Правильное и здоровое питание
712 subscribers
269 photos
309 videos
2 files
463 links
Здоровья начинается с Правильного питания

Мы создали этот канал чтобы помочь вам в питание. Здесь вы узнаете все что необходимо знать.

Админ: @JahongirHamidov
Download Telegram
Иммунитет нима?

Организмнинг ҳимоя қатлами ҳисобланган иммунитет, унинг бир бутунлиги учун ҳам жавобгар ва масъулдир. Иммунитет организмни мавжуд захиралари тугагунга қадар ушлаб туради.

Дейлик, тумовга чалиндингиз ёки бирон ерингизни кесиб олдингиз. Сизда иммунитет қай даражада эканлигини касалликнинг давом этиш муддати ёхуд жароҳатнинг битишига қараб аниқлаш мумкин. Жароҳат тез битса, тумов тез чекинса, демак, организмингизда иммунитетлилик даражаси юқори. Лекин хасталик асоратли бўлса, жароҳат секин битса-чи? Унда сиз иммунитетни кўтариш учун ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Чунки иммун тизимидаги етишмовчилик организмнинг касалликларга бўлган мойиллигини оширади. Иммун тизимидаги етишмовчиликка иммунодефицит ҳолати дейилади.

1. Тез-тез такрорланиб турадиган руҳий зарбалар (стресс);

2. Организмда тўпланиб қолган, биологик фаол минераллар ва витаминларнинг камайиб кетишига сабаб бўладиган овқат чиқиндилари;

3. Антибиотикларни кенг қўллаш;

4. Атроф-муҳитда зарарли кимёвий моддаларнинг кўплиги;

5. Дори-дармонлардан нотўғри фойдаланиш;

6. Оғир жароҳатлар ва жарроҳлик операциялари ҳаёт жараёнида юзага келадиган иммунодефицит ҳолатига сабаб бўлади.

Бу ҳолатнинг юзага келмаслиги учун юқорида таъкидлаб ўтилган омиллардан сақланиш, ҳар қандай ёмон воқеа-ҳодисага имкон борича босиқлик билан ёндашиш лозим. Бу ўринда бир нарсани эслатиш зарур, кишидаги иммунитет даражаси етарли бўлишида она сути ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайдиган омилдир.

Шунингдек, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, кўпроқ табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳамда иш фаолияти ва дам олишни тўғри ташкил этиш иммунитетнинг юқори бўлишига ёрдам беради.
Правильное и здоровое питание
Photo
“Asalari suti” – foydalimi?

–  “Asalari suti” degan narsa bor ekan. Bir yilda bir marta ona asalaridan olinar ekan. Farzand ko‘rishda erkak va ayolga birdek foydasi bor deb eshitdim. Agar imkon bo‘lsa shu haqida ozgina ma’lumot bersangiz?

Fayzullo Tursunovich, urolog-androlog:

–  Asalari suti asalarichilikning eng qimmatli va zarur mahsulotlaridan. Asalari suti turli moddalarga boy.
Tarkibida aminokislotalar, uglevod, vitaminlar, mikroelementlar va fermentlar ko‘p. Asalari suti 60-70% suv, qolgan 30-40% quruq modda. Quruq moddaning 20-50% oqsillar, 10-40% uglevodlar, 5-15% moylar, 1.5-3% vitaminlar, minerallar, gormon, ferment va boshqa biologik faol moddalardan iborat.

Aminokislotalar: asparagin, sistein, arginin, lizin, leysin, valin, prolin, glyutamin, gamma-globulin, izoleysin, oksiprolin kabi 22 xili bor.

Mikro- va makroelementlar: rux, marganes, kobalt, temir, alyuminiy, xrom, vismut, oltin, nikel, kalsiy, kaliy, fosfor, natriy, mis kabi 100 dan ortiq elementlar mavjud.

Uglevodlar: glyukoza, fruktoza, riboza, saxaroza, maltozalar bor.

Fermentlar: invertaza, amilaza, katalaza, proteaza, glyukooksidaza, fosfataza, xolinesteraza va askorbinooksidaza.

Tarkibidan kelib chiqqan xolda asalari sutining shifoli va ozuqaviy xususiyatlari ko‘p. U asab, yurak-qon tomir, siydik tanosil tizimi, ovqat hazm qilish tizimi, bo‘g‘imlar va suyak, mushak, o‘pka va nafas olish tizimi faoliyatiga foydali ta’sir qiladi.

Siydik tanosil tizimida ta’siri moddalar almashinuvini tezlashtiradi, odamni tetiklashtiradi. Uyqu yaxshilanadi. Insonning farzand ko‘ra olish yoshini uzaytiradi, shaxvat va shaxvoniy quvvatni kuchaytiradi, surunkali tanosil kasalliklarini yengishda yordam beradi. Shu qatorda befarzandlikda xam foydasi bor.

Asalari sutini kuniga 2-3 mahal ovqatdan 30 minut avval qabul qilinadi. Kechqurun uyqudan 3 soat avval ichish kerak. Qabul qilish dozasi ishlab chiqaruvchi mahsuloti va uning shakliga bog‘liq. Shu sabab ko‘rsatmada ko‘rsatilganiga qarab qabul qilish kerak. Standart davo kursi 1-2 oy. Asalari sutidan mikroklizmalar qilish mumkin va svechalar yasashda ham foydalanish mumkin.
Правильное и здоровое питание
Photo
АСАЛНИНГ ФОЙДА ВА ЗИЁНЛАРИ

Оллоҳ таоло "Унда – асалда
одамлар дардига даво мавжуддир", – деган.
Ҳадисдан.

Асал – арабча бол бўлиб, у ўсимликлар гулидаги шира (нектар)нинг асалари организмида қайта ишланишидан ҳосил бўладиган маҳсулотдир. Асал ранги, ҳиди ва мазаси жиҳатидан турлича бўлади. Масалан: тиниқ рангли, новвот рангли, қўнғир рангли ва ҳоказо.

Турлари

Энг яхши асал тоғ асалидир, чунки у турли ўсимлик гулларидан йиғилади. Оқ акация, жўка (липа) дарахти, беда, янтоқ гулидан йиғилган тиниқ рангли асал соз асал ҳисобланади. Каноп ўсимлигидан йиғилган асал новвот рангли, гречиха ўсимлигиники қўнғир рангли бўлади.

Тарихи

Асаларилар қадимда ўрмон дарахтлари ковакларида ва тоғларда яшаб келган. Коваклар уларни чанг-тўзон, жазирама иссиқ, қор-ёмғир ва сув тошқинларидан ҳимоя қилган. Ёшини яшаб кексайган дарахт баъзида асалари уяси билан бирга ерга қулаган, синиб тушган мумкатакчаларидан асал оқиб чиққан. Ибтидоий одамлар тасодифан йиқилган дарахтга рўпара келишганда, ундан оқиб чиққан олтинранг ёпишқоқ суюқликнинг мазасини тотиб кўриб, балки жуда қувонгандирлар. Беҳад ширин, ёқимли ва мазали экан, деб ҳайқирган бўлсалар ҳам ажабмас. Улар албатта, мазкур неъматдан ўз ғорларига олиб кетган бўлсалар керак. Чунки ғорда уларнинг оиласи бўлган!
Асаларилар дарахт ковакларидан ташқари, тоғ қияликларига, унинг ўйдим-чуқур жойларига ҳам ин қуришади.
1919 йилда бир гуруҳ немис олимлари Испаниянинг Аленсия тоғидаги ғаройиб ғорга дуч келишган. Улар ғорнинг тош деворларига бундан 15-20 минг йиллар аввал қандайдир рассом ҳайвонлар, парандалар ва одамлар суратини маҳорат билан чизганини кўришади. Шу билан бирга рассом асалариларни овлаш жараёнини ҳам тасвирлаган эди. Суратларда тоғ бошида осилиб турган қоядан арқон туширилган манзара тасвирланган. Бу арқон, балки лиана – чирмовуқдир. Ундан асалга ишқибоз асалари овчилари қўлида сават тутганча тушиб бораётган экан. Шунингдек, расмларда бошқа бир асал ишқибози ғор ёриғидан асал мумкатакларини саватчасига жойлаш билан машғул бўлиб турган ҳолат тасвирлангани айтилади.
ўордан топилган ушбу тасвирлар – бебаҳо тарихий ҳужжатдир. Расмлар бундан бир неча юз аср муқаддам инсонларнинг асаларилар билан яхши таниш бўлганлигидан гувоҳлик бериб турибди. Булардан ташқари ТУТАНХАМОН қабрида ичида аллақандай модда бўлган идиш топилган.Энг қизиқарлиси шундаки, 3000 йил ўтса-да ўз хусусиятини йўқотмаган бу модданинг асал эканлигини олимлар аниқлашган. Қадимги эронликлар ва скифлар вафот этган давлат арбобларини мўмиёлаштириш учун асалдан фойдаланишган.
Тарихдан яна бир маълумот сақланганки, АЛЕКСАНДР МАКЕДОНСКИЙ нинг вафотидан сўнг унинг жасади асалга ботириб олинган ва кўмиш учун Македониянинг марказий қисмига олиб келинган.

Кимёвий таркиби

Асал биологик, шифобахш хусусияти юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулоти қаторига киради. Асалнинг кимёвий таркиби ниҳоятда мураккаб. Унда инсон ҳаёти учун зарур етмишдан ортиқ моддалар мавжуд. Асалнинг асосий қисми углевод: глюкоза, фруктозадан иборатдир. Шунинг учун организмда жуда тез ҳазм бўлади. Асал таркибида фермент-лар борлиги сабабли у шифобахш ҳисобланади. Чунончи, крахмал ва декстринни қандга айлантиради ва диастаза, қандни глюкоза ва фруктозага ўтказувчи инвертаза, пероксид бирикмаларини парчаловчи каталаза каби бир қанча ферментлар мавжуд. Булардан ташқари асал таркибида кальций, фосфор, олтингугурт, йод бирикмалари, мис, хром, никел, қўрғошин, титан, калий, рух каби микроэлементлар бор. Органик кислоталардан олма, сут, лимон кислоталари В1, В6, В2, В3, В5, Е, К, С витаминлари ва биостимуляторлар борлиги аниқланган.

Қуввати

Асалнинг 1 кг да 3150 калория қувват бор. Асал яна турли фармакалогик таъсирга эга. У микробларни ўлдиради. 10 фоизли асал эритмаси билан ингаляция қилинса, нафас йўлларидаги касалликларни тузатади.

Асалари умри
Правильное и здоровое питание
Photo
Она асалари болари ромидаги катакларга тухум қўйганидан сўнг орадан 21 кун ўтиб, ишчи асалари дунёга келади. Унинг қанча яшаши, ғумбаклик давридан кейинги меҳнат фаолияти ўз оиласи кучига боғлиқ. Она асалари 15-16 кунда етилиб чиққач, 4-5 йил умр кўради. Унинг серпушт-лик даври дастлабки икки йил ҳисобланади. Эркак асалари эса 24 кундан сўнг дунёга келиб бор-йўғи 6-7 ой яшайди, ишчи асаларилар февраль-мартда дунёга келган бўлса, тахминан 35, июнь ойидагилар 30, асосий асал йиғиш мавсумида пайдо бўлганлари 28-30 кун ва октябрь-ноябрь ойларида дунёга келганлари эса 80-100 кунгача яшайди.

Табиий хусусиятлари

Асал беқиёс антисептик хусусиятларга эга: у узоқ йиллар давомида ўз табиий сифатини тўлиқ сақлаб қолади. У айнимайди, пўпанак боғламайди. Бу ўз вақтида қадимги римликлар томонидан аниқланган. Улар асал ёрдамида узоқ мамлакатлардан келтирилган камёб ов гўштларини асал билан консервалашган. Асал ичига солинган гўшт бир неча йиллар мобайнида ўз сифатини йўқотмаган.

Асал йиғиш

Асалари ўз ҳаёти мобайнида гулшира тўплаш учун 80-130 маротаба парвоз қилади. Асал яхши бўлган бир ёз кунида асаларининг 10-12 марта парвозга чиқишига тўғри келади. Асалари оиласининг 60 фоизи учадиган дала асалариларидан, қолгани эса уя ичидаги юмушларни бажарувчи хизматкор ходимлардан иборат. Мавсум айни қизғин паллада асалари бир учишда 55-70 мг гулшира келтиради. Ундан пастроқ шароитда 40-50 мг, ўртача шароитда 30-35 мг гулшира йиғиб, уясига қайтади. 1 кг асал ҳосил бўлиши учун 1-1,5 кг гача гулчанг сарфланади. Қишдан чиққан асалари атиги битта болачасини, баҳорда туғилганлари эса учтагача болани парвариш қила олади. 100 г асал йиғиш учун ишчи асаларилар 46 минг км йўл босади. Бу 46 минг км масофа ер шарини бутун экватор бўйлаб айланиб чиқиш билан баробардир. Асалари бир кунда 7 минга яқин ўсимлик гулларини чанглата олади.

Асалари "башоратчи"

Асалари ҳаётини узоқ кузатиш асалчилар учун об-ҳаво маълумотларини олдиндан билиш имконини беради. Асаларилар иқлим шароитига нисбатан жуда таъсирчан бўлади. Улар куннинг яхши ёки ёмон бўлишини олдиндан "башорат" қила олади!
Асаларилар уяларини жуда эрта тарк этиши ҳаво очиқ бўлишидан далолатдир. Тонгда асаларилар уясидан учиб чиқмай, визиллаяптими, демак, тушда ёмғир кутаверинг. Ёмғир ёғишидан олдин асаларилар ўз уялари атрофида парвоз қилишади. Ҳаво яхши бўлса, узоқ далаларга учиб чиқишади. Тонгда ёки кундузи асаларилар асалари уяларига шошиб қайтишса, улар уядан учиб чиқишга шошилмаса, демак шамол туради, сўнг ёмғир ёғади. Булутли тонгда асаларилар жиддий асал йиғиш билан шуғулланишса, ҳаво тезда очилиб кетади. Осмонни қора булут қоплаб олганида, асаларилар уяларига кириб кетмаса, ёмғир ёғмайди. Асаларилар парвозининг эрта тугаши, об-ҳаво эртага яхши бўлишини, парвози кеч тугаши, ҳаво узоқ муддат бузилишини билдиради. Асаларилар уя ёриқларини буткул беркитишга киришса, ҳаво совуқ, қаҳратон, қиш қаттиқ келишидан дарак беради. Агар улар ишга қизғин киришмаса, ҳаракатлари суст бўлса, қиш илиқ келади. Кузда асаларилар ўз қутилари туйнукларини мум ва прополис билан мустаҳкамлаб беркитишга киришиб, озгина тешикча қолдирса, бу – қишга яқин қолганлигини билдиради.

Табиий асал қандай бўлади?
Правильное и здоровое питание
Photo
Баъзан бозордан сотиб олаётган асалимизга шубҳа билан қараймиз. Сабаби кўпчилик асалфурушлар сифатсиз асал сотиб, ундан мўмай даромад олиш мақсадида унга турли хил аралашмалар қўшишади. Бу шудрингли асал, сувли, мевали шарбатлар, крахмалли, лавлагили ёки маккажўхори шиннилари, қандли шарбатлар бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда шундай ҳолат бўладики, ноинсоф асалфурушлар асалга бўр ёки қум ҳам қўшишади.
Қалбаки асал сифатининг пастлигини айтмаса ҳам бўлади.Баъзан ундан овқатланиш маҳсулоти сифатида ва айниқса дори сифатида фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Асал сотиб олиш учун айрим белги ва ҳолатларни билиш жуда зарурдир:
– табиий асалнинг мазаси ширин, бироз тахир, лекин ёқимли бўлиб, оғиз бўшлиғи шилимшиқ пардасини енгил безовта қилиши мумкин;
– юқори сифатли асал ёқимли, ўзига хос ҳидли бўлади, сув буғида қиздирилганда бу ҳид кучаяди;
– агарда сақлаш натижасида асал турли хил консис-тенцияга эга икки қаватли (пастида шакарли қисми) бўлса, бундай асал керагидан ортиқ миқдорда намликка эга эканлигини билдиради. Бундай асални узоқ сақлаб бўлмайди, чунки у ачиб қолиши мумкин;
– асал тиниқ ва рангсиз, оч қаҳрабо рангида ёки тўқ қаҳрабо рангида, тўқ рангда бўлиши мумкин;
– асалнинг қалбакилигини унинг 30 фоизли эритмасига бир неча йод томчиси (ёки лягол эритмаси) қўшилганда ранги тўқ кўк рангга (тусга) кирганидан билса бўлади. Бу ҳолат асалга крахмал ёки ун қўшилганидан далолат беради. "Пиёниста асал" (бу Кавказ ўлкаси ҳудудларида учрайди) сотиб олмаслик учун уни ҳам бошқалардан ажрата билиш керак: кўринишидан юқори сифатли асалдан фарқи йўқ, аммо ҳиди унчалик сезилмайди, бироз куйган шакар ҳиди анқиб туради (бу асални барча водий ва воҳаларда сотиб юрган асалфурушларда ҳам учратиш мумкин);
– бўр қўшилган асалнинг озгина қисмига сирка ёки кислота қуйиш билан аниқласа бўлади, сабаби бунда асал кўпириб кетади.

Асални қачон истеъмол қилиш мумкин?

Катта ёшдаги соғлом одамлар кунига 100-140 г дан асал истеъмол қилишлари мумкин. Дармондори ва даволовчи парҳез озиқ-овқат маҳсулоти сифатида асални 50-60 г дан истеъмол қилиш лозим. Асални суюлтирилган ҳолатда бир неча соатга бўлиб истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. Даволаш муддатини икки-икки ярим ой қилиб белгилаш даркор.
Ёш болаларга асални 1 чой қошиқдан бериш мумкин. Яъни 35-50 г дан уч маҳал.
Ёз кунлари асални истеъмол қилишни икки баробар камайтириш зарур, чунки бу вақтда мева ва резавор мевалар истеъмол қилинади.Уларда эса кўплаб қанд моддаси ва фуруктоза бўлади.
Асални овқатланишдан бир ярим-икки соат олдин ёки овқатланишдан сўнг уч соат ўтиб истеъмол қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Ухлашдан аввал ҳам озроқ миқдорда асал истеъмол қилиш организм учун фойдалидир. Ёши катта бўлган ва жисмоний иш билан деярли банд бўлмайдиган одамларга кунига 1-2 чой қошиқ асал истеъмол қилиш кифоядир.
Асал билан биргаликда турли ширинликлар, жумладан, пишириқлар, конфетлар, музқаймоқ, муроббо кабиларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ келмайди. Гап шундаки, камҳаракат инсонларни бу ҳолатлар семиришга олиб келади ва организмдаги углеводлар мувозанатининг бузилишига сабаб бўлади.
Ширинликларни керагидан ортиқ истемол қилиш эса турли хил касалликлар, жумладан қон босими касаллиги, атеросклероз, юрак мушакларининг сиқилиши, шунингдек, қандли диабетнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Шакарни кўп миқдорда истемол қилиш қонда қанд миқдорининг ошишига олиб келади, бунда углеводларни ҳазм қилдириш учун ўт пуфаги ўзидан инсулин гармонини ишлаб чиқаришга мажбур бўлади. Бундай мажбурият ўт пуфаги катакчаларини чарчатади. Натижада қандли диабет ривожланади.
Сил касалига йўлиққан бемор кунига 100-150 г асал истеъмол қилса, бақувватлашади. Асал иммунитетини ошириб, сил таёқчаларини нобуд қилади.

Ички секреция тизими касалликлари
Правильное и здоровое питание
Photo
Қандли диабетда шакарни асал билан алмаштириш мақсадга мувофиқдир. Бунда асални суткасига 50-100 г дан истеъмол қилиш лозим. Кечқурунлари эса 1 ош қошиқ асални бир стакан сувда эритиб ичиш тавсия этилади. Биринчи ва иккинчи даражали ички секреция бези (буқоқ) хасталигида ҳафтада бир марта фақат тенг миқдордаги гречиха асали, майдаланган ёнғоқ ҳамда гречиха кукуни аралашмасидан истеъмол қилиб туришлари мумкин. Даво муддати – олти ҳафта.
Ортиқча вазнда эрталаб наҳорга 100 мл қайнатилган сувга бир ош қошиқ асал солиб ичиш керак. Шундан сўнг икки соат давомида ҳеч нарса истеъмол қилинмайди. Кечқурун уйқудан олдин икки соат аввал шу муолажа такрорланади. Даволаш муддати – бир ой. Гипертериоз (қалқонсимон без фаолиятининг кучайиши) хасталигида 300 г майдаланган ёнғоқ бўлаклари, 100 г буғда пиширилган ва бўтқа ҳолатига келтирилган саримсоқ, 50 г кукун ҳолатига келтирилган арпабодиён мевалари, 1 кг асал яхшилаб аралаштирилади. 1 ош қошиқдан истеъмол қилинади (тугагунча).

Асаб касалликларида

Ётишдан олдин асал эритилган бир стакан сув ичилса, асаб касалликларига яхши наф беради. Беморда бош оғриши, тез чарчаш, жаҳлдорлик каби аломатлар йўқолади.
Неврозда алой шарбати, қизил вино, асал 1:2:2 нисбатда олиниб аралаштирилади ва қоронғи жойда бир ҳафта қўйилади (вақти-вақти билан аралаштириб турилади). Масаллиқни бир ош қошиқдан овқатланишдан ярим соат олдин 2-3 ой мабайнида ҳар куни 3 маҳал истеъмол қилинади.
Ёки 100 г асални 4 стакан қайнатиб хона ҳароратидаги совитилган сувда эритиб, икки ош қошиқдан овқатланишдан 30-40 дақиқа олдин истеъмол қилинади.Даволаш муддати – икки ҳафта.
Тутқаноқ касаллигида эса 10 ош қошиқ мойчечак гулларига 500 мл олма сиркаси, 5 ош қошиқ асал қўшилади ва ёпиқ идишда буғ устига бир дақиқа қўйилади.Тайёр маҳсулотни чорак стакандан уч маҳал истеъмол қилинади.
Абу Али ибн Сино айтадики, кўпиги олинган асал ел пайдо қилмайди, кўпиги олинмагани эса ел пайдо қилиб, ични суради. Агар кўпиги олиниб, илитиб ичилса, томоқ хилтларини юмшатади. Қайнатилгани ични юргизмайди. Сув билан қайнатилгани сийдикни кўпроқ ҳайдайди.

Қон камайиши хасталикларида

Ўттиз кун давомида ҳар куни эрталаб кундузи ва кечқурун гречихадан олинган асал қўшилган сут ичиш керак (бир стакан сутга бир ош қошиқ асал солинади). Бу қон қуюлишга қарши кўмак беради. Ўз вақтида қилинса, бу ҳолат анемиянинг ҳам олдини олади.
Қуйидаги шифобахш ичимликнинг камқонликда нафи жуда катта: 800 мл қайнаган сувда 180 г асал эритилади. Аралаштириш давомида унга асалари овқати (перга) қўшилади. Бир неча кун мобайнида бу эритма ферментациядан ўтказилади.Тайёр ичимлик 150 г дан овқатланишдан 30 дақиқа олдин ичилади. Ушбу восита ёшартириш хусусиятига ҳам эгадир.
Бундан ташқари, камқонликни даволашда асал ва ёнғоқ аралашмасидан ҳам фойдаланилади. Майдаланган ёнғоққа гул, яхшиси гречихадан олинган асал қўшилиб, қуйилгунча аралаштирилади. Даволаниш – 40-45 кун давом этади.

Аёллар касалликларида

Климаксда 150 г алой шарбатини 300 г қайнатилмаган, бироқ иссиқ асал билан аралаштириб, бир сутка сақланади. Вақти-вақти билан чайқатилиб турилади. Сўнг иситиб, докадан сузиб олинади. Нонуштадан бир соат олдин 5-10 г дан истеъмол қилинади.
Ҳайз маромини тартибга келтириш учун тенг миқдорда аччиқ шувоқ ва асал аралашмасидан 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин сув билан бирга ичилади.
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қон босимининг ошишида тенг миқдорда асал, ерқалампир, сабзи ва лимон шарбатларини аралаштириб, қоронғи, салқин жойда сақланади. Кунига икки маҳал овқатланишдан 1 соат олдин 2 чой қошиқдан истеъмол қилинади.

Заҳарга қарши восита

Асални қизил гул ёғи билан қўшиб қиздириб ичилса, газандалар чақишида ва афюн ичиб заҳарланганда яхши даводир. Қайнатилган асал заҳарларга (қарши) фойдали бўлиб, уни еб кўрган киши харбақнинг зараридан қутилади: ҳидлаганда ва уни еб акса урганда ўткир асал бирданига ҳушдан кетказади ва одамдан совуқ тер чиқади. Бундай ҳолда: тузланган балиқ ейиш ва асал суви ичиб қайт қилиш лозим бўлади.

Биласизми?
Правильное и здоровое питание
Photo
Бир дона ишчи асаларининг ўртача оғирлиги 100 мг, уруғланган она асалариники эса 220-230 мг, эркак болари эса 200 мг вазнда бўлади.
Ишчи асалари қанотининг кенглиги 23 мм дир.
Ишчи асалари бир дақиқада 190, қовоқари 240, пашша 330, ниначи 28 маротаба қанот қоқади.
Бир кг асал олиш учун асаларилар 180000 дона ўсимлик гулшираси келтириши мумкин. Бир дона асалари ромидаги катакчаларни асал билан тўлдириш учун 10-12 асалари гулшира келтириши мумкин.
Ишчи асалари бир кунда 2000 тагача гулга қўниши мумкин.

Асаларичилик -қадимий соҳа. Бу ҳақидаги дастлабки маълумотлар эрамиздан аввалги Миср тиббиётига оид асарларда, Зардуштийларнинг муқаддас «Авесто»сида, Ҳинд халқининг «Ҳаёт» китобида, Тиббиётнинг «Жуд-жи»фанида учрайди. Ҳатто Хомер, Демокрит, Аристотель, Гиппократ каби дунё алломалари ҳам кўпгина касалликларни даволашда асалнинг аҳамияти беқиёслигини қайд этишган. Буюк бобомиз Абу Али Ибн Сино асалари маҳсулотларидан 500, Абу Райхон Беруний 300 турдаги дори-дармон тайёрлагани ҳақида маълумот бор.

Асаларичилик соҳасининг асосий маҳсулоти асал ҳисобланиб, соҳадан иккиламчи маҳсулот сифатида қуйидагилар олинади: асалари сути, перга, асалари захари, прополис, асалари муми. Ушбу маҳсулотларнинг халқ хўжалигида аҳамияти жуда юқоридир.

Асалари сути

Асалари сути биологик стимулятор хусусиятига эга, гипотрофия ва гипотания касалликларини, аёллардаги лактация бузилишини даволашда, сиркасидан озиқ-овқат саноатида турли тузламалар тайёрлашда қўлланилади. Асалари сути кўплаб тирик организмларнинг ўсишини тезлаштириб, вазнини оширади. Қанд, эритроцитлар, глюкоза, гемоглабин, глобулинлар миқдорини кўпайтириб, холестерин ва нейтрофиллар миқдорини камайтиради ва шу орқали атеросклероз касалликларининг олдини олади ҳамда даволайди. Миядаги қон ҳаракатини яхшилаб, қондаги аскорбин кислотасини келтиради. Жинсий имкониятларни ривожлантириб, организмнинг репродуктив имкониятларни яхшилайди. Соҳада ари сутини ишлаб чиқиш учун асалари оилаларидан тарбиячи оилаларни тузиш лозим ва 18-24 соатли қуртларни пайванд қилиб, тарбиячи оилаларга бериб, уч кундан кейин пайванд қилинган қуртларни олиб ташлаб сутни жамғариб, консервация қилиш мумкин.

Перга

Асаларилар гулчангини мумкатакларда йиғиб, асал билан аралаштириб, перга тайёрлайди, бу ҳом-ашёдан қишда озиқланиш ва гумбакларни озиқлантиришда фойдаланадилар. Тиббиётда унданошқозон-ичак, жигар касалликларини, анемия ҳамда қон босими бўлган беморларни даволашда қўлланилади. Гулчанг таркибида кўплаб миқдорда глукоза, фруктоза, турли хил витаминлар, кислоталар ҳамда микро ва макро элементлар мавжуд. Гўшт ва тухумга нисбатан гулчангда аминокилоталар миқдори 5-7 маротаба кўпдир. Олинган гулчанг 600 ºС ҳароратда 2 соат мобайнида леофил аппаратида қуритилади ва истеъмолга жўнатилади.

Асалари заҳари

Асалари заҳари қадимдан ҳалқ табобатида даволаш мақсадида қўлланиб келинган. Ҳозирги кунда тиббиётда радикулит, бод, бронхиал астма, қон томирларини кенгайтириш ва модда алмашишини яхшилаш каби касалликларни даволашда ишлатилмоқда ҳамда апиказон, апизатрон, вирапин ва ҳоказо дори-дармонлар ишлаб чиқилмоқда. Заҳар олишнинг кўпгина усуллари бўлиб, энг самарали усул бу -электр усулидир.

Прополис

Прополис таркибида 18 дан ортиқ микро ва макро элементлар ҳамда ферментлар мавжуд. Прополис елимсимон модда бўлиб, уядаги арилар кирадиган тешикчаларни кичрайтиришда ва ортиқча тешикларни суваб беркитишда ишлатилади. Прополис тўқималарининг регенирация жараёнини тезлаштиришда, куйгандан кейинги чандиқларни кичрайтиришда, оғриқни қолдиришда, ёғларни консервация қилишда, эндокрин безлар фаолиятини тиклашда, замбуруғлар, бактериялар ва вирусларниўлдиришда, терини ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилишда ва ҳоказоларда фойдаланилади.

Асалари муми.

Асалари муми парфюмерия ва косметикада, лак-буёқ олишда, амалий ва тасвирий санъатда кенг қўлланилади. Табобатда минг йиллар давомида қўлланиб келинаётган ушбу восита асалари уяси бўлиб, одамлар ҳам озуқа, ҳам шифо учун истеъмол қиладиган асал айнан ана шу уяларда жамланади.

Унинг уч хили бор:
Асалари қанчадан- қанча йўл босиб, гул ва гиёхлар бағридан саралаб йиққан ва авайлаб олиб келган нектарини ана шу уяларда жамлаб, асалга айлантиради. Асали олинган уялар ҳам инсон соғлиги учун асқотади. Биз асалари уяси деб атаётганимиз табобатда «асалари муми»номини олган. Ушбу неъмат қизил, сариқ рангга мойил бўлиб, юмшоқ ёғли ҳамда хушбўйлиги билан ҳам эътиборини тортади. Қолаверса, унинг янгисидан асалнинг ҳиди келади.
Бу ўша асал қиёмига етадиган хоналар устидаги пардалар бўлиб, уларда асал бўлмайди. Бу яхши-ю ёмонликда ўртачадир.
Бу тури «таслит» номи билан машҳур бўлиб, ранги қора. Асаларилар уни уясини бало-қазолардан асровчи модда сифатида, тиббиёт тили билан айтганда, инфекциялардан мухофаза қилгандек, уясидаги асалдонлар деворларига суркайди. Бошқа мумларга қараганда муолажа учун унчалик самарали эмас.
Асалари муминининг мижози иккинчи даражада иссиқ ва ҳўлликда мўътадилдир. Қуввати бир йилгача муқаррар бўлади.

Шифобахшлик хислатлари: унинг умумий хусусияти бадандаги қуюқ моддалар ва шишларни таҳлил қилувчидир. Кераксиз моддаларни пиширувчи ва бадандаан чиқариб ҳайдашга тайёрловчи ҳамда асабни юмшатувчи ҳисобланади. Шунингдек. Малҳамлардаги ислоҳ қилувчилик ва сақловчилик ҳислатларига эга.

Унинг 2 граммини буғдой донасига ўхшатиб кесиб, кунжут ёғида ивитиб ичилса, ички заҳмлар, жумладан, меъда ва ўпка захмлари, ичакларнинг яллиғланиши ва эски ичкетарга шифо бўлади. Шунингдек, бадандаги заҳарларни даф этади. Кўкрак ичидаги аъзолар дарди, йўтал ва сил касаллигига даво бўлади. Баданнинг турли жойларида қотиб қолган сутни таҳлил қилади ва шифо бағишлайди. Томоқ оғриғи ва ҳалқум тилчаларини бартараф этаиб, овозни мусаффо қилади.

Асалари мумининг ўзидан кулча ясаб, аёллар сийнасига қўйиб боғланса, сутнинг сийна учида қотиб қолиш олдини олади ва қотган шишларга боғланса, уларни таҳлил қилади, юмшатади. Асалари муми шифо учун аввал оқартириб, кейин истеъмол қилинади: мумни идишга солиб, унинг устидан қайнаган сув қуйилади. Мум оқаргунча муттасил қайнатилади. Асрлар давомида табобатда ишлатилган асалари мумининг оқартириш амалиётида кенг фойдаланилган.
Табиий асал🍯
🐝Асаларилар томонидан йиғилган табиий 🍯асални Сизга таклиф этамиз.

✅Асал нархи 60000 сўм.

🐝Асаларилар уйқуга кетган, асал захирамиз ЧЕГАРАЛАНГАН.

🏎Тошкент шахри бўйлаб етказиб бериш БЕПУЛ.

☎️ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ
+99897 4000413 Лазиз.
1. Behi asabni tinchlantiruvchi eng zor vosita. Ayniqsa, bolalarda tushkunlik holati kuzatilsa, ushbu mevadan va sharbatidan koproq istemol qilishsin. Behi kishini stressdan qutqarib, kuch bagishlaydi.
2. Gripp, shamollash va yotalda foydali. Bitta behining ichini oyib, 1-2 osh qoshiq asal soling. Qasqonda, bugda pishirib, tanovul qiling.
3. Kuniga 100 gr. behi mevasidan istemol qilish kamqonlikda foydali, yurak xastaliklarining oldini oladi.
4. Behi urugi qaynatilgan suv bilan angina bezovta qilganda tomoqni gargara qilish, kozlarni chayish mumkin.
5. Bronxial astmada behi daraxti barglarini qaynatib ichish naf beradi. Buning uchun 200 ml. qaynatilgan suvga 6 ta bargni solib, yarim soatcha qaynating. Damlamadan kuniga 3-4 mahal ovqatlanishdan oldin 2 osh qoshiqdan iching.
6. 1 dona tuxum oqini kopirtirib, unga 1 tomchi spirt va 2 osh qoshiq behi suvini qoshing. Ushbu aralashma bilan yogli yuzlarni tozalash mumkin.
7. Yarimta behini qirgichdan otkazib, 2 osh qoshiq qaymoq qoshing-da, yuz va boyin sohangizga surting. Yarim soatdan song iliq suv bilan niqobni yuvib tashlang. Bu terini vitaminlarga toyintirib, sovuq kunlarda sizga asqotadi.
8. Yuzdagi ajinlarni behi bolagi bilan massaj qilish mumkin.
9. Behi bargi yoki urugi qaynatilgan suvda sochlarni chayish qazgoqlardan xalos etadi.
@immune_system
Гриппдан сақланиш усуллари

Жорий йилда жаҳонда яна чўчқа гриппи тарқалиши билан боғлиқ гап-сўзлар кишиларни ваҳимага солди. Лекин, мутахассисларнинг таъкидлашича, гриппнинг ҳар қандай турида профилактика ва даволаниш чоралари бир хил.

Нимадан ҳимояланиш керак

Грипп ўткир инфекцион хасталик бўлиб, уни вирус келтириб чиқаради. Инсондан инсонга ўтади, тез тарқалади. Вирус ҳар йили мутацияга учраб, янгидан-янги эпидемияларни келтириб чиқармоқда.

Илк симптомлар дастлабки бир-икки кун ичида кўринади:

кутилмаганда ва тезда ҳарорат ошади;

кучли бош оғриғи;

ёруғлик тушса кўз оғрийди;

мушак ва бўғимларда оғриқ келиб чиқади;

йўтал ва тумов бошланади.

Баъзан буларга ошқозондаги бузилиш, кўкрак қафасидаги оғриқ, бош айланиши ва нафас олишнинг қийинлашиши қўшилиши мумкин.

Агарда грипп оғир кечса, у хавфли бўлиши мумкин. Айниқса болалар, кексалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали хасталикка дучор бўлганлар жиддий хавфга дуч келади.

Гриппга қарши дори мавжуд эмас. Фақат ундан ҳимояланиш ҳамда хасталик енгил кечишига эришишимиз мумкин, холос.

Гриппдан қандай ҳимояланиш мумкин

Грипп жуда осон юқади. Ҳатто ниқобсиз ҳам у одамдан одамга ўтади. Эпидемия пайтида эса одамлар билан алоқа қилмай ўтиришнинг иложи бўлмагани учун кўплар бу хасталикни юқтириб олишади.

Гриппдан ҳимояланишнинг икки йўли бор: тўлиқ изоляция ва вакцинация.

Эмлаш эпидемиядан 2-3 ҳафта муқаддам амалга оширилади. Аммо вакцина фақат конкрет вирусга қарши ишлайди. Яъни бошқа турдаги ўткир респираторли вирус инфекциясига чалиниш хавфи қолаверади.

Бундан ташқари, оддий тумов, йўтал, томоқ қичиши ва оғриши – бу грипп эмас. Бу шунчаки яллиғланиш касалликлари бўлиб, грипп улардан ўн чандон хавфлидир.

Бундан ташқари, организмни мустаҳкамлаб бориш ва хасталар билан имкон қадар алоқа қилмаслик лозим. Спорт билан шуғулланиш ва тўғри овқатланиш гриппдан сақланишнинг муҳим шартидир.

Агар хасталикка чалинган бўлсангиз

Барибир хасталикдан қочиб қутула олмасангиз, қандай чора кўриш керак?

Биринчи маслаҳат: уйда ўтиринг.

Шифокор билан маслаҳатлашинг, у сизга вирусга қарши воситаларни ёзиб беради, режимни тушунтиради. Учинчи-тўртинчи куни яхшиланиш сезмасангиз, яна шифокорга мурожаат қилинг.

Қандай дори ичиш керак?

Гриппга қарши дори воситалари жуда кўп реклама қилинади. Дарҳақиқат, дастлабки соатларда вирусга қарши воситаларнинг қабул қилиниши хасталикнинг осон кечишига кўмак беради. Икки турдаги дори воситалари бор: адамантанлар  (амантадин ва ремантадин) ва грипп нейраминидазаси ингибиторлари (озелтамивир ва занамивир).

Инфекцияларга қаршилик кўрсатишни яхшилаш учун маҳаллий инфекция модуляторлари қўлланади. Улар бурун учун спрей, шимиш учун таблетка, капсула шаклида бўлиши мумкин. Керакли воситаларни шифокор тайинлайди.

Бошқа турдаги воситалар эса пулни бекорга харж қилишдан бошқа нарса эмас.

Иситма туширувчиларни қабул қилишда эҳтиёт бўлинг. Биринчидан, ҳароратни туширишга шошилманг. 38.5 даражага қадар организм иссиқлик воситасида вирусларга қарши курашаётган бўлади, бу сизга зиён келтирмайди. Агар термометр каттароқ даражани кўрсатса, ибупрофен ва парацетамол қабул қилинг. Аспирин тавсия қилинмайди.

Гриппни бирданига тузатиб қўядиган дори йўқ, лекин симптомлардан осон халос бўлиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш кифоя:

Кўпроқ суюқлик ичинг. Ўтли сойлар ва қуруқ мевадан бўлган шарбат кор қилади. Суюқликнинг кўпроқ бўлиши ҳарорат ошишига чидашга ёрдам беради, бурун битиб қолишига йўл қўймайди ва томоқ оғриғини тинчлантиради.

Ҳаво алмаштириб туринг. Бу хонангизни дезинфекция қилиш йўлларидан биридир. Тоза ҳаводан нафас олиш ҳам осонроқ бўлади.

Ҳаво намлигини сақланг. Ҳаво намлигининг оптимал кўрсаткичи – 40-60 фоиз. Бу кўрсаткичда нафа олиш осон бўлади, бурун ва томоқнинг шиллиқ қаватлари қуриб қолмайди ва улар вирус ҳужумидан камроқ азият чекади.

Ҳар куни мебелларни артинг, полни ювинг. Бу керакли микроиқлимни таъминлаб беради.

Алоҳида хонада ётинг, одамлар билан гаплашганда ниқоб тақинг. Алоҳида идиш-товоқдан фойдаланинг.

Эсда тутинг, грипп улкан тезликда ривожланади. Агар бир неча кун уйда сабр қилиб ётсангиз, сўнг бир неча ҳафта шифохонада ётишинги