинг елкаларини силаганча унинг бошига энгашди ,- шу ерда ёнингиздаман.

- Тонг отмадими...

- Йўқ ойижон , ҳали тонг отмади.

- Қизим... Сиздан бир .. бир илти...мосим бор ...

- Эшитяпман, ойижон . Айтаверинг, - Ҳилоланинг овози титрай бошлади

- Қизим ... қиз...им ... Тонг отса ...мени ...чўмил...тириб қўя оласиз ...ми ?!

- Хўп бўлади , ойижон ... Сизни ўзим чўмилтириб , энг чиройли ойижон қилиб қўяман ... Сочларингизни тараб , иккита қилиб ўраман ... Қулоқларингиз остига аммажоним совға қилган, сиз яхши кўрган, Мадинадан келтирилган мушк- анбардан суртиб қўяман.

- Ҳааа .... - Мастура опа Ҳилоланинг сўзларидан кўнгли тўлди. Кўзларида нур жилваланди.

- Дадаси ... Дадаси ...

- Ҳаа , онаси . Сув берайми ?

Мирсаид ака аёлини бошини бағрига олди.

- Йўўў ... Менга ... Гапиринг... Сизни ... Сизни сўзлар...ингиз...ни , овоз...зингиз ...ни соғ...ғиндиим ...

- Хўўп , онаси ... Истасанг тонггача гапираман. Истасанг бир умр гапираман... Истасанг бўлди .
Ёдингдами ... Уч йил аввал сен бир шеър ёзгандинг... Мен эса уни ўзингга қайта - қайта ўқиб бергандим ...

- Яна ... Яна ўқинг ... дадаси ...

/ 109
👍18❤5😢3
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака аста шеър ўқий бошлади :

Кўп нарса керакмас асли аёлга
Бир оғиз ширин сўз дунёларга тенг.
Юрагин тўлдириб ширин хаёлга ,
Керагидан керагимсан денг...

Гулим ўзингдирсан , гулзорим ўзинг,
Тор бу кулбам сен-ла нурли, ёруғ, кенг,
Жонимга малҳамдир ҳар битта сўзинг,
Керагидан керагимсан денг...

Хаста бўлиб қолса , маҳзун тортса гар,
"Соғ бўл, жоним" - дея ғамларини енг,
Сенинг борлигингдан олам мунаввар,
Керагидан керагимсан денг...

Қуёшим ўзингсан , ўзингсан ойим,
Кўксим узра урган юрагимсан денг,
Сени менга берган Қодир Худоим,
Керагидан керагимсан денг...

Кўп нарса керакмас асли аёлга,
Бир ширин калом бор дунёларга тенг,
Айлантириб гўзал , танҳо дилдорга,
Керагидан керагимсан денг ...

Доим айтинг...

Доим айтинг...

Мирсаид ака жим бўлиб қолди . Кўз ёшларини қўли билан сидириб артганча шеърни яна қайтадан ўқий бошлади :

Қуёшим ўзингсан , ўзингсан ойим,
Кўксим узра урган юрагимсан сен,
Сени менга берган Қодир Худоим,
Керагидан керагимсан сен...

Онаси ...

Сен керагидан керагимсан.

Сенинг борлигингдан олам мунаввар ...

Ҳар битта сўзинг жонимга малҳамдир...

Танҳо дилдорим фақат ўзингсан...

Мастура опа эрингинг қучоғида ухлаб қолди . У ора - сирада "Иммм" дея ожизгина инграрди ...

Орадан ярим соатча вақт ўтгач, Мастура опа кўзларини очмаган ҳолда шивирлади :

"Агар... эри "рози...ман" дема...са аёл жан...нат...га кир...мас э...кан ...

Мирсаид аканинг кўзлари чарақлаб очилди .

У аёлига бўғиқ овозда кўнглини ёрди :

- Мен сендан розиман ... Мингдан - минг розиман... Мастурам ...

Хонага жимлик чўкди.

Маҳина амма ҳазин овозда "Ёсин"ни тиловат қила бошлади.

Бўзарганча тонг ёришиб келарди...

* * *

Мастура опа тонгда тийрак бўлиб уйғонди. У атрофга синчиклаб назар ташлади. Ёнида ғужанак бўлиб ётганча кўзи илинган Сулаймонга кўзи тушди :

- Ўўўғлиммм ...

Сулаймон уйқули кўзларини дарровда очди.

- Ойижооон...

- Болам , бооо.. шингга ёстиқ қўўў...йиб ёёттт...

- Сиз билан ётгим келяпти , ойижон ...

- Кеееллл...

Сулаймон онаси ётган ёстиққа бошини қўйди.

У индамай ётар , кўнгли бузилганча Онасининг гул ифори келиб турган сочларини тўйиб - тўйиб ҳидлашга ҳаракат қилар эди...

Мирсаид ака бугун ҳеч қаерга чиқмади. Ҳилола Мастура опанинг илтимосини эслатиб уни ювинтиришга ваъда берганини айтганда, Мирсаид аканинг ўзи Мастура опани кўтариб ювинтириш хонасига олиб кириб берди. Бу сафар ювиниш хонасида Мастура опанинг истагига кўра у билан Ҳилоланинг ўзлари қолишди. Мастура опа ўтиришга қийналганлиги учун Ҳилола уни полга қалин қилиб тўшалган одеалга ётқизиб чўмилтирди. Бу сафар улар хонада узоқ қолиб кетишди. Мирсаид ака хавотир олганидан икки бора эшикни чертди :

- Келин , ювинтириб бўлдингизми ?!

Аммо Мастура опа Ҳилола ўзини кўпроқ ва кўпроқ ювинтиришини истар эди.

Ҳилола Ойижонисини ўзи истаганидек ювинтириб қўйди. Орада қўл ва оёқ тирноқларигача чиройли қилиб калталади.

... Мастура опа толиқиб қолгач , Ҳилолага устидан охирги сувни қуйишни сўради.

Мирсаид ака бу сафар тоза чойшабга ўралган аёлини кўтариб чиқар экан, аёлига кўзи тушиб ҳайратда қолди.

У ўз аёлини ҳеч қачон бу даражада ҳушсурат аҳволда кўрмаган эди. Аслида Мастура опа табиатан гўзал аёл эди. Аммо хозир унинг ҳуснига боққан инсон кўзларини ололмай қолар эди. Танимаган инсонга унинг ёши эллик еттида дейилса , ишонмаслиги табиий эди.

Мирсаид ака аёлини ўринга ётқизгач ўзи ташқарига чиқиб турди. Опаси ва Ҳилола Мастура опани кийинтириб қўйишгач яна хонага қайтди. У қўлида тароқ ушлаб қайнонасининг сочларини тарашга киришмоқчи бўлган Ҳилолага юзланди:

- Тароқни менга беринг.

Ҳилола қайнотасига эътироз билдирмади. Тароқни унга тутқазганча ўзи индамай хонадан чиқди.

/110

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍47😢8❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨Х А Й Р Л И О Қ Ш О М!

✨🌹Кайфиятингиз қандай бўлишидан қатъий назар, оқшомни гўзал табассум ила кутиб олинг.

✨🌹Оқшомнинг чиройи сизнинг гўзал табассумингиз ила янада жозибалироқдир.

✨🌹Хайрли оқшом!!!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

❄️Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин, қадрдонларим!

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга.
Юзингиз нурга,
Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин!

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин🤲

❄️Яқинларни янги тонг билан табрикланг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ...

بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Эрталаб уйғонганингизда тўрт нарсани айтишликни ўзингизга одат қилсангиз, жуда аъло бўларди:

Биринчиси: Алоҳим,  мен Сенга ҳар ишда таваккул қилдим!

Иккинчиси: Аллоҳим, бу куним Сенинг розилигингга эришишга бир васила бўлсин! Бу кунни менга хайрли ва баракали қил!

Учинчиси: «Роббим, менинг Қалбимни кенг қил! Менинг ишимни осон қил!»
(Тоҳа:25-26 оят).

Тўртинчиси: Аллоҳим, Сенга ўзим, аҳли - оилам ва яқинларимни омонат қилдим. Ўз Қудратингга лойиқ қадар уларни ҳифз - ҳимоянгда асра!

Ўйлаймизки, ана шунда ҳаммаси жуда яхши бўлади,  муҳими  бизга ушбу кун неъмат ўлароқ тортиқ этилди!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сиз бор ҳаёт бошқача, ОТА»

Отангизни борида қадрига етинг, кейин изларини ҳам тополмайсиз, ҳидларига зор бўласиз!

Отажонларимиз бахтимизга соғ-омон бўлишсин, Илоҳим 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🎉1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Мирсаид ака аста шеър ўқий бошлади : Кўп нарса керакмас асли аёлга Бир оғиз ширин сўз дунёларга тенг. Юрагин тўлдириб ширин хаёлга , Керагидан керагимсан денг... Гулим ўзингдирсан , гулзорим ўзинг, Тор бу кулбам сен-ла нурли, ёруғ,…
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Мастура ... Сен салкам қирқ йилдан буён менга гирдикапалак бўлганинг ҳаққи , бугун мен ўзим сени ҳизматингда бўламан... Опа , - деди Мирсаид ака сал нарида ўтирган Маҳина аммага қараб , - хато тарасам айтиб турасиз.

Маҳина амма индамай бош силкиди.

Мирсаид ака аёлининг сочларини авайлаб тарай бошлади . Мастура опа эри сочларини тараётган маҳал бутун умридан рози аёл каби тинч ва осойишта ётарди.

Уни шу ётишда ҳудди ботишга шайланаётган қуёшга ўхшатиш мумкин эди...

Мастура опа сешанба туни билан оламдан ўтган ота -она ва яқинларини чорлаб , уларга эркаланиш билан алаҳсираб чиқди.

У ора - орада сув ичар эди халос . Сулаймон "Ойижоним яхши кўрар эдилар , балки шуни есалар керак" дея катта йўлнинг юзидаги кафедан атайин махсус тайёрланадиган ҳалим ва буғда пиширилган "тушонка" таомини олиб келди.

Мастура опа ҳалимни кўрибоқ юзини четга бурди.

- Егим йўқ...

Ҳилола бу сафар нечоғлик ялиниб , ёлвормасин "тушонка"нинг сувидан икки қошиқ ҳам ичмади.

Ҳилола Ойижонисининг бу аҳволини кўриб чидаб турар олмади. Ваннахонага кириб сувни очиб қўйди- ю , тўйиб - тўйиб, ўксиб- ўксиб йиғлади.

Бирмунча вақт ўтгач ўзини босиб олган Ҳилола алланималарни ўйлади- ю , яна Ойижониси ётган хонага кирди. Хонада Сулаймоннинг ўзи онасининг қўл - оёқларини уқалаб ўтирар эди.

Ҳилола унинг ёнига чўкди. Ўргилиб ётган Мастура опани елкалари, куракларини аста силай бошлади ва шу аснода ўзига ўзи гапиргандек сўзлай кетди :

- Ойижооон ... Шу хонадонга келганимда ҳаётни севувчи , ҳар кунига бир мазмун берувчи , атрофидагиларга чексиз меҳр улашувчи инсон- сизни учратиб "Инсон шунчалик ҳам яхши бўлиши мумкинми ?!" дея ҳайрон бўлганман. Бора - бора сиздан ўрганишим керак бўлган фазилатларнинг шу қадар кўплигини кўриб ҳайратга тушдим. Кейин эса сизга тақлид қилиб яшай бошладим. Сизнинг борлигингиз туфайли бу хонадоннинг мен учун қучоқлари иссиқ бўлди . Бетоб бўлиб ётганимда ҳам, ётоғимда ўз онамни эмас , сизни , сизни қадамларингизни интизор кутиб ётардим. Билардим- ки , хонамга сизнинг қиёфангизда нажот кириб келарди.
Хаттоки фарзандимни йўқотганимда ҳам , бу чидаш мумкин бўлмаган дардга сизнинг бағрингизда таскин топдим. Ўзимда кураш учун куч топа олдим.

Ойижон... Энди навбат сизга...

Қаранг ... Сизнинг даво топиб кетишингиз учун қанча инсон курашяпти ... Соғайиб кетишингиз учун кафтлари дуодан бўшамаяпти. Амакижон , тоғажонлар , кенойижон , жиянларингиз, аммажоним... Муллакам бир кунда ўн маротабалаб қўнғироқ қиладилар . Додажон эса "онаси" лаб ўзларини қўярга жой топа олмаяптилар . Адамларни айтайми ?! Улар менга ота сифатида эмас , сизнинг акангиз сифатида қатъий талаб қўйганлар : "Синглим тузалиши шарт !" деб.

Мен- чи ?!

Мен сизни суйган шунча инсонга нима деб жавоб бераман ?! Ойижонимга бир пиёла овқат ҳам едира олмаган ношудман дейманми ?

Айтинг , ойижон...

Мен нима қилай...

Сиз ўзингиз ҳаракат қилмасангиз менинг қўлимдан ҳеч нарса келмаяпти. Ҳеч нарса...

Илтимоос , менга ўргатганингиз каби ўзингизда ҳам курашиш учун куч топинг. Бизларни ўйланг. Додажонни , ўғлингизни , мени - барчамизни ...

Мастура опа индамай оғир ва бир текис нафас олганча жим ётарди. Ҳилола индамай қолгач , лабларидан кутилган сўзлар учди:

- Ов...ов...қат ейман..

Ҳилоланинг тош қотган томирлари бўйлаб жон югургандек бўлди :

- Ўғлингиз олиб келган шўрванинг сувини ичасизми , ойижон ?!

Мастура опа бош ирғади :

- Ҳаа ... Ўш ...ўш...шани...

Ҳилола Сулаймонга Ойижонисини ўтқизишни илтимос қилди . Ўзи ҳали ҳам дастурхонда илиқдан иссиқ бўлиб турган таомнинг сувини пиёлага қуйиб келтирди.

У ойижонисининг бўйни аралаш кўксига ихчам сочиқча ташлади ва таомни унинг оғизига тутди.
Мастура опа Ҳилола тутган таомни ярмидан кўпини қийналиб бўлса- да, симириб ичди. Ҳилола ойижонисига таом ичира олганидан жуда бахтиёр эди...

Аммо унинг бу бахтиёрлиги узоққа бормади. Мастура опа ...

#давоми_бор / 111

Муаллиф: Хазонрезги
👍38😢7❤2👎1
#Xijab_fason💚

🔹Reaksiya bosish tekin😻

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9👎2👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ - Мастура ... Сен салкам қирқ йилдан буён менга гирдикапалак бўлганинг ҳаққи , бугун мен ўзим сени ҳизматингда бўламан... Опа , - деди Мирсаид ака сал нарида ўтирган Маҳина аммага қараб , - хато тарасам айтиб турасиз. Маҳина амма индамай…
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

39- ҚИСМ

пиёлани яримлата туриб бирдан ўқчиб юборди. Яқиндагина ичган шўрваси оғзи - бурнидан фаввора бўлиб отилди.

Сулаймон ва Ҳилола шошилиб қолишди . Оналарини бошини ерга энгаштиришди. Ҳилола эҳтиёткорлик билан Мастура опанинг юз, бўйин, қўлларини артди. Унинг бардоши тугаган, Ойижонисини қийнаб қўйгани учун изиллаб йиғлар ва тинмай "Мени кечиринг , мени кечиринг , ойижон" дея титраб - қақшарди.

- Бўлди қил , Хилола,- овози қаттиқроқ чиқди Сулаймоннинг , - ундан кўра ойижонимга тоза кийим олиб кел , алиштирмасак бўлмайди.

Мастура опа нимадир дегандек бўлиб ғўлдиради , аммо сўзларини англаб бўлмади.
Сулаймоннинг ўзи муштдеккина бўлиб қолган онасини кўйлагини алиштирди . Сўнг онасига ярим пиёла тоза сув тутди. Мастура опа сувни охиригача ичди. Уни жойига ётқизганларида Сулаймонга қараб пичирлаган бўлди :

- Ойижон , нима деяпсиз ? - Сулаймон онасининг бошига энгашди, қулоғини унинг лабларига тутди:

- Ҳил..о...лани ур...рииш...ма ... У ҳам мен ...га яхш...и.. бўл...син...де...ганнн...д...и...

Сулаймон титраб кетди. Бўғзини аламли олов куйдирди :

"Ойижоним-а...- ўйлади у,- Ўзлари қай аҳволда- ю , яна Ҳилолани уришма эмиш"

- Хўп Ойижон, келинингизни уришмайман. Хўп...- онасини тинчлантирган бўлди Сулаймон,- сизнинг сўзингиз мен учун ҳамиша қонун.

Асрга яқин Мирсаид қўлида бир ўрам дори билан кириб келди . Ҳилола йўлакда қайнотасига дуч келди . Мирсаид ака қўлидаги дорига ишора қилиб Ҳилолага тушунча берди :

- Келин , мен ҳозир профессор Нишоновнинг қабулидан келяпман. Уларга Мастуранинг уч кундан буён тиниб ором олмаганлигини айтгандим, шу дорини бердилар . "Ҳозирдан яримта ичираверинг, жонилари тинчиб ором оладилар" дедилар Нишонов.
Юринг , дорини ичириб қўяйлик.

Улар бошлашиб Мастура опа ётган хонага киришди.

Мирсаид ака аёлини бошини кўтариб дори ичишга кўмаклашиб юборди. Ҳилола эса мошдек келадиган дорини иккига бўлиб Мастура опанинг оғзига солиб , устидан сув ичирди.
Кўп ўтмай Мастура опа тинчланиб бир текис нафас ола бошлади. Ҳилола ва Мирсаид ака бир - бирларига маъноли қараб қўйишди.
Мирсаид ака аёлининг осойишта уйқуга кетганидан кўнгли тўлиб, Ҳилолага маслаҳат тариқасида сўз очди :

- Ортиқ аканинг айтишлари бўйича Мастура шу ухлаганча тонгда уйғонар экан.
Келин, сиз ҳам неча кундан буён тик оёқдасиз. Боя музлаткичга қарасам ичи хилма- хил таомлар билан тўлиб кетибди. Кечки овқатга ўша таомларни иситиб берарсиз. Ҳозир эса ўз хонангизга кириб бироз дам олинг. Борақолинг...

Ҳилола қайнотасига эътироз билдирмади . Кейинги кунлардаги бўлиб ўтган ҳодисалар уни ҳақиқатдан ҳам обдон ҳолдан тойдирган эди.
/112
👍39❤4
❗️#IBRAT

❗️Namozning jismoniy foydalari

Qiyom — tik turish:
➖ beldagi ogʻriqlarni 25%;
➖ tizzalardagi ogʻriqlarni 52%;
➖ kaftdagi ogʻriqlarni 32%;
➖ oyoq barmoqlaridagi ogʻriqlarni 22% kamaytiradi.

Rukuʼ holati:
➖ beldagi ogʻriqlarni 18%;
➖ tizzadagi ogʻriqlarni 63%;
➖ kaftdagi ogʻriqlarni 32%;
➖ oyoq barmoqlaridagi ogʻriqlarni 22% kamaytiradi.

Sajda holati:
➖ beldagi ogʻriqlarni 24%;
➖ oyoq barmoqlaridagi ogʻriqlarni 13%;
➖ tizzadagi ogʻriqlarni 53%;
➖ bilaklardagi ogʻriqni 28% kamaytiradi.

Qaʼda holati:
➖ beldagi ogʻriqlarni 37%;
➖ oyoq barmoqlaridagi ogʻriqlarni 17% kamaytiradi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆аввалги қисмлар #КЎНГИЛ_ИФОРИ 39- ҚИСМ пиёлани яримлата туриб бирдан ўқчиб юборди. Яқиндагина ичган шўрваси оғзи - бурнидан фаввора бўлиб отилди. Сулаймон ва Ҳилола шошилиб қолишди . Оналарини бошини ерга энгаштиришди. Ҳилола эҳтиёткорлик билан…
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Мирсаид ака рост айтган экан. Мастура опа ҳақиқатдан ҳам туни билан бирон марта қилт этиб уйғонмасдан ухлади.

Бир неча хафта , айниқса кейинги кунларда Мастура опа билан қаттиқ андармон бўлиб қолган оила аъзолари учун бу ҳолат ғайри табиий туюларди. Барчалари навбат ва навбат Мастура опанинг ёнида гирдикапалак бўлишганлиги учун , унинг тинчиб ухлаб ётганига бир нарсасини йўқотиб қўйган инсондек каловланиб қолган эдилар.

Уй эгалари бемор ҳолида ҳам Мастура опанинг бутун оила аъзолари учун ҳеч бир кимсага тенглаштириб бўлмас беназир инсон эканлигини , хонадоннинг юраги ва файзи эканлигини ўзлари учун қайта кашф этдилар. Шу куни атроф - борлиқ гўёки ҳувиллаб қолгандек бўлди.

Тонгда Мастура опанинг уйғонгунича тезда нонушта қилиб олишни режалаштирган оила аъзолари , ўзлари таомланиб бўлганларидан сўнг ҳам унинг ухлаб ётганига ажабландилар.

Мастура опа кун чошгоҳга етганида ҳам уйғонмагач , Мирсаид ака хавотирга тушиб профессорга қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирди.

- Хавотир олманг ,- уларни тинчлантирди Нишонов, - шу вақтгача уйғонмаган бўлсалар , яна кечгача ухлайдилар.

Уй сув қуйгандек жим- жит бўлиб қолган эди. Қариндош - уруғлар ҳам телефон орқали Мастура опанинг профессор шахсан ўзи берган дорисини ичиб ухлаб ором олаётганлигини эшитиб оила аъзоларини ортиқча безовта қилишмади.

Ҳилола тушликкача кир ювди. Ўртада Мирсаид аканинг "Ойингиз уйғонса ичишига суюққина овқат бўлса яхши бўларди" деганлиги учун бир қозон қилиб адаси Асрор ака кетини узмай ташлаб кетаётган хўроз гўштидан қайнатма солиб қўйди.

Тушга бориб Маҳина амманинг юраги эзилиб кетди. "Мастураой кеча асрдан сал ўтиб уйқуга кетгандилар. Шу чоққача на чой , на овқат ичдилар. Бироз бўлса-да, ул- бул нарса едириб ичирайлик" деди ва "Мастураой, Мастураой, озроқ овқат еб олинг" дея уни уйғотишга ҳаракат қилди.

Мастура опа кўзларини аранг йириб очди. Уйқули кўзлари билан овқат емаслигини шивирлаб айтди. Маҳина амма шунда ҳам зўрлаб ярим пиёла ширини нимтатир бўлган новвот чой тутди. Мастура опа ўша чойдан ҳам бир , икки хўплади , ортиқ ичмайман деганча бошини ёстиққа ташлади ва қайта уйқуга кетди...

Кун асрдан ошгач бу сафар Ҳилоланинг кўнглига ғулғула тушди.

- Ойижон емай , ичмай қақраб кетдилар- ку , - деди Сулаймонга,- ҳар куни бу вақтгача неча маротаба чой тутардим. Сулаймон ака кунни иссиқлигини қаранг. Ҳаво ёндиряпти. Келинг , ойижонга Маҳина аммажонга ўхшаб ярим уйқуда бўлсалар ҳам чой ичириб қўяйлик. Балки шўрвани сувидан ҳам ичиришни эвидан чиқармиз.

Сулаймонга Ҳилоланинг таклифи жўяли туюлди ва унинг айтганларига кўнди.

Улар ҳам Маҳина аммага ўхшаб Мастура опани амал - тақал қилиб чала - ярим уйғота олдилар. Аранг кўзларини очган Мастура опа ўзига чой тутган Ҳилолага бир нималар дегандек бўлди . Ҳилола унинг сўзларига тушунмади :

- А ? - деди Ҳилола унинг бошига эгилиб .

- Би ...иир паа...ас ух...лааай...- деди Мастура опа ялинчоқ овозда.

Сулаймон ва Ҳилоланинг юраклари эзилиб кетди. Оналарини авайлаб ўрниларига ётқиздилар...

Мастура опа шом вақтида ҳам уйғонмагач , Мирсаид ака яна Нишоновга қўнғироқ қилди...

- Кеч соат йигирма иккиларда уйғонадилар энди,- деди Нишонов

Мирсаид ака ортиқча гап- сўзларсиз тармоқдан узилди.

Кечки соат йигирма бирларда Мастура опага ҳар доим шу вақтда укол қиладиган ҳамшира Нафиса чиқиб унинг ҳалиям уйғонмаганлигини кўриб таажжубланди .

Нафиса Мастура опанинг қон босимини ўлчагач юзида бошқача ифода пайдо бўлди.

- Келинойимларнинг қон босимлари баланд юрарди. Ҳозир эса жуда паст ,- деди у иккинчи қайта қон босимни ўлчар экан, пульслари сезилар - сезилмас уряпти.

Ҳилола ёшли кўзларини Нафисага тикди :

- Ойижоним оч қолиб кетдилар . Икки кундан буён ичларига деярли иссиқ кирмади. Чой ҳам ичгандек бўлмадилар. Улар жуда сувсаб кетдилар, - Ҳилола шундай деб Нафисага илтижоли боқди ,- Нафиса опа , нима дейсиз ойижонга шприцда шўрвани сувини , чойни ичирсам бўлмасмикан?! Ҳарна ичларига бир нима кирган бўларди-да .

/113
👍9❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

Нафиса ўзини орқага ташлади :

- Йўўўқ , буни маслаҳат беролмайман. Борди-ю , юборган суюқлигингиз у кишининг нафас йўлларига кетиб қолса- чи?- у узоқ ўйламай бошқа маслаҳат берди ,- сиз яхшиси Саодатхон опамни уйга чақиринг. Ҳар нима бўлганда ҳам шифокорлар. Доим келганларида энг яхши маслаҳатлар улардан чиқаётганди- ку ? !

Ҳилола дарҳол Сулаймонга қаради. Сулаймон бу қарашнинг маъносига тушуниб ўрнидан чаққонлик билан туриб , ташқарига отилди.

- Келин , ойингизнинг оёқлари музлаб қолибди ,- деди аёлининг оёқлари ёнига тиз чўккан Мирсаид ака уни уқалар экан ,- бир жойда ҳаракатсиз ётиб қон яхши айланмай қолган кўринади , илтимос иккита бўш баклажкага қайноқ сув бураб келинг , оёқлари остига қўйиб ўраймиз, шояд қон айланиб кетса.

Ҳилола Ойижонисининг оёқларига кўз ташлаб қўрқиб кетди. Мастура опанинг оёқлари тиззасигача олачалпоқ бўлиб кўкариб кетган эди.

Ҳилола дарровда Мирсаид аканинг айтганларини бажо келтирди.

Мирсаид ака ўзи айтгандек қилиб Мастура опанинг оёқларини иситиб ўради.

Маҳина опа эса елкалари силкинганча мук тушиб унинг қўлларини силаб ўтирар эди.

Бу орада Саодатхон келиб қолди. Саодатхон келиши билан Мастура опага назар ташлади- ю , атрофдагиларга салом беришни ҳам унутиб, уларга эътибор бермай беморнинг қон босимини ўлчашга киришди. Аммо кўзлаган натижани олмади шекилли , ўрнидан туриб Мастура опанинг чап тарафига айланиб ўтди. Бу тараф қўлининг ҳам босимини ўлчади ва атрофдагиларга умидсиз қаради :

- Пульс тушиб кетган. Ҳеч нарсани аниқлашнинг иложи бўлмаяпти.

Шу вақт Ҳилола гандираклаганча ўрнидан турди , у хонтахта устида турган пиёладаги сувни қўлига олди . Сал нарида турган дори қутидан қадоқда турган пахтадан узиб олди :

- Ойижоним сувсаб кетдилар ,- деди у ўзига ўзи гапириб , - кун бўйи ярим пиёла ҳам сув ичганлари йўқ. Ойижоним сувсаб кетдилар , Ойижоним чанқаб кетдилар...

Ҳилола атрофга маъносиз тикилди. Айни дамда хонадагилар ҳам унга эътибор берадиган аҳволда эмасдилар .

- Тез ёрдам ! Тез ёрдам чақирайлик !

Мирсаид аканинг гапини Саодатхон шарт кесди :

- Почча, ҳаммаси шундоғам маълум бўлиб кўриниб турибди- ю ... Қўйинг . Қийнаманг... Илтимос ...

Мирсаид ака ўрнидан чайқалганча турди. У аёлининг оёқ томонидан аста ўнг тараф ёнига келиб ўтирди. Бу орада ҳаракатсиз ётган Мастура опа овоз чиқариб калта- калта нафас ола бошлади. Унинг кўкси темирчининг босқонидек тез- тез кўтарилиб туша бошлади.

Ранги бўздек оқариб кетган Мирсаид ака барчага "Жим , овоз чиқарманг! " деди жуда секин , аммо эшитиларли қилиб , сўнг Мастура опанинг елкаси , қўлларини силай бошлади . У тинмай калима қайтара бошлади :

- Ла илаҳа Иллаллоҳ, Муҳаммадур Росуллуллоҳ ...
Ла илаҳа Иллаллоҳ, Муҳаммадур Росуллуллоҳ...

Шу пайт Ҳилола турган жойида ўқ еган каби сапчиб тушди.

У қайнотасининг ёнига такаллуфсиз чўкди. Қўлидаги пиёладаги сувни ёнига қўйиб пахтани уни ташлади. Ўзи эса авайлаб энтикиб нафас олаётган Мастура опани бошини чап қўли билан аста кўтариб қучоғига олди .

Мастура опанинг нафас олиши секинлаша бошлади.

- Ойижон , ойиии ... - секин шивирлади Ҳилола Мастура опанинг юзига юзини босгудек бўлиб ,- ойиии...,

- Ҳаааҳ...- Мастура опанинг кўзлари чарақлаб очилди , нигоҳларида тарифлаб бўлмас ифода билан Ҳилолага тикилди

Ҳилола эса сўзида давом этди :

- Биз ...барчамиз сиздан розимиз , сиз ҳам биздан рози бўлинг, ойижооон...
Ҳилола ўнг қўли билан пайпаслаб сув шимиб тўйинган пахтани олди . Уни ойижонисининг лабларига яқинлаштириб сувини томизди. Лаблар тамшаниб сувни шимди . Буни кўрган Ҳилола пахтани кўпроқ сиқди. Бу сафар Мастура опанинг оғзи сал кенгроқ очилди. Пахтадан оққан сувни барини ичди ... Ва шундан сўнг оғиз бор ҳажмида кенг очилди ...

Мастура опанинг кўксидан гўёки ҳовур сизиб чиққандек бўлди.

- Кҳуууууукҳҳҳ.....

Мастура опанинг ярим очиқ қолган кўзларидаги шуъла аста - секинлик билан сўна бошлади...

- Ойииии... - ингради Ҳилола чексиз дард билан ...

#давоми_бор /114
👍28😢10❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Нафиса ўзини орқага ташлади : - Йўўўқ , буни маслаҳат беролмайман. Борди-ю , юборган суюқлигингиз у кишининг нафас йўлларига кетиб қолса- чи?- у узоқ ўйламай бошқа маслаҳат берди ,- сиз яхшиси Саодатхон опамни уйга чақиринг. Ҳар нима бўлганда…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#КЎНГИЛ_ИФОРИ

40- ҚИСМ

-Онасиии , - деди Мирсаид ака ҳам умидсиз оҳангда , - онасиии...

Шу пайт Ҳилола бирдан сергакланди :

- Саодатхон опа , қаранг ! Ойижонни бўйниларидаги йўғон томир ҳали ҳам уряпти. Қўлларидагиси ҳам ! Юракларини уқалайми ? Кўп киноларда шундай қилиб ҳаётга қайтаришади - ку ? ! Майлими шундай қилсам?! - Ҳилола дувиллаб йиғлаганча гапирарди .

Саодатхон бош чайқади :

- Ойна борми ?!

Ҳилоланинг қулоқларига гап кирмади. У Мастура опанинг бўйин томирларига бармоғини босганча "Ана , ана , томир уряпти" дея тинмай кўз ёш тўкарди.

Маҳина амма ҳам юм- юм йиғлаганча ўрнидан туриб ювиниш хонасидан думалоқ ойнани топиб келди.

Саодатхон ойнани сочиқ билан яхшилаб артди ва Мастура опанинг бурун ва лабларига бирмунча вақт тутиб турди. Сўнгра уни олиб хазина қидирган каби синчиклаб тикилди.

- Холажоним энди орамизда йўқлар. Аллоҳ жойларини жаннатлардан ато қилсин ,- деди Саодатхон ва Маҳина аммага юзланди,- аммажон , бу ёғига ўзингиз бош - қош бўлмасангиз бўлмайди.

Маҳина амма дастлаб Саодатхоннинг нима демоқчилигини англамади. Бироздан сўнг эса барчасига тушунди. У нариги хонага кириб , у ерда турган сандиқнинг устидаги кўрпачаларни тап-тап ерга тушира бошлади. Кўп ўтмай қўлида кичикроқ бир тугунча билан қайтиб чиқди.

Маҳина амма тугунчадан оппоқ рўмол ва аллақандай матоларни чиқарди . У Саодатхон билан оқ рўмолни чиройли қилиб буклаб , Мастура опанинг энгагини боғлашди. Сўнгра оёқларини ростлаб энсизроқ оқ мато билан икки бошмалдоғини бир- бирига қўшиб боғлашди.

Мастура опанинг ярим очиқ қолган кўзларини Маҳина амма "Мендан рози бўлинг, келинжон" дея силаб, силаб юмдириб қўйди.

Сулаймон онаси оғирлашиб қолганда Зоҳида холасини олиб келишга кетган экан. Уйга қайтиши билан онасини даҳани боғлиқ ҳолда кўрди- ю, ўкириб йиғлаб юборди. У онасини ёнидан жой олди , энгашганча юз- кўзларидан тинмай ўпар ва изиллаб йиғлар эди.

- Ҳай болам , ўзингни тут,- деди эри билан етиб келган Мирсобит амакисининг аёли Комила келинойи ўртанганча,- жаноза ўқилмагунча ойинг ҳаммасини эшитиб ётадилар, йиғлаб унинг ҳам руҳига азоб берма. Ундан кейин маййитга кўз ёшинг томса , умрбод тушингга кирмайди деган гап бор.

- Келинойи ... - деди Сулаймон ўксиб - ўксиб ,- Мен бу гапга ишонмайман. Ахир ҳамма билмаса ҳам сиз яхши биласиз-ку, ойижонимларни қанақа эканликларини. Улар мени ташлаб кетадиган она эмасдилар. Улар тушларимга кирмай қўядиган она эмаслар ... Мен "Ойижооон" десам бааас. Ойижоним ... Албатта , албатта ёнимга келадилар. Дийдорларига муштоқлигимни билсалар бас ... Қанча йиғлаганим, кўз ёшларимнинг неча томчиси юзларига томганининг фарқи йўқ улар учун ... Мен ишонаман... Ойижоним мени йиғлаганим учун айбситмайдилар ...ҳечам айбситмайдилар ... Мен бутун уйни бошимга кўтариб уввос солаётганим йўқ- ку ахир . Мен ҳам Аллоҳнинг бир ожиз бандасиман. Бу вақтда қандай йиғламай туриш мумкин ... Ахир дунёдаги энг азиз инсонимдан айрилдим...

Орадан ярим соат ўтмай ҳовлини одам босиб кетди.

Барча дил- дилидан ўртаниб йиғлар эди.

Айниқса Асрор аканинг нолаларига чидаб бўлмади. У Мастура опанинг бошида ўтириб аччиқ - аччиқ кўз ёш тўкканча видолашар экан , кўнглидаги сўзларини сўнгги бор синглисига айтиб қолишга интиларди:

- Онаш синглим... Жоним синглим... Кўз қувончим... Акасини етим ака қилиб ташлаб кетган чиройлигим... Тақдиридан қочиб кетолмаган эрка кийигим. Дардларингга дармон бўла олмаган ношуд акангни кечир , азизам. Энди онамнинг исларини қайдан излайман?! Кўнглимнинг хуш ифорини қаердан топаман?! Жонимга таскин қидирганда кимнинг истиқболига чопаман? Ўзи сени неча йилда топган эдим. Дийдорингга тўя олмай кўксимни муштлаб қолавераманми ? Энди ширин дийдоринг қиёматга қолдими ?

Асрор ака Мастура опанинг кўзларини силади , сўнг уни силаган ўзи кафтларини ўпди.

- Марҳуманинг сўнгги иззатини қилиб чиройли ўрин тўшаб ўша жойга олайлик,- деди барча Мукаррам келинойи дея мурожаат қилаётган ёши улуғ аёл , - бу синглимизнинг ўз хонадонида кечираётган

/ 115
👍12❤1😭1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ

сўнгги туни. Уни чиройли дуолар билан икром қилайлик.

Асрор ака бу аёлни танимади, аммо махалланинг канвойи , илмли аёлларидан бири эканлигини юракдан ҳис қилди.

У индамай ўрнидан туриб , аёлларга ўз вазифаларини бажаришлари учун жой бўшатди.

Аёллар хонанинг ўртасига қиблага тўғри қилиб пахталари кўпчиб турган оҳорли кўрпалардан учтасини уч буклаб устма- уст ўрин солишди. Устидан янги оҳор чойшаб тўшашди. Бош тарафига ҳам жилдланган ёстиқ қўйишди. Сўнгра Сулаймон ва жиянлар ёрдамида Мастура опанинг бош тарафини қиблага тўғрилаб уни ҳозиргина солинган ўринга ётқизишди. Марҳуманинг қўлларини икки тарафига силаб текислаб қўйишди.

Унинг устидан яна янги оппоқ чойшаб ташлашди. Мастура опа шу ётишда жуда хушрўй бўлиб кетган эди . Ўратилган оппоқ майин дока рўмол остидан ҳали оқ ораламаган жингалак сочлари мўралаб турар , биров атайдан ёғ суртиб ялтиратган каби қоп- қора бўлиб кетган ўсиқ қошлари ҳимо билан керилган каби , сочларининг такрори мисол жингала қуюқ киприклари оппоқ атиргул гулбаргидек нозик юзларига кенг соя ташлаган , бетоблик чоғларида ранги кетиб қолган лабларига қайтадан ақиқдек ранг кириб жилваланар эди.

Синглисининг бошига келган Зоҳида опа йиғлай - йиғлай, уни қайта - қайта ўпарди :

- Сингилжоним , сен шунчалар чиройлимидинг , сен шунчалар ҳам дилбармидинг ?!

Синглиси Мастуба опа эса бу тарафда афғон чекарди :

- Ал - Мусаввир сифатли Аллоҳ ўзи суйган бандаларини даргоҳига шундай хушрўй қиёфада олар экан. Илоҳим қабрингиз жаннат боғларидан бир боғча бўлсин , опажон...

- Марҳума эртага жума намозига чиқариладиган бўлди.

Қариндошлар махалла оқсоқолидан бу хабарни эшитиб сергакландилар :

- Жума ...

Улар ўз изтироблари билан бўлиб кунни ҳам унутишган экан. Жума сўзи барчаларининг ёнган кўкракларига субҳидам эпкинидек ором бахш этди.

- Энди бўлди , барчангиз ўтиринг, - деди Мукаррам опа Ҳозир йиғидан эмас, дуодан фойда. Йиғи ўзингиз учун , дуо эса исми жисмига мос Мастура синглимиз учун . Ҳар ким қодир бўлганча дуо қилсин... Мендан сўнг такрорланг...

Тонг отиши билан кўча юзи, ҳовли марҳуманинг ҳурмати учун ташриф буюрган одамларга тўлиб кетди. Издиҳомнинг кўплигидан махалла фаоллари кенгашиб аёлларни ҳовли ва уйдаги хоналарга , эркакларни эса кўчага жой қилиб жойлаштиришга келишдилар.

Аммо бу таҳлит тартибни сақлаш жуда қийин бўлди . Келган инсон бор- ки , "онам"лаб , "опам"лаб , "синглим"лаган куйи Мастура опани сўнгги бор кўриб қолишга интилар , у ётган хонага киришга муштоқ бўлар эди.

Ҳилола илк бора қаттиқ таажжубланди. "Ойижон кейинги йилларда деярли уйдан чиқмаган бўлсалар , бунча инсоннинг кўнглидан қандай жой олиб улгурган эканлар ?!"

- Мастураой ойижонингиз анча йиллар махаллада аввал котибалик , сўнгра аёллар маслаҳатчиси бўлиб ишлаганлар, - деди Маҳина амма Ҳилоланинг кўнглидагиларни ўқиб тургандек, - у туфайли қанча оилалар ажралишдан сақланиб қолган, қанча ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топган. Яна қанчалари... Эээҳҳ... Барчасини айтиб ҳам , етиб ҳам бўлмайди. Инсон зотининг ҳотирасидан булар чиқади деб ўйлайсизми ? Айниқса ўзига беғараз, дилдан яхшилик қилган инсон оламдан ўтганда сўнгги бор розилик сўраш , шу билан ўзининг ўша инсон олдидаги охирги бурчини, охирги ҳаққини бажариш илинжида келганлар булар .

Соат тўққизларда ғассол аёл келди. У келиши билан Мастура опа ётган жой билан ёнма- ён жойлашган хонада ғала- ғовур, чувур- чувур кучайиб кетди. Аёллар марҳумани покловчи ғассол аёлга қарашиш учун навбат талашардилар.

- Мен кираман, мен кираман... Мен... Мен ҳам савоб умидидаман. Мени опамлардан қарзим катта.

Ғассол аёл бундай вазиятларни кўравериб пишиб кетган экан. Қаттиқ турмаса иш пишмаслигига кўзи етди . Шу сабаб қўшни хонага чиқиб шарт гапирди :

/ 116

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍41❤10😢4👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н✨🌺✨

🌟 Билинг ғаниматмиз бир биримизга 🌷✨✨
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор ✨✨🌷
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.✨🌷✨

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!✨🌷✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ҳар кун, ҳар лаҳза «Ҳаёт китоб» ингизни яхши кайфият, шукроналик ва самимий қувонч билан тўлдиринг-ки, саҳифаларини ортга қайтариб вароқлаганингизда умрингизни гўзал яшаётганингизни ҳис қилинг.

Хайрли тонг қалби гўзал, қувончлари осмон қадрдоним! Бугун янги кун саҳифангизни гўзал амаллар билан безанг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2